252
1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

  • Upload
    others

  • View
    27

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

Page 1: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

1

Page 2: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА

УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ

ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ҲУДУДИЙ МАРКАЗИ

―ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЎҚУВ

ЖАРАЁНЛАРНИ БОШҚАРИШ‖ МОДУЛИ

БЎЙИЧА

ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА

Тошкент-2018

Малака йўналиши: ўқув-тарбия ишлари бўйича директор

ўринбосарлари

Тингловчилар

контингенти:

Умумий ўрта таълим, ихтисослаштирилган

мактаб-интернати, ихтисослаштирилган

давлат умумтаълим мактаблари ўқув-

тарбия ишлари бўйича директор

ўринбосарлари

Page 3: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

3

Мазкур ўқув-услубий мажмуа Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил

______________даги ____-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув-тарбия

ишлари бўйича директор ўринбосарларининг малакасини ошириш

тоифа йўналиши ўқув режаси ва дастури асосида тайѐрланди.

Тузувчи: Ш.Пўлатов - Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги халқ

таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг

малакасини ошириш ҳудудий маркази ―Педагогика,

психология ва таълимменжменти‖ кафедраси доценти

Тақризчилар Г.Елдашева - Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги халқ

таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг

малакасини ошириш ҳудудий маркази ―Педагогика,

психология ва таълимтехнологиялари‖ кафедраси

мудири в.б., п.ф.н.

Н.Аҳмедова – п.ф.д.,А.Авлоний номидаги РХҚТМОИ,

Л.Р.Гайнутдинова - А.Авлоний номидаги РХҚТМОИ,

катта ўқитувчиси

Ўқув-услубий мажмуа А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва

мутахассис ходимларини қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш институти

илмий кенгашининг 2018йил ______________даги______- сонли

баѐнномаси билан маъқулланган ва нашрга тавсия этилган

Page 4: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

4

МУНДАРАЖА

I. Ишчи дастур

5

II. Модулни ўқитишда фойдаланиладиган интерфаол таълим

методлари

16

III. Назарий машғулот материаллари

23

IV. Амалий машғулот материаллари

92

V. Кўчма машғулотлар

223

VI. Кейслар банки

233

VII.Глоссарий

235

VIII. Адабиѐтлар рўйхати

244

Page 5: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

5

Page 6: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

6

Кириш

Ёш aвлoднинг ҳaр томoнлaмa eтук, билимли, юксaк

мaънaвиятли, бaркaмoл, вaтaнпaрвaр шaxслaр бўлиб етишишини тaъминлaш

йўлидa aмaлгa oширилaѐтгaн улкaн бунѐдкoрлик ишлaрининг энг aсoсий

бўғини сифaтидa пeдaгoг xoдимлaрнинг юқoри илмий мeтoдик билимлaргa,

юксaк мaҳoрaтгa эгa бўлиши ҳaл қилувчи aҳaмиятгa эгaдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фaрмoни билaн қaбул қилингaн

―2017-2021 йиллaрдa Ўзбекистoн Республикaсини ривoжлaнтиришнинг

бештa устувoр йўнaлиши бўйичa Ҳaрaкaтлaр стрaтегияси‖да ҳамда

2017-2018 йилда қабул қилган бошқа фармон ва қарорларида, жумладан

2018 йил 5 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил

14 августдаги ―Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб

тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги

босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-3907-сон, 2018 йил

5 сентябрдаги «Халқ таълими бошқарув тизимини такомиллаштириш

бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5538-сон Фармони ва

ПҚ-3931-сонли қарорларидумумий ўртa тaълим тизимини тубдaн ислоҳ

қилиш, таълим муассасини илмий-методик жиҳатдан самарали бошқариш

ва таълим-тарбия сифатини кўтаришда ўқитувчиларнинг педагогик

фаолиятини тўғри ташкил этиш, уларга пелагогик шарт-шароитлар

яратишда раҳбарнинг касбий тайѐргарлигидаги камчиликларни бартараф

этиш бўйича асосий устувор вазифалар белгилaб берилди.

Ушбу мақсаднинг ҳамда белгиланган вазифаларнинг ижобий йўналиш

кашф этиши, мамлакатни маънавий ривожланишини таъминлаши учун энг

аввало, ўсиб келаѐтган ѐш авлодни илмий билимлар билан қуроллантириш,

уларда маънавий тафаккурни ривожлантириш, ақлий салоҳият маънавий

ахлоқий сифатларни ривожлантиришни йўлга қўйиш ва бунинг учун уларга

таълим тарбия берувчиларни замонавий педагогик технологиялар билан

қуроллантиришга боғлиқ.

―Таълим муассасаларида ўқув жараѐнларни бошқариш‖ модули

умумтаълим мактаблари ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари

малакасини ошириш курсининг ўқув дастури асосида тузилган бўлиб, у

ушбу тоифа тингловчиларга ўқув жараѐнларни бошқаришнинг мазмун ва

моҳиятини очиб беради.

Модулнинг мақсади ва вазифалари

Модулнинг мақсади: мактаб директори ўринбосарлари иш фаолиятини

самарали ташкил этиш ва уни амалга ошириш компетенцияларини

ривожлантиришдан иборат.

Page 7: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

7

Модулнинг вазифалари:

- тингловчиларда мактаб бошқарувининг замонавий йўналишларига

оид назарий қарашлар, етакчи концепциялардан фойдаланиш учун зарур

бўлган билим ва кўникмаларни шакллантириш;

- мактаб бошқаруви тизимининг замонавий талаблар асосида ташкил

этилиши бўйича хорижий тажрибани ўрганиш;

- замонавий талаблар асосида мактаб директри ўринбосарлари

фаолиятини самарали ташкил қилишга йўналтириш.

Модул бўйича тингловчиларнинг билим, кўникма, малака ва

компетенцияларига қўйиладиган талаблар

Тингловчи:

таълим муассасасида таълим-тарбия жараѐнини ташкил этиш ва

бошқаришга доир меъѐрий ҳужжатларни;

бошқарув жараѐнидаги муаммоларни ва уларнинг ривожланиш

истиқболларини таҳлил қилишни;

таълим сифати тушунчаси, таълим сифатини белгиловчи омиллар,

таълим сифатини таъминлашда раҳбар ўрнини;

мактабда ижро интизомининг юритилишини;

таълимга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида, мактаб

ҳужжатларини ишлаб чиқишни, тўғри расмийлаштиришни, уларнинг

қонуний юритилишини;

давлаттаълимстандартлари ва педагог кадрларнинг малака

талабларини;

таълим сифатини мониторинги ва баҳолашга оид меъѐрий-хуқуқий

асосларини;

дарс таҳлилини, уни кузатиш ва очиқ дарс машғулотлари ташкил этиш

тартибини;

мониторинг натижаларини таҳлил қилиш ва муассасада таълим

сифатини ошириш бўйича қарор қабул қилишни;

ўқувчиларни фанолимпиадалари, билимлар беллашуви, турликўрик-

танловларга тайѐрлашни;

ташқи ва ички мониторинг объектларини;

ўқувчилар билим, кўникма ва малака (БКМ)ларидаги бўшлиқларни

тўлдириш ва ўзлаштира олмасликни олдини олишни;

аттестация ва аккредитция борасида Ўзбекистон Республикасида амал

қилаѐтган меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини;

аттестациянинг мақсад ва вазифаларини билиши;

таълим муассасасида таълим-тарбия жараѐнини ташкил этиш ва

бошқаришда тегишли меъѐрий ҳужжатларни қўллай олиш;

ахборот-таҳлилий хужжатларнинг асосида таълим ва тарбия жараѐнини

бошқариш;

самарадорликни амалга оширадиган шахс хислатларидан фойдаланиш;

Page 8: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

8

мактабнинг бошқарув жараѐнидаги муаммолари, долзарб масалалари,

жорий ва кундалик ишларини бажариш;

давлаттаълимстандартлари асосида ўқувчилар билимини

мониторингини амалиѐтда юрита олиш;

педагогик жамоа билимини тизимли мониторингини юритиш ва

уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

ўқувчилар билимларидаги бўшлиқларни аниқлаш ва уни бартараф

этиш;

таълим сифатини мониторинг қилишда ота-оналар қўмитаси, васийлик

кенгаши ва маҳалла билан самарали ишлаш;

таълим сифати мониторинги ва баҳолашга оид ҳужжатларни тўғри

расмийлаштириш;

ўқувчилар билим, кўникма ва малака (БКМ)ларидаги бўшлиқларни

тўлдириш ва ўзлаштира олмасликни олдини олиш;

мониторинг натижаларини умумлаштириш ва истиқболли бошқарув

қарорларини қабул қилиш кўникмаларига;

Ўзбекистон Республикасида узлуксиз таълимни ташкил этиш ва

узвийлигини таъминлашга доир меъѐрий ҳужжатлар асосида таълим

муассасаси фаолиятини илмий асосда режалаштиришни тадбиқ қилиш;

ахборот-таҳлилий иш мобайнида қўлланиладиган ѐндашув ва тизимли

таҳлил усулларидан фойдаланиш;

таълим сифатини таъминлаш бўйича фаолият таҳлили, таълим сифати

мониторинги ва таҳлили, таълим сифатини таъминлаш бўйича таклифлар

таѐрлаш;

ўқув жараѐнини бошқаришда илғор ҳорижий тажрибадан фойдаланиш

муассаса имижига қўйиладиган талаблар асосида самарали бошқариш;

замонавий таълим муассасаси раҳбари қиѐфасига эга бўлиш;

таълим сифатини мониторинги ва баҳолаш натижалари асосида

истиқболли режалар ишлаб чиқиш;

ўқувчилар билимини давлаттаълимстандартларига мувофиқлигини

назорат қилиш;

комплекс мониторинг ўтказиш амалиѐти ва аниқланган камчиликлар

бўйича манзилли бошқарув қарорларини қабул қилиш малакаларига;

малака ошириш курсида ўзлаштирилган билим ва кўникмалардан

касбий фаолиятда фойдаланиш;

касбий фаолиятига тегишли ўқув-методик материалларни тўплаш ва

саралаш;

коммуникатив, ўз ўзини ривожлантириш, ўз устида ишлаш,масъулият

ва мослашувчанлик, инклюзив таълимни олиб бориш, ўқув-тарбия

жараѐнини ҳолисона баҳолаш компетенцияларига эга бўлиши лозим.

Модулни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар

Таълим муассасаларида таълим жараѐнини илмий-методик жиҳатдан

ташкил этиш асосларимодули назарий ва амалий машғулотлар шаклида

олиб борилади.

Page 9: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

9

Назарий машғулотларда таълимнинг замонавий методлари, педагогик

технологиялар ва ахборот-коммуникaция технологияларини қўлланилиши:

Амалий машғулотларда методик воситалардан, экспресс-сўровлар, тест

сўровлари, ақлий ҳужум, гуруҳли фикрлаш, кичик гуруҳлар билан ишлаш ва

бошқа интерактив таълим усулларидан фойдаланиш назарда тутилади.

Модулнинг ўқув режадаги бошқа блок модуллари билан боғлиқлиги ва

узвийлиги

Модул мазмуни ўқув режадаги ―Таълим жараѐнларида ахборот

коммуникация технологияларини қўллаш‖ блоки модуллари, ―Илғор

таълим-тарбия технологиялари ва педагогик маҳорат‖ блоки модуллари,

―Таълим муассасаларини бошқарувининг асосий йўналишлари‖ модули

билан узвий боғланган ҳолда директор ўринбосарларининг касбий

тайѐргарлик даражасини ўсишга хизмат қилади.

Модулнинг услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги

Мазкур модул ―Ўзбекистонда таълим-тарбия жараѐнларининг ҳуқуқий-

меъѐрий асослари‖, ―Таълим-тарбиятехнологиялари ва педагогик маҳорат‖

ва ―Таълим жараѐнларида ахборот-коммуникация технологияларини

қўллаш‖ блокларидан кейин ўрганилади. Унда юқоридаги блокларда

ўрганилган мазмун йўналишлари ва услубий жиҳатларини мактаб

директори ўринбосарлари фаолиятига татбиқ этиш имкониятлари очиб

берилади.

Модулнинг таълимдаги ўрни

Тнгловчиларга бошқарув тизимини ташкил этишнинг замонавий

ѐндашувлари ва жаҳон тажрибаси билан таништириш асосида тўпланган

маълумотлар орқали билим бериш ва амалда қўллаш кўникмаларини

шакллантириш орқали таълим самарадорлигини таъминлашдан иборат.

Модулнинг ўқув режадаги бошқа блок модуллари билан

боғлиқлиги ва узвийлиги Модул мазмуни ўқув режадаги Ўзбекистонда таълим-тарбия

жараѐнларининг ҳуқуқий-меъѐрий асослари‖, ―Таълим-

тарбиятехнологиялари ва педагогик маҳорат‖ ва ―Таълим жараѐнларида

ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш‖ блоклари модуллари

билан узвий боғланган ҳолда ўқув-тарбия ишлари бўйича директор

ўринбосарларинингкасбий тайѐргарлик даражасини ўсишга хизмат

қилади.

Page 10: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

10

―Таълим муассасаларида ўқув жараѐнини бошқариш‖ модулининг

ишчи ўқув-мавзу режаси

№ Мавзулар номи

На

зар

ий

ма

шғу

ло

т

Ам

ал

ий

ма

шғу

ло

т

Му

ста

қи

л

та

ъл

им

Кў

чм

а

ма

шғу

ло

т

Жа

ми

1. Таълим муассасасини илмий-методик бошқаришни ташкил

этиш 2 2 4

2. Таълим-тарбия жараѐнида шахсга йўналтирилган таълим 2 2

3. Замонавий раҳбар маънавий қиѐфаси ва унга қўйиладиган

талаблар 2 2 4

4.

Таълим муассасалари аттестация ва аккредитациядан

ўтказиш. Педагог ходимларини аттестация қилиш ва

тоифаларини кўтариш тартиб-қоидалари ҳақида

2 2 4

5. Мактабни бошқаришда ички назоратни ташкил этиш 2 2

6. Таълим муассасасида методик ишларга раҳбарлик ва

методик хизмат узлуксизлигини таъминлаш 2 2 4

7.

Педагог кадрларни жой-жойга қуйиш, тарификациядан

ўтказиш,уларга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш

усуллари

2 2

8.

Умумий ўрта таълим мактаблари хужжатларини юритиш

ва расмийлаштириш ҳамда ижро интизомини

мустаҳкамлаш

4 4

9. Халқаро тадқиқотларнинг таълимдаги ўрни 2 2 4

10. Дарс таҳлил қилишнинг илмий-методик асослари 2 2

11. Мактабда дарс жадвалини тузишнинг илмий-методик

жиҳатлари 2 4

12. Педагогларнинг методик эҳтиѐжларининг диагностикаси 2 2 4

13 Педагогнинг узлуксиз мустақил малака оширишини

ташкил қилишнинг илмий-методик асослари 2 2

14. Инновацион ѐндашув орқали ўқитувчи фаолиятини

диагностика қилиш ва унинг методлари 2 2 4

15.

Ўқувчилар билим, кўникма ва малака (БКМ)ларидаги

бўшлиқларни тўлдириш ва ўзлаштира олмасликни олдини

олиш

2 2

16. Таълим муассасаси раҳбар ўринбосарининг фаолиятини

ўрганиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш. 4 4

17

Мактабда таълим-тарбия сифати мониторингини ташкил

этиш ва уни баҳолашнинг самарали усуллари бўйича

илғор тажриба

4 4

Жами 14 28 4 8 54

Page 11: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

11

Назарий машғулотлар мазмуни

1-мавзу: Таълим муассасасини илмий-методик бошқаришни

ташкил этиш ( 2 соат назарий машғулот)

Умумий ўрта таълим муассасаларини бошқаришни ташкил этиш

педагогик муаммо сифатида. Таълим муассасаси раҳбари фаолиятида учраб

турадиган камчиликлар, нуқсонлар, тўсиқлар ва уларни бартараф этиш

йўллари. Замонавий бошқарув тизимида мақсад ва вазифаларнинг ўрни.

2-мавзу: Таълим муассасалари аттестация ва аккредитация давлат

аттестациясидан ўтказиш ( 2 соат назарий машғулот)

Давлат аттестациясининг моҳияти, аккредитация гувоҳномасини тақдим

этиш шартлари, мактаб бошқаруви, ўқитувчиларнинг билим савияси, ўқув,

моддий-техника базаси, педагогнинг касбий салоҳияти, мактабдан ташқари

машғулотларнинг ўқувчининг интеллектуал ривожланишидаги ўрни.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги

―Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим

сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш

тўғрисида‖ги қарори. Таълим муассасасини ҳуқуқий меъѐрий хужжатлари,

―Умумий ўрта таълим тўғрисидаги‖ Низом, Давлат таълим стандартлари.

ўқув режа, ўқув дастур.

3-мавзу: Таълим муассасасида методик ишларга раҳбарлик ва

методик хизмат узлуксизлигини таъминлаш ( 2 соат назарий машғулот)

Таълим муассасасида методик хизмат узлуксизлигини таъминлашда

раҳбарнинг вазифалари. Умумий ўрта таълим мактабларида ―Методик

бирлашмалар―, ―Методик кенгаш‖ ва ―Педагогик кенгаш‖ фаолиятларни

ташкил этиш.Узлуксиз методик хизматнинг таълим муассасаси педагог

кадрлари салоҳиятини оширишдаги аҳамияти.

4-мавзу: Халқаро тадқиқотларнинг таълимдаги ўрни (2 соат назарий

машғулот)

TALIS - ―Таълим бериш ва ўқитиш тизимининг халқаро тадқиқоти‖

5-мавзу: Педагогларнинг методик эҳтиѐжларининг диагностикаси

(2 соат назарий машғулот)

Педагогик диагностика ва диагностикалаш, унинг мазмуни. Жамоанинг

маҳоратга ва ижодий изланишга йўналтирилган умумий ҳаракати.

Мактабдаги методик ишни тизимлаштиришга қаратилган бир қадам.

Ўқитувчига қийинчиликларни енгиб ўтишига ѐрдам бериш учун унга

қандай ѐрдам кераклигини, ўқитувчи нимани қила олмаѐтганлигини аниқ

билиб олиш. ўқитилаѐтган фаннинг назарий асосларини билиш (мақсад,

вазифа, меъѐрий ҳужжатлар

Page 12: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

12

6-мавзу: Инновацион ѐндашув орқали ўқитувчи фаолиятини

диагностика қилиш ва унинг методлари ( 2 соат назарий машғулот) Инновацион ѐндашув орқали ўқитувчи фаолиятини диагностика қилиш ва

унинг методлари. Касбий ўзини-ўзи ривожлантириш жараѐнида инновацион

фаолиятнинг ўрни ва аҳамияти.

7-мавзу: Ўқувчилар билим, кўникма ва малака (БКМ)ларидаги

бўшлиқларни тўлдириш ва ўзлаштира олмасликни олдини олиш

(2 соат назарий машғулот)

Ўзлаштира олмаслик сабаблари..Ўзлаштира олмаслик ва қолоқлик ўзаро

боғлиқлиги. Ўқитувчининг бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар ва уларнинг ота-

оналари билан олиб бориладиган фаолияти. Сабабсиз дарс қолдириш ва уни

бартараф этиш бўйича олиб бориладиган вазифалар. Ўзлaштирмoвчи

ўқувчилaр муaммoсининг педaгoгик вa псиxoлoгик томонлари

Амалий машғулотлар мазмуни

1-мавзу: Таълим муассасасини илмий-методик бошқаришни ташкил

этиш (2 соат амалий машғулот)

Таълим муассасаларини бошқаришда мактаб раҳбарига қўйиладиган

талаблар ва уларнинг педагогик имкониятлари. Мактаб раҳбарининг

вақтдан унумли фойдалана олиш маданияти.

2-мавзу: Таълим-тарбия жараѐнида шахсга йўналтирилган таълим

(2 соат амалий машғулот)

Шахсга йўналтирилган таълим соҳасидаги давлат сиѐсатини рўѐбга

чиқариш.Индивидуал шахс фаолиятини ривожлантиришни ташкил қилиш.

Шахсга йўналтирилган таълим технологиясига қўйиладиган талаблар.

3-мавзу Замонавий раҳбар маънавий қиѐфаси ва унга қўйиладиган

талаблар (2 соат амалий машғулот)

Ўзбекистон Республикаси Ш.М.Мирзиѐевни асарлари, нутқ ва

маърузаларида раҳбарнинг жамоага нисбатан хусусиятлари. Таълим

муассасаси раҳбарларининг билими, кўникма ва малакалари дарахасини

баҳолаш кўрсаткичлари

4-мавзу: Педагог ходимларини аттестация қилиш ва тоифаларини

кўтариш тартиб-қоидалари ҳақида (2 соат амалий машғулот)

Вазирлар Маҳкамасининг ―Умумий ўрта таълим муассасаси педагог

ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби‖ тўғрисидаги Низоми асосида

ташкил этилади.

Page 13: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

13

5-мавзу: Мактабни бошқаришда ички назоратни ташкил этиш (2 соат

амалий машғулот)

Мактаб бошқарувида ички назорат. Мотивация ва назорат қилиш

муаммолари, уларнинг ечими. Самарали назоратнинг олти тавсифи.

6-мавзу: Таълим муассасасида методик ишларга раҳбарлик ва методик

хизмат узлуксизлигини таъминлаш (2 соат амалий машғулот)

Халқ таълими тизимида узлуксиз методик хизмат кўрсатишга доир меъѐрий

ҳужжатлар. Таълим муассасасида узлуксиз методик хизматни ташкил этиш.

7-мавзу:Педагог кадрларни жой-жойга қуйиш, тарификациядан

ўтказиш, уларга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш усуллари (2

соат амалий машғулот)

Кадрлар билан ишлаш. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг

иш юкламасини белгилаш ва тақсимлаш. .Умумий ўрта таълим

муассасалари ўқитувчиларининг иш ҳақларини ҳисоблаш методикаси.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-

3931-сонли қарори асосида устама ва рағбатлантириш белгилаш мезонлари.

Устамалар ва қўшимча ҳақида. Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш тартиби ва

шартлари.

8-мавзу: Умумий ўрта таълим мактаблари хужжатларини

расмийлаштириш ва юритиш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш

(2 соат амалий машғулот)

Умумий ўрта таълим мактабларида назоратда бўлган ўқув, тарбиявий,

педагогик хужжатлар ва уларни сақланиш тартиби. Ўқув-педагогик

ҳужжатлар.Ўқувчилар ҳаракати дафтари. Мактаб педагогик кенгаши

баѐнномалари дафтари. Буйруқ дафтарларини юритиш. Дубликат

шаҳодатнома олиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби.

Қолдирилган ва ўрни тўлдирилган дарсларни ҳисобга олиш дафтари.

Умумтаълим мактабларида ўқувчилар ҳаракатини амалга ошириш

тартиби.Хорижда таълим олиб қайтган ўзбекистон фуқароси

фарзандларини- мактабга қабул қилишда талаб этиладиган ҳужжатлар.

Расмий ѐзишма қоидалари.(расмий хатларга жавоб, буйруқларни

расмийлаштириш ва тайѐрлаш, назорат карточкаларга резолюцияни қуйиш,

метод кенгаш баѐнномаларини расмийлаштириш х.қ.).

9-мавзу: Таълим-тарбия сифати мониторингини ташкил этиш ва уни

баҳолашнинг самарали усуллари (2 соат амалий машғулот)

Ўқув-тарбия жараѐнини баҳолашнинг турли стратегияларидан, яъни расмий

ва норасмий, диагностик ва умумий ѐндашувга асосланган баҳолаш

усулларидан фойдаланиш. PISA, TIMSS, PURLS халқаро тадқиқотлари

Page 14: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

14

10-мавзу: Дарс таҳлил қилишнинг илмий-методик асослари (2 соат

амалий машғулот)

Дарс таҳлилида йўл қўйиладиган асосий хато ва камчиликлар.Дарсга

ташриф буюрилганда ўқитувчи маҳоратини баҳолаш. Дарсларни кузатиш ва

таҳлил қилишдан кўзланган мақсад.

11 –мавзу: Мактабда дарс жадвалини тузишнинг илмий-методик

жиҳатлари (2 соат амалий машғулот)

Дарс жадвали тузиш - Ўқув-тарбия жараѐнини ривожлантириш ва педагог

ходимларнинг иш фаолиятини ташкилий жиҳатдан илмий асосланиши.

Юқори самарадорлик ҳамда паст кўрсаткичга эга бўлган ўқув кунлари. Дарс

жадвалини тузишни методик ва меъѐрий талаблари.

12-мавзу: Педагогларнинг методик эҳтиѐжларининг

диагностикасини ташкил этиш (2 соат амалий машғулот)

Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлар бўйича ўқувчиларнинг

билим, кўникма ва малака даражасини назорати ҳамда таҳлил қилиш.

Ўқитувчилар касбий тайѐргарлиги сифатини назорат, таҳлил қилиш ва

прогнозлаштириш, ўқув-тарбия жараѐнининг сифати.

13-мавзу: Педагогнинг узлуксиз мустақил малака оширишини ташкил

қилишнинг илмий-методик асослари (2 соат амалий машғулот)

Мактабда узлуксиз малака оширишнинг асосий ташкилий шакли педагог

кадрларнинг якка тартибда шахсий дастури (иш режаси) асосида узлуксиз

мустақил малака ошириш. Ўқитувчи фаолиятини диагностика қилиш

натижалари асосида малака оширишни ташкил этиш.

КЎЧМА МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ

Кўчма машғулот. Таълим муассасаси раҳбар ўринбосарининг

фаолиятини ўрганиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш (4 соат)

Кўчма машғулот. Мактабда таълим-тарбия сифати мониторингини

ташкил этиш ва уни баҳолашнинг самарали усуллари бўйича илғор тажриба

(4 соат)

Кўчма машғулот талаб даражасидаги моддий-техника базага эга ва

илмий-услубий жиҳатдан тажрибали профессор-ўқитувчилар ва

мутахассислар фаолият кўрсатаѐтган олий таълим муассасаларининг

мутахассислик кафедралари, илмий-текшириш институтлари ва бошқа

муассасаларда ташкил этилади.

МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАЗМУНИ

Модулга оид ўрганилган материаллар асосида ―Замонавий раҳбар

маънавий қиѐфаси ва унга қўйиладиган талаблар‖, ―Инновацион ѐндашув

Page 15: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

15

орқали ўқитувчи фаолиятини диагностика қилиш ва унинг методлари‖

мавзусида мустақил иш бажарилади.

ЎҚИТИШ ШАКЛЛАРИ

Мазкур модул бўйича қуйидаги ўқитиш шаклларидан фойдаланилади:

- маърузалар, амалий машғулотлар (маълумотлар ва технологияларни

англаб олиш, ақлий қизиқишни ривожлантириш, назарий билимларни

мустаҳкамлаш);

- давра суҳбатлари (кўрилаѐтган топшириқлар ечимлари бўйича

таклиф бериш қобилиятини ошириш, эшитиш, идрок қилиш ва мантиқий

хулосалар чиқариш);

Page 16: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

16

Page 17: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

17

―SWOT –ТАҲЛИЛ‖ МЕТОДИ

Методнинг мақсади: мавжуд назарий билимлар ва амалий тажрибаларни

таҳлил қилиш, таққослаш орқали муаммони ҳал этиш йўлларини топишга,

билимларни мустаҳкамлаш, такрорлаш, баҳолашга, мустақил, танқидий

фикрлашни, ностандарт таффаккурни шакллантиришга хизмат қилади.

S – (strength) -кучли томонлари

W – (weakness) -заиф, кучсиз томонлари

O – (opportunity) - имкониятлари

T - (threat) - тўсиқлар

Намуна: Ўқувчи шахси ривожланишида ва ўқитишида дифференциал

ѐндашувнинг SWOT таҳлилини ушбу жадвалга тушириш.

S Ўқувчи шахси ривожланишида

ва ўқитишда дифференциал

ѐндашувнинг кучли томонлари

Ўқувчиларнинг ўзлаштиришнинг

яхшилаш. Таълимга

мослашишдаги қийинчиликларни

аниқлаш

W Ўқувчи шахси ривожланишида

ва ўқитишда дифференциал

ѐндашувнинг кучсиз томонлари

Бирор топшириқни бажаришда

муваффақиятсизлик рўй берганда

унга қизиқишнинг кўпинча

камайиши

O Ўқувчи шахси ривожланишида

ва ўқитишда дифференциал

ѐндашувнинг имкониятлари

(ички)

Муваффақият ва

муваффақиятсизлик кетма кет рўй

берганда муваффақиятга

муболағали баҳонинг берилиши

T Тўсиқлар (ташқи) Вақт танқислиги шароитида

муаммоли мазмундаги

топшириқни бажаришда иш

самарадорлиги одатда пасайиши

―Хулосалаш‖ (Резюме, Веер) методи

Методнинг мақсади: Бу метод мураккаб, кўптармоқли, мумкин қадар,

муаммоли ҳарактеридаги мавзуларни ўрганишга қаратилган. Методнинг

моҳияти шундан иборатки, бунда мавзунинг турли тармоқлари бўйича бир

хил ахборот берилади ва айни пайтда, уларнинг ҳар бири алоҳида

жиҳатларда муҳокама этилади. Масалан, муаммо ижобий ва салбий

томонлари, афзаллик, фазилат ва камчиликлари, фойда ва зарарлари бўйича

Page 18: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

18

ўрганилади. Бу интерфаол метод танқидий, таҳлилий, аниқ мантиқий

фикрлашни муваффақиятли ривожлантиришга ҳамда ўқувчиларнинг

мустақил ғоялари, фикрларини ѐзма ва оғзаки шаклда тизимли баѐн этиш,

ҳимоя қилишга имконият яратади. ―Хулосалаш‖ методидан маъруза

машғулотларида индивидуал ва жуфтликлардаги иш шаклида, амалий ва

семинар машғулотларида кичик гуруҳлардаги иш шаклида мавзу юзасидан

билимларни

мустаҳкамлаш, таҳлил қилиш ва таққослаш мақсадида фойдаланиш мумкин

Намуна:

Таълим муассасаларида психологик ҳизматни ташкил этиш

АҚШ Шарқий Европа Ўзбекистон

афзаллиги камчилиги афзаллиги камчилиги афзаллиги камчилиги

Хулоса:

Методни амалга ошириш тартиби:

тренер-ўқитувчи иштирокчиларни 5-6 кишидан иборат кичик гуруҳларга ажратади;

тренинг мақсади, шартлари ва тартиби билан иштирокчиларни таништиргач, ҳар бир гуруҳга умумий муаммони таҳлил қилиниши

зарур бўлган қисмлари туширилган тарқатма материалларни тарқатади;

ҳар бир гуруҳ ўзига берилган муаммони атрофлича таҳлил қилиб, ўз мулоҳазаларини тавсия этилаѐтган схема бўйича тарқатмага ѐзма баѐн

қилади;

навбатдаги босқичда барча гуруҳлар ўз тақдимотларини ўтказадилар. Шундан сўнг, тренер томонидан таҳлиллар умумлаштирилади, зарурий

ахборотлр билан тўлдирилади ва мавзу якунланади.

Page 19: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

19

―Кейс-стади‖ методи

«Кейс-стади» - инглиз ча сўз бўлиб, («case» – аниқ вазият, ҳодиса,

«stadi» – ўрганмоқ, таҳлил қилмоқ) аниқ вазиятларни ўрганиш, таҳлил

қилиш асосида ўқитишни амалга оширишга қаратилган метод ҳисобланади.

Мазкур метод дастлаб 1921 йил Гарвард университетида амалий

вазиятлардан иқтисодий бошқарув фанларини ўрганишда фойдаланиш

тартибида қўлланилган. Кейсда очиқ ахборотлардан ѐки аниқ воқеа-

ҳодисалардан вазият сифатида таҳлил учун фойдаланиш мумкин. Кейс

ҳаракатлари ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади: Ким (Who), Қачон

(When), Қаерда (Where), Нима учун (Why), Қандай/ Қанақа (How), Нима-

натижа (What).

―Кейс методи‖ ни амалга ошириш босқичлари

Иш

Босқичлари

Фаолият шакли

ва мазмуни

1-босқич: Кейс ва унинг

ахборот таъминоти билан

таништириш

якка тартибдаги аудио-визуал иш;

кейс билан танишиш(матнли, аудио ѐки

медиа шаклда);

ахборотни умумлаштириш;

ахборот таҳлили;

муаммоларни аниқлаш

2-босқич: Кейсни

аниқлаштириш ва ўқув

топшириғни белгилаш

индивидуал ва гуруҳда ишлаш;

муаммоларни долзарблик иерархиясини

аниқлаш;

асосий муаммоли вазиятни белгилаш

3-босқич: Кейсдаги асосий

муаммони таҳлил этиш

орқали ўқув топшириғининг

ечимини излаш, ҳал этиш

йўлларини ишлаб чиқиш

индивидуал ва гуруҳда ишлаш;

муқобил ечим йўлларини ишлаб чиқиш;

ҳар бир ечимнинг имкониятлари ва

тўсиқларни таҳлил қилиш;

муқобил ечимларни танлаш

4-босқич: Кейс ечимини

шакллантириш ва асослаш,

тақдимот.

якка ва гуруҳда ишлаш;

муқобил вариантларни амалда қўллаш

имкониятларини асослаш;

ижодий-лойиҳа тақдимотини тайѐрлаш;

якуний хулоса ва вазият ечимининг

амалий аспектларини ѐритиш

«ФСМУ» методи Методнинг мақсади: Мазкур методиштирокчилардаги умумий

фикрлардан хусусий хулосалар чиқариш, таққослаш, қиѐслаш орқали

ахборотни ўзлаштириш, хулосалаш, шунингдек, мустақил ижодий фикрлаш

кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. Мазкур методдан маъруза

машғулотларида ўзлаштириш материалини мустаҳкамлашда, ўтилган

мавзуни сўрашда, уйга вазифа беришда ҳамда амалий машғулот

натижаларини таҳлил этишда фойдаланиш тавсия этилади.

Методни амалга ошириш тартиби:

Page 20: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

20

- қатнашчиларга мавзуга оид бўлган якуний хулоса ѐки ғоя таклиф

этилади;

- ҳар бир иштирокчига ФСМУ методининг босқичлари ѐзилган

қоғозларни тарқатилади:

- иштирокчиларнинг муносабатлари индивидуал ѐки гуруҳий

тартибда тақдимот қилинади.

ФСМУ таҳлили қатнашчиларда касбий-назарий билимларни амалий

машқлар ва мавжуд тажрибалар асосида тезроқ ва муваффақиятли

ўзлаштирилишига асос бўлади.

―Ассессмент‖ методи

Методнинг мақсади: мазкур метод таълим олувчиларнинг билим

даражасини баҳолаш, назорат қилиш, ўзлаштириш кўрсаткичи ва амалий

кўникмаларини текширишга йўналтирилган. Мазкур техника орқали

таълим олувчиларнинг билиш фаолияти турли йўналишлар (тест, амалий

кўникмалар, муаммоли вазиятлар машқи, қиѐсий таҳлил, симптомларни

аниқлаш) бўйича ташхис қилинади ва баҳоланади.

Методни амалга ошириш тартиби:

―Ассессмент‖ лардан маъруза машғулотларида талабаларнинг ѐки

қатнашчиларнинг мавжуд билим даражасини ўрганишда, янги

маълумотларни баѐн қилишда, семинар, амалий машғулотларда эса мавзу

ѐки маълумотларни ўзлаштириш даражасини баҳолаш, шунингдек, ўз-ўзини

баҳолаш мақсадида индивидуал шаклда фойдаланиш тавсия этилади.

Шунингдек, ўқитувчининг ижодий ѐндашуви ҳамда ўқув мақсадларидан

келиб чиқиб, ассесментга қўшимча топшириқларни киритиш мумкин.

―Тушунчалар таҳлили‖ методи

Методнинг мақсади: мазкур метод қатнашчиларни мавзу буйича таянч

тушунчаларни ўзлаштириш даражасини аниқлаш, ўз билимларини мустақил

равишда текшириш, баҳолаш, шунингдек, янги мавзу буйича дастлабки

билимлар даражасини ташхис қилиш мақсадида қўлланилади. Методни

амалга ошириш тартиби:

иштирокчилар машғулот қоидалари билан таништирилади;

Page 21: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

21

ўқувчиларга мавзуга ѐки бобга тегишли бўлган сўзлар, тушунчалар

номи туширилган тарқатмалар берилади ( индивидуал ѐки гуруҳли

тартибда);

ўқувчилар мазкур тушунчалар қандай маъно англатиши, қачон,

қандай ҳолатларда қўлланилиши ҳақида ѐзма маълумот берадилар;

белгиланган вақт якунига етгач ўқитувчи берилган тушунчаларнинг

тўғри ва тўлиқ изоҳини ўқиб эшиттиради ѐки слайд орқали намойиш этади;

ҳар бир иштирокчи берилган тўғри жавоблар билан ўзининг шахсий

муносабатини таққослайди, фарқларини аниқлаштиради ва ўз билим

даражасини текшириб, баҳолайди.

Намуна:

Тушунчалар Мазмуни

Дарс жараѐнини

ташкил этиш

Педагог

фаолиятини назорат

этиш

Венн диаграммаси методи

Методнинг мақсади: Бу метод график тасвир орқали ўқитишни ташкил

этиш шакли бўлиб, у иккита ўзаро кесишган айлана тасвири орқали

ифодаланади. Мазкур метод турли тушунчалар, асослар, тасаввурларнинг

анализ ва синтезини икки жиҳат орқали кўриб чиқиш, уларнинг умумий ва

фарқловчи жиҳатларини аниқлаш, таққослаш имконини беради.

Методни амалга ошириш тартиби:

иштирокчилар икки кишидан иборат жуфтликларга

бирлаштириладилар ва уларга кўриб чиқилаѐтган тушунча ѐки асоснинг

ўзига хос, фарқли жиҳатларини (ѐки акси) доиралар ичига ѐзиб чиқиш

таклиф этилади;

навбатдаги босқичда иштирокчилар тўрт кишидан иборат кичик

гуруҳларга бирлаштирилади ва ҳар бир жуфтлик ўз таҳлили билан гуруҳ

аъзоларини таништирадилар;

жуфтликларнинг таҳлили эшитилгач, улар биргалашиб, кўриб

чиқилаѐтган муаммо ѐҳуд тушунчаларнинг умумий жиҳатларини (ѐки

фарқли) излаб топадилар, умумлаштирадилар ва доирачаларнинг кесишган

қисмига ѐзадилар.

―Блиц-ўйин‖ методи Методнинг мақсади: тингловчиларда тезлик, ахборотлар тизмини

таҳлил қилиш, режалаштириш, прогнозлаш кўникмаларини

шакллантиришдан иборат. Мазкур методни баҳолаш ва мустаҳкамлаш

максадида қўллаш самарали натижаларни беради.

Методни амалга ошириш босқичлари:

Page 22: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

22

Дастлаб иштирокчиларга белгиланган мавзу юзасидан тайѐрланган

топшириқ, яъни тарқатма материалларни алоҳида-алоҳида берилади ва

улардан материални синчиклаб ўрганиш талаб этилади. Шундан сўнг,

иштирокчиларга тўғри жавоблар тарқатмадаги «якка баҳо» колонкасига

белгилаш кераклиги тушунтирилади. Бу босқичда вазифа якка тартибда

бажарилади.

Навбатдаги босқичда тренер-ўқитувчи иштирокчиларга уч кишидан

иборат кичик гуруҳларга бирлаштиради ва гуруҳ аъзоларини ўз фикрлари

билан гуруҳдошларини таништириб, баҳслашиб, бир-бирига таъсир ўтказиб,

ўз фикрларига ишонтириш, келишган ҳолда бир тўхтамга келиб,

жавобларини «гуруҳ баҳоси» бўлимига рақамлар билан белгилаб чиқишни

топширади. Бу вазифа учун 15 дақиқа вақт берилади.

Барча кичик гуруҳлар ўз ишларини тугатгач, тўғри ҳаракатлар кетма-

кетлиги тренер-ўқитувчи томонидан ўқиб эшиттирилади, ва ўқувчилардан

бу жавобларни «тўғри жавоб» бўлимига ѐзиш сўралади.

«Тўғри жавоб» бўлимида берилган рақамлардан «якка баҳо»

бўлимида берилган рақамлар таққосланиб, фарқ бўлса «0», мос келса «1»

балл қуйиш сўралади. Шундан сўнг «якка хато» бўлимидаги фарқлар

юқоридан пастга қараб қўшиб чиқилиб, умумий йиғинди ҳисобланади.

Худди шу тартибда «тўғри жавоб» ва «гуруҳ баҳоси» ўртасидаги фарқ

чиқарилади ва баллар «гуруҳ хатоси» бўлимига ѐзиб, юқоридан пастга қараб

қўшилади ва умумий йиғинди келтириб чиқарилади.

Тренер-ўқитувчи якка ва гуруҳ хатоларини тўпланган умумий

йиғинди бўйича алоҳида-алоҳида шарҳлаб беради.

Иштирокчиларга олган баҳоларига қараб, уларнинг мавзу бўйича

ўзлаштириш даражалари аниқланади.

Page 23: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

23

Page 24: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

24

1 – мавзу: Таълим муассасасини илмий-методик бошқаришни ташкил

этиш (2 соат назарий машғулот)

РЕЖА:

1. Умумий ўрта таълим муассасаларини бошқаришни ташкил этиш

педагогик муаммо сифатида

2. Замонавий бошқарув тизимида мақсад ва вазифаларнинг ўрни

Таянч сўзлар: таълим муассасасини бошқариш; замонавий бошқарув;

касбий-педагогик тайѐргарлик; педагогик маҳорат;таҳлилий

маҳорат;ташхисловчи; таълимнинг янги модели;кичик мақсадлар; бош

иақсадлар; менежер.

Умумий ўрта таълим муассасаларини бошқаришни ташкил этиш

педагогик муаммо сифатида

Халқ таълими тизимини бошқаришнинг самарали механизмларини

жорий этиш ўсиб келаѐтган ѐш авлодни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал

ривожлантиришни сифат жиҳатидан янги даражага кўтаришнинг энг муҳим

шарти ҳисобланади, шунингдек, ўқув-тарбия жараѐнида таълимнинг

инновацион шакллари ва усулларини қўллашга кўмаклашади.

Бугунги кунда таълим муассасасининг самарали фаолияти кўп

жиҳатдан ундаги менежментнинг сифатига боғлиқ. Таълим муассасаси

раҳбарининг раҳбарлик салоҳияти ва маҳорати мазкур менежментнинг

сифатини белгилар экан, ушбу хусусиятларнинг ўзи раҳбар кадрнинг таянч

маълумоти, билими, кўникма ва малакасига асосланади.

XXI аср буюк ўзгаришлар давридир. Бу ўзгаришлар, энг аввало, инсон

тафаккурида, унинг фикрлаш тарзида рўй бериши муқаррар. Иқтисодий ва

сиѐсий соҳадаги барча ислоҳотларимизнинг пировард мақсади юртимизда

яшаѐтган барча фуқаролар учун муносиб ҳаѐт шароитларини ташкил этиб

беришдан иборатдир. Умумий ва махсус билимларга эга, онгли, тафаккури

юксак, замонавий дунѐқарашга, миллий ва умуминсоний қадриятларга

ворис бўлган инсонларгина фуқоролик жамиятини барпо этишга ва уни

шакллантиришга қодир бўлади. Мазкур фикрлардан кўринадики, шахсда

билим, дунѐқараш, эътиқоднинг шаклланганлиги уни камолотининг асосий

мезони саналади.

Мустақиллик йилларида таълим соҳаси бошқарувини

такомиллаштириш, хусусан, умумтаълим мактаблари раҳбарларининг

малакасини ошириш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Таълим муассасалари бошқарув амалиѐтининг таълим тизимидаги

ислоҳотларни амалга ошириш жараѐнида унинг бош субъекти бўлган,

бўлаѐтган ўзгаришларни чуқур мулоҳаза қила оладиган раҳбарларга бўлган

эҳтиѐж доимо ортиб боради.

Таълим тизимини модеринизациялаш умумтаълим мактаблари

раҳбарларининг бошқарувчилик тафаккури, психологияси ва

Page 25: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

25

компетентлигини амалга ошириш билан боғлиқ. Мактабни бошқариш

раҳбарлик сифатида қаралса-да, асосий урғу ―инсон-инсон‖ ўзаро

муносабатлари муҳитига йўналтирилади, у бошқарув субъектининг

бошқарув объектига таъсир кўрсатиши билан чегараланмасдан, ―субъект-

субъект‖ муносабатлари асосида раҳбар ва бўйсунувчиларнинг ўзаро

таъсири сифатида изоҳланади. Бу муносабатлар мактаб раҳбарлари

компетентлиги мазмунига инсонпарварлик маданияти, шахсга гуманитар

йўналиш, бошқарув объектларини тизимли равишда кўра олиш, ностандарт

вазиятларда ҳаракат қила олиш қобилияти, замонавий бошқарув

технологияларини эгаллаш, коммуникатив маданият, ахборот билан ишлаш

малакасини киритишни тақазо этади, замонавий раҳбар ўзида ҳам

бошқарувчи, ҳам ривожланаѐтган мактабни бошқариш қобилиятига эга

бўлган ислоҳотчи-лидер хусусиятларини мужассамлаштириш керак.

Умумий ўрта таълим мактаб раҳбарларининг касбий-педагогик

тайѐргарлиги дейилганда, унинг илмий-назарий, психологик-педагогик,

илмий-методик тайѐргарлиги, ғоявий-сиѐсий ва маънавий-ахлоқий етуклиги

тушунилади.

Касбий-педагогик тайѐргарликнинг таркибий қисмлари бир-бирини

тўлдиради, ўзаро узвий равишда шаклланиб, ривожланади, раҳбарнинг

мазкур таркибий қисмлари бўйича эгаллаган билим, кўникма ва малакалари

педагогик фаолиятда қўлланилади. Шу сабабли, раҳбарнинг илмий-методик

тайѐргарлиги касбий-педагогик тайѐргарликнинг таркибий қисмлари ичида

асосий ўринни эгаллайди.

Ўзбекистон Республикасида жорий этилган ―Узлуксиз таълим кадрлар

тайѐрлаш тизимининг асоси, Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-

иқтисодий тараққиѐтини таъминловчи, шахс, жамият ва давлатнинг

иқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий ва маданий эҳтиѐжларини

қондирувчи устувор соҳа бўлиб, у ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой

шахс шаклланиши ва юқори малакали рақобатбардош кадрлар илдам

тайѐрланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш‖ни тақозо қилади.

Кузатишларимиз бугунги кунда таълим муассасаларини илмий-методик

асосда бошқаришда:

узлуксиз таълим босқичлари орасида узвийликнинг тўла

таъминланмаганлиги;

раҳбар кадрларнинг касбий, илмий-методик тайѐргарлиги таълим

мазмуни ва унинг методик таъминотидан орқада қолиши;

аксарият мактаб раҳбарларида ижодий ва ижтимоий фаоллик, ғоявий-

сиѐсий етуклиги етарли даражада эмаслиги;

умумий ўрта таълим мактаб раҳбарларини тайѐрлаш тизимининг

илмий-назарий ҳамда методик жиҳатдан етарлича асосланмаганлиги, бу

жараѐнда замонавий педагогик, ахборот ва инновацион технологиялардан

фойдаланиш учун зарур бўлган методик билим, кўникма ва малакаларни

эгаллашга эътибор берилмаслик каби нуқсонлар мавжуд эканлиги

тасдиқланмоқда.

Page 26: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

26

Мактабнинг умумий вазифаси қуйидаги саволларга бериладиган

жавоблар билан белгиланади:

мактаб ўз фаолиятини айнан кимлар ва қандай таълим эҳтиѐжларига

йўналтиради? Вазифани белгилаш бу – ижтимоий буюртмага кўр-кўрона

эргашиш ѐки фақат мактабнинг ички иши бўлиб қолмай, балки ташқи ҳамда

ички эҳтиѐж ва имкониятлар тенг келиши билан белгиланадими?;

у ўқувчиларнинг қандай контингентини ҳисобга олади? Бу саволларга

бериладиган жавоблар умумий ѐки ихтисослашган мактабларнинг ҳар бири

учун алоҳида-алоҳида бўладими?

мактаб қандай даражадаги таълим хизматларини кўрсата олади?

мактаб учун қандай таълим вазифалари устувор?

таълим хизматларидан ташқари, мактаб ўқувчиларига яна нималарни

таклиф қилиши мумкин?

мактаб ўз ходимлари учун нималар қила олади?

мактаб кенг ижтимоий доирага нисбатан ҳудудий таълим тизими учун

қандай тайѐрланаяпти? Шуни қайд этиш лозимки, мактабнинг вазифаларини

мунтазам танлаш ушбу ҳудуддаги бутун аҳолининг манфаатларини

ифодаловчи таълим тизими ходимлари билан мослашган бўлиши лозим.

Таълим муассасалари раҳбарларининг касбий-педагогик тайѐргарлиги –

бу уларнинг илмий-назарий, психологик-педагогик, илмий-методик

тайѐргарлиги, ғоявий-сиѐсий ва маънавий-ахлоқий етуклигидан иборат.

Касбий-педагогик тайѐргарликнинг таркибий қисмлари бир-бирини

тўлдиради, ўзаро узвий равишда шаклланиб, ривожланади, раҳбарнинг

мазкур таркибий қисмлар бўйича эгаллаган билим, кўникма ва малакалари

педагогик фаолиятда қўлланилади. Шу сабабли, раҳбарнинг илмий-методик

тайѐргарлиги касбий-педагогик тайѐргарликнинг таркибий қисмлари ичида

асосий ўринни эгаллайди.

Ҳозирги даврда таълим муассасаларига юқори идоралардан тушган

буйруқлар, кўрсатма, қарорлар, низомлар, йўриқномаларни кўр-кўрона,

номигагина ижрочилар эмас, балки ўз фаолиятига жиддий қарайдиган, ҳар

бир бажараѐтган вазифасига ижодий ѐндашувадиган раҳбар тайинланишини

даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Чунки раҳбарнинг теран тафаккури ва кенг

дунѐқараши, замон талабига жавоб берадиган, педагогика, психология,

бошқарув илмидан хабардорлиги, ижодий фазилат ва хислатларга, иймон-

эътиқодга, муомала маданиятига эга, ижтимоий фаол, ташкилотчи ва

тадбиркорлиги у бошқараѐтган таълим муассасасининг келгусидаги

самарали фаолиятини белгилайди.

Раҳбарлик фаолиятининг энг нозик жиҳати – бу ўқув муассасасида

ўқитувчи ва ходимлар билан иш олиб бориш, улар фаолиятини ташкил

этиш, педагогик жамоани бир мақсад-муддао йўлида бирлаштириш,

уларнинг ҳурматини қозониш, севимли раҳбарига айланиш ҳисобланади. Бу

эса раҳбардан ижтимоий психология, мулоқот санъати ва маҳорати

тўғрисидаги билим, кўникма ва малакаларга ҳамда коммуникатив,

конструктив ва ташкилотчилик қобилиятларга эга бўлишни талаб этади.

Page 27: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

27

Бошқарув педагогикаси ѐки тадқиқотчи олимларнинг илмий-назарий

қарашлари билан бирга бу масалага ҳаѐтий тажрибалар асосида баъзи бир

ѐндашув ва фикрлар билдириш фойдадан ҳоли бўлмайди. Унда янги раҳбар

қандай қилиб педагогик жамоа ҳурматини қозониши мумкинлиги,

шунингдек ―муаммоли‖ ходимлар билан ишлашда нималарга эътибор

қаратиш кераклиги тўғрисида қуйидаги тавсиялар берилади:

педагогик маҳорат таълим жараѐни хусусиятларини билиш, уни

ташкил этиш ва ҳаракатга келтира олиш кўникмаси ҳисобланади;

технологик маҳорат конструктив ва ташкилотчилик қобилиятлари

билан боғлиқ бўлиб, аниқ иш фаолиятини уддалаш, яъни ахборот олиш, уни

етказиш, ишни ташкил этиш ва режалаштириш жараѐнини ўз ичига олади;

коммуникатив маҳорат инсонларни тўғри тушуниш, улар билан

ҳамкорликда ҳаракат қилиш, мулоқот қобилияти билан боғлиқ бўлган

кўникмалардан ташкил топади;

таҳлилий маҳорат таълим жараѐнини чуқур ва пухта тушуниш,

тизимнинг энг оддий ва мураккаб элементларини билиш, яхлитликни

қисмларга ажратиш, аксинча, қисмларни яхлитлаш, ўз фаолиятини тафтиш

ва таҳлил қила билишдан иборатдир;

хизмат юзасидан муносабатга киришиш маҳорати раҳбарлик бир

неча босқични ўзида мужассам этгани билан анча мураккаблигини

кўрсатади.

Замонавий педагогик жараѐнда таълим муассасаси олдига мақсад

қўйишда мактаб раҳбари:

таълим тизимида мавжуд эҳтиѐж ва муаммоларнинг таҳлили мақсад

қўйишнинг бош омили бўлиб хизмат қилиши, бунда дастлабки имкониятлар

ва воситалар, заҳиралар ҳисобга олиниши кераклиги;

мақсадлар муҳим муаммоларни ҳал қиладиган даражада долзарб

бўлиши лозимлиги;

мақсадлар мураккаб, бироқ аниқ бўлиши, мактабнинг яқин

келажакдаги ривожланишини ифодалаши шартлиги;

мақсадлар қанчалик пухта (исталган натижанинг аниқ даражаси ва

унга эришиш муддати кўрсатилган ҳолда) шакллантирилган бўлса, уларга

эришиш шунча осон кечиши;

мақсадлар ташхисловчи, рағбатлантирувчи, изланишга ва

ташаббускорликка ундовчи ҳарактерга эга бўлиши лозимлиги;

мақсадлар мактаб олдида турган вазифаларга мос келиши керакл-иги;

ҳамкорликдаги фаолият мақсадлари унинг барча субъектларига

маълум, улар учун тушунарли ҳолда қабул қилинганлиги жамоавий фаолият

ва мақсадлар бирлигини таъминлаши;

кичикроқ аниқ мақсадлар йирикроқ ва узоқ муддатли мақсад ҳамда

интилишларга бўйсундирилиши мақсадга мувофиқлиги талабларни ҳисобга

олиши лозимлигини кўрсатмоқда.

Ўқувчиларнинг ҳаѐтий эҳтиѐжларига мос ва самарали усулларни қўллаш

орқали билимлар тақдим этилиши, кўникмалар ҳосил қилиниши, таълим

дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ѐндашувни амалга

Page 28: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

28

оширишга педагогик ҳамда бошқарув жиҳатдан шарт-шароитлар яратиш

муҳим аҳамиятга эга. Мазкур технологиянинг афзалликлари шундан

иборатки, бунда:

ўқитувчининг кучсиз ўқувчиларга ѐрдам, кучлиларига эътибор

бериши учун қулай педагогик шарт-шароит вужудга келади;

ўқувчиларнинг таҳсил олиш суръати ва билимларни ўзлаштириш

сифати ортади;

ўқувчиларнинг таҳсил олишга бўлган қизиқиши, эҳтиѐжи ва майллари

кучаяди.

Мактабни илмий-методик асосда бошқариш – ўқитувчи ва

ўқувчиларни педагогик қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, мактаб

ҳаѐтининг барча жабҳаларида ўқитувчи, ўқувчилар, оила ва жамоат

ташкилотларининг иштирокини таъминлаш ҳамда таълим тизимида давлат

ва жамоат бошқарувини уйғунлаштирган ҳолда йўлга қўйиш таълим

соҳасидаги давлат сиѐсатининг асосий тамойилларини амалга оширишдан

иборатдир.

Ўқувчиларнинг миллати, дини, эътиқодлари, ижтимоий келиб чиқиши,

иқтисодий шароити ва қобилиятидан қатъий назар, ўқув жараѐнида фаол

иштирок этишлари учун ижодий муҳит ва имконият яратиш, педагогик

жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, эркин ривожланишларини таъминлаш, таълим

соҳасидаги давлат сиѐсатининг асосий тамойилларидан бири бўлган ―ДТС

доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги‖га амал қилишни

таъминлайди.

Республикамизда амал қилаѐтган таълимнинг янги модели – таълим-

тарбия жараѐнини тубдан янгилаш билан бир қаторда, таълим муассасалари

ўртасида рақобат муҳитини вужудга келтиради. Бу эса ўқув муассасаларини

ривожлантиришнинг асосий омилидир. Шунга кўра, мактаб раҳбарлари

ташаббускорлик, тадбиркорлик, ишбилармонлик, ижодкорлик сифатларига

эга бўлишлари керак. Улар муваффақиятларни таъминловчи вазифаларнинг

қанчалик тўғрилиги ва ўз вақтида таълим-тарбияни ташкил этишда янги

ѐндашувнинг асосий моҳияти, анъанавий таълимда кўзда тутилган

натижаларни бермаѐтган мажбуран ўқитишдан воз кечиш ва унинг ўрнига:

замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш

орқали таълим жараѐнини самарали ташкил этиш;

ўқувчиларнинг мустақил ишлаши ва мустақил фаолиятига кенг йўл

очиш;

тегишли талабларни жамоа орқали қўллашни амалга ошириш

муҳимдир.

Янгича педагогик муносабатларнинг вужудга келиши ўқувчи шахсига

табақалашган ѐндашув, яъни таълим жараѐнини индивидуаллаштириш

тамойилини рўѐбга чиқаришни талаб этади. Мазкур тамойиллар асосида

таълим жараѐнини ташкил этишда:

ўрта савияли ўқувчига нисбатан мўлжал олишдан воз кечиш;

ҳар бир ўқувчи шахсининг энг яхши сифатларини аниқлаш ва уни

ривожлантириш, уларнинг қизиқишлари, эҳтиѐжлари, қобилиятлари,

Page 29: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

29

танлаган йўналишлари, шахсий сифатлари, ақлий интеллектуал

хусусиятларини аниқлаш;

ҳар бир ўқувчининг эҳтиѐжи, қизиқиши, иқтидори ва имкониятига

яраша ўқув топшириқларини тайѐрлаш;

таълим-тарбия жараѐнида ўқувчи шахсининг ўзига хос

хусусиятларини ҳисобга олиш лозим.

Мактабларда таълим жараѐнини илмий-методик асосда ташкил

этишнинг муҳим жиҳати сифатида фан ўқитувчиларининг билим, малака,

касб-маҳорати доирасида замон талабларига мувофиқ фаолият

кўрсатишларини таъминловчи узлуксиз методик хизматни вужудга

келтириш зарур.

Ўқитиш методларининг ҳар бири ўзининг умумдидактик моҳиятига кўра,

таълим жараѐнининг субъектлари ўқитувчи ва ўқувчининг ҳамкорлигидаги

ҳаракат модели ҳисобланади.

Замонавий бошқарув тизимида мақсад ва вазифаларнинг ўрни

Ташкилий фаолият мақсади ҳар кандай ташкилот учун кутилаѐтган

провард натижа, фаолият самарасидир.

Алоҳида хусусиятлари:

Ташкилий фаолият мақсадидан фойдаланиб, умумий ишнинг провард

натижасини баҳолаш, фаолият йўналиши ва кўламини янгилаш мумкин.

Муайян омилларга етишиш ѐхуд уларни сақлаб қолиш ташкилий

фаолиятнинг бош мақсадидир.

Ташкилий фаолият мақсадлари хамиша истиқболли ривожланишни

назарда тутувчи гипотезаларга асосланади. Шунинг учун бу хил

гипотезаларнинг пухталиги самарали натижага эришиш учун мухим гаровга

айланади.

Истикболли ривожланиш режаси қанчалик узоқ, вақтни қамраб олса,

ташкилий фаолият мақсадлари шунчалик эхтимолий тусга эга бўлади.

Ташкилий фаолият мақсадларининг тавсифи

Конкрет ва аниқ, ўлчамларга эга бўлган мақсадлар. Ташкилий фаолият

мақсадларини бу хилда белгилаш, ташкилот рахбариятига жараѐн давомида

навбатдаги ташкилий қарорларни қабул қилиш ва ишнинг боришини

баҳолашга, ташкилот фаолиятининг пировард натижага нисбатан нечоғлик

самарали хамда тўғрилигини белгилашга имкон яратади.

Мақсадларни ва ўлчовини ҳисобга олиб белгилаш. Мазкур тамойилга

кўра, энг аввало, узоқ муддатга, сўнгра ўртача ва қисқа вақт оралиғига

мўлжалланган мақсадлар белгилаб олинади. Мақсадларнинг реал тарзда

қўйилиши, яъни мавжуд шарт-шароитларда уларга эришиш мумкин бўлиши

лозим. Турли ташкилий мақсадларнинг бир-бирига зид келмаслигига

алоҳида эътибор бериш шарт.

Вазифалар пировард натижага эришиш учун аввалрок бажарилиши лозим

бўлгананиқ тадбирлардир.

Алоҳида хусусиятлари.

Page 30: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

30

Ташкилий вазифалар фаолиятнинг бевосита мақсадларини ифодалайди.

Уларни миқдорий жиҳатдан ўлчаш мумкин. Одатда вазифалар деб, аник

ижрочининг зиммасига юкланган ва бажарилиши муддатлари аниқ

белгиланган ишларни назарда тутишади.

Педагогик жихатдан олганда, ташкилий вазифалар конкрет лавозимига

нисбатан белгиланади. Ҳар бир лавозим доирасида бажарилиши бўлган

ишлар мажмуи пировард натижага эришиш йўлидаги мухим босқич

саналади.

Ташкилий вазифалар категорияси:

одамлар билан ишлаш;

предметлар билан ишлаш;

ахборот билан ишлаш.

Мақсадлар шажараси:ташкилий мақсадларинг ўзаро тобелиги ва

кенгайтирилиши. Мақсадлар шажарасининг модели амалий фаолият учун

жуда кулай восита булиб, у бошқарувчиликнинг ташкилий. мақсадлари ва

вазифаларини белгилашга нисбатан тизимли (тартибли ѐндашувга -

имконият беради. Мақсадлар шажараси ѐрдамида уларнинг

тартиблаштирилган иерархик тузилмаси таърифланади.

Ташкилий фаолиятнинг умумий мақсади

Ташкилотнинг кичик тизимлари фаолиятини белгиловчи мақсадларга

қуйидагилар киради:

• ишлаб чиқариш;

• маркетинг;

• персонал;

• молия.

Бош мақсад(лар)ни кичик мақсадларга ажратиш қоидалари:

• бош (умумий) мақсад фаолиятнинг пировард натижасини ифодалаши

лозим;

• умумий ташкилий мақсаднинг иерархик тузилмасини тузиш давомида

ушбу мухим тамойилга эътибор бериш лозим: фаолиятнинг келгуси

босқчидаги мақсадларга етишиш учун илгариги босқичининг мақсадларини

руѐбга ошириш лозим;

• ташкилий фаолиятнинг турли хил босқичларида мақсадларга эришиш

йўлларига эмас, балки уларнинг мазмуни (натижа)га эътибор бериш шарт;

• ташкилий фаолиятнинг ҳар бир босқичида куйиладиган мақсадлар

тамомила мустақил бўлиши, бири-биридан келиб чиқармаслиги керак;

• мақсадлар шажарасининг асосини белгиланган вақти мобайнида

маълум тартибда бажарилиши мумкин бўлган вазифалар мажмуи ташкил

этиши лозим;

умумий ташкилий мақсаднинг кичикрок мақсадларга

ажратилишидабош мақсаднинг мураккаблиги, кўлами ва ташкилий

тузилмасини эътиборга олиш мухимдир;

• ташкилий мақсадларни белгилаш жараѐнида нафақат

мақсадларшажарасига, балки мақсадларнинг ривожланиш динамикасига

Page 31: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

31

хам алоҳида этибор бериш лозим. Ташкилот фаолиятининг истикбол

режасини тайѐрлаш чоғида жараѐннинг динамик моделидан фойдаланилади.

Мақсадлар(натижа)га кўра бошқариш концепцияси

Бошқарувчилик фаолиятининг яхлит тизими сифатида менежмент

ташкилот олдига куйилган барча мақсад ва вазифаларнинг бажарилишини

таъминлашга хизмат қилади. Шу сабабдан бошқарув тизимининг ҳар

поғонасида турган рахбарлар ўз ваколатлари доирасидан келиб чиқиб,

олдида турган аниқ мақсадларни яхши англаши керак. Ушбу асосда

мақсадли фаолиятнинг муайян даврида менежер кўл остидаги

ходимларнинг фаолиятини йўлга қўйиши лозим. Менежментнинг умумий

мақсадлари ва вазифалари бошқарувчилик тизимининг барча

поғоналаридаги менежерлар билан бахам жихат ишлаб чикилади.

Мақсад (натижа)га кўра бошқариш жараѐнининг боскичлари:

• бошкарув тизимининг барча поғоналаридаги менежерларнинг

ваколатлари ва мажбуриятлари кўлами белгиланади;

• белгилаб куйилган мажбуриятлар доирасида бошкарувнинг мақсади

ва вазифалари ишлаб чиқилади, сўнгра ўзаро мувофиқлаштирилади.

Муассаса олдига қўйилган мақсадларга реал даражада эришиш

имкониятлари ва воситалари режалаштирилади;

• ҳар бир поғонадаги менежернинг фаолияти назорат остига олинади,

таҳлил қилинади, баҳоланади. Олинган натижаларга кўра берилган

топшириқларга тегишли тузатишлар киритилади. Бу холатда фаолият

мақсадларини кайтадан мувофиклаштириш зарурияти туғилиши мумкин.

Концепциянинг фойдали жиҳатлари:

• бошкарув тизимидаги ҳар бир менежер ўзининг ва муассасанинг

мақсадларини аник ва тугри тасаввур этсагина иш унумдорлиги ошади;

• умумий ташкилий мақсадлар ва вазифаларни белгилаш жараѐнида

барча поғонадаги менежерларнинг бевосита иштироки таъминлангани

тақдирда, уларнинг ўзишига қизикиши хамда масъулияти ортади;

пировард натижага боскичма-боскич эришиш имкониятининг

мавжудлиги. Зеро, режага мувофик маълум вақт мобайнида муайян

натижаларга эришиш кўзда тутилади.

Бозор иқтисодиѐтига ўтиш шароитида бошқариш хусусиятларига

қуйидагиларни қўшиш мақсадга мувофикдир:

• ҳар бир шахс ижодий кучларининг намоѐн бўлиши имконини берувчи

бошқарув шакли ва услубларигина мақбулдир;

• бошқарув мосланувчан бўлиши керак, яъни бошқарув Кадрлар

тайѐрлаш миллий дастурини рўѐбга чиқариш мақсадида ўзгараѐтган

вазиятларга ўз вақтида муносабат билдириши керак;

• жамоанинг ўқув-тарбия фаолиятини режалаштиришда моддий

ҳаражатлар масалаларини уларнинг максимал самарадорлиги асносида ҳал

қилиш (иқтисодий дастакларни ишга солиш) зарур;

• бошқариш жамият ривожининг объектив қонунларини билиш, янги

ҳодисаларни умумлаштириш, ишдаги илғор йўналишларни ҳисобга олиш

ишларига таянади;

Page 32: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

32

• бошқаришни такомиллаштиришда субъективизмга йўл қўйилмайди,

муваффақиятлар вазифаларнинг қанчалик тўғри қўйилганлиги ва ўз вақтида

бажарилишига боғликдир;

• бошқаришнинг самарадорлигига раҳбар ходимлар ва шу кабиларнинг

билим савияси ва касбий тайѐргарлиги таъсир қилади.

Ривожланган мамлакатларда таълимни бошқаришда қуйидаги

замонавий саккиз асосий тамойил маъқулланмокда.

Топшириқни бажаришга йўналтириш Ижрочиларга мўлжаллаб иш

тутиш

Муаммони ҳал қилишга ижодий

ѐндашув (ўзгаришларга мослашиш

учун тафаккурнинг барча

имкониятларини ишга солиш)

Жамоа аъзоларининг

ҳамкорлиги ва коммуникация

Сифатли натижаларга эришиш

учун мақсадни тўғри белгилаган

ҳолда режалаштириш (сиѐсатни

ишлаб чиқиш — режалаштириш -

рўѐбга чиқариш, мониторинг)

Буюртмачини назарда тутиб иш

қилиш (буюртмачи, манфаатдор

шахсларнинг талабларини

бажариш бўйича хизматларни

таъминлаш)

Вазиятга қараб раҳбарлик усулини

қўллаш (вазиятга ва қўл остидаги

ходимларга мослашиш

қобилиятини кучайтириш)

Ижодий фикрлаш

кўнгилдагидек муҳит ва ўзаро

муносабатлар, ҳамкасбларни

қадрлаш ва ҳурматлай олиш)

Бир-бирини ўзаро яхши тушуниш

ва идеалларга бир хил муносабатда

бўлиш (аниқ кутилган натижа,

конструктив қайта алоқа)

Ваколатларни ходимларга

ўтказиш ва уларнинг касбий

ўсишларига ѐрдам бериш

Такомиллашган таълим муассасасини яратишнинг биринчи босқич

мақсадларини белгилаш

Мақсад— бу вақтнинг аниқ белгиланган даврида таълим муассасаси

реал эришиши мумкин бўлган, исталган натижанинг муайян, сифатий,

айрим ҳолларда эса, сиполик билан микдорий тавсифланган қиѐфасидир.

Ҳар қандай мақсад беш асосий жиҳатга эга бўлиши керак:

1. Мукаммал мазмунга эга, яъни натижанинг барча

тавсифларининг аниқ-равшанлиги.

2. Назоратлилик.

3. Вақт(муҳлат)нинг белгиланганлиги.

4. Реаллик (имкониятга мувофиқлиги).

5. Асосланганлик.

Қўйилган мақсад шу жиҳатларга эга бўлиши учун жиддий аналитик ва

олдиндан прогнозлаш ишлари ўтказидиши керак.

Мақсадни аниқлаш — кутилаѐтган натижага хос бўладиган тавсифлар

бериш бўлиб, бу тавсифларга кўра, натижага эришилганлик ѐки

Page 33: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

33

эришилмаганликни текшириш мумкин бўлсин. Айтайлик, маълум бир

таълим муассасасида 4-синфдан (1-босқич) 5-синфга (2-босқич) ўтишда ўқувчиларнинг ўзлаштириши давлат таълим стандартида белгиланган минимал даражадан ортиқроқ бўлиши керак.

1-синфни тугатиш чоғида ўқувчиларнинг ўқиш суръати бир дақиқада

90 сўздан кам бўлмаслиги керак ва ҳоказо. Албатта, бу фоизлар ва бошқа микдорий кўрсаткичлар нимагадир

асосланган бўлиши, яъни улар қаердан олингани, бошланғич ҳисоб нуқтаси

кўрсатилиши керак.

Таълим муассасасининг ривожланиш дастурини ишлаб чиқишда,

стратегия белгилангандан сўнг, исталган келажакка томон ҳаракатнинг

биринчи босқичи мақсадлари ифодаланиши керак. Улар Кадрлар тайѐрлаш

миллий дастурида белгиланган мақсадларга мос келиши керак.

Исталган натижалар прогноз қилингандан сўнг таълимнинг турли

босқичларида кутилаѐтган ўзгаришлар қай даражада ўзаро

боғланганлиги ва мақсадларга тузатиш муайян ўқув йили учун

мақсадлар қуйидагича ифодаланган:

киритилиши зарурати бор-йўқлигини аниқлаш зарур. Гап шундаки, ҳар

қандай инновация, у нимага тегишли бўлмасин (таълим ва тарбия мазмуни,

ўқув-тарбия жараѐнини ташкил қилиш, услублар ва ҳоказо), барча синфлар

ва босқичларда киритилмайди. Бир янгилик 5-синфдан киритилса, бошқаси

7-синфдан киритилиши мумкин ва ҳоказо. Бунда жорий қилинган янгилик

аввалги босқич синфларида олинган таълим ва тарбия натижалари билан

туташиши ѐки туташмаслиги юқори босқичга янги дастур бўйича таълим

олганлар ва янги дастур бўйича таълим олмаганлар ўтишининг сифат

жиҳатидан бир хил бўлиши мумкин ѐки мумкин эмаслиги ҳақида ўйлаб

кўриш

Назорат саволлари:

1. Таълим муассасаларини илмий-методик асосда бошқариш нима?

2. Мактабнинг умумий вазифалари нималардан иборат?

3. Раҳбарлик фаолиятининг энг нозик жиҳати нималардан иборат?

4. ―Муаммоли‖ ходимлар билан ишлашда нималарга эътибор қаратиш

керак ?

5. Мактабни самарали бошқариш деганда нималарни тушинасиз?

6. Ташкилий фаолият мақсадларининг тавсифи нима?

7. Ташкилий вазифалар категориясига нималар киради?

8. Мақсад (натижа)га кўра бошқариш жараѐнининг боскичлари нимадан

иборат?

9. Қандай мақсад беш асосий жиҳатга эга бўлиши керак?

Page 34: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

34

2-мавзу:Таълим муассасалари аттестация ва аккредитация давлат

аттестациясидан ўтказиш ( 2 соат назарий машғулот)

РЕЖА:

1. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини аттестациядан

ўтказиш моҳияти, мезонлари ва технологиялари.

2. Умумий ўрта таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш

мезонлари ва технологиялари асосида расмийлаштириладиган жадвал

бандларини тўлдириш бўйича тавсиялар

3. Таълим муассасаси ўқувчилари билим даражаларининг давлат таълим

стандартлариги мувофиқлиги

Таянч сўзлар: муассасалари аттестацияси; аккредитация; рейтинг баҳолаш

тизими; изланувчи; инновация

(Ёрдамчи манбалар: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 июлдаги ―Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

фаолиятини ташкил этиш тўғрисида‖ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 мартдаги ―Умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида‖ги

140-сонли, 2017 йил 6 апрелдаги ―Умумий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

ДТСларини тасдиқлаш тўғрисида‖ги 187-сонли қарорлари)

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини аттестациядан

ўтказиш моҳияти, мезонлари ва технологиялари

Таълим муассасалари аттестацияси Давлат инспекцияси томонидан ташкил

этилади.

(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18

июлдаги 515-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 698-модда)

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 14 июлда 1836-

сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест

маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими

вазирлигининг 2008 йил 12 июндаги 01-193, 173, 25-сон қарори билан

тасдиқланган.

Таълим муассасалари аттестацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат

инспекцияси (бундан кейинги ўринларда ДИ деб юритилади) томонидан

ташкил этилади ҳамда ўтказилади.

Ушбу Йўриқнома талаблари жисмоний ѐки руҳий ривожланишида

нуқсони бўлган, шунингдек узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болалар

ва ўсмирларни ўқитиш, уларни тарбиялаш ҳамда даволаш учун

ихтисослаштирилган таълим муассасаларига татбиқ қилинмайди.

Page 35: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

35

Аттестация таълим муассасаларида таълим йўналишлари ва

мутахассисликлар бўйича ушбу Йўриқномада белгиланган технологиялар

асосида ўтказилади ҳамда уларнинг фаолияти аттестациядан ўтказиш

мезонлари бўйича баҳоланади.

Таълим муассасалари аттестацияси ДИ томонидан тузиладиган ва

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган

аттестациядан ўтказиш жадвали асосида ўтказилади.

Таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш учун аттестация

комиссиялари (бундан кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10

февралдаги 21-сонли қарори билан тасдиқланган ―Ўзбекистон Республикаси

таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби

тўғрисида‖ги низомга мувофиқ тузилади.

Аккредитация гувоҳномасини тақдим этиш шартлари, мактаб бошқаруви,

ўқитувчиларнинг билим савияси, ўқув, моддий-техника базаси, педагогнинг

касбий салоҳияти, мактабдан ташқари машғулотларнинг ўқувчининг

интеллектуал ривожланишидаги ўрнлари иноботга олинади.

Умумий ўрта таълим муассасаларини аттестациядан ўтказишга

тайѐргарлик кўриш ва амалга ошириладиган ишлар тартиби

Аттестациядан ўтказиладиган таълим муассасаси расмий равишда 3

(уч) ой олдин огоҳлантирилиши керак. Бунда таълим муассасасига туман

ҳокимининг қарори, Т(Ш)ХТБнинг буйруғидан кўчирмалар ва аттестацияга

оид ҳужжатлар тўплами етказилган бўлиши шарт.

Таълим муассасалари аттестацияга тайѐргарлик кўриш ва уни

белгиланган муддатда ўтказиш учун аттестацияда ўрганиладиган

ҳужжатларни тўплаши, керакли жадвалларни тўлдириши, яъни ички

назоратни ўтказган бўлиши керак. Таълим муассасаси аттестация жараѐни

олдидан ички назоратни қуйидаги тартибда амалга оширади:

а) навбатдан ташқари педагогика кенгашини ўтказиш;

б) жамоани аттестация ўтказилиши ҳақидаги буйруқ билан

таништириш;

в) бўлимлар учун масъулларни белгилаш;

г) аттестация жараѐнида ўрганиладиган жадвалларни тўлиқ тўлдириш

учун масъулни белгилаш.

Бўлимлар бўйича масъулларни белгилаш

1. Директорнинг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари ва фанлар

бўйича услуб бирлашмалар раисларига:

- таълим муассасасидаги таълим жараѐнига давлат таълим

стандартларининг жорий этилганлиги;

Page 36: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

36

- таълим муассасаси ўқувчилари билим даражаларининг Давлат

таълим стандартларига мувофиқлиги

- таълим муассасасида ўқув-услубий ишларнинг олиб борилиши ва

ўқувчиларнинг дарслик ҳамда услубий қўлланмалар билан

таъминланганлиги;

- Таълим муассасасида таълим жараѐнига замонавий ўқитиш

услублари ва ахборот технологияларининг жорий этилганлиги.

2. Кадрлар иши бўйича масъулга:

- Таълим муассасаси педагог кадрлари салоҳияти.

3. Хўжалик ишлари бўйича раҳбар ўринбосари ва ҳамширага:

- Таълим муассасасининг моддий-техник салоҳиятини

ривожлантириш бўйича давлат дастурининг бажарилганлиги.

4. Маънавий ва маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосари,

психологга:

- Таълим муассасаси маънавий-маърифий ишлари.

- Таълим муассасасидаги ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш

ишларининг сифати.

5. Мониторинг ишлари бўйича масъулга:

- Таълим муассасасида рейтинг баҳолаш тизимининг қўлланиш

сифати.

6. Таълим муассасаси аттестацияси белгиланган муддатда комиссия

аъзолари ва экспертлар томонидан иш тақсимоти асосида ўтказилади.

7. Таълим муассасаси томонидан ички назорат ўтказилмаган ҳолларда

аттестациядан ўтказиш жараѐни кечиктирилади ва муассаса раҳбарига

тегишли маъмурий жазо кўриш учун комиссия томонидан ваколатли давлат

органларига далолатнома топширилади.

8. Таълим муассасасининг тарбияланувчи ва ўқувчиларидан назорат

ишлари олинади. Назорат ишлари таълим муассасасининг таълим-тарбия

жараѐнига халақит бермасдан, машғулотлар жадвалига асосланган ҳолда

Комиссия раиси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ олиниши

мақсадга мувофиқ.

9. Таълим муассасасида аттестация жараѐнида текшириладиган

ҳужжатлар меърий талаблари уқтирилади. Бу жараѐнда 9 та бўлим ва унинг

жадвалларда берилган бандлари бўйича тушунтирилади.

ЭСЛАТМА: Таълим муассасаларида назорат ишларига жалб

қилинадиган синфлар ва гуруҳлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Ўзбекистон Республикаси олий

ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ

таълими вазирлигининг 2016 йил 9 сентябрдаги 1836-2 – рақам билан

руйхатдан ўтказилган 2-сонли қарори билан тасдиқланган ―Ўзбекистон

Республикаси таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезонлари ва

технологиялари бўйича йўриқнома‖ асосида танланади ва назорат ишлари

ўтказилади.

Page 37: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

37

Умумий ўрта таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш

ишларини ташкил этиш Таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш жараѐнида комиссия

таркиби 10 кундан ошмаган муддатда фаолият олиб боради. Барча

йўналишлар бўйича ўрганиш ишлари 6 кун давомида тугатилиб, 3 кун

ичида умумлаштирилади. Умумлаштириб расмийлаштириладиган барча

ҳужжатларнинг электрон варианти аттестациядан ўтаѐтган ой тугамасдан

(М: Мактаб 10-20 октябрь кунлари аттестациядан ўтаѐтган бўлса, 22

октябрдан кеч қолмаган ҳолда) Республика таълими марказининг ―Таълим

муассасаларини аттестация ва аккредитацияга тайѐрлаш‖ бўлимига

юборилади. Юборилган ҳужжатлар масъул ходимлар томонидан кўриб

чиқилади ва аниқланган камчиликлар бўйича амалий ѐрдам берилади,

тузатиш учун жойларга жўнатилади. Аниқланган камчиликлар бартараф

этилиб, таълим муассасаларининг аттестация ҳужжатлари

расмийлаштирилади, кейинги ойнинг (М: ноябрь ойи) 10-санасигача туман

(шаҳар)нинг аттестация бўйича масъул ходими томонидан Вазирлар

Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш Давлат

инспекциясига топширилади. Ҳужжатларнинг топширилганлиги ҳақидаги

―Расмий хат‖ нинг ксеронусхаси Республика таълим марказининг ―Таълим

муассасаларини аттестация ва аккредитацияга тайѐрлаш‖ бўлимига

топширилади.

Изоҳ:Таълим муассасаларида аттестация жараѐнида тўлдирилган

ҳужжатларнинг аниқ ва тўғри тўлдирилишига шахсан аттестация

комиссиясининг раиси жавобгардир. Барча таълим муассасалари

ҳужжатлари кирилл алифбосида, бир хил шрифтда тўлдирилиши, фақат

сўралган маълумотлар тақдим этилиши лозим.

Таълим муассасаларида ўтказилган аттестация натижаларини

хулосалаш ва расмийлаштириш

Аттестация жараѐнида олинган ѐзма ишлар, тестлар ва ўқувчиларнинг

жавоб варақалари синфлар ва фанлар кесимида тикилади.

Тикилган барча ишлар, тўлдирилган жадваллар, қўлланилган

материаллар махсус қутига жойлаштирилади. Комиссия иштирокида ва

муассаса раҳбари гувоҳлигида махсус қути елимланади, муҳрланади ва

мазкур ҳолат тўғрисида далолатнома ѐзилади ҳамда имзоланади.

Далолатноманинг бир нусхаси Давлат инспекциясига топширилади.

Аттестация ҳужжатлари кейинги аттестацияга қадар таълим

муассасасида сақланади. Унинг сақланишига шахсан таълим муассасаси

раҳбари масъул ҳисобланади.

Давлат инспекциясига топшириладиган ҳужжатларга -

I-жилд—

-таълим муассасасининг аттестациядан ўтказилганлигини ва унинг

натижаси ҳақидаги аттестация комиссиясининг хати (расмий хат);

Page 38: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

38

-мактабнинг гувоҳномаси (тасдиқланган);

-мактабнинг Устави (туман ҳокимилиги рўйхатидан ўтган бўлиши);

-аттестациядан ўтказилганлиги натижалари бўйича хулоса;

-аттестация комиссиясининг (мактабнинг аттестациядан ўтказиш

натижалари тўғрисида) йиғилиш баѐнномасидан кўчирма;

-мактабнинг (мактабда ўтказилган аттестация натижалари бўйича хулоса

ва аттестация натижалари билан жамоани таништириш ҳақида) навбатдан

ташқари педагогика кенгаши баѐнномаси;

-9 та бўлимнинг ―Умумий ўрта таълим мактаби фаолиятини аттестация

жараѐнида баҳолаш мезонлари бўлимига тегишли ―мос‖, ―мос эмас‖

кўрсаткичлари тўлдирилган жадваллардан олинган жадваллар;

-9 та бўлимни баҳолаш жадваллари (бунда 2-бўлимдаги 2.1,2.2 жадвал

ҳамда назорат ишларининг умумий натижалари);

-Далолатнома (Аттестация якуний ҳужжатларини вилояти, туман, сонли

умумий ўрта таълим мактаби директорига топшириш ҳақида. Бу

далолатномага аттестация комиссияси аъзолари, мактаб директори имзоси

бўлиши керак).

Бунга қўшимча:

II-жилд ―Умумий ўрта таълим муассасаларининг аккредитация

қилиш учун аттестациядан ўтказишга оид тўлдириладиган жадваллар ва

жадвал бандлари бўйича берилган баҳоларни ҳисоблаш технологиялари‖

тикилган йиғма жилд топширилади.

Эслатма: Барча бўлимларнинг бандлари бўйича умумлаштирилган

баҳолаш мезонлари жадвалларида аттестация комиссияси раиси,

Т(Ш)ХТБ мудири ва муассаса раҳбарининг имзоларини

ҳақиқийлигини тасдиқловчи муҳр бўлиши шарт.

Умумий ўрта таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш

мезонлари ва технологиялари асосида расмийлаштириладиган жадвал

бандларини тўлдириш бўйича тавсиялар

1. Таълим муассасасидаги таълим жараѐнига давлат таълим

стандартларининг жорий этилганлиги

(1.1-жадвал). Ўзбекистон Республикаси Президентининг таълимга оид

Фармон, Қарорлари ва Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг

Фармойиш ва Қарорларининг таълим муассасаси бошқарувига татбиқ

этилиши Жадвалда номлари қайд этилган ҳамда янги қабул қилинган,

тўлдирилган, ўзгартирилган ҳуқуқий-меъѐрий ва идоравий меъѐрий

ҳужжатларни жадвалга киритган ҳолда, таълим муассасасининг 3 йиллик

иш фаолияти ўрганилади ва баҳоланади. Мазкур бўлимгаЎзбекистон

Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги ‖Ёшларни маънавий-

ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим –тарбия

бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари

тўғрисида‖ги ПҚ-3907-сон қарори,Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги «Халқ таълими бошқарув

Page 39: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

39

тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги

ПФ-5538-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018

йил 5 сентябрдаги «Халқ таълими бошқарув тизимини такомиллаштириш

бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3931-сонли қарори,

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги

―Умумий ўрта таълим мактаби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида‖ги

140-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017

йил 6 апрелдаги 187-сонли қарорларини киритиш лозим.

(1.2 жадвал).Мавжуд таянч ўқув режалари ва дастурлари, фан

ўқитувчиларининг ишчи тақвим-мавзуий режалари ва дарс жадвалини

тузишдаги ўзаро мутаносиблиги. Бу жадвалларда мавжуд таянч ўқув

режада (3-устун) ҳар бир ўқув фани учун бир ҳафтада ўтилиши керак

бўлган дарс соатлари (4-устун) сони ҳамда синфлар кесимида ҳафталик,

йиллик ўқув юкламаси белгиланади. Намунавий ўқув дастурларида (5-

устун) ўқув йили давомида ўқув фанидан ўтиладиган мавзулар ҳамда дарс

соатлари, ишчи ўқув режаси (6-устун) ва ушбу ўқув режа ҳамда намунавий

дастурларга асосан ишчи тақвим-мавзуий (7-устун) режа мавзулар сони ва

дарс соатлари, дарс жадвалига киритилган дарс соатлари (8-устун),

текширилаѐтган санагача ўқитилиши керак бўлган дарс соатлари (9-

устун),текширилаѐтган санагача ўтилган дарс соатлари (10-устун), синф

журналида қайд этилган дарс соатлари (11-устун)га киритилади.

Берилган режалардаги соатлар тўлиқ бажарилган бўлса ―мос‖ ѐки

бажарилмаган бўлса ―мос эмас‖ деб баҳоланади (12-устун).

(1.3-жадвал) Амалий меҳнат машғулотларини ўтказиш

ҳужжатларининг расмийлаштирилиши

Амалий меҳнат машғулотларини ташкил этишда қуйидаги ҳужжатлар

бўлиши лозим: таълим муассасаси ҳудудининг ҳаритаси (1-устун)да амалий

меҳнат машғулотларини ўтказиш ва жавобгар шахслар (маънавий ва

маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари ва амалий меҳнат

машғулотларида иштирок этувчи синф раҳбарлари)ни тайинлаш ҳақидаги

таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи, таълим муассаса ҳудудининг

кичик ҳудудларга тақсимланиши жадвали ва уларни синфларга

бириктирилганлиги ҳақидаги таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи (2-

устун), амалий меҳнат машғулотлари ўтказиш жадвали (3-устун) ва амалий

меҳнат машғулотлари ўтказиш режаси мактабнинг педагогика кенгашида

кўриб чиқиб тасдиқланганлиги (4-устунда таянч ўқув режа (амалдаги

вариант)да белгиланган амалий меҳнат машғулотлари 5, 6, 7, 8–синфларда

синфдан-синфга кўчириш бўйича босқичли назорат имтиҳонлари

тугагандан сўнг, ѐзги таътил кунлари давомида олиб борилиши) амалий

меҳнат машғулотлари 5-6-синфларда 6 кун, 7-синфда 10 кун, 8-синфда 16

кун 4 соатдан, 10*-синфда 20 кун 6 соатдан ўтказилганлиги ҳақида

маълумотлар киритилиши керак. (*вақтинчалик синфлари мавжуд таълим

муассасасига тегишли).

(1.4-жадвал)Таълим муассасасида мажбурий таълимнинг

бажарилиши- таълим муассасасига маҳаллий ҳокимият қарори билан

Page 40: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

40

ўрнатилган тартибда кичик ҳудуд бириктирилганлиги ҳақидаги туман

ҳокимининг буйруғи (1-устун), кичик ҳудуддаги мактаб ѐшидаги жами

рўйхатга олинган болалар сони (2-устун), шулардан неча нафар бола мазкур

мактабда таълим олади (3-устун), бошқа таълим муассасасида ѐки ўрта

махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитѐтган ўқувчилар сони (4-

устун), ўқимаѐтган, таълим олишга жалб қилинмаган болалар сони (5-устун)

ҳақидаги маълумотлар киритилади ва холисона баҳоланади.

(1.5-жадвал) Таълим муассасаси раҳбар ва педагог кадрлар лавозим

вазифалари малака талабларига мувофиқ тақсимланиши.

Таълим муассасасида ―Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги ―Ижро интизомини мустаҳкамлаш

чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 12-сонли ҳамда ―2004-2009 йилларда мактаб

таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш

чора-тадбирлари тўғрисида‖ги қарорлари белгиланган вазифаларнинг

сўзсиз бажарилишини таъминловчи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва

аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2005 йил 30

декабрда мос равишда қабул қилган 105-сон, 42-сон ва 01-357-сонли қўшма

қарори билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

томонидан 2016 йил 09 сентябрда 1836-2-сон билан рўйхатга олинган

―Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари‖га

асосан таълим муассасалари раҳбарлари ва педагог кадрларнинг иш

тақсимоти тўғри амалга оширилганлиги юқоридаги жадвалга асосан

баҳоланади ҳамда таълим муасасаси иш режасида акс этганлиги, педагогика

кенгаш йиғилишида қарорлаштирилган ва таълим муассасаси раҳбари

буйруғи билан тасдиқланганлига эътибор қаратилади.

- педагог кадрларнинг Ф.И.Ш (1-устун) - педагогларнинг тарификация

бўйича рўйхати

- лавозими (2-устун) - тарификация буйруғи асосида

- маълумоти, қайси ўқув юртини қачон тугатганлиги (3-устун)

- диплом бўйича мутахассислиги(4-устун) – диплом асосида ѐзилади

- амалда дарс бераѐтган фани (5-устун) – педагог кадрнинг амалда

дарс бераѐтган ўқув фан (лар)и

тоифаси (6-устун) – сертификати (аттестация варағи)дан олинади,

педагогик стажи – педагог кадрнинг меҳнат дафтарчасидан,

педагогик юкламаси – тарификация бўйича буйруқда ѐзилган бўлади

малака оширганлиги йили – малака оширганлиги ҳақидаги сертификат

(гувоҳнома) нусхаси асосида ѐзилади, қайта тайѐрловдан ўтган бўлса-

қайта тайѐрловдан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг рақами, дипломи

нострификация қилинмаган - педагог кадрлар бўлса, дипломни олиш

учун қачон ва қаерда ўқиганлиги жадвалга қайд этилади.

Ҳар бир педагог малака тавсифлари мавжуд ҳужжатлар асосида

ўрганилади ва ―мос‖, мос эмас‖ деб баҳоланади. Натижалар бўлимни

баҳолаш жадвалига киритилади. Мазкур ҳолатларнинг тўғри

Page 41: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

41

расмийлаштирилганлиги Комиссия томонидан батафсил ўрганилиши ва

баҳоланиши зарур.

(1.6-жадвал).Дарс жадвалининг педагогик, психологик ва гигиеник

меъѐрларга мосравишда тузилганлиги

Дарс жадвалини тузиш учун ўқув режалари ва ўқув (таянч) дастурлари,

таълим муассасаси раҳбарининг услубий кунларни тасдиқлаган буйруғи,

тасдиқланган дарс соатлари тарификацияси жадвали, таълим муассасаси

шифокори ва психологининг дарс жадвалини тузишдаги фикрлари (ѐзма),

дарс жадвалининг педагогик-психологик талабларга риоя этилган ҳолда

тузилганлиги тўғрисидаги меъѐрий талаблар бажарилганлиги баҳоланади.

Дарс жадвали ўқув режаси (таянч дастур)га мувофиқ тузилади ва таълим

муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланади. Дарс жадвалини тузишда

фанларнинг мураккаблик даражасига эътибор қаратилади. Фанларнинг

мураккаблик даражаси 11 баллик тизимда қуйидагича тақсимланган:

математика - 11 балл, она тили ва адабиѐт, хорижий (рус, инглиз, француз,

немис) тиллар - 10 балл, физика, кимѐ, астрономия - 9 балл, тарих, ҳуқуқ,

иқтисодий билим асослари - 8 балл, табиий фанлар, география биология - 7

балл, миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари – 6 балл, жисмоний

тарбия – 5 балл, меҳнат – 4 балл, чизмачилик – 3 балл, тасвирий санъат - 2

балл, мусиқа – 1 балл. Таълим муассасасининг 1-4 синф ва 5-7 синф дарс

жадвалига битта ўқув фанини икки марта (кетма-кет) қўйиш тавсия

этилмайди. Мураккаблик даражаси турлича бўлган ўқув фанларини кетма-

кет қўйиш мумкин. Масалан, дарс жадвалдаги 2 ѐки 3-дарс соатига

математика фани қўйилса, 4-дарс соатига жисмоний тарбия, 5 ва 6-дарс

соатларига тарих ва чизмачилик фанларини қўйиш эътиборга олинса,

ўқувчиларнинг толиқмаслиги ва ѐш хусусиятларига мослиги таъминланади.

Дарс жадвалига қўйилган дарслар билан синф журналларига

расмийлаштирилган дарслар санаси бир-бирига мос бўлиши шарт. Таълим

муассасасида ўқув фанлари чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар мавжуд

бўлса, ўқув режалари ва ўқув дастурлари ДТСга мувофиқлаштирилган

ҳолда ўрнатилган тартибда расмийлаштирилганлиги, синф журналларига

ўтилган дарсларнинг қайд этилиши дарс жадвали билан таққосланганда

ўзаро бир-бирига мос тушиши ўрганилади. Бажарилган ишлар Комиссия

томонидан мукаммал таҳлил этилиши ва тегишлича баҳоланади.

(1.7-жадвал). Ташкилий ва бошқарув ҳужжатларининг

юритилиши Таълим муассасалари бошқарувининг ҳуқуқий-меъѐрий ва

идоравий меъѐрий ҳужжатлар билан таъминланиши аҳволига оид жадваллар

алоҳида талаблар асосида тўлдирилиши ва расмийлаштирилиши лозим.

Чунки, ҳар бир ҳуқуқий–меъѐрий ҳужжатнинг ижросини таъминлаш

мақсадидан келиб чиққан ҳолда таълим муассасасида ҳужжатларда

белгиланган вазифаларнинг ижроси бўйича кўрилган амалий чора-

тадбирларнинг тўлақонли бажарилиши назоратга олинган, ижро интизомига

қатъий амал қилинганлиги, шунингдек, ҳужжатлар ижроси бўйича йиғма

жилдларнинг расмийлашиши ҳолатига баҳо берилади. Таълим муассасалари

бошқарувининг ҳуқуқий-меъѐрий ва идоравий меъѐрий ҳужжатларига

Page 42: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

42

тегишли бўлим ўрнатилган тартибда тўлдирилган жадваллар асосида

баҳоланади ва бажарилиш сифатининг фоизи аниқланади. Таълим

муассасаси Устави, Паспорти, ички меҳнат тартиби қоидалари, раҳбар

томонидан муассасани қабул қилганлик тўғрисидаги далолатнома, янги

ўқув йилига тайѐргарлик сифати ҳақидаги далолатнома, олдинги аттестация

материаллари ва аккредитациядан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатлар, таълим

муассасасининг истиқбол режаси, таълим муассасасига келган ва кетган

ҳужжатларни ва мониторинг натижаларини қайд этиш дафтарлари ҳамда

улар ижросининг сифати баҳоланади.

Таълим муассасаси Устави (1-сатр) - Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарорига

мувофиқ ишлаб чиқилиши ва Устав - 1) умумий қоидалар, 2) мактабнинг

мақсад ва вазифалари, 3) мактаб таълим-тарбия жараѐнининг мазмуни ва

уни ташкил этиш, 4) ўқувчиларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, 5) мактаб педагог

ходимлари, 6) мактабни бошқариш, 7) ота-оналар ѐки уларнинг ўрнини

босувчи шахсларнинг ҳуқуқлари, мажбурият ва масъулиятлари, 8)

мактабнинг моддий ва молиявий хўжалик таъминоти, 9) мактабнинг

халқаро ҳамкорлик фаолияти бўлимларидан иборат. Уставнинг тўғри

расмийлаштирилганлигини ўрганишда таълим муассасаси педагогик

кенгашида муҳокама қилинганлиги ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш учун

тавсия этиш ҳақида қарор қабул қилинганлигига, туман(шаҳар) таълим

муассасалари фаолиятини таъминлаш ва ташкил этиш бўлими буйруғи

билан тасдиқланган ва мудир томонидан (имзо ва муҳр билан)

расмийлашган бўлиши, маҳаллий давлат ҳокимияти томонидан рўйхатга

олинганлиги (тегишли рақам ва муҳр бўлиши шарт), Уставга ўзгартириш

киритилса, киритилган ўзгартиришни расмийлаштириш янгидан амалга

оширилганлиги ўрганилади ва баҳоланади.

Таълим муассасасининг техник паспортида (2-сатр) қурилиш

меъѐрлари ва қоидалари, санитария меъѐрлари, тарбияланувчилар соғлиги

муҳофазаси, таълим-тарбия жараѐнининг ва гуруҳ хоналарининг минимал

таъминоти бўйича давлат талаблари кўрсатилиши керак. Ушбу ҳужжат

туман(шаҳар) таълим муассасалари фаолиятини таъминлаш ва ташкил этиш

бўлим мудири томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.

Ички меҳнат тартиб-қоидаларида (3-сатр) ҳар бир ходимнинг иш

тартиби, ишга келиш-кетиш вақти ѐзилган ва тасдиқланган бўлиши ҳамда

таълим муассасасидаги тартиб-қоидалар акс этиши лозим. Ишга янги келган

ҳар бир ходим ички меҳнат тартиб-қоидаси билан таништирилади ва

танишганлиги тўғрисида қайд қилинадиган дафтар тутилиб, унга танишган

санаси ва имзоси қўйилади.

Муассасани қабул қилиш ҳақидаги далолатнома (4-сатр)Таълим

муассасаси раҳбари ўзгарганда таълим муассасасига тегишли моддий-

молиявий ашѐларни, халқ таълими бошқарув органларининг масъул

вакиллари томонидан ихтиѐрий равишда тузилган, собиқ раҳбар

иштирокида муассасани далолатнома асосида иккинчи раҳбарга топширади.

Page 43: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

43

Далолатномага топширилаѐтган нарсалар рўйхати илова қилинади. Ушбу

ҳужжат таълим муассасасида доимий сақланади.

Таълим муассасасининг янги ўқув йилига тайѐргарлик

тўғрисидаги далолатномаси (5-сатр) ҳар ўқув йили бошида (июл-август

ойида) тузилади ва туман ҳокими ўринбосари, туман(шаҳар) таълим

муассасалари фаолиятини таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири,

туман газ таъминоти корхонаси раиси, туман электр тармоқлари корхонаси

раҳбари ва туман ѐнғиндан муҳофаза қилиш бўлими раҳбарлари томонидан

имзоланади. Умумий ўрта таълим муассасасининг аттестациядан

ўтганлиги ва аккредитация қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатлари (6-

сатр) Бунда таълим муассасасининг аттестациядан ўтган йили,

аккредитация қилинганганлиги ҳақидаги сертификат рақами, берилган йили

ҳақидаги маълумотлар киритилади. Ушбу сертификат таълим муассасасида

сақланади.а гар муассаса аттестациядан ўтмаган, аккредитация қилинмаган

бўлса ―мос эмас‖ деб баҳоланади.

Таълим муассасасининг истиқбол режаси (7-сатр) Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2004 йил 21 майдаги ―2004-2009 йилларда

мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури

тўғрисида‖ги ПФ-3431 Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб

тузилганлиги, унда таълим муассасасининг биноси ва қўшимча

иморатларининг ҳолатини яхшилаш, замонавий ўқув ва ўқув-лаборатория

ускуналари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув-услубий

материаллар билан жиҳозлаш, малакали педагоглар билан таъминлаш,

уларнинг малакасини ошириш ва меҳнатини рағбатлантириш, спорт

базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишларининг амалга оширилгани

ҳақидаги маълумотлар тўлиқ киритилади.

Таълим муассасасида келган ва кетган ҳужжатлар(8-сатр) (буйруқ,

хат, кўрсатма ва бошқалар)нинг назоратга олинганлиги, ҳужжатларнинг

махсус дафтарларга қайд этилганлиги, белгиланган вазифаларнинг

бажарилиш муддати, ижроси учун масъул тайинланганлиги, бажарилганлик

белгиси назоратга олинганлиги, келган ва кетган ҳужжатларни қайд этиш

дафтари саҳифалари рақамлангани, тикилгани, таълим муассасаси раҳбари

томонидан имзоланиб ва муҳрлангани, олинган буйруқлар сони, дафтар

талабга жавоб беради ѐки йўқлиги ҳақидаги маълумотлар ѐзилиб,

баҳоланди.

Мониторинг натижаларини қайд этиш дафтари (9-сатр) нинг

саҳифалари тикилади, рақамланади ва таълим муассасаси муҳри билан

тасдиқланади. Дафтарга қайд этилган текширишлар кўрсатилади.

(1.8-жадвал).Таълим муассасаси ўқув-педагогик ҳужжатларининг

расмийлаштирилиши ва юритилиши

Таълим муассасаси педагогика кенгаши баѐнномалари дафтари

(1-сатр) да педагогика кенгаш (кейинги ўринларда-Кенгаш) кун тартибига

киритилган масала муҳокамасининг бориши, мазкур кенгаш баѐнномалари

аниқ, озода, равон ҳуснихат билан ѐзилганлиги, дафтарнинг ҳар бир

саҳифаси рақамланган, тикилган, Т(Ш)ХТБ раҳбари томонидан якуний

Page 44: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

44

бетга ип учи ва алоҳида қоғоз елимланганлиги, бетлар сони елимланган

қоғозга рақам ҳамда сўзда ѐзилганлиги, раҳбарнинг имзо қўйганлиги ва

муҳрланганлиги, Кенгаш фаолиятини ташкил этиш ва иш мазмуни -Кенгаш

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда -

ХТВ)нинг 2011 йил 7 июлдаги 144-сонли буйруғи билан тасдиқланган

Низомга мувофиқ ташкил этилади. Юритилиши бўйича устунга кенгаш

ҳужжатлари (1) иш режа; 2) Кенгаш баѐнномалари дафтари; 3) Кенгаш кун

тартибида муҳокама қилинган материаллари; 4) Кенгашнинг йиллик

ҳисоботидан иборат бўлади) асосида муассасанинг аттестациядан ўтаѐтган

кунигача бўлган даврдаги маълумотлар таҳлили қиритилади.

Таълим муассасаларидаги буйруқлар дафтари (2-сатр) – битта ва

ундан кўп бўлади. Биринчисида ўқувчиларга тааллуқли буйруқлар,

иккинчисида кадрлар ҳақидаги буйруқлар, учинчисида ишлаб чиқариш

жараѐнига оид буйруқлар ѐзилади.

Биринчи буйруқлардафтарида ўқув йили бошида (10-15 сентябрдан

кечикмасдан) ўқувчиларни биринчи синфга қабул қилиш ва синфларга

тақсимлаш, ўқувчиларни навбатдаги синфга қабул қилиш, 20 сентябргача

куни узайтирилган гуруҳларни комплектлаш ҳақида, 10-15 сентябрдан

кечикмасдан ўқувчиларнинг синфлар бўйича тақсимланиши, ўқув йили

давомида таълим муассасасидан кетган ѐки келган ўқувчилар (бир ҳафтадан

кечикмасдан) ҳақидаги буйруқлар ѐзилади (ҳар бир ўқувчига алоҳида).

Ўқувчилар ҳаракати дафтари (3-сатр) га барча ўқувчиларнинг исм

ва фамилиялари синфлар бўйича алифбо тартибида ѐзилади. Ҳар ўқув йили

бошида (15 сентябргача) таълим муассасаси буйруғи асосида биринчи

синфга қабул қилинган ўқувчилар алоҳида бетларга, ѐзги таътил давомида

бошқа синфларга қабул қилинган ўқувчилар белгиланган саҳифаларга қайд

этилади. Таълим муассасасини битириб кетган ўқувчиларга ―Эслатма‖

устунида ―Таълим муассасасини битирган‖ деб ѐзилади ва Кенгашнинг

тегишли қарори санаси ва тартиби қайд этилади. Шунингдек, ушбу устунга

бошқа таълим муассасасига кетган ўқувчига оид буйруқ ва таълим

муассасаси рақами қайд этилади. Таълим муассасасидан кетган ўқувчи

маълум вақтдан кейин таълим муассасасига қайта қабул қилинган тақдирда,

уни белгиланган тартибда расмийлаштириш мақсадга мувофиқ, яъни ўқувчи

тўғрисидаги маълумотлар қайтадан киритилади. Шу билан бирга аввалги

ѐзилган сатрда ―Эслатма‖ устунида ўқувчининг мактабдан кетганлиги

ҳақидаги ѐзув тепасига янги қабул ҳақидаги буйруқни қайд этиш мумкин.

Дафтардаги ѐзувлар хатосиз ва аниқ бўлиши шарт. Барча тузатишлар

изоҳланади ва таълим муассасаси раҳбари томонидан имзоланади.

Дафтарнинг ҳар бир саҳифаси рақамланади, тикилади, Т(Ш)ХТБ раҳбари

томонидан имзоланади ва муҳрланади.

Умумий ўрта таълим тўғрисида (9 синф битирувчилари учун) ва

ўрта маълумот тўғрисида (11-синф битирувчилари мавжуд таълим

муассасалари учун) шаҳодатномаларни ҳисобга олиш ва ўқувчиларга

топширишни қайд қилиш китоблари 4,5-сатрлар) нинг биринчи қисми

саҳифаларида қабул қилиб олинган ва берилган шаҳодатномаларнинг

Page 45: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

45

сериялари ва рақамлари, олинган санаси, қабул қилиб олиш ѐки бериш

асослари кўрсатилган ҳолда шаҳодатномалар алоҳида-алоҳида қайд

этилади. Шу саҳифаларнинг ўзида фойдаланилмай қолган (тўлдирилмаган)

шаҳодатномалари ва бузилган бланкалар (сериялари ва рақамлари

кўрсатилган ҳолда) алоҳида қайд этилади. Мазкур шаҳодатномалар халқ

таълими бошқарув органларига қайтариб топширилади. Масъул ходим

шаҳодатномаларни олганликлари тўғрисида имзо қўяди. Китобнинг

иккинчи қисмида битирувчилар ҳақида маълумотлар қайд этилади:

фамилияси, исми, шарифи, туғилган ойи, йили, куни, ушбу таълим

муассасасига қабул қилинган йили, шаҳодатномада қайд этилган баҳолари,

педагогик кенгаш қарорининг санаси ва баѐннома тартиби, битирувчининг

сурати. Битирувчи шаҳодатномани олганлиги ҳақида ―...рақамли

шаҳодатномани ...йил ...кун ...ойда олдим‖ деб ѐзади ва имзосини қўяди.

Шаҳодатноманинг дубликатини олишда асл нусхасининг рақами устидан

ихтиѐрий чизиқ қизил сиѐҳда чизилиб, ѐнига ―йўқолган (бузилган)

...рақамли шаҳодатнома ўрнига дубликат берилган‖ деб ѐзилади. Дубликат

бериш ҳам белгиланган тартибда амалга оширилади ва шаҳодатноманинг

ўнг томонининг юқори қисмига ―Дубликат‖ деб ѐзилади. Китобга

киритилган битирувчиларнинг тўлиқ рўйхати охирида таълим муассасаси

раҳбари, унинг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари ва синф

раҳбарларининг имзолари қўйилади ҳамда таълим муассасанинг гербли

муҳри билан тасдиқланади. Китобнинг саҳифалари рақамланади, тикилади,

Т(Ш)ХТБ раҳбари томонидан имзоланади ва муҳрланади. Китоблардаги

хатоликлар тузатилганда раҳбар томонидан изоҳланади, имзоланади ва

муҳрланади. Ушбу талабларнинг бажарилганлиги Комиссия томонидан

таҳлил этилади ва тегишлича баҳоланади.

Таълим муассасаси педагогик жамоаларининг шахсий таркибини

ҳисобга олиш китоби (6-сатр) га ўқитувчилар бирдан бошлаб, тартиб

рақами ўзгармаган кетма-кетликда умумий тартибда рақамланиб

киритилади. Таълим муассасасига янги ишга қабул қилинган ўқитувчи

журнал бўйича қўйилган охирги тартибдаги рақам билан белгиланиши ва

ўқитувчилар ҳақидаги барча керакли маълумотлар қайд этилиши

муносабати билан ҳар бир ўқитувчига камида уч сатр ажратилган бўлиши

керак. Ўқитувчилар ҳақидаги барча ѐзувлар тегишли ҳужжатлар бўйича

асосланиши шарт. Ўқитувчиларнинг аттестациядан ўтганлиги ва малака

оширганлиги ҳақидаги маълумотлар даврий равишда китобга қайд этилиши

лозим. Китобнинг саҳифалари рақамланиши, тикилиши, таълим

муассасасининг раҳбари томонидан имзоланиши ва муҳрланиши керак.

Мавжуд тузатишлар таълим муассаса раҳбари томонидан изоҳланиши ва

имзоланиши зарур

Қолдирилган ва ўрни тўлдирилган дарсларни ҳисобга олиш

дафтари (7-сатр) Дафтарга тегишли ҳужжатлар асосида (таълим муассасаси

бўйича буйруқ, синф журналидаги ѐзувлар, меҳнатга лаѐқатсизлик варақаси

ва бошқалар) ўқитувчилар томонидан қолдирилган дарс ва ўрни

тўлдирилган дарслар қайд этилади. Дафтарга дарс ўтказган, ўқитувчининг

Page 46: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

46

имзоси қўйилган бўлиши керак. Дафтардаги ѐзувларда иш вақти ва иш ҳақи

ҳисобга олинган бўлиши ҳамда тўлдириладиган табель ѐзувларига мос

бўлиши шарт. Мазкур ҳолатларнингтўғри расмийлаштирилганлиги ва унинг

бажарилиш сифати Комиссия томонидан баҳоланади.

Синф журналлари (8-сатр)синф журналларининг юритилиши бўйича

тўлиқ маълумотлар киритилади (Синф журналлари асосан талаб асосида

юритилган. Ҳар бир журналда фанлар учун алоҳида бетлар ажратилган.

Синф ўқувчиларини исми, шарифи алфавит тартибида ѐзилган. Жорий

назорат баллари, назорат ишларига баллар қўйилган. Ўқувчилар ХТВнинг

178-буйруғи билан тасдиқланган «5» баллик рейтинг баҳолаш тизими

асосида баҳоланмоқда. ―Ўтилган мавзу‖, ―Уй вазифаси‖ устунида мавзулар

қисқа ва аниқ ѐзилган.. ―Қолдирилган дарс соатларини қайд этиш‖ бетида

мунтазам ҳар куни белгилаб борилган.. ―Ўқувчилар хақидаги умумий

маълумот‖га ажратилган журнал бетларида ўқувчилар ҳақида тўла

маълумот берилган. Синф журналлари мактаб маъмурияти томонидан ҳар

икки ҳафтада, мактаб директори томонидан ойда бир маротаба текширилган

ва тегишли ѐзувлар қайд этилган).

3. Таълим муассасаси ўқувчилари билим даражаларининг давлат

таълим стандартлариги мувофиқлиги

Ўқувчи (битирувчи)ларнинг тайѐргарлик даражасини ўрганишга оид

тавсиялар

Аттестация комиссиясига жалб этиладиган экспертлар назорат иши

олинадиган ўқув фанларини ўқитиш бўйича юқори салоҳиятга эга, олий ѐки

биринчи тоифали бошланғич синф ва ўқув фанлари ўқитувчилари

таркибидан аттестация ўтказилмаѐтган холис таълим муассасаларидан

танланади.

Аттестациядан ўтаѐтган таълим муассасаларида назорат ишлари

қуйидаги синфларда ўтказилади:

бошланғич таълим муассасаларининг 2, 3-синф ўқувчилари ва

битирувчилари (4-синф)да;

умумий ўрта таълим муасасаларининг 2, 3, 5, 6, 7, 8 ва 10-синф

ўқувчилари ва битирувчи (4, 9, 11-синф) ларида (агар таълим муасасасида

10-11-синфлар мавжуд бўлса).

Аттестация комиссиясининг қарорига биноан назорат иши

олинадиган синфлар қуръа ташлаш йўли (синфлар сони тўлиқ келтирилади

ва таълим муассасаси раҳбари иштирокида ўтказилади ҳамда ихтиѐриш

равишда ѐзилган далолатнома тузилади) билан аниқланади.

Агар синфлар сони 2 та бўлса ҳаммасидан, синфлар сони 3 та ва ундан

ортиқ бўлса, учдан икки қисми (2/3) аттестация комиссияси томонидан

қуръа ташлаш орқали танланиб, назорат ишлари олинади.Таълим бир нечта

тилда олиб бориладиган таълим муассасаларида таълим тилига қараб,

уларнинг ҳар биридан учдан икки қисми (2/3)дан синфлар танланади ва

назорат ишлари олинади.

Page 47: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

47

Эксперт таълим муассасасида ўқув ҳафтасининг бошидан ўқув

ҳафтасининг охирги кунигача (6 кун давомида) фаолият кўрсатади. Таълим

муассасаларида ўқув жараѐни 1, 2, 3 навбат (смена)ларда ташкил этилган

бўлиши мумкин. Ўқув жараѐни 1, 2 навбат (смена)да ташкил этилган

таълим муассасаларида назорат ишлари 2, 3, 4-дарс соатларида, 3 навбат

(смена)лик таълим муассасаларида 2, 3-дарс соатларида ўтказилиши тавсия

этилади.

Назорат ишларини олишда таълим муассасасининг ўқув жараѐнига

ҳалақит бермасдан, назорат ишлари олинадиган синф ва ўқув фанлари дарс

жадвалига асосланган ҳолда алоҳида график билан Комиссия раиси

томонидан тасдиқланган ҳолда ташкил этилиши шарт.

Битта синфдан бир кунда иккита ўқув фанидан (45 минутдан 90

минут) ортиқ назорат иши олиниши мумкин эмас. Назорат ишлари

экспертлар томонидан ўтказилган куни текширилади ва баҳоланади.

Битирувчилар ва ўқувчилардан қуйидаги ўқув фанларидан ѐзма, тест

ва оғзаки шакллардаги назорат ишлари олинади:

Бошланғич синфларда - ―Ўқиш‖ фанидан ўқиш тезлиги бўйича

назорат ишини ўтказишда ўқув дарслигидан 3 та мавзу танлаб олинади.

Эксперт синфдаги ўқувчиларни уч гуруҳга бўлади. Гуруҳлардаги ихтиѐрий

ўқувчилардан бири ўз гуруҳи учун мавзу танлайди. Ўқувчилар навбат билан

мавзуни ўқиб беради. Ўқиш жараѐнида эксперт ҳар бир ўқувчининг

1 дақиқада нечта сўз ўқиганини ―Назорат иши варақаси‖га белгилаб

боради.

Она тили (ўзбек тили, рус тили) фанидан 2, 3, 4, 6, 7, 8-синфларда

назорат иши сифатида текширув диктанти, 9-синфда ижодий баѐн, 10-11-

синфларда иншо олинади (амалда синфлар мавжуд бўлган ҳолатларда).

Диктант матнидаги сўзлар сони ДТСларида кўрсатилган талаблардан келиб

чиққан ҳолда белгиланади. Диктант ва баѐнлар учун 5 та вариантда назорат

ишлари танланади. Иншо учун мумтоз адабиѐт, XX аср адабиѐти, ҳозирги

замон адабиѐти жанрларидан ва эркин мавзуда жами 4 та йўналиш бўйича

(ҳар биридан 4 тадан мавзуда) билетлар тайѐрланади ва бир хил

конвертларга солиниб, муҳрланади.

Математика, информатика ва кимѐ ўқув фанларидан ўтказиладиган

назорат ишлари учун ўқув дарслигининг ўтилган мавзулари бўйича камида

8 та вариантда ѐзма ишлар тайѐрланади. Тайѐрланган вариантдаги мисол ва

масалаларнинг умумий сони 5 тадан (бошланғич синфда математика ҳамда

10-синфнинг (амалда мавжудлар учун) информатика ўқув фанидан

тайѐрланган билетлардаги мисол ва масалалар сони 3 тадан) ошмаслиги

керак. Ўқувчилар сони ва парталарнинг жойлашишига қараб, гуруҳлар

шакллантирилади. Парта (стол)нинг ўнг томонида ўтирган ўқувчилар

биринчи гуруҳ, чап томонида ўтирган ўқувчилар иккинчи гуруҳ бўлиб

ҳисобланади. Кейинги қаторларда ўтирган ўқувчилар ҳам шундай

гуруҳланади. Дастлаб биринчи гуруҳдан, сўнг иккинчи гуруҳдан ихтиѐрий

танланган бир ўқувчи чиқиб, ўз гуруҳи учун вариант танлайди.

Page 48: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

48

Назорат иши тест усулида олинадиган фанлардан ўқув йилининг

тугалланган чорагида ўтилган мавзулар бўйича кўп вариантлилик асосида,

муқобил жавоблар сони 4 тадан иборат бўлган тест материаллари

тайѐрланади.

Тест материаллари таълим муассасаси ўқувчилари билим

даражаларини аниқлашда баҳолаш воситаси сифатида фойдаланилади ва

синфлар кесимида ўқувчилар сонига мос равишда Комиссия томонидан

махсус пакетларга жойлаштирилади ва муҳрланади. Пакет тест синовлари

ўтказиладиган синфда очилади. Тест саволлари китобининг ичига намунаси

келтирилган жавоблар варақаси жойлаштирилиши шарт. Тест саволлари

китобидан бир неча бор бошқа таълим муассасаларининг битирувчилари ва

ўқувчиларидан назорат иши олишда фойдаланиш мумкин. Шунинг учун

ўқувчилар тест саволлари китобчаси билан ишлаѐтганда уни

букламаслигини, ручка билан бўямаслиги тушунтирилади. Жавоблар

варақасида муқобил жавоблар сони 4 та бўлган А, В, С, Д ҳарфлари мавжуд.

Назорат иши топшираѐтган битирувчи ѐки ўқувчи тест саволининг берилган

жавоб вариантларининг қайси жавобини тўғри деб ҳисобласа, жавоб

варақасида ҳам шунга мос жавобни белгилайди. Жавоб варақасида иккита

жавоб белгиланса, ҳисобга олинмайди. Тест материалларининг

махфийлигини сақлашга масъул аттестация комиссиясининг раиси

ҳисобланади.

Бир синфда ўтказилган битта назорат иши бўйича ўзлаштириш

қуйидаги формула ѐрдамида ҳисобланади:

Ў

BАn

%100

Бунда, Аn–ўқув фани (йўналиш) бўйича ўқувчиларнинг

ўзлаштириши;

В – ―3‖, ―4‖ ва ―5‖ баҳоларнинг сони;

Ў – синфжурнали бўйича жами ўқувчилар сони.

Бир синф ўқувчиларнинг ўзлаштириши қуйидаги формула

ѐрдамида ҳисобланади:

n

AAAS n

....21

Бунда, S – синф ўқувчиларнинг ўзлаштириши;

А1, А2,...,Аnлар – ўқув фанлар бўйича ўқувчиларнинг

ўзлаштириши;

n – ўқув фанлар сони.

Таълим муассасаси бўйича ўқувчилар ўзлаштириши қуйидаги

формула асосида ҳисобланади:

k

SSST k

....21

Бунда, Т – таълим муассасаси бўйича ўқувчилар

ўзлаштириши;

S1, S2,..., Sk – синфлар бўйича ўқувчиларнинг

ўзлаштириши;

Page 49: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

49

k – назорат ўтказилган синфлар сони.

Ўтказилган назорат ишларининг натижаси ―Назорат иши

қайдномаси‖ ва ―Назорат ишларининг умумий натижалари‖

жадвалларига эксперт томонидан киритилади ва белгиланган ҳолатда

расмийлаштирилади.

Таълим муассасаси битирувчилари ва ўқувчиларининг билим,

кўникма ва малака тайѐргарлик даражаси баллари эксперт томонидан мезон

талабларига асосан қуйидаги тартибда қўйилади:

битирувчиларнинг 75 фоизи ва ундан кўпи назорат ишларини ижобий

(―қониқарли‖, ―яхши‖ ва ―аъло‖) баҳоларга бажарса, мос равишда 75 балдан

100 балгача;

битирувчилар назорат ишларининг 60 фоизидан 75 фоизигача ижобий

(―қониқарли‖, ―яхши‖ ва ―аъло‖) баҳоларга бажарса, мос равишда 60 балдан

75 балгача;

битирувчиларнинг 60 фоизидан ками назорат ишларини ―ижобий‖

баҳоларга бажарса 0 балл берилади.

ўқувчиларнинг 60 фоизи ва ундан кўпи назорат ишларини ижобий

(―қониқарли‖, ―яхши‖ ва ―аъло‖) баҳоларга бажарса, мос равишда 60 балдан

100 балгача;

ўқувчиларнинг назорат ишларининг 50 фоизидан 60 фоизигача

ижобий (―қониқарли‖, ―яхши‖ ва ―аъло‖) баҳоларга бажарса, мос равишда

50 балдан 60 балгача;

Назорат саволлари.

1. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкилотининг

энг асосий вазифаларига нималар киради?

2. Аккредитация гувоҳномасини тақдим этиш шартлари нималардан

иборат?

3. Умумий ўрта таълим муассасалари қандай мезонлар бўйича

баҳоланади?

4. Қандай мақомга эга бўлган умумий ўрта таълим муассасаси

битирувчиларига давлат номунасидаги шаҳодатнома берилади?

5. Ўқув-тарбия жараѐнини ташкил этиш ва унинг мазмуни нимадан

иборат?

3-мавзу: Таълим муассасасида методик ишларга раҳбарлик ва

методик хизмат узлуксизлигини таъминлаш ( 2 соат назарий машғулот)

РЕЖА:

1. Дастурий, мақсадли ѐндашув – мактаб ички муқобил методик ишини

ишлаб чиқишнинг стратегияси.

2. Узлуксиз методик хизматнинг таълим муассасаси педагог кадрлари

салоҳиятини оширишдаги аҳамияти.

Page 50: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

50

Таянч сўзлар: ахборотли; изланишли; стратегияли; табақалаштирилган

ѐндашув; яккалаштирилган ѐндашув; макромаданий ѐндашув;

тадқиқийѐндашув; технологик ѐндашув; иллюстрация;тренинг; тренер

Дастурий, мақсадли ѐндашув – мактаб ички муқобил методик ишини

ишлаб чиқишнинг стратегияси

Дастурий-мақсадли ѐндашувиш бугунги кунда ижтимоий

бошқарувнинг асоси бўлиб, жуда кенг тарқалган ҳамда барча фаолиятлар

орасида асосий омиллардан бири ҳисобланади. Бунда ижтимоий

бошқарувнинг турли вазифалари: ахборотли, изланишли, истиқболни

белгилаш, стратегияли ва ҳ. к. бирлашади.

Дастурий-мақсадли ѐндашувишда гап фақат мақсадлар ҳақида эмас,

балки ўзаро боғлиқ, яхши тузилган мақсадлар мажмуаси, методик тизим ва

педагогларнинг ўзаро ҳамкорлик фаолияти аниқ натижаларни қўлга

киритишга йўналтирилган фаолият ҳақида сўз боради.

Методик иш тизимида табақалаштирилган ѐндашув.

Педагогик жамоа – мураккаб, кўп тизимли бошқарув объектидир, чунки

унинг аъзолари ѐши, жинси, касбий тайѐргарлик даражаси, шахс

ривожланиши каби сифатлар билан фарқланади.

Табақалаштирилган ѐндашув педагогик жамоани табақалаштиришда;

методик иш тизимида: педагоглар билан фронтал ишлашдан индивидуал

(яккалаштирилган), гуруҳли ва жамоавий шаклларга ўтиш, ишни ташкил

этишнинг даражали моделига ўтиш ва ҳ.к.да намоѐн бўлади.

Мактаб ички методик ишини педагогик жамоанинг ижодий, касбий

маҳорати ва бошқа сифатлари бўйича табақалаштириш ўқитувчилар касбий

маҳорати даражасини оши-ришга, психологик, назарий ва амалий жиҳатдан

тайѐрлигини мустаҳкамлашга олиб келади.

Ўқитувчиларга нисбатан табақалаштирилган ѐндашув уларни методик

жиҳатдан ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган тадбирлар

мажмуаси (психологик, педагогик, методик ва ташкилий бошқарув)ни

ишлаб чиқишга ѐрдам беради.

Яккалаштирилган ѐндашув – педагогик жамоани табақалаштириш

даражаси сифатида биринчи ўринда мактаб ички методик иши тизимида

ҳар бир педагогнинг касбий-шахсий ривожланиш индивидуал ҳаракат

йўналишини тузишдан иборат. Шунинг учун табақалаштирилган ва

яккалаштирилган ѐндашувнинг шахсий ривожлантиришга қаратилган

йўналиши аниқ намоѐн бўлади.

Методик жараѐнни диагностика (ташхис) асосида ташкил этиш нафақат

педагогик жамоани табақалаштиришга олиб келади, балки шахсга

йўналтиришга ҳам олиб келади. Унга мувофиқ ―Шахсдан ташқари тизим

сифатида таълим тизимига боғлиқ эмас‖бутун методик жараѐн

педагогнинг шахсига, унинг тажрибаси, билимлари, касбий қи-

зиқишлари ва кўникмаларига боғлиқ равишда қурилади (М. В.

Кларин).

Page 51: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

51

Шахсга йўналтирилган таълим, шу жумладан, катта ѐшдагилар таълими

(хусусан педагоглар) – таълим жараѐни субъектларининг намоѐн бўлиши

ҳамда уни амалга оши-ришдан иборат бўлади.

Таълим муассасасининг методик фаолияти тизимида шахсга

йўналтирилган технологияни эгаллаш – бу методик жараѐнни шундай

ташкил этиш демакки, бунда шахснинг муҳим вазифалари: қадриятларни

танлаш, ўз фаолияти мазмунини англаш, ўз қобилиятлари ва ички

имкониятларини амалга ошириш акс этсин. Шахс унинг ҳаѐт фаолиятига

зарурият туғилсагина, ривожланади.

Раҳбар ва педагог томонидан инновацион фаолиятни эгаллашнинг

самарали механизми – шахсни ривожлантиришга қаратилган таълим

концепциясига асосланган касбий ўзини-ўзи ривожлантиришдан иборат.

Бошқа дидактик ғоялардан фарқли равишда, шахсни ривожлантиришга

қаратилган ғояни педагог оддий методик қўл-ланма каби қабул қила

олмайди, чунки ―ўзи шу ғояга келиши керак‖. Шу сабабли, муаллифлик

методик тизим асосига педагогнинг қобилиятлари, касбий-шахсий

ривожланиш лойиҳалари киритилиши керак, чунки у ўз касбий ва

психологик-педагогик маданиятини бойитиши лозим.

Макромаданий ѐндашув.

Таълим муассасаси муаллифлик методик тизимининг лойиҳасини

яратишда унинг ташкилий маданияти, қоидалар, одатлар, қадриятлар,

анъаналар, аҳлоқ меъѐрлари, фаолият усуллари, кутилган натижалар ва

ташкилот аъзоларига тегишли ҳолатларни инобатга олиш жуда муҳим

аҳамиятга эга. Айнан муассаса маданияти инновацион жараѐнларнинг

самарадорлигига бевосита таъсир этади.

Муассаса маданиятининг ҳар бир турини, хусусиятларини аниқламасдан

функционал, жамоа фаолияти, ―орденлар‖, шахсий ―юлдуз‖ – уларнинг

маълум мактаблардаги қисмини билмай туриб, методик фаолиятнинг

муқобил тизимини яратиш мумкин эмас.

Ташкилий маданиятнинг барча 4 та турини, шунингдек, ҳудудлардаги

қатор таълим муассасаларида муаллифлик методик тизимларини яратиш

тажрибасини таҳлил қилган ҳолда, педагогларнинг шахсий муаллифлик

тизимлари устунлик қилишига сабаб ―юлдузлар маданияти‖, муаллифлик

умумтаълим мактаб методик тизимини яратиш ва амалга ошириш – ―орден‖

маданияти ва таълим муассасасининг жамоа-фаолият маданияти пайдо

бўлишига олиб келиши аниқланди.

Шундай қилиб, таълим муассасасини бошқараѐтган раҳбар уни ташкил

этиш маданиятини англаб етса, инновацион-методик, таълим-тарбия ва

бошқа жараѐнларни бошқаришнинг муқобил стратегиясини белгилашга

имкон беради.

Тадқиқий ѐндашув – тажриба-синов методик ишининг илмий асосидир

Методик иш тизимига тадқиқий ѐндашувмасдан туриб, таълим

муассасасини янгилаш, инновацияларни амалда қўллаш ва муқобил оптимал

методик тизимнинг лойиҳасини яратиш мумкин эмас. Замонавий раҳбар

ўзининг шахсий тадқиқот фаолиятини бошқариш, шу билан бирга педагог

Page 52: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

52

ва болалар-нинг тадқиқотчилик ишини фаоллаштиришда лидер (сардор)

бўлиши керак.

Бугун таълим муассасаларида амалга оширилаѐтган инновацион

ўзгаришларнинг турли-туманлиги ўтказилаѐтган қатор илмий

тадқиқотлардан иборат.

Тадқиқий ѐндашувиш раҳбарнинг келажакни режалаштириш,

моделлаштириш, экспериментал, лойиҳалаш, рефлексив фаолияти билан

бевосита боғлиқ. Педагогик лойиҳалаш, бир томондан, назарий билимларни

талаб қилса, иккинчи томондан, тажриба-синов даврида кафолатланган

натижаларга эришиш мақсадида жамоа фаолиятини алгоритмлаштирилган –

технологик ѐндашувни ташкил этиш қобилиятини талаб қилади.

Технологик ѐндашув – замонавий таълим парадигмасининг асоси

сифатида ўзгариши педагогик жараѐн иштирокчиларидан ўзгача мазмун,

ўзгача муносабатларни, ўзгача хулқни, ўзгача педагогик менталитетни талаб

қилади.

Методик жараѐнни бошқариш технологияси – энг кам вақт, моддий ва

бошқа ашѐларни сарфлаган ҳолда, белгиланган мақсадга эришиш учун

бошқариладиган тизимга мақсадли таъсир кўрсатишдан иборат.

Агар мақсад фаолият натижасининг юксак модели бўлса, у ҳолда

методик ишни бошқаришнинг мақсади уни ривож-лантириш, янги сифат

даражасига кўтариш, инновацион иш тартибига ўтказишдан ташкил топади.

Методик жараѐнни бошқариш технологияси раҳбардан бошқарув

технологиясининг бир неча: таҳлил, мақсадга эришиш, диагностика

(ташхис) қилиш, истиқболни лойиҳалаш ва моделлаштириш, дастурлаш ва

шу каби бошқа турларини билишни тақозо этади.

Технологик ѐндашув мактаб методик иши тизимида: ишлаб чиқилган ва

апробация қилинган таҳлил ва истиқболни режалаштириш, ҳужжатлар

билан ишлаш, методик ҳафталиклар ўтказиш, интерфаол методикалар

тизимини тадбиқ этиш ва бошқа шу каби шаклларда намоѐн бўлиши

мумкин. Технологик ѐндашув аниқ белгиланган ва тизимли ташкил этилган

методик, педагогик, бошқарув фаолиятлари алгоритмлари асосида

режалаштирилган натижаларнинг юқори даражасига эришишни

таъминлайди.

Муқобиллаштирилган ѐндашув Муқобиллаштирилган ѐндашув ва у билан боғлиқ эргономик, валеологик

ва ортобиотик ѐндашувлар алоҳида педогог фаолиятида ҳам, таълим

муассасаси ишида ҳам доимий равишда умумтаълим мактаб методик

тизимини яратувчи муаллифлар ва ҳаммуаллифлар фаолиятида долзарб

мавзу ҳисобланади.

Барча инновацион ѐндошувлар ўзаро чамбарчас боғлиқ. Масалан,

методик жараѐнни оптималлаштириш (диагностика, табақалаштириш ва

бошқалар каби) технологиялаштириш жараѐнлари билан боғлиқ.

Мактабда методик жараѐнни муқобиллаштириш

ватехнологиялаштириш қуйидагиларни ўз ичига олади:

Page 53: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

53

1. Методбирлашма ва умумтаълим муассасаларида педагогларнинг

касбий ривожланишга эришиш даражасини маълум мезонлари бўйича

баҳолаш одати, у объектив имкониятдан пастроқ бўлади (агар унинг

даражаси ҳаммани қониқтирса, демак: мақсадга эришилган, бошқа

нарсаларни яхшилашга ҳожат йўқ).

2. Натижалар ўсишининг тахминий даражасини лойиҳалаш (педагог аниқ

касбий жиҳатдан қандай ўсиши мумкин ва шарт, инновацион жараѐнда

ўзини қандай тутиши керак ва ҳ. к.).

3. Белгиланган ўзгаришларни таъминлашга қаратилган тадбирлар

тизимини тадбиқ этиш.

4. Жараѐнлар ва эришилган натижаларни муқобил вариантлар билан

қиѐслаш, ўқитувчи ва раҳбарлар иш меъѐрлари билан методик ишга

сарфланган вақтни қиѐслаш.

5. Мактаб ички методик тизимининг муқобиллик даражасини таҳлил

қилиш ва хулоса чиқариш.

Узлуксиз методик хизматнинг таълим муассасаси педагог кадрлари

салоҳиятини оширишдаги аҳамияти

Мактаб таълимида методик ишларни такомиллаштиришдаги муаммолардан

бири илғор педагогик тажрибалар ва янги инновацион технологияларни

аниқлаш, уларнинг дидактик имкониятларини синаб кўрган ҳолда мактаб

амалиѐтига кенг жорий этишдан иборатдир. Бу мактаб таълим жараѐнини

янги технологиялар асосида ташкил этиш, педагогик инновацияларни

излаш, уларни қўллаш натижасида таълим самарадорлигини оширишга

эришаѐтган мактабларнинг тажрибасида ҳам яққол кўринади.

Мактаб жамоасида ижодий муҳит яратиш орқали педагог ходимлар

орасида ташаббускорлик ва янгиликка бўлган қизиқишни ошириш энг

муҳим омилдир. Бунда ўқитувчиларнинг изланувчанлик фаолиятларини

рағбатлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш механизмини

ишлаб чиқиш алоҳида аҳамиятга эга.

Шу маънода мактаблардаги методик кенгаш ва методбирлашмалар

ижодий муҳитни таъминловчи асосий ва бирламчи тузилмадир. Зотан, бу

билан ҳар бир педагогнинг изланишларини аниқ баҳолаш имкониятига эга

бўламиз. Шу боис, ишни ушбу тузилмалар фаолиятини

такомиллаштиришдан бошлаш талаб этилади.

Мактабда таълим-тарбия жараѐнини бошқаришнинг илмий-методик

асоси ҳисобланган узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизимини

такомиллаштириш учун қандай вазифаларни бажариш керак? – деган

саволга жавоб бериш ҳам педагогика фанининг муҳим масалаларидандир.

Узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг бош бўғини мактаб педагогик

(методик) кенгаши ва методбирлашмалари фаолиятини ташкил этиш бўйича

Халқ таълими вазирлиги томонидан методик хизматни такомиллаштириш

ва уни ташкил этиш ҳақидаги янги таҳрирдаги Низомларни тўлиқ амалга

оширишга эришиш учун масалаларга ижодий ѐндашувиш мақсадга

мувофиқ. Бунинг учун, мактаблардаги методбирлашмалар ишини илмий

Page 54: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

54

асосда ташкил этиш, уларни бошқаришга ижодкор, илмий изланувчи, юксак

касбий билимга эга, тажрибали инноватор педагогларни жалб этиш лозим.

Кўриб турганимиздек, анъанавий фан метод бирлашмалари, синф

раҳбарлари методбирлашмаси, илғор тажриба, ѐш мутахассислар мактаби,

Мактаб методик хизмат тузилмаси

Педагогика кенгаши

Методика кенгаши

Мониторингва ташхис гуруҳи

Ташхис билимларни

такомиллаштирувчи

Циклли фан метод

бирлашмалари

Лойиҳа-мақсадли

инновацияларни

такомиллаштирувчи

Синф раҳбарларининг

метод бирлашмаси

Доимий бирлашмалар

Вариатив бирлашмалар

Илғор тажрибамактаби Мақсадли кўникмаларни

такомиллаштирувчи

Ёш мутахассис мактаби

Коммуникатив-

рағбатлантирувчи

кўникмаларни

такомиллаштирувчи

Муаммоли ижодий гуруҳ

КУГ тарбиячиларининг

методбирлашмалари

Назорат-баҳолаш

кўникмаларини

такомиллаштирувчи Илмий-методик кўникмаларни

такомиллаштирувчи

Page 55: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

55

ижодий гуруҳлардан ташқари янги шакллар – ташхис гуруҳи ва муддатли

вариатив методбирлашмалар киритилган.

Мактабда анъанавий усулда амал қилиб келинаѐтган методик хизмат

тузилмасига кирувчи педагогик кенгаш, методик кенгаш ва

методбирлашмалар иш фаолиятлари таълим мазмуни модернизация

қилинаѐтган бир даврга мос ҳолда ўз натижасини бермаяпти.

Мазкур кенгашлар билан бир қаторда ҳозирги кунда мактаб фаолиятига

―Лойиҳа–мақсадли инновацияларни такомиллаштирувчи бирлашма‖,

―Илғор тажриба мактаби‖, ―Ёш мутахассис мактаби‖, ―Муаммоли ижодий

гуруҳ‖ ва ―Вариатив бирлашмалар‖ (―Мақсадли кўникмаларни

такомиллаштирувчи бирлашма‖, ―Мақсадли ва назорат-баҳолаш

кўникмаларни такомиллаштирувчи бирлашма‖, ―Коммуникатив-

рағбатлантирувчи кўникмаларни такомиллаштирувчи бирлашма‖, ―Илмий-

методик кўникмаларни такомиллаштирувчи бирлашма‖) каби янги

жамоатчилик бирлашмаларни жорий этиш лозим.

Узлуксиз методик хизмат кўрсатишда амалга ошириладиган вазифалар

халқ таълими тизимида хизмат қилувчи ходимларнинг касбий

маҳоратини ошириш ва ахборотларга бўлган эҳтиѐжларини ўрганиш ва

мониторингини олиб бориш;

таълим жараѐнида педагогларнинг илмий, педагогик, психологик-,

дидактик ва методик усуллардан фойдаланишидаги бўшлиқларни аниқлаш,

тўлдириш йўлларини белгилашни мувофиқлаштиришда бевосита малака

ошириш институтлари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

Республика миқѐсида таълим тизимидаги педагог ходимлар ҳақида,

шунингдек, таълим муассасаларида илғор педагогик технологиялар асосида

ўқувчи – ѐшларга таълим-тарбия бераѐтган ижодкор, ташаббускор ўқитувчи

(тарбиячи)лар ҳақида ахборотлар банкини ташкил этиш;

таълим муассасаларидаги методик ишларни ўрганиш ва таҳлил қилиш

орқали уларнинг фаолиятини такомиллаштириш йўлларини аниқлаш;

педагогик (меъѐрий-ҳуқуқий, илмий-методик, методик ва бошқалар)

ахборот банкини ташкил этиш, раҳбар ҳамда педагог-ларни педагогика,

психология, методикага доир янгиликлар билан таништириб бориш;

мактабгача таълимга қўйиладиган талаблар, умумий ўрта таълим

такомиллаштирилган ДТС ва модернизацияланган ўқув дастурлари, янги

дарсликлар, ўқув-методик тўпламлар, видео-материаллар, тавсияномалар,

меъѐрий ҳужжатлар билан таълим муассасалари ҳамда педагогларни

мазмунидан хабардор қилиш;

педагог ва раҳбарларнинг методик эҳтиѐжларини ўрганиш, уларга

аттестацияга тайѐргарлик ҳамда аттестация ва малака ошириш курслари

оралиқ даврида амалий ѐрдам бериш;

ўқув фанларидаги янгиликлар, таълим-тарбия ишлари бўйича илғ-ор

педагогик технологиялар ва илғор иш тажрибаларни ўрганишга, ўқитувчи

(тарбиячи)лар малакасини оширишга йўналтирилган ўқув-методик

семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш;

Page 56: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

56

таълим самарадорлигини ошириш, таълим-тарбия жараѐнини

такомиллаштиришга қаратилган методик йўриқномалар, тавсиялар ва дарс

ишланмалар ишлаб чиқиш ҳамда таьлим муассасаларига етказиш;

таълим-тарбияга оид тажриба-синов ишларини ташкил этиш,

боришини назорат қилиш, хулосаларини ўрганиш, таҳлил қилиш,

умумлаштириш ва юқори ташкилотларга ҳисобот тайѐрлаш. Таълим

муассасалари базасида янги педагогик технология-ларни, илғор ғояларни

апробациядан ўтказиш учун тажриба-синов майдончаларини ташкил этиш

ва уларга методик ѐрдам кўрсатиш;

Давлат таълим стандартлари, ўқув дастури, дарслик, методик ва

кўрсатмали қўлланмалар, тавсиялар ҳамда бошқа методик материалларни

илмий-методик кенгашдан ўтказиш ва нашрга тайѐрлаш ишларини

ташкиллаштириш;

ўқув жараѐнига ўқитишнинг замонавий илғор шакллари, методлари

ҳамда янги ахборот-коммуникатив воситаларини жорий этишда

педагогларга кўмаклашиш;

Халқ таълими вазирлиги кўрсатмалари асосида ўқув адабиѐтлари-ни

яратиш бўйича муаллифлар таркиби танлови ва ўқув адабиѐтлари танлови

ҳужжатлари лойиҳаларини тайѐрлаш, танловни ташкил этишда амалий

ѐрдам бериш;

белгиланган тартибда Ўзбекистонда таълим йўналишида фаолият

кўрсатаѐтган ва бошқа халқаро ташкилотлар (ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ ва ҳ. к.)

билан алоқа ўрнатиш;

таълим муассасаларида методик хизматга доир илмий тадқиқот

иш-ла-рини амалга ошириш;

фан, методик хизмат кўрсатиш ва малака оширишнинг

самарадорлигига эришишда ҳамкорлик фаолиятини уйғунлаштириш;

педагог кадрларнинг малака оширишини тизимли ва мустақил

ўқишларини ташкил этишда ѐрдам кўрсатиш;

педагог ва мактабгача таълим муассасалари ходимларининг

малакасини оширишда ҳозирги замон ижтимоий ва илмий техника

тараққиѐтига жавоб берадиган илғор шаклларни, педагогик технология,

инновацияларни таълимнинг техника ва ахборот воситаларини жорий

этиш;

матбуот орқали илғор тажрибаларни, таълим соҳасидаги

янгиликларни тарғибот қилиш.

Методик ишларда семинарлар ва семинар-практикумларнинг аҳамияти

қандай?

Таълим муассасаларида семинар ва семинар практикумлар методик

ишларни ташкил этишнинг самарали воситаси ҳисобланади. Агар семинар

яхши тайѐрланган бўлса (мавзуси ўқитувчилар эҳтиѐжлари асосида

танланган, батафсил режа ишлаб чиқилган, иш вақти оптимал белгиланган,

ўқитувчиларнинг семинар жараѐнидаги вазифалари, иштироки

аникдаштирилган бўлса ва ҳ.к.), унинг натижалари, албатта, юқори бўлади.

Page 57: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

57

Семинарлар ва семинар-практикумлар ўқитувчиларнинг профессионал

маҳоратини такомиллаштиришга хизмат қилади. Шунинг учун ҳам, улар

амалиѐтда кенг қўлланилади. Таълим муассасасининг иш режасида

семинар- практикум мавзулари белгиланади, август кенгашларида кенг

муҳокама қилиниб, батафсил режа ишлаб чиқилиб, тасдиқланади. Биринчи

машғулотдаѐқ, мазкур режани ўқитувчилар жавобини олишни кутаѐтган

конкрет саволлар билан тўлдиришни таклиф этиш мумкин. Семинар 2-3 ва

ундан ҳам кўп машғулотлардан ташкил топиши мумкин. Мазкур

семинарларда интерфаол методлардан кенг фойдаланиб, мавжуд

муаммолар ечими амалга оширилади, янги адабиѐтлар билан

таништирилади, илғор тажрибалар билан алмашилади, амалий

машғулотлар бажарилади, ҳамкасб иши кузатилади ва ҳ.к. Кейинги пайтларда педагоглар билан тренинглар ўтказиш амалиѐтга

кенг жорий этилмокда. Уларнинг асосий мақсади — педагогика ва

психологиянинг энг янги ютуқлари билан таништиришдан иборатдир.

Бундай тренингларни ўтказиш унинг ташкилотчиларидан юқори

даражадаги малакани талаб этади. Одатда, тренингни тайѐрлаш ва ўтказиш

махсус тайѐргарликдан ўтган ходим ѐки муассаса раҳбари, педагог ва

психолог зиммасига юклатилади. Тренинг — бу шахснинг турли психик сифатларини (диққат, хотира,

ирода ва ҳ.к.) машқ қилдириш, ўзини-ўзи психофизиологик ҳолатини

бошқариш, маълумотларни қабул қилиш ва қайта ишлаш, меҳнатни ташкил

этишнинг турли усулларини ўзлаштириш бўйича махсус танланган

машқлар тизимидир. Шунга ўхшаган машқларнинг муҳим аҳамияти — ўзининг хулқига,

юриш-туришига четдан баҳо олиш, шунингдек, ўзининг ҳарактерини ўзи

баҳолашидир.

Семинарларда педагогларнинг фаоллигини ошириш учун нималарга

кўпроқ эътибор бериш лозим?

Мазкур масала, айниқса, бугунги, технологиялар жадал ривожланаѐтган

даврда алоҳида аҳамият касб этади. Қуйида биз таълим муассасасида

методик тадбирларни тайѐрлаш ва ўтказиш жараѐнида педагоглар

фаоллигини оширишнинг айрим методларини келтириб ўтамиз. Энг яхши педагогларга ўқувчилар билан ишлаш амалиѐтидан конкрет

ҳолатни тавсия қилиш мақсадга мувофиқдир. Педагог хоҳлаган шароитда

тўғри қарор қабул қилишни билиши лозим. Мазкур метод таклиф этилган

қатор ҳолатларни чукур таҳлил этиб, асосланган қарор қабул қилиш

имконини беради. Бу эса, ўз ўрнида, таклиф этилган ҳолатни ҳар томонлама

ва чуқур тахлил қилишни, таққослашни ҳамда қабул қилинган қарорни

асослашни талаб этади. Конкрет ҳолатларнинг тўртта тури мавжудлиги

маълум. 1. Иллюстрация — ҳолатларда амалиѐтдаги оддий ҳолатлар

таърифланнб, шу ернинг ўзида ечими берилади.

2. Машкдар ҳолатларда айрим машкдарнинг (конспект режасини ишлаб

чиқиш, ўқувчилар бнлим, кўникма, малакалари билан боғлиқ жадвалларни

Page 58: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

58

тўлдириш ва бошқалар) ечими таклиф этилади.

3. Баҳолаш ҳолатларда муаммо ҳал этилган бўлиб, педагогдан қабул

қилинган қарорнинг таҳлилини бериб, уни асослаш ва баҳолаш талаб

этилади.

4. Ҳолатларнинг энг мураккаби — бу муаммо ҳолатидир. Бундай

ҳолатда, амалиѐтда мавжуд бўлган конкрет муаммо келтирилиб, унинг

ечимини бериш сўралади.

Диалог, мунозара бизнинг давримизнинг ҳақиқий аломати бўлиб қолди.

Аммо мавжуд масалаларни жамоа бўлиб муҳокама этиш санъатини ҳар ким

ҳам эгаллай олмайди. Диалог — бу икки ва ундан ортиқ инсонларнинг маълум бир мавзу

бўйича бир-бирини тўлдирадиган суҳбати, очиқ мулоқоти. Мазкур

жараѐнда суҳбатнинг ҳар бир иштирокчиси ўзининг фикрини баѐн қилади. Мунозара — муайян муаммо, баҳсли масалани очиқ муҳокама этиш

жараѐнидир. Бу баҳснинг юмшоқ кўриниши бўлиб, турли қарашлардан

ҳаммани қаноатлантира оладиган ягона позицияга келишни назарда тутади.

Мунозарада фақат танқид эмас, балки ўз фикрини ифода этиш, мавжуд

муаммолар ечими йўлларини кўрсатиш муҳим ҳисобланади. Икки қарама-қарши фикрнинг муҳокамаси. Раҳбар муҳокама учун битта

муаммога оид икки хил қарашни таклиф этади. Бунда педагог ўз фикрини

баѐн этиши ва асослаши лозим. Амалий кўникмаларга ўқитиш. Мазкур метод жуда самарали

ҳисобланади. Аммо уни олдиндан чукур ўйлаб, қайси педагогга

топширишни ҳис қилиш лозим бўлади. Давомийлиги бўйича у кўп вақтни

(5 дақиқагача) эгалламаслиги даркор. Энг яхшиси, амалий иш тажрибадан

ўргатувчи элементни бериш мақсадга мувофикдир. «Ўқитувчи иш куни» имитация методи. Педагог олдида турган мақсад ва

вазифалар шакллантирилиб, унга маълум вақт давомида ўзининг иш

кунини моделлаштириш тавсия этилади. Охирида раҳбар таклиф этилган

ҳар бир моделнинг муҳокамасини ташкил этади, ижобий жиҳатларини

таҳлил этади ҳамда камчиликларини кўрсатиб ўтади. Педагогик кроссвордларни ечиши ўқитувчиларнинг маълум мавзу

бўйича билимларини аниқлашга ѐрдам беради, уларнинг дунѐқарашини

ривожлантиради, натижада, иш сифатига ижобий таъсир қилади. Уларни

жамоа билан ишлаганда ҳамда индивидуал методик тадбирларда қўллаш

тавсия этилади. Инструктив-директив ҳужжатлар билан ишлаш

Педагогларга олдиндан у ѐки бу ҳужжат билан танишиш, ўз ишида

қўллаш, маълум бир йўналиш бўйича ишрежасини ишлаб чиқиш, мавжуд

камчиликларни бартараф этиш сўралади. Мазкур ишни ҳар ким мустақил

бажаради, педагогик кенгашда эса, мавжуд битта муаммонинг ечимига

бўлган турли қарашлар муҳокама этилади. Ўқувчилар хулқи, ижодининг таҳлили. Раҳбар ҳужжатларни тайѐрлайди,

Булар диск, флешкадаги ѐзувлар, ўқувчилар ижодидан намуналар, уларнинг

хулқи таҳлили бўлиши мумкин. Ўқитувчилар материал билан танишадилар,

Page 59: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

59

тахдил қиладилар, ўқувчиларнинг билим, кўникма, малакаси,

ривожланганлик даражасига баҳо берадилар, мазкур ўқувчиларнинг синф

раҳбарларига, ота-оналарига ѐрдам сифатида тегишли таклифларни

шакллантириб, тавсия этадилар. Ягона методик мавзу бўйича ишларни қандай олиб бориш керак?

Таълим муассасаси маъмурияти тегишли ўқув йили учун ўзининг

салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда, ягона методик мавзуни танлайди. Агар

ягона методик мавзу ҳар бир педагогии қизиқтира олса, у жамоани

жипслаштириш омили сифатида хизмат қилади. Ягона мавзуни танлашда

ҳисобга олиш лозим бўлган қатор талаблар мавжуд. Мавзу педагоглар

эҳтиѐжлари ва қизиқишлари, улар эришган натижалардан келиб чиққан

ҳамда таълим муассасаси учун муҳим ва долзарб бўлиши талаб этилади.

Ягона методик мавзу, шунингдек, олиб борилаѐтган конкрет илмий-

педагогик тадқиқотлар тавсиялари ҳамда бошқа таълим муассасалари

жамоалари томонидан тўпланган амалий тажрибаларни ҳам албатта ҳисобга

олган ҳолда танлаши мақсадга мувофикдир. Бу талаблар «велосипед ихтиро

этишни» рад этиб, жамоа фаолиятига синовлардан муваффақиятли ўтган

илғор педагогик тажрибаларни жорий этишни назарда тутади. Аммо бу

жамоа томонидан тажриба-синов ишлари ўтказилиб, муаллифлик

дастурларини, тегишли методик ишланмаларни жорий этиш амалиѐтини

ҳеч ҳам рад этмайди. Амалиѐт, шунингдек, методик мавзуни танлашда

истиқболни ҳисобга олиш яхши самара беришини исботлайди. Таъкидлаш

жоизки, ягона методик мавзу муассасада олиб борилаѐтган ҳамма методик

ишлар формалари ҳамда педагоглар мустақил ишлари мавзулари билан

уйғун ҳолда бўлиши талаб этилади. Жамоанинг ягона методик мавзу устида олиб борган ишларини таълим

муассасасини ривожлантириш муал- лифлик модели, тажрибадан келиб

чиқиб ишлаб чиқилган методик ишланмалар, тавсиялар ташкил қилади. Ишчанлик ўйини деганда биз нимани тушунамиз?

Ишчанлик ўйини — бу иштирокчиларнинг ўзлари томонидан ишлаб

чиқилган қоидалар ва тартиб асосида турли ҳолатларда бошқарувчилик

қарорларини қабул қилишга асос бўладиган имитация методидир. «Ўйин»

атамасининг ўзи кўп тилларда ҳазил, кулги каби тушунчаларга тўғри

келади ҳамда мазкур жараѐннинг ижобий ҳаяжонли лаҳзалар билан

алоқадорлигидан дарак беради. Ишчанлик ўйинларининг методик ишлар

тизимида пайдо бўлиши айнан шулар билан изоҳланади. Ишчанлик

ўйинлари қизиқишни орттиради, юқори фаолликни чақиради, реал

педагогик муаммоларни ҳал этишда кўникмаларни такомиллаштиради.

Умуман олганда, ишчанлик ўйинлари, уларнинг конкрет ҳолатларнинг кўп

қиррали ҳолатлари таҳлили билан жорий этилиши назария билан

амалиѐтнинг уйғунлигини таъминлайди.

Назорат саволлари:

1. Дастурий-мақсадли ѐндашувишга нималар киради?

2. Методик иш тизимида табақалаштирилган ѐндашув нима?

Page 60: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

60

3. Мактабда методик жараѐнни муқобиллаштириш ва

технологиялаштириш нимларни ўз ичига олади?

4. Узлуксиз методик хизматнинг таълим муассасаси педагог кадрлари

салоҳиятини оширишдаги аҳамияти нимадан иборат?

5. Узлуксиз методик хизмат кўрсатишда амалга ошириладиган энг

асосий вазифаларига нималар киради?

6. Семинарларда педагогларнинг фаоллигини ошириш учун нималарга

кўпроқ эътибор бериш лозим?

7. Ишчанлик ўйини деганда биз нимани тушунамиз?

4– мавзу: Халқаро тадқиқотларнинг таълимдаги ўрни

Режа:

1. TALIS - ―Таълим бериш ва ўқитиш тизимининг халқаро тадқиқоти‖

Таянч сўзлар: PISA, TALIS, TIMSS, графиклар, диаграммалар,

жадваллар

Замонавий таълим тизими ташқи бошқарув органлари томонидан

чиқарилган меъѐрий ҳужжатлар сабабли доимий ўзгариб туради. Одатда

ўзгаришнинг асосий мақсади таълимнинг умумий даражасини ва унинг

объектив баҳолашни оширишдир.

Таълим сифатини баҳолаш тизимини шакллантириш дунѐнинг кўплаб

давлатларида таълимни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан

биридир. Таълим сифатини баҳолаш тизими ўқувчилар ва уларнинг ота-

оналари, таълим муассасалари ўқитувчилари, барча даражадаги таълим

муассасалари, фуқаролик жамияти институтлари, иш берувчиларнинг турли

таълим тизими ривожи ва ривожланиши ҳақида ишончли маълумотга эга

бўлишлари учун мўлжалланган. Таълим сифатини баҳолаш вазифаси

ҳукуматнинг барча даражаларида бошқарув қарорларини қабул қилиш учун

жуда муҳимдир. Ушбу вазифани муваффақиятли ҳал этиш учун назарий

ахборот ѐндашувидан фойдаланиш истиқболли бўлиб, у тегишли таълим

тизимининг ахборот моделини яратиш, моделнинг интеграл миқдорий

параметрларини мунтазам равишда мониторинг қилиш, мониторинг

натижалари асосида бошқарув қарорлар қабул қилишни ўз ичига олади.

Замонавий амалиѐтда ижтимоий объектлар, шу жумладан, таълимий

жараѐнларни бошқаришда классик тизим принципларига устунлик

берилади, бошқарувнинг объекти тизим сифатида қаралганда, яъни мақсад,

яхлитлик, структуранинг иерархияси, мураккаблиги ва кўплигидир. Бундан

ташқари, ушбу ѐндашув билан ҳар қандай объект кириш ва чиқиш (натижа)

ва бошқарув механизмига эга ва объект ички тузилиши бир-бирига боғлиқ

бўлган элементлар мажмуи ҳисобланади.

Шундай қилиб, ўқув жараѐнини бошқарувнинг объекти сифатида

систематик ѐндашув нуқтаи назаридан ҳисобга олиб, қуйидаги хулосалар

чиқаришимиз мумкин: ўқув жараѐни - ўқувчиларнинг ўз билимлари ва

кўникмаларига ўрганиш ва билим олиш қобилиятларини (ўқувчиларга),

Page 61: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

61

уларнинг ота-оналарини, таълим муассасаси ва бошқа манфаатдор томонлар

деб қараш мумкин.

Ўқув жараѐни ўқитувчилар, синфлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-

оналари каби бир қатор интерактив компонентлардан иборат. Бошқарув

жараѐни параметрларининг мониторинги натижалари (қайта ҳисоблаш)

асосида таълим муассасасининг ташкилий тузилмаси (бошқарув механизми)

иерархиясининг барча даражаларида бошқарув қарорлари орқали амалга

оширилади. Алоқа каналлари орқали ахборот жараѐнда кўрсатилган

иштирокчилар (тизим элементлари ўртасидаги муносабатлар) ўртасида

алмашинилади.

TALIS нима?

Ўқитувчилар TALIS нинг юрагидир. Ушбу тадқиқотнинг асосий

мақсади объектив мақсадни таъминлаш, таълимда қарор қабул қилувчилар

учун ахборотни бошқариш.

Бироқ, тадқиқотда таълим муассасаси ўқитувчилар ва мактаб

раҳбарларининг ўзига хос портрети юзага келади: ўқитувчилар ўзларининг

―фото‖лари орқали уларнинг қандай ишлашлари ва келгусидаги фаолияти

ҳақида ўйлашларига сабаб бўлади. Бундан ташқари, TALIS натижалари

орқали ўқитувчилар заиф томонларни тан олиши, мавжуд таълим тизимида

бошқа мамлакатларда ва бошқа мактаб директорлари мактаб ишларини

ташкил этишга янги нуқтаи назар билан қарашга ўрганади, қарайди ва

ўзларининг таълим муассасаларида одатий усулда ўзгаришлар қилиш

илҳомлантириши ҳамда инновацион ғояларни олиб келиши керак.

Ўқувчиларнинг таълим ютуқлари халқаро тадқиқотлар натижаларига

кўра (PISA, TIMMS, PIRLS) OECD ҳисоботларида маълум бир хулосага

келтирилган:

ўқувчилар юксак ютуқлари самарали таълим бериш ва малакали

ўқитувчилар - рақобатбардош сифатни таъминловчи асосий шартдир.

TALIS - ―Таълим бериш ва ўқитиш тизимининг халқаро тадқиқоти‖

лойиҳаси мақсади: профессионал фаолият ва ўқитувчиларнинг

ривожланиши.

Ўқитувчи энг шижоатли ва обрўли шахс бўлиши керак.

Дунѐ тадқиқотлари қуйидаги жиҳатларга оид кўпгина маълумотлар

беради:

• педагогларнинг касбий ривожланишини ташкил этиш ва ўқитувчилар

малакасини ошириш;

• иш сифатини ошириш орқали ўқитувчиларни тақдирлаш тизимини

баҳолаш;

•мактаб маданиятининг табиати;

• сифатли таълим ва мактаб муҳити;

•мактабни бошқариш;

• ўқув услублари;

• ўқитувчиларнинг қарашлари ва касбий тайѐргарлиги.

Таҳлил натижаларига кўра, миллий ривожланиш стратегиясининг

муваффақиятли ва талабчан томонлари пайдо бўлади:

Page 62: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

62

- кадрлар сиѐсати соҳасидаги кадрлар таркиби ва тавсиялари ишлаб

чиқилади;

- ўқув шаклларини танлаш

-ўқитувчилар ва етакчи ўқитувчиларнинг касбий ривожланиши

- ўқитувчилар малакасини оширишга кўъмаклашиш.

―Ўрта‖ ўқитувчи ва ―ўрта‖ директор?

Биринчидан, TALISда иштирок этаѐтган ўқитувчилар ва мактаб

раҳбарларининг портретларининг умумий хусусиятларига тўхталиб ўтамиз.

TALISда қатнашган давлатларнинг ўқитувчи ва директорларининг

умумий хусусиятлари

Ўқитувчилар Мактаб директорлари

68% аѐллар 51% эркаклар

91% олий маълумотли 96% олий маълумотли

90% педагогик маълумотга эга ѐки

касбий тадқиқотларда иштирок этган

90% педагогик маълумотга

82% тўлиқ ставкада ишлайди ва 83%

доимий шартномага эга

62% тўлиқ ставкада ўқитувчи

юкламасисиз ишлайди, 35% тўлиқ

ставкада ишлайди ва дарс беради

88 % қатнашчилар 12 ой мобайнида

битта бўлса ҳам касбий

ривожланишга оид лойиҳа ѐки

дастурларда иштирок этган

85% қатнашчилар бошқарув

дастурларини якунлашган, 78%

педагогик лидерлик бўйича

тренингларда иштирок этган

Шу ўқитувчилар ( ўртача) Шу мактаб раҳбарлари ( ўртача)

43 ѐшида 16 йил педагогик стажга

эга

52 ѐшида мактаб бошқарувига оид –

9 йил, 21 йил педагогик стажга эга

24та ўқувчидан иборат синфга дарс

беради

Ҳафтада 38 соат ишлайдилар 546 ўқувчи, 45 нафар ўқитувчидан

иборат мактабда ишлашади

TALIS натижалари шуни кўрсатмоқдаки

Ўқитувчиларнинг аксарияти дастурларда иштирок этган касбий

ривожланиш, уларнинг предметини билиш ва тушуниш учун йўналтирилган

(73%) ѐки педагогик маҳорат (68%) юзасидан ўтказилган.

Ўнта ўқитувчидан 9 нафари таъкидладиларки: ушбу турдаги

профессионал ривожланиш дастури ижобийдир ва ўқувчиларни ўқитишда

ижобий таъсир кўрсатган.

Ўқитувчиларнинг тахминан 22 фоизи махсус таълим эҳтиѐжлари

бўлган болаларни тарбиялашга қаратилган касбий ривожланиш дастурлари

Page 63: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

63

ташкил этилишини хоҳлашади (60%

Мексикада). Бундай дастурларда

ўқитувчиларнинг фақат 32 фоизи

иштирок этган ва уларда таълим бериш

муаммолари кам кузатилган.

Иккинчи энг долзарб мавзу -

профессионал ривожланиш

Ўқитувчиларнинг фикрига кўра,

АКТга асосланган таълим (ушбу банд

19% респондентлар томонидан қайд

этилган) ва иш жойларида янги

технологиялардан фойдаланиш (масалан, интерфаол доскалар - 18%)

имкониятларига эга.

Мактаб раҳбарлари нима қилиши мумкин?

• Барча янги ходимлар учун мажбурий танлов ва мослашув

дастурларини жорий этиш

• Ўқитувчиларни ментор (мураббийлик, устозлик)лик дастурларига

жалб қилиш

• Ўқитувчиларни малака ошириш дастурларида иштирок этишга

кўмаклашиш: тўловларни тўлаш, мактабда дастурларни ўтказиш жадвалини

тузиш, мактаб иш жадвалини ўзгартириш

"жамоавий ўқитиш" ва жуфтликлар билан ишлаш, синфда кузатиш ва

ҳисобот бериш; ўқитувчининг ўз ҳамкасблари олдидаги фаолияти.

Мактаб ичида ва энг яқин ўқув юртларида малака ошириш учун

имконият яратиш

Бу узлуксиз ривожланиш ва таълим олиш ғоясини тарғиб қилиш ва

ўқитувчилар ўртасида жамоавий ишларни давом эттиришнинг арзон

усулидир.

• Ўқитувчиларга иштирок этиш имкониятини яратиш

Касбий ривожланиш дастурларини мақсадли педагогик кўникмаларини

ошириш, вақтни самарали тақсимлаш билан боғлиқ.

Тадқиқотда қатнашган давлатларнинг 91% иштирокчи ўқитувчилари ўз

ишидан қониқиши, агар имкон бўлиб қайси касбни эгаллаши сўралса,

ўқитувчи бўлар эдим деб жавоб беришган.

Хулоса қилиб шуни айтиш

керакки, мактаб раҳбарлари

ўқитувчи, ўқувчи, ота-оналар ва

таълим тизимидаги боғловчи

звенодир.

Мактаб раҳбари ўзлаштиришга

ўқув жараѐнини бошқариш орқали

таъсир кўрсатади, шундай экан

таъсир қилиш воситаси – бу

ўқитувчилар жамоаси ҳисобланади.

Page 64: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

64

Мактаб раҳбарлари ўқитувчиларнинг ўзаро ҳамкорлигини қўллаб-

қувватлаши, янги метод ва ўқитиш усулларини татбиқ этишларига имкон

яратиб беришлари зарур.

TALIS натижалари шуни кўрсатадики, педагоглар ўзаро ҳамкорлик

орқали фақат туқларга эришиши мумкин. ―Жамоавий‖ ишларни ташкил

этиш дарс жадвалига ўзгартиришлар киритиш, амалиѐтда ижобий

натижадорликка эришиш, ўзаро ҳамкорлик орқали жамоада ижодий муҳит

яратилади. Айнан мактаб раҳбари педагогларнинг касбий ривожланиши

учун масъул. Директор педагогларнинг ўқувчиларнинг ютуқлари учун

жавобгарлигини ҳис қилишига масъулдир. Мактабда муҳитнинг ижобий

ташкил этилиши жамоадошларнинг ўзаро ишонч ва масъулиятли

ишлашларини таъминловчи шахс ҳисобланади. Бу принциплар педагогик

лидерлик (instructional leadership) номи билан илмий жамоатчилик

томонидан тан олинган. OECD экспертлари айнан шундай услуб билан

ишлашни тавсия қилади. TALIS натижалари мазкур усулнинг педагоглар

амалий фаолиятига ижобий таъсир этишини таъкидламоқда.

(http://www.oecd.org/edu/school/ TALIS-Teachers-Guide.pdf) дан

фойдаланилди.

Назорат учун саволлар:

1. Халқаро тадқиқотлар нима учун ташкил этилган?

2. TALIS халқаро тадқиқотининг қандай аҳамияти бор?

3. Ўзбекистонда бу тадқиқот қачондан татбиқ этилади?

5-мавзу: Педагогларнинг методик эҳтиѐжларининг

диагностикасини ташкил этиш ( 2 соат назарий машғулот)

РЕЖА:

1. Педагогик диагностика ва диагностикалаш, унинг мазмуни.

2. Педагогларнинг методик

эҳтиѐжларининг диагностика йўналишлари.

3. Методик иш тизимида педагогик

диагностиканинг аҳамияти ва вазифаси

Таянч сўзлар: диагностика; таҳлил; педагогик диагностика; холислик;

даврийлик.

Педагогик диагностика ва диагностикалаш, унинг мазмуни

Тадқиқот ишларининг натижалари замонавий педагог ва раҳбар

шахсларнинг қуйидаги касбий сифатлари билан фарқ қилишини

кўрсатмоқда:

– ўз фаолиятини таҳлил қилиш эҳтиѐжи;

– диалогга киришиш қобилияти;

Page 65: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

65

– диагностика ва ўзини-ўзи диагностика қилишнинг янги усулларини

эгаллашга интилиш;

– ўзини-ўзи бир хилда баҳолаш қобилияти.

Шунинг учун ўқув жараѐнини бошқариш, айниқса унинг

иштирокчиларини бошқариш масаласига тубдан ўзгартиришлар киритиш

керак. Уларни ўзини-ўзи бошқариш тартибига ўтказиш ҳар бир раҳбарнинг

босқичма-босқич ўзини-ўзи таҳлил қилиши ва ўз мақсадини белгилаши,

ўзини-ўзи истиқбол режасини белгилаши, ўзини-ўзи назорат қилиши,

ўзини-ўзи баҳолаш ва коррекция қилиши (тўғрилаш) демакдир. Бу эса ҳар

қандай бошқарувчининг ташхис қилиш томонини кучайтиради.

―Таҳлил, ўзини-ўзи таҳлил қилиш, шахсни ўрганиш тушунчалари сўнгги

вақтларда ягона диагностика (ташхис) атамаси билан номлана бошланди‖.

Ушбу сўзнинг умумий маъноси – ташхис қўйиш назарияси ва амалиѐти,

билишнинг алоҳида туридир, чунки ―диагностика‖ лотинчадан таржима

қилинганда ―аниқлаш‖, ―белгилаш‖ маъноларини англатади.

Педагогик диагностика – педагогик фаолият соҳасида воқеликларнинг

моҳиятини белгилаш, жараѐнларни ҳар томонлама ўрганиш, педагогик

омилларнинг мажмуавий ҳаракатини акс эттириш демакдир. Унинг

вазифаси – педагог ва раҳбарга сабабларнинг ўзаро боғлиқ ҳаракати,

уларнинг қайси бири шу лаҳзада критик аҳамиятга эга бўлиши ҳақида

тезкор ва ишончли ахборот беради. Шунинг учун таълим-тарбия ва методик

жараѐнларнинг барча таркибий қисмларини ташхис қилиб туриш муҳим

аҳамият касб этади.

Педагогик диагностиканинг мазмуни деганда методик ва педагогик

жараѐннинг, бола шахси, педагог ѐки раҳбарнинг фаолияти даражасидан

қатъи назар, тезкор ўрганилиши ва баҳоланиши, тартибга солиниши ва

коррекцияси (тўғриланиши) тушунилади.

Педагогларнинг фаолияти ва шахсини ўрганиш – методик ишларнинг

сифати ва самарадорлигини оширишнинг муҳим омилидир. Методик ишлар

педагогларнинг болаларга таълим-тарбия бериш ва уларни ривожлантириш

билан боғлиқ фаолиятида юқори натижаларга эришиш учун ѐрдам беришга

қаратилган. Ушбу масалани нафақат кейинги такомиллаштириш, балки ҳар

бир педагогнинг мавжуд имкониятларини ҳар томонлама ҳисобга олиш

шартларидагина бажариш мумкин.

Таълим муассасалари ва педагогларнинг методик эҳтиѐжлари

диагностикаси асосида узлуксиз методик кўрсатиш таълим-тарбия

жараѐнини такомиллаштириш, сифатини оширишда асосий

омиллардан ҳисобланади.

Таълим муассасалари ва педагогларнинг методик эҳтиѐжлари

диагностикасини ўтказишдан мақсад: - жараѐн тўғрисида аниқ ва яққол вазиятни аниқлаш;

- методик диагностика орқали аниқланган эҳтиѐжлар асосида методик

хизматни амалга ошириш режаси ва чора-тадбирлари амалга ошириш;

- педагог ва раҳбарларга тезкор сифатли методик ѐрдам кўрсатиш.

Диагностика нима?

Page 66: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

66

Диагностика– бу ҳолатнинг аниқ йўналиши бўлиб, унинг ѐрдамида

таълим-тарбиянинг кўрсаткичлари аниқланади.

Педагогик диагностика – раҳбар ва педагог кадрларнинг касбий

тайѐгарлиги даражаси ҳамда ундаги мавжуд бўшлиқларни аниқлаш

жараѐнидан иборат.

Педагогикада диагностика - ўқувчи шахсининг шаклланиши

натижасида эгаллаган билим, кўникма ва малакаларни аниқлашга

йўналтирилган муайян

Жараѐндир.

Педагогик диагностикани амалга оширишда куйидаги

тамойилларга асосланиши лозим:

- мақсадлилик;

- илмийлик;

- методик асосга эгалик;

- замонавий педагогик технологияларга мувофиқлик;

- психологик омилларни ҳисобга олиш;

- холислик;

- даврийлик;

- ҳар хил турдаги шакл ва усуллардан фойдаланиш;

- натижавийлик;

- амалиѐт билан боғлиқлик.

Педагогларнинг методик эҳтиѐжларининг диагностика йўналишлари

педагог кадрларнинг лавозим мажбуриятлари бўйича касбий

тайѐргарлиги;

мутахассислик фанлари назарияси ва уни ўқитиш методикаси бўйича

тайѐргарлиги;

ўқитиш (дарс бериш) маҳорати;

тарбиялаш маҳорати;

ўқув-тарбия жараѐнида гуманитар омилни таъминлайдиган шахсий

сифатлари;

таълим олаѐтганларнинг билимларини холисона назорат қилиш ва

баҳолаш маҳорати;

илғор педагогик ва замонавий ахборот технологиялардан фойдаланиш

маҳорати.

инновацион ва таълим технологияларни амалиѐтга татбиқ этиш

маҳорати.

Таълим муассасалари эҳтиѐжлари диагностикаси: Кадрлар билан таъминланганлиги ва уларнинг сифат таркиби;

Таълим муассасасининг моддий-техника базаси ва улардан самарали

фойдаланиш (физика, кимѐ ва биология фанларидан ўқув-лабораториялари,

юмшоқ ва қаттиқ мебеллар, ўқувчилар столь стуллар ва бошқа жиҳозлар);

Компьютер синфи, телевизор, DVD, телефон, дарсликлар, электрон ва

мультимедиа воситалар, ўқув-методик қўлланмалар билан

таъминланганлиги;

Page 67: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

67

Фанлар ва синфлар кесимида Давлат таълим стандартлари ва ўқув

дастурлари билан таъминланганлиги;

Кутубхона фонди (дарсликлар, бадиий адабиѐтлар ва ҳоказо)

Педагогик эҳтиѐж диагностикасининг асосий шакл ва усуллари

Ҳужжатларни ўрганиш асосидаги диагностика килиш;

Ўқув машғулотларини кузатиш ва таҳлил қилиш;

Фокус гуруҳларда ишлаш методи ѐрдамида диагностика;

Сўровнома саволларига берилган жавоблар асосидаги диагностика;

Тест синови асосидаги диагностика;

Ўқувчиларнинг фикрларини ўрганиш диагностикаси;

Ота-оналарнинг фикрларини ўрганиш бўйича ижтимоий тадқиқот

диагностикаси;

Суҳбат асосидаги диагностика.

Диагностика ўтказиш жараѐнида мактаб мониторинг гуруҳи (туман

халқ аълими бўлимида методист) қуйидаги босқичларга амал килиши

лозим: педагогик диагностика мақсад ва вазифаларини аниқлаштириш ва

белгилаб олиш;

диагностикани амалга ошириш муддатлари ва масъулларини белгилаш;

диагностикани амалга оширадиган ишчи гуруҳ аъзолари учун ўқувлар

ташкил этиш;

диагностиканинг оптимал воситаларини танлаш;

олинган маълумотларни умумлаштириш ҳамда таҳлил қилиш;

методик ѐрдам асосида коррекциялаш ишларини амалга ошириш;

натижалар асосида методик ѐрдамнинг режаси ва чора-тадбирлар

белгилаш;

эришилган натижани режа билан таққослаш.

Методик иш тизимида педагогик диагностиканинг аҳамияти ва

вазифаси

Педагогик ташхис педагоглар билан олиб бориладиган методик ишларни

ташкил этишда, уларнинг касбий ва ўзаро ривожланишида илмий

ѐндашувни таъминлайди. Шунинг учун у методик, таълим-тарбия

жараѐнларида ҳамда мактабни бошқариш жараѐнида муҳим роль ўйнайди.

Ўқитувчининг касбий ривожланиш даражасини ўрганишнинг тизими

сифатида олинган педагогик ташхис қўйиш ишдаги қийинчиликларни

аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади, уларни енгиб ўтишнинг муқобил

усулларини излашга ундайди. Шу билан бирга, у ўқитувчининг кучли

томонларини аниқлашга, уларни мустаҳкамлаш ҳамда педагогик фаолият ва

ўқитиш моделининг яккалаштирилган методларини ривожлантириш

йўллари ҳамда аниқ усулларини белгилаб олишга ҳам имкон беради.

Педагогик маҳорат, педагогнинг муваффақиятларини диагнос--тика

қилиш аттестация муаммоларини муқобил ҳал қилишга имкон беради,

Page 68: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

68

чунки у таълим муассасаси маъмуриятининг баҳосидаги субъективизмни

четлаштиради. Бироқ таълим муассасаси раҳбарлари шуни ѐдда тутишлари

керакки, диагностика – бу шахсий мақсад эмас, балки маслаҳат, коррекция

(тўғрилаш), мослашиш ва методик-психологик қўллаб-қувватлаш билан бир

қаторда педагоглар билан ишлаш босқичларидан бири ҳисобланади.

Педагогик фаолият диагностикасини, айниқса ўзини-ўзи диагностика

қилишни ўтказиш ҳар бир педагог томонидан ўзини-ўзи таҳлил қилиш ва

баҳолаш малакаларини эгаллашга йўналтирилган. Бу ҳол педагогик кадрлар

билан олиб бориладиган ишларнинг ўзини тартибга солиш ва

коррекциялашнинг фаол тартибига ўтказишга имкон беради.

Педагогик диагностика ҳар бир педагогни билиш, ҳар бирининг

кўнглига йўл топа олиш сингари мураккаб масалаларни муваффақиятли

ечишда раҳбар-методистларга ѐрдам беради. У ўқитувчиларнинг касбий ва

шахсий хусусиятларини билишга имкон беради ва шу билан бирга педагог

кадрлар билан методик ишларнинг ташкил этилишини енгиллаштириб,

уларнинг самарасини оширади.

Замонавий диагностиканинг вазифалари.

Яқин вақтларгача педагогик диагностика бирон-бир белгиларни

баҳолаш муаммосига тақалар экан, шахс эса бир фигура, фотосурат

кўринишида ифодаланар эди (Н. Голубев, П. Битинас). Бугунги кунда

педагогик диагностика кўп тармоқли бўлиб бормоқда ва ўзида маълумот,

асл диагностика, баҳолаш, коррекцион, йўналтирувчи, таҳлилий каби

вазифаларни мужассамлаштирмоқда.

Диагностик ѐндашув ҳам ўқувчилар, ҳам бутун педагогик жамоа

фаолиятининг турли босқичларидаги ҳаракатининг мажмуавий

диагностикаси, ўзини-ўзи синовдан ўтказиш ва мониторинги тизимини

тузиш ҳисобига амалга ошади ва шунинг учун бошқарув фаолиятининг

натижаларини холисона баҳолашга имкон беради.

Диагностикани ташкил этиш жараѐнида субъектларнинг ривожланиш

динамикасини ўрганиш ва холисликни ошириш учун босқичлилик,

даврийликка риоя қилиш муҳим аҳамият касб этади. Объектнинг нафақат

асл ҳолатини, балки оралиқ ва якуний натижаларини ўрганиш зарурлиги

сабабли, камида учта кесимда бажарилиши лозим: биринчи кесим – кириш

назорати (биринчи бошланғич диагностика), иккинчи кесим – жорий

назорат (қиѐсий диагностика) ва учинчи кесим – чиқиш назорати (якуний

диагностика).

Ҳар бир педагог мазкур таълим муассасасининг методик иши тизимига

мос равишда амалга ошираѐтган фаолиятни диаг-ностика ва таҳлил қилиш

дастури педагогик – таълим-тарбия ва методик – жараѐнни ташкил

этишдаги жараѐн ва омилларни аниқлаш, зарур ва кутилаѐтган

ўзгаришларни бир кетма-кетликка қўйиш, бошқарув коррекциясини амалга

ошириш – буларнинг ҳаммаси таълим муассасасига ютуқлар асосида

мавжуд муаммоларни ҳал қилишда уларнинг қай даражада эканлигини,

анъана билан инновация ўзаро қанчалик уйғунлашганини, манфаатдорлик

вазияти вужудга келтирилганлигини, синов, тажриба, изланиш ва илмий-

Page 69: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

69

методик тадқиқот жараѐнида педагогик жамоа кўпчилигининг ички

кечинмаларини билиш ва кўришга имкон беради.

Шуни ѐдда тутиш керакки, диагностика у ѐки бу сифатлар ва

хусусиятларнинг мавжудлиги ѐки уларнинг йўқлигини кўрсатиб беради,

раҳбар эса, унинг натижаларидан фойдаланган ҳолда, педагогнинг касбий

ўсишининг истиқболлари, йўллари ва усулларини аниқлашда ѐрдам бериши

керак. Педагогнинг ўрганиш ишлари нафақат диагностик, балки истиқболли

тавсифга эга бўлсагина, ушбу йўналишда олиб борилган ишларнинг у ѐки

бу даражадаги натижавийлиги ѐки унинг фойдалилиги тўғрисида гапириш

мумкин (В. М. Лизинский)

Замонавий диагностика тизимининг анъанавий тизимдан асосий

фарқи ва қиѐсий тавсифи

Диагностиканинг анъанавий тизими тизимсизлик, тўлиқ-сизлик,

монофункционаллик, диагностика пассив усулларининг устуворлиги,

ташхисларнинг замонавий эмаслиги, тахминий танлаш ва элементларнинг

илмий асосланмаганлиги ва шу каби камчиликларга эга. Шу сабабли

замонавий диагностика қилиш тизими анъанавий тизимдан кескин

фарқланади.

№ Қиѐслаш учун

параметрлар Диагностиканинг

анъанавий тизими Диагностиканинг замонавий тизими

1 Мақсад Далилларни келтириш

Жараѐнни ўзаро алоқа воситаси

сифатида ҳар томонлама ўрганиш, ѐки

аниқ, тезкор тизимли маълумотларни

олиш

2 Мазмуни

Алоҳида белгиларни

кесим кўринишида

баҳолаш

Жараѐнни ѐки ҳолатни тезкор ўрганиш

ва баҳолаш, тартибга солиш ва

коррекциялаш

3 Диагностика

вазифалари Шахсий диагностика

Маълумотга оид, баҳоловчи,

йўналтирилган, таҳлилий, шахсий

диагностик, коррекцион

4 Диагностика

поғоналари

Диагностиканинг

поғонаси – тизимлилик

Диагностиканинг 3 та- поғонаси

мавжуд: компонентли, тузилмавий,

тизимли

Page 70: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

70

5

Диагностика

усуллари:

а) педагог хулқ-

атворига

―аралашиш‖

даражаси

бўйича;

б) диагностика

жараѐнида

педагогнинг

иштирок этиш

даражаси

бўйича: в)

диагностиканинг

узоқ

муддатлилиги

бўйича

Пассив (саволнома

ўтказиш, тест синови,

суҳбат, кузатиш,

ҳуж-жатларни таҳлил

қилиш, четдан маълумот

йиғиш ва ҳ.к.)

Субъектив ѐки тўғри

(ўзини-ўзи баҳолашнинг

устуворлиги)

Тезкор, қисқа муддатли

(алоҳида ҳаракатлар

таҳлили)

Пассив ва фаол усулларнинг

уйғунлашуви (диагнос-тик тажриба-

синов, махсус ҳолат-ларни вужудга

келтириш ва ҳ. к.)

Объектив ѐки тегишли (мустақил

тавсифлар усули)

Узоқ муддатли (хулқ-атвор, ҳолатлар

таҳлили)

6 Диагностиканинг

натижавийлик

кўрсаткичлари

Ўлчамларнинг тасодифий

танланиши;

тўлиқсизлиги;

статиклик;

ташхиснинг ноаниқлиги;

кўп вазифалилик

Параметрларнинг илмий асосланиши;

тизимлилик;

динамиклик;

ташхиснинг тезкорлиги ва аниқлиги;

―ҳаракатдан кейинги таъсир‖ ярим

вазифалилик

Назорат учун саволлар:

1. Педагогик диагностика ва диагностикалаш, унинг мазмуни нима?

2. Жамоанинг маҳоратга ва ижодий изланишга йўналтирилган умумий

ҳаракати нимадан иборат?

3. Педагогларнинг методик эҳтиѐжларининг диагностика

йўналишларига нималар киради?

4. Методик иш тизимида педагогик диагностиканинг аҳамияти нимадан

иборат?

6-мавзу: Инновацион ѐндашув орқали ўқитувчи фаолиятини

диагностика қилиш ва унинг методлари ( 2 соат назарий машғулот)

Режа:

1. Инновацион ѐндашув орқали ўқитувчи фаолиятини диагностика қилиш

ва унинг методлари.

2. Касбий ўзини-ўзи ривожлантириш жараѐнида инновацион фаолиятнинг

ўрни ва аҳамияти.

Таянч сўзлар: диагностика қилиш; психологик-педагогик тайѐргарлик;

дарс- маъруза; дарс-семинар) дарс-ринг; дарс-аукцион; илмий-назарий

тайѐргарлик; замонавий дарс технологияси; интерфаол.

Page 71: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

71

Инновацион ѐндашув орқали ўқитувчи фаолиятини диагностика

қилиш ва унинг методлари

Диагностика (ташхис) қилиш нима учун керак?

Диагностика қилиш – жамоанинг маҳоратга ва ижодий изланишга

йўналтирилган умумий ҳаракати. Бунда ҳар бир шахснинг ўзига яраша

тезлиги, маҳорат эгаллаш чегараси бўлиб, улар ўқитувчига ўзининг кучли ва

бўш томонларини, ўзининг касбий эҳтиѐжларини, ижодий потенциалини

намоѐн қилишга ѐрдам беради.

Диагностика қилиш – мактабдаги методик ишни тизимлаштиришга

қаратилган бир қадам. Ўқитувчига қийинчиликларни енгиб ўтишига ѐрдам

бериш учун унга қандай ѐрдам кераклигини, ўқитувчи нимани қила

олмаѐтганлигини аниқ билиб олиш керак. Диагностик анкеталар бу

саволларга жавоб беришга ѐрдам беради. Диагностикани алоҳида ўлчовлар

бўйича ва

3 диагностик бўлим (блок)лар бўйича комплекс равишда ўтказиш мумкин:

– илмий-назарий тайѐргарлик;

– методик тайѐргарлик;

– психологик-педагогик тайѐргарлик.

Биринчи блок аниқлайдиган билимлар:

– ўқитилаѐтган фаннинг назарий асосларини билиш (мақсад, вазифа,

меъѐрий ҳужжатлар, Давлат таълим стандартлари, ўқув режаси, Қонунлар);

– ўқитилаѐтган фаннинг ўқитиш услубларини билиш;

–илм-фан тараққиѐтининг тарихини ва унинг замонавий ютуқларини билиш

(илмий кашфиѐтлар, уларнинг мазмуни).

Иккинчи блок – методик тайѐргарликка қуйидагилар киради: – таълим мазмунини билиш (таълим тизимида ўқув фа-нининг роли,

ўқувчиларни ўқитишнинг мақсад ва вазифалари, фан режаси, дастури);

– ўқувчиларни ўқув фанига ўргатишда зарур усул ва методларни билиш;

–ўқувчиларни ўқув фанига ўргатишда зарур ташкилий шаклларни билиш;

–ўқитиш воситаларини билиш.

Учинчи блок – психологик-педагогик тайѐргарликка қуйидагилар киради:

–ўқувчиларнинг психологик хусусиятларини билиш;

ўқувчиларни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантиришнинг психологик

қонуниятларини билиш;

- педагогиканинг назарий асосларини билиш;

таълим технологияларни билиш;

– ўқитувчилар билан методик ишларни такомиллаштириш учун уларнинг

эҳтиѐжлари ва қизиқишларини аниқлаш мақсадида тузилган анкета

намунаси.

1. Дарснинг қайси босқичини мукаммал биласиз?

Сўров ўтказиш, уй вазифасини текшириш ва ҳ.к. (дарс босқичлари

бўйича).

2. Дарснинг қайси турини яхши ўта олмайсиз?

а) янги мавзуни ўрганиш ва бирламчи мустаҳкамлаш;

Page 72: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

72

б)мавзуни мустаҳкамлаш дарси;

в) билим, кўникма ва малакаларни комплекс қўллаш дарси;

г) билимларни умумлаштириш ва тизимлаштириш дарси;

д) дарс- маъруза;

е) дарс-семинар;

ж) дарс-ринг;

з) дарс семинарларда қандай назарий масалаларни ўрганмоқчисиз?

(белгилаб чиқинг).

а) ўқитиш жараѐнини оптималлаштириш (фаоллаштириш);

б) замонавий дарс технологияси;

в)умумий ўрта мактабда ўқитиш ишларининг шакллари;

г) ўқув жараѐнга техник воситаларни қўллаш методикаси;

д) ўқитишнинг адаптив тизими – ЎАТ ва ҳ. к.

Сизнинг таклифларингиз...

3. Микро гуруҳларда қандай муаммо бўйича шуғулланмоқчи

эдингиз?

а) ўқувчиларни ўқитишда индивидуллаштириш ва дифференциялаш;

б) фанлараро дарслар, уларни ўтказиш методикаси;

в) ўқитиш жараѐнида АКТ ни қўллаш;

г) дарс ўтишнинг ноанъанавий шакллари;

д) замонавий дарсни такомиллаштириш.

4. Дарснинг қайси босқичи сиз учун мураккаб?

а) сўров ўтказиш (уй вазифасини текшириш);

б) янги мавзуни тушунтириш;

в) билимларни -эртак;

и) дарс-аукцион;

к) фанлараро дарс;

л)дидактик ўйин дарси.

5. Дарснинг қайси турини яхши ўтказасиз? (санаб ўтинг).

6. Қайси методбирлашма раиси иш фаолиятини ўрнида кўрмоқчи

эдингиз?

7. Ўзингизни қайси гуруҳга киритар эдингиз? (белгилаб

чиқинг)

а) юқори педагогик маҳорат гуруҳи;

б) маҳоратни такомиллаштириш гуруҳи;

в) тикланувчи гуруҳ;

г) алоҳида назорат гуруҳи.

Диагностика (ташхис) гуруҳи

Бу гуруҳ мактабнинг тажрибали ўқитувчиларидан шакл-ланади.

Зарур бўлганда унинг таркибига туман методбирлашма раҳбарлари

киритилиши мумкин. Гуруҳ фаолиятини мактаб раҳбарининг ўқув-тарбия

ишлари бўйича ўринбосари ѐки мониторинг хонаси раҳбари

мувофиқлаштиради.

Фаолиятнинг асосий йўналишлари:

Page 73: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

73

ўқувчиларнинг билим ва тарбия даражасини назорат ҳамда таҳлил

қилиш;

ўқитувчилар касбий тайѐргарлиги сифатини назорат, таҳлил қилиш ва

прогнозлаштириш, ўқув-тарбия жараѐнининг сифати;

ўқув-тарбия жараѐни, методик ишлар, педагогик кенгашлар

қарорларини бажариш, методик кенгашлар ҳолати тўғрисидаги

маълумотлар банкини шакллантириш;

педагогика ва психология соҳасидаги илғор иш тажрибаси, янги

тадқиқотлар, мактабдаги ишларнинг илмий-методик материаллари

тўғрисидаги маълумотлар банкини шаклантириш;

ўқув-тарбия фаолиятининг воситалари, мазмуни, шакллари,

усулларини ривожлантириш, педагоглар жамоаси ва алоҳида

ўқитувчиларнинг илмий-тарбиявий фаолиятини ривожлантириш бўйича

яқин келажак ва истиқбол мақсадла рини аниқлаш;

илмий-методик ишни режалаштириш, ташкиллаштириш ва мазмуни

бўйича методик кенгаш учун тавсияномалар тай-

ѐрлаш.

Ижодий гуруҳлар – методик ўқишнинг гуруҳли шакли.

Гуруҳлар мазкур педагогик ғоя билан банд бўлган, битта ѐки бир неча

турли фанлар бўйича дарс берадиган тажрибали ижодкор ўқитувчилар

сонидан ташкил этилади.

Гуруҳ тузишда шахсларнинг ихтиѐрий табиати, психологик жиҳатдан

бир-бирига мослиги, бир-бирини ҳурмат қилиши, шахсий дўстлик асос

қилиб олинади.

Ижодий гуруҳнинг роли ўз тажрибасида методик ғоянинг моҳиятини

чуқур англаб олиш, ишлаб чиқилган лойиҳалар, моделларни тажриба-

синовдан ўтказиш ва натижаларини таҳлил қилишдан иборат.

Шундан сўнг гуруҳ аъзолари ушбу муаммо эксперти, ме-тодисти бўлиб

қоладилар.

Ижодий гуруҳларнинг иши бир неча босқичда ўтказилади:

– тайѐрлов;

– асосий;

– умумлаштирилган;

– якуний.

Тайѐрлов босқичида ижодий гуруҳ аъзолари назарий жи-ҳатдан

тайѐргарлик кўради (адабиѐтлар ва илғор тажриба ўрганилади), ғоялар

илгари сурилади, гипотезалар шаклла-нади, тадқиқот модели ишлаб

чиқилади. Айни шу босқичда гуруҳ методистлар, илмий ходимларнинг

ѐрдамига муҳтож бўлади, олимлар билан учрашувлар, суҳбатлар, фикр

алмашинувлар ўринли бўлади.

Иккинчи, асосий ҳисобланган босқичда тажрибанинг ўзи – жамоа

ижодининг натижалари тузилади. Унинг модели синаб кўрилади,

тўғриланади, дарсларни кузатиш жараѐнида гуруҳ фаолияти текширилади.

Page 74: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

74

Умумлаштириш ва якуний босқичларда олинган натижалар таҳлил

қилинади, йиғилган маълумотлар қайта ишланади, тажриба, уни қўллаш

бўйича методик тавсияларни баѐн қилишга тайѐргарлик кўрилади.

Ижодий гуруҳлар илмий тажрибаларни ўтказишда иштирок этишлари

мумкин.

Ўқитувчи фаолиятини диагностика қилиш методлари

Диагностика (ташхис) қилиш нима учун керак?

Диагностика қилиш – жамоанинг маҳоратга ва ижодий изланишга

йўналтирилган умумий ҳаракати. Бунда ҳар бир шахснинг ўзига яраша

тезлиги, маҳорат эгаллаш чегараси бўлиб, улар ўқитувчига ўзининг кучли ва

бўш томонларини, ўзининг касбий эҳтиѐжларини, ижодий потенциалини

намоѐн қилишга ѐрдам беради.

Диагностика қилиш – мактабдаги методик ишни тизимлаштиришга

қаратилган бир қадам. Ўқитувчига қийинчиликларни енгиб ўтишига ѐрдам

бериш учун унга қандай ѐрдам кераклигини, ўқитувчи нимани қила

олмаѐтганлигини аниқ билиб олиш керак. Диагностик анкеталар бу

саволларга жавоб беришга ѐрдам беради. Диагностикани алоҳида ўлчовлар

бўйича ва 3 диагностик бўлим (блок)лар бўйича комплекс равишда ўтказиш

мумкин:

–илмий-назарий тайѐргарлик;

– методик тайѐргарлик;

– психологик-педагогик тайѐргарлик.

Биринчи блок аниқлайдиган билимлар:

– ўқитилаѐтган фаннинг назарий асосларини билиш (мақсад, вазифа,

меъѐрий ҳужжатлар, Давлат таълим стандартлари, ўқув режаси, Қонунлар);

– ўқитилаѐтган фаннинг ўқитиш услубларини билиш;

–илм-фан тараққиѐтининг тарихини ва унинг замонавий ютуқларини билиш

(илмий кашфиѐтлар, уларнинг мазмуни).

Иккинчи блок – методик тайѐргарликка қуйидагилар киради: – таълим мазмунини билиш (таълим тизимида ўқув фа-нининг роли,

ўқувчиларни ўқитишнинг мақсад ва вазифалари, фан режаси, дастури);

– ўқувчиларни ўқув фанига ўргатишда зарур усул ва методларни билиш;

–ўқувчиларни ўқув фанига ўргатишда зарур ташкилий шаклларни билиш;

–ўқитиш воситаларини билиш.

Учинчи блок – психологик-педагогик тайѐргарликка қуйидагилар киради:

–ўқувчиларнинг психологик хусусиятларини билиш;

ўқувчиларни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантиришнинг психологик

қонуниятларини билиш;

- педагогиканинг назарий асосларини билиш;

таълим технологияларни билиш;

– ўқитувчилар билан методик ишларни такомиллаштириш учун уларнинг

эҳтиѐжлари ва қизиқишларини аниқлаш мақсадида тузилган анкета

намунаси:

1. Семинарларда қандай назарий масалаларни ўрганмоқчисиз? (белгилаб

чиқинг).

Page 75: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

75

а) ўқитиш жараѐнини оптималлаштириш (фаоллаштириш);

б) замонавий дарс технологияси;

в)умумий ўрта мактабда ўқитиш ишларининг шакллари;

г) ўқув жараѐнга техник воситаларни қўллаш методикаси;

д) ўқитишнинг адаптив тизими – ЎАТ ва ҳ. к.

Сизнинг таклифларингиз...

2. Микрогуруҳларда қандай муаммо бўйича шуғулланмоқчи эдингиз?

а) ўқувчиларни ўқитишда индивидуллаштириш ва дифференциялаш;

б) фанлараро дарслар, уларни ўтказиш методикаси;

в) ўқитиш жараѐнида АКТ ни қўллаш;

г) дарс ўтишнинг ноанъанавий шакллари;

д) замонавий дарсни такомиллаштириш.

3. Дарснинг қайси босқичи сиз учун мураккаб?

а) сўров ўтказиш (уй вазифасини текшириш);

б) янги мавзуни тушунтириш;

в) билимларни мустаҳкамлаш;

г) уй вазифасига тайѐргарлик;

д) дарс якуни.

4. Дарснинг қайси босқичини мукаммал биласиз?

Сўров ўтказиш, уй вазифасини текшириш ва ҳ.к. (дарс босқичлари бўйича).

5. Дарснинг қайси турини яхши ўта олмайсиз?

а) янги мавзуни ўрганиш ва бирламчи мустаҳкамлаш;

б)мавзуни мустаҳкамлаш дарси;

в) билим, кўникма ва малакаларни комплекс қўллаш дарси;

г) билимларни умумлаштириш ва тизимлаштириш дарси;

д) дарс-маъруза;

е) дарс-семинар;

ж) дарс-ринг;

з) дарс-эртак;

и) дарс-аукцион;

к) фанлараро дарс;

л)дидактик ўйин дарси.

6. Дарснинг қайси турини яхши ўтказасиз? (санаб ўтинг).

7. Қайси методбирлашма раиси иш фаолиятини ўрнида кўрмоқчи

эдингиз?

8. Ўзингизни қайси гуруҳга киритар эдингиз? (белгилаб

чиқинг)

а) юқори педагогик маҳорат гуруҳи;

б) маҳоратни такомиллаштириш гуруҳи;

в) тикланувчи гуруҳ;

г) алоҳида назорат гуруҳи.

Диагностика (ташхис) гуруҳи.

Бу гуруҳ мактабнинг тажрибали ўқитувчиларидан шакл-ланади.

Page 76: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

76

Зарур бўлганда унинг таркибига туман методбирлашма раҳбарлари

киритилиши мумкин. Гуруҳ фаолиятини мактаб раҳбарининг ўқув-тарбия

ишлари бўйича ўринбосари ѐки мониторинг хонаси раҳбари

мувофиқлаштиради.

Фаолиятнинг асосий йўналишлари:

ўқувчиларнинг билим ва тарбия даражасини назорат ҳамда таҳлил

қилиш;

ўқитувчилар касбий тайѐргарлиги сифатини назорат, таҳлил қилиш ва

прогнозлаштириш, ўқув-тарбия жараѐнининг сифати;

ўқув-тарбия жараѐни, методик ишлар, педагогик кенгашлар

қарорларини бажариш, методик кенгашлар ҳолати тўғрисидаги

маълумотлар банкини шакллантириш;

педагогика ва психология соҳасидаги илғор иш тажрибаси, янги

тадқиқотлар, мактабдаги ишларнинг илмий-методик материаллари

тўғрисидаги маълумотлар банкини шаклантириш;

ўқув-тарбия фаолиятининг воситалари, мазмуни, шакллари,

усулларини ривожлантириш, педагоглар жамоаси ва алоҳида

ўқитувчиларнинг илмий-тарбиявий фаолиятини ривожлантириш бўйича

яқин келажак ва истиқбол мақсадла рини аниқлаш;

илмий-методик ишни режалаштириш, ташкиллаштириш ва мазмуни

бўйича методик кенгаш учун тавсияномалар тай-

ѐрлаш.

Ижодий гуруҳлар – методик ўқишнинг гуруҳли шакли.

Гуруҳлар мазкур педагогик ғоя билан банд бўлган, битта ѐки бир неча

турли фанлар бўйича дарс берадиган тажрибали ижодкор ўқитувчилар

сонидан ташкил этилади.

Гуруҳ тузишда шахсларнинг ихтиѐрий табиати, психологик жиҳатдан

бир-бирига мослиги, бир-бирини ҳурмат қилиши, шахсий дўстлик асос

қилиб олинади.

Ижодий гуруҳнинг роли ўз тажрибасида методик ғоянинг моҳиятини

чуқур англаб олиш, ишлаб чиқилган лойиҳалар, моделларни тажриба-

синовдан ўтказиш ва натижаларини таҳлил қилишдан иборат.

Шундан сўнг гуруҳ аъзолари ушбу муаммо эксперти, ме-тодисти бўлиб

қоладилар.

Ижодий гуруҳларнинг иши бир неча босқичда ўтказилади:

– тайѐрлов;

– асосий;

– умумлаштирилган;

– якуний.

Тайѐрлов босқичида ижодий гуруҳ аъзолари назарий жи-ҳатдан

тайѐргарлик кўради (адабиѐтлар ва илғор тажриба ўрганилади), ғоялар

илгари сурилади, гипотезалар шаклла-нади, тадқиқот модели ишлаб

чиқилади. Айни шу босқичда гуруҳ методистлар, илмий ходимларнинг

ѐрдамига муҳтож бўлади, олимлар билан учрашувлар, суҳбатлар, фикр

алмашинувлар ўринли бўлади.

Page 77: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

77

Иккинчи, асосий ҳисобланган босқичда тажрибанинг ўзи – жамоа

ижодининг натижалари тузилади. Унинг модели синаб кўрилади,

тўғриланади, дарсларни кузатиш жараѐнида гуруҳ фаолияти текширилади.

Умумлаштириш ва якуний босқичларда олинган натижалар таҳлил

қилинади, йиғилган маълумотлар қайта ишланади, тажриба, уни қўллаш

бўйича методик тавсияларни баѐн қилишга тайѐргарлик кўрилади. Ижодий

гуруҳлар илмий тажрибаларни ўтказишда иштирок этишлари мумкин.

Касбий ўзини-ўзи ривожлантириш жараѐнида инновацион

фаолиятнинг ўрни ва аҳамияти

Ўқитувчининг касбий ўзини ривожлантириш жараѐнида инновацион

фаолият муҳим ўрин эгаллайди. Шунинг учун ўқитувчининг инновацион

фаолиятга тайѐрлиги ушбу жара-ѐнда бурилиш ҳолати, касбий ўзини

ривожлантиришининг муҳим босқичи бўлиб ҳисобланади.

Агар анъанавий таълим тизимида ишлайдиган педагог учун педагогик

технологияни эгаллаганлиги етарли бўлса, яъни касбий даражада таълим-

тарбия жараѐнини амалга оширишга, етарли даражада муваффақиятларга

эришишга имкон берадиган, шунингдек, педагогик-психологик назарияни

тажрибада қўллашнинг аниқ усул ва услубларини акс эттирадиган

педагогик маҳоратни, педагогик кўникмаларни шакллантира оладиган

билимлар тизимини эгаллаш етарли бўлса, инновацион тизимга ўтиш учун

педагогнинг иннова-цияларга ўтишга тайѐрлиги муҳим аҳамиятга эга

бўлади.

Замонавий педагогнинг инновацион фаолияти ҳамда касбий ўзини-

ўзи ривожлантиришининг натижалари бўйича раҳбар ва методистлар

учун муҳим масала: педагогнинг инновацион фаолияти ва касбий ўзини-ўзи

ривожлантириш натижаси нимадан ташкил топиши мумкин? Бундай

натижаларга: педагогик фаолиятнинг индивидуал услуби, муаллифлик

дастурлари, методикалари ва технологиялари; ўқитувчининг методик,

психологик, тадқиқий, педагогик, технологик маданияти, энг муҳими эса –

муаллифли педагогик – дидактик, тарбия ва методик тизимлари киради.

Ўқитувчининг касбий ўзини-ўзи ривожлантириш босқичлари: Биринчи босқич – ўқитувчи ўз фаолиятининг муваффақияти шахсий

режаларини ҳаѐтга тадбиқ этишга боғлиқ-лигини англаб етадиган даражада

ўз ўрнини топишдан ибо-рат.

Иккинчи босқич – ўзига хос ички ва ташқи касбий мулоқот боради –

қўйилган педагогик вазифаларни ечишнинг турли вариантларини

танқидий таҳлил қилиш.

Кейинги босқич – устуворликларни танлаш, педагогик фаолиятнинг

анъанавий услубларини инновацион намуналар билан таққослаш асосида

ўзининг муаллифлигидаги вариантларнинг асосларини тузиш, бунда

инновацион намуналар интерфаол – ўйинли методик машғулотларда

ифодаланади. Ва ниҳоят, сўнгги босқич – ―ўрнашиб қолган намуналардан‖

Page 78: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

78

воз кечиш – ўз тажрибасининг рефлексияси, ўз муаллифлигидаги методик-

педагогик тизимни асослаб бериш ва синовдан ўтказишдан иборат.

Педагогнинг касбий ривожланишининг самарадорлик шартлари. Охир-оқибатда методик ишларни бошқаришнинг моҳияти –

ўқитувчининг касбий ва шахсий ривожланиши учун шароитлар яратишдан

иборат. Бошқариш – бу талаб қилинаѐтган методик жараѐнни аниқ,

моҳирона ва яққол тасаввур қилиш ҳамда амалга оширишдир. Бизнинг

ҳолатимизда гап муқобил, шахсий ривожлантирувчи методик жараѐн

тўғрисида кетмоқда. Унинг амалга ошиши учун қуйидагилар зарур:

аниқлаб олиш муҳимдир;

педагогларнинг методик маълумоти мазмунининг конструкциясини

ишлаб чиқиш лозим, унда шахсий ҳаѐтий муаммоларни англаш, ўз

имкониятлари ва ҳаѐт салоҳиятини тасаввур қила олиш, касбий фаолиятни

режалаштириш, қабул қилинган қарорларга жавоб бериш, бунда кўрсатма

бўйича эмас, мустақил ҳаракат қила олиш қобилиятлари уй-ғунлашган

бўлиши керак;

ўқитувчиларнинг касбий ривожланишининг шахсий тажрибаси

қаерда ва қай тарзда – ўқув жараѐнида, ўқишдан ташқари педагогик

мулоқотда, шахсий ѐки умуммактаб методик ишлар тизимида мактаб ички

методик ишларининг мақсадини аниқ белгилаб олиш, улар орасида

педагогларнинг касбий ва шахсий ривожланишини таъминлайдиган масала

устувор бўлиши керак, бунда мезонларни – ортишини аниқлаб олиш лозим;

шахсий-касбий ривожланишнинг бу жараѐни нимадан иборат бўлади,

педагоглар унинг ўтишини қай тарзда муҳокама қиладилар;

мактаб ички методик ишлар тизимида шахсий ривожлантирувчи

педагогик ҳолатларни тузиш асосида педагоглар нинг касбий ривожланиш

механизмларини ўз ичига олган махсус технологиялар тизимини аниқлаш,

лойиҳалаштириш ва жорий этиш. Бунда мактабнинг маданий-педагогик

муҳи-тида ушбу турдаги ҳолатларнинг тузилиши самарадорлигини

холисона баҳолашга имкон берадиган усул ва диагностика турларининг

қуроллари ишлаб чиқилган ва ўзлаштирилган бўлиши керак.

Тақдим этилган шартлар мактабда шахсий ривожланти рувчи

методик ишлар тизимини тузиш учун умумий ҳолатлар йиғиндисини ифода

этади, бироқ турли таълим муасса-саларида бунинг турли йўллари мавжуд

бўлиши мумкин. Уларнинг энг қулайини топиш – методик ишларни

инновацион бошқарувнинг вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Ўзини-ўзи таҳлил қилиш учун саволлар:

1. Педагогнинг инновацион фаолияти натижалари унинг касбий ўзини

ривожлантириши билан боғлиқми? Агар боғлиқ бўлса қай тарзда?

2. Ўқитувчининг фикри мутахассис сифатида ҳар доим ҳам ўзгарадими?

Бу нима билан боғлиқ?

3. Педагогларнинг касбий ўзини ривожлантириши ва ўзини-ўзи

ривожлантиришининг хусусиятлари нималардан иборат?

Page 79: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

79

4. Замонавий ўқитувчига ўзини-ўзи ривожлантиришнинг шахсий

режалари керакми?

5. Таълим муассасаси раҳбари айнан муқобил, шахсий ривожлантирувчи

методик тизимни тузиш билан банд эканлигини аниқлаш мумкинми? Қай

тарзда?

7-мавзу: Ўқувчилар билим, кўникма ва малака (БКМ)ларидаги

бўшлиқларни тўлдириш ва ўзлаштира олмасликни олдини олиш

омиллари ( 2 соат назарий машғулот)

Режа:

1.Билим, кўникма ва малака (БКМ)ларидаги бўшлиқлари бўлганўқувчилар

билан ишлашда ўқитувчининг педагогик маҳорати ва касбий

компетенцияси.

2. Ўқитувчиларнинг паст ўзлаштирувчи болалар билан ишлашдаги касбий

компетентлигини ривожлантириш

Таянч сўзлар: илмий-амалий конференция; илмий-тадқиқот ишлар; касбий

компетентлиги; инсон-инсон, инсон-техника-инсон, инсон-китоб-инсон,

инсон-табиат-инсон, инсон-санъат-инсон; тарбиялаш маҳорати;

фасилитатор; эксперт; модератор; маърузачи; маслаҳатчи.

Билим, кўникма ва малака (БКМ)ларида бўшлиқлари бўлган

ўқувчилар билан ишлашда ўқитувчининг педагогик маҳорати ва

касбий компетенцияси

Ўқитувчи матонатли, соф виждонли, ростгўй ва болани тарбиялаш

методларини, ахлоқ қоидаларини яхши биладиган одам бўлмоғи лозим.

Абу Али ибн Сино

Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури замонавий педагог жавоб бериши

керак бўлган талаблар комплексини белгилайди. Қуйидагилар

мутахассиснинг педагогик ишга тайѐрланганлигининг зарур ва етарли

даражасини таъминлайдиган асосий талаблар ҳисобланади.

Бугунги кунда давлатимиз томонидан таълимга қаратилаѐтган эътибор

барча ўқитувчиларнинг ўз устида ишлаши, тинмай изланиш олиб бориши

ҳамда ўқув жараѐнини замон талаблари даражасида, илмий асосда ташкил

этишлари учун зарурий шароитларни яратиб бериш билан бир қаторда,

таълим соҳасига ѐш мутахассисларнинг келиб қўшилишига имконият

яратмоқда, бу эса ўз навбатида таълим муассасаси раҳбарлари олдига янада

янги вазифалар қўяди.

Маълумки, инсон ҳар доим ўсиш ва ривожланишдадир. Шундай экан,

инсон камолотига таъсир этувчи омилларниг илмий-назарий моҳиятини

барча педагогик жамоа раҳбарлари тўғри тушунишлари лозим. Ҳар бир

ўқитувчи ўз педагогик фаолиятини турли хил шароитларда ва жамоаларда

инсонлар таъсирида амалга оширади.

Page 80: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

80

Ўқитувчининг фаолиятига таълим муассасидаги бугунги шароитҳамда

жамият учун фойдали ва зарур мақсадларли амалга оширишда шахс

ривожига ва шаклланишига кучли таьсир қиладиган одамлар гуруҳи бўлган

педагогик жамодаги шаклланган таълимий муҳит ўз ҳукмини ўтказади.

Жамоа жамиятнинг бир бўлаги сифатида унинг барча хусусиятларини

қамраб олади. Foявий, сиѐсий, иқтисодий, ахлоқий-маънавий ва бошка

жабҳалар шулар жумласидандир.

Бугунги кунда ихтиѐрий педагогик жамоани тайинланган раҳбар

бошқаради. Раҳбарлик - одамларга мақсадли таъсир ўтказишга қаратилган,

уларнинг хулқини тартибга солиш билан боғлик бўлган бошқарувнинг

таркибий қисмидир.

Шундай қилиб, "бошқарув" тушунчаси, "раҳбарлик" тушунчасига

қараганда анча кенг тушунчадир. Раҳбар бошқарув фаолиятидақатор

функцияларни бажаради: педагогик жамоанинг илмий- педагогик фаолияти

мақсадларини аниқлайди ва шакллантиради, шу фаолиятни режалаштиради,

рағбатлантириш воситалари ва усулларини белгилайди, уни назорат

қилишни амалга оширади ва хоказо.

Шунинг учун ҳам раҳбар ѐш ўқитувчининг ўзи танлаган касбга меҳр

қўйиши, ўқитувчилик касбининг сирларини мукаммал ўрганиши ва унда ўз

келажагига нисбатан ишонч туйғулари ривожланишига кўп қиррали таъсир

қилади.

Ўз навбатида раҳбар жамоада ўз ўрнига эга бўлиб, у билими,

муомаласи, илмий дунѐқараши, ўқитувчилар билан ўзаро муносабатда,

мақсадга интилишда, ижтимоий хулқ ва бошқаларда намуна бўлиши зарур,

бундан жамоанинг ҳар бир аъзоси ўзига хос таъсирланади. Раҳбар бошқарув

фаолиятида ўзаро таъсирнинг икки йўналишини, ўқитувчининг жамоага ва

жамоанинг ўқитувчига таъсирини ва бу ўзаро таъсир ижобий ѐки салбий

бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиши зарур.

Ўқитувчининг жамоага таъсири унинг обрўси, билими, дунѐкараши,

ўзи танлаган касбга қизиқиши ва қобилияти, ўз фанини пухта билиши,

ўқувчилар билан муносабати, ўз устида ишлаши, ташкилотчилик

қобилияти, пешқадамлик қилиши, фаоллиги ва ташаббускорлиги сингари

кўринишларда намоѐн бўлади.

Унинг обрўси деганда ўқитувчининг мутахассис сифатида жамоа

томонидан тан олиниши, субъектив сифатларининг жамоа фаолиятининг

объектив талабларига мос келиши тушунилади. Бунда ўқитувчининг

билими, кўникма ва малакаси, тажрибаси, касб маҳорати, уддабуронлиги,

тадбиркорлиги ва ижодкорлиги унинг бошқалардан кўра кўпроқ кўзга

ташланишига ва обрў орттиришига сабаб бўлади.

Обрўга эга бўлган ўқитувчи шахслараро муносабатларда юқори

мавқега эга бўлади, жамоада унинг фикр-мулохазаларига қулоқ соладилар,

ундан маслаҳат сўрайдилар, унинг нуқтаи назари билан ҳисоблашадилар.

Аммо обрў орттиришда шахсий сифатларнинг ўзигина етарли бўлмай,

у ѐки бу ўқитувчи ҳақидаги жамоатчилик фикри ҳам сабаб бўлади. Шунинг

учун ҳам ўқитувчининг жамоатчилик фикри билан ҳисоблашмай иложи йўк,

Page 81: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

81

бу эса жамоанинг ўқитувчига бўлган таъсиридир. Яъни, жамоа

ўқитувчининг айрим саъйҳаракатларини рад этиши, қабул қилмаслиги,

аксинча бундан сақланишга интилиши мумкин.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, жамоа билан ўқитувчининг ўзаро

таъсири икки хил, яъни ижобий ва салбий бўлиши мумкин, бунда

раҳбарнинг роли яққол намоѐн бўлади. Ижобий таъсирни вужудга

келтиришда раҳбар педагогик жамоа ва таълим муассасасининг

манфаатлари бир-бирига мос келишини истаган ҳолда, ўқитувчиларнинг

муваффақияти ҳамда кайфиятлари билан қизиқиши, табассум билан

муомала қилиши, ўқитувчининг исмини ҳурмат билан айтиб мурожаат

қилиши (ҳар кимга ўз исмини бошлиқдан эшитиш ѐқимли бўлишини эсда

тутиши) зарур.

Ўқитувчига нисбатан диққат-эътиборли бўлиш, суҳбатдошини ўзи

ҳақида гапиришга руҳлантириш, ошкора ахборот алмашишдан чўчимаслик,

ўқитувчига унинг жамоа учун керакли эканлигини сездириш, ҳар бир

ўқитувчининг камчиликларини қайд қилганда, албатта, унинг

муваффақиятларини ҳам эътироф этиш каби раҳбарликнинг энг мақбул

услубларини ўз фаолиятига татбиқ этиши зарур.

Талим муассасасида турли дунѐқараш ва маданиятга эга, феъл- атвори,

ақлу заковати турлича бўлган, ишга лаѐқати алоҳида намоѐн бўладиган

ўқитувчилар меҳнат қилади. Бу ҳол уларнинг меҳнати ва функционал

вазифасига бўлган муносабатида ҳам ифодаланади.

Таълим муассасасига янги келган ѐш ўқитувчилар жамоадаги

тажрибали ўқитувчиларнинг фаолиятини, уларнинг ўз функционал

вазифасига бўлган муносабатини ва у ердаги шарт-шароитларни тўла

ўргангунга қадар турлича тасаввурга эга бўладилар.

"Қуш уясида кўрганини қилади" деганларидек, ѐш ўқитувчининг

таълим муассасасидаги шарт-шароитларни, мазкур таълим муассасасида

ўқитувчига қўйилаѐтган талабларни ҳамда юклатилаѐтганвазифаларни

бажариш учун қай даражада билим, кўникма ва малакалар зарурлигини,

кадрлар салоҳиятини ва уларнинг ўз ишларига бўлган муносабатларини,

раҳбарларнинг мавқеи ҳамда қўл oстидагилар билан муносабатларини

ўрганиб, таҳлил қилиб, ижобий хулоса чиқарган ҳолда ўз устида ишлаши,

изланиши, тажриба opттириб бориши учун мазкур таълим муассасасида

қулай таълимий муҳит ҳукмдор бўлиши зарур, аксинча ѐш ўқитувчилар

лоқайд бўлиб қолиши мумкин.

Тажрибалар шуни кўрсатадики, кўпгина ѐш ўқитувчилар анча вақтгача

таълим муассасасидаги мавжуд шарт-шароитларга психологик жиҳатдан

мослашишга қийналмоқдалар, айрим мослаша олмаганлари қобилиятли

бўлишларига қарамай педагогик фаолият билан шуғулланишдан воз кечиб,

бошқа турли соҳаларда фаолият кўрсатишмоқда.

Бунинг сабаблари турлича бўлиши мумкин. Айрим таълим

муассасаларида жамоанинг ѐш ўқитувчилар билан ўзаро таъсири (салбий

ҳусусиятларга эга бўлиб, раҳбар ва унинг қўл остидаги ходимлар ѐш

ўқитувчига нисбатан тўғри муносабатда бўлмаслигида намоѐн бўлади.

Page 82: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

82

Ёш ўқитувчининг изланиши, билими, ўз фанига бўлган қизиқиши

туфайли педагогик жамоа ва ўқувчилар ўртасида тез обрўтопаѐтганидан

хурсанд бўлиш ҳамда уни рағбатлантириш ўрнига унинг ѐшлигини рўкач

қилиб, турли хил арзимас сабабларни баҳона қилиб йиғилишларда

уялтириш, обрўсини тушириш учун қилинган хатти-ҳаракатлар таълим

муассасасидан безиб кетиб қолишларга сабаб бўлади.

Яна бир сабаби, таълим муассасасига янги келгаи ѐш ўқитувчи етарли

тажриба, кўникма ва малакага эга бўлмаганлиги учун жамоага тез киришиб

кетишга қийналади. Ёш ўқитувчиларга раҳбарлар ѐки тажрибали

ўқитувчилар томонидан ўз вақтида методик ѐрдам кўрсатилмаслиги, унга

берилган ўқув юкламаларинииг камайтирилиши ѐки олиб қўйилиши ҳамда

берилиши зарур бўлган методик ѐрдамлар ўрнига тез-тез берилган

танбеҳлар ѐш ўқитувчиларнинг ўз фани бўйича етарли билимга эга бўлса-

да, ўзи танлаган касбга нисбатан кўнгли совиб кетишига олиб келади.

Ҳар бир ѐш ўқитувчи маълум касбий ижодий потенциалга эга бўлиб, у

ѐки бу аниқ бир меҳнат жамоаси шароитида педагогик фаолиятини

бошлайди. Шунинг учун ҳам раҳбарлар ҳар бир ўқитувчининг шахсий

фазилати, касбий лаѐқати, ишга муносабатини ҳисобга олиб, турлича

ѐндашувиши, жамоа билан ѐш ўқитувчиларнинг ўзаро муносабатларини

тўғри таҳлил қилган ҳолда, мукаммал тузилган ўқитувчилар билан ишлаш

режасига эга бўлишлари ва шу режа асосида мунтазам фаолият олиб

боришлари зapyp. Буни бошқарувчилик тамойили ҳам тақозо этади.

Бир қатор тадқиқотларга асосланган ҳолда, раҳбарларнинг ѐш

ўқитувчилар билан ишлаш режаларини тузишларида қуйидагиларни

инобатга олишларини тавсия этамиз:

олий таълим муассасаларининг битирувчилари билан учрашувлар

ташкил этиш;

таълим муассасаси шароитига психологик мослашувини тезлаштириш

учун семинар ва учрашувлар ташкил этиш;

ўз мутахассисликлари бўйича ўқув юкламалари билан таъминлашга

эришиш;

йўналишлари бўйича илғор педагогик тажрибага эга бўлган

ўқитувчиларга бириктириш;

илмий-амалий конференция ва ўқув семинарларига мунтазам равишда

иштирок этишларини назоратга олиш;

олий таълим муассасалари ва малака ошириш институтларининг

ўқитувчилари билан мунтазам алоқаларини йўлга қўйиш;

дарсларга тайѐргарлиги ва дарсўтиш методларини кузатиб, алоҳида

таҳлил қилиб бориш;

ўз дарсларини илмий асосда ташкил этишлари учун дарс жараѐиида

зарур бўладиган техник воситалар билан таъминлаш;

илмий-методик журнал ва газеталарда мақолалар билан иштирок

этишларини назоратга олиш ва рағбатлантириб бориш;

очиқ дарсларга мунтазам равишда жалб этиш;

Page 83: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

83

ўз устида ишлаши ва бошқа таълим муассасалари билан тажриба

алмашишлари учун шарт-шароитлар яратиш;

фанлар бўйича олимпиадалар ва турли хил танловларда доимий

иштирок этишларига эришиш;

илмий-тадқиқот ишларига қизиқтириш, ижодий фаолият олиб

боришлари учун зарурий шарт-шароитлар яратиб бериш;

ўз фанлари бўйича яратган янгиликларини оммалаштириш ва

рағбатлантириб бориш.

Бугунги кунда таълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг салоҳияти,

яъни касбий компетентлигини ривожланганлиги мазкур таълим муассасаси

раҳбарларининг рейтингини белгиловчи энг асосий мезонлардан бири

ҳисобланади.

Шундай экан, билимли, етарли тажриба ва кўникмага эга бўлган, ўз

фанини яхши биладиган, ижодкор ва ташкилотчи, бир сўз билан айтганда

касбий компетентлиги ривожланган ўқитувчиларни қўллаб-қуватлаш,

уларга етарли шарт-шароитлар яратиб бериш, илмий-педагогик фаолият

билан шуғулланишлари учуняқиндан ѐрдам бериш, ѐш ўқитувчиларни кўп

йиллик илғор педагогик тажрибага эга бўлган ўқитувчиларга бириктириб

қўйиш, фаолиятни "Устоз-шогирд" тамойиллари асосида ташкил этиш, ѐш

ўқитувчиларда ўзи танлаган касбга муҳаббат ва келажакка ишонч

туйғуларини шакллантириш ушбу куннинг долзарб муаммоларидан бири

бўлган таълим муассасаларини компетентли ўқитувчилар билан

таъминлашда ўз самарасини беради.

Ўқитувчиларнинг паст ўзлаштирувчи болалар билан ишлашдаги

касбий компетентлигини ривожлантириш

Таълим муассасаларида ташкил этиладиган ўқитувчиларнинг касбий

компетентлигини ривожлантириш жараѐнларида кўпроқ шахсга

йўналтирилган таълим жараѐнини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг

мустақил таълим олишлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг

бошланғич тушунчаларни ўрганиш асосида тушунчаларнинг илмийлиги,

янгилиги ва ишончлилигини таҳлил қилиш, энг янги ва ишончли

ахборотлар билан таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбийкомпетентлигини

ривожлантириш жараѐнларида ахборотлар алмашинувига алоҳида эътибор

қаратиш ўзига хос аҳамият касб этади.

Таълим муассасаларида ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини

ривожлантириш жараѐнларини ташкил этишда қуйидаги омилларга эътибор

қаратиш зарур:

ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш жараѐни

ўқитувчилар фаоллиги ва мустақил таълим олиш фаолиятига

боғлиқлигига;

таълим муассасасида ўқитувчи шахсининг ривожланишига турли

даражада таъсир кўрсатувчи тарбиявий муносабатларнинг

аҳамиятлигига;

Page 84: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

84

ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш

жараѐнлари компонетларининг ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлигига;

ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш

жараѐнларида қайта алоқанинг ўзига хос аҳамияти ва зарурияти;

ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш

жараѐнларининг процессуал томонига, яъни тўғри ва тескари

жараѐнларнинг мавжудлигига;

ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш

жараѐнларида уларда таълим олишга бўлган қизиқиш, яъни ўқув

мотивларини шакллантиршнинг заруриятига;

ўқитувчиларда ижобий ўқув мотивларини шакллантиришнинг

самарадорлиги ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини

ривожлантириш жараѐнларининг натижавийлигини ифодалашига;

ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш

жараѐнлари самарадорлигининг мотивлаштиришга боғлиқлигига;

ўқитувчиларнинг касбий комнетенглилигини ривожлантириш

жараѐнларида ахборотларнинг янгилиги ва ишончлилигига.

Ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш

жараѐнларини ташкил этишда алоҳида эътибор қаратилиши зарур бўлган

омиллардан бири ўқитувчилар фаоллигини таъминлаш ва мустақил

фаолиятини ташкил қилиш бўлиб, мазкур жараѐнлар самарадорлиги

нафақат уларнинг малакасини оширишни ташкил этишга, балки мустақил

таълимни йўлга қўйиш, ўқитувчиларда ўзини-ўзи тарбиялаш

кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, рефлексив таълимий муҳитни

ҳамда ўзаро таъсир жараѐнини ташкил этишга боғлиқ бўлади.

Ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш жараѐнлари

самарадорлигини таъминлашда ўқитувчиларнинг ўз устида мустақил

ишлаши ва мустақил ўрганиши учун мажбурий таълимий муҳитни

шакллантириш, уларнинг тушунчалари даражасини ҳамда ўзини-ўзи

ривожлантиришга мойиллигини ўрганиш, таҳлил қилиш асосида мустақил

таълим олишга уларда қизиқишларни шакллантириш ўзига хос аҳамият касб

этади.

Ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш жараѐнлари

компонентларидан бири ҳисобланган тарбиявий муносабатлар жараѐнига

эътибор қаратадиган бўлсак, "инсон-инсон" муносабатлари шаклида

биринчи навбатда таълим муассасаси раҳбарларининг ўқитувчилар билан

"раҳбар-ўқитувчи", ўқитувчиларнинг ўз ўқувчилари билан "ўқитувчи-

ўқувчи", ўқитувчиларнинг ўз касбдошлари билан "ўқитувчи-ўқитувчи"

муносабатларини, яъни мазкур жараѐнда ўзаро бевосита таъсир

мавжудлигини кўрамиз.

Ихтиѐрий раҳбар ўз ходимларининг барчаси билан ҳам доимий жонли

мулоқотда бўлавермаслиги аниқ. Шунга қарамасдабарча ўқитувчилар, шу

қатори ўқувчилар ҳам раҳбарлар билан доимий, бевосита ўзаро таъсирда

бўлиши тарбиявий муносабатларда намоѐн бўлади. Бундай бевосита таъсир

масофадан туриб, мулоқотсиз тарбиявий жараѐнда вужудга келади ва ундан

Page 85: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

85

раҳбар ҳам, ўқитувчилар ҳамда ўқувчилар ҳам бир хилда таъсирланишлари

мумкин. Яъни, ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг ташқи кўриниши, кийиниши,

ютуқлари, фан ва спорт йўналишлари бўйича турли мусобақалардаги

ғалабалари раҳбарнинг кайфиягига ва унинг рейтингига қандай таъсир

кўрсатса, раҳбарнииг ташқи кўриниши, кийиниши, билими, жамоадаги

мавқеи, ўзи каби таълим муассасалари раҳбарлари ўртасидаги обрўси, фан-

техника, спорт ва санъатга бўлган қизиқиши ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг

фаолияти ҳамда ўзаро муносабатларига шундай таъсир кўрсатади.

Мазкур бевосита таъсир жараѐнининг мавжудлигини таълим

муассасаларида ўқитувчиларнингкасбий компетентлигини ривожлантириш

жараѐнларини ташкил этишда ўқитувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар

жараѐнини ҳамда устоз-шогирдмуносабатларини мувофиқлаштириш

зapypиятини белгилайди. Чунки бу бевосита таъсир мулоқот жараѐнидаѐки

масофадан туриб ҳам вужудга келиши мумкинлиги ўқитувчиларнинг касбий

компетентлигини ривожлантиришда ўзига хос аҳамият касб этади.

Бевосита таъсир вужудга келувчи мулоқот жараѐнида ихтиѐрий

иштирокчининг, яъни суҳбат жараѐнидаги ўқитувчи ѐки устоз

ўқитувчининг фикри, ғояси, суҳбат мавзуси йўналишидаги тушунчалари,

унинг сўзлаш динамикаси, нутқи ҳамда унинг юзидаги табассум,

самимийлик ва жўшқинлик, ўз суҳбатдошига қараб туриши ва уни тинглай

билиши, суҳбатдоши учун ҳам ўз фикрларини билдириши ва самимий

суҳбатлашиши учун имкониятлар яратиши мазкур жараѐн

иштирокчиларида суҳбатлашилаѐтган мавзуга нисбатан қизиқиш

шакллантириши билан бир қаторда, уларда муҳим аҳамиятга эга бўлган

шахсий сифатларни шакллантиришга хизмат қилади.

Ўқитувчилар ва устоз ўқитувчилар маълум бир белгиланган

муносабатда бўлсалар-да, ўқитувчилар ва устоз ўқитувчиларнинг ўз

функционал вазифалари бўлиб, мазкур функционал вазифаларни, яъни ўқиш

ва ўқитиш, ўргатиш ва ўрганиш каби функционал вазифаларни амалга

ошириш жараѐнида доимий жонли мулоқотда бўлавермайди, шунга

қарамасдан, барча ўқитувчилар ўртасида ҳамда устоз ўқитувчилар билан

ўқитувчилар ўртасида ҳам ўзаро таъсир мавжудлиги тарбиявий

муносабатларда намоѐн бўлади.

Мазкур бевосита таъсир жараѐни масофадан туриб ҳам мулоқотсиз

тарбиявий жараѐн шаклида вужудга келиши мумкин. Масалан, ўқитувчи ўз

устоз ўқитувчисини эслаганда, унинг исмини эшитганда ѐки ўқитувчи

мураббий, устоз сўзларини эшитганда шунингдек, унга ўрнак бўлаѐтган ўз

устоз ўқитувчисини узоқдан кўрганда у ҳақда фикр юритади ва мазкур

жараѐнда ўқитувчининг билими, дунѐқараши, кийиниши, жамоадаги

мавқеи, ўзи каби ўқитувчилар дарсидаги обрўси ўқитувчиларга бўлган

муносаблатлари ҳақида ўйлайди ва фикр юритади, бу ўз навбатида ѐш

ўқитувчининг дунѐқарашини ўзгаришига, унинг тафаккурининг

шаклланишига ва ривожланишига ўз таъсирини кўрсатади.

Тарбиявий муносабларнинг асосий шаклларидан бири бўлган инсон-

китоб-инсон муносабатларини, яъни инсон-китоб-инсон муносабатлари

Page 86: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

86

жараѐнида ҳам ўзаро таъсир жараѐни мавжудлигини инобатга олиш

ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожланиш жараѐнларини

илмий асосда ташкил этишда ўзига хос аҳамият касб этади.

Чунки малакатимизда амалга оширилаѐтган ислоҳотлар ва уларнинг

натижалари, яратилаѐтган янгиликлар, соҳалар бўйича амалга оширилаѐтган

ривожланишлар, фан ва техника ютуқлари, таълим тизимини

ривожлантиришга, педагогик жараѐн субъектларига, ѐшларга давлатимиз ва

Президентимиз томонидан қаратилаѐтган эътибор, умуммиллий

қадрятларни тикланиши, миллий урф-одатларни, инсон, унинг ҳуқуқ,

эркинликлари ҳамда манфаатларини қадрланиши ва уларнинг аҳамияти,

педагогик жараѐнларни ташкил этиш ва бошқариш, ўқувчиларни

ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий ғояни ѐшлар онгига сингдириш

каби йўналишларида ѐзилган китоблар, қўлланма ѐки илмий-услубий

мақолалар жуда катта аҳамиятга эга.

Тарбиявий муносабатларнинг асосий шакларидан бири ҳисобланган

инсон-китоб-инсон муносабатларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга

олиш ва уларга амал қилиш ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини

ривожлантириш жараѐнлари самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Педагогик тизимнинг асосий компетентларидан бири бўлган илмий-

амалий конференцияларда ўқитувчилар ўз мақолалари билан иштирок

этиши ва маърузалар қилиши уларда адабиѐтлар билан мустақил ишлаш

кўникмаларини шакллантириш билан бир қаторда, таълим-тарбиявий

аҳамият касб этади, яъни дунѐқарашини ўзгартиради, ѐзма ва оғзаки

нутқини ривожлантиради.

Мазкур жараѐн самарадорлиги таълим муассасаси раҳбарлари ўз

ўқитувчилари учун олдиндан режалаштирилган конференция мавзусига мос

йўналишларда ўқув семинарлари, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил

этиши, мавзулар бўйича устоз ўқитувчилар ѐш ўқитувчиларга илмий-

методик маслаҳатлар бериши, улар билан индивидуал тартибда ишлаши

ҳамда мустақил ишлашлари учун зарурий илмий методик адабиѐтлар билан

таъминлаш орқали улар учун зарурий ва қулай шарт-шароитлар

яратилишига боғлиқ бўлади.

Инсон бутун умри давомида тажриба орттириб борар экан, у ўз ҳаѐтида

дуч келган муаммолар ва уларнинг ечимларини, инсон эҳтиѐжи учун зарур

бўлган янгиликларни қоғозга тушириб китоб яратади ва бу китоб иккинчи

бир инсоннинг тарбияланишида, ҳаѐтда ўз ўрнини топишида энг асосий

манбалардан бири бўлиб хизмат қилади.

Раҳбарлар ва ўқитувчилар яратган янгиликлар, уларнинг илмий-ижодий

меҳнати, ѐзган китоблари, қулланма ѐки илмий-услубий мақолалари ўз

жамоасидаги таълим-тарбиявий муносабатларни тартибга солиб боришда

асосий воситалардан бири сифатида хизмат қилиши мумкин, яъни таълим

муассасаси раҳбарлари шахсан ўзи турли мавзулардаги илмий-амалий

конференцияларда ўз мақолалари билан иштирок этиб борса, таълим муас-

сасаси кутубхонасини янги адабиѐтлар билан бойитса, фан ва техника

янгиликлари бўйича ўқув семинарларини ташкил этиб борсагина,

Page 87: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

87

ўқитувчиларнинг илмий ижодий фаолият билан шуғулланиши учун зарур

шарт-шароитлар яратади, шу билан бир қаторда, таълим муассасасида

ижодий муҳитнинг вужудга келишига замин яратган бўлади.

Таълим муассасаларида экологик тарбия таълим-тарбия жараѐнининг

таркибий қисми бўлиб, у ўқитувчилар ва ўқувчиларда табиатга онгли

муносабатда бўлиш, табиат заҳираларини сақлаш ва кўпайтиришга оид

масъулият туйғуси ҳамда экологик муаммоларни амалий ҳал қилишдаги

кўникмаларнинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.

Шундай экан, "инсон-табиат-инсон" муносабатлариҳам педагогик

жараѐн сифатида ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини

ривожлантириш жараѐнларида муҳим аҳамият касб этади, масалан, таълим

муассасасининг ташқи кўриниши, яъни, ер участкаларидаги мевали ва

манзарали дарахтлар, гулларнинг турлари, уларнинг парвариш қилиниши

ҳамда уларга берилаѐтган эътибор раҳбарнинг рейтингига таъсир қилиш

билан биргаликда ўқитувчи- ларнинг табиатга бўлган муносабатларига ҳам

ўз таъсирини кўрсатади.

Инсон билан табиатнинг ўзаро таъсирини англаш ва унга эътибор

қаратиш шахс илмий дунѐқарашининг ривожланиш жараѐни бўлиб, бу

жараѐнда "инсон-табиат-инсон" шаклидаги тарбиявий -муносабатлар

намоѐн бўлади ва бунда табиат қонуниятларининг инсон томонидан

ўзлаштирилиши, табиат қонуниятларига оид таълим-тарбия асосида табиат

яхлитлиги ҳамда атроф-муҳитнинг инсон томонидан ўзгартирилиши

ҳақидаги тасаввурлар шаклланади.

Ўқитувчиларда табиатга онгли муносабатда бўлиш, табиат заҳираларини

сақлаш ва кўпайтиришга оид масъулиятни шакллантириш минтақамиздаги

экологик муаммоларга бефарқ бўлмасликка, уларни ўрганиш ва келиб

чиқиш сабабларини таҳлил қилиш асосида амалий ҳал қилиш жараѐнларида

иштирок этишга чорлайди.

Инсон билан табиатнинг ўзаро таъсирини англаш ва унга эътибор

қаратиш шахс илмий дунѐқарашининг ривожланиш жараѐни бўлиб, мазкур

жараѐнда "инсон-табиат-инсон" шаклидаги тарбиявий муносабатлар намоѐн

бўлади ва бунда табиат қонуниятларининг инсон томонидан

ўзлаштирилиши, табиат қонуниятларига оид таълим-тарбия асосида табиат

яхлитлиги ҳамда атроф-муҳитнинг инсон томонидан ўзгартирилиши

хақидаги тасаввурлар шаклланади.

"Инсон-техника-инсон" муносабатлари ҳам ўзига хос хусусиятларга эга

бўлиб, мазкур муносабатлар ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини

ривожлантириш жараѐнларида ҳам педагогик жараѐн сифатида майдонга

чиқади, яъни таълим муассасалари рахбарлари ва ўқитувчилар ўқитишнинг

техникавий воситаларини яхши билиши, компьютер техникаларига

қизиқиши ва улардан оқилона фойдаланиши, дарсларда ва йиғилишларда,

ўқув-семинарларида слайд, электрон дарслик, ўқув-лаборатория

машғулотларининг электрон вариантларидан фойдаланишга эришиши ѐш

ўқитувчиларда техникага бўлган қизиқишларни ривожланишида ўзининг

ижобий самарасини беради.

Page 88: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

88

Ўқитувчиларда ўз касбий компетентлигини ривожлантиришга, мустақил

таълим олишга ижобий мотивларини шакллантириш, яъни уларда таълим

олишга, илм-фанга қизикиш шакллантириш ва ривожлантиришда инсон-

техника-инсон муносабатларининг ўзига хос хусусиятларини ҳам инобатга

олиш зарур.

Таълим муассасасида ташкил этиладиган педагогик жараѐнларда слайд,

электрон дарслик, ўқув-лаборатория машғулотларининг электрон

вариантларидан фойдаланиш ўқитувчилар томонидан маълумотларни пухта

ўзлаштирилишига имкониятлар яратиши билан бир қаторда, уларнинг

компьютер техникаларига, фан ва техника ютукларига кизикиишни

ривожлантиради.

Таълим муассасаси рахбарлари ва ўқитувчиларнинг санъатга бўлган

қизикиши нафакат бошқарув жараѐни, балки педагогик жараѐнлар

самарадорлигига ҳамўз таъсирини курсатади, чунки таълим муассасаси

рахбарлари ва ўкитувчиларнинг санъатга қизикиши, санъатга ва санъат

турларига бўлган муносабатлардаги шахсий намунаси таълим муассасасида

санъат турлари бўйича тўгаракларининг фаолият кўрсатишида,

ўқитувчиларнинг турли байрамларда, кўрик-танловларда ва фанлар бўйича

ўтказиладиган кечаларда фаол иштирок этишларида ҳамда бундай қобилият

эгаларининг ўз вақтида рахбарлар томонидан рағбатлантирилиб бори-

лишида намоѐн бўлади.

Ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш

жараѐнларида ўқитувчиларга турли воситалар орқали таъсир кўрсатиш

асосида уларнинг ўз устида ишлашига ва ўзини-ўзи касбий ва шахсий

жихатдан ривожлантириб боришига кизикишини ривожлантириш мухим

аҳамиятга эга бўлиб, бундай воситалардан бири сифатида ўқитувчиларнинг

санъатга бўлган қизикишидан фойдаланиш ўзига хос аҳамият касб этади.

Ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш

жараѐнларида уларнинг санъатга бўлган қизикишларини инобатга олган

холда санъатнинг турли йуналишларидан фойдаланиш уларнинг санъатга

бўлган қизикишини ривожлантириш билан бир қаторда тарбиявий

аҳамиятга эга бўлиб, бунда ўқитувчининг санъатга ва санъат турларига

бўлган муносабати, турли тадбирларни ташкил этишдаги фаоллиги,

ташаббускорлиги, турли байрамларда, кўрик-танловларда на фанлар бўйича

ўтказиладиган кечалардаги иштироки рағбатлантирилиб борилиши зарур.

Юқорида келтирилган фикрларимиз ўқитувчиларнинг касбий

компетентлигини ривожлантириш жараѐнларини ташкил этиш ва

бошкаришда ўқитувчиларга ва уланриниг қизиқишини риножлантиришга

аҳамиятли таъсир кўрсатувчисубъектив ҳамда объектив омилларга алоҳида

эътибор қаратиш зарурлигини тасдиқлайди.

Демак, ўқитувчининг шахсивакасбий компетентлиги турли шакллардаги

педагогик жараѐнлардашакллаиб, риножлаиб боради ва мазкур жараѐнларда

тарбиявий муносабатлар ўзига хос аҳамият касб этади, бунингэнг асосий

сабабиўқитувчилар ўзаро бир-бирини ва устоз ўқитувчиларнинг хатти-

ҳаракатини, педагогик фаолиятини кузатади, фикрлайдиҳамда

Page 89: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

89

уларнингқилган ва қилаѐтган ишларидан хулосаларчиқаради, дунѐқараши

ўзгаради, тушунчалари ривожланади.

Ўқитувчиларнинг касбийкомпетентлигини ривожлантириш жараѐн-

ларини ташкил этишда алоҳида эътиборқаратилиши зарур бўлган

омиллардан бири мазкуржараѐнларнингўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлиги

бўлиб, у малака ошириш курсларидан ташқари ташкил этиладиган таълим-

тарбиявий жараѐнларниҳамда тарбиявий муносабатлар

жараѐнларинингўзаро боғликлиги ва алоқадорлигини таъминлаш

заруриятинибелгилайди.

Уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлигини таъминлашда малака

ошириш курсларива унданташқари ўтказиладиган тадбирлар жараѐнида

ўрганиладиган тушунчалар билан ўқитувчилар мустақил ўрганадиган

тушунчаларни боғлиқлигини таъминлаш, улардан ихтиѐрий бири иккинчиси

ва учинчисининг тўлдирувчиси сифатида, ўз навбатида иккинчиси

биринчиси ва учинчисининг аниқлаштирувчиси ва ривожлантирувчиси

сифатида хизмат қилиши, шунингдек, уларнинг изчиллиги ва узвийлигига

ҳамда тушунчаларнинг ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлигига эътибор

қаратиш зарур.

Ўрганиладиган тушунчаларнинг ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлигини

таъминлаш кўзланган натижаларга самарали эришишнинг асосий

шартларидан бири ҳисобланади. Ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини

ривожлантириш жараѐнлари ва ўрганиладиган янгиликларнинг мазмун-

моҳияти, аҳамияти ва ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб қўлланиладиган

методлар ва татбиқ этиладиган ѐндашувларни танлаш ҳамда улардан

оқилона фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

Ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда малака

ошириш курсларида ташкил этиладиган дарс (маъруза, семинар, амалий

машғулот, экскурсия), дарсдан ташқари ташкил этиладиган тадбирлар

(давра суҳбати, учрашув, турли мусобақа ва танловлар, конференция ва х-

к.), мустақил таълим ҳамда тарбиявий муносабатлар (инсон-инсон, инсон-

техника-инсон, инсон-китоб-инсон, инсон-табиат-инсон, инсон-санъат-

инсон каби тарбиявий муносабатлар) жараѐнларини, шунингдек таълим

муассасаларида ташкил этиладиган педагогик тажрибасинов ишлари ҳамда

талабалар (олий таълим муассасалари ва ўрта махсус, касб-хунар таълими

муассасалари талабалари) учун ташкил этиладиган педагогик амалиѐт

яхлит, бир бутун динамик тизим кўринишида тасаввур қилиниб

лойихалаштирилиши зарур.

Ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш

жараѐнларини лойиҳалаштириш ва ташкил этишда дарс ва дарсдан ташқари

ташкил этиладиган тадбирлар, мустақил таълим, тарбиявий муносабатлар

жараѐнлари ҳамда педагогик амалиѐт ва педагогик тажриба-синов

жараѐнларининг ўзаро боғликлиги ва алоқадорлигини таъминлаш

ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш учун ташкил

этиладиган таълим-тарбия жараѐнлари натижавийлиги ҳисобланган

педагогик жараѐнлар самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Page 90: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

90

Ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш

жараѐнларининг ўзаро боғликлиги ва алоқадорлигини таъминлаш мазкур

жараѐнларни ташкил этишга тизимли ѐндашувни татбиқ этиш заруриятини

белгилайди.

Тизимли ѐндашувда дарс ва дарсдан ташқари ташкил этиладиган

тадбирлар, мустақил таълим, тарбиявий муносабатлар жараѐнлари ҳамда

педагогик амалиѐт ва педагогик тажриба-синов жараѐнлари тизимнинг

компонентлари ҳисобланади. Тизимни ташкил этувчи компонентларнинг

ўзаро алоқадорлиги ва боғлиқлиги уларнинг ўзига хос хусусиятларидан

бири бўлиб, ихтиѐрий компонентнинг ўзгариши бутун бир яхлит тизимнинг

ўзгаришига ўз таъсирини кўрсатади.

Тарбиялаш маҳорати-ўқитиш ва тарбиялаш жараѐнининг боғлиқлиги,

уйғун ривожланган шахсни шакллантиришга, уларда юксак маданий ва

маънавий савияси қарор топтиришга, педагогнинг юксак шахсий

сифатларига. Унинг ватанпарварлик, обрў ва бурчни ҳси этишга, кенг

гуманитар ва гуманистик тайѐрлигига, шунингдек ўқувчилар ўртасида

тарбиявий ишларни ташкил этишнинг амалий кўникмаларига асосланади.

Ўқув-тарбия жараѐнида гуманитар омилни таъминлайдиган шахсий

сифатлар-педагогнинг ўқув-тарбиявий жараѐндаги гуманитар омилни

белгилайдиган шахсий сифатларига қуйидагилар киради: талабчанлик,

ҳаққонийлик, ҳалоллик, меҳрибонлик, хушмомалалик. Ушбу сифатлар

педагогнинг таълим олувчилар учун аҳамиятини белгилаши керак. Шахсий

сифатлар ўқитиш ва тарбиялаш маҳоратига таъсир кўрсатади.

Таълим олувчиларнинг билимларини холисона назорат қилиш ва

баҳолаш маҳорати-психологик-педагогик жиҳатдан ўқитиш ва тарбиялаш

маҳорати билан узвий боғлиқдир. Педагог таълим олувчиларнинг

билимлари ва маҳоратларини холисона баҳолаш принциплари, методлари ва

механизмларини билиши, стандартлаштирилган тестларни ишлаб чиқиш,

таълим олувчиларнинг ўзлаштиришини назорат қилишнинг турли

шаклларини самарали қўллаш маҳоратига эга бўлиши керак.

Ўқитувчидаги зарурий ижтимоий кўникмалар қуйидагилардан

иборат бўлиши лозим:

Ўз-ўзини намоѐн қилиш

Бошқа одамлар билан ижтимоий мулоқотда бўлиш

Ўз устида тинимсиз ишлаш

Вазиятни баҳолаш ва муаммоларни ечиш кўникмасига эга бўлиш

Ташкилотчилик, ижодий ѐндашув

Бошқарув кўникмасига эга бўлиш

Ўқитувчи ўқув жараѐнида маслаҳатчи сифатида фаолият

кўрсатади.

- Ўқувчиларга кўникмаларини ўқиш жараѐнида ривожлантиришга

ѐрдам беради;

- Турли хил йўналишдаги режа (стратегия)ларни қандай қўллаш

кераклиги бўйича маслаҳат беради;

- Фаол қайта алоқани таъминлайди;

Page 91: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

91

- Ноанъанавий усуллар билан ўқувчиларнинг ҳаракатларини қўллайди

ва мустаҳкамлайди;

- Ўқув фаолиятидаги қийинчиликларни енгишга ѐрдам беради;

- Ўқув фаолиятини индивидуаллаштиришга ѐрдам беради;

- Ўқувчиларнинг ўқув жараѐнидаги эҳтиѐжларини таҳлил қилади.

Ўқитувчининг рол (вазифалари)и

Фасилитатор- инглизча сўздан олинган бўлиб, ―ѐрдам берувчи‖,

―енгиллаштирувчи‖ деган маънони англатади. Таълим-тарбия мақсадига

эришишни осонлаштириш учун ўқувчиларнинг самарали ҳамкорлигини

шакллантиради

Менежер- ўқувчиларнинг имкониятлари ва эҳтиѐжларини ўрганиш

натиажсида таълим-тарбия жарѐни стратегиясини ишлаб чиқади ва

жараѐнни бошқаради.

Эксперт-аниқ мавзу, масала бўйича ҳакамлик қилади. БКМ

даражасини белгилашда ѐрдам беради.

Модератор-маълум мавзу юзасидан муҳокама, баҳс ташкил этади, ўзи

аралашмаган ҳолда бир ечимга эришишга ѐрдам беради.

Маърузачи-машғулот учун ўқув материалларини тайѐрлайди,

ўқувчиларни баҳсга чорлайди, ўрганиш жараѐнини мотивациялайди.

Маслаҳатчи- ўқувчиларнинг тажрибасига асосланган ҳолда билим

беради, мавҳум ўринларни аниқлаштиришда ѐрдам кўрсатади.

Тренер-ўқувчиларнинг ўзаро мулоқотини ташкил этади,уларнинг

маълум малака ва кўнкималарини ривожлантиради.

Назорат саволлари:

1. Ўқувчилардаги билим, кўникма ва малака (БКМ)ларидаги бўшлиқ

деганда нимани тушинасиз?

2. Билимида бўшлиқлари бўлганўқувчилар билан ишлашда

ўқитувчининг педагогик маҳорати ва касбий компетенцияси нимадан

иборат?

3. Билим, кўникма ва малака (БКМ)ларидаги бўшлиқлари

бўлганўқувчилар билан ишлашда ўқитувчининг педагогик маҳорати ва

касбий компетенцияси нимадан иборат

4. Ўқитувчиларнинг паст ўзлаштирувчи болалар билан ишлашдаги касбий

компетентлигини ривожлантириш йўллари нимадан иборат?

Page 92: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

92

Page 93: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

93

1 – мавзу: Таълим муассасасини илмий-методик бошқаришни ташкил

этиш ( 2 соат амалий машғулот)

Амалий машғулотдан кўзланган мақсад: тингловчиларда инновацияни

амалиѐтга татбиқ этишда сифат ва самарадорликка эришиш юзасидан

кўникмаларини ривожлантириш.

Тингловчилар гуруҳларга ажратилади:

1-гуруҳга таълим муассасаларини бошқаришда мактаб раҳбарига

қўйиладиган талаблар ва уларнинг педагогик имкониятлари

2- гуруҳга мактаб раҳбарининг вақтдан унумли фойдалана олиш маданияти

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ УЧУН НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛ

Таълим муассасаларини бошқаришда мактаб раҳбарига қўйиладиган

талаблар ва уларнинг педагогик имкониятлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиѐев таъкидлаганидек,

раҳбарлик фаолиятининг самарадорлиги раҳбар шахснинг масъулият –

раҳбар ходимнинг асосий хусусиятларидан биридир. Раҳбар масъулияти

ҳамиша муҳим саналган. Масъулият, аввало, ҳар бир кишининг виждони,

иймони, қолаверса, ўзлигига нисбатан масъуллик ҳиссидан бошланади.

Таълим муассасалари раҳбарларига қўйиладиган асосий талаблар

қуйидагилардан иборат:

1. Ишда тўғри йўлни танлай олиш, вазиятни педагогик таҳлил қила

билиш, вазиятдан тўғри чиқа билиш, ҳар бир ишга ижодий ѐндашувиш,

ўзининг шахсий ибрати, ишга бўлган муносабати билан педагогик жамоани

эргаштира билиш.

2. Педагогик маҳорат ва бошқара олиш маҳорати, фан ютуқларини

ўзлаштириш, янги ғоялар, ички имкониятларни қидириб топиб, уни

амалиѐтга татбиқ этиш.

3.Умуммаданиятлилик, зиѐлилик, миллий қадриятларни қадрлаш, жаҳон

маданияти дурдоналаридан хабардорлик, дунѐқарашнинг кенглиги,

меҳрибонлик, инсонпарварлик, ўқитувчи, ўқувчи шахсини ҳурмат қилиш.

4. Педагогик маданият – ҳозирги замон педагогика, психология соҳасига

оид янгиликлардан хабардор бўлиш, инновацион технология, дидактик

билимлардан бохабарлик. Кучли педагогик қобилиятга эгалик.

5. Ташкилотчилик – ҳар бир педагог ходимга унинг ҳарактери,

имкониятлари ва эҳтиѐжидан келиб чиқиб вазифа бериш, муомала қилиш.

Жамоа ишончига кириш, айтилган фикр, таклиф, қабул қилинган қарорнинг

ўз вақтида бажарилишига эришиш. Педагогик жамоа, мактаб олдида турган

вазифалар, мақсадлар, истиқболни аниқ белгилаш.

6. Коммуникативлик – одамлар билан ўзаро самимий муносабат

ўрнатиш, мулоқотга киришиш, жамоани ишонтира билиш, ѐрдам бериш,

ходимлар кайфиятини кўтариш, ихтиѐрий-мажбурий ўз орқасидан

эргаштириш.

Page 94: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

94

7. Ақлан етуклик – жамоанинг ҳар бир аъзосини, ўқувчини, ота-онани

эътибор билан эшита билиш, ҳар бир ишнинг муқобил вариантларини

эътиборга олиш ва амалга ошириш.

8. Нутқ маданиятига эгалик – мантиқли, қисқа, лўнда, образли фикрлай

билиш, фикрни қиѐмига етказиш, ўз сўзамоллиги билан суҳбатдоши (ѐки

жамоа) қалбига кириш кабилар ижодкор раҳбарда мужассам бўлмоғи керак.

Шу билан бирга таълим муассасалар раҳбарларининг иш фаолиятида

зарур деб ҳисобланган қуйидаги талаблар:

ўз фанини яхши билиши ва ўқитишнинг замонавий усуллари,

услублари, таълим технологияларини қўллашда бошқа ўқитувчиларга

намуна бўлиши;

изланувчан, янгиликка интилувчи, илғор ўқитувчилар тажрибаларини

ўрганиб, педагогик жамоа аъзоларига ҳам ўргата олиши;

дунѐқараши кенг бўлиши, ўзининг сиѐсий-мафкуравий, илмий-

методик ва раҳбарлик малакасини мунтазам ошириб бориши;

мактаб жамоаси, ота-оналар, маҳалла ва жамоатчилик ўртасида

етарлича обрўга эга бўлиши;

сезгир, кишиларга эътибор билан яхши муомала ва муносабатда

бўладиган, уларнинг меҳнатини тўғри қадрлай оладиган адолатли ва

қатъиятли бўлиши;

мактаб доирасида барча соҳалардаги ишларни чуқур ўрганиши,

танқидий таҳлил этиб, уни яхшилаш учун аниқ чора-тадбирлар белгилай

олиши ва амалга оширишни таъминлаши;

фидойилик, масъулиятлилик, поклик, қатъийлик, журъатлилик,

жамоаси манфаати йўлида жонкуярлик кўрсатиш, меҳнатсеварлик,

адолатли, ўзига ва ўзгаларга талабчанлик кўрсатиб, барчага намуна бўлиши;

шахсий маълумоти ва услубий билим доирасини доимий равишда

бойитиб бориши, вақти-вақти билан бу ҳақида ўзига ҳисобот бериши, яъни

ўз-ўзини назорат қила олиши;

индивидуал хусусиятларига кўра шахсий ривожланиш тизимини

юзага келтириш: касбий қобилият ва маҳоратини такомиллаштириши, ўз

малакасини мунтазам ошириб боришни шахсий режа асосида ташкил

этиши;

замонавий русумдаги компьютер воситалари билан муомала қила

олиши, яъни унда ишлай олиш кўникмасини эгаллаган бўлиши, интернет

тизими орқали ахборотларни олиш ва мактаб жамоаси орасида

оммалаштириш кўникмасига эга бўлиши;

ходимларнинг ѐши, жинси, миллий ва индивидуал-психологик

хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, улар билан ишчан мулоқот ўрната

олиши;

мактаб жамоаси шаъни, обрўсини ўйлаши, жойлардаги халқ

таълимини бошқарувчи органлар вакиллари мактаб жамоаси олдида унинг

обрўйи ва шаънига путур етказишга йўл қўймаслиги, мактаб жамоасини

ҳимоя қилиши, бироқ зарур ҳолларда ўзи интизомсизликка йўл қўйган

ходимларга нисбатан айрим интизомий чораларни қўллай олиши;

Page 95: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

95

у ўз фаолиятида камчиликка йўл қўйган педагоглар билан имкон

қадар яккама-якка суҳбат ўтказиши, танқид қилинганда ҳам ходимнинг

шахсига эмас, балки унинг нотўғри фаолиятига нисбатан муносабат

билдириши, шу билан бирга у ўзи танқид қилаѐтган ходимининг ижобий

салоҳият имкониятларини ҳам эслатиб ўтиши;

педагогларга кўпроқ эркинлик ва мустақиллик бериши, уларнинг ҳар

бир қадамини назорат қилишдан сақланиши, янгиликларни жорий

қилаѐтганда йўл қўйган хатоларини кечириши, уларни ўзлари тўғрилаши

учун вақт ва имконият бериши;

педагог ходимларга суст, шижоатсиз, мужмал топшириқлар

бермаслик;

нутқида нуқсони бўлган, муомала маданиятидан бехабар, мижғов,

орасталикни ѐқтирмайдиган ва ўзи ҳам дидсиз, тартибсиз кийиниб

юрадиган шахслар мактаб раҳбари лавозимига тайинламаслик;

дунѐда ҳеч нарса абадий бўлмагани каби, раҳбарлик ҳам абадий

бўлмаслиги, уни фақатгина ўз фаровонлигини таъминлаш манбаи деб

тушунмаслиги, бундай кайфиятга қарши унда маъмурий-ижтимоий,

ахлоқий, ҳуқуқий иммунитет бўлиши;

сўзи билан фаолияти орасида мутаносиблик бўлиши, доимо ахлоқий,

ҳуқуқий, ижтимоий адолат меъѐрларига риоя қилиши, ўз виждони олдида

масъулиятни ҳис қилиши зарур.

Cамарали раҳбарликка хос хислатлар қаторига:

Стратегик режалаштиришга мойилликнинг кучлилиги;

Ишчиларни, меҳнат ресурсларини тақсимлаш бўйича мақ-бул ва ўз

вақтида қарор қабул қилиш;

Фаолият доирасини кенгайтириш ѐки юксак тартибда меҳнат қилиш

эвазига ўз масъулиятини оширишга интилиш;

Фавқулодда шароитда ижодий ва рационал қарор қабул қила олиш;

Ўз кучига ишонч;

Ўз ҳуқуқларини англаш ва масъулиятни ҳис қилиш;

Кези келганда қурбон беришга ҳам тайѐр туриш;

Мулоқот малакаларини мукаммаллаштиришга интилиш;

Мураккаб ва инқирозли вазиятдаги жараѐнларни таҳлил этиш ва

муаммоларнинг ечимларини топа олиш

Меҳнатга юксак қадрият сифатида қараш ва унга бутун куч-ғайратни

сафарбар этиш;

Айбдорни излаш эмас, балки муаммони ҳал этишга интилиш,

таваккалдан қўрқмайдиган ва мустақил фикрдаги ходимлар билан ишлаш

хоҳиши;

Амалга оширилаѐтган ғоя ва натижаларни ишлаб чиқаришга, жорий

этишга худди шахсий мулкдек қарашларни киритиш мумкин.

Узлуксиз методик хизмат – ўзаро боғланган ва мақсад – моҳияти

жиҳатидан ўқитувчиларнинг ДТСда белгилаб берилган талаблар

даражасида фаолият кўрсатишларини методик асосда тўлиқ таъминлашдан

иборат бўлган яхлит тизимдир.

Page 96: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

96

Бизга маълумки, Ўзбекистонда давлат ва уни бошқариш ишлари

авлоддан-авлодга ўтиб сайқалланиб, такомиллашиб келган. Буюк

алломалар, давлат раҳбарларининг бошқарув ҳақидаги ўгитлари ҳозирги

мустақиллик даврида ҳам барча раҳбарларга бошқарув ишларида

дастуриламал бўлиб келмоқда.

Замонавий раҳбарлик тўғрисида фикр юрита бориб шуни

таъкидлашимиз жоизки, раҳбар масъулияти, ўз иш фаолияти бўйича чуқур

билимга эга бўлиши, малакаси, тажрибаси ҳақида гап кетганда қуйидаги

муҳим жиҳатлар санаб ўтилиши зарур:

раҳбарликка мослиги;

масъулиятни ҳис этиш даражаси;

садоқатлилиги, мустақилликка бўлган ишончи;

собиқ тоталитар тузумга муносабати, унинг асоратларидан тўғри

хулоса чиқара олиши;

ташкилотчилик қобилияти;

мустақиллик вазифаларини амалга оширишда халқ билан ўзаро

ҳамкорликда иш юритиши;

ўз атрофига соғлом кучларни тўплаши ва уларга таяниши;

расмиятчиликка берилмаслиги;

ўз билимини мунтазам ошириб бориши;

янгича тафаккур тарзига, фикрлар хилма-хиллигига эга бўлиши;

ўзгалар фикрини эшитиши ва ҳурмат қилиши;

ўз манфаатини бошқалар манфаати билан уйғун қўйиши.

Бу фикрлар ҳар бир раҳбар учун кундалик иш фаолиятида ҳаракат

дастурига айланиши керак. Дарҳақиқат, бошқарув ниҳоятда мураккаб ва

серқирра жараѐн, шунинг учун, унга чуқурроқ назар ташлаш лозим. Бунда

бошқарувчи (менежер) фаолиятини ташкил қилишнинг ўзига хос

тамойиллари мавжуд бўлиб, улардан асосийлари қаторига:

компетентлилик – билимдонлик, касбига мослик, малакалилик,

тажрибалилик, масъулиятлиликни раҳбарлик фаолиятига сингдириб

бориш;

инсонпарварлик – ўқувчи, ўқитувчи, ота-оналарга дўстона муносабатда

бўлиш. Улар ҳурматини жойига қўйиш, эъзозлаш;

ўз касбини севиш– ўзига ишонч, оптимизм, ўз фаолиятини маҳоратли

бошқаришга эришиш;

прагматизм– ишнинг пировард натижасини кўра билиш ва унга эришиш,

иш вақтидан унумли фойдаланиш, барча ички ва ташқи имкониятларни

ишга сола билиш;

бошқарувнинг устувор соҳалари – олдиндан башорат этиш, кўра билиш.

Режалаштиришнинг ижро механизмини ишлаш;

конструктивлик – кучларни мувофиқлаштириш;

назорат – ўқув ишини бошқаришларни киритиш мумкин.

Маълумки, республикамизда мактаб раҳбарлари тайѐрлайдиган олий

ўқув юрти ва махсус факультетлар мавжуд эмас. Раҳбарлик салоҳияти

бевосита ўқитувчининг мактабдаги иш фаолияти давомида шаклланади.

Page 97: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

97

Ундан энг аввало билим, тажриба, ўз ишига содиқлик, ташаббускорлик,

компетентлик, тадбиркорлик, ҳалоллик, талабчанлик, адолатлилик,

маданиятлилик ва жамоани маълум мақсадга йўналтира билиш кўникмаси

талаб этилади.

Ҳозирда замонавий мактаб раҳбари қандай бўлиши керак? Унинг

фаолият жараѐнлари қандай вазифаларни ўзига қамрайди? Замонавий

мактаб раҳбарининг асосий фазилатлари, сифатлари ва фаолият қирралари

нималарда намоѐн бўлади? Мактаб раҳбарининг фаолияти таълим-тарбия

жараѐнига қандай таъсир қилади? Ушбу саволларга жавоб бериш асосида

замонавий мактаб раҳбарига хос бўлган асосий фазилатлар, сифатлар ва

хусусиятлари келтирилади.

Таълим мазмунини сифатли таъминлашда ижодкор мактаб раҳбарининг

фаолиятини шартли тарзда уч босқичга бўлиш мумкин:

1. Таълим стратегиясини белгилаш. Бунга раҳбар ва унинг

ўринбосарлари инновацион ва самара берадиган ғояларга эга, ташаббускор

бўлиши, бу ғоялар асосида мактаб фаолиятини режалаштириши ва бу режа

билан жамоани таништириш жараѐни киради.

2. Технологик жараѐн. Ишлаб чиқилган назарий йўналишдаги педагогик

ғояларни амалга ошириш йўл-йўриқларини жамоа билан белгилаб

чиқишдан иборат.

3. Шахсий муносабатлар ўрнатиш. Бу илғор педагогик ғояларни

амалга оширишга киришиш, уларни амалга оширишда педагогик жамоа,

ота-оналар, ўқувчилар ҳамда давлат ва нодавлат ташкилотлари билан

ҳамкорлик қилишни ўз ичига олади.

Россия тадқиқотчилари, хусусан, В.М. Шепел томонидан тавсия этилган

раҳбар профессиограммасида фавқулодда қобилият, фундаментал билим ва

бой тажриба кўрсатиб ўтилади. Шунингдек, олим раҳбарнинг ғоявий-

ахлоқий (дунѐқараши, маданияти, фуқаролик сифатлари), илмий –

профессионал (тажрибаси, назарий ва амалий омилкорлиги),

ташкилотчилик (кадрлар билан ишлай олиши, уларнинг ишини

режалаштириш ва назорат қилиш), психофизик (руҳий сифатлари, тизимли,

мантиқий мушоҳада эта олиши, дунѐқарашининг кенглиги, дунѐқарашининг

кенглиги, хотирасининг кучлилиги, иродасининг мустаҳкамлиги)

хусусиятларини ҳам назардан четда қолдирмайди.

Мактаб раҳбарининг вақтдан унумли фойдалана олиш маданияти

Раҳбарнинг вақтни бошқариши муаммони малакали тарзда аниқлай

олиш, мақсад ва вазифани тўғри белгилаш, ходимлар ўртасида ишни

тақсимлай олиш қобилиятига асосланади.

Умумий ўрта таълим мактаб раҳбари иш фаолиятида вақтни тўғри

тақсимламаслик оқибатида қуйидаги муаммолар келиб чиқиши мумкин:

1. Доимий шошилиш. Шошилиш ҳолатида шахс бирон-бир масала устида

тўхтаб, батафсил мулоҳаза юритолмайди, жамоага мос қарор қабул қила

олмайди ва қаралаѐтган масалага такроран қайтишга тўғри келади.

Page 98: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

98

2. Чарчаш. Доимий шошилинч шароитида узоқ вақт ишлаш,

ўринбосарларига ишларни тўғри тақсимламаслик натижасида юзага

келадиган ҳолат.

3.Пала-партишлик. Ишни ѐмон ташкил этиш, режалаштирмаслик натижаси.

Бу айрим ҳолларда инсон ўз ҳиссиѐтини бошқара олмаслик оқибатида

намоѐн бўлади.

4. Ишни режалаштирмаслик. Кўп ҳолларда бу хислат алоҳида шахс

эмас, балки у ишлайдиган ташкилот муаммоси ҳамдир.

5. Меҳнат қилишга бўлган мотивациянинг сустлиги. Бу омил иш

унумдорлигининг пастлигига ва натижада меъѐрдаги вазифаларни вақтида

бажара олмасликка сабаб бўлади.

6. Ирода сустлиги. Диққатни жамлай олмасликда, беқарорликда намоѐн

бўлади. Қарор қабул қилишнинг қийинлиги унинг ижросини ҳам орқага

чўзиб юборади.

7. Ишни бажаришда ѐки уни ташкил этишда касбий маҳорат –

профессионализмнинг етишмаслиги.

Вақтни самарали бошқариш бўйича ҳар бир раҳбар ва педагог ходим

қуйидагиларни ѐдда тутиши лозим:

1. Вақтни ҳақиқатан ҳам жуда муҳим вазифаларни ҳал этишга сарфлаш.

2. Кунни режалар билан тўлдириб юбормаслик, белгиланган ишлар

орасида тасодифий ва тезкор ишлар учун бўшлиқлар қолдирмаслик.

3. Муҳим (3 тагача) ва иккинчи даражали (5 тагача) ишларни

режалаштириш.

4. Кунини қийин, муҳим ва ѐқимсизроқ ишлардан бошлаш ва якунлашда

оддийроқ, ѐқимлироқ ишларга ўтиш.

5. Эски ишни тугаллаб, кейин янгисига киришиш. Янги ишни бошлаб ҳар

қандай шароитда уни тугатишга ишонч ҳосил қилиш.

6. Вақтни кўп оладиган ѐки ўз вақтини раҳбар ҳисобидан тежайдиган

ходимлардан узоқроқ бўлиш.

7. Вақтни бошқаришга оид қобилиятни таҳлил қилишга ўрганиш.

8. Ўзини ―ҳаракатсизликда‖ айблайвермаслик. Раҳбар фаолиятида

ижодий танаффуслар бўлиб туриши мақсадга мувофиқ.

«Икир-чикирлар безовта қилганлиги» доим қулоққа чалинади, хизмат

вазифаларини бажаришга вақт қолмайди. Ижод ҳақида гапирмаса ҳам

бўлади. Айтиш жоизки, бундай сўзлар асослидир. Раҳбар бу ҳакда жиддий

ўйлаб кўриши керак. Чарчаган, ҳолдан тойган ходим ѐки мактаб

ўқитувчиси ижодий ишлашга қодир эмас. Нима қилиш керак?

• Ходим (ўқитувчи)нинг ортиқча ишлашида айбдорларни ўзингиздан

ташқарида изламанг.

• Ўқитувчи вақти учун сабот билан, изчил иш олиб боринг.

• Сизнинг кўрсатма, талабларингиз қанча вақт сарф талаб

қилаѐтганлигини таҳлил қилинг.

• Муайян бир ходим иш вақтини хронометраж қилинг, вақтнинг ишга

оид бўлмаган сарфларини аниқланг ва таҳлил қилинг.

Page 99: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

99

Эслатма. «Раҳбар ва вақт»

1. Ўзининг ва бошқалар вақтини ташкил килишга ўрганиш вақтни идора

қилишни ўрганишдир.

2. Ҳамма нарсани ўз вақтида қилиш — ҳаѐтдаги ва ишдаги энг катта

бойлик.

3. Сиз вақтга қандай муносабатда бўлсангиз, у сизга шундай муносабатда

бўлади.

4. Раҳбар вақтдан унумли фойдаланишга ва бошқаларни шунга ўргатишга

мажбур бўлган ташкилотчидир.

5. Ўз вақтида бажарилмаган нарса ўз ижроси учуй анча кўп вақт ва куч

талаб қилади.

6. Вақт озлигидагина эмас, балки кўплигида ҳам ишлашни билиш керак.

7. Раҳбар вақт устидан ҳукмрон эмас, лекин у вақтдан оқилона

фойдаланиши мумкин.

8. Ҳар қандай вақт оралиғида бирор фойдали ва зарур нарса қилиш

мумкин.

9. Ҳозир ва бугун бажариш мумкин бўлган нарсани кейинга ва эртага

қолдирмаганингиз яхши.

10. Вақт озлигида ѐки йўқлигида вақт топа билиш — рақбарнинг энг олий

санъати.

11. Энг қиммат ҳақ бой берилган ва йўқотилган вақт учун тўланган

ҳакдир.

12. Энг кўп тарқалган жиноят вақтни ўғирлаш, сарфлаш ва беҳуда

ўтказишдир.

Вақтдан фойдаланишни ўрганиш мақсадга йўл топиш демакдир.

Хулоса

Дарс жараѐнида таъкидланганидек, рақбарнинг белгиланган вақтдан

самарали фойдаланиши муваффақиятли бошқарув билан чамбарчас

боғликдир. Бу эса, ўз навбатида, қуйидаги хулосаларни кдлишга асос

бўлади.

Биринчи хулоса. Раҳбарлар ҳафталик вақти бюджетининг ўтказилган

хронометражи натижаларининг кўрсатишича, улар энг кўп вақтни

маъмурий-хўжалик фаолиятга, юқори ташкилотлар топшириқлари бўйича

ҳисоботлар тайѐрлашга, мажлисларда иштирок этишга сарфлайдилар. Педагоглар жамоалари билан ишлашга, таълим муассасаларидаги ўқув-

тарбия жараѐнининг ҳолатини таҳлил қилишга сарф қилинадиган вақт

ўртача бор-йўғи 10-15 фоизни ташкил этмоқда. Ушбу натижалар раҳбарлар

фаолиятида педагогик йўналишга эътибор сустлигини кўрсатади. Бу, ўз навбатида, таълим бошқаруви идоралари ва муассасалари

раҳбарларининг малакасини доимий ошириш, бунда уларнинг касбий

фаолиятларидаги педагогик йўналишни кучайтириш, раҳбарликнинг

педагогик ва ташкилий-хўжалик жиҳатларини тўғри йўлга қўйиш

заруратини ҳисобга олиш вазифасини қўяди.

Page 100: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

100

Иккинчи хулоса. Дарсдаги муҳокамалар жараѐнида, тингловчилар

тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда, йиллик, ойлик, ҳафталик ва кунлик

иш маромини белгилаб олиб, вақтдан самарали фойдаланиш режаларини

тузиш ва уни онгли равишда жорий этиш лозимлигини таъкидлашди. Учинчи хулоса. Ишлаб чиқарилган режага асосан, амалга ошириш лозим

бўлган ишларни қуйидаги тарзда уч гуруҳга бўлиш мумкин: 1. Пировард мақсадларга эришиш нуқтаи назаридан зарур бўлган

ишлар.

2. Келажак ҳафтада, вақт имкон берса, бажариладиган ишлар.

3. Келажак ҳафтада, вақт ортиб қолганида, бажариладиган ишлар.

Раҳбарнинг ўз ўринбосарлари, ўқитувчилар ва ўқувчилар жамоасига

нисбатан бошқариши икки хил амалга оширилади: ташкилий ва услубий.

Ташкилий томони – педагогик жараѐнни билиш, уни ташкил эта олиш,

ҳаракатга келтира олиш, педагогик жараѐнни амалга оширишда

ўринбосарлари, ўқитувчилар ва ўқувчилар фаолиятини ташкил этиш ва

бошқара олишдир.

Услубий томони – раҳбарлик фаолиятини юритиш учун зарур бўлган

назарий, амалий, касбий ва педагогик-психологик билимларга эга бўлиш

ҳамда ўқув-тарбия жараѐнини услубий жиҳатдан тўғри ташкил этишдек

илмий малакага ҳам эга бўлишдан иборат.

Назорат учун саволлар:

1. Таълим муассасалари раҳбарларига қўйиладиган асосий

талаблар нимадан иборат?

2. Таълим муассасалар раҳбарларининг иш фаолиятида зарур деб

ҳисобланган қандай талаблар мавжуд?

3. Cамарали раҳбарликка хос хислатлар қаторига нималар киради?

4. Раҳбар масъулияти, ўз иш фаолияти бўйича чуқур билимга эга

бўлиши, малакаси, тажрибаси ҳақида гап кетганда қандай муҳим

жиҳатларни санаб ўтар эдингиз?

5. Бошқарувчи (менежер) фаолиятини ташкил қилишнинг энг асосий

тамойиллар нимадан иборат?

6. Раҳбар иш фаолиятида вақтни тўғри тақсимламаслик оқибатида

қандай муаммолар келиб чиқади?

7. Вақтни самарали бошқариш бўйича ҳар бир раҳбар ва педагог

ходим нималарни ѐдда тутиши лозим?

2-мавзу: Таълим-тарбия жараѐнида шахсга йўналтирилган таълим

(2соат амалий машғулот)

Амалий машғулотдан кўзланган мақсад: тингловчиларда инновацияни

амалиѐтга татбиқ этишда сифат ва самарадорликка эришиш юзасидан

кўникмаларини ривожлантириш.

Тингловчилар гуруҳларга ажратилади:

Page 101: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

101

1-гуруҳга таълим-тарбия жараѐнида шахсга йўналтирилган таълим

соҳасидаги давлат сиѐсатини рўѐбга чиқариш

2- гуруҳга индивидуал шахс фаолиятини ривожлантиришни ташкил қилиш

3-гуруҳга шахсга йўналтирилган таълим технологиясига қўйиладиган

талаблар

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ УЧУН НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛ

Таълим-тарбия жараѐнидашахсга йўналтирилган таълим соҳасидаги

давлат сиѐсатини рўѐбга чиқариш

Жамиятнинг ҳар томонлама равнақ топиши, тараққий этиши

таълимнинг ривожланишига ва мазмунан такомиллашиб боришига

боғлиқ.

Бугунги кунда таълим сифат самарадорлигини ошириш энг долзарб

масалалардан бири бўлиб ҳисобланмоқда.

Таълимнинг глобаллашуви, инновацион технологияларнинг жорий

этилаѐтгани, айни пайтда кенг кўламли ахборотлар оқими таълим

мазмунини мунтазам янгилаб, такомиллаштириб боришни тақозо этади.

Таълим соҳасидаги давлат сиѐсатини рўѐбга чиқариш, кадрлар

тайѐрлашда ягона давлат талаблари асосида ўқув-тарбия жараѐнини

такомиллаштириш, ўқув-адабиѐтлари билан таъминлаш, педагогларга

узлуксиз методик хизмат кўрсатиш вазифасини амалга ошириш муҳим

вазифалардан биридир.

Бугунги тез ўзгарувчан иқтисодий, ижтимоий ва маънавий ҳаѐт ўқувчи

ѐшлар дунѐқарашини шакллантириш янги педагогик интерфаол

методлардан кенг фойдаланишни тақозо қилади. Анъанавий машғулотлар

олиб бориш аста секин ўз ўрнини интенсив ва интерфаол методларга,

ноанъанавий дарс ўтиш ишларига бўшатиб бермоқда.

Билим қанчалик мустаҳкам бўлса, ўқувчи дунѐқараши, интеллектуал

салоҳияти шунчалик ривожланади ва камол топади. Ҳозирги кунда

ўқувчилар учун информацион саводхонлик таълим самарадорлигини

оширишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Узлуксиз таълим тизимининг ўрта

бўғини бўлган умумий ўрта таълим мактаблари олдига қўйилган давлат

талабларига мувофиқ, мазкур таълим муассасалари таълим – тарбия

жараѐнининг самардорлигини ошириш, илм – фаннинг сўнги ютуқларини

амалиѐтга жорий этиш орқали ижодкор, ижтимоий фаол, юксак

маънавиятли, касб – ҳунарли, Она Ватанга садоқатли, миллий ва

умуминсоний қадриятларни ардоқлайдиган, ижодий ва мустақил фикр

юрита оладиган, давлат, жамият ва оила олдида ўз бурчи ва жавобгарлигини

ҳис этадиган баркамол шахсни камолга етказиш, уларнинг онги ва қалбига

миллий истиқлол ғоясини сингдириш каби муҳим вазифаларни амалга

ошириш назарда тутилади.

Ушбу вазифаларни муваффаққиятли ҳал этиш таълим – тарбия

жараѐнида замонавий таълим технологияларидан фойдаланишни тақазо

этади. Таълим – тарбия жараѐнида замонавий педагогик технологияларни

Page 102: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

102

қўллаш, аввало, педагогик муносабатларни инсонпарварлаштиришни талаб

этади. Чунки уни амалга оширмай туриб қўлланган ҳар қандай технология

кутилган самарани бермайди.

Бу кундаги ўқитувчи тайѐр электрон ресурслар ѐрдамида дарс ўтиш

билан чегараланмасдан балки, таълимий ресурсларни яратиш ҳамда уни

амалда қўлловчи ўқитишнинг замонавий технологиялар имкониятларидан

самарали фойдаланиш фан ва унинг таркибига кирувчи билимлар

мазмунини ўқувчиларга етказиш малакасига эга шахс сифатида фаолият

олиб бориши лозим.

Таълим тизимини модернизациялашда таълимнинг барча бўғинларида

тобора фаол қўлланилаѐтган илғор педогогик технологияларнинг турли

йўналиши ўқувчиларнинг маънавий кучи, қобилиятларини очиш учун

мақбул шароит яратиб бермоқда. Таълим тизимида йил сайин ривожланиб

бораѐтган ахборот-коммуникация технологиялари, таълим жараѐнини сифат

ва мазмун жиҳатдан янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилаѐтганлиги

барчамизга маълум. Айниқса, таълим жараѐнини мазмунли ташкил этиш

учун замонавий техник воситалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Жумладан, технология, ахборот, компьютер, мултимедиа, интернет,

масофали ўқитиш, ягона ахборот муҳити ва шунга ўхшаш ахборот-

коммуникацион технологияларнинг замонавий воситаларидан фойдаланиш

ўзининг самарасини бермоқда. Шу ўринда ўқувчиларнинг ўзлаштириш

даражасини ошириш, берилаѐтган билимларни тушуниш даражаси,

хотирада сақлаш ва уни қўллаш имкониятларини юксалтириш мақсадида

интерактив электрон доска ва бошқа замонавий техника воситаларидан

фойдаланиш таълим самарадорлигини оширишда қўл келади. Бунда

фойдаланаѐтган технологияларни барча имкониятлари мужассамланади.

Таълим-тарбия жараѐнининг доимий равишда оптималлашиб бориши

дарс бериш жараѐнида қўлланилаѐтган янги ва такомиллашиб бораѐтган

педагогик технологияларни турли йўналиш ва мақсадларда

қўлланилаѐтганлигига боғлиқ.

Педагогик технологияни ҳар томонлама пухта ўйланган педагогик

лийиҳалаштириш, таълим жараѐнини ташкил қилиш ва албатта ўқувчи ва

педагог учун эркин, қулай шарт-шароит яратиш орқали хамжихатликда

ишлаб чиқилган модел десак бўлади.

Таълим жараѐнида шахсга мурожаат қилмасликнинг иложи йўқ. Шахс

бу жараѐнда қандай вазифани бажариши керак - мақсад вазифасиними ѐки

унга эришиш учун восита вазифасиними?

Шахсга йўналтирилган таълим технологияси бола шахсини бутун бир

таълим тизимининг марказига қўяди ва унга табиатан берилган ўз

қобилиятини рўѐбга чиқариши учун ҳар томонлама қулай, хавфсиз,эркин

шарт-шароит яратади. Ўқувчи шахси бу технологияда нафақат субъект

балки кенг имкон берилган субъект бўлиб у таълим тизимидаги асосий

бўлмаган мақсадларга эришиш воситаси эмас,балки унинг асосий мақсади

ҳисобланади.

Page 103: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

103

Педагогик технологияни лойиҳалаштиришда ўқувчи шахсининг

индивидуал ҳамда ѐш хусусиятлари, унинг тайѐргарлик даражаси ҳисобга

олиниши муҳим аҳамият касб этади.

Педагогик технологияларнинг асосийларидан бири –бу шахсга

йўналтирилган таълим технологиясидир. Шахсга йўналтирилган таълим бу

табиий тизим ҳисобланиб, ўқувчининг ноѐб шахсий ривожланиши, унинг

ўзига ҳос қобилиятларини ва психологик йўналишларини ҳисобга олган

ҳолда шакллантирилади.

Шахсга йўналтирилган таълим технологияси инсонийлик фалсафаси,

психологияси ва педагогикасининг уйғунлигини намойиш этади.

Педагогнинг диққат марказида ўзининг максимал имкониятларини ишга

солиб билим олишга интилаѐтган, янги тажриба-синовларни қабул қила

оладиган ва ҳаѐтнинг ҳарҳил холатларида мустақил,онгли ва масъулият

билан қарор қабул қилишга қодир бўлган бутун бир ноѐб боланинг шахси

турмоғи лозим. Ўқувчига ижтимоий нормалар асосида билим берувчи

анъанавий педагогик технологиялардан фарқли ўлароқ шахсга

йўналтирилган таълим технологиясида юқорида қайд қилинган

йўналиш(сифат)ларни шахс томонидан забт этилиши тарбиянинг асосий

мақсади қилиб қўйилади.

Шахсга йўналтирилган таълим ўқувчи шахсидаги мустақиллик,

ташаббускорлик, жавобгарликни ҳис этиш, танқидий фикрлаш каби

сифатларини тарбиялайди.

Бунда ўқувчини таълим тизимига мослаштирмай, балки ўқувчининг

индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ривожланиши учун имкон

берилади, унинг ўз-ўзини ривожлантириш, мустақил ўқиш, ўзлигини

намоѐн этиш, фаоллаштириш хусусиятлари асосида англаш, мушоҳада

қилиш, ўз амалий фаолиятида синаб кўриш, янги ғоя ва фикрларни

билдириш, мавжуд муаммолар ечимининг самарали йўлларини қидириш

учун эркинлик бериш, ўқувчининг ижодий, танқидий тафаккурини

ривожлантириш учун шароит яратилади.

Ўқитувчи дарс жараѐнида ўқувчилар тафаккурини ривожлантиришга

хизмат қилувчи усуллар (муаммоли-изланиш, тадқиқот, диалог, эвристик

суҳбат, мунозара, гуруҳларда ишлаш) дан фойдаланиб, шундай шарт-

шароитларни таркиб топтириши лозимки, натижада ўқувчи учун дастлаб

нейтрал бўлган объект кутилмаганда субъектив хусусият касб этсин.

Бунинг учун ўқув материаллари мазмуни ўқитувчи томонида ўқувчини

қизиқтирадиган, унинг шахсий тажрибасига мос келадиган, фикрлашга

ундайдиган, ижодий ѐндошган ҳолда қайта ишланади.

Шахсга йўналтирилган таълим ўқув жараѐнини лойиҳалашнинг ўзига

ҳос томонларини ҳисобга олишни, яъни ўқувчи шахси моделига аввалдан

белгилаб қўйилган талаблардан йироқ бўлишни тақозо этади. Ижтимоий

ўсиш жараѐнларининг шахсга бўлган таъсирини хисобга олган ҳолда талим

жараѐнида ҳар бир ўқувчи ўзини ѐшлик даври нашидасини сезиши, балоғат

даврида эркин, мустақил,ижодкор ва ҳар томонлама баркамол инсон бўлиб

ўсишини ҳисобга олиш зарур омиллардан биридир

Page 104: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

104

Таълим-тарбия жараѐнида шахсга йўналтирилган таълимнинг

асосий принципи - ўқувчининг индивидуаллигини тан олиш ва унинг

ривожланиши учун зарур ва етарли шароит яратишдир.Ҳар бир ўқувчининг

психологик хусусиятларини ҳисобга олиб, индивидуал ишлаш учун ўқув

жараѐнини ўзгача ташкиллаштириш лозим бўлади. Бунинг учун ўқув

матнлари, дидактик материаллар, улардан фойдаланиш бўйича методик

тавсиялар, ўқув диалоги шакллари, ўқувчилар билимини назорат қилиш

шакллари махсус лойиҳалаштирилиб, ўқувчиларнинг билим олиши ва

ривожланишига қаратилади. Шахсга йўналтирилган таълимда педагогик

жараѐн шахсда белгиланган сифатларнинг шаклланишига қаратилади.

Педагогик жараѐн бу белгиланган мақсадга эришиш ҳамда шахснинг

хусусият ва сифатларини ижобий томонга ўзгартиришга қаратилган

тарбиячи ва тарбияланувчи ўртасидаги аниқ бир муддат ва маълум

тарбиявий тизимда махсус ташкил этилган ўзаро муносабат.

Жараѐн ҳолат давомийлиги, инсоннинг ривожланиши, бирор бир

натижага эришиши йўлидан узвий давом этаѐтган ҳаракатлар жамланмаси.

Педагогик жараѐн-тарбия жараѐнининг асосий тизим бирлиги. Унинг

хусусияти шундан иборатки, у ўқитувчи ва ўқувчининг педагогик

муносабат тизимини белгилайди.

Агар тарбия жараѐни тушунчаси мақсадга йўналтирилган шахсга

маълум сифатларни шаклланиш таъсирини амалга оширишга қаратилган

ҳаракат бўлса, педагогик жараѐн тушунчаси олдиндан ташкил этилган

тарбиянинг ўзаро таъсир тизимини билдиради.

Бундай иш туридатаълим жараѐнининг вазифалари:

ўқувчиларни билим олиш фаолиятини кучайтириш;

билим олиш фаолиятини такомиллаштириш;

фикрлаш, ижодкорлик қобилиятини рвиожлантириш;

диалектик - дунѐқараш ва инсонпарвар-эстетик маданиятини

шакллантириш;

таълим(тарбия) малакаларини такомиллаштириш.

Педагогик жараѐннинг асосий вазифалари: Таълим берувчи - илмий билим асосларини ўзлаштириш, амалий фаолият

ва ўқув тарбиявий тажрибанинг мотивацион шаклланиши;

Тарбиявий- одамлар муносабатидаги маълум бир сифат, хусусиятнинг

шаклланиши;

Ривожлантирувчи- шахснинг психик жараѐни, хусусияти ва сифатининг

шаклланиши ҳамда ривожланиши;

Ўқув жараѐнининг таркибий компонентлари:

1. Таҳлил, синтез, таққослаш, тизимлаш.

2. Илмий қараш ва қонуниятларни билиш, сабабли алоқаларни

тушуниш, англаш.

3. Маҳорат эгаллаш ва тизимлаш.

4. Амалиѐтда мавжуд муаммоларни мустақил ҳал этиш фаолияти.

5. Ўз-ўзини назорат қилиш, эришилган билимларни ташхис қилиш.

6. Фаолият натижасининг идеал даражада бўлишини олдиндан билиш.

Page 105: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

105

Шахсга йўналтирилган жараѐннинг дидактик таъминлашни

ишлаб чиқишда қуйидаги асосий талабларга риоя этиш мақсадга

мувофиқдир:

ўқув материали ўқувчининг ўзига хос тажрибасини намоѐн қилишга

ва аввал ўзлаштирган билимларини қамраб олган ҳолда тузиш;

дарсликдаги ўқув материалининг баѐни (ўқитувчи томонидан)

нафақат ҳажмини кенгайтириш, яхлитлаш, мазмунини умумлаштириш

балки ҳар бир ўқувчининг шахсий тажрибасини ўзгартиришга қаратилган

бўлиши;

ўқувчи билим олиш жараѐнида ўзининг билимини оширишга,

ривожлантиришга, фикрини ифодалашга имконият яратиш;.

ўқув жараѐнини шундай ташкил қилиш керакки, ўқувчи вазифаларни

бажариш тартибини ўзи танлай олиш имконига эга бўлиши;

ўқувчиларни мустақил ишлашга ва ўзи учун ўқув материалини

ўзлаштириши қулай бўлган усуллардан фойдаланишга имкон яратиш;

ўқув материалларини бажаришга умумий тушунчалар беришда

фаннинг ўзига хос томонларини шахснинг ривожланишидаги вазифаларини

ажратиб кўрсатиш;

ўқувчиларнинг нафақат эришган натижаларини, балки ўқиш

жараѐнини, ўқувчиларнинг ўқув материалини ўзлаштириш вақтида

бажараѐтган фаолиятларини назорат қилиш ва баҳолаб бориш.

Ҳар бир ўқувчининг ривожланиши ва ўз-ўзини намоѐн қилиши учун

қуйидагиларни ўз ичига олган ўқув муҳитини ташкил қилиш лозим:

турли мазмун, шакл ва турдаги ўқув материалларини тайѐрлаш ва

фойдаланиш;

ўқувчига топшириқлар берганда унга топшириқни бажариш

усулларини танлаш имконини бериш;

ўқувчиларни ижодий фаоллаштириш мақсадида, ноанъанавий, якка

ва гуруҳда ишлаш шаклларидан фойдаланиш;

мустақил ва оммавий ижодий фаолият учун шароит яратиш;

машғулотларда кичик гуруҳларда ишлашни ташкил қилиш (тренинг,

имитацион-ролли ўйинлар, диалог);

индивидуал дастурлар ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш;

лойиҳалаш методидан фойдаланиб ўқув жараѐнини ташкил қилиш;

Ўқитувчи шундай муҳит яратиши керакки, ҳар бир ўқувчи билим

олишдаги хусусиятлари ва имкониятларини ҳисобга олиб ўз-ўзини намоѐн

қила олсин. Таълим жараѐни нафақат информацион, балки,

ривожлантирувчи ҳам бўлиши керак. Ўқитувчининг ҳар бир ўқувчининг

хулқини, бажараѐтган фаолиятини кузатиб, маълумотлар банкини тўлдириб

бориши ва бу маълумотлардан шакллантирилган ўқувчининг ―портрети‖дан

(тафаккури, фанларга қизиқиши, диққати ва бошқалар) таълим беришда

фойдаланиши таълим самародорлигини оширади.

Шахсга йўналтирилган дарснинг асосий талаблари

Мақсад: билим олиш фаоллигини намоѐн қилиш учун шароит

яратиш.

Page 106: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

106

Мақсадга эришиш воситалари:

ўқувчиларнинг субъектив тажрибаларини аниқлашга имкон берадиган

ўқув фаолиятининг турли шакллари ва усулларидан фойдаланиш;

дарс жараѐнида бутун синфнинг фаоллигини ошириш учун муҳит

яратиш;

ўқувчиларнинг ўз фикрини билдиришга, хато қилишга ѐки нотўғри

жавоб олишга чўчимасдан топшириқларни бажаришда турли усуллардан

фойдаланиш;

ўқувчи фаолиятини фақатгина натижага қараб эмас (тўғри, нотўғри)

балки ушбу натижага эришиш жараѐнига қараб баҳолаш;

ўқувчининг қандай усулда ишлашни (масалани ечимини топиш) ўзи

танлашга интилишига шароит яратиш, дарс давомида бошқа ўқувчиларнинг

иш усулларини таҳлил қилиш, энг қулай усулларни танлаш, ўзлаштириш;

ўқувчига тазйиқ ўтказмаслик ҳамда камчилигини бўрттирмаслик:

паст ўзлаштириш, ўзини ѐмон тутиши сабабларини аниқлаш ва уларни

ўқувчининг шахсиятига зарар етказмайдиган тарзда бартараф этиш;

дарс жараѐнида ―мувоффақият муҳитини‖ яратиш, ўқувчига ўқишда

мувоффақият қозонишига ѐрдам бериш,унинг ўз кучи ва иқтидорига

ишончини орттиришдан иборатдир.

Индивидуал шахсни ривожлантириш мақсадида ўқув

фаолиятини ташкил қилиш йўллари.

Топшириқлар турлари:

1. Ўз-ўзини англаш имконини берувчи топшириқлар (ўқитувчининг

ўқувчиларга мурожаати ―Ўзингни англа, ўзинг билиб ол‖ жумлалари билан

ифодаланади):

ўз-ўзини баҳолаш (ўқитувчининг тайѐрлаган режаси, схемаси,

алгоритми бўйича бажарилган ишни текшириш, хатоларини таҳлил қилиш);

мазмун бўйича бажарилган ишнинг усулини таҳлил қилиш ва ўз-

ўзини баҳолаш (масаланинг ечиш усулини рационаллиги, иншо режасининг

ифодалилиги, лаборатория ишидаги амалларнинг кетма-кетлиги);

ўқувчини ўқув фаолият субъекти сифатида ўз-ўзини баҳолаши (ўз

ишини режалаштира оламанми, ўз ҳаракатларимни ташкил қила оламанми,

эришган натижаларимни баҳолай оламанми);

ўқув фаолиятида ўзининг иштирокини баҳолаши (фаоллик даражаси,

бошқа иштирокчилар билан ҳамкорлиги, ташаббускорлиги, ижодкорлиги);

дарсни ҳамда уй вазифасини билиш қобилиятларини аниқлаш (диққат,

идрок, хотира ва бошқалар);

―Кўзгули топшириқлар‖ - ўқув мазмунида берилган қаҳрамонларда

ўзининг шахсий хусусиятларини топиш (масалан, адабиѐт фанида).

2. Ўз ўрнини белгилаб олишга имконият берувчи топшириқлар

(ўқитувчининг ўқувчига мурожаати “Ўзинг танла” жумласи билан

ифодаланади):

турли ўқув мавзуни асосли танлаш;

турли йўналишлардаги сифатли топшириқларни танлаш (креативлик,

назарий, ихчамлиги ва бошқалар);

Page 107: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

107

ўқув балининг даражасига мос келадиган ўқув фаолиятини танлаш

имконини берувчи топшириқлар;

ўқув фаолияти усулини асосли танлаш имконини яратувчи

топшириқлар (ўқитувчи ва синфдошлар билан ўзаро алоқа қилиш усуллари,

вазифаларни ким билан ва қандай бажариш);

ўқув фаолиятини танлаш (қисқа вақт давомида мавзуни ўзлаштириш,

мавзуни бўлакларга бўлиб ўзлаштириш);

ўқувчилар томонидан қайси йўналишда ривожланишини танлаш.

3. Ўқувчиларни ҳамкорликда ривожланишига қаратилган

топшириқлар (“Ҳамкорликда ижод қилинг”):

турли технология ва шакллардан фойдаланиб, гуруҳларда ижодий

ишлаш: ―ақлий ҳужум‖, ролли ўйинлар, гуруҳларда ишлаш, проект методи

ва бошқалар;

биргаликда бажараладиган ―оддий‖ ижодий топшириқлар (жамоа

билан, жуфтликларда иншо ѐзиш, гуруҳларга бўлиб лаборатория ишини

ѐзиш ва бошқалар);

гуруҳларда ўқитувчи томонидан ўқувчиларга вазифаларни, ўрнини

бўлиб берган ҳолда биргаликда ижодий топшириқни бажариш: гуруҳ

бошлиғи, ―безатувчи‖, экспорт-контролѐр ва бошқалар;

ролларни тақсимлаб, ижодий ролли ўйинлар ташкил қилиш

(тақсимланган роллар ўзаро боғланган, ижодий намоѐн бўлишга имкон

бериши, индивидуал ва умумий ижодий натижага эришишга қаратилган

бўлиши керак);

биргаликда ишлашда иштирокчиларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигини

кўзлаган топшириқлар (масалан, ўзининг нерв системасининг

хусусиятларини аниқлаш бўйича тажрибалар ѐки чет тилида бир-биридан

интервью олиш);

фаолиятнинг натижаси ва жараѐнини биргаликда таҳлил қилиш

(масалан, гуруҳнинг ҳар бир вакили томонидан мавзуни ўзлаштирганлик

даражасини муҳокама қилиш, гуруҳ ишини баҳолаш);

ўқув фаолиятининг индивидуал мақсади ва режасини ишлаб чиқишда

бир-бирига ѐрдам бериш (лаборатория ишларини бажариш бўйича

режасини биргаликда тузиш, назорат ишига тайѐрланиш бўйича индивидуал

режани биргаликда ишлаб чиқиш);

4. Ўзини ўзгартириш, ривожланишга қаратилган топшириқлар ва

биргаликда ишлаш усуллари (“Ўзинг учун ўзингни ўзгартир”):

ўқув фаолиятини баҳосиз бажариш бўйича топшириқлар (масалан,

уйда турли масалаларни ишлаб келиш бўйича йўлланма бериш);

ўқувчи томонидан ўз хоҳиши билан ўзининг бажарган фаолият

натижаларини таҳлил қилиши;

бир неча масалаларни ечиб бўлгач (масалан, математик масалалар)

ўқитувчи томонидан берилган мезонлар асосида ҳар бир ўқувчи томонидан

ўз ишини баҳолаш;

Page 108: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

108

ўқишдаги шахсий истиқболларни белгилаб олишга қаратилган

топшириқлар (ўқув фаолияти натижаларини режалаштириш, шакл,

муддатларини режалаштириш);

ўз-ўзини ривожлантиришга қаратилган субъектив мураккаб

машғулотлар ва вазиятлар (масалан, тарих фанидан маъруза ѐзиш, лекин

маъруза баҳоланмайди, олдинги қилинган маърузалар билан таққосланиб,

натижалари таҳлил қилинади);

турли хусусиятларни (сабр, ижод, ўзаро таъсир қилиш ва бошқалар)

намоѐн бўлишини талаб этувчи, ўқувчи ўз хоҳишидан келиб чиқиб танлай

оладиган топшириқлар (баҳоланмайди);

касбий қизиқишидан келиб чиқиб танлашга имкон яратувчи

топшириқлар.

Педагогнинг маҳорати Давлат таълим стандарлари асосида таълим

мазмунини белгилаб,ўқитишнинг оптимал метод ва усулларини қўллай

билишда. Таълим технологияси -қуйидагиларни ўз ичига қамраб олган

системали даражадир:

таълим-тарбиядан кўзланган мақсад;

таълим мазмуни;

педагогик хамкорлик воситалари;

ўқув жараѐнини ташкил қилиш;

ўқувчи-ўқитувчи;

фаолият натижаси.

―Педагогик технология‖нинг маъноси кенг бўлиб, ―таълим методикаси‖

дан фарқ қилади. Қандай қилиб энг самарали йўл билан таълимни

бошқариш ва таълим-тарбиядан кўзланган мақсадга эришиш мумкин деган

саволга ана шу педагогик технология жавоб беради.

Шахсга йўналтирилган таълим технологияси қуйидагича

тавсифланади:

- номарказлашганлик(антропоцентрик);

- инсонпарварлик;

- психотерапевтик йўналганиги;

боланинг эркин,ижодий ва ҳар томонлама ривожланишини асосий

мақсад қилиб қўйиши.

Шахсга йўналтирилган таълим технологиясидаги фундаментал ғоя

тушунтиришдан тушунишга, монологдан диалогга, назоратдан

ривожланишга,бошқаришдан ўзини ўзи бошқаришга ўтишдан иборат.

Педагог асосий урғуни ―фанни‖ билишга эмас аксинча, мулоқотга ўзаро бир

бирини тушунишга ҳаракат қилиб, ўқувчини ижод қилиши учун уни

―озод‖қилишга қаратиши керак. Ижод ва изланиш ўқувчининг шахсга

йўналтирилган таълим технологияси муҳитидаги борлиғинингасоси

бўлмоғи лозим. Аммо ўқувчининг жисмоний,интеллектуал ва рухий холати

мустақил равишда таълимдаги ижодий изланиш талаб қиладиган

топшириқларни бажаришга ва ҳаѐтий муаммоларни ечишга етарли эмас.

Шунинг учун унга педагогик қўллаб қувватлаш ва ѐрдам керак бўлади.

Page 109: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

109

Шахсга йўналтирилган таълим технологиясининг тавсифидаги мана шулар

―калит‖(Ключевые слова) сўзлардир.

Шахсга йўналтирилган таълим технологияси ўз ичига қуйидаги

технологияларни ҳам қамраб олади:

шахсга инсонпарварлик ѐндашуви;

хамкорлик технологияси;

ўйин технологияси;

коммуникатив таълим технологияси;

эркин тарбия технологияси;

болани қўллаб-қувватлаш технологияси.

Шахсга йўналтирилган таълим технологиясига қўйиладиган талаблар.

Шахсга йўналтирилган таълим технологияси бўйича ўқув тизимини

яратиш орқали педагогларнинг методик таълими мақсадлари, ―ўқув

материали‖нинг мазмуни, раҳбар ва педагоглар муносабатининг шакллари

таълимнинг бош мазмунига хизмат қиладиган, яъни педагогни методик

жараѐннинг фаол субъектига айлантирадиган қилиб ташкил этилади. Бу

субъект мақсадларни белгилашда, мазмунни яратишда раҳбарлар билан

биргаликда иштирок этади. Инсонпарварлик мотив асосида шахснинг

шундай сифатлари долзарб бўладики, унга мувофиқ қизиқиш, ҳис-ҳаѐжон,

шахсни ривожлантиришга қаратилган ѐндашув имкони яратилади;

яъниўқувчи ва педагогга ноѐб шахс сифатида муносабат билдириш

лозим. Шу билан бирга, методик фаолиятда педагогнинг ўзини кўрсата

билиши, ўз манфаатини, рефлексиясини, шахсий педагогик ҳола-тини

индивидуал–муаллифлик–педагогик (методик ва дидактик) тизимни

яратиши кучайиб боради. Бунда қуйидагилар эътиборга олинади:

диалог( ўзаро суҳбат);

фаоллик ва ижодкорлик;

боланинг индивидуал ривожланишини қўллаб-қувватлаш;

ўқувчига мустақил ижод қилиши, қарор қабул қилиши, таълим олиш

тури ва услубларини танлаши учун кенг имконият яратиб бериш;

Педагог қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

санъат,ижодкорлик ва болага хурмат билан муносабатда бўлиш;

инсоний,педагогик позицияда бўлиш;

болаларнинг руҳий ва жисмоний соғлом бўлиши ва болалик

экологияси ҳақида қайғуриши;

доимий равишда маданий-информацион,фанни ривожлантирувчи

янгиликлардан унумли фойдаланиб таълим жараѐнини бойитиб бориши;

Таълим мазмуни билан ишлашни билиши ва унг шахсга йўналтирилган

шакл бера билиши;

Ҳар ҳил педагогик техналогиялардан фойдалана олиши ва уларга

шахсни ривожлантирувчи йўналиш бера олиши;

Ҳар бир боланинг индивидуал хусусиятлариниқўллаб-қувватлаши ва

уларни ривожлантириш ҳақида қайғуриши.

Page 110: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

110

Шахсга инсонпарварлик ѐндашуви технологияси

Бу технология аввало шахсни инсонпарварлик

ѐндашуви,психотерапевтик йўналиши билан бошқа технологиялардан

ажралиб туради. Булар ўз ўрнида мажбурлашни қоралайди ва аксинча

болани ҳар томонлама хурмат қилиш,уни яхши кўриш ҳамда боланинг

ижодкорлик имкониятларига оптимал ишонч билан қараш ғояларини

илгари суради. Бу технологияда шахсга муносабат бирламчи бўлиб

индивидуал ѐндошув ,ноталабчан демократик бошқарув ҳамда ѐрқин

инсоний қарашлар бошқа йўналишлардан устун туради.

Ҳамкорлик технологияси

Ҳамкорлик технологияси ледагог билан ўқувчи ўртасидаги тенглик,

демократия ҳамда субъектлар орасидаги ўзаро ҳамкорликни амалга

оширади. Педагог билан ўқувчи хамкор ва ижодкор сифатида иш юритиб

биргаликда машғулот мазмуни, мақсадини аниқлайдилар ва биргаликда

баҳолайдилар.

Эркин тарбия технологияси.

Эркин тарбия технологиясида асосий урғу боланинг ўз ҳаѐтий фаолияти

давомида мустақил фикр юритиши ва танлаш эркинлигига қаратилади.

Танлаш хуқуқига эга бўлган ўқувчи субъект вазифасини бажаришга

ташқаридан бўлган таъсир остида эмас, балки ўзининг ички

кечинмаларидан келиб чиққан ҳолда интилиб аъло даражада

бажаради.Анъанавий таълим тизимидаги ҳар қандай педагогик

техналогиянинг асосида тушунтириш ѐтади, лекин шахсга йўналтирилган

таълим технологияси асосида эса тушуниш ва ўзаро бир бирини тушуниш

ѐтади. Бу тушунчага В.С. Библер шундай изох берган; тушунтиришда битта

онг,битта субъект иштирок этиб монологни ҳосил қилади. Тушунишда

иккита онг,иккита субъект иштирок этиб ўзаро(бир бирини) тушуниш,

диалогни хосил қилади. Тушунтириш доим ―юқоридан паст‖га бўлган

қараш, яъни ―сўзини ўтқазиш‖ни англатади.

Шахсга йўналтирилган таълим концепцияси мазмуни

ўқувчи билан ҳамкорлик муносабати;

ўқувчида ижобий эмоционал қониқиш ҳосил қилиш;

мактаб таълимини муваффақиятли амалга ошириш;

мулоқот ва меҳнат қилиш ва ютуққа эришишга ишонтириш;

ўзига ва ўртоқларига ѐрдам бериш кўникмаси;

ўқувчи мотивларини аниқлаш;

ўқувчи шахсидаги ижодий имкониятларни рўѐбга чиқариш ва

ривожлантиришнинг амалий ечимларини аниқлаш ваамалга ошириш;

ўқув материалини дидактик жиҳатдан такомиллаштириш ва қайта

ишлаб чиқиш;

дарсларда илғор педагогик ҳамда замонавий ахборот

технологиялардан фойдаланишни уйғунлаштириш.

Page 111: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

111

Шахсга йўналтирилган таълим технологиялари турлари

(классификацияси)

1. Ривожлантирувчи таълим технологияси;

2. Муаммоли таълим технологияси;

3. Босқичли таълим технологияси;

4. Таълимда тадқиқот таълим технологияси;

5. ―Дебатлар‖ таълим технологияси;

6. Танқидий фикрлашни ривожлантириш таълим технологияси;

7. Лойиҳалаш таълим технологияси;

8. Модулли таълим технологияси;

9. Ҳамкордорги таълим технологияси;

10. Портфолия таълим технологияси;

11. Ахборот коммуникатив таълим технологияси.

Шахсга йўналтирилган таълим технологияларига қўйиладиган асосий

талаблар

концептуаллилик;

тизимлилик;

бошқарулувчанлик;

самаралилик;

қайта қўллаш (ишлатиш)имкониятининг мавжудлиги

Ўқувчи шахсига йўналтирилган таълим технологияси бу - бутун

таълим муассасасининг фаолияти бола шахсига қаратилган, унга

қўлайликлар яратилган, унинг табиий имкониятлари ривожланиши ва

хавфсизлигини таъминлайди.

Шахсга йўналтирилган таълим технологиясининг мақсади боланинг ҳар тамонлама эркин, ижодий фикрлашини ривожлантириш;

ДТС доирасида эгалланган БКМ ларни реал ҳаѐтий вазиятда куллай

олиш лаѐкатини шакллантириш;

медиатаълим воситаларидан максадли ва самарали фойдаланиш;

педагогик технология элементларидан дарснинг таълимий, тарбиявий ва

ривожлантирувчи максадлари учун куллаш.

Тушуниш эса бу мулоқот,ҳамкорлик,ўзаро(бир бирини) тушуниш

демакдир.

«Командада ўқитиш» методи

Командада ўқитишда ўқувчилар тенг сонли иккита командага

ажратилади. Ҳар иккала команда бир хил топшириқни бажаради. Команда

аъзолари ўқув топшириқларини ҳамкорликда бажариб, ҳар бир ўқувчи

мавзудан кўзда тутилган билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришга

эътиборни қаратади.Ҳамкорликда ўқитиш технологияси муаллифларидан

бири бўлган Р.Славиннинг таъкидлашича, ўқувчиларга топшириқларни

ҳамкорликда бажариш учун кўрсатма берилиши етарли эмас. Ўқувчилар

ўртасида том маънодаги ҳамкорлик ҳар бир ўқувчининг қўлга киритган

муваффақиятидан қувониш, бир-бирига сидқидилдан ѐрдам бериш ҳисси,

Page 112: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

112

қулай ижтимоий-психологик муҳит вужудга келиши зарур. Мазкур

технологияда ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштириш сифатини аниқлашда

уларни бир-бири билан эмас, балки ҳар бир ўқувчининг кундалик натижаси

аввал қўлга киритилган натижа билан таққосланади.Шундагина ўқувчилар

ўзининг дарс давомида эришган натижаси командага фойда келтиришни

англаган ҳолда масъулиятни ҳис қилиб, кўпроқ изланишга, билим, кўникма

ва малакаларни пухта ўзлаштиришга интилади.

Кичик гуруҳларда ҳамкорликда ўқитиш

Бу ѐндошувда кичик гуруҳлар 4 та ўқувчидан ташкил топади.

Ўқитувчи аввал мавзуни тушунтиради, сўнгра ўқувчиларнинг мустақил

ишлари ташкил этилади. Ўқувчиларга берилган ўқув топшириқлари 4

қисмга ажратилиб, ҳар бир ўқувчи топшириқнинг маълум қисмини

бажаради. Топшириқ якунида ҳар бир ўқувчи ўзи бажарган қисм юзасидан

фикр юритиб, ўртоқларини ўқитади, сўнгра гуруҳ аъзолари томонидан

топшириқ юзасидан умумий хулоса чиқарилади. Ўқитувчи ҳар бир кичик

гуруҳ ахборотини тинглайди ва тест саволлари ѐрдамида билимларни

назорат қилиб баҳолайди.

Ўқувчиларнинг кичик гуруҳлардаги ўқув фаолияти ўйин (турнир,

мусобақа) шаклида, индивидуал тарзда ҳам ташкил этилиши мумкин.

Кичик гуруҳларда ижодий изланишни ташкил этиш методи

Кичик гуруҳларда ижодий изланишни ташкил этиш методи 1976

йили Тел-Авив университети профессори Ш.Шаран томонидан ишлаб

чиқилган. Бу методда кўпроқ ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий ишига

эътибор қаратилади.

Ўқувчилар алоҳида-алоҳида ѐки 6 кишилик кичик гуруҳларда ижодий

изланиш олиб борадилар. Ижодий изланиш кичик гуруҳларда ташкил

этилганда дарсда ўрганиш лозим бўлган ўқув материали кичик қисмларга

ажратилади. Кейин бу қисмлар юзасидан топшириқлар ҳар бир ўқувчига

тақсимланади. Шундай қилиб, ҳар бир ўқувчи умумий топшириқнинг

бажарилишига ўз хиссасини қўшади. Кичик гуруҳларда топшириқ юзасидан

мунозара ўтказилади. Гуруҳ аъзолари биргаликда маъруза тайѐрлайди ва

синф ўқувчилари ўртасида ўз ижодий изланишлари натижасини эълон

қилади. Кичик гуруҳлар ўртасида ўтказилган ўқув баҳси, мунозара

ўқувчилар жамоасининг ҳамкорликда бажарган мустақил фаолиятининг

натижаси, якуни саналади. Ҳамкорликда ишлаш натижасида қўлга

киритилган муваффақиятлар синф жамоасининг ҳар бир ўқувчининг

мунтазам ва фаол ақлий меҳнат қилишига, кичик гуруҳларни, умуман синф

жамоасини жипслаштиришга, аввал ўзлаштирилган билим, кўникма ва

малакаларни янги кутилмаган вазиятларда қўлланиб, янги билимларнинг

ўзлаштиришига боғлиқ бўлади.

«Нуқтаи назаринг бўлсин» методи Услуб мақсади:

- ўқувчилар муайян муаммога ўз нуқтаи назарини асосли далиллаб,

химоя қилишга ўрганадилар;

- ўқувчига муаммо муҳокамаси жараѐнида ўз фикрини ўзгартириш

Page 113: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

113

имконини бериш;

- ўқитувчи барча ўқувчиларни мунозарага жалб этиш ва синфдаги

ҳамма ўқувчилар ўртасида мунозара жонланишини юзага келтириши

мумкин.

«Нуқтаи назаринг бўлсин» услуби ўқувчилар ўртасида мунозара юзага

келиши ва улар мунозара жараѐнида ўз фикрларини ўз синфдошларидан

уларнинг нуқтаи назарини ўзгартиришга ишонтирадиган ғояларни эшитиб

ўзгартириш ѐки аввалгисини мустаҳкамлаш имконни бериш мақсадида

қўлланади. Ўқувчилар шунингдек, мактаб, минтақа, республика ва жумла

инсоният учун ҳарактерли бўлган энг долзарб муаммолар ўз нуқтаи

назарларини асосли далиллаш ва ҳимоя қилишга ўрганадилар.

Ўқувчи очиқдан-очиқ саволлар услуби билан одатда дарс жараѐнида

фаол бўлмаган ўқувчиларни мунозарада иштирок этишга мажбур қилади.

Машқни ўтказиш услубияти:

1. Тайѐргарлик: ўқитувчи синфнинг тўрт бурчагига ѐки синфнинг

маълум очиқ маконига тўртта табличка осиб қўяди.

2. Синф ўлчам ѐки ўқувчилар сонига боғлиқ ҳолда олти ѐки саккиз

кўнгиллини чақиради. Борди-ю, ўйинда синф ўқувчиларнинг бир қисми

иштирок этса, унда қолганлари ўз жойларида ўтираверадилар.

3. Ўйин пайтида банд бўлиши учун иштирок этмаѐтган ўқувчиларга

ҳам топшириқ бериш зарур.

Ўйининг ўзини бошлашдан аввал ўқитувчи дарсга йўл-йўриқлар

бериши зарур, жумладан:

1.Такидлов ўқиб берилганидан кейин ўз фикрингизга мувофиқ

табличкалар ѐнидан жой эгалланг.

2. Ўз нуқтаи назарингизни асосли далиллаб беришга шай туринг.

3. Агар муаммога нуқтаи назарингизни ўзгартиришга ундовчи асосли

далилни эшитсангиз, ўз ўрнингизни алмаштиришингиз мумкин.

4.Синфдошларингиз такидларига ўз фикрингизни баѐн этишга шай

туринг.

5. Ўқитувчи ўйинда иштирок этмаѐтган ўқувчиларга топшириқлар

беради, масалан:

- уларнинг фикрича энг аҳамиятли такидловларни ѐзиб бориш;

- ўйин жараѐнида ўз ўрнини ўзгартирмаган ўқувчиларни ѐзиб бориш;

- энг асосли далиллаб берилган жавобларни ѐзиб бориш.

Ҳамкорликда ўқитишнинг «Биргаликда ўқиймиз» методи

Ҳамкорликда ўқитишнинг «Биргаликда ўқиймиз» методи 1987йили

Миннесот университети профессорлари Д.Жонсон, Р.Жонсонлар томонидан

ишлаб чиқилган. Синф ўқувчилари 3-5 кишидан иборат кичик гуруҳларга

ажратилади. Ҳар бир гуруҳ дарсда бажарилиши лозим бўлган топшириқни

маълум қисмини бажаради. Гуруҳлар топшириқларнинг тўлиқ бажарилиш

натижасида ўқув материалининг яхлит ўзлаштирилишига эришилади.

Мазкур методнинг асосий принциплари-командани тақдирлаш, ўқувчиларга

индивидуал ѐндашувиш, муваффақиятларга эришиш учун бир хил

имкониятларни вужудга келтириш.

Page 114: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

114

Эркин фикрлаш дарслари

Эркин фикрлаш дарслари илмий-оммабоп адабиѐтлар, вақтли матбуотда

чоп этилган мақолалар ва бу мақолаларнинг муҳокамаларига бағишланади.

Эркин фикрлаш дарсларидан кўзда тутилган мақсад:

1. Ўқувчиларнинг билим доирасини, илмий дунѐқарашини кенгайтириш.

2. Ўқувчиларни илмий, илмий-оммабоп мақолалар, рисолалар, китоблар

билан таништириш орқали уларнинг билим олиш ва фанга бўлган

қизиқишларини орттириш.

3. Ўқувчиларнинг аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини

янги вазиятларда қўллаш орқали янги билимларни эгаллашларига эришиш.

Мунозарали дарсларнинг муваффақияти қўйидаги масалаларни тўғри

ҳал этишга боғлиқ:

ўқувчиларнинг дарсга қизғин тайѐргарлик кўришига;

улар ўртасида ўзаро ҳамкорлик, ѐрдам уюштирилишига;

ўқувчиларнинг ўз фикр-мулоҳазаларини тўлиқ баѐн қилиши ва

мантиқан далиллашига;

ўқувчиларда бошқаларнинг фикрини сабот ва чидам билан тинглаш

кўникмаларининг ҳосил қилинганлигига;

ўқитувчининг иқтидори, эътиқоди, ўқувчиларнинг билим фаолиятини

фаоллаштира олиш кўникма ва малакаларига эгаллаганлик даражасига

боғлиқ бўлади.

Эркин фикрлаш дарсларини ўтказиш учун ўқувчиларга кўпгина илмий,

илмий-оммабоп мақолаларни ўқишни тавсия этамиз.

Танқидий тафаккур

«Танқидий тафаккур» услуби ўқувчи қўйилган масала ѐки муаммо

юзасидан ўз фикрини баѐн қилиш, ўзгаларнинг фикрларини танқидий қайта

идрок этиш, ўз нуқтаи назарини асослаб бериш ва сақлаб қолиш

имкониятига эга бўлишига асосланган. Одатда бундай зарурат мубоҳаса

ҳарактерига эга масалаларни ҳал этаѐтганда юзага келади масалан:

мактабларда ягона мактаб формаси керакми? Жамоа транспортида мактаб

ўқувчилари учун бепул йўлкира жорий этиш керакми? Ва шунга ўхшаш

масалалар. Бу нарса ўқитувчига ўқувчиларнинг тинглаш ва мулоқот қилиш

кўникмаларини, турли нуқтаи назардан тушуниш малакасини

ривожлантириш, бахсли масалаларни ҳал қилиш, тахлилий мушохада

юритиш ва фикрлаш лаѐқатини ошириш, уларнинг ўз фикрини

шакллантириш маҳоратини мустаҳкамлаш имкониятини беради.

«Танқидий тафаккур»ни ўтказиш услубияти

1. Ўқувчиларга мубоҳаса ҳарактеридаги муаммо, топшириқ ѐки

чалкаш масала қўйилади ва қуйидаги саволлар берилади:

-Нима деб ўйлайсиз?

-Фикрингиз қанақа?

-Сизнингча қандай?

Бу каби саволлар ўқувчи ўз нуқтаи назарини шакллантиришга

йўналтирилган бўлади.

Page 115: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

115

2. Ўқувчига ўз нуқтаи назари, фикрини ишлаб чиқиш учун имконият

ва фурсат берилади.

3.Ўқувчи ўз фикрини асослайди, бунда унинг нуқтаи назарини

аниқлаб олиш учун қуйидаги саволларни бериш мумкин:

-Нега бундай деб ўйлайсиз?

-Нималар асосида бундай хулосага келдингиз?

4.Ўқитувчи кўриб чиқилаѐтган масала юзасиданбошқа фикрда бўлган

таълим олувчиларга сўзлаш имкониятини беради, бунда қуйидаги

саволларни бериш мумкин:

-Кимда бошқа фикр бор, нега?

-Ким айтилган фикрни маъқулламайди, нега?

5. Ўқитувчи ўқувчилар билан биргаликда ҳар хил нуқтаи назарларни

муҳокама қилиш воситасида барча фикрларни таҳлил қилиб чиқади, бунда

қуйидаги саволларни бериш мумкин:

-Нега бошқа ўқувчининг нуқтаи назарини маъқулламайсиз?

-Ўз нуқтаи назарингизни тасдиқловчи асослар келтира оласизми?

6. Муаммони топшириқ, масала, чалкаш масала бўйича қабул

қилинган қарорга ўқувчилар томонидан ўз нуқтаи назарларини қабул

қилиши ѐки қайта баҳоланиши билан эришилади, бунда қуйидаги

саволларни бериш мумкин:

- Сизнингча, кимнинг нуқтаи назари энг мақбул?

- Юзага келган вазиятдан қайси йўл билан чиқиш маъқулроқ?

«Танқидий тафаккур» услубини ўтказиш қоидалари:

1-аниқ-расо белгилаб қўйилган вақтда ўқувчилар кўрсатилган

топшириқ ѐки чалкаш масаладаги ролларни ижро этишлари лозим.

2-роль ўйналиши натижаларига кўра ўйин муҳокамаси ва

баҳоланиши амалга оширилади. Иштирокчилар ва кузатувчилар ўйин

пайтида содир бўлганларни таҳлил қилиб чиқиш ва муҳокама қилиш

имкониятига эга бўлиши лозим.

Бунда қуйидаги саволларни бериш мумкин:

-Ролли ўйин ўтказилаѐтганда қандай натижаларга эришилиши?

-қайси муаммо тилга олинди, у ўз ечимини топдими?

-Борди-ю ўйин шартлари ўзгартирилса, натижалар қандай бўларди?

«Ролли ўйин» услубини ўтказиш қоидалари.

1. «Ролли ўйин»ни ўтказиш учун белгиланган вақт регламентига аниқ

риоя этиш лозим.

2. Ролли ўйинда иштирок этмаѐтган ўқувчилар кузатувчилар сифатида

ишга солиниши ѐки ѐрдамчи ролларини (М: баѐннома ѐзиб борувчи) ижро

этиш лозим.

3. Ўйин муҳокамаси пайтида ўқувчилар айтган фикрлар бошқа нуқтаи

назарда бўлган ўқувчилар томонидан назарда тутилган регламент доирасида

асосли танқидга ѐки муҳокамага тортилиши мумкин.

4.Зарур бўлиб қолган тақдирда баѐн этилган фикрга тузатишлар

киритиш керакки, бу нарса ғоя ѐки фикрни аниқ-расо ва қисқача ифодалаш

имконини беради.

Page 116: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

116

Назорат учун саволлар:

1. Шахсга йўналтирилган таълим соҳасидаги давлат сиѐсати нимадан

иборат?

2. Индивидуал шахс фаолиятини ривожлантиришни ташкил қилишда

нималарга аҳамият берилади?

3. Шахсга йўналтирилган таълим технологиясига қўйиладиган талаблар

нималардан иборат?

4. Ўқув жараѐнининг таркибий компонентларига нималар киради?

5. Шахсга йўналтирилган дарснинг асосий талаблар нималардан иборат?

6. Индивидуал шахсни ривожлантириш фаолиятини ташкил қилиш

йўллари нималардан иборат?

7. Шахсга инсонпарварлик ѐндашуви технологияси нимадан иборат?

3-мавзу: Замонавий раҳбар маънавий қиѐфаси ва унга қўйиладиган

талаблар (2 соат амалий машғулот)

Амалий машғулотдан кўзланган мақсад: тингловчиларда инновацияни

амалиѐтга татбиқ этишда сифат ва самарадорликка эришиш юзасидан

кўникмаларини ривожлантириш.

Тингловчилар гуруҳларга ажратилади:

1-гуруҳга раҳбар маънавиятининг бошқарувда намоѐн бўлиши

2- гуруҳга Таълим муассасалари рахбарларининг маънавий қиѐфаси,

маданияти ва унга қўйилган талаблар

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ УЧУН НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛ

Раҳбар маънавиятининг бошқарувда намоѐн бўлиши

Раҳбар кадр давлатнинг инсоний тимсоли демакдир. Кўзланган,

олдимизга қўйган стратегик вазифаларни бевосита амалга оширувчи

шахс - давлат вакилидир. Бу улуғ мартаба, мансаб, мухтарамлик макрини

эгаллашни хоҳловчилар кўп, лекин бу бурч ва ҳуқуқ ҳар бир ташкилотда

фақат бир кишига ишонилади. Бу - раҳбарликка номзодлар орасидан энг

халолини, энг тадбиркорини, энг фидойисини, энг моҳири, энг

ватанпарварини, энг билимлисини танлаш зарурати ва муаммосини пайдо

қилади. Демак, натижанинг қандай бўлиши, раҳбарликка қандай кишининг

келиши - номзодлар ичидан ―Кимни?‖, ―Қандай кўрсаткичларга, мезонларга

асосан?‖, ―Қандай усуллар билан?‖, ―Қандай шаклларда?‖, ―Нима учун

айнан шу номзодни танлаш керак?‖ деган саволларнинг қандай қўйилиши

ва оқилона ҳал этилишига боғлиқ.

Раҳбар шахс маънавияти қандай бўлиши керак? Унинг асосини қандай

ғоялар ташкил қилади? Президентнинг ҳар бир чиқишларида ана шу

масалалар ҳам ўз аксини топа бошлади. ...одамларни рози қилиш, аҳолининг

ташвишларидан узоқ бўлмаслик, унинг дарди билан яшаш ҳар қайси

раҳбардан ўз ишига танқидий қараб, мен шу талабларга жавоб беряпманми

Page 117: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

117

ѐки йўқми, деган саволни ўзига беришни, ўз масъулиятини ошириш,

зиммасига юклатилган вазифани ўз вақтида бажариш ва қонунга сўзсиз

итоат қилишни тақозо этади...

Демак, раҳбар шахс маънавиятида, аввало, масъулият ҳисси юксак

бўлиши лозим. Бу ҳисни нималар ташкил қилади? Уни ―инсон, унинг

ҳаѐти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқларини олий

қадрият‖2 деб билиш ташкил қилади. Шу маънода раҳбар шахс маънавияти

ғоясининг биринчи элементи инсонни қадрлашдир. Бу улкан масъулият

ҳиссини пайдо қилади.

Инсон қадри раҳбар шахс маънавиятида муҳим ўрин тутади.

Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ривожлантиришни

тезлаштириш вазифаси ҳал қилинаѐтган ҳозирги босқичда кадрлар сиѐсати

янги ва чинакам чуқур мазмун касб этади. «Кучли давлатдан кучли жамият

сари» тамойилимиз қанчалик кўламдор бўлса, уни амалга оширишда раҳбар

ходимларнинг роли шу қадар юқори бўлади.

Ҳозирги давр - фуқаролик жамиятини сифат жиҳатидан тубдан

ўзгартириш даврида ҳар бир ташкилотдан, унинг ҳар бир аъзосидан қатъий

куч-ғайратни, ўз фаолиятига баҳо беришда аниқликни, ишчанликни ва

фидокорликни талаб қилади. Раҳбар ходимлар зиммасига алоҳида

масъулият юкланади. Ўз фаолиятларини, амалга оширадиган барча ишларда

улар сўз билан иш бирлигини намоѐн этишлари, ўз-ўзини танқид, жамики

илғор инсоний, ахлоқий нормаларга амал қилишда ибрат бўлишлари керак.

Барча соҳаларда раҳбарлик фаолияти, услуби ва воситаларини

такомиллаштириш зарурдир. Раҳбар - одамларни, жамоани бошқариши,

яъни етакчилик хусусияти билан ўзгалардан ажралиб туради. У меҳнат

жамоасида ва жамиятда барчанинг кўз ўнгида бўлади, қўли

остидагиларнинг иш ва турмуши билан боғлиқ муаммоларни, керак бўлса

тақдирини ҳал қилади.

Шундай экан, унинг зиммасида ўзгаларга нисбатан кўпроқ масъулият

бор. Шу маънода масъулият замонавий раҳбар ходимларни тайѐрлашдаги

асосий мезон бўлиб, бу бурчни бажаришда қатъий бўлиш керак. Бу борада

Президентимиз куйиниб айтган эдилар: Бу дунѐда ҳар қайси инсон бахтли

бўлишни, муносиб ҳаѐт кечиришни истайди. Халқимизнинг шу борадаги

эзгу орзу-интилишларини рўѐбга чиқариш, эл-юртимиз учун ҳеч кимдан

кам бўлмаган ҳаѐт даражасини таъминлаш йўлида ўзимизни аямасдан

меҳнат қилиш биз – раҳбар ва фаолларнинг нафақат вазифамиз, айни вақтда

муқаддас бурчимиздир... Бу ғоя раҳбар ходимлар тайѐрлашдаги асосий

мезон бўлиб хизмат қилади.

Раҳбарликнинг энг буюк мезони - адолат. Бу сўзнинг замирида бутун

халқ тақдири, жамият истиқболи, мамлакатимиз келажаги мужассам бўлган.

Буни чуқурроқ англайлик. Адолат ҳамма нарсадан устун бўлиши керак.

Қўлингиз остидаги кишилар сизга фақат хизмат юзасидан ҳисобот

бериши мумкин, холос. Инсон сифатида, шахс сифатида, қолаверса, фуқаро

сифатида сиз билан тенг ҳуқуқли эканлигини ҳеч қачон унутмаслик керак.

Page 118: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

118

Ҳақиқий раҳбар барчага бирдай одилона муносабатда бўлади. Албатта,

одамлар ҳар хил бўлади. Уларнинг орасида гап уқмайдиган, баъзан эса

рўйирост эътироз билдирадиганлар ҳам бўлади. Халқ дегани барча

фазилатлари билан бир қаторда нуқсонлари билан ҳам яхлитлигича

халқдир. Ҳақиқий раҳбар ана шу яхлитликни англаб, ақл билан ҳис этиб,

уларнинг бошини қовуштириб, ўзига эргаштира олиши билан халқ олдида

муносиб ҳурмат ва иззат қозонади. Раҳбар ходим қиѐфасини белгилашда

муҳим мезонлардан бўлган юксак маънавият, масъулият ва маданиятлилик

даражаси ҳам муҳим ўрин тутади. Бу нафақат ўтиш даврининг тақозоси,

балки Ўзбекистоннинг буюк келажагини таъминлай оладиган, унга хизмат

қилишга қодир бўлган раҳбар ходим тушунчасининг мазмунини янгиловчи

омил ҳамдир.

Бугунги ривожланиш шароити амалдаги раҳбарлар маънавий

масъулиятни юксалтириш ва бўлажак раҳбарлар бўлган ѐшларни

маънавиймафкуравий тарбиялашни тақозо қилмоқда. Шу маънода раҳбар

маънавияти ва масъулиятига қўйиладиган мезонлар қуйидагилардан иборат:

истеъдод. Ҳар бир киши муайян даражада истеъдод билан туғилади. Лекин

раҳбарлик истеъдодининг шаклланишида тарбиянинг таъсири катта.

Олимлар узоқ изланишлардан кейин раҳбар истеъдоди ушбу 19

вазифани бажаришда намоѐн бўлишини аниқлаганлар:

1) жамоа фаолиятини ташкиллаштириш;

2) ишларни режалаштириш;

3) қарор қабул қилиш;

4) «юқори»дан ахборотни ола билиш;

5) «қуйи»дан ахборотни ола билиш;

6) ижрочиларни тан олиш;

7) жамоага талабни қўя олиш;

8) жамоа фаолиятини тафаккурий йўналтириб туриш;

9) жамоа фаолиятининг самарадорлигини ошириш;

10) жамоага мўътадил муносабатда бўла олиш;

11) жамоа билан ҳамкорлик қила олиш;

12) жамоани тарбиялаш;

13) жамоа билан муомала қила олиш;

14) жазо чораларини қўллаш;

15) рағбатлантириш воситаларини қўллаш;

16) ўзини назорат қила олиш;

17) ўзи устида ишлаш;

18) ўз фаолиятига танқидий муносабатда бўла олиш;

19) ўз фаолиятини баҳолай олиш.

Булар қаторига яна замон талабларини англаш сифатини қўшиш

мумкин.

Бу ўринда ана шу талаб ва вазифаларни бажариш билан раҳбарнинг

истеъдоди намоѐн бўлишини таъкидлаш жоиз. Чунки, гап уларни қандай

бажаришдадир.

Page 119: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

119

Изланувчанлик. Раҳбар ўз касб-кори ва маънавий онгини юксалтириш

учун изланувчан бўлиши керак. Янгиликка интилиш, янгиликни қабул қила

олиш ва янгилик ярата олиш раҳбар маънавий масъулиятининг даражасини

белгилайди. Чунки, янгиликка интилмаган раҳбар кечаги ва бугунги кун

билан яшаб қолади, унинг фаолиятида эртанги кун (келажак) йўқолади.

Инсонни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш башариятнинг азалий

орзуси бўлиб, аждодларимиз ѐш авлодларга маърифат ва маданиятни

ўргатиш, уларни комилликка етаклаш йўллари, қонун-қоидаларини

излаганлар. Аристотелдан кейин, Шарқ ва Ғарбда ―Педагоги соний‖, яъни

―Иккинчи педагог‖ номи билан машҳур бўлган Абу Наср Форобий ―Фозил

одамлар шаҳри‖, ―Яхши ҳулқлар‖, ―Бахт-саодатга эришиш ҳақида‖ каби

асарларида сардор, етакчига хос хислатлар ҳақида ѐзади. Форобий бундай

фазилатлар деганда, билимдонлик, донолик, мулоҳазалилик ва

виждонлилик, камтарлик, жамоа манфаатларини юқори қўйиш, ҳақиқий

маънавий комилликка интилиш, адолатли бўлиш каби хислатларни

тушунган.

Масалан, фозиллар шаҳрининг (давлат назарда тутилган) таркиб топиши

ва унда қандай ахлоқий сифатдаги шахснинг раҳбар бўлиши таснифлари

бугунги демократик жамият қуришнинг бевосита назарий талаблари билан

уйғун келади.

Абу Наср Форобий ―Фозил одамлар шаҳри‖ асарида етакчига хос бўлган

12 та хислат ҳақида қуйидагиларни таъкидлайди:

биринчидан, тўрт мучаси соғлом бўлиб, ўзига юкланган вазифаларни

бажаришда бирор аъзосидаги нуқсон ҳалал бермаслиги лозим, аксинча, у

соғ-саломатлиги туфайли бу вазифаларни осон бажариши лозим;

иккинчидан, табиатан нозик фаросатли бўлиб, суҳбатдошининг

сўзларини, фикрларини тез тушуниб, тез илғаб олиши, шу соҳада умумий

аҳвол қандайлигини аниқ тасаввур қила олиши зарур;

учинчидан, у англаган, кўрган, эшитган, идрок этган нарсаларни

хотирасида тўла-тўкис сақлаб қолиши, барча тафсилотларни унутмаслиги

зарур;

тўртинчидан, зеҳни ўткир, зукко бўлиб, ҳар қандай нарсанинг билинар-

билинмас аломатлари ва у аломатлари нимани англатишини тез билиб,

сезиб олиши зарур;

бешинчидан, у фикрини аниқ тушунтириш мақсадида, уни чиройли

сўзлар билан ифодалай олиши зарур;

олтинчидан, у (устозлардан) таълим олишга, билим, маърифатга

ҳавасли бўлиши, ўқиш-ўрганиш жараѐнида сира чарчамайдиган,

машаққатлардан қочмайдиган бўлиши зарур;

еттинчидан, еб-ичишда очофат бўлмаслиги, аксинча, ўзини тия олиши,

(қимор ѐки бошқа) ўйинлардан завқ, ҳузур олишдан узоқ бўлиши зарур;

саккизинчидан, у ҳақ ва ҳақиқатни, одил ва ҳақгўй одамларни

севадиган, ѐлғон ва ѐлғончиларни ѐмон кўрадиган бўлиши зарур;

Page 120: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

120

тўққизинчидан, у ўз қадрини билувчи ва номус-ориятли одам бўлиши,

пасткашлардан юқори турувчи, туғма олийҳиммат бўлиши, улуғ, олий

ишларга интилиши зарур;

ўнинчидан, бу дунѐ молларига, динор ва дирҳамларга қизиқмайдиган

(мол-дунѐ кетидан қувмайдиган) бўлиши зарур;

ўн биринчидан, табиатан адолатпарвар бўлиб, одил одамларни

севадиган, истибдод ва жабр-зулмни, мустабид ва золимларни ѐмон

кўрувчи, ўз одамларига ҳам, бегоналарга ҳам ҳақиқат қилувчи, барчани

адолатга чақирувчи, ноҳақ жабрланганларга мадад берувчи, барчага

яхшиликни ва ўзи суйган гўзалликларни раво кўрувчи бўлиши зарур. Ўзи

ҳақ иш олдида ўжарлик қилмай, одил иш тутгани ҳолда ҳар қандай

ҳақсизлик ва разолатларга муросасиз бўлиши зарур;

ўн иккинчидан, ўзи зарур деб ҳисоблаган чора-тадбирларни амалга

оширишда қатъиятли, саботли, журъатли, жасур бўлиши, қўрқоқлик ва

ҳадиксирашларга йўл қўймаслиги зарур1 деб ҳисоблайди.

Раҳбарликнинг энг буюк мезони - Адолат. Бу сўзнинг замирида бутун

халқ тақдири, жамият истиқболи, мамлакатимиз келажаги мужассам бўлган.

Буни чуқурроқ англайлик. Адолат ҳамма нарсадан устун бўлиши керак.

«Куч - адолатда» деган Амир Темур бобомизнинг бизга қолдирган ўгит-

насиҳатларини эсимиздан, хаѐлимиздан чиқаришга ҳаққимиз йўқ.

Ўзидан бир поғона юқори бўлган кишининг олдида икки букилиб,

ўзидан бир поғона паст бўлган одамни оѐқости қилиш эски мустабид тузум

ва жамиятнинг тимсоли эди. Биз бундай иллатлардан қутулишимиз, уни

бутунлай йўқотишимиз керак.

Қўлингиз остидаги кишилар сизга фақат хизмат юзасидан ҳисобот

бериши мумкин, холос. Инсон сифатида, шахс сифатида, қолаверса, фуқаро

сифатида сиз билан тенг ҳуқуқли эканлигини ҳеч қачон унутмаслик керак.

Ҳақиқий раҳбар барчага бирдай одилона муносабатда бўлади. Албатта,

одамлар ҳар хил бўлади. Уларнинг орасида гап уқмайдиган, баъзан эса

рўйирост эътироз билдирадиганлар ҳам бўлади. Халқ дегани барча

фазилатлари билан бир қаторда нуқсонлари билан ҳам яхлитлигича

халқдир. Ҳақиқий раҳбар ана шу яхлитликни англаб, ақл билан ҳис этиб,

уларнинг бошини қовуштириб, ўзига эргаштира олиши билан халқ олдида

муносиб ҳурмат ва иззат қозонади.

Раҳбар ходим қиѐфасини белгилашда муҳим мезонлардан бўлган юксак

маънавият, масъулият ва маданиятлилик даражаси ҳам муҳим ўрин тутади.

Таълим муассасалари рахбарларининг маънавий қиѐфаси,

маданияти ва унга қўйилган талаблар

Дунѐда касбий меҳнатнинг кўп турлари мавжуд ва улар муайян соҳалар

ва тармоқларга ажратилган ҳолда бошқарилади, назорат қилинади. Айтиш

жоизки, ҳар бир касб ва у бириктирилган бошқарув тармоғи ѐки соҳасининг

ўзига хос маданий-ахлоқий анъаналари мавжуд. Лекин бугунги ҳаѐт 1 Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. –Т.: ―Ўзбекистон миллий энциклопедияси‖ давлат илмий нашриѐти. 2004.

41-42-б.

Page 121: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

121

тажрибаси ҳанузга қадар кўплаб соҳалар қаторида бошқарувда ҳам

ахлоқнинг меъѐрий ѐки қонуний талаблари ишлаб чиқилмаганлигини

кўрсатади. Чунки ҳеч бир луғатда ―бошқарув ахлоқи‖ кодекси ѐки меъѐри

тушунчасига дуч келинмайди, ваҳоланки шифокорлар ахлоқи, педагогик

ахлоқи, ҳуқуқшунос ахлоқи, ҳарбийлар, сиѐсатчилар ва бошқалар ахлоқи

ҳақида фикрлар жуда кўп билдирилади.

Ҳозирги шароитда бошқарув тизимида ишлаѐтган ҳар қандай раҳбар

учун, у бирон бир корхона, ташкилот, жамоа раҳбари бўладими ѐки сиѐсий

арбоб бўладими, одамлар билан мулоқот маданиятини ўзлаштириш, жонли

сўз воситасида кишиларга Ўзбекистон ҳукумати сиѐсатини тўғри тушунтира

олиш, мамлакатимизда олиб борилаѐтган туб ислоҳотлар жараѐнида фаол

иштирок этиш ва фуқаролик бурчларини чуқур англаб етишларига ѐрдам

бериш муҳим аҳамиятга эга.

Раҳбар ходим мураккаб, баҳсли ва тортишувлар шароитида оқиллик

ҳолатида бўлиши керак. Ақлга суяниш ортиқча ҳатти-ҳаракатлардан

сақлайди. Раҳбар ходим ўзини тута билишида жамоага ўрнак бўлиши керак.

Акс ҳолда, раҳбар ходимнинг ўзни тута олмаслиги жамоада ноқулай

кайфиятни келтириб чиқаради ва раҳбар обрўсига зиѐн етказади. Зеро, бу

маданий фазилатлар раҳбар ходим томонидан тажриба воситасида изчил

ўзлаштирилиб борилиши керак.

Шунинг учун ахлоқ инсоннинг шахсий қадриятига айланганда, унинг

аниқ фаолияти ва хатти-ҳаракатларига кўчиб ўтганда реал йўналтирувчи

кучга, бурчга айланади. Мазкур муносабатларсиз ахлоқнинг мавжудлигини

таъминлаб бўлмайди. Айнан шу хусусиятлар ахлоқнинг жамиятда бир хил

қоидалар асосида яшаѐтган турли манфаатли муносабатларни тартибга

соладиган ижтимоий функциясини ифода қилади.

Абу али Ибн Сино ―Ахлоқ ҳақида‖ ги рисоласида инсон тўғрисида

гапириб, одамдаги яхши ва ѐмон ҳулқнинг ҳаммаси ижтимоий шароит,

тарбия ва адолат натижасида вужудга келиши таъкидлайди. Яхши ахлоқли

кишида инсоннинг энг яхши фазилатлари мужассамлашганини айтади.

Шундай фазилатлар жумласига инсонпарварлик, ҳақиқий дўстлик,

садоқатлик, келажакка ишонч билан қараш, меҳнатсеварлиик, мустаҳкам

ироди, тадбиркорлик ва шу кабиларни кўрсатиб, у кишиларни шундай

фазилат эгаси бўлишига чақиради. У кишилардаги қўрқоқлик, икки

юзламачилик, алдамчилик, мунофиқлик, дангасалик ва очкўзлик каби

салбий ҳислатларни қоралайди ва одамларни бундай иллатдан қочишга

ундайди.

Биринчи президентимиз И.А.Каримов ва давлатимиз раҳбари

Ш.М.Мирзиѐев асрлари, нутқ ва маърузаларидан келиб чиққан ҳолда

раҳбарнинг жамоага нисбатан қўйидаги хусусиятлари келтирилади:

кишиларга хайрихоҳ ва илтифотли бўлиш;

олижаноблик ва беғаразлик, холислик;

кишиларнинг қадр – қимматига етиш;

фуқаролик ва касбий бурчини бажариш;

Page 122: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

122

одамларга ишонч кишиларнинг ўз кучига қобилиятига бўлган

ишончини қўллаб – қувватлай олиш уни шахсий камчиликларини бартараф

қилишга йўналтира билиш;

юқори нутқ маданиятига эга бўлиш ва ташқи кўринишдаги

озодалиги;

ҳушмуомалалик, сиполик;

камсуқумлик, вазминлик;

андишалилик, масъулиятлилик;

меҳнат ва дўстликдаги шерикчиликда ўзаро ѐрдам ва қўллаб -

қувватлаш;

принсипиаллик ва ишонч;

талабчанлик, қатъий тартиб-интизомни сақлаш;

танқидий таҳлил, шахсий жавобгарлик, масъулиятлилик;

юқори даражадаги фуқаролик ватанпарварлик ва байналминаллик.

Жамият бахт – саодати йўлида ҳалол меҳнат қилиш жамият бойлигини

кўпайтириш ҳақида ғамхўрлик қилиш.

Раҳбарга қўйиладиган талаблар:

маънавий етуклик;

ҳуқуқий етуклик;

ахлоқий етуклик;

юқори савия ва онг;

маърифатчилик;

маданиятлилик;

ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қодирлик;

топширилган иш учун шахсий жавобгарликни ҳис қилиш ҳалоллик;

шахсий манфаатларни жамоа манфаатларига бўйсундиришга

қодирлик;

кишиларга нисбатан меҳрибон ва эътиборли бўлиш;

ташаббус ва илғорликни қўллаб – қувватлаш қобилияти;

принципиаллик;

танқидга чидамли бўлиш ўз – ўзини тадқиқ қила билиш.

Интизомга ва меҳнатга бўлган муносабат: - Меҳнатсеварлик;

- Жамоа уртасида интизомни йўлга қўя билиш;

- Атрофдагиларни меҳнатсеварликни тарбияла билиш;

-Бир ношуд раҳбарнинг беғамлиги юзлаб минглаб кишилар

тақдирининг бедаҳл таъсир этиши мумкин.

Ташкилотчилик қобилияти: - Ходимларни танлай билиш ва улардан самарали фойдаланишни

таъминлай олиш;

- Қўл остидагиларни меҳнатга ўргатиш ва тарбиялашни билиш;

- Жипслашган жамоани вужудга келтира олиш мақсад сари

интилувчанлик.

Page 123: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

123

Ш.М.Мирзиѐев раҳбар ходимлар қуйидаги хислат ва қирраларга

эга бўлишини кўрсатиб ўтади:

шахснинг ақлий, аҳлоқий ва руҳий жиҳатдан раҳбарликка мослиги;

маънавий-маданий қиѐфасининг юксаклиги.

раҳбарлик салоҳиятини ҳис эта олиш.

раҳбарлик маданияти, ўз тажриба ва малакасини мунтазам ошириб

бориш.

ўзликни англаш, тарих ва миллий қадриятларга муносабати, миллий

ғурури, ифтихори, миллий истиқлол ғоясига содиқлиги.

ижтимоий ҳаѐтда ҳалоллик, адолат, қонунчилик ва ҳақиқатга

таяниши.

бошқарувда демократик тамойилларни қўллай олиш қобилияти.

ўз манфаатинихалқ-одамлар манфаати билан уйғун кўриши, жамият

манфаатини кўзлаши.

фаолиятда манфаатпарастлик, шахсиятпарастлик, боқимандалик,

маҳаллийчилик, таъмагирлик каби иллатларга муросасиз кураш олиб

бориш.

кадрлар захирасини яратиш, уларни тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва

ҳалол, ҳақиқат юзасидан уларни жой-жойига қўйиш.

Ҳар бир раҳбар ўзи учун мулоқотнинг этикавий тартибларини

ўзлаштиради, шахсий фазилатлари ва тажрибалари билан бойитади,

манфаат ҳамда эҳтиѐжлари доирасида ундан фойдаланади. Муҳими у, ўз-

ўзини баҳолай олиш, ташқаридан кузатиш, хатти-ҳаракатларини мунтаазам

равишда таҳлил қилиш, танқидий баҳо бериш салоҳиятига эга бўлиши

лозим. Мазкур этикавий нормаларга амал қилиш, зеро, унинг талаблари

ахлоққа нисбатан нисбий кўриниш касб қилсада, профессионал хизмат

доирасида мувофаққиятга эришиш гарови бўлиб хизмат қилади.

Амалиѐтда кўпчилик раҳбарларнинг бошқарув фаолияти самарадорлиги

кўп жиҳатдан раҳбарнинг ўз лавозимида қанча муддат ишлаганига, яъни

бошқарув жараѐнида орттирган тажрибасига боғлиқ деб ҳисобланади.

Тадқиқотларда эса, таълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш ва

такомиллаштиришда раҳбарларнинг бошқарув фаолияти самарадорлиги

асосан уларнинг бошқарув йўналишидаги тушунчалари, билими, кўникма ва

малакалари даражасига ҳамда уларнинг шахсий хусусиятлари, касбий

тайѐргарлигига ва шахсий сифатларига боғлиқ, деб кўрсатилади.

Мазкур фикрга асосланган ҳолда, адабиѐтларда келтирилган раҳбар

шахси ва унинг шахсий хусусиятлари ҳамда касбий тайѐргарлигига ва эга

бўлган шахсий сифатларига хос қуйидаги талабларни келтириш мумкин.

Барча бўғинларда инсофли, диѐнатли, билимдон, тажрибали раҳбар

бошчилик қилмас экан, мустақил мамлакатимизнинг обрўси, унинг

манфаати учун мардлик, жонкуярлик билан ишламас экан, ишларимиз

кўнгилдагидек бўлмайди.

Раҳбар ҳар қандай вазиятларда ҳам ўзини тута олиши, ташаббускор

бўлиши, ҳар қандай вазиятлардан жамоани олиб чиқа олиши, тараққиѐт

билан баробар қадам ташлаши, кўпчилик дарди билан яшаши, ҳамкорлик,

Page 124: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

124

ҳамжиҳатлик, ҳамижодкорлик билан иш юритиши, касбий-услубий маҳорат

эгаси бўлиши, сўзи билан иши бир бўлиши, мақсадни аниқ қўя оладиган ва

унинг ижросини таъминлайдиган бўлиши, виждонли ва адолатли бўлиши,

самимий, вазмин, бағрикенг бўлиши, ижодкор, бунѐдкор ва яратувчан

бўлиши, талабчан ва меҳрибон, вақтнинг қадрига етадиган, хушмуомала

инсон бўлиши керак.

Лавозим вазифалари бўйича қўйилган талабларда раҳбар ва педагог

кадрлар томонидан биринчи навбатда давлат сиѐсатини, таълим соҳасига

оид бўлган меъѐрий ҳужжатларни, таълим-тарбия жараѐнини илмий асосда

ташкил этиш қоидаларини чуқур билишига ва ўз фаолиятида қўллаш

кўникмаларига алоҳида эътибор қаратилган.

У.И.Иноятовнинг таъкидлашича, таълим муассасаси раҳбарларининг

билими, кўникма ва малакалари даражасини баҳолаш мезонида

баҳолашнинг алоҳида кўрсаткичлари сифатида қуйидагиларга эътибор

қаратилади:

1. Квалификация – бу раҳбарнинг педагогика соҳасидаги билими,

таълим-тарбия жараѐнини ташкил этиш, таълим-тарбия жараѐни

иштирокчилари ҳамда ходимларнинг педагогик ва психологик

хусусиятлари, мутахассислиги ҳамда касбига нисбатан қўйилаѐтган

ижтимоий меъѐр ва талабларни билиши, шунингдек, бўлажак мутахассис

квалификацияси ҳамда таълим муассасасини бошқаришнинг назарий

асослари йўналишида тушунчаларга эга бўлиши.

2. Касбий маҳорат – бу мавжуд ягона педагогик талаблар асосида,

педагогик ходимлар ҳамда ўқувчиларнинг имкониятларини ўрганиб, уларни

ҳисобга олган ҳолда, мактаб жамоасини шакллантириш, унинг фаолиятини

мувофиқлаштириш, жамоа олдида турган вазифаларни бажаришда мавжуд

муаммоларни ва масалаларни ҳал этиш йўлларини кўрсатиш; жамоатчилик

ташкилотларини тузиш ва уларни мактабни бошқариш ишларига жалб

этиш; ўзаро муносабатларни мувофиқлаштириш асосида педагогик

ходимлар билан таълим олувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил

этиш, танқид ва ўз-ўзини танқид заруриятини ҳисобга олган ҳолда уларнинг

хатти-ҳаракатларини мувофиқлаштириш, тартиб-интизомни ва

уюшқоқликни сақлаш; бошқарув фаолиятининг мақсад ва вазифаларини

белгилаш; мактаб жамоаси фаолияти ҳамда педагогик ходимларнинг

фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш йўналишларидаги

ижтимоий-психологик кўникма ва малакалардан иборат.

3. Фаолият унумдорлиги – бу таълим олувчиларнинг давлат таълим

стандартлари асосидаги ўзлаштириш кўрсаткичлари.

“Доминантлик” сўзи бир неча маънони билдиради. Раҳбарлик

мавзусидан келиб чиқилса, ―ўзгаларга таъсир этиш” деган маънони

англатади. Юқорида таъкидланган маънодаги «таъсир этиш» ибораси

ҳиссиѐт туфайли ўзгаларни ўзига жалб эта билиш, ўзаро муносабат

натижасида ўзига нисбатан хайрихоҳлик туйғусини шакллантиришни

англатади. Чунки ташкилотнинг илғор фаолияти учун раҳбар зиммасидаги

мажбурият ва ваколатларнинг ўзи етарли эмас. Бошқарув соҳаси

Page 125: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

125

мутахассислари Г.Кунц ва С.Доннелнинг фикрича, ―Агар ходимлар

раҳбарият томонидан ўрнатилган тартиб-қоидаларгагина риоя этиб меҳнат

қилганларида, улар имкониятларини 60–65 % ишлата олар ва ўз

мажбуриятларини бажариб, ишдан бўшамасликка баҳона топар эдилар.

Ходимларнинг қобилиятидан тўла фойдаланиш ниятида бўлган раҳбар

уларда шунга лойиқ ҳис-туйғуни уйғота олиши лозим‖. Бу ўринда

раҳбарнинг етакчилик қобилияти намоѐн бўлади. Ташкилот доирасидаги

норасмий муносабатлар тизимида пешқадам раҳбаргина ўз ходимлари

қобилиятини жамоа ишига тўлиқ, яъни 100 фоиз жалб эта олиши мумкин.

Назорат учун саволлар:

1. Раҳбар маънавиятининг бошқарувда намоѐн бўлиши деганда

нимани тушинасиз?

2. Абу Наср Форобий ―Фозил одамлар шаҳри‖ асарида етакчига

хос бўлган қайси хислатларни биласиз?

3. Таълим муассасалари рахбарларининг маънавий қиѐфаси

нимадан иборат?

4. Таълим муассасалари рахбарларининг маънавий маданияти

нимадан иборат?

5. Раҳбарнинг жамоага нисбатан қандай хусусиятлар бор?

6. Ўзбекистон Президенти томонидан Раҳбарга қўйиладиган

талаблар нимадан иборат?

7. Ш.М.Мирзиѐев раҳбар ходимлар қандай хислат ва қирраларга

эга бўлишини кўрсатиб ўтди?

4-мавзу: Умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимларини

аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида ( 2 соат амалий машғулот)

Амалий машғулотдан мақсад: тингловчиларда Умумий ўрта таълим

муассасаси педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида

билимларни ривожлантириш.

Амалий машғулот фронтал усулдан фойдаланилади

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ УЧУН НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛ

Вазирлар Маҳкамасининг ―Умумий ўрта таълим муассасаси педагог

ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби‖ тўғрисидаги Низомни

мазмун моҳияти

“Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан

ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини

аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди

( Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарори)

Page 126: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

126

Ўқув фани бўйича малакаси, дарс ўтиш маҳорати, меҳнати

самарадорлиги ва ижтимоий – сиѐсий билимларини оширган педагог

кадрларни рағбатлантириш;

иш ҳақи миқдорини ошириш имкониятларини яратиш;

хорижий тилларни ўрганишни қўллаб-қуватлаш;

компьютер техникаси ва ахборот коммуникация технологиялари, шу

жумладан, Интернет жахон ахборот тармоғидан фойдаланиш бўйича

амалий кўникмаларга эга бўлишнинг мажбурийлигини таъминлаш.

Аттестация мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим

муассасалари педагог кадрлари учун ҳар беш йилда ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими муассасалари педагог кадрлари учун ҳар уч йилда бир марта

ўтказилади.

Ишга янги қабул қилинган кадрлар бир йилдан сўнг, олий ѐки ўрта

махсус, касб-ҳунар таълими муассасалрини битириб биринчи бор ишга

кирганлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб

этилади.

Меҳнатга лаѐқатсизлик варақаси расмийлаштирилган ҳолда узоқ

муддат ―уч ойдан ортиқ‖ даволанаѐтган, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани

парвариш қилиш таътилидаги педагог кадрлар иш фаолиятига

қайтганларига бир йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади.

Аттестация ҳар йили март-июнь ойларида ўтказилади.

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан

ташқари давлат таълим муассасалари (кейинги ўринларда-таълим

муассасалари) раҳбарлари аттестация муддатини бир ой олдин эълон қилади

ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништиради.

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан

ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларининг малака

тоифалари ѐки лавозимлари мазкур таълим муассасаларининг бир туридан

бошқасига ишга ўтганда сақланади.

Бунда халқ таълими тизими педагог кадрларининг иккинчи малака

тоифаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг катта ўқитувчи

лавозимига, биринчи малака тоифаси-етакчи ўқитувчи лавозимига, олий

малака тоифаси-бош ўқитувчи лавозимига тенглаштирилади.

Педагог кадрлар ўрта махсус, касб-ҳунар, олий маълумотли илмий

даража олганлиги ѐки қайта тайѐрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги

дипломда кўрсатилган тайѐрлов, таълим йўналишлари, мутахассислик ѐки

ихтисосликларига мос келадиган фанлар бўйича аттестациядан ўтади.

Педагог кадрларнинг дипломида биттадан ортиқ тайѐрлов ѐки таълим

йўналиши, мутахассислик ѐки ихтисослик кўрсатилган бўлса, улар дарс

бераѐтган ҳар бир ўқув фани бўйича алоҳида аттестациядан ўтади.

Таълим муассасалари раҳбарлари аттестациядан ўтувчиларнинг ҳар

бири учун алоҳида ҳужжатлар йиғмажилди тайѐрлайди.

Ҳужжатлар йиғмажилдида аттестациядан ўтувчининг паспорти,

дипломи, аттестациядан ўтганлиги тўғрисида олган ва амалда

фойдаланаѐтган сертификати (агар мавжуд бўлса), малака оширганлиги

Page 127: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

127

ҳақидаги сертификати нусхалари, маълумотнома сўнги бир йил давомида

ўтган дарсларининг таҳлиллари, очиқ дарслар ўтганлиги хақидаги

маълумотлар, таълим олувчилари рейтинги ва эришган ютуқлари (агар

мавжуд бўлса) тўпланади.

Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби халқ таълими

муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими

мудири (комиссия раиси), халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва

уларнинг малакасини ошириш институтларининг маъсул ходими

(комисссия раис ўринбосари), туман (шаҳар) хокимлигининг таълим

соҳасига масъул ходими, касаба уюшмаси вакили, уч нафар аттестациядан

ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари комиссия котиби)

иборат бўлади.

Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби таълим муассасалари

рахбари (комиссия раиси), халқ таълими муассасалари фаолиятини методик

таъминлаш ва ташкил этиш туман шаҳар бўлими ходими (комиссия

раисининг ўринбосари), касаба уюшмаси ва ота-оналар қўмитаси вакиллари,

уч нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир

нафари комиссия котиби) иборат бўлади.

Аттестация икки босқичда ўтказилади:

Биринчи босқичи - аттестациядан ўтувчиларнинг ўқув фани бўйича

малака синови натижалари, дарс ўтиш маҳорати ва мехнати самарадорлиги

эксперт гурухи томонидан ўрганилади ҳамда тегишли тавсиялар

тайѐрланади;

Иккинчи босқичи - аттестация комиссиялари томонидан педагог

кадрларинингг хорижий тиллар, компьютер техникаси ва ахборот

коммуникация технологияларини билиши ҳамда ижтимоий-сиѐсий

билимларни аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказилади, суҳбат жараѐни

видеотасвирга олинади ва берилган саволлар ва жавоблар махсус

(саҳифаланган, тикилган ва муҳрланган) дафтарга қайд этилади.

Суҳбат жараѐни: - хорижий тиллар, компьютер техникаси ва ахборот

коммуникация технологияларни билиши ҳамда ижтимоий-сиѐсий

билимларини аниқлаш юзасидан ўтказилган сухбат якунлар орқали

белгиланади.

Аттестация комиссияси аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этган

йиғилиш ваколатли хисобланади.

Аттестация комиссиялари қуйидаги қарорлардан бирини қабул

қилади:

А) олий малака тоифали ѐки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр

баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

75 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлса - ―Аттестациядан ўтди, олий

малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақлансин‖;

75 фоиздан паст кўрсаткичга эга бўлса - ―Аттестациядан ўтмади,

биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими)га туширилсин‖;

Page 128: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

128

Б) биринчи малака тоифали ѐки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог

кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

75 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлса - ―Аттестациядан ўтди, олий

малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилсин‖;

75 фоиздан 65 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса - ―Аттестациядан ўтди,

биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақлансин‖;

65 фоиздан кам кўрсаткичга эга бўлса - ―Аттестациядан ўтмади,

иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) га туширилсин‖;

В) иккинчи малака тоифали ѐки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог

кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

65 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлса – ―Аттестациядан ўтди,

биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) берилсин‖;

65 фоиздан 60 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса – ―Аттестациядан ўтди,

иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақлансин‖;

60 фоиздан кам кўрсаткичга эга бўлса - ―Аттестациядан ўтмади,

мутахассис (олий ѐки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи)

лавозимига туширилсин‖;

Г) мутахассис, олий ѐки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли

ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:

60 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлса - ―Аттестациядан ўтди,

иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилсин‖;

60 фоиздан 55 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса - ―Аттестациядан ўтди,

мутахассис (олий ѐки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи)

лавозими сақлансин‖;

55 фоиздан кам кўрсаткичга эга бўлса - ―Аттестациядан ўтмади,

мутахассис (олий ѐки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи)

лавозимига мувофиқ эмас‖.

Аттестация комиссиялари мутахассис, олий ѐки ўрта махсус касб-

ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозмидаги педагог кадрлар бўйича

―Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий ѐки ўрта махсус касб-ҳунар

маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас‖ қарорини қабул қилса,

улар навбатдан ташқари малака ошириш курсларига юборилади ҳамда

кейинги йилда қайта аттестацияга жалб этилади.

Аттестация комиссиялари қайта аттестацияга жалб этилган педагог

кадрлар бўйича ―Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий ѐки ўрта махсус

касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас‖ қарорини

қабул қилса, иш берувчи томонидан улар билан тузилган мехнат

шартномаси мехнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилинади.

Баҳолаш мезонлари бўйича ўртача кўрсаткич чиқарилмайди ҳамда

баҳолаш мезонларининг бирортаси бўйича белгиланган кўрсаткичдан паст

баҳоланса ―Аттестациядан ўтмади‖ деган қарор қабул қилинади.

Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг

малака тоифаси ѐки лавозими сертификат асосида белгиланади.

Page 129: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

129

Сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган педагог кадрларга

мутахассис, олий ѐки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи

лавозими бўйича ҳақ тўланади.

Сертификатнинг амал қилиш муддати тугаб, мутахассис, олий ѐки

ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозими бўйича ҳақ

тўланаѐтган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга охирги сертификатида

кўрсатилган малака тоифаси ѐки лавозими бўйича жалб қилинади.

Аттестациядан ўтганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлмаган ишга

янги қабул қилинган педагог кадрларга ѐхуд олий ѐки ўрта махсус, касб-

ҳунар таълими муассасаларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог

кадрларга қуйидаги тартибда малака тоифаси (лавозими) берилади:

ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли педагог кадрларга - ўрта махсус,

касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозими;

бакалавр даражасига – мутахассис ѐки олий маълумотли ўқитувчи

лавозими;

магистр даражасига эга мутахассисларга, шунингдек олий маълумот

даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий

маълумотли педагог кадрларга – иккинчи малака тоифаси ѐки катта

ўқитувчи лавозими (ушбу малака тоифаси ѐки лавозими аттестация

натижасига кўра ўзгариши мумкин);

фан номзоди ѐки фан доктори илмий даражасига эга бўлган педагог

кадрларга – олий малака тоифаси ѐки бош ўқитувчи лавозими (мазкур

малака тоифаси ѐки лавозими аттестация натижасига кўра ўзгариши

мумкин).

Назорат учун саволлар:

1. Ўқув фани бўйича малакаси, дарс ўтиш маҳорати, меҳнати

самарадорлиги ва ижтимоий – сиѐсий билимларини оширган педагог

кадрларни рағбатлантиришда нималарни иноботга олинади?

2. Педагог кадрларнинг дипломида биттадан ортиқ тайѐрлов ѐки таълим

йўналиши, мутахассислик ѐки ихтисослик кўрсатилган бўлса, улар қайси

фандан дарс бериши мумкин?

3. Аттестация нечи босқичда ўтказилади?

4. Аттестациядан ўтган ѐки ўтмаган педагог кадрларнинг базавий тариф

ставкалари қандай белгиланади?

5. Олий ѐки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини битириб

биринчи бор ишга кирадиган педагог кадрлар қайси тартибда малака

тоифаси (лавозими) берилади?

5- мавзу: Мактабни бошқаришда ички назоратни ташкил этиш

(2 соат амалий машғулот)

Амалий машғулотдан мақсад: тингловчиларда таълим муассасасида

ўқувчиларда тадқиқотчиликни риволантиришга оид билимларни

ривожлантириш.

Page 130: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

130

Амалий машғулот кичик гуруҳларда турли интерфаол методлардан

фойдаланилади.

1-гуруҳ учун топшириқ – мактаб бошқарувида ички назорат

2-гуруҳ учун топшириқ - мотивация ва назорат қилиш муаммолари,

уларнинг ечими.

3-гуруҳ учун топшириқ - самарали назоратнинг олти тавсифи.

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ УЧУН НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛ

Мактаб бошқарувида ички назорат

Мактабнинг ички назорати – бу мактаб жамоаси ўз олдига қўйган

таълим-тарбия жараѐнини тўғри ташкил этиш, ҳар томонлама чуқур

ўрганиш ва таҳлил қилиш, камчиликларни ўз вақтида тузатишдан

иборатдир.

Мактаб ички назорати ўқувчилар билан бир қаторда педагогик жамоани

ҳам интизомга ундайди.

―Таълим тўғрисида‖ги Қонуннинг 2-моддасига кўра, таълим

муассасаларида қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият кўрсатадиган жамоа

бошқаруви органлари ҳар бир мактабда: педагогик кенгаш, методик кенгаш,

методбирлашма кенгаши, ота-оналар қўмитаси, жамоатчилик кенгаши,

васийлик ва ҳомийлик кенгаши, ўқувчиларнинг ўзини-ўзи бошқариш

органлари (ўқувчилар ташкилоти ва етакчилар) фаолият кўрсатадилар.

Мактаб бошқарувида ички назорат:

мактаб бошқарувида ички назорат илмий асосда ташкил этилганда;

ички назоратни таъминлаш учун энг оптимал йўл танланганда;

мактаб ички назоратини режа билан ташкил қилиб, мактаб раҳбарлари

назоратнинг барча объектлари ва йўналишлари тўғрисида аниқ ва пухта

тасаввур ҳосил қилганларида;

айрим фанларни ўқитиш жараѐнида таҳлил қилинаѐтган масала бўйича

методик ишлар, моддий базадан фойдаланиш самарадорлиги, суст

ўзлаштирадиган ва иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш жараѐни

ўрганилганда;

мактаб раҳбарияти ички назоратни яхши ташкил этиш учун вақти, кучи,

билими, ғайрати, шижоатини аямаганда;

мактаб раҳбарияти ҳар бир дақиқада мактабдаги аҳволни яхши билган

ҳоллардагина кутилган натижаларни беради.

Мактаб раҳбаридан:

–ташкилий-маъмурий бошқарув (мақсадли буйруқ бериш, талаб қилиш,

кўрсатма бериш, фармойишлар чиқариш ва ҳоказолар);

– молиявий-иқтисодий бошқарув (иқтисодий, молиявий масалаларни

назорат қилиш);

– психологик-педагогик таъсир ўтказиш;

– бошқарувда мотивация (рағбатлантириш);

– бошқарув ва назоратда бутун жамоани жалб этиш усулларини яхши

билиши ва амалда қўллай олиши талаб қилинади.

Page 131: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

131

Бунда мактабнинг барча соҳалардаги ишини чуқур таҳлил қилишда

демократия тамойилларига асосланган ҳолда камчилик-ларни очиқ,

принципиал, ўз-ўзини танқид асосида кўрсатиб бериш керак.

Мактабда ички назоратни амалга ошириш учун қуйидагиларни бажариш

мақсадга мувофиқдир:

мақсадни билиш;

мавзуни танлаш;

мониторинг дастурини тузиш (саволлар тўплаш, назорат

топшириқлари, тестлар);

шакл ва усуллар танлаш;

ишларнинг ҳақиқий аҳволини текширишни ташкил этиш;

назорат натижалари асосида мактабнинг буйруғи ва қарорини чиқариш;

жамоада назорат натижаларининг педагогик-мониторинг таҳлилини

ўтказиш;

айрим фанларни ўқитиш аҳволини ўрганаѐтганда методик ишлар,

моддий техника база, суст ўзлаштираѐтган ва иқтидорли болалар билан

ишлаш;

ўринбосарларига юклатилган ишларнинг бажарилиши ҳақидаги

ахборотни олиб туриш, текширув натижаларининг педагогик-мониторинг

таҳлилини ўтказиш, мавжуд натижаларга асосланган ҳолда хулосалар

чиқариш;

методбирлашмалар, илғор ўқитувчилар ва мактабдаги жамоат

ташкилотларига таяниши.

Ўқув йили давомида мактаб йиллик иш режасини педагогик кенгаш,

раҳбар ҳузуридаги йиғилишларда назорат қилиб, текшириладиган

фанларнинг ўқитилиши ва бошқа масалалар август ойидаги педагогик

кенгашда муҳокама қилиниб тасдиқланади ва ўқитувчилар (мониторинг)

хонасида кўринарли жойга осиб қўйилади.

Ҳар бир раҳбардан бошқарув назарияси ва амалиѐтини яхши даражада

эгаллаб олиши, мактабни бошқариш ва унинг фаолиятини назорат қилиш,

тажрибаларни ҳар томонлама ўрганиш ҳамда уни мактаб ҳаѐтига татбиқ

қилиш йўли билан мактабнинг ички бошқарув ва назорат тизимини қайта

қуриш ва такомиллаштириб боришни талаб этади.

Мактаб раҳбари ички назоратни таъминлашда ўқитувчиларнинг

ташаббусларини қўллаб-қувватлаши, ўзи янгича ташаббуслар билан чиқиб,

долзарб масалаларни таълим-тарбия жараѐнига йўналтирилган маърузалар

қилиши ва ходимларга ишониши керак.

Мактаб бошқарувида ҳар бир мактабда ўқув йилининг бошида ички

назоратни таъминлаш учун ички назорат тизими яратилиши лозим. Бунинг

учун доимий назорат қилинадиган соҳалар танлаб олинади ва ҳар бир ўқув

йили учун даврий иш жадвали тузилади.

Мотивация ва назорат қилиш муаммолари, уларнинг ечими

Дастлаб ушбу муаммога дахлдор бўлган, зарур бир неча таърифларни

бериб ўтамиз.

Page 132: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

132

Мотивация — бирор инсонда (одам ѐки одамлар гуруҳини) маълум

мақсадларни рўѐбга чиқариш учун йўналтирилган фаолиятни

рағбатлантириш жараѐни.

Мукофотлаш — бу инсон ўзи учун қимматли ҳисоблаган ҳамма нарса.

Бироқ қимматли нарсалар тушунчаси одамларда ўзига хос, мукофот ва

унинг нисбий қимматини баҳолаш ҳам турличадир. Мана, оддий мисол.

Катта маблағга эга бўлган бадавлат одам бир неча соатлик самимий

дўстона муносабатларни, эҳтимол, катта пул микдоридан афзал кўриши

мумкин.

Назорат — бу бошқарувнинг юзага келаѐтган муаммоларни, улар жуда

жиддийлашиб кетишидан илгари, аниқлаш ва ҳал қилиш учун энг муҳим

вазифасидир. Бу муассаса олдида турган мақсаддарга эришишни

таъминлайдиган жараѐн. Назорат, шунингдек, рағбатлантириш

дастакларидан бири ҳамдир. Режалаштиришни ҳам, ташкилий тизимларни

яратишни ҳам, мотивацияни ҳам назоратдан бўлак ҳолда кўриш мумкин

эмас, чунки уларнинг барчаси бошқарув жараѐнининг асосий таркибий

қисмларидан ҳисобланади. Раҳбарлар доимо одамларни сифатли ишлашга ундаш зарурлигини

англаб келганлар. Бироқ кўпчилик одамларнинг сифатли ишлаши учун

ходимни моддий жиҳатдан рағбатлантиришнинг ўзи етарли, деб

ҳисоблайдилар. Аммо одамларни ғайрат-шижоат билан ишлашга ундовчи

нарса фақат пул деган, мияда мустаҳкам ўрнашиб қолган хато фикрга

барҳам бериш лозим. Шунингдек, инсон фаолиятини мотивациялашга

бўлган замонавий нуқтаи назарлар асосини аниқлашга уриниб кўрамиз. Биз ишга бор куч-ғайрати билан ѐндашувишга мажбур қилувчи асл

инсоний истакларни аниқлаш қийин ва фавкулодда мураккаблигини билиб

оламиз. Лекин мотивациянинг замонавий моделларини ўзлаштириб олиб,

раҳбар билимли, фикрловчи ходимни таълим муассасаси мақсадларига

эришишга йўналтирилган вазифаларни бажаришга жалб қилишда ўз

имкониятларини сезиларли тарзда кенгайтириши мумкин. Бошқариладиган жамоага мажбурлаш услуби ѐки ундаш услуби билан

таъсир қилиш мумкин. Биринчи жиҳатда ходимларни бирон-бир вазифани

бажаришга мажбурлайдилар, иккинчисида эса, улар манфаатдор

бўлганликлари боис, топшириқни бажаришга ўзлари ҳаракат қиладилар. Жамоага таъсир қилишда раҳбарликнинг қуйидаги усулларини ажратиб

кўрсатиш мумкин: авторитар (сўзсиз, кўр-кўрона бўйсунишга асосланган) усул;

демократик усул;

либерал усул (муросасозлик, муросага келган ҳолда).

Авторитар усулда, асосан, қуйидаги мажбурлаш, регламентга асосланган

таъсирдан фойдаланилади: йўриқномалар, буйруқлар, қарорлар,

фармойишлар ва ҳоказо. Бунда раҳбар ходимларини ўзи шахсан тўғри деб ҳисоблайдиган

нарсаларни бажаришга мажбур қилади. Бундан ташқари қаттиққўлликка

Page 133: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

133

асосланган ташкилий бўйсунувни асос қилиб олган, педагогик жамоа

билан маслаҳатлашмасдан, фикр олмасдан иш юритади

Демократик ва либерал усуллар қўлланганда раҳбарлар рағбатлантириш

чораларидан фойдаланадилар: • моддий рағбатлантириш;

• маънавий-ахлоқий рағбатлантириш.

Рағбатлантириш мазмун-моҳияти — ходимда нафақат виждонан, ҳалол,

балки ижодий ишлашга, мақсадга тезроқ ва самаралироқ эришиш

имконини берадиган ѐндашувларни фаол излашга эҳтиѐж уйғотишдан

иборат. Шу билан бирга, қаттиққўлликка асосланган ташкилий бўйсунув

зарурати бекор қилинади. Таълим сифатини кўтариш услублари ва йўллари

бўйича педагог жамони фикрилари ва таклифларини олиб ишларни ташкил

этади. Раҳбарликнинг демократик ва либерал усуллари ўртасига тенглик

белгисини қўйиш мумкинми?

Албатта, мумкин эмас. Либерал раҳбар бошқараѐтган жамоада, кўпинча,

ташқаридан қараганда, ҳамма нарса кўнгилдагидек кўринади. Иш кетяпти,

юқори ташкилотлар топшириқлари расман бажариляпти. Ходимлар

(айримлари) бошлиққа ҳамду санолар айтадилар, чунки ―ширин кулча

усули‖ уларни тўла қониқтиради. Либерал раҳбар қўли остида ўзини

ишлаѐтгандек кўрсатиш жуда осон. Меҳнат интизоми назарга илинмайди.

Лекин ишни бажариш зарур. Ишни бажариш ўз одатига кўра масъулиятли,

ҳар қандай раҳбар қўли остида ҳам яхши ишлайдиган ходимлар зиммасига

тушади. Бундай меҳнат жамоаларида аста-секин норозилик, ғижиниш

етилиб боради, ишга бўлган қизиқиш йўқолади, бунинг устига, меҳнатга

ҳақ тўлаш текисчилик (баравар ҳақ тўлаш) тизими бўйича амалга

оширилади. Чунки раҳбар ҳеч кимни хафа қилишни хоҳламайди. Шундай қилиб, раҳбар ходимларга таъсир ўтказишнинг барча

воситаларидан фойдалана олиши керак, ходимлар қандай шароитларда

ишда яхши натижаларга эришишга интиладилар, қандай ҳолларда бўйин

товлайдилар - барчасини билиши зарур.

Келинг, мотивация масалалари билан боғлиқ бўлган энг хусусиятли

жиҳатларни ажратиб кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Мотивациянинг айрим қонунларини ифодалаймиз. Ҳар бир инсонга маълум бир мотивация тизими хос бўлади. Ҳамма учуй

фаол хатти-ҳаракатларга рағбат берадиган ягона воситалар йўқ. Одамларни,

уларнинг хатти-ҳаракатларини турли асослар, турли шахсий мақсадлар

бошқариб туради. Яъни ҳар бир одам ўз ҳаракатларининг ички

мотивациясига эга. Шу билан бирга, одамлар хатти-ҳаракатини белгилаб

берувчи умумий ташқи қонуниятлар мавжуд. Жумладан: хизмат вазифалари ва ҳуқукдарии белгилашда аниқлик, жамоа ичидаги

меҳнатни меъѐрлаштириш ва регламентлаш;

жамоадаги яхши интеллектуал муҳит, қониқарли меҳнат шароитлари,

ишдан қониқиш. Ҳар бир ходимнинг ўзини кўрсата олиши,

имкониятларидан тўлиқ фойдаланиши учун шарт-шароитлар мавжудлиги;

Page 134: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

134

раҳбарнинг шахсан намуна кўрсатиши;

мақсад ва имкониятларнинг мувофиклиги;

мақсаднинг аниқлиги, тугал натижаларга фақат аниқ мақсадлар олиб

бориши;.

хатти-ҳаракатлар онгли равишда қилиниши керак;

инсон ўзининг кераклигини ҳис қилиши, унинг ғоялари ва таклифлари

эътироф этилишини англаши зарур. Инсон кун давомида талаб қилиб

олинмаса, безовта қилинмаса, ўзини бахтли ҳисоблайди, деганлар қаттиқ

янглишадилар;

Меҳнат натижалари эгасиз бўлмаслиги даркор. Одатда, кўп одамлар

ўзларининг кераклигини исботлашни, меҳнат натижалари учун жавоб

беришни аниқ, муайян фойда келтираѐтганликларини билишни, ўз меҳнати

сифати тўғрисида ахборот олишни истайдилар;

• моддий ва маънавий рағбатлантириш орқали хизматларни эътироф

қилиш;

• жамоа ҳаѐтига доир тўлиқ, объектив, аниқ ахборотларни тўплаш ва

унинг банкини яратиш;

• малакани мунтазам ошириш учун шарт-шароитлар мавжуд бўлиши,

шу жумладан, илғор тажрибани ўрганиш бўйича хизмат сафарлари ташкил

қилиш, турли семинарлар, конференцияларда иштирок этиш жуда

муҳимдир. Зарур адабиѐтлар, ахборотлар олиш, шу жумладан,

ўқитувчиларнинг илғор тажрибаси, ижодий янгиликлари тўғрисидаги

ахборотларни эркин олиш имконининг мавжудлиги ва ҳоказолар;

• иш жараѐнида янги билимлар олиш;

• ташаббусни рағбатлантириш. Мабодо бирор ходимингизнинг таклифи

сизга конструктив бўлиб туюлмаса ҳам, уни мақтанг. Акс ҳолда, ходим

бирон-бир нарсани умуман таклиф қилмай қўяди. Агар ишни тез, сифатли

бажариш ва ҳаракат қилишлик шу ходим зиммасига бошқа ходим ўз

вақтида бажармаган иш қўшимча равишда, бунинг устига қўшимча иш

учун моддий компенсациясиз юкланишига олиб келса, тез ва сифатли

ишлаш истаги сўнади;

• «Ташаббус жазосиз қолмас», «Ўйлаб топдингми? Бажар» қабилида

иш тутманг.

Ходим ижобий ундашларга парво қилмаса ва рахбарнинг ҳеч

қанлай хийла-найранги уни ҳеч бўлмаганда виждонан ишлашга

мажбур қилолмаса, нима қилиш керак?

Мотивация усуллари, сўзсиз, мажбурлаш методларини ҳам назарда

тутади. Мабодо ходим ва ходимлар гуруҳи ўз хизмат вазифаларини

бажармасалар ѐки сифатсиз бажарсалар ва маъмурият уларга ижобий таъсир

қилиш имкониятларидан фойдаланиб бўлган бўлса, мажбурлаш методини

қўллаш зарур. Бу методларни шартли равишда уч гуруҳга бўламиз: интизомий жазо;

иқтисодий воситалардан фойдаланиш;

батафсил йўл-йўриқ кўрсатиш ва мунтазам назорат қилиш.

Page 135: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

135

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига мувофиқ раҳбар интизомий

жазонинг қуйидаги турларини қўллашга ҳақли:

хайфсан;

ўртача ойлик иш ҳақининг белгиланган микдорида жарима солиш;

меҳнат шартномасини бекор қилиш;

мажбурлашнинг дастлабки усули сифатида ходим хулқ-атвори

ходимлар жамоаси мажлисида кўриб чиқилиши мумкин.

Баъзи одамлар учун иқтисодий воситалар етарли даражада таъсир қилади:

қўшимча тўловларни, устамалар ва бошқа тўловларни олиб ташлаш ѐки

камайтириш, мукофотлардан, агар мукофот меҳнат битими ва жамоанинг

ички меҳнат тартиби қоидаларига мувофиқ меҳнат учун рағбатлантириш

чораси ҳисобланса, маҳрум қилиш.

Самарали назоратнинг олти тавсифи

Назорат ўзининг ҳақиқий вазифасини бажариши, яъни таълим

муассасаси мақсаддарига эришишни таъминлаши учун у бир неча муҳим

жиҳатларга эга бўлиши керак. 1. Стратегияга йўналганлик. Таълим-тарбия жараѐни самарали бўлиш

учун назорат стратегик хусусиятга эга бўлиши, яъни таълим муассасаси

тамойиллари ва мақсадларини акс эттириши ва қўллаб-қувватлаши керак.

2. Натижаларга мўлжалланганлик. Назоратнинг пировард мақсади

ахборот йиғиш, стандартлар ўрнатиш ва муаммоларни аникдаш эмас, балки

таълим муассасаси олдида турган асосий вазифаларни ҳал қилишдаи

иборатдир. Ўзгаришларни амалга ошириш ва уларнинг натижалари

тўғрисида хабар қилиш шу мақсадга эришиш воситаси сифатидагина

муқимдир. Мабодо сиз назоратни самарали қилмоқчи бўлсангиз,

назоратнинг очиқ-ойдин кўриниб турган бу воситалари таълим

муассасасининг асл мақсадларидан кўра кўпроқ муҳим ўринлар эгаллашига

йўл қўймаслик лозим. Масалан, энг яхши ўқитувчиларни улар ўз вақтида

тақвим режасини тузмаганликлари учунгина ишдан бўшатиш нодонлик

бўлур эди.

3. Назоратнинг моҳиятга мувофиқлиги. Назорат, ҳақиқатан ҳам, муҳим

бўлган нарсани холис ўлчаши ва баҳолаши зарур. Назоратнинг нотўғри

танланган механизми амалий жиҳатдан муҳим ахборотни йиғишдан кўра

кўпроқ уни ниқоблаши мумкин. Масалан, ўқувчилар томонидан физика

фанидан лаборатория ишлари бўйича топширилган синовлар микдорини

назорат қилиш мумкин. Бироқ бу ўтказилаѐтган лаборатория ишлари

даражаси ва сифатини баҳолай олмайди.

4. Назоратнинг ўз вақида ўтказилиши. Назоратни ўз вақтида ўтказиш

деганда уни юқори тезлик билан амалга ошириш ва ўтказиш даврийлиги

эмас, балки назорат қилинаѐтган предметга айнан мувофиқ келувчи ўлчаш

ѐки баҳолашлар ўтказиладиган вақт оралиғи тушунилади. Самарали назорат

тизими — бу салбий ҳолат вужудга келиб, ривожлангунча одамларга зарур

ахборот берувчи тизимдир.

Назоратнинг мослашувчанлиги. Агар кўзда тутилмаган бирон-бир

нарсани олдиндан билиш мумкин бўлса, назоратга эҳтиѐж қолмайди. Режа

Page 136: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

136

сингари, назорат ҳам етарли даражада ўзгарувчан бўлиши ва бўлиб

ўтаѐтган ўзгаришларга мослашувчан бўлиши лозим. Назоратнинг оддийлиги. Одатда энг самарали назорат, бу —

мўлжалланган мақсадлар нуқтаи назаридан энг оддий назоратдир.

Назоратнинг энг оддий усуллариозкуч талаб қилади ва анча тежамлидир.

Лекин, энг муҳими шундаки, агар назорат тизими ўта мураккаб бўлса ва

ўзаро биргаликда ҳаракат қилаѐтган одамлар бу тизимни тушунмасалар ва

қўллаб-қувватламасалар, назоратнинг бундай тизими самарали бўлмайди. Ташаббус ва ижод жамоа ҳаѐтининг меъѐрига айланишига қайси

методлар билан эришиш мумкин?

Бу муаммони кўриб чиқиш учун мотивациянинг ижтимоий-педагогик

соҳаси бўлган ички мотивлар ҳақида сўз юритамиз. Биринчидан. кўпчилик одамларга ўзларини керакли, зарур одам деб ҳис

қилиш ѐқишини унутмаслик керак. Агар раҳбар рағбатлантириш ва

жазолаш билангина яхши натижаларга эришиш мумкин деб ҳисобласа, у

хато қилади. Муваффақият қувончи ва эътироф, кўпинча, маошнинг

кўпайиши, пул мукофоти ѐки жазодан қўрқишдан кўра, кўпроқ таъсир

қилиб, меҳнат қилиш ва мақсадга эришиш истагини оширади. Иккинчилан, ишни жамоа фаолиятининг ўзини пухта ташкил қилишдан

бошлаш керак. Бунда қуйидагилар назарда тутилади: ходимларнинг барча тоифаларга қўйиладиган асосли, малакали

талаблар мавжудлиги;

хизмат вазифаларини аниқ белгилаш, топшириқни бажариш бўйича

вазифа ва ваколатларни тақсимлаш;

тегишли материаллар, кадрлар ва вақт ресурслари билан таъминланган,

бажарилиши реал бўлган тадбирларни режалаштириш;

барча йўналишлар бўйича муддатларни белгилаш: муайян тадбирни

бажариш, ахборот, статистик ҳисоботлар олиш, текширишларни ташкил

қилиш ва шу кабилар;

ишларни бажариш учун зарур ахборотларни олиш эркинлиги ва бошқа

аспектлар.

Учинчидан. қуйидагиларни одат қилиб олиш керак: меҳнат

этикасини яхшилаш учун нима қилиш ва қилмаслик керак?

мукофотлашни ўқув жараѐнини ва ўқувчилар билими, кўникмалари ва

малакаларини, ривожланиш сифатини яхшилайдиган фаолият билан

бевосита боғланг; хатти-ҳаракати ва олган натижалари ушбу тоифа ходимлари

(ўқитувчилари) учун ўртача ҳисобланган кўрсаткичлардан юқори бўлган

ходимларни жамоа олдида эътироф қилинг; ўқитувчилар фаолияти натижалари ва ўқитиш сифатини аниқ баҳолаш

учун мезонлар ва кўрсаткичлар ишлаб чиқишда ходимларни раҳбарлар

билан бирга иштирок этишга унданг; раҳбарият баѐни ва мукофотнинг амалдаги тизими ўртасида катта

узилишлар қилманг;

Page 137: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

137

ўқув жараѐнини яхшилаш дастури ишдан қаноат ҳосил қилишни

оширишга қаратилган деб кўрсатишга уринманг; ўзлари билан ишни ҳақиқатда бажарувчилар ўртасида узилишни

кенгайтирувчи раҳбарлар учун махсус имтиѐзлар берилишини қўллаб-

қувватламанг.

Савол туғилади: айтайлик, мактабнинг бирорта муаммоси юзасидан

қарор(ѐки буйруқ) чиқариш учун директор ўқитувчилар, ота-оналар ва

ўқувчиларни жалб қилди, қарор овоз бериш орқали, яъни демократик йўл

билан қабул қилинди. Бундай қарор ҳар доим ҳам тўғри бўладими?

Амалиѐт шуни кўрсатадики, бу доим ҳам тўғри бўлмайди. Мактаб

маъмурияти, ўқитувчилар, ўқувчилар ва ота-оналар мактаб муаммоларини

кўпинча бир хил тушунмайдилар, бир вазиятнинг ўзини турлича

баҳолайдилар. Сабаби аниқ: бир қатор масалалар бўйича етарли билимга эга

бўлмаслик, ўз ҳуқуқлари, ваколатлари, масъулият меъѐрлари тўғрисида

аниқ тасаввурлар йўқлиги. Хулоса аниқ: агар биз расман эмас, ҳақиқатан ҳам бу одамларни қарорлар

чиқаришга жалб қилмоқчи бўлсак, уларни ўқитиш зарур. Ўқувчилар,

ўқитувчилар ва ота-оналар билан уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари,

масъулият меъѐри бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш, тегишли

меъѐрий ҳужжатлар билан таништириш ва тушунтириш, ҳуқуқлардан

амалда фойдаланиш имконини бериш, ўзини ўзи баҳолашга ўргатиш, зарур

адабиѐт ва ахборотлар олишга эркин йўл очиш. Шу тариқа биз бошқарув акс-садосига эришишимиз мумкин: бошкариш

— бирга бошкариш — ўзини-ўзи бошкариш.

Юқорида таъкидланганларни маълум тизимга соладиган бўлсак,

қуйидаги кўрсатилган ҳолат вужудга келади.

мотивация

I. 1. Моддий рағбатлантириш, тоифани кўтариш, мукофотлар ва

бошқалар.

2. Мансаб поғонаси бўйича кўтарилиш.

3. Маънавий рағбатлантириш, ташаккурнома эълон қилиш,

мукофотлаш ва бошқалар.

Чоралар:

Мотивация

асослари

Ташқи мотивлар Ички мотивлар

Жамоадаги

кўтаринки кайфият

Page 138: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

138

а) доимий назорат; б) меҳнат қонунчилигига асосан жазолаш.

II. 1. Ички интизом.

2. Ўзини-ўзи бошқариш.

3. Ўзини-ўзи идора этиш.

III. 1. Ошкоралик, хабардорлик.

2. Аниқ, асосланган иш тақсимоти.

3. Ҳамма жамоа аъзолари томонидан мақсаднинг аниқ тушунилиши.

4. Режалаштиришда ҳамманинг иштирок этиши.

5. Яхши меҳнат доимо рағбатлантирилишини тушуниш. Раҳбарлар

томонидан бошқаришни аниқ ташкил этишва бошқалар.

Хулоса

Юқоридагилардан келиб чиқиб таълим бошқарувида долзарб бўлган

мотивация ва назорат қилиш муаммоларини муҳокама этиб, қуйидаги

хулосаларга келдик. Биринчи. Мотивациянинг замонавий моделларини ўзлаштириб олган

раҳбарларгина ўз қўллари остидаги ходимларни муассаса мақсадларига

эришишга йўналтирилган вазифаларни бажаришга жалб қилишда ўз

имкониятларини сезиларли тарзда кенгайтиришлари мумкин.

Рағбатлантириш мазмун-моҳияти ходимда нафақат виждонан, балки

ижодий ишлашга, мақсадга тезроқ ва самаралироқ эришиш имконини

берадиган ѐндашувларни фаол излашга эҳтиѐж уйғотишдан иборат. Иккинчи. Маълумки, агар раҳбар ходимларни режалаштиришга жалб

қилса, иш қандай давомийликда, қандай усуллар билан бажарилишини, ким

нима учун жавоб беришини биргаликда ҳал қилса, ходимларга мақсад ва

вазифалар тушунарли бўлса, кутилган натижага эришилади, яъни

бошқариш — ҳамкорликда бошқариш — ўзини-ўзи бошқариш тизими

шаклланади.

Ички назоратнинг муҳим жиҳатларидан бири давлат таълим

стандартлари талаблари бажарилиши бўйича назоратни таъминлаш, таълим

сифати мониторингини амалга оширишдан иборатдир.

Назорат учун саволлар:

1. Мактаб бошқарувида ички назоратни ўрни нимадан иборат?

2. Мактаб раҳбаридан ички назоратни ташкил этишда нималар талаб

этилади?

3. Мактабда ички назоратни амалга ошириш учун қандай мақсадларни

амалга ошириш мувофиқдир?

4. Мотивация ва назорат қилиш муаммолари, уларнинг ечими

нималардан иборат?

5. Таълим муассасаси мақсадларига эришишни таъминлаши учун

қандай муҳим жиҳатларга эга бўлиши керак.

Page 139: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

139

6-мавзу: Таълим муассасасида методик ишларга раҳбарлик ва методик

хизмат узлуксизлигини таъминлаш ( 2 соат амалий машғулот)

Амалий машғулотдан мақсад: тингловчиларда таълим муассасасида

методик ишларга раҳбарлик ва методик хизмат узлуксизлигини таъминлашга оид

билимларни ривожлантириш

Амалий машғулот кичик гуруҳларда турли интерфаол методлардан

фойдаланилади.

1-гуруҳ учун топшириқ – таълим муассасасида методик ишларга раҳбарлик

2-гуруҳ учун топшириқ – таълим муассасасида узлуксиз методик хизматни

ташкил этиш

Таълим муассасасида методик ишларга раҳбарлик

Таълим муассасасида узлуксиз методик хизматни асосини ташкил этувчи

бўғинлар педагогика кенгаш, методик кенгаш ва методика бирлашмаси

ҳисобланади.

Педагогик кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

таълим муассасаси педагогик жамоа фаолиятини, ўқувчиларнинг

мажбурияти, ДТС талабларини бажариш, ўқувчиларга таълим-тарбия бериш

сифатини кўтариш чора-тадбирларини белгилаш;

ўқувчиларга таълим беришда таълимнинг илғор педагогик технологиялар

ва ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланишни ўрганиш ва чора-

тадбирларини белгилаш;

ўқувчиларни маънавий юксак, умуминсоний миллий руҳда, ўз ватани

халқини ардоқловчи, тинчлик ва барқарорликка қаратилган миллий қадриятлар

асосида тарбиялаш юзасидан таклифлар бериш;

таълим муассасасини мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда уни

ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаш;

таълим муассасаларида таълим-тарбия жараѐнини ташкил этишда ва

таълим самарадорлигини оширишда мақбул шарт-шароитлар яратишга

қаратилган қарорлар қабул қилиш;

педагогик жамоанинг маълум йўналишлардаги фаолиятини таҳлил қилиш

ва якуний хулоса чиқариш;

таълим муассасаси жамоаси учун ўз ваколати доирасида меъѐрий

талабларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва бажарилишини назорат қилиш.

Мактаб педагогик кенгаши ўз фаолиятини тасдиқланган Низом асосида олиб

боради. Педагогик кенгаш мактаб бошқарувида энг юқори органдир. Унинг

таркибини илғор ўқитувчилар, ўқувчилар, сардорлар, маҳалла аҳли, ҳомий

ташкилот вакиллари ташкил этади ва у ўз олдига қуйидаги мақсадларни қўяди:

мактаб истиқболини белгилаш, стратегия ва тактикасини амалга ошириш,

ҳар томонлама ҳамкорлик ўрнатиш орқали мактабда ДТСнинг ўқувчилар

томонидан ўзлаштирилишини кафолатлаш;

ўқитувчилар томонидан яратилган янгилик, илғор педагогик технология,

тажриба-синов иши натижалари ва чет эл тажрибалари, шунингдек, шахсий

малака ошириш орқали педагогик жамоанинг педагогик-психологик билимларини

оширишга хизмат қилиш.

Кўпинча педагогик кенгаш ва ишлаб чиқариш мажлисларида шахсан раҳбар

ѐки унинг ўринбосари маъруза қилишига тўғри келади. Бу эса, бошқарувда ҳар

доим самара беравермайди. Ушбу ишларга методбирлашма раҳбарлари ва илғор

Page 140: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

140

тажрибага эга бўлган педагогларни ҳам жалб этиш зарур. Кенгаш ва турли

йиғилишларга тайѐргарлик кўришда раҳбар қуйидагиларга риоя қилиши лозим:

кенгаш мавзусини таълим мазмунини такомиллаштириш ва

ривожлантиришларга йўналтирилган аниқ ва равшан танлай билиш;

мақсадни олдиндан аниқ белгилаш;

кенгашдан кутилаѐтган натижаларни олдиндан кўра олиш;

ўринли, амалий, ижро этиш мумкин бўлган тавсиялар қабул қилиш ва

вазифалар белгилаш;

Раҳбар чиқишлар учун мўлжалланган маърузаларни тайѐрлашда

қуйидагиларга амал қилиши лозим:

маъруза мавзуси қисқа, мақсади аниқ ва режа асосида бўлишини

таъминлаш

Page 141: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

141

Методик кенгаш тузилмаси

3. Йўриғий-

методик вазифа

2. Илмий-изла-

ниш вазифаси

1. Ташкилий-

педагогик вазифа

Ўқитувчиларга

йўриқнома бериш,

консультациялар

ўтказиш

Тадқиқот фаолия-

тига педагогларни

жалб этиш

Ишнинг мақсад ва

усуллари

Тадқиқот фаолияти

билан шуғул-

ланувчилар учун

ижодий муҳит

яратиш

Фан (циклли)

методбирлашмага

раҳбарлик қилиш Ўқув-тарбия

ишлар-ини ташкил

этиш Педагогик адабиѐт

янгиликлари билан

таништириш

Вақтли даврий

гуруҳларга

раҳбарлик қилиш

Педагогик

муаммолар бўйича

ишларга киритиш Илғор тажриба

тўғрисидаги

маълумотлар

ПКҚТМОИ билан

алоқа

РМК билан алоқа

Туман методбирлашма

билан алоқа

Дастур режа-ларини кўриб чиқиш, уларни тасдиқлаш ва педагогик кенгашга тақдим этиш

Мураббийлик

Ёш ўқитувчилар

мактаби

Ёш мутахассисларнинг

адаптация (мослашиш)

муддатларини

қисқартириш

5. Адаптив вазифа

(ўрганиш)

Консультациялар

Ўзини-ўзи тайѐрлаш

Малакка ошириш

Муаммоли курслар

Татбиқ этиш

Оммалаштириш

Умумлаштириш

Ўрганиш

Аниқлаш

4. Илғор тажрибани

ўрганиш,

умумлаштириш ва

оммалаштириш

6. Ўз билимларини

оширишни

ташкил этиш

Таълим технология-

лари

тўғрисидагимаълум

от

Page 142: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

142

қилинган ижобий ишларни бирма-бир санаш билан бирга йўл қўйилган

камчиликларни эътибордан четда қолдирмаслик;

ўқув жараѐнини такомиллаштириш бўйича муаммолар ва таклифлар

киритиш;

педагогик жамоа олдида турган вазифаларни аниқ белгилаб бериш;

энг муҳим ва долзарб жиҳатларни алоҳида белгилаш;

маъруза матнини ўринбосарлар, ижодкор ўқитувчилар ва тажрибали

мутахассислар билан муҳокама этиш;

таълим мазмунига тегишли бўлмаган мавзуларни режага киритмаслик ва

бу мавзуларда маъруза қилмаслик;

маъруза мазмунига мувофиқ қисқа тезис тузиб олиш.

Таълим муассасасида узлуксиз методик хизматни ташкил этиш

Педагогик кенгашда ҳар чорак якунини муҳокама этиш шарт эмас, лекин,

ўқув йилининг якуни бўйича масалани қўйиш мақсадга мувофиқдир. Худди

шундай, фан олимпиадасининг биринчи босқичи якуни бўйича кенгашга

масала қўйилади, қолган босқич натижалари раҳбар ҳузуридаги кенгашда

кўрилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Методик кенгаш фаолиятининг асосий йўналишлари

ўқув дастури мазмунига минимал ўзгартириш киритишда иштирок

этиш;

ўқув фани бўйича дарс ўтиш методикасига оид методик маъруза

уюштириш ва ўқитувчиларнинг малакасини ва малакавий тоифасини

оширишда иштирок этиш;

тақвим-мавзу режасини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш;

янги ахборот технологияларни жорий этиш бўйича педагогик

тадқиқотлар олиб бориш;

ўқув лаборатория базасини такомиллаштириш бўйича ишларни

ташкиллаштириш;

тажриба алмашиш мақсадида методбирлашма аъзоларининг дарсларини

кузатиш ва таҳлил қилишни ташкиллаштириш;

мактабда (методбирлашма доирасида) ижодкор, иқтидор-ли ўқувчи-лар

билан алоҳида иш олиб борилишини таъминлаш;

ўзаро тажриба алмашиш мақсадида фанлараро боғлиқлиги бўлган

методбирлашмалар билан қўшма кенгаш ўтказиш;

ўзаро тажриба алмашиш мақсадида бошқа таълим муассасалари

методбирлашмалари иш тажрибасини ўрганиш;

тажрибасиз ва ѐш мутахассисларни илғор иш тажрибага эга бўлган

педагогларга бириктиришни ташкил этиш;

муассасада фанлар бўйича олимпиада, конкурслар, мусоба-қалар

ўтказиш бўйича тартиб ишлаб чиқиш.

Page 143: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

143

Таълим муассасаларида методбирлашма иш фаолиятини илмий-методик

асосда ташкил этиш

Методбирлашмаларнинг асосий вазифалари:

1. Тегишли йўналиш ѐки ўқув фанини ўқитишга доир меъѐрий ва

методик ҳужжатларни ўрганади, уларни ўқув жараѐнига татбиқ этиш

усулларини кўрсатиб беради.

2. Ўқитувчиларнинг ғоявий-назарий билим даражасини оширади, уларни

фан ютуқлари, педагогик инновациялар, илмий оммабоп адабиѐтлар билан

мунтазам таништириб боради.

3. Фанлар бўйича тақвимий-мавзуий режаларни тасдиқлашга тавсия

этади. Шунингдек, оралиқ ва якуний назоратлар учун ўқитувчилар томонидан

тайѐрланган синов материалларини тасдиқлайди.

4. Малака оширишга юборадиган ўқитувчиларни олдиндан

режалаштиради, малака оширишдан қайтган ўқитувчиларнинг ҳисоботи ўз

вақтида методбирлашма йиғилишларида тинглаб борилади ва уларни

тақдимотларини ташкил этади.

5. Илғор ўқитувчилар иш тажрибаларини ўрганишни ташкил қилади ва

оммалаштиради.

6. Давлат таълим стандартлари талаблари, ўқув режаси ва дастурлари

бажарилишининг таъминланишига методик ѐрдам кўрсатади.

7. Ташқи ва ички назорат натижаларига кўра, ДТС талаблари

бажарилишида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларида аниқланган

камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилайди ва уларнинг

бажарилишини назорат қилади.

8. Тегишли йўналиш ѐки фан бўйича таълим муассасасида методик

таъминотга бўлган эҳтиѐжни аниқлайди.

9. Ўқувчиларга чуқур билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга

ѐрдам бериш мақсадида ўқитишнинг илғор усулларини жорий этишни

ташкил қилади.

10. Ўқитувчиларнинг дарсларини ўзаро кузатиш ташкил қилади,

натижаларни таҳлил қилиб мутахассисларга амалий ѐрдам беради.

11. Ўқитиш методларини ўрганиш мақсадида очиқ дарсларни ташкил

қилади, илғор педагогик тажрибаларга доир таклифларни ўрганади,

умумлаштиради ва оммалаштиради.

12. Ўқув жараѐнига ўқитиш методикасининг замонавий ва самарали

усулларини олиб киради, ўқув фани бўйича янгиликларни қўллашга доир

методик кўрсатмалар бериб боради.

13. Ёш мутахассисларга методик ѐрдам беради. Устоз-шогирд тизимини

шакллантиради.

14. Янги ўқув дастури, дарслик, методик қўлланма ва бошқа методик

ишларни янги нашрларни, шунингдек, фанга доир мақолаларни ўрганади ва

муҳокама қилади.

16. Ўқувчиларнинг ДТС ва ўқув дастури ҳажми доирасида билимларини

мавжуд мезонларга риоя этишни назорат қилади.

Page 144: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

144

ИЗОҲ: қолган вазифалар методбирлашма тзғрисидаги Низомда тўлиқ

берилган

Методбирлашма қуйидаги масалаларни амалга оширади:

таълимни сифат самарадорлигини ошириш бўйича меъѐрий ва методик

ҳужжатларни ўрганиш;

синфдан-синфга кўчириш бўйича якуний назорат ишларини, аттестация

материалларини тайѐрлайди;

фанларнинг ўқитилиши бўйича мактаб ички назорати натижаси бўйича

танишиш;

методик ишланмалар билан танишиш мақсадида очиқ дарсларни

ташкиллаштириш;

илғор иш тажрибаларини ўрганиш яъни, фан бўйича тажриба-синов

ишларини олиб бориш, фан бўйича ДТС ижроси бўйича ягона талаб ишлаб

чиқиш;

фанлар бўйича оралиқ ва якуний назорат ишларини ўтказиш тизимини

ишлаб чиқиш;

фанлар бўйича дарс ўтиш методларини таҳлил қилиш;

ўқитувчиларнинг малака оширишга бўлган эҳтиѐжини аниқлаш ва

уларни эҳтиѐжлари асосида малака ошириш турларини тавсия этган

буюртмалар бериш ҳамда курсларидан ўтгандан сўнг ва ижодий хизмат

сафарларидан сўнг тайѐрлаган ҳисоботларини эшитиш;

фан ойликлари, фан олимпиадалари, билимлар синови, конкурслар,

илмий конференцияларни уюштириш;

ҳозирги замон талаби даражасида фан кабинетини, дарсни жиҳо-з-лаш

мақсадида ўқув кўргазмали қуроллар таъминотига эришиш.

Методбирлашмаларда мунтазам ўтказиб бориш лозим бўлган методик

тадбирларнинг энг муҳимлари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:

1. Турли фанлар бўйича методбирлашмалар ичида фан ўқитувчиларидан

иборат тренерлар кенгаши тузилади ва унинг вазифалари қуйидагилардан

иборат бўлади:

мактабда муайян фаннинг ўқитилиш аҳволи, берилаѐтган таълимнинг

сифати, самарадорлигини аниқлаш, мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш,

камчиликларни бартараф этишнинг илмий педагогик жиҳатларини ўрганиш ва

шу асосларга таянган ҳолда педагогик чора-тадбирлар режасини тузиш;

туман фан уюшмалари билан келишган ҳолда, ўқувчилар билим,

кўникма ва малакасини ДТСга мослик даражасини аниқлаш учун ўқув

дастурининг бўлимларига мувофиқ келадиган назорат материалларини ишлаб

чиқиш;

ўз ўқув фани бўйича ДТС мазмунини ифода этувчи ўқув-меъѐрий

ҳужжатлар билан турли синфлар учун таъминланганлик даражасини аниқлаш

ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф киритиш;

методбирлашма аъзоларининг таълим сифатини яхшилашга оид

таклифларини ўрганиб чиқиш ва уларни амалиѐтга татбиқ этиш бўйича

тадбирлар ишлаб чиқиш;

Page 145: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

145

фан ўқитувчиларига мунтазам тарзда дарс самарадорлигини оширишга

оид методик тавсиялар бериб бориш;

методбирлашма аъзоларининг ўз устиларида мустақил, мажбурий-

ихтиѐрий равишда малака оширишларига амалий ѐрдам кўрсатиш мақсадида

янги чоп этилган методик қўлланмалар, илмий методик тавсиялар, илмий

адабиѐтлар, таълим соҳасидаги муаммоларни ѐритувчи газета ва журналлар,

бошқа турдаги методик янгиликлар билан танишишларига шароитлар яратиш;

фан ўқитувчиларига ўз устида мустақил ишлашнинг ижодий режаларини

тузишда ва унда ўқув-тарбия жараѐнини ҳамда ўз касбий маҳорати ва илмий-

педагогик малакасини ошириш билан боғлиқ бўлган барча йўналишларни

тўлиқ қамраб олишларига методик ва амалий ѐрдам кўрсатиш;

методбирлашмалар таркибидаги ижодий гуруҳлар ўз навбатида

жамоанинг ўзига хос ―ғоявий маркази‖ ҳисобланиб, илғор таълим

технологиясини жорий этиш, янги методларни қўллаш борасида изланиш олиб

бориш;

ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларининг ДТСга мослик

даражасини аниқлаш бўйича методбирлашма томонидан ўтказиладиган

назорат ишлари материалларини ўрганиб, чуқур таҳлил этиш, ўқувчилар

билимидаги бўшлиқларни аниқлаш, хулосалар чиқариш ҳамда уларни

тўлдириш бўйича аниқ вазифалар белгилаш.

2. Методбирлашмаларда мактабдаги педагогик муаммоларнинг маълум

йўналишини ҳал этиш соҳасида, чунончи, ўқитувчиларнинг компьютер

саводхонлигини ошириш, ахборот-коммуникация тизимларининг мазмун-

моҳиятини ўрганиш, илғор педагогик технологияни таълим жараѐнига татбиқ

этиш масалалари бўйича доимий иш олиб борувчи семинар машғулотлари

ташкил этилади.

3. Методбирлашма муайян фан ўқитувчиларининг ҳар бирида ―Ижодий

изланиш режаси‖ (―Шахсий узлуксиз малака ошириш режаси‖) бўлишига

эришиш ва режани бажарилиши ҳақида мунтазам равишда методбирлашма

йиғилишлари (зарур бўлганда, педагогика кенгашлари)да ижодий ишлари

тақдимоти ўтказиб борилади.

4. Методбирлашмада фанлар бўйича такомиллаштирилган- ДТС ва

модернизация қилинган ўқув дастурларининг тўлиқ ўзлаштирилишини

таъминловчи ҳамда тажрибада синаб кўрилган илғор таълим методлари банки

вужудга келтирилади.

5. Методбирлашма фаолиятида ―Устоз-шогирд‖ анъанасига амал

қи-ли-нган ҳолда, ѐш мутахассисларга тажрибали педагогларни бириктириш,

иқтидорли ўқувчилар билан якка тартибда ѐки гуруҳ тарзида ишлаш

тажрибаси йўлга қўйилади. Бунда методбирлашмалар ижодий гуруҳларининг

мактаб методик кенгаши ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ―Иқтидорли

ўқувчиларни аниқлаш, улар билан мунтазам шуғулланиш йўли билан

уларнинг истеъдодини оширишнинг мажмуа дастури‖га амал қилинади.

Ушбу дастур ўқитувчиларни янгиликка интилишга ва изланишга чорловчи,

мустақил равишда ўз билим ва малакасини ошириб боришни таъминловчи,

замонавий илғор таълим технологиялари билан танишишлари ва уларни эркин

ўзлаштиришларига имкон берувчи, илмий-методик изланиш олиб

Page 146: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

146

боришларига шароит яратувчи тестлар, сўров-анкеталари, методик

ишланмалар, интерфаол таълим усулларининг намуналари, шунингдек,

ўқитувчи ижодкорлигини аниқлашнинг рейтинг кўрсаткичлари ва хат

ҳужжатлар мажмуасидан иборат бўлади.

Таълим жараѐнида шахснинг индивидуаллиги ва ўзига хос хусусиятлигига

эътибор бериш, ўқувчининг шахсий қизиқишлари ва ривожланиши, унинг

ҳаѐтий мақсадларини рўѐбга чиқариш вазифасининг бажарилиши барча

босқичларида таъминланиши лозим. Яъни, ўқувчиларнинг қизиқишлари ва

иқтидорига қараб ўқитиш табақалаштирилган ѐки мослаштирилган вариатив

шакл, метод ва воситалар билан қуроллантирилиши лозим.

Мактаб олдида турган муҳим педагогик муаммолардан яна бири,

ўқитувчилар жамоасининг илмий-педагогик ва касбий маҳорати, уларнинг

салоҳиятига боғлиқ ҳолда вужудга келадиган муаммоларни ҳал этиш,

мактабда ижодкор ўқитувчини аниқлаш ва унинг фаолиятини ўрганиш ташхис

дастурини ишлаб чиқишдан иборатдир. Ушбу ҳужжат ўқитувчиларни

янгиликка интилиш, изланишга чорловчи, мустақил равишда ўз билим ва

малакаларини оширишни таъминловчи, илғор таълим технологиялари билан

танишишлари ва уларни ўзлаштиришларига имкон яратувчи, илмий-методик

янгиликларни қўллашга ундовчи тестлар, сўровномалар, методик ишланмалар,

интерфаол таълим методларининг тавсифи ва намуналари, шунингдек,

ўқитувчи ижодкорлигини аниқлашнинг рейтинг кўрсаткичлари каби

ҳужжатлар мажмуасидан иборатдир.

Ўзини-ўзи таҳлил қилиш учун саволлар:

1. Ривожланаѐтган мактаб амалда фаолият юритаѐтган мактабдан нима

билан фарқ қилади?

2. Ҳар доим ҳам мактаб ―ривожланаѐтган мактаб‖ ҳисобланадими?

3. Нима учун таълим муассасасининг муқобил методик тизимини

лойиҳалаш раҳбардан бошқарувнинг инновацион билимларини талаб қилади?

4. Диагностик (ташхис), табақалаштирилган, шахсга йўналтирилган

ривожлантирувчи ѐндашувлар ўзаро қандай боғланган?

5. Мактаб ташкилотининг маданияти хусусиятларини билиш раҳбарга

нима беради (ѐки қандай фойдаси бор)?

7 – мавзу: Педагог кадрларни жой-жойга қуйиш, тарификациядан

ўтказиш, уларга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш усуллари

(2 соат амалий машғулот)

Амалий машғулотдан мақсад: тингловчиларда таълим муассасасида

ўқувчиларда тадқиқотчиликни риволантиришга оид билимларни

ривожлантириш.

Амалий машғулот кичик гуруҳларда турли интерфаол методлардан

фойдаланилади.

1-гуруҳ учун топшириқ – Кадрлар билан ишлаш. Ишга қабул қилиш

тартиби

Page 147: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

147

2-гуруҳ учун топшириқ- Умумий ўрта таълим мактаблари

ўқитувчиларининг иш юкламасини белгилаш

3-гуруҳ учун топшириқ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907 ва 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сонли қарорлари

асосида устама ва рағбатлантириш белгилаш мезонлари. Устамалар ва

қўшимча ҳақида. Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари.

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ УЧУН НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТ

Кадрлар билан ишлаш. Ишга қабул қилиш тартиби. Меҳнат

шартномасини тузиш

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида ҳар бир

фуқаронинг меҳнат қилиш, эркин иш танлаш, адолатли меҳнат шартларига

оид ҳуқуқлари ҳамда қонун билан белгиланган тартибда ишсизликдан

ҳимояланиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган. Меҳнат шартномаси эркин иш

танлашни таъминлайди. Таълим муассасаси раҳбари ва ходим ўртасида

тузилган Меҳнат шартномаси ҳар бир ходимнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини

таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг (ЎзР МК)

77-моддасига биноан ишга қабул қилишга ходим ўн олти ѐшга тўлганда йўл

қўйилади. Аммо, ЎзР МК бундан кичикроқ ѐшдаги шахсларни ҳам ишга қабул

қилишга йўл қўйиши мумкин.

Ўн беш - ўн олти ѐшни тўлдирган ўсмирларни ота-онасининг бирининг ѐки

улар ўрнини босувчи шахснинг ѐзма равишдаги розилиги билан ишга қабул

қилишга йўл қўйилади.

Ишга қабул қилишни расмийлаштириш тартиби

Ишга қабул қилишни расмийлаштиришда ишга кираѐтган ходим қуйидаги

ҳужжатларни тақдим этади:

паспорт ѐки унинг ўрнини босувчи ҳужжат, ўн олти ѐшгача бўлган

шахслар эса - туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва турар жойидан

маълумотнома. Таълим муассасаси жойлашган ҳудудда доимий рўйхатдан

ўтмаган шахслар мазкур таълим муассасасида ишлашга даъвогарлик қила

олмайдилар. Вақтинчалик рўйхатдан ўтган шасхлар вақтинчалик рўйхатдан

ўтиш амалда бўлган даврда ишга қабул қилинишлари мумкин;

меҳнат дафтарчаси, биринчи маротаба ишга кираѐтган шахслар бундан

мустасно. Ўриндошлик асосида ишга кираѐтган шахслар меҳнат дафтарчаси

ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома тақдим этадилар;

ҳарбий хизматга мажбур ѐки чақирилувчилар тегишлича ҳарбий билет ѐки

ҳарбий ҳисобда турганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

олий ѐки ўрта махсус ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом,

зарур бўлганда қўшимча равишда қайта тайѐрлаш курсларидан ўтганлик

тўғрисидаги, диплом нострификация қилинганлиги тўғрисидаги сертификат,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг 30.12.2005 йилдаги

105-сонли, Халқ таълими вазирлигининг 2015 йил 24 июндаги 191-сонли

буйруғи билан тасдиқланган халқ таълими ходимлари асосий

лавозимларининг малака тавсифларига биноан қўйиладиган талабларни

бажариш учун ўқитувчи, тўгарак раҳбари, катта етакчи ва шу сингари

ишларни бажариш ҳуқуқини берадиган бошқа ҳужжат ва гувоҳномалар.

Page 148: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

148

Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираѐтган шахсдан қонун ҳужжатларида

назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Масалан, баъзи таълим муассасалари раҳбарлари ишга кираѐтган шахсдан

турар жойидан маълумотнома талаб қиладиларки, бунга зарурият йўқ, негаки,

ишга кирувчи доимий рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар қайд

қилинган, яъни яшаш жойи кўрсатилган паспорт ксеронусхасини тақдим

этишади.

Бошқа зарур ҳужжатлар:

1. Жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси дафтарчаси.

2. Болаларининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси.

3. Ҳайдовчилар учун: ҳайдовчилик гувоҳномаси, огоҳлантириш талони,

083/h шаклдаги тиббий маълумотнома.

4. Жорий йилда меҳнат фаолияти билан шуғулланган бўлса, жорий йил

бошидан олган даромадлари ва ушлаб қолинган даромад солиғи миқдори

тўғрисидаги маълумотнома.

Ишга кирган ходим билан қуйидагилар қабул қилинади ва

расмийлаштирилади:

1. Шахсий дело.

2. Паспорт нусхаси.

3. Диплом нусхаси.

4. Таржимаи ҳол.

5. Ариза.

6. Меҳнат шартномаси.

7. Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ.

8. Меҳнат дафтарчасига қайд этиш.

9. Шахсий варақа ва Т-2 шахсий карточкаси.

10. Иш ҳақи бўйича шахсий ҳисобварағи.

Таълим муассасаси раҳбари ўтказилган суҳбат натижаларига кўра иш

юритувчи вазифасини бажарувчи ходимга тегишли ҳужжатларни

расмийлаштириш бўйича кўрсатма беради.

Ишга кираѐтган ходим ариза ѐзади.

АРИЗА НАМУНАСИ Тошкент ш. М.Улугбек тумани

375-сонли умумтаълим мактаб Директори

А. П. Абдуллаевга

Тошкент ш. М.Улугбек тумани

Ахмедова кўчаси, 25 уйда яшовчи

У.М. Курбановдан

Ариза

Мени 2018 йил 20 августдан бошлаб математика фани ўқитувчиси этиб ишга қабул

қилишингизни сўрайман.

Сана (Шахсий имзо) У. М. Курбанов

Page 149: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

149

Аризани олгач, директор аризага резолюция қўйиши керак. Резолюция

аниқлик хусусиятига эга бўлиши лозим.

Масалан: 20.08.18 й.дан буйруқ чиқарилсин.

Иш берувчи аризани олганидан сўнг, барча зарур ҳужжатлар бор бўлса,

меҳнат шартномаси расмийлаштирилади.

Барча меҳнат шартномалари махсус меҳнат шартномаларини рўйхатдан

ўтказиш журналида рўйхатдан ўтказилади.

Меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш журналини кадр

бўйруқларини рўйхатдан ўтказиш журнали билан бирлаштирса бўлади,

масалан: № Ф.И.Ш. Лавозим Бўйруқ

санаси ва

рақами

Мазмуни Меҳнат

шартномасининг

санаси ва рақами

ПИзоҳ

1 Ахмедов

Саид

Хакимович

Математика

фани

ўқитувчиси

22-к

17.08.18

й.

17.08.18

йилдан

математика

фани

ўқитувчиси

ставкасига

қабул қилинди

17.08.18

22/08-сон

ЎзР МКнинг 74-моддасига кўра меҳнат шартномаси бир хил кучга эга

бўлган камида икки нусхада тузилади ҳамда томонларнинг ҳар бирига сақлаш

учун берилади, таълим муассасасида меҳнат шартномаси ходимнинг шахсий

делосида сақланади.

Меҳнат шартномаси ходимнинг, таълим муассасаси раҳбарининг

имзолари билан тасдиқланади ва имзоланган санаси кўрсатилади.

Таълим муассасаси раҳбарининг имзоси муҳр билан тасдиқланади.

ЎзР МКнинг 75-моддага кўра Меҳнат шартномалари:

номуайян муддатга;

беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга;

муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин.

Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган

бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган, деб ҳисобланади.

Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг

розилигисиз муайян муддатга, шунингдек, муайян ишни бажариш вақтига

мўлжаллаб қайта тузилиши мумкин эмас.

Таълим муассасаси раҳбари ходимлар билан меҳнат шартномасини

номуайян муддатга тузади.

Келгуси иш хусусияти, уни бажариш шартларини ҳисобга олиб меҳнат

шартномасини номуайян муддатга тузиш мумкин бўлмаган ҳолатларда, у

муайян муддатга тузилиши мумкин. Муайян муддатга тузилган меҳнат

шартномаси муддатли шартнома ҳисобланади. Муддатли шартномалар

мавсумий ходимлар билан (печка ѐқувчи, ўт ѐқувчи ва ҳ.к.) шу ишни

бажарувчи аѐллар бола туғиш таътилида бўлиши муддатига тузилиши мумкин

ва ҳ.к.

Page 150: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

150

Меҳнат шартномаси имзоланган кунидан бошлаб кучга киради. Ходим

шартномада белгиланган кундан бошлаб меҳнат мажбуриятларини бажаришга

киришиши шарт.

Агар меҳнат шартномасида ишни бошлаш санаси кўрсатилмаган бўлса,

ходим шартнома имзолангандан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ишга

киришиши керак.

Меҳнат шартномаси

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 11 мартдаги

133-сон қарорига

2-ИЛОВА

Меҳнат шартномаси (контракт)нинг

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ (КОНТРАКТ) №_____

_____________ шаҳри 200__ "___" ___________

________________________________________________________________________

(тўлиқ номи)

корхонаси (мулкчиликнинг барча шаклларига мансуб ташкилот, муассаса, жумладан уларнинг

алоҳида таркибий бўлинмалари) ўз вакили _____________________________________________

(тўлиқ фамилияси, исми, отасининг исми)

(кейинги ўринларда – Иш берувчи) орқали бир томондан ва фуқаро (Ўзбекистон

Республикасининг фуқароси ҳисобланмайдиган шахс бўлиши ҳам мумкин)

___________________________________________________________________________

(тўлиқ фамилияси, исми, отасининг исми)

(кейинги ўринларда – Ходим) ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:

2. Ходим _________________________________________________________

(тўлиқ фамилияси, исми, отасининг исми)

_____________________________________________________________________га

(корхона таркибий бўлинмасининг номи, цех, бўлим, участка, лаборатория ва бошқалар)

_______________________________________ касби бўйича

_______________________________________________________________________

(ЯТМБ (таснифлагич) бўйича касб, лавозимнинг тўлиқ номи, разряд, малака тоифаси)

лавозимига ишга қабул қилинади.

3. Ушбу шартнома _______________________________________________________

(асосий иш, ўриндошлик ҳамда қонунчиликка мувофиқ бошқалар)

бўйича шартнома ҳисобланади.

4. Шартнома муддати ____________________________________________________

(номуайян муддатга, муайян муддатга, беш йилгача муддатга, муайян

ишни бажариш

вақтига ва шу иш номи)

5. Шартнома бўйича иш:

_____________________ да бошланади

_____________________да тугайди.

6. Синов муддати _______________________________________________________

(синовсиз, синов давомийлиги)

7. Ходимнинг мажбуриятлари:

а) меҳнат ва технология интизоми (ички иш тартиби қоидалари, уставлар ва интизом тўғрисидаги

Page 151: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

151

низомлар)га риоя этиш;

б) иш берувчининг қонуний фармойишларини бажариш;

в) меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси бўйича

талабларга риоя этиш;

г) лавозим йўриқномасига риоя этиш;

д) ЯТМБ, МБда кўзда тутилган малака вазифаларига риоя этиш;

е) қонунлар ва бошқа меъѐрий ҳужжатларга риоя этиш;

ж) жамоавий шартнома шартларига риоя этиш;

з) ходим ўз зиммасига оладиган бошқа мажбуриятлар

____________________________.

(иш, маҳсулот сифати; иш, хизмат кўрсатиш меъѐрларини бажариш ва ҳ.к.)

8. Иш берувчининг мажбуриятлари:

а) ходим меҳнатини ташкил этиш, ходимни Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги

қоидалари, лавозим йўриқномаси, жамоавий шартнома ҳамда бошқа меъѐрий ва маҳаллий

ҳужжатлар билан таништириш;

б) меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига риоя этилишини таъминлаш;

в) иш ҳақини ўз вақтида тўлаб туриш;

г) бехатар ва самарали ишлаш учун шарт-шароит яратиш, ходимларга бехатар ишлаш шарт-

шароити юзасидан йўл-йўриқлар бериш ва ўқитиш;

д) иш жойини меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ жиҳозлаш;

ж) қонунлар ва бошқа меъѐрий ҳужжатларга риоя этиш;

з) жамоавий шартнома шартларига риоя этиш;

и) иш берувчи ўз зиммасига оладиган бошқа мажбуриятлар: _______________________.

9. Иш куни режими _____________________________________________________

(тўлиқ иш куни, тўлиқсиз иш куни, қисқартирилган иш куни, соатбай иш, иш куни бошланиши

ҳамда тугаши ва бошқалар)

10. Иш ҳақи тўлаш.

Ходим учун қуйидагилар белгиланади:

а) _______________________________________________________________________

(тўлов тури ва унинг аниқ суммаси ѐки ЯТС разряди ѐхуд тушумдан тўланадиган фоизлар ва

бошқалар кўрсатилади)

б) амалдаги қонунлар ва меъѐрий ҳужжатларга мувофиқ, иш шароити билан боғлиқ қўшимча

тўловлар, устамалар, компенсациялар, қуйидаги ҳажмларда:

______________________________________________________________________

(қўшимча тўловлар, устамалар, компенсациялар номи) (улар ҳажми)

в) жамоавий шартнома шартларида кўзда тутилган, шунингдек берилган (мавжуд) ҳуқуқлар ва

маблағлар доирасида раҳбар томонидан белгиланадиган, рағбатлантирувчи тусдаги қўшимча

тўловлар, устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар:

__________________________________________________________________

(қўшимча ҳақ, устама, мукофотлар номи) (улар ҳажми)

11. Ходим учун давомийлиги қуйидагича бўлган, пул тўланадиган ҳар йиллик таътил

белгиланади:

а) асосий (меҳнат) таътили - __________________________________________ иш куни;

б) қўшимча таътил - _________________________________________________ иш куни.

12. Меҳнат шартномаси (контракт)нинг иш шароити ва ҳақ тўлаш, ижтимоий ҳимоя, имтиѐзлар,

кафолатлар ва бошқалар билан боғлиқ бошқа шартлари.

ТОМОНЛАРНИНГ МАНЗИЛЛАРИ ВА ИМЗОЛАР:

Ходим Иш берувчи

____________________________ _____________________________

Page 152: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

152

____________________________ _____________________________

____________________________ _____________________________

(манзил) (манзил)

____________________________ _____________________________

(сана, имзо) (сана,

имзо, муҳр)

Шартномага шартларига киритилган кўшимча ва ўзгартиришлар:

Шартномага

киритилган кўшимча

ва ўзгартиришлар

санаси

Ўзгартириш ва кўшимчалар

киритилаѐтган шартноманинг банди

Кўшимча ва

ўзгартиришларни кўчка

кириш ѐқи уни амал қилиш

санаси

Ички мехнат тартиб қоидалари билан танишдим: ходим Ф.И.Ш., имзо

Жамоа шартномаси билан танишдим: ходим Ф.И.Ш., имзо

Меҳнат вазифалари билан танишдим: ходим Ф.И.Ш., имзо

Аризани олгач, директор аризага резолюция қўйиши керак. Резолюция

аниқлик хусусиятига эга бўлиши лозим.

Масалан: 20.08.18 й.дан буйруқ чиқарилсин.

Иш берувчи аризани олганидан сўнг, барча зарур ҳужжатлар бор бўлса,

меҳнат шартномаси расмийлаштирилади.

Барча меҳнат шартномалари махсус меҳнат шартномаларини рўйхатдан

ўтказиш журналида рўйхатдан ўтказилади.

Меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш журналини кадр

бўйруқларини рўйхатдан ўтказиш журнали билан бирлаштирса бўлади,

масалан:

№ Ф.И.Ш. Лавозим Бўйруқ

санаси ва

рақами

Мазмуни Меҳнат

шартномасининг

санаси ва рақами

ПИзоҳ

1 Ахмедов

Саид

Хакимович

Математика

фани

ўқитувчиси

22-к

17.08.18

й.

17.08.18

йилдан

математика

фани

ўқитувчиси

ставкасига

қабул қилинди

17.08.18

22/08-сон

ЎзР МКнинг 74-моддасига кўра меҳнат шартномаси бир хил кучга эга

бўлган камида икки нусхада тузилади ҳамда томонларнинг ҳар бирига сақлаш

учун берилади, таълим муассасасида меҳнат шартномаси ходимнинг шахсий

делосида сақланади.

Меҳнат шартномаси ходимнинг, таълим муассасаси раҳбарининг имзолари

билан тасдиқланади ва имзоланган санаси кўрсатилади.

Page 153: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

153

Таълим муассасаси раҳбарининг имзоси муҳр билан тасдиқланади.

ЎзР МКнинг 75-моддага кўра Меҳнат шартномалари:

номуайян муддатга;

беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга;

муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин.

Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган

бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган, деб ҳисобланади.

Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг розилигисиз

муайян муддатга, шунингдек, муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб қайта

тузилиши мумкин эмас.

Таълим муассасаси раҳбари ходимлар билан меҳнат шартномасини

номуайян муддатга тузади.

Келгуси иш хусусияти, уни бажариш шартларини ҳисобга олиб меҳнат

шартномасини номуайян муддатга тузиш мумкин бўлмаган ҳолатларда, у

муайян муддатга тузилиши мумкин. Муайян муддатга тузилган меҳнат

шартномаси муддатли шартнома ҳисобланади. Муддатли шартномалар

мавсумий ходимлар билан (печка ѐқувчи, ўт ѐқувчи ва ҳ.к.) шу ишни

бажарувчи аѐллар бола туғиш таътилида бўлиши муддатига тузилиши мумкин

ва ҳ.к.

Меҳнат шартномаси имзоланган кунидан бошлаб кучга киради. Ходим

шартномада белгиланган кундан бошлаб меҳнат мажбуриятларини бажаришга

киришиши шарт.

Агар меҳнат шартномасида ишни бошлаш санаси кўрсатилмаган бўлса,

ходим шартнома имзолангандан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ишга

киришиши керак.

Меҳнат шартномаси

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 11 мартдаги

133-сон қарорига

2-ИЛОВА

Меҳнат шартномаси (контракт)нинг

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ (КОНТРАКТ) №_____

_____________ шаҳри 200__ "___" ___________

________________________________________________________________________

(тўлиқ номи)

корхонаси (мулкчиликнинг барча шаклларига мансуб ташкилот, муассаса, жумладан уларнинг

алоҳида таркибий бўлинмалари) ўз вакили _____________________________________________

(тўлиқ фамилияси, исми, отасининг исми)

(кейинги ўринларда – Иш берувчи) орқали бир томондан ва фуқаро (Ўзбекистон

Республикасининг фуқароси ҳисобланмайдиган шахс бўлиши ҳам мумкин)

___________________________________________________________________________

(тўлиқ фамилияси, исми, отасининг исми)

(кейинги ўринларда – Ходим) ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:

Page 154: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

154

2. Ходим _________________________________________________________

(тўлиқ фамилияси, исми, отасининг исми)

_____________________________________________________________________га

(корхона таркибий бўлинмасининг номи, цех, бўлим, участка, лаборатория ва бошқалар)

_______________________________________ касби бўйича

_______________________________________________________________________

(ЯТМБ (таснифлагич) бўйича касб, лавозимнинг тўлиқ номи, разряд, малака тоифаси)

лавозимига ишга қабул қилинади.

3. Ушбу шартнома _______________________________________________________

(асосий иш, ўриндошлик ҳамда қонунчиликка мувофиқ бошқалар)

бўйича шартнома ҳисобланади.

4. Шартнома муддати ____________________________________________________

(номуайян муддатга, муайян муддатга, беш йилгача муддатга, муайян

ишни бажариш

вақтига ва шу иш номи)

5. Шартнома бўйича иш:

_____________________ да бошланади

_____________________да тугайди.

6. Синов муддати _______________________________________________________

(синовсиз, синов давомийлиги)

7. Ходимнинг мажбуриятлари:

а) меҳнат ва технология интизоми (ички иш тартиби қоидалари, уставлар ва интизом тўғрисидаги

низомлар)га риоя этиш;

б) иш берувчининг қонуний фармойишларини бажариш;

в) меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси бўйича

талабларга риоя этиш;

г) лавозим йўриқномасига риоя этиш;

д) ЯТМБ, МБда кўзда тутилган малака вазифаларига риоя этиш;

е) қонунлар ва бошқа меъѐрий ҳужжатларга риоя этиш;

ж) жамоавий шартнома шартларига риоя этиш;

з) ходим ўз зиммасига оладиган бошқа мажбуриятлар

____________________________.

(иш, маҳсулот сифати; иш, хизмат кўрсатиш меъѐрларини бажариш ва ҳ.к.)

8. Иш берувчининг мажбуриятлари:

а) ходим меҳнатини ташкил этиш, ходимни Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги

қоидалари, лавозим йўриқномаси, жамоавий шартнома ҳамда бошқа меъѐрий ва маҳаллий

ҳужжатлар билан таништириш;

б) меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига риоя этилишини таъминлаш;

в) иш ҳақини ўз вақтида тўлаб туриш;

г) бехатар ва самарали ишлаш учун шарт-шароит яратиш, ходимларга бехатар ишлаш шарт-

шароити юзасидан йўл-йўриқлар бериш ва ўқитиш;

д) иш жойини меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ жиҳозлаш;

ж) қонунлар ва бошқа меъѐрий ҳужжатларга риоя этиш;

з) жамоавий шартнома шартларига риоя этиш;

и) иш берувчи ўз зиммасига оладиган бошқа мажбуриятлар: _______________________.

9. Иш куни режими _____________________________________________________

(тўлиқ иш куни, тўлиқсиз иш куни, қисқартирилган иш куни, соатбай иш, иш куни бошланиши

ҳамда тугаши ва бошқалар)

10. Иш ҳақи тўлаш.

Ходим учун қуйидагилар белгиланади:

а) _______________________________________________________________________

(тўлов тури ва унинг аниқ суммаси ѐки ЯТС разряди ѐхуд тушумдан тўланадиган фоизлар ва

Page 155: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

155

бошқалар кўрсатилади)

б) амалдаги қонунлар ва меъѐрий ҳужжатларга мувофиқ, иш шароити билан боғлиқ қўшимча

тўловлар, устамалар, компенсациялар, қуйидаги ҳажмларда:

______________________________________________________________________

(қўшимча тўловлар, устамалар, компенсациялар номи) (улар ҳажми)

в) жамоавий шартнома шартларида кўзда тутилган, шунингдек берилган (мавжуд) ҳуқуқлар ва

маблағлар доирасида раҳбар томонидан белгиланадиган, рағбатлантирувчи тусдаги қўшимча

тўловлар, устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар:

__________________________________________________________________

(қўшимча ҳақ, устама, мукофотлар номи) (улар ҳажми)

11. Ходим учун давомийлиги қуйидагича бўлган, пул тўланадиган ҳар йиллик таътил

белгиланади:

а) асосий (меҳнат) таътили - __________________________________________ иш куни;

б) қўшимча таътил - _________________________________________________ иш куни.

12. Меҳнат шартномаси (контракт)нинг иш шароити ва ҳақ тўлаш, ижтимоий ҳимоя, имтиѐзлар,

кафолатлар ва бошқалар билан боғлиқ бошқа шартлари.

ТОМОНЛАРНИНГ МАНЗИЛЛАРИ ВА ИМЗОЛАР:

Ходим Иш берувчи

____________________________ _____________________________

____________________________ _____________________________

____________________________ _____________________________

(манзил) (манзил)

____________________________ _____________________________

(сана, имзо) (сана,

имзо, муҳр)

Шартномага шартларига киритилган кўшимча ва ўзгартиришлар:

Шартномага

киритилган кўшимча

ва ўзгартиришлар

санаси

Ўзгартириш ва кўшимчалар

киритилаѐтган шартноманинг банди

Кўшимча ва

ўзгартиришларни кўчка

кириш ѐқи уни амал қилиш

санаси

Ички мехнат тартиб қоидалари билан танишдим: ходим Ф.И.Ш., имзо

Жамоа шартномаси билан танишдим: ходим Ф.И.Ш., имзо

Меҳнат вазифалари билан танишдим: ходим Ф.И.Ш., имзо

Меҳнат шартномаси имзолангандан сўнг лавозимга тайинлаш тўғрисида

буйруқ чиқарилиши керак. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган

меҳнат шартномаси асос бўлади.

Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ тузилган меҳнат шартномасининг

мазмунига тўла мувофиқ равишда чиқарилади. Буйруқ ходимга тилхат олиниб

Page 156: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

156

эълон қилинади. Буйруқлар давлат тилида ѐки ўзбек ва рус тилларида

расмийлаштирилади.

БУЙРУҚ НАМУНАСИ

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги

Тошкент шаҳар халқ таълим Бош бошқармаси

М.Улугбек тумани халқ таълим булими

225-сонли умумтаълим муассасаси

Тошкент ш. 2018 й. «____»________

Буйруқ №________

«Ишга қабул қилиш тўғрисида»

Ахмедов Акбар Султанович2018 йил 15 августдан бошлаб, штатлар жадвалига

мувофиқ маош билан рус тили ва адабиѐти фани ўқитувчиси этибтайинлансин.

Асос – 15.08.2018 йилдаги 14 сонли меҳнат шартномаси (контракт), Ахмедовнинг аризаси.

Директор Имзо / Фамилияси Исми Шарифи/

Буйруқ билан танишдим Имзо /Фамилияси Исми Шарифи/

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги

хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касбларининг тармоқ тариф-малака

маълумотномалари, касб тайѐргарлиги йўналишларига қўйиладиган

талабларни кўрсатган ҳолда, меҳнат шартномаси ва ташкилотларнинг штат

жадвалини тузиш;

меҳнат дафтарчаларига ѐзувларни киритиш;

меҳнат муносабатлари бўйича буйруқларни расмийлаштириш;

лавозимлар ва касбларни ходимларнинг (бошқарув, техник, хизмат

кўрсатувчи ходимлар, ишлаб чиқариш ходимлари ва бошқа ходимларнинг)

тегишли тоифаларига киритиш;

раҳбарлар, мутахассислар ва бошқа хизматчиларнинг лавозимлари ҳамда

ишчилар касблари номларини бирхиллаштириш;

кадрлар (мутахассислар)нинг маълумоти даражасини, малака тоифасини

ҳисобга олган ҳолда уларни жой-жойига самарали қўйиш;

ходимлар тоифалари бўйича меҳнат ҳисоби, таҳлили ва статистикасини

юритиш учун мўлжалланган.

Ушбу малака тавсифларида хизматчилар лавозимлари ва ишчилар

касбларининг алифбо тартибида жойлаштирилган номлари;

Касбларнинг миллий стандарт классификаторига мувофиқ хизматчилар

лавозимлари ва ишчилар касблари кодлари;

хизматчиларнинг аниқ лавозимлари ва ишчилар касблари тегишли бўлган

ходимлар тоифалари номлари;

хизматчи лавозимига ѐки ишчи касби бўйича ишга қабул қилишда

функционал вазифаларни бажариш учун талаб қилинадиган ходим

Page 157: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

157

маълумотининг энг кам даражасига қўйиладиган талабларга кўрсатмалар

мавжуд.

Мазкур малака тавсифларининг мақсадлари учун қуйидаги таъриф ва

тушунчалардан фойдаланилади:

а) лавозим - ходимнинг ташкилий-бошқарув ѐки маъмурий-хўжалик

функцияларини бажариш билан боғлиқ функционал вазифалари доираси

билан боғлиқ хизмат мавқеи;

б) касб - ходим томонидан касбга ўқиш ѐки амалиѐт натижасида

эгалланган билимлар ва кўникмаларни ўз ичига олувчи меҳнат фаолияти тури;

в) хизматчилар - ҳужжатларни тайѐрлайдиган ва расмийлаштирадиган,

ҳисоб ва назоратни, бошқарув функцияларини, шунингдек хўжалик хизматини

амалга оширадиган ходимлар;

г) мутахассислар - бошқарув функцияларисиз ишлаб чиқариш

жараѐнларини режалаштирадиган, лойиҳалаштирадиган ва назорат қиладиган,

мураккаб техникага хизмат кўрсатадиган, ҳужжатларни ишлаб чиқадиган,

ходимларни бошқарадиган, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар

фаолияти жараѐнларини тартибга соладиган ходимлар. Мутахассислар

бажарадиган функцияларига боғлиқ ҳолда бошқарув ва ишлаб чиқариш

ходимларига мансуб бўлиши мумкин;

д) ишчилар - меҳнат қуроли ѐрдамида меҳнат жараѐнида ишлов берилиши

керак бўлган материалларга (меҳнат предметига) таъсир кўрсатадиган, асосан

жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган, маҳсулот яратадиган, машиналарни

кузатадиган, созлайдиган ва сақлайдиган, меҳнат предметлари жойини

ўзгартирадиган, меҳнатнинг нормал шароитларини сақлаб турадиган, товарлар

ва хизматларнинг ишлаб чиқариш технологияси билан белгиланадиган бошқа

функцияларни бажарадиган ходимлар;

е) ходимлар тоифаси – меҳнат мазмунининг тавсифлари ва кўрсаткичлари

тизими:

бошқарув ходимлари – бошқарув функцияларини амалга оширувчи,

ходимларга раҳбарлик қилувчи, зарур қарорларни ишлаб чиқувчи ва қабул

қилувчи, ташкилот фаолиятини режалаштирувчи, назорат қилувчи ва

жараѐнларни тартибга солувчи, зарур қарорлар қабул қилиш учун

маълумотлар тайѐрловчи ходимлар. Бошқарув ходимлари ташкилотнинг ўз

олдига қўйган мақсадлар ва вазифаларга эришиши учун зарур ташкилий-

техник шартларни, юкланган функциялар ва ишлаб чиқариш дастурлари

бажарилишини таъминлайдилар. Бошқарув ходимлари раҳбарларга ва

бошқарув ходимлари мутахассисларига бўлинади;

ишлаб чиқариш ходимлари – ташкилотнинг иқтисодий фаолият турлари,

шунингдек ишлаб чиқариш дастурида белгиланган тегишли маҳсулотлар

(хизматлар) классификациясига мувофиқ бўлган ташкилотнинг асосий

маҳсулотлари (хизматлари)ни ишлаб чиқариш жараѐнида бевосита

қатнашадиган ходимлари. Ишлаб чиқариш ходимлари таркибига бошқарув

ходимларига тегишли бўлмаган муҳандис ходимлар ва техниклар, ишчилар,

кичик мутахассислар ва ишлаб чиқариш жараѐнида бевосита қатнашадиган

бошқа ходимлар киради;

Page 158: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

158

техник ходимлар – функциясига бошқарув ходимлари фаолиятига техник

хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш ва технологик жараѐнларни

таъминлаш ишларини бажариш (чоп этиш, кўпайтириш ва архив ишларини

бажариш, кутубхона иши, ҳужжатларни етказиб бериш, компьютер

техникасига хизмат кўрсатиш, идора, котиблик ишларини ва бошқа ишларни

бажариш) кирадиган ходимлар;

хизмат кўрсатувчи ходимлар - функциясига бинолар ва ҳудудларга техник

хизмат ва хўжалик хизмати кўрсатиш, уларни қўриқлаш, бошқарув

ходимларига транспорт хизмати кўрсатиш, ташкилотнинг бошқарув ва ишлаб

чиқариш ходимларига хизмат кўрсатиш бўйича бошқа ишлар, шу жумладан,

ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш кирадиган ходимлар. Хизмат кўрсатувчи

ходимларга мутахассислар ва ишчилар тоифасига мансуб бўлмаган аҳолига

маиший хизмат кўрсатиш ходимлари ҳам киради.

Халқ таълими вазирлигининг 2015 йил “24”июндаги 191-сонли

буйруғига илова: Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг

малака тавсифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ―Ёшларни

маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-

тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-

тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-3907-сонли қарори билан тасдиқланган.

Умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг базавий тариф

ставкалари:

а) 2018 йил 1 сентябрдан:

бошланғич синф ўқитувчилари учун 1,1 бараварга;

юқори синф ўқитувчилари учун ўртача 1,24 бараваргача;

директор, унинг ўринбосарлари ва ахборот-ресурс маркази (кутубхона)

мудирлари ва кутубхоначилари учун 1,1 бараварга оширилсин.

б) 2019 йил 1 январдан:

олий тоифали ўқитувчилар учун 1,25 бараварга;

биринчи тоифали ўқитувчилар учун 1,2 бараварга;

иккинчи тоифали ўқитувчилар учун 1,15 бараварга;

мутахассис ўқитувчилар учун 1,1 бараварга;

директор, унинг ўринбосарлари, ахборот-ресурс маркази (кутубхона)

мудирлари ва кутубхоначилари учун 1,1 бараварга оширилсин.

4. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида, улардаги

ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб психолог штат

бирлиги қуйидагича белгилансин:

250 нафаргача — 1 штат бирлигида;

250 нафардан 800 нафаргача — 1,5 штат бирлигида;

800 нафардан 1600 нафаргача — 2 штат бирлигида;

1600 нафардан 3000 нафаргача — 2,5 штат бирлигида;

3000 нафар ва ундан ортиқ — 3 штат бирлигида.

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида олий маълумотли

психологлар учун базавий тариф ставкалар 2018 йил 1 сентябрдан ушбу

муассаса мутахассис ўқитувчилар базавий тариф ставкаларининг 90 фоизига

тенглаштирилсин, 2019 йил 1 январдан эса 1,1 бараварга оширилади.

Page 159: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

159

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги

«Халқ таълими бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5538-сон Фармони ва ПҚ-3931-сонли

қарорларига мувофиқ қуйдагилар белгилаб ўтилди:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги,

Марказий банк, қўмиталар ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар

томонидан тайѐрланган тартибга кўраҳар йили қишлоқ ва шаҳарларда

намунавий лойиҳалар бўйича қурилаѐтган арзон уй-жойларнинг бир қисмини

халқ таълими тизимидаги педагог ходимларга 20 йил муддатга, 3 йиллик

имтиѐзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан

ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта

молиялаштириш ставкаси миқдорида дастлабки бадали 10 фоиз бўлган

ипотека кредити сифатида бериш, шунингдек, «Ҳар бир оила — тадбиркор»

дастури доирасида педагог ходимларнинг оила аъзоларига иссиқхона ташкил

этиш, қорамол, парранда сотиб олиш ва тадбиркорлик фаолияти учун 3 йиллик

муддатга, 6 ойлик имтиѐзли давр билан, йиллик 7 фоиз ставка миқдорида

кредитлар бериши кўзда тутилди.

Назорат учун саволлар:

1. Кадрлар билан ишлашлашда раҳбарнинг ўрни нимадан иборат?

2. Ишга қабул қилиш тартиби қандай амалга оширилади?

3.Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг иш юкламасини

белгилаш шартлари нимадан иборат?

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги ПҚ-

3907 ва 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сонли қарорлари асосида устама ва

рағбатлантириш белгилаш мезонлари. Устамалар ва қўшимча ҳақида.

Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари.

8-мавзу: Умумий ўрта таълим мактаблари хужжатларини

расмийлаштириш ва юритиш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш

( 4соат амлий машғулот)

Амалий машғулотдан мақсад: тингловчиларда умумий ўрта таълим

мактаблари хужжатларини расмийлаштириш ва юритиш ҳамда ижро

интизомини мустаҳкамлашга оид билимларни ривожлантириш.

Амалий машғулот кичик гуруҳларда турли интерфаол методлардан

фойдаланилади.

1-гуруҳ учун топшириқ – умумий ўрта таълим мактабларида назоратда

бўлган ўқув, тарбиявий, педагогик хужжатлар ва уларни сақланиш тартиби

2-гуруҳ учун топшириқ- расмий ѐзишма қоидалари

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ УЧУН НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛ

Умумий ўрта таълим мактабларида назоратда бўлган ўқув, тарбиявий,

педагогик хужжатлар ва уларни сақланиш тартиби

Умумий ўрта таълим мактабларининг расмий ҳужжатларини ягона тартибга

келтириш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, унинг бажарилиши барча халқ

Page 160: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

160

таълими бошқаруви органлари ҳодимлари ва мактаб раҳбарлари томонидан

мажбурийдир.

Маълумки, мактаб жамоалари фаолиятининг турли йўналишлари (ўқув-

тарбия ишлари, хўжалик, молия, иш юритиш ва статистик маълумот ишлари

ва бошқалар) тегишли ҳужжатларда акс эттирилади. Ушбу ҳужжатларнинг

тўғри юритилиши мактабнинг бошқариш даражасини яхшилашга ѐрдам

беради.

Йўриқномада мактаб ҳужжатларининг таркиби, сақлаш муддати, юритиш

тартиби, қисқа мазмуни қайд этилган ҳамда амалиѐтда учрайдиган айрим

камчиликларнинг олдини олишга қаратилган.

Мактаб ҳужжатларини муддатида, тўғри ва сифатли расмийлаштириш

масъулияти мактаб раҳбари зиммасига юклатилади. Мактаб раҳбари буйруқ

билан ҳужжатларни бевосита юритиш учун масъул шахсларни тайинлайди.

Масъул шахслар ҳужжатларни вақтида тўғри расмийлаштирадилар,

бажарилишини назорат қиладилар. Зарур ҳолларда ҳужжат мазмуни билан

мактаб жамоасини ѐки айрим тегишли шахсларни таништирадилар,

ҳужжатларнинг юритилиши ва топшириқлар бажарилиши ҳақида мактаб

раҳбарига ахборот бериб турадилар.

Агар мактаб ҳужжатларини тўлдириш вақтида хатоликка йўл қўйилган

бўлса, бу қуйидаги тартибда тузатилади: хато ѐзилган сўз ѐки рақамнинг

устидан бемалол ўқиш имконини берадиган чизиқ чизилади (хатони ўчириш

ѐки устидан қоғоз ѐпиштириш), яъни хато сўз ѐки рақамни кўринмайдиган

ҳолга келтириш қатъий ман этилади. Чизилган хато сўз ѐки рақам тепасига

тўғри ѐзув ѐзилади.

Ҳужжатларни расмийлаштирган шахслар барча тузатишларни

изоҳлайдилар ва имзолайдилар.

Ўқув-педагогик ҳужжатлар

Мактаб ўқув-педагогик ҳужжатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

ўқувчилар ҳаракати дафтари, буйруқлар дафтари, умумий ўрта ва ўрта

маълумот ҳақидаги шаҳодатномаларни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтари,

мактаб педагогик кенгашининг баѐнномалари дафтари, мактаб педагогик

жамоаси шахсий таркибини қайд этиш дафтари, ўқитувчилар томонидан

қолдирилган ва қопланган дарсларни қайд этиш дафтари, синф журналлари,

куни узайтирилган гуруҳ журналлари, ўқувчилар шахсий ҳужжатлари ва

бошқалар.

Ўқувчилар ҳаракати, буйруқлар, педагогик кенгаш баѐнномалари, умумий

ўрта, ўрта маълумот тўғрисидаги шаҳодатномалар, педагогик жамоа шахсий

таркибини қайд этиш дафтарлари қатъий назоратдаги ҳужжатлар бўлиб,

мактаб раҳбари алмашганда далолатнома асосида янги директорга

топширилади. Далолатнома янги ва собиқ мактаб директорлари ва халқ

таълими бўлимининг масъул ходими томонидан имзоланади.

Ўқувчилар ҳаракати дафтари (сақланиш муддати 50 йил)

Ўқувчилар ҳаракати дафтарига барча ўқувчиларнинг фамилияси ва исмлари

синфлар бўйича алифбо тартибида тўлиқ ѐзилади (масалан, Назарбекова

Гулноза). Ҳар ўқув йили бошида (15 сентябргача) мактаб раҳбари буйруғи

асосида биринчи синфга қабул қилинган ўқувчилар алоҳида бетларга, ѐзги

Page 161: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

161

таътил давомида бошқа синфларга қабул қилинган ўқувчилар белгиланган

саҳифага қайд этилади. Ўқув йили давомида директор буйруғи билан мактабга

қабул қилинган ўқувчилар синф саҳифаларига бир ҳафтадан кечиктирмасдан

қайд этилади.

Ҳар бир синф учун ажратилган саҳифада мактабга қабул қилинган

ўқувчиларни қайд этиш учун 15 қатордан кам бўлмаган бўш жой қолдирилади.

Ёзги таътил давомида мактабдан кетган ўқувчилар ҳақида (мактаб раҳбари

буйруғи билан расмийлаштирилганидан сўнг) 15 сентябргача, ўқув йили

давомида кетган ўқувчилар ҳақида (тегишли буйруқ қабул қилинганидан сўнг)

бир ҳафта муддатда ҳаракат дафтарига тегишли ѐзувлар киритилади

(«Эслатма» устунига «кетган» сўзи ва буйруқни қабул қилиш санаси ва сони

қайд этилади).

Мактабни битириб кетган ўқувчиларга «Эслатма» устунида «мактабни

битирган» деб ѐзилади ва тегишли педагогик кенгаш қарорининг санаси ва

тартиби қайд этилади.

Мактабдан кетган ўқувчи маълум вақтдан кейин мактабга қайта қабул

қилинган тақдирда уни юқоридаги тартибда расмийлаштириш мақсадга

мувофиқдир, яъни ўқувчи ҳақидаги маълумотлар қайтадан киритилади. Шу

билан бирга аввалги ѐзилган сатрда «Эслатма» устунида ўқувчининг

мактабдан кетганлиги ҳақидаги ѐзув тепасига янги қабул ҳақидаги буйруқни

қайд этиш мумкин.

Дафтардаги ѐзувлар хатосиз ва аниқ бўлиши шарт. Барча тузатишлар

изоҳланади ва мактаб раҳбари томонидан имзоланади.

Дафтарнинг ҳар бир саҳифаси рақамланади, ип билан тикилади,

туман(шаҳар) халқ таълими бўлими мудири томонидан имзоланади ва

муҳрланади.

Мактаб педагогик кенгаши баѐнномалари дафтари (сақаниш муддати

доимий)

Баѐнномалар дафтарида педагогик кенгашга киритилган масала

муҳокамасининг бориши, кенгаш аъзоларининг билдирган таклиф ва

мулоҳазалари ҳамда ҳар бир масала юзасидан қабул қилинган қарорлар қайд

этиб борилади. Баѐннома матни икки қисмдан иборат бўлиб, кириш ва асосий

қисмларни ўз ичига олади. Баѐнноманинг кириш қисмида кенгаш

ўтказилаѐтган сана, баѐннома тартиби(номери) – изоҳ: агар педагогика

кенгаши навбатдан ташқари бўлса, у ҳолда тартиб (№) каср шаклида, яъни 2/1

деб ѐзилади – бу иккинчи педагогика кенгашидан кейинги биринчи навбатдан

ташқари педагогика кенгаши ҳисобланади. Кенгаш раиси ва котибининг

фамилияси ва исмлари, қатнашаѐтган ўқитувчилар сони ѐзилади. Педагогик

кенгашга таклиф этилганлар, шунингдек, кенгашда қатнашмаѐтган

ўқитувчилар қатнашмаслик сабаблари кўрсатилган ҳолда фамилиялари бўйича

ѐзиб чиқилади. Баѐнноманинг кириш қисми кун тартиби билан тугатилади.

Кун тартибига ―турли масалалар‖ ѐки ―бошқа масалалар‖ каби мавзудаги

масалаларни киритиш тавсия этилмайди. Ҳар бир масала аниқ ифодаланган

бўлиши зарур. Кўриладиган масалаларнинг умумий сони учтадан ошмаслиги

мақсадга мувофиқдир.

Page 162: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

162

Баѐнноманинг асосий қисми кун тартибида кўриладиган масалаларга мос

равишда тузилади. Баѐнномада ҳар бир масала муҳокамаси қуйидаги тартибда

акс эттирилади: ―Эшитилди‖ – сўзга чиқди – қарор қилди‖, шунингдек,

муҳокама жараѐнида берилган саволлар ва жавоблар ҳам қайд этиб борилади.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, агар маърузачи маъруза мазмунини аниқ ифодаловчи

ҳужжатни тақдим этган (маъруза матни, маълумотнома ва бошқалар) ҳолда

баѐнномада маъруза матнининг қисқа мазмуни қайд этилиб, ―маълумотнома

илова қилинади‖ деган изоҳ берилади.

Маълумотнома ѐки маъруза матни мавжуд бўлмаган (тақдим этилмаган)

тақдирда унинг мазмунини иложи борича тўла ва аниқ баѐн этиш талаб

этилади.

Педагогик кенгаш қарорлари масала мазмуни ва моҳиятидан келиб чиқиб,

уни бажариш муддатлари ва масъул шахслари кўрсатилган ҳолда аниқ

ифодаланган бўлиши шарт. Кенгаш баѐни унинг раиси ва котиби томонидан

имзоланади.

Ўқувчиларни синфдан-синфга кўчириш ѐки мактабни тугатиш

имтиҳонларига қўйиш ҳақидаги педагогик кенгаш қарорларида ўқувчилар

сонини рақамлар билан ифодалаган ҳолда расмийлаштириш мумкин. Бунда

ўқувчилар фамилиялари алоҳида (зарур) ҳоллардагина ѐзилади. Масалан, 8-

―А‖синфда жами 34 нафар ўқувчи мавжуд бўлиб, улардан 32 нафари

имтиҳонларга қўйилди. Имтиҳонга қўйилмаганлар:

1. Собиров Абдураҳмон – ……(сабаби кўрсатилади).

2. Махмудов Шокир – …….(сабаби кўрсатилади),

(йўриқноманинг тегишли параграфи кўрсатилади).

Имтиҳонларга қўйилган ўқувчилардан соғлиги туфайли озод этилган:

Шотурсунов Мамарасул (йўриқноманинг тегишли банди ва тасдиқланган

ҳужжат кўрсатилади).

Турли сабабларга кўра йўқотилган, ўзгартириш киритилган, бузилган

шаҳодатномалар ўрнига тоза шаҳодатнома (дубликат) бланкаларни

бериш бўйича ҳужжат тайѐрлаш тартиби

Турли сабабларга кўра йўқотилган, ўзгартириш киритилган, бузилган

шаҳодатномалар ўрнига тоза шаҳодатнома (дубликат) бланкаларини бериш

жараѐни қуйидаги меъѐрий ҳужжатларга асосан амалга оширилади.

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги ―Расмий давлат

ҳужжатларини тайѐрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш ҳамда улардан

фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида‖ги 283-сонли қарори

билан тасдиқланган ―Расмий давлат ҳужжатларини тайѐрлашга буюртма

бериш, уларни тайѐрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби

тўғрисидаги Низом;

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 июндаги 235-сонли қарори билан

тасдиқланган ―Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномани

битирувчиларга бериш тартиби тўғрисидаги Низом;

3. Халқ таълими вазирлигининг 2005 йил 13 сентябрдаги ―Дубликат

шаҳодатномалар бериш тўғрисида‖ги 02-1887-сонли хати;

Page 163: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

163

4. Халқ таълими вазирлигининг 2006 йил 27 ноябр-даги ―Дубликат

шаҳодатномалар бериш бўйича ҳудудий бошқармаларнинг мурожатларини

кўриб чиқиш тартиби тўғрисида‖ги 02-2026-сонли хати.

Дубликат шаҳодатнома олиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш

тартиби

Турли сабабларга кўра, йўқотилган, ўзгартириш қиритилган, бузилган

шаҳодатнома ўрнига дубликат шаҳодатнома олувчи фуқаро ўзи таълим олган

мактаб раҳбарига мурожаат этади. Мактаб раҳбари томонидан

―Шаҳодатномаларни ҳисобга олиш ва ўқувчиларга топширишни қайд этиш

дафтари‖ асосида унинг шу мактабни ҳақиқатдан ҳам ўқиганлиги ва берилган

шаҳодатнома рақами текшириб кўрилади ва шу асосда маълумотнома асосида

фуқаро томонидан газетага эълон берилади.

Газета эълони муддати 1 ой ўтганидан сўнг фуқаро қайтадан мактаб

раҳбарига ѐзма ариза билан мурожаат этади ва газета эълони асл нусхаси,

топилмалар столидан маълумотнома, шахсини тасдиқловчи ҳужжатдан нусха

илова қилади. Аризада дубликат олишнинг сабаблари батафсил баѐн этилиб,

аввалги шаҳодатноманинг серияси, рақами, берилган вақти аниқ кўрсатилади.

Ариза қуйидаги тартибда ѐзилади:

А Р И З А

Мен (Ф.И.Ш.) 2017 йил декабрь ойида янги уйга кўчиб ўтаѐтганимда (ѐки

бошқа сабабларга кўра) 9-синфни тугаллаганлигим ҳақида берилган

шаҳодатномамни йўқотиб қўйдим. Мен 2005 йилда 9-синфни тамомлаганман

ва менга O`R-A №1231451 рақамли шаҳодатнома берилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, менга йўқотилган шаҳодатнома ўрнига

дубликат бланкаси беришингизни сўрайман.

Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова тарзида тақдим этаман:

1. 2018 йил 10 январда ―Туркистон‖ газетасининг 4-сонидаги йўқотилган

шаҳодатномани бекор қилиш тўғрисидаги эълон.

2. ―Топилмалар столи‖нинг 2018 йил 21 январдаги маълумотномаси.

3. Шахсимни тасдиқловчи ҳужжатдан (паспорт, туғилганлик гувоҳномаси)

кўчирма

Аризачининг Ф.И.Ш. (имзо) 2018 йил 15 февраль

Газетага эълон бериш намунаси:

(эълонда шаҳодатнома эгасининг Ф.И.Ш, йўқолган шаҳодатнома рақами,

серияси қачон ва ким томонидан берилганлиги аниқ кўрсатилиши шарт)

Мактаб раҳбари аризани қабул қилиб олганидан сўнг, аризага ўз

муно-сабат белгисини (резолюция) қўйгач, дубликат шаҳодатнома бериш

тўғрисида масала мактаб педагогика кенгашида муҳокама қилиниб, қарордан

кўчирма тайѐрланади. Шунингдек, шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси,

дубликат олувчига аввалги шаҳодатномани бериш тўғрисида (битирган

йилидаги) кенгаш қароридан кўчирма, шаҳодатномага қўйилган баҳолар

ведомостидан кўчирма, (агар бузилган бўлса, йўриқнома асосида тузилган

Page 164: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

164

далолатнома, фамилияси ўзгартирилган бўлса, Адлия идораларининг

маълумотномаси, ѐнган шаҳодатнома бўлса, ѐнғин хавфсизлиги

идораларининг архив маълумотномаси) ҳамда мактаб раҳбарининг ТХБдан

дубликат бланк ажратиш тўғрисидаи хати (буюртмаси) ТХБига топширилади.

Намуна

______________ туманидаги _____-сонли умумий ўрта таълим мактаби

Педагогик кенгашининг 2018 йил 25 февраль 2 сонли қароридан кўчирма

Кенгашга раислик этувчи: Ф.И.Ш.-мактаб раҳбари

Иштирок этувчилар ____нафар мактаб педагогик жамоаси

Кун тартиби:

1. 2013 йилда 9-―А‖ синфни тамомлаган Мирхабибова Марҳабо

Махмудовнага берилган O`R-A №1231451 рақамли шаҳодатнома

йўқолганлиги сабабли дубликат шаҳодатнома бериш тўғрисида

Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб раҳбар Н. Маликова ахборот

берди. 2013 йилда 9-―А‖ синфни тамомлаган Мирхабибова Марҳабо

Махмудовна 2017 йил февраль ойида янги уйга кўчиб ўтганида унга берилган

O`R-A №1231451 рақамли шаҳодатномасини йўқотган. М.Мирхабибова 2018

йил 15 февралда йўқолган шаҳодатнома ўрнига дубликат шаҳодатнома

беришни сўраб мактаб маъмуриятига ариза билан мурожаат этган.

Шунингдек, аризага йўқолган шаҳодатномани бекор қилиш тўғрисида 2011

йил 10 январда ―Туркистон‖ газетасидаги эълон, топилмалар столининг 2018

йил 21 январдаги маълумотномаси ҳамда паспортидан нусха ҳужжатларини

топширган. Унга берилган шаҳодатнома ―Шаҳодатномаларни ҳисобга олиш ва

ўқувчиларга топширишни қайд этиш дафтари‖нинг 18-бетида 126-рақам билан

қайд этилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, мактаб педагогика кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. 2013 йилда 9-―А‖ синфни тамомлаган Мирхабибова Мархабо

Махмудовна номига берилган O`R-A №1231451 рақамли ўрта маълумот

тўғрисидаги шаҳодатнома йўқолганлиги сабабли фуқаро Мирхабибова

Мархабо Махмудовнанинг тақдим этган ҳужжатларига асосланиб бекор

қилинсин.

2. Уч кун муддатда Мирхабибова Мархабо Махмудовнага йўқолган

шаҳодатнома ўрнига тоза шаҳодатнома (дубликат) бланкаси олиш учун

ТХБига ѐзма мурожаат этилсин. (Ўқув тарбиявий ишлар бўйича

директор ўринбосариХ. Эшонхўжаевага-муддат 3 кун).

3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамга қолдираман.

Кенгаш раиси, мактаб раҳбари (имзо) Ф.И.Ш.

Кенгаш баѐнини олиб борувчи (имзо) Ф.И.Ш.

Муҳр

Page 165: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

165

Мазкур хат ТХБда кирим қилиниб, ТХБ мудири томонидан ҳужжатлар

кўрилиб чиқилиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштириш учун қатъий

назоратдаги расмий давлат ҳужжатлари билан шуғулланувчи моддий

жавобгарлик юклатилган масъул ходимига муносабат белгиси (резолюция)

асосида текшириб чиқади ва ўрнатилган тартибда дубликат бланкаси ажратиш

тўғрисида хат (буюртма) тайѐрлаб, ТХБ мудирининг имзоси билан

вилоятХТБга юборилади. Н а м у н а

ВХТББ бошлиғи

Ф.И.Ш.га

Дубликат бланкаси бериш тўғрисида

___________________ туман ХТБ Сиздан қуйидаги таълим муассасаси ўқувчиларига

расмий давлат ҳужжати (шаҳодатнома)нинг тоза бланкасини дубликат учун

ажратишингизни сўрайди:

№ Ф.И.Ш

.

Мактаб

№ Синф

Ўқи-

тиш

тили

Битирган

йили

Ҳужжат

серияси

ва рақами

Изоҳ

ТХТМФМТ ва ТЭБ мудири (имзо) Ф.И.Ш.

Буйруқлар дафтарлари (сақланиш муддати 75 йил)

Одатда мактабда иккита буйруқ дафтари юритилади. Биринчи дафтарга

ўқувчиларга тааллуқли буйруқлар ѐзилса, иккинчисига кадрлар ҳақидаги

буйруқлар ѐзилади. Кам комплектли мактабларда ягона буйруқлар дафтари

тутилади.

Ўқувчиларга тааллуқли дафтарга қуйидаги буйруқлар қайд этилади:

– ўқув йили бошида (10–15 сентябрдан кечикмасдан), ўқувчиларни биринчи

синфга қабул қилиш ва биринчи синфларни тақсимлаш ҳақида,

ўқувчиларнинг фамилиялари ва исмлари тўлиқ қайд этилади. 20 сентябргача

куни узайтирилган гуруҳларни комплектлаш ҳақида (рақамларда ѐзилиши

мумкин), бунда кам таъминланган оиладаги ўқувчиларни тўлиқ ва 50 фоизга

тўловдан озод қилиниши ҳақидаги буйруқда болаларнинг фамилияси ва

исмлари тўлиқ ѐзилади;

– 10–15 сентябрдан кечикмасдан ўқувчиларнинг синфлар бўйича

тақсимланиши, мактабдаги ўқувчиларнинг умумий сони ҳақида (рақамларда

ифодаланган ҳолда);

– 15 сентябргача ѐзги таътил давомида мактабдан кетган ва мактабга

келган болалар ҳақида.

Ўқув йили давомида мактабдан кетган ѐки мактабга келган болалар

ҳақидаги буйруқ бир ҳафтадан кечикмасдан ѐзилади.

Буйруқлар ҳар бир ўқувчига алоҳида ѐзилади.

Page 166: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

166

Таълим муассасасида иш юритиш ва уни назоратга олиш энг масъулиятли

фаолият турларидан ҳисобланади. Шунинг учун бу ишга масъул ходимларни

танлаб, жойига қўйиш муҳимдир. Ҳар бир йўналишга масъул ходим муассаса

раҳбарининг буйруғи билан тайинланади.

Жумладан:

1. Педагогика Кенгаши котиби – ҳужжатларни мукаммал биладиган,

Кенгаш йиғилишларида масалалар муҳокама қилиниши жараѐнини

стенографик тарзда ѐки тезкор қоғозга тушириб олишга қодир бўлган,

грамматик ва стилистик хатоларга йўл қўймайдиган, чиройли ѐзадиган, олий

маълумотли ўқитувчилар орасидан сайланади ва буйруқ билан тайинланади.

Бу ходим жамоатчилик асосида иш олиб боради ва тегишли байрамларда

алоҳида рағбатлантириш кўзда тутиб борилади.

2. Буйруқларни расмийлаштирувчи котиб – имкон қадар олий маълумотли

педагоглар орасидан буйруқ билан тайинланади. Унга ходимларнинг меҳнат

дафтарчаларини, муассасанинг буйруқлар дафтарини юритиш вазифаси

юклатилади. Бу ишлар ходимларнинг кейинги тақдири билан боғлиқ бўлгани

учун ўта зийракликни талаб этади. Бу ходим узлуксиз равишда меҳнат

дафтарчалари ва буйруқларни расмийлаштириш юзасидан қабул қилинган

ўзгаришлар, янгиликлардан хабардор бўлиб туриши лозим. Шуни назарда

тутиб, аксарият муассасаларда мазкур вазифа муассаса раҳбарининг ўқув

ишлари бўйича ўринбосарига юклатилган.

3. Муассасанинг иш юритувчиси – кириш ва чиқиш ҳужжатларини

расмийлаштирувчи котиба (кўп ҳолда уни ―директор котибаси‖ ҳам

дейилади). Ушбу лавозимга штат бирлиги ажратилган муассасаларда кадр

танлашга алоҳида аҳамият қаратиш ва бу ўринга масъулиятни чуқур ҳис

қиладиган, барча билан бирдек муомала қила олиш маданиятига эга,

компьютер техникасини мукаммал биладиган, имкон даражасида ―Иш

юритувчи – котиб (а)‖ курсларини битирган, камида ўрта махсус маълумотга

эга шахсни танлаш лозим бўлади.

Унинг функционал вазифалари бошқа ходимлар сингари буйруқ билан

расмийлаштирилади.

Келиб тушган ҳужжатларни расмийлаштириш ва ижросини таъминлаш

бўйича қарор қабул қилиш.

Муддати кўрсатилган ҳужжатлар раҳбар томонидан ўрганиб чиқилади ва

унинг томонидан тегишли топшириқ белгиланади.

Топшириқ олган масъул шахс тезкорлик билан ижрони таъминлаш бўйича

ўз таклифларини, аниқ тадбирларни, маълумотнома, кенгаш қарори ѐки

буйруқ лойиҳасини тайѐрлайди ва тасдиқлаш учун раҳбариятга киритади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишларини,

Вазирлар Маҳкамасининг таълимга оид қарорлари, Халқ таълими

вазирлигининг қарорлари, буйруқлари, вилоят (Тошкент шаҳар), туман

(шаҳар) ҳокими қарор ва фармойишлари ҳамда уларнинг ижросини

таъминлаш учун қабул қилинган бошқарма, халқ таълими бўлимлари

қарорлари, буйруқларини аниқ, пухта ва ўз вақтида бажарилишига муассаса

раҳбарлари шахсан жавобгардирлар.

Page 167: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

167

Мактаб педагогик жамоаларининг шахсий таркибини ҳисобга олиш

китоби (сақланиш муддати 75 йил)

Мазкур ҳужжат барча мактабларда юритилади. Китобга ўқитувчилар

бирдан бошлаб умумий тартибда рақамланиб киритилади. Янги қабул

қилинган ўқитувчи навбатдаги рақам билан белгиланади. Ўқитувчилар

ҳақидаги ҳамма керакли маълумотлар қайд этилиши муносабати билан

китобда ҳар бир ўқитувчига камида уч сатр ажратилади.

Ўқитувчилар ҳақидаги барча ѐзувлар тегишли ҳужжатларга асосланиши

шарт.

Ўқитувчиларнинг аттестациядан ўтиши ва малака ошириши ҳақидаги

маълумотлар даврий равишда китобда қайд этилади.

Китоб саҳифалари рақамланади, тикилади, мактаб раҳбари томонидан

имзоланади ва муҳрланади.

Мавжуд тузатишлар мактаб раҳбари томонидан изоҳланиб имзоланади.

Умумий ўрта маълумот (11 йиллик) тўғрисидаги шаҳодатномаларни

ҳисобга олиш ва ўқувчиларга топширишни қайд қилиш китоби (сақланиш

муддати 75 йил)

Китобнинг биринчи қисми саҳифаларида қабул қилиб олинган ва берилган

шаҳодатнома (оддий ва аъло даражали намунадаги) бланкалари, уларнинг

сериялари ва рақамлари, олинган санаси, қабул қилиб олиш ѐки бериш

асослари кўрсатилган ҳолда алоҳида-алоҳида қайд этилади.

Шу саҳифаларнинг ўзида фойдаланилмай қолган тоза ва бузилган

шаҳодатнома бланкалари (серия ва рақамлари кўрсатилган ҳолда) алоҳида

қайд этилади. Мазкур бланкалар халқ таълими бошқарув органларига

қайтариб топширилади. Вилоят (туман)ХТБ органларининг масъул ходимлари

ушбу шаҳодатнома бланкаларини олганлиги ҳақида имзо қўяадилар.

Китобнинг иккинчи қисмида умумий ўрта таълим мактабининг

битирувчилари ҳақида маълумотлар қайд этилади: фамилияси, исми, шарифи,

туғилган ойи, йили, куни, ушбу мактабга қабул қилинган йили,

шаҳодатномада қайд этилган баҳолари (баллар), битирувчининг сурати.

Ўқувчиларнинг ўқишни битирган йили, уларнинг исм-шарифи рўйхати

олдидан саҳифанинг биринчи сатрига ѐзилади.

Умумий ўрта маълумот тўғрисидаги шаҳодатномаларни бериш учун мактаб

педагогик кенгашининг қарори асос бўлади. Педагогик кенгаш қарорининг

санаси ва баѐннома тартиби ѐзилади.

Битирувчи шаҳодатномани олганлиги ҳақида «___ рақамли

шаҳодатномани ____ йил _____(кун) ______(ой)да олдим» деб ѐзади ва

имзосини қўяди.

Аъло даражали шаҳодатномани олган битирувчи «аъло даражали, ____

рақамли шаҳодатномани ____ йил ___(кун) ____(ой)да олдим» деб ѐзади ва

имзосини қўяди.

Шаҳодатноманинг дубликати берилганда шу китобда қуйидагича ѐзув қайд

этилади: тартиб рақами устунига «дуб-ликат» сўзи, иккинчи устунга дубликат

серияси ва номери ѐзилади, баҳолар қўйиладиган устунларга ____ йил

Page 168: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

168

___(кун) ____(ой)да берилган ____сонли йўқотилган(ѐки бузилган)

шаҳодатноманинг асл нусхаси ўрнига» сўзлари ѐзилади, «олганлиги ҳақида

имзоси» устунига эса шаҳодатномани олувчи «____ рақамли шаҳодатнома

дубликатини ____йил ___(кун) ____(ой)да олдим» деб ѐзади ва имзосини

қўяди.

Асл нусхаси берилган саҳифада асл нусхасининг рақами устидан чизиқ

чизилиб, ѐнига «йўқолган (бузилган); ____ рақамли дубликат берилган» деб

қайд этилади.

Экстернат тартибида имтиҳон топширувчилар ҳақида ҳам маълумотлар

ушбу китобга киритилади, «Ушбу мактабга қабул қилинган йили» устунига

«экстерн» сўзи ѐзиб қўйилади.

Китобга киритилган барча битирувчиларнинг рўйхати охирида мактаб

директори, унинг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари ва синф раҳбарлари

имзолари қўйилади ҳамда мактабнинг гербли муҳри билан тасдиқланади.

Китобдаги барча тузатишлар мактаб директори томонидан изоҳланади,

имзоланади ва муҳрланади. Китобдаги ѐзувлар равон, бир хил рангли сиѐҳ ѐки

шарикли ручкада ѐзилиши керак(амалда қабул қилинган рангда).

Айрим сабабларга кўра, битирувчига шаҳодатнома ўз вақтида

топширилмаган бўлса, ушбу ҳужжат битирувчи олгунга қадар тўлдирилган

ҳолда мактаб директори сейфида сақланади. Тўлдирилмаган бланкаларни

мактабда сақлаш қатъиян ман этилади.

Китобнинг саҳифалари рақамланади, тикилади, туман-(шаҳар) халқ

таълими бўлими мудири томонидан имзоланади ва муҳрланади.

Қолдирилган ва ўрни тўлдирилган дарсларни ҳисобга олиш дафтари

(сақланиш муддати 3 йил)

Ушбу дафтарни барча мактабларда ўқув-тарбия ишлари бўйича директор

ўринбосари юритади.

Дафтарга тегишли ҳужжатлар асосида (мактаб бўйича буйруқ, синф

журналларидаги ѐзувлар, меҳнатга лаѐқатсизлик варақаси ва бошқалар)

ўқитувчилар томонидан қолдирилган дарслар ва ўрни тўлдирилган дарслар

қайд этилади.

Дарсни ўтказган ўқитувчи китобга имзосини қўяди. Китобдаги ѐзувлар иш

вақти ва ҳақини ҳисобга олиш табели ѐзувларига мос бўлиши шарт.

Ўқув-педагогик ҳужжатлар таркибига, шунингдек, синф журналлари, куни

узайтирилган гуруҳ журналлари, тўгараклар ишини қайд этиш журнали,

ўқувчиларнинг шахсий делолари ва бошқа ҳужжатлар киради.

Синф журналлари 5 йил сақланиб, кейин улардан ўқувчилар ҳақидаги

умумий маълумотлар, фанлар бўйича чорак ва йиллик баҳолар, кейинги

синфга ўтиш ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган сўнгги саҳифаларни

чиқариб олиб, йилма-йил тикилади ва ушбу делолар мактабда камида 25 йил

сақланади.

Иш юритувчи (котиба) томонидан рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлмаган

ҳужжатлар

1. Мажлислар, кенгашлар кун тартиби ҳақидаги маълумотлар;

Page 169: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

169

2. Иш жадваллари, нарядлар, талабномалар, тақсимотлар;

3. Плакатлар, кенгашлар, анжуманлар дастури;

4. Вақтли нашрлар (газеталар, журналлар, рисолалар, бюллетенлар);

5. Табрик хатлари ва телеграммалари, откриткалар, таклифномалар;

6. Ҳисоб-китобга оид ҳужжатлар;

7. Ойлик, чорак ва ярим йиллик ҳисоботлари;

8. Статистик ҳисоботлар формалари;

9. Таркибий бўлинмалар сўровларига берилган жавоблар.

И з о ҳ : 2,6,8 ва 9- хат бошларда қайд этилган ҳужжатлар тегишли таркибий

бўлинмалар (масалан ҳисобхона)да махсус ҳисобга олинади. Айрим ҳолларда

кирим ва чиқув ҳужжатларини кўпайтиришга тўғри келади. Бундай ҳолларда

кўпайтирилган хат ва бошқа ҳужжатларда уни тасдиқлаган шахс имзоси

бўлмаса, унга ―Аслига тўғри‖ деган штамп босилиб, масъул ходим имзоси

қўйилади.

Муҳрлар, штамплар, бланкаларни сақлаш ва ишлатиш

Муҳрлар қуйидаги қоидаларга мувофиқ сақланади ва ишлатилади:

Тамға (гербли) муҳри муассаса раҳбарида сақланади. Ишлатилиши:

Раҳбарият томонидан имзоланган ѐки тасдиқланган ҳамда махсус меъѐрий акт

(далолатнома)лар билан тамғали муҳрланишини талаб этадиган хат-

ҳужжатларда, титул варақаларда, моддий-пуллик хат-ҳужжатларда ва х.к.

Хатлар учун бурчак штампи иш юритувчи(котиба)да сақланади.

Ишлатилади: Муассасанинг реквизитлари ва давлат Герби акс эттирилган

махсус бланка бўлмаганда барча турдаги чиқув ҳужжатларига унинг рўйхатга

олинган санаси ва тартиб рақамини қўйиш учун ишлатилади.

Муҳрлар ва штамплар сейфларда ѐки металл жавонларда сақланиши керак.

Муассаса бланкалари муассаса раҳбари ва унинг ўринбосарлари ѐки

котибларда қулфланадиган жавонларда сақланади ва улар қатъий назорат

билан берилади, рақам билан қайд этилади.

Умумтаълим мактабларида ўқувчилар ҳаракатини амалга ошириш

тартиби

Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикасининг ―Таълим тўғрисида‖ги

Қонуни, Халқ таълими вазирлигининг 2003 йил 25 апрелдаги 4/1 Ҳайъат

қарори билан тасдиқланган ―Умумий ўрта таълим мактаблари ҳудудида

жойлашган мактаб ѐшидаги болаларни ҳисобга олиш тўғрисидаги

Йўриқнома‖, Халқ таълими вазирлигининг 2001 йил 5 декабрдаги 178-сонли

буйруғи билан тасдиқланган Йўриқнома ва бошқа меъѐрий ҳужжатларга

асосланади. Мазкур тартиб умумтаълим мактаб-ларида ўқувчилар ҳаракатини

тартибга солиш мақсадида жорий этилади.

Ўқувчиларни умумтаълим мактабларига қабул қилиш тартиби.

Ўқувчиларни умумтаълим мактабларида ўқувчилар ҳаракати қуйидагича

амалга оширилади:

1-8-синф ўқувчилари вилоят (шаҳар) ичидаги ҳаракати (туман- ичида ва

туманлараро), 1-4-синф бошқа вилоятлардан келган ўқувчилар – мактаб

маъмурияти томонидан;

Page 170: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

170

9-синф ўқувчилари шаҳар ичидаги ҳаракати (туман ичида ва туманлараро),

5-8-синф бошқа вилоятлардан, 1-8-синф Республикадан ташқарида таълим

олиб қайтган Ўзбекистон фуқаролари фарзандлари – Халқ таълими бўлимлари

(ХТБ) томонидан;

9-синф ўқувчилари вилоятлар ва Республикадан ташқа-рида таълим олиб

қайтган Ўзбекистон фуқаролари фарзандлари - вилоят (шаҳар) Халқ таълими

бошқармаси томонидан;

1-9-синфга хорижий давлатлар фуқаролари фарзандлари Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги ―Хорижий

фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул

қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида‖ги 169-сонли

Қарори талабларига асосан Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги махсус

комиссия рухсати билан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

9-синф ўқувчиларини мактабдан–мактабга ўтказишда талаб

этиладиган ҳужжатлар.

Ота-оналар ѐки уларнинг ўрнини босувчи қонуний шахслар томонидан

турли сабабларга кўра ва қонуний асоси мавжуд бўлган ҳолларда

фарзандларини вилоятлардан мактабга қабул қилиш учун В(Ш)ХТ

бошқармаси бошлиғи номига ариза билан мурожаат этади ва қуйидаги

ҳужжатларни тақдим этади:

ота ва онаси ѐки уларнинг ўрнини босувчиларнинг пас-порт нусхаси

(рўйхатга қўйилганлиги ҳақида маълумотлар билан бирга);

яшаш манзилидан маълумотнома;

фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;

ўқувчининг баҳолар табелининг тасдиқланган нусхаси (1-8-синф);

синфдан-синфга кўчирилгани ҳақидаги педагогик кенгаш қароридан

кўчирма;

6 ѐшдан мактабга қабул қилинган ўқувчилар учун ташхис йўлланмаси

нусхаси.

Хорижда таълим олиб қайтган ўзбекистон фуқароси фарзандларини

мактабга қабул қилишда талаб этиладиган ҳужжатлар

Умумтаълим мактабларида турли сабабларга кўра ва қонуний асоси

мавжуд бўлган ҳолларда хорижда таълим олиб қайтган Ўзбекистон

фуқаролари фарзандларини мактабга қабул қилиш учун юқорида қайд

қилинган ―Ўқувчиларни умумтаълим мактабларига қабул қилиш тартиби‖да

назарда тутилган ташкилот раҳбарига ариза билан мурожаат этади ва

қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ота ва онаси ѐки уларнинг ўрнини босувчиларнинг паспорт нусхаси

(рўйхатга қўйилганлиги ҳақида маълумотлар билан бирга);

яшаш манзилидан маълумотнома;

фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;

ўқувчининг хорижий давлатлардаги таълим муассасаларидан бе-ри-лган

баҳолар табели ва унинг нотариал тасдиқланган таржимаси;

заруриятга кўра, Ўзбекистон фуқароларининг хорижда- бўлган-лигини ѐки

таълим олганлигини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатлар (Ташқи ишлар

Page 171: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

171

вазирлиги маълумотномаси, хорижий муассасаларнинг маълумотномалари,

чиқиш визалари ва ҳ.к.)

Халқ таълими вазирлигининг 2010 йил 3 июндаги 02-1037-сонли хати

билан юборилган ―Хорижда ўқиб келган ўқувчиларнинг ҳужжатларни

расмийлаштириш тўғрисида тавсиялар‖ асосида мактаб маъмурияти

томони-дан ўқув режадаги фарқ (табелга мослиги) кўриб чиқилади.

Хорижий давлат фуқаролари фарзандларини мактабга қабул қилиш

учун талаб этиладиган ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги

―Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига

қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида‖ги 169-сонли

Қарори талабларига асосан ота-оналар тўғридан-тўғри Халқ таълими

вазирлиги ҳузуридаги махсус комиссиясига ариза билан мурожаат этади ва

қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари номига ариза;

ота ва онаси ѐки уларнинг ўрнини босувчиларнинг пас-порт нусхаси

(рўйхатга қўйилганлиги ҳақида маълумотлар билан бирга);

яшаш манзилидан маълумотнома;

фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;

ўқувчининг хорижий давлатлардаги таълим муассаса-ларидан бер-ил-ган

баҳолар табели ва унинг нотариал тасдиқланган таржимаси.

Вазирликнинг махсус комиссияси баѐни олинганидан сўнг, Халқ таълими

вазирлигининг 2009 йил 6-июлдаги 180-сонли буйруғи билан тасдиқланган

―Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта

таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва

уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида‖ги Йўриқноманинг 2-бўлимида

назарда тутилган ҳужжатлар мактаб раҳбарига тақдим этилади. Шунингдек,

Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган намуна асосида 3 нусхада

икки томонлама шартнома имзоланади.

Битирувчиларнинг якуний давлат аттестацияси ҳақида

11-синф битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш Халқ

таълими вазирлигининг махсус буйруғи билан тасдиқланган Низом ва якуний

аттестацияларни ташкил этиш тўғрисида ҳар йили қабул қилинадиган тегишли

буйруғи асосида расмийлаштирилади.

Умумий ўрта таълим (УЎТ) муассасаларининг битирувчилари учун УЎТ

дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин якуний аттестациядан ўтиш

мажбурийдир.

Ўқувчиларнинг мактабни тугатганлиги тўғрисидаги педагогика

кенгаши қароридан намуна.

Юқоридагиларни, билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифларни ҳисобга

олиб, педагогика кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Якуний аттестациялардан муваффақиятли ўтган қуйида-ги ўқувчилар 2011-

2012 ўқув йилини тамомлаган деб ҳисоблансин ва уларга ―Умумий ўрта

таълим тўғрисида‖ги шаҳодатномаларни бериш туман ХТБдан сўралсин.

11 -―Б‖ синф битирувчилари:

Page 172: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

172

1. Аҳмедов Дилшод

2. Баҳромов Жаҳонгир

3. Дўсматов Алишер (ва ҳоказо)

Синфлар рақами ва ўқувчиларнинг рўйхати – фамилияси ва исми шу тарзда

алфавит тартибида тўлиқ ѐзиб борилади.

Хорижий давлатларда вақтинча таълим олган (ота-онаси хориждаги

дипломатик корпусларда ишлаѐтган, турли танловлар ѐки чет

мамлакатларнинг грантлари ҳисобига таълим олган) битирувчи ўқувчиларни

якуний аттестацияга қўйиш масаласи вилоят (Тошкент шаҳар) халқ таълими

бошқармаси томонидан кўриб чиқилади.

Битирувчи ўқиган мамлакатда умумий ўрта ва ўрта таълимни тугат-ганлиги

тўғрисида ҳужжат (шаҳодатнома, сертификат ва ҳ.к.) олган бўлса, уни вилоят

халқ таълими бошқармаларида ташкил этилган комиссия хулосасига асосан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест

марказининг Кадрлар тайѐрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва

таълим муассасалари якуний аттестацияси бошқармаси томонидан қонун

ҳужжатларида белгиланган тартибда ностриф-икация қилинади.

Битирувчига чет мамлакатларда берилган ҳужжат Ўзбекистон

Республикасида бериладиган шаҳодатнома ўрнини боса олмаса, яъни ўқувчи

маълум бир фанлар йўналишидагина таълим олиб келган бўлса, у умумий

тартибда якуний аттестацияга киритилади. Бундай ҳолларда ўқувчи ўзига

берилган ҳужжатда кўрсатилган фанлардан бошқа барча фанлар бўйича

якуний аттестациядан ўтказилади. Ўқувчига якуний баҳони қўйишда унинг

аввалги синфларда олган баҳолари ҳам инобатга олинади.

Битирувчиларни якуний аттестациядан озод этиш

Фанларни ижобий ўзлаштираѐтган битирувчилар якуний аттестациядан

туман ХТМФМТ ва ТЭБ буйруқлари асосида қуйидаги ҳолларда қисман ѐки

бутунлай озод этиладилар:

халқаро ва республика миқѐсида ўтказиладиган фан олимпиадаларида,

спорт мусобақаларида, турли кўрик-танловларида битирувчиларнинг

иштироки бевосита якуний аттестация даврига тўғри келса. Бунда битирувчи

шу кунлардаги якуний аттестациядан озод этилади.

Ўқувчиларни якуний аттестацияга қўйиш ҳақидаги педагогика

кенгаши қарори намунаси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. 11-синфнинг жами 27 нафар ўқувчисидан 25 нафари якуний аттестацияга

қўйилсин.

Мамадалиев Аброр – Хитой Республикасида математика фанидан

ўтказилаѐтган халқаро фан олимпиадасида қатнашаѐтганлиги;

Собиров Дилмурод – Навоий вилоятида ―Умид ниҳоллари‖ спорт

мусобақасида қатнашаѐтганлиги сабабли халқ таълими вазирлигининг 2008

йил 4 мартдаги 56-сонли буйруғи билан тасдиқланган ―УЎТ олувчиларнинг

якуний давлат аттестацияси тўғрисида‖ги Низомнинг 4-бўлими 4.2-банди

ҳамда туман ХТМФМТТЭ бўлимининг 2012 йил 21 майдаги ―Ўқувчиларни

Page 173: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

173

якуний аттестациядан озод этиш тўғрисида‖ги 104 –сонли буйруғи асосида

мусобақаларда иштирок этадиган кунлар ўтказиладиган якуний

аттестацияларидан озод қилинсин.

Э С Л А Т М А : Йўриқномага мувофиқ 9 ва 11--синф битирувчиларини

якуний аттестациядан озод қилиш учун туман ХТБ ларнинг буйруқлари асос

бўлади.

битирувчи йиллик ижобий баҳоларга эга бўлган ҳолда соғлиги туфайли

якуний аттестациядан озод этилган тақдирда қуйидаги ҳужжатларга

асосланган ҳолда буйруқ қабул қилинади:

– мактаб жойлашган ҳудуддаги даволаниш муассасаси тиббий-назорат

комиссиясининг тиббий хулосалари;

– мактаб педагогика кенгашининг қарори ва директорнинг расмий хати,

ўзлаштириш табели.

битирувчиларнинг яшаш жойи ўзгариши (Республикадан таш-қарига

чиқиш) муносабати билан шу ҳолатни тасдиқловчи расмий ҳужжатлари бўлса,

(бу ҳолат март-апрель-май ойларида юзага келса) бундай битирувчиларга

якуний аттестация-дан муддатидан аввал топширишларига вилоят халқ

таълими бошқармасининг буйруғи билан рухсат берилади. Бундай ҳолларда

Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган фанлардан якуний

аттестация, қолган фанлардан эса синовлар мазкур низом талаблари асосида

ўтказилади. Якуний аттестация ва синовлар мактаб директори тузган

муваққат якуний аттестация комиссияси томонидан ва у тасдиқлаган жадвал

асосида ўтказилади.

якуний аттестация даврида касал бўлган ва якуний аттестация жараѐни

тугашигача тузалиб келган битирувчилар мактаб директорининг буйруғига

кўра қолдирилган фанлардан якуний аттестация тугагандан сўнг икки ҳафта

ўтгач якуний аттестациядан ўтадилар.

ўқувчиларнинг саломатлиги бўйича жисмоний тарбия машғу-лотларидан

озод этилишлари, уларнинг мактабни битиришларига таъсир кўрсатмайди.

Якуний аттестация ўтказиш жараѐнида юқорида кўрсати-лган Низом

талабларини бузган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси

қонунчилигида кўзда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади.

Расмий ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича тавсиялар

Қуйида мактаб ҳужжатларини топшириш ва қабул қилиш комиссиясининг

далолатномаси намунаси келтирилади.

Д А Л О Л А Т Н О М А

2017 йил 15 май Хонобод ҚФЙ 25-мактаб

Биз, Зангиота тумани халқ таълими бўлимининг 2011 йил 14 майдаги 163-

сонли буйруғи билан тасдиқланган мактаб ҳужжатларини топшириш ва қабул

қилиш комиссияси аъзолари – ХТБ бош мутахассиси Д.Абдуллаев, ХТБ

методика кабинети мудири С.Ахроров, тумандаги 15-мактаб директори

А.Ахмедов, ўқув-тарбия ишлари бўйича 25-мактаб директори ўринбосари

С.Эшонхонов, 25-мактабнинг собиқ директори А.Тошматовдан қуйидаги

ўқув-педагогик ҳужжатларнинг янги тайинланган директор А.Муҳитдиновга

топширилгани юзасидан ушбу далолатномани туздик.

Page 174: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

174

Топширилган ва қабул қилинган ҳужжатлар рўйхати:

1. Ўқувчилар ҳаракати дафтари – жами 5 (беш)та дафтар охирги

қайднома ѐзилган;

1-дафтар -1991йил 30 августда очилган ва 1997 йил 12 апрелда охирги

қайднома ѐзилган;

2-дафтар -1997 йил 3 майда очилган ва 2004 йил 17 октябр-да охирги

қайднома ѐзилган;

3-дафтар -2004 йил 21 декабрда очилган ва 2007 йил 3 апрелида охирги

қайднома ѐзилган ва ҳоказо.

2. Мактабнинг Педагогика Кенгаши баѐнномалари дафтари – жами 3

(уч)та дафтар

1-дафтар -1998 йил 5 январда 4-сонли баѐннома билан очилган ва 2002 йил

15 майда охирги қайднома ѐзилган (120 саҳифадан иборат);

2-дафтар -2002 йил 30 августда 1-сонли баѐннома билан очилган ва 2008

йил 3 ноябрда охирги қайднома ѐзилган (122 саҳифадан иборат);

3-дафтар -2009 йил 3 январда 3-сонли баѐннома билан очилган ва 2017 йил

26 мартда охирги қайднома ѐзилган (191 саҳифадан иборат) ва ҳоказо.

3. Мактабнинг буйруқлар дафтари жами 6 (олти)та – 4 (тўрт)таси

ўқувчилар, 3 (учта)таси кадрлар тўғрисида

Ўқувчилар тўғрисида буйруқлар дафтарлари:

1-дафтар -1999 йил 5 ноябрда 15-сонли буйруқ билан очилган ва 2004 йил

15 майда охирги 51-сонли буйруқ билан ѐпилган (168 саҳифадан иборат);

2-дафтар -2004 йил 30 майда 52-сонли буйруқ билан очилган ва 2017 йил 3

апрелда охирги 29-сонли буйруқ ѐзилган (186 саҳифадан иборат)ва ҳоказо.

Кадрларга оид буйруқлар дафтарлари:

1-дафтар -1989 йил 5 ноябрда 15-сонли буйруқ билан очилган ва 1999 йил

15 майда охирги 51-сонли буйруқ билан ѐпилган (179 саҳифадан иборат);

2-дафтар -1999 йил 30 майда 32-сонли буйруқ билан очилган ва 2017 йил 1

мартда охирги 19-сонли буйруқ билан ѐпилган (179 саҳифадан иборат).

Меҳнатга оид ҳужжатларни расмийлаштиришда мактаб

директорининг вазифалари

Мактаб директори ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, бошқа

ишга ўтказиш, меҳнат дафтарчаларини тўлдириш ва интизомий жазолашда

буйруқларни амалдаги қонун талабларига жавоб берадиган даражада

тайѐрлаши ва расмийлаштириши жуда муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги меҳнат Кодексининг махсус моддаси

билан қонунни амалиѐтга қўллаб, шахс ва давлат манфаатларини ҳимоя

қилган ҳолда буйруқларни расмийлаштиришда директордан қуйидагилар

катта масъулият билан талаб этилади:

Page 175: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

175

умумий ўрта таълим мактаби директори ўқув йили бошланишининг

дастлабки куниѐқ янги ўқув йилида мактабга келиши зарур бўлган ўқувчилар

контингентини рўйхат асосида текшириб чиқади;

биринчи ва бошқа синфларга янги қабул қилинадиган ўқувчилар

контингентини рўйхат асосида таҳлил этади. Уларни маҳалла кенгашлари

томонидан берилган рўйхат ѐки хўжалик дафтари билан таққослаган ҳолда

кўриб чиқади.

Ўқув йили бошланган кундан 5 кун ўтгач туман ХТ бўлимларига ва

маҳаллий ҳокимиятга:

а) мактабга янги келган ва ўқув йили бошлангунча мактабдан кетган

ўқувчилар;

б) 1-синфга келган ўқувчилар;

в) бошланғич синфни битириб, 5-синфга ўтган ўқувчилар;

г) 9-синфни битириб, академик лицей, касб-ҳунар коллежларига ўқишга

кетган ўқувчилар ҳақида (уларнинг ўқишга кирганлигини тасдиқловчи

ҳужжатларни кўрсатган ҳолда) маълумотларни топширади.

д) иккинчи йил ўқиш учун синфда қолдирилган ўқувчилар;

Шунингдек, 5 кун давомида мактабга узрсиз сабаб билан келмаган

ўқувчилар рўйхатини ва уларни мактабга қайтариш бўйича кўрилган

педагогик чора-тадбирлар тўғрисида ахборотни ҳам топширади. Бундай

ўқувчиларни мактабга қайтариш бўйича маҳалла кенгаши раиси (оқсоқоли),

маҳаллий ҳокимликлар қошидаги вояга етмаган ѐшлар билан ишлаш

комиссияси, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишгача

бўлган чора-тадбирларни кўради.

1-9-синфда ўқиши керак бўлган ўқувчилар таркибини расмийлаштириш

бўйича тегишли буйруқлар чиқаради, қолган синфларда ўқувчиларни

синфдан-синфга кўчириш бўйича ҳужжатларни, мактабдан кетган ва янгидан

келган ўқувчиларнинг ҳужжатлари тўғри расмийлаштирилганлигини кўриб

чиқади, ўқувчиларни қайд этиш дафтари ва ҳаракат дафтарларига тегишли

ўзгартиришлар киритади;

Оилада ва мустақил таълим олувчиларнинг рўйхатлари тузилиши ва улар

бириктирилган мактабларнинг аниқланишини назорат қилади, мактаб

микроучасткасида аниқланган жисмоний ѐки руҳий ривожланишида нуқсони

бўлган болаларни махсус мактабларга жойлаштириш ѐки уларни уйда ўқитиш

чораларини кўради. Бундай болалар ҳақида халқ таълими бўлимларига,

белгиланган муддатларда тегишли маълумот ва ҳисоботларни тақдим этади.

Расмий ѐзишма қоидалари.(расмий хатларга жавоб, буйруқларни

расмийлаштириш ва тайѐрлаш, назорат карточкаларга резолюцияни

қуйиш, метод кенгаш баѐнномалари ва бошқа ҳужжатларни

расмийлаштириш)

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва меъѐрий ҳужжатлар

асосида ишлашни такомиллаштириш ҳамда ҳар бир соҳада ижро интизоми

билан боғлиқ ҳолатларни тўғри йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор

қаратилмоқда. Шундай экан, қачонки фаолиятлар ривожида ижро интизомига

амал қилинса, ўша ерда, албатта, ишлар самарадорлиги ошиб, ислоҳотлар

Page 176: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

176

жараѐни янада такомиллашиб бораверади. Табиийки, аҳоли манфаатларини

ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини муҳофазалашда қонун

устуворлиги ҳамда унинг амалдаги ижроси катта аҳамият касб этади.

Тартиб-интизом ҳар жойда зарур. Эзгу мақсадга ҳам, юксак самарадорликка

ҳам тартиб-интизом туфайлигина эриша оламиз. Ўз навбатида, ҳар бир давлат

органининг вазифа ва функцияларини амалга оширишда ижро интизоми

муҳим ўрин эгаллайди. Давлат органига келиб тушаѐтган ҳар бир ҳужжатни

рўйхатга олиш ва унинг ижро муддатини белгилаш қатъий тартиб асосида

амалга оширилади.

Ташкилотда ижро интизомига масъул ходимнинг ўзига хос жиҳатлари

ва асосий вазифалари нималардан иборат бўлади?

Энг аввало, ижро интизомини таъминлашга қаратилган норматив

ҳужжатларни пухта ўзлаштирган бўлиши билан бирга, белгиланган талаблар

даражасида ишни ташкил эта олиш қобилиятига эга бўлиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва

топшириқлари ҳамда идоранинг ички ҳужжатларида белгиланган

топшириқларни ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини назорат қилиш;

Ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида тегишли назорат

карточкаларини ўратилган тартибда юритиш;

Назоратдаги хат ва топшириқларнинг ижрога олинганлиги, ижродан

чиқарилганлиги, тегишли жойга юборилганлиги ва бажарилиш ҳолати

тўғрисидаги маълумотларни қатъий ҳисобини юритиш;

Ижро интизомига риоя қилмаган ва ижро интизомини бузган масъул

ходимларга нисбатан интизомий чора кўриш юзасидан раҳбариятга таклифлар

киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг фармон, фармойиш, қарорлари, Ўзбекистон Республикаси

Президенти Девони ҳужжатларининг ижроси бўйичатуман халқ бўлимининг

ҳужжатларини қайд қилиш

ДАФТАРИ (1б)

Вазирлар Маҳкамаси (фармойиш, қарор, хат), Олий Мажлис (фармойиш,

қарор, хат) ҳужжатларининг ижроси бўйича ТМФМТТЭТ бўлимининг

ҳужжатларини қайд қилиш

ДАФТАРИ (2б)

Таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш

туман бўлимининг (буйруқ, фармойиш, Ҳайъат қарори, баѐн, чора-тадбир, хат)

ҳужжатларини қайд қилиш ДАФТАРИ (3б)

Турли ташкилот ва идоралардан келган ҳужжатларини қайд қилиш

ДАФТАРИ (4б)

Фуқароларнинг ѐзма ва оғзаки (раҳбарият қабулида бўлган фуқаролар)

мурожаатларини қайд қилиш ДАФТАРИ (Фуқаро назорат карточкаси)

Асосий фаолиятга доир буйруқларни расмийлаштириш ДАФТАРИ (3б)

Муассаса томонидан чиқувчи хат (раҳбарлар имзолаган), чора-тадбирларни

қайд қилиш ДАФТАРИ

Page 177: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

177

Назорат учун саволлар: 1. Умумий ўрта таълим мактабларида назоратда бўлган ўқув, тарбиявий,

педагогик хужжатларни мазмуни ва уларни сақланиш тартиби нимадан

иборат? 2. Қатьий назоратдаги хужжатларга қандай хужжатлар киради? 3. Мактаб педагогик кенгаши баѐнномалари дафтари қандай тартибда

юритилади? 4. Мактаб буйруқлар дафтари қандай тартибда юритилади? 5. Ўқувчиларнинг ҳаракат дафтари қайси тартибда юритилади ва унга

жавобгар қайси раҳбар? 6. Турли сабабларга кўра йўқотилган, ўзгартириш киритилган, бузилган

шаҳодатномалар ўрнига тоза шаҳодатнома (дубликат) бланкаларни қайси

тартибда берилади?

9-мавзу: Таълим-тарбия сифати мониторингини ташкил этиш ва уни

баҳолашнинг самарали усуллари ( 2 соат амалий машғулот)

Амалий машғулотдан мақсад: тингловчиларда ўқув-тарбия жараѐнини

баҳолашнинг турли стратегияларидан, яъни расмий ва норасмий, диагностик

ва умумий ѐндашувга асосланган баҳолаш усулларидан фойдаланишга оид

билимларни ривожлантириш

Амалий машғулот кичик гуруҳларда турли интерфаол методлардан

фойдаланилади.

1-гуруҳ учун топшириқ – таълим-тарбия сифати мониторингини ташкил

этиш

2-гуруҳ учун топшириқ - таълим муассасаларида мониторинг тизими

3-гуруҳ учун топшириқ - таълим сифатига бевосита таъсир кўрсатиш

омиллари

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ УЧУН НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛ

Таълим-тарбия сифати мониторингини ташкил этиш

Тарихий нуқтаи назардан оладиган бўлсак, ХХ асрдан бошлаб фанда

мониторинг тушунчаси қўлланила бошланди. Мониторинг бошқарув тизимида

сифатли ахборот тўплаш, илмий асосланган ахборотни қайта ишлаш, сақлаш,

тарқатишни ўз ичига олади. У илмий изланиш орқали тўпланганлиги учун у

ѐки бу соҳани таҳлилий хулосалар асосида келгусидаги истиқболи ва

ривожланишини таъминлайди. Аниқ бир соҳанинг ҳозирги кундаги аҳволига

баҳо беради, унинг истиқболини башорат этиш асосида тараққиѐтини

белгилайди.

Педагогикага мониторинг тушунчаси экология ва социологиядан

инновация (янгиланиш) шаклида кириб келган.

Мониторингнинг экология, социология, тиббиѐт ва психологияда

қўлланилиши ҳамда фойдаланилиши бир қатор илмий адабиѐтларда таҳлил

этилиб, тавсиялар берилган. Аммо унинг таълим жараѐнидаги ўрни, роли,

йўналиши, стратегияси, методологияси ва тактикаси яхши ўрганилмаган.

Page 178: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

178

Бошқарилаѐтган объектларнинг ахборот моделларини бошқаришнинг

зарурий шарти таълим тизими фаолияти маромига мос келадиган тартибда

уларни доимий янгилаб боришдан иборат. Бунинг учун объектнинг исталган

натижага мослигини аниқлаш мақсадида унинг ҳолатини доимий назорат

қилиш, бошқарилаѐтган объект ҳолатининг мониторинги зарур. Кузатув

киритилган кўрсаткичлар тизими бўйича объектнинг ҳолатини яққол кўрсатиб

берувчи маълумотларни тўплаш орқали амалга оширилади.

Кўп даражали иерархик бошқарув тизимига эга бўлган таълимнинг ҳудудий

тақсимланган тизими сифатида бундай мураккаб ижтимоий-иқтисодий тизим

ҳолати мониторингини ўтказиш қуйидаги шартларга амал қилишни тақозо

этади:

мониторинг жараѐнини таъминловчи ташкилий механизмларнинг

маҳаллий таълим тизимида фаолият кўрсатаѐтган ташкилий механизмларга

қатъий мослиги;

маҳаллий ахборот манбаларининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ

фаолиятлари учун ҳуқуқий замин яратувчи ҳуқуқий-меъѐрий база;

ҳал қилинадиган масалалар даражасига мос келувчи компьютер базаси;

ахборотларни сақлаш, уларга ишлов бериш ва кўргазмали тақдим

этишнинг унификациялаштирилган дастурий таъминоти;

диагностикалаш мажмуаларини ташкил этувчи барча йўналишлар бўйича

ўлчовлар ўтказишда амалдаги таълим, методик ѐрдам ва метрологик назорат

тизими;

олиб борилаѐтган ишларни техник кўмак ва дастурий ѐрдам билан

таъминлайдиган махсус мониторинг хизмати, олинган ахборот таҳлили ва

унинг асосида бошқарув қарорларини ишлаб чиқаришга фойдаланувчиларни

ўқитиш ҳамда уларга консультатив ѐрдамнинг мавжудлиги.

Таълимда мониторинг педагогик фаолиятни доимий кузатиш орқали ва у

ҳақда ахборот тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва тарқатиш орқали унинг

аҳволи, ривожланиш ва тараққиѐтига таъсир этишдан иборат. Масалан, ўқув

жараѐнининг ўқувчи шахсига таъсирини ўрганиш бўйича доимий кузатувлар

орқали ахборот тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш асосида унинг аҳволи ҳамда

келгуси истиқболи белгиланади.

Умуман, таълимдаги мониторинг педагогик категория бўлиб, бир вақтда

бошқарувни тартибга солиб боришга ѐрдам беради.

Ахборотлар таҳлили асосида педагогик тизим жараѐнида, соғлом руҳий

мувозанатни сақлаш, бошқарувни самарали йўлга солишга ўз таъсирини

ўтказади.

Мониторинг учун ахборотларни тўплашни ўз йўналишига қараб қуйидаги

гуруҳларга ажратиш мумкин:

таълим жараѐнини ҳеч қандай ўлчов, қиѐсий бирликларсиз таҳлилий-

баѐний кўринишда (таҳлил, танқид, таклиф, татбиқ);

таълим жараѐнини бевосита параметрларнинг физик (структуравий)

ўлчовлари орқали таҳлил қилиш;

таълим жараѐнини аввалдан ишлаб чиқилган тизим ѐки мезон

индикаторлар ѐрдамида таҳлил қилиш;

Page 179: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

179

таълим жараѐнини маълум қабул қилинган илмий асосланган

технологиялар ѐки аввалдан илмий изланишлар асосидаги кузатувчилар

таҳлиллари.

Таълим жараѐнидаги мониторингни бир неча йўналишга бўлиш мумкин.

Биринчи йўналиш. Таълим жараѐнидаги суҳбат; савол-жавоблар, сўровлар

натижаларини тўплаш, бошқарув бўйича ахборотлар тизимини яратиш (қонун,

қарор, низом ва тавсиялар ва бошқалар).

Иккинчи йўналиш. Ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларининг ўсишини

кузатувчи мониторингни яратиш (ДТС ижроси бўйича). Бунда синфлар,

фанлар, ўқув гуруҳлари кесимида айрим бўлимлар, боблар, мавзулар бўйича

қиѐсий таҳлил қилинади ва кўзда тутилган мақсад, ўқув жараѐни бошқарувига

тузатишлар киритиш, ўзгартириш, ривожлантириш орқали истиқболдаги

вазифалар аниқлаштирилади.

Юқоридаги таҳлилларнинг амалга оширилиши бошқарувни

модернизациялаш бўйича раҳбарларга ѐрдам беради.

Учинчи йўналиш. Кириш-чиқиш моделига асосланган мониторинг, масалан,

бошланғич таълим давлат таълим стандартларини бажариш самарадорлигини,

9-синф битирувчиларига қўйилган стандарт талабларнинг амалдаги аҳволини

ўзлаштириш даражасини аниқловчи мониторинг. Бунда ўқувчининг мактабга

биринчи бор келган пайтдаги ижтимоий аҳволидан, битиришгача стандарт

меъѐрларни ўзлаштириш даражаси аниқланиб, таҳлил ва таклифлар асосида

келгуси вазифалар белгиланади.

Тўртинчи йўналиш. Таълим масалаларидаги қўлланилаѐтган инновациялар,

технологиялар, ноанъанавий усулларнинг самарадорлигини, таълим сифатига

таъсир этувчи омилларни, ўқитувчининг малакасини, маҳоратини, даражаси

таъсирини кўрсатувчи, аниқловчи мониторингдир.

Мактабда таълим сифати мониторинги асосий восита бўлиб,

стандартларнинг ўзлаштирилиш даражаси, ўқитувчи маҳоратига баҳо, ички

бошқарувнинг мақсадга тўғри йўналтирилганлигини реал аниқлашга ѐрдам

беради.

Сифат мониторинги диагностика, рейтинг, тестлар орқали аниқланади.

Улар орқали ўқувчининг интеллекти, тарбияланганлик даражаси, билим,

кўникма, малака ва қобилиятлари ҳақидаги маълумотлар жамланади.

Шунингдек, мониторинг натижалари асосида ўқувчиларнинг оиладаги

ижтимоий аҳволи, ўзаро алоқа ва муносабатлари, ўқитувчининг инновацион

фаолияти, янги технологияларни қўллай олишга оид касбий маҳорати, унинг

таълим-тарбиядаги ўрни аниқланади, ижтимоий аҳволи масалалари

ойдинлаштирилади, хулосалар чиқарилади, чора-тадбирлар кўрилади.

Таълим сифатининг мониторинги мактаб даражасида туман-шаҳар

кесимида, вилоят, республика миқѐсида олиб борилади.

Уларда такомиллаштирилган давлат таълим стандартлари, ўқув

дас-турларини модернизация қилиш даражаси мактаб, туман, вилоят кесимида

қиѐсланиб, таҳлил этилади, хулосалар чиқарилади, тадбирлар тузилади,

қарорлар қабул қилиниб, чоралар белгиланади.

Хулоса қилиб айтганда, таълимда мониторинг шунга олиб келиши керакки,

у замонавий бошқарувнинг асосий воситаларидан бирига айланмоғи лозим.

Page 180: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

180

Таълим мониторинги таълимнинг сифат ва самарадорлигини таъминлашда,

мактаб ички бошқарувини ташкил этишда энг қулай ва истиқболли йўл

ҳисобланади.

Таълим жараѐнида пайдо бўлаѐтган муаммоларни, тўсиқ бўлиши мумкин

бўлган қийинчиликларни башоратлаш, унинг ривожланиш динамикасини

кузатиш, кутилаѐтган пировард натижаларни башорат қилиш, қиѐслаш

масалалари мониторингнинг қай даражада ташкил этилганлигига боғлиқ.

Мониторинг кўп қиррали фаолият бўлиб, у таълим-тарбия жараѐнининг

пировард натижалари; ўқувчининг ривожланганлик даражаси, ўқитиш сифати

даражасини; ижтимоий фаолияти, маънавий баркамоллиги даражаси, тарбия

топганлиги, ички назоратнинг нақадар мақсадга мувофиқ қўйилганлиги,

бошқарув самарадорлиги, натижаларни таҳлил этиш, натижалаш, хулоса

чиқариш, ўз вақтида чора-тадбирлар кўриш учун қулай шароит яратади.

Умуман, таълим жараѐнига мониторингни татбиқ этишнинг илмий-назарий

асосланганлигини изга солиш таълим-тарбиявий ишлар мазмунини, ўқитиш

технологияси, методлари, шакли ва воситаларини янги босқичга олиб чиқиш

имконини очиб беради. Бу, ўз навбатида, таълим сифатини оширади,

ўқувчилар томонидан Давлат таълим стандарти талабларини ўзлаштиришни

кафолатлайди.

Таълим муассасаларида мониторинг тизими

Таълим тизимидаги ислоҳотнинг муҳим кўриниши назоратнинг янги шакли

– ДТС мониторинги ҳисобланади. Янгича бошқарув тузилмаларининг

мақсадга мувофиқ ва самарали фаолият кўрсатиши кўп жиҳатдан улар

ихтиѐридаги назорат воситалари ва усулларининг мукаммаллигига боғлиқ.

Янгича бошқарув амалиѐтида синалмаган усуллардан фойдаланмаслик, барча

жиҳатлар, хусусан, назоратнинг меъѐрий ҳужжатлари илмий асосланиши ва

экспериментал синаб кўрилиши лозим. Акс ҳолда таълим амалиѐтидаги

эркинлик топталиши, англашилмовчилик, расмиятчилик ва норозиликлар

пайдо бўлиши мумкин.

Мониторинг таълим жараѐнини бошқаришнинг ўзига хос мустақил шакли

бўлиб, у шартли ҳарактерга эга ва концептуал муносабатларда фойда бериши

мумкин. Таълим жараѐнида мониторинг бошқарув вазифалари ва босқичлари

билан бевосита алоқадор. Шунинг учун ҳам, унинг турли томонларини мактаб

таълимини бошқариш жараѐни билан узвий боғлиқ равишда қаралиши лозим.

Мониторинг мақсад ва режаларни рўѐбга чиқаришда холис баҳо берувчи

мезондир. У мавжуд ҳолатни таҳлил қилиш ҳамда қиѐслаш имконини беради.

Таълим жараѐнида мониторинг, асосан ўқув мониторингини ташкил этувчи

психологик-педагогик ва функционал натижаларда ўз аксини топади.

Психологик-педагогик натижаларга билимлар, ўқув малакалари, хулқ-атвор

меъѐрлари, шахснинг маслаги, унинг муносабатлар тизимидаги имкониятлари,

функционал натижаларга эса, ўқувчилар фаолиятини бошқариш билан боғлиқ

турли педагогик таъсир воситалари киради.

Меъѐр (меъѐрлаш) – мониторингнинг энг зарур шарти ва асосларидан бири

ҳисобланиб, аниқ натижалар айнан у билан таққосланади. Ҳақиқий

натижаларнинг таълим фаолиятидаги мезонлар ва меъѐрлар билан

солиштирилиши, сўнгра уни мазмун жиҳатдан баҳолаш ва тузатиш керак

Page 181: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

181

бўлган мониторингнинг зарур таркибий қисми ва босқичларидан биридир.

Таълимда аниқ натижаларни кўзлаб қўйилган мақсадлар, стандартлар,

меъѐрлар, андозаларни чоғиштириш амали текширув деб аталади. Мониторинг

методлари иккига бўлинади: анъанавий ва ноанъанавий методлар.

Анъанавий методлар – кузатиш, эксперимент, тажрибани умумлаштириш

ва оммалаштириш, сўровнома ўтказиш, ички назорат, натижаларни чизма

жадвал асосида таҳлил этиш, жадвал ва тарихий таҳлил.

Ноанъанавий методлар – ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини

рейтинг тизими асосида аниқлаш, таълим жараѐни иштирокчиларининг

фаолиятини рейтинг баҳоси бўйича аниқлаш.

Мониторинг объекти – таълим тизимига тегишли бўлган қарорлар-нинг

бажарилиши, таълим муассасаси иш режасининг бажарилиши, ўқув жараѐни,

тарбия жараѐни, услубий ишлар, инновацион жараѐн, ўқув-тарбия жараѐнини

таъминланганлиги, таълим муассасасидаги психологик холат.

Мониторинг натижаларини расмийлаштириш – услубий қўлланма,

тавсиянома ва дарс ишланмаси, ўқитувчиларнинг ижодий ҳисоботлари, билим,

кўникма ва малакаларнинг чизма кўринишидаги (диаграммалар) таҳлили,

қатнашчилар якуний рейтинги, сўровнома, ѐзма таҳлил, ютуқлар ва

камчиликлар натижаси ҳамда муаммолар.

Мониторинг натижаларини педагогик жамоага етказиш – педагогик ва

методик кенгаш, ишлаб чиқариш йиғилишлари, директор ҳузуридаги

йиғилиш, мактабнинг умумий ота-оналар мажлиси, метод бирлашмалар

йиғилиши, стендлар, деворий газеталар, мониторинг кабинети,

видеофильмлар.

Мониторинг ўтказишнинг ўзига хос талаб ва мезонлари қуйида-ги-лардан

иборат:

ахборотнинг аниқлиги, равшанлиги, жараѐннинг аниқ ахборотга суянмоғи

кераклиги. Маълумотлар қисқа, лўнда, яъни уларни қайта ишлаш ва узатишга

қулай бўлиши;

маълумотлар ўзаро қиѐсланган бўлиши, олинган маълумот фақат аҳволни

эмас, ундаги ўзгаришларни ҳам кўрсатиши, натижага кўра уни қиѐслаш ва

таққослаш имконияти бўлиши;

ички, ташқи ва тизимдаги ўзгаришларни аниқ кўрсатиши;

олинган маълумотлар тизим келажагини башорат қила олиш ҳамда

мақсадни амалга ошириш йўлларини олдиндан тасаввур қилишга ѐрдам

бериши.

Page 182: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

182

Мактаб фаолиятини бошқаришда мониторинг:

янгича ѐндашув ва қарашлар самарадорлиги таъминланади;

таълим жараѐнининг ички бошқарувида самарали ус-л-уб-ларни қўллаш;

ўзини оқламаган ва самарасиз услублардан, ўқитувчи ва ўқув-чилар

фаолиятини ўрганишда илмий, услубий, диагностик, назарий асосга эга

бўлмаган ишларни қўллашдан ҳамда тасодифий синовлардан воз кечиш;

ўқитувчи, мактаб психологи ва раҳбар ўринбосари фаолиятларини тўғри

йўналтиришни таъминлаш;

ўқувчи фаолиятини назорат этувчи, ота-оналар, жамоатчилик фикри-ни

ўрганувчи меъѐрий ҳужжатлар базасини яратиш ва тартибга солиш;

ҳар бир мактабнинг ички назоратини амалга ошириш лойиҳаси – дастури

ва Низомини ишлаш;

яратилган дастурларни тажриба-синовдан ўтказиш, унинг шакли,

мазмуни, ҳажми ва муддатларини такомиллаштириш имкониятларини беради.

Таълим сифатига бевосита таъсир кўрсатиш омиллари

Психологик томондан ―ошириб‖ юборилган стандарт ва меъѐр-лар таълим

жараѐни иштирокчиларида хавотир, ишончсизлик, умумий ишни рад этишга

интилиш ва бошқа ҳолатларни вужудга келтиради. Стандарт ва меъѐрларни

―пасайтириш‖ мактабдаги таълим жараѐни иштирокчиларининг фаоллигини

сусайтиради, ўқувчиларда бепарволик, қониқмаслик ва ялқовликни пайдо

қилади. Стандарт ва меъѐрларни белгилашдаги иккала ҳолат ҳам мактаб

таълим жараѐни ижрочиларининг умумий иш самарадорлигини пасайтиради.

ДТС ўқув дастури ва дарсликларнинг мазмуни ҳамда ҳажмини дидактик

жиҳатдан меъѐрлашда асосий восита ҳисобланади. ДТС воситасида ўқувчи

Мониторинг йўналишлари

Таълим сифати

мониторинги Таълимга эҳтиѐжи мониторинги

Шахснинг ижтимоий

даражаси мониторинги

Педагог кадрларнинг касбий

маҳорати мониторинги

Ўқувчининг қизиқиш

даражаси мониторинги Ўқувчиларнинг саломатлиги

мониторинги

Маънавий, маърифий,

маданий тарбия

топганлигимониторинги

Page 183: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

183

билими ва у орқали ўқитувчи фаолиятини аниқ назорат қилиб, холис

баҳолашга эришиш билан бутун таълим тизимига раҳбарликни

такомиллаштириш, демократлаштириш муҳимдир.

Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини вақт-вақти билан ДТС

асосида ялпи текширишдан ўтказиш амалдаги ДТСнинг мавжуд

имкониятларга нақадар мутаносиблигини билиш учун зарур. Шу аснода

ўқувчилар эгаллаган билим сифатини ялпи текшириш учун зарурият ҳам, вақт

ҳам етилди.

ДТС ва улар асосида яратилган ўқув дастурлари бўйича жойларда

ўтказилган тестлар, ѐзма ишлар ва оғзаки сўров ҳамда синов ишлари

натижаларига асосланган ҳолда таълим сифатига бевосита таъсир

кўрсатадиган қуйидаги омилларни ажратиш мумкин:

1. Ўқувчиларга тегишли омиллар:

- ўқувчиларнинг психологик тайѐргарлик ҳолати (саломатлик ва гигиена,

маиший кўникма ва атроф муҳитга мослашиш даражаси);

- дарсликлар билан таъминланганлик ва улардан фойдалана ол-иш

имкониятлари;

- дарсга тайѐргарлик даражаси;

- ўқув дастурларини ўзлаштира олиш даражаси;

- ҳар бир ўқув фани бўйича тутган дафтарларида ўтилган дарсларнинг

мазмун-моҳиятини ѐзиб бориши ва уй вазифаларини бажарилиши;

- зарур ўқув қўлланмалардан фойдалана олиш ҳолати;

- ахборот-ресурс марказ (кутубхона)ларидан фойдаланиши;

- дарсга зарур ўқув қуролларни олиб келиши;

- дарсларда иштирок қилиши (давомати);

- турли тўгараклардаги иштироки;

- ўз устида мустақил ишлай олиши ва ҳ.к.

2. Ота-оналар (ўқувчиларнинг қонуний вакили)га тегишли омиллар:

- фарзандларининг дарсларга тайѐргарлик кўришининг ташкилий

томонларига аҳамият берганлиги (дарслик, ўқув қуроллар, ўқув

қўлланмалар, бадиий адабиѐтлар олиб берганликлари);

- дарс тайѐрлашлари учун қулай шарт-шароит яратиб берганликлари;

- фарзандларининг дарс тайѐрлашларини мунтазам назорат қилиб

бориши;

- фарзандларининг қўшимча таълим олишлари учун имкониятлар яратиб

берилгани;

- ота-оналарнинг мактаб раҳбарияти ва синф раҳбарлари билан мунтазам

равишда учрашиб, фарзандларининг ўзлаштириш даражасидан хабардор

бўлиб туришлари ва ҳ. к.

3. Ўқитувчиларга тегишли омиллар:

- ДТС талаблари асосида ўқув дастурларини ўқувчиларга етказа олиш

малакаси;

- дарсга тайѐргарлик даражаси;

- ўз устида ишлаши ва малакасини ошириб бориши;

- дарслик ва қўшимча методик қўлланмалардан унумли фойдалана олиши;

Page 184: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

184

- ўқувчиларнинг билимидаги бўшлиқларни аниқлаш ва уни тўл-ди-риб

бориш маҳорати;

- ўқувчиларнинг шахсий психологик хусусиятларини билиши ва

педагогик-психологик жиҳатдан ѐндашува олиши;

- замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан ва илғор

тажрибалардан фойдалана олиш кўникмаси;

- кўрсатмали қуроллар ва техник воситалардан фойдаланиш даражаси.

4. Мактабдаги шарт-шароит билан боғлиқ омиллар:

ўқув фанларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда,

моддий-техника базаси, техник воситалар, компьютер техникаси (унинг модем

ва интернет тизимига уланганлиги), кимѐ, физика ва биология фанлари бўйича

лаборатория ва амалий машғулотларни ўтказиш учун асбоб-ускуналар,

реактивлар, кўргазмали қуроллар каби жиҳозларнинг ва тажриба

майдонларининг мавжудлиги.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мактабда қуйидаги ишларнинг

ўрганилишини режалаштириш лозим:

1.Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги газета ва журналлар, шу

жумладан, ―Таълим тараққиѐти‖ ахборотномаси, ―Халқ таълими‖, ―Узлуксиз

таълим‖, ―Таълим менежменти‖ журналлари ва бошқа таълимга оид журнал ва

газеталардан ҳамда хорижий мамлакатларда чоп этилаѐтган нашрлардан

фойдаланиб таълим мазмунини такомиллаштириш ва назорат қилиш бўйича

методик материаллар тайлрлаш ва улардан қўлланилиш даражаси.

2. Такомиллаштирилган ДТС ва модернизациялашган ўқув дастурларини

ўқув жараѐнига татбиқ этиш бўйича ўтказилган ташкилий-педагогик ишларни

педагогик кенгаш, раҳбар ҳузуридаги йиғилиш, методик кенгаш,

методбирлашма йиғилишларида муҳокама ва таҳлил қилинганлиги.

3. ДТС ва ўқув дастурларини ўқитувчилар томонидан чуқур таҳлил

этилганлиги, улар билан савол-жавоблар ўтказиш ѐки анкеталар ѐрдамида

аниқланганлиги.

4. 1–11-синфлар учун тақвим-мавзувий ва дарс режаларининг ДТС

талаблари ва ўқув дастурларига мослиги.

5. Мактаб йиллик режасида ДТСнинг жорий этилишига қаратилган

тадбирлар ва уларнинг бажарилиши.

6. Ўқитувчилар, ўқувчилар ва ота-оналарга ДТС талаблари ва унинг

мазмун-моҳияти тушунтирилганлиги.

7. Мактаб методбирлашмалари фаолиятида ДТС талаблари бажарилишини

таҳлил қилишнинг режалаштирилганлиги ва уларнинг бажарилганлиги.

8. Ўқув дастурларида белгиланган билим, кўникма ва малакаларни

ўқувчилар томонидан ўзлаштириш даражасини аниқловчи назорат ишларини

ўтказиш ва таҳлил қилинганлиги.

9. Ўқитувчиларнинг тақвим-мавзувий режаларини синф журналларидаги

лзувлар билан таққослаб текширилганлиги.

10. Ҳар бир ўқув фани бўйича кўрсатмали қуроллар ва дидактик

материалларнинг ДТС талабларига мослиги.

Page 185: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

185

11. Ўқувчиларнинг дарсликлар билан таъминланланганлиги.

12. Фан кабинетларининг ДТС талаблари асосида жиҳозланганлиги.

13. Мактаб кутубхонасининг дарсликлар, методик қўлланмалар ва

мафкурага тўғри келадиган бадиий адабиѐтлар билан таъминланганлиги.

14. Ўқув фанларидан ҳар бир синф учун камида 3 та вариантда, 25 тадан

тест топшириқларини тайѐрлаб, ҳар бир тўғри жавобга фанлар

хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ―балл‖ қўйилганлиги.

15. Фан ўқитувчиларининг янги педагогик ва ахборот технологияларидан

фойдаланилалтганлиги ва ҳ. к.

Хулоса тариқасида таълим мониторингининг қуйидаги

афзалликларини кўрсатиб ўтиш мумкин:

1. Мониторинг мактаб, синф раҳбарлари, фан ўқитувчилари ишини таҳлил

этиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклиф киритиш,

амалиѐтга татбиқ этиш ишларини жадаллаштиради, таълим жараѐнини

фаоллаштириб, унинг сифатини кафолатлайди.

2. Мониторинг мактаб раҳбари, ўқитувчи, ота-она, ўқувчилар фаолиятидаги

камчилик ва ютуқларни объектив башорат қилади ва унинг ривожланиш

йўлига тушиб олишига таъсир этувчи энг тезкор воситадир.

3. Мактаб раҳбари, ўқитувчи, психолог, раҳбар ўринбосарлари фаолиятида

ташаббускорлик, ижодкорлик, фаоллигини таъминлайди.

4. Ҳар бир мактаб ички назоратини амалга ошириш лойиҳасини дастурлаш,

ўзини-ўзи назорат этиш, низом талабларининг тўла бажарилишини тартибга

солади.

5. Педагогик жамоада педагогик инновацион илғор технологияларнинг

кириб келиши ва жорий этилишига олиб келади.

Назорат учун саволлар:

1. Таълим-тарбия сифати мониторингини қандай ташкил этилади?

2. Таълим муассасаларида мониторинг тизимига таъсир кўрсатиш

омиллари нималар?

3. Таълим сифатига бевосита таъсир кўрсатиш омиллари нимадан

иборат?

4. Мактабда таълим сифати мониторинги ишларининг ўрганилишини

режалаштириш кўрсаткичлари нимадан иборат

10-мавзу: Дарс таҳлил қилишнинг илмий-методик асослари

(2 соат амалий машғулот)

Амалий машғулотдан мақсад: тингловчиларда дарс таҳлил қилишнинг

илмий-методик асослари оид билимларни ривожлантириш

Амалий машғулот кичик гуруҳларда турли интерфаол методлардан

фойдаланилади.

1-гуруҳ учун топшириқ – таълим муассасаси раҳбарининг дарс таҳлили

орқали дарс самарадорлигини ва таълим сифатини ошириш

2-гуруҳ учун топшириқ – дарс таҳлилининг асосий таркибий қисмлари.

Дарс таҳлил турлари ва шакллари

Page 186: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

186

3-гуруҳ учун топшириқ – дарсларни кузатиш ва таҳлил қилишдан

кўзланган мақсад

4-гуруҳ учун топшириқ – дарс таҳлилида психологик ҳолатлар

5-гуруҳ учун топшириқ –дарс таҳлилида йўл қўйиладиган асосий хато ва

камчиликлар

6-гуруҳ учун топшириқ – дарсга ташриф буюрилганда ўқитувчи

маҳоратини баҳолаш.

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ УЧУН НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТ

Таълим муассасаси раҳбарининг дарс таҳлили орқали дарс

самарадорлигини ва таълим сифатини ошириш

Ўтказилаѐтган ижтимоий тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатмокдаки,

бугунги ўқувчиларнинг аксарияти ўқишга қизиқмай қуйишди. Бунинг

сабабларидан бири дарс мобайнида ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида

мулоқотнинг умуман йўқлигидир. Шунингдек, умумий ўрта мактабда, ўрта-

махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси, халқ

тарбияшунослиги ва педагогик руҳшунослар хизмати тўғри йўлга қўйилмаган.

Умуман олганда, ўқитувчи ўзининг кучли ва заиф томонларини ҳар доим

англаши керак. Айрим ўқитувчилар ўзларининг заиф томонларини, айниқса,

ўз соҳалари бўйича етарлича билимга эга эмасликларини ѐпиш учун ўқувчига

ортиқча талаблар қўядилар. Ўқувчилар ўқитувчининг бўш томонини тез

англайдилар. Шунинг учун, у ҳадиксираб эмас, балки ўқитувчи ҳурматини

жойига қўйиб муносабатга киришиши мумкин. Бундай муҳитни

ваўқувчиларнинг руҳий кайфиятини ўқитувчи баъзан сезмайди. Ўқувчилар

ўқитувчини ҳар доим кузатиб борадилар. Улар ундан илиқ сўз, меҳр –

муҳаббат ва мурувват кутадилар.

Ҳозир педагогика фани олдида таълимнинг тарбиявий аҳамиятини очиб

бериш муаммоси турибди. Шундай шароитда, баъзан ўқитувчининг ташқи

қиѐфаси ҳам тарбиявий аҳамият касб этади. Лекин буларнинг ичида энг

муҳими ва ўқувчи учун энг аҳамиятлиси - ўқитувчининг билимдонлиги,

янгилик ва дунѐвий билимларга чанқоқлиги, унинг сўзи билан ишининг

мувофиқ келиши, ўқувчиларни изланишга, билимларни мустақил эгаллашга,

ҳар бир фаннинг моҳиятини тушунишга, ишга ижодий ѐндашувишга ундаши

ва эркин фикрлаши ҳамда мустақил ишлаш учун шароит яратиши билан

белгиланади.

Педагогик фаолиятда амалга оширилган кўп йиллик иш тажрибалари ва

кузатишлар, ўқитувчи ҳамиша ўз устида ишлаши, билим, кўникма ва

малакаларни такомиллаштириб бориши кераклигини кўрсатмоқда. Ўқитувчи

педагогик маҳоратининг кундан-кунга ўсиб бориши, ўқув жараëнида янги

педагогик ва ахборот технологияларини қўллай олишини кучайиши, унинг

педагогик фаолиятида амалга ошади. Ўқитувчи фаолиятининг қанчалик

самарали эканлигини, одатда, унинг маҳоратини кузатиш, ўтаëтган

дарсларини таҳлил қилиш орқали билиш мумкин. Бундай ишларни кўпинча

Page 187: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

187

вазирликнинг масъул ходими, таълим муассасаси раҳбари ѐки методистлар,

ўқитувчи ва услубий бирлашма бошлиқлари амалга оширадилар. Ўқитувчи

дарсига кириш ва таҳлил қилишни мақсад қилиб қўйган шахс, авваламбор,

дарс таҳлилига киргунгача, дарс таҳлилига кириш ва уни кузатиш вақтидаги

ҳамда дарс тугагандан кейинги ҳаракатларини аниқ белгилаб олиши керак.

Дарс таҳлилига киргунгача

- дарс ўтказувчи ўқитувчи фаолияти билан танишиш;

- дарс мавзуси, дарс жадвали, тингловчилар (ўқувчилар) гуруҳи фаолияти

билан танишиш;

- охирги маротаба қачон, кимлар, нима мақсадда шу ўқитувчи дарсига

киришгани, уларнинг таҳлили, хулосалари ҳақидаги маълумотлар билан

танишиш;

- сўнгра дарсга кириш ҳақида фикр билдириш ҳамда мақсадни белгилаб

олиш ва ўқитувчини огоҳлантириш, мақсадни тушунтириши керак.

Демак, бирор ўқитувчининг дарсига кириш мўлжалланган бўлса,

ўқитувчилик касби одобига кўра шахсларни дарсга киритиш олдидан

(айниқса, ташқаридан келган шахсларни) қайси аудитория (синф)га ва қайси

дарсга кириш керак эканликлари бўйича огоҳлантирилишлари лозим. Аввало,

услуб бирлашма раиси, имконият бўлмай қолган тақдирда маъмурият

аъзоларидан бири, ташқаридан келган кузатувчини бирга олиб кириши

мақсадга мувофиқ. Ҳар қандай дарсга ҳоҳлаган шахс (юқори ташкилот

ходими, раҳбарият, ҳамкасб ва б.) ўқитувчини огоҳлантирмасдан тўғридан-

тўғри кириб келишлари маданиятсизлик (афсуски, кўпчилик раҳбарлар бунга

риоя қилмайдилар) ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, баъзи-бир

англашилмовчиликлар ва психологик тўсиқларнинг олдини олишга ëрдам

беради.

Дарс таҳлилига кириш вақтида

- дарс ўтиладиган ўқув хонасига қўнғироқ чалинишидан олдин кириб

жойлашиб олиш;

- дарс таҳлилини ўқитувчини дарсга қандай кириб келишини кузатишдан

бошлаш;

- дарсга кечикиб келиш, эгнида ортиқча кийим, қўлида ортиқча нарсалар

билан кириб келиш маданиятсизлик ҳисобланади;

Демак, кузатувчилар орқа ўриндиқлардан бирини эгаллагач, дарс

бошланади.

Ўқитувчи дарсга кирганида қўлида (ѐки ўқитувчи столида) гуруҳ

журнали, ўқув дастури, календар-мавзу режаси, дарснинг технологик ҳаритаси

бўлиши керак, кузатувчилар дарс бошлангунга қадар керакли хужжатлар

билан танишиб оладилар, хона ва ўқувчиларни дарсга тайѐргарлик

даражаларини аниқлаб оладилар.

Дарс жараѐнини кузатиш вақтида - ўқитувчини дарсга кириб келиши (кайфияти, ишончли қадам ташлаши,

самимийлик ҳолати, биринчи сўзи, ташқи қиѐфаси, кийими ва б.) ни кузатиш;

- дарсга қўйилган мақсад асосида дарс жараѐнини кузатиб бориш;

- керакли ѐзувлар, таклиф ва тавсияларни дафтарга қайд қилиб бориш;

Page 188: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

188

- чиқиб кетмаслик, ўқитувчига тикилиб қарамаслик, уяли телефон билан

сўзлашмаслик, ўқитувчини эътиборини чалғитмаслик, ҳалақит бермаслик.

Демак, ўқитувчи фаолиятига самимий ҳолатда муносабатда бўлиш, унга

ҳурмат билан қараш, ҳаракатларини (пантомимика орқали) маъқуллаб туриш.

Дарсдан кейинги таҳлил

- аввал дарс ўтказган ўқитувчини эшитиш;

- мақсаддан келиб чиқиб таҳлил қилиш;

- камчиликларни таклиф ва тавсия сифатида билдириш, шахсга

тегмаслик;

- ўқитувчини обрўсини кўтариш, унда кейинчалик янада самарали меҳнат

қилишига имконият ва ҳоҳиш уйғотиш.

Демак, дарс таҳлили ўқитувчида кўтаринки руҳни шакллантириши лозим,

ўтказилган таҳлил ўқитувчи томонидан сизни яна бир маротаба ўзининг

кейинги дарсига таклиф қилишга мажбур этиши керак.

Педагогик тадқиқот, педагог олимлар ва амалиѐтчилар фикрлари, шуни

кўрсатадики, дарс таҳлилига ѐндашувлар хилма-хил, лекин улар ичида

тахлилга комплекс ѐндашув алоҳида ўрин тутади.

Дарснинг комплекс таҳлили

Педагогик таҳлил – ўқитувчи ва талаба фаолиятининг хилма-хиллиги.

Психологик таҳлил – аудитория ва жамоада психологик муҳит яратилиши

Ижтимоий таҳлил – муносабат ўрнатилиши, якка ѐки гуруҳларда иш олиб

борилиши

Технологик таҳлил – технологияларни тўғри танланганлиги, мақсадга

мувофиқлиги, қўлланиши

Профессионал таҳлил – ўқитувчининг касбий маҳорати ва касбига бўлган

муносабати

Методик таҳлил – дидактик таҳлил, ўқув жараѐнини ташкил этилиши,

конструкцияси

Дарс таҳлилининг асосий таркибий қисмлари. Дарс таҳлил турлари ва

шакллари

Мутахассис сифатида ўқитувчининг дарсини кузатиб, уни таҳлил этишни

мўлжаллаган шахслар қуйидагиларга эътибор беришлари мақсадга мувофиқ:

Ўқитувчининг дарсга қандай тайѐргарлик кўрганлиги?

Ўқитувчида дарснинг ўқув режаси ва мавзу бўйича турли

ишланмаларнинг борлиги, турли дидактик тарқатма материал ва кўргазмали

қуролларнинг тайѐрлиги. Ўқитувчининг дарсга тайѐргарлиги билан юзаки (ëки

дарснинг бир қисмида) танишиб чиқилмайди. Унинг дарсга тайѐргарлигини

бутун машғулот мобайнида кузатиш ва таҳлил этиш лозим.

Дарсга мақсад ва вазифаларининг қўйилиши.

Ўқитувчи ҳар бир дарсга аниқ мақсад кўядими? Мақсадни қанчалик тўғри

қўяди? Вазифалар белгиланадими?

Ташкилий ишлар таҳлили

Page 189: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

189

Машғулот ўтказиладиган хонанинг дарсга тайѐрлиги, ўқувчиларнинг

кайфияти ва соғлиги, ўқув хонаси ва столининг тозалиги, бўр ва намланган

латтанинг борлиги, флипчарт ѐки оқ досканинг ҳамда маркерлар, скочларнинг

борлиги, айрим сабабларга кўра дарсда қатнашмаѐтган ўқувчиларнинг исми ва

шарифлари ѐзилган варақчанинг ўқитувчи столига қўйилишига, шунингдек

ўқитувчининг дарсга ҳозирлигига ва унинг ташқи қиѐфасига ҳам эътибор

берилади.

Дидактик (ëки таълимий) таҳлил Таҳлилнинг бу турида мавзунинг илмийлиги ва изчиллиги, оддийдан

мураккабга томон йўналиши, кўргазмалилиги ва берилаѐтган билим, янги

ахборотларнинг ҳаѐтийлиги, уларнинг жонли ва равон тилда очиб берилиши

назарда тутилади.

Методик таҳлил

Бунда ўқитувчи фаолиятининг икки томони: биринчидан, ўрганилаëтган

мавзуга дастурда мўлжалланган соатда, уни қандай методлар ëрдамида,

ўқувчиларнинг ѐши ва шахсий-психологик хусусиятларини ҳисобга олган

ҳолда етказиб бера олиши, ўқувчиларни ўйлашга, изланишга мажбур этиши ва

унга шароит яратиши; иккинчидан,ўқитувчи сифатидаги тажрибалари қай

даражада эканлигини намойиш эта олиши назарда тутилади. Ўқитувчининг

иккинчи томони таҳлил этилаëтганда, унинг ижодкорлиги, услубий маҳорати

кўзга ташланиши лозим. Ўқитувчининг илғор педагогик ва новаторлик

тажрибалари мана шу ердан бошланади.

ҳикоя усули;

оғзаки баѐн усули;

суҳбат усули;

ўқувчиларнинг ўзлаштиришига кўра:

ўқитувчининг сўзлаш усули;

кўргазмали қуроллардан фойдаланиш усули;

дарслик, контурли карта, диаграмма ѐки жадваллар билан ишлаш усули;

лаборатория жиҳозлари билан ишлаш усули;

техника воситалари (ахборот технологиялари, видеомагнитофон,

компьютер, телевизор кабилар)дан фойдаланиш усули;

синф доскасидан, география, тарих ѐки зоологияга тегишли бўлган

турли карталардан фойдаланиш усули;

ўқитувчи баѐнининг синф ўқувчилари жамоасига тўла тушунарли

бўлиши ва бу баѐннинг изчил равишда ўқувчи онгига етиб бориши;

ўқитувчи фикрининг сиѐсий-ғоявий жиҳатдан тарбия талабига мос

бўлганлиги;

барча ўқувчиларнинг ўқитувчи бераѐтган материалларни онгли равишда

ўзлаштиришлари;

Методологик таҳлил

Ушбу таҳлил мобайнида таълим йўналишидаги хукумат қарорлари,

талаблар, давлат тили, миллий руҳ, маданиятнинг гўзал дурдоналари, шу соҳа

бўйича буюк аллома ва олимларнинг қилган ишлари, фикрлари,

Page 190: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

190

республикадаги охирги ўзгаришларнинг машғулот давомида фойдаланилиши

асос қилиб олиниши мумкин.

Илмий-педагогик таҳлил:

ўқитувчининг илмий жиҳатдан (ўзи мутахассис бўлган фанни илмий

асосида чуқур билиши) қуролланганлиги;

шу кунги дарсга илмий жиҳатдан тайѐргарлик ҳолати;

ўз мутахассислигига оид энг янги илмий-назарий ахборотлар билан

қуролланиб бориши;

дарс жараѐнида илмий қоида ва таърифларнинг тўғри баѐн этилиши

ҳамда илмий атамаларнинг ўқувчиларга сингдириб борилиши;

дарсда таълимнинг ўзига хос хусусиятларининг ҳисобга олиниши;

дарслик материалларининг қўшимча адабиѐт материаллари билан

бойитилиши;

ўқувчи бажараѐтган лаборатория, амалий ҳамда мустақил ишларнинг

илмий йўналиш бўйича мақсадга мувофиқлиги;

ўқувчилар хулосасининг илмий жиҳатдан тўғри, қисқа ва мукаммал баѐн

этилиши ҳамда уни ўқитувчи томонидан назорат қилиниши;

дарс давомида, янги мавзуни баѐн этиш жараѐнида таълимнинг

тарбия билан боғланиши;

ўқитувчи ва ўқувчиларнинг нутқ маданияти.

Психологик таҳлил Бу таҳлилда, аввало, ўқувчиларнинг кайфияти, уларнинг соғлиги,

жамоадаги соғлом муҳит, ўқувчиларнинг хушѐрлиги, фанга бўлган

қизиқишлари, дарс бераѐтган ўқитувчисига муносабати, ўқувчиларнинг

ҳозиржавоблиги, сезгир ва топқирлиги, идроки, янги ва аввалги

материалларни эсда сақлашлари, образли ва мантиқий тафаккурлари,

ўқувчилар фантазияси, олдида турган масъулиятларига нисбатан

ўқувчиларнинг иродали ѐки иродасизлиги, улардаги қобилият, билим, кўникма

ва малакалар кўлами каби томонлар киради. Ўқитувчининг фавқулодда

вужудга келган вазиятдан ўз обрўсини сақлаган ҳамда ўқувчи шахсига

тегмаган ҳолда чиқа олиши, ўзини бошқара олиши ҳам инобатга олинади.

Педагогик таҳлил Таҳлилнинг бу тури анча мураккаб ва масъулиятли бўлиб, ўқитувчининг

ташқи қиѐфаси, ўқувчилар билан тил топа олиш маҳорати, маданияти, одоби

билан биргаликда дарс жараѐнида умуминсоний тарбиянинг таркибий

қисмларини ўқувчиларга бера олиши ва унинг нутқ маданияти ҳам назарда

тутилади.

Машғулот мобайнида ҳозирги кунда долзарб бўлиб турган миллий тарбия

(экологик, иқтисодий, ахлоқий, жинсий, меҳнат, нафосат ва миллий истиқлол

ғоясини сингдириш) элементлари қандай амалга оширилди?

Бу тарбия турларидан қай бирига айнан шу дарсда кўпроқ эътибор

берилди?

Дарс тарбиявий таъсирининг самараси қандай бўлди?

Page 191: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

191

Бу масалалар педагогик таҳлилнинг асосини ташкил этади. Шуни

таъкидлаш керакки, ўқитувчининг маъноли нутқини ҳеч қачон бошқа нарсага

қиѐслаш (ѐки алмаштириш) мумкин эмаслиги маълум.

Ўқитувчининг ҳамкорликдаги вазифаси таҳлили:

- ўқувчиларни фикрлашга ўргатиши;

- аниқ фикр ва материалларни ўрганиб, мулоҳаза юритиш, фикр

билдиришни таъминлаши;

- ўқувчиларни изланишга, қидириб топишга ўргатиши;

- ўқувчини ўзи мустақил фикрга эга бўла олиши.

Якуний таҳлил (ѐки хулоса). Ўқитувчининг қандай мутахассис

эканлиги буйича фикрлар ва турли таклифлар, йўл-йўриқлар баѐн этилади.

Дарсни таҳлил этиш жараѐнида, аввало, машғулот олиб борган

ўқитувчининг гапириши, сўнгра таҳлилда иштирок этувчиларнинг гапириши

мақсадга мувофиқ.

Эслатма:ўқитувчининг дарси ва унинг фаолиятига бир дарс таҳлили

бўйича хулоса чиқариб бўлмайди. Унинг фаолиятига бирон фикр билдириш ѐки

танқидий фикр бериш учун унинг турли шаклдаги бир неча дарсларини

кузатиш керак.

Дарсни кузатувчилар, авваламбор, ўзлари шу кундаги таълим тизими ва

ундаги янгича ѐндашувлар, дарсларга қўйилган замонавий талаблар, дидактик

ва услубий қарашлар, педагогик технология ва интерактив таълим, интерактив

методлардан хабардор бўлишлари керак.

Дарсни кузатувчиларга анъанавий, ноанъанавий, ривожлантирувчи

таълимнинг мақсади ва мазмунига қараб, дарсни таҳлил қилишларига

қуйидаги қўшимча материал ѐрдам бериши мумкин.

Ноанъанавий – ностандарт дарслар:

1. Мусобақа ва ўйин шаклидаги дарслар: танлов, турнир, эстафета,

дуэль, ҚЗК (КВН), тадбирли ўйин, ролли ўйин, кроссворд, викторина.

2. Ижтимоий амалиѐтда маълум бўлмаган иш шакллари, жанрлари ва

услубларига асосланган дарслар: тадқиқ этиш, ихтирочилик, бирламчи

манбалар таҳлили, шарҳ, «Ақлий ҳужум», интервью, репортаж, тақриз,

лойиҳа.

3. Мулоқотнинг оғзаки шаклини эслатувчи дарслар: матбуот анжумани,

аукцион, бенефис, митинг, вақти чегараланган мунозара, панорама,

телекўприк, билдирги, мулоқот, «жонли газета», оғзаки журнал.

4. Ўқув материалини ноанъанавий ташкил этишга асосланган дарслар:

донолик дарслари, очиқ тан олиш, «дублер ҳаракат бошлайди» дарси.

5. Хаѐлийлашган дарслар: эртак дарс, совға дарс, ХХI аср дарси.

6. Муассаса ва ташкилотлар фаолиятига ўхшаш асосланган дарслар: суд,

тергов, трибунал, патент бюроси, илмий кенгаш, муҳаррирлар кенгаши,

фермерлик.

Дарс турлари қуйидагича бўлиши мумкин:

1. Янги материалларни ўрганиш.

Page 192: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

192

2. Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришга

йўналтирилган дарслар.

3. Умумлаштирилган дарслар.

4. Ўқувчиларнинг билим, кўникма, малакаларини таҳлил қилиш ва назорат

этиш дарслари.

Дарсларни кузатиш ва таҳлил қилишдан кўзланган мақсад

Дарсларни кузатиш ва таҳлил қилишда мактаб раҳбарлари фаол иштирок

этишлари лозим. Дарсларни кузатиш ва таҳлил қилишдан кўзда тутилган

асосий мақсад қуйидагилардан иборат:

1. Ўқув дастурларининг дарс(педагогик жараѐн)да қай тарзда

бажарилаѐтганлигини назорат қилиш.

2. Дарс жараѐнида ДТС талабларининг бажарилишини аниқлаш.

3. Мавзуларнинг ўқитувчи томонидан қай даражада тўғри баѐн

қилинишини кузатиш.

4. Дарсда йўл қўйиладиган хато ва камчиликларни тузатиш бўйича

ўқитувчига аниқ маслаҳатлар ва йўналишлар бериш.

5. Ўқитувчининг яхши тажрибаларини ўрганиб, мактабдаги бошқа

ўқитувчилар ўртасида оммалаштириш.

6. Ўқувчиларнинг эгаллаган билим, кўникма ва малака, шунингдек

уларнинг шахсий сифатларини назорат қилиш.

7. Мактаб раҳбариятида дарсларни кузатиш бўйича аниқ режа ҳамда пухта

ишланган педагогик тизимнинг мавжуд бўлиши, уларнинг бу тадбирга

тайѐргарлик кўриши, дарснинг самарадорлик даражасини назорат қилиши,

уни бориши ҳақида аниқ хулосалар чиқариш ва йўл қўйилган камчиликларни

тузатиш бўйича ўқитувчиларга таклифлар бериш малакаси бўлиши лозим.

8. Дарсни кузатгандан кейин тегишли хулосалар чиқариш ва ўқитувчига

унинг атрофлича қилинган таҳлилини дўстона муносабатда тақдим этиш

керак.

9. Тажрибали ўқитувчиларнинг бир неча дарсларини кузатгандан кейин,

унга кузатиш натижаларини умумлаштирган ҳолда, таҳлил қилиб бериш

мумкин.

10. Ўқувчилардан назорат ишлари олинганда, кузатувчи томонидан унинг-

натижаларини аниқлаган ҳолда, дарс таҳлилини бир кундан кейин бериш

мақсадга мувофиқдир.

11. Дарсни кузатиш ва уни тўғри таҳлил қилиш ўқитувчига ўз хатоларини

англаб етиш ва бартараф қилиш имконини берибгина қолмай, балки, унинг

кейинги дарсларга тайѐргарлик кўришдаги масъулиятини оширади. Натижада

ўқувчилар чуқурроқ билим эгаллашларига имконият яратилади.

12. Ўқитувчининг дарси бўйича хулоса чиқаришда, уни ташкил этишга

мўлжалланган балларга асосан якуний баҳо бериш мақсадга мувофиқдир. Агар

ўқитувчи тўплаган балл 100 билан 85 оралиғида бўлса, унинг фаолияти

намунали, 84 билан 75 оралиғида ижобий, 74 билан 60 оралиғида қониқарли,

60 дан паст бўлган ҳолда эса қониқарсиз баҳога эга бўлади (2.1.1.-жадвал).

Page 193: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

193

13.Ўқитувчилар бир-бирларининг дарсларини кузатиш режасини

мониторинг хонасида ташкил этилган ―Экран‖га жойлаштириш ва ҳар ойда

кузатиш сони ва сифати бўйича йиғилишларда ҳисоботлар бериб бориш

тавсия этилади.

14. Мактаб раҳбарлари қачон, қайси ўқитувчининг дарсини

кузатганлигини дарс таҳлили дафтарига белгилаб боради. Дарс таҳлилини

2.1.1.-жадвалда келтирилган мезонлар асосида олиб борилса, мақсадга

мувофиқ бўлади.

Таълим муассасаларнинг фаолиятини кузатиш, ўрганиш ва уларнинг

таҳлилларидан маълумки, аксарият мактабларда ўқитувчиларнинг кўргазмали,

очиқ дарсларни жамоа бўлиб кузатиш, тажриба ва малакага эга бўлган

ўқитувчиларнинг дарс бериш усулларининг ѐш ўқитувчилар томонидан

ўрганилиши мобайнида ташкил қилиналтган дарсларни техник воситалар

ѐрдамида амалга ошириш яхши йўлга қўйилмаган.

Бу жараѐнни илмий жиҳатдан асосланган ҳолда, тўғри ташкил этиш ҳамда

мактаб маъмурияти ва ѐш педагогларнинг мунтазам равишда дарсларни

кузатишлари ва назорат қилишлари учун таълим муассасаларида ―Ёпиқ кичик

телестудия‖лар ташкил қилиш мақсадга мувофиқ. Бу ишларни таянч

мактаблар (I босқич)да ва моддий-техника базалари етарли ҳамда тажриба ва

малакага эга бўлган ўқитувчилар сони кўп бўлган мактаблар (II босқич)да

амалга оширилиши мумкин

Мазкур ―Ёпиқ кичик телестудия‖лар ѐрдамида мактаб раҳбарлари, ѐш

ўқитувчилар, юқори ташкилотлардан келган кузатувчилар томонидан очиқ

дарсларни ѐки тажрибали, малакали ва тажрибаси оммалаштирилаѐтган

ўқитувчиларнинг дарсларини кузатиш ва таҳлил этиш имконияти яратилади.

Дарс жараѐнида ўқитувчи ўқувчилар билан гуруҳ ва яккама-якка тартибда

фаолият юритади. Бунда қуйидаги услуб ва технологиялардан фойдаланади:

1. Алгоритмлаш (таянч компонентлар, таянч чизма, диаграммалар, қисқа

ахборотли тезислар).

2. Ижодий топшириқлар ечиш.

3. Моделлаштириш (таҳлил этиш, муаммоли саволлар, манти-қий

таҳлиллар, қиѐсий таққослашлар).

4. Ақлий ҳужум.

5. Синтетик (аналоглар ѐрдамида) ечим.

6. Нутқ ўстирувчи дарс.

7. Эвристик суҳбат (қуйи синфларда: йўналтирувчи саволлар бериш йўли

билан билим бериш; юқори синфларда: топқирлик, зийраклик, фаолликни

ривожлантиришга ѐрдам берувчи таълим усуллари).

Дарс таҳлилида психологик ҳолатлар

Дарс таҳлилида қуйидаги психологик ҳолатларга эътибор бериш

зарур:

ўқув-билув жараѐнида ўқувчиларни фаоллаштириш услубларининг

қўлланилиши;

диққат-эътибор, ҳис-ҳаяжон ҳолатларнинг кечиши;

Page 194: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

194

ўқувчиларнинг билим доирасини кенгайтириш мақсадида, янги тушунча

ва фикрларнинг қўлланилиши;

ўқувчининг ақлий фаолиятларини ишга сола олдими? Шунга муҳит

ярата олдими? каби саволларга жавоб бор лки йўқлиги;

ўқувчи – ўқитувчи мулоқотлари учун психологик муҳит вужудга

келтирилган лки келтирилмаганлиги;

дарс жараѐнида ўқувчиларни фаоллаштириш, ундаш, маъқуллаш,

мақташ, маънавий қўллаб-қувватлаш, ҳазил-мутойиба қилиш ва маслаҳатлар

бериш каби хатти-ҳаракатлар унумли қўлланилдими?

ўқитувчи ―Болаларга дўстона муносабатда бўлиш‖ дастур лойиҳаси

доирасида ўқувчи билан самимийликни ва ўзаро ҳурматни жойига қўйишга

эриша олдими?

дарс жараѐнида ижодий муҳит яратилдими? Ўқувчилар ва ўқитувчи

ўртасида ўзаро тушунмовчилик содир бўлган ҳолатларда ўқитувчи вазиятдан

чиқа олдими?

ўқитувчи ва ўқувчи орасида муомала маданиятига эришилдими?

Юқоридаги психологик муҳитларни ҳисобга олганда дарсни таҳлил

этишни қуйидагича олиб бориш мақсадга мувофиқ:

1. Дарс қайси тилда олиб борилиши, унинг умумдарслар тизимидаги ўрни.

2. Дарс жараѐнида дидактик мақсадларнинг амалга оширилиши.

3.Дарснинг мазмуни (дарсда илмийлик, тушунарлилик, кетма кетликка

риоя қилинганлиги).

4. Дарснинг услубий томони, кўргазмали ва техника воситаларнинг тўғри

танланганлиги.

5. Дарсда ўқувчиларни фаоллаштириш, мустақил ишлаши ва ижодий

фикрлашларининг ташкил этилиши.

6.Ўқув материалини ўқувчилар томонидан ўзлаштирилганлик даражаси,

уларнинг билим сифати ва материални тушунган ҳолда ўзлаштирилиши.

7. Дарсда иқтидорли ўқувчиларга эътибор қаратилиш даражаси.

8. Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларга эга бўлганлиги.

9. Дарсда болаларни ривожлантириш, тарбиялашга эътибор берилиши,

дарсни уларнинг дунѐқарашларига мослаш, ўрганилаѐтган материалга

муносабатлари, уларни таҳлил қила билишлари, синтез ва умумлаштира

олишлари.

10. Дарснинг ҳаѐт билан боғланганлик даражаси.

11. Дарсда меъѐрдаги руҳий муҳитнинг яратилганлиги.

Кузатувчи томонидан дарсни баҳолаш мезонлари

№ Дарсни баҳолаш мезони Балл Изоҳ

I. Ўқитувчининг дарсга тайѐргарлиги

1. Дарс ишланмаси, кўргазмали қуроллар ва уларнинг сифати

4

Page 195: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

195

2. Мавзу бўйича ишланмада ДТС талаблари ва тарбиявий

мақсадларини кенг ѐритганлиги

5

3. Ўқитувчининг дарс мавзусини илмий-методик ва педагогик

жиҳатдан ўзлаштирганлиги

4

4. Ўз мутахассислигига доир янги илмий-назарий ахборотлар билан

қуролланганлиги

5

5. Дарсда компьютер ѐки техника воситаларидан фойдалана олиш

даражаси

3

6. Дарсликдан ташқари қўшимча адабиѐтлардан фойдала-ниши

4

II. Ўқитувчининг дарсни ташкил этиш фаолияти

1. Дарс вақтини тўғри тақсимлаш 5

2. Дарсда кўргазмали қуроллардан ўринли фойдаланиши ва унинг

самарадорлиги 4

3. Дарс жараѐнида ўқувчиларни Ватанга муҳаббат, содиқлик, миллий

қадриятларимизга ҳурмат билан қараш руҳида тарбиялаш

5

4. Ўқитувчининг дарсда янги материалнинг ўқувчилар томонидан

тўлиқ ўзлаштиришига эришиши 4

5. Дарс жараѐнида маҳаллий материаллардан фойдалана олиши 4

6. Дарсда турли методлардан ўз ўрнида фойдаланиши 4

7. Ўқувчиларни мустақил ижодий ишларга йўналтира олиши ва эркин

фикрлаш қобилиятини ўстиришни ташкил эта билиши

5

8. Дарслик ва қўшимча адабиѐтлардан фойдаланиш сама-радорлиги 4

9. Ўқувчи билан муомала маданияти, унга дўстона муносабат. 5

10. Ўқувчиларга нисбатан дифференциаллашган ѐндашувни амалга

ошириши 3

11. Ўқувчилар билимини тўғри баҳолаш 4

12. Уй вазифаларини бажарилишини назорат қилиши 4

13. Муаммолар қўйиши ва уларни ҳал қилиниши 3

14. Ўқувчининг нутқ маданиятини ривожлантириши 4

15 Ўтилган мавзуларни такрорланиши ва уларни янги мавзу билан

боғланиши 3

16. Ўқувчилар билимларни ўзлаштириш фаолиятини тўғри ташкил

этилиши 4

17. Ўқув дафтарлари билан ишлаши 3

Page 196: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

196

18. Ўқувчини назарий билимларини амалиѐтда қўллашга ўргатиши 3

19. Ўқувчиларни дарсда фаоллаштира олиши 3

20. Фанлараро боғланишдан фойдалана олиши 3

21. Ўқувчиларда ўқишга масъулият ҳиссини тарбиялашга эътибор

қаратилганлиги

4

III. Дарснинг бориши – бунда ўқитувчининг янги дарс мавзусини

ўқувчиларга етказа олиш усулларини қўллаши, дарс мавзусини

илмий-методик жиҳатдан баѐн эта олиш қобилияти

IV. Хулоса ва таклифлар

Дарсни таҳлил қилиш раҳбар ва ўқитувчи учун аввало педагогик маҳорат

мактабидир. Илмий асосланган педагогик таҳлил ўқитувчига дарснинг

камчиликларини кўриш, уларни вақтида йўқотиш, мавжуд муваффақиятларни

мустаҳкамлаш имкониятини беради.

Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш

туман (шаҳар) бўлими мудирлари, ўринбосарлари, методистлари томонидан

ҳафтасига камида 2 соат, таълим муассасалари директорлари, уларнинг

ўринбосарлари томонидан 4 соат, фан методбирлашма раҳбари томонидан 2

соат, ўқитувчилари томонидан 1 соат ўқитувчилар дарслари кузатилиши ва

таҳлил қилиниши талаб этилади.

Дарс таҳлилида йўл қўйиладиган асосий хато ва камчиликлар Дарсни мақсадли, малакали таҳлил қилиш, айниқса, ѐш ва тажрибасиз

мактаб раҳбари ва ўқитувчилари учун осон эмас. Кузатишлар ва тажриба-

синов натижаларини ҳисобга олган ҳолда, раҳбар ва ўқитувчилар томонидан

тез-тез йўл қўйиладиган хато ва камчиликлар қаторига қуйидагиларни

киритиш мумкин:

1.Дарсда ўқувчиларнинг билим эгаллашга бўлган қизиқишларини

фаоллаштиришнинг турли хил йўлларидан фойдаланиб, ўқитувчи синфнинг

юқори фаоллигига эришади, шу билан бир қаторда айрим ўқувчилар унинг

назаридан четда қолади ва ўқувчиларнинг бир қисми ўқув жараѐнида фаол

иштирок этмайдилар.

2.Сохта ―муаммолилик‖. Муаммоли ўқитиш методларидан қандай

бўлмасин фойдаланишга ҳаракат қилиб, ўқитувчи айрим ҳолларда ўз

саволларига ўқувчилардан тўла фикрланмаган тахминий жавоблар олади.

3. Ўқувчиларни мустақил ишлатиш мобайнида йўлга қўйиладиган хатолар:

дарс жараѐнида ўқувчи томонидан бажарилган ўқув топшириқларини

текширмаслик;

ўқувчининг мустақиллигини таъминлаш учун қулай педагогик вазиятни

вужудга келтирмасдан, ўқув жараѐнини олдиндан батафсил таҳлил қилиш;

Page 197: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

197

ўқувчиларнинг мустақил фаолият кўрсатишлари учун уларнинг ѐшлари

ва фанларнинг хусусиятларини ҳисобга олмасдан, уларга ортиқча ўқув

вазифалари бериш.

4. Муваффақиятли ўқитиш қоидаларини бузиш:

дарсда кўргазмали қуролларни меъѐридан кўп ишлатиш;

ўқитишнинг техник воситаларидан ноўрин фойдаланиш;

сунъий тарзда замонавийликка интилиш ва тарбиявий дақиқалардан ўз

ўрнида фойдаланмаслик.

5.Асосий илмий далиллар, қонуниятлар, формулалар ва исботлаш

усулларининг ўқувчилар томонидан пухта ўзлаш-тирилишига совуқ-қонлик

билан қараш; оғзаки сўров методидан мақсадга мувофиқ тарзда

фойдаланмаслик.

6. Ҳар бир ўқувчи ва синфдаги ўқувчилар жамоасини тўлиқ ўрганмасдан

турли синфларда бир хил методлар ѐрдамида дарс ўтиш, илғор педагогик

технологиялар ва замонавий методлардан самарали фойдалана олмаслик,

табақалаштириб ўқитишга эътибор қаратмаслик, ўқувчилар томонидан йўл

қўйилган хатоликларни бартараф этиш чора-тадбирларини ўз вақтида

кўрилмаслиги.

7. Дарс учун ажратилган вақтдан унумли фойдалана олмаслик, дарсда янги

билимларни ўзлаштириш бўйича ўқувчиларга тегишли йўл-йўриқ

кўрсатмаслик ва уларни меъѐридан ортиқча ҳамда тўлиқ тушуниб етилмаган

уй вазифалари билан банд қилиб қўйиш, шунингдек, уйга берилган

топшириқларни бажариш бўйича зарур изоҳлар, шарҳлар ва тавсиялар

берилмаслиги туфайли ўқув жараѐни самарадорлигининг паст бўлишига сабаб

бўлади.

Дарсга ташриф буюрилганда ўқитувчи маҳоратини баҳолаш

Дарсга ташриф буюрилганда ўқитувчи маҳоратини қандай баҳолаш

керак?

I. Ўкув фаолияти мотивацияси.

1. Ўрганилаѐтган материал, аҳамиятини, мақсадини ту шунтириш.

2. Билим олишга қизиқишни ўстириш.

3. Дарснинг муаммоли-ижодий тузилиши.

4. Ўқитишнинг ижодий мотивацияси.

5. Индивидуал, гуруқ билан ва умумий ишлаш.

6. Ўқувчилар билими ва тажрибасига тузатиш киритиш.

7. Фан бўйича махсус мустақил ишлаш, хулоса чиқариш малакаларини

шакллантириш.

II. Ўрганилаѐтган материал, мазмуни.

1. Материалнинг илмийлиги ва тушунарлилиги.

2. Долзарблиги ва ҳаѐт билан боғланганлиги (алоқаси).

3. Ўқув ахборотининг муаммолилиги ва жалб қила олиши.

4. Ўзлаштириш учун берилаѐтган материал ҳажмининг оптималлиги.

Page 198: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

198

III. Дарс жараѐни тузилишининг самаралорлиги.

1. Дарсда вақтдан оқилона фойдаланиш.

2. Фаолият турлари суръатининг, алмашинувининг ва ўзгаришининг

оптималлиги.

3. Кўргазмалилик.

4. Янги технологиялар (шу жумладан, ахборот техноло гиялари)дан

фойдаланиш даражаси.

5. Иш усулларининг оқилоналиги.

6. Ўқувчилар ишини назорат қилиш.

7. Ўқитиш самараси.

8. Тарбиявий ишлар самараси.

9. Ўқувчилар ривожланишига дарснинг таъсири.

Дарснинг ўртача бали

Дарснинг ҳар бир унсурини балларда баҳолаш мумкин:

аъло — 5 балл

яхши — 4 балл

қониқарли — 3 балл

элемент кузатилмади — 2 балл

Ўқитувчи анкетаси

№ Саволлар Жавоблар

ҳа йўқ

1. Барча ўқув-тарбия масалаларини ҳал қилишда

мактаб ўқитувчилари ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро

ѐрдам бериш мавжудми?

2. Педагогик талабларда бир хиллик борми?

3. Ўқувчиларнинг интизоми ва хулқ маданияти сизни

қониқтирадими?

4. Педагогларнинг талабларини мактаб ўқувчи- лари

томонидан қўллаб-қувватлаш, ўқувчилар муҳитида

ўзаро тарбия ва ўз-ўзини тарбиялаш

кузатиладими?

5. Жамоада ҳар чорак якуни синфлар кесимида

таҳлил қилиниб, ота-оналар иштирокида муҳокама

қилинадими? Кейинги чорак вази- фалари

белгиланадими?

Педагогик фаолиятни баҳолашда педагогик

жамоада холис танқид ва ўзини-ўзи танқид

(қилиш) мавжудми?

6. Ўтган ўқув йили бўйича ўзингизнинг педагогик

меҳнатингиз натижаларидан қоникдин- гизми?

7. Маъмурият Сизни назорат қилганда қўрқувни ҳис

Page 199: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

199

қиласизми?

8. Ишингиздаги муваффақиятсизликлар ва

муаммоларни маъмуриятга очиқ айтиб, ўртоқ-

лашасизми?

9. Маъмурият назорати Сизга шак-шубҳасиз фойда

беради, деб ҳисоблайсизми?

Ва ҳоказолар.

Тест ўтказиш бўйича айрим тавсиялар

Тест назорати шаклидан фойдаланишда «Соф тест» деб аталган

(жавобларни танлаш мумкин бўлган топшириқдар) шакл билан чекланиб

қолмаслик керак.

Айрим фанлар бўйича тестлардан ташқари умумий ўқув кўникмаларини

аникдашга йўналтирилган тестлардан фойдаланиш мақсадга мувофикдир.

Билим даражалари бўйича тестлар.

1 -даража — ўзлаштирилган материалнинг репродуктив меъѐрдаги

минимал ҳажми.

2-даража — асосий дастур бўйича билимлардан реконструктив меъѐрда

фойдаланиш.

3-даража — қўшимча материалларни жалб қилган ҳолда, билимларни

ижодий қўллаш.

Ўқитувчига анкета 1. Маъмурият, одатда, фаолиятингизнинг қайси масалаларини назорат

қилади?

2. Сизнинг илтимосингизга кўра дарсларингизга ташриф буюришганми?

3. Фаолиятингизни назорат қилишни холис деб ҳисоблайсизми?

4. Маъмурият Сизни назорат қилганда кўрқувни ҳис қиласизми?

5. Назорат пайтида Сизнинг ютук, ва ижобий натижаларингиз эътиборга

олинадими?

6. Муаммолар ва муваффақиятсизликларни мактаб маъмуриятига очиқ

айтиб, ўртокдашасизми?

7. Фаолиятингиз тахдил қилинаѐтганда, ўз нуқтаи назарингизни ҳимоя

қилиш имконига эгамисиз?

8. Назорат натижасида, Сиз сифатлироқ натижаларга эришиш йўллари

ҳақида аниқ-равшан тасаввурга эга бўласизми?

9. Назоратдан сўнг яхшироқ ишлаяпман, деб айта оласизми?

10. Назорат Сизга шак-шубҳасиз фойда беради, деб ҳисоблайсизми?

Хулоса

Таълим сифатини холис баҳолаш муаммосига бағишланган саккизинчи

дарсимиз ҳам ниҳоясига етмокда. Унда тингловчилар томонидан

билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифларни умумлаштирган ҳолда

қуйидаги хулосаларга келиш мумкин.

Page 200: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

200

Биринчи хулоса. Таълим муассасаси фаолиятини холис баҳолашда қандай

мезонлардан фойдаланишимиз жуда муҳимдир. Албатта, бунда дастур

материалларини ўқувчиларининг асосий қисми томонидан ўзлаштириш

даражаси давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ келиши,

педагогик жамоа ишининг мураккаблиги оширилган дастурлар бўйича

натижалари, мактаблараро олимпиадалар, кўрикларда иштирок этиш,

тарбиявий ишлар натижалари кабилар ҳисобга олиниши мақсадга

мувофикдир. Иккинчи хулоса. Таълим муассасаларининг юқори натижалари, шубҳасиз,

қуйидаги омилларга боғлиқ: муассасанинг моддий - техник базаси, ўқув-

услубий таъминланиши, замонавий педагогик технологиялардан, кадрлар

салоҳиятидан фойдаланиш, ахборотлар билан таъминланиш, мактаб ички

иазорати ва шу кабилар. Учинчи хулоса. Биз жадал ўзгараѐтган дунѐда яшаяпмиз. Гарчи ўқувчилар

таълим муассасаларида яхши ўқисалар ҳам, уларга чуқур, пухта билимлар,

кўникмалар берилса ҳам, бу озлик қилади. Таълим муассасаси ўқувчини

мустақил фикрлашга, ўзининг қарашлари ва қатъий гражданлик позициясига

эга бўлишга, ўзининг фикрини билдиришга, бозор иқтисодиѐти шароитида

яшашга ўргатиши даркор. Таълим муассасаси фаолияти баҳоланаѐтганда

мазкур жиҳатлар, албатта, инобатга олиниши лозим.

Назорат учун саволлар:

1. Дарсларни кузатиш ва таҳлил қилишдан кўзланган мақсад нимадан

иборат.

2. Дарс таҳлилида психологик ҳолатларни ўрни нимадан иборат?

3. Дарс таҳлилида йўл қўйиладиган асосий хато ва камчиликлар нимадан

иборат?

4. Дарсга ташриф буюрилганда ўқитувчи маҳорати қандай баҳоланади?

5. Дарсни турлари ва унинг мазмуни нимадан иборат?

6. Дарсни таҳлил этишни қандай олиб бориш мақсадга мувофиқ?

7. Дарс жараѐни тузилишининг самаралорлиги нимадан иборат?

11-мавзу: Мактабда дарс жадвалини тузишнинг илмий-методик

жиҳатлари ( 2 соат амалий машғулот)

Амалий машғулотдан мақсад: тингловчиларда мактабда дарс

жадвалини тузишнинг илмий-методик жиҳатларига оид билимларни

ривожлантириш.

Амалий машғулот кичик гуруҳларда турли интерфаол методлардан

фойдаланилади.

1-гуруҳ учун топшириқ – дарс жадвали тузиш - ўқув-тарбия жараѐнини

ривожлантириш

2-гуруҳ учун топшириқ – педагог ходимларнинг иш фаолиятини

ташкилий жиҳатдан илмий асосланиши

Page 201: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

201

3-гуруҳ учун топшириқ – дарс жадвалини тузишни методик ва меъѐрий

талаблари

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ УЧУН НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛ

Дарс жадвали тузиш - ўқув-тарбия жараѐнини ривожлантириш

Ўқув-тарбия жараѐнини ривожлантириш ва педагог ходимларнинг иш

фаолиятини ташкилий жиҳатдан илмий асосда олиб бориш дарс жадвалининг

илмий жиҳатдан тўғри тузишга боғлиқ. Шунингдек, бу ишнинг оқилона

бажарилиши ўқитувчиларнинг иш фаолиятини жадаллаштириш, ўқув-тарбия

жараѐнининг самарадорлигини таъминлаш, ўқувчиларни ўқув дарс

машғулотлари давомида чарчаб қолмасликлари ҳамда уларга синфдан ва

мактабдан ташқари тўгарак машғулотлари билан шуғулланишлари учун

имкониятлар яратишдир.

Мактабда ўқув дарс машғулотларини тўғри йўлга қўйиш, ўқувчиларнинг

меҳнат ва дам олишини таъминлаб туриш ўқув жараѐнини ташкил этишнинг

муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Агар мактабда ўқувчининг кун

тартиби тўғри тақсимланган бўлса, у кун мобайнида юқори ишчанлик

фаолиятини сақлаб қолади. Акс ҳолда ўқувчи ўтилган мавзуни яхши

тушунмайди ва ўзлаштира олмайди, бу эса ўқувчининг дарсдан ташқари

фаолият кўрсатиши учун мўлжаллаган кун тартиби ҳам бузилади.

Дарс жадвали – ўқув муассасаси фаолиятидаги асосий расмий

ҳужжатлардан бири ҳисобланади. Илмий-методик, педагогик-психологик

нуқтаи назардан ѐндашувилиб тузилган дарс жадвали таълим муассасаси

фаолиятини тўғри ташкил этилишини таъминлайди.

Ахборот-коммуникацион технологиялари такомиллашиб бораѐтган даврда,

хорижий давлатлар тажрибаларидан келиб чиқиб, дарс жадвалини компьютер

техникасидан фойдаланиб тузиш дастури ишлаб чиқилмоқда. Ушбу моделга

қуйидаги параметрлар киритилади: мактабнинг манзили; ўқитувчиларнинг

исми шарифи; фани; дарс берадиган синфлари; ҳафталик дарс юкламаси;

методик куни ва ҳ. к.

Дарс жадвалини тузишда: ўқувчиларнинг ѐш хусусиятлари, қайси

синфда ўқишлари, ўқув фанларининг мураккаблик даражаси,

ўқитувчиларнинг малака ва тажрибалари каби асосий талабларга таянилади.

Агар малакасиз ўқитувчининг дарси малакали ва тажрибали ўқитувчиникидан

кам бўлса, у ҳолда тажрибасиз ўқитувчининг дарсини олдинги соатларга

қўйиш мақсадга мувофиқдир.

Кузатишларимиз шуни кўрсатдики, ўқувчиларнинг ўқув фаолияти билан

шуғулланишлари ўртача 8–9-синфларда 12–13 соатни ташкил этади. Бу ҳақда

ўқувчилардан яхши ўқиш, фанларни ўзлаштиришлари учун нима ҳалақит

бермоқда? – деган саволга жавоб топиш учун улар орасида махсус

сўровномалар ўтказилганда, ўртача 45 фоиз ўқувчилар ―ўқув материаллари ва

уй вазифаларининг мураккаблиги ҳамда дарс жадвалининг тизимлиликка

эътибор бермаган ҳолда тузилганлиги‖, деб жавоб бердилар. Кундалик дарс

жадвалига мураккаблик даражаси юқори бўлган ўқув фанларининг қўйилиши

Page 202: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

202

ҳамда уй вазифаларининг тиғиз ва белгиланган меъѐридан ортиқча берилиши

ўқувчининг ақлий зўриқишига олиб келади.

Тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, ўқув кунининг биринчи соатида

ўқувчиларнинг иш қобилиятлари пастроқ бўлиб, 2–3-соатларда уларнинг

ишчанлик қобилияти ривожланади, 4-соатда эса, уларда чарчаш аломатлари

сезила бошлайди, 5–6-соатларда эса, ўқувчиларнинг иш қобилияти кескин

пасаяди. Шунинг учун кучли ақлий фаолиятни талаб қиладиган математика,

физика, кимѐ, она тили, хорижий тиллар каби ўқув фанларининг имкони

борича 1–4-соатларга қўйилиши мақсадга мувофиқдир. Агар ўқитувчиларнинг

дарс юкламалари кам бўлса, уларнинг қўшимча имкониятларидан унумли

фойдаланиш мумкин.

Кўп йиллик тажрибалар ва хорижий давлатларнинг (хусусан Россия)

педагог олимларининг кузатишларига кўра дарс жадвалини тузишда синфлар

кесимида юқори самарадорликка ҳамда паст кўрсатгичга эга бўлган ўқув

кунлари қуйидаги жадвалда келтирилган

Педагог ходимларнинг иш фаолиятини ташкилий жиҳатдан илмий

асосланиши

1-жадвал

Юқори самарадорлик ҳамда паст кўрсаткичга эга бўлган ўқув кунлари

жадвали

Синф-

Лар

Самарадорлиги юқори бўлган ўқув кунлари

Паст кўрсаткичга эга бўлган ўқув кунлари

1 – 4 Сешанба, чоршанба, пайшанба душанба, шанба

5 Душанба, сешанба, пайшанба, жума чоршанба, шанба

6 – 7 Сешанба, чоршанба, пайшанба, жума душанба, шанба

8 – 9 Сешанба, чоршанба, пайшанба, шанба душанба, жума

Изоҳ: ушбу жадвални тавсия сифатида қабул қилиш мумкин, чунки, бу

жадвалдан барча параллел синфлар учун бир хилда фойдаланиш мумкин эмас.

Чунки, айрим синфларда ўқувчиларнинг ўртача фаоллиги юқори бўлади.

Бундай шароитда ўқув фанларини ўқув материалининг мазмун-моҳиятига

кўра, мураккаб ва нисбатан осон ўқув фанларига ажратиш мумкин. Бунда ўқув

материалининг мазмуни, ўқитувчининг дарс бериш методикаси, услубий

маҳорати, мулоқот маданияти, ўқувчиларнинг мазкур фанга қизиқиши ва

фаоллигини эътиборга олиш керак.

Кўп йиллик тажрибаларимиз, ўқувчилар билан ўтказилган суҳбатлар,

сўровномалар, савол-жавобларнинг натижалари, 1-4 синф ўқувчиларининг

математика дарсидан кейин ўзлаштириш қобилияти сустлашиши,

табиатшунослик ва расм дарсларидан сўнг, аксинча, ўзлаштириш, эслаб қолиш

ва ишлаш қобилияти ривожланишини кўрсатди.

Page 203: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

203

Бола физиологик хусусияти толиқишга мойилдир. Жумладан, психологияда

5–7 ѐшли бола 15, 8–10 ѐшли бола 20, 11–12 ѐшли бола 25, 13–15 ѐшли бола

эса 30 дақиқа давомида диққатни бир нуқтага қарата олиши (фаол бўлиши)

аниқланган.

Болаларда толиқиш асосан 2 босқичда кечади: толиқишнинг биринчи

босқичида уларнинг ҳаракатларида безовталик ва сабрсизлик кўринишлари

пайдо бўлади, иккинчи босқичда эса, фаолият тезлигининг пасайиши ва

рефлектор реакциялар яширин даврининг узайиши кузатилади.

Математика, физика, кимѐ, рус тили, она тили ва шунга ўхшаш фанлардан

назорат ишлари ўқувчилар асаб тизимининг иш фаолияти энг юқори бўлган

вақтларда – сешанба, чоршанба кунлари 2–3-соатларда олиниши мақсадга

мувофиқдир. Жума, шанба кунлари назорат ишларини ўтказиш мақсадга

мувофиқ эмас, чунки ўқувчилар асаб тизими ҳафтанинг бу кунларида анча

толиққан бўлади.

Фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослаштирилган

мак-таб(синф)лар ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда махсус

фанлар хусусиятлари ва ўқувчиларнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда,

айни бир турдош ўқув фанини 2 соат мобайнида кетма-кет қўйиш мумкин.

Айни бир ўқув фани 2 соат кетма-кет қўйилгандан кейин бошқа ўқув предмети

кетма-кет қўйилмайди. Ўқув режасида 1 ѐки 2 соат берилган фанларни дарс

жадвалига кетма-кет 2 соатдан қўйиш тавсия этилмайди. Кетма-кет 2 соат

қўйилган ўқув фанларини дарс жадвалига қўйишда албатта синф

ўқувчиларининг ѐш хусусиятлари ҳисобга олинади. Чунки, болалар мия

қобиғи ҳужайраларининг бир гуруҳига асосий ўқув юкламаси тушиб, унинг

асаб тизимида ҳимояланиш ва ҳаракатсизланиш вужудга келади. Натижада

боланинг асаб тизими сигналларни қабул қилмайди.

Таълим жараѐнида баҳс-мулоҳазаларга сабаб бўлаѐтган муҳим

масалалардан бири, уй вазифасининг тақсимланиши масаласидир. Қуйидаги

жадвалда синфлар кесимида уй вазифасини белгилаб бериш намунасини

таклиф қиламиз.

Синфлар кесимида уй вазифаси тақсимоти

Синфлар Уйга берилган

вазифаларнинг миқдори

1 45–60 дақиқа. Фақат иккинчи

ярим йилликда

2 1–1,5 соат

3–4 1,5–2 соат

5 2–2,5 соат

6–8 2,5-3 соат

9 3–4 соат

Page 204: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

204

Уй вазифасини бажаришга кўп вақт сарфланадиган ўқув фанларини дарс

жадвалига бир кунда кетма-кет киритиш тавсия этилмайди.

Тадқиқотларимиз шуни кўрсатмоқдаки, ўқувчиларнинг ѐш хусусиятларини

ҳисобга олган ҳолда, таълим жараѐнида илғор педагогик ва ахборот

технологиялардан изчил фойдаланиш яхши самара беради.

Дарс жадвалини тузишни методик ва меъѐрий талаблари

Дарс жадвалини тузишда қуйидаги методик ва меъѐрий талабларга

риоя қилиш мақсадга мувофиқ:

Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган таянч ўқув режаси ва

ўқув дастурлари;

туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари мудирлари томонидан

тасдиқланган тариф (тарификация) жадвали;

дарс жадвалига қўйиладиган педагогик-психологик, методик ва

гигиеник талаблар;

раҳбарлар ва педагог кадрларнинг Ўзбекистон Республикаси Халқ

таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган методик кунлари;

мактаб шифокори, психологи ҳамда касаба уюшмаси раисининг дарс

жадвалини тузиш ҳақидаги тиббий, психологик, педагогик-методик хулосаси;

айрим ўқув фанлари, жумладан, хорижий тиллар, жисмоний тарбия

маданияти, меҳнат, информатика асослари, таълим ўзбек тилида олиб

бориладиган мактабларда рус тили ва таълим рус тилида олиб бориладиган

мактабларда ўзбек тили дарсларини гуруҳларга ажратиб ўқитиш ҳақидаги

хулоса;

ўқув фанларининг мураккаблик даражасидан келиб чиққан ҳолда,

уларнинг ҳафта кунлари бўйича тақсимоти;

ўқитувчиларнинг тажрибаси ҳамда малакалари;

ўқитувчиларнинг қайта тайѐрлаш ѐки малака ошириш режаси;

ўриндош ўқитувчиларнинг дарслари;

ўқитувчиларнинг шарт-шароитлари;

ўқитувчиларни параллел синфларга киришида синфдаги ўқувчилар

қобилияти ва дарслар кетма-кетлиги;

ўқитувчиларнинг тажрибаси ва малакаларини ҳисобга олган ҳолда,

уларга ажратиладиган бўш (очиқ) соатларни методик жиҳатдан тўғри

белгилаш;

ўқитувчиларнинг синф раҳбарлиги;

дарслар кетма-кет 2 соатдан қўйиладиган фанлар;

ўқувчиларни онгли ўқув меҳнатлари, ѐш хусусиятлари ва гигиеник

ҳолатларини ҳисобга олиш;

навбатлик ўқувларни ҳисобга олган ҳолда, ўқитувчиларнинг дарсларини

тақсимланганлиги;

техник воситалар ва телекўрсатувлардан фойдаланиш имкониятлари;

куни узайтирилган гуруҳ(КУГ)лар ташкил этилганлиги;

Page 205: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

205

дарс машғулотларининг синф (ѐки кабинет) тизимида амалга

оширилишига кўра ѐндашувганлиги;

кимѐ, физика, информатика каби ўқув фанларини бошқа таълим

муассасаларида ташкил этиш тажрибасини.

1-маълумотли жадвал

Директорнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарига дарс жадвалларини

тузиш бўйича тавсиялар

№ Исми

шариф

и

Фа

н

Юк-

лама

Синф Фан

хона

Ҳафталик

соатлар сони

Изоҳ

5 ―а‖ … 9 ―б‖

1

2-маълумотли жадвал

Навбатли тартибда ўқитиладиган мактабларда

И.Ш

.

Фан

юклам

а

Си

нф

лар

каб

ин

ет

Ҳафталик соатлар сони Изоҳ

1-навбат 2-навбат

5 ―а‖ … Жами

соат

7―б‖

… Жами

соат

3-ѐрдамчи жадвал

И.Ш

.

Фан

Юклам

а

Си

нф

лар

Кабинет

Душанба Жума Заҳира

5

―а‖ …

5

―а‖ …

5

―а‖ …

1

2

Назорат учун саволлар:

1. Дарс жадвали тузишда зарур бўладиган меъѐрий хужжатлар нимадан

иборат?

2. Ўқув-тарбия жараѐнини ривожлантириш ва педагог ходимларнинг иш

фаолиятини ташкилий жиҳатдан илмий асосланиши нима?

Page 206: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

206

3. Дарс жадвалини тузишни методик ва меъѐрий талабларинимадан

иборат?

12-мавзу: Педагогларнинг методик эҳтиѐжларининг диагностикасини

ташкил этиш ( 2 соат амалий машғулот)

Амалий машғулотдан мақсад: тингловчиларда педагогларнинг методик

эҳтиѐжларининг диагностикасини ташкил этишга оид билимларни

ривожлантириш.

Амалий машғулот кичик гуруҳларда турли интерфаол методлардан

фойдаланилади.

1-гуруҳ учун топшириқ – педагогик диагностика – бошқарув

маълумотларини олишнинг муҳим воситаси сифатида

2-гуруҳ учун топшириқ - педагогик диагностика даражалари ва

тамойиллари

Педагогик диагностика – бошқарув маълумотларини олишнинг

муҳим воситаси сифатида

Асл диагностикадан ташқари иккинчи муҳим диагностик механизм – бу

мониторингдир.

Мониторинг – тизимли диагностика, олинган натижаларни стандарт

натижалар билан солиштириш, четлашишларни аниқлаш, таҳлил қилиш,

даража ва сабабларни баҳолаш, асосий қарорларни қабул қилиш, қабул

қилинган чораларнинг натижавийлигини баҳолаш ва коррекциялашдир.

Экспертиза – энг мураккаб ва қийин диагностик механизм бўлиб, унда

диагностика ва мониторинг алоҳида ўрин эгаллайди. Экспертизанинг муҳим

усулларига кузатиш, ўтказилган диагностика ва мониторинг натижалари

бўйича тузилган ҳужжатлар, чизмалар, жадваллар, диаграммаларни ўрганиш,

саволнома ўтказиш, диагностик кесимлар ўтказиш ва бошқа бир қатор

диагностик усуллар киради.

Бошқарув жараѐнининг технологияси, шу жумладан методик ишларни

бошқариш технологияси, маълумотларни таҳлил қилиш жараѐни сифатида 3

босқичдан иборат:

– диагностика– бошқарув объектининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни

йиғиш;

– олинган маълумотларни таҳлил қилиш;

– таъсир этадиган маълумотни бериш.

Шу тариқа айтиш мумкинки, тизимли, асл ва тезкор маълумот олишнинг

энг асосий воситаси – бу педагогик диагностикадир.

Таълим муассасаларининг оммавий аттестацияси ўтказилаѐтган ҳозирги

пайтда раҳбарларнинг бошқарув фаолияти давлат-ижтимоий экспертизанинг

бош объекти сифатида майдонга чиқади, диагностика, мониторинг ва ўзини-

ўзи экспертизадан ўтказиш эса умуммактаб методик ишлари тизимида

алоҳида ўринни эгаллайди.

Хулоса қилиб айтганда, диагностик ѐндашув мактабнинг ички методик

тизимида қуйидагиларга имкон беради:

Page 207: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

207

– педагогларнинг индивидуал-шахсий хусусиятлари ва эҳтиѐжларини

уларнинг касбий ва шахсий ривожланишининг барча йўналишларида инобатга

олиш;

– педагогларнинг бошқарув-методик фаолиятининг оралиқ ва якуний

натижаларини холисона баҳолаш;

– ижодий фаолиятни ривожлантириш учун қулай шароитларни вужудга

келтиришнинг истиқболларини аниқлаш;

– педагогик жамоанинг методик фаолиятини жадаллаштириш орқали ҳар

бир педагогнинг касбий ўсиш дастурини белгилаб олиш;

– методик ишларни ташкил этишда нафақат касбий билимларни

эгаллашдаги ўзаро ѐрдам муаммосини, балки кичик ижодий гуруҳлар, илғор

тажриба мактабларини тузишда психологик мослашувнинг хусусиятларини

ҳам эътиборга олиш;

– педагогларнинг умуммактаб ва индивидуал методик ишлари билан ўз

устида ишлаши ва ривожланиши, дунѐқарашини бойитиш ишларининг узвий

боғлиқлигини таъминлаш;

– мактаб ички бошқаруви тизимининг муҳим ва таркибий қисми бўлиб

ҳисобланган таълим муассасасида методик ишларнинг муқобил

режалаштирилишини таъминлаш;

– ҳар бир таълим муассасаси учун муқобил муаллифлик методик тизимни

лойиҳалаштириш ва жорий қилиш.

Демак, диагностика ва ўзини-ўзи диагностика қилиш замонавий

диагностика ҳар бир педагог ва раҳбарнинг фаолиятига аниқлик киритади,

уларни таълим-тарбия ва методик жараѐнни жадаллаштиришга қаратилган

кўпгина амалий вазифаларни ҳал қилишга йўналтиради.

Диагностика қилиш бошқарув пирамидасини ағдариб ташлайди ва педагог

шахсини унинг касбий эҳтиѐжлари ва талаблари билан бирга биринчи устунга

чиқаради.

Раҳбарлар, педагоглар ва ўқувчилар фаолиятининг диагностикаси ва

ўзини-ўзи диагностика қилиш муаммолари бошқарув, таълим-тарбия бериш

ҳамда ўқитувчи ва раҳбарларнинг малакасини узлуксиз ошириш тизими билан

боғлиқ масалаларни ечишда ўта долзарб ва аҳамиятли бўлиб ҳисобланади.

Диагностика болалар ва педагог кадрлар билан ишларни ташкил этишда,

уларни ривожлантириш ва методик ишлар тизимининг самарадорлигини

оширишда илмий ѐндашувни таъминлайди.

Ўз-ўзини таҳлил қилиш учун саволлар:

– Анъанавий диагностиканинг асосий камчиликлари нимада?

– Замонавий ва анъанавий диагностика тизимларининг фар-қи нимада?

– Бошқарув тизимида асосий диагностик механизмларнинг аҳамиятли

хусусиятлари нимада?

– Методик ишларни ташкил этишда диагностик ѐндашув қандай аҳамиятга

эга?

Диагностика ва ўзини-ўзи диагностика қилиш

Педагог томонидан ўқитиш технологияси ишлаб чиқилаѐтган вақтда

педагогик диагностика муҳим ўрин эгаллайди. Биринчидан, инновацион

технологияни ишлаб чиқишда ѐки қўллашда педагогик тизимнинг бошланғич

Page 208: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

208

ҳолатини аниқлашдан бошлаш зарур. Бу ҳол технология мақсадларининг

диагностиклигини таъминлайди, у эса ўз ўрнида педагогик тизимнинг битта

ривожланиш босқичидан янгисига, юқорироқ босқичига ўтишини назарда

тутади. Иккинчидан, диагностика педагогик вазифани ечиш бўйича

технологик занжирнинг якуний босқичи бўлиб ҳисобланади (Л. Ф. Спирин).

Диагностика педагогик таъсирнинг маълум бир тизимга ва қўлланилган

воситаларнинг самарадорлигини баҳолашга кўрсатган таъсирини аниқлашга

йўналтирилган.

Педагогик диагностика педагог касбий фаолиятининг бош-лан-ғич ва

якуний босқичи бўлиб ҳисобланади. Чунки педагогик диагностика даврий

тавсифга эга бўлиб, у битта педагогик масалани ечиш билан чегараланмайди.

Шуни эътиборга олиш керакки, маълум бир педагогик масалани ечишда асос

қилиб олинган педагогик тизимнинг мувофиқлиги педагогик тизимга шу

пайтгача кўрсатилган таъсирнинг натижаси бўлиб ҳисобланади. Бу ҳол

педагогик диагностиканинг инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва

жорий қилишда педагог фаолияти тизимини ташкил этувчи компоненти бўлиб

хизмат қилишини таъкидлашга имкон беради (Л. Н. Давидова).

Педагогик диагностика вазифалари:

– шахсий йўналтирилган ѐндашувнинг амалга оширилишини таъминлаш;

– педагог касбий фаолияти натижаларининг тўғри аниқланишини

таъминлаш;

– болаларни битта гуруҳдан бошқасига кўчиришдаги хатолар сонини

камайтириш;

– шахснинг таълимга бўлган қизиқишини аниқлаш;

– бола шахсининг самарали ривожланиши учун шарт-шаро-ит-ларни

аниқлаш;

– педагог фаолиятини баҳолаш (касбий ривожланиш даражасини ўзича

баҳолаш).

Шу тариқа, педагогик диагностика бир қатор вазифларни, яъни маълумот,

баҳолаш, коммуникатив, тарбиявий-қизиқтирувчи, таҳлилий, диагностик,

истиқболли ва ҳ. к. вазифаларни бажаради.

Педагогик диагностика даражалари ва тамойиллари

Педагогик диагностика турли босқичларда амалга оширилади.

Н.К. Голубев ва Б.П. Битинас педагогик диагностика қилишнинг қуйидаги

даражаларини умумий шаклда таърифлайдилар.

Биринчи босқич – компоненталик диагностика

Маълумки, ҳар қандай педагогик ҳолат ва педагогик жараѐн кўп сонли

хусусиятлар, белгилар, ўлчамлар билан тавсифланади. Объектнинг алоҳида

компонентларини ажратиб, кейин уларнинг баъзиларини тавсифини олганда,

педагог компоненталик диагностикани амалга оширади. Бироқ компоненталик

диагностика берадиган истиқболлар ҳар доим ҳам тўла амалга ошавермайди ва

паст амалий кўрсаткичларга эга бўлади. Диагностика амалий аҳамиятга эга

бўлиши учун уни давом эттириш лозим.

Иккинчи босқич – тузилмавий диагностика

Page 209: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

209

Тузилмали диагностика босқичига ўтиш педагогнинг вазифасини

мураккаблаштиради. У педагогик жараѐн алоҳида компонентларининг

ҳолатини аниқлашдан улар орасидаги алоқаларни аниқлашга ўтади. Бошқача

айтганда, ушбу босқичда жараѐннинг тузилмаси аниқланади, демак, педагогик

жараѐн алоҳида компонентлари орасидаги боғлиқликнинг турли даражаларини

аниқлаш учун тахминларни илгари суриш имконияти пайдо бўлади.

Гуруҳлаш ўрнига таҳлил усуллари келиб чиқади, улар объектнинг алоҳида

томонларини шакллантириш учун танланган шароитларнинг тўғрилиги ва

натижавийлиги орасидаги боғлиқликнинг мавжудлигини тасдиқлаш ѐки инкор

қилишга имкон беради. Диагностиканинг бу босқичида ўлчамлар сони

қисқаради (асос қилиб олинган баъзи ўлчамлар чиқариб ташланади,

бошқалари умумлаштирилади). Демак, натижалар амалда қўлланилишига яқин

бўлади. Шунга қарамай, фақат кейинги босқичда диагностика тугалланганлик

кўринишига эга бўлади.

Учинчи босқич – тизимли диагностика

Бу диагностика тури педагогик жараѐн алоҳида тарафларининг вазифасини

бутун тизимли ҳолат ҳамда ушбу жараѐнни ривожлантириш вазифаси

сифатида аниқлашга имкон беради. Ушбу босқичда нафақат алоҳида

компонентлар орасидаги алоқаларнинг тўла кўриниши намоѐн бўлади, балки

турли педагогик тизимости ҳолатларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлаш

вазифаси ҳам қўйилади. Кўп вақтлар мобайнидаги кузатиш танланма

тадқиқотларининг ўзини мужассамлаштирадиган педагогик диагностика

қўйилган мақсаддан тортиб якуний натижага эришишгача бўлган педагогик

вазиятлар занжири қай даражада ривожланишини кузатишга имкон беради.

Тизимли даражасида диагностика тугатилади.

Шуни таъкидлаш керакки, педагогик диагностика барча босқичларда

чекланган мақсадларга эришишга етарли бўлган маълум бир вазифани

бажаради. Босқич тури педагог қандай натижаларга эришмоқчи эканлигига

боғлиқ. Турли вазифалар педагогик фаолиятнинг турли босқичларини назарда

тутади.

Педагогик диагностика (ташхис) тамойиллари

Умуман олганда, педагогик диагностика тамойилларини қуйидагича

таърифлаш мумкин.

Бутунлик тамойили. Педагогик диагностиканинг ушбу тамойилига риоя

қилишда объектни маълум ўзаро боғлиқ компонентлардан ташкил топган

бутун бир тизим сифатида кўриш лозим, чунки бундай ѐндашув объектнинг

амал қилиш механизмига киришга, унинг таркибий қисмлари ўзаро таъсир

алоқаларининг кўринишини тузишга, уни тугалланган бир нарса сифатида

кўришга имкон беради.

Бош занжир (бўғин) тамойили. Педагогик жараѐн ва уни бошқариш шу

қадар кўп қиррали ва мураккабки, уларнинг ҳар бир тарафини ѐки

алоқаларини диагностика қилиш мумкин эмас. Қабул қилиш, педагогик

далилларни ѐзиб олиш ўзининг аҳамияти ва ҳаққонийлиги бўйича кўп сонли

хулосаларга олиб келади.

Маълумки, педагогик жараѐнга кўпгина, баъзан тасодифий омиллар ҳам

таъсир қилади. Шу сабабли ўрганилаѐтган объектнинг амал қилишига таъсир

Page 210: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

210

қилаѐтган асосий занжир(бўғин)ни ажратиб олиш зарур. Бу ҳол жараѐнни

бошқариш бўйича чораларни ишлаб чиқишга ва бошқа аҳамиятсиз ва

тасодифий омилларнинг таъсирини камайтиришга имкон беради. Бироқ

диагностика қилиш дастурини тузишда диагностик жараѐн вақтида бош

занжир қўйилган вазифаларнинг ечилишига қараб ўзгариши мумкинлигини

ҳисобга олиш зарур.

Ҳаққонийлик тамойили. Ушбу умумилмий тамойил бутун диагностик

жараѐннинг ўзгартирилиши билан боғлиқ. Хусусиятларни ўрганиб, ички ва

ташқи алоқаларни таҳлил қила туриб, педагог мавжуд далилларни

тушунтиришга, педагогик хулосалар чиқаришга, маълумотларга ўз

муносабатини шакллантиришга ҳаракат қилади.

Педагогик жараѐнда бир қанча субъектив маълумот мавжуд бўлганлиги

сабабли ушбу тамойилга риоя қилиш муҳимдир. Шунинг учун педагог ўзига

нисбатан ўта талабчан бўлиши, ҳолатларни баҳолашда, фикрларини

ифодалашда илмий ѐндашувни қўллаши, уларни ҳар томонлама текшириши

керак.

Детерменизм тамойили. Бу тамойил педагогик ҳолатларнинг сабаб-

шартларини, улар орасидаги алоқалар ва боғлиқликларнинг турли

қонуниятларини таъкидлайди.

Педагогик ҳолат баъзида бошқа аниқ ҳолатларнинг таъсири натижаси

сифатида пайдо бўлишини тан олиш керак. Эҳтимол, сабаб ва оқибат

орасидаги алоқа битта ҳолатнинг иккинчисини келтириб чиқаришидадир.

Шунинг учун ушбу алоқани излаб топиш педагогик диагностика қилишда

сабабларни аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Таҳлил ва синтез тамойили. Педагогик диагностика объекти бир қатор

омиллардан ташкил топганлиги сабабли унинг негизигача дарҳол етиб бориши

мушкул. Бунинг учун таҳлил ўрганилаѐтган объектнинг хаѐлан тақсимланиб

кетиши сифатида қўлланилади. Таҳлил ѐрдамида диагностика қилинаѐтган

объект қандай мустақил элементлардан тузилганлиги, қандай алоқалар,

муносабатлар билан тавсифланиши аниқланади. Бу ҳаракатлар турли

тавсифлар, белгилар, хусусиятларни аниқлашга қаратилган. Тақсимланиш

натижасида тузилмавий бирликлар, алоқалар, ўзаро таъсирлар, ўзгаришлар

мақсадли ўрганилаѐтган предметга айланиб қолади.

Таҳлил объектнинг ажратилган қисмларини хаѐлан ягона бир жисмга

бирлаштиришга йўналтирилган синтез билан боғлиқ бўлиши сабабли, таҳлил

ва синтез диагностик жараѐнда бир-бири билан уйғунлашади.

Педагогик диагностика тамойиллари тизимининг чегаралари, бизнингча,

қуйидагича: таъкидлаш лозимки, мазкур тамойиллар педагогик

диагностиканинг барча босқич(даража)ларида қўлланилади, лекин педагог

томонидан қўллаш коэффициенти турлича. У ѐки бу тамойилнинг қўлланиш

хусусияти ва улуши ҳар бир ҳолатда мақсади, ҳажми ва диагностиканинг

тегишли босқичи билан аниқланади.

Page 211: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

211

Педагогик диагностика (ташхис қилиш) технологиялари

Агар технологияни босқичлар кетма-кетлиги тизими сифатида кўрадиган

бўлсак, унда педагогик диагностика технологияси қуйидаги кўринишга эга

бўлади:

1. Объектни, педагогик диагностиканинг мақсади ва вазифаларини

аниқлаш.

2. Ўтказиладиган диагностикани режалаштириш.

3.Қулай диагностик воситаларни (омил, даража, усул) танлаш.

4.Диагностика қилинадиган объект тўғрисида маълумот йиғиш (аниқ ва

муқобил, қулай ҳолатларнинг нисбати).

5. Ўтказилган диагностика натижасида олинган маълумотни қайта ишлаш,

таҳлил қилиш.

6.Ҳаққоний маълумотни таҳлил қилиш асосида диагностика қилинаѐтган

объект компонентларини янги бирликка синтезлаш.

7.Объектнинг ривожланиш истиқболлари.

8. Педагогик ташхисни асослаш ва баҳолаш.

9. Педагогик ташхис натижаларини амалда қўллаш.

10.Объектни ўзгартириш мақсадида педагогик жараѐнни бошқариш

коррекцияси (тўғрилаш)ни амалга ошириш.

Назорат учун саволлар:

1. Педагогик диагностика ва диагностикалаш, унинг мазмуни нима?

2. Жамоанинг маҳоратга ва ижодий изланишга йўналтирилган умумий

ҳаракати нимадан иборат?

3. Педагогларнинг методик эҳтиѐжларининг диагностика йўналишларига

нималар киради?

4. Методик иш тизимида педагогик диагностиканинг аҳамияти нимадан

иборат?

13-мавзу: Педагогнинг узлуксиз мустақил малака оширишини ташкил

қилишнинг илмий-методик асослари ( 2 соат амалий машғулот)

Амалий машғулотдан мақсад: тингловчиларда педагогнинг узлуксиз

мустақил малака оширишини ташкил қилишнинг илмий-методик асосларига

оид билимларни ривожлантириш.

Амалий машғулот кичик гуруҳларда турли интерфаол методлардан

фойдаланилади.

1-гуруҳ учун топшириқ – умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар

ходимларининг малакасини ошириш орқали бошқарув жараѐни

самарадорлигини таъминлаш

1-гуруҳ учун топшириқ – мактабда узлуксиз малака оширишнинг асосий

ташкилий томонлари

3-гуруҳ учун топшириқ – педагог кадрларнинг якка тартибда шахсий

дастури (иш режаси) асосида узлуксиз мустақил малака ошириш

4-гуруҳ учун топшириқ – мониторингни ташкил этиш тамойиллари

Page 212: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

212

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ УЧУН НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛ

Умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар ходимларининг малакасини

ошириш орқали бошқарув жараѐни самарадорлигини таъминлаш

Кузатишлар ҳамда Давлат тест маркази ва Халқ таълими вазирлиги

томонидан ўтказилган аттестация натижалари шуни кўрсатмоқдаки, кейинги

йилларда метод кунларида ўқитувчиларнинг ўз устларида мустақил

ишлашлари, яъни методик қўлланма ва тавсиялар, ахборот оқимлари,

педагогик ҳамда хусусий методик адабиѐтлар, газета ва журналларни ўқиб,

улардан дарс жараѐнларида фойдаланиш самарадорлиги ўртача 10–15 -фоизга

пасайган. Бунинг натижасида, ДТС асосида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва

малакаларининг самарадорлиги етарли даражада таъминланмаяпти.

Ҳозирги кунда мактаб раҳбарлари ва ўқитувчиларнинг ўз устида

ишлашлари, мустақил малакаларини оширишлари учун талаб кучаймоқда. Ўз

устларида изчил ишлашлари натижасида уларнинг фикрлаш доираси

кенгаяди, вақти тежалади, ижодий қобилияти ривожланади.

Ўз устида ишлашнинг фаол йўли педагог ва раҳбар ходимларнинг

мустақил билим олиши ва малака оширишидан иборатдир. Бугунги кунда

аксарият ҳолларда малака ошириш маъруза матнлари асосида амалга

оширилмоқда. Курс режасидаги ўқув юкламалари кўплигидан тингловчилар

маъруза ва амалий машғулотларга тўлиқ қатнашиб тегишли билим, маълумот

ва ахборотларни ололмаяптилар.

Бунинг учун ихтисослашган мактабларда чуқурлаштирилган ўқув

фанларидан дарс берувчи малакали педагоглар, ривожланган хорижий

давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, илғор педагогик ва ахборот

технологиялар тушунадиган мутахассис тренерларни каскад усулида

тайѐрлашни такомиллаштириш ҳамда бу тренерлардан фойдаланган ҳолда

мактаб раҳбарлари ва ўқитувчилар билан махсус жадвал асосида тренинг

машғулотларини ташкил этиш лозим. Ўқувчиларнинг ѐши, психологик

ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда ўқув фанлари хусусиятларидан келиб чиқиб,

ўқитувчилар учун ўқув дастуридаги мавзуларни ўқитишда педагогик

технологиялардан фойдаланиш методикалари ва уларнинг афзаллик

томонлари бўйича тавсияномалар тайѐрлаш лозим.

Таълим тизимида таянч мактаблар аҳамиятини ошириш, уларни ҳақиқий

маънода методик хизмат кўрсатувчи таянч марказга айлантириш керак. Барча

фанлар бўйича шундай марказлар ташкил этилиб, ўқитувчилар методик

кунларида ушбу марказлардаги илмий-методик мажмуалардан

фойдаланишлари, илмий-амалий семинар машғулотларини мунтазам равишда

ўтказиб бориш, унда тажрибали методист, илғор ўқитувчи, олим ва бошқа

мутахассисларнинг бевосита иштирок этишини таъминлаш лозим.

Ўқув муассасаларида ижодкор, изланувчан ўқитувчи кадрларни танлаш,

улар билан мунтазам шуғулланиш, уларнинг фаолиятларини ўз вақтида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5-сентябрдаги «Халқ

таълими бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-

Page 213: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

213

тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3931-сонли қарори асосида моддий ва маънавий

жиҳатдан рағбатлантириш, жамоада ижодий ўсиш учун ишчан, соғлом муҳит

яратишни таъминловчи ―Мактабда ижодкор ўқитувчини излаш, танлаш ва

истеъдодини такомиллаштиришнинг ташхис дастури‖ни ишлаб чиқиш ва унга

амал қилишни ташкил этиш зарур.

Ҳудудлар ва ўқув фанлари бўйича ―Ёш мутахассислар мактаби‖ ишини

такомиллаштириш, унинг мазмун-моҳиятини кенгайтириш, улар учун

мунтазам равишда мавзули, муаммоли ва мақсадли ўқув-семинарларини

ташкил этиб бориш лозим.

Мактабда ҳар бир туман ХТБ қошидаги методика кабинети ходимлари ва

таълим муассасаларининг малакали, тажрибали раҳбарлари, бундан ташқари

иш тажрибалари туман, шаҳар, республикада оммалаштирилган, кўрик-

танловларда муваффақиятли иштирок этган фан ўқитувчиларидан тренерлар

тайѐрланади ҳамда улардан фойдаланган ҳолда илмий-методик семинар,

тренинг машғулотларини ташкил этиш, тажриба алмашиш кенг йўлга

қўйилиши мақсадга мувофиқдир.

Мустақил малака ошириш йўналишлари

Мустақил малака ошириш – узлуксиз таълим тизимининг ҳам-ма

бўғинларида мунтазам амалга ошириладиган, ҳар бир раҳбар ва мутахассис

педагогнинг билим ва кўникмаларни тезкорлик билан мустақил равишда

чуқурлаштириш, янгилаш ва маданий савияларини кенгайтиришга

йўналтирилган фаолиятдан иборат.

Мустақил малака ошириш ва таълим олиш учун таълимнинг ян-ги

ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича педагог

кадрларнинг малакалари тизимли равишда ошириб борилади.

Мактабларда илғор педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда

илмий-методик семинар ва тренинг машғулотлари ташкил этилади,

шунингдек, тажриба алмашинилади. Устоз-шогирд тизими

такомиллаштирилади. Мазкур ишлар мактаб Устави, йиллик иш режаси ва

методбирлашма режаларида акс эттирилади, шу билан бирга уларда қўйилган

вазифаларнинг ижроси назорат қилинади.

Таълим муассасаси раҳбари тегишли ходимлар билан бирга чет эл

тажрибалари ва илғор педагогик технологиялар асосида дарс ўтаѐтган

ўқитувчиларнинг тажрибаларини ўрганадилар, уларни умумлаштирадилар ва

туман (ѐки шаҳар)да оммалаштириш бўйича барча тегишли ҳужжатларни

тайѐрлайдилар.

Ўқитувчиларни малака оширишга юбориш олдиндан режалаштирилади.

Малака ошириб келган ўқитувчиларнинг ҳисоботи ўз вақтида методбирлашма

ва педагогик кенгашда тингланади ҳамда уларга очиқ дарслар ташкил этиб

борилади.

Мактабнинг ўқув-тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари ва

методбирлашма раҳбарлари ўқитувчиларнинг ―Ўз устиларида ишлаш‖ режаси

бўйича амалга ошираѐтган фаолиятини ҳам ўрганади, унда таълим-тарбиявий

ишларни ташкил этишда мавжуд бўладиган камчилик ва муаммоларни

аниқлайди, уларни бартараф этиш бўйича амалий ва методик ѐрдам кўрсатади.

Туман ХТБга қарашли методика кабинети педагог кадрларни қайта тайѐрлаш

Page 214: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

214

ва малакасини ошириш институти билан ҳамкорлик қилиб, уларнинг

педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган

(чоп этилган) методик қўлланма, дарс ишланмалари, тавсияномаларидан олиб

турадилар ва ўқув-тарбия жаралнига жорий қиладилар.

Умумий ўрта таълим муассасалари раҳбар ходимлари ва педагог

ўқитувчилар ижтимоий-ахлоқий кўникмаларини шакллантириш ва

ривожлантиришга жиддий эътибор беришлари талаб қилинади. Бироқ, бу

жараѐн мажбурий амалга оширилмайди. Уларнинг фаолиятини шундай

ташкил этиш талаб этиладики, улар жаралнга мустақил равишда педагогик

фаолиятга киришлари лозим.

Мустақил малака оширишнинг мақсади – раҳбар ходим ва педагогларнинг

ўз лавозимлари, мутахассислиги, ўқитиш методикаси бўйича билимларини

кенгайтириш, педагогика, психология, маънавият, миллий ғоя йўналишдаги

назарий ва амалий билимларини янгилаш, илғор тажрибани ўрганиш ва

қўллаш, такомиллаштириш, ўз илғор тажрибасини яратишдан иборат

жараѐндир.

Таълим жараѐнини ташкил этишга масъулият билан ѐндашувадиган,

касбий билимдон, методик маҳоратга эга, илғор педагогик технологияларни

мукаммал ўзлаштириб олган, инновациялар асосида дарсни ташкил этувчи,

юксак шахсий фазилатларга эга ўқитувчиларга талаб тобора ортиб бормоқда.

Ўқитувчи таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширувчи

асосий шахс бўлиб қолмоқда. Ислоҳотларнинг сифати ва самарадорлиги

ўқитувчининг ижодкорлиги, фаоллиги, изланувчанлиги, педагогик маҳоратига

боғлиқдир.

Мактабда узлуксиз малака оширишнинг асосий ташкилий шакли педагог

кадрларнинг якка тартибда шахсий дастури (иш режаси) асосида узлуксиз

мустақил малака оширишлари ҳисобланади.

Кейинги йилларда ―узлуксиз ўрганиш‖, ―умр бўйи таълим‖ тушунчалари

долзарб бўлмоқда. Доимий ривожланиш, ўз шахсини такомиллаштириш

жараѐни кўпчилик тадқиқотчиларнинг диққат-эътиборини тортмоқда.

Педагогнинг узлуксиз мустақил малака ошириш режа-дастури

Мазкур тавсиянома Ўзбекистон Республикасининг ―Таълим тўғрисида‖ги

Қонуни, Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури ҳамда Республика Президенти

Ш.М.Мирзиѐевнинг таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш

бўйича чиқарган фармон ва қарорларида белгиланган вазифалардан келиб

чиқиб, юқори малакали, салоҳиятли кадрларни тайѐрлаш, уларнинг

малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш, Халқ таълими

вазирлигининг узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизимини

такомиллаштириш бўйича қабул қилинган буйруқлари асосида тайѐрланди.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг замон талаблари даражасида

модернизация қилиниши билан бирга, таълимнинг мазмун-моҳияти ҳам

ўзгариб бормоқда: давлат таълим стандартлари такомиллаштирилди, ўқув

дастурлари модернизация қилинди ва оптималлаштирилди, дарслик-ларнинг

янги авлоди яратилмоқда. Маълумки, олдинги таълим кўпроқ академик

билимлар беришга йўналтирилган бўлса, ҳозир эса униб-ўсиб келаѐтган

Page 215: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

215

ѐшларнинг чуқур назарий билимларга эга бўлиши билан биргаликда, уларда

амалий (касб-ҳунарга йўналтирилганлик) кўникмаларни шакллантириш ва

ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Таълим жараѐнини ташкил этишга масъулият билан ѐндашувадиган,

касбий билимдон, методик маҳоратга эга, илғор педагогик технологияларни

мукаммал ўзлаштириб олган, инновациялар асосида дарсни ташкил этувчи,

юксак шахсий фазилатларга эга ўқитувчиларга талаб тобора ортиб бормоқда.

Ўқитувчи таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширувчи

асосий шахс бўлиб қолмоқда. Ислоҳотларнинг сифати ва самарадорлиги

ўқитувчининг ижодкорлиги, фаоллиги, изланувчанлиги, педагогик маҳоратига

боғлиқдир.

Таълим муассасаларда фаолият кўрсатаѐтган педагогларнинг касбий

маҳоратини ошириш ва ахборотларга бўлган эҳтиѐжларини ўрганиш ҳамда

мониторингини олиб бориш, таълим жараѐнида педагогларнинг илмий,

педагогик, психологик, дидактик ва методик усуллардан фойдаланишидаги

бўшлиқларни аниқлаш, тўлдириш йўлларини белгилашни мувофиқлаштириш

йўлларини белгилаш зарур.

Мактабда узлуксиз малака оширишнинг асосий ташкилий шакли педагог

кадрларнинг якка тартибда шахсий дастури (иш режаси) асосида узлуксиз

мустақил малака оширишлари ҳисобланади.

Кейинги йилларда ―узлуксиз ўрганиш‖, ―умр бўйи таълим‖ тушунчалари

долзарб бўлмоқда. Доимий ривожланиш, ўз шахсини такомиллаштириш

жараѐни кўпчилик тадқиқотчиларнинг диққат-эътиборини тортмоқда.

Ўқитувчи фаолиятининг касбий диагностикаси уни янада юқори натижага

эришишини таъминлаш учун ўзлаштириши ва ўз фаолиятида қўллаши зарур

бўлган назарий билимлар, амалий иш кўникмалари ва малакаларни

аниқлашдан иборат. Бунинг учун ўқитувчи каcбий фаолиятининг таркибий

қисмлари бўйича тайѐргарлик даражасини аниқлаб, хулосалар чиқарилади.

Педагог туман халқ таълими бўлими ҳузуридаги методика фан методисти

(фани йўналишида) ҳамда мактаб маъмурияти ва методбирлашмаси раҳбари

томонидан ўқитувчиларнинг касбий маҳорати, методик тайѐрлиги,

психологик ва педагогик, умумий маданий-маърифий даражаси, ҳуқуқий,

иқтисодий, миллий ғоя ва маънавият асослари йўналишлари ҳамда

компетенциявий фаолиятини ривожлантиришга таъсир этувчи омиллар бўйича

педагогик, методик жиҳатдан диагностикадан ўтказади.

Юқоридагидан келиб чиқиб, ўқитувчи фаолиятини қуйидаги асосий

таркибий қисмларга ажратиб диагностика қилиш мумкин:

мутахассислик фани бўйича назарий билимлари ва шу соҳадаги сўнгги

янгиликларни билиши;

фанни ўқитиш методикаси бўйича билимлари ва уларни амалда

қўллаши самарадорлиги;

тегишли меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши;

илғор педагогик тажрибаларни ўрганиши ва улардан амалда

фойдаланиши;

илғор педагогик ва ахборот-коммуникатив технологияларни

ўзлаштириши ва амалда қўллаш малакаси;

Page 216: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

216

педагогик, психологик, иқтисод масалалари, маънавий ва маърифат

асослари бўйича тайѐргарлиги даражаси;

ўқувчиларининг билим, кўникма ва малакаларини ДТСга мослиги,

уларнинг фан олимпиадалари, билимлар беллашуви кўрик-танловларда

иштироки;

мактаб педагогика (методик) кенгаши, фан методбирлашмаси ишидаги

фаоллиги, тайѐрлаган илмий-методик маърузалари, ахборотларини мазмун-

моҳияти, илмий-методик жиҳатдан асосланганлиги;

республика, вилоят ва туманларда ташкил этилган ўқув-семинарларда

илмий-методик маърузалар билан иштироки;

ўзлаштирмовчи ва иқтидорли ўқувчилар билан синфдан ташқари

машғулотлар олиб бориши сифати ва самарадорлиги ҳамда ўқувчиларнинг

бўш вақтларини тўғри тақсимлашда синфдан ва мактабдан ташқари

тўгараклар ва қўшимча таълимга жалб этиши;

таълим муассасаси, оила, маҳалла ва нодавлат ташкилотлар билан

ҳамкорлик ишлари самарадорлиги;

кўрик-танлов, мусобақа, конференция, семинарларда иштироки;

оммавий ахборот воситаларида (газета, журнал, радио, телевидение, ...)

чиқишлари;

ҳамкасблари, ўқувчилари ва ота-оналарнинг баҳолари.

Юқорида келтирилган таркибий қисмлар бўйича касбий диагностика

тегишлича шакл ва усулларда амалга оширилади: ҳужжатлар асосида

ўрганиш, кузатиш, суҳбат, сўровнома, тест, ўзини-ўзи диагностика,

ўқитувчининг педагогик фаолияти тўғрисида ҳамкасблари, ўқувчилар, ота-

оналар фикрларини ўрганиш ҳамда тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш,

умумлаштириш, хулоса чиқариш ва малака ошириш учун тавсиялар беришдан

иборат.

Берилган тавсиялар асосида педагог мактаб раҳбарияти ва методбирлашма

раиси билан келишиб, педагог узлуксиз мустақил малака ошириш

(педагогнинг курсдан-курсгача бўлган даврдаги) режа – дастурини ишлаб

чиқади.

Педагог кадрларнинг якка тартибда шахсий дастури (иш режаси) асосида

узлуксиз мустақил малака ошириш

Педагог узлуксиз мустақил малака ошириш (педагогнинг курсдан-курсгача

бўлган даврдаги) режа – дастурини ишлаб чиқишда қуйидагиларни ҳисобга

олади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари ва рисолалари,

амалдаги Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг таълимга оид

қарорларининг мазмун-моҳиятини ўрганиб бориш (қисқача мазмунини

конспектлаштириш).

2. Халқ таълими вазирлиги Ҳайъат қарорлари ва буйруқлари билан

тасдиқланган тегишли меъѐрий ҳужжатларни ўрганиб бориш (қисқача

мазмунини конспектлаштириш).

Page 217: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

217

3. Касбий маҳоратни ошириш учун такомиллаштирилган Давлат таълим

стандарти, модернизация ва оптималлаштирилган ўқув дастури, дарсликлар,

зарур бўлган методик тавсиянома, қўлланмалар ва бошқа меъѐрий ҳужжатлар

(низом, йўриқнома ва ҳ.к.) талаблари, ишланмалар, даврий, оммабоп ахборот

воситалари, республика (вилоят-шаҳар) газета ва журналларидаги таълим

тизимига оид янгиликларни ўрганиб бориш. Ўз касбий билим, кўникма ва

малакаларини чуқурлаштиришга, янгилашга эришишни таъминлаш.

4. Илмий-методик маҳоратни ошириш (инновация, таълим технологиялари

йўналишларида):

илғор таълим технологиялари, инновацион жараѐнларни амалга

оширишда, таълим жараѐнини сифат самарадорлигини оширишни янгича

лойиҳалаштиришда, ҳар бир дарс мавзуси бўйича унинг мазмунини

алгоритмлаш ва мақсадга мувофиқ шаклдаги тизимга келтириш, ўқув

жараѐнини илғор педагогик технологиялар асосида моделлаштиришда

иштирок этиш;

ҳудудлардаги илғор тажриба таянч мактабларга бориб инновация, илғор

педагогик ва ахборот технологияларни ўрганиб бориш ва улар билан

ҳамкорлик ишларини ташкил этиш;

педагог кадрларни қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш

институтларининг (ҳудудий ХТХҚТМОМ, А. Авлоний номидаги

ХТРҚТМОМИ) тегишли кафедра ва бўлимларидан (интернет тизими ѐки

бошқа услублардан фойдаланган ҳолда) фанга (ѐки таълим менежменти,

педагогика, психология) тегишли янгиликларни ўрганиб бориш ва уни

амалиѐтга татбиқ этиш;

республика, вилоят, туман, шаҳар босқичларида ўтказиладиган доимий

ҳаракатдаги ўқув-семинар, семинар-тренингларда фаол иштирок этиш ва

ўзининг янгиликлари, маърузалари билан қатнашиш;

таълим муассасаси режалари асосида намунавий очиқ дарсларни ташкил

этиб бориш.

5. Педагогик-психологик билимларни ошириб бориш. Хусусий

методиканинг методологик асосларини чуқур ўзлаштириш. Дарс

машғулотларида гуруҳ (синф)даги тарбияси оғир, ноқобил бўлган болаларга:

педагогик ѐндашув;

психологик ѐндашув;

индивидуал ѐндашувни такомиллаштириб бориш.

Ўқувчида ўқиш жараѐнида мотивация ҳосил қилиш, ҳис-туйғусини

уйғотиш, унинг қизиқиши, хоҳиши, қобилияти, мойиллигига хос хусусиятлари

ва улардан таълим–тарбия мақсадларида самарали фойдаланиш.

6. Миллий ғоя ва маънавият асослари, ҳуқуқий ва иқтисодий йўналишдаги

билимларини ошириб бориш.

7. Илғор педагогик ва замоннавий ахборот-коммуникацион

технологияларнинг назарий ва амалий асосларини ўзлаштириш ҳамда уларни

ўқув жараѐнида қўллаш. Ўқитишнинг янги ахборот технологияларидан,

интернетдан (WEB – CD сайтлардан) эркин, самарали фойдаланиш.

Page 218: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

218

8. Педагогларнинг мустақил фикрлашлари асосида ўқувчиларда

такомиллаштирилган ДТС, оптималлаштирилган ўқув дастурларига мос

келадиган билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш.

9. Илмий, илмий-оммабоп, сиѐсий, ўқув-методик, бадиий ва бошқа

адабиѐтларни мустақил равишда ўқиш ва ўрганиш ҳамда қисқача мазмунини

конспектлаштириш.

10. Интерфаол усуллардан фойдаланиш ва ташкил этиш учун гуруҳларда

ишлаш, ижодий фикрлаш, дидактик ўйинлар, мунозара, баҳс, аукцион дарс,

дарс-суд, дарс-парламент, дебат-мулоқот, инсерт, кластер, танқидий фикрлаш

ва бошқа ноанъанавий дарсларда иштирок этиш ҳамда амалиѐтда қўллаш.

11. Илғор тажрибага эга бўлган, ташаббускор педагогларнинг (ўзи

ишлаѐтган ва ишламаѐтган мактабларда – келишган ҳолда) дарс таҳлилига

кириш орқали илғор иш тажрибаларни кузатиш, ўрганиш, тўплаш, танлаш,

таҳлил этиш ва ижобий натижаларни амалиѐтда қўллаш.

12. Методбирлашма томонидан тасдиқланган жадвал асосида белгиланган

муддатларда ―Очиқ дарс‖ларни илғор педагогик, замонавий ахборот

технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этиб бориш.

13. Ўқувчиларга қўшимча таълим бериш, синфдан ва мактабдан ташқари

ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида мактаб, оила, маҳалла

ҳамкорлик ишлари самарадорлигини ошириш бўйича изланиш, янги илғор

тажрибаларни татбиқ этиш.

14. Мактабларни методик хизматни такомиллаштириш йўналишида

тегишли методика хизмат кўрсатиш субъектлари билан ҳамкорлик ишларида

фаол иштирок этиш;

15. Турли йўналишдаги кўрик-танловлар, мусобақа, конференция

(уюшмалар), семинарларда иштирок этиш.

16. Оммавий ахборот воситаларида (газета, журнал, радио, телевидение, ...)

чиқишлар қилиш.

Мазкур мустақил малака ошириш дастурини тузишда олий ва биринчи

тоифали ўқитувчилар (устозлар) учун алоҳида, иккинчи тоифали ва

мутахассис ўқитувчилар (шогирдлар) учун алоҳида талаблар қўйилишини

назарда тутиш лозим.

Узлуксиз мустақил малака ошириш режа-дастури бир ўқув йилига

мўлжалланиб, йил якунида бирор муаммоли мавзу устида изланиш, реферат,

тавсия, ишланма, услубий мақола ѐзиш, методбирлашма, методик кенгаш,

педагогик кенгашларда маърузалар, ижодий ҳисоботлар бериш билан

якунланади. Ўқитувчи ўз фаолиятининг диагностик таҳлили натижаларига

кўра навбатдаги янги ўқув йилига шахсий узлуксиз малака ошириш дастурини

янада бойитган ва соҳадаги янгиликлардан келиб чиққан ҳолда тузади.

Агар ҳар бир ўқитувчида илмий-педагогик, методик адабиѐтлар ҳамда

бошқа ахборот воситалари билан мустақил ишлаш кўникмаси шакллантириб

борилса, уларда тинимсиз ўқиш, изланиш, яратувчанлик, бунѐдкорлик, янгича

қараш, янгича ишлаш малакаси шаклланади.

Мазкур ишларни самарали ташкил этишда (юқоридаги 16та пунктда

таъкидланган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда) Халқ таълими ходимларни

қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий маркази бош бўғин +

Page 219: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

219

бошқарма ҳузуридаги Методика маркази + туман методика шуъбаси + туман

фан уюшмалари + илғор тажриба мактаби + ѐш мутахассислар мактаби +

мактаб метод кенгаши + мактаб методбирлашмаси ҳамкорликдаги узлуксиз

методик хизмат кўрсатиш тизими ишлашини такомиллаштиришни талаб

этилади.

Демак, малака оширишда мунтазамлик, узлуксизлик, узвийлик

шакл-ланади, умуман, жаҳон малака ошириш тизимида ўзини-ўзи малакасини

ошириш – энг самарали йўл сифатида қабул қилинганлигини шу ўринда

алоҳида таъкидлаб ўтиш мақсадлидир.

Ушбу режалаштирилган вазифаларни сифатли амалга ошириш учун

қуйидаги компонентларни назарда тутиш мақсадли бўлади:

барча таълим муассасалардаги мониторинг (диагностика) хонасини

замонавий русимдаги компьютер билан таъминлаш уни интернет тизимига

улаш;

барча педагогларни ва методистларни компьютер, шу жумладан

интернет тармоғи билан ишлай олиш саводхонлиги юқори даражада бўлиш;

таянч мактаблар ва туман методика шуъбасии сайтларини яратиш ва уни

РТМ ва ҳудудий ХТХҚТМОМларга маълум этиш. Худди шундай РТМ

(марказники ва ходимларники) ва ҳудудий ХТХҚТМОМ сайтларини уларга

маълум этиши лозим;

таянч мактаб + методика кабинети + ҳудудий ХТХҚТМОМ (А.Авлоний

номидаги ХТРҚТМОИ) + Республика таълим маркази электрон почта (ѐки

Thebtt тизими) орқали ахборотларни олиш ва узатиш имкониятларини

ташкил этиш;

мазкур ташкил этилган сайтларга устоз ва шогирдлар учун тегишли

методик материаллар киритиб борилишини кўзда тутиш;

туман методика шуъбасиҳудудий ХТХҚТМОМ билан ҳамкорликда

таълим тарбия сифат самарадорлиги ва унинг мазмунини такомиллаштириш ва

педагогларга амалий-услубий ѐрдам бериш мақсадида мавзулар бўйича

семинар ва семинар-тренинглар ўтказишни олдиндан режалаштириш;

ҳудудий ХТХҚТМОМ профессор-ўқитувчилари ва илғор тажрибага эга

бўлган педагоглар томонидан яратилган ҳамда илмий кенгашдан ўтказилган

методик тавсиянома ва қўлланмаларни педагог кадрларга етказиб бориш.

Зарурият туғилганда, педагогларни талаб ва истакларини ҳисобга олиб, бу

методик тавсияномава қўлланмаларнинг мазмун-моҳияти бўйича жойларда

семинарлар ташкил этиш.

Навбатдаги вазифа эса мактаб маъмурияти ва методбирлашма раҳбари

томонидан педагогнинг ана шу юқорида таъкидланган мустақил малака

ошириши қай даражада самарали бўлгани диагностикасини аниқлашдир.

Шуни таъкидлаш лозимки, мазкур диагностик таҳлил асосида ҳудудий

ХТХҚТМОМлар учун ишлаб чиқилган таянч ўқув режасининг 3та блокини

қайси блоклари бўйича малака оширишга муҳтож бўлган педагогларни

ажратиб олиб, уларни буюртма асосида мақсадли равишда малакаларини

оширишни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Муҳтожлик сезмаѐтган

педагоглар учун таянч мактабларда муаммоли, мақсадли ва муаллифлик ҳамда

илғор педагогик инновацион ва замонавий ахборот-коммуникацион

Page 220: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

220

технологиялар бўйича семинар ва семинар-тренинглар ташкил этиб бориш

ҳамда малака ошириш турлари ва шаклларидан (мустақил малака ошириш,

масофавий ўқиш) фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Мониторингни ташкил этиш тамойиллари

Мониторинг ўтказишнинг ўзига хос талаб ва мезонлари мавжуд

ахборотнинг аниқлиги, равшанлиги – жараѐн аниқ ахборотга суянмоғи

керак;

ахборот, рақамлар қисқа, лўнда, яъни қайта ишлаш, узатишга қулай

бўлиши керак;

маълумотлар ўзаро қиѐсланган бўлиши, олинган маълумот фақат

аҳволни эмас, ундаги бўлаѐтган ўзгаришларни кўрсата билиши керак.

Натижага кўра уни қиѐслаш, таққослаш мумкин бўлсин;

ички, ташқи ўзгаришлар асосида тизимдаги ўзгаришларни аниқ, равон

кўрсата билиш керак;

олинган маълумот тизим келажагини олдиндан башорат қила олиш

ҳамда мақсадни амалга ошириш йўлларини олдиндан тасаввур қилишга лрдам

бериши янгича ѐндашув ва қарашлар самарадорлиги таъминланади;

таълим жараѐнининг ички бошқарувида самарали услубларни қўл-лаш

мумкин бўлсин;

ўзини оқламаган ва самарасиз услублардан, ўқитувчи ва ўқувчилар

фаолиятини ўрганишда илмий, услубий, диагностик, назарий асосга эга

бўлмаган ишларни қўллашдан ҳамда тасодифий синовлардан воз кечиш;

ўқитувчи, мактаб психологи ва раҳбар ўринбосари фаолиятларини тўғри

йўналтиришни таъминлаш;

ўқувчи фаолиятини назорат этувчи, ота-оналар, жамоатчилик фикрини

ўрганувчи меъѐрий ҳужжатлар базасини яратиш ва тартибга солиш;

ҳар бир мактабнинг ички назоратини амалга ошириш дастури ва

Низомини ишлаб чиқиш;

яратилган дастурларни тажриба-синовдан ўтказиш, унинг шакли,

мазмуни, ҳажми ва муддатларини такомиллаштириш имкониятларини яратиш

мумкин бўлсин.

Раҳбар ва педагог ходимларни малака оширишга жалб этишда вужудга

келадиган асосий муаммолар қуйидагилар:

1. Мактаб раҳбари томонидан унинг ўринбосарлари ва ўқитувчиларда

малака оширишга эҳтиѐж пайдо бўлганда, уларни малака ошириш институти

курсига бориб ўқишига салбий таъсир этувчи омилларнинг вужудга

келтирилиши.

2. Мактаб методбирлашмаларида ўқитувчилар фаолиятини диагности-ка

қилишни тизимли равишда олиб бормасликлари натижасида, уларнинг малака

оширишларига етарлича эътибор берилмаслиги.

3. Мактаб раҳбарияти ва методбирлашма раҳбари томонидан ўқи-тувчилар

фаолияти мониторингини олиб борилмаслиги.

Page 221: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

221

4. Педагог кадрларнинг малака ошириш курсидан олдин, мониторинг

натижаларига кўра ишлаб чиқиладиган ―Шахсий иш режа-дастури‖ нинг

тузилмаслиги.

5. Мактаб раҳбариятининг малака ошириш тартиби, режаси ва Низоми

ҳамда Давлат талабларига эътиборсизлик билан қараши ва уларни назоратга

олинмаслиги.

6. Раҳбарият ва методбирлашма раҳбари томонидан малака ошириб келган

педагог ходимлар фаолиятининг талаб даражасида мониторинг қилинмаслиги.

7. Мактаб ва туман ХТМФМТ ва ТЭБ раҳбариятининг (методика-

кабинети) педагог ходимларни шахсий, гуруҳли малака оширишлари учун

етарли даражада шарт-шароитларни ярата олмаѐтганлиги, уни талаб этишга

масъулият билан қарамаѐтганликлари ҳамда назоратнинг мавжуд эмаслиги.

8. Туман ХТМФМТ ва ТЭБда ҳамда таянч мактабларда ташкил этилаѐтган

ўқув-семинарларда инновацион ва ахборот технологияларининг етарли

даражада жорий этилмаѐтганлиги.

9. Малака ошириш бўйича ўрганилган ва умумлаштирилган илғор

тажрибаларнинг етарли тарғибот этилмаганлиги.

10. Чет эл тажрибаларидан бехабарлик ѐки уни ўз фаолиятларида қўллаш

учун етарлича шароитнинг мавжуд эмаслиги.

11.Ўқитувчи фаолиятини такомиллаштириш бўйича метод бирлашмалар

фаоллигининг пастлиги (тажрибаларни ўзаро ўртоқлашмаслик; ютуқларни

муҳокама қилмаслик ҳамда уни амалиѐтга қўлламаслик; дарс таҳлилларининг

жуда камлиги; камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ чоралар

кўрилмаслиги; илғор ўқитувчилар ишини туман, шаҳар миқѐсида

оммалаштириш ишларига етарли эътибор берилмаслиги) каби камчиликлар

мавжуд.

Малака оширишнинг янги тизимига ўтиш

Малака оширишнинг янги тизимига ўтишда қуйидагилар назарда тутилади:

касбий фаолият диагностикаси;

қуйидан режалаштириш;

манзилли малака ошириш;

буюртмали малака ошириш;

табақалаштирилган малака ошириш;

айрим мавзулар бўйича малака ошириш;

малака оширишни ижодий (муаммоли) лойиҳалар асосида ташкил этиш;

мақсадли малака ошириш;

муаллифлик малака ошириш;

малака оширишдан кейинги фаолият;

ахборот-коммуникация технологияларини ўрганиш бўйича малака

ошириш;

малака ошириш даврийлиги каби йўналишлар ўз ифодасини топади.

Малака ошириш жараѐнида энг самарали таълим ўз эҳтиѐжи, зарурати

ҳамда хоҳиши орқали ўқиш, ѐзиш, тезис тузиш ва мушоҳада юритиш

ҳисобланади.

Page 222: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

222

Ҳозирги кунда малака ошириш курсларида интерфаол таълимни кенг

жорий этиш зарурияти туғилмоқда. Айниқса, ўқув жараѐнида

тингловчиларнинг фаоллигини таъминловчи қуйидаги турларидан

самарали фойдаланилмоқда:

муаммоли таълим;

эвристик (педагогларда топқирлик, фаолликни ривожлантирувчи,

изланувчанлик) таълим;

лойиҳа асосидаги таълим;

креатив (тадқиқот ҳарактеридаги, педагогларда мақсадга

йўналтирилган ижодий тафаккурни ривожлантирувчи) таълим;

ахборот-коммуникация асосидаги таълим;

дастурлаштирилган таълим;

медиа таълим;

интернет-форумли таълим;

масофали таълим.

Хулоса шундан иборатки, малака ошириш ва қайта тайѐрлаш сифат-

самарадорлигини ошириш бўйича илмий изланишлар, тажриба-синовлар,

инновациялар, замонавий технологияларни жорий этиш шу куннинг долзарб

масалаларидандир.

Малака ошириш жараѐнида тингловчилар учун мотивация муҳим

аҳамиятга эга.

Мотивация – бу профессор-ўқитувчи ва тингловчилар орасидаги ички

интилиш ва яқинлашувлардир. Шу билан бирга мотивация – тингловчи

(ўқувчи)нинг ички имкониятларини ишга солиш у ѐки бу ўқув материалини

эгаллашга ундаш ва қизиқишларини уйғота олишдир.

Бунда тингловчининг фаоллиги ортиб боради ва унга қуйидаги

омиллар ѐрдам беради:

ўқув материалларини ўзлаштириб олишга тайѐрлиги;

мустақил фаолият юритишда ўз тажрибасига суяниши;

машғулот жараѐнининг маълум тизимга солинганлиги;

тингловчининг шахсий малакасини оширишга мойиллиги;

компьютер техникасидан фойдалана олиши.

Қуйидаги мотивлар тингловчи фаоллигини оширади:

ўз фикрини ҳимоя қилиши;

мунозара ва муҳокамада фаол иштирок этиши;

тингловчига ва маърузачига саволлар бера олиши;

ўзаро савол-жавобларга танқидий қарай олиши.

Назорат учун саволлар:

1. Мактаб раҳбар ходимларининг малакасини ошириш орқали бошқарув

жараѐни самарадорлигини таъминлаш қандай амалга оширилади?

2. Мактабда узлуксиз малака оширишнинг асосий ташкилий шакли

нима?

3. Педагог кадрларнинг якка тартибда шахсий дастури (иш режаси)

асосида узлуксиз мустақил малака ошириш қандай амалга оширилади?

Page 223: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

223

Page 224: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

224

1- кўчма машғулот. Таълим муассасаси раҳбар ўринбосарининг

фаолиятини ўрганиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш ( 4 соат )

Машғулотнинг мақсади: Таълим муассасаси раҳбар ўринбосарининг

фаолиятини ўрганиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш орқали кўникмаларни

ривожлантириш.

Умумий таьлим мактаби таълим-тарбия муассасасидир. Унинг

раҳбарлари зиммасига ѐш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш, инсон шахсини

ҳозирги даврининг ғоялари руҳида таркиб топтириш жараѐнини бошқариш

вазифаси юклатилгаи. Мадомики, шундай экан, мактаб ишини илмий асосда

ташкил қилиш ўқув-тарбия ишларига раҳбарлик ва назоратни бошқариш

ақидалари асосида олиб бориш муҳим аҳамият касб этади.

Мактабнинг таълим-тарбия жараѐнларига раҳбарлик қилиш масаласи

мактаб ички бошқарув тизимида муҳим ўринни эгаллайди. Унинг мақсади,

таълим-тарбия ишларини ҳозирги давр талаблари асосида ташкил қилиш,

бунда дидактиканинг билиш назарияси, таълим бериш талаблари ва усуллари

ҳамда унинг шаклларига бу борадаги илғор педагогик тажрибаларга

асосланиш, самарали йуллар билан уни янада такомиллаштиришдир.

Мактабда таълим-тарбия жараѐни тарбиянинг жамиятимиз талаб қиладиган

мақсад ҳамда вазифаларини ифодаловчи илғор назария билан қуролланган

педагогларнинг муайян мақсадга каратилган онгли фаолияти натижасида

вужудга келади. Мактабдаги таълим-тарбия ишига раҳбарлик қилиш услуби ва

ўзига хослигини белгилаб берадиган асосий коида ижтимоий жараѐнларнинг

ривожланишини бошқариш тўғрисидаги таълимот ҳамда кейинги йилларда

қабул қилинган ҳужжатлардаги йўл-йўриқлар асосида бошқаришдир. Ҳозирги

умумий таълим мактаби олдида турган бу мураккаб вазифаларнинг

муваффакиятли равишда тўлиқ маънода амалга оширилиши биринчи навбатда

мактабда соф психологик иқлимни вужудга келтириш, педагоглар

жамоасининг бир ѐқадан бош чиқариб, ўқув-тарбия ишини ҳозирги куннинг

талаблари даражасида яхши йўлга қўйиш билан таъмин этилади.

Шуни алоҳида таъқидлаш лозимки, республикамизда юз бераѐтган туб

ижтимоий ўзгаришлар, фан-техника тараққиѐти даражаси ҳамда ижтимоий

ишлаб чиқаришнинг объектив эҳтиѐжларига мувофиқ ҳолда мактабнинг

таълим-тарбия ишини қайта қуришининг асосий вазифаси белгилаб берилган,

мазкур кечиктириб бўлмайдиган вазифалар билан бир қаторда таълим

жараѐнини такомиллаштириш иши ҳам бош вазифалардан бири қилиб

қўйилди. Бинобарин, таълим жараѐнининг такомиллашуви таълим-тарбия

назариясидаги барча масалаларни: мактабдаги таълимнинг мазмуни (ўқув

режаси, ўқув дастури, дарсликлар), таълим принциплари, ўқитишнинг шакл,

Page 225: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

225

усул ва воситалари, таълимни ташкил қилиш шаклларини қайта кўриб

чиқилмоқда.

Мактабнинг ўқув-тарбия ишларини режалаштиришда қуйидаги учта

шароитга риоя қилиш мақсадга мувофиқдир:

1) ишнинг бошлангич аҳволини чуқур педагогик таҳлил қилиш йўли

билан, яъни иш режалаштирилаѐтган пайтда педагогик жараѐн тавсифини

аниқ билиш;

2) ишнинг режалаштирилиши охирида мактаб жамоаси ўқувчиларга

берган таълим ва тарбиянинг даражасини аниқ тасаввур қилиш;

3) мактаб ишини ҳозирги кун талаблари даражасига кўтариш учун,

шунга имкон берадиган педагогик воситаларнинг энг мақбулини танлаш.

Режалаштиришни уз шаклига кура ѐзма, график ва аралаш (ѐзма ва график)

шаклга бўлиш мумкин. Режа қисқа, аниқ ва тушунарли, педагогик мақсадларга

мувофиқ тузилиб, ягона қилинадиларни, қўйилган масалаларни бажариш

тадбирлари тизимини ўз ичига олган бўлиши керак.

Режанинг сифати режалаштириш қанчалик оқилона ва тўғри

қўйилишига боғлиқдир. Одатда, мактаб иши режалаштирилаѐтганда унинг

тузилиши икки қисмдан иборат деб тузиш тавсия этилади:

1-қисм - аналитик бўлиб, унда мактаб ишининг ўтган ўқув йилидаги

якунларининг таҳлили ва янги ўқув йилдаги вазифалари ўз аксини топади;

2-қисм эса амалий хусусият касб этиб, бу вазифаларни бажариш

тадбирлари режалаштирилади. Шундан келиб чиқиб, қуйида мактабнинг бир

ўқув йили учун иш режасининг намунасини тавсия этамиз.

1 қисм. Мактаб иши якуни ва унинг янги ўқув йилидаги вазифалари:

Ҳудуднинг ўзига хос хусусияти ва мактаб иш шароитлари. Бу ерда ҳудуд,

унинг аҳолиси, мавжуд маданият муассасалари, мактаб ишини

қийинлаштирувчи ноқулай шароитлар ҳақида қисқача тавсиф берилади.

2. Ўқув йили иш якунлари ҳақида қисқача таҳлил. Бу бўлимда

режанинг барчa бўлимлари доирасидаги иш якунлари берилади ҳамда таҳлил

қилинади. Бунда ўтган ўқув йили режаси қандай бажарилгани, вазифалар

қанчалик амалга оширилгани; жамоа, педагоглар синфлар ва бошқаларнинг

рақам кўрсаткичлари келтирилади, ўқувчиларнинг билим ва тарбияланганлик

даражаси баҳоланади, мактаб жамоаси иш усуллари таҳлил қилинади.

Камчиликлар кўрсатилади.

3. Янги ўқув йили вазифалари ҳукуматимизнинг мактаб ислоҳоти

ҳақидаги қарорларидан келиб чиқади. Бу ўринда ҳукуматимизнинг таълим-

тарбия соҳасида мактаб олдига қўйган вазифаларидан келиб чиққан ҳолда,

мактабнинг асосий вазифалари шакллантириб борилади. Аниқланган

вазифалар орасида аниқ тадбирларни белгилаш режанинг иккинчи қисми

Page 226: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

226

бўлиб ҳисобланади. Унинг мундарижаси (намунавий тузилиши) қуйидагича

бўлиши мумкин:

1. Ташкилий-педагогик ишлар.

2. Мактабнинг ўқув-моддий ва техникавий базасини мустаҳкамлаш.

3. Мактаб фаолиятида таянч ва ўрта умумий таълимни амалга ошириш.

4. Мактабни ўқитувчи ходимлар билан таъминлаш ва улар билан

ишлаш.

5. Мактабни ўқув-тарбия ишларини йўлга қўйиш.

6. Мактабнинг синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишларини

ташкил этиш.

7. Ота-оналар ва жамоатчилик билан ҳамкорликда олиб бориладиган

ишлар.

8. Мактабнинг оталик, соғлиқни сақлаш ва савдо ташкилотлари билан

ҳамкорликда олиб бориладиган ишлари.

9. Мактаб кенгаши ва мактаб директори олиб борадиган ишлари.

10. Мактаб ички назорати ва уни амалга ошириш.

11. Мактабнинг молия-хўжалик ишлари.

12. Мактабнинг методик ишлари. Мактаб режасининг ташкилий-

педагогик ишлар қисмида умумий таълим мактабида янги ўқув йилини

уюшкоклик билан бошлаш ҳамда уни тугаллашнини берувчи тадбирлар бу

борадаги мактабнинг бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликдаги ишлари

белгиланади.

Бу ўринда иш тақсимоти ҳам аниқ кўрсатилади. Ўқитувчи ходимларни

танлаш ва жой-жойига қўйиш, мактаб раҳбарлари, ходимлари ва ўқитувчилар

ўртасида вазифа ва топшириқларни тақсимлаш (масалан: ким синф раҳбари

бўлади, мазкур мактабнинг микромайдонига кимлар бириктирилади, ким

тўгарак раҳбари бўлади, ким ўқув-тарбия ва синфдан, мактабдан ташқари

ишларни бошқаради ва ҳ. к.), синфларни бутлаш каби масалалар кўрсатилади.

Мактаб иш режасида педагог ходимлар билан ишлаш ва уларнинг

малакасини оширишга каратилган ишлар:

а) педагогларнинг билимини мустақил ошириши, турли мавзуларда маъруза,

конференция ва суҳбатлар уюштириш, ўқувчилар орасида таълим-тарбия

ишлари олиб бориш бўйича педагог ходимлар ўқувини ташкил этиш кабилар;

б) ўқитувчиларнинг маҳоратини ошириш. Ўз устида мустақил ишлашни

ташкил этиш бўйича консультациялар, очиқ дарслар ўтказиш ва уларга

қатнашиш;

в) малака ошириш ва методик ишлар. Мактаб ислоҳоти талаблари асосида

янги дастур бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил этиш, ўқитувчилар

малакасини ошириш шаҳар, туман, Республика малака ошириш ҳудудий

марказларидаги курс машғулотларига қатнашиш. Методик кенгаш, синф

Page 227: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

227

раҳбарларининг синф гуруҳлари, фанлар бўйича методик бирлашмалари

ишларини ташкил этиш. Мактаб методика хонасини жиҳозлаш ва тўлдириш.

Ўқитувчилар шуғулланаѐтган педагогик мавзулардаги муаммолар. Педагогик

конференциялар, кўргазмалар;

г) ўқитувчилар аттестацияси. Аттестация комиссияси таркибини, бу тадбирни

ўтказиш муддатини белгилаш, ўқитувчилар ҳақида аттестацияга доир

ҳужжатларни тайѐрлаш. Бу тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ

тажрибаларни кўргазмада акс эттириш. Аттестацияни ўтказиш давомида

ўқитувчиларнинг дарсларига қатнашиш ва бошқа ишлари билан танишиш;

д) илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш, умумлаштириш ва

оммалаштириш. Илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш, умумлаштириш ва

оммалаштириш бўйича комиссия таркибини белгилаш, муддати ва мавзусини

аниқлаш, жавобгар кишиларни кўрсатиш. Тажрибаларни умумлаштириш ва

айирбошлашга доир кўргазма ва стендларни ташкил этиш. Шаҳар, туман ва

мактабдаги энг яхши ўқитувчилар дарсларига қатнашиш ҳамда уларнинг

ибратли ишларини ўрганиш. Илғор тажрибаларни ўрганиш, умумлаштириш ва

ѐйиш методикаси бўйича семинар ўтказиш.

Мактаб иш режасининг мактаб кенгаши ва мактаб директори қошидаги

йиғилиш деган бўлимида, мактаб кенгаши ва директор қошидаги

йиғилишнинг дастури, кенгаш ишининг мавзуси ва мундарижаси аниқ

кўрсатилади.

2- кўчма машғулот. Мактабда таълим-тарбия сифати мониторингини

ташкил этиш вауни баҳолашнинг самарали усуллари бўйича илғор

тажриба ( 4 соат )

Машғулотнинг мақсади: мактабда мониторинг ишларини ташкил этиш

кўникмаларини ривожлантириш.

Page 228: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

228

Page 229: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

229

Page 230: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

230

Page 231: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

231

Page 232: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

232

Page 233: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

233

Page 234: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

234

Педагогик фаолият, ҳодиса ѐки жараѐн моҳиятини тушуниш ҳолатини

белгилашга хизмат қиладиган кейс.

Кейс баѐни. Узоқ йиллик иш тажрибасига ҳамда талабалар ўртасида

алоҳида ҳурматга эга тарих фани ўқитувчи аудиторияга кириб, доскада

ўзининг карикатура жанрида ишланган расмини кўради. Карикатура ѐрқин

ишланган, ҳар бир штрих аниқ ишланган, қолаверса, расм жуда кулгили

чиққан. Бутун гуруҳ ўқитувчининг карикатурагая, унинг ижодкорига нисбатан

муносабатини кутяпти. Бироқ, ўқитувчи шошилмасдан, катта қизиқиш билан

карикатурани томоша қилади ва шундай деди: ―Карикатура шунчалик яхши

чиқибдики, уни ҳатто ўчиргим келмаяпти. Расм ижодкори – ѐш рассом уни

қоғозга кўчириб олиши керак. Мен карикатурист (рассом)ни муносиб

баҳолайман!‖.

Кейс саволлари: 1. Ўқитувчининг мавжуд вазиятдаги ҳолатини шахсан Сиз қандай

баҳолайсиз?

2. Бу вазиятда ўқитувчи қандай тарбия методини қўллади?

Кейс ечими. Бу вазиятда ўқитувчи ўзининг таржрибали ва педагогик

назокатга эгалигини намоѐн эта олди. У карикатурани ўзининг устидан кулиш

воситаси деб эмас, аксинча, санъат асари сифатида қабул қилди. Натижада

ўқитувчи айбдор талабани қидириб, унга танбеҳ беришни истамади. Бунинг

ўрнига ўзининг санъатга бўлган муҳаббатини кўрсатди. Бундай ѐндашув

талабаларга ўқитувчининг иродали, ўзига ҳурмат билан муносабатда бўлиши,

ҳиссиѐтларини жиловлай олиш, ўз-ўзини бошқара билиш қобилиятига

эгалигини кўрсатди. Оқибатда ўқувчилар ўқитувчининг руҳан барқарор

эканликларини англади. Шу сабабли кейинги сафар улар ўқитувчини

камситиш ѐки устидан кулишни исташмайди. Баѐн этилган вазиятда ўқитувчи:

1) изоҳлаш (ўзида муайян гуруҳ ѐки алоҳида шахсга йўналтирилганликни

ифодаловчи ҳиссий-оғзаки таъсир этиш усули); 2) хулқ ва фаолиятни

рағбатлантириш методларидан бири бўлган – қўллаб-қувватлаш методидан

фойдаланди.

Таълим-тарбия жараѐнлари, педагогик фаолият ҳамда

ҳодисаларнинг таркибий элементлари ўртасидаги ўзаро бирлик ва

алоқадорликни англаш ҳамда таҳлил қилишга йўналтирилган кейс.

Кейс баѐни. Тарих фани ўқитувчиси бир соатлик дарсида қуйидаги

хатти-ҳаракатларни амалга оширди: 1) маълумотларни изчил баѐн қилди; 2)

зарур ўринларда таянч тушунчаларга алоҳида урғу берди; 3) харитадан

тарихий воқеалар содир бўлган жойларни кўрсатди; 4) вақти-вақти билан

талабаларга саволлар бериб, улардан жавоблар олди; 5) ўқув фильми орқали

тарихий воқеликка оид далилларни намойиш этди.

Кейс топшириғи. Ўқитувчининг хатти-ҳаракатлари қандай методлар

ѐрдамида амалга оширилганлигини аниқланг.

Кейс ечими. Тарих фани ўқитувчиси қўллаган методлар:

1) ҳикоя;

2) тушунтириш;

3) тасвирлаш;

Page 235: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

235

4) суҳбат;

5) намойиш.

Таълим-тарбия жараѐнлари, педагогик фаолият ҳамда ҳодисанинг

таркибий элементларини тизимлаштириш, синтезлаш, босқичларни

изчил ифодалашни тақозо этадиган кейс.

Кейс баѐни. Машқ бажаришни ташкил этиш босқичлари:

1) ўқитувчи назорати остида талабалар томонидан ўқув ҳаракатининг;

2) зарур кўникма ва малакалар шакллангунича ўқув ҳаракатларнинг кўп бора

такрорланиши;

3) дастлабки бажарилиши ўқитувчининг фаолият мақсади ва мазмунини

тушунтириши;

4) топшириқни бажариш кетма-кетлигини кўрсатиши. Ушбу ҳолатда машқ

бажаришни ташкил этиш босқичлари нотўғри кўрсатилган.

Кейс топшириғи. Машқ бажаришни ташкил этиш босқичларини зарур

изчилликда ифодаланг.

Кейс ечими. Машқ бажаришни ташкил этиш босқичлари:

1) ўқитувчининг фаолият мақсади ва мазмунини тушунтириши;

2) топшириқни бажариш кетма-кетлигини кўрсатиши;

3) ўқитувчи назорати остида талабалар томонидан ўқув ҳаракатининг

дастлабки бажарилиши;

4) зарур кўникма ва малакалар шакллангунича ўқув ҳаракатларнинг кўп бора

такрорланиши.

Педагогик билимларни амалда қўллаш, мавжуд кўникма ва малакаларни

тўлақонли намоѐн этишга доир кейс.

Кейс баѐни. Оғзаки баѐн қилиш методлари талабаларнинг умумий маданияти,

мантиқий фикрлаш ва билиш қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

Кейс топшириғи. Оғзаки баѐн қилиш методи турларини ―Балиқ скелети‖

график органайзерида ифодаланг

Кейс ечими

Page 236: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

236

Page 237: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

237

Адаптация – шахснинг нимагадир маслашиши.

Альтруизм – бошқалар фаровонлиги ҳақида беғараз ғамхўрлик қилиш,

бошқалар учун ўз шахсий манфаатларидан воз кечишга тайѐргарлик.

Антропология – инсон ҳаѐт фаолияти тарихий, этноруҳий и ижтимоий-

иқтисодий шароитларининг ўзига хос томонларини акс эттирувчи фикрлаш

фаолияти тарихи.

Аҳлоқ – кишиларнинг биргаликдаги ҳаѐт фаолиятини ижтимоий-зарурий

бошқарувчи, хулқ-атворининг ички моҳияти.

Аҳлоқий соғломлик – инсонларнинг (ѐки шахснинг) маънавий ҳолати, бу

улар дунѐқарашининг, ҳиссиѐт ва олатларининг етуглигини ижтимоий тан

олинишидан тавсифланади.

Аҳлоқий барқарорлик – мулоқотда ўз аҳлоқий ҳимояланганлигидан шахсий

қаноатланиш, ўзаро аҳлоқий тушунишлик.

Ахборотни тушунтириш ва бериш – тадбирлар ва ғояларни очиқ муқокама

қилиш ходимлар га ислоҳотларнинг зарурлигини улар амалга оширилгунча

тушуниб етишга ѐрдам беради. Бунда ахборот беришнинг турли усулларидан,

масалан, яккама-якка суҳбатлар, жамоа олдида сўзга чиқиш, тушунтириш,

рисолаларини тарқатиш ва ҳоказолардан фойдаланиш мумкин.

Адолат – ҳар кимнинг шахсий қадр-қиммати ҳурмат этилишини кафолатловчи

ижтимоий муҳофазаланганлик.

Бахт – олий даражадаги маънавий-руҳий қониқиш ҳолати, тўлиб тошган

севинч туйғуси.

Буйруқ - рахбарнинг қўл остидагиларга муайян топшириқни бажариш учун

берган ѐзма ѐки оғзаки талаби.

Билимлар тизими – илмий, илмий-тарихий, методологик, фалсафий,

мантиқий, предметлараро боғлиқлиги ва шу кабилар.

Бурч – муайян маънавий мажбуриятларга амал қилиш зарурлигини идроклаш.

Бошқарув – ишга қобил ижтимоий тузилмани тузиш учун зарур

шароитларини танлаш ва самарадорлаштириш бўйича олиб бориладиган ва

қўйилган мақсадни амалга ошириш учун ундан фойдаланиладиган фаолият.

Бошқарув маданияти – умумий ижтимоий маданиятнинг ташкил этувчи

компоненти сифатида маълум бир ижтимоий маданият матндаги бошқарув

тушунчалари, муносабатларнинг ўзаро таъсир этиши натижасида шаклланади

ва унда қатор: анъанавийлик, долзарблик даражаси, мотивлаштириш тизими;

раҳбарлик услублари, ташкилий муҳитнинг сифати, раҳбарнинг касбий

маданияти каби компонентлардан иборат.

Бошқарув назорати– бу бошқарув жараѐнининг фаол босқичларидан бири

бўлиб, у бошқарувнинг барча функциялари билан боғлиқ бўлади. Умумий

ҳолда назорат режалаштирилган натижа билан ҳақиқий эришилган

натижаларни ўзаро солиштириш жараѐни бўлиб, у фаолиятнинг

муваффақиятини аниқлашга имконият яратади.

Виждон – шахснинг маънавий ўз-ўзини назорат этишга ва ўз-ўзини баҳолашга

бўлган эҳтиѐжи, кишилар олдида ўз хулқ-атвори учун масъуллиги.

Дунѐқараш – қарашлар, эътиқод ва рамзлар тизими шахснинг онги ва хулқ-

атворини акс эттирувчи образ.

Page 238: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

238

Дидакдик қобилиятлар – бу жамоани бошқаришда , турли вазиятларда

кўзланган мақсаднинг мазмун ва моҳиятини, унга эришиш йўлларини ва

мазкур йўналишдаги вазифаларни барча ижрочиларга аниқ ва равшан,

тушунарли қилиб етказа олиш.

Жамоа – ривожланган шахслараро муносабатлар, уюшганлик ва умумий

мақсадларга эришишга интилишлик билан тавсифланувчи барқарор ижтимоий

гуруҳ.

Жўшқинлик (темперамент) – инсоннинг динамик ўзига хосликларининг

тавсифи, тезкорлик, шиддатлик, суръат, унинг руҳий жараѐнлари ва

ҳолатининг мароми.

Инсон – ижтимоий муҳитда ривожланишнинг нодиримкониятларига эга

биологик мавжудот.

Инверсион технология – ахборотларни турли томонидан ўрганиш, ўрнини

алмаштириш хусусиятига эга бўлиб, мустақил фикрлаш тизимини

шакллантиради.

Интеграллашган технология – ахборотларни ташкил қилувчи чексиз, майда

бўлаклардан ташкил топган қисмларнинг ўзаро чамбарчас боғлиқлиги,

яхлитлиги, бир бутунлиги асосида тўғри хулоса чиқаришга имконият беради.

Инсоншунослик – шахсни ҳар томонлама ривожлантиришга йўналтирилган,

унинг ҳаѐт фаолияти шароитларини самарадорлаштиришга қаратилган

назарий-амалий, антропологик, табиий, гуманитар ва бадиий билимлар

тизими.

Индивидуаллик – инсоннинг биоижтимоий ўзигахослиги, унинг

такрорланмаслиги.

Инсонпарварлик – ўқувчи, ўқитувчи, ота-оналарга дўстона муносабатда

бўлиш. Улар ҳурматини жойига қўйиш, эъзозлаш.

Инклюзив технология – ўқитувчи билан ўқувчининг ўзаро муносабатларида

тенглик асосида таълим-тарбия жараѐнини ташкил этишга хизмат қиладиган

технология.

Ишонтириш – тарбияусули, унингвоситасидаўзигайўналтирилганқоидалар,

талабларнишахсонглиўзгаришгаэришади.

Нутқ қобилияти – раҳбарнинг ўз фикрини, ҳис-туйғуларини нутқ ѐрдамида,

шу билан бирга мимика ва пантомимика ѐрламида аниқ ва равон қилиб

ифодалаб бериш ҳамда уларнинг фаолиятини маълум йўналишда ўзгартириш

ѐки керакли йўналишда ташкил қилиш қобилиятидир.

Карьера – касбий ўсиш, хизмат бўйича юқорилаш, ижтимоий танолиниш.

Камолотга интилишнинг йўқлиги – ўз устида ишлашдан бош тортган

раҳбар қалтис вазиятдан ўзини олиб қочади, ўз имконият ва қобилиятини

ривожлантириш устида ишламайди, таваккалга бормайди ва эски, одат тусига

кирган хатти-ҳаракатлари доирасидан чиқолмайди.

Коммуникатив маҳорат - инсонларни тўғри тушуниш, улар билан

ҳамкорликда ҳаракат қилиш, мулоқот қобилияти билан боғлиқ бўлган

кўникмалардан ташкил топади.

Коммуникатив қобилият – ходимлар билан мулоқатда бўлиш,

бўйсунувчиларга ѐндашувиши учун тўғри йўл топа билиш, улар билан

Page 239: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

239

педагогик нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ ўзаро алоқа боғлашга педагогик

тактиканинг мавжудлигига қаратилган қобилиятдир.

Компетентлилик – билимдонлик, касбига мослик, малакалилик,

тажрибалилик, масъулиятлиликни фаолиятига сингдириб бориш.

Конструктивлик – кучларни мувофиқлаштириш

Концепция – қарашлартизими, жараѐнлар у ѐкибуҳодисанитушунтириш.

Кооптация – раҳбарнинг фикрига кўра янгиликларни қабул қила олмайдиган

ѐки уларга қаршилик кўрсатиши мумкин бўлган шахс ѐки шахслар ғурурига у

ѐки бу тадбирлар ва янгиликлар юзасидан қарор чиқаришда етакчи роль

беришни назарда тутади.

Когнитив технологиялар – ўқувчиларнинг атроф-муҳит тўғрисидаги

билимлар доирасини кенгайтиришга қаратилган технологиялардир. Булар

табақалаштирилган тафаккурни шакллантиради, билиш эҳтиѐжларини

ривожлантиради.

Креатив технологиялар – тадқиқотчилик ҳарактери, хусусиятига эга бўлиб,

ўқувчиларда мақсадга йўналтирилган ижодий тафаккурни жадал

ривожлантиради.

Мағрурлик – ўзқадр-қиммати, ҳурматинияхшибилиш.

Мақсад – бу вақтнинг аниқ белгиланган даврида таълим муассасаси реал

эришиши мумкин бўлган, исталган натижанинг муайян, сифатлий, айрим

ҳолларда эса, сиполик билан микдорий тавсифланган қиѐфасидир.

Маневр ўтказиш – ўзгаришларнинг аниқ жадвалини тузиш, уларни

босқичма-босқич жорий қилишни назарда тутади. Тажрибада жорий қилишни

амалда қўллаш.

Мослаштирувчи (адаптив) технология – ахборотлардан фойдаланиш

жараѐнини ўрганиш ҳамда ўргатиш учун қулайлаштириш ва мослаштириш

асосида кутилган натижага эришиш.

Методика – бирор ишни мақсадга мувофиқ ҳолда амалга ошириш методлари,

йўллари мажмуасидир.

Менежер – мутахассис ташкилоти, ишбилармон, ижтимоий ақлий раҳбар.

Менежмент – ишлаб чиқаришни бошқариш.

Миссия - 1) масъул топшириқ, вазифа; 2) махсус вакил бошчилик қилувчи бир

давлатнинг бошқа давлатдаги доимий дипломатик ваколатхонаси; 3)

миссионерлик ташкилоти.

Муносабат – кишиларнинг барқарор ўзаро алоқаси.

Музокаралар - янгиликларнинг маъқулланиши ва қабул қилинишини

таъминлаш учун моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг барча

воситаларидан фойдаланишни назарда тутади.

Мулоқот этикаси – кишиларга ташқи ҳурматли муносабат қоида ва

йўриқлари, унга хайрихоҳликнинг намоѐн бўлиши.

Мониторингда меъѐр (меъѐрлаш) – мониторингнинг энг зарур шарти ва

асосларидан бири ҳисобланиб, аниқ натижалар айнан у билан таққосланади.

Ҳақиқий натижаларнинг таълим фаолиятидаги мезонлар ва меъѐрлар билан

солиштирилиши, сўнгра уни мазмун жиҳатдан баҳолаш ва тузатиш керак

бўлган мониторингнинг зарур таркибий қисми ва босқичларидан биридир.

Page 240: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

240

Мониторингдаанъанавий методлар – кузатиш, эксперимент, тажрибани

умумлаштириш ва оммалаштириш, сўровнома ўтказиш, ички назорат,

натижаларни чизма жадвал асосида таҳлил этиш, жадвал ва тарихий таҳлил.

Мониторингданоанъанавий методлар – ўқувчиларнинг билим, кўникма ва

малакаларини рейтинг тизими асосида аниқлаш, диагностика қилиш

(ташхислаш) таълим жараѐни иштирокчиларининг фаолиятини рейтинг

баҳоси бўйича аниқлаш.

Мониторинг объекти – таълим тизимига тегишли бўлган қарорлар-нинг

бажарилиши, таълим муассасаси иш режасининг бажарилиши, ўқув жараѐни,

тарбия жараѐни, услубий ишлар, инновацион жараѐн, ўқув-тарбия жараѐнини

таъминланганлиги, таълим муассасасидаги психологик холат.

Мониторинг натижаларини расмийлаштириш – услубий қўлланма,

тавсиянома ва дарс ишланмаси, ўқитувчиларнинг ижодий ҳисоботлари, билим,

кўникма ва малакаларнинг чизма кўринишидаги (диаграммалар) таҳлили,

қатнашчилар якуний рейтинги, сўровнома, ѐзма таҳлил, ютуқлар ва

камчиликлар натижаси ҳамда муаммолар.

Ортобиотика – соғлиқнинг ўз-ўзи сақланиши ҳақидаги фан ва кишилар

барқарор ҳаѐтий умидворлигининг қайта тикланиши.

Педагогика – тарбиячи (мураббий), ўқитувчи (мураббий), дарсберувчи

(мураббий).

Педагогика предмети – таълим ва тарбия билан боғлиқ турли шакл ва

турларда юз берадиган ходисалар, омиллар ҳисобланади.

Педагогик маҳорат - таълим жараѐни хусусиятларини билиш, уни ташкил

этиш ва ҳаракатга келтира олиш кўникмаси ҳисобланади.

Педагогик диагностиканингбутунлик тамойили – объектни маълум ўзаро

боғлиқ компонентлардан ташкил топган бутун бир тизим сифатида кўриш

лозим, чунки бундай ѐндашув объектнинг амал қилиш механизмига киришга,

унинг таркибий қисмлари ўзаро таъсир алоқаларининг кўринишини тузишга,

уни тугалланган бир нарса сифатида кўришга имкон беради.

Педагогик диагностиканингбош занжир (бўғин) тамойили – бошқариш

бўйича чораларни ишлаб чиқишга ва бошқа аҳамиятсиз ва тасодифий

омилларнинг таъсирини камайтиришга имкон беради. Бироқ диагностика

қилиш дастурини тузишда диагностик жараѐн вақтида бош занжир қўйилган

вазифаларнинг ечилишига қараб ўзгариши мумкинлигини ҳисобга олинади.

Педагогик диагностиканинг ҳаққонийлик тамойили - ҳусусиятларни

ўрганиб, ички ва ташқи алоқаларни таҳлил қила туриб, педагог мавжуд

далилларни тушунтиришга, педагогик хулосалар чиқаришга, маълумотларга

ўз муносабатини шакллантиришга ҳаракат қилади.

Педагогик диагностиканинг детерменизм тамойили - педагогик

ҳолатларнинг сабаб-шартларини, улар орасидаги алоқалар ва

боғлиқликларнинг турли қонуниятларини таъкидлайди. Сабаб ва оқибат

орасидаги алоқа битта ҳолатнинг иккинчисини келтириб чиқаришидадир.

Шунинг учун ушбу алоқани излаб топиш педагогик диагностика қилишда

сабабларни аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Педагогик диагностиканингтаҳлил ва синтез тамойили – таҳлил

ўрганилаѐтган объектнинг хаѐлан тақсимланиб кетиши сифатида қўлланилади.

Page 241: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

241

Таҳлил ѐрдамида диагностика қилинаѐтган объект қандай мустақил

элементлардан тузилганлиги, қандай алоқалар, муносабатлар билан

тавсифланиши аниқланади. Таҳлил объектнинг ажратилган қисмларини

хаѐлан ягона бир жисмга бирлаштиришга йўналтирилган синтез билан боғлиқ

бўлиши сабабли, таҳлил ва синтез диагностик жараѐнда бир-бири билан

уйғунлашади.

Перцептив қобилият – жамоа аъзоларининг, педагогик ходимларнинг,

шунингдек, ўқувчиларнинг ички дунѐсига кира билиш, психологик

кузатувчанлик, бўйсунувчиларнинг вақтинчалик психик ҳолатлари билан

боғлиқ нозик томонларини тушуна билишдан иборат қобилиятдир.

Покдомонлик - одамларга, ишга барқарор ҳалол муносабат, ғайриаҳлоқий

хулқ-атворни инкорэтиш.

Прагматизм– ишнинг пировард натижасини кўра билиш ва унга эришиш, иш

вақтидан унумли фойдаланиш, барча ички ва ташқи имкониятларни ишга сола

билиш;

Психология – руҳият ҳақидаги фан.

Раҳбар маданияти – раҳбар одоби ва иқтидори ўртасидаги диалектик

боғланиш. Бу боғланиш одоби, иймон, инсоф, адолат ва иқтидор каби

фазилатлар мажмуидан иборат бўлади. Раҳбарнинг касбий маданияти деганда

раҳбарнинг касбини билимдонлиги, унинг касбий бошқарув фаолиятини

бажаришга тайѐргарлик даражаси тушунилади.

Раҳбар қобилияти – раҳбарда интеллектуал, касбий малака ва кўникма,

чидамлилик, яратувчанлик, ташаббускорлик, ижодкорлик, ташкилотчилик, ўз

фикрини яхши баѐн эта олиши-нотиқлик, ишонтира олиш, назорат,

кузатувчанлик, талабчанлик, хотирада сақлаб қолиш, тарбиявий

муносабатларда фаоллик ҳамда педагогик таъсир кўрсатиш, бошқарувчилик ва

лидерлик хусусиятларининг шаклланганлиги.

Раҳбарнинг педагогик қобилияти – бу бошқарув жараѐнида раҳбарнинг

педагогик фаолиятга яроқлилигини ва фаолият билан муваффақиятли

шуғуллана олишини, шунингдек, педагогик жараѐнларни ташкил этиш ва

бошқара олишини белгилайди.

Раҳбар масъулияти – раҳбар ходимнинг асосий хусусиятларидан биридир.

Раҳбар масъулияти ҳамиша муҳим саналган. Масъулият, аввало, ҳар бир

кишининг виждони, иймони, қолаверса, ўзлигига нисбатан масъуллик

ҳиссидир.

Руҳият (психика) – инсон моҳиятини фаол аксэттиришдан иборат юқори

даражадаги материянинг тизимли хоссаси.

Референтлик – шахслараро муносабатлар ўзаро хос хусусияти, субъектни

гуруҳ бошқа аъзоларига боғлиқлигини ифода этади, унинг барқарор маънавий

қадрияти, анъанаси, етакчилиги.

Резариус – заҳира.

Ривожлантирувчи инкорпорация (тизимли фаолият кўрсатиш) – турли

ўқув фанларга оид билимларни умумлаштириш, таълимнинг мослашувчан

шакли, метод ва усулларининг турли таълим муассасаларида

қўлланувчанлиги.

Page 242: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

242

Ривожлантирувчиуйғунлик – муайян ўқув фанларига оид ўқув материали

мазмунининг шахсни ривожлантириш шакли, метод ва усуллари билан уйғун

тарзда боғланиши.

Ривожлантирувчияратувчанлик – турли таълим муассасалари

педагогларининг педагогик технологияларни яратиш имкониятлари.

Ривожлантирувчи табиийликни ҳис этиш – шахснинг генетик ва ижтимоий

жиҳатларига асосланган ҳолда ўқувчиларнинг ўзига хослиги, шахсий

хусусиятлари.

Стереотип – онгда қаттиқ ўрнашиб қолган тимсол, қадрият, хулқ-атвор тарзи.

Стил– йўсин, йўриқ, усул, рағбат, шахсга унинг моҳиятларини

шакллантиришга кўмаклашувчи ташқи руҳий таъсир.

Стратегик кўра билиш – ташкилот ривожланиш йўналиши келажагини кўра

билиш.

Стратегия – ташкилот мақсадига эришиш учун интилувчи раҳбарнинг

ҳаракат тарзи.

Стратегияни амалга ошириш – қабул қилинган стратегияни амалга ошириш,

уни бажаришни қўллаб-қувватлаш ва белгиланган натижаларга эришиш билан

боғлиқ бошқарув фаолиятининг тўла мажмуи.

Стратегик бошқарув – бу таълим муассасасининг стратегик мақсади

йўналишида муассаса имкониятларини педагогик ходимларнинг умумий

манфаатлари билан мувофиқлаштиришни назарда тутувчи узоқ муддатга

тузилган дастур, режа ва лойиҳалар асосида бошқаришдир.

Стратегик қарор – бундай турдаги қарорлар таълим муассасаси олдига

қўйилган мақсадларга эришишда муҳим аҳамият касб этиб, унда муассасанинг

узоққа мўлжалланган ривожланиш вазифалари ва мақсадлари белгиланади.

Стратегик қарорларни қабул қилишда таълим муассасасининг истиқболли

ҳаракат дастури асос қилиб олинади.

Стратегик режалаштириш – таълим муассасасининг мақсадларидан келиб

чиқиб амалга ошириш зарур бўлган вазифаларни белгилаш, мазкур

вазифаларни амалга ошириш учун бошқарув функциялари, методлари ҳамда

мақсадларини аниқлаш ва амалга ошириш юзасидан стратегик режалар ишлаб

чиқиш жараѐни бўлиб, бунда мақсад ва вазифаларнинг илмий асосланганлиги,

белгиланган муддатларнинг аниқлиги ва объективлиги, ижрочиларнинг

билими ва касб маҳорати, ташқи муҳит таъсири, фан-техника ва

технологияларнинг ривожланиши, муассаса имкониятларини ҳисобга олиш.

Стратегик режа – бу муассасада таълим тизимини ривожлантириш, таълим-

тарбия жараѐнида кўзланган мақсадларга эришиш – рақобатбардош

битирувчилар тайѐрлаш йўналишида узоқ (уч, беш, ўн йил ва ундан кўпроқ

муддатларни ўз ичига олади) муддатларга мўлжалланган вазифаларни ўз

ичига олган дастур (истиқбол режа) бўлиб, у таълим муассасасининг ҳамда

раҳбар ходимларнинг йиллик ва жорий режалари учун асос сифатида хизмат

қилади.

Стратегик фикрлаш – раҳбарнинг таълим мазмунини такомиллаштиришдаги

тенденция, мавжуд ва кутилаѐтган (ички ва ташқи) самаралар, шунингдек,

рақобатчилар билан солиштирганда муассасанинг кучли ва ожиз томонларини

таҳлил қила олиш қобилияти.

Page 243: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

243

Тарбия – шахснинг маънавий ва жисмоний ҳолатини мунтазам ва аниқ

мақсадли таъсир ўтказиш жараѐни.

Таҳлилий маҳорат – таълим жараѐнини чуқур ва пухта тушуниш, тизимнинг

энг оддий ва мураккаб элементларини билиш, яхлитликни қисмларга

ажратиш, аксинча, қисмларни яхлитлаш, ўз фаолиятини тафтиш ва таҳлил

қила билишдан иборатдир.

Тарафкашлик – бизнинг фаолиятимиз қандай ва биз ўз мижозларимиз учун

нима қилишни хоҳлаймиз? – деган саволга бошқарув жавоби.

Тарбия технологияси – тамойилларнинг илмий асосланган тизими, шахс

маънавий дунѐсига, кишилар мулоқоти воситаларининг шаклланиш ва амал

қилиш шароитларига тарбиявий таъсир ўтказувчи шакл, усул ва йўсинлар.

Таълимни демократлаштириш – таълимнинг ҳамма учун очиқлиги, унинг

турини ва шаклини, ўқитиш ҳарактерини танлаш эркинлигини таъминлаш,

лекин, авторитарлик ва буйруқбозлик бошқариш моделидан воз кечиш;

Таълимни фундаментлаштириш– материални бир мунча қатъий саралаш,

тизим мазмунини таҳлил қилиш ва унинг асосий компонентларини ажратиб

олиш ҳисобига умумий ва мажбурий предметлар ҳажмини қисқартирган

(интеграциялашган) ҳолда фундаментал тайѐргарликни чуқурлаштириш;

Таълимни ўқувчилар ва ўқув меҳнатини индивидуаллаштириш –

факультатив, иқтидорли ва истеъдодли ўқувчилар билан индивидуал ишлаш

ҳамда электив курслар сонини кўпайтириш (яъни мактаб компонентидаги

соатларни кўпайтириш ҳисобига), индивидуал режа ва дастурларни ѐйиш,

ўқитиш шакли ва методларини танлашда ўқувчиларнинг индивидуал

психофизиологик хусусиятларини ҳисобга олишга эришиш

Технологик маҳорат – конструктив ва ташкилотчилик қобилиятлари билан

боғлиқ бўлиб, аниқ иш фаолиятини уддалаш, яъни ахборот олиш, уни

етказиш, ишни ташкил этиш ва режалаштириш жараѐнини ўз ичига олади.

Технологик жараѐн – ишлаб чиқилган назарий йўналишдаги педагогик

ғояларни амалга ошириш йўл-йўриқларини жамоа билан белгилаб чиқиш

Топшириқ – мақсадни аниқлаштириш, унга эришиш босқичлари.

Хайрихоҳлик – шахсий ва ижтимоий мажбуриятларга, аҳлоқий маъѐрларга

виждонан амал қилиш.

Шахс – ижтимоий моҳият сифатига эга бўлган киши ва ўзлигини англаш

уқуви.

Эвристик технология – ўқувчига йўналтирувчи саволлар билан мурожаат

қилиш орқали таълим бериш тизими. Уларда топқирлик ва фаолликни

ривожлантиришга хизмат қилувчи, изланувчанликка асосланган таълим

методлари йиғиндиси бўлиб, ўқувчи тафаккурини ривожлантиради.

Эмоция – руҳий кечинма, қалб ҳаяжони (ғазаб, қўрқув, қувонч ва ҳ.к.);

инсонда ички ва ташқи қўзғатувчиларнинг таъсири натижасида уйғонади.

Этика – аҳлоқ ҳақидаги фан.

Ўз-ўзини тарбиялаш – шахснинг ўз жисмоний, руҳий ва маънавий

сифатларини такомиллаштириш бўйича аниқ мақсадли фаолияти.

Ўзини - ўзи бошқара олмаслик – раҳбар кадр ўз фаолиятини режалаштира

ва назорат қила билмаслиги, ўзини ўзи баҳолаш, такомиллаштириш, ўзига-ўзи

Page 244: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

244

буйруқ бериш, ўз ақлий ва жисмоний заҳираларини рўѐбга чиқариш

имконияти йўқлиги туфайли ўзини-ўзи бошкара олмайди.

Ўқитиш методлари – оғзаки, кўргазмали, амалий, репродуктив, муммоли-

изланиш, индуктив, дедуктив, мустақил ишлаш, интерфаол тренингли,

масофали ва шу кабилар.

Фармойиш — педагогнинг фани бўйича бириктирилган синфларга дарс

беришда ДТС ва ўқув дастурлари асосида чуқур билим бериш масалаларини

ҳал этиш бўйича берилган талаб. Фармойиш функционал рахбар (директор

ўринбосарлари, метод бирлашма раҳбарлари) томонидан уларга ўз

компетенцияси доирасида берилган хуқуқлар асосида чиқарилади.

Фаолият усуллари – лойиҳалар, ишлаб чиқариш, ўқув материалларини

оммалаштириш ва бир тизимга келтириш, сўровнома тузиш, ўтказиш ва

маърузалар матнини тайѐрлаш, ҳисоб-китоб қилиш, чизма, жадвал ва

плакатлар тайѐрлаш, турли хил жиҳозлар ва асбоблар билан ишлаш.

Page 245: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

245

Page 246: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

246

Тавсия этиладиган адабиѐтлар рўйхати ва ресурслар 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. –Т.: «Ўзбекистон», 2014 й.

2. ―Таълим тўғрисида‖ Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1997 йил 29

август. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, 464-I-сон.

3. ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури тўғрисида‖ Ўзбекистон

Республикаси Қонуни 1997 йил 29 август. Ўзбекистон Республикаси

қонун ҳужжатлари, 464-I-сон.

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиѐев 2017 йил 14

январдаги ―Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий

ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган

иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари‖га бағишланган

Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузалари

5. Ш.М.Мирзиѐев Эркин ва фаровон, демократик ўзбекистон давлатини

биргаликда барпо этамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти

лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис

палаталарининг қўшма мажлисидаги нутққи. / Ш.М. Мирзиѐев. –

Тошкент : Ўзбекистон, 2016.-56 б.

6. Ш.М. Мирзиѐев Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий

жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши

керак. Ш.М. Мирзиѐев. – Тошкент : Ўзбекистон, 2017. – 104 б.

7. Ш.М. Мирзиѐев ―Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул

қилинганининг 26-йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги

маърузаси‖. 07.12.2017 йил.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси

тўғрисида‖ 07.02.2017 йилдаги ПФ-4947-сонли Фармони.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 мартдаги

―Умумий ўрта таътим тўғрисидаги Низом‖ тўғрисидаги 140-сонли

Қарори.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги ― Умумий ўрта

таълимнинг ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим

стандарлани тасдиқлаш

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги

―Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида‖ ПФ-5198-сон фармони

12. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐев раислигида

2017 йил 2 август куни умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-

ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган

ҳолда, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта

махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш

масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши

Page 247: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

247

13. Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада

ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаЎзбекистон Республикаси

Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3276-сон қарори

14. ―Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли

тайѐрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида‖Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3290-сон

қарори

15. ―Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ѐш педагог ва

илмий кадрларнинг малакасини ошириш ―Истеъдод‖ жамғармаси

фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида‖Ўзбекистон

Республикаси Президентининг фармони.

16. ―Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида махсус сиртқи

бўлимларни ташкил этиш тўғрисида‖2017 йил 9 августдаги Ўзбекистон

Республикаси Президентининг ПҚ-3183-сон қарори

17. ―Олий маълумотли мутахассислар тайѐрлаш сифатини оширишда

иқтисодиѐт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада

кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ Ўзбекистон Республикаси

Президентининг қарори 2017 йил 27 июль

18. ―Педагог кадрларни тайѐрлаш, халқ таълими ходимларини қайта

тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3289-сон

қарори

19. ―Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация

технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга

ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида‖ Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги ПҚ-

3274-сон қарори

20. ―Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим

мактаб-интернатини ва ―Астрономия ва аэронавтика‖ боғини ташкил

этиш тўғрисида‖

21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги ПҚ-

3275-сон қарори

22. ―Ёшларга оид давлат сиѐсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон

ѐшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида‖Ўзбекистон

Республикаси Президентининг фармони, №ПФ-5106, 5 июль 2017 йил

23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Олий таълим

муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда

амалга оширилаѐтган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини

таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ 2018 йил 5

июндаги ПҚ-3735-сонли Қарори

Page 248: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

248

24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Ёшларни маънавий-ахлоқий

ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш

тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари

тўғрисида‖ 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907 сонли Қарори

25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Халқ таълими тизимига

бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари

тўғрисида‖ 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931 сонли Қарори

26. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ―Давлат умумий

ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб

формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида‖ 2018 йил 15

августдаги 666-сон қарори

27. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7

апрелдаги 107-сонли қарори билан ―Мактабгача, умумий ўрта, ўрта

махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари

педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низом‖‖ 107-сонли қарори

28. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2

июндаги ―Ўқув асбоб-ускуналари ва анжомларининг хавфсизлиги

тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида‖ги 345-сон

қарори

29. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги

―Умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминланган ҳолда 11

йиллик таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш чоралари тўғрисида‖ги

94-сонли баѐни

30. Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йилнинг 12 январ ―Китоб

маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш,

китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб

қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида‖ қарори

31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги ―

Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини

ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш

ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури

тўғрисида‖ги қарор

32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими ходимлари

меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий

рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил

25 ноябрдаги ПҚ–227-сон қарори,

33. Вазирлар Маҳкамасининг 2005йил 21 декабрдаги ―Халқ таълими

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини

тасдиқлаш тўғрисида‖ги 275-сонли қарори билан ўрнак кўрсатган

ўқитувчиларга устамаларни белгилаш тартиби

Page 249: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

249

34. «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси»

35. Шарифхўжаев М.Ш, Абдуллаев Ё. ―Менежмент‖.- Дарслик. 2001йил.

36. Йўлдошев Ж.Ғ, Усмонов С. Таълим менежменти.-Т, 2006 йил.

37. Ахлиддинов Р.Ш. Мактабни бошқариш санъати.-Т: ―Фан‖, 2006 йил.

38. Юлдашев М.А., ―Халқ таълими ходимларининг малакасини

оширишда таълим сифати менежментини такомиллаштириш‖ докторлик

диссертацияси автореферати. 2017й.

39. Пўлатов Ш. Таълим менежменти, ѐҳуд таълим муассасасини илмий-

методик бошқариш технологияси. Тошкент 2017 й., 596бет.

40. К.Тожибоев. Менежмент асослари. Амалий машғулотлар.- Наманган

2006

41. Икрамов М.А., Қўчқоров А.Х. ―Стратегик менежмент‖ Ўқув

қўлланма.- Тошкент 2005

42. Муракаев И.У., Саифназаров И.С. Менежмент асослари. Ўқув ,

қўлланма. Т., 1998 й.

43. Менежмент ва бизнес асослари. Т., «Мехнат», 1997 й.

44. Қўчқоров А. ва бошқалар Менежер имкониятлари. Тошкент, 2001 й.

45. . Гулямов С.С, Семенов Б.Д. Основа современного менеджмента. Т.,

ГФНТИ, 1997 й.

46. Глухов В.В. ―Основы менеджмента‖ Учебно-справочное пособие.

«Специальная литература», Санкт-Петербург, 1995.

47. Валижонов Р., Қобилов О. Менеджмент асослари. Т., «Университет»,

1997.

48. Веснин В.Р. Основы менеджмента. Учебник М., «Триада-лтд», 1997.

49. Герчикова И.Н. Менеджмент. М., 1995 й.

50. Ташниѐзов М., Шарифбоев И., Обидов О. Корхоналар бошқарув

фаолияти асослари. Т., «Ўзбекистон», 1995 й.

51. Боумен К. Основы стратегического менеджмента. М., ЮНИТИ, 1997.

52. Валуев С.А. Игнатьев А.В. Организационный менеджмент. М., 1993

й.

53. Вершигора Е.Е. Менеджмент. Учебное пособие. М., ИНФРА-М., 1998

й.

54. Бахмутский А.Е. Принципы и содержание оценки качества школьного

образования // Принципы оценки качества школьного образования при

аттестации образовательных учреждений в Санкт-Петербурге: Сборник

научно-методических материалов. СПб.: Изд-во ЦПО «Информатизация

образования», 2000.

55. Бахмутский А.Е. Мониторинг школьного образования. М.: Изд-во

МИОО, 2004.

56. Беркалиев Т.И., Заир-Бек Е.С., Тряпицына А.П. Инновации и качество

школьного образования: Научно-методическое пособие для педагогов

инновационных школ. СПб.: КАРО, 2007.

57. Гуманитарные технологии и компетентностная модель современного

педагога: Методические материалы для проведения тренингов

руководителей образовательных учреждений / И.С. Батракова,

Page 250: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

250

Е.В.Люликова, А.В. Тряпицын, Т.В. Щербова; Под. Ред.И.С.

Батраковой. СПб.: Изд-во им. А.И.Герцена, 2007.

58. Иванов С.А., Писарева С.А., Пискунова Е.В. Мониторинг, статистика,

социология в деятельности образовательного учреждения: Учебное

пособие. М.: НФПК, 2005.

59. Иванов С.А., Писарева С.А., Пискунова Е.В. Мониторинг, статистика,

социология в деятельности образовательного учреждения: Рабочая

тетрадь. М.: НФПК, 2005.

60. Иванов С.А., Писарева С.А., Пискунова Е.В. Разработка школьной

программы мониторинга качества образования: учебно-методическое

пособие для администраторов школ. СПб., 2005.

61. Иванов С.А., Писарева С.А., Пискунова Е.В. Мониторинг образования:

учебно-методическое пособие для администраторов школ. М., 2007.

62. Кондракова И.Э. «Методика изучения школы как социальной

организации» // Изменение школы как социального института в

постиндустриальном обществе / Авторский коллектив под рук. А.П.

Тряпицыной. СПб.: РГПУ им. А.И. Герцена, 2008.

63. Кондракова И.Э. Федорова Н.М. Гуманитарные ориентиры

образовательной политики и государственно-общественного управления

в сфере школьного образовании: Научно-методические материалы.

СПб.: ООО «Книжный дом», 2008.

64. Михеев В. Основы социального партнерства: теория и политика:

Учебник. М.: Изд-во «Экзамен», 2001.

65. Организация внутришкольного контроля за учебным процессом в

условиях модернизации образования: Материалы разработки проекта

«Внутришкольный контроль за учебным процессом в условиях

модернизации образования» / Сост.Лебедев О.Е., Акулова О.В.,

Писарева С.А. ОИРШ: СПб., 2004.

66. Потенциал гуманитарных технологий и образовательных учреждений:

Методические материалы для проведения тренингов управленческих

кадров системы образования / А.Е. Бахмутский, С.Е. Езопова, Л.И.

Лебедева, И.Э. Кондракова; Под. ред. И.Э. Кондраковой. СПб.: Изд-во

им. А.И. Герцена, 2007.

67. Социальное партнерство: НКО, бизнес, СМИ. М.: АСИ, 2001.

68. Шо Р.Б. Ключи к доверию в организации: результативность,

порядочность проявление заботы. М., 2000.

69. Технологии социального мониторинга: Учебно-методический комплекс

/ Бахмутский А.Е., Заир-Бек Е.С., Кашина О.Н., Тимченко В.В.,

Трапицын С.Ю. СПб.: Изд-во РГПУ им. А.И. Герцена, 2007.

70. Технологии управления в социальной сфере: Учебно-методический

комплекс / Л.А. Громова, А.П. Панилова, А.В. Кондрашин, Н.Л.

Page 251: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

251

Леонтьева, А.В. Рубашов, И.С. Петрова; Под ред. Л.А.Громовой. СПб.:

Изд-во РГПУ им. А.И. Герцена, 2007.

71. Технологии управления репутацией: Учебно-методический комплекс.

СПб.: Изд-во РГПУ им. А.И.Герцена, 2007.

72. Учебник фиксированного формата: методические рекомендации для

авторов / Под ред. проф. Г.А.Бордовского. СПб.: Изд-во РГПУ им. А.И.

Герцена, 2008.

73. Энциклопедия международных организаций. Т.1. Международные

межправительственные организации. СПб., 2003.

74. Австрия Таълимий малакалар марказлари, http://aecc.univie.ac.at.

75. Австрия Бошқарув Академияси, www.leadershipacademy.at.

76. Ўқитувчилар учун карьерага оид маслаҳатлар бериш, http://www.cct-

austria.at.

77. Ватерлоо Университетининг Дарс Бериш Санъати Маркази, Онтарио,

Канада, https://uwaterloo.ca/centre-for-teaching-excellence.

78. Европа Коммиссияси (2007): Ҳаѐт давомида ўқиш учун асосий

малакалар – Европа Стандартлари.

79. Европа Коммиссияси (2009): Ўқитувчиларни бошланғич ўқитиш.

80. Европа Коммиссияси (2010): Таълим ва Ўқитиш 2010 Дастури,

―Ўқитувчиларни касбий ривожлантириш‖ Мавзуий Ишчи Гуруҳи,

Лимассолдаги Тенгҳуқуқли таҳлим олиш тўғрисидаги ҳисоботи, Кипр,

17-21 октябрь, 2010.

81. Европа Коммиссияси (2010а): Ўқитувчиларнинг Малакалари ва

Қобилиятлари бўйича Умумевропа Принциплари.

82. Европа Коммиссияси (2016): Янги фаолият бошлаган ўқитувчилар учун

дастур ишлаб чиқиш: Сиѐсий қарорлар қабул қилувчилар учун

қўлланма.

83. Европа Кенгаши (2009): Ўқитувчилар ва мактаб раҳбарларининг касбий

ривожланиши бўйича 2009 йил 26 ноябрдаги Кенгашнинг ҳулосалари.

84. Иқтисодий Хамкорлик ва Ривожлантириш Ташкилоти(OECD) (2005):

Самарали ўқитувчиларни ишга ѐллаш, уларни ривожлантириш ва ушлаб

қолиш – Якуний ҳисобот: Ўқитувчилар ахамиятга эгадир.

85. Иқтисодий Хамкорлик ва Ривожлантириш Ташкилоти (OECD) (2009):

Мактабдаги раҳбарликни такомиллаштириш – Воситалар тўплами.

86. Иқтисодий Хамкорлик ва Ривожлантириш Ташкилоти (OECD) (2016):

PISA 2015 натижалари: Муваффақиятга эришиш учун мактаблар учун

стратегия ва амалиѐтлар (II Боб).

87. Понт, Б., Д. Нуше ва Х. Мурман (2008): Мактабдаги раҳбарликни

такомиллаштириш, 1 Боб: Стратегия ва амалиѐт, OECD .

88. Понт, Б., Д. Нуше ва Д. Хопкинс (2008): Мактабдаги раҳбарликни

такомиллаштириш, 2 Боб: Тизимдаги раҳбарлик бўйича ҳолатларни

ўрганиш, OECD.

Page 252: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ—овуч.pdf · 2017-2018 йилда абул илган боша фармон ва арорларида, жумладан 2018 йил

252

89. Ж. Шустередер (2014): Европа Иттифоқида ва Марказий Осиѐда

Ўқитувчилар Сиѐсати.

90. Stoll, L., Moorman, H. and Rahm, S. (2007) School Leadership Development

Strategies: The Austrian Leadership Academy, A Case Study Report for the

OECD Activity Improving School Leadership.

91. Ulrich, D., Zenger, J. and Smallwood, N. (1999): Results-Based Leadership.

92. United Nations Children’s Fund (2011): Teachers: A Regional Study on

Recruitment, Development and Salaries of Teachers in the CEECIS Region.

93. Детский Фонд (2011): Преподаватели: Региональное Исследование по

Набору, Развитию и Окладам Учителей в Регионе CEECIS.

94. Wikipedia.www.wikipedia.org.

95. http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=3081820)

96. www.oecd.org/edu/schoolleadership