11

ó éíòõèïèøöêè ô ôèýôûìöêè...3 K 8 A ;HRB habj]b ^Z\jlZeZ[bfZtgZ\bc`b Zl^Zg_lmd ZjlhfhgeZfZ[b-ebf^hg fmklZ benbdjeh\qbrZokgbrZdeeZglbjbr[ eb[ [m`ZjZzg rZokeZjZjhfmghkZ[Zl\Zfmeh

  • Upload
    others

  • View
    1

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

Page 1: ó éíòõèïèøöêè ô ôèýôûìöêè...3 K 8 A ;HRB habj]b ^Z\jlZeZ[bfZtgZ\bc`b Zl^Zg_lmd ZjlhfhgeZfZ[b-ebf^hg fmklZ benbdjeh\qbrZokgbrZdeeZglbjbr[ eb[ [m`ZjZzg rZokeZjZjhfmghkZ[Zl\Zfmeh
Page 2: ó éíòõèïèøöêè ô ôèýôûìöêè...3 K 8 A ;HRB habj]b ^Z\jlZeZ[bfZtgZ\bc`b Zl^Zg_lmd ZjlhfhgeZfZ[b-ebf^hg fmklZ benbdjeh\qbrZokgbrZdeeZglbjbr[ eb[ [m`ZjZzg rZokeZjZjhfmghkZ[Zl\Zfmeh

РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР ИЖТИМОИЙ МОСЛАШУВИ МАРКАЗИ

Л. БЕКНАЗАРОВА, М. МАХМУДОВА, Б. ШОДИЕВ

ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГ

(Илмий-услубий қўлланма)

TAFAKKUR QANOTIТОШКЕНТ-2016

Kitobxon.Com

Page 3: ó éíòõèïèøöêè ô ôèýôûìöêè...3 K 8 A ;HRB habj]b ^Z\jlZeZ[bfZtgZ\bc`b Zl^Zg_lmd ZjlhfhgeZfZ[b-ebf^hg fmklZ benbdjeh\qbrZokgbrZdeeZglbjbr[ eb[ [m`ZjZzg rZokeZjZjhfmghkZ[Zl\Zfmeh

Тақризчилар: Д.А.Нуркелдиева – педагогика фанлари номзоди, доцент.

Н.А.Исраилова – фалсафа фанлари номзоди

ISBN 978-9943-3826-73-2

УЎК: 001.895ББК: 74.202.4Б-42

© Л.С.Бекназарова, М.М.Махмудова, Б.Шодиев, 2016 й.© «Tafakkur qanoti» 2016 й.

Ижтимоий-психологик тренинг. Муаллифлар: Л.С.Бекназарова, М.М.Махмудова, Б.Шодиев, – РБИММ, 2016. – Тошкент: «Tafakkur qanot», 2016. – 112 б.

UO‘K: 001.895KBК: 74.202.4

Мазкур қўлланмада яқин катталар орқали болаларда ахборот хавфсизлиги-ни таъминлашнинг педагогик-психологик хусусиятлари, болаларда учрайдиган зарарли одатларга тобелик ва унинг профилактикаси масалаларига алоҳида тўх-талиб ўтилган. Унда ижтимоий-психологик тренинг тўғрисида назарий маълу-мотлар ва амалий машғулотларни ўтказиш тартиби ҳамда амалиётда қўллашга ёрдам берувчи услубий материаллар, тавсиялар берилган.

Шунингдек, вояга етмаганлар ва ёшларни ахборот хуружлари, маънавий таҳ-дидлар ва турли хил ёт ғоялардан ҳимоя қилишга қаратилган тренинглар дасту-рида интерфаол усуллар (мини маърузалар, ақлий ҳужум, бумеранг, чархпалак, фокус гуруҳ, ролли ўйинлар, машқлар, энерджайзерлар)дан фойдаланилган.

Услубий қўлланма болалар ва ўсмирлар билан ишловчи мутахассислар, психологлар, педагоглар, тарбиячилар, ота-оналар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг психология, педагогика, социология, ижтимоий иш таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар, профессор-ўқитувчилар, шунингдек, муаммо билан қизиқувчи кенг китобхонларга тавсия этилади.

Ушбу қўлланма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг “Болаликни муҳофазалашда яқин катталар орқали ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ижтимоий-психологик йўллари” номли давлат рўйхатидаги шифри А-1-026 рақамли грант лойиҳаси доирасида тайёрланди.

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Илмий методик кенгашининг 2016 йил 25-март ойининг 1 - сонли қарори билан нашрга тавсия этилган.

Масъул муҳаррир: Яхняева Мухайё Шурниязовна

Kitobxon.Com

Page 4: ó éíòõèïèøöêè ô ôèýôûìöêè...3 K 8 A ;HRB habj]b ^Z\jlZeZ[bfZtgZ\bc`b Zl^Zg_lmd ZjlhfhgeZfZ[b-ebf^hg fmklZ benbdjeh\qbrZokgbrZdeeZglbjbr[ eb[ [m`ZjZzg rZokeZjZjhfmghkZ[Zl\Zfmeh

3

СЎз БОШИ

Ҳозирги давр талаби маънавий жиҳатдан етук, ҳар томонлама би-лимдон, мустақил фикрловчи шахсни шакллантириш бўлиб, бу жараён шахслараро муносабат ва мулоқотга киришиш вақтида амалга ошири-лади. Шундай экан, кишиларни мулоқот жараёнида теран фикр лилик, ҳозиржавоблик, таъсирчанлик, сезгирлик, би лимдонликни шакллан-тириш ва ривожлантириш муҳим аҳа мият касб этади.

Дарҳақиқат, ривожланиш, юксалиш шиддат билан рўй бе раётган бир пайтда, ёш авлодни маънан баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, уларни зарарли ахборотлар ва ахборот хуружи таъсирларидан ҳимоя-лаш энг долзарб мавзулардан бирига айланди.

Нафақат бизнинг жамиятимизда балки, бутун дунёда инсон сало-матлиги, руҳияти, шахс камолотига салбий таъсир этувчи зарарли ах-боротлар, маънавий таҳдидлар бугунги кунда ўта долзарблиги боис кенг жамоатчиликнинг диққат марказида турибди.

Мустақилликнинг 25 йили мобайнида мамлакатда ижтимоий, мада-ний ва халқаро ҳаётнинг деярли барча томонларига таал луқли ижобий ўзгаришлар юз берди. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши бобида фаол ва самарали қадамлар қўйилдики, бу кўп жиҳатдан мам-лакат фуқароларига ахборотдан эркин фойдаланиш имкониятларини яратиш даражаси билан боғлиқдир. Ахборот ва коммуникация техноло-гиялари шиддат билан ривожланаётган асрда ахборот сиёсати маданий сиёсатнинг бир бўлаги ҳисобланади.

Ҳозирги кунда интернет дунёда шиддат билан ривожланаётган ахборот технологиялари тизимининг бир бўлаги ҳисобланади. Бугун юртимизнинг олис ҳудудларига ҳам интернет кириб борди. Шу боис, биз уни турли қарашлар, фикр ва ғоялар кесишган виртуал макон си-фатида қабул қиламиз.

Бундай шароитда масаланинг яна бир муҳим жиҳатига эътибор-ни қаратиш алоҳида аҳамиятга эгадир. И.А.Каримов таъкидлаган-ларидек: «Бугунги кунда ёшларимиз нафақат ўқув даргоҳларида, балки радио-телевидения, матбуот, интернет каби воситалар орқали хам ранг-баранг ахборот ва маълумотларни олмоқда. Жаҳон ахборот майдони тобора кенгайиб бораётган шундай бир шароитда болалари-мизнинг онгини фақат ўрмаб-чирмаб, уни ўқима, буни кўрма, деб бир томонлама тарбия бериш, уларнинг атрофини темир девор билан ўраб

Kitobxon.Com

Page 5: ó éíòõèïèøöêè ô ôèýôûìöêè...3 K 8 A ;HRB habj]b ^Z\jlZeZ[bfZtgZ\bc`b Zl^Zg_lmd ZjlhfhgeZfZ[b-ebf^hg fmklZ benbdjeh\qbrZokgbrZdeeZglbjbr[ eb[ [m`ZjZzg rZokeZjZjhfmghkZ[Zl\Zfmeh

4

олиш, ҳеч шубҳасиз, замоннинг талабига ҳам, бизнинг эзгу мақсад, муддаоларимизга ҳам тўғри келмайди. Нега деганда, биз юртимизда очиқ ва эркин демократик жамият қуриш вазифасини ўз олдимизга қатъий мақсад қилиб қўйганмиз ва бу йўлдан ҳеч қачон қайтмаймиз»1.

Маълумки, ”Кимки ахборотга эга бўлса, у дунёга эгалик қилади» де-ган ёндашув бугунги кунда барча томонидан эътироф этилган. Шу бо-исдан ҳам бугунги кунда одамларда ахборотни қабул қилиш мадания-тини тарбиялаш катта ижтимоий аҳамиятга эгадир. Шу боисдан ҳам ҳар бир инсонда ахборотни танлаш ва мақбул маълумотларни қабул қилиш малакасини тарбиялаш муҳимдир. Одамларда “ахборот кимни-ки”, “нимага йўналтирилган” деган саволни ўз-ўзига беришга ва унга асосли жавоб топиш кўникмасини шакллантириш зарурдир. Ана шун-дагина муайян зарарли ғоялар таъсиридан ҳимоялаш имкони ошади.

Дарҳақиқат, ёшлар ва вояга етмаганларнинг ахборот хавфсизлиги-ни таъминлаш масалалари бир қатор миллий қонунчилик актларида белгиланган. Жумладан, Конституциянинг 29-моддасига биноан: “Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир”.

Миллий қонунчилигимизда ёшларни носоғлом ахборотлар, ёт ғоялардан ҳимоялаш механизмлари яратилган. Мисол учун, «Ом-мавий ахборот воситалари тўғрисида»ги, «Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги ва «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги, “Алоқа тўғрисида”ги, “Телекомму-никация тўғрисида”ги, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонун-ларда ёшлар орасида одоб-ахлоқни бузишга, жумладан, порнография, шафқатсизлик, зўравонликни тарғиб қилувчи, болаларга зарарли таъ-сир кўрсатувчи, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига ташвиқот қилиш-ни таъқиқлашга қаратилган.

Бугунги кунда, ахборот-коммуникация, ОАВ воситалари, интернет, мобиль телефон, компьютерсиз кундалик ҳаётимизни тасаввур этиш қийин бўлиб қолди. Албатта, буни инсоният тафаккурининг юксак натижаларга эришгани билан ижобий баҳолашимиз мумкин. Бироқ, ўсиб келаётган ёш авлод руҳияти софлиги ва улар қабул қилаётган ах-боротларни тўғри таҳлил қила олиш кўникмалари етарли эмаслиги бо-

1 Каримов .И.А. Юксак маънавият- енгилмас куч.-Т.: Маънавият-2008, 152-б

Page 6: ó éíòõèïèøöêè ô ôèýôûìöêè...3 K 8 A ;HRB habj]b ^Z\jlZeZ[bfZtgZ\bc`b Zl^Zg_lmd ZjlhfhgeZfZ[b-ebf^hg fmklZ benbdjeh\qbrZokgbrZdeeZglbjbr[ eb[ [m`ZjZzg rZokeZjZjhfmghkZ[Zl\Zfmeh

5

лаларнинг яқин катталарига ахборот хавфсизлигини таъминлашдаги масъулиятини ҳис этиш, хабардор бўлишни талаб қилмоқда.

Республиканинг турли ҳудудларида психолог-педагог, ота-оналар ва ўқувчи-ёшлар ўртасида ёшларнинг ахборот хавф сизлигини таъмин-лаш масалаларини ўрганишга бағишлаб ўтказилган тадқиқот натижа-лари эртамиз эгалари бўлган ёшларни зарарли ахборот хуружидан ва маънавий таҳдидлардан асрашда ижтимоий-психологик тренинглар дастурини ишлаб чиқишга туртки бўлди.

Ишлаб чиқилган семинар-тренинг дастурларининг амалиётга тат-биқ қилиниши эса яқин катталарга фарзандларни тўғри тарбия лаш, зарарли ахборотлардан ҳимоялаш, болаларни пси хологик, жисмоний ва маънавий саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи ва бошқа кўри-нишдаги хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Ижтимоий-психологик тренинг ижтимоий амалиётнинг турли соҳаларига кириб бормоқда. Унинг диагностик таҳлили, ривожла-ниш имкониятлари, кадрлар фаолияти мутахассисларни, психологлар-ни, педагогларни, психотерапевтларни корхона ва ташкилот бошқа-рувчиларини, тадбиркорларни диққатини тортмоқда.

Ижтимоий-психологик тренинг инсонлар ўртасида соғлом муноса-батга эришишни мақсад қилиб қўяр экан, уни ташкил қилувчи ва ўт-казувчи шахслар ҳам тренинг машғулотини ўтказиш тартиб-қоидаси-ни мукаммал билиши лозим. Тренинг ўтказувчига қўйиладиган асосий шарт ва талаблардан бири, у мулоқот жараёнининг барча қирраларини юқори касбий даражада эгаллаб, бевосита тренинг машғулоти жараё-нида қўллай олишдир. Тренинг давомида шахслараро муносабатлар ва мулоқот қилиш, қатнашувчилар орасида ўзаро ҳурмат, ўз-ўзига ишонч, эркин фикрлаш, эркин тутиш, ўз билимини салбий ва ижобий томонла-рини таҳлил қилиш билан биргаликда психологик ҳимоя каби сифатла-рини шакллантириб боради.

Ижтимоий-психологик тренинг, психология йўналишига кирадиган “Умумий психология”, “Ижтимоий психология”, “Оила психологияси”, “Психодиагностика ва психокоррекция” каби фанлар билан узвий боғ-лиқ. Шунингдек, ушбу фанлар йўналиши бўйича фикрларга таяниб, би-лимларни чуқурлаштиради ва юқорида кўрсатилган фанлар учун ҳам маълум даражада янги маълумотлар беради.

Тренинг ўтиш жараёнида қўлланиладиган интерфаол усуллар, тре-нинг машғулотларида фойдаланиладиган турли хил методикалар, машқ ва ўйинларнинг тавсифи, уларни таҳлил қилиш усулларидан фойдала-нилади.

Page 7: ó éíòõèïèøöêè ô ôèýôûìöêè...3 K 8 A ;HRB habj]b ^Z\jlZeZ[bfZtgZ\bc`b Zl^Zg_lmd ZjlhfhgeZfZ[b-ebf^hg fmklZ benbdjeh\qbrZokgbrZdeeZglbjbr[ eb[ [m`ZjZzg rZokeZjZjhfmghkZ[Zl\Zfmeh

6

Ижтимоий-психологик тренинг, фаолликни ошириш, ҳамкорлик фао лиятини шакллантириш, муомала ва муносабат муаммоси бўйи-ча ама лий фаолиятга киришувчилар, психологлар ва педагоглар учун фойда лидир.

Ижтимоий-психологик тренинг фаол ўқитиш усулларини, мақсад ва вазифаларини, гуруҳлар билан ишлаш қоидаларини, замонавий психо-терапия усулларини, иштирокчиларни ҳар қандай вазиятларда психоло-гик ёрдам кўрсатиш имкониятини очишга ёрдам беради.

Ушбу ўқув-услубий қўлланмада ижтимоий-психологик тренинг ҳақида назарий маълумотлар ҳамда машғулотни ўтказиш тартиби ҳақи-да амалий тавсиялар бериб ўтишга ҳаракат қилдик. Қўлланма барча турдаги таълим тизимида фаолият кўрсатаётган амалиётчи психолог-лар, ўқитувчилар ва талабалар, ижтимоий-психологик тренинг ҳақида маълумот олувчилар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

I – БОБ. ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГ ВАзИФАСИ ВА АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

1.1. Ижтимоий-психологик тренинг ҳақида тушунча

Таълим-тарбия жараёнида шахсни шакллантиришнинг ижтимоий- психологик хусусиятларига алоҳида эътибор қаратилади. Ҳар бир ин-сон ўз ҳаёт-фаолияти давомида турли воқеа ва ҳодисаларнинг гуво ҳи бўлади. Бундай ҳолатлар албатта, унинг психологиясига таъсир эт-масдан қолмайди. Таассуротлар эса доим ижобий томонга ҳам бора-вермайди, унинг алмашиниб туриши табиий ҳол. Шунга қарамасдан, одам ўз фаоллигини ошириб, мақсад сари интилишга ҳаракат қили-ши лозим. Буни амалга ошириш учун ижтимоий психологик тренинг машғулотлари самарали натижага эришиш имконини яратади.

Ижтимоий-психологик тренинг амалий психология соҳаларидан би-ри бўлиб, муомаланинг компитентлик томонини ривожлантиради.

Тренинг инглизча “traening”-сўзидан олинган бўлиб, билим бериш, машқ қилиш деган маънони билдиради. Қисқача мазмунга келганда асосан, гуруҳлар орасидаги муносабатларни инсон шахсини ҳар томон-лама ривожлантириш мақсадида ўзаро таъсир этиш муносабатларини ташкиллаштириш мақсадида қўлланиладиган услублар йиғиндисидир.

Тренинг ёрдамида индивидларнинг коммуникатив қобили ят ларини ривожлантириш билан бирга ўзини ва бошқаларни тўғри идрок эта олишга қаратилган муаммолар ўрганилади.

Page 8: ó éíòõèïèøöêè ô ôèýôûìöêè...3 K 8 A ;HRB habj]b ^Z\jlZeZ[bfZtgZ\bc`b Zl^Zg_lmd ZjlhfhgeZfZ[b-ebf^hg fmklZ benbdjeh\qbrZokgbrZdeeZglbjbr[ eb[ [m`ZjZzg rZokeZjZjhfmghkZ[Zl\Zfmeh

7

Тренинг машғулотларида иштирокчи шахсининг хатти-ҳаракат лари таркиб топади. Гуруҳга бўлган муносабати шаклланади. Қабул қилин-ган нормаларга жавоб беришни ўрганиб боради. Тренинг гуруҳларда ижтимоий-психологик муҳитни яхшилаш мақсадида ўтказилади.

Тренингнинг назарий ва амалий асосини америкалик олим К. Род-жерс (1902 йил) томонидан ишлаб чиқилган. Бу назария гуманистик психология ғояларига таянади ва «Шахснинг ўз-ўзини фаоллашти-риш» ғоясига асосланган назариядир.

К. Роджерс ўзининг бу ғоясини америкалик психолог К. Левиннинг (1890-1942й) «Гуруҳлар диагностикаси» деган илмий ишига асосла-ниб кашф этади.

Психолог олимлардан А.В.Петровский, А.Хораш томонидан тре-нинг назарий ва амалий жиҳатдан ишлаб чиқилган. Бу икки олим асо-сан тренингни амалга оширишда ролли ўйинлар ва гуруҳ баҳси мето-дидан фойдаланганлар. Бундан ташқари ишбилармонлик, яъни инно-вацион ўйинлардан ҳам фойдаланганлар. Гуруҳларда турли муам моли вазиятлар ташкил қилиниб, гуруҳ аъзоларининг сони 7-15 кишини ташкил этади. Шу вазиятларда гуруҳ аъзолари маълум роллар бажа-радилар.

Тренинг жараёнида асосан, хулқ-атвор тренинги асосий ўринни эгаллайди. Шахснинг ўз-ўзига бўлган муносабати машғулот жараёни-да атроф-муҳитнинг таъсири натижаси билан бевосита хулқ-атвори-нинг ўзгаришига олиб келади.

Тренинг турли типларда ўтказилиши мумкин. Масалан: ҳиссиёт тренинги, видео тренинг, перцептив тренинг.

Тренингнинг асосий мақсади, шахсни психологик яъни, руҳий жи-ҳатдан эркинликка чиқариш, унда табиий эркинликни ҳис этиши, ўз гуруҳи ва ундан ташқари ўзаро муносабатга киришиш ва алоқа ўрната олишни шакллантириш. Тренинг ҳар қандай гуруҳда олиб борилиши мумкин, яъни ўсмирлар, ўспиринлар, талабалар, ўқитувчи педагоглар, турли соҳа вакиллари ва бошқалар. Машғулотни ўтказиш учун албат-та, бошқарувчи бўлиши шарт чунки, тренингнинг мақсади ва ижобий натижасини аниқлаш дастур асосида олиб борилади. Масалан: бошқа кишиларни ва ўз-ўзини тушуна олиш, ўзига баҳо бериш, атрофда-гиларни тинглаш ва уларни идрок этиш каби ижтимоий-психологик муам молар шакллантирилади.

Ижтимоий-психологик тренингнинг мақсади, вазифасига асосла-ниб мураккаблаштириш ёки соддалаштириш мумкин. Иштирокчилар-нинг фаолиятига қараб машғулот таркибига роли, ҳаракатли ўйинлар,

Page 9: ó éíòõèïèøöêè ô ôèýôûìöêè...3 K 8 A ;HRB habj]b ^Z\jlZeZ[bfZtgZ\bc`b Zl^Zg_lmd ZjlhfhgeZfZ[b-ebf^hg fmklZ benbdjeh\qbrZokgbrZdeeZglbjbr[ eb[ [m`ZjZzg rZokeZjZjhfmghkZ[Zl\Zfmeh

8

мунозарали баҳслашувларни киритиш мумкин. Ролли ўйин шаклида вазиятни идрок этиш, ҳаракатли ўйинлар билан фаолликни ошириш, баҳслашув орқали эса фикрлаш жараёнини ошириш ташкиллаштири-либ борилади. Тренинг машғулотларининг мазмунига қараб минут, соат, бир неча кун давом этиши мумкин. Ижтимоий-психологик тре-нинг ўз ичига бир неча машғулотни қамраб олади, машғулот жараёни-да самимий муносабат, дўстона вазият, муомала маданиятини шакл-лантирувчи психологик муҳит яратилади.

Тренинг ёки ўйин жараёнида маълум қоидаларга риоя қилиш қуйи-даги кўринишларда тавсия этилади;

– бир бирига самимийлик ва хайриҳохлик;– бир- бирига ишониш;– қатнашувчининг фаолиятига ва мулоқот усулларига баҳо бериш; – ўз таассуротларини тренинг машғулотларида бошқарувчига маъ-

лум қила олиш; – топшириқларни бажаришда фақат ижодий фаразга мўлжал бўлиши;– жисмоний нуқсонларга эътибор бермаслик;– машғулот жараёнида ҳеч кимга ҳеч қандай маслаҳат бермаслик;– албатта “бу ерда ва ҳозир” деган шартни бажариши яъни, тренинг

машғулотида рўй берган ҳодиса ёки нарса ташқарига чиқмаслиги за-рур;

– қатнашувчи гуруҳларнинг барча аъзолари хоҳиш-истаклари би-лан иштирок этишлари керак. Ўйин жараёнида рўй бериб турадиган қийинчиликларни назарда тутиш зарур бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда тренинг ўтказиш жараёнида қуйидагиларга эътибор қаратиш кўзда тутилади:

1. Ҳар бир шахс ўйин жараёнида иштирокчиларнинг қиёфасига тўғридан-тўғри самимий қарай олиши керак.

2. Ўйин фаолиятининг боришида яратилган вазият яхши ва қулай бўлиши шарт.

3. Ўйиннинг муваффақиятли бўлиши тренернинг психологик та-йёр гарлигига, индивидуал ва гуруҳий ёндашувига, ташкиллаштира олиш қобилиятига боғлиқ бўлади.

4. Тренинг ўзаро бир-бирига ишонган ҳолда таъсир этиш муҳити-га эга бўлиши зарур.

Тренинг машғулоти махсус тайёрланган хоналарда ёки синфларда, очиқ ҳавода ва шу каби имкониятли шароитларда ўтказилади. Машғу-лот ўтказиш учун зарур бўлган предметлар, асбоб-ускуналар етарли бўлиши керак.

Page 10: ó éíòõèïèøöêè ô ôèýôûìöêè...3 K 8 A ;HRB habj]b ^Z\jlZeZ[bfZtgZ\bc`b Zl^Zg_lmd ZjlhfhgeZfZ[b-ebf^hg fmklZ benbdjeh\qbrZokgbrZdeeZglbjbr[ eb[ [m`ZjZzg rZokeZjZjhfmghkZ[Zl\Zfmeh

9

Ижтимоий-психологик тренинг турли формаларда, шакл ва модел-ларда ўтказилиши мумкин. Юқорида таъкидланганидек, уларнинг орасида инсоннинг хулқ-атвор муносабати тренинги муҳим ўрин эгал-лайди. Чунки инсон доимо атрофдаги кишилар билан бевосита муно-сабатда бўлади, уни идрок этади, ахборот етказади ва олади, уларни тушунишга ҳаракат қилади, персептив муносабатда бўлади. У доимо гуруҳ билан боғланган бўлади. Мулоқот жараёнида турли келишмов-чиликлар, қийинчиликлар вужудга келиши мумкин, уларнинг олдини олишда ижтимоий-психологик тренинг муҳим ўринни эгаллайди. Гу-руҳда ишонч муҳитини яратиш кундалик муомалага киришиш учун эркинлик, очиқлик ва самимийлик ҳолатини яратишга ёрдам беради. Бундай жараён қатнашувчиларда ўзларини, ўз хатти-ҳаракатларини, муносабатини идрок этиш имкониятини яратади. Бошқарувчи эса кутилган натижага эришиш учун билими ва маҳоратини фаолликни оширишга қаратиши зарур бўлади. Бунинг учун қуйидаги тамойил-ларга амал қилинади.

1. Оғзаки ёки ёзма машғулотларда, ролли ўйинларда, тўлиқ фаол бўлиш тамойили. Бу машғулотда гуруҳ қатнашувчилари ролли вазият-ларга тақсимланади ва ўйинда қатнашувчиларни берилган мезон асо-сида ўрганилиб борилади.

2. Фаолият жараёни изланилган тамойил. Бу тренингда шун дай му-аммолар яртилиши зарурки, барча қатнашувчилар бош қотиришлари талаб қилинади.

3. Қатнашувчиларнинг хатти-ҳаракатларини объективлаштириш тамойили. Бунда, ўйин жараёни, мазмуни ва қатнашувчиларнинг му-носабати объективлик даражасига етиши зарур. Ўйин охиригача олиб борилади ва натижага эришилади.

4. Ўйин жараёнида (муомалада) шериклик тамойили. Қат на шув-чилар шеригининг шахсий хусусиятларини тан олиши фикр юритиш-ни, ҳукм ва хулоса чиқаришни, идрок эта олишни, қизиқиш, интилиш ва эҳтиёжларни ҳисобга олиши зарур бўлади.Ҳозирги замон психо-логиясида ижтимоий-психологик тренинг машғулотлари муаммосига катта эътибор берилмоқда. Лекин хорижий мамлакатларда (АҚШ, Ан-глия, Франция) психологиясида тренинг муаммоси турли ўйинларда ишлаб чиқилган. Масалан: Бехивиоризм психологияси когнитизм (би-лиш), гуманистик йўналишни олиш мумкин.

Бугунги кунда болаликни муҳофазалашда ахборот хавф сизлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Боланинг ахборот хавф-сизлиги – бу боланинг хавфдан ҳимояланиши яъни, психологик,

Page 11: ó éíòõèïèøöêè ô ôèýôûìöêè...3 K 8 A ;HRB habj]b ^Z\jlZeZ[bfZtgZ\bc`b Zl^Zg_lmd ZjlhfhgeZfZ[b-ebf^hg fmklZ benbdjeh\qbrZokgbrZdeeZglbjbr[ eb[ [m`ZjZzg rZokeZjZjhfmghkZ[Zl\Zfmeh

Bu tanishuv parchasidir. Asarning to‘liq versiyasihttps://kitobxon.com/oz/asar/1785 saytida.

Бу танишув парчасидир. Асарнинг тўлиқ версиясиhttps://kitobxon.com/uz/asar/1785 сайтида.

Это был ознакомительный отрывок. Полную версию можнонайти на сайте https://kitobxon.com/ru/asar/1785