259

Тузувчи - xtxmom.tdpu.uz”авлат-тили.pdf · - Давлат (ўзбек) тилини ўқитиш жараѐнида ахборот манбаларидан, интернетдан,

  • Upload
    others

  • View
    100

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА

УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ

ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ҲУДУДИЙ МАРКАЗИ

ДАВЛАТ (ҚАРДОШ ТИЛЛАР) ТИЛИ ФАНИНИ ЎҚИТИШ

МЕТОДИКАСИ МОДУЛИ БЎЙИЧА

ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА

ТОШКЕНТ - 2018

Малака тоифа

йўналиши:

давлат (қардош тиллар) тили фани

ўқитувчилари

Тингловчилар

контингенти:

умумий ўрта таълим мактабларининг

давлат (қардош тиллар) тили фани

ўқитувчилари

3

Мазкур ўқув-услубий мажмуа Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил

______________даги ____-сонли буйруғи билан тасдиқланган давлат( ўзбек)

тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш тоифа йўналиши ўқув режаси ва

дастури асосида тайѐрланди.

Тузувчи: Б.Супиева -

Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги

ХТХҚТУМОҲМ, ―Тил ва адабиѐт

таълими‖ кафедраси катта ўқитувчиси

Тақризчилар:

Ш.Эргашева

- Ўзбекистон Республикаси Инновацион

ривожланиш вазирлиги етакчи

мутахассиси, ф.ф.н.

Ф.Толипова

- Республика таълим маркази давлат

(ўзбек) тили фани методисти

Ўқув-услубий мажмуа А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва

мутахассис ходимларини қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш институти

илмий кенгашининг 2018 йил ______________даги______- сонли баѐнномаси

билан маъқулланган ва нашрга тавсия этилган.

4

М У Н Д А Р И Ж А

I ИШЧИ ДАСТУР……………………………………………………….. 5

II

МОДУЛНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН

ИНТЕРФАОЛ ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ ..............................................

17

III НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ…………………………... 34

IV АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ………………………... 113

V КЎЧМА МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ ………………………… 196

VI КЕЙСЛАР БАНКИ…………………………………………………….. 204

VII МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАВЗУЛАРИ………………………………. 247

VIII ГЛОССАРИЙ…………………………………………………………… 249

IX АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………………………………. 256

5

6

Кириш

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кэнг кўламли

ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик

ва ҳуқуқ-тартиботни, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва

эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикэнглик муҳитини

таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди. Айниқса, ―Давлат тили ҳақида‖ги

Қонун ва истиқлол туфайли ўзбек тилининг нуфузи тикланди, унинг

ривожланиши учун кэнг уфқлар очилди. Она тилимиз республикамизда

нафақат муомала, алоқа воситаси, балки илмий, бадиий, расмий тил сифатида

ҳам кэнг миқѐсда қўллана бошланди. Ўзбек тилини ўрганиш, ўқиш-ўқитиш,

илмий, бадиий асарларни, ўқув адабиѐтларни ўзбек тилида чоп этиш кэнг

йўлга қўйилди. Қисқа қилиб айтганда, она тилимиз ―Мустақил

давлатимизнинг байроғи, герби, мадҳияси, Конституцияси қаторида

турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас тимсолларидан

бири‖га айланди.

Янги шароитлардан келиб чиқиб, «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва

«Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури», 2017-2021- йилларга мўлжалланган

―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар

стратегияси‖, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Педагог кадрларни

тайѐрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг

малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида‖ги қарорига мувофиқ, таълим босқичларининг узлуксизлиги ва

изчиллигини таъминлаш, таълимнинг замонавий методологиясини яратиш,

давлат таълим стандартларини компетенциявий ѐндашув асосида

такомиллаштириш, ўқув-методик мажмуаларнинг янги авлодини ишлаб

чиқиш ва амалиѐтга жорий этиш, мактабгача таълим муассасалари фаолияти

самарадорлигини таъминлаш, умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва олий

таълим сифатини яхшилаш ҳамда уларни ривожлантириш чора-тадбирларини

амалга ошириш ҳамда педагог ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг

малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тақозо этади.

Кадрларни қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш тизими миллий

таълим моделининг муҳим таркибий қисми сифатида таълим

муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари томонидан янги

маълумотларни, янги билим, кўникма, малака ва касбий

компетенцияларларини оширишнинг бош манбаи ҳисобланади, шунинг учун

ҳам, айнан мазкур тизим, маълум маънода, таълим тизими ходимларининг

соҳада амалга оширилаѐтган модернизация жараѐнларига тайѐрлиги учун

масъул ва шу боис унга алоҳида эътибор қаратилмокда.

7

“Давлат (ўзбек) тили фанини ўқитиш методикаси” ўқув модулининг

ишчи ўқув дастури давлат (ўзбек) тили фани ўқитувчилари малакасини

ошириш курсининг ўқув дастури асосида тузилган бўлиб, тингловчиларга

таълимга кириб келган замонавий таълим воситаларининг мазмун ва

моҳиятини очиб беради.

Модулнинг мақсади ва вазифалари

Модулнинг мақсади: умумий ўрта таълим мактаблари давлат (ўзбек)

тили фани ўқитувчиларининг касбий билим ва кўникмаларини Давлат

талаблари асосида чуқурлаштириш, янгилаш ва давлат (ўзбек) тили фани

бўйича замонавий компетенцияларини ривожлантириш.

Модулнинг вазифалари:

- ―Таълим тўғрисида‖ги Қонун ва ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖да

белгиланган вазифаларни амалга ошириш;

- тингловчиларда давлат (ўзбек) тили фанини ўқитишда замонавий

педагогик технологиялар асосида дарс ўтиш метод, усул ва шаклларини

амалга ошириш учун зарур бўлган методологик билимларни шакллантириш,

кўникмаларни таркиб топтириш;

- таълим-тарбия жараѐнида инновацион дарс ўтиш методларидан

фойдаланиш учун зарур бўлган билим, кўникма ва компетенцияларини

ривожлантириш;

- давлат (ўзбек) тили фанини ўқитишда метод ва усулларнинг ўзига

хосликлари ва қўлланилиш соҳаларини аниқлаштиришдан иборат.

“Давлат (ўзбек) тили фанини ўқитиш методикаси” ўқув модули

бўйича тингловчиларнинг билим, кўникма, малака ва

компетенцияларига қўйиладиган талаблар

Тингловчи:

- Давлат (ўзбек) тили фани бўйича янги таҳрирдаги компетенциявий

ѐндошувга асосланган Давлат таълим стандартлари, шу асосдаги дастур ва

дарсликлар, янгича талқинлар ;

- педагогик технологиянинг инновацион метод ва усулларидан дарсларда

фойдаланиш;

- Давлат (ўзбек) тили фанини ўқитиш методикасининг ютуқлари ва

келажакда ўқитишни такомиллаштириш йўлларини;

- дарс жараѐнини натижавийликка асосланиб режалаштириш;

- методика бўйича соҳанинг етакчи ва амалиѐтчи мутахасасислари билан

ҳамкорликда иш олиб бориш;

8

- таълимга оид меъѐрий ҳужжатлардаги янгиликларни мавзулар

мазмунига сингдириб ўқитиш методикасини;

- тилшунослик бўлимларини рус тили (қардош тиллар) билан қиѐслаб

ўқитиш методикасини;

- Давлат (ўзбек) тили дарсларида ўқувчиларнинг компетенцияларини

шакллантиришга қаратилган таълим технологияларини;

- Давлат (ўзбек) тили фанидан дарс ишланмасини яратиш, дарснинг

технологик харитасини ишлаб чиқиш ва лойиҳалаштириш;

- ўқувчилар оғзаки нутқи ва ѐзма саводхонлигини оширишда матн

яратиш методикасини билиш каби билимларга;

- ўқувчиларнинг мустақил фаолиятларини ташкил қилиш ва таъминлаш

йўллари;

- Давлат (ўзбек) тили дарсларида расм-матн (қўшик, шеър) устида ишлаш

ва кўргазмали қуролларни тайѐрлашда ўқувчилар билан ҳамкорликда ишлаш

методикаси;

- ўқитиш методикасига оид билимларни янгилаб бориш, кэнгайтириш

ҳамда амалий фаолиятда қўллашни;

- мактабда Давлат (ўзбек) тили дарсларини кузатиш ва таҳлил қилишнинг

янгича методларини билиш каби кўникмаларга;

- Давлат (ўзбек) тили фани хонасини жиҳозлаш талаб ва воситалар;

- Давлат (ўзбек) тили фани дарсларида бадиий матн билан ишлаш

методикаси;

- тингловчиларнинг турли педагогик технологиялар бўйича дарс

ишланмаларини таҳлил қилиш ва баҳолай олиш;

- дарс жараѐнида дидактик ўйинлардан фойдаланиш;

- Давлат (ўзбек) тили дарсларида расм-матн (қўшик, шеър) устида ишлаш

ва кўргазмали қуролларни тайѐрлашда ўқувчилар билан ҳамкорликда ишлаш

методикаси;

- мактабда Давлат (ўзбек) тили бўйича синфдан ва мактабдан ташқари

машғулотлар ҳамда тўгарак ишларни режалаштириш, ташкил этишда

замонавий методикадан фойдаланишни билиш бўйича малакагаларга;

- Давлат (ўзбек) тили дарсларини ўқитишда замонавий АКТ ва

ОАВлардан унумли фойдаланиш методикаси;

- методика бўйича илғор хорижий тажрибаларни билиши ва замон

янгиликларини тез илғаб олиши ҳамда таълимда қўллай олиш;

- Давлат (ўзбек) тили дарсларида тил ва нутк кўникмаларини назорат

қилиш, ѐзма ишларни ўтказиш, мураккаб мавзулар бўйича тестлар тузиш

ҳамда уларни қўллаш методикаси;

9

- Давлат (ўзбек) тили дарсларида тил ва нутк кўникмаларини назорат

қилиш, ѐзма ишларни ўтказиш, мураккаб мавзулар бўйича тестлар тузиш

ҳамда уларни қўллаш методикаси;

- Давлат (ўзбек) тили дарсларида интернет, мультимедия электрон

дарсликлардан фойдаланишда замонавий педогогик технология методлари,

расмли анимациялар, гипер текст билан ишлаш орқали ўқувчилар билимини

бойитиш методикасини ўргата олиш;

- Давлат (ўзбек) тилини ўқитиш жараѐнида ахборот манбаларидан,

интернетдан, матбуот, телевидение, радио, аудио-видео воситалардан унумли

фойдаланиш имкониятлари ва методлари бўйича билим, малака ва

кўникмаларини такомиллаштиришлари, бу соҳадаги янгиликларни улардан

амалиѐтда самарали фойдаланиш даражаси бўйича компетенцияларини

шакллантириши лозим.

Модулни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар

―Давлат (ўзбек) тили фанини ўқитиш методикаси‖ ўқув модули маъруза

ва амалий машғулотлар шаклида олиб борилади.

Курсни ўқитиш жараѐнида таълимнинг замонавий методлари, педагогик

технологиялар ва ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилиши

назарда тутилган:

-маъруза дарсларида замонавий компьютер технологиялари ѐрдамида

презентацион ва электрон-дидактик технологиялардан;

-ўтказиладиган амалий машғулотларда техник воситалардан, экспресс-

сўровлар, тест сўровлари, ақлий ҳужум, гуруҳли фикрлаш, кичик гуруҳлар

билан ишлаш, дарс жараѐнининг ўзида таниқли тилшунослар олим ва фан

номзодлари билан жонли мулоқот ўрнатиш, граф органазерлар, мультимедиа

воситалари ва бошқа интерактив таълим усулларини қўллаш назарда

тутилади.

Модулининг ўқув режадаги бошқа модуллар билан боғлиқлиги ва

узвийлиги

―Давлат (ўзбек) тили фанини ўқитиш методикаси‖ ўқув модули мазмуни

ўқув режадаги ―Давлат (ўзбек) тили фанини ўқитишда замонавий ѐндошувлар

ва инновациялар‖ ўқув модули ва ―Танлов ўқув модули‖ билан узвий боғлаган

ҳолда ўтилиши педагогларнинг касбий педагогик тайѐргарлик даражасини

оширишга хизмат қилади.

10

Модулнинг услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги

Асосий қисмда (маъруза) ўқув модулининг мавзулари мантиқий кетма-

кетликда келтирилади. Ҳар бир мавзунинг моҳияти асосий тушунчалар ва

тезислар орқали очиб берилади. Бунда мавзу бўйича тингловчиларга

етказилиши зарур бўлган билим ва кўникмалар тўла қамраб олиниши керак.

Асосий қисм сифатига қўйиладиган талаб мавзуларнинг долзарблиги,

уларнинг иш берувчилар талаблари ва ишлаб чиқариш эҳтиѐжларига мослиги,

мамлакатимизда бўлаѐтган ижтимоий-сиѐсий ва демократик ўзгаришлар,

иқтисодиѐтни эркинлаштириш, иқтисодий-ҳуқуқий ва бошқа соҳалардаги

ислоҳотларнинг устувор масалаларини қамраб олиши ҳамда фан ва

технологияларнинг сўнгти ютуқлари эътиборга олиниши тавсия этилади.

Модулнинг таълимдаги ўрни

Тингловчилар ―Давлат (ўзбек) тили фанини ўқитиш методикаси‖ ўқув

модулини ўзлаштириш орқали Давлат (ўзбек)тили ўқитишнинг замонавий

методикасини ўрганиш, амалда қўллаш ва баҳолашга доир касбий

компетентликка эга бўладилар.

4.2.“ Давлат (ўзбек) тили фанини ўқитиш методикаси” ўқув модули

бўйича соатлар тақсимоти

№ Ўқув модули мавзулари

Ҳам

ма

си

Жам

и ў

қу

в

юк

ла

ма

си

Жумладан

Му

ста

қи

л

та

ъл

им

на

зар

ий

ам

ал

ий

кў

чм

а

маш

ғул

от

1. Янги таҳрирдаги ДТС, ўқув

дастурлари, дарсликлар шарҳи 2 2 2

2.

Тил таълими методлари ва

методологияси. Замонавий таълим

методлари ва педагогик

технологиялар. Ноанъанавий дарс

шакллари.

8 8 4 4

3.

Давлат (ўзбек) тили дарсларида

интерфаол таълим шаклларини

қўллаш. Уларнинг афзалликлари ва

камчиликлари.

6 4 4 2

11

4.

Ўзбек тили дарсларида ўқувчиларнинг

компетенцияларини шакллантиришга

қаратилган таълим технологиялари

Ўзбек тили фанидан дарснинг

технологик харитасини ишлаб чиқиш

ва лойиҳалаштириш.

4 4 4

5. Халк оғзаки ижоди намуналарини

ўқитиш методикаси 6 6 2 4

6. Дидактик материал ва ўйинлардан

фойдаланиш 6 4 4 2

7.

Дарс жараѐнида АКТ, электрон

дарслик, электрон қўлланма ва

мультимедиа иловаларидан

фойдаланиш методикаси

6 6 2 4

8. Дарсдан ташқари ишларни ташкил

этиш 6 6 2 4

9. Фан хонасини замонавий талаблар

асосида жиҳозлаш 2 2 2

10. Кўчма дарс. Ўзбек тили дарсларини

кузатиш ва таҳлил этиш методикаси 4 4 4

11.

Кўчма машғулот.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар

Академияси Алишер Навоий

номидаги давлат Адабиѐт музейи

фаолияти билан танишиш

4 4 4

Жами 54 50 14 28 8 4

НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ

1-мавзу. Янги таҳрирдаги ДТС, ўқув дастурлари, дарсликлар шарҳи.

Компетенциявий ѐндашув асосидаги давлат таълим стандартлари. Янги

таҳрирдаги ўқув дастурлари ва дарсликлар шарҳи. Таянч ва фанга доир

компетенциялар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги

187-сонли ―Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат

таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида‖ги қарорининг мазмун моҳияти.

Янги авлод дарсликларининг босқичма-босқич яратилиб амалиѐтга татбиқ

этилиши.

12

Ўзбек тили фанини ўқитишда янги педагогик технологияларнинг ўрни ва

аҳамияти. Таълим-тарбия жараѐни сифати ва самарадорлигини ошириш

келгуси тараққиѐтимизнинг асоси.

2-мавзу. Тил таълими методлари ва методологияси. Замонавий

таълим методлари ва педагогик технологиялар. Ноанъанавий дарс

шакллари.

Дарс самарадорлигини оширишда таълим технологиялари ва интерфаол

методларнинг аҳамияти. Таълимий-уйин технологиялари. Мактаб дарсларида

интерфаол услублардан фойдаланиш услубиѐти ва уларни ўқувчиларнинг

билим, кўникма ва малакаларини оширишдаги ҳамда ўзлаштириш

даражасини аниклашдаги аҳамияти. Дарс самарадорлигини оширишда

таълим технологиялари ва интерфаол методларнинг аҳамияти. Мактаб

дарсларида интерфаол услублардан фойдаланиш услубиѐти ва уларни

ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини оширишдаги ҳамда

ўзлаштириш даражасини аниклашдаги аҳамияти.

5-мавзу. Халк оғзаки ижоди намуналарини ўқитиш методикаси.

Халқ оғзаки ижодининг халқ, миллат қадриятлари қаторидаги ўрни. Халқ

оғзаки ижоди намуналари маҳорат, ақлий (фикрий) кашфиѐт намуналарининг

бадиий ифодаси эканлиги. Халқ достонларини ўқитишда матнни қисмларга

бўлиб ўрганиш, қаҳрамонларнинг шахсий фазилат ва ички кечинмалари, турли

ҳаѐтий вазиятлардаги ҳолатларни таҳлил қилиш ва баҳо беришга ўргатиш.

Халк оғзаки ижоди намуналарини ўқитишда замонавий метод ва усуллардан

фойдаланиш.

7-мавзу. Дарс жараѐнида электрон дарслик, электрон қўлланма ва

мультимедиа иловаларидан фойдаланиш методикаси.

Электрон дарслик - компьютерга мослаштирилган дарслик. Электрон

дарсликларга қўйиладиган педагогик-дидактик талаблар. Ахборот

технологиялари асосида ишлаб чиқилган электрон дарсликларнинг (ЭД)

таркибий қисмлари. Электрон қўлланма ва мультимедиа иловалари ҳақида

маълумот.

8-мавзу. Дарсдан ташқари ишларни ташкил этиш методикаси.

Дарсдан ташқари машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш. Тадбирлар

чоғида ўқувчиларнинг нутқини ўстириш ва ўзбек тилини ўқитиш

самарадорлигини ошириш омиллари. Тадбирларда миллий истиклол

мавкураси ва ғоялар тарбиясини амалга ошириш. Тадбирларда ўқувчиларнинг

умуминсоний маънавиятини янада бойитиш. Дарсдан ташқари тадбирлар

орқали ўқувчиларни ўзбек халқининг маданияти, урф-одатлари, мусиқаси

13

билан якиндан таништириш.Мактабда ўзбек тили бўйича синфдан ва

мактабдан ташқари машғулотлар ҳамда тўгарак ишларни режалаштириш.

9-мавзу. Фан хонасини замонавий талаблар асосида жиҳозлаш.

ДЦ талаблари асосида Давлат (ўзбек) тили фани хонасини жиҳозлаш.

Давлат тилига оид норматив ҳужжатлар билан ишлаш механизми. Фан

кабинетининг замонавий талабларга мос келиши. Техника воситаларидан,

ўқув материалларидан фойдаланишда ўқитувчининг маҳорати. Фан

методбирлашма аъзоларининг бурчлари, ҳуқуқлари ва вазифалари.

Кўргазмали қуролларни тайѐрлашда ўқитувчи ва ўқувчилар билан ишлаш

методикаси.

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР

3-мавзу. Давлат (ўзбек) тили дарсларида интерфаол таълим

шаклларидан фойдаланиш.

Интерфаол таълим турлари. Интерфаол методларни машғулот мақсадига

мувофиқ танлаш. Интерфаол методларнинг педагогик ва психологик

хусусиятлари. Интерфаол методларни қўллашнинг дарс самарадорлигини

оширишга ѐрдам бериши

4-мавзу. Ўзбек тили дарсларида ўқувчиларнинг компетенцияларини

шакллантиришга қаратилган таълим технологиялари.

(Методлар-маъруза,ҳикоя,намойиш, кўрсатиш, китоб билан ишлаш,

лаборатория методи, машқ, амалий иш методи, видеометод, суҳбат, баҳс, ақлий

ҳужум, таълимий ўйин, муаммоли масалалар ва вазиятлар методи, Кейс-стади,

ўқув лойиҳалар методи, пинборд ва бошқ.

Дарс шакллари - маъруза, семинар, амалий машғулот, лаборатория

машғулоти, мустақил иш, кундузги, масофавий, оммавий жамоавий,

гуруҳларда ишлаш, якка тартибда ва бошқ.

Дарс ўтиш воситалари-диапроектор, графопроектор, доска-блокнот,

доска-стенд, флипчарт, видеофильмлар, ѐзув тахтаси, модел, муляжлар,

график, диаграммлар, намуналар, чизма, схема, иш варақаси, эслатма, назорат

варағи, ўқув топшириғи, матнлар ва бошқ.

Граф ораганайзерлар (график ташкил этувчилар) – фикрий

жараѐнларни кўргазмали тақдим этиш воситаси.(Инсерт, нилуфар гули,

тоифалаш жадвали, ―Ассисмент‖ технологияси, концептуал жадвал,

кроссвордлар, жадваллар, схемалар, диаграммалар ва бошқ.)

Дарс ўтиш усуллари- ―Кетма-кет‖, ―Реклама‖, ―Танла ва жавоб бер‖,

―Топ ва бўя‖, ―Ғоялар ҳужуми‖, ―Детектив‖, ―Топқирлар‖, ―Шарқона одоб‖,

14

―Олтин тож‖, ―Бегонани топ‖, ―Пинворд‖, ―Шарада-шеърий жумбоқ‖

―Навбатчи ҳарф‖, ―Тўхтаб ўқиш‖ ва бошқ усулларидан фойдаланиш)

Ўзбек тили фанидан дарснинг технологик харитасини ишлаб чиқиш ва

лойиҳалаштириш. Дарс –таълим мазмунининг асосий воситаси ҳисобланади.

Технологик харита-дарснинг муваффақияти. Дарс мақсадларининг тўғри

белгиланиши. Таълимнинг натижавийликка асосланиши. Дарс мавзусининг

тўғри лойиҳалаштирилиши, унинг мазмунини белгилаб беради.

5-мавзу. Халк оғзаки ижоди намуналарини ўқитиш методикаси.

Адабий мавзуларни ўтишда халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланиш.

Халқ оғзаки ижоди намуналарини ўтишда АКТдан унумли фойдаланиш. Халқ

оғзаки ижодини ўтишда замонавий дарс ўтиш воситаларининг ўрни.

(Граф ораганайзерлар (график ташкил этувчилар) – фикрий

жараѐнларни кўргазмали тақдим этиш воситаси.(Инсерт, нилуфар гули,

тоифалаш жадвали, ―Ассисмент‖ технологияси, концептуал жадвал,

кроссвордлар, жадваллар, схемалар, диаграммалар ва бошқ.)

Дарс ўтиш усуллари- ―Кетма-кет‖, ―Реклама‖, ―Танла ва жавоб бер‖,

―Топ ва бўя‖, ―Ғоялар ҳужуми‖, ―Детектив‖, ―Топқирлар‖, ―Шарқона одоб‖,

―Олтин тож‖, ―Пинворд‖, ―Шарада-шеърий жумбоқ‖, ―Тўхтаб ўқиш‖ ва бошқ)

6-мавзу. Дидактик материал ва ўйинлардан фойдаланиш

Адабий таълимда дидактик ўйинларнинг ўрни ва аҳамияти. Ўйин

турлари ва улардан фойдаланиш технологияси. Ўйин-машқлар ҳар доим

ўқувчининг маълум бир фаолиятга бўлган қизиқишини орттиради.

Дарс жараѐнида (―Қор парчаси‖, ―Ролли ўйин‖, ―Дамино‖, ―Изла ва топ‖,

―Мультфильмда менинг овозим‖, ―Сўздан сўз яса‖, ―Ким ошди‖ ва бошқ.)

қизиқарли ўйинлардан фойдаланиш. Турли ўйинли-машқ жараѐнида

ўқувчиларда таянч компетенцияларни шакллантириш. Дарс жараѐнларида

дидактик ўйинлардан фойдаланиш технологияси. Замонавий АКТлари

ѐрдамида дидактик ўйинларни ўтказиш йўллари. Дидактик ўйинлардан иборат

бўлган дарс ишланмасини яратиш. Ролли ўйин, тафаккур ўйини, ишбоп ўйин

ва бошқ.

7-мавзу. Дарс жараѐнида ахборот коммуникацион технологиялари,

электрон дарслик, электрон қўлланма ва мультимедиа иловаларидан

фойдаланиш методикаси.

Интернет тармоғидан давлат (ўзбек) тили фанига оид таълим сайтлари,

порталлари ва ўқув ресурсларидан фойдаланиш. Электрон дарсликнинг

қулайликларидан фойдаланиш. Компьютер амалий дастурлари ѐрдамида дарс

такдимотлари ва кўргазмали ўқув ресурсларини яратиш. Электрон

қўлланмалардан фойдаланиш. Ўқув жараѐнини замонавий ахборот-

15

коммуникация технологиялари, ускуналари (интерфаол дисплей, доска ва

панеллар, проектор ва бошкалар) ҳамда воситалари ѐрдамида самарали

ташкил этиш. Замонавий АКТ ѐрдамида дарс ўтишнинг янгича шакллари,

воситалари ва метод, усуллардан фойдаланиш. Замонавий метод, усул ва граф

органайзерлардан дарс жараѐнида фойдаланиш. Мультимедиа иловалари, тест

ва тарқатма материаллар тайѐрлаш методикаси.

8-мавзу. Дарсдан ташқари ишларни ташкил этиш методикаси. (2

соат)

Дарсдан ташқари тадбирларни тайѐрлашда АКТларидан фойдаланиш.

Тадбир сценарийсини тайѐрлаш методикаси. Тадбирларнинг натижавийлигини

ўрганиш методикаси.

КЎЧМА МАШҒУЛОТ

10-мавзу. Намунали умумтаълим мактабларида дарс кузатиш ва таҳлил

этиш. (4 соат )

Мактабда давлат (ўзбек) тили дарсини кузатиш ва дарсда фойдаланган

замонавий педагогик технологияларни ўрганиш, дарснинг ижобий, салбий

жиҳатларини таҳлил қилиш. Дарс таҳлилининг ижобий натижалари. Дарс

таҳлил қилиш маданияти, "Фидбек" инстурументидан фойдаланиш. Ижодкор

ўқитувчилар билан тажриба алмашиш йўл-йўриқлари.

11. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Алишер Навоий

номидаги давлат Адабиѐт музейи фаолияти билан танишиш

Олий таълим муассасаси ѐки ижтимоий соҳа ташкилоти (илмий-тадқиқот

муассасалари, адабиѐт ва санъат музейлари, уй-музейлар, Ёзувчилар уюшмаси

ва унинг жойлардаги бўлимлари)да фаннинг долзарб масаласига бағишланган

мавзудаги семинар-тренингда иштирок этиш. Ўқув машғулотини кузатиш.

Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот

ишлари билан танишиш.

Изоҳ: Мазкур машғулот (4 соат) олий таълим муасасаларида кўчма

машғулот (очиқ дарслар) тарзида ўтказилади.

Мазкур машғулот олий ўқув юрти, умумий ўрта таълим муасасалари ва

ижтимоий соҳа ташкилотларида кўчма машғулот (очиқ дарс, тренинг,

конференция ва давра суҳбатлари, семинар) тарзида ўтказилади. Унда

ўтказилган машғулотларни тегишли мезонлар асосида таҳлил қилиш орқали

ўқитувчиларнинг илғор педагогик тажрибаларни ўрганиши, илм-фандаги ва

методикадаги янгиликлар билан танишиши таъминланади. Бу жараѐнга

кўчма машғулот ташкил қилинган мактаб ўқитувчиларини жалб этиш,

уларнинг дарсларини таҳлил қилиш орқали уларга методик ѐрдам кўрсатиш

16

ҳам кўзда тутилади. Машғулот натижаси сифатида очиқ дарсни кузатиш ва

таҳлил қилиш варағи тўлдирилади ва малака ишига илова қилинади.

ЎҚИТИШ ШАКЛЛАРИ

Мазкур ўқув модули бўйича қуйидаги ўқитиш шаклларидан

фойдаланилади:

- маърузалар, амалий машғулотлар (маълумотлар ва технологияларни

англаб олиш, ақлий қизиқишни ривожлантириш, назарий билимларни

мустаҳкамлаш);

- давра суҳбатлари (кўрилаѐтган топшириқлар ечимлари бўйича таклиф

бериш қобилиятини ошириш, эшитиш, идрок қилиш ва мантиқий хулосалар

чиқариш);

- баҳс ва мунозаралар (топшириқлар ечими бўйича далиллар ва асосли

аргументларни тақдим қилиш, эшитиш ва муаммолар ечимини топиш

қобилиятини ривожлантириш).

- кўчма машғулот (олий таълим муассасаларига ташриф буюриб,

орттирилган тажрибани таълим муассасаларида қўллаш бўйича профессор

ўқитувчилардан йўналиш оладилар).

МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАЗМУНИ

Ўқув модулида ўрганилган материаллар асосида ―Давлат (ўзбек) фанини

ўқитиш методикаси‖ мавзусида мустақил иш бажарилади. У асосида малака

ишининг кириш қисми тайѐрланади.

17

18

“Жонли мулоқот” методи (муаллиф Б.А.Супиева)

Ўқув- тарбиявий жараѐнда мазкур усулни қўллашдан мақсад:

1) ўқувчилар томонидан мавзуни пухта ўзлаштиришга эришиш;

2) ҳамкорликда фаол ишлашни шакллантириш;

3) маълум вазиятларни бошқаришни ўргатиш;

4) ўқувчиларнинг бадиий китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш;

5) ўқувчиларда таянч ва фанга доир компетенцияларни шакллантириш.

Яъни:

- жамиятда ўзаро мулоқотга киришиш учун она тили ва бирорта хорижий

тилни мукаммал ўзлаштириш ҳамда мулоқотда самарали фойдалана олиш;

- ўз фикрини аниқ ва тушунарли баѐн қила олиш, мавзудан келиб чиқиб

саволларни мантиқан тўғри қўя олиш ва жавоб бериш;

- ижтимоий мослашувчанлик, ўзаро мулоқотда муомала маданиятига амал

қилиш, жамоавий ҳамкорликда ишлай олиш;

- мулоқотда суҳбатдош фикрини ҳурмат қилган ҳолда ўз нуқтайи

назарини ҳимоя қила билиш, уни ишонтира олиш;

- турли зиддиятли вазиятларда ўз эҳтиросларини бошқариш, муаммо ва

келишмовчиликларни ҳал этишда зарур (конструктив) бўлган қарорларни

қабул қила олиш шаклланади.

Нутқий компетенция:

- тинглаб тушуниш: суҳбатдош нутқини, эшитилган ва эшиттирилган

нутқни, тингланган нутқдаги асосий ахборотни тушуниш.

- гапириш: жонли мулоқотда ўзини таништириш, мурожаат этиш,

маълумот олиш ва бериш, ўзгалар фикрини қисқача шарҳлаш, муҳокамада

иштирок этиш, муҳокамада ўз шахсий қарашлари ва фикрларини билдириш

шаклланади.

Усулни қўллашда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:

а) ўқувчилар икки гуруҳга бўлинади;

б) компютер юқори тезликдаги интернетга уланиб (камида 1 мб/с), ―Imo‖

va ―Viber‖ дастурлари ишга туширилади.

c) турли касб эгалари (ѐзувчи, санъаткор, шифокор…) билан ―Вебкамера‖

ѐрдамида алоқа ўрнатилади; (ўқитувчи улар билан олдиндан келишиб олган

бўлади, ҳамда дарс ишланманинг бир нушасини уларга ҳам бериб қўяди)

д) дарс жараѐнида ўқувчилар мониторда улар билан жонли эфирда

мулоқотга киришадилар.

Кутилаѐтган натижа: ушбу усул ўқувчиларнинг назарий билимларини

кенгайтириб, амалиѐтда мустақил ва самарали фойдалана олиш

кўникмаларини ҳосил қилади ва ижтимоий фаолликни шакллантиради. Етук

19

ахлоқий сифатларни таркиб топтириб, теран ва соғлом фикр юритишга

ўргатади.

“Жонли мулиқот” усули бўйича берилган тақризлардан

1. ―Мазкур дарс менда катта таассурот қолдирди. Аввалига мен ҳам бироз

ҳаяжонландим, кейинчалик эса аста –секин мослашиб олдим. Ўқувчилар

билан масофадан туриб жонли мулоқот ўрнатиш ҳам ўқитувчининг, ҳам шоир

ва ѐзувчилар, олим ва таниқли мутахассисларнинг вақтини тежаб, ўз иш

жойида турли таълим муассасаларига ―ташриф‖ буюришига кўмаклашар экан.

Шу боисдан мазкур усулда дарс ва учрашувларни ташкил этиш, замонавий

ахборот технологиялари имкониятларидан унумли фойдаланиш мақсадга

мувофиқ. Айтганча, яна бир муҳим жиҳат – ижодкорнинг бугунги ўқувчилар

билан мулоқотда бўлишида ҳам бу асқотади‖.

Турсунбой Адашбоев- таниқли болалар шоири (Маърифат, 2011-йил 13-

апрел)

20

“МУАММОЛИ ВАЗИЯТ” МЕТОДИ (МУАЛЛИФ Л.В.ГОЛИШ)

“МУАММОЛИ ВАЗИЯТ”

Мазкур метод - таълим олувчиларда муаммоли вазиятларнинг сабаб

ва оқибатларини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ечимини топиш бўйича

кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.

«МУАММОЛИ ВАЗИЯТ» методининг тузилмаси

Муаммоли вазият тавсифи

берилади

Гуруҳлар муамммоли вазиятнинг келиб

чиқиш сабабларини аниқлайдилар

Гуруҳлар муаммоли вазиятнинг

оқибатлари тўғрисида фикр юритадилар

Гуруҳлар муаммоли вазиятни ечиш

йўлларини ишлаб чиқадилар

Тўғри ечимлар танлаб олинади

21

“Баҳс-мунозара” методи

“БАҲС -МУНОЗАРА” методи- бирор мавзу бўйича таълим олувчилар

билан ўзаро баҳс-мунозара ва фикр алмашув тарзида ўтказиладиган методдир.

Баҳс-мунозара вақтида тингловчилар таълимдаги баъзи муаммо ва

камчиликлар бўйича фикр алмашадилар.

Мазкур методдан дарс пайтида фойдаланилганда тингловчиларнинг

педагогик компетенциялари шаклланади.

«БАҲС-МУНОЗАРА» методининг тузилмаси

“Интервью”машғулоти

Мақсад: тингловчиларнинг оғзаки нутқини ўстириш, мустақил

фикрлашга ўргатиш. Гуруҳ тингловчиларидан бири газета ѐки телевидение

мухбири сифатида танланади. Мухбирлар 1-гуруҳ 2-гуруҳдан, 2-гуруҳ 3-

гуруҳдан, 3-гуруҳ 1-гуруҳдан(тингловчилардан) интервью оладилар.

Муаммоли савол берилади

Турли фикрлар билдирилади

Фикр-мулоҳазалар тингланади

Фикр-мулоҳазалар таҳлил қилинади

Аниқ ва мақбул ечим танлаб олинади

22

Савол-жавоблар такрорланмаслиги керак.

Саволлар қуйидагича бўлиши мумкин:

1. Малака ошириш курсларида дарслар қандай ўтяпди?

2. Сиз замонавий ўқитувчи деганда нимани тушунасиз?

3. Сиз дам олиш кунингизни қандай ўтишини хоҳлайсиз?

Асосийси, тингловчи ўз фикрини асослаб бериши керак. Асосланмаган

фикр инобатга олинмайди.

Машғулот тугагач ўқитувчи томонидан якунланиб, гуруҳ тингловчилари

баҳоланади.

“Пинборд”- усули

(инглизчадан ―pin‖ мустаҳкамлаш, ―boord‖- тахта)

Ўтказиш тартиби. Доскага жадвал осилади. Ўқитувчи столи устига

сўзлар ѐзилган қоғозчалар тескари ҳолатда қўйилган бўлади. Ҳар бир гуруҳдан

биттадан тингловчи чиқиб шу қоғозчалардан бирини танлайди. Танлаган сўзи

мос келса, жадвалдаги ѐзувга мос келган катакка ѐпиштириб қўйилади ва шу

сўзни ўқиб маъносини изоҳлаб беради. Ушбу усул тингловчиларда тез

фикрлаш, уддабиронлик, ҳозиржавоблик ва дунѐқарашлари шаклланади.

Асосийси, тингловчиларда ўз фикрларини ѐқлаб чиқиш бўйича имконият

яратилади.

Афзалликлари: Тингловчиларни мустақил, мантиқий, танқидий

фикрлашга ўргатади. Ўрганилаѐтган мавзу бўйича тингловчиларнинг билим

орттириш ҳаракатларини рағбатлантиради.

Сўзлар қуйидагича бўлиши мумкин: Ахборот билан ишлаш, тинглаб

тушуниш, орфографика, коммуникатив компетенция...

Таянч компетенция Нутқий компетенция Лингвистик компетенция

Ахборот билан ишлаш Тинглаб тушуниш Орфографика

23

―Брифинг‖- (инг. briefing-қисқа) бирор-бир масала ѐки саволнинг

муҳокамасига бағишланган қисқа пресс-конференция.

Ўтказиш босқичлари:

1. Тақдимот қисми.

2. Муҳокама жараѐни (савол-жавоблар асосида).

Брифинглардан тренинг якунларини таҳлил қилишда фойдаланиш

мумкин. Шунингдек, амалий ўйинларнинг бир шакли сифатида қатнашчилар

билан бирга долзарб мавзу ѐки муаммо муҳокамасига бағишланган

брифинглар ташкил этиш мумкин бўлади. Ўқувчилар ѐки тингловчилар

томонидан яратилган мобил иловаларнинг тақдимотини ўтказишда ҳам

фойдаланиш мумкин.

“ФСМУ”– (фикр, сабаб, мисол, умумлаштириш) методи мунозарали

масалаларни ҳал этиш ҳамда ўқув жараѐнининг баҳс-мунозарали ўтказишда

қўлланилади, чунки бу технология талабаларни ўз фикрини ҳимоя қилишга,

эркин фикрлаш, ўз фикрини бошқаларга ўтказишга, очиқ ҳолда баҳслашишга

ҳамда шу билан бирга баҳслашиш маданиятига ўргатади. Бу метод янги

мавзуни чуқур ўрганишдан аввал талабаларнинг фикрлаш фаолиятини

жадаллаштириш ҳамда кенгайтириш учун хизмат қилиши мумкин.

Шунингдек, ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш, ўзлаштириш, умумлаштириш,

талабаларни шу мавзу бўйича тасаввурларини ѐзма шаклда, далил ва исботлар

билан ифодалашга ундайди.

24

“Бумеранг” технологияси

Бу технологияси тингловчиларни дарс жараѐнида, дарсдан ташқарида

турли адабиѐтлар, матнлар билан ишлаш, ўрганилган матариални ѐдида сақлаб

қолиш, сўзлаб бериш, фикрини эркин ҳолда баѐн эта олиш, қисқа вақт ичида

кўп маълумотга эга бўлиш ҳамда дарс мобайнида ўқитувчи томонидан барча

тингловчиларни баҳолай олишга қаратилган.

Мақсад-ўқув жараѐни мобайнида тарқатилган матариалларни

тингловчилар томонидан якка ва гуруҳ ҳолатида ўзлаштириб олишлари ҳамда

суҳбат-мунозара ва турли саволлар орқали тарқатма материллардаги матнлар

қай датажада ўзлаштирилганлиги назорат қилиш ва баҳолаш ҳамда ўқув

жақаѐни мобайнида ҳар бир тингловчи томонидан ўз баҳо (балл) ларини

эгалашга имконият яратишдан иборатдир.

Технологиянинг қўлланиши- амалий машғулотлар, семинар ѐки

лабиратория машғулотлари ҳамда суҳбат-мунозара шаклидаги дарсларда якка

тартибда, кичик гуруҳ ва жамоа шаклида фойдаланиши мумкин .

Машғулотда фойдаланиладиган воситалар. Тингловчи дарс жараѐнида

мустақил ўқишлари, ўрганишлари ва ўзлаштириб олишлари учун

мўлжалланган тарқатма материаллар (ўтилган мавзу ѐки янги мавзи бўйича

қисқа матнлар, суратлар, маълумотлар).

Машғулотни ўтказиш тартиби.

Ушбу технология бир неча босқичда ўтказилади:

тингловчилар кичик гуруҳларга ажратилади;

тингловчилар дарс (машғулот)нинг мақсади ва тартиби билан

таништирилади;

тингловчиларга мусрақил ўрганиш учун мавзу бўйича матнлар

тарқатилади;

берилган матн тингловчилар томонидан якка тартибда мустақил

ўрганилади;

ҳар бир гуруҳ аъзоларидан янги гуруҳ ташкил этилади;

янги гуруҳ аъзоларининг ҳар бири гуруҳ ичида навбати билан мустақил

ўрганган матнлари билан ахбарот алмашадилар, яъни бир-бирларига сўзлаб

берадилар, матнни ўзлаштириб олишга эришадилар;

берилган маълумотларни ўзлаштирилганлик даражасини аниқлаш учун

гуруҳ ичида ички назорат ўтказилади, яъни гуруҳ аъзолари бир-бирлари

билан савол-жавоб қиладилар;

янги гуруҳ аъзолари дастлабки ҳолатдаги гуруҳларига қайтадилар;

25

дарснинг қолган жараѐнида тингловчилар билимларини баҳолаш ѐки

тўплаган балларини ҳисоблаб боориш учун ҳар бир гуруҳда ―гуруҳ

ҳисобчиси‖ тайинланади;

тингловчилар томонидан барча матнлар қай даражада

ўзлаштирилганлигини аниқлаш мақсадида ўқитувчи тингловчиларга саволлар

билан мурожаат этадилар, оғзаки сўров ўтказадилар;

ҳар бир гуруҳ аъзоси томонидан гуруҳдаги матннинг мазмунини ҳаѐтга

боғлаган ҳолда биттадан савол тузилади;

гуруҳлар томонидан тайѐрланган саволлар орқали савол-жавоб ташкил

этилади (―гуруҳ ҳисобчилари‖ берилган жавоблар бўйича балларни ҳисоблаб

борадилар);

гуруҳ аъзолари томонидан тўпланган умумий баллар йиғиндиси асосида

ғолиб гуруҳ аниқланади.

26

Кластер технологиясини индивидуал ва гуруҳда ишлаганда қўллаш

мумкин.

Кластерларга ажратиш технологияси унча мураккаб эмас.

1. Катта ўлчамдаги қоғоз ѐки досканинг ўртасига очқич сўз ѐзилади.

2. Ўқувчилар хаѐлига келган ушбу сўз билан боғлиқ сўз ва жумлаларни

унинг атрофига ѐза бошлайдилар.

3. Янги ғоялар пайдо бўлиши билан хаѐлига келган сўзларни ҳам дарҳол

ѐзиб қўйишади.

4. Сўларни ѐзиш жараѐни ўқитувчи томонидан белгиланган вақт

тугагунча ѐки барча сўз ва ғоялар тугагунча давом этади.

Кластерлар технологиясини фойдаланиш учун бир қатор қоидаларга риоя

қилиш зарур:

1. Ҳаѐлга келган ҳамма нарсани фикрларнинг сифатига эътибор

бермасдан ѐзиб бориши.

2. Орфография ва бошқа омилларга эътибор бермаслик.

3. Вақт тугагунча, иложи борича тўхтамасдан ѐзиш.

4. Имкон даражасида кўпроқ боғланишлар ҳосил қилишга ҳаракат қилиш.

Ғоялар ва сўзлар сонини чеклаб қўймаслик.

“Кластер” усули

27

Методнинг мақсади: Мазкур метод ўқувчиларда янги ахборотлар

тизимини қабул қилиш ва билмларни ўзлаштирилишини енгиллаштириш

мақсадида қўлланилади, шунингдек, бу метод ўқувчилар учун хотира машқи

вазифасини ҳам ўтайди.

Методни амалга ошириш тартиби:

ўқитувчи машғулотга қадар мавзунинг асосий тушунчалари мазмуни

ѐритилган инпут-матнни тарқатма ѐки тақдимот кўринишида тайѐрлайди;

янги мавзу моҳиятини ѐритувчи матн таълим олувчиларга тарқатилади

ѐки тақдимот кўринишида намойиш этилади;

таълим олувчилар индивидуал тарзда матн билан танишиб чиқиб, ўз

шахсий қарашларини махсус белгилар орқали ифодалайдилар. Матн билан

ишлашда Ўқувчилар ѐки қатнашчиларга қуйидаги махсус белгилардан

фойдаланиш тавсия этилади:

Белгилар 1-матн 2-матн

3-

м

ат

н

―V‖ – таниш маълумот.

―?‖ – мазкур маълумотни тушунмадим, изоҳ

керак.

―+‖ бу маълумот мен учун янгилик.

―– ‖ бу фикр ѐки мазкур маълумотга қаршиман?

Белгиланган вақт якунлангач, таълим олувчилар учун нотаниш ва

тушунарсиз бўлган маълумотлар ўқитувчи томонидан таҳлил қилиниб,

изоҳланади, уларнинг моҳияти тўлиқ ѐритилади. Саволларга жавоб берилади

ва машғулот якунланади.

28

29

30

31

32

33

34

35

1-МАВЗУ. ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ ДТС, ЎҚУВ ДАСТУРЛАРИ,

ДАРСЛИКЛАР ШАРҲИ

Режа:

1. Умумтаълим босқичида ўқувчилар

компетенциясининг ДТС талабларига

мувофиқлик даражаси талаблари

2. Компетенциявий ѐндашувга

асосида тузилган янги ўқув дастурлари

мазмуни, уларга киритилган ўзгаришлар

ва улар асосида тақвим-режалар тузиш

3. Узвийлаштирилган ўқув дастури

бўйича дарсликка киритиладиган

ўзгартиришлар.

ЯНГИ МАВЗУНИНГ БАЁНИ

1. Умумтаълим босқичида ўқувчилар компетенциясининг ДТС

талабларига мувофиқлик даражаси талаблари

Таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларнинг бошланғич - 2-

4-синфларида давлат тили таълимидан ўқувчилар қуйидаги билим, кўникма ва

малакаларни эгаллашлари шарт (А1 даража)1:

- ўзбекча 650-700 та сўзни ўзлаштириш ва ўз нутқларида қўллай олиш;

- кундалик мулоқотга оид зарур сўзлар ва жумлаларнинг маъносини

тушуниш ва ўз нутқида қўллай олиш;

- фикр баѐн қилиш учун зарур бўлган айрим грамматик воситаларни ўз

ўрнида қўллай олиш;

- боғланишли нутқ элементларидан тўғри фойдаланган ҳолда содда матн

туза олиш;

- халқ оғзаки ижоди ҳамда болалар адабиѐти намуналаридан олинган

парчаларни ўқиб тушуна олиш ва шеърлардан ѐд айтиб бера олиш;

- 30-40 та сўздан иборат матн мазмунини тушуна олиш;

- муайян нутқий мавзулар доирасидаги суҳбатларни тушуниш ва унга ўз

муносабатини билдириш;

- ўрганилган мавзулардаги матнни 1 дақиқада 30-40 та сўзни ўқиш

тезлигида ўқий олиш;

- ўрганилган нутқ мавзулари бўйича мустақил равишда 3-4 та гап туза

олиш;

1 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ―Умумий ўрта таълимни давлат таълим стандартларини

тасдиқлаш тўғрисида‖ги Қарори, Ўзбек тили (таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактаблар учун)Т.,

1999 йил 16 август. Қаранг: ―Таълим тараққиѐти‖, ЎзР Халқ таълими вазирлигининг ахборотномаси, 1-махсус

сон, Т., ―Шарқ‖, 1999й., 250-255-бетлар.

36

- тинглаш ва ўқиш асосида 40-50 сўзли матннинг асосий мазмунини

матнга таянган ҳолда сўзлаб бериш;

- ҳажми 40-50 та сўздан иборат тингланган ѐки ўқилган матннинг асосий

мазмунини ѐзма равишда қисқача баѐн эта олиш;

- ҳажми 30-40 та сўздан иборат матн асосида диктант ѐзиш.

Таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларнинг 5-9-

синфларида давлат тили таълимида ўқувчилар қуйидаги билим, кўникма ва

малакаларни эгаллашлари шарт (А2 даража)2:

− морфология ва синтаксис бўлимига доир асосий тушунчаларни ҳамда

шу тушунчалар билан боғлиқ грамматик атамаларни билиш;

− сўзларнинг ѐзилиши, грамматик воситаларнинг сўзларга қўшилиши

билан боғлиқ имло қоидаларини билиш ва бу қоидаларга амал қилиш;

− гапларни, мураккаб синтактик бутунликларни мустақил равишда ўзаро

тўғри боғлай олиш;

− ўзбек мумтоз адабиѐтининг ҳамда ХХ аср замонавий ўзбек адабиѐти

намояндаларини билиш, уларнинг асарларидан намуналар айта олиш;

− айрим матнлар мазмунини ўз сўзи билан (асосий мазмунни қамраб

олган ҳолда) қайта ҳикоя қила олиш;

− матнни (бадиий асар, ҳикоя, илмий мақола, хабар) тўғри, равон,

тушуниб, бир дақиқада 130 сўз тезлигида ўқий олиш;

− бадиий асар (ѐки ундан олинган парча)ни, шеърни ифодали ўқий

олиш;

− ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналаридан (мақол, топишмоқ, қўшиқ,

матал) айта олиш;

− бадиий асарлар тимсолларига оғзаки ва ѐзма тавсиф бера олиш;

− ўрганилган мавзу доирасида ва расмларга қараб, ўз мустақил фикрини

15-20 гап билан изчил ва боғланишли монологик нутқ шаклида баѐн қила

олиш;

− 80-90 сўздан иборат матн асосида диктант ѐзиш;

− 120-130 сўзли матн асосида баѐн ѐза билиш;

− расмий иш қоғозлари (ариза, таржимаи ҳол, хат, эълон, мақола,

тушунтириш хати, ишонч қоғози)ни ѐза олиш.

Демак, ўзбек тилидан умумтаълим мазмунининг якунида, яъни 9-синфни

битирувчилар давлат тилидан қуйидаги билим ва малакаларга эга бўлган

бўлишлари зарур:

- ўқувчиларнинг ўзбек тилидаги нутқни тушуниши, оғзаки сўзлай

олиши, турли мавзуларда ўз фикрини эркин баѐн қила олиши ва бемалол

мулоқот юрита олиши ҳамда саводли ѐза олиш малакасига эга бўлиши;

- ўқувчиларнинг давлат таълим стандартларида белгилаб қўйилган

меъѐр даражасида сўз бойлигига эга бўлишлари, уларнинг ушбу сўзларни

нутқий конструкциялар таркибида муайян грамматик шаклда

2 Қаранг: Ўша китоб, 255-261-бетлар.

37

ўзлаштиришлари ва вазиятга мос равишда ўз нутқий фаолитларида қўллай

олиш малакаларини шакллантириш;

- машқлар ва адабий ўқиш учун берилган матнлар асосида ўқувчиларга

миллий истиқлол ғояларини сингдириш, ўз ватанига содиқ, комил инсонлар

бўлиб етишиши, халқимизнинг миллий қадриятларини яхши биладиган,

уларга ҳурмат назари билан қарайдиган, аждодларимиз меросларини

қадрлайдиган, ўз мустақил фикрига эга бўлган ҳар томонлама етук билимдон

ѐшларни тарбиялаш зарур бўлади.

Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни

бажариш кўзда тутилади:

- таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларда ўзбек тили

фанини ўқитишда, аввало, таълим босқичлариаро узлуксизликка амал қилиш,

яъни 5-синф учун режалаштирилган ўқув дастури 4-синф ўқув дастурининг

тадрижий давоми ва айни пайтда 6-синф учун асос бўлишига эришиш, бунда

мавжуд қайтариқ ва такрорларнинг олдини олиш;

- мавзулараро изчиллик ва узвийлик тамойилига тўлиқ риоя қилиш,

яъни нутқий мавзулар, грамматик мавзулар ҳамда адабий ўқиш

материалларининг муайян изчилликда ва ўзаро узвий боғлиқликда

берилишига эришиш;

- машқларда берилган терма гаплар, матнлар ва адабий ўқиш

материалларининг ўқувчиларнинг ѐш хусусиятларига мос бўлишини

таъминлаш, уларнинг осондан қийинга, оддийдан мураккабга томон тадрижий

ўстириб борилишига эътибор қаратиш;

- ўзбек тили таълимини қизиқарли тарзда ташкил этиш, илғор педагогик

технологиялар ва замонавий ахборот ва техника воситаларидан самарали

фойдаланишга қаратилган машқлар тизимини яратиш ва дарс ишланмаларида

уларни ўтиш йўлларини кўрсатиб бериш;

- матнлар бўйича ва машқ топшириқларининг оддийдан мураккабга,

маълумдан номаълумга қараб ўстириб бориш, турли ижодий ва вазиятли

топшириқлар бериш орқали ўқувчиларни мустақил фикрлашга, ҳар бир

мавзуга ижодкорлик билан ѐндашишга ўргатиш.

Умумтаълим босқичи учун ―Ўзбек тили‖ дарсликлари ушбу талабларга

мос ҳолда яратилишига жиддий эътибор қаратилмоқда.

2. Компетенциявий ѐндашувга асосида тузилган янги ўқув

дастурлари мазмуни, уларга киритилган ўзгаришлар ва улар асосида

тақвим-режалар тузиш.

Умумтаълим мактабларида ўзбек тили таълими мазмуни ва талаблари.

―Ўзбек тили‖ фанидан ўқув дастури таълим бошқа тилларда олиб бориладиган

умумтаълим мактабларининг 2-9-синфлари ўқувчилари давлат таълим

стандартининг А1, А2 даражаси талаблари асосида тузилган. ДТСнинг А1

даражаси умумий ўрта таълимнинг бошланғич – 2-4-синфлари, А2 даражаси –

5-9-синфлари учун меъѐр ҳисобланади. Ушбу таълим босқичлари

38

битирувчилари ДТСнинг ушбу даражалари учун қўйилган талабларга жавоб

беришлари шарт. Шундан келиб чиқиб, ҳар бир таълим босқичи учун таълим

мазмуни узвийлик, узлуксизлик асосида тақсимланган.

Таълим бошқа тилларда олиб бориладиган умумтаълим мактаблари-

нинг рус гуруҳларида ўзбек тили коммуникатив-нутқий тамойилда иккинчи

тил сифатида ўқитилади. Шунинг учун таълим мазмунида асосий диққат-

эътибор нутқий ва тил компетенциясига қаратилган бўлиб, ўқувчилар ўзбек

тилидан эгаллайдиган лингвистик билимлари воситасида кундалик турмуш,

табиат ва жамият, ижтимоий-маданий ҳаѐт ҳамда мутахассислик соҳаларида

оғзаки ва ѐзма эркин мулоқот юритиш кўникма ва малакаларини

шакллантириш кўзда тутилади. Ўқув дастурида фан юзасидан белгиланган

таълим мазмуни ўқувчиларнинг ѐши ва психофизиологик хусусиятлари ҳамда

таълим тури талабларидан келиб чиқиб белгиланган ва узлуксизлик ва

узвийлик тамойилларига тўлиқ жавоб беради.

Бошланғич таълимда асосан ўқувчиларнинг луғат бойлиги устида

ишлаш, ўзбек тилини амалий эгаллаш кўникмаларини ҳосил қилишдан

иборатдир. Шундан келиб чиқиб, 2-4-синфлар ўқув дастурида муайян нутқий

мавзулар бўйича луғат, нутқ намуналари, тинглаб тушуниш ва сўзлаш,

ўқиш ва ѐзиш амаллари устида ишлаш кўзда тутилган.

Ўрта умумий таълимда (5-9-синфлар) ўзбек тили юзасидан назарий

билимлар ҳам бериш, ўқувчиларга сўз таркиби ва ясалиши, сўз туркумлари ва

уларнинг ўзгариши, сўзларнинг ўзаро боғланиш ва сўз бирикмаси ҳамда гап

тузиш қонуниятларини ўргатиш кўзда тутилади. Ушбу таълим босқичи

битирувчилари ўзбек тилида сўзларни ўзаро тўғри боғлаб, гап туза олиши ва

нутқнинг диалогик ва монологик шаклларида эркин мулоқот юрита олиши

лозим. Шунга кўра ўқув дастурида синфлар кесимида ҳар бир нутқий мавзу

доирасида бериладиган лексик минимум (таянч сўзлар ва бирикмалар),

грамматик минимум (сўз шакллари ва грамматик билимларнинг аниқ

чегараси), муомала одоби, адабий ўқиш ва иш қоғозларини ѐзиш юзасидан

берилиши кўзда тутилган маълумотлар аниқ кўрсатиб қўйилди. Ушбу

материаллар таълим мазмуни ҳамда ўқувчиларнинг ѐши ва психофизиологик

хусусиятларидан келиб чиқиб ўзгариб боради. Жумладан, 5-6-синфларда

мавзулар лексика (лексик минимум), грамматика (грамматик минимум),

муомала одоби, адабий ўқиш; 7-9-синфларда эса лексика (лексик минимум),

грамматика (грамматик минимум), иш қоғозларини ѐзиш ва адабий ўқиш

сифатида тақсимланди. Бунда лексик минимум ҳар бир нутқий мавзу бўйича

белгиланган таянч сўз ва бирикмалар ҳамда нутқий қурилмалардан,

грамматик минимум эса берилиши керак бўладиган билимлар мажмуидан

ташкил топди. Лексик-грамматик минимумнинг босқичма босқич

узлуксизлик ва узвийлик тамойилида берилиши таъминланди. 5-8-синфларда

тилнинг морфология сатҳига оид билимлар, 9-синфда эса сўз бирикмаси ва

содда гап синтаксисига оид билимларни изчиллик асосида ўстириб бориш

кўзда тутилди. Грамматик билимларини изчилликда бериш уларнинг

39

моҳиятини тушуниш ва мустаҳкамлаб бориш имкониятини юзага келтиради.

Ушбу билимларни тинглаб тушуниш, ўқиш, сўзлаш ва ѐзиш амаллари

воситасида муайян нутқий мавзуларда ҳамда турли вазиятларда амалий қўллаб

боришни ўргатиш орқали ўқувчиларда нутқий, лингвистик, социолингвистик

ва прагматик компетенцияларни ҳосил қилишга эришиш кўзда тутилади.

Ўқувчиларда ижтимоий-маданий компетенцияларни ҳосил қилишда

муомала одоби ва адабий ўқиш бўйича бериладиган материалларнинг ўрни

ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Муомала одоби ва адабий ўқиш бўйича

бериладиган материаллар ҳам ўқувчиларнинг ѐши ва психофизиологик

хусусиятлари ҳамда таълим тури талабларидан келиб чиқиб белгиланди.

Жумладан, 5-синфда адабий ўқиш учун эртак, шеър, топишмоқ, тез айтишлар

киритилган бўлса, 6-7- синфларда ҳикоялар, ривоят ва шеърий асарлар, ўзбек

болалар адабиѐти намуналари, 8-9-синфларда эса ўзбек ѐзувчиларининг

асарларидан парчалар устида ишлаш режалаштирилди. Ўқув дастурида ҳар

бир нутқий мавзу бўйича ўрганилиши керак бўлган билимлар ҳажми (соати)

белгилаб берилди.

3. Узвийлаштирилган ўқув дастури бўйича дарсликка

киритиладиган ўзгартиришлар:

2017-2018 ўқув йилида чоп этилиши режалаштирилган 4,6,7-синф

дарслик ва ўқув қўлланмаларни компетенциявий ѐндашув асосида

такомиллаштирилган ўқув дастурлари бўйича нашрга тайѐрлаш жараѐнида

амалга оширилган ўзгартиришлар

№ Дарслик ва ўқув қўлланмага киритилган ўзгартиришлар

Амалдаги

дарсликдаги

мавзулар

Мавзулар Мисол ва

масала ѐки

машқлар

Топшириқ ва

вазифалар

(уйга вазифа,

савол ва

топшириқлар,

бошқотирма,

ребус ва

бошқалар)

Иллюстрац

ия

(расмлар,

чизмалар,

схемалар,

жадваллар,

карталар

ва х.к.)

ЎЗБЕК ТИЛИ 4-СИНФ

1 Ўзбекистон–ватаним

маним

Ватан

2 Қадрдон мактабим Қадрдон

мактабим

3 Бизнинг синфимиз 3-синфга кўчирилди

Кўчамиз 2-синфдан

олинди

4 Бизнинг уйимиз. Уйимиз

5 Боғда. Боғда

6 Кузги ишлар. Кузги

ишлар

7 Бозорда. Бозорда

40

8 Ошхонада. Мактаб

ошхонаси

9 Кийим дўконида. Дўконда

10 Спорт, спорт, спорт! Спорт ва

саломатл

ик

11 Салом, янги йил. Ўқув дастуридан чиқарилди

12 Қиш ўйинлари. Ўқув дастуридан чиқарилди

13 Касблар. 6-синфга кўчирилди

14 Китобни асранг. Китоб

15 Ораста бўлинг. Ораста бўлинг

16 Йил фасллари ва об-ҳаво. Йил фасллари ва

об-ҳаво

17 Баҳор келди. Баҳор келди

18 Хотин-қизлар байрами. 5-синфга кўчирилди

19 Наврўзи олам келди. Ассалом,

Наврўз!

20 Қушлар ва хашаротлар. 3-синфга кўчирилди

21 Оила аъзоларининг бир

куни.

5-синфга кўчирилди

22 Тинчлик барқарор бўлсин. Ҳар доим

тинчлик

бўлсин

23 Пойтахтимиз чиройи. 5-синфга кўчирилди

Йўл

ҳаракати

3-синфдан

олинди

24 Ёзги таътил Ёзги таътил

ЎЗБЕК ТИЛИ 6-СИНФ

1 Обод ўлкам

Аниқ ва

мавҳум

отларнинг

қўлланиши

Обод ўлкам

Аниқ ва

мавҳум отлар.

Ўрин-жой

отлари.

Уларнинг

ясалиши ва

имлоси

Грамматик

қоидалар

ўзгарди. Шу

асосда 5 та

машқ (3,4,5,7,8-

машқ), адабий

ўқиш учун

матнлар

ўзгарди.

Уйга

вазифаларнинг

топшириғи

соддалаштирил

ди.

Дарсликдаг

и 4 та

иллюстраци

я

чиқарилиб,

1 та янги

расм

қўйилди.

Касблар

Касб-ҳунар

отлари.

Уларнинг

ясалиши ва

имлоси

Дарсликдаги

―Билим –

хазина‖ мавзуси

―Касблар‖ деб

ўзгартирилди.

3 та машқ (3,4,6)

янгиланди.

Адабий ўқиш

учун

―Ҳунарманд‖

шеъри, ҳамда

топшириқ

берилди.

Луғатлар

кенгайтирилди

4 та

иллюстраци

я

янгиланди.

2 Оромгоҳда

Ўрин-жой

отлари

Ўқув дастуридан чиқарилди

3 Билим –

хазина

Билим –

хазина

Ушбу мавзу

қайта ишланди.

Адабий ўқиш

учун матнлар,

2 та

иллюстраци

41

Касб-ҳунар

отлари,

уларнинг

ясалиши ва

қўлланиши

Белгилаш ва

жамлаш

олмошлари.

Уларнинг

эгалик ва

келишик

қўшимчалари

билан

қўлланиши

Грамматик

мавзу

янгиланганлиги

сабабли

грамматик

қоидалар, шу

асосда 4 та

машқ, 2 та

топшириқ

берилди.

уйга вазифа

шартлари

янгиланди.

я

янгиланди.

4 Синф

раҳбари Нарса-буюм

отлари,

уларнинг

ясалиши ва

қўлланиши

Ўқув дастуридан чиқарилди

5 Адабиѐт

музейида

Отларда –дек, -

дай, каби,

худди

шаклларининг

қўлланиши

7-синфга кўчирилди

6 Мен севган

кўрсатув

Эгалик

қўшимчалари

билан келган

ўзлик

олмошларинин

г қўлланиши

Ўқув дастуридан чиқарилди

7 Кузги

неъматлар

Келишик

қўшимчалари

билан келган

бўлишсизлик

олмошларинин

г қўлланиши

Ўқув дастуридан чиқарилди

8 Кутубхонада

Келишик

қўшимчалари

билан келган

бўлишсизлик

олмошларинин

г қўлланиши

Кутубхона

да

Шахс

отлари.

Нарса буюм

отлари.

Уларнинг

Грамматик

материаллар

бўйича қоида

ҳамда машқ ва

топшириқлар

ўзгарди.

Адабий ўқиш

учун қўшимча

материаллар

берилди, уйга

вазифа

шартлари

ўзгартирилди.

Дарсликдаг

и 3 та

расмдан 2

таси

чиқарилди,

ўрнига

6 та янги

расм

берилди.

42

ясалиши ва

имлоси

9 Қадимий ва

навқирон

шаҳарлар

Озайтирма

даражадаги

сифатларнинг

қўлланиши

5-синфга кўчирилди

10 Табиат ва

иқлим Орттирма

даражадаги

сифатларнинг

қўлланиши

Табиат ва

иқлим

Бўлишсизли

к

олмошлари,

уларнинг

эгалик ва

келишик

қўшимчалар

и билан

қўлланиши

Грамматик

материаллар

қоида, 4 та машқ

(2,3,5,6) 2 та

топшириқ

ўзгарди

Адабий ўқиш

учун матн

янгиланди.

Уйга вазифа

топшириқлари

ўзгарди.

Дарсликдаг

и

6 та

расмнинг

ҳаммаси

янгиланди

Табиатни

асранг

Гумон

олмошлари,

уларнинг

эгалик ва

келишик

қўшимчалар

и билан

қўлланиши

Ушбу мавзу

янгидан

киритилди.

Шунга кўра

дарсликдаги

қоидалар, 4 та

машқ, 2 та

топшириқ

янгиланди.

Адабий ўқиш

учун шеърлар,

вазиятли

топшириқ

киритилди.

1 та расм

янгиланди.

Қиш

манзараси

Сонлар.

Саноқ ва

тартиб

сонлар.

Уларнинг

ясалиши,

талаффузи

ва имлоси

Ушбу мавзу

янгидан

киритилди.

Шунга кўра

дарсликдаги

қоидалар, 3 та

машқ, 2 та

топшириқ

янгиланди.

Адабий ўқиш

учун шеърлар,

ўқувчини

мантиқий

фикрлашга

йўналтирилган

вазифа

топшириқлари

киритилди.

1 та расм

янгиланди.

11 Чимѐн

тоғларида

Чимѐн

тоғларида

Тақсим сонлар

бўйича

Адабий ўқиш

учун

-

43

Чама

сонларнинг

ясалиши ва

қўлланиши

Чама ва

тақсим

сонларнинг

ясалиши,

талаффузи ва

имлоси

грамматик

қоида ва 3 та

машқ, 2 та

топшириқ

янгиланди..

―Бўстонлиқ‖

шеърининг

ўрнига

―Бирлашган

ўзар‖ матни

киритилди.

12 Янги йил

режаси

Жамловчи

сонларнинг

ясалиши ва

қўлланиши

Ўқув дастуридан чиқарилди

13 Она юрт

посбонлари

Бутун ва каср

сонларнинг

ясалиши ва

қўлланиши

Она юрт

посбонлари

Вақтни

ифодалаш.Бут

ун ва каср

сонлар.

Сонларда

ҳисоб

сўзларининг

қўлланиши

Грамматик

қоидалар

янгиланди, 4 та

машқ(2,3,4-5), 3

та топшириқ (

2,3,4)

янгиланди.

-

Дарсликдаг

и 1 та

расмга

қўшимча

3 та янги

расм

киритилди.

Музейда

Жамловчи

сонларнинг

ясалиши

талаффузи ва

имлоси.

Сонларнинг

турланиши ва

от ўрнида

қўлланиши

Ушбу мавзу

янгидан

киритилди.

Шунга кўра

дарсликдаги

қоидалар, машқ

ва топшириқлар

янгиланди

Адабий ўқиш

учун матнлар,

уйга вазифа

топшириқлари

янгиланди.

2 та расм

янгиланди.

Машҳур

кишилар

Равиш ва

унинг маъно

турлари.

Мақсад ва

сабаб

равишлари,

уларнинг

қўлланиши

Ушбу мавзу 5-

синфдан

қўчирилди.

Грамматик

қоидалар

янгидан

киритилди.

Шунга кўра

дарсликдаги 3

та машқ, 2 та

топшириқ

янгиланди

Адабий ўқиш

учун матнлар,

уйга вазифа

топшириқлари

янгиланди.

3 та расм

янгиланди.

14 Спорт –

саломатлик

гарови

Даража-

миқдор

равишларинин

г қўлланиши

7-синфга кўчирилди

44

15 Саломатлик –

туман бойлик

ҳақида,

тўғрисида

кўмакчиларини

нг қўлланиши

7-синфга кўчирилди

16 Буюк

алломалар

Вақтни

ифодалаш

8-синфга кўчирилди

17 Баҳорги

ишлар

Пайт

равишларинин

г ясалиши ва

қўлланиши

Баҳорги

ишлар

Пайт ва ўрин

равиши,

уларнинг

қўлланиши

Ўрин равиши

бўйича

грамматик

қоида, шу

асосда 2 та

машқ, 1 та

топшириқ

янгиланди.

-

2 та расм

янгиланди.

18 Миллий

таомлар Ҳолат

равишларинин

г ясалиши ва

қўлланиши

Миллий

таомлар

Ҳолат,

миқдор-

даража

равишлари,

уларнинг

қўлланиши

Миқдор-даража

равишлари

бўйича

грамматик

қоида, шу

асосда 2 та

машқ, 1 та

топшириқ

янгиланди.

-

Дарсликдаг

и 5 та

расмдан 1

таси

чиқарилди,

ўрнига

3 та янги

расм

киритилди.

19 Наврўз

удумлари

Ўрин

равишларинин

г қўлланиши

Наврўз

удумлари

Яқин ва ўтган

замон

феъллари,

уларнинг

тусланиши ва

бўлишсиз

шакли

Яқин ва ўтган

замон феъллари

бўйича

грамматик

қоида, шу

асосда 4 та

машқ, 2 та

топшириқ

янгиланди..

Дарсликдаги

―Наврўз‖

шеърининг

ўрнига ―Наврўз

тилаклари‖

шеъри,

―Уйғониш‖

матни қўшимча

киритилди.

Дарсликдаг

и 3 та

расмдан 1

таси

чиқарилди,

ўрнига

2 та янги

расм

киритилди.

20 Дам олиш

куни Ҳозирги-

келаси замон

феълининг

ясалиши ва

қўлланиши

Дам олиш

режаси

Келаси замон

феълининг

тусланиши ва

бўлишсиз

шакли

Келаси замон

феъли бўйича

грамматик

қоида, шу

асосда 2 та

машқ, 1 та

топшириқ

янгиланди.

Қўшимча

Меҳнат ҳақида

мақоллар

топшириқ

тарзида

берилди(3-

топшириқ).

1 та янги

расм

киритилди

21 Она шаҳрим

-моқда

қўшимчали

ҳозирги замон

феълининг

қўлланиши

Она шаҳрим

Ҳозирги замон

феълининг

тусланиши ва

бўлишсиз

шакли

-

Гуруҳларда

ишлаш бўйича

6-топшириқ

ҳамда адабий

ўқиш учун

―Тошкент‖

шеъри янги

-

45

киритилди.

22 Буюк

астроном

-р,-ар(эди)

шаклли ўтган

замон

феълининг

тусланиши ва

қўлланиши

Буюк

астроном

Ўтган замон

давом феъли,

унинг

тусланиши ва

бўлишсиз

шакли

1 та-топшириқ,

1 та машқ

янгиланди..

Уйга вазифа:

матнлардаги

маълумотларда

н фойдаланиб

Мирзо Улуғбек

ҳақида матн

тузиш

топшириғи

киритилди.

-

23 Бобом

хотиралари

-ган эди

шаклли ўтган

тзамон

феълининг

тусланиши ва

қўлланиши

Бобом

хотиралари

Ўтган замон

ҳикоя феъли,

унинг

тусланиши ва

бўлишсиз

шакли

Грамматик

қоидага ўзгариш

киритилди. Шу

асосда 5 та

машқ(2,3,5,6,7)

янгиланди.

Адабий ўқиш

учун ―Бобом

айтган ривоят‖

матни янги

киритилди.

Уйга вазифа

топшириғига

ўзгартирилди.

-

24 Ўқувчининг

кун тартиби

-моқчи шаклли

келаси замон

феълининг

тусланиши ва

қўлланиши

3-синфда берилгани учун ўқув дастуридан чиқарилди.

Жам

и:

3 та янги

мавзу

киритилди

57 та машқ

(41%);

18 та топшириқ

(17,4%)

38 та расм

(50%)

Изоҳ:

- 24 та нутқий мавзу 18 тага келтирилди. Шундан: 6 та мавзу ўқув дастуридан

чиқарилди. 1 та мавзу 5-синфга, 3 та мавзу 7-синфга кўчирилди. 3 та мавзу янгидан

киритилди. 1 та мавзу 5-синфдан олинди.

- Амалдаги дарсликда берилган жами 137 та машқдан 57 таси, 103 та топшириқдан

18 таси янгиланди.

- Амалдаги дарсликда берилган жами 75 та расмдан 38 та расм янгиланди.

- Ўзгаришлар жами 30%ни ташкил этади.

ЎЗБЕК ТИЛИ 7-СИНФ

1

Гулла, яшна, ҳур

Ўзбекистон

Қаратқич ва тушум

келишигининг

белгили, белгисиз

қўлланиши

Пойтахт

им

фахрим

Сўзларн

инг

тузилиш

ига кўра

турлари.

Содда

ясама

Грамматик

қоидалар тубдан

янгиланди ва шу

асосда машқлар

ишланди

5 та машқ

(1,2,3,4,5)

Адабий ўқиш

учун Ватан‖

шеъри ўрнига

―Тошкентим‖ ,

―Бобо ва набира

4 та топшириқ

(1,2,3,4)

янгиланди.

Уйга вазифа:

Пойтахти-

мизда қурилган

янги

иншоотлар

ҳақида

маълумот

беринг.

Шаҳрингиздаг

Амалдаги

дарсликда

4 та

иллюстраци

я берилган

эди.

3 та

иллюстраци

я

янгиланди.

46

сўзлар ― матнлари

киритилди.

и туманлар

номини ѐзинг

тарзида

берилди.

2

Куч – билимда

Шахс отларининг

ясалиши ва

қўлланиши

9-синфга кўчирилди

3 Дўстлар даврасида

Отларда –гача, -даги

қўшимчаларининг

қўлланиши

Ўқув дастуридан чиқарилди

4

Менинг биринчи

ўқитувчим

От кўмакчилар.

Уларнинг эгалик ва

келишик

қўшимчалари билан

ишлатилиши

Устозла

р

Қўшма

сўзлар,

уларнинг

ясалиши

ва

имлоси

Грамматик

қоидалар тубдан

янгиланди ва шу

асосда 6 та

машқ(1,2,3,6,7,8

) қайта

ишланди, 3 та

машқ (10,11,12)

янгидан

киритилди..

Адабий ўқиш

учун ―Амир

Темур ва Мирзо

Улуғбек‖ матни

ўрнига ―Мирзо

Улуғбекнинг

устози‖ матни

киритилди.

Уйга вазифа:

Биринчи

устозингиз

ҳақида сўзлаб

беринг.

Мустақил

билим олишга

ѐрдам

берадиган

воситалар

ҳақида

маълумот

беринг. тарзида

берилди

1 та

иллюстраци

я

янгиланди.

5

Тил бойлиги – эл

бойлиги

Равишларда даража.

Энг, жуда, ғоят,

бироз сўзларининг

қўлланиши

Тил

билган –

эл

билади

Жуфт ва

такрор

сўзлар,

уларнинг

ясалиши

ва

имлоси

Грамматик

қоидалар тубдан

янгиланди ва шу

асосда 5 та

машқ(2,3,6,7,8)

қайта ишланди.

Адабий ўқиш

учун ―Яхши сўз

– жон озиғи‖

матни

киритилди.

Алишер Навоий

ҳикматлари

тўлдирилди.

Уйга вазифа:

Шеърни ѐд

олинг ўрнига

Нима учун

ўзбек тилини

ўрганиш керак?

Муносабат

билдиринг.

тарзида

берилди

2 та

иллюстраци

я янгиланди

6

Инсоний

фазилатлар

Қўшма ва жуфт

отларнинг ясалиши

ва қўлланиши

Инсоний

фазилат

лар

Сифатла

рнинг

ясалиши.

Грамматик

қоидалар тубдан

янгиланди ва шу

асосда 3 та

машқ(2,3,5)

қайта ишланди,

4 та машқ(

Амалдаги

дарсликда 7-

топшириқдаги

вазиятли

топшириқнинг

жавоби

берилган эди.

-

47

Сифат

ясовчи

қўшимча

ларнинг

қўллани

ши ва

имлоси

9,10,11,12)

янгидан

киритилди..

Адабий ўқиш

учун ―Яхши сўз

– жон озиғи‖

матни

киритилди.

Алишер Навоий

ҳикматлари

тўлдирилди.

Қайта ишлаш

жараѐнида

жавоби кўрса-

тилмаган ҳолда

ўқувчига

Сизнинг-ча,

подшо қандай

йўл тутган?

Сиз нима

қилган бўлар

эдингиз?

тарзида

берилди.

Ўзбекис

тон

тоғлари

Ўрин ва

пайт

маъноси

ни

билдирув

чи

сифатлар

Мавзу янгидан

киритилди ва

шу асосда 3 та

машқ, 2 та

топшириқ,

матнлар,

суҳбатлар

янгиланди.

1 та

иллюстраци

я

янгиланди.

7 Ўзбекистоннинг

шифобахш

ўсимликлари

бўлмоқ феълининг

қўлланиши

Шифоба

хш

ўсимлик

лар

Қўшма,

жуфт ва

такрорий

сифатлар

Грамматик

қоидалар, 6 та

машқ

(2,3,5,6,7,8), 2 та

топшириқ( 2,3)

янгиланди.

Уйга вазифа:

Ўзбекистоннин

г шифобахш

ўсимликлари

ҳақида кичик

тақдимот

қилинг тарзида

берилди.

2 та расм

янгиланди.

8 Мўъжизалар

оламида

турмоқ, ѐтмоқ каби

холат феълларининг

ишлатилиши

8-синфга кўчирилди

9 Миллий

ҳунармандчилик

Зидлов

боғловчиларининг

қўлланиши

8-синфга кўчирилди

10 Тошкентнинг янги

иншоотлари

Айирув

боғловчиларининг

қўлланиши

Ўқув дастуридан чиқарилди

11 Бизнинг

маҳалла(кўча)

Таъкид ва

кучайтирув

юкламаларининг

Маҳалла

м

Сўз

Грамматик

қоидалар тубдан

янгиланди ва шу

асосда 5 та

машқ(1,2,3,4,5)

4 та топшириқ

(1,2,3,4) қайта

ишланди.

Уйга вазифа:

Уйда қандай

1 та расм

янгиланди.

48

қўлланиши ясовчи

қўшимча

ларнинг

сўзга

қўшили

ш

тартиби

қайта ишланди.

Адабий ўқиш

учун ―Дастѐр

қиз‖, ―Обод

маҳаллам

бўйлаб‖

шеърлари

янгидан

киритилди.

вазифаларни

бажаришин-гиз

ҳақида сўзлаб

беринг. тарзида

берилди.

12 Соғлик-

саломатлик

Аниқлаш ва

чегаралаш

юкламаларининг

қўлланиши

Спорт –

саломат

лик

гарови

Кўмакчи

лар,

уларнинг

қўллани

ши

Ушбу мавзу

янгидан

киритилди.

Грамматик

қоидалар, машқ

ва топшириқлар

янгидан

киритилди.

5 та расм

янгиланди.

13 Ватанга садоқат

бошлаб, тортиб

кўмакчиларининг

қўлланиши

VIII.

Ватанга

садоқат

Равишла

рнинг

ясалиши

Грамматик

қоида, шу

асосда 5 та

машқ(2,3,5,6,8),

1 та топшириқ (

6-топшириқ)

қайта ишланди.

―Жону

жаҳонимсан

Ватан‖ матни

бўйича суҳбат

янгидан

киритилди.

Адабий ўқиш

учун Шукур

Қурбоннинг

―Ватан‖ шеъри

берилди.

-

Ватан

сарҳадла

ри

Қўшма

ва жуфт

равишла

р,

уларнинг

имлоси

Ушбу мавзу

янгидан

киритилди.

Грамматик

қоидалар, машқ

ва топшириқлар

янгидан

киритилди.

Адабий ўқиш

учун

―Моварауннаҳр

‖ матни

янгидан

киритилди.

1 та расм

янгиланди.

14 Табиатни асранг

-са шарт майли

қўшимчасининг

қўлланиши

Ўқув дастуридан чиқарилди

15 Донолар бисотидан

Шарт майлидаги

феълнинг керак,

бўлади сўзлари

билан қўлланиши

Ўқув дастуридан чиқарилди

16 Алишер Навоий

-ган қўшимчали Алишер

Навоий

Грамматик

қоидалар

Адабий ўқиш

учун

1 та расм

янгиланди.

49

сифатдошнинг

қўлланиши

Феъллар

нинг

тузилиш

ига кўра

турлари.

Содда ва

ясама

феъллар

асосида 4 та

машқ (2,4,5,8)

янгидан

киритилди.

А.Ориповнинг

―Алишернинг

онаси‖ шеъри

берилди.

Уйга вазифа:

Ахборот

воситаларидан

Алишер Навоий

ҳақида

маълумотлар

тўпланг

тарзида

берилди.

Адабиѐт

музейид

а

Феъл

ясовчи

қўшимча

лар,

уларнинг

имлоси

Ушбу мавзу

янгидан

киритилди.

Грамматик

қоидалар, машқ

ва топшириқлар

янгидан

киритилди.

1 та расм

янгиланди.

17 Она – улуғ зот

-а, -й, -(и) б

қўшимчали

равишдошларнинг

қўлланиши

Она –

улуғ зот

Ёрдамчи

феъллар.

Уларнин

г феъл

ясашдаги

иштирок

и

Грамматик

қоидалар

асосида 5 та

машқ(2,3,5,6,7),

2 та топшириқ

(5,6) қайта

ишланди.

Адабий ўқиш

учун

Миртемирнинг

―Бувижоним‖

шеъри

берилди.

Уйга вазифа

топшириқлари

янгиланди.

2 та расм

янгиланди.

18 Шаҳримиз обод

бўлсин

II шахс буйруқ-

истак майлидаги

феълларнинг

тусланиши ва

қўлланиши

Ўқув дастуридан чиқарилди

19 Наврўз тароналари

I-шахс буйруқ-истак

майлидаги

феълларнинг

тусланиши ва

қўлланиши

Миллий

урф-

одатлар

имиз

Тўлиқсиз

феъллар,

уларнинг

шакллар

и

Грамматик қоидалар

асосида 8 та машқ

(1,2,3,4,5,6,7,8) , 5

та

топшириқ(3,4,5,6,9)

қайта ишланди.

Адабий ўқиш

учун ―Қарз‖

ривояти

берилди.

Уйга вазифа

топшириқлари

янгиланди.

1 та

расм

янгилан

ди.

20 Сув – ҳаѐт манбаи

III шахс буйруқ-

истак майлидаги

феълларнинг

Сув –

ҳаѐт

манбаи

Шарт

Грамматик қоидалар

асосида 5 та машқ

(2,3,4,5,6) қайта

ишланди, 1 та

Адабий ўқиш

учун ―Булоқ‖

ривояти

5 та

майда

расм

50

тусланиши ва

қўлланиши

майлидаг

и

феъллар,

уларнинг

қўллани

ши

топшириқ (6-

топшириқ) янгидан

киритилди

янгидан

киритилди.

Уйга вазифа

топшириқлари

янгиланди

ўрнига

янги 3

та катта

расм

берилди

Ўзбекис

тоннинг

сув

ҳавзалар

и

Керак,

зарур,

шарт

сўзлари,

уларнинг

қўллани

ши.

Ушбу мавзу янгидан

киритилди.

Грамматик

қоидалар, 4 та машқ,

2 та топшириқлар

янгидан киритилди.

2 та

расм

янгилан

ди.

21 Амир Темур

Сабаб ва мақсад

равишларининг

қўлланиши

Амир

Темур

Феъл

майллар

и.

Буйруқ-

истак

майлидаг

и

феъллар

Грамматик қоидалар

асосида 7 та

машқ(2,3,4,5,6,8,9)

қайта ишланди, 1 та

топшириқ (6-

топшириқ) янгидан

киритилди

Адабий ўқиш

учун ―Темур

бобомга

таъзим‖ шеъри

янгидан

киритилди.

Уйга вазифа

топшириқлари

янгиланди

-

22 Буғдой –ризқ-у

рўзимиз

Отдан феъл ясалиши

8-синфга кўчирилди

23 Мардлик –

мангулик

Ундовлар. Ҳис-

ҳаяжон

ундовларининг

қўлланиши

8-синфга кўчирилди

24 Менинг орзуларим

(режаларим)

Буйруқ-хитоб

ундовларининг

қўлланиши

Менинг

орзулар

им

Юкламал

ар,

уларнинг

қўллани

ши

Грамматик

қоидалар

асосида 5 та

машқ(2,3,5,6,7)

қайта ишланди,

4 та

топшириқ(3,4,5,

6) янгидан

киритилди

Уйга вазифа

топшириқлари

янгиланди

1 та

иллюстраци

я ўрнига 5

та янги расм

берилди.

Жам

и:

4 та

янги

мавзу

киритил

ди

76 та машқ

(56%);

31 та топшириқ

(27%)

31 та расм

(60%)

51

Изоҳ:

- 24 та нутқий мавзу 18 тага келтирилди. Шундан: 5 та мавзу ўқув дастуридан

чиқарилди. 4 та мавзу 8-синфга, 1 та мавзу 9-синфга кўчирилди. 4 та мавзу

янгидан киритилди.

- Амалдаги дарсликда берилган жами 135 та машқдан 76 таси, 111 та

топшириқдан 31 таси янгиланди.

- Амалдаги дарсликда берилган жами 53 та расмдан 31 та расм янгиланди.

Ўзгаришлар жами ...%ни ташкил этади.

2-МАВЗУ. ТИЛ ТАЪЛИМИ МЕТОДЛАРИ ВА МЕТОДОЛОГИЯСИ.

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ ВА ПЕДАГОГИК

ТЕХНОЛОГИЯЛАР. НОАНЪАНАВИЙ ДАРС ШАКЛЛАРИ. (4 СОАТ)

Режа:

1. Тил таълими методлари ва

методологияси

2. Замонавий таълим методлари ва

педагогик технологиялар.

3. Таълимнинг ноанъанавий

шакллари.

4. Анъанавий таълимнинг замонавий

таълим технологияларига асосланган

таълимдан фарқи

Таянч тушунчалар: метод, методология, методика, технология,

таълим технологиялари, таълим шакли ва воситалари, анъанавий ва

замонавий таълим методлари, ҳамкорлик методлари, таълимнинг

ноанъанавий шакллари, ноанъанавий дарс шакллари.

1. Тил таълими методлари ва методологияси

«Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури»да инсон, унинг ҳар томонлама

уйғун камол топишига ва фаровонлиги, шахс манфаатларини рўѐбга

чиқаришнинг шароитлари ва таъсирчан механизмларини яратиш, эскирган

тафаккур ва ижтимоий ҳулқ-атворнинг андозаларини ўзгартириш

республикамизда амалга оширилаѐтган ислоҳотларнинг асосий мақсади»

эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган. Шу боис ҳозирги кунда

таълимжараѐнида янги инновацион педагогик ва ахборот

технологияларини,интерактив методларни қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор

борган сари кучайиб бормоқда. Замонавий педагогик ва ахборот

52

технологиялари ўқувчиталабаларнинг эгаллаѐтган билимлари мустаҳкам

бўлишига, уларнингмустақил изланишларига, қўшимча адабиѐтлардан

фойдаланишга ҳаракатқилишлари, лингвистик материалларни қиѐсий таҳлил

қилиш ва уларасосида хулоса чиқара олишга ўргатади. Бунда анъанавий

таълимдаги каби ўқувчини тайѐр билимларни эгаллашга эмас, балки

бошқарувчи, йўналтирувчи сифатида шахснинг ривожланиши, шаклланиши,

билим олиши ва тарбияланишига шарт-шароит яратилади, натижада

ўқувчилар ва талабалар таълим жараѐнининг эшитувчи пассив объектидан

фаол субъектига айланадилар. Бизда узоқ муддат ўқитувчи таълим

жараѐнининг фаол субъекти сифатида, ўқувчи ѐки талаба эса ана шу

жараѐннинг пассив объекти сифатида фаолият юритиб келди. Хусусан, ўзбек

тили дарсларида узоқ йиллар давомида ҳукмронлик қилган репродуктив, яъни

берилган матнни қайта ҳикоя қилиш, сўзлаб бериш, тайѐр машқларни,

мисолларни таҳлил қилиш усули ўқувчиларнинг мактабда олган билимларини

амалда мустақил қўллаш кўникмаларини яхши ривожлантирмади. Шу боис

таълим методларига жиддий эътибор бериш ҳозирги кун талабига айланди:

республикамизда таълим соҳасида амалга оширилган туб ислоҳотлар нафақат

дарсликлардаги машқларнинг топшириқларини тубдан ўзгартиришни, балки

ўқувчи ва талабаларнинг ижодий тафаккурини ривожлантиришга

йўналтирилган янги педагогик технологияларни дарсларга тадбиқ этиш

заруриятини ҳам келтириб чиқармоқда. Маълумки, билим бериш, ўқитиш

―таълим жараѐни‖ деб, таълим самарадорлигини таъминлашга хизмат қилувчи

фан эса ―методика‖ деб юритилади. Таълим жараѐнида мақсадга эришиш,

масалаларни ҳал қилиш йўллари, усуллари эса метод демакдир. “Метод”

юнонча сўз бўлиб, “йўл”маъносини ифодалайди ва объектив борлиқдаги

предмет, ҳодисаларни, яъни тадқиқот манбаини илмий таҳлил қилиш,

ўрганиш орқали унинг моҳиятини, табиати, таркибий қисмларини, муайян

ўзига хос хусусиятларини топиш, очиш, улар ҳақида илмий хулосалар,

умумлашмалар чиқариш усулини англатади.Таълим усули ўқитувчи ва

ўқувчиларнинг таълим жараѐнидаги аниқмақсадга эришишига қаратилган

биргаликдаги фаолиятлари бўлиб, у ўқувматериалини назарий ва амалий

жиҳатдан ўзлаштириш йўлларини англатади. Шуниси равшанки кўпроқ

ҳамкорликда ишлаш услублари энг самарали услублар ҳисобланади.

Ўқувчилар ҳам смарали ўзлаштиришлари учун ҳам шахсий, ҳам жамоавий

бўлиб ишлаш қобилиятларини шакллантиришлари лозимдир. Индивидуал

ўрганиш услублари кўп бўлиши билан бир қаторда баъзи индивидуал шахслар

устунлиги муайян бир услубда ўз аксини топади. Бунга мисол қилиб

қуйидагиларни ҳавола қиламиз:

53

Визуал

Эшитиш

Кинестетик

Визуал услубда ўрганувчилар маълумотларни кўриш орқали, эшитиш

услубида ўрганувчилар эшитиш орқали, кинестетик ўрганувчилар эса баъзи

жисмоний ҳаракатлар (предметларни ушлаб кўриш, бирор иш ҳаракатни

бажариш ѐки ҳис қилиш) орқали ўрганишни афзал кўришади.8Ўқитиш

методлари таълим жараѐнида ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятининг қандай

кечиши, ўқитиш жараѐнини қандай ташкил этиш, қай тарзда олиб бориш

кераклигини белгилаб беради. Бугунги кун ўқитувчиси ҳар бир машғулотга

кирар экан, ҳар доим унинг олдида дарсни қандай ташкил этиш керак, қайси

дидактик материалдан қай тарзда фойдаланиш керак, ушбу мавзуни ўтишдан

қайси методлардан фойдаланиш самарали бўлади деган савол туради. Дарсда

кўзда тутилган таълимий-тарбиявий мақсадларга эришишда ўқитувчининг ўз

мутахассислиги доирасидаги чуқур билими, интеллектуал салоҳиятининг ўзи

етарли эмас. Ўқитувчи, шунингдек, ўз тажрибаси, ўзгалар тажрибасига

суянган ҳолда дарс ўтиш методлари устида ҳам жиддий бош қотириши керак.

Демак, ўқув фаолияти мазмунининг тўлақонли ѐритилишида таълим шакли,

метод ва воситаларининг аҳамияти катта. Улар ўқувчининг имкониятларини

юзага чиқариш, билим ва кўникма ва малакаларини кўрсатиб бериш учун

қулай шарт-шароит яратиб беради. Ўз навбатида ўқувчиларнинг ѐш,

психологик, физиологик хусусиятлари, билим даражаси, дунѐқарашининг

кўлами ҳамда уларнинг фаоллиги самарали, илғор, ноанъанавий таълим

шакли, методи ва воситаларини танлаш, улардан мақсадга мувофиқ

фойдаланиш учун туртки бўлади. Бунда, албатта,ўқитувчининг ўрни ниҳоятда

катта, чунки, у ДТС, ўқув режаси дастури, шунингдек, дарслик,

қўлланмаларда белгилаб берилган муайян мавзу ҳамда фаннинг ўзига хос

жиҳатлари, мавжуд педагогик шарт-шароитлар, ўқувчиларнинг ѐш,

психологик хусусиятлари, уларнинг ҳаѐтий эҳтиѐжи ва қизиқишдан келиб

чиқиб, таълим методлари ва дарс шаклларини ўзи танлайди. Бунда

ўқитувчининг билим ва малака даражаси, дунѐқараши, ижодкорлиги, вазиятни

баҳолай олиши ҳамда унга мувофиқ тезкор ҳаракат қила олиш лаѐқати муҳим

ўрин тутади. Демак, методлар ўзининг объектив ва субъектив жиҳатларига

бўлиб, унинг объектив жиҳатларида барча дидактик қоидалар, қонунлар ва

қонуниятлар, тамойил ва таърифлар, шунингдек, мазмун бутунлигининг

доимий компонентлари, ўқув фаолиятининг шаклларига хос бўлган умумий

жиҳатлар акс эца, субъектив жиҳатларига педагог шахси ва таълим

54

олувчиларнинг ўзига хос хусусиятлари конкрет шарт-шароитларга боғлиқ

бўлади.

Методология эса тадқиқот манбаини қандай тушуниш, уни ўрганишга

қандай ѐндашиш, қайси усулларни қўллаш, тадқиқот объекти юзасидан

умумий назарий, амалий, мантиқий ѐки тавсифий билимлар ҳосил қилиш

ҳақидаги таълимот. Бошланғич мактаб ўқув режасида олтита асосий

методология мавжуд:

1. Суҳбат ва мунозара Бу методология ҳар қандай каррикула учун

асосий ҳисобланади. Бу методология орқали ўрганиш асосан тажриба ва

мулоқот орқали амалга ошади.

2. Фаол ўрганиш Ўқувчи ўз ўрганиш программасида фаол бўлиб қолиши

керак. Бу методологияда кенг кўламдаги ўрганиш амалиѐтида фаол қатнашиш

имконини беради. Ўқувчилар муайян топшириқ ва ўқитиш стратегияларига

нисбатан турлича муносабат билдиришга чақирилади. Ўқитувчи ўқувчилар

билим олиш жараѐнидаги ривожланишнинг маълум бир босқичини танлай

олиши керак ва ўқувчиларнинг билим олиши самарали кечиши учун шунга

мос фаолиятлар кетма-кетлигини таъминлаш керак.

3. Ҳамкорликда ўрганиш Ўқувчилар бу методологияда бошқаларнинг

фикр ва ғояларни тинглаб кейин шуларга нисбатан муносабатини

билдиришдир. Ҳамкорликда ўрганиш орқали ўқувчилар бошқаларнинг

муаммолари ва тушунчалари билан таништирилади. Ҳамкорликда ишлаш бу

ўқувчининг ижтимоий ва шахсий ривожланишини таъминлайди. Ҳамкорлик

методологийнинг асосий таркибий инноватисион қисмлари:

• Тематик интеграллашган каррикула

• Тилни ўқитиш

• Танқидий фикрлаш

• Фаол ўқиш кўникмаси

• Ёзиш жараѐни

• Ашѐвий базага асосланган математика (муаммони бартараф қилиш)

• Билим олувчи гурухлар

• Ҳаққоний, бажарилган ишига қараб баҳоланадиган асисмент

4. Муаммони бартараф этиш

Юқори саъвияни талаб қилувчи фикрлаш турлари яни жамлаш, таҳлил

қилиш, тузатишлар киритиш бу муаммони бартараф қилиш методологияси

орқали ривожлантирилади. Кузатиш, далил асосларни таққослаш ва баҳолаш,

муҳим маълумотни англай олиш каби топшириқ ва машқлар ўқувчиларда

асосли қарорлар чиқаришга ѐрдам беради.

5. Маҳорат (турли вазиятлараро)

55

Ўрганилган билим ва кўникмаларни амалда қўллаш ҳар қандай

каррикуланинг асосий мақсадларидан биридир. Ҳар бир каррикула

ўқувчиларда ўзларига нотаниш бўлган муаммоларни ҳал қилиш усулларини

ўргатади. Агар ўқувчи ўзи ўрганган билим ва кўникмаларни турли хил

вазиятларда қўллай олса бу ўқитишнинг самаралилигини билдиради.

6. Атроф муҳитдан фойдаланиш

Ўқувҳилар ўзлари яшайдиган муҳит ва бу муҳитда яшайдиган кишилар

билим олишнинг энг самарали асослари ҳисобланди. Бу ҳолат уйдан

бошланиб кенгайишда давом этади яъни бола улғайиб бориши билан мактабан

коллежга, коллеждан университетга ўтиш жараѐни ҳисобланди.

7. Интеграция

Интеграция бу каррикулалараро ўрганиш демакдир. Бунда ҳар хил

каррикуладаги фанлар бир-бирига мос келмаслиги аҳамияциз. Бундан асосий

мақсад ўқувчи турли каррикулалардаги фанлар ўртасида боғликликни

белгилайди. Бу турдаги амалиѐт ўқувчига кенг кўламдаги билимлар олишга ўз

ҳиссасини қўшади.

8. Дифференциялаш

Бу термин ўқитувчилар томонидан фойдаланиладиган стратегияларни

изоҳлайди ҳамда ўқитиш мақсадига кўра фарқларини кўрсатиб беради.

Дифферентиялаш ҳар ҳил қобилиятли гуруҳ ўқувчиларига нисбатан

қўлланиладиган ўқитиш услубларини мослаштиришга ҳам ҳизмат қилади.

Ўқитувчилар фойдаланадиган дифференциялаш турлари қуйидагича:

• Ўқитиш суръати бўйича

• Ўқитиш услублари бўйича

• Кўмаклашиш бўйича: гурухдаги айрим талабалар билан қўшимча

кўпроқ ишлаш

• Манбалар бўйича

• Топшириқлар бўйича: турли қобилиятли ўқувчиларга турли

топшириқлар белгилаш

• Натижалар бўйича: эркин ҳулосага эга бўлиши мумкин топшириқлар

белгилаш, ўқувчиларга турли даражада муносабат билдиришга имкор бериш

• Гуруҳларга ажратиш бўйича

Самарали дифференциялаш бу ҳар бир ўқувчининг индивидуал

характерини ҳисобга олган ҳолда амалга ошади ҳамда ўқувчининг ўзига

бўлган ишончини орттириш, уларнинг қилаѐтган ҳаракатларининг ҳам

маъноси борлигини уларга англатиш ҳам демакдир.

9―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖да ―Ёш авлодни маънавийахлоқий

тарбиялашда халқнинг бой миллий, маданий-тарихий анъаналарига, урф-

56

одатлари ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган самарали ташкилий,

педагогик шакл ва воситалари ишлаб чиқилиб, амалиѐтга жорий этилади.

Шахсни тарбиялаш ва уни ҳар томонлама камол топтиришнинг устуворлиги

таъминланади" деб қайд этилган.

Шу боис, ҳар бир фаннинг ривожи уни ўқитиш, ѐш авлодга

сингдиришнинг самарали усулвоситаларини ишлаб чиқишга ҳам боғлиқдир.

Ўқитиш методларининг энг асосийлари қуйидагилар:

1. Анъанавий методлар. Бу методларга амалий, кўргазмали, ифодали,

китоб билан ишлаш ва видео методлар киради

2. Мақсадига кўра методлар қуйидаги турларга бўлинади:

* билимларни эгаллаш;

* малака ва кўникмаларни шакллантириш;

* билимларни қўллаш;

* ижодий фаолият;

* мустаҳкамлаш методлари;

* билим, малака ва кўникмаларни текшириш методлари киради

3. Идрок этиш-билиш фаолияти характерига кўра методлар қуйидагича

тавсифланади:

* рецептив тушунтириш иллюстратив (ахборот) методи. Бунда

билимлар ―тайѐр ҳолда‖ тавсия этилади; бу билимларни идрок (рецепсия)

қилинади ва тушуниб олинади, хотирага жойлаштирилади;

* репродуктив метод: билимлар тайѐр ҳолда тавсия этилади, билим

нафақат баѐн қилинади, балки тушунтирилади; билимлар онгли

ўзлаштирилади, уларни тушуниш ва эслаб қолинишига эришилади ҳамда тез-

тез такрорлаш йўли билан билимлар мустаҳкамланади.

* муаммоли баѐн қилиш методи;

* қисман ижодий (эвристик) метод: билимлар мустақил равишда

эгалланади; янги билимларни қидириш, излаш ташкил этилади; билиш

вазифалари бўйича мустақил фикр юритилади, муаммоли вазиятлар яратилади

ва ҳал қилинади;

* тадқиқий метод: муаммо белгилаб олинади, билим тадқиқот

жараѐнида эгалланади. Таълим жараѐнида ўқитиш методлари марказий ўрин

эгаллайди.

Таълим шакли, воситалари, методлари синфдан синфга, босқичдан

босқичга ўтган сари оддийдан мураккабга қараб ўстириб борилган ҳолда

қўлланилиши керак. Чунончи, таълимнинг қуйи босқичларида кўпроқ

расмлар, нарсабуюмларнинг ўзидан фойдаланилса, ўрта ва юқори синфларда

турли жадваллар, чизмалардан, видео ва видео лавҳалардан фойдаланиш

57

мақсадга мувофиқ бўлади, ўрта мухсус ва олий таълимда эса таълим

жараѐнида кодоскоп, слайд, компьютер, интернет каби замонавий ахборот

воситаларини янада кенгроқ қўллаш тавсия этилади. Дарс жараѐнида бир эмас,

бир неча методлардан фойдаланиш мумкин, ушбу методларнинг тўғри

қўлланиши машғулотнинг илмий-назарий самарадорлигини оширади, ўқувчи-

талабаларни ақлий ва илмий жиҳатдан фаоллаштиради. Турли хил педагогик

вазиятларда ўқитувчи ва ўқувчиталабаларнинг фаолияти фикрларининг

ўзгариб, авлмашиниб туриши, албатта, дарс методларининг ўзгаришига ҳам

сабаб бўлади. Бу пировард натижада ҳар бир дарснинг бошқаларига

ўхшамаган шаклда, ўзига хос тарзда ташкил этилишига ѐрдам беради ва

ўқувчи-талабаларда ушбу фанга қизиқиш, янгиликларни илғаб олишга

интилиш ҳиссини уйғотишга олиб келади. Айниқса олий таълим босқичида

малакали касб эгаларини тайѐрлашда замонавий ўқитиш методлари –

интеллектуал методлар, инновацион технологиялардан фойдаланиш

талабаларнинг мантиқий, ақлий, ижодий, танқидий фикрлаш

қобилиятларининг ривожланишига, етук мутахассис бўлиш учун керакли

касбий фазилатларга эга бўлишга олиб келади. Кадрларни шу тарзда тайѐрлаб

бориш таълимнинг қуйи босқичлари учун юксак педагогик маҳоратга эга

ўқитувчиларни, ўз соҳасининг билимдон кадрлари билан таъминланишига

ѐрдам беради ва бу ўз-ўзидан таълим сифатининг яхшиланишига,

самарадорликнинг ўсишига олиб келади. Чунки мактабда фан асослари

ўрганилса, яъни умумий таълим берилса, олий таълимда талаба замонавий

фанни ўрганади ва ихтисослик бўйича таълим олади. Шунинг учун ҳам олий

мактабдаги методлари билимларни етказиш ва англашнинг усулларигина эмас,

балки фан тараққиѐти жараѐнига тобора кириб бориш, унинг методологик ва

ғоявий асосини очиш методи ҳамдир. Айтилганлардан шуни хулоса қилиб

айтиш мумкинки, таълим методи – ўқув жараѐнининг мажмуавий

вазифаларини ечишга йўналтирилган ўқитувчи ва ўқувчиларнинг

биргаликдаги фаолияти усули бўлса, таълим методикаси эса муайян ўқув

предметини ўқитишнинг илмий асосланган метод, қоида ва усуллар тизимини

тавсифлайди.

2. Замонавий таълим методлари ва педагогик технологиялар

Сўнгги ўн йил давомида нутқимизда “педагогик технология”,

“замонавий педагогик технология”, “ўқитиш технологияси” каби

тушунчалар кенг қўлланмоқда. ―Таълим технологияси‖ тушунчаси ―таълим

методикаси‖ тушунчасига нисбатан кенгроқ тушунча бўлиб, у таълим

мақсадига эришиш жараѐнининг умумий мазмунини англатади. Бунда таълим

жараѐни аввалдан лойиҳалаштирилган яхлит тизим асосида, босқичма-босқич

58

амалга оширилади, аниқ мақсадга эришиш йўлида муайян метод, усул ва

воситалар тизимини ишлаб чиқиш, улардан самарали, унумли фойдаланиш

ҳамда таълим жараѐнини юқори даражада бошқариш ифодаланади.

―Технология” юнонча сўз бўлиб, ―techne‖ - маҳорат, санъат ҳамда ―logos‖

– тушунча, таълимот сўзларининг бирикмасидан ҳосил бўлган. ―Таълим

технологияси‖ тушунчаси эса луғавий жиҳатдан (инглизча ―аn educational

technologiya‖) таълим (ўқитиш) жараѐнини юксак маҳорат, санъат даражасида

ташкил этиш борасида маълумотлар берувчи фан (ѐки таълимот) маъносини

англатади

Педагогик технология назарияси ўтган асрнинг иккинчи яримдан бошлаб

асосланиб келинаѐтган бўлса-да, айнан ―педагогик технология‖ тушунчасига

нисбатан турлича ѐндашувлар мавжуд: ―Педагогик технология‖ - бу

―амалиѐтга татбиқ қилинадиган муайян педогогик тизим лойиҳаси‖( В.П.

Беспалько)

“Педагогик технология” - бу “амалиѐтга татбиқ қилинадиган муайян

педогогик тизим лойиҳаси”( В.П. Беспалько) “топшириқли ѐндашув”

(Т.Н.Балло)“босқичли ўқитиш” (В. Занков, Т.Я.Гальперин, В.И.Давыдов)

“мазмунли умумлашма” (Г.К.Селевко) “фан ва амалиѐт оралиғида

муайян тамойилларни олға сурувчи методлар ишлаб чиқувчи, уларни

изчил қўллаш каби масалаларни ҳал этишга йўналтирилган мустақил

фан” (Н.Ф. Талызина), “педагогик технология таълим тизими доирасида

олиб борилаѐтган тадқиқот назарияси ва амалиѐтининг муайян

тармоғидир” (П.Митчел)

Замонавий педагогик технологиялар мажмуавий узвий боғлиқликдаги

тизим бўлиб, унда таълим мақсадлари асосида белгиланган кўникма ва

малакалар ўқувчилар томонидан назарий билимларни ўзлаштиришга, уларда

муайян маънавий-ахлоқий сифатларни тарбиялашга йўналтирилган педагогик

фаолият элекментларининг маълум тартибга солинган тўплами сифатида акс

этади. Педагогик технологиянинг марказий муаммоси ўқувчи шахсини

ривожлантириш орқали таълим мақсадига эришишни таъминлашдан иборат.

Бунда таълим мақсадларининг белгиланиши, яъни таълим кимга ва нима

мақсадда? берилиши, мазмунни танлаш ва ишлаб чиқиш, яъни нимани?

бериш, таълим жараѐнларини қай тарзда? Ташкил қилиш, таълим методи ва

воситаларини аниқ белгилаб олиш, яъни қандай воситалар ѐрдамида таълим

бериш, шунингдек, ўқитувчилар малакаси даражаси, яъни ким? таълим

бериши, эришилган натижаларни қандай йўл билан? баҳолаш методлари14

марказий ўринни эгаллайди. Педагогик технология турларини танлаш

шаклланаѐтган билим, кўникма ва малакалар, ташкил этилаѐтган дарсларнинг

59

шакли, қўлланилаѐтган методлар ва методик усулларнинг хусусиятига боғлиқ.

Масалан, ўқувчиларда ижодий тафаккурни ривожлантириш, ўқув

материалларига танқидий ѐндашиш кўникмасини шакллантириш ҳамда

маҳсулдор фаолият турларини ташкил этиш билан бир қаторда, яъни

анъанавий дарс шакллари билан бирга баҳс-мунозара, конференция дарслари,

иш ўйинлари, ҳамкорликда ўтказиладиган турли дастурлардан фойдаланиш

лозим. Кўп турли интеллект Анаънага кўра мактаблар мантиқий ҳамда

лингвистик интелектни ривожлантиришга урғу беради. Кўп турли

интелектлилик бу психологик ва тарбиявий назария бўлиб психолог Гарднер

томонидан шакллантирилган ҳамда унинг таъкидлашича инсонларда турлича

интелект намуналари мужассамлашган. Гарднер таъкидлашича ҳар бир

индивидуал шахс ҳар хил даражадаги интелект намуналарини намоиш қилади

ва кишидаги ўзига хос фазиларлардан келиб чиққан ҳолда ҳар бир шахснинг

ўз образи вужудга келади. Гарднер назарияси бўйича ўқитувчилар дарс

жараѐнида қоллайдиган методологиялар, ѐндашувлар ва турли фаолият

нафақат мантиқий, лингвистик интелект даражаси юқори бўлган талабалар

учун, балки ҳамма талабаларга нисбатан қаратилган бўлса талабаларнинг

билим олиш самарадорлиги юқори бўлади. Бу назария биринчи марта

Гарднернинг ишларида 1983 йилда акс этган. Гарднер бу борада этти хил

интелект намуналарига изоҳ келтирган.

Лингвистик интеллект кишиларга тил билиш орқали ташқи дунѐ билан

алоқа ўрнатиш имконини беради. Бундай кишилар бошқалардан фарқли

ўлароқ айрим қийин консепсияларни тушуниб уларни сўзларга

айнтирислантира олиш имкониятлари мавжуд. Бунга мисол қилиб шоирлар,

журналистлар, ѐзувчилар ҳамда нотиқларни олсак бўлади.

Мантиқий-математик интеллект кишиларга мавҳум муносабатларни

тушунишга ѐрдам беради. Бу каби консепсиялар ҳақиқий ҳаѐтда мавжуд

бўлмайди аммо ақл идрок ѐрдамида фараз қилиши орқали вужудга келади.

Бунга мисол қилиб олимлар, математиклар ва файласуфларни олсак бўлади.

Бундай кишилар ўзларида бор мантиқий-математик интелектга таянган ҳолда

айрим чигал муаммоларнинг турли эчимларини фараз қилиш ѐрдамида

топишади.

Хотира интеллекти кишиларга хотирасидаги маълумотларни сўзлар

шаклида эмас балки расм-кўринишларда ифодалаш имконини беради. Бунга

мисол қилиб архитекторлар, ҳайкалтарошлар, муҳандислар, кино ижодкорлар

ва дизайнерларни олсак бўлади. Кинестетик интеллект кишиларга

муаммоларни эчишда ўз тана(қўл ва оѐқлари) қисмларидан фойдаланган ҳолда

амалга ошириш имконини беради.

60

Мусиқа интеллекти кишиларга товушларлардан келиб чиқадиган маъно

ни илғашга, тушунишга имкон беради. Бундай кишилар рақамлар, сўзлар ва

расмлардан кўра кўпроқ мусиқавий ноталарни тез тушуниб олишади.

Интер-персонал интеллект (Кишилараро муносабатлар) кишиларга

бошқа кишиларнинг ҳиссиѐтлари ва интилишларидаги ўзгаришларни пайқаш

имконини беради. Гарднернинг фикрича бу каби кишилар бошқаларнинг

кайфиятларидаги, ҳарактеридаги ўзгаришларни ҳамда мотивация, истак ва

интилишлари қай тарафга қаратилаѐтганликларини тўгри таҳлил қила

олишади. Бунга ѐрқин мисол қилиб ўқитувчилар, ота-оналар, сиѐсатшунослар,

психологлар, савдо-сотиқ ходимларини олсак бўлади.

Интра-персонал интеллект (Ўзликни англаш) кишиларга ўзларида

мавжуд бўлган қобилиятларни ишга солиб келгусидаги ҳаѐт йўлларини тўғри

танлашда ѐрдам беради. Бу каби кишилар ўзларининг тажрибаларидан (салбий

ҳамда ижобий) ва ўз талантларидан самарали фойдалана олишади.

Натуралистик интеллект ўзаро муносабатларда таъсирчанлик

ҳусусиятларини намоѐн қилади. Атроф муҳитга мутлақо бефарқ бўлмаган

ҳамда табиат ҳодисаларига боғлиқ тушунчаларни тўғри талқин қиладиган

кишилардир. Бунга мисол қилиб фермерларни, боғбонларни, ботаникларни,

геологларни ҳамда археологларни олишимиз мумкин.

Эгзистенциал интеллект (ҳақиқийликк оид) орқали кишилар ҳаѐтдаги

ҳақиқийлик ва ўлим тўғрисидаги философик саволларга урғу беришади ҳамда

бу муаммоларни кўтариб чиқади.

Маълумки, таълим жараѐни икки томонлама характерга эга бўлиб,

ўқитувчи ва ўқувчиларнинг тенг муносабатларидан ташкил топади. Бу

жараѐнга раҳбарлик қилувчи ўқитувчи таълим жараѐнининг тўғри ташкил

этилиши, таълим мақсадларининг тўғри амалга оширилиши ва таълим

натижалари учун жавобгар шахс ҳисобланади. Аммо бу, таълим жараѐни

ўқитувчининг тўлиқ ҳукмронлиги остида амалга ошадиган жараѐн, деган

нотўғри фикрнинг туғилишига асос бўла олмайди. Таълим жараѐни

ўқувчиларнинг фан асосларини ўзлаштиришларига оид механизмгина бўлиб

қолмасдан, балки шахснинг умумий ижтимоий-маданий қобилиятларини

таркиб топтиришга ҳам қаратилишини унутмаслик лозим. Ҳозирги давр

талаби ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорлик муносабати ѐрдамида

ижобий натижага эришишдир. Ҳамкорлик характерига кўра методлар:

- нофаол - ўқитувчининг авторитар фаоллигига асосланади;

- фаол - ўқитувчи билан ўқувчи-талабалар ҳамкорлигидан ташкил

топади;

61

- ўқувчи-талабаларнинг ўзаро ва ўқитувчи билан ҳамкорлигидан

иборат бўлади.

Ўқитувчи билан ўқувчиларнинг ҳамкорлиги ўқитувчининг ўқувчиларга

кўрсатадиган ѐрдамидан бошланди. У аста-секин фаоллашиб, ўқитувчи билан

ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорлик позициясига ўсиб ўтади. Таълим жараѐнида

ўқитувчининг ўқувчилар билан ҳамкорлик қилиши катта аҳамиятга эга.

Ўқувчиларнинг таълимга қай даражада ихлос қўйиши ўқитувчининг мана шу

ҳамкорликни ярата билиш маҳоратига боғлиқ. Ўқитувчи билан ўқувчиларнинг

ўқув фаолиятидаги муҳитнинг тўғри уюштирилиши ўқувчиларнинг фанга

бўлган қизиқишларини оширади, уларни бутун куч ва ғайратини сарфлашга

ундайди. Ижодий топшириқлар ҳамкорликда бажарилгандагина билимларни

ўзлаштириш самарали бўлади. Ўқитувчининг ўрганилаѐтган фан бўйича

қайсидир бир маълумотга аниқлик киритиш пайтида ўқувчиларга ѐрдам

сўраѐтгандай мурожаат қилиши ҳамкорлик фаолиятини янада

чуқурлаштиради. ХХ асрнинг 80-йилларида ривожлана бошлаган ҳамкорлик

педагогикаси таълимда кўпгина инновацион жараѐнларни юзага келтирди.

Ушбу технологиялар негизида К.Д.Ушинский, Н.П. Пирогов, Л.Н. Толстой.

Ж.Ж.Руссо, Я.Корчак, К.Роджерс, Э.Берн, С.Т.Шаший, В.А.Сухомлинский

каби таниқли педагогларнинг тажрибаси ѐтади. Таълим жараѐнида ўқувчи

билан ҳамкорлик муносабатини ўрнатишда ижодкорликнинг ўрни жуда

муҳим. Ижодкорлик ва ўзаро ҳамкорлик бир бири билан мустаҳкам боғлиқ.

Зеро, фақат ижодкорлик асносидагина ҳамкорлик вужудга келади ва мана шу

ҳамкорликда ижодкорлик ўз ифодасини топади. Педагогик ижодкорликни

фақатгина янгиликка, тажрибалар ўтказишга интилиш деб тушунмаслик керак.

Ўқитувчи ҳамкорлик жараѐнида ўқувчиларнинг нутқини ўстириш билан бирга

диагностик вазифани ҳам бажаради, яъни ўқувчиларнинг сўз бойлиги,

қизиқиш доирасини аниқлайди, иқтидорини чамалайди. Ўқувчиларни

ўрганувчи ва тарбияланувчига айлантириш ўқиш-ўқитиш жараѐнини

муваффақиятли олиб боришнинг асосий шарти бўлибгина қолмай, балки

уларни ҳар жиҳатдан баркамол инсонлар қилиб тарбиялашнинг ҳам муҳим

шартидир. Ҳамкорлик методида мулоқотга кириши қийин бўлган камгап

ўқувчилар ҳам суҳбатда иштирок этишларига эришилса, ҳамкорлик тўлақонли

амалга ошади. Ҳамкорликка асосланган таълимда ўқувчилар ўзаро фикр

алмашадилар, муомала қилиш малакалари ошади, ҳар бир ўқувчи ўзи учун,

гуруҳи учун жавоб беришга ҳаракат қилади, гуруҳ учун масъулиятни ҳис

қилади; ҳар бир ўқувчи раҳбарлик ролини бажариши учун имкон берилади

ҳамда ўзаро дўстона муносабат шакллана боради. Буюк аллома Абу Али ибн

Сино таълим-тарбия масалаларига доир асарларида ўқитувчи-ўқувчи

62

муносабатларига катта эътибор қаратган. Буюк олим ўқитувчини танлаш

масаласига алоҳида аҳамият беради. Ибн Сино ѐш авлод ва унинг тарбиячиси

ўртасидаги муносабатларни тўғри йўлга қўйиш учун ўқитувчи қуйидаги бир

қанча талабларга риоя қилиши лозимлигини кўрсатган эди:

- болалар билан муомала қилишда босиқ бўлиш;

-таълимнинг ўқувчилар томонидан қандай ўзлаштириб олинаѐтганлигига

алоҳида эътибор бериш;

- таълим жараѐнида турли метод ва усуллардан фойдаланиш;

- ўқувчининг хотираси ва бошқа интеллектуал қобилиятини билиш;

- ўқувчиларни турли усуллар воситасида ўқишга қизиқтириш;

- баѐн қилинадиган масаланинг моҳиятини чуқур тушуниши, ўз

фикрларини адабий тилда қисқа ва аниқ ифодалаш;

- таълим жараѐнида ўқувчиларнинг ѐши ва ақлий даражасига мос

сўзларни танлаш;

- ҳар бир сўз ҳаракат ва мимика билан тасдиқланиши, болаларда ҳиссиѐт

уйғотадиган бўлиши зарур. Ҳамкорликда ишлашда, авваламбор,

иштирокчиларнинг жойлашувига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Иштирокчиларга “Юзма-юз ўтириш имкони"ни бериш мақсадга мувофиқ.

Жуфт бўлиб ѐки гуруҳ бўлиб ишлаганда ўқувчилар юзма-юз, яъни бир-

бирларига қараб ўтиришлари керак. Шу ҳолатда ўзаро фикрлашиб, баҳслашиб,

қарорлар қабул қилишлари осонлашади, бир-бирини эшитиш, тинглаш

малакалари шаклланади. Психолог олима В.Каримова иштирокчиларда

масъулият ҳиссини уйғотиш, эркин мулоқот олиб бориш ва фикрларини эркин

баѐн қилишга имкон берадиган қуйидагича жойлашувларини тавсия этади.

Масалан ―Мен ўйиндаман” деб номланадиган жойлашув, доира шаклидаги

стол атрофида жойлашган иштирокчилар муаммо юзасидан эркин фикр

алмашадилар ва мунозарага киришадилар ҳамда тенг муносабат ўрнатилади.

Бундай ҳолат ўйин тарзида амалга ошадиган мунозара учун ҳам жуда қулай.

Бундай ҳолатда ―бошловчи‖ ѐки ўқитувчига барча ўқувчилар билан мулоқот

қилишга ва барча ўқувчиларнинг фаол иштирокини таъминлашга имкон

беради. ―Мен мунозарадаман” деб аталувчи ҳолат тўртбурчак стол атрофида

уюштирилади баҳс мунозара учун қулай. Унда иштирокчилар ўз фикрини

эркин аташ имкониятига эга. Одатда бундай баҳслар синф хонасида

ўқувчиларнинг бундай жойлашуви баҳс-мунозара ўтказишда, ―Меҳмонспикер”

методидан фойдаланишда ҳамда ―Ўқиб кўр-чи”, “Давом эттир”, “Сирли сўз”,

“Ўйин-топишмоқ”, “Пантамимо” ўйинларини ўтказиш жараѐнида барча

ўқувчиларни фаол иштирок этишга ундайди. “Мен ҳамкорликдаман” деб

номланган ҳолат кўп сонли гуруҳларда қўллаш учун қулайдир. Мунозара

63

иштирокчилари тўрт-беш кишидан бўлиб, алоҳида столлар атрофида

ўтирадилар ва ҳар бир гуруҳ ўз қарорини чиқаради. Бу ҳолат ўқувчиларни

кичик гуруҳларга ажратиб, алоҳида топшириқ бериладиган ўйинлар (―Сўз

ўйини”, “Жонли ҳикоя”, “Кроссворд”, “Ребус” ѐки “Кластер”, “Синдикат”)

методларини қўллаш учун қулай ҳисобланади. Таълим жараѐнининг

муваффақияти унинг шаклигагина эмас, балки қўлланилаѐтган методлар

самарадорлигига ҳам боғлиқдир. Методлар бир қанча асосий гуруҳлардан

иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз навбатида кичик гуруҳлар ва уларга

кирувчи алоҳида методларга бўлинади. Ўқув билиш фаолиятининг ташкил

этилиши, ўқув ахборотларининг узатилиши, қабул қилиниши, англаб

олиниши, ѐдда сақланиши, ўзлаштирилган билимларнинг амалиѐтда

қўлланилишини таъминлаш, амалий кўникма ва малакаларни шакллантиришга

хизмат қилишига кўра таълим методларини қуйидаги гуруҳларга ажратиш

мумкин:

- вербал (ўқув ахборотларни сўз орқали узатиш ва эшитиш орқали қабул

қилиш методлари ѐки оғзаки методлар – ҳикоя, маъруза, суҳбат ва бошқалар);

- ўқув ахборотини кўргазмали узатиш ва кўриш орқали қабул қилиш

методлари (кўргазмали методлар – тасвирий, намойиш қилиш ва бошқалар);

- ўқув ахборотини амалий меҳнат ҳаракатлари орқали бериш (амалий

методлар – машқлар, лаборатория тажрибалари, меҳнат ҳаракатлари ва

бошқалар).

Ўйинлар болаларда ҳар қандай ўқув режаси бўйича мотивация

уйғотадиган асосий стратегия бўлиб қолиши мумкин. Агар ўқитувчи дарсни

―биз бугун дарсда ўйин ўйнаймиз‖ деб бошласа бутун аудиторияни ўзига

қаратиш эҳтимоли кўпроқ. Бу ерда ўйин ўқувчиларнинг диққатини тортишга

ҳамда бу орқали кўпроқ билим олиш эҳтимолини оширади. Ўйин дарснинг

умумий мақсади бўлган билим ва кўникмаларни бевосита таништириши

мумкин ѐки шу дарс амалиѐтига мансуб фазилатларни шакллантириш мумкин.

Яна қўшимча қилиб айтганда ўйинлар қўшимча мотивация берувчи омил деб

ҳам ҳисобланади.

Ўқитишда бирор аниқ ўйин турларини танлаб олиш мушкул. ―Ўйинни

осонгина изохлаш қийин, чунки ўйинлар бирор мавзуга боғлиқ бўлади ва

мавзулар ҳаммавақт ҳар хил бўлади. Ўйин турлари жуда кўп, мисол учун

рўлларга киришиш, тасаввурий, ижтимоий-драматик, эвристик, констрактив,

фантазияга доир кабиларни айтиб ўтиш мумкин.‖ Муайян ўйин фаолияти

юқорида келтирилган ўйин турларидан бир нечтасини бир вақтда ўз ичига

олиши мумкин. Ўқитувчи ўйин фаолиятини амалда қўллашда ўқувчиларнинг

қай мавзудаги ўйинга қизиқишини ҳам ҳисобга олиши керак бўлади. Ўқитувчи

64

дарс жараѐнини режалаштиради, уни йўналтиради ва ўқувчини қўллаб

қувватлайди аммо натижасини назорат қилмайди. Ўйин фаолияти жараѐнида

ўқувчи албатта мавзудан ўзига керакли билимни олади аммо бу ҳамма вақт

ҳам амалга ошмаслиги мумкин. Ўйин давомида ўқувчи у ўрганиши кўзда

тутилмаган нарсаларни ҳам ўрганиши мумкин ва албатта бу ҳам фойдадан

ҳоли эмас. Ўқитишда қайси ўйин турларидан фойдаланиш ҳақидаги

мунозаралар борасида қуйидаги ўйин турларини изохлаб чиқамиз.

• Тасаввурий ўйинлар Тасаввурий ўйинлар ўз ичига образларга киришиш

ўйинларини ҳамда ўқувчилар тасаввур қилиш орқали амалга ошириладиган

ўйинларни олади. Бу амалиѐтда ўқувчининг тасаввур қила олиш қобилиятига

урғу беради.

• Констрактив ойинлар Бу ойин турида табиий ҳамда инсон қўли билан

ясалган ўйинчоқ ва қўғирчоқлардан фойдаланилади. Бу жисмоний ўйин бўлиб

бунда боланинг қай йўсинда ҳаракатлана олиши муҳим. Мисол учун қум, сув,

Лего кабилар билан ўйнашдир. Бунда бола катта дунѐ тўғрисидагаи

тушунчаларини кичик миниятура шаклида ифодалайди. Бу ҳам албатта

тасаввурий ўйин десак адашмаймиз, чунки бола ҳам айрим нореал нарсаларни

ўз дунѐсида реалга алмаштириб тасаввур қилиши керак.

• Ижодий ўйинлар Ижодий ўйин охирида бирор натижага эришилади.

Яъни ўйин ѐрдамида бола билан биргаликда бирор нарса ясалади ѐки

яратилади.

• Хотира ўйинлари Бу ўйинда боланинг хотираси тилдаги қофиядош

сўзларни қай дарада тушуниши, ишлатишига нисбатан синалади.

• Ҳамкорлик/рақобатли ўйинлар Бу тоифадаги ўйинлар ҳамкорлик

ўйинларида бўладиган умумий мақсадлар бўлиши ҳамда ўйинда албатта ғолиб

ва мағлублар борлиги тайин ўйинлар ўртасидаги фарқлар тўғрисида фикр

юритади. Бу каби ўйинларда ижтимоий омиллар ҳам ҳисобга олинади, чунки

бу ўйинлар бошқа болалар ва катта ѐшлилар билан ҳам алоқага киришишни ўз

ичига олади.

• Эркин тарзда давом этадиган/структурали ойинлар Бу каби ўйинларда

асосий эътибор назорат борасида боради. Агар ўйин ўқитувчи томонидан

назорат қилинмаса у ҳолда назорат боланинг ўзида қолади. Агар ўқитувчи

ўйинни ўзи бошқарса, ўйинни муайян бир натижага йўналтирган бўлса ўйин

назорати ўқитувчида бўлади. Эркин тарзда давом этадиган ўйин албатта бола

учун ўрганиш имкониятини беради ва боланинг эркинлигини сақлаб қолади,

структурали ўйинларда эса натижани аниқ башорат қилиш мумкин.

Пиагетнинг когнитив ўйин назариясиясида ўқитувчининг ролини

65

минималлаштириш фикри илгари сурилса, Вигоцкийнинг ривожланишнинг

ижтимоий-маданий назариясида эса бунинг акси назарда тутилади.

• Жисмоний ҳаракатларни ўз ичига оладиган ўйинлар Жисмоний

ҳаракатларни ўз ичига оладиган ўйинлар боланинг эрта ѐшларда мускул

ривожланишида ва тўғри ҳаракатланишда муҳим роль ўйнайди. Бу

бошқариладиган ўйин аммо бунда ҳеча қандай асбоб-ускунадан

фойдаланилмайди. Бу ўйинда бола ўз гавдасидан фойдаланади, чирмашиб

чиқиш, курашиш, эрда умбалоқ ошиш, тортиш, итариш каби машқларни

бажаради. Эркин давом этадиган ўйин давомида бола ўйин майдони узра ҳеч

қандай кўрсатмасиз ҳаракатланади. Агар ўйин структуралаштирилган бўлса у

ҳолда бу ўйин жисмоний тарбия карикуласидан жой олган бўлиши тайин.

3. Таълимнинг ноанъанавий шакллари

Таълимнинг ноанъанавий шакли сифатида ташкил этиладиган баҳс-

мунозара, давра столи, матбуот конференцияси муайян предметнинг муҳим

мавзулари юзасидан ташкил этилиб, ўқувчиларда мустақил фикрлаш, ўз

фикрини илгари суриш, уни асослаш ҳамда ҳимоя қилиш қобилиятини

шакллантириш учун хизмат қилади. Бу каби дарсларнинг ташкил этилишида

мақсаднинг аниқлиги, шунингдек, ўқитувчиларнинг фаол иштироки муҳим

аҳамиятга эга. Ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатишда ўқитувчи ва

ўқувчи муносабатлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, табиат қўйнида

ѐки бошқа жойларда дарс ўтиш, турли жойларда жонли мулоқот ўтказиш,

учрашувлар ташкил этиш ўқувчиларни олинган билим ва малакаларини

амалда бевосита қўллашга ва натижасини ўз кўзи билан кўришга ѐрдам

берувчи муҳим воситалардан биридир. Бу ноанъанавий методлари вақти-вақти

билан ўқувчилар муҳим бир билим ва малакаларга эга бўлгач фойдаланиш

керак. Ноанъанавий дарс шаклларидан бири эскурсия ҳисобланади.

Экскурсия бевосита кузатиш асосида муайян жараѐн, воқеа-ҳодиса ѐки

фаолият мазмунини ѐритувчи билимларнинг пухта ўзлаштирилишини

таъминловчи таълим шаклидир. Экскурсиялар синф-дарс тизими, шунингдек,

амалий машғулотлардан тубдан фарқ қилади. Экскурсия давомида бир

ўриндан иккинчи ўринга кўчиб юрилади. Шу боис ўқувчилардан интизомга

қатъий риоя қилиб талаб этилади. Ўқувчилар объектни кузатиш жараѐнида

вақти-вақти билан саволлар берадилар, зарур маълумотларни ѐзиб борадилар.

Экскурсия якунида ўқитувчи бугунги кузатишларини аввал ўзлаштирилган

материалларга боғлаб суҳбат ўтказади. Экскурсия материаллари асосида баѐн

ѐки иншо ѐздириш экскурсия натижаларини самарали бўлишига ѐрдам беради.

Викторина ва мўъжизалар майдони шаклида ўтказилаѐтган дарслар

беллашув хусусиятига эга бўлиб, ўқувчиларни фаолликка ундайди. Ҳозирги

66

кунда таълим жараѐнида янги педагогик технологияларнинг интерфаол

методларини ўқув жараѐнига татбиқ қилиш кун сайин кучайиб бормоқда.

Бизга яхши маълумки, метод ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳамкорлигида

ташкил этилаѐтган таълим жараѐнида қўйилган мақсадга эришиш усули

саналади.

Маъруза методи таълимнинг юқори босқичларида, айниқса олий таълим

босқичида кенг қўлланадиган дарс шакллари бўлиб, унинг суҳбат маъруза,

муаммоли маъруза, масофавий маъруза каби турлари мавжуд. Маъруза

дарслари билимларнинг асосан ўқувчининг бевосита ўз нутқи билан

талабаларга етказилиш усули бўлиб, у ўқувчида ниҳоятда кенг қамровлилик,

сухандонликни талаб этади. Маърузанинг бир маромда бориши, ундан янги

фикрларнинг йўқлиги ѐки ўқитувчи овози, нутқининг талабга жавоб

бермаслиги талабаларни дарсдан чалғишларига ва қониқмасликларига олиб

келади. Шунинг учун маъруза дарслари катта тайѐргарлик талаб этади. Ҳар

бир маърузачи ўқитувчи мутахассис, ўз соҳаси бўйича янгиликлардан

хабардор бўлиши ва ўз маърузасида экс эттириб бориши, ўзининг нотиқлик

маҳорати орқали талабаларни жалб қила олиши, ҳар бир талабани ўз

назаридан қочирмайдиган, энг нафаол талабани ҳам дарсга қизиқтира олиш

қобилиятга эга бўлиши талаб қилинади. Бунинг учун фақат яхши мутахассис,

ўткир билимдон, нотиқ ва интеллектуал салоҳияти юқори бўлишнинг ўзи

кифоя қилмайди. Ўқитувчи яхши методист ҳам ва аудитория қабул қилиш,

кайфиятига қараб дарс бериш усулларини, методларини ўзгартириб туриши

керак. Шу боис суҳбат маърузадан муаммоли маърузага ўтиш ѐки аксинча

дарсни муаммоли маъруза билан бошлаш ва суҳбат маъруза билан якунлаш

ҳам мумкин.

Муаммоли маъруза фандаги янгиликлар, турлича қарашлар,

ѐндашувларни талабаларга етказиш уларни қиѐслаш, таҳлил қилиш орқали

мустақил фикрлашга ўзлари хулоса чиқаришга ўргатиш, шу тарзда астасекин

илмий тадқиқот жараѐнига йўналтиришга ѐрдам беради. Муаммоли маъруза

яхши самара бериши учун талабаларга аввалдан топшириқ бериш, уларга

муҳим бир мавзуларни, адабиѐтларни ўқиб, ўрганиб келиш топширилса

мақсадга мувофиқ бўлади. Кейинги пайтларда ОЎЮларда маъруза

матнларини ѐзма ҳолда ѐки электрон версияларининг кутубхоналарга

тарқатилиши, китоб шаклида чоп эттирилиши, уларда асосий ва қўшимча

адабиѐтлар рўйхатларининг берилиши муаммоли маърузаларни тез-тез

ўтказиб туриш учун кенг имконият яратмоқда.

67

Назорат саволлари

1. Метод, методика ва методология тушунчаларини таърифланг.

2. Таълим шакли ва воситалари

3. Анъанавий таълим методларига нималар киради?

4. Замонавий таълим методлари ҳақида маълумот беринг.

5. Технология, таълим технологиялари, педагогик технологиялар

тушунчаларини изоҳланг.

6. Ҳамкорлик методларининг турлари ва самаралилик омиллари ҳақида

маълумот беринг.

7. Таълимнинг ноанъанавий шаклларини изоҳланг.

8. Вербал методларга нималар киради ?

9. Кўргазмали методларнинг қандай турлари мавжуд?

10.Ўқув ахборотини амалий меҳнат ҳаракатлар орқали бериш қайси

усуллар орқали намоѐн бўлади?

11.Ноанъанавий дарс шаклларига нималар киради?

68

ТАЪЛИМНИ

ТЕХНОЛОГИЯЛАШТИРИШ

СОҲАСИДАГИ АСОСИЙ

ТОИФА ВА ТУШУНЧАЛАР

Мавзу бўйича таянч тушунчалар: Технологик ѐндашув, ўқитишни

технологиялаштириш, технология, ишлаб чиқариш технологияси, таълим

технологияси (ТТ), ўқитиш технологияси (ЎТ), педагогик технология (ПТ),

педагогик тизим (ПТ), ўқитиш методикаси (ЎМ), фан методикаси (ФМ),

консепсия (ғоя), шахсга йўналтирилган таълим, тизимли ѐндашув, фаолиятли

ѐндашув, суҳбатли ѐндашув, муаммоли таълим, ҳамкорликдаги таълим.

Ўқитишни технологиялаштириш ғояси янгилик эмас. Бундан 400 йил

аввал чех педагоги Ян Амос Коменский таълимни технологиялаштириш

ғоясини илгари сурган. У таълимни ―техникавий‖ қилишга ундаган, яъни

ҳамма нарса қайси соҳага ўқитилишидан қатъий назар муваффақиятга эга

бўлиши лозим деб тушунган. Натижали ўқув жараѐнини, у “дидактик

машина” деб атаган. Бундай дидактик машина учун аниқ қўйилган мақсадлар;

бу мақсадларга эришиш учун аниқ мослаштирилган воситалар; бу

воситалардан қандай фойдаланиш учун аниқ қоидаларни топиш муҳимлигини

ѐзган.

Таълим назарияси ва амалиѐтида ўқув жараѐнига технологик ѐндашув 50-

йилларда биринчи маротаба тажрибадан ўтказилган. Анъанавий ўқитишда

мажмуали техник воситалардан қўллаш амалга оширилган.

Ҳозирги вақтда педагогик технология ўқитишнинг техник воситалари ѐки

компьютерлардан фойдаланиш соҳасидаги тадқиқотлардек қаралмайди, балки

бу таълим самарадорлигини оширувчи омилларни таҳлил қилиш, ишлаб

чиқиш ҳамда усул ва материалларни қўллаш, шунингдек қўлланилаѐтган

усулларни баҳолаш йўли орқали таълим жараѐнининг асослари ва уни

мақбуллаштириш йўлларини ишлаб чиқишни аниқлаш мақсадидаги

тадқиқотдир.

Барча таълим ва тарбия ишларини педагогик технологиялаштириш,

мактаб амалиѐти педагогик жараѐнини ихтиѐрий қуриш ва уни амалга

оширишда кескин бурилиш қуйидагиларда ўз аксини топади:

-таълимнинг ҳар бир қисм ва босқичларининг изчил асосланганлиги

(таълим жараѐнини тартиблаштириш - батафсил аниқланган ва асосланган,

69

маълум тартибдан ташкил топган қисмлар - мулоқот, ахборот ва бошқарув

воситаларини бўлиш орқали расмийлаштириш);

-якуний натижани ҳаққоний ташхис қила олишга йўналтирилганлиги;

-таълим жараѐнига мавжуд шароит ва белгиланган вақт ичида қўйилган

таълимий мақсад ҳамда ижобий натижага эришишни таъминлайдиган ишлаб

чиқариш технологик жараѐнининг мукаммал, аниқ йўлга қўйилган, изчил,

мувофиқлашган хусусиятини бериш;

-унинг самарадорлиги ва инсон имкониятлари (куч, вақт)ни

мақбуллаштириш мақсади билан бутун таълим жараѐнини бошқарувчанлиги.

Таълимга технологик ѐндашув ва “Таълим технологияси”

тушунчаси маъносининг узлуксиз ўзгариши

Давр Технологик ѐндашувнинг намоѐн

бўлиши

“ТТ” тушунчаси

маъноси

ХVII аср ХVII асрда Ян Амос Коменский,

шундай таълим механизми, яъни

―дидактик машина‖ устида изланиш

олиб борган.

―Дидактик машина‖

30-

йиллар

50-

йиллар-

нинг

ўртаси

30-йилнинг ўртасида АҚШнинг

Индиана университетида талабаларга

эшитиш ва кўриш (аудиовизуал) таълими

бўйича маърузалар ўқилган.

1946 - шу эрнинг ўзида эшитиш ва

кўриш таълими бўйича

мутахассисларни тайѐрлаш курси:

ишлаб чиқаришни режалаштириш,

эшитиш ва кўриш воситаларни

ишлатиш ва улар сифатини баҳолаш, шу

воситаларни қўллаб ўқув жараѐнини

бошқариш дастурлари киритилди.

1954 - профессор Б.Ф.Скинер

томонидан ишлар тақсимоти (мавзу-

қадам-ходимлар) бўйича ўргатишнинг

мунтазамли технологиясини ўзида намоѐн

этувчи, дастурлашган таълим модели

(ДТ) асосланди. Қайтар алоқани назарда

тутувчи: ҳар бир бажарилган ишнинг

тўғрилигини тезкор баҳолаш ва агар

кейинги қадамга хатолик бўлса

қайтариш деб таъкидлаган

“Таълимда

технологиялар” - ―...

маълумотга эга бўлиш

соҳасида замонамизнинг

бўлаги бўлган

кашфиѐтлар, саноат

маҳсулотлари ва

жараѐнларини қўллаш‖

(М. Кларк).

педагогик

мақсадларда ахборотни

тақдим этишда эшитиш ва

кўриш (аудиовизуал)

воситаларини қўллаш

50-60- 1958 – Н.Краудер бир қатор “Ўргатувчи

70

йиллар

ўртаси

берилган жавобларни тўғрилигига

боғлиқ равишда қайтар алоқага

мувофиқ жавобларни кўп танлаш

ДТнинг кэнгайтирилган чизмасини

таклиф этди.

технология” (Д.Финн,1959) –

педагогик мақсадда

махсус яратилган эшитиш

воситаларидан

фойдаланиш ва улардан

фойдаланиш услубиѐти

70-80-

йиллар

Таълим технологиясини илмий

асоси ахборот, телеалоқа назарияси,

педагогик квалиметрияси, тизимли

таҳлил, билиш жараѐнини бошқариш

назарияси, таълим жараѐнини

қулайлаштириш, педагогик меҳнатни

илмий ташкиллаштириш ва бошқалар.

“Таълимий

технология”

ТТ - ―таълим техник

воситалари ѐки

компьютер соҳасидаги‖

изланишлар эмас;

Ешитиш воситаларининг янги

турлари: видеомагнитофон, айланмали

кадропроектор, электрон ва блокнотли

ѐзув тахтаси ва бошқалар чиқара

бошланди.

Таълим технологияси муаммолари

бўйича Халқаро анжуманларда таълим

технологиясига умумий моҳият таклиф

этилди.

ТТ қўлланиш соҳаси - (1)

ўқитишнинг техник воситалари, (2)

маълумот олиш муаммоларига тизимли

ѐндашиши. ―Биринчи соҳа ўқитиш

воситаларида техника ютуқларини

амалга ошириш билан, иккинчи соҳа

эса, педагогик назарияни ривожланиши

билан, уларни ташкиллаштиришнинг

умумий назарияси бирлаштирилиши

лозим бўлган иловага боғлиқ, яъни

таълим муаммоларига тизимли

ѐндашишдир ‖.

бу таълим

жараѐнининг

самарадорлигини

оширувчи омилларни

таҳлил қилиш йўли билан,

тузилмага келтириш ҳамда

йўл ва материалларни

қўллаш йўли билан,

шунингдек

қўлланилаѐтган усулларни

баҳолаш орқали таълим

жараѐнини энг

мақбуллаштириш

тамойилларини аниқлаш

ва йўлларини ишлаб

чиқиш мақсадидаги

изланишдир‖.

(Международный

эжегодник по технологии

образования и обучения –

Лондон – Ню - Ёрк, 1978.

71

П.Д. Митчел (1970 й.) ТТ бўйича

102 манбаларни таҳлил этиши

натижасида ТТ маъноси ва педагог-

технологлар вазифаси асосини

шакллантиради: ―Кутилаѐтган

педагогик натижаларни олиш учун

инсон, моддий ва молиявий манбаларни

мақбул тақсимлаш‖.

―ТТ муаммоларининг назарий

тадқиқотла-рини ишлаб чиқувчи оқим,

моҳир технологларнинг янги авлоди

пайдо бўлди‖ (М. Эраут).

―Фақат содда одамларгина,

технологияни - фақат мосламалар ва

ўқув материаллар мажмуи деб

ҳисоблайдилар‖. Бу бундан кўпроғини

ангалатади. Бу ташкиллаштириш йўли,

бу материаллар, инсонлар, ташкилот,

моделлар ва тизим туридаги ―инсон-

машина‖ тўғрисидаги тасаввур. Бу

муаммонинг иқтисодий

имкониятларини текшириш. Бундан

ташқари, технология фан, санъат ва

инсон қадри ўзаро ҳаракатига муҳим

алоқага эга.

―Таълим воситасининг синоними

ҳисобланмасдан, у фанлараро хилма-

хил тасодифлар йиғиндиси, таълимнинг

барча жиҳатлари билан боғлиқ бўлган,

қисқа таълимий лавҳадан то унинг

барча ҳаракатларидаги миллий

тизимлари ҳисобланади‖ – Д. Финн,

Лондон, 1978.

―ТТнинг дастлабки

моҳияти педагогик

мақсадларда мулоқот

қилишнинг эшитиш ва

кўриш воситалари,

кўрсатув, компьютер ва

бошқа турдаги ―юмшоқ‖

ва ―қаттиқ‖ воситалардан

фойдаланишни англатган.

Янги ва кэнгроқ маънода

эса, таълим олиш

шаклларини

мақбуллаштиришни ўз

вазифалари деб қўюувчи,

бутун таълим бериш

жараѐнини ҳамда

билимларни техникавий ва

инсоний манбаларни

ҳисобга олган ҳолда

ўзлаштирш ва уларнинг

ўзаро ҳаракатини яратиш,

қўллаш ва аниқлашнинг

тизимли усулидир‖.

(ЮНЕСКО, 1986.)

80-йилларда ТТ тўғрисида Россия

олимларининг биринчи нашрлари пайдо

бўлди: ―... хорижий тажрибалар ҳозир

бизда яхши маълум бўлмай турибди.

Лекин ТТ эшигимизни тақиллатаяпти‖

(Кларин, 1989)

“Педагогик

технология” – атамаси

педагогика фанида

вужудга келди

90-

йиллар

ТТ муаммоларини: В.П.Беспалко,

В.Гузеев, В. Кларин, В Монахов, Г.

Селевко, С. Саидахмедов, Ж. Йўлдошев,

С. Усмонов, М. Очилов ва бошқалар

ишлаб чиқдилар

72

ХХI

асрнинг

1- ўн

йиллари

―Педагогиканинг предмети инсон табиати (боғлиқ бўлган) ва

ўқув-тарбиявий ҳаракатларининг самараси ўртасидаги қонуниятли

муносабатлар ҳисобланади‖. Бир қанча услубиѐтлардан ―танлаш

ҳуқуқи‖ ўрнига, илмий, табиатга оид педагогика берилган ѐки инсон

тўғрисидаги аниқ билимлари асосида мавжуд шароитлар учун

ҳаракатланишнинг мақбул йўлларини онгли лойиҳалашни таклиф этади. Маълумки, муаммонинг бундай берилишида

педагогика ―тажрибани умумлаштириш‖ ва ―омма ижодкорлиги‖

ботқоғидан илмий изланиш майдонига ва юқори асосли психология

– педагогика муҳандислигига ўзгаради. Ушбу матн парчасида ТТ -

берилган шароитда педагогик вазифаларга мақбул эришиш

йўлларидир. Берилган шароитда мақбуллик – технологияни

ҳаммабоп тизимли белгиси.

―Педагогика учун технология маъносига алоҳида, ҳеч нимага

ўхшамайдиганлар, шунингдек унга техник такрорланиш маъносини

ўйлаб топишга ҳеч қандай сабаб йўқ. Моҳияти бўйича мавжудлик ва

ишлаб чиқаришлик, ижтимоийлик, инсоншунослик ва технология

вазифаларини берилишидек қабул қилиш керак‖ (А.М. Кушнир, 2004

й.).

“Ишлаб чиқариш технологияси”, “таълимни

технологиялаштириш”, “таълимий технология”, “таълим бериш

технологияси”, “педагогик технология” атамалари.

―Технология‖ атамаси педагогика фани томонидан ишлаб чиқариш

соҳасидан ўзлаштирилганки, бунда ―юқори асосли психология – педагогик

муҳандислиги майдонига ўзгаради‖ (А.М. Кушнир, 2004).

Технология моҳияти ва вазифаси бўйича инсоншуносийлик, ҳам ишлаб

чиқариш, ҳам ижтимоий бор нарсаларни мавжуд бўлишидек қабул қилиш

керак‖ (А.М. Кушнир, 2004).

“Технология” юнонча сўздан келиб чиққан бўлиб “течне” - маҳорат,

санъат, малака ва “логос” - сўз, таълимот маъноларини англатади.

Ишлаб чиқариш технологияси:

-хомашѐ, материал, ярим тайѐр маҳсулотларни олиш, уларни қайта

тайѐрлаш ѐки уларга ишлов бериш йўл ва усулларининг йиғиндиси

(технологияни жараѐнли-баѐнли томони);

-юқорида кўрсатилган йўл ва усулларни ишлаб чиқувчи ва

такомиллаштирувчи илмий фан. Технологияни илм сифатидаги вазифаси,

моддий манба ва вақтлар кам сарфлашни талаб этувчи самарали ва тежамкор

ишлаб чиқариш жараѐнларини аниқлаш ва амалиѐтда улардан фойдаланишни

аниқлаш мақсадидаги қонуниятларни топиш ҳисобланади (илмий томони);

73

-жараѐннинг ўзи – топилмани қазиб олиш ҳаракатлари, ишлов бериш,

қайта ишлаш, транспортда ташиш, омборга жойлаш, сақлаш, шунингдек

ишлаб чиқаришнинг техник назорати (жараѐнли ҳаракат томони).

Педагогик илм ва амалиѐтда “педагогик технология”, “таълимий

технология” ва ―таълим бериш технологияси‖ каби атамалар кэнг

қўлланилиши кузатилмоқда. Шу билан бирга уларни тушунишда алоҳида

бўлган ўқиш турлари мавжуд. Авваламбор, аниқ ифодани бериш, уларни нима

бирлаштириши, уларни нима ажратиб туришини тушуниш учун

“технология” ва унинг келиб чиқувчилари: “технологик жараѐн”,

“технологик ҳаракат”, “технологик харита”, “технологик тартиб”

тушунчаларини аниқлаш лозим.

Таълимни технологиялаштириш бу ўқитиш жараѐнига технологик

ѐндашиш асосида таълим мақсадларига эришишнинг энг мақбул йўллари ва

самарали воситаларни тадқиқ қилувчи ва қонуниятларни очиб берувчи

педагогик йўналишдир.

Таълим технологияси: бу мавжуд шароит ва ўрнатилган вақтда

белгиланган таълимий мақсад ва кўзланаѐтган натижаларга кафолатли

эришишни воситали таъминловчи, мулоқот, ахборот ва бошқарувнинг энг

қулай йўл ва ўқитиш воситаларининг тартибли йиғиндиси (таълим бериш

технологиясининг жараѐн-баѐнли жиҳати);бу мавжуд юзага келган таълимий

жараѐн субъектларининг ҳамкорий ҳаракатлари, ҳақиқий жараѐн (таълим

бериш технологиясининг амалий-жараѐн жиҳати ) тартиби.

“Педагогик технология” – педагогик ҳодиса ва таълимни

технологиялаштириш соҳасидаги жараѐнда қўлланиладиган тушунча.

“Таълимий технология” – ―таълим олиш шаклларини

мақбуллаштиришни ўз вазифалари деб қўювчи, яъни бутун таълим бериш

жараѐнини ҳамда техникавий ва инсоний манбаларни ҳисобга олган ҳолда

билимларни ўзлаштириш ва уларнинг ўзаро ҳаракатини яратиш, қўллаш ва

аниқлашнинг тизимли усули‖ (ЮНЕСКО).

Таълим технологияси ва унинг консептуал асосномасини (ТТ илмий

томони) ўз ичига олади.

“Педагогика тизими”, “таълимий технология”, “таълим бериш

технологияси”, “фан услубиѐти”нинг фарқли хусусиятлари

Педагогика тизими – шахснинг бор сифатларини шакллантириш учун

ташкилий, мақсадга йўналтирилган ва педагогик таъсир кўрсатишни кўзлаган,

ўзаро боғлиқ восита, усул, жараѐнларнинг йиғиндисини ифода қилувчи аниқ

яхлитликдир (В.П. Беспалко бўйича).

Фанни ўқитиш услубиѐти – таълим тизимида ушбу ўқув фанининг

аҳамияти ва ўрнини белгилайди, унинг вазифаларини ва ўқитиш мазмунини

74

аниқлайди, ушбу фан бўйича қўлланилаѐтган усул, шакл ва ўқитиш

воситалари баѐнини ўз ичига олади.

Фанни ўқитиш услубиѐтидан фарқли технология:

―қандай ўқитиш керак?‖ деган саволга жавоб бермай, балки аҳамиятли

қўшимча бўлган “натижавий қандай ўқитиш ва ўқув жараѐнини қандай

қилиб энг мақбул ташкил этиш керак? деган саволга жавоб беради;

аниқ шароитлардан келиб чиққан ва маълум натижага йўналган, аниқ

педагогик ғояга лойиҳаланади;

ўз натижаларини қайта ишлаб чиқариши билан фарқланади;

таълим олувчилар ва таълим берувчига йўналтирилган дарснинг

услубий ишланмаларидан фарқли ўлароқ, таълим олишда уларнинг ўз

фаолиятлари ҳисобига ютуқ таъминланишига йўналтирилади.

Услубиѐтчидан фарқли ўлароқ педагог-технолог:

тажриба ўтказмайди: у аниқ белгиланган натижа билан иш олиб боради;

ажратилган вақт ва мавжуд шароитларда белгиланган мақсадларни

амалга оширишда гумон ҳосил қилмайдиган асосланган ўқитиш моделига

таянади;

у ҳаракат қилади, таълимий мақсадлар қўйилганда, аниқ педагогик

вазифалар белгиланганда ва кўзланаѐтган натижалар шакллантирилганда,

таълим бериш жараѐнининг бориш шароитлари аниқлангандан сўнг ҳаракат

қилишни бошлайди.

Шахсга йўналтирилган ривожлантирувчи таълим

ва уни амалга ошириш шартлари

Асосий назарий

мазмуни

Амалга ошириш шартлари

Шахсий ѐндашув

қуйидагиларни

англатади:

- таълим бериш

жараѐнини тузиш ва

амалга оширишда

шахсга мақсад, субект

устунлиги, натижа ва

унинг самарадорлигини

асосий мезондек

йўналтириш;

- таълим

жараѐнининг барча

Таълим олувчи шахсни ҳар томонлама эркин

ва ижодий ривожланиши учун қулайлик, зиддиясиз

ва хавфсиз шароитларни таъминлаш, унинг табиий

имкониятларини амалга ошириш. Таълим

берувчининг таълим олувчи шахсини қабул қилиш:

унинг мақсадлари, ҳаяжонлари, қизиқишлари,

қарашлари, муносабатларини тушуниш, уларни

худди қимматлидек тан олиш, унга, унинг кучи ва

имкониятларига ишониш.

Таълим бериш технологиясини ишлаб чиқиш

ва амалга ошириш жараѐнида ушбу билим соҳасида

ўқимишлилик даражаси ва шахс маданиятининг

75

иштирокчиларининг

тўлақонли

ривожланиши;

- таълим бериш

жараѐнини

инсонпарварлаштириш

ва табақалаштириш:

касбий тайѐргарлик

йўналишлари бўйича

Давлат Таълим

стандартлари

талабларига риоя қилган

ҳолда таълим олувчи

шахсини ривожланиш

йўлига йўналтириш;

- таълим

олувчиларни

психологик-касбий ва

шахсий хусусиятлари ва

қобилият-ларини

ҳисобга олиш;

- таълим жараѐни

иштирок-чилари

фаолиятининг шахсий

қизиқишларини

таъминлаш

умумий ривожланиш даражаси;

- таълим олувчининг психологик-физиологик

хусусияти;

- ҳар бир таълим олувчи учун таълим ўқув

дастурларига нисбатан шахсий хусусият ва ўқитиш

таъсири остида унинг ривожланиш ўзгарувчанлиги,

унинг имкониятларига мос равишда мослашади;

- унга ўзининг билимга, ўзини аниқлай олиши,

ўзини ривожланиши ва ўзини амалга оширишига

ѐрдам кўрсатиш.

Таълим олувчининг ривожланиш ва сўниш

истиқболларини аниқлаш, ундан сўнг эса тўғрилаш

учун, унинг шахсий ривожланишини обектив

назорат ва ташҳис қилиш.

Таълим олувчини нафақат касбий сифатда,

балки шахс сифатида ривожланишининг

умумпедагогика малакаларини ривожланиши

технологиялари ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Бу мақсадга, ўқитиш ва шахсий ривожланиш

таълим берувчи ва таълим олувчи учун ҳаѐтий ва

касбий моҳиятга эга бўлганда, ушбу фаолиятга

мустаҳкам қизиқиш уйғонганда, ўқитиш ва

ривожланиш шахсининг ҳаѐтий эҳтиѐжига

айлангандагина эришилган деб ҳисоблаш мумкин.

Таълимга фаолиятли ѐндашув ва уни амалга ошириш шартлари

Асосий назарий

мазмуни

Амалга ошириш шарти

Фаолият-шахснинг

ривожланишида асос, восита

ва ҳал қилувчи шарт. Бу

таълим олувчи шахсининг

жараѐнли сифатларини

шаклланти-риш, унинг

ҳаракатларини фаол-

лаштириш ва

жадаллаштиришни, ўқув

жараѐнида унинг барча

имконияти, тиришқоқлиги ва

ғайратини кэнгайтиришни

юзага келтиради

Таълим берувчи вазифасининг

ўзгариши: нафақат билим бериш, балки

таълим олувчиларни уларни мустақил излаш,

таҳлил қилиш, таққослаш, ўзгартиришга,

ҳаѐтий муҳим вазифаларини ҳал этишда

қўллаш, барча ҳаѐтий йўли давомида

билимларини тезкор янгилаш ва

тўлдиришни ўргатиш.

Бунинг учун ўқитувчи барча тўғри

эчимларнинг биринчи тоифадаги

намойишчиси бўлмасдан, балки ўқув

жараѐнининг ташкилотчиси, маслаҳатчиси ва

назоратчиси бўлиши керак; билимларни

76

Фаолият – ўзлаштириш

обекти

Таълимга шахсий ва

ривожлантирувчи ѐндашув

билан ўзаро алоқада бўлганда

амалга ошади

этказишнинг кам самарали оғзаки йўлларини

камайтиришга келтириш.

Таълимнинг жуфтлик ва гуруҳли

ташкил қилиш шаклларини амалга ошириш

орқали жараѐнда диалог ва полилогда

ўзгарувчан томонларда таълим олувчининг

юқори фаоллигини таъминлаш; башоратлаш,

режалаштириш ва ўқув-билиш фаолиятини

ташкиллашатириш бўйича таълим олувчилар

мустақил фаолиятини қўллаб-қувватлаш

Таълимга суҳбатли ѐндашув ва уни амалга ошириш шартлари

Асосий назарий мазмуни Амалга ошириш шарти

Таълим жараѐнини таълим

берувчи ва таълим олувчи

ўртасидаги суҳбатдек тузишни

ифодалайди ҳамда дастурий

фаолиятни ҳамкорликда тузишга

йўналтирилган.

Шахсий ва фаолияти билан

биргаликда инсонпарвар

педагогиканинг методологияси

моҳиятини ташкил этади.

Уларни умумийликда қўллаш

қуйидагиларни яратади:

таълим жараѐни

иштирокчилари субектларини

психологик бирли ги ва ўзаро

ҳаракати туфайли ―обектли‖

таъсир этиш ижодий ўзаро

ривожланиш ва ўзи ривож

ланиш жараѐнига ўз ўрнини

беради;

таълим жараѐни

иштирокчилари эркинлигини

ошириш;

шахснинг ўзини - ўзи

фаоллаш тириши ва ўзини - ўзи

амалга ошириши

Таълим берувчи вазифаси:

- таълим олувчилар билан тэнг

ҳуқуқли томонни ўрнатиши;

- шунчаки ўқитиш эмас, таълим

олувчиларни ривожланишга, унинг ўзи

ҳаракатланишига шароит яратишга

рағбатлантириш;

- таълим олувчиларда мустақил

фикрлаш, муаммони мустақил

режалаштириш қобилиятини ва уни

Ечиш йўлларини таклиф этиш, олинган

натижаларни баҳолаш ѐки текширишга

олинишига тайѐргарликни

шакллантириш.

Бунинг учун қуйидагиларни

амалга ошириш зарур: вазиятли

лойиҳалаш; фикр-изланишли суҳбат;

ҳаѐтий муаммолар матнига ўқув

топшириқларини киритиш; таълим

олувчиларда мустақиллик, мустақил

ўқиш, ўз тақдирини ўзи белгилашга,

ўзини-ўзи амалга ошириш

қобилиятларини ривожлантириш учун

шароит яратиш

77

Муаммоли таълим ва уни амалга ошириш шартлари

Асосий назарий мазмуни Амалга ошириш

шарти

Бу таълим берувчини таълим олувчилар

билан фаол ўзаро ҳаракатини

ташкиллаштириш йўли бўлиб, бунда тақдим

этилган муаммоли таълим мазмунини

Ечишда улар мунозара юритадилар, фикр

юритишни ўрганадилар, билимларни ижодий

ўзлаштирадилар.

Алоҳида фикрлашни, билимларни

мустаҳкамлаш ва амалий фаолиятда ижодий

қўллашни таъминлайди.

Таълим олувчиларнинг шахсий

интилишлари, билиш қизиқишларини

шакллантиради, фикрлаш қобилиятларини

ривожлантиради, таълим олувчиларнинг

диалектик фикрлашини шакллантириш ва

ривожлантиришига ѐрдам беради

Таълим олувчилар

олдига тартибли ва

мақсадга йўналтирилган

муаммоларни илгари

суриш, уларни таълим

берувчи раҳбарлиги остида

ҳал этиб, янги билимларни

фаол ўзлаштирадилар.

Йўналиш бўйича

мустақил ижодий билиш

фаолиятини таъминлаш:

муаммоли вазият →

муаммони шакллантириш

→ уни ҳал этиш йўли →

муаммони Ечиш → эчимни

текшириш

Таълимни ташкиллаштиришга тизимли ѐндашув ва уни амалга

ошириш шарти

Асосий назарий

мазмуни

Амалга ошириш шарти

Таълим технологияси

тўғрисидаги тушунча

педагогик тизимнинг аниқ

бўлган бутун (тузилмавий

ва мазмунли) таркибини

билдиради.

Таълимий технологияни олдиндан

мақсадини белгилаш ва фаолият

натижаларини шакллантиришдан то

педагогик ва таълим олиш жараѐн йўлининг

ташхис ва назорат тизимини тузишгача

лойиҳалаштириш. Бу нафақат қўйилган

мақсадга эришиш кафолатини таъминлайди,

балки кўрсатилган жараѐнларни қуриш ва

амалга оширишда ихтиѐрийликдан келиб

чиқадиган оқибатларининг олдини олади,

ўқув-тарбия фаолияти давомида тўғрилаш

эҳтимолини бартараф этади

78

Ҳамкорликда таълим бериш ва уни амалга ошириш шартлари

Асосий назарий

мазмуни

Амалга ошириш шарти

Шахсга йўналтирилган

ғояларни намоѐн қилади: (1)

ҳар бир таълим олувчилар

томонидан БМК, уларнинг

шахсий хусусиятларининг

ривожланиш даражасига

мувофиқ эгаллаши; (2)

мулоқот кўникмаларини

шакллантириш: бирга фаолият

олиб боришни ўргатиш,

таълим олиш ва яратиш, ҳар

доим бир-бирига ѐрдамга

келишга тайѐр бўлиш, омад

қувончи ѐки

муваффақиясизлик аламини

бўлиш.

Топшириқни нафақат

биргаликда бажариш, балки

биргаликда ўрганиш; мусобақа

эмас, балки ҳамкорликда.

Ҳамкорликда таълим

олишни ташкиллаштиришнинг

асосий тамойиллари:

-бир топшириқ бир

гуруҳга;

-рағбатлантириш ҳамма

учун;

-ўз омади ва бошқа гуруҳ

омадлари учун ҳар бир

шахснинг масъулияти;

-ҳамкорлик фаолияти;

-муваффақиятга

эришишда тэнг икониятлар

Мақсадни белгилаш жараѐнида амалга

оширилади.

Мустақил индивидуал иш→

гуруҳларда ҳамкорликдаги иш-

ҳамкорликда таълим беришда билиш

жараѐнининг диалектик ўзаро боғлиқлиги

шундан иборат.

Таълим берувчи вазифасининг

ўзгариши: таълим олувчилар билан

(оммавий эмас!) янги ўзаро ҳаракатга

тайѐргарлиги ва қодирлиги. (1) шахсий

тэнглик ва ҳурмат, тўлақонли мулоқот ва

ўзаро тушунишга ўтиш, (2) таълим

жараѐни иштирокчилари ўзаро

ҳаракатининг янги шакллари: таълим

берувчи→ гуруҳ→таълим олувчилар,

таълим олувчилар→ таълим олувчилар.

топшириқни бажариш учун гуруҳга

бир топшириқ берилади;

-гуруҳ ҳамма учун ягона,

ҳамкорликдаги иш баҳолари жамланиши,

(умумий натижага эришиш учун гуруҳдаги

барча таълим олувчилар ҳаракати

баҳоланади), шунингдек ҳар бир

иштирокчининг шахсий қўшган

ҳиссасидан келиб чиқадиган баҳони

олади;

-ўзаро ҳаракатни тезлаштириш

йўллари, яъни гуруҳли баҳс, ҳамкорлик,

ўзаро ѐрдам, ҳамкорий фаолият;

-ҳар бир таълим олувчи шахсий

муваффақиятларини такомиллаштиришга,

мадомики бошқалар билан бирга баҳо олса,

таълим олишда шахсий имкониятлари,

қобилиятига йўналтирилган бўлиши керак

АНЪАНАВИЙ ТАЪЛИМНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИГА АСОСЛАНГАН ТАЪЛИМДАН ФАРҚИ

Анъанавий таълим бериш Технологик ѐндашувга асосланган

79

таълим бериш

1. Консептуал асослар

Таълим олувчига ѐндашиш

бўйича назоратли-насиҳатгўй,

эгаллаб бўлин-ган усул бўйича

қайта тиклашли, таълим

олувчиларнинг ташаббускор-лиги ва

мустақиллигини бостирувчи, қатъий

ташкил этилган бўйсиниш

асосидаги (авторитар) таълим.

Ўрта таълим олувчи

имкониятлари, уларни ўзлаштириш

ва билимларни қайта тиклашларига

йўналтирилган таълим.

Ўрганиш – эслаб қолиш

вазифаси, дарс бериш эса – асосий

фаолият.

Таълим парадигмаси: таълим

берувчи – китоб – таълим олувчи

Шахсга йўналтирилган таълим ва

таълимга тизимли – ҳаракатли

ѐндашишга асосланади. Таълим олувчи

шахси – таълим жараѐнининг марказий

эгаси. Муносабатларнинг инсон-

парварлиги ва эркинлиги, ўқишга

мажбурлашдан воз кЕчиш.

Табақалаштириш ва

индивидуаллаштириш; умумий таълим

олувчининг ақлий ривожланиш даражаси

ва ушбу фанни улар томонидан

ўзлаштирилишини ҳисобга олиш.

Ўрганиш–ақлий ривожланиш,

мустақил эгаллаш жараѐни ва асосийси

таълим олувчиларнинг эгаллаган

билимларини қўллай олишлари;

хусусияти бўйича муаммоли, изланувчан,

ижодий.

Таълимнинг янги парадигмаси, яъни:

таълим олувчи – китоб – таълим берувчи

1. Таълим олувчининг тутган ўрни ва вазифаси

Таълим берувчи таъсиридаги

бўйсунувчи обект.

Билим –бирдан-бир мақсад.

Хато – жазоланади.

Мустақил билиш фаолиятини олиб

борувчи, таълим жараѐнининг тэнг

ҳуқуқли субекти.

Билим – шахсий муаммоларни ҳал

этиш воситаси.

Хато қилишга ҳаққи бор – хатоларда

ўрганади

2. Таълим берувчининг тутган ўрни ва вазифаси

Китоб билан бирга, ягона

ташаббускор шахс – билиш

субектини назорат қилувчи, асосий

билим манбаи: бошқарув

органларининг раҳбарлик

буйруқларининг бажарувчиси

Таълим олувчиларнинг мустақил

билиш фаолиятлари ташкилотчиси,

уларнинг масъул маслаҳатчиси ва

ѐрдамчиси. Таълим олувчиларнинг

нафақат БМК назоратини, балки

эҳтимолий четга чиқиш ўз вақтида

тўғрилаш мақсадида уларнинг таълим

берганлик ташҳисини таъминлайди

3. Таълим бериш ва ўрганиш усуллари

Тайѐр билимларни оғзаки баѐн

қилиш орқали билдириш. Оддийдан

Муаммоларни излаш, билимларни

амалиѐтда қўллашга йўналтирилган,

80

умумийликка индуктив мантиққа,

механик эслаб қолишга, қайта

тиклаш (ўзгаришсиз қайтариш)

баѐнига асосланган, намуна бўйича

таълим бериш. Натижада таълим

олувчиларни сусткашликка, нутқ

фаолияти бўшашишигача олиб

келади

муаммоли вазиятларни яратиш, фаол

билишнинг ижодий тадқиқотчилик

фаолиятига асосланган фаол таълим

бериш усуллари

4. Таълим бериш воситалари

Таълим берувчи сўзлари,

кўргазмали ва техник воситалар.

Мураккаб (техник) тилда ѐзилган

ўқув адабиѐтлар, шу боис қабул

қилишга мураккаб; асосан уй

вазифаси учун қўлланилади.

Анъанавий воситалар билан бир

қаторда – ахборотли технологиялар. Ўқув

материаллар таълим олувчилар

томонидан билимларни мустақил излаш

учун ишлатилади

6. Таълим беришни ташкиллаштириш шакллари

Оммавий таълим

бериш: таълим

олувчилар бир-бирлари

билан ажралган

муносабатда;

мустақилликнинг этиш-

аслиги.

Таълим берувчи

фақат педагогик

фаолиятни

режалаштиради.

Ўзлаштирилган

БМК назорати.

Миқдорий баҳо -

баҳолаш-мажбу-рийлик

воситаси ҳисобланади,

таълим берувчининг

таълим олувчи устидан

хукмронлик қуроли

бўлиб хизмат қилади:

таълим олувчи

фаолиятининг якуний

таҳлили ва баҳоланиши

Мақсадни белгилаш: якуний ўқув

натижаларининг мезонли чекланувчидек, ташҳисий

белгиланган мақсадларни кафолатли эришишга

йўналтириш; олинган натижалар сифатини

ўлчашнинг мезон ва кўрсатмалари мавжуд.

Нафақат башорат қилади, балки педагогик

фаолиятни лойиҳалайди ва режалаштиради, шу

билан бирга ўқув фаолиятининг мазмуни ва

тузилишини ишлаб чиқади, таълим олув-чиларни

мустақил ўқув-билиш фаолиятларини башорат

қилаѐтганларида, режалаштираѐт-ганларида ва

ташкиллаштираѐтганларида уларнинг

ташаббусларини оширади ва қўллаб-қувватлайди.

Таълим берувчи таълим олувчи билан таълим

жараѐнини ўқув диологидек тузади; уларда

мустақилликка интилишни ривожлантириш учун, ўзи

мустақил таълим олишга тайѐргарлик, ўз-ўзини

билиши, ўз-ўзини амалга ошириш ва ўз-ўзини

тақдим эта олиш қобилиятлари учун шароит яратади.

Нафақат БМК назорати, балки таълим

берилганлик, ривожланиш, тарбияланган-ликнинг

мониторинги.

Таълим берувчи умумий натижани баҳолайди ва

таълим олувчи билан ҳамкорликдаги меҳнатларини

таҳлил қилади: кўзланаѐтган натижаларга нима учун

эришилмади ѐки қисман эришилди

81

5-МАВЗУ. ХАЛК ОҒЗАКИ ИЖОДИ НАМУНАЛАРИНИ

ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Режа:

1. Халқ оғзаки ижоди ва унинг таълим-тарбиядаги самараси.

2. Халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланиш баркамол шахсни

тарбиялашда муҳим восита

3. Мактабда ўқитиладиган халқ оғзаки ижоди намуналари учун умумий

бўлган дидактик тамойиллар

ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИ ВА УНИНГ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯДАГИ

САМАРАСИ.

Халқ оғзаки ижоди-меҳнаткаш омма ижоди, халқ бадиий фаолиятининг

таркибий қисми, халқ санъатининг бошқа турларидан (мусиқа, рақс, ўйин,

тасвирий ва амалий санъат) ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб турадиган

оғзаки сўз санъатидир. Ҳар бир халқнинг асрлар идеасини акс эттирган бой

оғзаки сўз санъати бўлганидек, ўзбек халқининг ҳам оғзаки адабиѐти

дурдоналари мавжуд. Меҳнаткаш омма томонидан оғзаки яратилиб, халқнинг

талантли вакиллари ижросида сайқал топиб, авлоддан-авлодга ўтиб қолаѐтган

бадиий асарлар ўзбек халқ ижодини ташкил этади.

Қадимги халқ оғзаки ижодиѐтида инсон тарбиясига оид фикрлар

Ҳозирги ўзбек халқининг аждодлари бундан бир неча минг йиллар олдин

яшаган бўлиб, улар юксак ва ўзига хос маданиятни вужудга келтиришда жуда

катта ва машақкатли йўлни босиб ўтган. Дастлабки тош қуролларидан

тирикчилик учун фойдаланиш, анча такомиллашган меҳнат куролларини

ясаш, уругчилик даврига келиб, хўжалик ҳаѐти ва маданий тараққиѐтда

82

эришилган ютуқларни ўз ичига олган давргача бўлган тарихимиз ота-

боболаримизнинг бой қадимий маданиятга эга бўлганлигидан далолат беради.

Аждодларимиз томонидан қўлга киритилган қадимий маданияти таркибидан

таълим-тарбияга оид мероси ҳам алоҳида ўрин олгаи. Зеро, ҳозирги туркий

ва форсийзабон халкларнинг бизгача етиб келган муҳим археологик

топилмалари, тарихчилар, адабиѐт ва санъат намояндаларининг ижодий

мероси, санъат ва адабий асарларнинг намуналари бунинг далилидир. Бундай

муҳим манбалар сирасига юнон олимлари Геродот, Суқрот, Плутарх,

Полиэнларнинг тарихий, географик ҳамда ахлоқий асарлари, алломаларимиз

Абу Райҳон Беруний, Маҳмуд қошгарий, файласуф, шарқшунос ва тарихчи

олимлар: Е.Э.Бертельс, С.П.Толстов, В.В.Брагинский, И.М.Мўминов,

Б./афуров, И.В.Стеблева, А.О.Маковельский, Й. Жумабоев, М.Исҳоқов,

адабиѐтшунослар А.қаюмов, Н. Маллаев, Н.Раҳмонов, педагог- олимлар

Ў.Алеуов, М.Орифий ва бошқалар томонидан олиб борилган тадқиқотлар

киради. Энг қадимги даврларда йўлга қўйилган таълим-тарбияга оид

қимматли маълумотларни биз яна халқ оғзаки ижоди намуналари: афсоналар,

қаҳрамонлик эпослари, қўшиқлар, мақол ва ибораларда илгари сурилган

ғоялардан ҳам олишимиз мумкин. Чунки халқ донишмандлигининг ѐрқин

намунаси бўлган халқ оғзаки ижодида халқ педагогикасига хос бўлган тарбия

тажрибалари умумлашган.

Ибтидоий кишиларнинг табиат ва жамият ҳақидаги тасаввурлари, улар

томонидан амал қилинган урф-одатлар, ижтимоий муносабатлари мазмуни

халқ оғзаки ижодининг энг қадимги жанрларидан бири бўлган афсоналарда

ифодаланган. Афсоналарнинг қаҳрамонлари яхшиликнинг тантана қилиши

учун ѐмонлик ҳамда нурнинг муқаррар мавжуд бўлиши учун зулмат билан

кураш олиб борадилар, яхшилик ва бахт-саодатга чулғанган ўлкаларини

яратадилар. Аксарият афсоналарнинг қаҳрамонларини инсон сифатида

гавдаланган худолар ташкил этган. Ибтидоий тузум кишиларининг орзу-

истаклари, ўй-фикрлари, мақсад ва интилишларини ѐритишга хизмат қилган

афсоналарнинг кўпчилиги бизга энг қадимги ѐдгорликлар - "Авесто",

Абулқосим Фирдавсийнинг "Шоҳнома" асарлари орқали маълумдир.

Халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланиш баркамол шахсни

тарбиялашда муҳим восита

Ўқувчилар маънавиятини шакллантиришда халқ огзаки намуналаридан

фойдаланиш. Ўзбекистон мустақилликка эришуви миллий маданиятимиз

тарихини ўрганишга, холисона фикр билдиришга катта имкониятлар яратди.

83

Миллий истиқлол миллий қадриятларимизни тиклаш, қадимий халқ оғзаки

ижоди намуналарини, бой тарихимизни баркамол авлодга етказишга катта

имконият туғдирди. Ўтмиш аждодларимиз таълим-тарбия соҳасидаги кўп

асрлар давомида ортирган бой тажрибасини ўзлаштириш асосида ѐш авлодни

республикамиз тараққиѐтида фаол иштирок этадиган соғлом ва билимдон,

маънавиятли қилиб тарбиялаш ҳозирги куннинг ғоят муҳим ва долзарб

масалаларидан биридир. Баркамол авлодни ҳаѐтга тайѐрлашда кўп асрлар

давомида қўлланган ва синалган усул ва воситалар, хилма-хил тадбирлар,

миллий урф-одатлар, анъаналар, тарбия ҳақидаги ғоялар ўзбек халқ

педагогикаси хазинасидаги бебаҳо жавоҳирлар ҳисоблайади.

Биринчи Президентимиз И.А.Каримов "Юксак маънавият-энгилмас куч"

асарида халқ оғзаки ижоди намуналарини ўқитишга эътиборни қаратишни

таъкидлаб, қуйидаги фикрларни айтганлар:"Халқ оғзаки ижодининг ноѐб

дурдонаси бўлмиш "Алпомишм достони миллатимизнинг ўзлигини намоѐн

этадиган, авлодлардан авлодга ўтиб келаѐтган қаҳрамонлик қўшиғидир.

"Алпомиш" достони бизга ватанпарварлик фазилатларидан сабоқ

берадир". Баркамол авлод маънавиятини шакллантиришда халқ оғзаки ижоди

намуналари муҳим-- аҳамият касб этиб, бу хазина халқпарварлик ва

ватанпарварлик, ростгўйлик ва тўғрисўзлик, меҳнацеварлик гса камтарлик, ўз

халқига, ўз миллатига, ўзи туғулиб ўсган она юртга нисбатан чуқур ҳурмат

руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Шу боис ўқувчиларда миллий ғурур туйғусини, маънавиятни

шакллантириш бизнинг бурчимиздир. Шунга кўра халқ огзаки ижодининг

барча жанрлари, хусусан, достон, қисса, мақол, эртак, тез айтиш,

топишмоқлар ўқувчиларни маънавий етук, соғлом авлод қилиб тарбиялашда

асосий омил ҳисобланади.

Мактабда ўқитиладиган халқ оғзаки ижоди намуналари учун умумий

бўлган дидактик тамойиллар.

ўқитишда назарий билимлар билан амалиѐтнинг узвий алоқада

бўлишини, мавзулар, боблар ва ҳатто ўқув предметлари орасйда ўзаро

боғлиқликни таъминлайди. Мазкур тамойилларнинг бир қисми ўкувчи

фаолиятига тегишли бўлса, иккинчи қисми ўқитувчи фаолиятига дахлдор.

Масалан, илмийлик, дарсни ташкил этишдаги кўргазмалилик, ўтиладиган

мавзу мазмунига мос метод танлаш, илғор педагогик ва)дан, шунингдек,

кўшимча ўқув адабиѐтлари ва маҳаллий, тарихий манбалардан фойдаланиш

каби масалалар бевосита ўқитувчининг касбий педагогик фчолиятида ўз

аксини топади.

84

Масалан, дарсда эртаклар ўрганилса, ўкувчилар эртакларнинг ўзига хос

хусусиятлари тўғрисидаги назарий маълумотлар билан танишадилар.

Мавзудан сўнг берилган савол- топшириқлар, асосида — ўргянилгач

мацриаллар— умумлаштирилиб, тўлдирилса,- янги дидактик манбалар

ўкувчилар ўзлаштирган билимларни бойитиш ва мустаҳкамлашга хизмат

қилади.

Халк оғзаки ижодининг бошқа жанрлари

"Халк оғзаки ижодининг бошқа жанрлари, асосан, ахлоқ-одоб ва

тарбиянинг турли йўналишларини амалга оширишга мўлжалланган бўлса,

топишмоқлар кўпроқ ѐшларнинг ақлий камолотига таъсир этишнинг воситаси

бўлиб келган.

Топишмоқлар қандайдир даражада муаммоли таълимга яқин туради.

Ўқувчининг олдига муаммоли савол, вазифа, топшириқ, ҳатто айрим

топишмоқлар муаммоли вазият яратиши мумкин. Ҳаѐт ва ундаги мавжудот

ҳақидаги билим-тушунчаларини, идрок ва тасаввурни, фикр-мулоҳазаларни

кенгайтириш учун зарур таълим воситаларидан бири бўлгани туфайли

топишмоқлар соддадан мураккабга, осондан қийинга, аниқдан ноаниққа,

маълумдан номаълумга бориш усулида яратилади.

Биз болалигимиздан халқ оғзаки ижоди асарларидан баҳраманд бўламиз.

Онамиз айтган алла оҳанги, эзгулик, яхшилик, гўзал орзу-умидлар ҳақидаги

эртаклар, табиатга муҳаббат, меҳнасеварликка даъват этувчи қўшиқлар бола

қалбимизни бутунлай ром этиб олади. Ўзбек халқ оғзаки ижоди ниҳоятда бой

ва кўп асрлик тарихга эга бўлиб, бугунги кунда ѐш авлодни баркамол

инсонлар қилиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса,

мустақиллик йилларида халқ оғзаки ижоди меросини асраб-авайлаш, уларни

халққа етказиш, оғзаки ижод асарлари ижрочиларига эътибор ошди. Муайян

тарихий давр, миллий хусусиятларни акс эттирган, халкнинг ижтимоий-

сиѐсий аҳволи, турмуш тарзи ифодаси бўлган оғзаки ижод намуналари

тўпланди, қайта тикланди ва халққа тақдим этилди. Бой ўтмиш маънавий

меросимиз бугунги кунда ѐш авлод тарбиясига хизмат қилмокда.

Биринчи Президентимиз И.А.Каримов мустақилликнинг дастлабки

йилларидаѐк миллий маъиавий меросимизни тиклаш, унутилаѐтган

қадриятларимизни халқимизга қайтариш ҳақида қайгурди ва шу жумладан,

халқ оғзаки ижоди асарларини тўплаш, нашр этиш, улардан ѐш авлодни

истиқлол ғояларига садокат руҳида тарбиялашда фойдаланиш зарурлигини

уқтирди. "Халқимиз азалдан ўз вужуди, ўз томирида мавжуд илоҳий қудратга

муносиб бўлмоққа интилиб яшади,-дейилади "Алпомиш" достонининг 1000

85

йиллигига багишланган тантанали маросимда сўзланган нутқда. - Ўз

ўғлонларини мардлик ва ҳалоллик, жасурлик руҳида, эл-юрт учун жонини ҳам

аямайдиган асл паҳлавонлар этиб тарбиялаб келди‖.

Хулоса қилиб айтганимиз, рус гуруҳларда таълим мазмунининг салмоқли

қисми саналган халқ оғзаки ижодининг ҳар бир тури маълум таълимий ва

тарбиявий вазифани ҳал этишга қаратилгандир. Бу вазифани муваффақиятли

ҳал этилиши ўқитувчининг маҳоратига, билимдонлиги ва фидойилигига кўп

жиҳатдан боғликдир. Ўзбек тили фанида ўқитиладиган, дарсдан ташқарида

эшитадиган, ойнаи жаҳон орқали намойиш этиладиган халқ оғзаки ижоди

намуналари шубҳасиз ўқувчи-ѐшларни тарбиялашнинг воситаси бўлиб хизмат

қилиб келмоқца.

Топшириқлар

1. Халқ оғзаки ижодининг миллий қадрият эканлигини тушунтиринг.

2. Қадриятлар давлат мақомидалигини изоҳланг.

3. Биринчи Президентимиз асарларида халқ оғзаки ижодига хос

хусусиятларнинг қайсилари баѐн этилган.

4. ―Баркамол авлод Ўзбекистон келажагининг пойдевори‖асарида ХОИ га

қандай таъриф берган?

5. ‖Буюк келажак сари‖ асарида ХОИга қандай таъриф берган?

6. Халқ оғзаки ижоди нимани ўргатади?

7. Фольклор нима?

8. Қадрият атамасини қандай изоҳлайсиз?

9. И.Каримовнинг қайси асарларида ХОИ га оид маълумотлар мавжуд?

10. Миф атамасини изоҳланг.

11. Миф атамаси илк марта қачон ишлатилган?

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1.Ўзбекистон Республикаси ―Таьлим тўғрисидаги қонуни (1997-йил 29-

августда қабул килинган): Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиѐт пойдевори :

Тошкент шарқ нашриѐти матбаа консерни 1997-йил‖.

2.И.Каримов ―Оллоҳ дилимизда, юрагимизда‖ – Т.Ўзб. 1999й

3.И.А.Каримов ―Адолат, Ватан ва халқ манфаати ҳар нарсадан улуғ‖.

―Ўзб. нашриѐти‖ Тош. 1998й

4.И.А.Каримов ―Тинчлик ва хавфсизлик учун курашмоқ керак‖.Х.Жилд –

Т.Ўзб. 2003й

5. Муродов М. Афсона ва ривоятлар. -Т., 1990

86

6. Мадаев О, Собитова -Т., Халқ оғзаки поетик ижоди. (Академик

лицейлар учун дарслик). -Т., 2001.

7-ДАРС. ДАРС ЖАРАЁНИДА АКТ, ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИК,

ЭЛЕКТРОН ҚЎЛЛАНМА ВА МУЛЬТИМЕДИА ИЛОВАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ

Ҳозирда таълим муассасалалари замонавий компьютер, ахборот

коммуникация технологиялари асосида жиҳозланмоқда. Бу педагогларни ўз

меҳнат фаолиятларига янгича ѐндашувларини талаб этади. Замонавий

технологияларнинг жорий этилиши педагогни ўқув жараѐнида таълим

воситалари асосида фаолият доирасининг чекланишига эмас, балки унинг

вазифалари ва ролининг ўзгаришига, педагогик фаолиятнинг

мукаммалллашувига олиб келади.

Энди педагог:

- ўқув курслари дизайнери-яратувчиси;

- ўқитиш методлари бўйича маслаҳатчи;

- компьютер-ўқув курсларини интерактив тақдим этиш бўйича

мутахассис;

- таълим натижаларини назорат қилиш усуллари бўйича мутахассис

бўлиши талаб этилади.

Ўқув курсини яратишда қуйидагилар ҳисобга олиниши лозим:

- курсларнинг мақсади;

- мақсадга эришиш йўллари;

- ўқув материалларини тақдим этиш усуллари;

- ўқитиш методлари;

Режа:

1. Ўзбек тили фанини ўқитишда

ахборот коммуникацион

технологияларидан фойдаланиш.

2. Тармоқ кундалигида интернет

қидирув тизимларидан фойдаланиш.

3. Электрон дарслик ҳақида

маълумот

87

- ўқув топшириқларининг турлари;

- муҳокама учун саволлар;

- мунозара ва баҳсларни ташкил этиш йўллари;

- ўзаро мулоқот

Педагоглар компьютер технологияларидан фойдаланиш

кўникмасига эга бўлиш билан бирга қуйидагиларни амалиѐтда қўллай

олиши лозим:

- янги ўқув материалларини тушунтиришда компьютернинг намойиш

имкониятларидан фойдаланиш;

- интернет, ўргатувчи ва назорат қилувчи дастурий маҳсулотлар асосида

дарсларни ташкил этиши;

- дарсга методик тайѐрланиш, қўшимча ахборотларни излаш ва

тизимлаштириш, дидактик материалларни тайѐрлаш;

- компьютер технологиялари асосида ўқув жараѐнини ташкил этиш ва

бошқаришда фойдаланиш малакалари.

Электрон тақдимот-дарсда слайдлардан кўргазмали материал сифатида

фойдаланиш ўқитувчи учун кэнг имконият яратади. Ўқув материалининг

электрон тақдимотида анимациялар асосида ўтилаѐтган материалнинг

берилиши мавзуни ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишини энгиллаштиради

ва кўргазмалиликни оширади. Намойиш слайдларини ўқувчиларга тарқатма

материал сифатида ҳам бериш мумкин. Слайдларга ўқувчилар ўзларини

муносабатини билдириши, уни таҳлил қилиши мумкин.

Бу орқали ўқувчилар қуйидаги малакаларга эга бўладилар:

график ахборотларни матн шаклига келтириш ѐки аксинча;

муҳокама этилаѐтган мавзу бўйича хулосалар ва саволларни

шакллантириш;

ўзининг ўқув билув фаолиятини режалаштириш.

Ахборот коммуникация технологияларининг имкониятларидан шахсга

йўналтирилган таълимни ривожлантиришда, ўқувчиларнинг ижодий

қобилиятларини шакллантиришда самарали фойдаланиш мумкин.

Маълумки ахборот технологиялари ахборотларни йиғиш, сақлаш, узатиш,

қайта ишлаш усули ва воситалари мажмуидир.

Ўзбек тили дарсларида электрон қўлланмалар, видеолавҳалар

анимациялар, матнлар, овозли образлардан (ѐзилган овоз, мусиқа ва бошқалар)

фойдаланиш мумкин.

Ўзбек тили ўқитувчилари ахборот технологиялари воситалари билан

ишлаш учун куйидаги кўникмаларга эга бўлиши лозим:

- ишчи дастур ва технологик хариталар тузиш;

88

- маъруза матнлари ва амалий машғулотлар билан боғлиқ топшириқлар-

ии тайѐрлаш,

- методик кўрсатмалар ва назорат саволларини тузиш,

- ўзлаштириш натижаларини таҳлил қилиш,

- маъруза матнларини таҳрирлаш,

- ҳар бир мавзу бўйича динамик кўринишда акс этувчи жараѐнларнинг

анимацияларини тасаввур қилиш.

ЎЗБЕК ТИЛИ ФАНИНИ

ЎҚИТИШДА АКТДАН

ФОЙДАЛАНИШ

Ўкитиш жараёни

Доска ва ўқитувчиАКТ

Эшитиш

Ўқиш

Эшитиш

Ўқиш

Ўз ўзини ўқитиш

Кузатиш

Тадқиқод ўтказиш

Ўқитувчилар учун қўшимча Интернет сайт ва ресурслар

Ҳозирги вақтда Интернетнинг ҳар хил сайтларида тиллар бўйича кўп

маълумотлар топиш мумкин. Қуйида айрим фойдали таълимий сайтларнинг

номлари санаб ўтилган. Ушбу сайтлардан дарсларга тайѐргарлик кўришда

фойдаланиш мумкин.

• http://www.uzedu.uz – Xalq ta’limi vazirligining rasmiy sayti.

• http://www.edunet.uz/methodis/

• http://www.vikiru.vikusia.com/ru/Uzbekskiy yazik.html

• http://pedagog.zn.uz/

• www.ziyonet.uz

89

• eduportal.uz

• uzlit.edunet.uz

• postal.uz

• http://ps.1september.ru/ – gazeta “Pervoe sentyabrya”.

• http://www.ug.ru/ – “Uchitelskaya gazeta”.

• http://www.philologos.narod.ru

• http //www.gramma.ru

Global tarmoq (INTERNET ) – бир-биридан анча узоқда жойлашган

компьютерларни ўзаро боғлаб, ахборот алмашувини таъминлаб берувчи

тармоқ. Бу тармоқ ИНТЕРНЕТ (халқаро тармоқ) тармоғи деб аталиб, у орқали

бугунги кунда дунѐнинг деярли барча давлатларидаги компьютерлар ўзаро

ахборот алмашиш имкониятига эга.

Электрон почта – оддий биз биладиган почта хизматининг электрон

кўриниши. Яъни биз бу почта орқали дунѐнинг исталган бурчагига маълумот

(хат) узатишимиз ѐки уни қабул қилишимиз мумкин. Фарқи шундаки, бу эрда

вақт тушунчаси деярли ўз моҳиятини йўқотади.

Чунки дунѐнинг турли чеккаларида жойлашган компьютерлар (уларни

бошқараѐтган инсонлар) орасидаги ахборот алмашинуви бир-неча лаҳзаларда

бўлиб ўтади.

Сайт – Интернет тармоғида маълумотни ўзида сақлаб турувчи саҳифа ѐки

саҳифалар. Бу саҳифалардаги маълумотлардан дунѐ бўйича истаган киши

хоҳлаган вақтида фойдаланиши, шунингдек, хоҳлаган киши ўз

маълумотларини киритиши, яъни ўз сайтини яратиши мумкин.

Маълумотларни киритганда баъзи чекловлар бериш имконияти ҳам

мавжуд. Масалан, сизнинг маълумотингизни фақатгина айрим кишиларгина

кўра олиши, шу жумладан Сиз ҳам Интернетдаги ҳамма ахборотлардан ҳам

фойдалана олмаслигингиз мумкин. Бундай маълумотлардан фойдаланишга

рухсат олиш учун ушбу маълумотларнинг эгасига, Интернет тармоғига

жойлаштирган кишига мурожаат қилишингизга тўғри келади. Бундай

ҳаракатлар асосан моддий аҳамиятга эга бўлган маълумотлар учун

қўлланилади. Шунингдек, баъзи маънавий-сиѐсий мазмундаги маълумотлар

ҳам маълум хизматлар томонидан чеклаб қўйилиши мумкин. Лекин бунда 100

фоиз чекловга эришишнинг иложи йўқ. Сайтни оддий китоб билан

солиштирса бўлади. Баъзи ҳолларда сайт жуда кичик китоб, аниқроғи 1

саҳифали «китоб» кўринишида ҳам бўлади. Сайт фақатгина бир саҳифали ѐки

бир неча юзлаб саҳифали бўлиши ҳам мумкин.

Сайтларнинг бир саҳифасидан иккинчи саҳифасига ўтиш гиперссылка

деб номланувчи махсус ѐзувлар устига сичқончанинг кўрсаткичини келтириш

ва махсус тугмасини босиш орқали амалга оширилади.

Провайдерлар – Интернет тармоғига уланишни таъминлаб берувчи

махсус хизматчилар (корхоналар деса ҳам бўлади). Чунки у эрда бир неча

ўнлаб кишилар хизмат қилишади ва АЦ га ўхшаб, кўрсатган хизматлари учун

абонентлардан олган даромадлари ҳисобидан фаолият юритишади. Жуда кўп

(юзлаб, минглаб) провайдерлар мавжуд. Интернет тармоғига уланиш сифати

90

ана шу ровайдерларга кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Қанча сифати яхши бўлса,

нархи ҳам шунча юқори бўлади. Бу эрда асосий сифат кўрсаткичи бўлиб

Интернетга уланиш ва ундан ахборотларни олиш тезлиги ҳисобланади.

Электрон кутубхона тузилиши жиҳатидан оддий кутубхонадан деярли

фарқ қилмайди. Лекин ундаги маълумотлар миқдори жуда чексиз бўлиши

мумкин. Интернет тармоғида минглаб электрон кутубхоналар мавжуд. Айни

вақтда бу кутубхоналарнинг кўпчилиги тармоқ орқали ўзаро боғланган. Оддий

кутубхоналардаги сингари бу эрда ҳам баъзи маълумотлар тўлиқ бепул,

баъзилари учун эса пул тўлашга тўғри келади. Шунингдек, Интернет

тармоғидан ташқарида ҳам, яъни масалан, ўқув юртлари учун ҳам электрон

кутубхоналар яратиш мумкин. Бунинг учун керакли маълумотларни талаб

қилинган тартибда компьютерга киритиш кифоя. Бу маълумотларни локал

тармоқ орқали бош компьютердан ўзаро боғланган бошқа компьютерларга

узатиш мумкин. Бу кутубхонани Интернет сайтига жойлаштирса, у ҳамма

учун фойдаланиш имкониятини беради.

Портал– маълум бир соҳагагина тегишли бўлган маълумотларни ўзида

сақловчи сайтларни ўзаро боғловчи сайт. Интернет тармоғидан жуда кўп

порталлар ўрин олган. Масалан, ―Рефератлар‖, ―Математика‖, ―Тиббиѐт‖

порталлари ва ҳ.к. Порталларнинг Интернетдан фарқи шундаки, улар

Интернет таркибига кириши билан бирга, баъзи ҳолатларда Интернет

тармоғига уланмасдан туриб ҳам ундаги маълумотлардан фойдаланишимизга

имкон яратади. Порталга уланган компьютерлар тармоғини локал ва глобал

тармоқ ўртасидаги қандайдир учинчи тур тармоққа ўхшаца бўлади. Масалан,

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг портали. Бу

тармоқдан Интернет бўлмаган вақтда ҳам фойдаланишимиз мумкин. Фақат шу

тармоққа уланган бўлишимиз керак. Бунинг учун алоҳида тармоқ (кабеллар)

тортилиши керак. Бундай тармоқларга уланиш ҳам Интернет тармоғи сингари

пуллик.

Интернетдан маълумотларни қидириш – Интернет тармоғида

маълумотлар миқдори шу қадар кўпки, ҳатто тасаввур ҳам қилиш қийин. Бу

маълумотлар орасидан ўзингизга керагини топиб олиш эса анча мураккаб иш

бўлиб ҳисобланади. Ана шу ишни осонлаштириш мақсадида, махсус

маълумотларни қидириш системалари яратилган. Булар орқали бир зумда

ўзингизни қизиқтирган маълумотни топиб олишингиз мумкин. Фақат

бошланишида сизга бироз тажриба этишмаслиги мумкин. К эйинчалик бу иш

ҳақиқатдан ҳам оддий эканлигига ўзингиз ишонч ҳосил қиласиз.

Компьютер (ingl. computer – hisoblagich, lat. computo – ҳисобламоқдаман)

– электрон шаклга эга турли маълумотларни қабул қилиш, йиғиш, сақлаш,

уларга ишлов бериш, ахборот узатиш, ҳисоб-китоблар чиқариш, белгилар

билан манипуляция қилиш ва шу каби бошқа қобилиятларга эга бўлиб, ўз

ишини махсус йўриқлар билан ижро этадиган, яъни бажарадиган иши

дастурланадиган, ушбу дастур воситасида ҳисоб-китоблар чиқаришнинг

мураккаб изчиллигини қабул қилиб, амалга оширадиган кўп функционал

электрон ускуна (машина).

91

Шахсий компьютер афзалликлари:

– атроф-муҳит шароитларига нисбатан махсус талаблар қўйилмаган

тарзда мухтор ишлатилиши;

– ишининг ўта ишончлилиги (5 минг соатдан ортиқ ишлаши);

– архитектуранинг ўзгарувчанлиги, яъни фан, таълимот, бошқарув ва

маиший турмуш соҳаларида турлича қўлланилишга мослаша оладиган

ўзгарувчанлиги;

– фойдаланувчининг махсус профессионал тайѐргарликсиз ишлай

олишини таъминловчи қулай операцион тизим ва шу каби дастурий

таъминотларнинг мавжудлиги.

Клавиатура – (nem. klaviatur, lat. clavis – kalit),), муайян тартибда

жойлаштирилган клавишлар тўплами бўлиб, компьютер ичига сонли, матнли

ахборотни ва бошқариш ахборотини киритиш учун мўлжалланган.

Клавиатуранинг асосий тугмалар гуруҳи ва уларнинг вазифалари

Клавиатурадаги тугмаларнинг сони баъзи бир бошқарув тугмаларнинг

такрорланиши ва янги тугмалар қўшиш ҳисобига бўлади. Масалан: ENTER,

SHIFT, ALT ва бошқа тугмалар ѐки WINDOWS махсус тугмалари.

Асосий гуруҳ тугмаларнинг таърифи ва уларнинг вазифалари.

Тугмалар сонига қараб уч тур клавиатуралар фарқланади:

1) RS/AT клавиатураси (84–86 та тугма).

2) WINDOWS клавиатураси (105 та тугма).

3) Standart (101–102) кэнгайтирилган АТ клавиатураси:

– бошқарув тугмалари;

– таҳрир қилиш тугмалари;

– алфавит – рақамли тугмалар;

– функционал тугмалар.

Бошқарув тугмаларига қуйидагилар киради:

ENTER – киритиш ѐки тасдиқлаш тугмаси;

ESSAR (ESSE) – бекор қилиш тугмаси;

CTRL, ALT – махсус бошқарув тугмаси, ундан одатда бошқа тугмалар

билан биргаликда турли буйруқларни бажариш учун фойдаланилади;

Cars Losk – клавиатура регистрлари орасидаги узоқ вақтли ўтказишларни

бошқаради;

Num Losk – клавиатура алоҳида қисмини рақамлар ва стрелкалар

ѐрдамида бошқаради;

SHIFT – тугмаси регистрлар орасидаги қиска вақтли ўтказишларни

бошқаради. Стрелкалар

тугмаси ѐрдамида ҳам курсорни бошқариш мумкин.

Таҳрир қилиш тугмалари:

Delete – курсорнинг ўнг томонидаги белгиларни йўқотиш;

Back Spase – курсорнинг чап томонидаги белгиларни йўқотиш;

Insert – белги жойлаштириш;

HOME – курсорни сатр бошига келтириш;

END – курсорни сатр охирига келтириш;

92

RAGE UR – курсорни саҳифанинг юқори қисмига келтириш;

RAGE Down – курсорни саҳифанинг қуйи қисмига келтириш.

Клавиатурадаги F1 – F12 функционал тугмалар турли дастурларда

махсус вазифаларни бажаради. Масалан, F1 тугмаси кўпгина дастурларда

бажарилаѐтган иш хақида ѐрдам чақирувчи махсус вазифани бажаради.

Клавиатуранинг энг катта ва кэнг қисми алфавит рақамли қисми бўлиб,

ташқи кўринишдан

у ѐзув машинкасини эслатади ва қуйидаги буйруқларни бажаради. У матн

ва буйруқлар киритиш учун ишлатилади.

– белгиларни йўқотиш;

– белгиларни қўйиш;

– нотўғри киритилган белгиларни тузатиш;

– бўш сатр қўйиш;

– сатр йўқотиш;

– кичик матнларни киритиш ва тузатиш.

Компьютер монитори (displey, display – кўрсатмоқ, тасвирламоқ) –

матнли ва график ахборотларни асосан кинескоп (Электрон-нурли асбоб)

экранида кўз билан кўриш учун акс эттирадиган қурилма. Мониторлар рангли

ва монохром бўлиб, бир-биридан ўлчамлари билан фарқ қилади.

Шунингдек, ростлаш ва рангларни тўғрилаш учун мўлжалланган турли

воситалар билан жиҳозланади. Мониторларнинг ахборотни тасвирлаш

қобилияти (акс эттириладиган тасвирдаги горизонтал ва вертикал бўйича

чиқариладиган нуқталар сони) турлича бўлади. Аксарият замонавий стол усти

компьютерларида электрон-нур найлари (ENN ) асосида тайѐрланган

мониторлар қўлланилади. Мониторларнинг ахборотни тасвирлаш қобилияти

горизонтал ва вертикал бўйича чиқариладиган тасвир элементларининг

(пикселлар) (pixel – pisture элемент) сони билан аниқланади (IBM PS).

Команда – компьютер бажариши керак бўлган операция тавсифи.

Компьютер тармоғи – ахборот узатиш канали (ѐки электр алоқа канали)

орқали боғланган компьютерлар, зарурий дастурий таъминотлар ва ахборотга

уни тақсимлаб, ишлов беришни ташкиллаштириш учун мўлжалланган техник

воситалар мажмуи. Бундай тизимдан, унга уланган қурилмаларнинг ҳар

қандай бири ахборот узатиш ѐки қабул қилиб олиш учун фойдаланиши

мумкин. Миқѐсига кўра компьютер тармоқлари маҳаллий ва глобал

тармоқларга ажратилади.

Модем (ингл. мо(дулатор) ва дем(одулатор)), компьютерлар орасида

ахборот алмашиниш учун мўлжалланган қурилма. Модем маҳаллий ҳисоблаш

тармоқларида ахборот оқимининг сервер билан терминаллар орасидаги

тақсимотини бошқаради. Шахсий компьютерларнинг модемлари, аксарият

ҳолларда, ахборотни телефон алоқаси орқали юборади. Модемлар ички ва

ташқи модемларга ажратилади. Ички модемларга электрон плата уланади.

Ташқи модемлар эса алоҳида қурилма кўринишига эга бўлади.

Сичқонча (ингл. mouse) – қўл кафтига бемалол сиғадиган, тугмали

қутича кўринишига эга компьютер манипулятори, кўрсатиш қурилмаси.

93

Сичқонча стол ѐки шунга ўхшаш бошқа юза устида қандай сурилса, монитор

экранидаги курсор ҳам худди шу тарзда сурилиб боради. Сичқончанинг

тугмалари ѐрдамида компьютерга командалар берилади.

Мультимедиа воситалари аппарат воситалари ва дастурий воситалар

комплекси бўлиб, инсонга табиий бўлган турли-туман муҳитлар, яъни: товуш,

видео, графика, матн, анимация кабилардан фойдаланган тарзда компьютер

билан мулоқот қилиш имконини берадиган воситалардир.

Гиперматн (hypertext) – ҳужжатларни ѐки маълумотлар базаларини

ташкиллаштириш усули. Бунда ҳужжатларнинг ѐки ахборотларнинг тегишли

қисмлари (парчалари) бир-бири билан ишоралар (линкс, ҳйперлинкс)

воситасида ўзаро боғланади ва фойдаланувчига фикрлаш йўли билан ушбу

ишоралар бўйича тегишли ҳужжатлар ѐки ахборотга ўтиш имконини беради.

Ишоралар матн, график, аудио ѐки видео форматда ҳавола этилади.

HTMTL (Hypertext Markup Language) ўз ичига файл белгилашнинг

дастурий код (markup symbols) ѐки тегларни (tags) мужассам этиб, улар

шрифтларни, қатлам, графика ва бошқа Web -ҳужжатларга ишораларни

белгилаб беради. HTML – World Wude Web konsortsiumi томонидан тавсия

этилган формат бўлиб, у дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи аксарият

мутахассислар томонидан стандарт сифатида қабул қилинган. Тармоқ орқали

олиб борилаѐтган тижорат ишларининг ривожи ҳамда Wебга нисбатан

қўйилаѐтган янги талаблар HTML нинг модификация қилинишига ва унинг

янада кэнгайтирилган шакли – Extencible Hypertext Markup Language (XHTML

yoki XML) нинг вужудга келишига олиб келди.

HTTP (Hyper Text Transfer Protocol Интернет орқали Wев саҳифалар

узатилишига оид стандартлар тўпламини белгилайди.

Fayl (file, асосан: қоғозларни тикиб қўйиш, картотека ҳамда маълумотлар

тўплами маъноларини англатади) – айрим ѐзувларни идентификациялаш учун

хизмат қиладиган тавсифларга эга, ўзаро боғлиқ, тартибга солинган ѐзувлар

мажмуи. Асосан компьютернинг ташқи хотирасида жойлашиб, юбориш ва

ишлов бериш жараѐнида яхлит ҳолдаги мажмуа сифатида қабул қилинади.

ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИК

Электрон дарслик - компьютерга мослаштирилган дарслик.

94

Электрон дарсликларнинг оддий дарсликлардан фарқи уларда матн ва

расмдан ташқари товуш, мултипликациялардан, гиперматндан фойдаланиб

ўқувчига ахборотни тез, осон , қулай, чиройли шаклда тақдим этиш мумкин.

Электрон дарслик ѐрдамида ўқувчилар компьютер графикаси,

ахборотлар омбори, электрон жадваллар, компьютерда масалалар эчиш

технологиялари, дастурлаш асослари, амалий дастурлаш ҳамда замонавий

ахборот технологияларининг ривожланиш истиқболлари билан танишади.

Электрон ўқ ув қ ўлланманинг биринчи шакли матн кўринишида

ишлаб чиқилди ҳозирда эса унинг кўриниши мураккаб ҳолга этиб келди.

электрон ўқув қ ўлланмага ҳозирда матн, овоз, мусиқа, видео ва бошқа

интернет тармоғи имкониятлари қўшиб борилмоқда. У телевизион ва

радио узатиш имкониятига эга. Мултимедиа ўқувчи ўқитувчиларнинг

экран дизайнига бўлган муносабатини камайтирди. Тан олиш керак

маълумотлар фойдаланувчиларга янги имкониятлар билан берилмоқ да.

Шу билан бир қаторда ҳар ҳил кўринишдаги муаммолар, боғлиқликлар,

масалан, фойдаланиш манбалари этишмайдиган, маҳсус билимларни пулга

олишларидир. Бу муаммонинг эчимини такрорланмас, энг замонавий

электрон ўқув қўлланмалар кўрсатиб берди. Замонавий ахборот

технологиялари тараққиѐти стратегияси йўналишни маълумотдан билимга

белгилайди. Компьютер дастурлари билимларни ташиш вазифасини

бажаради деган фикр, фақат маълумот ѐки унинг шакли, белгиланган

бутунлик таъминланади. Дарҳақиқ ат биринчи электрон ўқув қўлланмада

алгоритмлаш амалга оширилиб, муаллиф бутун ўқ итишни

шакллантиришга эришди. Бу электрон ўқув қўлланма эволюциясига

мультимедианинг тараққиѐти сабаб бўлди. Аммо айнан у

фойдаланувчилар ахборот ресурсларининг келажагини белгилайди. энг

яҳши электрон ўқув қўлланмаларда чуқур маъно, яна методик ва панд -

насиҳат даражаси стратегия ва алгоритмига эга.

Электрон дарсликларга қўйиладиган педагогик-дидактик

талаблар: Дидактик талабларга – илмийлик, ўзлаштиришнинг энгиллиги,

муаммони қуйиш ва ҳар томонлама асосли тарзда билим олишлик, ўқиш

жараѐниди ўқувчининг фаол ва онгли иштироки, билим олишнинг тизимли ва

босқичма-босқич амалга оширилиши, билимларни мустаҳкам

ўзлаштиришнинг таъминланиши, таълим тизимида билимни ўзлаштирувчи,

ривожлантирувчи ўқитувчи ва ўқувчилар вазифаларининг яхлитлиги, ўқувчи

учун ўқиш мустақил ҳолда бўлишлигининг таъминланиши, ўқитишнинг

интерфаоллиги, унинг уйғунлигини таъминлаш, ўқув материалини тақдим

этишда тизимли ѐндашиш кабилар киради.

Психологик талаблар: электрон дарслик ҳақида гапирилганда, уларнинг

психологик, эстетик, гигиеник ва тиббий-психологик томонларини ҳам

эътиборга олиш лозим бўлади. Бунинг сабаби, ўқувчининг жисми электрон

кўринишдаги маълумотларни қабул қилишнинг ўзига хос хусусиятларини

талаб қилади. Аммо шундай психологик тўсиқлар бўлиши мумкинки,

95

ўқувчилар компьютер экранидаги маълумотларни туғридан-туғри қабул қила

олмайдилар.

Маълумотларни қабул қилишда унинг фақат мазмуни эмас, балки ўлчами,

ҳарфларнинг кўриниши, ранги ва тасвирнинг ҳаракати каби омиллар муҳим

аҳамиятга эга. Шунинг учун электрон дарсликнинг матни ўзининг

хусусиятларига эга бўлиши керак.

Ўқувчиларнинг маълумотларни қабул қилиши учун электрон дарсликдаги

ўзига хос хусусиятлар, яъни ўчиб-ѐниш, рангни ажратиб кўрсатиш, тагига

чизиб қуйиш, овоз каби ҳолатлар таъсир этиши мумкин. Шй нарсани эсдан

чиқармаслик лозимки, бундай ҳолатларнинг кўпайиб кетиши инсоннинг

соғлигига таъсир кўрсатиши мумкин.

Дарсликнинг электрон версиясини яратишда яна бир муҳим муаммо-бу

ўқувчиларга қанча миқдорда маълумот бериш мумкинлиги билан боғлиқдир.

Одатда ўқувчи жисми ташқаридан келаѐтган маълумотларга нисбатан

мослашишини талаб этади. Шу сабабли бу соҳадаги изланишлар шуни

кўрсатадики, дарсликнинг электрон версиялари билан ишлашда машқ қилиш

режимида ѐки кўпроқ мустақил ишлаш соатларида фойдаланиш мақсадга

мувофиқ.

Маълумки, маълумотларнинг ортиқ даражада қабул қилиниши уларнинг

диққатини жалб килмайди. Бу муаммоларни эчиш учун берилаѐтган

маълумотларнинг сифатини ошириш ва бундан ташқари, электрон

дарсликларда бир қатор имкониятлар яратиш лозимки, улар ѐрдамида кўпгина

параметрларни ўзгартириш мумкин бўлсин. Масалан, овозни ўчириб қуйиш,

пасайтириш, кўтариш, рангларни ўзгартириш ва ҳоказо.

Электрон дарсликнинг самарадорлигига эришиш компьютер билан ўзаро

мулоқотнинг психологик томонларини ҳисобга олиш асосида амалга

оширилиб, уларга:

-электрон дарсликдаги ўқув материалини тақдим этиш, англаш

(когнитив) жараѐнининг вербал-мантиқий, сенсор-перцептив (ҳис килиш,

сезиш) ва ифодаланиш даражасига мос келиши керак. Шунингдек, англаш

билан боғлиқ психологик жараѐнларга ахборотни қабул қилиш (асосан, кўриш

ҳамда эшитиш, ҳис килиш), эътибор қилиш (унинг турғунлиги, жамланиши,

бир нарсадан иккинчисига ўтиши, тақсимлаш) фикрлаш (назарий тушунча,

амалий-кўргазмали ва амалий-ҳаракатли), тасаввур қилиш, хотира (бир

сониялик, қисқа ва узоқ муддатли, қисқа муддатли хотирада маълумотни

жойлаштириш ҳодисаси) ва бошқалар;

- электрон дарсликдан фойдаланувчилар учун қулай, фанни

ўзлаштиришга ижодий ѐндашиш ва сиҳат саломатликни сақлаш нуқтаи

назаридан мақбул ўқув шароитларини яратиш каби асосий талаблар киради.

Ахборот технологиялари асосида ишлаб чиқилаѐтган электрон

дарсликларнинг (ED) таркиби қуйидаги элементларни ўзида ифода этиши

лозим:

- муқова;

- мундарижа;

96

- қисқача аннотацияси;

- (ED) нинг «тулиқ баѐни»;

- (ED) нинг қисқача баѐни (чизма кўринишида);

- асосий ва қўшимча адабиѐтлар руйхати;

- билимни назорат қилиш механизми;

- матндан олинган парча бўйича излаш амалини бажариш;

- муаллифлар рўйхати ва улар ҳақида маълумот;

- атамалар рўйхати;

- (ED) билан ишлаш учун маълумотлар тизими.

Электрон дарсликнинг муқоваси имконият даражасида чиройли бўлиши

мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун уни графика ва мултимедиа, анимация

каби элементлар билан бойитиш зарур. (ED) нинг муқовасида дарсликнинг

номи, юқори ташкилот ҳақида маълумот (масалан, вазирлик), муаллифлик

ҳуқуқи, яратилган вақти, (ED) ни яратган ташкилотнинг номи, муаллифлар

ҳақида қисқача маълумот олиш имконияти мавжуд. Бу маълумотларнинг

маълум бир қисми (муаллифлар ҳақида маълумот, (ED) ни яратган ташкилот,

муаллифлик ҳуқуқи) кабилар махсус тугмалар ѐрдамида амалга оширилади.

Мундарижа (ED) нинг жуда муҳим таркибий элементи ҳисобланади. У

бир томондан этарли даражада мавзулар кетма-кетлигини сақлаб, керакли

мавзуларга тезкор равишда мурожаат қилишни таъминлай оладиган даражада,

яъни гипермурожаатлар билан бойитилган бўлиши ва экраннинг бир қисмида

жойлашиши керак.

Изоҳ ўрнида: мазкур материал Р. Сафарова, У. Мусаев, П. Мусаев, Ф.

Юсупова, Р.Нуржановаларнинг "Ўзбекистан Республикасида умумий

ўрти таълим стратегияси муаммолари ва таълим мазмунининг янги

моделлари, уларни татбиқ этиш йўллари" китобидан олинган.

Электрон дарслик яратувчи муаллифлар дастурий таъминотни яратиш

бўйича қуйидаги мезонларга амал қилиши лозим (1-расм):

97

Электрон дарсликнинг мазмуни, дизайни ва шакли, уйғунлиги

бўйича мезонлар

2 – расмда келтирилади.

Н. Тайлақовнинг ―Электрон дарслик яратишга қўйиладиган талаблар‖

номли ишида эса:

- электрон дарслик яратувчи муаллифларни кўрсатиш тартиби, дастурий

таъминотни яратиш бўйича амал қилиниши лозим бўлган мезонлар;

- электрон дарсликнинг мазмуни, дизайни ва шакли, уйғунлиги бўйича

мезонлар;

Глобал ва локал

тармоқда, серверда

ишлаш

имкониятлари

Фойдаланувчилар

ни қайд этиш

модули

Курс

администратори

модули

Ўқув курсининг

назарий

билимлар

модули

Электрон

дарслик билан

ишлаш ҳақида

қўлланма

Ўқув курсининг

амалий

билимлар

модули

Муаллифлар

ҳақида

маълумотлар Ўқув курси

бўйича тест

топшириқлари

Маълумотнома

тизими

Дастурий

таъминотни

яратиш бўйича

асосий мезонлар

Матнлар Қўшимча

маълумотлар

Фотоиллюстратсия

лар

Аниматсиялар Луғатлар

Лаборатория

ишлари Масалалар

Аудио -

фрагментлар Видео -

фрагментлар

Электрон

дарсликнинг

мазмуни, дизайни

ва шакли

уйғунлиги бўйича

мезонлар

98

- электрон дарсликнинг структураси схемалар тарзида қуйидагича

ифодаланган:

Халқ таълими вазирлигининг буюртмасига асосан 2004-2008 йилларда

умумий ўрта таълим мактаблари учун бундай талабларга жавоб берувчи жами

71 номда, шундан 45 таси электрон дарсликлар, 26 таси электрон ўқув

филмлари ишлаб чиқилди. Жумладан, умумий ўрта таълим мактаблари учун

физикадан 6, 7, 8- синфлар учун 2 тадан, 9- синф учун битта электрон дарслик

яратилди.

Видеолавҳалар ва мултимедиа ўқувчига матнни бир йўла ҳаракатларни

кўриш ва овозни - сўзлар, гаплар, куй ва қўшиқларни эшитиш орқали қабул

қилиш имконини беради.

Ўзбек тилини ҳорижий мамлакатлар фуқаролари ҳам ўрганишга

интилаѐтган бугунги кунда ўзбек тилидан компьютер лаштирилган таълимий

дастурлар, электрон дарслик ва қўлланмаларнинг яратилиши ўзбек тилини

бошқа мамлакатларда ҳам ўрганиш, ҳорижий мамлакатлар фуқароларининг

ўзбек халқи вакиллари билан интернет орқали мулоқотга киришишлари учун

шарт-шароит яратади.

Таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларда ўзбек тили фани

ҳафтасига 2 соатдан жами 68 соат ўқитилади. 8-синфда 22 та, 9-синфда 23 та

нутқий мавзу ўтилиши режалаштирилган.

Ўзбек тили фанидан 8-синф учун ―Info Media Technologies‖ томонидан,

9-синф учун ―EXTREMUM PRESS‖ нашриѐти томонидан электрон

дарсликлар яратилган.

9-синф электрон дарслигининг мазмуни: Мундарижа, 23 та нутқий

мавзу бўйича материаллар, тест топшириқлари ва луғатлардан иборат.

Дарсликдаги 23 та нутқий мавзулардан “Ўзбекистон - ягона Ватан”,

“Яҳшилик унутилмайди”, “Қўшни мамлакатлар билан ҳамкорлик”,

Электрон дарслик структураси

Матнли бўлмаган

компонентлар

Иллю

страт

сиялар

Ўзл

ашти

ри

ш в

а

таш

ки

ллаш

тири

ш

Таҳ

ли

л а

пп

арат

и

Рефлектсия Матнлар Т

уш

ун

тирувчи

мат

н

Қўш

им

ча

мат

н

Асо

сий

мат

н

Видео Анимация Графика Овоз Образлар

99

“Орол - минтақа муаммоси”, “Ҳуқуқий билимлар зарурати”,

“Одамлардан кутганларим”, Иқтисодиѐт ва экология”, “Буюк алломалар

ҳаѐтидан”, Ўзбекистон табиати”, “Мусиқа оламида” мавзуларидаги

матнларга овоз берилган бўлиб, матнлар ифодали ўқиб эшиттирилган.

Айрим мавзулар бўйича “Қўшни мамлакатлар билан ҳамкорлик”,

“Орол - минтақа муаммоси”, “Ҳуқуқий билимлар зарурати”, “Соғлом

бўлай десанг” мавзулари бўйича видеолавҳалар киритилганки, улар мавзу

мазмунини очишга ѐрдам беради.

Дарслик материаллари мазмунидан келиб чиқиб тузилган тест

топшириқлари махсус дастур асосида жойлаштирилган бўлиб, улар

ўқувчининг ўрганилган мавзу бўйича эгаллаган билимларини аниқлаш

имконини беради.

Мазкур дарсликлар таълим бошқа тилларда олиб бориладиган

мактабларнинг ахборот ресурс марказларида ва кутубҳоналарда, информатика

хонасида сақланади. Амалиѐтчи ўқитувчилар электрон дарсликлар мазмуни

билан тўлиқ танишиб чиққанларидан сўнг, дастлаб бирон-бир мавзуни танлаб,

дарсни шу ҳонада ташкил этиши, ўқувчиларни электрон дарслик мазмуни, уни

қўллаш тартиби билан таништириши ва танланган мавзу бўйича аввал

ўқувчилар билан биргаликда машғулотни ўтказиши, кейинги дарсларда

ўқувчилар уйга вазифа тарзида берилган топшириқларни электрон дарсликлар

ѐрдамида ўзлари мустақил бажаришлари кераклигини тушунтиришлари

лозим.

Асосий шакллар. Электрон ўқув қўлланма яратиш муаллифнинг

таланти ва усталигига боғлиқ бўлиб, ҳар қандай мураккаб тизимларни

яратиш имкониятини беради. У албатта яхши жиҳозланган ва

элементлари тартибли жойлашган бўлиши керак.

Тест. Ташқаридан қ араганда у оддий электрон ўқ ув қ ўлланмага

ўҳшайди. Асосий қ ийинчиликни саволларни йиқ иш ва шакллантириш,

саволларга жавобларни мослаштириш ташкил этади. Яҳши тестдан билим

объектив картинасини, фикрлаш ва фан, белгиланган предмет соқ асини

эгаллашда фойдаланилади. Худди тўғри қўйилган ташхис саломатликнинг

биринчи қадами саналганидек, объектив тестдан ўтказиш билим чўқ қ

исига эришишнинг оптимал йўлини белгилайди.

Энциклопедия. Бу электрон ўқув қўлланманинг омбор кўринишидир.

Тузилиш сатқ ида энcиклопедия атамаси маълумот, электрон ўқув

қўлланмада марказлаштирилиши тушунчасини беради.

Электрон нашр - бу график, матн, рақамли, мусиқали, видео, фото

ва бошқа ахборотларни ва яна фойдаланувчилар учун босма ҳужжатлар

йиғиндиси.

Электрон нашрдан электрон ташувчилар - магнитли (магнит тасма,

магнит диск), оптик (CD-ROM, DVD, CD-R) ва яна компьютер

тармоқларидан фойданиш мумкин.

100

Электрон ўқув нашр - илмий малакавий билимлар майдонида

тизимлаштирилган материалларда ташкил топган бўлиб, бу майдонда ўқ

увчи, студентларнинг билимларини фаол равишда ўстириб бориш

таъминланади. Электрон ўқув қ ўлланма юқ ори даражада фойдаланиш ва

бадиий кўргазмага мўлжалланган бўлиб, тўлиқ ахборот, методик

кўрсатмалар сифати, теҳник фойдаланиш сифати, аниқ лик, мантиқ

ийликка эга.

Ўқув қўлланма - ўқув нашри, ўқув тартиблари тизими ѐки унинг

бўлимининг исми.

Электрон ўқ ув қ ўлланма - асосий электрон ўқув қўлланма юқори

методик ва илмий даражада яратилади. У электрон кўринишда бўлиб,

бунда илмий тезника ривожи ва юқори сифат мавжуд.

Гиперматн - бу матн электрон шаклда ва белгиланган тизимлар

алоқ асининг кўриниши. У дарахт кўринишида бўлади.

Компьютерлаштирилган тушунтириш - тушунтириш тури, аниқ

лик ва равшанликдан фодаланиш, саволларга индуктив ақллилик ва

шакллантирилган тушунчалар йўли билан ―ҳа‖ ѐки ―йўқ ‖ типидаги

жавоблардир.

Визуаллик - расм, гарфик ва ҳаракатларнинг аниқ шаклидаги

кўриниши.

Электрон дарсликнинг буйидаги турлари мавжуд :

Матн, содда график, гиппершиорлардан фойдаланиб электрон

дарсликлар яратиш. Бундай дарсликларни WORD матн муҳаррири

имкониятларидан фойдаланиб яратиш мумкин .

Матн, графика, мултимедиа воситалари ѐрдамида интерактив

режим асосида ишлайдиган электрон дарсликлар.

Бу дарсликнинг аҳамиятли томони фойдаланувчи диалог режимда

компьютердан фойдаланади. Керак бўлса ўрганган мавзуси бўйича тест

саволларига жавоб бериб, билимларини текшириши мумкин. Товуш,

мултипликаcия воситаларидан фойдаланиб, янги мавзуни тез ва тушунарли

тушуниб бериш мумкин.

Масофавий ўқитишга мосланган элетрон дарслик.

Бундай дарсликларни Интернет тармоги орқали ўқиш мумкин бўлади.

Бу дарсликларни HTML кўринишида расмийлаштирилади. Бундай

дарсликларни яратишда ахбороткўринишларининг барча турларидан

фойдаланилади.

Электрон дарсликларга қўйиладиган талаблар :

Барча фойдаланувчилар учун мўлжалланган тушунарли дарслик яратиш

Дарслик кўргазмали материалларга бой бўлиб, бу орқали кўпроқ билим

олиш.

Дарсликда мустабил ишлаш учун етарли маълумотлар бўлиши керак.

101

Билим ва ўзлаштириш даражасини текшириш учун маълумотлар бўлиши

керак .

Мултимедиа дарслик ўзида кўпгина маълумотларни мужассамлаш билан

бирга, бу маълумотларни экранда намойиш этади, ҳамда овоз ѐрдамида

изоҳлайди. Мултимедиа дарсликнинг хусусияти у воқеа ва маълумотларни

яққол акс эттиради. Яъни Мултимедиа воқеа ва маълумотларни

ҳаѐтийлаштиради. Бу матн, видеотасвир, мултипликасия , овоз ва мусиқа

ѐрдамида амалга оширилади. Интернетнинг иккита асосий функцияси бор.

Бунинг биринчиси информацион функция бўлса, иккинчиси эса

коммуникацион функциядир .

Интернетнинг информацион функцияси биринчи навбатда тармоқ

фойдаланувчиларига талаб этилаѐтган ахборотларни тезкорлик билан этказиб

бериш бўлса, иккинчидан у ахборотларни кэнг оммага, жаҳон миқѐсидаги

ниҳоятда тез суръатда эълон қилиш (нашр қилиш) имконияти мавжудлиги

билан ифодаланади. Интернетнинг юқори сифатлар билан ривожланиши

оммавий ахборот фаолиятида ва нашрчилигида кенг имкониятлар очиб берди.

Масалан, интернет ѐрдамида Ню ЁРКдаги ѐки Франсиядаги энг сўнгги

хабарларни Тошкентга етказиб бериш, газета ва ўқув дарсликларни тайѐрлаш,

нашр қилиш, ҳамда уларни кенг ўқувчилар оммасига тарқатиш, ҳозирги

мавжуд усуллардан бир неча ўн баробар арзон, тез ва самарадорлироқ бўлади

Интернетнинг коммуникацион фунцияси фойдаланувчиларнинг

масофадан туриб ўзаро мулоқот қилиш имкониятини яратиб берилиши билан

ифодаланади. Бунга мисол тариқасида интернет электрон почтаси, интернет-

телефон ва реал вақт оралиғидаги бевосита хабар алмашиш, ЧАТ -

конференция ѐрдамида амалга оширилаѐтган мулоқотларни келтиришимиз

мумкин. Бундан ташқари интернетнинг коммуникацион фунцияси унинг

фойдаланувчиларига видеомулоқот қилиш, видеоконференциялар уюштириш,

бир шаҳардан туриб иккинчи шаҳар кўчаларини (масофадаги Wеб - камералар

ѐрдамида) тамоша қилиш ва музейларга ташриф буюриш, ҳамда табиат

манзараларидан роҳатланиш имкониятларини беради .

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. Юлдашев У.Ю, Боқиев Р.Р., Зокирова Ф.М. Информатика ўқитиш

методикаси. Ўқув қўлланма. Тошкент. «Талқин» 2004. 187-б.

2. Абдуқодиров А.А., Астанова Ф.А., Абдуқодирова Ф.А. Case-study

услуби: назария, амалиѐт ва тажриба. -Т.: ―Тафаккур қаноти‖, 2012. -134 бет.

3. Ишмухамедов Р.Ж., Абдуқодиров А.А., Пардаев А. Тарбияда

инновацион технологиялар (таълим муассасалари ўқитувчилари,

тарбиячилари, гурух раҳбарлари учун амалий тавсиялар).-Т.: Истеъдод, 2010.-

140 бет.

102

8-МАВЗУ. ДАРСДАН ТАШҚАРИ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

Режа:

1. Давлат тили фанида

синфдан ташқари ишларни

шакллантириш

2. Тўгарак ва факултатив

дарсларни ташкил этиш

3. Синфдан ташқари мустақил

ишларнинг турлари

ЯНГИ МАВЗУНИНГ БАЁНИ

Давлат (ўзбек) тилидан синфдан ташқари олиб боиладиган ишлар ҳам

таълимий, ҳам тарбиявий мақсадларни кўзлайди. Унинг таълимий аҳамияти

шундаки, ўқувчи бу жараѐнда қўшимча билим, малака ва кўникмаларга эга бўлади.

Тарбиявий аҳамияти эса нутқ одобини тарбиялаш, зукколик, тезкорлик ва

ҳозиржавоблик сингари фазилатларни шакллантириш, мустақил фикрлаш, ижодий

фаолият кўрсатиш, нутқ одобини тарбиялаш сингариларда ўз ифодасини топади.

Давлат (ўзбек) тили фанидан синфдан ташқари ишларни доимий ва мавсумий

тадбирларга ажратиш мумкин. Фанни ўрганишга муҳаббат уйғотиш, билимга

ташналик фазилатлари ахлоқий тарбиянинг ажралмас таркибий қисмидир.

Болаларнинг ўқишдаги мувафаққиятидан унинг гуруҳдаги ўрни аниқланади.

Атрофдагиларнинг у билан муносабати белгиланади. Ўқишдаги муваффақият –

боланинг ахлоқий тарбиясини юқори даражага кўтаради.

Давлат (ўзбек) тилидан синфдан ташқари ишларнинг турлари ва мазмуни.

Давлат (ўзбек) тилидан синфдан ташқари ишларни доимий ва мавсумий

тадбирларга ажратиш мумкин.

Доимий тадбирларга тўгарак машғулотлари киритилса, қолганлари вақт-вақти

билан ўтказиладиган тадбирларга киради.

Тўгарак синфдан ташқари ишларнинг асосийтури бўлиб, у ўқувчиларнинг

доимий барқарор таркиби билан иш кўради. Тўгаракка аъзо бўлиш ихтиѐрий, аммо

унинг машғулотларида иштирок этиш мажбурийдир.

Давлат (ўзбек) тили тўгарагининг аъзолари 12-15 ўқувчидан ошмаслиги лозим,

улар параллел синфлардан иборат бўлса, машғулотларни самарали ва қизиқарли

ташкил этиш имкониятлари кэнгаяди. Агар мактабда параллел синфлар бўлмаса,

тўгарак аъзолари битта синфдан иборат бўлиши ҳам мумкин.

Тўгарак ҳар хил номлар билан номланади масалан, ―давлат (ўзбек) тилим-жону

дилим‖, ―Тил – дил калити‖, ―Ўзбек тили-давлат тили‖ в.ҳ.)

103

Ўқувчилар тўгаракнинг мақсади, вазифалари, йиллик иш режаси билан

таништирилади.

Машғулотлар 15 кунда бир марта ўтказилгани маъқул, тўгарак ишини

режалаштиришда ўқувчиларнинг қизиқишлари инобатга олинади.

Дарсдан ташқари ишлар

деб нимага айтилади?

Педагогикада синфдан ташқари ишлар деганда таълимий ва тарбиявий

характерга эга бўлган, синфдан ташқари вақтда ташкил қилинадиган ва

ўтказиладиган ишларга айтилади Демак, синфдан ташқари ишлар ҳам ўқув

тарбиявий жараѐннинг бир қисми бўлиб амалий, таълимий ва тарбиявий мақсадни

кўзлайди. Ўрта мактабдаги барча предметларга ўқитишда синфдан ташқари ишлар

муҳим рол ўйнайди. Улар асосан 2 муҳим вазифани ўз ичига олган:

Ўзбек тилига бўлган қизиқишни ўстириш, билимларини чуқурлаштириш,

кўникма ва малакаларни ўстириш;

Ўқувчиларнинг бўш вақтини уларнинг ҳар томонлама камолотга йетказиш,

сиѐсий-ғоявий, меҳнат ва эстетик тарбияни амалга ошириш мақсади асосида ташкил

этиш.

Синфдан ташқари ишлар учун характерли нарса оғзаки нутқни ўстиришдир.

Асосий фарқлар:

Қатнашишнинг эркинлиги (у ѐки бу турни ўзлари эркин ҳолда танлаб

олишлари керак);

Дарснинг структурасига нисбатан эркинлик (паркда, музейда, ҳовлида ўтилиши

мумкин);

қатъий назоратнинг йўқлиги.

Синфдан ташқари ишларни ўзбек тилида концерт, кеча, йиқилиш ўтказиш,

стенд чиқариш ва деворий газетани безаш орқали олиб борилиши мумкин. Бунда

ўқувчилардан мустақиллик, ижодийлик, фаоллик талаб қилинади.

Юқори синфларда синфдан ташқари ишларни ташкил қилиш

шакллари: “Таржима тўгараги”, ўзбек тилида пессалар қўйиш, бадиий

адабиѐтдан парча ўқиш, шеърлар ўқиш шаклларида олиб бориш мумкин:

1. Дарсдан ва синфдан ташқари ишларнинг ўзаро боғлиқлиги, дарсда ҳосил

қилинган кўникма ва малакаларни синфдан ташқари ишлар вақтида

ривожлантирилади. Дарсдан ташқари пайтда ўзбек тилида мулоқотда бўлиш

қизиқишни (мотивацияни) ўстириши манбаи бўлиши мумкин. Бир оз янги материал

бериш мақсадга мувофиқ. Синфдан ташқари ишда ишлатиладиган материал

ўқувчилар учун қизиқарли, маълумотларга бой ва ўқувчиларнинг ѐш

хусусиятларини ҳисобга олган бўлиши керак.

104

2. Ўқувчилар томонидан улар ўзлари эркин танлаб олган ишларни бажаришни

шартлиги.

3. Синфдан ташқари ишларни бир мақсадга қаратилганлиги ва доимийлиги.

Ўқувчиларнинг қизиқишини уйқотишда синфдан ташқари ишларни ўтказиш

жойи, вақти каби факторлар ҳам муҳим рол ўйнайди.

Синфдан ташқари

ишларни ўтказиш йўллари:

а) оммавий

б) гуруҳ

в) якка

Оммавий: кеча, олимпиада, КВН.

Кечалар ўтказиш: 1 йилда 2 мартадан ошмаслиги керак. Дастур тузиш;

инсценировка-саҳналаштириш, ашула, интермедия, мусиқа ва қ.к ўтказишни

режалаштириб олиш зарур.

Тил материали ўқувчилар учун тушунарли бўлиши керак. Беллашувлар,

викториналар ўтказиш:

а) ифодали ўқиш (шеър, ҳикоя, латифа);

б) мавзулар бўйича тайѐргарликсиз ҳикоя қилиб бериш;

в) расмларни тасвирлаш;

г) таржимонлар беллашуви;

д) ѐзма таржима беллашуви;

Синфдан ташқари ишларнинг гуруҳ шакллари. Тўгараклар: системали, режали

машғулот, оғзаки нутқни ўстириш тўгараги, қўғирчоқ театри.

Якка шакли. Ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини аниқлаш, шеърлар

ѐдлаш, ашула ўрганиш, алъбомлар тайѐрлаш, кўргазмали қурол тайѐрлаш.

Синфдан ва мактабдан ташқари машғулотлар орқали ўқувчиларнинг

фанларга бўлган қизиқишларини ўстириш.

Синфдан ва мактабдан ташқари ишлар таълим- тарбия бериш тизимининг

таркибий қисмидир. Ҳозирги давр талаблари бундай ишларга янада кўпроқ аҳамият

беришни талаб этади. Синфдан ташқари ишлар тизими бир-бири билан боғлиқ

бўлган ва ўзаро таъсир қилувчи шакл, метод ва синфдан ташқари фаолият

турларини ўз ичига олади. Уларнинг ҳаммаси умумий бир мақсадга яъни ―Комил

инсон тарбия‖сига қаратилган. Комил инсон тарбиясини амалга оширилишида

―Синфдан ва мактабдан ташқари машғулотлар мақсадини тўғри белгилаш муҳим

аҳамиятга эга.

105

Фанлар бўйича синфдан ва мактабдан ташқари ишларини самарадорлигини

ошириш учун уни ҳар тамонлама чуқур ўйлаган ҳолда режалаштириш,

мактабнинг таълим тарбиявий ишларига эътибор қаратилиши керак бўлади. Фақат

ана шу ҳолдагина у фойдали бўлиши мумкин. Ҳар қандай педагогик системани

шакллантиришда ўқув-тарбиявий жараѐннинг мақсад, мазмун, шакл ва методлари

орасида мураккаб боғлиқлик мавжуд бўлади.

Синфдан ва мактабдан ташқари машғулотлар мақсади;

Ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириш асосида нутқий алоқа фаолиятини

шакллантириш, уларнинг билим, кўникма ва малакаларини чуқурлаштириш,

кэнгайтириш.

Ўқувчиларнинг фанни ўрганишга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш;

Шахсни ҳар томонлама шаклланишига ѐрдам бериш;

Синфдан ташқари ишларни режалаштиришда ўқитувчи кўпгина муаммоларга

дуч келади, қайси тадбир ва машғулотларга эътибор бериши ўқувчилар томонидан

тайѐр материални ѐдлашигами, ижодий импровизация ѐки олдинги босқичдаги

бажарилган ишларнинг ҳисоботигами ѐки мулоқот кўникмаларини

ривожлантиришгамиқ каби саволларга жавоб бериш лозим. Фанларни

ўзлаштиришда ѐд олиш кам бўлмоқи, кўпроқ оғзаки муомала мулоқотига кириши

керак.. Шундай экан, шуни эътиборга олиш лозимки, ўқитувчи томонидан

ўқувчиларга таклиф этилган ҳар қандай фаолият тури, уларни қизиқтириш билан

бирга доимо бир хил бўлмаслиги ва ўқувчиларни чарчатиб қўймаслиги лозим,.

Режалаштирилган тадбирга тайѐргарлик кўришда амал қилиш лозим

бўлган аниқ ташкилий қисмини таъминловчи босқичлар;

1. Ўқувчилар билан тадбирнинг характер ва мазмуни, ўтказиш жойи ва

вақтини муҳокама қилиш.

2. Керакли материалларни танлаш, ссенарий тузиш ва ўқувчиларга ролларни

бўлиб бериш, музикали бадиий жиҳозланиши учун жавоб берувчиларни, тадбир

ўтказиш жойини танлаш, вақтини белгилаш.

3. Эълон ѐзиш.

4. Ўйин, конкурсларнинг якун қилиш шартларини ва жюри аъзоларини

тасдиқлаш.

5. Деворий газеталарни чиқариш.

6. Сценарий материаллари билан ишлаш.

Фанлар бўйича ўқув тарбиявий жараѐннинг самарадорлигини ошириш

йўлларидан бири фан бўйича синф ва мактабдан ташқари ишларнинг ягона

тизимини ташкил қилиш. Дастурдаги ҳар қандай мавзуни ўрганишни синфдан

ташқари ишларда давом этдириш мумкун. Синфдан ташқари машғулотлар ўтилган

материалларни тўлдириб, умумлаштириб ўқувчиларга тил ўргатишнинг

натижаларининг шаклланишига ѐрдам беради.

Ўқувчиларнинг қизиқишини уйқотишда синфдан ташқари ишларни ўтказиш

жойи, вақти каби факторлар ҳам муҳим рол ўйнайди.

106

10-МАВЗУ. ФАН ХОНАСИНИ ЗАМОНАВИЙ ТАЛАБЛАР АСОСИДА

ЖИҲОЗЛАШ

Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурининг иккинчи босқичи таълим мазмунига

кэнг қамровда илғор педагогик технологияларни жорий этиш вазифасини қўймоқда.

Бу вазифани бажаришда мактаб фан хоналарининг замон талаби даражасида

жиҳозланиши муҳим ўрин тутади.

ДАВЛАТ (ЎЗБЕК) ТИЛИ ХОНАСИ

Таълим тизимида кечаѐтган ислоҳотлар, янгиланишлар умумий ўрта таълим

мактабларида давлат тилини ўқитиш борасида батамом янги вазифаларни қўяди.

Мактабни битириб чиққан ѐшлар ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаѐтнинг ранг-

баранг жабҳаларида, мулоқот ва муносабатнинг барча турларида ўзбек тилидан

бемалол, эркин, самарали ва тўғри фойдалана олиш, унинг чексиз имкониятларидан

тўлақонли баҳраманд бўлиш, зарурий кўникма ва малака ҳосил қилишлари керак.

Ўзбек тили дарсларида ўқувчиларни мустақил ва ижодий фикрлашга

йўналтириш, улар онгида маънавий-маърифий тушунчаларни ҳосил қилишга

эришиш лозим. Давлат тили машғулотларни грамматик коидаларни ѐдлатишдан воз

кечиш, ижодий тафаккур тарзини шакллантириш, ўкувчиларнинг нутқий

малакасини ривожлантиришга қаратиш мақсад қилиб олиниши лозим.

Давлат тили таълими олдида куйидаги бош мақсад туради: она тили

машғулотлари болаларда ижодийлик, мустақил фикрлаш, ижодий фикр маҳсулини

нутқ шароитига мос равишда оғзаки, ѐзма шаклларда тўғри, равон ифодалаш

кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратиш.

Режа:

1. Давлат тилига оид норматив

ҳужжатлар билан ишлаш

механизми.

2. Фан кабинетининг замонавий

талабларга мос келиши.

3. Техника воситаларидан, ўқув

материалларидан фойдаланишда

ўқитувчининг маҳорати.

107

Давлат (ўзбек)тили- миллий маънавият ва мафкура, миллий руҳ, маданият ва

қадриятларнинг улкан хазинаси. Миллат тафаккурини шакллантирувчи,

ривожлантирувчи ва ифодаловчи энг асосий воситадир. Машғулотларда ўзбек тили

имкониятларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришнинг назарий

билимларини ўзлаштиришга нисбатан устуворлигини таъминлаш назарда тутилади.

Юқорида таъкидлаб ўтилганимиздек, мактабда ўзбек тили таълимининг максад

ва вазифаларини амалга оширишда фан хонасининг ўзига хос ўрни бор.

"Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури"ни рўѐбга чиқаришнинг иккинчи босқич

вазифалари таълим мазмунига илғор педагогик технологияларни олиб кириш,

ўкитиш самарадорлигини ошириш талабларини кўяди.‖ Ушбу талабларни

бажаришда фан хоналарининг фаолият кўламини кэнгайтириш, масъулиятини янада

ошириш керак бўлади.

Тавсияда фан хонаси, унинг жиҳозлари, фан хонасига кўйиладиган талаблар,

ўқув-моддий заҳираси, зарурий ҳужжатлари, фан хонасидан фойдаланиш тартиби,

кўрсатмали кўлланмалар рўйхати, ўкув материалларини сақлаш, гигиеник талаблар,

техника хавфсизлигини таъминлаш каби масалалар юзасидан фикр юритилади.

Давлат тили фан хонаси мактабнинг таркибий қисми бўлиб, ўз фаолиятини

"Таълим тўғрисида"ги Қонун, "Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури", "Давлат тили

ҳақида"ги Қонун, таълим соҳасига тегишли бошқа меъѐрий хужжатлар ҳамда ушбу

тавсияларда қайд этилган талаблар асосида ташкил этади.

Фан хонаси 5-9-синфларда давлат тили машғулотларининг самарали ташкил

этилиши, тегишли ўқув-методик адабиѐтлар, кўрсатмали қўлланмалар, техника

воситалари ҳамда бошқа жиҳозларнинг тартибли сақланишини таъминлайди. Фан

хонаси ўқитувчи ва ўкувчи учун ижодий лаборатория вазифасини ўтайди.

Давлат таълим стандарти талабларини ўқув жараѐнига тўла жорий этиш,

ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган баҳолаш мезонларини

ишлаб чиқиш, таълим жараѐнига илғор педагогик технологияларни олиб кириш,

мустақил ва ижодий фикрлай оладиган, мавжуд билимларни эгаллаш сирларини

ўрганган, юксак маънавиятли баркамол авлодларни тарбиялашда намунали

жиҳозланган фан хоналарининг аҳамияти катта. Фан хоналари фаолиятининг

мазмунли ва самарали ташкил этилиши кўп жиҳатдан хонанинг давр талаби ва

эҳтиѐжи асосида жиҳозланганлиги, улардан ўринли ҳамда унумли фойдалана олиш,

мавжуд талабларга риоя қилинишига боғлиқ. Фан хонасидан фойдаланишда

куйидаги талабларга риоя қилиш тавсия этилади.

I. ФАН ХОНАСИГА ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР

108

Фан хонаси, ундаги жиҳозлар ҳамда воситалар таълимнинг илғор метод ва

усулларини кўллашга, ўкувчиларда ўзбек тилининг бой, ифода воситаларидан

фойдалана олиш кўникмаларини шакллантиришга, мустакил ижодий фикрлашга

йўналтириш, имло саводхонлигини таркиб топтириш, нутқ маданиятини тарбиялаш,

турли мазмун ва шаклдаги ижодий мулоқот ҳамда тадбирларни ташкил этиш каби

жараѐнлар учун имкон яратиш керак.

Ўзбек тили грамматикасининг сўнгги ютуқлари, "Давлат тили ҳакида"ги Қонун

ва унинг амалиѐтга тадбиғи, имло луғатлари, унинг тил таълимидаги ўрни. ўзбек

адабий тилининг тараққиѐт босқичларидан хабардор қилиш ҳамда давлат дастури

ҳажмида билим ва кўникмаларни эгаллаш, шунингдек, амалиѐтда жорий этишига

имконият яратишдан иборат.

3. Руҳий - физиологик талаблар:

Мактаб давлат тили таълимига оид назарий-амалий билим ва кўникмаларни

ўзлаштиришга йўналтирилган кўрсатмали қўлланмалар, тарқатма-дидактик

материаллар мазмуни, техника воситалари ўкувчилар билим даражаси, ѐш

хусусиятига мос келиши лозим. Уларнинг эстетик жиҳозланиши, ишлатилган

ранглар ўқувчи руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак.

4. Техника хавфсизлиги ва гигиеник талаблар

Информацион технологияларнинг таълим мазмунига кенг қамровда кириб

келиши гуманитар йўналишдаги фанларнинг ўқитилиши жараѐнида ҳам таълимнинг

техника воситаларидан унумли ва самарали фойдаланишни тақозо этмокда. Шу

маънода, давлат тили фан хонасида мавжуд техника воситаларидан хавфсизлик

қоидаларига риоя қилинган ҳолда фойдаланиш ҳамда тоза сакланиши зарур. Тозалик

- саломатлик гаровидир, дейди халқимиз. Шундай экан, фан хонасидаги ҳар бир

жиҳоз покиза сақланиши, улардан гигиеник талаблар асосида фойдаланиш керак.

5. Эстетик талаблар

Ўқитувчи ўкувчи учун "жонли кўргазма" бўлганидек, у кунига олти-етти соат

ўтириб, таҳсил оладиган синф хонаси ҳам ўқувчи учун ҳар томонлама намуна бўла

оладиган, эстетик дидини тарбиялайдиган, завқ берадиган, шунинг билан бирга, энг

муҳими, ўша фан янгиликлари ва ютуқлари билан таништириб бориш имкониятига

эга бўладиган масканга айланиши лозим. Ўқувчида шу хонага нисбатан эгалик ва

масъуллик ҳисси тарбияланиши керак. "Китобни қадрламок керак, бу тафаккур

касрига иззат-эҳтиром билан қадам қўймок лозим", деганларидек, дунѐвий билимлар

ПЕДАГОГИК ТАЛАБЛАР

ИЛМИЙ ТАЛАБЛАР

109

сир-синоатидан воқиф бўлиш имкониятини берадиган ушбу масканга нисбатан ҳам

иззат-эҳтиром туйғулари шакллантирилиб борилиши зарур.

6. Техник талаблар

Синф хонасидаги жиҳозлардан ҳар куни фойдаланишга тўғри келиши, уларни

нафақат ўқитувчи, балки ўқувчиларнинг ҳам ишлатишини инобатга олган ҳолда

жиҳозлар пишиҳ-пухта, чидамли ва бежирим ишланган бўлиши, шунингдек, техника

хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш имкониятлари ҳисобга олинган бўлиши керак.

Давлат тили фан хонаси ушбу таълим хусусиятидан келиб чиқиб жиҳозланади.

Жиҳозлар мактаб ўзбек тили таълими мазмунини тўлиқ қамраб олиши керак. Фан

хонасида қуйидаги жиҳозларнинг жамланиши назарда тутилади. Бинобарин:

дарсликлар, ўқув қўлланмалари, методик адабиѐтлар, назорат ишлари натижалари,

тест топшириқлари тўпламлари, видео кассеталар, изоҳли луғатлар, жадвал

шаклидаги кўрсатмали қўлланмалар, ўқувчиларнинг алоҳида ишлашлари учун

мўлжалланган грамматик топшириқли ва расмли карточкалар, кроссвордлар,

албомлар ва бошқалар.

Хона раҳбарининг истиқбол режаси тузилади. Режани шакллантириш

жараѐнида фан хонасини намунавий жиҳозлаш йўриқномаси, кўрсатмала

қўлланмалар, тарқатма дидактик материаллар, техника воситаларининг мавжудлиги,

етишмовчиликларни тўлдириш чора-тадбирлари инобатга олиниши лозим.

Ўқув жиҳозлари замонавий таълим талабларига жавоб бериши, тузилиши

жиҳатидан содда ва пишик, эстетик кўринишда, хавфсизлик техникаси ҳамда меҳнат

гигиенаси қоидаларига жавоб бериши керак.

Фан хонасида мавжуд бўлиши назарда тутилган кўрсатмали

қўлланмалар рўйхати

Т/

р

Номланиши Миқдори Изоҳ

Махсус тайѐрланган иллюстриатив-тасвирий кўрсатмали қўлланмалар

Давлат тили бўлимлари бўйича

кўрсатмали қўлланмалар (жадвал

асосида)

Кўрсатмали қўлланмалар

ўқитувчилар томонидан

тайѐрланиши ҳам мумкин

1. Фонетика 1комплект

2. Лексикология 1 комплект

3. Морфология 1 комплект

4. Синтаксис 1 комплект

ФАН ХОНАСИНИНГ ЎҚУВ, МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИ

110

5. Грамматикага оид тахлил

намуналари (лексик, фонетик,

морфологик, услубий)

1 комплект

6. Иш қоғозлари

7. Оғзаки ва ѐзма нутқни 1 комплект

8. Ҳуснихат (чиройли ѐзув) намунаси 1 комплект

9. Гапларнинг шакл-мазмун

турлари жиҳатидан тузилиш схемаси

1 комплект

10. Ўзбек тилининг тараққиѐт босқичлари 1 комплект

11. Диалогик матн тузилиши комплект.

12. Монологик матн тузилиши Комплект

Тарқатма дидактик материаллар

1 Расмли тарқатма материаллар 1 комплект

2 Топширикли тарқатма

материалллар

1 комплект

3 Тест топшириқлари 1 комплект

4 Грамматикага оид иллюстрация-

лаштирилган тарқатма

материаллар

1 комплект

Кўрсатмалиликни техник намойиш қилиш манбалари

1 Тест (компьютерда) 2 комплект

2 Мустақил фикрлашга оид топшириқ

(компьютерда)

2 комплект

3 Адабий талаффузни ўргатишга бадиий

асарларда нутқий муомала (магнит тасмасида)

2 комплект

4 Диалогик матнлар (магнит видеолавҳада) 2 комплект

5 Тавсифий (монологик) 2 комплект

Фан хонасининг зарурий ҳужжатлари

1. Ўқув хонаси паспорти.

2. Мавжуд жиҳозларнинг рўйхати.

3. Ўқув хонада ишлаш учун техника хавфсизлиги қоидаси.

4. Фан хонасида фойдаланиш талаблари, хонанинг иш тартиби.

5. Мактаб маъмуриятидан ―қабул қилиб" олинганлиги ҳақида далолатнома.

6. Ўқув йили учун истиқбол иш режа.

111

Ҳужжатлардан намуналар

Ўзбек тили хонаси паспорти Ўқув йили:

Фан хонасига жавобгар ўқитувчи: Жавобгар синф:___________

Хона ҳолатига баҳо

Сентябр Январ Июн

Ўқув жиҳозлари ва техника воситаларининг рўйхати

т/р Техника воситалари

рўйхати

Номи Сотиб олинган йили Мактаб бўйича

инв.№

1.

Фан хонаси раҳбари (имзо)

Фан хонасида ўтказиладиган якка ҳамда факултатив машғулотлар

тартиби

Синф

Факультатив

ва якка

машғулот

йўналиши

Иш вақти

Душанба Сешанба Чоршанба Пайшанба Жума Шанба

1.

Давлат тили хонасидан фойдаланиш қоидалари

1. Фан хонаси машғулот бошланишидан 15 дақиқа аввал очилиши зарур.

2. Хонанинг тартибли ва ораста сақланишида ўқувчилар ўқитувчилар

каби бирдек масъулдирлар.

3. Ҳар бир танаффусда хонанинг ҳавоси тозаланиб туриши керак.

4. Ўқув машғулотлари тугагандан кейин хона тозаланиши лозим.

Фан хонаси иш режасининг тузилишига қўйиладиган талаблар

Иш режа фан хонаси раҳбари томонидан тўзилади. Фан хонасининг ўтган

ўқув йили давомидаги фаолияти таҳлилида қуйидаги жиҳатлар инобатга

олинади.

Фан, хонаси ва ундаги

жиҳозлар қайси синфлар

учун мўлжалланган

Жиҳозлаш ва

таъмирлаш бўйича

бажарилган ишлар

Қандай ТВ, дидактик

жиҳозлар билан

бойитилди

Муаммолар

112

Янги ўқув йилида бажариладиган ишлар

(Йиллик фаолият режасини тузишда ўринган дидактик материалларни

таъмирлаш ва тиклаш, таянч конспектларни тайѐрлаш, жадваллар,

видеофилмларни янгилаш, ўқув-методик материаллар билан таъминлаш, хона

жиҳозларини тартибли сақлаш каби масалаларга этибор қаратилади).

Вазифалар қайси синф

учун

белгиланган

Режа бўйича жиҳозлаш ва зарур бўлган ўқув-

методик ҳамда техника воситаларини харид

қилиш

Еслатма

Давлат тили хонасининг янги ўқув йилига тайѐргарлиги ҳақида

Далолатнома ҳужжатлари

т/

р

20 /20

ўқув йили

20 /20

ўқув йили

20 /20

ўқув йили

1. Паспорт

2. Техника хавфсизлиги

3 Хонадан фойдаланиш тартиби

4. Фан хонаси режаси

5. Фан хонаси иш тартиби

Мавзу юзасидан таянч тушунчалар ва иборалар: малака, кўникма, жиҳоз,

кабинет, онгли вербал, стенд, техник воситалар, кўргазмали қуроллар.

113

114

3-МАВЗУ. ДАВЛАТ (ЎЗБЕК) ТИЛИ ДАРСЛАРИДА ИНТЕРФАОЛ

ТАЪЛИМ ШАКЛЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ. УЛАРНИНГ

АФЗАЛЛИКЛАРИ ВА КАМЧИЛИКЛАРИ. (Амалий машғулот. 4 соат)

РЕЖА:

1. Интерфаол таълим, унинг

шакллари ва иштирокчилари.

2. Интерфаол методларнинг

педагогик ва психологик

хусусиятлари.

3. Анъанавий ўқитиш

моделининг афзалликлари ва

камчиликлари

Интерфаол таълим, унинг шакллари ва иштирокчилари

Интерфаол метод – таълим жараѐнида ўқувчилар ва ўқитувчи ўртасидаги

фаолликни ошириш орқали ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштиришини

фаоллаштириши, шахсий сифатларини ривожлантириши. Интерфаол

методларни қўллашнинг дарс самарадорлигини оширишга ѐрдам бериши.

Интерфаол таълимнинг асосий мезонлари: норасмий баҳс-мунозаралар

ўтказиш, ўқув материалини эркин баѐн этиш, ифодалаш имконияти,

маърузалар сони камлиги, семинарлар сони кўплиги, ўқувчилар ташаббус

кўрсатишларига имконият яратилиши, кичик гуруҳ, катта гуруҳ, синф

жамоаси билан ишлаш учун топшириқлар бериш, ѐзма ишлар бажариш ва

бошқа методларнинг таълим-тарбиявий аҳамияти.

Интерфаол методларни машғулот мақсадига мувофиқ танлаш.

Интерфаол машғулот турлари ва уларни танлаш, тайѐргарлик кўриш

жараѐни, ўқувчиларнинг интерфаол машғулотда иштирок этиши учун

тайѐргарликларига қўйиладиган талаблар, машғулотда вақтдан унумли

фойдаланиш, воситаларни танлаш, тайѐрлаш, машғулот ўтказувчилар ва

уларнинг вазифалари. Интерфаол методлар билан анъанавий таълим усуллари

орасидаги ўзаро фарқлар, қиѐсий афзалликлар ва камчиликлар. Янги

билимларни бериш, кўникмаларни шакллантириш, ривожлантириш,

мустаҳкамлаш, билимларни такрорлаш, амалда қўллаш машғулотларида ҳамда

ўқув фанининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир мавзу бўйича

машғулот учун энг мақсадга мувофиқ бўлган интерфаол ѐки бошқа

методларни тўғри танлаш.

115

1.Тўғри танланган методларни қўллаш машғулотнинг қизиқарли ва

самарали бўлишини таъминлаши.

2.Интерфаол методларнинг конструктивизм назарияси билан боғлиқлиги.

Конструктивизмнинг қуйидаги асосий хулосалари:

*Ўқувчи ўзи ўрганиши керак, акс ҳолда унга ҳеч ким ҳеч нарсани ўргата

олмайди;

*Ўқитувчи ўқувчиларга билимларни ―кашф қилишга‖ ѐрдам берадиган

жараѐнни ташкил қилади;

Билим борлиқдан кўчирилган нусха эмас, уни одам шакллантиради.

Интерфаол таълим ва тарбия жараѐни иштирокчилари.

Модератор, тренер, тютор, фасилитатор, ментор, коуч. Консултант,

спектор, ассистент, секретар ва уларнинг асосий вазифалари, бир-бирининг

ўрнини босиши, яъни бир вақтда бир киши бир машғулот давомида бир нечта

вазифаларни бажариши имкониятлари. Ўқувчиларнинг асосий вазифалари.

Интерфаол методларнинг

педагогик ва психологик

хусусиятлари

Педагогика фанида конструктивизмнинг назарий ва амалий йўналиши.

Конструктивизм нуқтаи назаридан таълим – бу фикрлаш фаолияти ѐрдамида

шахсий тажриба асосида билимни шакллантириб бориладиган фаол жараѐндан

иборат эканлиги. Бунда ҳақиқатни билишга томон ҳаракат жараѐнига асосий

эътибор қаратилиши.

Бола интеллектининг ривожланиши (Ж.Пиаже), энг яқин ривожланиш

соҳаси (Л.С.Вигоцкий), ўқув мақсадлари таксономияси (Б.Блум),

интеллектнинг кўп турлилиги (Г.Гарднер) ҳақидаги маълумотлар ва улардан

амалда фойдаланиш.

Интерфаол машғулот самарадорлигини белгилашнинг педагогик-

психологик асослари, шу машғулотларда ўқувчилар билимининг ДТС

талабларига мувофиқлиги назоратини ва мониторингини олиб бориш йўллари.

Таълим жараѐни – таълим берувчи билан таълим олувчи ўртасидаги

маълум мақсадлар асосида белгиланган билим ва кўникмаларни таркиб

топтиришга йўналтирилган ўзаро таъсирлашув жараѐнидир.

116

Ўқитишдан кўзланган мақсад - давлат таълим стандартларида

белгиланган билим ва кўникмаларни ўқувчига этказишлан иборат.

Умумтаълим мактабларида ўқув жараѐни қуйидагича

йўналишларда, усулларда олиб борилади:

Пассив усул

Ўқувчи ўқитувчининг сўзидан, айтиб бериши, маърузаси, оғзаки

тушунтириши, баѐн этишидан ўқув материалларини ўзлаштиради. Уй

вазифаларини қўлланма, дарсликлардан ўқиб ўрганади.Ўқувчи ўз даражасида

- қабилияти, қизиқиши, истаги даражасида ўзлаштиради. Унда таълим

мазмунини ўзлаштириш кафолатланмайди.

Фаол усул

Анъанавий усулдан кэнг фойдаланилади. Ўқитувчи таълим мазмунини

баѐн этиш билан бор кучини, маҳоратини ишга солиб далил, кўргазмали

қурол, дидактик тарқатма материаллар ѐрдамида яхшилаб тушунтиришга

ҳаракат қилади. Ўқитувчи ўқувчилар билан мавзу юзасидан фикр алмашинади.

Таълим мазмуни бир мунча ўзлаштиришга эришилади.

Интерфаол ўқитиш методлари нима?

―Интерфаол‖ тушунчаси инглизча ―интераcт‖ сўзидан олинган. (―интер‖-

―биргаликда‖, ―аcт‖-―ҳаракат қилиш‖). Интерфаол ўқитиш – бу когнитив

фаолият ташкил этишнинг махсус туридир. Унда тўлиқ, аниқ ва

режалаштирилаѐтган мақсадлар бўлади. Ушбу мақсадлардан бири – ўқитиш

жараѐнида шундай юқори даражадаги шароит яратиш керакки, унда тингловчи

ўқитиш жараѐнини продуктив жараѐнга айлантирувчи ўзининг муваффақияти,

интеллектуал даражасини англаб этиши лозим.

Интерфаол ўқитиш машғулотини ўтказишда қуйидагиларга эътибор

қаратиш лозим:

117

Анъанавий ва интерфаол ўқитиш

Анъанавий ўқитишда бошловчи

ўқитиш мазмунини ўзидан

ўтказувчи «филтр” ролини

бажаради

Анъанавий ўқитишда

ўрганувчиларнинг тажриба

орттириш соҳаси билан,

бошловчи ва бир-бирлари билан

ўзаро таъсири суст характерга эга

Интерфаол ўқитиш

тингловчиларнинг тажриба

орттириш соҳаси билан бевосита

боғлиқлигига асосланган, бунда

бошловчи тайѐр билимлар бермай,

ўрганувчиларни мустақил

ишланишга чорлайди.

Интерфаол ўқитиш ўрганувчилар ва

бошловчи орасидаги ўзаро таъсир

ўзгаришни тақазо этади. Бошловчи

фаоллиги ўрнини ўрганувчи

фаоллиги эгаллайди. Бошловчи

вазифаси – уларнинг ташаббусига

шароит яратиб бериш.

Анъанавий ўқитиш шакли

Ижобий тарафлар Салбий тарафлар

Ўқитиш тизимийлиги Машғулотларнинг бир қолипли

тузилиши, бир хиллиги

Ўқув материалларининг

тартибли, изчил берилиши

Машғулот жараѐнида фақат

дастлабки йўналиш берилади,

кейинги даражалар уй вазифасига

топширилади.

Оммавий ўқитишда

ресурснинг оқилона харажати

Ўрганувчиларнинг пассивлиги,

мустақиллигининг йўқлиги

Ўқитувчи шахсининг доимий

эмосионал таъсири

Ўрганувчилар ўзаро мулоқотдан

ажратилади: нутқий фаолият суст

Ташкилий пухталик Суст қайта алоқа

Ўрта меъѐрда ѐндашув

Анъанавий ўқитиш моделининг афзалликлари

Маълум кўникмаларга эга бўлган ва аниқ тушунчаларни, фанни

ўргатишда фойдали.

Ўқитувчи томонидан ўқитиш жараѐнини ва ўқитиш муҳитининг юқори

даражада назорат қилиниши.

Вақтдан унумли фойдаланиш.

Аниқ илмий билимларга таянади.

Анъанавий ўқитиш моделининг камчиликлари

Ўқувчилар пассив иштирокчи бўлиб қоладилар.

Ўқитувчининг тўла назорати барча ўқувчилар учун мотивасияни

вужудга келтирмайди.

Ўқувчилар ўқитувчи билан бевосита мулоқотга кириша олмайди.

118

Эслаб қолиш даражаси ҳамма ўқувчиларда бир хил бўлмаганлиги

сабабли, синф бўйича ўзлаштириш даражаси паст бўлиб қолиши мумкин.

Мустақил ўрганиш ва эчимлар қабул қилиш учун шароитлар

яратилмайди.

Ноанъанавий ўқитиш моделининг афзалликлари

Ўқитиш мазмунини яхши ўзлаштиришга олиб келиши

Ўз вақтида алоқаларнинг таъминланиши

Тушунчаларни амалиѐтда қўллаш учун шароитлар яратилиши

Ўқитиш методларининг турли хил кўринишлари таклиф этилиши

Мотивациянинг юқори даражада бўлиши

Ўтилган материалнинг яхши эсда сақлаб қолиниши

Мулоқотга киришиш кўникмасининг такомиллашиши

Ўз-ўзини баҳолашнинг ўсиши

Ўқувчиларнинг предметнинг мазмунига, ўқитиш жараѐнига бўлган

ижодий муносабати

Мустақил фикрлай оладиган ўқувчининг шаклланишига ѐрдам бериши

Фақат мазмунни ўзлаштиришга ѐрдам бермай, балки танқидий ва

мантиқий фикрлашни ҳам ривожлантириши

Муаммони ечиш кўникмаларининг шаклланиши.

КАМЧИЛИКЛАРИ

Кўп вақт талаб этилиши

Ўқувчиларни ҳар доим ҳам кераклича назорат қилиш имкониятининг

пастлиги

Жуда мураккаб мазмундаги материал ўрганилаѐтганда ҳам ўқитувчи

ролининг паст бўлиши

―Кучсиз‖ ўқувчилар бўлганлиги сабабли ―кучли‖ ўқувчиларнинг ҳам

паст баҳо олиши.

Интерфаол дарсларни ташкил этишда ўқув жараѐнида, якка тартибда,

жуфт бўлиб ишлаш, гуруҳларда ишлаш, изланишга асосланган лойиҳалар,

ролли ўйинлар, ҳужжатлар билан ишлаш, гуруҳларда ишлаш, ахборот

манбалари билан ишлаш кабилардан фойдаланиш мумкин.

Интерфаол методларни машғулот мақсадига мувофиқ танлаш

Интерфаол машғулот турлари кўп бўлиб, уларни дарс мавзусининг

хусусиятлари ҳамда кўзда тутилган мақсадларга мувофиқ танланади ва

тегишлича тайѐргарлик кўрилади. Интерфаол машғулотда иштирок этиш учун

ўқувчиларнинг тайѐргарликларига ўзига хос талаблар қўйилади. Булар:

машғулотда фаол иштирок этиш учун зарур билимларни ўзлаштирганлик,

мулоқотга тайѐрлик, ўзаро ҳамкорликда ишлаш, мустақил фикрлаш, ўз

фикрини эркин баѐн қилиш ва ҳимоя қила олиш кўникмалари ва бошқалар...

Машғулотда вақтдан унумли фойдаланиш зарур шарт ҳисобланади.

Бунинг учун зарур воситаларни тўғри танлаш, тайѐрлаш ҳамда машғулот

ўтказувчилар ва уларнинг вазифалари аниқ белгиланган бўлиши керак.

119

Янги билимларни бериш, кўникмаларни шакллантириш, ривожлантириш,

мустаҳкамлаш, билимларни такрорлаш, амалда қўллаш машғулотларида ҳамда

ўқув фанининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир мавзу бўйича

машғулот учун энг мақсадга мувофиқ бўлган интерфаол ѐки бошқа

методларни тўғри танлаш назарда тутилади.

Тўғри танланган методларни қўллаш машғулотнинг қизиқарли ва

самарали бўлишини таъминлайди.

Интерфаол методлар конструктивизм назарияси билан боғлиқ бўлиб, бу

методлардан амалда фойдаланишда конструктивизмнинг қуйидаги асосий

хулосаларини ҳисобга олиш керак:

Ўқувчи ўзи ўрганиши керак, акс ҳолда унга ҳеч ким ҳеч нарсани ўргата

олмайди;

Ўқитувчи ўқувчиларга билимларни ―кашф қилишга‖ ѐрдам берадиган

жараѐнни ташкил қилади;

Билим борлиқдан кўчирилган нусха эмас, уни одам шакллантиради.

Интерфаол методларнинг педагогик-психологик асоси конструктивизм

назарияси (Дж. Дюи), бола интеллектининг ривожланиши (Ж.Пиаже), энг

яқин ривожланиш соҳаси (Л.С.Вигоцкий), интеллектнинг кўп турлилиги

(Г.Гарднер) ҳамда юқорида баѐн этилган ўқув мақсадлари таксономияси

(Б.Блум) ҳақидаги маълумотлардан иборат бўлиб, уларни билиш ва амалда

фойдаланиш ҳар бир ўқитувчига ўз педагогик маҳоратини такомиллаштириш

учун зарур.

Курс тингловчилари 4 гуруҳга бўлинади ва ҳар бир гуруҳга тарқатма

материаллар берилади.

Гуруҳ иштирокчиларига берилган тарқатма матералларни ўзаро

ҳамкорликда ўрганиб, муҳокама қилиш ва мазмунини қисқача флипчарт

қоғозларига ѐзиш таклиф этилади. Гуруҳларда ишлаш: ―Галерея‖ методи

-Конструктивизм назарияси

-Бола интеллекти ривожланиши назарияси

-Энг яқин ривожланиш соҳаси назарияси

-Интеллект кўплиги назарияси

1-гуруҳга

№1 - тарқатма

Конструктивизм назарияси

Бу назарияни америкалик педагог Джон Дюи (1859-1962) ишлаб чиққан.

Жан Пиаже шу йўналишда ишлар олиб борган.

120

Сўнгги 30 йил давомида конструктивизм педагогикада назарий ҳамда

амалий йўналиш сифатида оммалашди. Унга кўра таълим ўқувчининг

фикрлаш фаолияти ѐрдамида билим яратиладиган жараѐн ҳисобланади.

Таълим одамлар ўз тажрибаси асосида билимларни яратадиган фаол

жараѐн. Одамлар ғояларни тайѐр ҳолда олмайдилар, уларни яратадилар. Бу ғоя

Жан Пиаженинг конструктивистик назарияларига асосланган. Унга кўра ―бола

ўз интеллектининг меъмори‖. Шундай қилиб, ўқитувчи ўқувчиларнинг

ўқишига ѐрдамлашувчи раҳбар бўлиб қолади.

Дж.Дюи назариясига кўра, боланинг билиш фаоллиги, қизиқувчанлиги,

унинг тўлиқ ақлий ривожланиши ва таълим олиши учун батамом этарли деб

ҳисобланади. Таълим жараѐни, асосан, боланинг мустақил таълим олиш ва

мустақил такомиллашув кўникмалари ривожланадиган меҳнат ва ўйин

фаолияти сифатида ўтиши керак.

Бола тажриба ва билимни муаммоли таълим муҳитини тадқиқ қилиш,

турли макетлар, схемалар тайѐрлаш, тажрибалар ўтказиш, баҳсли саволларга

жавоблар топиш ва умуман, хусусийдан умумийга қараб чиқиш, яъни

билишнинг индуктив методини қўллаш жараѐнида ―амалда бажариш‖ йўли

билан ўрганиши лозим. Бу педагогик консепсия ―инстументал педагогика‖

номини олган.

Билимларни таълим олувчига тайѐр ҳолда бериб бўлмайди, ҳар ким ўз

ҳаѐти давомида ўзининг атроф-муҳитни тушунишини конструксиялайди.

Айнан шунинг учун ҳам ҳар ким ўз дунѐқараши, эътиқодлари билан

бетакрордир.

Конструктивист ўқитувчи дарс берувчи ўқитувчи эмас, у таълим

олувчиларнинг муаммоли йўналтирилган тадқиқот фаолиятига консултант,

ташкилотчи ва мувофиқлаштирувчи ҳисобланади. У ўқувчиларнинг мустақил

ақлий фаолиятиучу шароитлар яратади ва уларнинг ташаббусларини ҳар

томонлама қувватлайди. Ўқувчилар эса ўз навбатида таълим жараѐнининг

тўла ҳуқуқли иштирокчилари бўлиб қоладилар ва таълим жараѐни ҳамда

натижалари учун ўқитувчи билан бирга жавобгар бўладилар.

Ўқитувчи дарс мақсадларини белгилашда таснифланг, асослаб беринг,

текшириб кўринг, умумлаштиринг, таҳлил қилинг, башорат қилинг, баҳоланг,

моделини ясаб кўринг ва шу каби фаолият атамаларидан фойдаланади. Таълим

мақсадлари ҳамда ўқув муаммолари ва вазифаларини шундай белгилаш

ўқувчиларнинг дарс материали бўйича чуқурроқ фикрлаши, уларни мазмунли

баҳс-мунозарага жалб қилиш, ўз нуқтаи назарларини, мулоҳазаларини ва

тахминларини айтиш мотивларини шакллантиради.

121

2-гуруҳга

Тарқатма №2

Бола интеллекти

ривожланиши назарияси

Бу назарияни Швецариялик психолог Жан Пиаже (1896-1980) ишлаб

чиққан. Бу назария болалар интеллекти ривожланишини тушуниш учун катта

аҳамиятга эга бўлди. Унга кўра болалар фикрлашининг кўп хусусиятлари очиб

берилди. Унга кўра болалар фикрлашининг кўп хусусиятлари очиб берилди.

Булар: эгосентризм – бошқа одамнинг нуқтаи назарига ўта олмаслик,

синкретизм – ҳар турли ҳодисаларни этарли ички асос бўлмагани ҳолда ўзаро

боғлашга мойиллик ҳосил бўладиган тафаккур тури; трансдуксия – мантиқий

фикрлашнинг хусусияти бўлиб, бунда хусусийдан хусусийга томон,

умумийликни четлаган ҳолда ўтиш амалга оширилади; артифисиализм –

оламни гўѐ одам қўли билан яратилган, сунъий деб идрок қилиш; анимизм –

оламни жонли деб ҳисоблаш, зиддиятларни сезмаслик.

Бола психикаси ривожланишининг тўртта босқичи назариясини ишлаб

чиқди. Булар қуйидаги босқичлар:

1.Сенсомотор босқич (туғилгандан 2 ѐшга тўлгунча) – жисмоний ҳис-

туйғулар: тери сезгиси, очлик, оғриқ, шовқин, ѐруғлик ва бошқаларга

муносабат шаклланади.

2.Фаолиятгача босқич (2-7 ѐш) - бола ўзига атрофдагилар кўзи билан

қарайди. Бунда ижобий муҳитнинг аҳамияти катта. Бола ўзига ижобий баҳо

бериши яхши ривожланишга, паст баҳо бериши, аксинча натижага олиб

келади.

3.Аниқ фаолият босқичи (7-11 ѐш) – фактларни қиѐслаш, обектив ақлий

хулосалар чиқариш, атрофдагиларнинг тан олишига эришиш ва болаларча

эгосентризмдан халос бўлиш, мавжуд меъѐр ва қоидаларни ўзлаштириш

босқичи.

4. Расмий фаолият босқичи (11-15 ѐш) – мустақил фикрлашга интилиш

билан ҳаѐтий қадриятларни қайта баҳолаш, шахсий эътиқодлар, қадриятларга

муносабат, умидлар, келгуси йўлни танлаш. Бирор маънавий қаҳрамон ѐки

фаолият соҳасига эътибор ва қизиқишларнинг йўналганлиги, ахборотларни

жадал кўпинча аралашига, баъзан танлаб, тўплаш босқичи.

122

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, таълим-тарбия жараѐнида ўқувчининг

ривожланиш даражасига мос ва унинг мантиқий, ақлий ва шахсий ўсишига

ѐрдам берувчи машғулотларни режалаштириш зарур.

3-гуруҳга

№3-тарқатма

Энг яқин ривожланиш соҳаси

назарияси

Бу назарияни россиялик психолог Вигоцкий Лев Семѐнович (1896-1934)

ишлаб чиққан.

Бу назарияга кўра таълим олдинда бориши ва боланинг ривожланишини

ўзига эргаштириб бориши зарур.

Ривожланиш фақат бола янги кўникмаларни ўзлаштирганида ҳосил

бўлади. Лекин уни реал ҳаѐтдан ажралган ҳолда эмас, ўзида бор бўлган

билимлар асосида ўзлаштириши шарт. Бу ―энг яқин ривожланиш соҳаси‖ деб

номланди ва педагогика ҳамда психология фанига кирди.

Энг яқин ривожланиш соҳаси деб Л.С.Вигоцкий ―етилиш жараѐнидаги,

эртага этиладиган, ҳозир пайдо бўлаѐтган ҳолатда бўлган функцияларни,

уларни ривожланиш меваси деб эмас, ривожланиш куртаклари, гуллари, яъни

эндигина этилиб келаѐтган функциялар‖ни тушунтирган эди.

Ўқувчи билан мулоқотда унинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда

унинг энг яқин ривожланиш соҳаси кэнг бўлган белгиларни топиш ва аста-

секин янги билимлар билан тўлдириб бориш орқали кутилган натижага

эришилади. Бунда болаларга дўстлик ва ўзаро ҳурматда бўлиш асосий шарт

ҳисобланади.

4-гуруҳга

№4 - тарқатма

Интеллект кўплиги назарияси

Бу назарияни америкалик психолог Говард Гарднер (1943 йил 11 июлда

туғилган) ишлаб чиққан.

Бу назария ҳар бир одам турли даражада ифодаланган камида 8 та

типдаги интеллектга эга эканлигини очиб берди.Улар қуйидагилар:

123

1. Вербал – лингвистик интеллект – сўз хотираси, сўз бойлиги яхши,

ўқишни яхши кўради, сўз билан ижод қилишни ѐқтиради. Булар шоир, ѐзувчи,

нотиқлар.

2. Мантиқий – математик интеллект – ҳисоблаш ва сонлар билан

ишлашни, мантиқий масалалар, бошқотирмаларни Ечишни, шахмат ўйнашни

яхши кўради, тэнгқурларига нисбатанкўпроқ абстракт даражада фикрлайди,

сабаб-оқибат боғлиқликларини тушунади. Булар математик, физик ва

бошқалар...

3. Визуал – фазовий интеллект – кўриш образлари билан фикрлайди,

карта, схема, диаграммаларни текстга нисбатан осон ўқийди, хаѐлга берилиш,

расм чизиш, моделлар конструксиялашни яхши кўради.Булар рассом,

ҳайкалтарош, меъмор, ихтирочи, шахматчи...

4. Мотор – ҳаракатли интеллект – юқори спорт натижасига эришади,

бошқаларнинг ҳаракати, мимикаси, одатларини яхши такрорлайди, ҳамма

нарсага қўл теккизиш, буюмларни қисмларга ажратиш ва йиғиш, югуриш,

сакраш, кураш тушишни яхши кўради.Булар раққос, артист, спортчи...

5. Мусиқавий – ритмик интеллект – қўшиқлар. Куйларни эслаб қолади,

овози яхши, мусиқа асбобини чалади, хорда ашула айтади, ҳаракатлари ва

сўзлаши ритмли, ўзича сезмасдан куйлайди. Булар бастакор, қўшиқчи,

раққос...

6. Шахслараро интеллект – тэнгқурлари билан мулоқотни, бошқа

болалр билан ўйнаш ва уларга ўргатишни яхши кўради, турли ҳолатларда

этакчи бўлиб қолади, ҳамдардликни, бошқаларга ғамхўрлик кўрсатишни

билади.Булар сиѐсатчи, дипломат, диний ходимлар...

7. Ички шахсий интеллект – мустақиллик ҳисси, ирода кучини

намойиш қилади. Ўзининг яхши ва ѐмон хислатларини реал англайди,

вазифаларни ҳеч ким халақит бермаганда яхши бажаради, ўзини бошқара

олади, якка ишлашни маъқул кўради, ўз ҳиссиѐтларини аниқ тасвирлайди, ўз

хатоларидан ибрат олади, ўз қадрини билиш ҳисси ривожланган. Булар

психолог, ўқитувчи, тарбиячилар.

8. Табиатшунос интеллекти – табиатга, табиат ҳодисаларига, жонивор,

ўсимликларга қизиқади, табиат оламини тушуниш, атроф-муҳитнинг

белгилари ва хусусиятларини фарқлаш, таснифлаш ва шу кабиларга

қобилиятини намоѐн қилади. Булар табиатшунос, эколог, қ/х ходимлари.

Ҳар бир боладаги ўз вақтида аниқланган ва ривожлантирилган талант

унда ҳаѐтда юксак чўққиларга эришиш учун йўл очиб беради.

Белгиланган вақтдан сўнг гуруҳлар ишини якунлайди ва ҳар бир гуруҳ иши

доскага қўйилади. Ҳар бир гуруҳдан спикер белгиланади ва гуруҳ ишини

124

изоҳлаб, шарҳлаб беради. Барча иштирокчилар ўзларини қизиқтирган

саволлар билан мурожаат қилишлари мумкин.

Ўқитувчи хулосалайди ва слайдлар орқали қуйидагилар намойиш

қилинади ва изоҳлаб берилади.

Изоҳ: ўқитувчи хоҳлаган интерфаол усулларидан фойдаланиб

машғулотни олиб бориши мумкин.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. Ишмухамедов Р.Ж., Юлдашев М. Таълим ва тарбияда инновацион

педагогик технологиялар.– Т.: Ниҳол, 2013, 2016.

2. Иноятов У.И., Муслимов Н.А., ва бошқ. Педагогика: 1000 та саволга

1000 та жавоб. 2012 й. Тошкент, ―Илм-Зиѐ‖ нашриѐти. 12 б.т.

3. Каримов Б. Адабиѐтшунослик методологияси (ўқув қўлланма) –Т.:

Муҳаррир, 2011.

4. Маҳмудов Н. Тилнинг мукаммал тадқиқи йўлларини излаб...// Ўзбек

тили ва адабиѐти, 2012. – 5-сон, 3-16-бетлар.

5. Муслимов Н., ва бошқалар. Касб таълими ўқитувчиларининг касбий

компетентлигини шакллантириш технологияси. 2013 й. Тошкент, «Фан ва

технологиялар».

6. Расулов А. Мустақиллик даври адабиѐтининг назарий-методологик

асослари. – Т.: Маънавият, 2012.

7. Уразова М.Б., Эшпулатов Ш.Н. Бўлажак ўқитувчининг лойиҳалаш

фаолияти. // Методик қўлланма. – Т.: ТДПУ Ризографи, 2014 йил.

8. Бобожонов Ш., Исломов И. "Ўзбек тилининг сўзларнинг даражаланиш

ўқув луғати. Мактаб ўқувчилари учун." Т. Янги аср авлоди. 2007. 70 б.

9. Шукуров О., Бойматова Б. "Ўзбек тилининг маънодош сўзлар ўқув

луғати". Т. Янги аср авлоди. 2007. 58

10. Мэнглиев Б. в.б. "Ўзбек тилининг сўз таркиби луғати" - Т. Янги аср

авлоди. 2007. 104 б.

11. Супиева Б.А. Тил таълимида замонавий педагогик

технологияларидан фойдаланиш йўл-йўриқлари. 2016 й. Тошкент.

125

4-МАВЗУ. ЎҚУВЧИЛАРДА КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ

ШАКЛЛАНТИРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТАЪЛИМ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

Режа:

1. Ўқувчиларда компетенцияларни шакллантиришга

йўналтирилган таълим технологиялари.

2. Компетентликка йўналтирилган дарсларни ташкил этиш ва

таълимнинг технологик харитаси.

3. Дарсни режалаштириш. (технологик харита яратиш)

Ҳозирги кун ўқитувчиси таълим бераѐтган босқичдаги битирувчиларга

ДТС фан юзасидан қўйиладиган талабларни яхши билиши ва таълим

жараѐнини шунга йўналтириши, яъни мавзулар, модулларни шу талаблардан

келиб чиқиб лойиҳалаштириши керак бўлади. Қўйилган таълим мақсадини

амалга ошириш ва кўзда тутилган натижаларга эришиш бўйича фаолият

тизими ва мазмунини ишлаб чиқиш учун ўқитувчи қуйи босқичдаги таълим

мазмуни ва талабларини ҳам билиши, яъни таълим узлуксизлиги ва узвийлиги

билан ҳам яхши таниш бўлиши талаб этилади. Шунингдек, албатта, методика

фанининг олтин қоидаси саналадиган кимга? нимани? нима мақсадда?

қайтарзда? бериш кераклигини яхши англаб олиши, сўнгра ушбу

режалаштирилган материалларни беришда замонавий таълим технологиялари

воситасида ташкил этиладиган янги ўқитиш моделидан фойдаланиш тақозо

этилади. Бунинг учун таълим жараѐнида нафақат таълим берувчи ва таълим

олувчилар ҳамкорлигидан иборат фаол усулларни, балки таълим олувчилар

ўртасидаги ҳамкорликни ҳам таъминловчи интерфаол усуллардан ҳам

фойдаланиши, яъни ўқув диалоги ва полилоги лойиҳасини ишлаб чиқиши

керак бўлади.

Дарснинг таълимий мақсадида ўрганилаѐтган тил ҳодисаси юзасидан

пухта назарий билим бериш, ушбу тил ҳодисаларини амалда қўллаш орқали

уларни нутқий фаолиятда қўллай олишга ўргатиш кўникма ва малакаларини

шакллантириш кўзда тутилса, тарбиявий мақсадда шу тил ҳодисаси орқали

ўқувчи-талабаларда ўз халқига, Ватанига садоқат, миллий тилга муҳаббат, уни

пухта эгаллашга иштиѐқ, аждодларини қадрлаш, миллий қадриятлар,

анъаналар, урф-одатлар руҳида тарбиялашни, ривожлантирувчи мақсад

ўқувчи-талабаларни мустақил фикрлаш ва қийинчиликларни мустақил

равишда энгиш, ўзига ишонч ва қатъийлик, ўз нуқтаи назарини ҳимоя

қилишга ўргатишни талаб этади.

126

Яъни тил таълимининг асосий вазифаси ўқувчи-талабалар ўзбек тилидаги

луғат бойлигини ошириш, ушбу луғат бойлигидан грамматик ва услубий

жиҳатдан тўғри ва ўринли фойдаланиш, ўз фикрини аниқ, бехато, жўяли,

мантиқли, асосли ва таъсирчан баѐн қила олиш кўникма-малакаларига эга

бўлиш билан бир қаторда:

-таълимни тизимли ѐндашув асосида ташкил этиш;

-ҳар бир таълим субъектига индивидуал ѐндашиш;

-таълим жараѐнида талабаларни ўқув фаолиятида таълимни мустақил

олиб борувчи тэнг ҳуқуқли субъект сифатида;

-ўқитувчини эса ўқув фаолиятининг ташкилотчиси, талабаларининг

саводли маслаҳатчиси ва ѐрдамчиси сифатида қабул қилиш;

-таълим жараѐнида муаммоларни қидириш ва ечиш, билимларни амалда

қўллашга йўналтирилган фаол ва интерфаол усулларни қўллаш;

2. Тарбиявий мақсад:

Инсоний фазилатларни

сингдириш, Ватанга, ўз

халқига садоқат, аждодлар,

миллий қадриятларни

эъзозлаш туйғуларини

сингдириш;

3. Ривожлантирувчи мақсад:

Ўқувчиларда мустақил,

ижодий фикрлашга ўргатиш,

тил ҳодисаларини қиѐслаш,

асосида назарий хулосалар

чиқариш, ўз нуқтаи

назарини ҳимоя қила олиш

малакасини шакллантириш.

1 Таълимий мақсад:

Ўқувчи-талабаларга мавзуга

оид билимлар бериш,

уларнинг нутқини ўстириш,

сўз бойлигини ошириш;

муайян тил ҳодисаси юзасидан

кўникма малакалар ҳосил

қилиш

127

-машғулотларда жамоа бўлиб ва кичик гуруҳларда ишлаш шаклини кэнг

йўлга қўйиш;

-таълим жараѐнида таълимнинг анъанавий воситалари билан бир қаторда

ахборот технологияларини ҳам кэнг қўллаш;

-талабаларни мустақил ишлашга йўналтиришга қаратилган услубларни

билиши ва фаол қўллаши талаб этилади.

Маълумки, тил таълимида ҳар бир таълим босқичида маълум бир

ҳажмдаги билимларни ўзлаштириш кўзда тутилади. Ўзлаштирилиши лозим

бўлган билимлар асосини эса ўқув дастурида кўрсатилган фонетик, лексик,

грамматик маълумотлардан иборат тил материаллари ташкил қилади ва улар

давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ ҳолда ҳар бир таълим босқичи

учун алоҳида тақсимланади. Таълим жараѐнида ўқувчи-талабаларда ушбу

билимлар асосида нутқий кўникмалар ҳосил қилдириб борилади. Ушбу

билимлар босқичлар ўртасида тўғри тақсимланмаса, таълим мазмунининг

узвийлиги ва узлуксизлигига эришиб бўлмайди.

Нутқий кўникмалар нутқ фаолиятининг 4 асосий тури: ўқиш, тинглаб

тушуниш, гапириш ва ѐзиш кўникмалари орқали юзага келади ва

ўқувчиларнинг олган билимларини амалий нутқий фаолиятда собитқадамлик

билан мустақил равишда қўллай олиш қобилиятини – нутқий малакани

ҳосил қилишга ѐрдам беради. Таниқли психолог И.А.Зимняя таърифича,

―малака машқлар натижасида ҳаракатларнинг юқори мукаммалликка

эришуви ва нутқий жараѐнларнинг автоматлашувидир‖.9

Ҳақиқатан ҳам, сўзлашиш, мулоқот юритиш жараѐни фикрни лексик,

грамматик ва фонетик жиҳатдан расмийлаштиришнинг энг самарали

даражасини – юқори даражада автоматлашган нутқий кўникмаларни, яъни

нутқий малака ҳосил қилинишини талаб этади. Нутқий мулоқотда нутқий

малаканинг ҳосил қилиниши коммуникатив мақсаднинг асосини ташкил

этади, чунки айнан тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш, ѐзиш кўникма-

малакалари орқали иккинчи бир тилда ўзаро ахборот алмашиш, оғзаки ва ѐзма

мулоқот юрита олиш малакаси вужудга келтирилади.

Демак, нутқий жараѐн бири-бирига боғлиқ бўлган ва ўзаро таъсир қилиб

турадиган қуйидаги 3 омил: тил бирликлари ва уларнинг ўзаро боғланишини

ўргатувчи грамматик билимлар, ушбу бирликлар ва қоидаларни амалий

қўллаш кўникмалари ҳамда ўз фикрларини янги вазиятда эркин ифодалаш

учун ўрганилган билимлардан фойдалана олиш малакаларидан ташкил

9 Зимняя И. А. Психологические аспекты обучения говорению на иностранном языке. –

Москва: МГУ, 1998. – 142-б.

128

топади. Шу уч омил биргаликда амал қилгандагина нутқий фаолиятни юзага

келтиради. Айнан шу омилларни босқичма-босқич ривожлантириб бориш

тилга ўргатишнинг асоси ҳисобланади. Бунда уларнинг тизимли равишда

берилиши, тил бирликларининг ўзаро синтагматик ва парадигматик

алоқадорликда, боғлиқликда бўлиши айниқса муҳимдир.

Нутқий мулоқот жараѐнида инсон ана шу боғлиқликларни комплекс

ҳолда, яъни тинглаш, ўқиш ва маъноларини тушуниш бирлигида қабул

қилади. Нутқий фаолиятнинг ушбу турлари бир-бирига боғлиқ ҳолда

босқичдан-босқичга ўзаро узвий боғлиқ ҳолда ўзлаштириб борилиши

узвийлик ва узлуксизликни таъминлайди.

Тил она тили сифатида ўрганилаѐтганда тилнинг грамматик

тузилиши ҳақидаги маълумотларни тизимли равишда, изчилликда ўргатиш

мақсадга мувофиқ бўлса, чет тили сифатида ўрганилаѐтганда грамматик

билимларни соф амалий, яъни нутқий фаолиятни ривожлантириш мақсадига

йўналтирилган ҳолда берилиши керак бўлади. Муайян бир тилда эркин

сўзлашиш имкониятига эга бўлиш учун 2000га яқин сўзни билиш, яхши ўқиш

ва тушуниш учун 4000–5000 атрофидаги луғавий бирликни эгаллаши

лозимлиги мутахассислар томонидан эътироф этилган. Айримлар бундай

минимумни катта ҳажмдаги матнларни мустақил ўқиш орқали ажратиш ва

рецептив идрок қилиш мумкин деб ҳисобласалар-да, олиб борилган махсус

текширувлар бу фикрни тасдиқламайди. Жумладан, психолингвист Г.И.Богин

ўз тажрибасида аниқлашича, филологик йўналишдаги факультетлар

талабалари 100 ўқув ҳафтаси давомида ҳар ҳафтада 30 саҳифадан асар ўқиб,

матнни қарийб ѐд олиши мумкин. Бироқ бу лексик ва грамматик материални

тўлиқ ўзлаштиришда унчалик катта натижа бермайди, чунки ўқиб чиқилган

3000 саҳифада барча луғавий ва грамматик бирликлар учрамайди ѐки қайта

такрорланмайди 11

Тилни чет тили ѐки иккинчи тил сифатида ўқитишда асосий эътибор

тилнинг нутққа боғлиқ томонларига қаратилгани учун муаммоли масалалар

анчагина бўлиб, бу билан методистлар ҳам, психолог олимлар ҳам

шуғулланиб келадилар.12

Психологларнинг таъкидлашича, ўқувчиларда

иккиламчи тил малакасининг ҳосил бўлиш йўли бирламчи – она тили

малакаси ва кўникмаси орқали юз беради. Иккинчи бир тилда сўзлаш

малакасининг ҳосил бўлиши, аввало, ушбу тилда фикр ифодалашга ѐрдам

берувчи тил воситаларини қўллаш кўникмаларини шакллантириш ва нутқий

мулоқот жараѐнида улардан эркин ва мужассам ҳолда фойдаланиш

129

қобилиятига боғлиқ бўлиб, бундай қобилият эса инсонда она тили малакалари

асосига қурилган нутқий кўникмалар асосида шаклланади.13

Иккиламчи нутқий малаканинг таркибий қисмлари

билим кўникма

а) тил воситаларини билиш

б) воситаларни шаклланти-

риш ва фикрни ифодалаш

г) нутқий фаолият

бирламчи малака (кўникма

ҳосил бўлиш жараѐни,

фаолиятни

такомиллаштириш)

нутқий фаолиятни амалга

ошириш

комплекс фаолият

иккиламчи ижодий малаканинг ҳосил бўлиши

Кўринадики, иккинчи тилда нутқий фаолият малакасини ҳосил қилишда,

аввало, она тилидаги бирламчи малакалар асос бўлиб хизмат қилади. Бироқ

бунда коммуникатив жиҳатдан зарур деб ҳисобланган грамматик

билимларнигина бериш тақозо этилади ва грамматик билимлар шунга кўра

минимумлаштирилиши керак бўлади.

Тилни чет тили ѐки иккинчи тил сифатида ўқитилишда яна 2 муҳим

жиҳатга эътибор қаратиш лозим: тилни тил муҳити бўлмаган жойда

ўргатиш ва тилни тил муҳитида ўргатиш.

Маълумки, таълим жараѐни икки томонлама характерга эга бўлиб,

ўқитувчи ва ўқувчиларнинг тэнг муносабатларидан ташкил топади. Бу

жараѐнга раҳбарлик қилувчи ўқитувчи таълим жараѐнининг тўғри ташкил

этилиши, таълим мақсадларининг тўғри амалга оширилиши ва таълим

натижалари учун жавобгар шахс ҳисобланади. Аммо бу, таълим жараѐни

ўқитувчининг тўлиқ ҳукмронлиги остида амалга ошадиган жараѐн, деган

нотўғри фикрнинг туғилишига асос бўла олмайди. Таълим жараѐни

ўқувчиларнинг фан асосларини ўзлаштиришларига оид механизмгина бўлиб

қолмасдан, балки шахснинг умумий ижтимоий-маданий қобилиятларини

таркиб топтиришга ҳам қаратилишини унутмаслик лозим. Ҳозирги давр

талаби ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорлик муносабати ѐрдамида

ижобий натижага эришишдир.

130

КОМПЕТЕНТЛИККА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ДАРСЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТАЪЛИМНИНГ ТЕХНОЛОГИК ХАРИТАСИ

Дарснинг жиҳозланиши. “Ўзбекистон Республикаси” энсиклопедик

маълу-мотномаси, “Шифобахш ўсимликлар” рисоласи, видеолавҳа ва

проектор, слайдлар,“Онамнинг ҳикоялари” китоби, БББ карточкалари.

Дарсда қўлланадиган методлар. Ҳамкорлик технологияси, “Занжир”

усули.

Дарсдан кутиладиган БКМ натижалари. Ўқувчилар бўлмоқ

феълининг маънолари ва нутқда қўлланиши юзасидан назарий билимга эга

бўладилар; уларда ўрганилган янги сўзлар ва грамматик шаклларни оғзаки ва

ѐзма нутқда амалий қўллаш кўникмаси ҳосил бўлади; Ўзбекистон табиати ва

шифобахш ўсимликлари мавзуларида эркин сўзлашиш малакаси шаклланади.

Т/р Дарс режаси Вақти

1. Ташкилий қисм. Уй вазифасини сўраш ва баҳолаш. 7 дақиқа

2. Дарсликда берилган расмлар асосида суҳбат,

―Ўзбекистоннинг шифобахш ўсимликлари” матни

устида ишлаш (7-машқ).

10 дақиқа

3. Грамматик қоида баѐни. 6 дақиқа

4. Мавзуни мустаҳкамлаш. 7-машқ ѐзма бажарилади, 6-

топшириқдаги “Нозиманинг гули‖ ҳикояси устида

ишланади.

14 дақиқа

5. Ўқувчилар билимини баҳолаш ва уйга вазифа. 8 дақиқа

Дарснинг бориши:

1. Ташкилий қисм. Уй вазифасини сўраш ва баҳолаш.

2. Ўтилганларни такрорлаш. Дарсликда берилган расмлар асосида

суҳбат ташкил этиш, сўнгра ―Ўзбекистоннинг шифобахш ўсимликлари”

матнини ўқитиш (7-машқ). Шифобахш ўсимликлар номларини ва уларнинг

ўсиш жойини дафтарга ѐзиш.

3. Грамматик мавзу баѐни. бўлмоқ кўмакчи феълининг қўлланишига хос

хусусиятлар, жумладан, -ма бўлишсизлик қўшимчаси билан қўлланганда,

1. Таълимий мақсад:: Бўлмоқ феълининг

нутқда қўлланиши бўйича амалий кўникмалар

ҳосил қилдириш.

2. Тарбиявий мақсад: Ўзбекистон

табиатини, унинг шифобахш

ўсимликларини асраб-авайлашга

чақириш.

3. Ривожлантирувчи

мақсад:

Ўқувчиларнинг

мустақил фикрлашини,

оғзаки ва ѐзма нутқ

малакасини

шакллантириш.

131

имконият, хоҳиш-истакнинг мавжуд эмаслиги маъносининг ифодаланиши

ҳақида маълумот берилади. Масалан:

Бу ўсимликни истеъмол қилиб бўлмайди.

Мен шифокор бўлмайман // бўлмоқчи эмасман.

4. Мавзуни мустаҳкамлаш учун 8-машқ ѐзма бажарилади. Ўқувчилар

нуқталар ўрнига бўлмоқ феълини керакли шаклда қўллаб, гапларни ўз

дафтарларига кўчириб ѐзадилар. Сўнгра ўқувчиларга ―Нозиманинг гули‖

ҳикояси (6-топшириқ) “Занжир”усулида ўқитилади ва мазмунини

сўзлатилади.

6. Дарсни якунлаш. Мавзу бўйича савол ва топшириқлар ѐрдамида

мавзуни хулосалаш, БББ карточкаларини ўқитиш орқали ўқувчилар эгаллаган

билим, кўникма ва малакаларни аниқлаш ва ўқувчиларни баҳолаш. Берилган

топшириқлардан бирини уйга вазифа сифатида топширилади.

МАВЗУ: МЕНИНГ ОРЗУЛАРИМ (РЕЖАЛАРИМ)

(Буйруқ-хитоб ундовларининг қўлланиши)

Дарснинг технологик харитаси

Мавзу Менинг орзуларим (режаларим)

(Буйруқ-хитоб ундовларининг қўлланиши)

Мақсад ва

вазифалар

Дарснинг таълимий мақсади. Ўзбек тилида буйруқ-

хитоб ундовлари, уларнинг нутқда қўлланиши ва имлоси

юзасидан маълумот бериш, ўқувчиларда ушбу сўзларни

нутқда қўллаш юзасидан амалий кўникмалар ҳосил

қилдириш.

Вазифлар: ўқувчиларга буйруқ-хитоб ундовларини

нутқда қўллаш бўйича билим бериш, уларда эгалланган

билимларни оғзаки ва ѐзма нутқда қўллаш

кўникмаларини ҳосил қилдириш, фикрни оғзаки ва ѐзма

эркин ифодалаш малакаларни шакллантириш; ушбу

билим, кўникма ва малакаларнинг ўқувчилар томонидан

ўзлаштирилганлигини назорат қилиш ва баҳолаш.

Ўқув

жараѐнининг

мазмуни

Ўқувчиларга ѐзги таътилни мазмунли ўтказиш кейинги

йилнинг самарали бўлиши учун замин эканлиги, шининг

учун таътил вақтидан унумли фойдаланиш кераклиги,

бунинг учун эса қилинадиган ишларни яхши

режалаштириб олиниши кераклиги ўзбек бадиий

адабиѐтидан намуналар, суҳбат матнлари воситасида

сингдирилади, ўқувчиларнинг луғати ўзбек адабий

тилидаги сўзлар билан бойитилади, уларнинг боғналишли

132

нутқ кўникмалари шакллантирилади.

Ўқув

жараѐнини

амалга

ошириш

технологияси

Услуб: Суҳбат, кўрсатмалилик, ―Занжир‖ методлари.

Шакл: Ҳамкорликда ва якка тартибда ишлаш.

Воситалар: Дарслик, видеолавҳа, расмлар, слайдлар,

Фазлиддин Пўлатовнинг ―Ёзда‖ шеъри, Суннатилла

Анорбоевнинг ―Баҳс― ҳикоялари

Назорат: Савол-жавоб, машқлар ва топшириқлар.

Баҳолаш: 5 балли тизим асосида.

Кутиладиган

натижалар

Ўқувчи: Интерфаол усуллар воситасида мавзунинг барша

ўқувчилар томонидан тўлиқ ўзлаштирилишига эришади,

ўқувчиларнинг фаоллигини оширади. ўқувчиларда мавзу

бўйича ўз фикрини оғзаки ва ѐзма мустақил ифодалаш

кўникма ва малакалари шакллантирилади, фанга нисбатан

қизиқиш уйғотади. Ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма

ва малакаларни аниқлайди ва баҳолайди.

Ўқувчи: Янги билимларни эгаллайди, якка ва гуруҳ

бўлиб ишлашни ўрганади, оғзаки ва ѐзма нутқи

ривожланади. Қисқа вақт ишида нутқий ва грамматик

мавзу юзасидан етарли маълумотга эга бўлади, ушбу

маълумотларни турли нутқий вазиятларда мустақил

қўллаш малакасига эга бўлади.

Келгуси

режалар

Ўқитувчи: Интерфаол усулларни дарс жараѐнига татбиқ

этиш, янги педагогик технологияларни эгаллаш, ўз

педагогик маҳоратини ошириш.

Ўқувчи: Мустақил ишлашни ўрганиш, ўз фикрини равон

баѐн қила олиш, мавзу бўйича қўшимша материалларни

излаш, ўз фикрини асослашга ўрганиш.

Дарс режаси:

Т/р Дарс режаси Вақти

1 Ташкилий қисм. Уй вазифасини сўраш ва

баҳолаш.

8 дақиқа

2 Ўтилганларни такрорлаш. Видеолавҳа ѐки

расм асосида суҳбат (1-топшириқ). „Менинг

ражаларим― матни устида ишлаш (1-машқ)

10 дақиқа

3 Грамматик қоида баѐни. 6 дақиқа.

4 Грамматик маълумотни

мустаҳкамлаш.―Ёзда‖шеъри

Устида ишлаш (2-3-машқ).

8 дақиқа.

5 Нутқий мавзуни мустаҳкамлаш. Интерфаол

усул „Баҳс‖ ҳикояси устида ишлаш (3-

топшириқ).

10 дақиқа.

6 Дарсни якунлаш. Уйга вазифа ва ўқувчилар 3 дақиқа

133

билимни баҳолаш.

Дарснинг бориши:

1. Ташкилий қисм. Уй вазифасини текшириш ва баҳолаш.

2. Янги мавзу баѐни. Янги мавзу видеолавҳани намойиш қилиш ѐки

дарсликда берилган ѐзги таътил ҳақидаги расмни кузатишдан бошланади.

Ўқувчиларга олган таассуротлари асосида 4–5 гапдан иборат кичик матн

туздирилади (1-топшириқ). Сўнгра 1- машқда берилган „Менинг режаларим―

матни устида ишланади. Аввал матн ўқитилади ва матн охирида берилган

―Сизнинг ѐзги режаларингиз қандай?‖ саволи асосида уни давом эттирадилар.

3. Грамматик қоида баѐни.

4. Грамматик маълумотни мустаҳкамлаш учун 2—3- машқлар ѐзма

бажартирилади. 2-машқда буйруқ-хитоб ундовларини 2 гуруҳга ажратиб ѐзиш

топширилган. Сўнгра 3-машқда берилган ―Ёзда― шеъри ифодали ўқитилади.

Ўқувчилар шеър матнида қўлланган буйруқ-хитоб ундовларини топадилар,

уларнинг қандай ѐзилишини тушунтирадилар.

5. Нутқий мавзуни мустаҳкамлаш учун Суннатулла Анорбоевнинг 2-

топшириқда берилган „Баҳс― ҳикояси ―Занжир― усулида ўқитилади. Сўнгра

матн охирида берилган савол ва топшириқлар бажартирилади. Ўқувчилар

аввал ҳикоя қаҳрамонлари таърифлаган чўпонлик ва ҳисобчилик касблари,

сўнгра бошқа касблар ҳақида ўз фикрларини билдирадилар. Сўнг 3-савол

асосида ўқувчилар ўзларининг келажак орзулари ҳақида, нима учун шу касбни

танлаганликлари, бунинг учун ҳозирдан нималарга эътибор қаратишлари

кераклиги ҳақида гапириб берадилар.

6. Дарсни якунлаш босқичида айтилган фикрлар хулосаланиб, дарсда

фаол қатнашган ўқувчилар баҳолаҳади.

Уйга вазифа: Ёзги таътилда бажарадиган ишлар режасини тузиш.

Буйруқ-хитоб ундовлари, уларнинг

нутқда қўлланиши ҳақида маълумот

берилади. Буйруқ-хитоб ундовларилари

кишилар диққатини тортиш,

жониворларни ҳайдаш, чақириш ва

тўхтатиш учун қўлланиши

тушунтирилади. Ўқувчиларга дарсликда

берилган қоида ва мисоллар ўқитилади.

134

Дарснинг воситалари ва жиҳозланиши. ‖Ўзбек тили‖ дарслиги,

видеовоситалар ва видеолавҳа, расмлар, слайдлар.

Дарсда қўлланадиган технологиялар. ―Кластер‖, ―Ақлий ҳужум‖,

суҳбат, методлари.

Дарсдан кутиладиган БКМ натижалари. Ўқувчиларда ўрганилган

Грамматик шакллар ва воситаларни оғзаки ва ѐзма нутқда амалий қўллаш

кўникмалари ҳосил бўлади, уларнинг луғати бойийди ва турли мавзуларда

боғланишли нутқ тузиш малакалари шаклланади.

Дарс режаси:

Т/р Дарс режаси Вақти

1. Ташкилий қисм. Уй вазифасини сўраш ва баҳолаш. 10 дақиқа

2. Боғланишли монологик нутқ уcтида ишлаш. ―Оқ

йўл!” матни устида ишлаш (5-машқ).

10 дақиқа

3. Оғзаки диалогиc нутқ устида ишлаш. Суҳбатни

ролли ўқиш (4-топшириқ) ва оғзаки эркин мулоқот.

10 дақиқа

4. Адабий ўқиш. ―Ёзги таътил‖ шеъри устида ишлаш

(4-топшириқ).

8 дақиқа

6. Дарсни якунлаш. Ўқувчиларни баҳолаш ва уйга

вазифа.

7 дақиқа

Дарснинг бориши:

1. Ташкилий қисм. Уй вазифасини текшириб баҳолаш. Ўқувчилар уйда

ѐзиб келган ѐзги таътилда бажарадиган ишлари режасини ўқиб берадилар.

2. Боғланишли монологик нутқ устида ишлаш. Ўқувчиларга 3-

топшириқда берилган таянч сўзларни иштирок эттириб, дарсликдаги расм

асосида боғланишли матн тузиш топширилади. Сўнгра 5-машқдаги „Оқ йўл!―

1.Дарснинг таълимий мақсади. Ўқучиларга

ўрганилган Грамматик шакллар ва

воситаларни оғзаки ва ѐзма нутқда амалий

қўллаш кўникмаларини ҳосил қилиш,

уларнинг луғатини бойитиш ва боғланишли

нутқ тузиш малакаларини шакллантириш 3.Ривожлантирувчи

мақсад: Ўқувчиларнинг

мустақил фикрлаши ва

оғзаки ва ѐзма нутқини

ривожлантириш.

2 .Дарснинг тарбиявий

мақсади. Ўқувчиларни ѐзги

таътилни мазмунли ўтказиш,

таътил вақтидан унумли

фойдаланишга чақириш, бунинг

учун таътил вақтида

қилинадиган ишларни яхши

режалаштириб олишга ундаш

135

матни ўқитилади. Нотаниш сўзлар маънолари тушунтирилиб, матн таржима

қилинади.

3. Оғзаки диалогик нутқ устида ишлаш. 4-топшириқда берилган

суҳбат матнини ролларга бўлиб ўқитилади, ҳамда барча ўқувчиларни

иштирок эттирган ҳолда давом эттирилади.

4. Адабий ўқиш рукнида Қамбар Отанинг 5-топшириқда берилган „Ёзги

таътил― шеъри ифодали ўқитилади.

5. Дарсни якунлаш босқичида мавзу юзасидан берилган саволлар

асосида айтилган фикрлар умумлаштирилади, БББ карточкалри ўқитилиб

ўқувчилар эгаллаган БКМлар аниқланади ва дарсда фаол қатнашган ўқувчилар

баҳоланади. Мавзу юзасидан берилган топшириқлардан бирини уйга вазифа

қилиб бериш мақсадга мувофиқ.

Мавзу: Ўзбекистоннинг шифобахш ўсимликлари

(Бўлмоқ феълининг қўлланиши)

Дарснинг технологик харитаси

Мавзу Ўзбекистоннинг шифобахш ўсимликлари

(Бўлмоқ феълининг қўлланиши)

Мақсад ва

вазифалар

Дарснинг таълимий мақсади. Бўлмоқ феъли, ушбу

феълнинг ўзбек тилида мустақил, кўмакчи ва етакчи феъл

сифатидаги маънолари бўйича маълумот бериш,

ўқувчиларда бўлмоқ феълини нутқда қўллаш юзасидан

амалий кўникмалар ҳосил қилдириш.

Вазифлар: Ўқувшиларга “Ўзбекистоннинг шифобахш

ўсимликлари” нутқий мавзуси ва грамматик мавзу бўйича

билим бериш, уларда эгалланган билимларни оғзаки ва

ѐзма нутқда қўллаш кўникмаларини ҳосил қилдириш,

фикрни оғзаки ва ѐзма эркин ифодалаш малакаларни

шакллантириш; ушбу билим, кўникма ва малакаларининг

ўқувчилар томонидан ўзлаштирил-ганлигини назорат

қилиш ва баҳолаш. Ўзбекистоннинг шифобахш

ўсимликлариларини асраб-авайлашга чақириш.

Ўқув

жараѐнининг

мазмуни

Ўзбекистоннинг табиати, республикамизда ўсадиган

шифо-бахш ўсимликлар ҳақида маълумот бериш, бўлмоқ

феъли, унинг турли сўз туркумларига қўшилиб келиб,

улардан феъллар ҳосил қилиши ва бунда ҳаракатни

бажариш имкониятини билдирииши, -ма бўлишсизлик

қўшимчаси билан қўлланганда, имконият, хоҳиш-

истакнинг мавжуд эмаслигини ифодалаши ҳақида

маълумот бериш. Бу ерларда шифобахш ўсимликлар кўп

бўлади. Бирга бирни қўшсак, икки бўлади. Мен шифокор

бўлмоқчиман. Мен шифокор бўлмайман // бўлмоқчи

эмасман мисолларини қиѐсий таҳлил қилдириш орқали

136

ушбу феълнинг нутқда қўлланишини ўргатиш.

Ўқув

жараѐнини

амалга

ошириш

технологияси

Услуб: Суҳбат, кўрсатмалилик, ролли ўқиш методлари.

Шакл: Гуруҳ билан ҳамкорликда ва якка тартибда ишлаш.

Воситалар: Дарслик, расмлар, слайдлар, “Ўзбекистон

Республикаси” энсиклопедик маълумотномаси,

“Шифобахш ўсимликлар”, ―Онамнинг ҳикоялари‖

рисолалари, шеърлар.

Назорат: Савол-жавоб, машқлар ва топшириқлар.

Баҳолаш: 5 балли тизим асосида.

Кутиладиган

натижалар Ўқитувчи: Мавзунинг илғор интерфаол усуллар

воситасида барша ўқувшилар томонидан ўзлаштирилишига

эришади, ўқувшининг фаоллигини оширади, уларда фанга

нисбатан қизиқиш уйғотади, ўқувчиларни баҳолайди.

Ўқувчиларда мавзу бўйича ўз фикрини оғзаки ва ѐзма

мустақил ифодалаш ва бошқаларга етказиш кўникма ва

малакаларини шакллантиради. Ўқувчи: Янги билимларни

эгаллайди, якка ва гуруҳ бўлиб ишлашни ўрганади, оғзаки

ва ѐзма нутқи ривожланади. Қисқа вақт ичида нутқий ва

грамматик мавзу юзасидан етарли маълумотга эга бўлади.

Келгуси

режалар Ўқитувши: Интерфаол усулларни дарс жараѐнига татбиқ

этади, янги педагогик технологиялар устида ишлайди, ўз

педагогик маҳоратини ошириб боради.

Ўқувчи: Мустақил ишлашни ўрганади, ўз фикрини равон

баѐн қила олади, мавзу бўйича қўшимша материалларни

излайди, ўз фикрини асослашга ўрганади.

Дарс режаси:

Т/р Дарс режаси Вақти

1 Ташкилий қисм. Уй вазифасини сўраш ва баҳолаш. 7 дақиқа.

2 Расмлар ва берилган саволлар асосида суҳбат (1-

топшириқ). ―Ўзбекистоннинг ўсимлик дунѐси” матни

устида ишлаш (2-топшириқ). 1-2-машқ топшириғи

асосида жадвал тузиш

10 дақиқа

3 Грамматик қоида билан таништириш. Слайд

намойиши

6 дақиқа

4 Грамматик маълумотни мустаҳкамлаш (3- ва 5-

машқларни ѐзма, 4-машқни оғзаки бажариш).

12 дақиқа

5 Нутқий мавзуни мустаҳкамлаш. “Зомин тоғла-рида‖

матни устида ишлаш. Шеърий матнлар устида

ишлаш (3-4-топшириқлар).

8 дақиқа

6 Дарсни якунлаш. Уйга вазифа ва ўқувчилар билимни

баҳолаш

2 дақиқа

137

Дарснинг бориши:

1. Ташкилий қисм: Уй вазифасини сўраш ва баҳолаш.

Ўқувчилар қуйидаги жадвални дафтарларига чизадилар ва матнда

берилган шифобахш ўсимликлар номларини жадвалга ѐзадилар:

Тоғларда

ўсадиган

ўсимликлар

Чўлларда

ўсадиган

ўсимликлар

Тоғ олди

текисликларида

ўсадиган

ўсимликлар

Тоғ

ѐнбағирларида

ўсадиган

ўсимликлар

Водийларда

ўсадиган

ўсимликлар

3. Грамматик мавзу баѐни. Дарсликдаги қоида ўқитилади ва қуйидаги

слайд намойиши орқали грамматик маълумот тушунтирилади:

Слайд намойиши:

Бўлмоқ феълининг қўлланишини билиб олинг!

1. Бўлмоқ кўмакчи феъли турли сўз туркумларига қўшилиб келиб,

боғлама вазифасини бажаради. Масалан:

Шифобахш ўсимликлар кўп касалликларга даво бўлади.

Бирга бирни қўшсак, икки бўлади. У шифокор бўлмоқчи.

2. Бўлмоқ кўмакчи феъли етакчи феълларга қўшилиб келса, ҳаракатни

бажариш имкониятини ифодалайди. Масалан:

Бу ўсимликни истеъмол қилса бўлади. Бу йўлдан қишлоққа борса бўлади.

4. Грамматик маълумотни мустаҳкамлаш учун 2-3-машқлар ѐзма, 4-

машқ оғзаки бажартирилади. Ўқувчилар 3-машқда берилган намуна асосида

озиқ-овқат сифатида ишлатиладиган ўсимликларга намунадагидек таъриф

берадилар:

1. Расмлар ва берилган саволлар асосида

Ўзбекистон табиати ҳақида суҳбатлашиш (1-

топшириқ).

2.“Ўзбекистоннинг ўсимлик дунѐси‖ матнини

ўқитиш ва ўқувчилар эътиборини матнда ажратиб

кўрсатилган шифобахш ўсимликлар номлари

ҳамда бўлмоқ сўзининг маъноларига қаратиш (2-

топшириқ). 1-машқни бажартириш.

138

Намуна: Бу - сабзи. У палов пиширишда албатта керак бўлади.

Ўқитувчи шу тарзда ўқувчилар диққатини бўлмоқ феълининг нутқда

қўлланиш хусусиятларига қаратади. 4-машқда ўқувчилардан шифобахш

ўсимликларга берилган таърифларни ўқиш, бўлмоқ феълининг маъноларини

ва вазифаларини тушунтириш сўралади. 5-машқда эса ўқувчиларнинг ўзлари

билган шифобахш ўсимликлар ва улар қайси касалликка даво эканлигини

намунадагидек ѐзишлари кўзда тутилади: Бу наъматак ўсимлиги ҳисобланади.

У бош оғриғига даво бўлади. Бу –анор. Унинг меваси ҳам, пўсти ҳам,

шарбати ҳам турли касалликларга даво бўлади.

5. Нутқий мавзуни мустаҳкамлаш учун 3-топшириқда берилган

“Зомин тоғларида” матни устида ишлаш, 4-топшириқдаги “Биласизми?‖

рукнидаги берилган шифобахш ўсимликлар ҳақидаги маълумотларни ўқиш

кўзда тутилади. Ўқувчиларга матнда келтирилган ўсимликлар номларини 1-

машқда берилган жадвалга киритиш топшириғи берилади.

Сўнгра 6-машқда берилган шеърлар ифодали ўқитилади, кейин ҳар бир

ўсимликнинг шифобахш хусусиятларини дафтарга намунадаги каби

рақамлаб ѐзиб чиқиш вазифаси топширилади:

Намуна: Исмалоқ қуйидагиларга даво бўлади:

1. Қоринни дам қилмайди. 2. ...

6. Дарсни якунлаш. Ўқувчиларни баҳолаш ва уйга вазифа: Қомусий

луғатлар ѐки интернетдан фойдаланиб, бирор шифобахш ўсимликнинг

нималарга даво бўлиши ҳақида маълумот ѐзиб келиш.

ТОПШИРИҚ

1. Берилган мавзулар бўйича дарснинг технологик харитасини ишлаб

чиқинг.

2. Барча таянч ва фанга доир компетенцияларни шакллантириш бўйича

метод ва усуллардан фойдаланиб дарсни режалаштиринг.

3. Дарснинг натижавийлик асосида режалаштирилганлигини изоҳланг.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. Зеер Э.Ф., Шахматова Н. Личностно-ориентированные технологии

пофессионального развития специалиста. – Екатеринбург, 1999. – 244 с.

2. Норенков И.П., Зимин А.М. Информационные технологии в

образовании. Учебное пособие. – М.: Изд. МГТУ, 2002. – 336 с.

3. Волина С.А., Воронина Г. Б., Карпова Л.М . Зтит фур Деуцч. - Санкт-

Петербург – Москва, ―Златоуст‖ МГЛУ, 2006. – 255 б.

4. Ҳубер. МЕНСCЕН. Деуцч алс Фремдсcпраче Курсбуч (А 1.1.) мтт

Лернер –ДВД -РОМ

139

5. Золотова Г. А. Некоторые вопросы синтаксической теории и обучение к

русскому языку // Проблемы учебника русского языка как иностранного.

Синтаксис. – Москва: Русский язык, 1995. –С. 35.

6. Рафиев А., Ҳамдамова М., Қаҳҳорова Ҳ. Ўзбек тили фанидан

намунавий ўқув дастури. –Тошкент: ЎзМУ, 2004. –14 б.

8. Аширбоев С., Тўхтамирзаев М., Адилова С., Дўсанов Н. Ўзбек тили.

ОЎЮ бакалавр йўналиши учун тажриба-синов дастури. –Тошкент: ТДПУ,

2007.

9. Мухитдинова Х. Ўзбек тилини ўқитишда узлуксизликни

таъминлашнинг илмий-методик асослари. – Т.: Фан ва технология, 2009. – 238

б.

10. Мухитдинова Х.C., Насилов Д. М. Учебник узбекского языка. –

Москва, ―Восточная литература‖, 2012. – 390 с.

5-МАВЗУ. ХАЛК ОҒЗАКИ ИЖОДИ НАМУНАЛАРИНИ ЎҚИТИШ

МЕТОДИКАСИ

(2 соат)

Ўзбек халқ мақоллари

Ўқув машғулотининг таълим технологияси модели

Ўқув соати: 2 соат Тингловчилар сони:30

Ўқув машғулоти шакли ва

тури

Амалий - билимларни мустаҳкамлаш ва

тизимлаштириш

Ўқув машғулот режаси: 1. Ўзбек халқ мақоллари ва уларнинг

хусусиятлари.

2. Мақоллар ва маталлар.

3. Мақолларнинг тарбиявий аҳамияти.

4. Мақоллар ва маталларнинг бир-

биридан фарқи.

Ўқув машғулотининг мақсади: Халқ оғзаки ижоди жанри –

мақоллар тўғрисида олган билимларни мустаҳкамлаш ва тизимга

солиш.

Педагогик вазифалар:

Ўзбек халқ мақоллари

тушунчаси тўғрисида маълумот

бериш;

Мақоллар ва маталлар

тушунчаси, турлари ҳақида

тушунтириш;

Ўзбек халқ мақолларининг

Ўқув фаолиятининг натижалари:

Ўзбек халқ мақоллари

тушунчасига таъриф берадилар;

Мақоллар ва маталлар

тушунчасини, турларини айтиб

берадилар;

Ўзбек халқ мақолларининг тарбиявий

аҳамиятини айтиб берадилар;

140

тарбиявий аҳамиятини

тушунтириш;

Мақолларнинг ишлатилиш

йўлларини тушунтириш.

Мақолларнинг ишлатилиш

йўлларини изоҳлайдилар.

Ўқитиш методлари Граф органайзерлардан, ―Кетма-кет‖

усули, Суҳбат , китоб билан ишлаш

Ўқитиш воситалари Ўқув материали, тақдимот учун А32

варақлари, маркерлар, скотч, эксперт

варақлар. слайдлар, компьютер тизими.

Ўқув фаолиятини ташкил

этиш шакллари

Оммавий, жамоавий иш, гуруҳли иш

Ўқитиш шарт-шароити Гуруҳларда ишлашга, техник

воситалардан фойдаланишга

мўлжалланган аудитория.

Қайтар алоқани усул ва

воситалари

Оғзаки назорат: савол-жавоб, тест

Ўқув машғулотининг технологик харитаси

Иш

босқичлар

и ва вақти

Фаолият мазмуни

Таълим берувчи Таълим

олувчилар

1-босқич.

Мавзуга

кириш

(10 дақ.)

1.1.Ўқув машғулотининг мавзуси, мақсади

ва ўқув фаолияти натижалари билан

таништиради, унинг аҳамиятини асослаб

беради.

1.2. Ўтилган мавзуни такрорлаш, ҳамда

тингловчилар билимини суҳбат шаклида,

мазмунли жавобларни назарда тутувчи,

саволлар бўйича фаоллаштиради (1-илова).

1.2. Машғулот гуруҳли, биргаликда

ўрганиш шаклида ўтказилишини ва баҳолаш

мезонларини маълум қилади (2-илова).

1.3. Гуруҳларда ишлаш қоидаси билан

таништиради ва эслатади .

Тинглайдилар

Тестларга

жавоб

берадилар

Тинглайдилар

Танишадилар

ва эслайдилар

2-босқич.

Асосий

(60 дақ.)

2.1. Ихтиѐрий белги бўйича

тингловчиларни 3 кичик гуруҳларга бўлади.

Ҳар бир гуруҳ мавзунинг бир савол бўйича

―експертлар‖ бўлишини ва бошқаларни

ўқитишини маълум қилади. А32 қоғоз

3 гуруҳга

бўлинадилар

Гуруҳларда

141

варақларини ва ўқув топшириқларини (3-

илова) тарқатади ва гуруҳларда ишларни

ташкиллаштиради.

2.2. Гуруҳларда ишлаш қоидасини

эслатади, тушунтиради.

2.3. Гуруҳлар ишини кузатади, назорат

қилади, очиқ саволлар беради: ―Нима учун

бундай фикрдасиз?‖ каби. Тингловчилар

ишининг боришини шарҳлайди, уларга аниқ

камчиликларни кўрсатади.

2.4. Тақдимотни бошланишини маълум

қилади. Маслаҳатчи сифатида фаолият

юритади. Шарҳлайди, аниқлаштиради,

ўзгартиришлар киритади.

2.5. Ҳар бир кичик гуруҳ тақдимотидан

сўнг мавзу саволи мазмунидаги асосий

жиҳатлари бўйича тингловчилар диққатини

жалб қилиб, хулоса қилади.

2.6. Янги мавзуни слайдлар асосида

тушунтиради(4-илова).

2.7. Мавзунинг умумлаштирувчи шарҳини

ўтказади, тақдимот вақтида ҳал этилмаган

саволларга жавоб беради.

биргаликда

ишлайдилар

Ахборотни

тизимлаштира

дилар.

Гуруҳ

сардорлари

кўргазмали

материал

орқали

ахборотларни

етказадилар.

Тинглайдилар

3-босқич.

Якуний

босқич

(10 дақ.)

3.1. Мавзуни умумлаштиради, умумий

хулосалар қилади, якун ясайди.

3.3. Мустақил ишлашлари учун вазифа

беради: назорат саволларига оғзаки жавоб

бериш.

3.4 Вазифа: 10 та мақол ѐдлаш, кейинги

мавзуга тайѐрланиш.

Тинглайдилар.

МЕТОДИК ТАЪМИНОТ!

“Танла ва жавоб бер” усули технологияси

Таълим муассасасида умумтаълим фанлари бўйича ўқувчиларнинг билим,

кўникма ва малакаларга эга бўлишлари билан биргаликда, ўз фикрини

бошқаларга тушунтира олиш, бошқаларни тинглаб уларни тушуна олиш,

баҳсга киришиш, кундалик ҳаѐтда муваффақиятларга эришиш учун ўқувчи

ушбу ахборотларни излаб топиши, таҳлил қилиш, билим, кўникма ва

142

малакалардан кундалик ҳаѐтларида учрайдиган муаммоларни ҳал этишда

фойдалана олишларини шакллантириш зарур.

Янги асрда жамиятнинг барча соҳаларини шиддат билан қамраб олаѐтган

глобаллашув жараѐни дунѐ миқѐсида тилшуносликнинг ҳам, тил таълимининг

ҳам зиммасига янгидан-янги вазифаларни юклади. Давр тилдан амалий

фойдаланиш самарадорлигини фаннинг ҳам, таълимнинг ҳам асосий

муаммосига айлантириб қўйди. Натижада она тили таълимида ўқувчиларнинг

муайян нутқий вазият, шароит ва маданий муҳитда тилдан оқилона, самарали

фойдаланиш компетенциясини ривожлантириш масаласи билан шуғулланиш

зарурлиги белгилаб берилди.

Ўқувчиларда мазкур компетенцияларни шакллантириш учун дарсларни

педагогик технологиялар асосида ташкил этиш тавсия этилади. Дарсларда

ахборотларни мустақил равишда излаш, улардан фойдаланиш бўйича

компетенцияларни шакллантиришда дарсликдан, турли газета, журнал,

қўшимча адабиѐтлар, луғатлар, интернет ресурсларидан фойдаланишни, ўқиб-

ўрганганлари ва ҳаѐт тажрибасидан фойдаланган ҳолда кундалик турмушда

учрайдиган муаммоларни ҳал эта олишни, ўзининг фуқаролик ҳуқуқларини

билишни, Ватанга садоқатли, инсонларга меҳр-оқибатли ҳамда умуминсоний

ва миллий қадриятларга эътиқодли бўлишни, аниқҳисоб-китобларга

асосланган ҳолда шахсий, оилавий, касбий ва иқтисодий режаларини туза

олишни ўргатиш керак.

Она тили бўйича компетентли шахс деганда: мустақил фикрлай оладиган,

нутқ ва мулоқот маданияти ривожланган, саводхон шахс тушунилади. Шунинг

учун жамият она тили таълими олдига ўқувчи шахсида фикрлаш, ўзгалар

фикрини англаш ва фикр маҳсулини оғзаки ва ѐзма шаклда саводли баѐн қила

олиш, яъни мустақил ва ижодий тафаккурни ҳамда коммуникатив

саводхонликни ривожлантириш вазифасини қўяди.

Мазкур усул ўқувчиларда қуйидаги компетенцияларни шакллантиришга

ѐрдам беради.

Мустақил ва ижодий фикрлаш компетенцияси - Она тили таълимининг

асосий усули талабларига кўра, ўқувчи мавзу бўйича белгиланган билим,

кўникма ва малакаларни эгаллаши учун дарсликдаги машқ ва топшириқларни

ўн босқичли мустақил, ижодий фикрлаш машқлари асосида бажариши керак.

Улар қуйидагилар: кузатиш, изланиш, алоҳидаликларни шарҳлаш,

умумийликни топиш, фарқларни аниқлаш, қиѐслаш, таснифлаш, хулоса

чиқариш, алоқадорликларни очиш, амалда қўллаш.

Бунда ўқувчиларда берилган машқларни кузатиш, изланиш ва шарҳлаш,

таснифлаш ва хулоса чиқариш, амалиѐтда қўллай олиш каби фанга оид

143

хусусий компетенциялар билан бирга, миллий ва умуммаданий,

коммуникатив, ахборот билан ишлаш (машқ ва топшириқларни ўқиш ва ѐзиш,

гапириб бериш) компетенциялари шаклланади.

“Танла ва жавоб бер” усулидан ўтилган мавзуни такрорлаш ѐки

қўшимча балл бериш учун фойдаланилади.

Усулнинг афзаллиги қуйидаги жиҳатлар билан белгиланади:

1) ўқувчиларни муайян мавзулар бўйича билим даражасини баҳолай олиш

имкони бўлади.

2) ўқувчини фаолликка ундаб, фанга бўлган қизиқишини оширади.

“Танла ва жавоб бер” усулини қўллаш жараѐнида қуйидаги

ҳаракатлар амалга оширилади.

Ўқувчи хоҳлаган битта рақамни танлайди. Шу рақам компьютерга

киритилади. Компьютерда шу рақамда жойлашган топшириқ намоѐн бўлади.

Ўқувчи топшириқни бажариб қўшимча рағбатга эга бўлади. Берилган

топшириқнинг жавоби экранда текширилади.

Бу метод ўқувчиларда мантиқий фикрлашни, шахсий хатолар устида

ишлаш кўникмаларини шакллантиришга ѐрдам беради.

Масалан:

Танла ва жавоб бер.

144

“Танла ва жавоб бер” усулидан фойдаланиш учун тайѐрланадиган

материал структураси

“Кетма-кет” усули технологияси

“Кетма-кет”усулини қўллашдан асосий мақсад:

Ўқувчиларнинг оғзаки ва ѐзма нутқини шакллантириш, луғат бойлигини

ошириш, соф ўзбек адабий тилида сўзлашишни ўргатиш.Ушбу метод

ўқувчиларнинг дарс жараѐнида олган билимлариниҳаѐтда татбиқ этишига

имконият яратади ва ўқувчиларнинг нутқ малакаларини ва ижодий

қобилиятларини ривожлантиради.

Методдан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланиш мумкин:

• - иборалар тузишда;

• - мақоллар ѐзишда;

• - гаплар тузишда;

• - матн яратишда;

• - луғат устида ишлашда фойдаланиш мумкин.

Масалан: экранда кетма-кет равишда пашша ва филнинг тасвири

чиқа бошлайди.

6

Халқ оғзаки

ижоди

Мақол Етти ўлчаб бир

кес

145

Топшириқ: Тасвирдаги пашша ва филдан ибора ҳосил қилинг.

Топшириқ: Тасвирда берилган расмлардан фойдаланиб мақолни топинг

146

“Топқирлар” усули технологияси

Дарс жараѐнида мазкур усулни қўллашдан мақсад - ўқувчиларнинг

адабиѐт фанидан халқ оғзаки ижодини қай даражада ўзлаштирганликларини,

она тили бўйича дарс жараѐнида олган билимларини аниқлаш ва миллий

қадриятларга бўлган ҳурматини ошириш ҳамда математика дарсларида олган

билимларини компетентлигини ошириш.

Чунки, мактабда билимларини яхши ўзлаштирган айрим кучли ўқувчилар

дарс пайтида ҳамда ҳаѐтида учрайдиган ностандарт вазиятга тегишли

масалаларни ечишда ўрганган билим ва кўникмаларини қўллай олмайдилар.

Бунинг сабаби ўқувчиларда компетенцияларнинг шаклланмаганлигидир

Ўқувчиларда мазкур компетенцияларни шакллантириш учун дарсларни

педагогик технологиялар асосида ташкил этиш тавсия этилади. Дарсларда

ахборотларни мустақил равишда излаш, улардан фойдаланиш бўйича

компетенцияларни шакллантиришда дарсликдан, турли газета, журнал,

қўшимча адабиѐтлар, луғатлар, интернет ресурсларидан фойдаланишни, ўқиб-

ўрганганлари ва ҳаѐт тажрибасидан фойдаланган ҳолда кундалик турмушда

учрайдиган муаммоларни ҳал эта олишни, ўзининг фуқаролик ҳуқуқларини

билишни, Ватанга садоқатли, инсонларга меҳр-оқибатли ҳамда умуминсоний

ва миллий қадриятларга эътиқодли бўлишни, аниқ ҳисоб-китобларга

асосланган ҳолда шахсий, оилавий, касбий ва иқтисодий режаларини туза

олишни ўргатиш керак.

Шунингдек, Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан

хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси:

- аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий, оилавий, касбий ва

иқтисодий режаларини туза олиш;

- шахсий, ижтимоий ва иқтисодий муносабатларда ҳисоб-китоб билан иш

юритиш;

- кундалик фаолиятда турли формула, модел, чизма, график ва

диаграммаларни ўқий олиш ва фойдаланиш шаклланади.

Нутқий компетенцияси- сўз танлаш, ўйлаб гапириш, мақол ва ҳикматли

сўзлардан фойдаланиб фикрини оғзаки ва ѐзма равишда изчил ифодалаш

шаклланади.

147

Топшириқни ўқувчилар ѐшига қараб танлаш керак

Она юртинг омон бўлса, рангу рўйинг сомон бўлмас.

• 20+Х=40 ечиш: 20+Х=40

• 2- Она Х=40-20

• 0-юртинг Х=20

• +-омон Жавоб: 2-бўлса

• Х - ? 0-рангу

• =-рўйинг

• 4-сомон

• 0-бўлмас

• Агар ўқувчи жавобни нотўғри топса, мақол ҳам нотўғри

тузилади.

1-илова

Ўтилган мавзуни такрорлаш ва билимларни фаоллаштириш

1.Халқ оғзаки ижоди неча адабий турдан иборат?(4 та )

2.Қўғирчоқ ўйин халқ оғзаки ижодининг қайси турига киради? (драматик

турига)

3.Мақол қандай турга мансуб жанр? (махсус турга)

4.Фоклѐр сўзининг маъноси нима? (―халқ донишмандлиги‖)

2-илова

Гуруҳ иш натижаларини баҳолаш мезонлари

Кў р с а т к и ч л а р

Макс.балл

Гуруҳ иши

натижаларининг

баҳоси

1 2 3 4

Маълумотнинг тўлиқлиги 1

Тақдимот (маълумотнинг

чизмали тарзда тақдим

этилиши)

2

Гуруҳнинг фаоллик даражаси

(қўшимчалар киритиш, савол-

2

148

жавоблар бериш)

Балларнинг максимал ҳажми 5

3-илова

ГУРУҲЛИ ИШ УЧУН ЎҚУВ ТОПШИРИҚЛАРИ

Эксперт варақ №1

1. ХОИнинг вужудга келиши ҳақида маълумот беринг.

2. ХОИ шакллари ва соҳалари тўғрисида тақдимот

маълумотини тайѐрланг.

Эслатма: (жадвал тарзида тақдим этиш).

Эксперт варақ №2

1. Миф тушунчасини изоҳланг.

2. Миф турлари тўғрисида тақдимот маълумотини тайѐрланг.

Эслатма: (мантиқий-тузилмавий чизма тарзида тақдим

этиш).

Гуруҳларда ишлаш қоидаси

Шеригингизни диққат билан тингланг.

Гуруҳ ишларида ўзаро фаол иштирок этинг, берилган

топшириқларга жавобгарлик билан ѐндашинг. Агар ѐрдам керак

бўлса, албатта мурожаат қилинг.

Агар сиздан ѐрдам сўрашса, албатта ѐрдам беринг. Гуруҳлар

фаолиятининг натижаларини баҳолашда ҳамма иштирок этиши

шарт.

Қуйидагиларни аниқ тушунишимиз лозим:

Бошқаларга ўргатиш орқали ўзимиз ўрганамиз!

Биз битта кемадамиз: ѐки биргаликда сузиб чиқамиз, ѐки

биргаликда чўкиб кетамиз.

149

Янги ўқув материалининг слайдли тақдимоти

4-илова

Эксперт варақ №3

Халқ оғзаки ижоди жанрлари (ХОИ) тўғрисида тақдимот

маълумотини тайѐрланг.

Эслатма: (кластер тарзида тақдим этиш).

Мақол арабча сўздан олинган бўлиб, ―оталар сўзи,

ҳикматли сўз‖ деган маънони билдиради. Мақолларда

халқ донолиги ва донишмандлиги баѐн этилади.

Мақолнинг ўзига

хос хусусиятлари

Фикр аниқ

Ифода мукаммал

Хулоса тугал

Шеърий мисраларда мақолларнинг

келтирилиши ирсоли масал дейилади

Мақолларнинг мавзуси ранг-

баранг бўлади. Улар нутқда ўз

маъносида ва кўчма ма'нода

қўлланилади. Мақолларда

бадиий, тасвирий воситалар-

тазод, метафора, бадиий

такрор кабилар қўлланилади.

Мақолларнинг маънавий,

ахлоқий тарбиядаги ўрни

беқиѐс.

150

ОҒЗАКИ ИЖОДИ НАМУНАЛАРИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

(2 соат)

Ўзбек халқ топишмоқлари

Ўқув машғулотининг таълим технологияси модели

Ўқув соати: 2 соат Тингловчилар сони:25

Ўқув машғулоти шакли

ва тури

Амалий билимларни мустаҳкамлаш ва

тизимлаштириш

Ўқув машғулот режаси

1.Ўзбек халқ топишмоқлари.

2. Топишмоқларнинг шакл жиҳатдан

турлари.

3. Топишмоқларнинг аҳамияти.

Ўқув машғулотининг мақсади: Халқ топишмоқлари тўғрисида

олган билимларни мустаҳкамлаш ва тизимга солиш.

Педагогик вазифалар: Ўқув фаолиятининг

Мақолларнинг

турлари

Насрий

мақоллар Шеърий

мақоллар

Матал- кўчма маънода қўлланувчи халқ мажозий

ибораларининг бир тури.Ўз маъносидан бошқа маънога

кўчирилган сўз бирикмаларидан иборат бўлади.Унда ўхшатиш,

киноя, қочирма сўз ва б. қўлланади.Улар алоҳида қўлланмайди.

Уй иши: Мақоллар тўплаш ва 20 та мақол ѐдлаш

151

Топишмоқ тушунчаси

тўғрисида маълумот бериш;

Ўзбек халқ

топишмоқларининг турларини

тушунтириш;

Топишмоқларнинг шакл

жиҳатдан турлари ҳақида

маълумот бериш;

Топишмоқларнинг

аҳамиятини тушунтириш.

натижалари:

Топишмоқ тушунчасига таъриф

берадилар;

Ўзбек халқ топишмоқлари

турларини санаб берадилар;

Топишмоқларнинг шакл

жиҳатдан турларини айтиб

берадилар;

Топишмоқларнинг аҳамиятини

изоҳлайдилар.

Ўқитиш методлари намойиш этиш,суҳбат

Ўқитиш воситалари Ўқув материали, тақдимот учун

А32 варақлари, маркерлар, скотч,

слайдлар, компьютер тизими, венн

диаграммаси,

Ўқув фаолиятини ташкил

этиш шакллари

Оммавий, жамоавий иш, гуруҳли

иш

Ўқитиш шарт-шароити Гуруҳларда ишлашга, техник

воситалардан фойдаланишга

мўлжалланган аудитория.

Қайтар алоқани усул ва

воситалари

Оғзаки назорат: савол-жавоб.

Ўқув машғулотининг технологик харитаси

Иш

босқичлари

ва вақти

Фаолият мазмуни

Таълим берувчи Таълим

олувчилар

1-босқич.

Мавзуга

кириш

(10 дақ.)

1.1.Ўқув машғулотининг мавзуси,

мақсади ва ўқув фаолияти натижалари

билан таништиради, унинг

аҳамиятини асослаб беради.

1.2. Ўтилган мавзуни такрорлаш,

ҳамда тингловчилар билимини суҳбат

шаклида, мазмунли жавобларни

назарда тутувчи саволлар бўйича

фаоллаштиради (1-илова).

1.2. Машғулот гуруҳли

биргаликда ўрганиш шаклида

Тинглайдилар

саволларга жавоб

берадилар

Тинглайдилар

Танишадилар ва

эслайдилар

152

ўтказилишини ва баҳолаш

мезонларини маълум қилади (2-

илова).

1.3. Гуруҳларда ишлаш қоидаси

билан таништиради ва эслатади .(3-

илова)

2-босқич.

Асосий (65 дақ.)

2.1. Ихтиѐрий белги бўйича

тингловчиларни 3 кичик гуруҳларга

бўлади. Ҳар бир гуруҳ мавзунинг бир

савол бўйича ―експертлар‖ бўлишини

ва бошқаларни ўқитишини маълум

қилади. А32 қоғоз варақларини ва ўқув

топшириқларини (4-илова) тарқатади

ва гуруҳларда ишларни

ташкиллаштиради.

2.2. Гуруҳларда ишлаш қоидасини

эслатади, тушунтиради.

2.3. Гуруҳлар ишини кузатади,

назорат қилади, очиқ саволлар беради:

―Нима учун бундай фикрдасиз?‖ каби.

Тингловчилар ишининг боришини

шарҳлайди, уларга аниқ

камчиликларни кўрсатади.

2.4. Тақдимотни бошланишини

маълум қилади. Маслаҳатчи сифатида

фаолият юритади. Шарҳлайди,

аниқлаштиради, ўзгартиришлар

киритади.

2.5. Ҳар бир кичик гуруҳ

тақдимотидан сўнг мавзу саволи

мазмунидаги асосий жиҳатлари бўйича

тингловчилар диққатини жалб қилиб,

хулоса қилади.

2.6. Янги мавзуни тушунтиради.

(5-илова)

2.7. Мустақил ишлашлари учун

вазифа беради: топишмоқ ва мақол

хусусиятларини венн диаграммаси

3 гуруҳга

бўлинадилар

Гуруҳларда

биргаликда

ишлайдилар

Ахборотни

тизимлаштирадил

ар.

Гуруҳ сардорлари

кўргазмали

материал орқали

ахборотларни

етказадилар.

Тинглайдилар

Ёзиб оладилар,

савол берадилар.

Диққат

қиладилар.

153

асосида солиштириб ўрганиб

келиш.(6- илова)

2.8. Ўтилган мавзу

мустаҳкамланади, ақлий ҳужум

саволлари берилади.(7- илова).

2.6. Мавзунинг умумлаштирувчи

шарҳини ўтказади, тақдимот вақтида

ҳал этилмаган саволларга жавоб

беради.

3-босқич.

Якуний

босқич

(5 дақ.)

3.1. Мавзуни умумлаштиради,

умумий хулосалар қилади, якун

ясайди, тингловчиларни баҳолайди.

3.2. Вазифа беради: топишмоқ ва

мақол хусусиятларини венн

диаграммаси асосида солиштириб

ўрганиб келиш.(6- илова)

Тинглайдилар.

Ёзиб оладилар.

1-илова

Тезкор саволлар

1.Фолклор нима?

2. Мақолнинг бошқа жанрлардан фарқини айтинг?

3. Парема нима?

4. Мақол, матал, топишмоқ қайси турга киради?

5. Тез айтиш нима учун керак?

6. Насрий мақолга намуна айтинг?

7. Шеърий мақолга намуна айтинг?

8. ХОИ билан адабиѐтнинг бир биридан қандай фарқи бор?

9. Мақолларда қандай бадиий воситалар ишлатилади?

10. Қайси бадиий санъат мақол асосида ҳосил бўлади?

2-илова

Гуруҳ иш натижаларини баҳолаш мезонлари

Кў р с а т к и ч л а р

Балл Гуруҳ иши

натижаларининг

баҳоси

1 2 3 4

Маълумотнинг тўлиқлиги 1

154

Тақдимот (маълумотнинг чизмали

тарзда тақдим этилиши)

2

Гуруҳнинг фаоллик даражаси

(қўшимчалар киритиш, савол-жавоблар

бериш)

2

Балларнинг максимал ҳажми 5

3-илова

4-илова

ГУРУҲЛИ ИШ УЧУН ЎҚУВ ТОПШИРИҚЛАРИ

Эксперт варақ №1

1. Парема ҳақида маълумот беринг.

2. ХОИ турлари турларини тақдимот тарзида тайѐрланг.

Эслатма: (жадвал тарзида тақдим этиш).

Эксперт варақ №2

1. Тотем тушунчасини изоҳланг.

2.Лирик тур жанрларининг тақдимотини тайѐрланг.

Эслатма: (мантиқий-тузилмавий чизма тарзида тақдим этиш).

Эксперт варақ №3

ХОИнинг жанрларини ўзига мос келувчи турларга киритинг.

Эслатма: (кластер тарзида тақдим этиш).

Гуруҳларда ишлаш қоидаси

Шеригингизни диққат билан тингланг.

Гуруҳ ишларида ўзаро фаол иштирок этинг, берилган топшириқларга

жавобгарлик билан ѐндашинг. Агар ѐрдам керак бўлса, албатта мурожаат

қилинг.

Агар сиздан ѐрдам сўрашса, албатта ѐрдам беринг. Гуруҳлар

фаолиятининг натижаларини баҳолашда ҳамма иштирок этиши шарт.

Қуйидагиларни аниқ тушунишимиз лозим:

Бошқаларга ўргатиш орқали ўзимиз ўрганамиз!

Биз битта кемадамиз: ѐки биргаликда сузиб чиқамиз, ѐки

биргаликда чўкиб кетамиз.

155

5-илова

ЯНГИ ЎҚУВ МАТЕРИАЛИНИНГ СЛАЙДЛИ ТАҚДИМОТИ.

TOPISHMOQ TURLARI

SHE’RIY NASRIY

ТОПИШМОҚ ТУРЛАРИ

ШЕЪРИЙ НАСРИЙ

ТОПИШМОҚЛАР МУМЛОЗ АДАБИЁТДА ҚУЙИДАГИ

ЖАНРЛАРНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИДА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ:

ЧИСТОН;

МУАММО;

МУВАШШАҲ;

ТАРИХ;

ТОПИШМОҚЛАРДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН

БАДИИЙ ВОСИТАЛАР:

Ўхшатиш, метафора,

Сифатлаш, муболаға,

Жонлантириш, кичрайтириш.

ТОПИШМОҚ – нарса ѐки ҳодисаларнингатайлаб

яширилган белгиси, шакли, ҳатти- ҳаракати, ҳолати ва

вазифасини бошқа нарсага қиѐалаш асосида топишга

асосланган савол ва топшириқлар.

156

6-илова

Ўз-ўзини назорат қилиш учун савол ва топшириқлар

ТОПШИРИҚ (АҚЛИЙ ҲУЖУМ САВОЛЛАРИ)

1.Оталар сўзи деб аталадиган жанрни топинг.(мақол)

2.Арабча сўз маъносини билдирадиган жанрнинг номи? ( мақол)

3. Мақолларга хос хусусият….(фикр аниқ, хулоса тугал бўлади.)

4. Мақол ,матал, топишмоқлар қайси жанрга мансуб? ( махсус жанрга)

5. Топишмоқ қатнашган эртаклар қандай турларга бўлинади?

(топишмоқли эртаклар, эртак - топишмоқлар)

6. Топишмоқ ичида эртак келса, қандай номланади? (топишмоқли эртак)

7. Онаси битта, боласи мингта.( ой ва юлдузлар)

8. Топишмоқларнинг турлари …(анъанавий ва замонавий )

9. Мақол ва топишмоқнинг фарқи? (мақолда хулоса бор, топишмоқда эса

йўқ)

Topishmoq

1.

2.

3.

4.

Maqol

1.

2.

3.

4.

ТОПИШМОҚЛАР – “топишмоқ”, “жумбоқ”, “жумоқ”, “ушук”,

“топ-топ”, “топмача”, “матал” каби атамалар билан юритилади.

Уй иши: Топишмоқ ва мақол хусусиятларини “Нилуфар

гули” чизмаси асосида солиштириб ўрганиб келиш

157

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. Ишмухамедов Р.Ж., Юлдашев М. Таълим ва тарбияда инновацион

педагогик технологиялар.– Т.: Ниҳол, 2013, 2016.

2. Иноятов У.И., Муслимов Н.А., ва бошқ. Педагогика: 1000 та саволга

1000 та жавоб. 2012 й. Тошкент, ―Илм-Зиѐ‖ нашриѐти. 12 б.т.

3. Уразова М.Б., Эшпулатов Ш.Н. Бўлажак ўқитувчининг лойиҳалаш

фаолияти. // Методик қўлланма. – Т.: ТДПУ Ризографи, 2014 йил.

4. ТураеваУ., Шодмонова Д. "Ўзбек тилининг зид маъноли сўзлар ўқув

луғати" Т. Янги аср авлоди. 2007. 56

5. Мэнглиев Б. в.б. "Ўзбек тилининг сўз ясалиш ўқув луғати" . Т. Янги аср

авлоди. 2008. 180 б.

6. Мэнглиев Б. в.б. "Ўзбек тилининг иборалари ўқув луғати..." Т. Янги аср

авлоди. 2007. 72 б.

7. Супиева Б.А. Тил таълимида замонавий педагогик технологияларидан

фойдаланиш йўл-йўриқлари. 2016 й. Тошкент.

Электрон таълим ресурслари

1. uzeduwww.edu.uz.-Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги

2. www.uzedu.uz.-Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

3. www.eduportal.uz , www.multimedia.uz-Ўзбекистон Республикаси Халқ

таълими вазирлиги ҳузуридаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини

ривожлантириш маркази

4. www.bimm.uz -Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик маркази

158

6-МАВЗУ. ЎЗБЕК ТИЛИ ДАРСЛАРИДА ДИДАКТИК МАТЕРИАЛ

ВА ЎЙИНЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

Режа:

1. Дидактик ўйин технологияси

ҳақида тушунча

2. Таълимий-дидактик ўйинларнинг

асосий турлари

3. Ролли ўйинлар

Ўқувчилар фаолиятига кўра ўйинлар

турлари

Маълумки бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ѐш авлодни

комил инсон, юксак маънавиятли, ватанпарвар, чуқур билимли ижодкор ва ҳар

томонлама фаол қилиб тарбиялашдир. Ўзбек тили таълим жараѐни, уни

ривожлантириш ва ўзгартириш ўқитувчи ва синф ўқувчиларининг ўзаро очиқ

мулоқоти ва ишончи муҳитида самарали бўлади. Таълим жараѐнида

қўлланадиган ўйинлар қисқа вақтга мўлжалланган бўлиб, гуруҳ бўлиб машқ

қилишга одатлантиради, олдиндан тайѐргарликни талаб этмайди. Ўйинлар

вақтида кичик гуруҳлар фаоллиги ортади, таълим иштирокчиларининг

диққати ишга (таълим жараѐнига) тўлиқ жалб этилади.

Ўйинлар воситасида ўқувчиларга янги билимлар бериш, кўникма ҳосил

қилиш, кичик гуруҳлар аъзоларининг ижодий қобилиятларини

рағбатлантириш мумкин.

Ролли ўйинлар. Муайян ҳолатни (вазият) ўрганиш ва бошқалар) орқали

синаб кўриш. Дидактик-таълимий ўйинли технологиялар ўқувчи фаолиятини

фаоллаштириш ва жадаллаштиришга асосланганлиги.

Дидактик-таълимий ўйинларнинг асосий турлари: Интеллектуал

(ақлий), ҳаракатли ва аралаш ўйин турлари. Фанларнинг ўқитиш сифатини

ошириш ва ўқувчиларда таҳлил қилиш, мантиқий фикрлаш, тадқиқ қилиш,

ҳисоблаш, ўлчаш, ясаш, синаш, кузатиш, солиштириш, хулоса чиқариш,

мустақил қарор қабул қилиш, гуруҳ ѐки жамоа таркибида ишлаш

кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилганлиги.

Ўйинда иштирок этувчилар сонига кўра дидактик-таълимий ўйин

турлари: Индивидуал ўйинлар, Гуруҳли ўйинлар, Оммавий ўйинлар,

Сюжетли ролли ўйинлар, Ижодий ўйинлар, Ишбилармонлар ўйини, таълимий

машқлар

159

Ўқувчилар фаолиятига кўра турлари: Ўқувчи фаолиятини

ўзлаштиришни талаб этадиган ўйинлар, Билимлар мустақил қўлланиладиган

ўйинлар, Заковатни ривожлантирувчи ўйинлар.

Дидактик мақсадига кўра:

-таълим-тарбия берувчи ўйинлар;

- билимларни мустаҳкамловчи ўйинлар;

- ўқув материалини такрорловчи ўйинлар;

-билимларни назорат қилувчи ўйинлар.

Дарсда турли грамматик ва дидактик ўйинлардан фойдаланиш

ўқувчиларда тезкорлик, сезгирлик, қатъият, қийинчиликларни энгиш,

бошланган ишини охиригача этказиш, ўзаро ҳурмат, бир-бирини тинглаш,

нутқни ривожлантириш, фикрлаш доирасини кэнгайтириш олижаноб

фазилатларни шакллантиришга хизмат қилади. давлат (ўзбек) тили ва

адабиѐтдан назарий тушунчалар, таъриф-қоидалар, мустақил ижодий ишлар,

фикрлаб, таққослаб, гуруҳлаб, умумлаштириб ўрганилса, мавзуларни

ўзлаштириш анча осон ва қизиқарли кечади.

Ўйинни севмайдиган бола йўқ. Шунинг учун «Биттами ѐки кўпми?»,

«Яхшилар ва ѐмонлар», «Бу сўз бизники», «Ким топади?», «Ким

билади?», «Сирли хазина», «Тайѐрмисиз?» каби ўйинларни ташкил этиш

ўқувчиларнинг фанга қизиқишини ошириб, нутқ қобилиятларини

ривожлантиради.

«Ким топади?» ўйини. Ўқувчилар кичик гуруҳларга ажратилади,

машғулотнинг мақсади ва тартиби билан таништирилади.

1-топшириқ. Гуруҳларга иштирокчилар сонига қараб топшириқлар

ѐзилган қоғозлар тарқатилади; ҳар бир гуруҳ аъзоси тартиб билан берилган

топшириқни бажариб қоғозни шеригига беради. Топшириқлар ѐзилган қоғоз

гуруҳда соат стрелкаси бўйлаб айланади. Натижа тезликда хат тахтага илиб

қўйилади.

Топшириқ намунаси. Муаллифини топинг. Ҳар бир асарнинг тартиб

рақамини унинг муаллифи тўғрисига қўйинг.

1. ”Маҳбуб ул – қулуб”” А.Қаҳҳор

2. “Нур ва соялар” Ў.Ҳошимов

3. “Ўтмишдан эртаклар” Ҳ.Екзюпери

4. “Юлдузли тунлар” Нодира

5. “Уфқ” Халқ оғзаки ижоди

6. ”Урушнинг сўнгги қурбони” Хоразмий

7. “ Кичкина шаҳзода” Юсуф Хос Ҳожиб

8. ”Кунтуғмиш” Н. Думбадзе

160

9. ”Фироқнома” А.Навоий

10. ”Муҳаббатнома” А.Қодирий

11. ”Қутадғу билиг” Ойбек

12. ”Ҳелладос” Тоғай Мурод

13. ”Улоқда” Р.Тҳакор

14. ”Юлдузлар мангу ѐнади” П.Қодиров

15. “Ўзбеклар характери” С.Аҳмад

Гуруҳларнинг бажарган ишлари слайдда кўрсатилган тўғри жавоб билан

таққосланиб, хатолар аниқланади.

2 – топшириқ. “Давом эттир“ деб номланади. Гуруҳларга бадиий

асарлардан олинган жумлалар ѐзилган қоғозлар берилади. Гуруҳ аъзолари бу

жумланинг давомини топишлари керак бўлади.

Давом эттиринг.

1.Докторхдавлат (ўзбек) деганда ( Сотиболдининг кўз олдига оқ

подшонинг сурати солинган 25 сўмлик пул келади)

2. Бўлди таажжуб қизиқ ҳангомалар. (Арз этайин эмди ѐзиб номалар)

3. Буви, бувижон, ўша қалпоқнинг ранги қанақа? (Оқ жундан тўқилган)

4. Кенжатой ўғлингиз Бўрибойвачча, теракка чиқиб, чумчуқ боласини

оламан деб ( йиқилиб тушиб, бир марта ―Дада‖ деди-ю, ―ғийқ‖ этиб жон

берди).

5. Умри холани пешин намозига чиқаришди. Гўристондан чиқиб

келишаѐтганида Шоикром одамларнинг ўзаро гапини эшитиб қолди (Уруш

тамом бўпти, эшитдингизми?)

6. Нўғай подшоларидан Авлиѐйи Қорахон деган бор экан, лақаблари…(

Қиличхон экан, шу вақтнинг одамлари Авлиѐ ота дейди.)

Топшириқ натижаси ўзаро ўқитувчи томонидан берилган тўғри жавоблар

асосида текширилади.

«Тайѐрмисиз?» ўйини. Синф ўқувчилари уч ѐки тўрт гуруҳга бўлинади.

Гуруҳларга саволлар ѐзилган карточкалар тарқатилади. Ҳар бир гуруҳдан бир

ўқувчи ўртоқлари билан келишиб, фикрлашиб, саволларга жавоб беради.

Саволларнинг жавоблари 5 баллик тизимда баҳоланади.

1. Топшириқ. Бунда гуруҳларга қуйидаги топшириқлар ѐзилган

карточкалар берилади.

1-гуруҳ. Нуқталар ўрнини тўлдиринг.

к..т..б.., ч..л, п..л..в, м..н, с..л...м, к..н, с..ч..қ, с..й, м..д..ни..т,

с..в, м..о..иф, к..л, х..л.. , к..т..к, ш..и.., с..г.., к..ч.. , қ..т..қ, с..м..л..к, м..ҳ..а..,

т..ғ, с..р..қ, д..л, ҳ..жж..т. қ..рҳ..рр…..т, қ..ш, х..с..я.., и..т..ҳ..н.

2-гуруҳ. Маънодошини топинг.

161

Раъно- , кекса - , юз -, яқин-, нам-, тўсатдан-, гап-, дангаса-, офтоб-,

ватан-, эр-, ака-ука-, катта-, совуқ-.

3-гуруҳ. Атамалар луғатини ѐзинг.

Зид маъноли сўзлар-, маънодош сўз-, шаклдош сўз-, гап маркази-,

сўзловчининг нутқи қаратилган шахс-, талаффузи бир хил сўз -, тасвирий

бўѐққа эга сўз.

4-гуруҳ. Гапларни топинг.

Қизил кўйлак - кўйлак қизил . Қизиқарли китоб - китоб қизиқарли. Кэнг

дала –дала кэнг. Дала ҳосилдор – Ҳосилдор дала. Ўқувчи аълочи. Олтин куз.

Тоза уй. Уй саронжом. Пахта даласи. Пахталар очилди. Севимли байрам.

Байрамга кел. Бизнинг синф. Синфимиз аҳил. Кўчалар супурилди. Ёмғир

ѐғди. Олимлар келди. Оталар сўзи. Мақоллар китоби. Мустақиллик майдони.

Тоғ ѐн бағри.

2-топшириқ.

1-гуруҳ. Тасвирий ифодаларни топинг.

Уйимиз ѐнидан темир йўл ўтган. Ҳалим ака темир иродали инсон.

Ўлкамизда олтин куз фасли. Олтин қимматбаҳо металл. Оқ олтинни олтин

қўллар яратади. Кумуш қиш. Ўзбекистонда кумуш қазиб олинади. 2

2-гуруҳ. Ибораларнинг маънодошини топинг.

Тепа сочи тикка бўлди. Сув қуйгандай. Оғзи қулоғига этди. Капалаги

учди.

3-гуруҳ. Паронимларни изоҳланг.

Танбур - тамбур, туб - туп, фол -пол, фирма - фирма, терма - терма, аср-

асир, шох- шоҳ, амр - амир, боб - боп, шеър - шер , аҳли – аҳил.

4-гуруҳ. Олинма сўзларни топинг.

Барг, бахт, тахт, сартарош, манфаат, илм, китоб, ҳақиқат, кун, нон, бор,

кел, стол, театр, баҳор, кўклам, осмон, футбол, журнал, газета, котиба,

адолат, шафқат, муҳаббат.

3-топшириқ.

1-гуруҳ. Шевага хос сўзларни топинг.

Зардоли, сатил, шоти, ғалча, гаранг, меҳмон, жўроб, халта, нарвон, пақир,

ўрик, довча, ғўз.

2-гуруҳ. Атамаларни топинг.

Китоб, эга, кесим, ибора, қофия, каср, махраж, сув, фонетика, одам,

дастурхон, қўшув, айирув, бўлув, антоним, омоним, синоним, суръат,

параллел.

3-гуруҳ. Уядош сўзлар қаторини давом эттиринг.

162

Уй ҳайвонлари:….. Сабзавотлар:…. Узум турлар:…. Таом номлари:….

Қушлар:…..Мевалар:……

4-гуруҳ. Кўчма маъноли сўзларни топинг ва мисол келтиринг.

Тут, ѐз, ѐқа, қош, кўз, сон, этак, қўл, оѐқ, оғиз, қулоқ.

Сўзларни маълум белгиларига қараб гуруҳларга ажратиш, гуруҳлаш

ақлий фаолият усули бўлиб, у давлат (ўзбек) тили машғулотларида

ўқувчиларнинг сўз бойлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Бу усул

сўзларни англатаѐтган маъноси, сўз туркуми, ясалиши, имлоси, уядоши

кабиларга ажратиш имконини беради. Масалан, «Отларнинг маъно

гуруҳлари»ни ўрганишда берилган сўзларни шахс отлари, касб-ҳунар отлари,

жой номлари ва ҳоказоларга ажратиш, бу гуруҳларни мустақил давом

эттириш, «Қавм-қариндошлик отлари»ни ўрганишда берилган сўзларни қон-

қариндошлик ѐки никоҳ қариндошлиги муносабатларини ифодалашига кўра

икки гуруҳга ажратиш, ҳосил бўлган гуруҳларни мустақил давом эттириш ѐки

«Касб-ҳунар отлари»ни ўрганишда берилган сўзларни кулолчилик, зардўзлик,

ганч ва ѐғоч ўймакорлиги, новвойлик каби гуруҳларга ажратиш каби

топшириқлардан фойдаланиш мумкин.

Тил ҳодисаларини ўрганишда сўзларни маълум қолипли ҳосилаларга

қараб гуруҳлаш усулидан ҳам фойдаланса бўлади. Масалан, «Қўшма отлар»ни

ўрганишда берилган сўзларни «Сифат+турдош от», «Сон+турдош+ар»,

«От+феъл+ар» -қолипи ҳосилаларга ажратиш, уларнинг маъноларини изоҳлаш

ва ҳосил бўлган ҳар бир гуруҳни мустақил давом эттириш каби топшириқлар

фақат ўқувчиларнинг сўз бойлигини ошириш эмас, балки бундай сўзларнинг

имлосини пухта ўрганиб олиш имконини ҳам яратади.

Қўшимчани сўзга айлантиринг

Бу ўйин ўқувчилар сўзнинг таркиби юзасидан маълум даражада билим

олганларидан кейин ўтказилади. Ўйинни ўтказиш мақсади ўқувчиларнинг

фикрлаш ва таққослаш кўникмаларини шакллантириш ҳисобланади.

Ўйиннинг шарти қуйидагича тушунтирилади. Уларга она тили фанида сўз

ясовчи ва сўз ўзгартирувчи қўшимчаларни ўтилган бўлса,

қўлланилишмақсадга мувофиқ. Топшириқ қуйидагича берилади мисол учун, -

ли сифат ясовчи қўшимчасини орқадан олдинга қараб ўқисангиз ил сўзи

ҳосил бўлади. Бундай қўшимчалар тилимизда анчагина бор. Ўқувчилар икки

гуруҳга бўлиниб ўйнайдилар. Хаттахтага ҳар бир гуруҳ ўқувчилари

навбатма-навбат чиқиб биттадан қўшимчани ѐзади. Шу қўшимчадан кейин

чизиқча қўйилиб, ҳосил бўлган сўз ѐзилади.

163

1-гуруҳ 2-гуруҳ

-лоқ қол -чи ич

-дош шод -роқ қор

-ни ин -қина аниқ

Ўқувчилар сўз таркибини аниқлаб, қўшимчаларни ѐзиб олишади. Бу

сўзларни орқасидан ўқиб ҳосил бўлган сўзнинг маъносини тушунтиради.

Бўғинлар кўприги ўйини

Бу ўйин ўқувчиларда алоҳида қизиқиш уйғотади. Ҳатто 5-дан юқори

синф ўқувчилари ҳам бу ўйин топшириқларини ўзгача завқ билан

бажараришади. Улар илгари ўрганган сўзларини хотираларида тиклаб икки

сўз учун умумий бўлган бўғинни аниқлашади. Ўйинни ташкил қилиш учун

ўқитувчи болаларнинг луғатида кўп ишлатилмайдиган сўзларни танлашиҳам

мумкин. Ўйинни индивидуал тарзда ҳам ѐки гуруҳлар ўртасида мусобақа

шаклида ҳам ўтказиш мумкин. Ҳар иккала ҳолатда ҳам ўқувчиларнинг диққат

эътибори топшириққа қаратилади. Ўйинни ўтказиш учун бир умумий бўғинга

эга бўлган сўзлар танланади. Танлаб олинган сўзлар икки устун қилиб

ѐзилади. Биринчи устундаги сўзнинг охирги бўғини иккинчи устундаги

сўзнинг бошидаги биринчи бўғини билан бир хил бўлиши керак. Ўйинга олиб

кирилган сўзлар устун қилиб ѐзилганда ҳар иккала сўздаги умумий бўлган

бўғин тушуриб қолдирилади. Ана шу бўғинни ўқувчи аниқлаши ва ўша бўғин

иштирокида икки мустақил сўз ташкил қилиниши лозим. Масалан: мактаб

сўзининг охирғи бўғини -таб бўлиб, у табрик сўзининг 1-бўғинини ташкил

этади. Демак, мактаб ва табрик сўзлари учун –таб бўғини умумий

ҳисобланади. Ўйинни ўтказишда ―Бўғинлар занжири ‖ ўйинидан

фойдаланилса бўлади.

Ўйиндан намуна:

1-гуруҳ 2-гуруҳ

Моҳи-гул гул-зор

Қа-лам лам-па Сан-диқ диқ-қат

Гу- зар зар-гар Дил- бар барно

Ло-ла ла-ган Дос-ка ка-рам

Ча-ман ман-саб Руч-ка ка-мон

Сай-қал қал-қон Бел-боғ боғ-ча

Анограмма ўйини

Анограмма сўзи қадимги юнонча ―анадрам-мацион‖ сўзидан олинган

бўлиб сўздаги ҳарфларнинг ўрнини алмаштириш орқали бошқа сўз ясалиши

демакдир. Масалан мош-шом ҳарфларини катакларга жойлаштириб диагонал

164

бўйлаб ўқилганида тўртта сўз ҳосил бўлади. Бу ўйиндан она тили дарсларида

эмас, балки ўқувчилар ўртасида бўлиб ўтадиган беллашуви ва мусобақа

дарсларида ҳам фойдаланиш мумкин.

1-кит 2-мис 1-али 2-ола

3-тик 4-сим 3- ила 4-ало

Палиндром ўйини

Бу ўйин кўпчиликка маълум ва машҳур топшириқлар сирасига киряпти.

Фақат унинг номи қўллагувчиларга нотаниш бўлиши мумкин. Палиндром

чапдан ўнгга ва ўнгдан чапга ҳам бир хил ўқиладиган сўзларни топиш ўйини

ҳисобланади. Бу топшириқ қадимги Юнонистонда вужудга келган. У

―палиндромос‖ сўзидан олинган бўлиб таржима қилинганда ―тескари

юрувчи‖ деган маънони англатади. Бу топшириқни барча ѐшдаги болалар завқ

билан бажаришади. Вазифа гуруҳлар ўртасида бажарилса ҳам қизиқарли

ўтади.

1-гуруҳ 2-гуруҳ

Тут

Нон боб

Кўк ака

Қоқ арра

Алла катак

Амма қийиқ

Азиза қизиқ

Синтактик ўйин

Бу ўйин ўқувчиларни сўз бирикмаси билан амалий таништиради.

Ўқувчилар ушбу мавзу бўйича олган назарий маълумотларини

мустаҳкамлайдилар. Амалда сўз бирикмаси тузадилар. Ушбу ўйинни ўтказиш

учун ўқитувчи кўчма хаттахтага сўзларни икки устун қилиб ѐзиб келади.

Ўқувчилар хаттахтадаги сўзларни ўқиб чап томондаги сўзларнинг мосини

қўйиши керак бўлади. Ўйинни бутун синф бўйича ҳам қаторлар орасида ҳам

ўтказиш мумкин. Қайси гуруҳ топшириқни тез ва тўғри бажарса ғолиб

ҳисобланади.

Тез қуш

Ям яшил бино

Баланд укам

Сайроқи бола

Қизиқарли китоб

Менинг юк

Билимли гапирди

Оғир ўтлоқ

165

“Менга барибир” ўйини

Бу ўйин фақат бир гуруҳ сўзларгагина хос бўлиб, бунда икки томондан

ўқиганда ҳам бир хил маъно чиқадиган сўзларни топиш вазифаси берилади.

Демак, икки томондан ўқиганда ҳам маъно ўзгармайди, яъни қандай ҳолда

ўқилса ҳам маънога барибир. Тез ва тўғри топган ўқувчи ғолиб ҳисобланади.

Нон икки

Катак кичик

Ака дод

алла ана

боб лол

шош нодон

Бундай сўзларни топишни от, сон, олмош, феъл туркумлари доирасида

ўтказилиши ҳам ўринлидир, чунки шундай сўзларни бола фақат бир туркум

доирасида тўплайди. Масалан: от туркумида: ачча, алла, ака.

“Топқирлар” ўйини

Дарс жараѐнида мазкур усулни қўллашдан мақсад - ўқувчиларнинг халқ

оғзаки ижодини қай даражада ўзлаштирганликларини аниқлаш ва миллий

қадриятларга бўлган ҳурматини ошириш ҳамда математика дарсларида олган

билимларини компетентлигини ошириш.

Чунки, амалиѐтда мактабда ѐки академик лицейда билимларини яхши

ўзлаштирган айрим кучли ўқувчилар дарс пайтида ҳамда ҳаѐтида учрайдиган

ностандарт вазиятда, тегишли масалаларни эчишда ўрганган билим ва

кўникмаларини қўллай олмайдилар. Бунинг сабаби ўқувчиларда

компетенцияларнинг шаклланмаганлигидир.

Ўқувчиларда мазкур компетенцияларни шакллантириш учун дарсларни

педагогик технологиялар асосида ташкил этиш тавсия этилади. Дарсларда

ахборотларни мустақил равишда излаш, улардан фойдаланиш бўйича

компетенцияларни шакллантиришда дарсликдан, турли газета, журнал,

қўшимча адабиѐтлар, луғатлар, интернет ресурсларидан фойдаланишни, ўқиб-

ўрганганлари ва ҳаѐт тажрибасидан фойдаланган ҳолда кундалик турмушда

учрайдиган муаммоларни ҳал эта олишни, ўзининг фуқаролик ҳуқуқларини

билишни, Ватанга садоқатли, инсонларга меҳр-оқибатли ҳамда умуминсоний

ва миллий қадриятларга эътиқодли бўлишни, аниқ ҳисоб-китобларга

асосланган ҳолда шахсий, оилавий, касбий ва иқтисодий режаларини туза

олишни ўргатиш керак.

Шунингдек, Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан

хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси:

166

- аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий, оилавий, касбий ва

иқтисодий режаларини туза олиш;

- шахсий, ижтимоий ва иқтисодий муносабатларда ҳисоб-китоб билан иш

юритиш;

- кундалик фаолиятда турли формула, модел, чизма, график ва

диаграммаларни ўқий олиш ва фойдаланиш шаклланади.

Нутқий компетенцияси - сўз танлаш, ўйлаб гапириш ҳақида мақол ва

ҳикматли сўзлардан фойдаланиб фикрини оғзаки ва ѐзма равишда изчил

ифодалаш шаклланади.

Усулни қўллаш жараѐнида қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:

1. Экранда тенглама берилади.

2. Ўқувчилар дафтарга тэнгламани ѐзиб ишлайдилар. Тенгламанинг тўғри

жавоби танланади ва номаълум сон ўрнига қўйилади.

1. Сўнгра тенгламадаги рақамларнинг орқаси ўгирилади. Тенглама тўғри

бажарилган бўлса, ўзбек халқ мақоли ҳосил бўлади. Экранда турли жавоблар

ва ҳар бир жавоб орқасида турли мақол сўзлари ѐзилган бўлади.

Ўқувчилар тўғри жавобни топсалар, мақол ҳам тўғри тузилган бўлади.

“Билағон ўқувчи” ўйини

―Билағон ўқувчи‖ усули ўқувчиларда тезкор фикрлаш кўникмаларини

шакллантириш, шунингдек, уларнинг тафаккур тезликларини аниқлашга

ѐрдам беради. Оғзаки нутқ маданиятини шакллантиради. Ўз хоҳишларига кўра

шахсий имкониятларини синаб кўриш истагида бўлган ўқувчилар учун қулай

имкониятни яратади. Ўқувчилар компьютер орқали ўқилган 10 та саволга 30

сонияда тўғри ва аниқ жавоб қайтара олишлари зарур. Ҳар бир саволга 3

сониядан вақт берилади. Ўқувчи жавобга улгурмаса, компьютер кейинги

саволни ўқий бошлайди.

Усул ўқувчилар билан якка тартибда, гуруҳли ва оммавий ишлашда

бирдек қўлланилади ва ўқувчиларни тезкорликка ўргатади.

Ўқувчи 30 сонияда 10 та саволга тезкорлик билан жавоб бериши

керак.

Мавзу: Ўлкамизга Наврўз келди. 1-босқич

• Миллий қадриятларимиз акс этувчи байрамнинг номини айтинг.

• Баҳорда қандай байрамларни нишонлаймиз?

• Наврўз байрами қачон ўтказилади?

• Байрам муносабати билан шаҳар ва қишлоқларда қандай ишлар

бажарилади?

• Байрамда қандай ўйинлар уюштирилади?

167

• ―благоустройство‖сўзини ўзбек тилига таржима қилинг.

• Сумалак қандай тайѐрланади?

• Наврўз байрамида қандай таомлар пиширилади?

• ―жонланиш‖ сўзини рус тилига таржима қилинг.

Баҳор элчиси бу - . . . .

“Ғоялар ҳужуми” усули

―Ғоялар ҳужум‖ усулидан фойдаланилганда таълим олувчиларнинг

барчасини жалб этиш имконияти бўлади, шу жумладан таълим олувчиларда

мулоқот қилиш ва мунозара олиб бориш маданияти шаклланади. Таълим

олувчилар ўз фикрини фақат оғзаки эмас, балки ѐзма равишда баѐн этиш

маҳорати, мантиқий ва тизимли фикр юритиш кўникмаси ривожланади.

Билдирилган фикрлар баҳоланмаслиги таълим олувчиларда турли ғоялар

шаклланишига олиб келади. Бу усул таълим олувчиларда ижодий тафаккурни

ривожлантириш учун хизмат қилади.

Ушбу усул ўқувчиларнинг дарс жараѐнидаги фаолликларини таъминлаш,

уларни эркин фикр юритишга ўргатиш ҳамда бир хил фикрлаш ҳолатидан озод

этиш, муайян мавзу юзасидан ранг- баранг ғояларни тўплаш учун хизмат

қилади. Бу усул адабий ўқиш дарсларида фойдаланилади.

Усулни қўллаш жараѐнида қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:

1) ўқувчилари 2 гуруҳга бўлинади (оқ ва қора гуруҳи)

2) гуруҳларга мавзу юзасидан фикр билдирилади;

3) 1-гуруҳ берилган фикрни оқлайди, 2-гуруҳ берилган фикрни

қоралайди.

4) дарс якунида ўқитувчи ўқувчилар фикрини умумлаштириб

хулосалайди.

168

Мавзу: Инсоний фазилатлар

Кетма-кет” ўйини

“Кетма-кет”усулини қўллашдан асосий мақсад:

Ўқувчиларнинг оғзаки ва ѐзма нутқини шакллантириш, луғат бойлигини

ошириш, соф ўзбек адабий тилида сўзлашишни ўргатиш. Ушбу метод

ўқувчиларнинг дарс жараѐнида олган билимларини ҳаѐтда татбиқ етишига

имконият яратади ва ўқувчиларнинг нутқ малакаларини ва ижодий

қобилиятларини ривожлантиради.

Методдан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланиш мумкин:

• - иборалар тузишда;

• - мақоллар ѐзишда;

• - гаплар тузишда;

• - матн яратишда;

• - луғат устида ишлашда фойдаланиш мумкин.

Масалан: экранда кетма-кет равишда пашша ва филнинг тасвири чиқа

бошлайди.

Оқловчи гуруҳ Қораловчи гуруҳ

Сахийлик - улуғ фазилат.

2. Сахий кишилар ҳамиша ўзгаларга

ѐрдам берадилар.

3. Қани, буни исботлаб беринчиғ

Сахий кишилар элнинг назарида

бўладилар-ку!

4. Ҳўш, бунинг нимаси ѐмон, агар

дафтаримни бериб турмасам

мени―қизғанчиқ‖ дейди –ку!

1.Сахий инсонлар кўпинча

ўзлари ҳақида кам ўйлайди.

2.Сахий кишилар баъзида

кўнгиллари бўшлигидан яхшилик

қиламан деб, ўзи билмай ѐмонлик

қилиб қўяди.

3. Айтайлик, дўстинг дарсга уй

вазифасини тайѐрламай келди. Сен

сахийлигинг учун унга дафтарингни

кўчириб олишга рухсат бердинг.

4. Ахир сен билмай дўстингга

ѐмонлик қилиб қўясан-ку!

Хулоса: Демак, сахийликнинг ҳам ўз меъѐри бор

169

Мавзуга доир таянч тушунча ва иборалар:дидактика, дидактик уйин,

дидактик материал, такрорловчи уйин, сюжетли, ишбилармон уйин, таълимий

машк, ижодий уйин.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. ―Ёшлар йили‖ давлат дастури тўғрисида // Ўзбекистон Республикаси

Президентининг Қарори. –Тошкент: Халқ сўзи, 2008 йил 29 февраль.

2. СувоноваХ., Турдиева Г. "Ўзбек тилининг шаклдош сўзлар ўқув

луғати." Т. Янги Маср авлоди. 2007. 54 б.

3. ТураеваУ., Шодмонова Д. "Ўзбек тилининг зид маъноли сўзлар ўқув

луғати" Т. Янги аср авлоди. 2007. 56

4. Мэнглиев Б. в.б. "Ўзбек тилининг сўз ясалиш ўқув луғати" . Т. Янги аср

авлоди. 2008. 180 б.

5. Ҳамроева Ё. "Ўзбек тилининг ўзлашма сўзларнинг ўқув луғати". Т.

Янги аср авлоди. 2007. 124 б.

6. Мухитдинова Х.С.,педагогика фанлари доктори, доцент. ―Ўзбек тилини

ўқитишда замонавий ѐндашувлар‖ модули бўйича ўқув-услубий мажмуа. 2016

й. Тошкент.

7. Супиева Б.А. Тил таълимида замонавий педагогик технологияларидан

фойдаланиш йўл-йўриқлари. 2016 й. Тошкент.

170

7-МАВЗУ. ДАРС ЖАРАЁНИДА АКТ, ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИК,

ЭЛЕКТРОН ҚЎЛЛАНМА ВА МУЛЬТИМЕДИА ИЛОВАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ (2 соат)

1. Интернет қидирув тизимидан

маълумотларни топиш.

2. Дарс тақдимотларни тайѐрлаш

3. Қидирув тизимларидан тўғри

фойдаланиш

ИНТЕРНЕТ ҚИДИРУВ

ТИЗИМИДАН МАъЛУМОТЛАРНИ ТОПИШ.

Қидирув тушунчаси. Интернет тармоғидаги қидирув тушунчаси шуни

англатадики, бунда ҳар бир фойдаланувчи ўзига керакли бўлган бирор

маълумот ѐки материални маҳсус қидирув тизимлари орқали топиш

имкониятига эга бўлади.

Интернет тармоғи фойдаланувчилари қидир увни Интернет му?итида

жойлашган веб-сайтлар, уларнинг манзили ва ички маълумотлари бўйича олиб

бориши мумкин. Бу эса фойдаланувчига керакли бўлган ахборотни самарали

қидир иш ва тез топиш имкониятини беради.

Ахборотларни қидириш. Интернет тармоғи шундай бир муҳитки у

ўзида турли кўринишдаги ва турли тиллардаги кўплаб ахборотларни

жамлаган. Бунда ушбу ахборотлар ичидан керакли бўлган маълумотларни

қидир иб топиш муаммоси пайдо бўлади. Интернет тармоғида ҳар бир

фойдаланувчи ахборотни қидир иш учун ўзбек, рус, инглиз ѐки бошқа

тиллардаги бир ѐки бир неча сўздан ташкил топган сўровлардан фойдаланади.

Яъни маълумотларни унинг сарлавҳаси ѐки унинг таркибида иштирок этган

сўзлар ва жумлалар бўйича қидириб топиш мумкин. Бунда фойдалаувчи

томонидан Интернет қидирув тизими қидирув майдонига керакли маълумотга

доир сўз ѐки жумла киритилади ва қидирув тизими ишга туширилади. Шундан

сўнг қидирув тизими фойдаланувчига ўзи томонидан киритилган сўз ѐки

жумлага мос келувчи маълумотларни қидир иб топади ва компьютер экранида

уларнинг рўйҳатини ҳосил қилади. Ва ниҳоят рўйҳатдаги маълумотларни

кетма-кет кўриб чиқилиб керакли бўлганлари компьютер га сақлаб олинади.

171

Ахборотларни параметрлари бўйича қидириш. Кўриб ўтилганидек,

ҳар бир фойдаланувчи Интернет тармоғи орқали ўзига керакли бўлган

маълумотларни унинг мавзуси ҳамда таркибидаги сўз ѐки жумла бўйича қидир

иб топиши мумкин, лекин Интернет тармоғида маълумотлар шунчалик кўпки,

таъкидлаб ўтилган усул самара бермаслиги мумкин. Бундай ҳол ларда

Интернет қидирув тизимлари қидир увнинг бир қанча қўшимча усуллари

бўйича қидир увни тақдим этади, булар:

- маълумотларни унинг тили бўйича қидир ув;

- маълумотларни унинг тури (матн, расм, мусиқа, видео) бўйича қидир ув;

- маълумотларни унинг жойлашган минтақаси бўйича қидир ув;

- маълумотларни унинг жойлаштирилган санаси бўйича қидир ув;

- маълумотларни унинг жойлашган Интернет зонаси бўйича қидир ув;

- маълумотларни ҳавфсиз қидир ув.

Расмларни қидириш. Расмлар маълумотларнинг график ѐки тасвир

кўриниши ҳисобланади. Интернет тармоғида график маълумотларнинг кўплаб

турлари учрайди, яъни: чизма (вектор), фото (растр), ҳаракатланувчи

(анимация) ҳамда сиқилган расмлар. Бундай график маълумотлар таркибида

матнли ахборот мавжуд бўлмайди. Шундан кўриниб турибдики, демак расм

кўринишидаги маълумотлар устида фақатгина унинг номи ѐки тури бўйича

қидирув олиб бориш мумкин. Кўпгина интернет қидирув тизимлари график

ѐки тасвир кўринишидаги маълумотларни қидир иш учун алоҳида бўлимга эга

бўлиб, бу бўлим орқали иҳтиѐрий турдаги расмларни уларнинг номлари

бўйича қидир увни амалга ошириш мумкин. Масалан, қуйидаги расмга

шундай қидирув тизимларининг бири тасвирланган.

Мусиқаларни ва филмларни қидириш. Интернет тамоғида матнли ѐки

расм кўринишидаги маълумотлардан ташқари мусиқа ва видео

маълумотларнинг ?ам кўплаб манбалари мавжуд. Интернет тармоғи орқали

ҳар бир фойдаланувчи мусиқа эшитиши, радио тинглаши, теледастурлар ѐки

видеофилмларни томоша қилиши мумкин. Интернет орқали радиоешиттириш

ва теледастурлар намойиши маълум, ушбу турдаги ҳизматларни тақдим

этувчи тизимлар (серверлар) томонидан амалга оширилади. Интернет орқали

радио тинглаш ѐки телекўрсатувни томоша ?илиш учун ушбу тизимга

боғланишни ўзи кифоядир. Аммо мусиқа ва филмлар Интернет тармоғига

уланган компьютер ларда алоҳида материал кўринишида сақланади. Уларни

тинглаш, томоша қилиш ѐки компьютер га кўчириб олиш учун аввало

кераклигини қидир иб топиш зарур.

Мусиқа ва видео материаллари устида ҳам график (расм) материаллар каби

унинг номи ѐки изоҳи бўйича қидирув олиб бориш мумкин. Бунда мусиқа ва

172

филмларни қидир иб топиш учун қидирув тизими майдонига материалнинг

номи ѐки унинг изоҳига тааллуқли бирор жумла киритилади ва қидирув

тизими ишга туширилади. Шундан сўнг қидирув тизими томонидан

киритилган жумлага мос келувчи мусиқа ва видео материаллар жойлашган

веб-сайтларнинг рўйҳати шакллантирилади. Рўйҳатдаги веб-сайтлар

фойдаланувчи томонидан бирин - кетин кўриб чиқилади ва керакли

материаллар компьютер га сақлаб олинади.

WWW.UZ Миллий ахборот-қидирув тизими. WWW.UZ - бу барча

фойдаланувчилар учун юртимизнинг Интернет тармоғидаги миллий сегменти

ахборотларидан қулай тарзда фойдаланиш имкониятини берувчи тизимдир.

Миллий ахборот-қидирув тизимини ривожлантириш ишлари ахборот ва

компьютер теҳнологияларини ривожлантириш ва жорий этиш УЗИНФОCОМ

Маркази томонидан олиб борилади. Миллий ахборот-қидирув тизимининг

асосий хусусиятларидан бири унинг кўп тилли ахборот қидир уви (русча,

ўзбекча) ва бошқа миллий ахборот тизимлари ва маълумот омборлари билан

ўзаро ишлай олишидадир.

WWW.UZ Интернет тармоғи фойдаланувчиларига миллий сигментда

жойлашган веб-сайтлар бўйича қидирув ҳизматини тақдим этади ва қидир

увни веб-сайт манзили ва ички маълумотлари бўйича олиб бориши мумкин. Бу

эса фойдаланувчига керакли бўлган ахборотни самарали қидир иш ва топиш

имкониятини беради.

Бундан ташқари шу WWW.UZ қидирув тизими Интернет ресурслари (веб-

сайтлари) каталогини ва веб-сайтлар рейтинги юритади, сайтлар бўйича

жамланган статистик маълумотларни тўплайди ҳамда ахборот теҳнологияри

соҳасидаги янгиликлар ва маҳол аларни ѐритиб боради.

WWW.UZ ―Каталог‖ бўлими - Интернет тармоғида очиқ ҳол да жойлашган,

Ўзбекистон Республикасига алоқадор бўлган, рўйҳатга олинган, изоҳлари

келтирилган ва каталог мавзулари бўйича сараланган веб-сайтлар тўплами.

Шу билан бирга WWW.UZнинг ҳар бир фойдаланувчиси ― Топ-рейтинг ‖

бўлимига кириб, барча рўйҳатга олинган сайтлар рейтингини кўриши,

―Жамланган статистика‖ бўлимида эса уларнинг статистикаси билан танишиб

чиқиши мумкин.

Машҳур Интернет қидирув тизимлари. Интернет тармоғи йирик

маълумотлар омбори ҳисобланади. Ундан керакли маълумотларни қидир иб

топиш фойдаланувчининг олдига қўйилган энг асосий масалалардан биридир.

Бундай ҳол ларда йирик маълумотлар омборидан керакли маълумотларни

қидир иб топишда ахборот-қидирув тизимлари муҳим аҳамиятга эга. Интернет

тармоғида бундай тизимларнинг кўплаб турларини учратиш мумкин. Булардан

173

Гоогле, Рамблер, Яндех, Яҳоо тизимлари ўзбек, рус ва инглиз тилларида

қидир увни олиб борадиган энг машҳурлари ҳисобланади. Булар:

<ҳттп://www.гоогле.ру>

<ҳттп://www.рамблер.ру>

<ҳттп://www.яҳоо.cом>

<ҳттп://www.яҳоо.cом>

Ушбу машҳур қидирув тизимларининг ҳар бири оддий ва батафсил

кэнгайтрилган қидирув ҳамда матнли, расм, мусиқа, видео ва бошқа турли

шаклдаги ахборотларни қидириш имкониятини тақдим этади. Бу турдаги

ахборот-қидирув тизимларидан фойдаланиб ихтиѐрий фойдаланувчи ўзига

керакли бўлган иҳтиѐрий турдаги маълумотни қидир иб топиши ва ундан

фойдаланиши мумкин. Агар сизга бирор маълумот керак бўлиб, лекин сиз

унинг қаерда ва қандай кўринишда жойлашганлигини билмасангиз, у ҳол да

шу каби ахборот - қидирув тизимларидан фойдаланинг.

Ихтисослашган ахборот қидирув тизимлари. Ахборот қидирув тизимлари - бу

веб-сайт ҳисобланиб Интернет тармоғида ахборотларни қидир иш

имкониятини тақдим этади. Бунда юқорида санаб ўтилганидек Гоогле и Яҳоо

дунѐдаги энг машҳур қидирув тизимларидан ҳисобланади. Бизнинг

давлатимизда WWW.Уз ахборот-қидирув тизими қидирув сўровлари бўйича

илғорлардан биридир. Бундан ташқари Интернет тармоғида маълум соҳада

ишлайдиган иҳтисослашган қидирув тизимлари ҳам мавжуд. Булардан энг

оммабоплари:

―Кто там‖ - инсонлар тўғрисидаги ахборотларни қидир ишга

мўлжалланган янги турдаги ахборот-қидирув тизими. Бунда инсонларни исми,

174

шарифи, фамилияси, касби, лавозими ва унвони ҳамда ташкилот ва бошқа

инсонлар орқали топиш мумкин.

―TAGOO‖ - мусиқаларни қидир ишга мўлжалланган қидирув тизими. Бошқа

қидирув тизимларига нисбатан ушбу тизим ўзининг кэнгайтирилган мусиқа

базасидан ва бошқа сайтларнинг mp3 ресрусларидан қидир иб уларнинг

рўйҳатини шакллантиради. Сўровда мусиқа номини, унинг ижрочисини ҳамда

альбом номларини ҳам киритиш мумкин.

―Трувео ‖ - Интернетнинг турли ресурсларидаги видеоматериалларни

қидир ишга иҳтисослашган ахборот - қидирув тизими. Бу тизим орқали он-

лайн видео ҳамда теледастурлар намойишларини ҳам қидир иб топиш мумкин.

“Кинопоиск ” - фильмлар тўғрисидаги ахборотларни қидир иш тизими.

қидирув вақтида филмнинг номи, чиққан йили, жанри, ишлаб чиққан давлат

номи, компания номи, актерлар исмлари ҳамда режиссерлар ва сценарий

муаллифлари исм шарифларидан ҳам фойдаланиш мумкин.

“Ебдб” - электрон кутубхоналардан китобларни қидир ишга

ихтисослашган ахборот-қидирув тизими. Ушбу сайтнинг маълумотлар

базасида электрон кўринишда тарқатиладиган адабиѐтларнинг кўплаб

машҳурлари тўпланган. Қидирув натижалари китоб номлари бўйича

гуруҳланади.

“Улов-Умов” - резюме ва вакант жойларни қидир иш тизими. Бунда

қидирув жараѐнида карера ва ишга бағишланган ҳамда ижтимоий тармоқ ва

бошқа сайтлар вакансиялари текширилади ва рўйҳати шакллантирилади.

Қидирув тизимларидан тўғри мақсадда фойдаланиш. Афсуски,

бугунги кунда компьютер га ва интернетга ѐшлар томонидан биринчи

навбатда кўнгилочар восита деб қаралмоқда. Айниқса, болалар компьютер га

кўзи тушган заҳоти дарров ўйинларни сўрашади, кўпчиллик ѐшлар эса

Интернетга улангани заҳоти эса расмлар томоша қилишни сўрашади.

Интернет ресурслари хилма-хилдир. Уларнинг ичида ҳам фойдали ҳам

зарарли бўлганлари маълумотлар учрайди. Интернет тармоғидаги ахборот-

қидирув тизимлари эса Интернет ресурслари ичидан сўралган иҳтиѐрий

маълумотларни қидир иб топиб бериш имкониятига эга. Чунки бундай

қидирув тизимлари калит сўзлар бўйича қидир ишни амалга оширади.

Фойдаланувчи томонидан қандай маълумот киритилса, ҳудди шу маълумотга

мос маълумотларни қидир иб топади. Шу нарсани эслатиб ўтиш керакки, ҳар

қандай ахборот ҳам фойдали ва тўғри, рост ҳисобланавермайди. Ахборот-

қидирув тизимларидан фақатгина тўғри ва фойдали мақсадда фойдаланиш

мақсадга мувофиқдир. Турли ножўя маълумотлардан фойдаланишдан ва

тарқатишдан сақланиш мақсадга мувофиқдир.

175

Электрон почта хизматидан фойдаланиш.

Интернет электрон почта хизматини кўрсатади. Электрон почта нима?

Электрон почта махсус программа бўлиб, унинг ѐрдамида сиз дунѐнинг

ихтиѐрий жойидаги электрон адресга хат, ҳужжат, ва умуман ихтиѐрий

файлни жўнатишингиз ва қабул қилиб олишингиз мумкин. Энг асосийси хай

бир зумда манзилга этиб боради. Лекин ундан фойдаланиш учун сиз махсус

почта тармоғи ѐки Интернет тармоғига боғланган бўлишингиз ва электрон

адресга эга бўлишингиз керак. Электрон адресни провайдер беради. Ёки

Интернетда бепул электрон почта хизматлари мавжуд. Улар ѐрдамида

ўзингизга электрон адрес очишингиз мумкин. Қуйидаги расм орқали

ҳттп://www.маил.ру системаси орқали почта очилишини кўришингиз мумкин.

Унинг учун биз аввал регистрасиядан ўтишимиз лозим.

ДАРСЛАРГА ТАҚДИМОТ ТАЙЁРЛАШ

Нимадан бошлаш керак?

• Иккита усул бор

– Сичқончанинг ўнг томонига босиб «Создать»

-->«Microsoft P ower P oint».

– «Старт»га босиб -> Программы -> Microsoft P ower P oint

176

Тақдимотни яратишЯнги тақдимот яратиш учун «Файл» менюсидан «Ҳосил қилиш»

(Создать) буйруғини берамиз. Экранда «Тақдимот яратиш» (Создать)

ойнаси очилади. «Умумий» (Общие), «Тақдимотлар» (Презентации) ва

«Тақдимот кўринишлари» (Шаблоны презентации) бўлимлари мавжуд.

Ўнг томондаслайдларнингҳар хилкўринишикўрсатилади

Кўк экрантанлаб олгандизайнкўрсатади

177

С лайд – шоу яратиш

Сиз буни қуйидагича бажаришингиз

мумкин:

• Чап томонда «S lide S how» ѐки «Показ

слайдов» тугмачасига босинг.

• Ёки асосий панелда “Показ слайдов”га

кейин “Начать показ” га босинг.

• Ёки клавиатурада F 5 босинг.

Матнни ўзгартириш

• Матнни ўзгартириш учун сичқончанинг чап тугмасига босиб

матнни ажратинг.

• Матнни ўзгартиринг.

178

С лайдга дизайн танлаш

• Сиз слайд учункўринишни (дизайн) танлаш учун асосийпанелда «Формат» габосинг.

• “Оформление слайда”габосиб ўнг томондапайдо бўлганжадвалдан мос бўлганкўринишни танланг.

• «Применить шаблоноформления» га босинг.

Шаклни танлаш ва қўйиш

Шаклларни қўйиш

179

Word Artни тақдимотга киритиш

Мос бўлган кўринишни танланг ва матн

киритинг, «O K » босинг.

Экран пайдо бўлади:

180

Анимацияни киритиш

Анимация

тақдимотингизга

жон киритади.

Расм танланг. Эффект киритинг. Йўналиш танланг.

181

Товушларни киритиш

Товуш

эффектини

“Вставка” га

кириб “Фильмы

и звуки” ни

танлаб,

керакли

товушни

танлаш

мумкин.

Товушларни киритиш

«Слайдшоу» «Анимации» га

босиб сиз товушнинг

вақтини ѐки товушни

ўзгартиришингиз

мумкин.

Файлни сақлаш

Энди ишимизни сақлаш вақти келди. “Файл”габосинг, кейин “Сохранить” ѐки “Сохранить

как” танлаб тақдимотни сақлаш учун жой

кўрсатинг (масалан диск С, папкани танлангва унга босинг) ва тақдимотингизни сақланг.

182

Бу Рower P oint тақдимотнияратиш бўйича асосий

қадамлар.

Тақдимотни яратишда Сизга

муваффақият!

Курсор (ингл. курсор – кўрсаткич) – ЭҲМ томонидан дисплей экранида

кўрсатилиб, унинг иш нуқтасини белгилайдиган (идентификациялайдиган)

ҳаракатчан белги.

Гиперматн (gipertext) – ҳужжатларни ѐки маълумотлар базаларини

ташкиллаштириш усули. Бунда ҳужжатларнинг ѐки ахборотларнинг тегишли

қисмлари (парчалари) бир-бири билан ишоралар (линкс, ҳйперлинкс)

воситасида ўзаро боғланади ва фойдаланувчига фикрлаш йўли билан ушбу

ишоралар бўйича тегишли ҳужжатлар ѐки ахборотга ўтиш имконини беради.

Ишоралар матн, график, аудио ѐки видео форматда ҳавола этилади.

HTMTL (Hypertext Markup Language) ўз ичига файл белгилашнинг

дастурий код (маркуп сймболс) ѐки тегларни (тагс) мужассам этиб, улар

шрифтларни, қатлам, графика ва бошқа Wеб-ҳужжатларга ишораларни

белгилаб беради. ҲТМЛ – Wорлд Wуде Wеб консорциуми томонидан тавсия

этилган формат бўлиб, у дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи аксарият

мутахассислар томонидан стандарт сифатида қабул қилинган. Тармоқ орқали

олиб борилаѐтган тижорат ишларининг ривожи ҳамда Wебга нисбатан

қўйилаѐтган янги талаблар ҲТМЛ нинг модификация қилинишига ва унинг

янада кэнгайтирилган шакли – эхтенcибле Ҳйпертехт Маркуп Лангуаге

(ХҲТМЛ ѐки ХМЛ) нинг вужудга келишига олиб келди.

HTTP (Hyper Text Transfer Protocol) Интернет орқали Wеб саҳифалар

узатилишига оид стандартлар тўпламини белгилайди.

Файл (филе, асосан: қоғозларни тикиб қўйиш, картотека ҳамда

маълумотлар тўплами маъноларини англатади) – айрим ѐзувларни

идентификациялаш учун хизмат қиладиган тавсифларга эга, ўзаро боғлиқ,

тартибга солинган ѐзувлар мажмуи. Асосан компьютернинг ташқи хотирасида

жойлашиб, юбориш ва ишлов бериш жараѐнида яхлит ҳолдаги мажмуа

сифатида қабул қилинади.

Клавиатурадан унумли фойдаланиш бўйича тавсиялар

ойналар билан ишлаш

Тугмачалар Бажариладиган амал

Alt + Tab Ойнадан-ойнага ўтиш менюсини чақириш

183

Alt + esc Ойнадан-ойнага кетма-кет ўтиш

Alt + F4 Жорий(очилган) ойнани ѐпиш. Ишчи столда –

Wиндоwсдан чиқиб кетиш

Alt + F10 Жорий ойна менюсини чақириш

Esc Жорий ойна менюсидан чиқиш

F1 Илованинг маълумотлар ойнасини чақириш.

Ctrl + Up Ctrl + Down Матн бўйлаб юқорига (пастга) ҳаракатланиш.

Интернет «explorer»да ишлаш

Тугмачалар Бажариладиган амал

F4 «Адрес» ойнасидаги руйхатни очиш

Ctrl + R Жорий веб-саҳифани янгилаш

Ctrl + B «Танланган саҳифаларни тартиблаш» мулоқот ойнасини

чақириш

Ctrl + e «Поиск» қидириш ойнасини очиш

Ctrl + F Қидириш хизматчи дастурини ишга тушириш

Ctrl + I «Избранное» танланганлар панелини очиш

Ctrl + L «Открыть» мулоқот ойнасини очиш

Ctrl + P «Печать» мулоқот ойнасини очиш

Ctrl + W Жорий ойнани ѐпиш

F11 Тўлиқ экран режимига ўтиш ва аслига қайтиш.

F5 Интернет эхплорер ойнасини янгилаш

Графикли органайзерлар (ташкил этувчи) – фикрий жараѐнларни

кўргазмали тақдим этиш воситаси.

• Маълумотларни таркиблаштириш ва таркибий булиб чиқиш, ўрганилаѐтган

тушунчалар (воқеа ва ҳодисалар, мавзулар) ўртасидаги алоқа ва ўзаро

боғлиқликни ўрнатиш усул ва воситалари: Кластер, Тоифалаш жадвали,

Инсерт, Б/Б/Б жадвали • Маълумотларни таҳлил қилиш, солиштириш ва таққослаш усул ва

воситалари: Т-жадвали, Венна диаграммаси

• Муаммони аниқлаш, уни ҳал этиш, таҳлил қилиш ва режалаштириш

усуллари ва воситалари: «Нима учун?», «Балиқ скелети», «Пирамида»,

«Нилуфар гули» схемалари, «Қандай?» иерархик диаграммаси, «Каскад» таркибий-мантиқий схема

Слайд тайѐрлаш юзасидан тавсиялар 1. Слайд орқали тақдим этмоқчи бўлган материалингизни ажратинг.

2. Материални кетма-кет жойлаштириб чиқинг. Бунда кириш, асосий қисм,

якун каби таркибий қисмларнинг бўлишини таъминланг.

184

3. Слайдларга ишлов беришда бир хил фон танлаган маъқул. Агар хоҳласангиз

, биринчи ва якуний слайдга диққатни тортиш учун уларни бошқача тасвирланг.

4. Слайдда, кўпинча, матн ишланмалари қўшимча фигуралар, чизмалар, cхема

ва анимация асосида берилади. Бунда фан, мавзу хусусиятлари, ўзбек менталитети

жиҳатлари инобатга олинади.

5. Ранг танлаш-энг муҳим ва масъулиятли вазифалардан бири. Компьютерда

бор дизайн ва ранглардан фойдаланиш мумкин. Бироқ бунда тингловчиларнинг

қабул қилишини қулайлаштириш асосий мақсад бўлиши керак. Матн ранги тўқ

фонда оқ, оч фонда кўк, яшил, қора бўлиши мумкин. Қизил рангда фақат

сарлавҳалар ѐки терминларни ѐзган маъқул. Кўпроқ сокин ранглардан фойдаланган

маъқул.

6. Ҳар бир слайдда материалнинг берилиши ҳам алоҳида эътибор талаб қилади.

Битта слайдда 6-8 қатор матн, ҳар бир қаторда 6-8 та сўз берилгани яхши.

7. Дарсга тайѐргарлик кўриш вақтида электр таъминоти узилиб қолиш

ҳолатларини инобатга олиб, керакли ўринларни флипчартга ѐзиб қўйинг ѐки қоғоз

плакатлардан фойдаланинг. Қоғоз плакат ѐки банер шаклидаги кўргазмалар

аудиторияда барчага кўринарли шаклда тайѐрланишига эътибор беринг.

Электрон таҳлим ресурслари қуйидаги шаклларда ишлаб чиқилади:

1. Матнли материаллар. Назарий машғулотларни ташкил этишнинг матнли

қисми энг салмоқли ўринни эгаллайди. Одатда, ўқув дастурига мувофиқ асосий ўқув

материаллари матнли шаклда яратилиб, шундан сўнг уларга қўшимча равишда

аудио ҳамда видео материаллар ишлаб чиқилади. Ўқув материалининг бу тахлитда

тақдим этилиши анҳанавий маорузаларнинг бир қатор камчиликлари (зарур

ўринларни кўчириб олиш, қайд қилиш, маърузачи томонидан уни қайта-қайта

такрорлашга ортиқча вақт сарфланиши) бартараф этилишини таъминлайди.

2. Аудио материаллар. Бу турдаги аудиоматериаллар коммуникация

технологияларидан фойдаланиб тарқатилади.

3. Видео материаллар синхрон ҳамда асинхрон тартибда узатилади. Видео

материалларини синхрон тартибда, тўғридан-тўғри узатилиши педагог ва

тингловчининг бевосита мулоқотини таҳминлайди, анҳанавий маҳрузаларга хос

барча ижобий жиҳатларни ўзида мужассамлаштиради, педагог ва тингловчилар бир-

бирини реал вақтда кўриб ва эшитиб туришини таҳминлайди.

185

4. Анимацион маърузалар Тингловчиларга интерактив тузилишга эга бўлган

ўргатувчи компьютер дастурлари орқали етказилади. Анимацион маърузалар

мултимедиа технологиясидан фойдаланиб шакллантирилади. Бунда ҳар бир таҳлим

олувчи ўзининг психофизиологик хусусиятидан келиб чиқиб, анимацион

маърузадаги траекторияси, ўзлаштириш суръати ва ўрганиш усулини танлайди.

Амалий машғулотлар компьютер технологияларининг замонавий ютуқларини

мужассамлаштирувчи тренажерлар, виртуал реаллик асосида ўқитиш воситалари,

эксперт ўргатувчи тизимларга асосланади.

5. Электрон маълумотнома. Бунга, асосан, электрон маслаҳат берувчи

маълумотномалар киради. Бундай маслаҳатлар ўзлаштирилиши мураккаб бўлган

мавзуларга дуч келинганда; амалий машғулотларни бажаришда кутилмаган

саволларга жавоб топишда; янги материалларни тақдим этишда; мутахассислар

билан мулоқот қилишда амалга оширилади.

6. Билимлар банки – ўз таркибига ахборот технологиялари воситаларидан

фойдаланиб, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, компьютер мултимедиали ўргатувчи

тизимлар, аудио ва видео ўқув-ахборот материаллари, луғат ва маълумотномаларни

электрон версияларини мужассамлаштиради. Бундай электрон ресурслар мажмуаси

бир қатор афзалликларга эга: электрон ресурслардаги маълумотларни тез қидириб

топиш, уларни системали жойлашуви, материалларни кўргазмалилиги, келтирилган

материаллар доирасини кэнглиги ва қўшимча маълумотларга бўлган мурожаат

мавжудлиги, материалларни ихчамлиги, материалларни етказиш усулини осонлиги

ва тезлигини юқорилиги кабилар.

7. Электрон тренажерлар. Бу назариядан амалиѐтга ўтганда тўғри жавобга

йўл йўриқлар кўрсатадиган таълим шароитини ишлаб чиқариш вазиятига

яқинлаштириш имкониятини берадиган қурилма.

8. Ўзлаштиришни баҳолаш воситалари ва материаллар. Таълим олувчилар

тайѐргарлик сифатининг компьютер технологиялари асосида аниқлаш имкониятини

яратади. Буларга турли мураккаблик даражасига эга бўлган тестлар киради.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. Юлдашев У.Ю, Боқиев Р.Р., Зокирова Ф.М. Информатика ўқитиш

методикаси. Ўқув қўлланма. Тошкент. «Талқин» 2004. 187-б.

2. Абдуқодиров А.А., Астанова Ф.А., Абдуқодирова Ф.А. Cасе-студй

услуби: назария, амалиѐт ва тажриба. -Т.: ―Тафаккур қаноти‖, 2012. -134 бет.

3. Ишмухамедов Р.Ж., Абдуқодиров А.А., Пардаев А. Тарбияда

инновацион технологиялар (таълим муассасалари ўқитувчилари,

тарбиячилари, гурух раҳбарлари учун амалий тавсиялар).-Т.: Истеъдод, 2010.-

140 бет.

186

9-МАВЗУ. ДАРСДАН ТАШҚАРИ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

Режа:

1. Давлат тили фанида синфдан

ташқари ишларни шакллантириш

2. Тўгарак ва факультатив

дарсларни ташкил этиш

3. Синфдан ташқари мустақил

ишларнинг турлари

ЯНГИ МАВЗУНИНГ БАЁНИ Давлат (ўзбек) тилидан синфдан ташқари олиб боиладиган ишлар ҳам

таълимий, ҳам тарбиявий мақсадларни кўзлайди. Унинг таълимий аҳамияти

шундаки, ўқувчи бу жараѐнда қўшимча билим, малака ва кўникмаларга эга бўлади.

Тарбиявий аҳамияти эса нутқ одобини тарбиялаш, зукколик, тезкорлик ва

ҳозиржавоблик сингари фазилатларни шакллантириш, мустақил фикрлаш, ижодий

фаолият кўрсатиш, нутқ одобини тарбиялаш сингариларда ўз ифодасини топади.

Ўзбек тили фанидан синфдан ташқари ишларни доимий ва мавсумий

тадбирларга ажратиш мумкин. Фанни ўрганишга муҳаббат уйғотиш, билимга

ташналик фазилатлари ахлоқий тарбиянинг ажралмас таркибий қисмидир.

Болаларнинг ўқишдаги мувафаққиятидан унинг гуруҳдаги ўрни аниқланади.

Атрофдагиларнинг у билан муносабати белгиланади. Ўқишдаги муваффақият –

боланинг ахлоқий тарбиясини юқори даражага кўтаради.

Давлат (ўзбек) тилидан синфдан ташқари ишларнинг турлари ва мазмуни.

Давлат (ўзбек) тилидан синфдан ташқари ишларни доимий ва мавсумий

тадбирларга ажратиш мумкин.

Доимий тадбирларга тўгарак машғулотлари киритилса, қолганлари вақт-вақти

билан ўтказиладиган тадбирларга киради.

Тўгарак синфдан ташқари ишларнинг асосийтури бўлиб, у ўқувчиларнинг

доимий барқарор таркиби билан иш кўради. Тўгаракка аъзо бўлиш ихтиѐрий, аммо

унинг машғулотларида иштирок этиш мажбурийдир.

Давлат (ўзбек) тили тўгарагининг аъзолари 12-15 ўқувчидан ошмаслиги лозим,

улар параллел синфлардан иборат бўлса, машғулотларни самарали ва қизиқарли

ташкил этиш имкониятлари кэнгаяди. Агар мактабда параллел синфлар бўлмаса,

тўгарак аъзолари битта синфдан иборат бўлиши ҳам мумкин.

Тўгарак ҳар хил номлар билан номланади масалан, ―давлат (ўзбек) тилим-жону

дилим‖, ―Тил – дил калити‖, ―Ўзбек тили-давлат тили‖ в.ҳ.)

Ўқувчилар тўгаракнинг мақсади, вазифалари, йиллик иш режаси билан

таништирилади.

187

Машғулотлар 15 кунда бир марта ўтказилгани маъқул, тўгарак ишини

режалаштиришда ўқувчиларнинг қизиқишлари инобатга олинади.

Дарсдан ташқари ишлар

деб нимага айтилади?

Педагогикада синфдан ташқари ишлар деганда таълимий ва тарбиявий

характерга эга бўлган, синфдан ташқари вақтда ташкил қилинадиган ва

ўтказиладиган ишларга айтилади Демак, синфдан ташқари ишлар ҳам ўқув

тарбиявий жараѐннинг бир қисми бўлиб амалий, таълимий ва тарбиявий мақсадни

кўзлайди. Ўрта мактабдаги барча предметларга ўқитишда синфдан ташқари ишлар

муҳим рол ўйнайди. Улар асосан 2 муҳим вазифани ўз ичига олган:

Ўзбек тилига бўлган қизиқишни ўстириш, билимларини чуқурлаштириш,

кўникма ва малакаларни ўстириш;

Ўқувчиларнинг бўш вақтини уларнинг ҳар томонлама камолотга йетказиш,

сиѐсий-ғоявий, меҳнат ва эстетик тарбияни амалга ошириш мақсади асосида ташкил

этиш.

Синфдан ташқари ишлар учун характерли нарса оғзаки нутқни ўстиришдир.

Асосий фарқлар:

Қатнашишнинг эркинлиги (у ѐки бу турни ўзлари эркин ҳолда танлаб

олишлари керак);

Дарснинг структурасига нисбатан эркинлик (паркда, музейда, ҳовлида ўтилиши

мумкин);

қатъий назоратнинг йўқлиги.

Синфдан ташқари ишларни ўзбек тилида концерт, кеча, йиқилиш ўтказиш,

стенд чиқариш ва деворий газетани безаш орқали олиб борилиши мумкин. Бунда

ўқувчилардан мустақиллик, ижодийлик, фаоллик талаб қилинади.

Юқори синфларда синфдан ташқари ишларни ташкил қилиш

шакллари: “Таржима тўгараги”, ўзбек тилида пессалар қўйиш, бадиий

адабиѐтдан парча ўқиш, шеърлар ўқиш шаклларида олиб бориш мумкин:

1. Дарсдан ва синфдан ташқари ишларнинг ўзаро боғлиқлиги, дарсда ҳосил

қилинган кўникма ва малакаларни синфдан ташқари ишлар вақтида

ривожлантирилади. Дарсдан ташқари пайтда ўзбек тилида мулоқотда бўлиш

қизиқишни (мотивацияни) ўстириши манбаи бўлиши мумкин. Бир оз янги материал

бериш мақсадга мувофиқ. Синфдан ташқари ишда ишлатиладиган материал

188

ўқувчилар учун қизиқарли, маълумотларга бой ва ўқувчиларнинг ѐш

хусусиятларини ҳисобга олган бўлиши керак.

2. Ўқувчилар томонидан улар ўзлари эркин танлаб олган ишларни бажаришни

шартлиги.

3. Синфдан ташқари ишларни бир мақсадга қаратилганлиги ва доимийлиги.

Ўқувчиларнинг қизиқишини уйқотишда синфдан ташқари ишларни ўтказиш

жойи, вақти каби факторлар ҳам муҳим рол ўйнайди.

Синфдан ташқари

ишларни ўтказиш йўллари:

а) оммавий

б) гуруҳ

в) якка

Оммавий: кеча, олимпиада, КВН.

Кечалар ўтказиш: 1 йилда 2 мартадан ошмаслиги керак. Дастур тузиш;

инсценировка-саҳналаштириш, ашула, интермедия, мусиқа ва қ.к ўтказишни

режалаштириб олиш зарур.

Тил материали ўқувчилар учун тушунарли бўлиши керак. Беллашувлар,

викториналар ўтказиш:

а) ифодали ўқиш (шеър, ҳикоя, латифа);

б) мавзулар бўйича тайѐргарликсиз ҳикоя қилиб бериш;

в) расмларни тасвирлаш;

г) таржимонлар беллашуви;

д) ѐзма таржима беллашуви;

Синфдан ташқари ишларнинг гуруҳ шакллари. Тўгараклар: системали, режали

машғулот, оғзаки нутқни ўстириш тўгараги, қўғирчоқ театри.

Якка шакли. Ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини аниқлаш, шеърлар

ѐдлаш, ашула ўрганиш, алъбомлар тайѐрлаш, кўргазмали қурол тайѐрлаш.

Синфдан ва мактабдан ташқари машғулотлар орқали ўқувчиларнинг

фанларга бўлган қизиқишларини ўстириш.

Синфдан ва мактабдан ташқари ишлар таълим- тарбия бериш тизимининг

таркибий қисмидир. Ҳозирги давр талаблари бундай ишларга янада кўпроқ аҳамият

беришни талаб этади. Синфдан ташқари ишлар тизими бир-бири билан боғлиқ

бўлган ва ўзаро таъсир қилувчи шакл, метод ва синфдан ташқари фаолият

189

турларини ўз ичига олади. Уларнинг ҳаммаси умумий бир мақсадга яъни ―Комил

инсон тарбия‖сига қаратилган. Комил инсон тарбиясини амалга оширилишида

―Синфдан ва мактабдан ташқари машғулотлар мақсадини тўғри белгилаш муҳим

аҳамиятга эга.

Фанлар бўйича синфдан ва мактабдан ташқари ишларини самарадорлигини

ошириш учун уни ҳар тамонлама чуқур ўйлаган ҳолда режалаштириш,

мактабнинг таълим тарбиявий ишларига эътибор қаратилиши керак бўлади. Фақат

ана шу ҳолдагина у фойдали бўлиши мумкин. Ҳар қандай педагогик системани

шакллантиришда ўқув-тарбиявий жараѐннинг мақсад, мазмун, шакл ва методлари

орасида мураккаб боғлиқлик мавжуд бўлади.

Синфдан ва мактабдан ташқари машғулотлар мақсади;

Ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириш асосида нутқий алоқа фаолиятини

шакллантириш, уларнинг билим, кўникма ва малакаларини чуқурлаштириш,

кэнгайтириш.

Ўқувчиларнинг фанни ўрганишга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш;

Шахсни ҳар томонлама шаклланишига ѐрдам бериш;

Синфдан ташқари ишларни режалаштиришда ўқитувчи кўпгина муаммоларга

дуч келади, қайси тадбир ва машғулотларга эътибор бериши ўқувчилар томонидан

тайѐр материални ѐдлашигами, ижодий импровизация ѐки олдинги босқичдаги

бажарилган ишларнинг ҳисоботигами ѐки мулоқот кўникмаларини

ривожлантиришгамиқ каби саволларга жавоб бериш лозим. Фанларни

ўзлаштиришда ѐд олиш кам бўлмоқи, кўпроқ оғзаки муомала мулоқотига кириши

керак.. Шундай экан, шуни эътиборга олиш лозимки, ўқитувчи томонидан

ўқувчиларга таклиф этилган ҳар қандай фаолият тури, уларни қизиқтириш билан

бирга доимо бир хил бўлмаслиги ва ўқувчиларни чарчатиб қўймаслиги лозим,.

Режалаштирилган тадбирга тайѐргарлик кўришда амал қилиш лозим

бўлган аниқ ташкилий қисмини таъминловчи босқичлар ;

1. Ўқувчилар билан тадбирнинг характер ва мазмуни, ўтказиш жойи ва

вақтини муҳокама қилиш.

2. Керакли материалларни танлаш, ссенарий тузиш ва ўқувчиларга ролларни

бўлиб бериш, музикали бадиий жиҳозланиши учун жавоб берувчиларни, тадбир

ўтказиш жойини танлаш, вақтини белгилаш.

3. Эълон ѐзиш.

4. Ўйин, конкурсларнинг якун қилиш шартларини ва жюри аъзоларини

тасдиқлаш.

5. Деворий газеталарни чиқариш.

6. Ссенарий материаллари билан ишлаш

Фанлар бўйича ўқув тарбиявий жараѐннинг самарадорлигини ошириш

йўлларидан бири фан бўйича синф ва мактабдан ташқари ишларнинг ягона

тизимини ташкил қилиш. Дастурдаги ҳар қандай мавзуни ўрганишни синфдан

ташқари ишларда давом этдириш мумкун. Синфдан ташқари машғулотлар ўтилган

190

материалларни тўлдириб, умумлаштириб ўқувчиларга тил ўргатишнинг

натижаларининг шаклланишига ѐрдам беради.

ТЎГАРАК РАҲБАРЛАРИГА

ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР

ВА

УЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

1. Тўгарак раҳбари 17 ѐшдан ўтган, камида ўрта маълумотли ва бир касбнинг

эгаси бўлиши, саломатлиги жиҳатидан тиббий талабларга жавоб бериши ва болалар

билан ишлаш лаѐқатига эга бўлган бўлиши лозим.

Тўгарак раҳбари ҳар 3 йилда бир марта аттестациядан ўтказилади ва

комиссиянинг ижобий хулосаси бўлиши лозим.

Тўгарак раҳбарларининг вазифалари.

-Лавозим вазифалари билан танишиши, муассаса билан шартнома тузиши ва

ишга қабул қилиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириши лозим.

Иш бошлангач 15 кун ичида:

- Аттестациядан ўтиш:-

- Тўгаракка қатнашувчи ўқувчилар сонини аниқлаш:

- Машғулот ўтказиладиган хонани талаб даражасидаа жиҳозлаш:

- Тўгарак иш режасини ишлаб чиқиш:

- Тўгарак иш режаси асосида машғулотларни ташкил этиш ишланма ва маъруза

матнларини тайѐрлаш.

- Тўгарак фаолиятлари акс этган ҳужжатларни тайѐрлаш.

- Тўгарак машғулотларни қайд этиш журнали.

- қаракат йўналиши акс этган ҳужжатлар, сайѐқлик юришларии, экспедициялар

ва экскурцияларларни ташкил этиш бўйича йўриқномалар.

Молиявий ҳужжатлар.

- Турли тадбирлар буйруқлари дафтари (буйруқ тадбир бошланишидан 10 кун

олдин ҳисобхонага топширилади ) ва ссенариийлари.

- Тадбирларни ўтказиш сметалари. (10 кун олдин ҳисобхонага топширилади )

- Молиявий ҳисобот тадбир ўтказилгач 3 кун ичида топширилиши керак.

Тўгарак машғулотларини ўтказиш:

- Машғулотлар хонада хафтасига камида бир марта, 6 академик соат(бир соат

45 минутдан иборат) ўтказилади.

- Машғулотлар жадвали марказ ва мактаб маъмурияти ва раҳбарияти

томонидан белгиланади.

191

- Сайѐҳлик юришларии, экспедициялар ва экскурсияларлар қуйидагича ташкил

этилади:

- Яшаш жойида ўтказиладиган саѐҳат -4 соат.

- Кунлик ўтказиладиган саѐҳат ҳар куни -7 соатдан.

- Бошқа жойга ташкиллаштириладиган бир кунлик саѐҳат -8 соатдан иш

режасига биноан техника хавфсизлигига ва санитария қоидаларига риоя қилган

ҳолда ўтказилади.

- Йил охирида тўгарак аъзолари фаолияти мусобақа, кўрик танлов ва амалий

ишлар орқали синаб баҳоланади ва рағбатлантирилади.

Тўгарак раҳбари фаолиятини баҳолаш мезони ва ҳақ тўлаш.

Тўгарак раҳбари қар ой охирида тўгарак журналарини тулдириб шу ойда

бажарилган ишлар юзасидан маънавий ташкилий ишлар бўйича директор

муовинига ҳисобот топширганидан сўнг иш ҳаққи ѐзилади .

Ҳисобот тайѐрлаш тартиби:

1.Тасдиқланган йиллик иш режа асосида тайѐрланади ва журнал тўлдирилиб

борилади.

2. Доимий машғулотлар бўйича тўгарак неча марта ўтказилганлиги нечта

ўқувчи қатнашгани ва қандай назарий, амалий машғулот ѐки тадбирлар ўтказилгани

ҳақида маълумот берилади.

3. Юришлар, саѐҳатлар ҳақида ташкилий–маънавий (Ота оналар,мактаб

раҳбарияти,ГАИнинг розилик хатлари ) молиявий сарф харажатлар.(Йўналиш

варақасини-муассаса раҳбари тўлдиради)

4. Юриш кундалиги (Ўқувчилар амалга оширган ишларнинг тафсилоти).

5. Йўналиш чизмаси (Режалаштирилган манзил шартли белгилар ва амалга

ошириладиган ишлар).

6. Кўп кунлик (Оромгоҳлар ва пансионатлардаги машғулотлар) ўқув

мақсадидаги машғулотлар ҳисоботи ой якунида топширилади).

– ўқув режа;

-кун тартиби;

-машғулотлар жадвали;

-ўқув жараѐнининг қисқача баѐни (Раҳбар тамонидан тузилади)

Расм чизиш, кундалик ѐзиш (Тўгарак аъзолари бажаради)

7. Йиллик бажарилган ишларнинг фото албом ҳисоботи.

Тўгарак иши туман ХТБ тўгарак иши бўйича услубчи ва мактаб маънавий –

ташкилий ишлар бўйича директор муовини тамонидан назорат қилинади.Ўқув

ишлари бўйича директор муовини ўқув машғулот режаларини назорат қилади ва

таҳлил қилиб боради. Мактаб маънавий –ташкилий ишлар бўйича директор муовини

тамонидан машғулотларнинг фаолияти жараѐни тасдиқланган режа бўйича назорат

қилади.

Тўгарак машғулотларини ва ўқув жараѐнини бюджет ҳисобидан

молиялашда маблағлардан фойдалниш тартиби.

192

Тўгаракнинг тадбирларини молиялаш яъни маблағ билан таъминлаш

талабномаси берилади. Бу талабномада:

- тадбирнинг тури,

- асосий қатнашчилар ва заҳирадаги қатнашчиларнинг рўйхати исми шарифи ва

манзиллари билан кўрсатилади.

- Тадбир сметаси

- Тадбир дастури утказиш куни , мавзулари, соатлари, ресурслари аниқ

кўрсатилади.

- Масъул шахслар исми фамилияси кўрсатилади.

- Тадбир тугагач,икки хафта ичида раҳбар молиявий ва техник ҳисобот бериши

лозим, агар маблағ бюджетдан олинмаган бўлса қандай маблағлиги, қайси ташкилот

тамонидан хомийлик қилинган, қанча пул олингани ва қанчаси қандай мақсадда

сарфланганлиги ҳақида ҳисобот тайѐрланиб топширилади.

- Машғулот фаолияти журнали учун махсус дафтар тутилиб қайд этилади ва

ушбу жадвалдаги маълумотлар қайд этиб борилади.

Синфдан ташқари ишларнинг мазмун-моҳияти

1. Тўгарак раҳбарининг тўгарак фаолияти ҳужжатларини

юритиб бориши

2. Тўгарак раҳбарининг ўқувчилар ишлари наъмунаси кўргазмасини

ташкил этганлиги

3. Тўгарак раҳбарининг ўқувчилар ишлари рейтинг экранини

ташкил этганлиги

4.

Ўқувчилар ишлари наъмунаси билан туман кўрик танловларида

қатнашганлиги

5.

Ўқувчилар ишлари наъмунаси билан вилоят кўрик танловларида

қатнашганлиги

6. Ўқувчилар ишлари наъмунаси билан республика кўрик

танловларида қатнашганлиги

7. Ўқувчилар ишлари наъмунаси билан жаҳон кўрик танловларида

қатнашганлиги

8. Раҳбариннг ўқувчилар билан мулоқоти

9. Хонанинг ДТС талаблари асосида жиҳозланганлиги

10. Тўгаракнинг номи, раҳбарининг исми-шарифи машғулотда

қатнашган санаси

11.

Машғулот ўтказиладиган манзил. Мактаб ѐки синфнинг рақами,

тўгарак ўтказиш хонасининг ўқув жараѐни учун яроқлилик

даражаси.

12.

Тўгарак раҳбарининг очиқ машғулот ўтказиш ишланмаси

13. Тўгаракнинг йиллик, ойлик, кунлик режаси (Мавзу баѐнининг

193

Вазифалар:

1. Тест орқали грамматик, лексик билимларни текшириш.

2. Шеър, ҳикоя, сатира, ханда жанрларида ижод наъмуналарни намоиш этиш.

3. Расм тасвирлаш ва фикр билдириш.

4. Нотаниш матнни ўқиш ва таржима қилиш.

5.Шеър, қўшиқ, матнларни ролларга бўлиб ўқиш.

6. Оғзаки нутқни ўстириш орқали мулоқот қилишга ўргатиш

Ўзбек тили бўйича 2-7-синф ўқувчилари билан ишлаш учун тўгарак

машғулотларини ўтказишга мўлжалланган тахминий наъмунавий

йиллик режа

сифати ва мазмуни)

14. Ўзаро тажриба алмашиш дафтарининг юритилиши ва амалиѐтда

фойдаланиши.

15. Йиллик ҳисобот (Якун; Жами)

16. Текширувчининг хулосаси ва услубий ѐрдам ва маслаҳати.

№ Машғу-

лот учун

танланган

мавзулар

Машғулот

мақсади

Машғулот-да

фойдала-

ниладиган

интерактив

методлар

Ресурс-

лар

Ўқувчи-

лар билан

ишлаш

методи

Маш-

қъулот

ўтказиш

вақти

1 Танишув Тўгарак

аъзолари билан

тани-

шиш

«Анкета»,

«Инсон

қомати»ѐки«Му

лоқот тоши»

Рангли

қоғоз,

Флипъмарке

р

тошча

Индивидуал

жуфтликда

Сентябр

3-чи, 4-

ҳафта

2 Мен севган

ўзбек филъм

Ўқувчи-

лар нима учун

ушбу тилни

ўрганиши

ҳақида машғулот

―Расмлар

галереяси‖,

―Глабинго‖

―Чарх-палак‖

Рангли

қоғоз, флип,

маркер

Индивидуалж

уфтликда,

гуруҳда

Октябр

1-чи, 2-

ҳафта

2 Жонли

ҳарфлар

мушоираси

Алфавит

ҳарфлари билан

сўз тузишни

ўрганиш

«Ҳарфлар

валси» Ўнгга

чапга»

―Сеқрли

копток‖,

Ҳарфлар,

копток

Индивидуа,

жуфтликда,

гуруҳда

Октябр

3-чи, 4-

ҳафта

3 Сўз ясаш

маҳорати

Алфавитдан

фойдаланиб сўз

тузишга ўргатиш

―Домино‖,

―Юзма-юз‖

Ҳарфли

карточ-

калар

Индивиуал,

жуфтликда,

гуруҳда

ноябр

1-чи, 2-

ҳафта

4 Келинг ҳикоя

ѐзамиз

Матн яратишга

ўргатиш

―Галерея‖,

―Ишчан

болалар‖

Ҳикоя,

журнал ва

газеталар

китоб

Жуфтликда,

гуруҳда

ноябр

3-чи, 4-

ҳафта

194

Педагогикада синфдан ташқари ишлар деганда таълимий ва тарбиявий

характерга эга бўлган, синфдан ташқари вақтда ташкил қилинадиган ва

ўтказиладиган ишларга айтилади Демак, синфдан ташқари ишлар ҳам ўқув

тарбиявий жараѐннинг бир қисми бўлиб амалий, таълимий ва тарбиявий мақсадни

кўзлайди. Ўрта мактабдаги барча предметларга ўқитишда синфдан ташқари ишлар

муҳим рол ўйнайди. Улар асосан 2 муҳим вазифани ўз ичига олган:

Ўзбек тилига бўлган қизиқишни ўстириш, билимларини чуқурлаштириш,

кўникма ва малакаларни ўстириш;

Ўқувчиларнинг бўш вақтини уларнинг ҳар томонлама камолотга йетказиш,

сиѐсий-ғоявий, меҳнат ва эстетик тарбияни амалга ошириш мақсади асосида ташкил

этиш.

Синфдан ташқари ишлар учун характерли нарса оғзаки нутқни

ўстиришдир.

Асосий фарқлар:

-қатнашишнинг эркинлиги (у ѐки бу турни ўзлари эркин ҳолда танлаб

олишлари керак);

-дарснинг структурасига нисбатан эркинлик (паркда, музейда, ҳовлида

ўтилиши мумкин);

-қатъий назоратнинг йўқлиги.

Синфдан ташқари ишларни ўзбек тилида концерт, кеча, йиқилиш ўтказиш,

стенд чиқариш ва деворий газетани безаш орқали олиб борилиши мумкин. Бунда

ўқувчилардан мустақиллик, ижодийлик, фаоллик талаб қилинади.

Юқори синфларда синфдан ташқари ишларни ташкил қилиш шакллари:

«Таржима тўгараги», ўзбек тилида пессалар қўйиш, бадиий адабиѐтдан парча ўқиш,

шеърлар ўқиш шаклларида олиб бориш мумкин.

1. Дарсдан ва синфдан ташқари ишларнинг ўзаро боғлиқлиги, дарсда ҳосил

қилинган кўникма ва малакаларни синфдан ташқари ишлар вақтида

ривожлантирилади. Дарсдан ташқари пайтда ўзбек тилида мулоқотда бўлиш

қизиқишни (мотивацияни) ўстириши манбаи бўлиши мумкин. Бир оз янги материал

5 Ертакларда

орзулари-

миз

Матн яратишга

ўргатиш

―Ўйинчоқ-

лар‖, ―Жонли

расмлар‖

Ўйин-

чоқлар, эртак

китоблар,

костюм-

лар, маскалар

Индивиуал,

жуфтликда,

гуруҳда

декабр

1-чи, 2-

ҳафта

6 Саҳнада тил

ўргана-

миз

Маҳорат ва

қобилиятни

ривожланти-риш

―Моҳир

сухандо‖, ―Ертак

қаҳрамон-

Лари‖

Ўйин-

чоқлар, эртак

китоблар,

костюм

лар, маскалар

Индивиуал,

жуфтликда,

гуруҳда

декабр

3-чи, 4-

ҳафта

Ярим йиллик

якуний

ҳисобот

Янги йил

байрамига

тўгарак-

нинг байрам

дастури

―Саҳна

кўриниши‖

Фонтамимо

Ўйин-

чоқлар, эртак

китоблар,

костюм-

лар,маска-лар

Индивидуа

жуфтликда,

гуруҳда

Янги йил

байрами

якуни

195

бериш мақсадга мувофиқ. Синфдан ташқари ишда ишлатиладиган материал

ўқувчилар учун қизиқарли, маълумотларга бой ва ўқувчиларнинг ѐш

хусусиятларини ҳисобга олган бўлиши керак.

2. Ўқувчилар томонидан улар ўзлари эркин танлаб олган ишларни бажаришни

шартлиги.

3. Синфдан ташқари ишларни бир мақсадга қаратилганлиги ва доимийлиги.

Ўқувчиларнинг қизиқишини уйқотишда синфдан ташқари ишларни ўтказиш

жойи, вақти каби факторлар ҳам муҳим рол ўйнайди.

Уйга вазифа тариқасида Ўзбек тили фани ойлигида ўтказилиши жоиз бўлган

бир тадбир учун ссенарий ѐзиб келиш

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. Ишмухамедов Р.Ж., Юлдашев М. Таълим ва тарбияда инновацион

педагогик технологиялар.– Т.: Ниҳол, 2013, 2016.

2. Иноятов У.И., Муслимов Н.А., ва бошқ. Педагогика: 1000 та саволга

1000 та жавоб. 2012 й. Тошкент, ―Илм-Зиѐ‖ нашриѐти. 12 б.т.

3. Каримов Б. Адабиѐтшунослик методологияси (ўқув қўлланма) –Т.:

Муҳаррир, 2011.

4. Маҳмудов Н. Тилнинг мукаммал тадқиқи йўлларини излаб...// Ўзбек

тили ва адабиѐти, 2012. – 5-сон, 3-16-бетлар.

5. Муслимов Н., ва бошқалар. Касб таълими ўқитувчиларининг касбий

компетентлигини шакллантириш технологияси. 2013 й. Тошкент, «Фан ва

технологиялар».

6. Расулов А. Мустақиллик даври адабиѐтининг назарий-методологик

асослари. – Т.: Маънавият, 2012.

7. Уразова М.Б., Эшпулатов Ш.Н. Бўлажак ўқитувчининг лойиҳалаш

фаолияти. // Методик қўлланма. – Т.: ТДПУ Ризографи, 2014 йил.

8. Бобожонов Ш., Исломов И. "Ўзбек тилининг сўзларнинг даражаланиш

ўқув луғати. Мактаб ўқувчилари учун." Т. Янги аср авлоди. 2007. 70 б.

9. Шукуров О., Бойматова Б. "Ўзбек тилининг маънодош сўзлар ўқув

луғати". Т. Янги аср авлоди. 2007. 58

196

197

КЎЧМА МАШҒУЛОТ

МАВЗУ. ЎЗБЕК ТИЛИ ДАРСЛАРИНИ КУЗАТИШ ВА ТАҲЛИЛ

ЭТИШ МЕТОДИКАСИ. (4 соат)

Амалий машғулотдан кўзланган мақсад:

Давлат (ўзбек) тили дарсларини кузатиш ва таҳлил қилиш

кўникмаларини ривожлантиришга ажратилган кўчма машғулот ҳажми 8

соатга мўлжалланган бўлиб, қуйидагича тақсимланади:

Биринчи кўчма машғулот 4 соатга мўлжалланган бўлиб, у умумий ўрта

таълим муассасасида илғор педагогик тажрибасига эга Давлат (ўзбек) тили

фан ўқитувчисининг очиқ дарсини кузатиб, уни таҳлил қилишади.

Тингловчилар дарсни таҳлил қилиш орқали уларга методик ѐрдам

кўрсатиш ҳам кўзда тутилади. Шунингдек, ўқитувчининг илғор педагогик

тажрибасини ўрганиш ва тарғиб қилиш учун семинар-тренинг ташкил

этилади. Тингловчилар иловага мовофиқ ―Дарсни таҳлил қилиш ва

сифатини баҳолаш” варақасини тўлдирадилар ва унда ўз фикр ва

мулоҳазаларини баѐн қиладилар.

Изоҳ: Таҳлилдан сўнг “Дарсни таҳлил қилиш ва сифатини баҳолаш”

варақаси таълим муассасаси томонидан тасдиқланиши таъминланади.

ДАРСНИНГ КОМПЛЕКС ТАҲЛИЛИ

Педагогик таҳлил – ўқитувчи ва талаба фаолиятининг хилма-

хиллиги

Психологик таҳлил–аудитория ва жамоада психологик муҳит

яратилиши

Ижтимоий таҳлил–муносабат ўрнатилиши, якка ѐки гуруҳларда

иш олиб борилиши

Технологик таҳлил–технологияларни тўғри танланганлиги,

мақсадга мувофиқлиги, қўлланиши

Профессионал таҳлил–ўқитувчининг касбий маҳорати ва касбига

бўлган муносабати

Методик таҳлил– дидактик таҳлил, ўқув жараѐнини ташкил

этилии, конструксияси

198

РАҲБАР ВА ҲАМКАСБЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ:

дарс таҳлилига киргунгача

дарс таҳлилига кириш вақтида

дарсни кузатиш вақтида

дарс тугагандан сўнг

ДАРСДАН КЕЙИНГИ ТАҲЛИЛ

• аввал дарс ўтказган ўқитувчини эшитиш;

• мақсаддан келиб чиқиб таҳлил қилиш;

• камчиликларни таклиф ва тавсия сифатида билдириш, шахсга

тегмаслик;

• ўқитувчини обрўсини кўтариш, унда кейинчалик янада самарали

меҳнат қилишига имконият ва хоҳиш уйғотиш.

ТАШКИЛИЙ ИШЛАР ТАҲЛИЛИ.

Машғулот ўтказиладиган хонанинг дарсга тайѐрлиги,

ўқувчиларнинг кайфияти ва соғлиги, ўқув хонаси ва столининг

тозалиги, бўр ва намланган латтанинг борлиги, флипчарт ѐки оқ

досканинг ҳамда маркерлар, скочларнинг борлиги, айрим сабабларга

кўра дарсда қатнашмаѐтган ўқувчиларнинг исми ва шарифлари ѐзилган

варақчанинг ўқитувчи столига қўйилишига, шунингдек ўқитувчининг

дарсга ҳозирлигига ва унинг ташқи қиѐфасига ҳам эътибор берилади.

Ўтган мавзуни такрорлаш.

Ўтган дарсни такрорлаш имконияти бўлдими, агар такрорлаш

ўтказилган бўлса у дарснинг қайси этапида амалга оширилди ва

қанчалик муваффақиятга эга бўлди. Ўқитувчи ўтган дарсни такрорлаш,

сўраш ва мустаҳкамлаш учун қандай ахборот ва педагогик

технологиялардан фойдаланди.

Ўқув машғулотининг мазмуни

Дарсда ўқув материалини илмий, аҳлоқий ва амалитй жиҳатдан

тўғри ѐритилиши, унинг тарбиявий йўналиши (машғулот мақсади,

мазмуни, шакл ва методлари, унинг ташкил этилиши қанчалик керакли

даражада тарбиявий йўналишга қаратилганлиги)

Назария ва амалиѐтнинг боғлиқлиги

Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг билимларини замонавий ишлаб-

чиқариш, табиат қонуниятлари, атроф-муҳит ходисалари, кундалик

ҳаѐт масалалари билан боғлай олишлари, қанчалик амалиѐтда ўз

билимларини ўқув амалиѐтида қўллай олишлари, тадқиқот ва тажриба

ўтказа олишлари, бирон бир приборни қура олишлари ва ишлата

билишлари ва ҳ.к

199

Дарснинг услубий томони

Дарс мавзуси бўйича ўқув материалини ѐритишда, ўқувчиларнинг

билим, кўникма, малакаларини синашда, уларнинг ижодий, тадқиқот ва

қисман-изланиш ишларини текширишда педагогик ва ахборот

технологияларини тўғри танланганлиги ва уларни дарс жараѐнида

самарали қўлланиши. Дарс структурасини услубий жиҳатдан тўғри

ташкил этилганлиги

Дарснинг психологик томони

Ўқувчиларнинг диққати, уларда илмий тасаввур, қобилият,

мантиқий, ижодий, танқидий фикрлашнинг ривожланиши.

Ўқувчиларнинг нутқи устида ишлаш. Дарсдаги писхологик муҳит ва

унинг дарс жараѐнига таъсири, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг муносабати,

бир-бирини тушунишлари.

Ўқувчиларнинг билим, кўникма, малакаларининг сифат

даражаси Жавобларнинг тўлиқлиги, ѐзма ва амалий ишларнинг

натижаси. Ўқувчиларни китоб билан, лаборатория асбоблари билан

ишлаш, конспект ѐзиш, сўзга чиқиш, фикр билдириш, ахборот бериш

кўникмалари. Ўқувчиларни оғзаки сўров вақтидаги фаолликлари.

Ўқувчиларнинг жавоблари ва меҳнатини тўғри баҳоланиши, гуруҳ

баҳоси, ўз-ўзини баҳолашни тўғри ташкил этилиши

• Дарснинг якуни

• Ўқитувчининг дарсни якунлашда фикрларни умумлаштира

олиши, уйга вазифаларни аниқ ва тушунарли қилиб этказиб бериши,

кейинги дарс ҳақидаги маълумотни бериши, дарсни илиқлик,

самимийлик билан якунлаши.

Қуйидагиларни танқид

қилинг

Қуйидагиларни танқид қилманг

хулқ

реал кузатувлар

ғоя билан

ўртоқлашаѐтганда

ҳозир содир

бўлаѐтганларни

чегараланган (аниқ)

шахсларни

ҳаракатларнинг аҳамияти ҳақидаги

тахминларни

маслаҳат бера туриб

анча илгари бўлиб ўтганларни

барча нотўғри бажарилган ишларни

санаб, кишини чарчатманг

200

масалаларни

ДАРСНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ВА СИФАТИНИ БАҲОЛАШ ВАРАҚАСИ

Кун: _______ Синф _____________ Ўқитувчи Ф.И.О: _______________________

Фан: ____________________Мавзу: __________________________________________

Дарсда қатнашаѐтган ўқувчилар сони: _______ Мавзуга ажратилган соат: ______

Дарсни баҳолаш мезонлари

Танлаган баҳонгизни думалоқча билан белгиланг

Баҳолаш меъзонлари

―1‖ энг паст баҳо, ―5‖ энг юқори

баҳо

«1» «2» «3» «4» «5»

I. Ўқитувчининг дарсга тайѐргарлиги

1. Дарс режаси, дарс тақдимоти, дарс ишланмаси,

кўргазмали қуроллар, тарқатма материаллар ва

ҳ.к.ларни олдиндан ҳозирлаб қўйилганлиги

1

2

3

4

5

2. Дарсга оид кўргазмали қуроллар, жиҳозлар ва

асбоблардан ўрнида фойдаланганлиги

1 2 3 4 5

II. Дарс мазмуни

3. Дарс мақсадининг тўғри белгиланганлиги 1 2 3 4 5

4. Мавзунинг бошқа фанлар билан боғланганлиги 1 2 3 4 5

5. Дарс мавзусини мустаҳкамлаш учун берилган

топшириқларнинг тўғри танланганлиги

1 2 3 4 5

6. Ўқитувчининг ўз фанини қанчалик мукаммал

билиши

1 2 3 4 5

III. Дарснинг услубий жиҳатлари

7. Ўқитишнинг турли усулларидан тўғри ва ўрнида

фойдаланганлиги

1 2 3 4 5

8. Дарснинг интерфаоллик даражаси (ўқувчиларни

фаоллаштирадиган гуруҳларда ѐки мустақил

ишлашига шароитнинг қанчалик яратилганлиги)

1 2 3 4 5

9. Дарс вақтининг тўғри тақсимланганлиги 1 2 3 4 5

10. Ўқувчиларнинг дарсдаги гуруҳий ѐки мустақил

ишининг тўғри ташкил қилинганлиги

1 2 3 4 5

11 Ўқув материалларининг табақалаштирилганлик

даражаси (яхши ва қийин ўзлаштирадиган

201

ўқувчиларга муносабат)

I V. Ўқитувчининг педагогик маҳорати

12. Ўқитувчининг дарс мавзусини равон тилда

тушунтира олиши

1 2 3 4 5

13. Ўқитувчининг дарсда ўзини дадил тута олиши 1 2 3 4 5

14. Мотивация (ўқувчиларни таълим олишга ундаш) ва

уни рағбатлантириб бориши

1 2 3 4 5

15. Дарс давомида ижодий, таълимий муҳитни ярата

олганлиги

1 2 3 4 5

16. Ўқувчиларнинг фаоллиги 1 2 3 4 5

V. Дарсда дарслик ва бошқа қўшимча ўқув материалларидан фойдаланиш

17. Дарсда дарсликдан самарали фойдаланиш даражаси 1 2 3 4 5

18. Қўшимча ўқув материалларидан фойдаланиш

даражаси

1 2 3 4 5

V I. Дарсда АКТ ва таълимнинг бошқа воситаларидан фойдаланиш

19. Ўқитувчининг проектор, мулғтимедия ва бошқа

техник воситалардан фойдалана олиш даражаси

1 2 3 4 5

20. Ўқитувчининг тайѐрлаган тақдимот сифати ѐки

ўқув доскасидан самарали фойдалана олиши.

1 2 3 4 5

21. Тақдимот сифати ѐки мавзу асосий моментларининг

доскага ѐзиб борилиши

1 2 3 4 5

VII. Синф хонасида яратилган таълимий муҳит ва муносабатлар

22. Ўқитувчининг ўқувчиларга нисбатан муносабати:

хушмуамалалиги, тил топа олиши

1 2 3 4 5

23. Ўқувчиларнинг бир-бирларига нисбатан

муносабати: ўзаро ѐрдам, ҳурмат, ҳамжиҳатлик

1 2 3 4 5

24. Ўқувчиларнинг ўқитувчига нисбатан муносабати:

ҳурмат, интизом, эшитиш

1 2 3 4 5

VIII. Баҳолаш ва дарсга якун ясаш

25. Ўқувчиларнинг дарс давомида билим ва

кўникмаларининг баҳолаб борилиши

1 2 3 4 5

26. Баҳолаш топшириқларининг дарс мақсадидан

келиб-чиқиб тузилганлиги

1 2 3 4 5

27. Дарс охирида дарсга якун қилиниши 1 2 3 4 5

Дарс ҳақида махсус фикрлар:

_______________________________________________________________________________

_______________________________________________________________________________

___________________________________________________________________

БАҲОЛОВЧИ: Имзо ____________ Ф.И.Ш _________________________________

Сана:

Эслатма: Дарсга берилган баҳо қўйилган баҳоларнинг ўртачасидан иборат бўлади. Уни

ҳисоблаш учун ҳар бир бандлар бўйича қўйилган балларнинг ҳаммаси қўшилиб, бандлар

сони (27) га бўлинади:

Ўртача баҳо =

Barcha bandlar bo’yicha qo’yilgan ballar yig’indisi

Barcha bandlar soni (27)

202

Баҳолаш диапазонлари: 2,5 гача - ―қониқарсиз‖

2,5 дан 3 гача - ―қониқарли‖

3 дан 4 гача - ―яхши‖

4 дан 5 гача - ―аъло‖

Кўчма машғулот. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси

Алишер Навоий номидаги давлат Адабиѐт музейи фаолияти билан

танишиш

Режа:

1. Музей тарихи, фонди ва экспозицияси ҳақида умумий маълумот.

2. Музей фаолиятини такомиллаштириш юзасидан амалга

оширилаѐтган ишлар.

3. Музей ходимлари билан давра суҳбати.

1. Музей тарихи, фонди ва экспозицияси ҳақида умумий маълумот

Ўзбекистон ФА Алишер Навоий номидаги давлат Адабиѐт музейи

дастлаб 1940 йил Алишер Навоий таваллудининг 500 йиллиги муносабати

билан Республика кўргазмаси тариқасида ташкил топган. Музей фонди йиллар

давомида бойиб борди ва 1967 йилда Алишер Навоий номи берилди.

Музей биноси меъморий жиҳатдан ўзига хос бўлиб, услуб жиҳатдан

бевосита классик шакл ва қисмлардан фойдаланилган (1933–36 йилларда

қурилган).

Музейда 30000 дан ортиқ экспонат, ашѐ ва ҳужжатлар бор.

Ўтган асрнинг 70-йилларида халқ орасига кўплаб экспедициялар

уюштирилиб, 2 мингдан ортиқ қўлѐзма жамланган. Париж миллий

кутубхонаси, Истанбул Тўпқопи саройи кутубхонаси, Оксфорддаги Бодли

кутубхонаси ва Ҳиндистондаги фондларда сақланаѐтган қўлѐзмаларнинг

микрофильмлари, китобат санъати ва Шарқ миниатюралари ноѐб

намуналарининг рангли слайдлари олиб келинди.

Музей ЮНЕСКОнинг темурийлар даври санъатини ўрганишга

бағишланган халқаро илмий симпозиуми олдидан Ҳамид Сулаймон

ташаббуси билан «Бобурнома расмлари» альбомини хорижда нашр этди. Бу

альбом 1971 йил Лейпциг шаҳрида ўтказилган халқаро кўргазманинг

совринига сазовор бўлди.

Адабиѐт музейида ХХ аср ўзбек адабиѐти намояндаларининг шахсий

архивлари ўрин олган бўлиб, улар асосида илмий тавсифлаш ишлари олиб

борилади. «Адабиѐт кўзгуси» илмий тўплами мунтазам нашр этилади. Музей 2

йўналиш («Миллий адабиѐт тарихи» ва «Адабий манбашунослик ва

матншунослик» ихтисосликлари) бўйича ўз аспирантурасига эга (1992

йилдан).

203

Музейда экспозиция, қўлѐзмалар, ўзбек адибларининг архивини

тавсифлаш бўлимлари фаолият юритади.

Экспозиция бўлими музей биносининг уч қаватида жойлашган. Унда

адабий меросимизнинг, шунингдек, Марказий Осиѐ маданияти ва санъатининг

ноѐб дурдоналари намуналари – китоб, миниатюра, хаттотлик, наққошлик,

мусиқа ва меъморчилик асарлари қўйилган. Бўлимда 30 дан зиѐд экспозиция

заллари бўлиб, улар қуйидаги даврларга кўра ажратилган: «Темурийлар даври

ўзбек маданияти ва адабиѐти тарихи»; «Алишер Навоий ҳаѐти ва ижоди»;

«Бобур ва бобурийлар даври ўзбек адабиѐти тарихи»; «17–19-асрлар ўзбек

адабиѐти тарихи»; «20-аср ўзбек адабиѐти тарихи». «Қардош халқлар

адабиѐти», «Ўзбек халқ оғзаки ижоди» хоналари. Корейс адиби Чо Мин Хи ва

профессор Ҳ.Сулаймон мемориал хонаси ҳам ушбу бўлим таркибидадир.

Ўзбек адибларининг архивини тавсифлаш бўлимида миллий уйғониш

даврининг етук сиймолари – Беҳбудий, Фитрат, Сўфизода, Ҳазиний, Ҳамза,

Чўлпон ва бошқалар ҳаѐти ва ижоди ҳақида маълумот берувчи материаллар

(картина, турли иншоотлар макети, китоб, қўлѐзма нусхалари, дастхатлар ва

бошқалар) бор. Кейинги залларда эса Абдулла Қодирий, Айний, Fафур Fулом,

Ойбек, Шайхзода ва б. улкан адабиѐт намояндалари ҳақида кўргазма

материаллари жойлашган.

Музей қўлѐзмалар фондида умумий сони 1000 дан ортиқ қўлѐзмалар,

2000 га яқин босма китоблар сақланади. Бу, асосан, ўзбек мумтоз адабиѐти

намуналаридан иборат (Маҳмуд Замаҳшарийнинг «Муқаддамат ул-адаб»

асарининг дунѐда ягона тўрт тилли қўлѐзмаси, Бобурнинг «Мубаййин» асари,

Абдураҳмон Жомийнинг «Куллиѐти» ва б.). 2001 йил музей қўлѐзмалар фонди

яна бир ноѐб манба билан бойиди. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов

томонидан Алишер Навоийнинг «Хазойин ул-маоний» асарининг 17-асрда

кўчирилган нодир нусхаси музейга ҳадя этилди.

Музей олимлари томонидан ўзбек, рус ва инглиз тилларида қўлѐзмалар

каталоги тузилган, ўнлаб монография, рисолалар нашр этилган.

Музей олимлари Япония, Жанубий Корея, Эрон, Туркияда ўтказилган

илмий анжуманларда маърузалар ва кўргазмалари билан қатнашади.

Хорижлик ҳамкасблари билан анъанавий равишда илмий-амалий анжуманлар

ташкил этади. Музей илмий ҳамкорликнинг турли соҳаларида муносиб

иштирок этиб келиш билан бирга, истиқлолдан сўнг 30 дан ортиқ турли

халқаро ва республика миқѐсидаги анжуман ва тадбирларда қатнашди. Музей

Халқаро музейлар кенгаши (ИКОМ) аъзосидир.

204

205

КЕЙСЛАР БАНКИ

Кейс-стади ҳақида умумий тушунча

Кейс-стади: тарихий маълумот У илк марта Гарвард университетининг ҳуқуқ мактабида 1870 йилда

қўлланилган эди.

1920 йилда Гарвард бизнес-мактаби (HBS) ўқитувчилари юристларнинг

ўқитиш тажрибасига таяниб, иқтисодий амалиѐтдаги аниқ вазиятларни таҳлил

этиш ва муҳокама қилишни таълимнинг асосий усули этиб танлашганидан

кейин мазкур ўқитиш услуби кэнг татбиқ этила бошлади.

КЕЙС-СТАДИ ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ

ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ ВА РЕЖАЛАШТИРИШ ҚОИДАЛАРИ

206

Кейс-стади типологияси

Типологик

белгилари

Кейс-стади тури

Асосий манбалари 1. Даладаги 2. Кабинетдаги

Сюжет

мавжудлиги

1. Сюжетли 2. Сюжециз

Ҳажми 1. Қисқа (лўнда) 2. Ўртача миқдордаги 3. Катта (узун)

Ўқув

топшириғини

тақдим этиш

усули

1. Саволли 2. Кейс-стади топшириқ

Дидактик

мақсадлари

1. Муаммо, ечим ѐки концепцияни изоҳлаш.

2. Тренингли, ўқув мавзуи/предмети бўйича

малака ва кўникмалар орттиришга

мўлжалланган.

3. Таҳлил ва баҳолашга ўргатувчи.

4. Муаммони ажратиш ва ечиш,

бошқарувчилик қарорлари қабул қилишга

ўргатувчи.

5. Вазият субъекти ривожининг янги

стратегиялари ва йўллари, янгича баҳолаш

услублари ва шу кабиларни ишлаб чиқишга

рағбатлантирувчи.

Расмийлаш-тириш

усули

1. Босма 2. Электрон

3. Видео-Кейс-стади 4. Аудио-Кейс-стади

5. Мультимедиа-Кейс-стади

Ўқув машғулотнинг ўқитиш технологиясини танлаш

Ўқув машғулотнинг ўқитиш технологиясини танлашни 2 асосий

далил белгилайди: 1. Кейс-стадининг ҳажми (қисқа, ўртача миқдордаги, катта)

2. Ўқув топшириғини тақдим этиш усули: - саволли ( саволлар кейс-стадидан кейин келтирилади)

207

- топшириқли (топшириқ кейс-стадига кириш қисмининг оҳирида

келтирилади)

КЕЙС-СТАДИ ЎҚИТИШГА АСОСЛАНГАН ЎҚУВ

МАШҒУЛОТИНИНГ ТЕХНОЛОГИК ЧИЗМАСИ

1-вариант (саволли кейс-стади) Кейс-стади билан ишлашга 1 та ўқув машғулоти ажратилган. Кейс-

стади кичик ѐки ўртача ўлчамли

Кейс-стадига кириш

Кейс-стадини жамоавий тарзда ечиш (мунозара – унинг тузилиши

кейс оҳирида келтирилган саволлар билан белгиланади, - муаммоли

вазиятни таҳлил қилиш ва ҳал этиш, бундай амалий вазиятдаги

фаолият бўйича тавсияларни ишлаб чиқишга қаратилган)

Ўқувчиларнинг ўқув ютуқларини баҳолаш

Ўқитувчи резюмеси

Кейс-стади билан якка тартибда ишлашни ташкил қилиш (Ўқув

топшириғини тарқатиш, йўриқнома бериш).

Кейс-стади билан таништириш

Билимларни фаоллаштириш (блиц-сўров, ўйланг-жуфтликка

бўлининг-фикр алмашинг, аукцион)

208

2-вариант (саволли кейс-стади) Кейс-стади билан ишлашга 1 та ўқув машғулоти ажратилган.

Кейс-стади ўлчами унчалик катта эмас

Кейс-стадига кириш

«Ақлий ҳужум» методи ѐки гуруҳли ишни ташкил қилиш ѐрдамида

ғоялар генерацияси амалга оширилади.

Гуруҳ иши натижаларини тақдимотга тайѐрлаш.

Тақдимот

Ўқувчиларнинг ўқув ютуқларини баҳолаш

Ўқитувчи резюмеси

Кейс-стади билан якка тартибда ишлашни ташкил қилиш (Ўқув

топшириғини тарқатиш, йўриқнома бериш)

Кейс-стади билан таништириш

Билимларни фаоллаштириш (блиц-сўров, ўйланг-жуфтликка бўлининг-

фикр алмашинг, аукцион)

209

3-вариант (кейс-стади топшириқ) Кейс-стади билан ишлашга 1 та ўқув машғулоти ажратилган. Кейс-стади

ўртача ўлчамли

Кейс-стадига кириш

Тақдимот

Ўқувчиларнинг ўқув ютуқларини баҳолаш

Ўқитувчи резюмеси

Кейсни кичик гуруҳларда ечиш (ўқув топшириқни бажариш, гуруҳ

иши натижаларини тақдимотга тайѐрлаш)

Кейс-стади билан таништириш

Билимларни фаоллаштириш (блиц-сўров, ўйланг-жуфтликка

бўлининг-фикр алмашинг, аукцион)

Гуруҳ ишини ўзаро баҳолаш

Муаммоли вазиятни тақдим этилган ечим вариантларини

жамоавий тарзда мухокама қилиш

210

“Маънавий таҳдидлар ва уларга қарши ғоявий курашиш”

мавзусидаги кейс-стади устидан ишлаш бўйича моделли амалий ўқув

машғулоти

ТОПШИРИҚЛИ КЕЙС-СТАДИНИ ЕЧИШ

КЕЙС-СТАДИДАГИ АСОСИЙ МУАММО маънавий баркамол авлодни

тарбиялашдаги зиддиятлар ва уларнинг ечимидир.

ТОПШИРИҚ. Ушбу вазиятни тахлил қилиб, муаммони олдини олиш ва

уни ҳал қилиш йўлларини ишлаб чиқинг.

ЎҚУВЧИЛАРГА УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР

Кейс-стадини ечиш бўйича индивидуал иш йўриқномаси 1. Аввало, Кейс-стади билан танишинг. Кейс-стадини 2-марта ўқинг.

Ўқиганингизда қуйидаги белгиларни ҳошияга қуйинг:

2. ―Д‖-муаммони тасдиқловчи далиллар;

3. ―С‖-муаммонинг келиб чиқиш сабаби;

4. ―Е У‖- муаллиф томонидан тавсия этилган муаммони ечиш усуллари.

5. Муаммони тасдиқловчи далилларни кўрсатинг.

6. Маънавиятимизни издан чиқаришга қаратилган тахдидларни

мақоладан ажратиб олинг. Уларни санаб беринг.

7. Вазиятдаги бепарволик, лоқайдлик туфайли вужудга келган салбий

иллатларни ажратиб олинг ва муаммонинг келиб чиқиш сабабларини

кўрсатинг.

8. Мақоладан муаммони олдини олдиш йўлларини кўрсатиб беринг.

9. Халқимизга хос бўлган қандай инсоний фазилатларни муаммони

ечишда қўллаш мумкин.

10. Маънавий баркамол, комил инсонни тарбиялаш зарурати ошиб

бориши сабабларини, унинг миллат, мамлакат ва умуминсоният олдида турган

улкан вазифалар билан боғлиқ эканлигини кўрсатиб беринг.

ЎҚУВЧИЛАРГА УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР

Гуруҳларда кейс-стадини ечиш бўйича йўриқнома 11. Гуруҳ сардорини танланг.

12. Кейс-стадини индивидуал ечимлари билан танишиб чиқинг ва уларни

муҳокама қилинг.

13. Кейс-стадининг гуруҳли ечим вариантини ишлаб чиқинг.

14. Ватман қоғозларда муаммони таҳлил қилиш ва ечиш жадвалини

чизинг.

15. Ишни якунлаб, тақдимотга тайѐрланг.

211

Муаммони таҳлил қилиш ва ечиш жадвали

Муаммони

тасдиқловчи

далиллари

Муаммони келиб

чиқиш сабаблари Муаллиф

томонидан

таклиф

қилинган ечим

Гуруҳ

ечими

Саволли кейс-стадини ечиш

Саволлар:

1. Сизнинг фикрингизча ушбу мақолада муаллиф қандай муаммони

кўтариб чиққан?

2. Мақолада муаммони тасдиқловчи қандай далиллар мавжуд?

3. Вазиятдаги бепарволик, лоқайдлик туфайли вужудга келган салбий

иллатларни ажратиб олинг ҳамда ушбу муаммонинг келиб чиқиш сабаби

нимада деб уйлайсиз?

4. Муаллиф ўз мақоласида тавсия этган муаммони ечиш усулларини қандай

баѐн этган?

5. Сизнинг фикрингизча ушбу муаммони қандай ечиш мумкин?

Кейс-стадини ечиш бўйича индивидуал иш йўриқномаси 1. Аввало, Кейс-стади билан танишинг.

2. Биринчи саволга жавоб беринг (Ёрдам: Кейс-стади мавзусига эътибор

беринг).

3. Кейс-стадини 2- марта ўқинг. Ўқиганингизда қуйидаги белгиларни

ҳошияга қуйинг:

―Д‖-муаммони тасдиқловчи далиллар;

―С‖-муаммонинг келиб чиқиш сабаби;

―Е У‖- муаллиф томонидан тавсия этилган муаммони ечиш усуллари.

4. Мазкур белгилар сизга 2, 3 ва 4 саволларга жавоб беришга ѐрдам

беради.

5. Яхшилаб ўйланг ва 5- саволга жавоб беринг.

Диққат! Барча саволларга ѐзма равишда жавоб беринг.

Диққат!

Ушбу моделли амалий машғулот ҳар бир тингловчига топшириқли ва

саволли кейс-стади билан ишлаш жараѐнини ўқувчилар билан қандай ташкил

қилиш мумкинлигини намоѐн этади.

212

Ўқув топшириқни бажариш бўйича йўриқнома

1. Кейс-стадининг ўқув курси тузилмасидаги ўрнини белгиланг (ўқув

фани, мавзуси).

2. Кейс-стадининг мақсади ва кўтилаѐтган ўқув натижаларини белгиланг.

3. Кейс-стадининг муаммоли вазияти ўз ичига олувчи матн танланг

(журнал, интернет материаллари ва бошқ.) ѐки ўзингиз муаммоли

вазиятни моделлаштиринг.

4. Ҳал қилинг кейс-стади саволли бўладими ѐки топшириқлими.

5. Агар саволли кейс-стади бўлса саволлар тузинг ва саволларни

вазиятни оҳирига жойлаштиринг, агар топшириқли бўлса – муаммони

ва топшириқни ифодаланг.

“Нима сабабдан биз адабий тил меъёрларига амал

қилмасдан гапирамиз?”

МАВЗУСИДАГИ КЕЙС-СТАДИ ТЕХНОЛОГИЯСИ

АСОСИДАГИ ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

“Нима сабабдан биз адабий тил меъѐрларига амал қилмасдан

гапирамиз?” мавзуси бўйича кейс-стади

I Педагогик аннотация

Ўқув фани : Давлат (ўзбек) тили

Мавзу:Адабий тил меъѐрларига амал қилмаслик сабаблари

Қатнашчилар: 108 гуруҳ тингловчилари

Кейснинг асосий мақсади:

213

Адабий тил меъѐрларига амал қилмаслик сабаблари ва оқибатларини,

бунга таъсир этувчи омилларни таҳлил қилиш ва сабабларни аниқлаш ҳамда

уни олдини олиш чора-тадбириларни ишлаб чиқиш.

Ўқув фаолиятидан кутиладиган натижалар: адабий тил меъѐрларини

кўрсатиб беради, нутқ маданиятини билмаслик сабабларини аниқлайди; тил

элементларини ишлатилишида адабий тил меъѐрларига амал қилмаслик

нутқнинг тоза бўлишига тўсқинлик қилишини асослайди; муаммоли

вазифаларни ечишда назарий билимларини қўллайди; муаммони аниқлаб, уни

ҳал қилишда ечим топади.

Ушбу кейсни муваффақиятли амалга ошириш учун олдиндан

ўқувчилар қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўлмоқлари зарур: тингловчи билиши керак:

Адабий тил меъѐрлари, нутқ маданиятини олдига қўйиладиган

талабларни, мантиқийлик, тўғрилик, нотиқлик санъати, тасирчанлик,

жозибадорлик, образлилик, нутқнинг тозалиги, саводхонлик, орфоепия,

нутқий машқ.

Тингловчи амалга ошириши керак: мавзуни мустақил ўрганади;

муаммонинг моҳиятини аниқлаштиради; ғояларни илгари суради;

маълумотларни танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқиб, мустақил қарор қабул

қилишни ўрганади; ўзнуқтаиназаригаегабўлиб, мантиқийхулосачиқаради; ўқув

маълумотлар билан мустақил ишлайди; маълумотларни таққослайди, таҳлил

қилади ва умумлаштиради.

Тингловчи эга бўлмоғи керак: коммуникатив кўникмаларга; тақдимот

кўникмаларига; ҳамкорликдаги ишлар кўникмаларига; муаммоли ҳолатлар

таҳлил қилиш кўникмаларига.

Манбалардан фойдаланиш учун тавсия этиладиган адабиѐтлар

рўйхати: 1. Қўнғуров .Р, Каримов С. Ўзбек тили стилистикаси ва нутқ маданияти.

Самарқанд, 1994й.

2. Қиличев э. ҚиличевБ. Нутқ маданияти ва услубият асослари. Бухоро,

2010й.

Технологик хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда кейснинг

тавсифномаси: Ушбу кейснинг асосий манбаи кабинетли, лавҳасиз бўлиб, вазият даврий

кетма-кетликда ўтмишдан бугунги кун тартибида баѐн этилган. Кейснинг

асосий объекти шахсга юналтирилгандир. Бу ташкилий институционал кейс

бўлиб, маълумотлар вазиятлар ва саволлар асосида тузилган. Ҳажми ўртача,

тизимлаштирилган бўлиб, назарий машғулотга мўлжаллланган ўқув мавзу

бўйича билим ва кўникма ҳосил қилишга қаратилган. Дидактик мақсадларга

кўра кейс муаммоларни тақдим қилишга, уларни ҳал этишга, таҳлил қилиш ва

баҳолашга қаратилган.

214

Ушбу кейсдан нутқ маданияти ва давлат тилида иш юритиш фанидан

―Нутқий фаолият‖мавзусида ҳам ишлатиш мумкин.

Кейсдан кўзланган мақсад ва тегишлича ташкилий-методик таъминоти

ўзгарганида қўлланилиши мумкин бўлган ўқув предметлар рўйхати: нутқ

маданияти, эстетика.

II Кейс-стади:

“Адабий тил меъѐрларига амал қилмаслик сабаблари ва

оқибатлари”

Кириш.

Ўтмиш шарқ нотиқлигининг кўзга кўринган намоѐндалари жуда кўп

бўлган. Улардан бир қисми воизликдан ташқари, воизлик ҳақида ѐзган

асарлари билан ҳам машҳур бўлганлар. Чунончи, ―Абвобул жинон‖

рисоласининг муаллифи Воиз Муҳаммад Вафил, ―Зилолу мақол‖нинг

муаллифи Воиз Қазвиний, ―Ахсанул аҳодис‖нинг муаллифи Воиз Ширвоний,

―Ҳидоятул таквил‖нинг муаллифи Муҳаммад Бобир Бинни Муҳаммад Воиз,

―Анисуд воизин‖нинг муаллифи Мулла Калон Воиз Самарқандий, ―Мифтахун

нажжох‖нинг муаллифи Қози Ўший ва бошқалар шулар жумласидандир.

Шунингдек, ўтмишнинг Бахоуддин Валад, Жалолиддин Румий, Абулфайз

Зуннун, Анас Жунайд, Шиблий, Сиррий, Рузбехон Нисавий, Шерозий, Хўжа

Муайяд Мехнагий, Мавлоно Иршод, Иброхим Балхий, Хотам Асом,

Муҳаммад Бобир, Мавлоно Риѐзий, Ҳусайн Воиз Кошифий, Муин Воиз каби

ўнлаб нотиқларнинг номини тилга олиш мақсадга мувофиқдир. Маълумки,

маданий мерос, яъни ўтмиш дарвлар маданияти кейинги авлодлар

маданиятига асос бўлиб, уни ривожлантирадиган қисми ҳисобланади.

Ҳозирги ўзбек адабий тили ривожланган ижтимоий мавқейи юксалган,

сайқал топган фонетик ва лексик-грамматик жиҳатдан меъѐрлашган миллий

тилдир. Эътироф этиш керакки, ўзбек тилидаги кўп шевалийлик шароитида

лексик меъѐрларни белгилашнинг ўзига хос қийинчиликлари ҳам бор. Ҳар бир

шева вакилларида маълум тушунчани ифодалайдиган сўзнинг табиий равишда

ўз шевасидаги вариантидан фойдаланишга монейлик сезилади. Ижтимоий

муҳитнинг тилдан фойдаланиш жараѐнига таъсир кўрсатиши табиий бир

ҳолдир. Кишилар ўз нутқларида билиб билмай ѐки эътиборсизлик оқибатида

бошқа тил элементларидан ҳам фойдаланадилар. Бошқа миллат вакиллари

билан биргаликда яшаш, меҳнат қилиш, таълим олиш хуллас муомала

жараѐнида шундай ҳоллар юз беради.

Бошқа тиллардан сўз ўзлаштириш нутқда заруриятга кўра улардан

фойдаланиш салбий ҳодиса эмас. Бироқ бу сўз ўз тилимизда бўлиб туриб ўзга

тилдаги сўзлардан фойдаланиш миллий тилимизни қашшоқланишига олиб

келиши мумкин. Бу эса миллий фожеадир. Ҳозирда кўча кўйда, бозорларда,

215

кишилар гавжум жойларда ѐшларимизни бир-бири билан ҳеч тилга

қарамайдиган аралаш бир тилда сўзлашиши муомала маданиятимизнинг

нақадар пасайиб кетаѐтганлигидан далолат беради. Нутқий маданиятга таъсир

этувчи тилдан ташқаридаги ва тилнинг ичкарисида ҳам бир қанча омиллар

мавжуд.

Хуш, адабий тил меъѐрларига асосланган нутқнинг муваффақиятли

чиқиши қандай жиҳатларга боғлиқ?

Адабий нутқ сўзлаш композисияси (тартиби) қуйидагича: муқаддима

ишнинг моҳиятини баѐн қилиш, режадаги қисмларни ифодалаш, асосий

мазмунни таъкидлаш ва хулоса-якунлаш.

Мавзуга мос матн ва манба танлаш, режага маълумотларни

жойлаштириш, нутқ қурилишини тўғрилаш ва нутқ материалини ўрганиш,

нутқни талаффуз қилиш нотиқлик санъатининг муҳим омиллари ҳисобланади.

Нотиқликни эгаллашда нутққа жиддий тайѐргарлик кўриш, нутқни гўзал баѐн

қилиш, тингловчи қалбига тўғри йўл топиш, ҳар бир сўз тўғри ва асосли

бўлиши, нутқ илмий асосга эга бўлиши ва нутқда қисқалик, аниқликка

эришиш лозим.

Нутқни кучайтирувчи ва таъсирини оширувчи омиллар қайсилар?

Нотиқ адабий тил меъѐрларига амал қилган ҳолда гапиришига яна шуни

киритиш керакки, сўзларда урғу ва грамматик меъѐрга амал қилиш лозим.

Ундан ташқари нутқнинг тўғрилиги аниқлийлиги, мантиқийлиги, тозалиги,

нутқнинг таъсирчанлиги адабий тил қоидаларини ўз ичига олади. Тлимизга

таъсир этувчи омилларни келиб чиқиш сабабларини аниқласак, тил

элементларини ишлатилишида адабий тил меъѐрларига амал қилмасликни ва

нутқнинг тўғри бўлишида асосан икки меъѐрга урғу ва грамматик меъѐрга

амал қилишни билмасликдир.

Саволлар:

Сизнинг фикрингизча ушбу мақолада муаллиф қандай муаммони кўтариб

чиққан?

Мақолада муаммони тасдиқловчи қандай даллиллар мавжуд?

Бизнинг нутқий маданиятимизга таъсир этувчи тилдан ташқаридаги

қандай омиллар мавжуд?

Адабий тил меъѐрларига амал қилиш қоидаларини кўрсатиб ўтинг.

Сизнинг фикрингизча ушбу муаммони қандай ечиш мумкин?

III Амалий вазиятни босқичма – босқич таҳлил қилиш ва ҳал этиш

бўйича ўқувчиларга услубий кўрсатмалар

Кейсни йечиш бўйича индивидуал иш йўриқномаси

216

1. Аввало, кейс-стади билан танишинг. Муаммоли вазият ҳақида тушунча

ҳосил қилиш учун бор бўлган бутун ахборотни диққат билан ўқиб чиқинг.

Ўқиш пайтида вазиятни таҳлил қилишга ҳаракат қилинг.

2.Биринчи саволга жавоб беринг.

3.Маълумотларни яна бир маротаба диққат билан ўқиб чиқинг. Сиз учун

муҳим бўлган сатрларни қуйидаги ҳарфлар ѐрдамида белгиланг:

“Д” ҳарфи – муаммони тасдиқловчи далиллар,

“С” ҳарфи – муаммо сабабларини,

“О.О.Й.” ҳарфлари – муаммони олдини олиш йўллари.

4.Ушбу белгилар 2,3,4 саволларга йечим топишга ѐрдам беради.

5. Яна бир бор саволларга жавоб беришга ҳаракат қилинг.

Гуруҳларда кейсни ечиш бўйича йўриқнома

1.Гуруҳ сардорини танланг.

2. Индивидуал йечилган кейс вазиятлар билан танишиб чиқинг.

3.Ватман қоғозларда қуйидаги жадвални чизинг

“Муаммоли вазият” жадвалини тўлдиринг

Муаммолар Муаммоли

вазиятнинг

келиб чиқиш

сабаблари

Вазиятдан чиқиб

кетиш

ҳаракатлари

1-муаммо. Адабий тил меъѐрларига

амал қилмаслик сабабларини

аниқлаш

2-муаммо. Тлимизга таъсир этувчи

омилларни аниқлаш.

3-муаммо. Нутқ маданияти

сўзлашув одоби ва нутқнинг

мантиқий бўлиши тафаккур

қобилияти билан боғлиқ.

4.Ақлий ҳужум ѐрдамида гуруҳ аъзолари томонидан таклиф этилган

муаммони ечиш усул ва воситаларининг рўйхатини тузинг.

5.Жамоавий тарзда муаммони ечиш ғояларини баҳоланг ва сизнинг

фикрингизча устун бўлганларини танланг. Танланган ғояларни жадвалнинг 4-

устунига ѐзинг.

6.Муҳокама қилинг ва аниқланг ким гуруҳ иши натижаларини тақдим

этади:гуруҳ етакчисими ѐки бутун гуруҳ аъзоларими.

7. Бошқа гуруҳ тақдимотларини қуйида келтирилган баҳолаш мезонлари

ва кўрсаткичлари ѐрдамида баҳоланг.

Бажариш вақти: гуруҳ иши-20 дақиқа, тақдимот-10 дақиқа.

217

IV Ўқитувчи томонидан кейс-стадини ечиш ва таҳлил

қилиш варианти 1. Кейс-стадидаги асосий муаммо

Нутқий маданиятга таъсир этувчи тилдан ташқаридаги омилларни

аниқлаш ва адабий тил меъѐрларига амал қилиш қоидаларини кўрсатиб ўтиш.

2. Муаммоли вазиятни йечиш йўллари. Кейс-стади ва унинг ахборот

таъминоти билан танишамиз. Тилдан ташқаридаги омилларни аниқлаймиз.

Нутқнинг тозалигига салбий таъсир қилувчи сўзларни топамиз. Адабий тил

меъѐрларини амал қилиш қоидаларини аниқлаймиз.

Муаммони тасдиқловчи далиллар

1. Нутқ маданиятини билмаслик

2. Тилда қўполликга йўл қўйиш

3. Нутқ одоби ва нутқий гўзалликга оид маълумотлага эга эмаслик.

4. Тлимизга таъсир этувчи омилларни келиб чиқиш сабабларини билмаслик.

5. Тил элементларини ишлатилишида адабий тил меъѐрларига амал

қилмаслик.

6. Нутқнинг тўғри бўлишида асосан икки меъѐрга урғу ва грамматик меъѐрга

амал қилишни билмаслик.

7. Ўзбек тилидаги кўп шевалик шароитида лексик меъѐрни белгилашнинг

ўзига хослигини билмаслик.

8. Адибларимизнинг тилга болъган муносабатлари ва адабий тил

ривожланишига қўшган ҳиссаларини билмаслик.

3.Муаммоли вазиятнинг таҳлили.

Муаммоли вазиятни таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. Мазкур ҳолатда

қабул қилиниши мумкин бўлган муаммонинг барча йечимларини топамиз.

Варваризм сифатида қараладиган сўзлар ўзбек тили учун меъѐр эмас,

аммо биз уларни ижтимоий муҳит таъсиридан бўлса керак албатта,

фарқига бормасдан ишлатаверамиз, нутқимизни назорат қилмаймиз шу тарзда

лексик меъѐр нутқ ҳам бузилади.

Шунинг учун ҳам тилда варваризмларнинг ишлатилишини ижобий

ходиса сифатида эмас, балки меъѐрнинг бузилиши деб қараш ва уларни нутқда

қўлламаслик лозим.

Муаллиф ўз мақоласида муаммони олдини олишни қуйидаги

йўлларини кўрсатиб берган

Муаммоли вазиятни таҳлил қилиш-объектнинг ҳолати

аниқлангандан сўнг, муаммонинг таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз.

Муаммонинг ечимини аниқ вариантлардан танлаб олиб, “Т”-схема

жадвалини тўлдирамиз.

Ўзга тилдан сўзларни ўзлаштиришнинг салбий ва ижобий

томонлари

Ижобий томонлари Салбий томонлари

218

1. Тилнинг бойиши

1. Ўзида бор сўзни ўзга тилдан

олиб ишлатиш тилнинг

қашшоқланишига олиб келади.

Якуний хулоса

Бошқа тиллардан сўз ўзлштириш нутқда заруриятга кўра улардан

фойдаланиш салбий ҳодиса эмас. Аммо бундай сўзлар орасида

варваризм деб аталувчи шундай бир қатлам мавжудки, уларни нутқда

қўллаш-қўлламаслик масаласига адабий тил меъѐрлари нуқтайи

назардан муносабат билдириш лозим.

10.1.Ўқув машғулотида таълим технологияси модели

Тингловчилар сони:25

киши.

Вақти - 2 соат.

Ўқув машғулоти

шакли

Амалий- билимларни кэнгайтирадиган ва

чуқурлаштирадиган, малакалар орттирадиган

машгúлот

Ўқув машғулотининг

тузилиши

1. Ўқув машғулотига кириш.

2. Билимларни долзарблаштириш.

3.Кейс-стади мазмуни билан танишиш ва якка

тартибда ишлашни ташкил қилиш.

4. Кичик гуруҳларда кейс билан ишлаш.

5. Натижалар тақдимоти.

6.Мунозара, муаммоли вазият йечимини баҳолаш

ва устувор ғояни танлаш.

7. Хулоса. Гуруҳлар ва талабалар фаолиятини,

ўқув машғулоти мақсадига эришиш даражасини

баҳолаш.

Ўқув машғулоти мақсади:Адабий тил меъѐрларига амал қилмаслик

сабаблари ва оқибатлари ҳақидаги билимларни чуқурлаштириш,

кўникмаларини орттириш, муаммоли амалий вазиятларни таҳлил этиш ва ҳал

қилиш малакаларини шакллантириш

Ўқитувчининг вазифалари:

-адабий тил меъѐрларига амал

қилмаслик сабаблари ва

оқибатлари мавзуси бўйича

билимларни мустаҳкамлаш ва

чуқурлаштириш;

-муаммоли вазиятни таҳлил этиш,

Ўқув машғулоти натижалари:

-адабий тил меъѐрларига амал

қилмаслик сабаблари ва

оқибатларини тавсифлайди,

таснифлайди, асослайди,

таққослайди

-кейсда тақдим этилган вазиятни

Мавзу Нутқда сўзларни тўғри қўллаш мезонлари

219

муаммо ва кичик муаммоларни

ифодалаш, вазифалар қўйиш ва

уларни ҳал этиш бўйича

ҳаракатлар алгоритмини ишлаб

чиқиш, иқтисодий асосланган

қарорни қабул қилиш

малакаларини ҳосил қилиш;

-ҳисоб-китоб юритиш малакасини

орттириш,

-ишлаб чиқилган нуқтаи назарни

асослаш ва ҳимоя қилиш

малакаларини ривожлантириш;

-мунозара маданиятини,

коммуникатив малакаларни ҳосил

қилиш.

таҳлил этади;

-муаммо, вазифаларни ажратади ва

ифодалайди, муаммоли вазиятни ҳал

этиш алгоритмини ишлаб чиқади;

-вазиятни таҳлил этиш асосида уни

ҳал қилишга доир асосли қарор

қабул қилинади;

-ҳисоб-китоблар амалга оширилади;

-якуний хулоса чиқарилади, уни

асосли тарзда ҳимоя қилади.

Ўқитиш

методлари

Кейс-стади, ақлий ҳужум, мунозара, амалий услуб

Ўқитиш

воситалари

Кейс, ўқувчига услубий кўрсатмалар, флипчарт

Ўқитиш

шакллари

Оммавий, индивидуал, фронтал, жамоа, гуруҳларда

ишлаш

Ўқитиш шарт-

шароитлари

Гуруҳларда ишлашга мослаштирилган аудитория

Қайтар алоқа

усул ва

воситалари

Кузатув, блиц-сўров, тақдимот, ўзаро баҳолаш

10.2.Ўқув машғулотининг технологик харитаси

Босқичлар,

вақт

Фаолият

ўқитувчининг ўқувчиларнинг

1-босқич.

Ўқув

машғулоти

-га кириш,

10 мин.

Ташкилий бошланиш.

1.1. Ўқув машғулоти мавзуси, мақсади,

режалаштириладиган натижаларни эълон

қилади.

1.2. Ушбу кейс мақсадини ва унинг

профессионаллаштиришга таъсирини

тушунтиради.

1.3. Машғулотда ишлаш тартиби,

кўрсаткичлар ва баҳолаш мезонлари билан

таништиради

Тингладилар,

аниқловчи

саволлар

берадилар

2-босқич.

Асосий

(60 мин.)

Ўқувчилар билимини фаоллаштириш.

2.1.Интерфаол усуллардан фойдаланилган

ҳолда кичик гуруҳларга бўлади. Гуруҳларда

ишлаш қоидасини эслатади. (2-илова)

2.4. Кейс билан танишиш мобайнида

Гуруҳларга

бўлинадилар.

Гуруҳларда

ишлаш қоидаси

билан

220

ўқувчиларда пайдо бўлган саволларни

аниқлаш мақсадида, тезкор-сўров ўтказади.

(3-илова) Бунда гуруҳ сардорларига уларни

қайд этиб боришларини айтади

2.2.Берилган жавобларни қабул қилади ва

уйга берилган топшириқни эслатади:

Кейсда бор бўлган материалларни муҳокама

қилишни ташкиллаштиради, диққатни кейс

билан ишлаш қоидаларига, муаммони йечиш

алгоритмига ва вазифани аниқлаштиришга

қаратади Қуйидагича топшириқ беради: кейс

билан индивидуал ишлаш натижаларини

муҳокама қилиш, вазиятни жамоа бўлиб

саволларни таҳлил этиш 1ва 5-саволларга

ақлий ҳужум методидан фойдаланилади (4-

илова), муаммоли вазиятнинг индивидуал

йечими бўйича баҳолаш ва танлаш,

тақдимотга тайѐрланиш.

2.3. Кичик гуруҳларда кейс билан якка

тартибда бажарилган ишлар натижаларини

муҳокама қилишни ташкиллаштиради.

Гуруҳларга топшириқларни бажариш учун

ѐрдам беради, қўшимча маълумотлардан

фойдаланишга имкон яратади. Диққатларини

кутиладиган натижага жалб қилади. Ўқув

фаолиятини мувофиқлаштиради, гуруҳларда

кейсни йечиш бўйича кўрсатма беради,

маслаҳат беради, йўналтиради (5-илова).

Индивидуал иш натижаларини текширади ва

баҳолайди:

2.6. Гуруҳларда иш бошлашга рухсат беради,

йўлланма беради,топшириқ тушунарли

бўлганини билиш учун қайтар алоқа ўтказади.

2.7. Тақдимот бошланганини маълум қилади.

Қоида билан таништиради (ҳар бир тақдимот

маълумотларни қайтармаслиги, балки

тўлдириши ѐки янгисини баѐн этиши керак)

Маслаҳатчи сифатида фаолият юритади.

Жавобларни шарҳлайди, тўлдиришлар

киритади.

2.8. Муаммоли тошириқни йечишни баѐн

этувчи, гуруҳлар тақдимотини ўтказади.

2.9. Ҳар бир кичик гуруҳ тақдимотидан сўнг

мавзунинг асосий жиҳатлари бўйича

танишадилар

Саволларга

жавоб берадилар.

Диққат

қиладилар.

Саволларга

жавоб берадилар.

Гуруҳларда

биргаликда

ишлайдилар ва

ўқув

материалидан

саволларга жавоб

излайдилар.

Ахборотни

тизимлаштиради

лар.

Фикр

алмашадилар.Ти

нг

лайди ва саволга

жавоб

беради.Гуруҳ

сардорлари

тўлдирилган

қоғоз варағини

ѐзув тахтасига

бириктирадилар

ва уларни

шарҳлайдилар;

тақдим этилган

ахборотни бошқа

гуруҳлар бахс-

мунозара

юритадилар.Диқ

қат қиладилар.

Кўрсатма

асосида кейсни

ечадилар.

Саволларга

221

ўқувчилар диққатини жалб қилиб

хулосалайди.

2.10. Мавзунинг умумлаштирувчи шарҳини

ўтказади, тақдимот вақтида ҳал этилмаган

саволларга жавоб беради, ўқувчилар

диққатини кўргазмали материалдан

фойдаланиб асосийларга қаратади (6-илова).

жавоб беради

Тақдимотга

тайѐргарлик

кўрадилар.

Тақдимот

қиладилар

3-босқич.

Якунловчи-

баҳолов-чи,

10 мин.

Дарс якуни.

3.1. Мавзуга якун ясайди, саволларга жавоб

беради.

3.2. Гуруҳларга ўзаро баҳолаш натижаларини

маълум қилишларини таклиф қилади.

Натижаларни шарҳлайди.

3.3. Уйга вазифа беради: маъруза матнини

ИНСЕРТ техникасини қўллаб мустақил ўқиб

келиш (7-илова).

Диққат

қиладилар. Савол

берадилар.

Гуруҳлар ўзаро

баҳолаш

натижаларини

маълум

қиладилар.

Вазифани ѐзиб

оладилар.

Тезкор сўров саволлари

1. Тиллар ортасидаги муносабатларининг ижобий томонлари нимада?

2. Тиллар ортасидаги муносабатларининг салбий томонлари нимада?

3. Тиллар ортасидаги муносабатнинг бузилиши тилнинг ривожланишига

қандай таъсир корсатиши мумкин?

4-илова

«Ақлий ҳужум»нинг асосий қоидалари:

Илгари сурилган фикр ва ғоялар танқид остига олинмайди ва

баҳоланмайди;

Таклиф қилинаѐтган фикр ва ғоялар қанчалик предметтастик ва антиқа

бўлса ҳам, уни баҳолашдан ўзингизни тийинг!

Танқид қилманг – ҳамма билдирилган фикрлар бир ҳилда бебаҳодир.

Фикр билдирилаѐтганда бўлманг!

Мақсад – фикр ва ғоялар сонини кўпайтириш.

Қанчалик кўп фикр ва ғоялар билдирилса шунчалик яхши. Янги ва

бебаҳо фикр ва ғоянинг пайдо бўлиш эҳтимоли пайдо бўлади.

Агар фикрлар қайтарилса асабийлашманг ва ҳайрон бўлманг.

Хаѐллар «тўзғишига» ижозат беринг.

Бу муаммо фақатгина маълум методлар ѐрдамидагина ҳал бўлиши

мумкин, деб ўйламанг.

222

Фикрлар «ҳужуми»ни ўтказиш вақти аниқланади ва унга қатъий риоя

қилиниши шарт.

Берилган саволга қисқача (1-2 сўздан иборат) жавоб берилади.

5-илова

Кейсни ечиш бўйича индивидуал иш йўриқномаси

1. Аввало, кейс-стади билан танишинг. Муаммоли вазият ҳақида

тушунча ҳосил қилиш учун бор бўлган бутун ахборотни диққат билан

ўқиб чиқинг. Ўқиш пайтида вазиятни таҳлил қилишга ҳаракат қилинг.

2.Биринчи саволга жавоб беринг.

3.Маълумотларни яна бир маротаба диққат билан ўқиб чиқинг. Сиз учун

муҳим бўлган сатрларни қуйидаги ҳарфлар ѐрдамида белгиланг:

“Д” ҳарфи – муаммони тасдиқловчи далиллар,

“С” ҳарфи – муаммо сабабларини,

“О.О.Й.” ҳарфлари – муаммони олдини олиш йўллари.

4.Ушбу белгилар 2,3,4 саволларга йечим топишга ѐрдам беради.

5. Яна бир бор саволларга жавоб беришга ҳаракат қилинг.

Гуруҳларда кейсни Йечиш бўйича йўриқнома

1.Гуруҳ сардорини танланг.

2. Индивидуал йечилган кейс вазиятлар билан танишиб чиқинг.

3.Ватман қоғозларда қуйидаги жадвални чизинг

“Муаммоли вазият” жадвалини тўлдиринг

Муаммолар Муаммоли

вазиятнинг

келиб чиқиш

сабаблари

Вазиятдан чиқиб

кетиш

ҳаракатлари

1-муаммо. Адабий тил меъѐрларига

амал қилмаслик сабабларини

аниқлаш

2-муаммо. Тлимизга таъсир этувчи

омилларни аниқлаш.

3-муаммо. Нутқ маданияти

сўзлашув одоби ва нутқнинг

мантиқий бўлиши тафаккур

қобилияти билан боғлиқ.

223

4.Ақлий ҳужум ѐрдамида гуруҳ аъзолари томонидан таклиф этилган

муаммони ечиш усул ва воситаларининг рўйхатини тузинг.

5.Жамоавий тарзда муаммони ечиш ғояларини баҳоланг ва сизнинг

фикрингизча устун бўлганларини танланг. Танланган ғояларни

жадвалнинг 4-устунига ѐзинг.

6.Муҳокама қилинг ва аниқланг ким гуруҳ иши натижаларини тақдим

этади:гуруҳ етакчисими ѐки бутун гуруҳ аъзоларими.

7. Бошқа гуруҳ тақдимотларини қуйида келтирилган баҳолаш мезонлари

ва кўрсаткичлари ѐрдамида баҳоланг.

Бажариш вақти: гуруҳ иши-20 дақиқа, тақдимот-10 дақиқа.

“Маънавий таҳдидлар ва уларга қарши ғоявий курашиш” мавзуси

бўйича кейс-стади.

I. ПЕДАГОГИК АННОТАЦИЯ

Ўқув предмети: Мураббийлик соати.

Мавзу: Маънавий баркамол инсон тушунчаси ва унинг шарқона

таърифи.

Кейс-стадининг асосий мақсади: Маънавий баркамоллик - инсонларнинг чуқур ва замонавий билимга,

кэнг дунѐқарашга, мустақил фикрлаш салоҳиятига эга бўлиши, унинг юксак

маънавий камолот соҳиби бўлишининг асосий шарти эканлиги, маънавий

ҳаѐтимизни издан чиқаришга қаратилган жиддий хатарлар борлигини

кўрсатиб бериш ҳамда таҳлил қилиш, уларнинг олдини олиш бўйича чора –

тадбирларни ишлаб чиқиш.

Ўқув фаолиятидан кутиладиган натижалар:маънавий баркамол

инсонларнинг миллат, мамлакат ва умуминсоният олдида турган улкан

вазифаларини кўрсатиб бериш; маънавий баркамол инсонни тарбиялаш

заруатининг ошиб бориш сабабларини санаб бериш; маънавий баркамол ва

комил инсоннинг ақлий, ахлоқий, маънавий фазилатларини ѐритиб бериш;

муаммоли вазифаларни ечишда назарий билимларини қўллаш; муаммони

аниқлаб, уни ҳал қилишда ечим топиш.

Ушбу кейс-стадини муваффақиятли амалга ошириш учун олдиндан

тингловчилар қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўлмоқлари зарур: Ўқувчи билиши керак: маънавият, маънавий баркамол инсон, комил

инсон, дунѐқараш, эгоцентризм, ―оммавий маданият‖, миллий мафкура, ғурур

ва ор – номус, виждон, масъулият, бурч, худбинлик.

Ўқувчи амалга ошириши керак: мавзуни мустақил ўрганади; муаммонинг

моҳиятини аниқлаштиради; ғояларни илгари суради; маълумотларни танқидий

нуқтаи назардан кўриб чиқиб, мустақил қарор қабул қилишни ўрганади; ўз

224

нуқтаи назарига эга бўлиб, мантиқий хулоса чиқаради; ўқув маълумотлар

билан мустақил ишлайди; маълумотларни таққослайди, таҳлил қилади ва

умумлаштиради;

Ўқувчи эга бўлмоғи керак:коммуникатив кўникмаларга; тақдимот

кўникмаларига; ҳамкорликдаги ишлар кўникмаларига; муаммоли ҳолатлар

таҳлил қилиш кўникмаларига.

Ахборот олиш манбалари рўйхати:

1. Қуронов М. Эгоцентризм – ѐввойилик фалсафаси. Халқ сўзи, 2006 йил 11

октябрь.

2. Михлиев Р. Оммавий маданият – маънавият кушандаси. Халқ сўзи, 2008 йил

23 январь.

Технологик хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда кейс-стадининг

тавсифномаси: Ушбу кейс-стадининг асосий манбаи кабинетли, лавҳасиз бўлиб, вазият

даврий кетма – кетликда ўтмишдан бугунги кун тартибида баѐн этилган. Кейс-

стадининг асосий объекти шахсга йўналтирилгандир. Бу ташкилий

институционал кейс-стади бўлиб, маълумотлар вазиятлар ва саволлар асосида

тузилган. Ҳажми ўртача, тизимлаштирилган бўлиб, тренингга мўлжалланган

ўқув мавзу бўйича билим ва кўникмалар ҳосил қилишга қаратилган. Дидактик

мақсадларга кўра кейс-стади муаммоларни тақдим қилишга, уларни ҳал

этишга, таҳлил қилиш ва баҳолашга қаратилган.

Ушбу кейс-стадидан ―Маънавият асослари‖ ва ―Миллий истиқлол ғояси‖

фанларида фойдаланиш мумкин.

II. КЕЙС-СТАДИГА КИРИШ

Маънавий таҳдидларга қарши кураш давлатнинг, бирор бир ижтимоий

уюшманинг иши бўлмай, ҳар биримизнинг вазифамиздир. Бепарволик ва

лоқайдлик ўз манфаатини жамоат манфаатидан устун қўйишдан,

худбинликдан, келажак ҳақида қайғурмасликдан, ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам

ишонмасликдан, қўрқоқликдан келиб чиқади. Жамият келажагини ўйлайдиган

инсон ҳеч қачон теварак-атрофидаги ҳодисаларга бепарво, лоқайд бўлмайди.

Зарарли, ѐт жараѐнларни фош қилади, уларга қарши фидойилик билан

курашади. Шунинг учун И.Каримов бу масалани алоҳида таъкидлайди:

―Барчамизга аѐн бўлиши керакки, қаердаки бепарволик ва лоқайдлик ҳукм

сурса, энг долзарб масалалар ўзи бўларлиликка ташлаб қўйилса, ўша ерда

маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага айланади. Ва аксинча – қаерда ҳушѐрлик

ва жонкуярлик юксак ақл-идрок ва тафаккур ҳукмрон бўлса, ўша ерда

маънавият қудратли кучга айланади‖3.

Қуйидаги кейс-стади - маънавий баркамол ва комил инсоннинг ақлий,

ахлоқий, маънавий фазилатлари юксак бўлиши, кишиларнинг чуқур ва

замонавий билим, кэнг дунѐқараши, мустақил фикрлаш салоҳиятига эга 3КаримовИ.А.Юксак маънавият - енгилмас куч. Маънавият-Т.: 2008

225

бўлиши, унинг юксак маънавий камолот соҳиби бўлишининг асосий шакли –

юксак маънавиятнинг муҳим омили эканлигини кўрсатиб беришга, маънавий

ҳаѐтимизни издан чиқаришга қаратилган жиддий хатарлар ва уларнинг олдини

олиш йўлларини ишлаб чиқишга имкон яратади. Кейс-стадидаги асосий

муаммо маънавий баркамол авлодни тарбиялашдаги зиддиятлар ва уларнинг

ечимидир.

Бепарволик ва лоқайдликка йўл қўймаслик, ҳушѐрлик ва

жонкуярлик4

Ҳозирги пайтда инсоният ҳаѐтига катта хавф туғдираѐтган халқаро

терроризм, диний экстремизм, наркоагрессия ва СПИД сингари офатларни

кўпчилик ―яхши‖ билади. Лекин бугунги кунда ҳамма ҳам билавермайдиган,

ошкора кўзга ташланмайдиган, маънавий ҳаѐтимизни издан чиқаришга

қаратилган жиддий хатарлар ҳам борки, уларнинг олдини олмасак, кейин кеч

бўлади. Булар Ғарб оламида кэнг тарқалган эгоцентризм ва эркинлик

ниқобидаги ахлоқсизлик фалсафасидир.

―Мэнга нима‖ деб қараш, лоқайдлик, беписандлик, ўзини, ўз манфаатини

ҳаммадан устун қўйиш, худбинлик, ҳамма нарсалар менинг ҳузур-

ҳаловатимга хизмат қилиши керак, дейиш, шуҳратпарастлик, кибр,

маҳмадоналик, тажанглик, бировни эшита билмаслик, хатосини тан олмаслик,

совуққонлик, танқидга чидамсизлик – эгоцентризм дардига дучор бўлган

одамнинг белгилари.

Масалан, икки нафар ўсмир маҳалламизда сигарет чекиб турибди.

Илгари буни кўриб, ―Ие, нега чекади-я, бу болалар?!‖,- деб танбеҳ берардик.

Бугун эса тўхтаб, гапиришга иродамиз етмайди. Ичимиздаги худбинлик

―Нима қиламан кайфиятимни бузиб. Қўй, индама, мэнга нима, болага ота-она

тарбия берсин‖, - деб, бепарволик билан ўтиб кетамиз. Орадан маълум бир

вақт ўтгач маҳаллада сигарет чекиб турган болаларнинг сони кўпая бошлади.

Виждонимиз қийналиб, болаларга танбеҳ беришга яна ҳаракат қилдик.

Ҳозирги ўсмирлар ҳам анойи эмас. Бетга чопарлиги бор. ―Нима ишингиз бор.

Амакиммисиз, ҳоламмисиз‖, дейди. Биз эса, ―мэнга нима‖, – деб йўлимизни

давом эттирамиз. Чунки ишларимиз жуда кўп, қаергадир шошиляпмиз.

Бизнинг гапларимиз ўспирин болаларга ѐқмайди. Маълум бир вақт ўтгач,

ўспирин болалар секин-аста гиѐҳванд модда истемол қила бошлашди.

Маҳаллада бирин-кетин аянчли фожеалар рўй бера бошлади. Ўғирлик,

муштлашишлар, зўравонлик, тартибсизлик... Қаердан келди бу иллат? Ким

айбдор? Қўшни хонадонда истиқомат қилаѐтган бола гиѐҳванд моддани

меъѐрдан кўпроқ истеъмол қилганлиги туфайли оламдан ўтди. Орадан яна бир

неча кундан сўнг яна фалокат. Қўшни аѐлнинг фарзанди муштлашиб, оғир

жароҳат олибди. Энди маҳалладошлар инсонийлик ва одамгарчилик ҳақида

қайғуриб, қўшнилардан кўнгил сўрашга киришишибди.

4 Қуронов М. Эгоцентризм – ѐввойилик фалсафаси. Халқ сўзи, 2006 йил 11 октябрь., Михлиев Р. Оммавий

маданият – маънавият кушандаси. Халқ сўзи, 2008 йил 23 январь.

226

Одам қандай қилиб эгоцентрист бўлиб қолади? Ота-онанинг педагог

дастидан. Қандай қилиб? Ота-она ўзлари туққан боласини еру жаҳонга

ишонмай бу дунѐнинг марказига айлантириб оладилар. Болага буни (дунѐнинг

маркази бўлишни) ўргатишади. Бола нима қилсин? Ўрганади. Бундай ота-

оналар тарбиясида:―Фақат менинг боламга ―яхши‖ бўлиши керак. Болам

бахтли бўлиши керак‖ деган тамойилга амал қиладилар ва ... қаттиқ

адашадилар.

Боласининг истаган, ҳатто истамаган, сўрамаган нарсаларни ҳам уюб

ташлашади. Меҳнатни, бировга ғамхўрликни, бошқалар ҳам худди ўзи каби

одам эканлиги, уларнинг ҳам ҳурмати, манфаатлари борлигини

эслатмайдилар.

Бола боғчасига боради. Ўзидек болалар билан биринчи учрашув.

Бошқалардан ота-онасиникичалик ғамхўрликни кутади. Кўрмагач талаб

қилади. Биринчи учрашув – жамоа билан биринчи тўқнашувга айланди.

Йиғлайди.

Мактабда муомала, муроса, бурчни билмайди. Масъулияциз. Жон

куйдирмайди. Ота-она буни қўллаб-қувватлайди. Бошқа мактабга кўчиради.

―катта бўлса ҳаммаси жойига тушиб кетади‖, - деб ўзларини алдайдилар. У

катта бўлади. Унга қўшилиб талаблари, ишѐқмаслик, масъулияцизлик,

бошқаларга иддаолари, иллатлари ҳам вояга етади. Кучга киради.

Ота-онанинг белидан кучи, чўнтагидан барака кетади. Энди бефойда,

кераксиз одамларга айланиб қоладилар.

Худбин йигит энди жамоавийлик, кўпчилик бўлиб яшаш тартиб-

қоидаларига, бурчларига тўқнашади. Биринчи тўқнашувдаѐқ энгилади. ―Мен

―яхши‖ – ҳамма ѐмон‖ деган қулай ѐлғон қобиғига уй қуриб, яшай бошлайди.

Шундай қилиб, ота-онанинг, кишиларнинг лоқайдлиги жамиятдан, ҳаѐтдан

асоссиз норози эгоцетристларни пайдо қилади. Маънавий қаровсизлик,

бурчсизлик ўсмирни гиѐҳвандларга, жиноятчиларга, ким мўмай пул ваъда

қилса, ўшаларга топширади.

Шу тариқа, эгоцентрист-худбинлар жабрини биринчи – уларнинг ота-

оналари тортади. Кейин бошқалар. Чунки тушунтириб, одамларга ―яхши‖лик

қилиш керак десангиз, ―бунинг томи кетибди‖,- деб ўйлайди. ―Ватанга нима

бердинг?‖ десангиз, у: ―Ватаним мэнга нима берди?‖, - дейди ўқрайиб. Чунки

у туғилгани, яшаѐтгани борлиги учун ҳамма унга нимадир бериши керак. У

эса ҳеч кимга ҳеч нарса бермаслиги керак. У сизга ―фойдаланса бўладиган ѐ

бўлмайдиган нарса‖, - деб қарайди. Бизларни бу кўйга тушишдан Худонинг

ўзи асрасин.

Боболаримиз: ―Бир болага етти қўшни ҳам ота, ҳам она‖ деган, шунга

амал қилган. Кўраяпсизми? Лекин нега биз боболар удумига амал қилмадик?

Авлодлар ҳақида қайғурмадик. Бошимизга обдан бирин-кетин кулфатлар

тушгандан кейингина одамийлик ва инсонпарварлик ҳақида ўйлай бошладик?

Саволлар:

1. Сизнинг фикрингизча ушбу мақолада муаллиф қандай муаммони

кўтариб чиққан?

227

2. Мақолада муаммони тасдиқловчи қандай далиллар мавжуд?

3. Вазиятдаги бепарволик, лоқайдлик туфайли вужудга келган салбий

иллатларни ажратиб олинг ҳамда ушбу муаммонинг келиб чиқиш сабаби

нимада деб уйлайсиз?

4. Муаллиф ўз мақоласида муаммони олдини олиш йўлларини қандай

баѐн этган?

5. Сизнинг фикрингизча ушбу муаммони қандай ечиш мумкин?

Ш. Амалий вазиятни босқичма-босқич таҳлил қилиш ва ҳал этиш

бўйича тингловчиларга методик кўрсатмалар

Кейс-стадини ечиш бўйича индивидуал иш йўриқномаси

1.Аввало, кейс-стади билан танишинг. Муаммоли вазият ҳақида тушунча

ҳосил қилиш учун бор бўлган бутун ахборотни диққат билан ўқиб чиқинг.

Ўқиш пайтида вазиятни таҳлил қилишга ҳаракат қилинг.

2.Биринчи саволга жавоб беринг.

3.Маълумотларни яна бир маротаба диққат билан ўқиб чиқинг. Сиз учун

муҳим бўлган сатрларни қуйидаги ҳарфлар ѐрдамида белгиланг:

“Д” ҳарфи – муаммони тасдиқловчи далиллар,

“С” ҳарфи – муаммо сабабларини,

“О.О.Й.” ҳарфлари – муаммони олдини олиш йўллари.

4.Ушбу белгилар 2,3,4 саволларга ечим топишга ѐрдам беради.

5. Яна бир бор саволларга жавоб беришга ҳаракат қилинг.

Гуруҳларда кейс-стадини ечиш бўйича йўриқнома

1.Индивидуал ечилган кейс-стади вазиятлар билан танишиб чиқинг.

2 Гуруҳ сардорини танланг.

3. Ватман қоғозларда қуйидаги жадвални чизинг

Муаммони таҳлил қилиш ва ечиш жадвали Муаммони

тасдиқловчи

далиллари

Муаммони келиб

чиқиш сабаблари

Муаллиф

томонидан таклиф

қилинган ечим

Гуруҳ ечими

4.Ишни якунлаб, тақдимотга тайѐрланг.

Аудиториядан ташқари бажарилган иш учун баҳолаш мезонлари ва

кўрсаткичлари Тингловчилар

рўйхати

Асосий

муаммоажратиб

олиниб, тадқиқот

объекти

аниқланган

макс. 6 б

Муаммоли ва-

зиятнинг келиб

чиқиш сабаби ва

далиллари аниқ

кўрсатилган

макс. 4 б

Вазиятдан чиқиб

кетиш ҳаракат-

лари аниқ кўрса-

тилган макс. 10 б

Жами

макс.20 б

228

Аудиторияда бажарилган иш учун баҳолаш мезонлари ва

кўрсаткичлари Гуруҳлар

рўйхати

Гуруҳ фаол

макс. 1 б

Маълумотлар

кўргазмали

тақдим этилди

макс.4 б

Жавоблар тўлиқ

ва аниқ берилди

макс.5 б

Жами

макс.10 б

8-10 балл – ―аъло‖, 6- 8 балл – ―яхши‖, 4- 6 балл – ―қониқарли‖, 0 -4 балл

– ―қониқарсиз‖.

ПЕДАГОГИК АННОТАЦИЯ

Фаннинг номи: Давлат (ўзбек) тили

Мавзунинг номи: Буюк алломаларимизнинг сўзнинг қудрати ҳақидаги

қарашлари.

Иштирокчилар: МТ 108-гуруҳ тингловчилари

Ўқитишнинг мақсади: Ўзбек мутафаккирларнинг сўз ҳақидаги ва

нотиқлик ҳақидаги фикрлари юзасидан ўқув материал бўйича олган

билимларни чуқурлаштириш ҳамда кўникма ва малакаларини шакллантириш.

Режалаштирилаѐтган ўқув натижалари: Сўзларнинг маъно жиҳатидан

ажратиш усуларини билиб олади ва бу соҳада қилинаѐтган тадқиқотлар,

олинган натижалар билан танишади, унинг ўзига хос жиҳатларини ажратиш

кўникма ва малакаларига эга бўлади.

Лойиҳалаштириш фаолияти бўйича қуйидаги амалий кўникмаларга

эга бўлади: муаммони шакллантириш ва вазифаларни аниқлаш; вазифаларни

амалга оширишдаги усулларни танлаш ва улардан фойдаланиш; ўз

фаолиятини режалаштириш; маълумот манбаларини аниқлаш, тизимга

229

келтириш ва таҳлил этиш; натижаларни талаб даражасида расмийлаштириш ва

керакли кўринишда тақдим этиш.

Лойиҳанинг турлиниш белгиларига кўра тавсифномаси: тури

амалий йўналтирилган предмет ва мазмун жиҳатдан кўлами: нутқ

маданияти ва эстетика фанида фойдаланиш мумкин бўлган фанлараро лойиҳа.

Тингловчилар лойиҳани муваффақиятли бажаришлари учун

билишлари лозим бўлган таянч билим ва кўникмалар қуйидагилардан

иборат:

Қуйидаги таянч билимларни билиши керак:.

Қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари керак: \ ўзгартириш усулларига

доир кашфиѐтларни тўплаш ва \ қилинаѐтган тадқиқотлар тўғрисида ахборот

йиғиш, унинг ўзига хос жиҳатларини ажратиш, маълумотларни тизимга

келтириш ва таҳлил қилиш, гуруҳда фаолият юритиш, ҳамкорликда ўқиш

тартиби ва қоидалари.

Тингловчилар ўқув лойиҳа фаолиятларини мувофиқлаштириш

характери бевосита; иштирокчилар сони гуруҳ Тингловчилари 2 та ишчи

гуруҳга бўлиниб, ҳар бир ишчи гуруҳда 13 нафаргача иштирокчи бўлиши

мумкин (Тингловчилар кўпроқ бўлса, лойиҳа йўналишларини кўпайтириш

мумкин);

бажариш муддати ўртача муддатли – 15 кун.

Лойиҳани бажариш тартиби: Тингловчиларнинг аудиториядан ташқари

мустақил фаолиятларида бажарилади, амалий машғулотда тақдим этиб

борилади. Лойиҳа маҳсули семестр охирида, Тингловчилар ва педагог

ўртасида белгиланган кунда амалга оширилади.

Лойиҳанинг баҳоланиши – ишчи гуруҳлар томонидан бажарилган

лойиҳа қуйидагича баҳоланади (гуруҳнинг ҳар бир аъзоси учун):

Тингловчилар томонидан бажарилган лойиҳанинг алоҳида қисмлари (макс.

балл – 5); ҳисобот (макс. балл – 5); лойиҳа тақдимоти ва ҳимоя этиш жараѐни

(макс. балл – 10).

Лойиҳа асосида ўқитиш босқичлари.

Тайѐрлов босқичи: лойиҳа билан танишиш; аудиториядаги машғулот

вақтида Тингловчилар фаолиятини ташкил этиш.

Лойиҳани бажариш босқичлари: аудиториядан ташқари фаолият

даврида.

Якуний босқич: лойиҳа тақдимоти, лойиҳа ва аудитория машғулотида

талабаларнинг лойиҳалаштириш фаолиятини баҳолаш.

Лойиҳа асосида ўқитишни бошқариш:аудиториядан ташқари

фаолиятда.

Ўқитиш моделига қисқача тавсифнома.

Лойиҳа асосида ўқитиш жараѐнида қуйидагилар қўлланилади:

ўқитиш усуллари:лойиҳалаштириш усули, матн ва ахборот манбалари

билан ишлаш, тақдимот;

ўқитиш шакллари: оммавий, алоҳида, гуруҳли;

230

ўқитиш воситалари: лойиҳа топшириғи, услубий кўрсатмалар,

компьютер технологиялари.

ЎҚУВ ЛОЙИҲА

“Сўзнинг қудрати ҳақида алломаларнинг қарашлари”

ЛОЙИҲА ТОПШИРИҒИ

Кириш.

Ҳар бир инсон ўз она тилида тўғри, тушунарли, эркин ва чиройли гапира

олиши лозим. Ўз фикрини ифодалашда, суҳбат чоғида, бирон мавзуда маъруза

қилганда унга нутқий маданият борасидаги билимлар жуда зарур бўлади.

Ўзбек халқи жамият тараққиѐти ва кишиларнинг ўзаро алоқа қилишида

нутқ маданиятининг ўрни, нотиқлик санъати, кишилар олдида чиройли сўзлай

билиш муаммоларига алоҳида эътибор қаратган. Буни биз алломаларимиз

асарларида кўришимиз мумкин. Ўрта Осиѐ маданияти тарихида ҳам нутқ

маданияти билан шуғулланиш ўзига хос мавқейига эгадир. Машҳур турколог

М. Қошғарийнинг «Девони луғатит турк» асари бу масаланинг жуда қадимдан

ўртага қўйиб келинганлигидан гувоҳлик беради. У даврларда шартли равишда

Нутқ одоби деб юритилган қоида ва кўрсатмаларда содда ва ўринли гапириш,

қисқа ва мазмундор сўзлаш, эзмалик, лақмаликни қоралаш, кексалар, устозлар

олдида нутқ одобини сақлаш, тўғри, рост ва дадил гапириш, ѐлғончилик,

тилѐғламаликни қоралаш ва бошқалар ҳақида гап боради.

Бу ўринда биз улуғ ўзбек шоири Алишер Навоийнинг нодақи алоҳида

ҳурмат билан тилга оламиз. Навоий нотиқлик санъатини ўз даврида юксак

даражага кўтарибгина қолмай, нутқ маданияти назарияси билан ҳам жиддий

шуғулланган. У «Маҳбубул-қулуб» асарининг 24-бобини воизликка (нотиқлик

санъатига) бағишлаган. «Муҳокаматул луғатайн» ва «Мажолисун нафоис»

асарлари эса бевосита тилшуносликнинг назарий муаммоларини ҳал қилишга,

ўзбек тилининг бошқа тиллар ўртасида тутган ўрнини белгилаб беришга

ҳамда ўзбек нутқи маданиятини ўрганишга қаратилган.

Ўрта Осиѐ нотиқлигининг ўзига хос хусусиятлари шундан иборат эдики,

у энг аввал ўша давр тузудақинг манфаатларига хизмат қилар эди. Бу даврда

нотиқлик санъати усталарининг надимлар, қиссагўйлар, масалгўйлар,

бадиҳагўйлар, қироатхонлар, муаммогўйлар, воизлар, гўяндалар, маддоҳлар,

қасидахонлар деб юритилиши ҳам ана шундан далолат беради.

Нутқ маданияти соҳасининг пайдо бўлиш тарихи ўрганилиши лозим,

тилшуносликда шу ном билан эмас, аммо шу соҳа доирасида қилинган ишлар

белгиланиши ва нутқ маданият соҳасининг илмий тарихи яратилмоғи керак;

нутқ маданияти илмий-назарий, илмий-амалий муаммо ва соҳа сифатида

исботлаб берилмоғи лозим;

нутқ маданиятини мақсад ва вазифалари, таҳлил қилинаѐтган тил

материаллари норматив йўналишда ѐритилмоғи ва баҳоланмоғи керак;

нутқ маданияти илмий-амалий соҳа сифатида ҳам асосланмоғи лозим.

Нутқ маданияти бўйича хрестоматиялар тузиш, нутқ маданияти малакасини

ҳосил қилишга қаратилган машқлар, амалий ишларни қамрайдиган

қўлланмаларни яратиш мана шу вазифалар қаторига киради;

231

нутқ маданиятининг лисоний мезонларини белгилаш лозим. Шу

муносабат билан нутқ маданиятининг мантиқшунослик, одобшунослик

(етика), эстетика, руҳшунослик, педагогика, ижтимоиѐт, психолингвистика

сингари фанлар ѐки фан соҳалари билан алоқадор томонларини аниқлаш,

маданий нутқни белгилашда мантиқийлик, одоблилик ва гўзаллик, руҳий ва

педагогик мезонларнинг тутган ўрнини ўрганиш муҳимдир.

Хуллас, нутқ маданиятининг ҳозирги давр тилшунослигида ўзига хос

илмий соҳалиги шубҳасиздир. Эндиликда гап ушбу соҳанинг аниқ мақсади ва

вазифаларини илмий равишда белгилаш ва исботлаш тилшуносларнинг

галдаги муҳим вазифасидир.

Нутқ маданияти тушунчасининг лисоний, илмий, илмий-амалий

мундарижаси ҳозирда ҳам изчил белгиланган эмас. Шу сабабли нутқ

маданияти деганда нимани англамоқ керак? Тил маданияти дейиш тўғрими

ѐки нутқ маданияти дейиш ўринлими? Балки баъзи тилшунослар таклиф

қилишаѐтгандек, нутқ одоби ва сўз одоби атамаларини қўллаш мақсадга

мувофиқдир.

Қадимий давр кишиларида нутқ маданияти ва тилни эгаллашнинг

кўринишлари табиий ҳолда, табиий инстинкт ва кўникма тарзида, ўз-ўзидан

яшаган ва ривожланган. Қадимий даврларда нутқ маданияти кўртаклари

кўпроқ тил одоби (нутқ одоби) тарзида намоѐн бўлган. Тилни эгаллаш, умуман

тилдан, нутқ воситаларидан ўринли фойдаланиш, тилга муносабат ва ҳурмат

қадимда, асосан, ахлоқий нормалар орқали бошқарилиб турган. Бундай ахлоқ-

одоб нормаларининг мазмуни, унинг асосий таянчлари ва талаблари халқнинг

ижоди бўлмиш мақолларда, туркий халқларнннг қадимий ѐзма обидаларида бу

масалага оид билдирилган фикрларда, шунингдек, Шарқ, Ўрта Осиѐда яшаган

донишмандлар, ѐзувчи ва шоирларнинг, тарихнависларнинг асарларида тил,

нутқ, нутқ одобига оид битилган сатрларда яхши ифодаланган ва бизгача етиб

келган.

Ўқув лойиҳа мавзулари:

1. ―Сўз қудрати ҳақида алломаларнинг қарашлари‖

2. Кўнгил дуру - гавҳар сўздурур.

Лойиҳа доирасида ўз ечидақи топувчи муаммо: Ўрта Осиѐда яшаб

ўтган алломаларнинг сўз ҳақидаги қарашлари, билдирган фикрлари ҳақида

асарларга асосланган аниқ маълумотлар билан таъдақлаш;

Лойиҳа мақсади: Ўрта Осиѐда яшаб ўтган алломаларнинг сўз ҳақидаги

қарашлари, билдирган фикрлари ва ибораларни кэнг оммага тарғиб этиш учун

етарлича маълумот бериш;

Якуний натижа: Ҳозирги кундаги ѐш авлод сўзлашиш, ўзгалар фикрини

тинглаш маданияти ва иборалар ҳақида етарлича билим ва малакага эга

бўладилар ва тўғрисида қисқа ва тузилмавий маълумотни ўз ичига олувчи

маълумотнома.

Фойдаланувчилар: Тингловчилар ва кэнг омма учун мўлжалланган

Таянч билим ва кўникмалар.Талабалар лойиҳани муваффақиятли

бажариш учун қуйидагиларни билиши ва уддалаши лозим:

232

Таянч билимларни билиши керак: халқ оғзаки ижодидан, доноларнинг

ҳикматли сўзларидан билишлари, тил ва нутқ ҳақида фикрлай олишлари,

ўзбек тилининг тараққиѐт жараѐни тўғрисидаги тушунчага эга бўлиши,

норматив ҳужжатлар билан ишлаш малакаси: маълумотларни қайта ишлаш,

мақсадни белгилаш, ҳамкорликда ишлаш, матн тузиш,ахборотларни йиғиш ва

каталоглар билан ишлаш каби кўникмага эга бўлиши лозим.

Намунавий белгиларига муофиқ лойиҳа таснифи:

лойиҳа тури:ахборотли;

мавзу-мазмунли соҳаси:

талабаларнинг лойиҳа фаолияти йўналишларининг таснифи: лойиҳа

иштирокчисига ўхшатишли, яширин (бевосита);

иштирокчилар сони:гуруҳ талабалари 3та ишчи гуруҳга бўлинаи. Ҳар

бир гуруҳда 8тадан иштирокчи бўлади;

муддати: семестр давомида (якуний назоратдан олдин тақдимот

қилинади), лойиҳа қисмлари белгиланган график асосида;

Лойиҳа бўйича иш тартиби: дарсдан ташқари фаолият шароитда

бажарилади. Амалий машғулотларида тақдимот қилинади.

Лойиҳа гуруҳи иштирокчиларининг вазифалари ва фаолият турлари:

1. Ахборотларни йиғиш: қуйидаги мавзулар бўйича:

ҳозирги кундаги муомала маданиятимиз.

- Тилшуносликнинг отаси Маҳмуд Кошғарийнинг асарларининг

моҳиятини ѐритиш;

- Ўзбек халқининг севимли шоири Алишер Навоий қолдирган бой адабий

меросни ўрганиш;

- Сўз ҳақида бошқа донишмандларнинг фикрларини ўрганиш.

- Донолар фикрларидан ўрганиш:

- Юсуф Хос Хожибнинг ―Девони-луғатит турк‖ асари тўг`рисида;

- Алишер Навоийнинг асарларидаги сўзга берилган таърифлар, уни

ўрганишнинг биз учун аҳамиятли эканлиги;

2. Маълумотномани расмийлаштириш.

3. Лойиҳа фаолияти натижалари тўғрисида хисобот тайѐрлаш.

4. Лойиҳа фаолияти натижалари тўғрисида визуал ва оғзаки тақдимотни

тайѐрлаш.

ЛОЙИҲА ТОПШИРИҒИНИ БАЖАРИШ БЎЙИЧА

ТИНГЛОВЧИЛАРГА УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР

Лойиҳа фаолиятини босқичма-босқич бажариш учун йўриқнома

Гуруҳ сардорини танланг.

Диққат билан лойиҳа топшириғи билан танишинг.

Маълумотнома тузилишини аниқланг.

233

Иштирокчилар ўртасида лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича ҳамда уни

расмийлаштириш, тақдимотга ва ҳисоботга тайрлаш бўйича вазифалар ва

фаолият турларини тақсимланг.

Иш режасини тузинг.

Лойиҳани бажариш бўйича иш режаси

Иштирокчи

ларнинг

Ф.И

Вазифаси,

фаолият

тури

Ишнинг

мазмуни

Тайѐр маҳсулот

тури

Бажариш

муддати

...... Тафаккур,

тил ва сўз

ҳақидаги

фикрларни

ўрганиш

Тафаккур, тил

ва сўз ҳақидаги

фикрлардан

маълумотлар

тўплаш.

Тафаккур, сўз ва

тил ҳақида

маълумотнома

Асарлардан

намуна.

10 кун

Сўз ҳақида

донишмандла

рнинг

сўзларини

асарлари

билан

ишлаган

ҳолда

ўрганиш

Сўз ҳақида

донишмандлар

нинг

фикрларини

тўплаш

Сўз ҳақида

донишмандларнинг

фикрлари бўйича

маълумотнома.

10 кун

Оғзаки ва

нутқий

саводхонлик

Лойиҳа иши

натижаларини

бир бутун

ҳолга

келтирмоқ.

―Сўз –улкан

хазина‖

мавзусидаги ўқув

лойиҳаси

10 кун

Лойиҳа

фаолияти

натижалари

ҳамда лойиҳа

тақдимоти

бўйича

ҳисобот

тайѐрлаш.

Мавзу,

муаммони

асослаш,

лойиҳа мақсади

ва вазифасини

кўрсатиш.

Ҳисобот 10 кун

Лойиҳа

тақдимотини

МС Поwер

Поинтда

Тақдимотни

умумий

расмийлаштири

ш ҳамда

Тақдимот 10 кун

234

яратиш. слайдларни,…

мазмунли

кўрсаткичлари

ни танлаш.

Изоҳ:

* ҳар бир гуруҳдаги иштирокчилар ҳамда мавжуд вазиятдан келиб

чиққан ҳолда иштирокчиларнинг Ф.И.Ш.лари белгиланади;

** бажариш муддатлари танланган лойиҳа йўналиши ва гуруҳдаги

вазиятга боғлиқ равишда муайян ҳолатдан келиб чиқиб белгиланади.

6. Ахборот манбаларини аниқланг, ахборотни йиғинг ва уни матн,

жадвал, чизма ҳамда шарҳлаш кўринишида расмийлаштиринг (Диққат! Ушбу

вазифани барча гуруҳ иштирокчилари бажаради.)

7.Натижаларни маълумотнома кўринишида материалларни

расмийлаштиринг (1-тингловчи).

8. Ҳисоботни тайѐрлаш кўрсатмаси бўйича, ҳисоботни тайѐрланг (2-

тингловчи).

9. Лойиҳани миcрософт Поwер Поинт бўйича тайѐрлаш кўрсатмасидан

фойдаланиб, тақдимотга тайѐрланг (3-тингловчи).

10. Лойиҳада тақдимотида гуруҳ аъзолари ўртасидаги вазифаларни

аниқланг.

Оғзаки тақдимотга тайѐргарлик вақтида унинг қоидаларига риоя қилинг,

оғзаки тақдимот сирларини эсдан чиқарманг

Гуруҳли лойиҳада қуйидагилар баҳоланади:

Лойиҳа маҳсули- Маълумотнома (энг юқори 5 балл);

ҳисобот(энг юқори 5 балл);

лойиҳа тақдимоти (энг юқори 5 балл);

оғзаки тақдимот (энг юқори 5 балл).

Бажарилган лойиҳа бўйича маҳсулотни баҳолаш

Баҳолаш мезони Баҳолаш кўрсаткичлари

назарий маълумотларни амалий фаолият билан

боғлаб, талабаларни мустақил ишлашга жалб этади;

касбий ва таянч лаѐқатларини шакллантиради

ва ривожлантиради.

235

1. Лойиҳа мазмунини

белгиланган мақсадга

мувофиқлиги

Белгиланган мақсадга лойиҳа мазмуни мос

келса, макс. 5 балл.

2. Лойиҳа: мавзуга оид бўлган

этарли миқдорда, сифатли

ахборотдан иборат.

Эришилган натижалар мақсадга мувофиқ

келса, макс. 5 балл:

-янги;

- лойиҳа вазифасини тўлиқ акс эттиради;

-кэнг манбаларга асосланган.

3.

Ахборотни

расмийлаштирилиши

Агарда ахборот талаб даражасига мувофиқ

келса: сарлавҳа, матн таркиблаштирилган

бўлса, 5 балл.

Намойиш этувчи материал (жадвал ва

чизмаларда) бўлса макс. 5 балл:

- маълумот мазмунини тўлиқ акс эттиради;

Бажарилган лойиҳа бўйича ҳисоботни баҳолаш

Баҳолаш мезони Баҳолаш кўрсаткичлари

1. Ҳисоботни тайѐрлаш

бўйича йўриқномага

расмий равишда риоя

этилиши

Ҳисобот тузилмаси йўриқномага мувофиқ

бўлса, макс. 5балл.

2. Танланган мавзуни

асосланганлиги ва

долзарблиги

Танланган мавзу долзарблиги далилий

исботланган бўлса, макс. 5 балл.

3. Ечими ҳал этилаѐтган

муаммони

асосланганлиги

Муаммо далилий асосланган бўлса, макс. 5

балл.

4 Вазифа ва лойиҳа

иштирокчилари фаолият

турларини баѐн этилиши

Вазифа ва лойиҳа иштирокчилари фаолият

турлари аниқ белгиланган бўлса, макс. 3 балл.

5 Лойиҳа вазифаларини

белгиланиши

Лойиҳа вазифалари аниқ белгиланган бўлса, 5

балл.

6. Лойиҳанинг иш

режасини ишлаб чиқиш

Иш режа ишлаб чиқилган ѐндашувларга

мувофиқ тузилган бўлса, 5 балл.

7. Вазифалар бўйича

лойиҳа иш

натижаларини келтириш.

Вазифалар бўйича лойиҳа иш натижалари

иштирокчиларни кўрсатиш билан, аниқ ва

равшан келтирилган бўлса, макс. 5 балл.

8. Хулосаларни ифодалаш

Хулосада таклиф ва тавсия этилаѐтган

лойиҳани татбиқ этиш муҳимлигини исботлаш

баѐн этилган бўлса,макс. 5балл.

9. Фойдаланилган

манбалар рўйхатини

таркиблаштириш

Фойдаланилган манбалар рўйхати бажарилган

вазифалар бўйича таркиблаштирилган ва

стандарт талабларига мувофиқ

236

расмийлаштирилган бўлса, 5 балл.

10. Лойиҳа фаолиятини ўзи

баҳолаши

Танқидий баҳо:

- маҳсул сифати,

- лойиҳа устида ишлаш: ҳар бир иштирокчи

ишининг натижавийлиги, қийинчилик ва уни

энгиш берилган бўлса, 5 балл

11. Иловаларнинг борлиги Иловаларда лойиҳа иштирокчиларининг

анкеталари ва лойиҳа ишининг иш

материаллари бўлса, 5 балл.

9.1. Ўқув машғулотида таълим технологияси модели

Вақт: 80 дақ. Тингловчилар сони:25 нафар

Ўқув

машғулотининг

тури ва шакли

Назарий – янги билимларни эгаллаш бўйича ўқув

машғулоти

Ўқув

машғулотининг

режаси

1.Юсуф Хос Ҳожиб, А.Навоий ва бошқалар сўзнинг

қудрати ҳақидаги битиклари

2.Нутқ одобининг асосий талаблари

3.Нутқ маданиятини эгаллашда ижтимоий, руҳий,

лисониѐмилларга ва одоб-ахлоқ меъѐрларига риоя этиш

Ўқув машғулотининг мақсади: тингловчиларга Юсуф Хос Ҳожиб, А.Навоий

ва бошқалар сўзнинг қудрати ҳақидаги битиклари ҳақида билимларни

шакллантириш.

Педагогик вазифалар Ўқув фаолияти натижалари

- Юсуф Хос Ҳожиб,А.Навоий ва

бошқалар сўзнинг қудрати

ҳақидаги битиклари билан

таништириш;

-нутқ одобининг асосий

талабларини шарҳлаб бериш;

-нутқ маданиятини эгаллашда

ижтимоий, руҳий, лисоний

омилларга ва одоб-ахлоқ

меъѐрларига риоя этиш ҳақида

тушунча бериш;

-Юсуф Хос Ҳожиб,А.Навоий ва бошқалар

сўзнинг қудрати ҳақидаги битиклари

билан танишади;

-нутқ одобининг асосий талабларини

шарҳлайди;

-нутқ маданиятини эгаллашда

ижтимоий,руҳий,лисоний омилларга ва

одоб-ахлоқ меъѐрларига риоя этиш ҳақида

билади;

Ўқитиш усуллари Маъруза, намойиш этиш, суҳбат,

лойиҳавий ўқитиш технологияси

Ўқув фаолиятини ташкил этиш

шакли Оммавий, жамоавий, гуруҳли, индивидуал

237

Ўқитиш воситалари

Мавзу матни, тарқатма материаллар,

слайдлар, проектор, Б/Б/Б. ва лойиҳа

топшириғи, услубий кўрсатмалар,

Ўқитиш бериш шароити Гуруҳ билан ишлашга қулай бўлган

жиҳозланган хона

Қайтар алоқанинг йўл ва

воситалари Оғзаки сўров:тезкор савол-жавоб, кузатиш

9.2.Ўқув машғулотининг технологик харитаси

Иш

босқичлари

Фаолият мазмуни

Таълим берувчи Таълим

олувчи

1-босқич. Ўқув

машғулотига

кириш (20-дақ)

И.Ташкилий қисм. Саломлашиш, давоматни

аниқлаш

1.1. Янги мавзунинг номи, мақсад ва

кутилаѐтган натижаларни етказади. Уларнинг

аҳамияти ва долзарблигини асослаб беради.

(1-илова).

1.2.Мавзу бўйича маъруза машғулотининг

таянч иборалари ва маъруза режасига изоҳ

беради ва ѐзиб олишларини айтади.

Тинглайдила

р,

ѐзиб

оладилар,

танишадилар

2-босқич.

Асосий босқич

(50-дақ)

Тадқиқ қилиш

Ахборот

таҳлили.

Хулосаларни

шакллантириш.

Ҳисобот

Уйга вазифани сўраш.

2.1. Мазмунли жавоблар берилишини кўзда

тутадиган саволлар бўйича суҳбатлар

шаклида талабалар билимларини

фаоллаштиради.

2.2. Тўғри жавобларни маъқуллайди, нотўғри

ѐки тўлиқ бўлмаганларни шархлайди,

аниқлайди. Нотўғри жавоб берган

тингловчининг ўзига хатосини топишни

таклиф қилади. Агар топа олмаса, бошқа

тингловчиларни ѐрдамга чақиради.

Янги ўқув материал баѐни.

2.2.Екранга таянч ибора ва тушунчаларини

чиқаради.

Тингловчиларга Б/БХ/Б. жадвалини

тарқатади. Таянч ибораларнинг тартиб

рақамларидан фойдаланилган ҳолда Б.БХ.Б.

жадвалининг тўлдиришни сўрайди (2-илова).

2.3. Б.БХ.Б. жадвалини қай даражада

тўлдирганликларини билиш учун тезкор

Олинган

ахборотни

таҳлил

қиладилар,

хулосаларни

шакллантира

дилар,ҳисоб

берадилар.

Иш

натижаларин

и: оғзаки

ҳисобот

материаллар

ини

намойиш

билан оғзаки

ҳисобот,

лойиҳа

кўринишида

ѐзма ҳисобот

238

сўров ўтказади (3-илова), шу тариқа

тингловчилар мавзуни қай даражада

билишини аниқлайди.

2.4. Ўқув машғулотининг биринчи ва иккинчи

саволлари бўйича маъруза қилади. Нутқ

одобининг асосий талаблари айтиб ўтади,

нутқ маданиятини эгаллашда ижтимоий,

руҳий, лисониѐмилларга ва одоб-ахлоқ

меъѐрларига риоя этишнинг мақсад ва

вазифаларини тушунтиради, моҳиятини

слайдлар орқали таҳлил қилади (4-илова).

Тингловчиларни баҳс-мунозарага тортиш

мақсадида уларга жонлантирувчи саволлар

беради:

1. Нутқ одоби тушунчасини изоҳланг.

2. Нотиқлик деган тушунчанинг моҳияти

нимада?

3.Агар имкон ва эҳтиѐж бўлса, қандай

сўзлардан фойдаланган бўлар эдингиз?

Изоҳланг.

Тингловчиларнинг фикрларини тинглаб

биринчи масалани умумлаштиради.

2.5«Она тили» фанидан тайѐрланган электрон

дарсликдан фойдаланган ҳолда, маърузанинг

учинчи ва тўртинчи саволларини

тушунтиради. Мавзуни кэнг ѐритиб беради.

2.6. Мавзуни қай даражада

ўзлаштирганликларини аниқлаш мақсадида

Б/Б/Б жадвалининг учинчи устунини

тўлдиришни талаб қилади. Мавзуни

мустаҳкамлаб, умумлаштиради.

шаклларида

тақдим

этадилар

3-босқич.

Якуний.

10 дақ.

Жараѐн ва

натижаларни

баҳолаш.

Дарс якуни.

3.1. Мавзуни умумлаштиради,

умумий хулосалар қилади, якун

ясайди, саволларга жавоб

беради.Фаол тингловчиларни

баҳолаш мезони орқали

рағбатлантиради.

3.2. Тингловчиларга мустақил

ишлаш учун ўқув лойиҳа

топшириғини беради.

Тингловчиларга лойиҳанинг мақсад

ва унинг вазифаларини ифодалаш

бўйича мунозара уюштиради.

Диққат қиладилар,

Савол берадилар.

Вазифани ѐзиб

оладилар. Саволларга

жавоб беришади;

Мавзуни танлаш

ҳақида умумий

қарорни муҳокама

этишади ва қабул

қилишади.

Гуруҳларга бирлашиша

ди.

Муаммо ва лойиҳа

239

Унинг кутиладиган натижаси –

маҳсулот ва унинг тахдақий

фойдаланувчиларини ифодалайди

3.3. Лойиҳа фаолияти мазмуни

билан таништиради.

3.4. Лойиҳа мавзуларини таклиф

қилади (5-илова) гуруҳларга

ажратади ва лойиҳа мавзусини

танлашни таклиф қилади

3.5. Суҳбат орқали муаммони

ўртага қўяди: муаммоли вазиятни

баѐн қилади ва тингловчиларни

зиддиятларни аниқлаш ҳамда

уларни ҳал қилиш зарурлигини

билишга, муаммони ва лойиҳа

мавзусини ифодалашга ундайдиган

саволлар беради (6-илова).

3.6 Лойиҳа топшириғини қўяди.

Топшириқлар билан таништиради,

муаммоларнинг ечидақи топишга

ѐрдам беради. Ахборот манбалари,

уни йиғиш ва таҳлил этиш

усулларини тавсия қилади. Лойиҳа

фаолияти натижалари ва умуман

жараѐнни баҳолаш русумлари ва

мезонлари билан таништиради(7-

илова)

3.7. Тингловчиларнинг лойиҳа

устида ишлаш шаклини танлашини

ташкил қилади. Лойиҳа

гуруҳлари шакллантиришини

уюштиради

3.8. Гуруҳ иши учун топшириқ

беради, гуруҳда ишлаш

қоидаларини эслатади:

- лойиҳадаги вазифалар ва фаолият

турларини ажратиш, уларни

қатнашчилар ўртасида тақсимлаш

(гуруҳли лойиҳада);

- лойиҳа фаолияти алгоритдақи

ишлаб чиқиш;

- лойиҳа вазифаларини бажариш,

унинг натижаларини ифодалаш ва

тақдимот усуллари ва

мавзуси билан

танишади.

Лойиҳа мақсади ва

унинг вазифалари

ни ифодалаша

ди. Саволларга жавоб

берадилар. Муаммо

билан яқиндан

танишади. зиддиятни

аниқлашади, уларни

ҳал қилиш зарурлигини

билишади.

Лойиҳа натижаси –

маҳсулот ва унинг

тахдақий

фойдаланувчиларини

белгилашадитанишади

лар

Лойиҳа топшириғи

билан

танишишади.Саволлар

беришади.Баҳолаш

мезонлари билан

танишади

Лойиҳа устида ишлаш

шаклини танлашади.

Гуруҳларга бирлашиша

ди. Лойиҳа фаолиятини

лойиҳалаш тириш ва

режалашти

риш бўйича гуруҳларда

ги ишни ташкил

этишади: лойиҳани

бажариш йўналишлари

ва босқичлари

ни белгилашадигуруҳ

аъзолари ўртасидаги

вазифаларни

тақсимлаша

ди, ҳамкорлик

шаклларини

белгилашади, лойиҳа

вазифаларини

бажариш, унинг

240

воситаларини танлаш;

- ишчи режасини тузиш

3.9 Лойиҳа топшириғи устидаги

ишнинг асосий натижаларини

белгилаш ва лойиҳа фаолиятини

режалаштириш бўйича хулоса

чиқаради.Тингловчилар

эътиборини лойиҳа ишлари

мазмунига ва лойиҳанинг ижро

босқичида уларни бажариш

графигига қаратади. Саволларга

жавоб беради. Тингловчиларни

лойиҳа билан ишлашга кўрсатма

беради.(8-илова) Ҳар бир гуруҳ

лойиҳани амалга ошириш

жараѐнида муаммо турини аниқлаб,

унинг келиб чиқиш сабаблари ва

уни бартараф этиш чора-

тадбирларини ишлаб чиқиш ва

гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган

дастур тузишади (9-илова)

натижаларини

ифодалаш ва тақдимот

усуллари ва

воситаларини

танлашади.

Лойиҳа ишларининг

ишчи режасини

вазифалар, уларни

бажариш муддатлари,

тайѐр маҳсулот турини

ва масъулларни

кўрсатиб дастур

тузишади

ЛОЙИҲА ТОПШИРИҒИНИ БАЖАРИШ БЎЙИЧА

ТИНГЛОВЧИЛАРГА УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР

Лойиҳа фаолиятини босқичма-босқич бажариш учун йўриқнома

Гуруҳ сардорини танланг.

Диққат билан лойиҳа топшириғи билан танишинг.

Маълумотнома тузилишини аниқланг.

Иштирокчилар ўртасида лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича ҳамда уни

расмийлаштириш, тақдимотга ва ҳисоботга тайрлаш бўйича вазифалар ва

фаолият турларини тақсимланг.

Иш режасини тузинг.

6. Ахборот манбаларини аниқланг, ахборотни йиғинг ва уни матн, жадвал,

чизма ҳамда шарҳлаш кўринишида расмийлаштиринг (Диққат! Ушбу

вазифани барча гуруҳ иштирокчилари бажаради.)

7.Натижаларни маълумотнома кўринишида материалларни расмийлаштиринг

(1-тингловчи).

8. Ҳисоботни тайѐрлаш кўрсатмаси бўйича, ҳисоботни тайѐрланг (2-

тингловчи).

9. Лойиҳани миcрософт Поwер Поинт бўйича тайѐрлаш кўрсатмасидан

фойдаланиб, тақдимотга тайѐрланг (3-тингловчи).

10. Лойиҳада тақдимотида гуруҳ аъзолари ўртасидаги вазифаларни аниқланг.

241

Оғзаки тақдимотга тайѐргарлик вақтида унинг қоидаларига риоя қилинг,

оғзаки тақдимот сирларини эсдан чиқарманг.

Лойиҳани бажариш бўйича иш режаси

Иштирок

чи

ларнинг

Ф.И

Вазифаси,

фаолият тури

Ишнинг

мазмуни

Тайѐр маҳсулот

тури

Бажари

ш

муддат

и

...... Тафаккур, тил

ва сўз ҳақидаги

фикрларни

ўрганиш

Тафаккур, тил

ва сўз ҳақидаги

фикрлардан

маълумотлар

тўплаш.

Тафаккур, сўз ва тил

ҳақида

маълумотномаАсарл

ардан намуна.

10 кун

Сўз ҳақида

донишмандлар

нинг сўзларини

асарлари билан

ишлаган ҳолда

ўрганиш

Сўз ҳақида

донишмандлар

нинг

фикрларини

тўплаш

Сўз ҳақида

донишмандларнинг

фикрлари бўйича

маълумотнома.

10 кун

Оғзаки ва

нутқий

саводхонлик

Лойиҳа иши

натижаларини

бир бутун

ҳолга

келтирмоқ.

―Сўз –улкан хазина‖

мавзусидаги ўқув

лойиҳаси

10 кун

Лойиҳа

фаолияти

натижалари

ҳамда лойиҳа

тақдимоти

бўйича ҳисобот

тайѐрлаш.

Мавзу,

муаммони

асослаш,

лойиҳа мақсади

ва вазифасини

кўрсатиш.

Ҳисобот 10 кун

Лойиҳа

тақдимотини

МС Поwер

Поинтда

Тақдимотни

умумий

расмийлаштири

ш ҳамда

слайдларни,…

Тақдимот 10 кун

242

яратиш. мазмунли

кўрсаткичлари

ни танлаш.

Изоҳ:

* ҳар бир гуруҳдаги иштирокчилар ҳамда мавжуд вазиятдан келиб

чиққан ҳолда иштирокчиларнинг Ф.И.Ш.лари белгиланади;

** бажариш муддатлари танланган лойиҳа йўналиши ва гуруҳдаги

вазиятга боғлиқ равишда муайян ҳолатдан келиб чиқиб белгиланади.

2-машғулот

15.1.Ўқув машғулотида таълим технологияси модели

Вақт: 80 дақ. Талабалар сони:25-30 та

Ўқув машғулотининг

тури ва шакли

Амалий- билимларни мустаҳкамлаш ва кўникма ва

малакаларни шакллантириш

Ўқув машғулотининг

режаси

1. Матнни кэнгайтириш ва қисқартириш

йўллари.Кириш сўз ва киритмалар.

2. Гап бўлакларининг уюшиб келиши.

3. Ажратилган гап бўлаклари ҳақида.

Ўқув машғулотининг мақсади: тингловчилар онгида гапни кэнгайтирувчи

бўлаклар, гап бўлакларининг уюшиб, ажратилиб берилиши ҳамда матнни

қисқартириш ва кэнгайтириш йўллари ҳақидаги билимларни мустаҳкамлаш,

билим ва кўникма ҳосил қилиш

Педагогик вазифалар Ўқув фаолияти натижалари

- матнни қисқартириш йўлларини,

кириш сўз ва киритмалар ҳақида

маълумот бериш;

- матнни кэнгайтириш йўлларини,

гап бўлакларининг уюшиб келиши

ҳақида маълумот бериш;

- ажратилган гап бўлаклари ҳақида

маълумот ва топшириқ бериш;

- лойиха тақдимотига кўрсатма

беради .

- тақдимот муҳокамасини

шакллантиради.

- лойиҳа фаолиятининг асосий

натижаларини аниқлашга

йўналтиради;

- матнни қисқартириш йўлларини, кириш

сўз ва киритмаларни билади;

- матнни кэнгайтириш йўлларини ва гап

бўлакларининг уюшиб келишини билади;

- ажратилган гап бўлакларини фарқлайди

топшириқни ѐзиб оладилар.

Лойиха тақдимотига берилган кўрсатмага

амал қиладилар.

Тақдимот муҳокамасида қатнашадилар

Лойиҳа фаолиятининг асосий

натижаларини баҳолашади;

243

Ўқитиш усуллари Лойиҳалаштириш усули, матн ва ахборот

манбалари билан ишлаш, намойиш

Ўқув фаолиятини ташкил этиш

шакли Оммавий, жамоавий, гуруҳли, алоҳида

Ўқитиш воситалари Инсерт жадвали, лойиҳа топшириғи,

услубий кўрсатмалар, компьютер

технологиялари, слайдлар, проектор

Ўқитиш бериш шароити Гуруҳ билан ишлашга қулай бўлган

жиҳозланган хона

Қайтар алоқанинг йўл ва

воситалари

Оғзаки назорат: оғзаки сўров, кичик

гуруҳлар тақдимоти, баҳо тизими асосида

баҳолаш

15.2. Ўқув машғулотининг технологик харитаси

Иш

босқич

лари

Фаолият мазмуни

Таълим берувчи Таълим олувчи

1-

босқич.

Ўқув

машғул

отига

кириш

(20-дақ)

1.1.Ташкилий қисм. Саломлашиш,давоматни

аниқлаш.

1.1. Тингловчилар давомати ва дарсга

тайѐргарлигини текширади.

1.2.Машғулотнинг назарий қисмда кўриладиган

мавзусининг режаси билан таништиради ва режа

асосида инсерт техникасидан фойдаланиб

мустақил ўқиш топшириғини беради ва ѐзиб

олишларини айтади. (1-илова)

1.3.Лойиҳалар тақдимотига кўрсатмалар беради:

тақдимот қоидалари билан таништиради,

гуруҳларнинг бажарилган лойиҳаларни тақдим

этиш регламентини белгилайди, баҳолаш

мезонлари билан таништиради.(2-илова)

Жавоб

берадилар

Тинглайдилар

ва ѐзиб

оладилар

Аниқлаштиради

лар ва саволлар

берадилар

Баҳолаш

мезонлари

билан

таништирадилар

244

2-

босқич.

Асосий

босқич

(50-дақ)

Кичик гуруҳлар томонидан ўқув лойиҳа

фаолиятининг тақдимоти.

2.1. Тақдимот бошланишини эълон қилади.

2.2.Ҳар бир кичик гуруҳга тақдимот якунлари

бўйича қатнашувчиларнинг бажарган ишига

қараб саволлар беради, қувватлайди,

рағбатлантиради

2.3. Гуруҳларнинг лойиҳа тақдимотини

муҳокамаси ва ўзаро баҳолашни уюштиради.

2.4.Тингловчилар билан бирга лойиҳа иш

жараѐни ва якунларини муҳокама қилади,

тингловчиларнинг ютуқ ва камчиликларини

айтади

Жавоб берадилар

Тинглайдилар,

ѐзиб оладилар

Матнларни қандай

йўллар билан

қисқартириш ва

кэнгайтириш

мумкинлигини

машқлар ѐрдамида

қиѐслайдилар.Ма

шқ

бажарадилар.Ўқув

топшириғини

бажарадилар

3-

босқич.

Якуний

.

10 дақ.

Якунлаш.

3.1. Лойиҳа фаолиятининг асосий натижаларини

аниқлаш бўйича хулоса қилади, гуруҳлар

фаолияти, лойиҳа топшириғи устидаги индивидуал

иш натижаларига баҳо бериб ўзаро баҳолашга якун

ясайди.

3.2. Лойиҳали таълим мақсадига эришиш

даражасини таҳлил қилади, саволларга жавоб

беради.

Ўз-ўзларини

баҳолайдилар

Топшириқларни

Ёзиб оладилар

Баҳолари билан

танишадилар

Технологик харитага иловалар 1-Илова

1. Матнни кэнгайтириш ва қисқартириш йўллари.Кириш сўз ва киритмалар.

2. Гап бўлакларининг уюшиб келиши.

3. Ажратилган гап бўлаклари ҳақида.

‖Инсерт‖жадвали

В +

-

?

Матнни белгилаш тизими:

(√) - менинг билганимни тасдиқловчи ахборот;

(+) –мен учун янги ахборот;

(−) - меннинг билганларимга, зид ахборот;

(?) - мени ўйлантириб қўйди. Бу бўйича мэнга қўшимча ахборот керак.

245

2-Илова

Гуруҳли лойиҳада қуйидагилар баҳоланади: Лойиҳа маҳсули- Маълумотнома (энг юқори 5 балл);

ҳисобот(энг юқори 5 балл);

лойиҳа тақдимоти (энг юқори 5 балл);

оғзаки тақдимот (энг юқори 5 балл).

Бажарилган лойиҳа бўйича маҳсулотни баҳолаш

Баҳолаш мезони Баҳолаш кўрсаткичлари

1. Лойиҳа мазмунини

белгиланган

мақсадга

мувофиқлиги

Белгиланган мақсадга лойиҳа мазмуни мос келса,

макс. 5 балл.

2. Лойиҳа: мавзуга оид

бўлган этарли

миқдорда, сифатли

ахборотдан иборат.

Еришилган натижалар мақсадга мувофиқ келса,

макс. 5 балл:

-янги;

- лойиҳа вазифасини тўлиқ акс эттиради;

-кэнг манбаларга асосланган.

3.

Ахборотни

расмийлаштирилиши

Агарда ахборот талаб даражасига мувофиқ келса:

сарлавҳа, матн таркиблаштирилган бўлса, 5 балл.

Намойиш этувчи материал (жадвал ва

чизмаларда) бўлса макс. 5 балл:

- маълумот мазмунини тўлиқ акс эттиради;

Kirish so'zlar va kirish

birikmalar modal so'zlar

bilan ifodalanib, quyidagi

ma'nolarni bildiradi

246

Бажарилган лойиҳа бўйича ҳисоботни баҳолаш

Баҳолаш мезони Баҳолаш кўрсаткичлари

1. Ҳисоботни тайѐрлаш

бўйича йўриқномага

расмий равишда риоя

этилиши

Ҳисобот тузилмаси йўриқномага мувофиқ

бўлса, макс. 5балл.

2. Танланган мавзуни

асосланганлиги ва

долзарблиги

Танланган мавзу долзарблиги далилий

исботланган бўлса, макс. 5 балл.

3. Ечими ҳал этилаѐтган

муаммони

асосланганлиги

Муаммо далилий асосланган бўлса, макс. 5

балл.

4 Вазифа ва лойиҳа

иштирокчилари фаолият

турларини баѐн этилиши

Вазифа ва лойиҳа иштирокчилари фаолият

турлари аниқ белгиланган бўлса, макс. 3 балл.

5 Лойиҳа вазифаларини

белгиланиши

Лойиҳа вазифалари аниқ белгиланган бўлса, 5

балл.

6. Лойиҳанинг иш

режасини ишлаб чиқиш

Иш режа ишлаб чиқилган ѐндашувларга

мувофиқ тузилган бўлса, 5 балл.

7. Вазифалар бўйича

лойиҳа иш

натижаларини келтириш.

Вазифалар бўйича лойиҳа иш натижалари

иштирокчиларни кўрсатиш билан, аниқ ва

равшан келтирилган бўлса, макс. 5 балл.

8. Хулосаларни ифодалаш

Хулосада таклиф ва тавсия этилаѐтган

лойиҳани татбиқ этиш муҳимлигини

исботлаш баѐн этилган бўлса,макс. 5балл.

9. Фойдаланилган

манбалар рўйхатини

таркиблаштириш

Фойдаланилган манбалар рўйхати

бажарилган вазифалар бўйича

таркиблаштирилган ва стандарт талабларига

мувофиқ расмийлаштирилган бўлса, 5 балл.

10. Лойиҳа фаолиятини ўзи

баҳолаши

Танқидий баҳо:

- маҳсул сифати,

- лойиҳа устида ишлаш: ҳар бир иштирокчи

ишининг натижавийлиги, қийинчилик ва уни

энгиш берилган бўлса, 5 балл

11. Иловаларнинг борлиги Иловаларда лойиҳа иштирокчиларининг

анкеталари ва лойиҳа ишининг иш

материаллари бўлса, 5 балл.

247

248

МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАВЗУЛАРИ

Бирламчи ўрганиладиган мавзулар сифатида қуйидагиларни

келтирамиз:

1 Давлат (ўзбек) тили дарсларида интерфаол

таълим шаклларини қўллаш. Уларнинг

афзалликлари ва камчиликлари.

2

2 Ўзбек тили дарсларида ўқувчиларнинг

компетенцияларини шакллантиришга қаратилган

таълим технологиялари 2

3 Дидактик материал ва ўйинлардан

фойдаланиш 2

Иккиламчи ўрганиладиган мавзулар сифатида қуйидагиларни

келтирамиз:

1 Давлат (ўзбек) тили дарсларида замонавий

педагогик технологияларни қўллаш.

2 Ўзбек тили фанидан дарснинг технологик харитасини

ишлаб чиқиш ва лойиҳалаштириш.

3 Халк оғзаки ижоди намуналарини ўқитиш методикаси

4 Дарс жараѐнида АКТ, электрон дарслик, электрон

қўлланма ва мультимедиа иловаларидан фойдаланиш

методикаси

5 Ўзбек тили дарсларини кузатиш ва таҳлил этиш

методикаси. Фидбек бериш ва олиш йўллари

6 Дарсдан ташқари ишларни ташкил этиш

7 Фан хонасини замонавий талаблар асосида жиҳозлаш

249

250

БКМ – билим, куникма, малака.

ДТС – давлут таълим стандартлари.

Давлат таълим стандарти - таълим мазмуни, шакллари, воситалари,

усулларини, унинг сифатини баҳолаш тартибини белгилайди.

Стандарт - сифат, квалификасия, намуна.

Ижодий ѐзма иш – матн тушунчаси: расм асосида, ҳикоя, манзара

тасвири, шахс, ҳайвон, нарса-буюм, воқеа-ҳодиса тасвири.

Коммуникатив – алоқа-аралашув.

Тест (инглизча – синов, текширув, тадқиқот) – синалаѐтган шахснинг

психофизиологик ва шахсий хусусиятларини, шунингдек интеллектуал

ривожланиши, қобилияти ва малакасини текширишда қўлланиладиган

стандарт машқлар.

Психологик тестлар - одамнинг психофизиологик ва шахсий

хусусиятларини баҳолашига қаратилган.

Педагогик тестлар - боланинг мактабга тайѐргарлиги, унинг у ѐки бу

фан бўйича ўзлаштиришга ҳамда касб ҳунарга тайѐргарлиги даражасини

ўлчашга, аниқлашга мўлжалланган.

Ижодий топшириқлар - ўқувчиларнинг фанга қизиқишларини, мавзу

доирасида чуқурроқ фикр юритиш, мантиқий мушоҳада етиш кабиларни

таъмин етади.

Дарснинг технологик харитаси - бир соатлик дарс ишланмасининг

укитувчи фойдаланиши учун кулай схемаси булиб, дарсни ташкил

етишда тушунча ва билимларнинг муайян изчиллиги ва ахборотли

моделларни урганиш усуллари юллари, курсатмалари хамда кургазмали-

технологик топшириклар йигиндисидан иборат.

Дарс ишланмаси - лот. cонспеcтус- обзор. қисқа баѐн, бирор

мазмундаги маърузанинг баѐни.

Дарс лойиҳаси - ўқитувчи томонидан яратилган дарс ўтиш режаси

бўлиб, маълум дарснинг аниқ режаси ишланмаси, дидактик

материалларини қамраб олади.

Дарс режаси - лот. планум - текислик, яссилик. олдиндан тузилган

маълум дастурни амалга ошириш кетма-кетлиги ишнинг бажарилиши,

тадбирни ўтказиш кетма-кетлиги

Таъкидловчи тадқиқот – кузатиш орқали нарсалар ѐки ҳодисаларнинг

муҳим белгилари (ҳажм, шакл, ўлчам, оғирлик, ранги ва бошқалар)

Мантиқий тадқиқот – кузатишдан фойдаланади ва унга тажрибани

қўшиш орқали ҳодисалар орасидаги сабаб-натижаларни аниқлайди.

Умумлаштирувчи тадқиқот –кузатиш ва тажриба асосида

ўқувчиларни ҳодисаларнинг қонуниятларини очишга олиб келади.

Лойиҳалар – бу ўқувчилар томонидан узоқ вақт давомида турли

мавзуларни мустақил равишда ўрганиш.

251

Режалаштириш - ўқитувчилар ва ўқувчилар лойиҳа устидаги ишлар

қачон бошланиши, қанча вақт егаллаши, қандай ресурслар

қўлланилиши, улар қаердан олиниши.

Материал йиғиш, услублар- лойиҳа устида ишлаш.

Баҳолаш - лойиҳалар одатда кўп предметларни қамраб олиши сабабли,

еҳтимол, ишларни бир неча ўқитувчилар томонидан баҳоланиши

назарда тутилади.

Мотивасия – Мақсад - ўқувчиларнинг диққатини муаммога қаратиш.

Мавзу муҳокамасига қизиқиш уйғотиш. Бу савол, иқтибос (ситата),

кичик ҳикоя, топшириқ кўринишида бўлиши мумкин.

Кутилаѐтган натижаларни еълон қилиш - Мақсад – ўқувчиларнинг

ўз фаолиятлари моҳиятнини тушуниб етишларини таъминлаш, яъни

дарс якунида улар нимага еришадилар ва ўқитувчи улардан нимани

кутяпти.

Интерфаол машқлар вақтнинг 60% и – Мақсад – материални амалий

ўзлаштириш, машғулот (дарс) мақсадларига еришиш. Бунда ўқитувчи

топшириқни тушунтиради, ўқувчилар якка-жуфтликда- кичик

гуруҳларда ишлайдилар. Ўқитувчи кузатишларига асосланиб, ишни

умумлаштиради.

Якун ясаш вақтнинг 20% и – Мақсад - рефлексия, қайта боғланиш,

машғулот давомида амалга оширилган фаолиятни англаш, мақсадга

еришилганлик, олинган БКМларни ҳаѐтда қўллаш имкониятларини

таҳлил қилиш.

Исботлаш – бу муаммонинг илгари тугри деб тан олинган сабаблар

билан бокликликларини топиш асосида амалга оширилади.

Текшириш – буни танланган сабабнинг окибатида хал етилаѐтган

муаммо хосил булиши тугрилигини асослаш билан амалга оширилади.

Тушунтириш – бу муаммонинг ечими нима учун тугрилигини

тасдикловчи сабаларни аниклаш асосида амалга оширилади.

Идрок харитасини тузиш имкониятлари - ғояларни структуралаш;

равшан ва рангли образлар орқали ғояни кучайтириш; ранг, шрифт

размери, бўрттириш билан консепцияларни ажратиш; махсус белгилар,

ғояларни баҳолаш ва изоҳлаш имкони.

Т-чизмаси методи- муаммони қўйиш ва ҳал қилишнинг мазкур модели

бир қатор муаммоларни таърифлаш ва ечиб кўришга имкон беради.

Дебатлар -қарама-қарши нуқтаи-назарларнинг ўзаро баҳси

(тўқнашуви) бўлиб, у ўқувчиларни танқидий фикрлашга, турли

масалаларни ўрганиш ва ўзлари ҳақ еканлигига бошқаларни

ишонтиришга ўргатади

Давлат талабининг мақсади - таълим жараѐни сифатини

баҳоловчи мезон

Ўқитишнинг дедуктив методи – хулосаларни умумлаштиришга

қаратилган таълим методи

252

Ўқитишнинг индуктив методи - ўқув жараѐнида хулоса қилиш,

ягона фикрга келиш, якунловчи хулоса чиқаришга асосланган

ўқитиш методи

Давлат таълим стандарти - таълим мазмуни, шакллари, воситалари,

усулларини, унинг сифатини баҳолаш тартибини белгилайди

таълим сифатига ва кадрлар тайѐрлашга, кўрсатиладиган таълим

хизматлари номенклатурасига нисбатан қўйиладиган мақбул талабларни

белгилаш

Таълим Давлат стандартларининг вазифаларидан бири -таълим ва

кадрлар тайѐрлаш сифатига бащо беришнинг холис тизимини, таълим

муассасаларини аттестасиядан ўтказиш ва аккредитасия қилишни жорий

етилиши; кадрларни мақсадли ва сифатли тайѐрлаш учун таълим, фан ва

ишлаб чиқаришнинг самарали интеграсиясини таъминлаш; миллий

стандартлар талабларининг таълим сифати ва кадрлар тайѐрлашга

нисбатан халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш;

Ижодий ѐзма иш – матн тушунчаси: расм асосида, ҳикоя, манзара

тасвири, шахс, ҳайвон, нарса-буюм, воқеа-ҳодиса тасвири.

Кейс методи- таълим олувчиларни муаммони ифодалашни ва мақсадга

мувофиқроқ ечим излашга йўналтирувчи, бир гуруҳ инсонлар ѐки

алоҳида шахсларни ҳаѐтий ташкиллашишидан олинган маълум

шароитларини баѐнли тақдим етилишидан иборат

Кўникма – онгли фаолият(ҳаракат)ни тез, тежамли, тўғри ҳамда

жисмоний ва ақлий куч сарфлаган ҳолда бажариш.

Медиапедагог - ЗАТларини ўзлаштириш орқали медиатаълимни олиб

бора билиш БКМларини егаллаган ўқитувчи.

Медиатаълим – ўқувчилар томонидан оммавий коммуникасия

қонуниятлари – матбуот, телевидение, радио, кино, интернет

ахборотларини олиш, таҳлил қилиш ва билим олишга асосланган

таълим.

Метод – грекча сўз бўлиб, йўл, усул маъноларини ифодалайди.

Методика – бирор ишни мақсадга мувофиқ ўтказиш методлари,

йўллари мажмуаси.

Таълим – мақсади ўқувчиларни ахлоқий интеллектуал, касбий, маданий,

жисмоний ривожлантиришнинг юқори даражасига еришишдан иборат

бўлган тарбиялаш ва ўқитиш жараѐни.

Креатив таълим- (лотинча сўз – яратувчанлик, ижодкорлик) ўқувчи

ижодий қобилиятини такомиллаштиришга йўналтирилган таълим.

Евристик таълим – (грекча сўз – излайман, топаман) йўналтирувчи

саволларни бериб боришга асосланган ўқитиш тизими; топқирлик,

фаолликни ривожлантиришга йўналтирилган таълим.

Масофавий таълим – ахборот технологиялари, телекоммуникасиялар

асосида кечадиган педагогик жараѐн.

253

Форум – интернет имкониятларидан бири бўлиб, сайтда мулоқот

юритиш шакли.

Инклюзив – (тэнглик) ўқитувчи билан ўқувчининг ўзаро

муносабатларида тэнглик асосда таълим-тарбия жараѐнини ташкил

етиш. Шу билан бирга. имконияти чекланган ўқувчиларни соғлом

ўқувчилар билан биргаликда ўқитишни ташкил қилиш.

Таълим - 1)шахс,жамият ва давлат манфатлари йўлида шахсни мақсадли

ўқитишва тарбиялаш жараѐни; 2)тизимли билимлар, маҳорат ва

кўникмаларни ўзлаштириш жараѐнми; 3)инсонни ҳаѐтга ва меҳнатга

тайѐрлашнинг зарур шарти.

Дарс - чегараланган вақт оралиғида белгиланган мавзу ва мақсад

асосида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг тэнг ҳуқуқли ҳамкорлигига

асосланган билим, кўникма ва малака ҳосил қилиш жараѐни.

Технология - (лот.течне-санъат, маҳорат, логос-фан, таълимот)-бу қайси

вақтда нима қилиш керак каби саволларга аниқ жавоб берадиган жараѐн.

Педагогик технолигия - ўқитувчининг ўқитиш воситалари ѐрдамида

ўқувчиларга муайян шароит ва кетма-кетликда таъсир кўрсатиш ва бу

фаолият натижасида уларда олдиндан белгиланган сифатларни

шакллантириш жараѐни;

(лот.течне-санъат, маҳорат, логос-фан, таълимот)-1)шахсни ўқитиш,

тарбиялаш ва ривожлантириш қонуниятларини мужассамлаштирган ва

якуний натижани кафолатлайдиган педагогиc ҳодиса; 2) таълим-тарбия

жараѐнини ташкил етиш, уни бошқариш, педагогиc ва ўқув фаолиятини

ташкил етиш усуллари тавсифи.

Технолигик харита- бу қайси вақтда нима қилиш керак каби саволларга

аниқ жавоб берадиган жараѐн. Технологик ҳужжат тури, бунда

ишланманинг бутун жараѐни ихчам тарзда, кўпинча чизмалар ва

графика шаклида кўрсатилади.

Педагогик инновасия- (лотинча- инноватес)- янгиланишни, ўзгаришни

амалга жорий етиш,киритиш жараѐни ва фаолияти ( ислоҳ

модернизасияси, такомиллаштириш, замонавийлаштириш).

Педагогик маҳорат- шахснинг тажриба орқали орттирган хусусияти.

Бирор соҳадаги мослашувчан кўникма ва ижодкорлик асосида ҳосил

бўлган касбий кўникмаларнинг юқори даражаси, касбий моҳирлик.

Бирор фаолият соҳасидаги юқори даражада егалланган билим, кўникма,

малакаларни амалиѐтда юқори сифат ва самарадорлик билан қўллаш.

Дарс турлари-янги мавзу билан таништириш дарси; мустаҳкамлаш,

умумлаштириш дарси; назорат дарси; аралаш дарс.

Ифодали уқиш – адабиѐт ўқитишда кэнг қўлланиладиган методлардан

бири

Ижодий уқиш – матн мазмунини ўзгартирмасдан ўқиш усули

Шархли уқиш – бадиий асар, ундаги адабий қаҳрамонлар, тарихий ва

туқима воқеалар ҳақида атрофлича тушунча беришга мўлжалланган

254

усул.

Суҳбат методи – адабиѐт ўқитиш методларидан бири.

Метод- (юнонча- метҳодос – йўл, тадқиқот, ўқитиш, баѐн қилиш усули

)- ҳаракат қилиш усули, маълум тарзда иш тутиш, услуб; билиш

усуллари, ва амаллари мажмуи; назария ва амалиѐтда аниқ натижаларга

еришиш усули.

Модул- 1) нисбатан тугалланган ва мустақил бирликлар, ахборот

қисмлари;

2) маълум бир тизим, ташкилотнинг бўлинадиган нисбатан мустақил

қисми;

3)педагогиc технологияни ташкил қилувчи таркибий бўлакларни

ифодаловчи тушунча.

Модулли ўқитиш- ўқув ахборот модулларга бўлиниши орқали таълим

жараѐнини ташкиллаштириш. Бир неча модуллар йиғиндиси маълум

ўқув мавзуси ѐки бутун ўқув фанининг мазмунини очиб беришга имкон

яратади. Модуллар мақсадли (маълум воқеликлар, далиллар ҳақида

маълумотга ега бўлиш), ахборот (дарслик материаллари, китоблар),

амалий (амалий машғулотлар ва топшириқлар).

Фаолият- инсоннинг атроф-олам билан фаол,ўзаро алоқа ўрнатиши

давомида обектга мақсадли таъсир етиши ва шу орқали у ўз

еҳтиѐжларини қондириши. Инсон фаолиятининг асосий тури бу

меҳнатдир. Меҳнат билан инсон фаолиятининг бошқа турлари (ўйин,

ўқиш…) келиб чиқиши бўйича боғланган.Меҳнат асосида ижтимоий-

тарихий тараққиѐт мобайнида жамият ва инсон тараққиѐтининг ўзгача

шакли сифатида ақлий меҳнат пайдо бўлади.

Ноан`анавий усуллар – одатдаги дарс усулларидан ўзига хослиги билан

ажралиб турувчи та`лим тури.

Кўникма- батафсил онгли мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг

йўқлиги билан тавсифланувчи , кўплаб қайтариш орқали шаклланган

хатти-ҳаракат.

Персептив кўникма - илгари такроран идрок етилган, яхши маълум

жисмнинг хусусиятлари ва тавсифларини автоматик равишда таниш.

интеллеcтуал кўникмалар – илгари учраган вазифаларни ечишнинг

автоматлаштирилган амаллари, усуллари, ҳаракатли кўҳикмалар, ташқи

обект билан илгари такроран амалга оширилган автоматлаштирилган

ҳаракатлар.

Семинар-Ўқувчилар, катталарнинг бирор мавзу юзасидан

ўрганганларини мустаҳкамлаш, умумлаштириш, чуқурроқ ўрганиш,

якун ясаш, амалий қўллаш мақсадида мулоқоти шакли. Бизнинҳ

ҳолатимизда семинар ўқитувчилар билан назарий- амалий масалаларни

ўрганиш, уларни бирор янгилик билан таништириш мақсадида

қўлланади. Семинарда бир соҳа мутахассислари , експертлар иштирок

етишлари мумкин.

255

Музокара (дискуссия) – 1) баҳс, тортишув, бирор масалани суҳбат,

мажлис, матбуот, да музокара етиш; 2) муаммонинг умумий ечимиини

топишга ѐрдам берувчи биргаликдаги фаолиятни ташкил етиш йўли; 3)

ўқувчиларни биргаликда ҳақиқатни излашга жалб етиш ҳисобига ўқув

жараѐни самарадорлигини оширувчи ўқитиш усули.

емпирик-сезги аъзолари орқали билим олиш(сезги аъзоларининг табиий

ривожланганлик имкониятларига таянган ҳолда билим бериш ва уларни

янада такомиллаҳтириб боришга қаратилади;

когнитив- атрофдаги олам тўғрисидаги билимлар доирасини

кэнгайтириш технолигияси.У табақалаш (таркибий қисмларга бўлиб

ўрганиш) тафаккурини шакллантиради, билиш еҳтиѐжларини

ривожлантиради;

евристик- йўналтирувчи саволлар бериш йўли билан таълим бериш

тизими.Топқирлик, фаолликкни ривожлантиришга хизмат қилувчи ,

ўқув-изланиш таълим методи бўлиб, оптималлашган (бир неча

вариантлардан мосини танлаш) тафаккурни ривожлантиради;

креатив- тадқиқот характерига ега бўлиб, ўқувчиларда мақсадга

йўналтирилган ижодий тафаккурни жадал ривожлантиради;

инклюзив-ўқитувчи билан ўқувчининг ўзаро муносабатларида тэнглик

асосида таълим- тарбия жараѐнини ташкил қилиш (барча ўқувчиларга

тэнг имкониятлар берилиши назарда тутиляпти).

Таълимнинг техник воситалари (ТТВ) - ўқув материалини кўргазмали

намойиш етишга, уни тизимли етказиб беришга ѐрдам беради;

талабаларга ўқув материалини тушунишларига ва яхши еслаб

қолишларига имкон беради.

Ёрдамчи таълим воситалари (ЁТВ) – графиклар, чизмалар, намуналар

ва ҳ.к. бошқ.

Ўқув - услубий материаллар (ЎУМ) - ўқув материаллар,

ўзлаштирилган ўқув материалларини мустаҳкамлаш учун машқлар.

Булар талабаларнинг мустақил ишларини фаоллаштиришга ѐрдам

берадилар.

256

257

Фойдаланиш тавсия этиладиган ўқув-услубий адабиѐтлар рўйхати

I. Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари

1. Мирзиѐев Ш.М. ―Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини

мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз‖ мавзусидаги Ўзбекистон

Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига

бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи. – Т.:

―Ўзбекистон‖, 2016. – 56 б.

2. Мирзиѐев Ш.М. ―Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини

таъминлаш–юрт тараққиѐти ва халқ фаровонлиги гарови‖ мавзусидаги

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига

бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. – Т.: ―Ўзбекистон‖, 2017. 48

б.

3. Мирзиѐев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий

жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак.

–Т.: ―Ўзбекистон‖. – 2017.– 102б.

4. Мирзиѐев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб ҳалқимиз

билан бирга қурамиз. – Т.: ―Ўзбекистон‖, 2017. – 488 б.

5. Каримов И.А. Юксак маънавият – энгилмас куч. –Т.: ―Маънавият‖,

2008.–176 б.

6. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. –Т.:

―Ўзбекистон‖, 2011.–440 б.

7. Каримов И.А. Она юртимиз бахти иқболи ва буюк келажаги йўлида

хизмат қилиш – энг олий саодатдир. –Т:. ―Ўзбекистон‖, 2015. – 302 б.

II. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

1.Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2014.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида‖ги 4947-сон Фармони.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги

―Ёшларга оид давлат сиѐсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ѐшлар

иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида‖ги 5106-сон Фармони.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15

мартдаги ―Умумий ўрта таълим тўғрисида низомни тасдиқлаш

тўғрисида‖ги №140-сонли Қарори.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6

апрелдаги ―Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат

таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида‖ги № 187-сонли Қарори.

258

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги

―Педагог кадрларни тайѐрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва

уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-

тадбирлари тўғрисида‖ги № ПҚ-3289-сонли Қарори.

7. Мухитдинова Х.С.,педагогика фанлари доктори, доцент. ―Ўзбек тилини

ўқитишда замонавий ѐндашувлар‖ модули бўйича ўқув-услубий мажмуа. 2016

й. Тошкент.

III МАХСУС АДАБИЁТЛАР

12. Ишмухамедов Р.Ж., Юлдашев М. Таълим ва тарбияда инновацион

педагогик технологиялар.– Т.: Ниҳол, 2013, 2016.

13. Иноятов У.И., Муслимов Н.А., ва бошқ. Педагогика: 1000 та саволга

1000 та жавоб. 2012 й. Тошкент, ―Илм-Зиѐ‖ нашриѐти. 12 б.т.

14. Каримов Б. Адабиѐтшунослик методологияси (ўқув қўлланма) –Т.:

Muharrir, 2011.

15. Маҳмудов Н. Тилнинг мукаммал тадқиқи йўлларини излаб...// Ўзбек

тили ва адабиѐти, 2012. – 5-сон, 3-16-бетлар.

16. Муслимов Н., ва бошқалар. Касб таълими ўқитувчиларининг касбий

компетентлигини шакллантириш технологияси. 2013 й. Тошкент, «Фан ва

технологиялар».

17. Расулов А. Мустақиллик даври адабиѐтининг назарий-методологик

асослари. – Т.: Маънавият, 2012.

18. Уразова М.Б., Эшпулатов Ш.Н. Бўлажак ўқитувчининг лойиҳалаш

фаолияти. // Методик қўлланма. – Т.: ТДПУ Ризографи, 2014 йил.

19. Бобожонов Ш., Исломов И. "Ўзбек тилининг сўзларнинг даражаланиш

ўқув луғати. Мактаб ўқувчилари учун." Т. Янги аср авлоди. 2007. 70 б.

20. Шукуров О., Бойматова Б. "Ўзбек тилининг маънодош сўзлар ўқув

луғати". Т. Янги аср авлоди. 2007. 58

21. СувоноваХ., Турдиева Г. "Ўзбек тилининг шаклдош сўзлар ўқув

луғати." Т. Янги Маср авлоди. 2007. 54 б.

22. ТураеваУ., Шодмонова Д. "Ўзбек тилининг зид маъноли сўзлар ўқув

луғати" Т. Янги аср авлоди. 2007. 56

23. Мэнглиев Б. в.б. "Ўзбек тилининг сўз ясалиш ўқув луғати" . Т. Янги

аср авлоди. 2008. 180 б.

24. Мэнглиев Б. в.б. "Ўзбек тилининг иборалари ўқув луғати..." Т. Янги

аср авлоди. 2007. 72 б.

25. Ҳамроева Ё. "Ўзбек тилининг ўзлашма сўзларнинг ўқув луғати". Т.

Янги аср авлоди. 2007. 124 б.

26. Мэнглиев Б. в.б. "Ўзбек тилининг сўз таркиби луғати" - Т. Янги аср

авлоди. 2007. 104 б.

259

27. Супиева Б.А. Тил таълимида замонавий педагогик

технологияларидан фойдаланиш йўл-йўриқлари. 2016 й. Тошкент.

Электрон таълим ресурслари

1. www.edu.uz.-Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги

2.www.uzedu.uz.-Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

3.www.eduportal.uz, www.multimedia.uz-Ўзбекистон Республикаси Халқ

таълими вазирлиги ҳузуридаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини

ривожлантириш маркази

4. www.bimm.uz-Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик маркази

5. www.giy.uz -Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги халқ

таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

ҳудудий маркази

6. www. Ziyonet. uz. -Ижтимоий ахборот таълим портали:

7. http://www.school.edu.ru - Умумтаълим портали (рус тилида)

8. http://www.alledu.ru - ―Internetdan ta’lim‖ портали (рус тилида)

9. http://www.rostest.runnet.ru – тест маркази сервери (рус тилида)

10.http://www.allbest.ru– Интернет ресурслари электрон кутубхонаси (рус

тилида)

11.http://www.mathtype.narod.ru/ - Онлайн дарслари (рус тилида)

12.http://mschool.kubsu.ru/ - Электрон қўлланмалар кутубхонаси

13.http://www.gov.uz – Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали

14.http://www.istedod.uz – ―Iste’dod‖ жамғармаси сайти