9

;? AH>...befb gm`mf ² Zkljhghfby nZgb lZjZ bzlb]Z r]Zg kZefh eb bkkZeZjbgb [mlmg `Z hg lZg he]Zgb kbj wf Zk @Z hg]Z fZr mj lZjboqbeZj ² Gbahfb^^bg Rh - fbc RZjZnb^^bg …

  • Upload
    others

  • View
    0

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

Page 1: ;? AH>...befb gm`mf ² Zkljhghfby nZgb lZjZ bzlb]Z r]Zg kZefh eb bkkZeZjbgb [mlmg `Z hg lZg he]Zgb kbj wf Zk @Z hg]Z fZr mj lZjboqbeZj ² Gbahfb^^bg Rh - fbc RZjZnb^^bg …
Page 2: ;? AH>...befb gm`mf ² Zkljhghfby nZgb lZjZ bzlb]Z r]Zg kZefh eb bkkZeZjbgb [mlmg `Z hg lZg he]Zgb kbj wf Zk @Z hg]Z fZr mj lZjboqbeZj ² Gbahfb^^bg Rh - fbc RZjZnb^^bg …

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ НОМЛИ ШАРҚШУНОСЛИК

ИНСТИТУТИ ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ

КАМОЛИДДИН БЕҲЗОД НОМИДАГИ РАССОМЛИК ВА ДИЗАЙН МИЛЛИЙ ИНСТИТУТИ

ОРИФ УСМОНОВ

АБДУМАЖИД МАДРАҲИМОВ

КАМОЛИДДИН

БЕҲЗОД

АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ НОМИДАГИ ХАЛҚ МЕРОСИ НАШРИЁТИ ТОШКЕНТ - 2000

Page 3: ;? AH>...befb gm`mf ² Zkljhghfby nZgb lZjZ bzlb]Z r]Zg kZefh eb bkkZeZjbgb [mlmg `Z hg lZg he]Zgb kbj wf Zk @Z hg]Z fZr mj lZjboqbeZj ² Gbahfb^^bg Rh - fbc RZjZnb^^bg …

Усмонов О., Мадраҳимов А.

Камолиддин Беҳзод. — Т.: А. Қодирий номидаги

халқ мероси нашриёти, 2000.— 48 б.

Сарл. олдида: Ўзбекистон Республикаси Фан-

лар Академияси Абу Райҳон Беруний номли шарқ-

шунослик ин-ти, Ўзбекистон бадиий академияси

Камолиддин Беҳзод номидаги рассомлик ва дизайн

миллий ин-ти.

1. Автордош.

Мовароуннаҳр ва Хуросонда XV асрдаги Ренессанс (Уй- ғониш даври) вакилларидан бири, Алишер Навоийнинг шо- гирди, «Шарқ Рафаэли», улуғ мусаввнр ва миниатюрасоз Камолиддин Беҳзод таваллудинннг 545 йиллигига бағиш- ланган ушбу китоб, алломанинг ҳаёти ва ижоди, у яшаган давр, Навоий билан бўлган ижодий муносабати, бизгача етиб келган асарлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига қамраб олган. Китоб шарқшунослар, санъатшунослар, Шарқ халқ- лари маданияти тарихи билан қизиқувчилар ҳамда гўзаллик шайдоларига манзур бўлади, деган умиддамиз.

ББК 85.143 (5У)

Масъул муҳаррир: ЎзРФА академиги М. М. Хайруллаев Тақризчи: Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги С. А. Абдуллаев

Рисолани яратишда моддий ва маънавий ёрдам

кўрсатган Ўзбекистон Республикаси Давлат Фан

ва техника қўмитасига ўз миннатдорчилигимизни

билдирамиз.

4702620100-243

К --------------- ---------- -2000 М361 (04)-2000

© А. Қодирий номидаги халқ ISBN 5-86484-051-3 мероси нашриёти, 2000 йил

Page 4: ;? AH>...befb gm`mf ² Zkljhghfby nZgb lZjZ bzlb]Z r]Zg kZefh eb bkkZeZjbgb [mlmg `Z hg lZg he]Zgb kbj wf Zk @Z hg]Z fZr mj lZjboqbeZj ² Gbahfb^^bg Rh - fbc RZjZnb^^bg …

БУЮК ЎЗБЕК РАССОМИ КАМОЛИД- ДИН БЕҲЗОД ТАВАЛЛУДИНИНГ 545 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНАДИ.

МУҚАДДИМА

Ўзбекистоннинг мустақилликка эришуви жамият ҳаё-

тида муҳим ўзгаришларни амалга ошириш имконини

яратди. Бу ўзгаришлар мамлакатни янги йўлдан равон

одимлаши, эркин ва демократия асосида тараққий эта

бориши, ривож топган мамлакатлар қаторидан ўрин эгал-

лаши учун қаратилгандир. Янги ривожланиш йўлида,

айниқса, халқ маънавиятини, тарихий қадриятларга

асосланган миллий маданиятни, миллий ғояни юксалти-

риш ва мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этиши қо-

нунийдир. Ўтмиш маданий меросимизни яратиб берган

атоқли олимлар, донишмандлар, санъаткорлар, давлат

арбоблари ҳаёти ва улар қолдирган маънавий меросни

ўрганиш масаласига ҳозирда давлатимиз, Президенти-

миз жуда катта эътибор бермоқда. Мирзо Улуғбек, ал-

Фарғоний, Исмоил ал-Бухорий кабиларнинг юбилейла-

рининг ўтказилиши бунга муҳим далилдир.

Буюк ўзбек рассоми Камолиддин Беҳзоднинг юбиле-

йини ўтказиш ҳам шу улуғ мақсаднинг узвий давоми-

дир. Шу муносабат билан унинг ҳаёти, қолдирган меро-

сининг қиммати ва аҳамияти, маданиятимиз тарихида

тутган ўрнини ўрганиш, халқимизга таништириш мута-

хассис олимларимизнинг вазифасидир. Ушбу кичик ри-

сола шу мақсадга хизмат қилади, деган умиддамиз.

Деярли юз эллик йиллик (1220—1370) мўғул истиб-

додидан сўнг Темурийлар XIV асрнинг охирги чорагида

дунёдаги энг қудратли салтанатни бунёд этиб, улкан

марказлашган давлатни туздилар. Темурийлар даври

(1370—1506 йиллар) Ўрта Осиёнинг иқтисодий-ижтимо-

ий ҳаёти, маданияти, илм-фани, адабиёти, санъати та-

раққиётида ўзига хос ўринга эга бўлди. Чунки, бу давр-

да юзага келган маҳобатли Бибихоним масжиди, Оқса-

рой, Шоҳи-Зинда мажмуасидаги иморатлар, Улуғбек

мадрасаси ва расадхонаси, Гўри Амир мақбараси, Са-

марқанд ва Ҳирот боғлари каби қатор меъморий оби-

далар ҳамон кишиларни ҳайратга солиб келмоқда.

3

Page 5: ;? AH>...befb gm`mf ² Zkljhghfby nZgb lZjZ bzlb]Z r]Zg kZefh eb bkkZeZjbgb [mlmg `Z hg lZg he]Zgb kbj wf Zk @Z hg]Z fZr mj lZjboqbeZj ² Gbahfb^^bg Rh - fbc RZjZnb^^bg …

Самар қандда яшаб, ижод этган Қозизо да Р умий,

Мирзо Улуғбек, Жамшид Коший ва Али Қушчиларнинг

илми нужум — астрономия фани тара ққиётига қўшган

салмоқли ҳиссаларини бутун жа ҳо н тан олгани сир

эмас. Жаҳонга маш ҳур тарихчилар — Низо миддин Шо -

мий, Шар афиддин Али Яздий, Абдур аззо қ Самарқандий,

Ҳофизи Абрў, Муҳаммад Мир хонд асар лар и ҳамо н

мутахассислар учун мў ътабар манба, битмас -туганмас

хазинадир. Бадиий адабиёт со ҳасида Сакко кий, Мавло -

но Лутфий, Абдур аҳмо н Жо мий, Алишер Навоий, Ҳ у -

сайн Воиз Кошифий каби алло маларнинг асар лар и эса

ҳозирги кунгача юксак ма ҳорат маҳсули бў либ қадр -

ланади .

Илм -фан, мумтоз адабиётнинг таркибий қисми бў л -

миш китобат санъати — хаттотлик, лавво ҳлик , жадвал -

кашлик, музаҳҳиблик, муқо васозлик ва рассомчилик ҳам

ўзининг юксак тара ққиёт даражасига кўтарилди. Ўша

давр бошида Мир Али Табризий то монидан я ратилган

энг гўзал настаълиқ ёзуви етакчи ўрин эгаллаб, бу

ёзувни пухта эгаллаган Жаъфар ва Аз ҳар Бойсун қурий,

Абдур аҳим Хоразмий, «қиблат ул -куттоб » Султон Али

Машҳадий, Мир Али Ҳеравий каби хаттотлар , Устод

Абдулхай, Мансур , Ғиёсиддин На ққош, Пир Аҳмад

Боғишамо лий, Мирак Наққош, Шо ҳ Музаффар, Қосим

Али Чеҳракушо, Ёрий Муза ҳҳиб, Маҳмуд Муза ҳҳиб,

Хожа Муҳаммад, Жамо лиддин Юсуф каби миниатюр а -

созлар ўз со ҳаларида устод санъаткор лар бў либ, Са -

мар қанд ва Ҳирот хаттотлик мактаблар ининг шу ҳрати -

ни дунёга таратдилар .

Мана шундай ато қли шахслар яшаб ижод этган

даврда, Х уросон ў лкаси пойтахти Ҳиротда дунёга кел -

ган Камолиддин Бе ҳзо д ўз даврининг буюк рассо ми,

«Монийи со ний» унво нига сазовор бў либ, аср нодир и,

XV аср иккинчи ярми Ҳирот миниатюр а мактаби асо с -

чиси сифатида шуҳрат қозонди. Алишер Навоий ҳомий -

лиги ва тарбия сида камолга етган Камо лиддин Бе ҳзод

аввал улуғ шоир кутубхонасида, сў нгра Х уросо н ҳокими

Султон Ҳ усайн Мирзонинг хизматида бў лди. 1 506 йили

Ҳиротни забт этган Му ҳаммад Шайбо нийхон учун ижод

қилди, кейинчалик Табр изда, 1522 йили эса Шо ҳ Исмо -

ил Сафавий кутубхо наси мудири бў лди ва 15 35 йили

Ҳиротда вафот этди.

М. М. ХАЙРУЛЛАЕВ,

ЎзР ФА академиги

4

Page 6: ;? AH>...befb gm`mf ² Zkljhghfby nZgb lZjZ bzlb]Z r]Zg kZefh eb bkkZeZjbgb [mlmg `Z hg lZg he]Zgb kbj wf Zk @Z hg]Z fZr mj lZjboqbeZj ² Gbahfb^^bg Rh - fbc RZjZnb^^bg …

БЕҲЗОД ЯШАГАН ДАВР

Устод Камолнддин Беҳзод (1455—1535)нинг ҳаёти

ва ижоди Ўрта Осиёда ҳукм сурган Темурийлар даври

(1370—1506)нинг сўнгги эллик йилига, Муҳаммад Шай-

бонийхон (1506)нинг Мовароуннаҳр ва Хуросонда, Са-

фавийлар вакили Шоҳ Исмоил Сафавийнинг Озарбай-

жон, Эрон ҳудудларида, Заҳириддин Муҳаммад Бобур-

нинг Кобулда (1505) ва Ҳиндистонда (1525) улкан

салтанат тузиши даврига тўғри келади. Амир Темур

қурган улкан салтанат ҳудуди ва маркази кейинча янги

сулолалар томонидан эгалланган бўлса-да, ўша давр

мафкураси — ислом дини ва дин асосида пайдо бўлган

тасаввуф намояндалари дунёқараши ижтимоий ҳаётнинг

маънавий қиёфасини белгиловчи омил эди.

Маълумки, 1370 йили салтанат тепасига келган Амир

Темур ўзининг ўттиз беш йиллик ҳукмронлиги даврида

давлатнинг асосий таянчи Самарқандни ҳам сиёсий,

ҳам маданий жиҳатдан жаҳоннинг энг гўзал ва обод

шаҳрига айлантирди, уни маҳобатли иморатлар, ажо-

йиб боғу роғлар билан безади. Қиёслаш учун дунёнинг

Бағдод, Дамашқ, Париж каби машҳур шаҳарлари ном-

ларини атрофдаги қишлоқларга берди. Шаҳар маданий

ҳаётини ривожлантириш учун эса Соҳибқирон ўзи забт

этган мамлакатларнинг олиму уламолари, санъат ва

маданият намояндалари, шоирлари, ҳунармандлари,

меъморлари, қурувчиларини Самарқанд, Шаҳрисабз,

Тошкент, Туркистонда ва бошқа жойларда олиб бори-

лаётган ободончилик ишларига жалб қилган. Темурий-

лар даврида мамлакат ободончилиги учун барча давлат

аъёнлари ўз имкони ва моддий қуввати етганча иморат-

лар, боғлар, масжидлар, кўприклар қуришга интил-

ганлар. Натижада XIV аср охирига келиб, Самарқанд

ва Ҳирот жаҳоннинг обод ва гўзал шаҳарларига айлан-

ган. Бу даврнинг ижодкорлик руҳи ва маҳобатли имо-

ратлардаги етакчи ғоя Шаҳрисабзда қурилган Оқсарой

5

Page 7: ;? AH>...befb gm`mf ² Zkljhghfby nZgb lZjZ bzlb]Z r]Zg kZefh eb bkkZeZjbgb [mlmg `Z hg lZg he]Zgb kbj wf Zk @Z hg]Z fZr mj lZjboqbeZj ² Gbahfb^^bg Rh - fbc RZjZnb^^bg …

пешто қига битилган китоба: «Агар бизнинг қудрати -

мизга шуб ҳалансангиз , биз яратган иморатларга қар анг »,

мазмунига тўғри келади.

XIV аср да Самар қандга ўша давр тасаввуфининг

кубр авия , я ссавия ва на қшбандия тари қатини ўрганиш -

га дунёнинг барча ша ҳарларида н кишилар келар эди.

XIV аср иккинчи ярмидаги Самар қанднинг сиёсий ва

маданий ҳаёти устод Беҳзо днинг Шар афиддин Али Яз -

дийнинг «Зафар нома » асар ига ишлаган миниатюралар и -

да ўзининг бадиий аксини то пди. XV аср биринчи яр -

мини Темурийлар давлати маданиятин инг энг ёр қин

даври, дейиш мумкин. Мирзо Улу ғбек раҳбарлигида

Самар қанд янада обо д этилиб, илм -фан, айни қса, мах -

сус расадхона қур илгач, илми нужум — астрономия

мар казига айланиб, натижада маш ҳур «Зижи жадиди

Кур агоний », яъни 1018 юлдузнинг астрономик жад вали

тузилди. Расадхона ичлар и буржлар тасвири билан

безатилди. Мирзо Улуғбек «Тарихи арбаъи улуси Чин -

гизий » но мли тарихий асарни таълиф қилишда шахсан

иштиро к этди. Бу даврда Самар қанд илм -фан ва маъ -

рифат ўчоғи бў либ, бу шаҳарда таълим олишни ўша

давр зиёлилари ўзлари учун зар ур ва шарт , деб били -

шарди. Шунинг учун бў лса керак, ёш Абдур а ҳмон Жо -

мий ҳам таълим олиш учун Ҳиротдан Самар қандга кел -

ган эди.

XV аср бошларида Х уросо н пойтахти Ҳирот шаҳр и

Шоҳр ух Мирзо (1405 —1447) давр ида, шахсан ша ҳзо да

Мирзо Бойсун ғур нинг фидо корона фао лияти туфайли

санъаткор лар , олимлар , хаттотлар , рассо млар , созанда -

лар ва шоир лар ша ҳр ига айланган эди. Ўша даврда

тузилган «Арзадошт » — «Арзно ма »га бино ан сарой

кутубхонасида қир қдан зиёд ижо дкор лар мавжуд бў либ,

улар манбашунослик со ҳасида, айни қса, «Шоҳнома » ва

Амир Х усравнинг лирик ижодини, тарихчилар — Шар а -

фиддин Али Яздий, Ҳо физи Абрў, шоир лар — Низо мий

Ганжавий «Х амса »си, «Калила ва Димна », «Меърож -

нома » каби асар лар нинг қўлёзмалар ини ти қлаб, уларни

бетакрор расмлар билан зийнатлаганлар .

Алишер Наво ийнинг илм -фан, ҳунар ва санъат а ҳ -

лига қилган ҳомийлиги ў з самарасини бердики, Темур ий -

лар даври маданияти, санъати ўзининг энг юксак чў қ -

қисига кўтар илди. Ўша давр хаттотлари Султон Али

Машҳадий, Султо н Али Қойиний, Мир Али Ҳеравий,

мусаввирлар Мирак На ққош, Хожа Муҳаммад, Қосим

6

Page 8: ;? AH>...befb gm`mf ² Zkljhghfby nZgb lZjZ bzlb]Z r]Zg kZefh eb bkkZeZjbgb [mlmg `Z hg lZg he]Zgb kbj wf Zk @Z hg]Z fZr mj lZjboqbeZj ² Gbahfb^^bg Rh - fbc RZjZnb^^bg …

Алилар қатор ида усто д Камолиддин Бе ҳзод номи ало -

ҳида порлаб тур ди.

XVI аср бошларида Моваро унна ҳрда Шайбо нийлар ,

Эронда Сафавийлар , Ҳиндистонда Бобурийлар ҳукмрон -

лик қилган бў лсалар -да , улар нинг орзу -умидлари, инти -

лишлари Темур ийлар давр ининг юксак маданий тар а қ -

қиётини қайта тиклаш, унга интилиш ва унинг анъана -

лар ини ривожлантириш эди . Шундай қилиб, XIV —XV

аср Темурийлар давр и маданияти ўзининг юксак та -

раққиёт дар ажаси, сер қирра соҳалар и ва ёрқин ижо д -

корлари билан жа ҳон маданияти тарихида ало ҳида

ўрин эгаллаб, кейинги давр маданияти учун пойдевор

бўлиб хизмат қилди . Шунинг учун ҳам темурий шоир -

лар , санъаткор лар , олимлар , хаттотлар янги пойтахт

бўлмиш Бухор о, Табриз ва Де ҳлида жуда катта ҳур мат

ва иззат то пиб, яратган ижод намуналари ўз со ҳасининг

шоҳ асарлари сифатида қадр ланди.

БЕҲЗОДНИНГ ТАРЖИМАИ ҲОЛИ

Ўзининг бетакрор гўзал санъати билан нафа қат

Шарқ халқлари, балки бутун дунё хал қлар и маданияти

тарихида сезиларли из қо лдирган, унинг тара ққиёти

учун баракали ҳисса қўшган забар даст санъаткор Ка -

молиддин Бе ҳзод Ҳиротда 1455 йилда ҳунар манд -ко сиб

оиласида дунёга келди.

Манбаларда ёзилишича, унинг но ми Бе ҳзо д бўлиб,

Ҳирот аҳолиси уни суюб, эркалаб Камо лиддин , деб ча -

қир ишган экан. Алишер Наво ий уни ўз мактублар идан

бирида «устод Бе ҳзод », деб атайди.

Беҳзод ота -онасидан жуда эрта ажралди. Уни рас -

сом сифатида Мирак На ққош ўз тарбиясига о либ воя -

га етказади ва ўзининг Ҳиротдаги «Нигористони» (санъ -

ат академияси)да унга на ққошлик ҳунарини ўргата

бошлайди. Ўз давр ининг маш ҳур рассо ми, миниатюрасоз

Мирак Наққош уйидаги, нигор исто нидаги ижодий му ҳит,

гўзаллик ва нафосат ёш Бе ҳзо дни ҳам санъат ва ҳунар -

га ҳавас қў йишга ундади, келажакдаги та қдири учун

ижобий роль ўйнади. Бўлажак рассом тур ли устозлар -

дан тарбия олган. Манбаларда Бе ҳзод табризлик

пир Сайид Аҳмад шогирди, деб ҳам кўрсатилади. Пир

Сайид эса бухоролик Жа ҳонгир шогирди, бухоролик

Жаҳонгир ўз навбатида устод Гунг шогир ди бў лганлиги

қайд этилади.

7

Page 9: ;? AH>...befb gm`mf ² Zkljhghfby nZgb lZjZ bzlb]Z r]Zg kZefh eb bkkZeZjbgb [mlmg `Z hg lZg he]Zgb kbj wf Zk @Z hg]Z fZr mj lZjboqbeZj ² Gbahfb^^bg Rh - fbc RZjZnb^^bg …

Bu tanishuv parchasidir. Asarning to‘liq versiyasihttps://kitobxon.com/oz/asar/355 saytida.

Бу танишув парчасидир. Асарнинг тўлиқ версиясиhttps://kitobxon.com/uz/asar/355 сайтида.

Это был ознакомительный отрывок. Полную версию можнонайти на сайте https://kitobxon.com/ru/asar/355