442

I:C :F;:JE:J - Muhammad Salihmuhammadsalih.com/wp-content/uploads/2012/09/pt_04.pdf · rmg^Zc [bj dbrb]Z [_jZfZgdb, m ^mrfZg^Zg hqbr gbfZeb]bgb [befZk !, - ^_^b . ZajZlb MfZj [m dmggb

  • Upload
    lehuong

  • View
    214

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

ПАЙҒАМБАРЛАР ТАРИХИ

(МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМ)

ТЎПЛОВЧИ ВА ТАРЖИМОН МУҲАММАД СОЛИҲ

ТЎРТИНЧИ ЖИЛД

Пайғамбарлар Тарихи IV Peygamberler Tarihi IV

Тўпловчи ва таржимон: Муҳаммад Солиҳ Hazırlayan ve Tercüman: Muhammed Salih 

 Редактор: Ўғузхон Ченгиз

Yayın Yönetmeni: Oğuzhan Cengiz  

Техник редактор: Мурод Дирлик Teknik Yönetmen: Murat Dirlik

Мусаҳҳиҳ: Анвар Мирзо Musahhih: Enver Mirza

Муқова безаги: Юсуф Кот Kapak Tasarı ı: Yusuf Kot m

Нашрга тайёрлаган: Пирмуҳаммад Ҳолмуҳаммад Yayıma hazırlayan: Pirmuhammed Halmuhammed

 Босмахона /Мужаллидхона - Baskı / Cilt

Sembol Basım, 0212 554 23 53  

Истанбул 2009 - İstanbul 2009  

 Kitabın Uluslar Arası Seri Numarası

(ISBN): 978-605-4200-01-6

Туркия маданият вазирлиги сертификат номери TC Kültür Bakanlığı Sertifika Numarası

12460  

© Китобнинг бутун ҳақлари сақланган Китобдан кўчирма олганлар мутлоқо манба кўрсатишлари шарт

www.bilgeoguz.com.tr

Alemdar Mahallesi Molla Fenari Sokak 41/A Cağaloğlu / İSTANBUL

Tel: 0212 527 33 65 - 66 Faks: 0212 527 33 64 e-mail: [email protected]

ХАЙБАР ФАТҲИ

Муҳаммад алайҳиссалом 5

САНЖОҚДОРЛАР Пайғамбаримиз алайҳиссалом асҳобига: “Эртага

санжоқни шундай бир йигитга бераман-ки, Аллоҳ ва Аллоҳ Расули уни севар, у ҳам Аллоҳни ва Aллоҳ Расулини севар. У Хайбарни фатҳ этмагунча орқасига қайтмаяжакдир!

У Хайбарни куч билан олажакдир! Аллоҳнинг фатҳи унинг қўли билан содир

бўлажакдир! У душмандан юз буриб, қочувчи бир киши эмасдир!” деди.

Саҳл бин Саъднинг айтиши-ча, саҳобийлар кечани санжоқнинг кимга берилиши ҳақда гаплашиб ўтказдилар, деярли ҳаммаси санжоқ менга берилади, деб ўйлашган.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бомдод намозини қилдириб бўлгандан кейин санжоғини олиб келишни буюрди.

Сўнгра келтирган санжоғини қўлига олди ва ҳавода ҳилпиратиб, “буни ҳаққини бера оладиган ким бор?”, деди.

Ҳазрати Абу Бакр, Ҳазрати Умар ва бутун Қурайш муҳожирлари санжоқни олиш учун бўйнини узатиб туришди.

Саъд бин Абу Ваққос, Бурайда бин Ҳусайб ҳам санжоққа узанганлар орасида эди.

6 Муҳаммад алайҳиссалом

Зубайр бин Аввом келиб, “Санжоқни мен оламан ва ҳаққини ерига келтираман”, деди. Расулуллоҳ унга “ўт!”, деди.

У ўтиб кетди. Кейин бошқаси келди, Расулуллоҳ алайҳиссалом

унга ҳам бермади. Яна учта киши келди, ҳеч бирига бермади. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: - Муҳаммаднинг зотини пайғамбарлик билан

шарафлантирган Аллоҳга онт бўлсин, мен бу санжоқни шундай бир кишига бераманки, у душмандан қочиш нималигини билмас!, - деди.

Ҳазрати Умар бу кунни эслаб “мен қўмондонликни ўша кунги каби ҳеч қачон орзу қилмагандим”, - дейди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ниҳоят: - Али қаерда?, - деб сўради. - Ё, Расулуллоҳ, унинг кўзлари оғрияпти,- дейишди

мужоҳидлар. - Уни чақиринг, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. Салама бин Акво бориб, Алининг қўлидан тутиб,

етаклаб олиб келди. Хайбарнинг чанггидан Алининг кўзлари оғримоқда

эди. Асҳоби киром унинг келиши мумкинлигини ҳеч

кутмаганди. - Мана шу билан фатҳ содир бўлажак, - деди

Расулуллоҳ алайҳиссалом ва Ҳазрати Алига: - Ёнимга кел, - деди. Ҳазрати Али: - Ё, Расулуллоҳ, оёқларим босган ерни ҳам кўра

олмаяпман, - деди. Расулуллоҳ алайҳиссалом Ҳазрати Алининг

кўзларига “пуф”, деб пуфлади. Кейин қўллари билан масҳ этди. Шифо бериши учун Аллоҳга дуо этди.

Муҳаммад алайҳиссалом 7

Ҳазрати Алининг кўзларидаги оғриқ босилди. Ҳазрати Али шундай хотирлайди: “Расулуллоҳ

кўзларимга пуфлагандан сўнгра “Эй Аллоҳим, иссиқнинг, совуқнинг асоратини бундан кетказ”, дея дуо этди. У кундан бери иссиқдан, совуқдан ҳеч оғримадим”.

ҲАЗРАТИ АЛИ Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳазрати Алига

зирҳли кўйлак кийдирди. Ўзининг қиличи зулфиқорни унинг белига боғлади. Ва санжоғини узатиб:

- Ол, шу санжоқни! Аллоҳ сенга фатҳни насиб этгунча уруш!, - деди.

Ҳазрати Али бироз юриб тўхтатди ва орқасига қарамасдан:

- Ё, Расулуллоҳ, мен инсонлар билан нима деб урушишим керак?, - деб сўради.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга: - Улар Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад

Аллоҳнинг қули ва Расулидир, дея шаҳодат келтирмагунча улар билан жанг қил! Агар улар буни айтса, қонларини ва молларини сендан қўридилар демак, - деди.

- Ё, Расулуллоҳ, улар биз каби мусулмон бўлгунчами улар билан жанг қиламан?, - деб сўради Ҳазрати Али.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деди: - Қалъаларига секин кир, уларнинг майдонига ин,

кейин уларни исломиятга даъват эт! Исломда уларга вожиб бўлгани Аллоҳ ҳаққини, исломий фарзларни тушунтир. Валлоҳи, сенинг соянгда Аллоҳнинг бир кишига ҳидоят бериши сен учун қизил терили туяларнинг сенга бахш этилишидан хайирлироқдир, - деди.

8 Муҳаммад алайҳиссалом

Ва Ҳазрати Али ҳамда унинг сафдошларига ёрдам бер, дея Аллоҳга ёлворди...

Ҳазрати Али санжоғини яҳудийлар қалъасининг тагига тикди.

Салама бин Акванинг билдиришига кўра, яҳудийлар мусулмонлар билан жанг қилиш учун қалъадан чиқдилар.

Ҳазрати Алининг қаршисига Марҳобнинг укаси Ҳорис чиқди. У жасур ва ёвуз эди.

Ҳазрати Али уни ўлдирди. Бошига қизил салла ўраб олган Абу Дужона Хайбар

суворийси Абу Зайнаб билан олишиб, уни ўлдирди. Яҳудий жангчиси Усайр бин Амрга қарши

Муҳаммад бин Маслама чиқди ва Усайрни ўлдирди. Ёсир яҳудийларнинг кучли жангчиси эди. Ҳазрати Али унга қараб юрди. Аммо Зубайр бин Аввом Ҳазрати Алига “сен

орамизга кирма”, деди ва Ҳазрати Али четга чиқди. Зубайр бин Аввомнинг онаси Ҳазрати София бинти

Абдулмуталлиб, “Ё, Расулуллоҳ, у ўғлимни ўлдиражак!”, дея фарёд этди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга: - Йўқ, иншаАллоҳ, ўғлинг уни ўлдиражак!, - деди. Зубайр яҳудий Ёсирни ўлдирди. Кейин Ҳазрати Али яҳудий Амир билан

қаршилашди. Амир йўғон ва баланд бўйли киши эди. Ҳазрати Али унинг оёқларига қилич билан уриб, уни чўктирди. Сўнгра бошини кесди.

Сўнгра Марҳоб майдонга чиқди. Марҳоб Ҳимяр яҳудийларидан эди. Хайбарликлар

ичида Марҳобдан жасоратлироқ одам йўқ эди. Марҳоб махсус қалъанинг қўмондони эди.

Муҳаммад алайҳиссалом 9

У укаси Ёсирнинг ўлдирилганини кўриб, асабий ҳолда, аскарлари билан қалъадан чиқди. Устига икки қат зирҳ кўйлак, уст-устига икки қат дубулға кийган эди.

Марҳоб қутурган бир туя каби даҳшатли эди. Марҳоб “Хайбар халқи билади-ки, мен ўкириб

келганимда, арслонларни ҳам ер билан бир қилганман”, дея шеър ўқиб кела бошлади.

Ҳазрати Али ҳам “менга онам Ҳайдар (арслон) исмини бергандир, мен ўрмонларниннг ҳайбатли шери кабиман”, деб Марҳобга қарши юрди.

Марҳоб ўша кеча тушида ўзини бир арслон тилка-пора қилганини кўрганди.

Ҳазрати Али ва Марҳоб бир-бирига ҳужум қилдилар.

Ҳазрати Али яҳудийга шундай бир зарба индирди-ки, қиличи Марҳобнинг қалқони ва дубулғаларини ёриб, бошини иккига айирди, тишларигача борди.

Қароргоҳ аҳли ҳам бу қиличнинг маъдан (металл)га теккан товушини эшитди. (Аҳмад бин Ҳанбал,3/399).

Ҳазрати Али ўша куни номи чиққан саккизта яҳудийни ўлдирди. Ва мусулмонлар ҳужумга ўтдилар. Яҳудийлардан кўпи ўлдирилди, қолганлари қалъаларига яшириндилар.

НАТОТ ҚАЛЪАСИНИНГ ОЛИНИШИ Умму Синон дейди-ки: “Расулуллоҳ алайҳиссалом

ҳар сабоҳ устида зирҳ кўйлак, жангни бошқариш учун Ражи қароргоҳидан чиқиб, оқшом қайтиб келарди.

Ниҳоят, еттинчи кун Аллоҳ Натот қалъасининг фатҳини насиб этди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом хабар берганидек, Аллоҳи Таоло Хайбар фатҳини Ҳазрати Алининг қўли билан амалга оширди.

10 Муҳаммад алайҳиссалом

Ҳазрати Али ва сафдошлари қочган яҳудийларни қувиб, Натот қалъасига кирдилар.

Каъб бин Моликнинг айтганига кўра, Натотда ҳеч ким қолмаганди, яҳудийлар бошқа қалъага кўчгандилар.

Натотда илк қўлга олинган маҳалла Бани Кимма маҳалласи бўлди, бу Марҳобнинг укаси Ёсирнинг маҳалласи эди.

Натот ичида учта қалъа бор эди: Наим, Саъб бин Муоз ва Кулла қалъалари.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом устига зирҳ кўйлак, бошига дубулға кийди. Ёй ва қалқонини қўлига олди. Асҳоби киром унинг атрофини ўради ва Расулуллоҳ алайҳиссалом Наим қалъасига келди.

Ислом мужоҳидларига яҳудийлар ўқ ёғдира бошлади.

Қаттиқ жанг бўлди. Яҳудийларнинг энг жасурлари Наим жангида

ўлдирилди. Мужоҳидлардан Авс бин Ҳабиб, Унайф бин Воил

шаҳид бўлишди. Аллоҳ улардан рози бўлсин!

ХАЙБАР ЧЎПОНИ

Хайбар яҳудийларидан Амирнинг Ясор исмли

ҳабаш чўпони бор эди. Яҳудийларнинг “шу пайғамбарман деган одам билан

жанг қилмоқчимиз”, деганини эшитиб, “пайғамбар” сўзи кўнглига тушганини сезди ва қўй подасини суриб, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнига келди.

У Расулуллоҳ алайҳиссаломдан унинг дини ҳақида сўради. Расулуллоҳ алайҳиссалом унга исломиятни тушунтирди. Чўпон “агар мен ҳам шаҳодат келтирсам, менга бундан нима фойда бор”, деб сўради.

Муҳаммад алайҳиссалом 11

Расулуллоҳ алайҳиссалом “агар иймон ва шаҳодат устида ўлсанг, сенга жаннат бор”, деди.

Чўпон мусулмон бўлди. Ва Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан “бу қўйларни нима қилай энди?”, деб сўради.

“Уларни қароргоҳдан чиқар, уларга бақир ва кичик тошлар от улар ўз соҳибларига қайтажаклар”, деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Ясор поданинг ёнига бориб, бир ҳовуч қумни уларга отди ва “соҳибингга қайт, валлоҳи, ортиқ сенга чўпонлик қила олмайман”, деди.

Пода худди чўпон тарафидан бошқарилгандек, тўппа-тўғри қалъага кириб, ўз эгаларининг ёнига бордилар.

Ясор Ҳазрати Али билан ёнма-ён туриб яҳудийларга қарши урушди ва шаҳид бўлди. Унинг жасадини Расулуллоҳ алайҳиссаломниннг ёнига келтириб, чалқанча ётқиздилар.

Расулуллоҳ алайҳиссалом жасадга қаради-ю, дарров юзини тескари бурди.

Асҳоб бунинг сабабини сўраганда, Расулуллоҳ: “Ҳозир унинг ёнида Жаннат ҳурларидан икки завжаси келиб, унинг либоси остига кириш учун бир-бири билан низолашаётганини кўрдим”, деди.

Чўпон Ясор бир вақт ҳам намоз қилмасдан, бир марта ҳам сажда қилмасдан шаҳид бўлган мусулмон эди.

МУЖОҲИДЛАРНИНГ ОЧЛИКДАН ШИКОЯТЛАРИ

Ислом ўрдусининг озиқ-овқат заҳираси тугаган эди. Мусулмонлар бир неча кундир оч ҳолда жанг

қилишарди.

12 Муҳаммад алайҳиссалом

Аслам қабиласи номидан Асма бин Хoриса Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнига келиб: “Ё, Расулуллоҳ алайҳиссалом, Асламлар “биз очликка чидай олмаяпмиз, биз учун Аллоҳга дуо эт”, дея сендан сўрадилар”, деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнида уларга берадиган нарсаси йўқ эди. У юксак овоз билан: “Эй, Аллоҳим, сен уларнинг аҳволийни, озиқ-овқатлари қолмаганини, менинг ҳам қўлимда уларга берадиган ҳеч нарсам йўқлигини биласан. Уларга озиқ-овқат, гўшт ёғи кўп бўлган қалъалардан энг каттасини фатҳ этишни насиб айла”, дея дуо этди.

Абу Раҳм шундай хотирлайди: “Хурмолар ҳали хом эди, биз Хайбарга бориб қўнгандик. Хайбар жуда иссиқ, иссиқлиги таҳликали эди. У ерда очликка учрадик. Саъд бин Муознинг қалъасини қуршовга олганимизда қалъадан йигирма-ўттизта эшак ташқарига чиққанди. Яҳудийлар унларни ичкарига кирита олмаганди. Мусулмонлар бу эшакларни сўйдилар. Ҳар ерда ўчоқ қуриб, эшакларнинг этини пишира бошладилар.

- Бу оловларни нима учун ёқаяптилар?,- деб сўради Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Унга вазиятни билдиришди. - Аллоҳ ва Расули сизга аҳлий эшакларнинг этини

ёйишни таъқиқлайди. Чунки у мурдордир, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Қозондаги бутун этлар тўкилди”.

САЪД БИН МУОЗ ҚАЛЪАСИНИНГ ФАТҲИ Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳубoб бин Мунзирга

санжоғини берди, мужоҳидларни тўплаб, Саъд бин Муоз қалъасига борди.

Муҳаммад алайҳиссалом 13

Қалъани биринчи бўлиб қуршаганлар Аслам қабиласи бўлди.

Қалъада 500 та яҳудий жангчиси бор эди. Улардан Юшо исмли жангчи қалъадан чиқиб, ўзи билан олишувга эр тилади.

Ҳубoб бин Мунзир унга қарши борди. Бир-бирларига қилич урдилар, Ҳубoб бин Мунзир

яҳудийни ўлдирди. Муҳаммад бин Маслама шундай дейди: “Ўша куни

шундай ўққа тутилдик-ки, турган еримиздан орқага улоқтириламиз, деб ўйладим. Ўқ отар экан, Расулуллоҳ алайҳиссалом тарафга қараб қўярдим. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг отган ўқларидан ҳеч бириси бўш кетмас эди. Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳам менга қараб кулимсираб қўйди.

Ниҳоят, яҳудийлар тарқаб, қалъаларига кириб кетишди.

Жанг уч кун давом этди. Учинчи кун Пайғамбаримиз алайҳиссалом

мужоҳидлар билан бирга яна қалъа деворларига яқинлашди.

Қалъадан кема тиргаги (мачта) каби бир яҳудий чиқди.

Унинг қўлида найза бор эди. Яҳудий пиёдалари ҳам у билан бирга чиқди ва мусулмонларга ўқ ёғдира бошладилар.

Сўнгра ҳаммаси бирданига мусулмонларга ҳужум қилишди ва мужоҳид сафларини бузғунга учратдилар.

Мужоҳидлар Пайғамбаримиз алайҳиссалом турган жойгача чекиниб келишди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом отидан инди. Отнинг жиловини Расулуллоҳнинг озодли қули

Мидъам тутди.

14 Муҳаммад алайҳиссалом

Санжоқдор Ҳубoб бин Мунзир ўз ерида собит турмоқда эди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом мужоҳидларни жиҳодга чорлади.

Аллоҳу Таолонинг Хайбар фатҳини ва ғаниматини уларга ваъда этганини хабар берди. Ва ёнига тўпланган мужоҳидларни санжоқдор турган жойга олға йўллади.

Шунда Ҳубoб бин Мунзир мужоҳидлар билан бирга яҳудийларни ишғол қилган нуқталаридан секин-аста сиқиб чиқара бошладилар.

Ниҳоят, яҳудийлар қалъага кириб олишди ва қалъа устидан мусулмонларга тош ёғдирдилар.

Яҳудийлар яна қалъа ташқарисига чиқишди ва шиддатли жанг бошланди.

Яҳудийлардан анча киши ўлдирилди. Улар яна қалъага қараб қоча бошладилар. Мусулмонлар ҳам уларнинг орқасидан киришди.

Буни кўриб яҳудийлар синдилар, баъзилари ўлди, баъзилари асир тушди.

Аслам ва Ғифoр қабилаларининг ёш мужоҳидлари қалъа деворлари устига чиқиб, такбир келтира бошладилар.

Саъд бин Муоз қалъасида Абу Даййоҳ Нўмон бин Собит, Хорис бин Хотиб ва Адийй бин Мурра шаҳид бўлдилар.

Хайбар қалъаси қалъалар ичида озиқ-овқати, эт ёғи кўп бўлган қалъа эди.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг жарчиси “истаганча еб-ичинглар, ҳайвонларингизга ем беринглар, аммо уйингизга ҳеч нарса олманглар”, деб жар солди.

Қалъада кўп миқдорда кийим-кечак, ашёлар ва ичимликлар бор эди.

Шароб солинган хумлар синдирилди. Ичимликлар сел каби оқди.

Муҳаммад алайҳиссалом 15

Мужоҳидлар яҳудийларнинг идиш- товоқларида еб-ичиш мумкинми, деб сўрашди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом уларни ювиб - тозалаб фойдаланишингиз мумкин, деди.

Саъд бин Муоз қалъасидан кўп сонли қўй, сигир, эшак ва уруш воситалари қўлга киритилди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом жарчиси ғанимат молидан ҳаммага тақсимланмасдан олдин бир игна ҳам олманг, деб жар солдирди.

Ғанимат маъмури Фарва бин Амр қуёшдан сояланмак учун ғанимат молидан бошига бир матоҳ ўраб олганди.

Жарчининг эълонини эшитиб у матоҳни дарров бошидан олиб ташлади.

ШАҲИД БЎЛИШ УЧУН МУСУЛМОН БЎЛГАН КИШИ

Бир чўл араби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг

ёнига бориб, мусулмон бўлди. Хайбар ғазосинда унга ҳам ғаниматдан ҳисса айирдилар. Чўл араби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнига бориб “бу нима?” деб сўради.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом “бу сенга тақсим этилган ҳисса”, деди.

Бадавий “Ё, Расулуллоҳ, мен сенга бунинг учун иймон ва иттибо этмагандим”, деди. Кейин бўғзини кўрсатиб:

- Мен шу еримдан ўқ еб, Жаннатга кирайин, деб иймон ва иттибо этдим! - деди у.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга: - Сен Аллоҳни тасдиқ этсанг, Аллоҳ ҳам сени

тасдиқ этар, - деди.

16 Муҳаммад алайҳиссалом

Бу зот дарҳол ҳозирланиб, жангга кирди. Жанг қилди ва худди ўз қўли билан кўрсатган жойидан-бўғзидан ўқ еб, шаҳид бўлди.

КУЛЛА ҚАЛЪАСИНИНГ ФАТҲИ Яҳудийлар Наим ва Саъд бин Муoз қалъаларидан

Кулла қалъасига қочдилар. Бу қалъа энг мустаҳкам қалъа эди. Бу қалъани

мусулмонлар уч кун қуршовда тутдилар. Яҳудийлардан Ғаззол деган одам келиб, қонини

тўкмаслик шарти билан қалъанинг сирларини айтди: “сен бир ой қуршовда тутсанг ҳам бу қалъани фатҳ этолмайсан, чунки сув ирмоқлари бор. Бу ирмоқларнинг сувини кессанг, улар сувсизликдан ўларлар”, деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом сув йўлларини кестирди.

Яҳудийлар қалъадан чиқиб жангга кирдилар. У куни мусулмонлардан баъзилари шаҳид бўлди.

Яҳудийлардан 10 киши ўлдирилди. Шундай қилиб, Натoт қалъаларининг сўнггиси - Кулла ҳам фатҳ этилди.

Бу фатҳдан кейин яҳудийларнинг қолган қисми Котиба, Камус, Вотиҳ ва Суломин қалъаларида тўпландилар.

Камус қалъаси энг маҳкам қалъа бўлиб, у ерда Кинона бин Абу Ҳуқайқ бошчилигида жангчилар бор эди.

Бу қалъа 14 кун қуршовда тутилди ва ниҳоят яҳудийлар қонлари тўкилмаслик шарти билан таслим бўлдилар.

У тузилган шартнома бўйича бутун мол- мулкини ташлаб, фақат минадиган ҳайвони ва у кўтара оладиган

Муҳаммад алайҳиссалом 17

юкни олиб, бола-чақалари билан қалъаларни тарк этишлари керак эди.

Бу шартнома асосида сулҳ тузилди. Хайбар фатҳ этилгандан кейин жуда кўп уруш

воситалари, қўй, сигир, туя ва уй ашёлари ғанимат ўлароқ олинди, аммо яҳудийларнинг олтин ва кумушлари топилмади. Ҳолбуки, Бани Нодир яҳудийлари Мадинадан Хайбарга кетар эканлар, Абил Ҳуқайқ олтин ва кумуш билан тўлдирилган туя тулумини кўрсатиб: “Бу бизнинг дунёни пастга уриш учун ёки юксалтириш учун тайёрлаганимиз нарсадир”, дея бақирган эди.

Бу хазина аввал қўй тулумига, кейин ҳўкиз тулумига, янада кўпайгандан сўнгра туя тулумига тўлдирилган эди. Бу хазинадан бир зийнат ашёси йўқ бўлганда, уни йўқотган яҳудий 10 минг динор (олтин) тўлашга мажбур бўлганди.

Ибн Абил Ҳуқайқ бу хазинани Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан яширган эди. Абил Ҳуқайқ ва укаси Рабиёни Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳузурига олиб келишди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом уларга: - Эй, Абил Ҳуқайқ ўғиллари, мен сизнинг Аллоҳга

ва Аллоҳнинг Расулига бўлган душманлигингизни биламан. Лекин бу душманлигингиз менинг сизларга омонлик бериб, ҳимоя сўзи беришимга халал бермади, ғанимат молларидан ҳеч нарсани мендан яширмаслик шарти билан сизларга омонлик бергандим.

Биздан бирор нарсангизни яширсангизлар, сизнинг қонингизни тўкиш биз учун ҳалол бўлади. Аллоҳ ва Расулининг ҳимоясидан маҳрум бўласиз. Сизни Мадинадан қувиб чиқарганимда Мадинадан олиб кетган хазина қаерда?,- деди.

18 Муҳаммад алайҳиссалом

Яҳудийлар “Эй, Абул Қосим, биз бу хазиналарни уруш учун харжладик, қўлимизда ҳеч нарса қолмади”, дея, ўз сўзларини қасам ичиб мустаҳкамладилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом уларга “сўзларингизга диққат этинглар, шундай қисқа вақт ичида шунча мол қандай харжланади? Агар бу хазинани сизларда топсам, сизларни ўлдирайми?”, деди.

“Майли, ўлдир!”, дейишди яҳудийлар. Агар сендан бирор нарса яширган бўлсак, бизга берган омонлик сўзингни қайтиб ол, қонларимизни тўк”, дейишди улар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом уларнинг бу сўзларига Ҳазрати Абу Бакр, Ҳазрати Умар, Ҳазрати Али ва Ҳазрати Зубайр бин Аввом ила яҳудийлардан ўн кишини гувоҳ этди.

Яҳудийлардан биттаси Кинона бин Абил Ҳуқайқ ёнига бориб “Муҳаммаднинг сендан истаган нарсаси ҳақида билсанг, унга билдир, жонингни қутқар. Аллоҳ уни бундан, бизнинг билмаганимиз нарсалардан ҳам воқиф қилажакдир”, деди.

Абил Ҳуқайқ бу яҳудийни сўкиб берди. Аммо Сайъа бин Саллом бин Абил Ҳуқайқ Зубайр

бин Аввомнинг тазйиқи остида хазиналарнинг бир харобада эканлигини айтди.

Хазинанинг бир қисми бу харобадан топилди. Иккинчи қисми ҳақида Кинона бин Абил Ҳуқайқ яна бир сўз айтмади.

Аллоҳу Таоло бу хазинанинг бир хурмо остига кўмилгани ҳақда Расулуллоҳ алайҳиссаломга хабар берди.

Ансор бу хазинани олиб келди. Абил Ҳуқайқ ўғиллари хазинани яшириб шартнома

ҳукмини бузганлари учун жазоландилар. Абил Ҳуқайқ ва унинг ўғилларини боши кесилди, уларнинг хотин ва бола-чақалари асир этилди.

Муҳаммад алайҳиссалом 19

ҒАТАФОНЛАРНИНГ БЕЗБЕТЛИГИ Увайна бин Ҳисн ғатафонлик аскарлари билан яна

Хайбарга қайтиб келишди. Увайна ўз аскарларига: “сизга муждам бор, бу кеча

тушимда Зур Рукайба тоғининг менга берилганини кўрдим. Валлоҳи, Муҳаммаднинг ёқасидан тутаман”, деди.

У Пайғамбаримиз алайҳиссаломга: “Ё, Муҳаммад, муттафикларимдан олган ғаниматларингдан менга ҳам ҳисса бер, чунки мен сен билан урушишдан воз кечдим. Тўрт минг аскарим билан қайтиб кетдим”, деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга: “Ёлғон сўйлаяпсан, сен жарчиларнинг айтганидан қўрқиб, оилангга кетдинг холос”, деди.

Увайна бин Ҳисн: “Ундай бўлса, менга эҳсон қил бирор нарса”, деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Хўп, Зуркайба тоғи сеники бўлсин!”, деди унга.

Кейин шу сўзларни илова қилди: “Бу бир тоғки, сен уни тушингда олгандинг”.

Хайбарли яҳудийларнинг иккинчи муттафиги (иттифоқдоши) Бани Фазара ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ғанимат ҳиссасини талаб қилди.

Ҳолбуки, улар ҳам айни ғатафонларга ўхшаб, мусулмонларнинг сулҳ таклифларини рад қилишганди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Бани Фазорага ҳам: “Сизнинг ҳиссангиз Зуркайба тоғидир. У сизники бўлсин!”, деди.

Бани Фазора “ундай бўлса, сизлар билан урушамиз”, дедилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом уларга: “биз билан жанг қиладиган ерингиз Танафа бўлсин”, дея майдон ўқиди.

20 Муҳаммад алайҳиссалом

Фазоралар буни эшитган заҳоти қочиб кетдилар. (Танафа Бани Фазоранинг юртидаги бир сувли ернинг исми).

ЯҲУДИЙ ХОТИННИНГ ФИТНАСИ Пайғамбаримиз алайҳиссалом Хайбарни фатҳ этиб,

ҳордиқ чиқараётган бир пайтда Саллом бин Мишкамнинг хотини Зайнаб “Муҳаммад қўй этининг қайси парчасини севади?”, деб сўради.

Унга “қўйнинг сони, курагини ейишни яхши кўради”, дейишди.

Зайнаб жангда ўлдирилган яҳудий Марҳобнинг синглиси эди.

У яҳудийлар билан қўй этини заҳарлаб, Расулуллоҳ алайҳиссаломга едиришни режа қилганди. Зайнаб бир урғочи эчкини сўйиб, кабоб қилди ва уни заҳарлаб, оқшом тушганда Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнига келиб, “Эй, Абул Қосим, буни сенга ҳадя этаман”, дея пиширилган эчкини асҳоби ва Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг олдига қўйди.

Асҳоб орасида Бишр бин Баро бин Маъруф ҳам бор эди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом келтирилган этдан бир парча оғзига солди, аммо ютмади, оғзидан чиқариб ташлади.

Бишр бин Баро ҳам бир парча эт олиб, еди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом оғзидан этни чиқариб

ташлар экан, саҳобийларга “кабобга тегманглар, шу курак эти менга заҳарланганидан хабар берди”, деди.

Бишр бин Баро бу заҳардан бир йил сўнгра вафот этди.

Аллоҳ ундан рози бўлсин.

Муҳаммад алайҳиссалом 21

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳодисадан сўнгра яна уч йил яшади. У оғзига солиб, чиқариб ташлаган заҳарли эт таъсиридан қутилиш учун икки кураги орасидан қон олдирди.

Ҳазрати Ойшанинг билдиришига кўра, Пайғамбаримизнинг “Эй, Ойша Хайбарда тотиб кўрганим заҳарли этнинг таъсирини аҳён-аҳёнда ҳис этаяпман. Шу онда юрагимнинг томири узилаётгандай бўлаяпти”, деган (Бухорий, Саҳиҳ,5/137).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу заҳарланиш натижасида шаҳид сифатида вафот этди. (Ибн Исҳоқ Ибн

Ҳишом,3/353).

ЯҲУДИЙ ХОТИННИНГ ЭЪТИРОФИ Пайғамбаримиз алайҳиссалом одам юбориб, яҳудий

хотин Зайнаб бинти Хорисийни олиб келтирди. Ундан “бу эчки кабобини, шу куракни сен

заҳарладингми?”, деб сўради. Зайнаб “заҳарлаганимни сенга ким айтди?”, деб

сўради. - Шу олдимда турган курак суяги айтди, - деди

Расулуллоҳ алайҳиссалом. - Ҳа, мен заҳарладим, - деди яҳудий хотин. - Сен буни нега қилдинг?, - деди Расулуллоҳ

алайҳиссалом. - Чунки сен менинг отамни, амакимни ва эримни

ўлдирдинг. Қавмимга қарши ҳамма нарсани қилдинг. Мен ўз-ўзимга “агар у чиндан ҳам Пайғамбар бўлса, мен қилган иш ҳақда Аллоҳ тарафидан билдирилади, заҳар унга зарар бермайди. Агар у ёлғончи бир ҳукмдор бўлса, биз ундан қутилган бўламиз дедим, - деди яҳудий хотин.

22 Муҳаммад алайҳиссалом

- Менга буни қилишга қодир кучни Аллоҳ сенга бермагандир,- деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Асҳоби киром яҳудий хотинни “ўлдирайликми?”, деб сўрашди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом: “йўқ, у ўлдирилмаяжак, қийноққа ҳам солинмаяжак”, деди. Сўнгра Хайбардаги бутун яҳудийларни тўплашга буюрди.

Яҳудийлар бир жойга тўпланди. Расулуллоҳ алайҳиссалом уларга: - Мен сиздан бир нарса сўрайман, тўғри жавоб

берасизларми?, - деди. - Ҳа, эй Абул Қосим, тўғри жавоб берамиз, -

дейишди яҳудийлар. - Сизнинг отангиз ким?, - деди Расулуллоҳ

алайҳиссалом. - Отамиз фалон-фалон, - дейишди яҳудийлар. - Ёлғон сўйладингиз, сизнинг отангиз фалон-фалон,

- деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. - Тўғри айтдинг, - дейишди яҳудийлар. - Мен сиздан яна бир нарса сўрайман, тўғри жавоб

берасизларми?, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. - Ҳа, - дейишди яҳудийлар. - Жаҳаннамликлар кимлар?,- деди Расулуллоҳ

алайҳиссалом. - Қисқа бир муддат Жаҳаннамда биз бўламиз.

Кейин у ерга сизлар кирасизлар, - дейишди яҳудийлар. - Биз ҳеч бир замон сизга Жаҳаннамда халаф

бўлмаймиз!, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. Кейин яна савол берди: - Шу эчки этини заҳарладингизми? - Ҳа, заҳарладик, - дейишди яҳудийлар. - Бунга сизни нима мажбур қилди?, - деб сўради

Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Муҳаммад алайҳиссалом 23

- Агар сен ёлғончи бўлсанг, бу кабобни еб ўласан, биз ҳам сендан қутиламиз, агар пайғамбар эсанг, заҳар сенга зарар бермайди, деб ўйладик, - дейишди яҳудийлар.

ҲАЗРАТИ САФИЙЯ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом асир тушган яҳудий

хотинларининг орасида Бани Қурайза ва Бани Нодирларнинг раиси Ҳуйайнинг қизи Зайнабни ўзига олди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ғанимат ичидан бир қул ёки жория олар экан, бунга сафий дейилар эди.

Ҳуйайнинг қизи Зайнабга Расулуллоҳ алайҳиссалом тарафидан танлангандан кейин Сафийя исми берилди.

Ҳазрати Сафийя Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Хайбарга келишидан бир неча кун олдин Кинона бин Абил Ҳуқайқ билан никоҳланиб, Сулолим бўлгасига келин қилиб оборилган эди.

Ҳазрати Сафийя гўшангага кириш кечасида тушида бир ойнинг Мадина тарафдан келиб, қучоғига тушганини кўрган ва бу тушни Кинонага айтганди.

Кинона ғазабланиб: “Сен Ҳижоз ҳукмдори Муҳаммадга тегмоқ истайсан!”, дея Ҳазрати Сафийянинг юзига бир шапати уриб, кўзини кўкартирганди.

Ҳазрати Сафийяни Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнига олиб келишганда унинг кўзлари остидаги шапалоқ изи ҳали ҳам кетмаганди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳазрати Сафийяга: “Агар сен мусулмонликни, Аллоҳни ва унинг Расулини танласанг, сени ўзимга жуфт қилиб оламан. Агар

24 Муҳаммад алайҳиссалом

яҳудийликни танласанг, сени озод қиламан, сен бориб қавмингга қўшиласан”, деди.

Ҳазрати Сафийя озод қилиниб, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг завжаси бўлишни танлади ва шундай деди: - Ё, Расулуллоҳ, сен мени исломиятга даъват этишингдан олдин, қароргоҳингга келганим ондаёқ мусулмон бўлишни истаб, сени тасдиқ этгандим. Ҳа, мен Аллоҳни ва Расулини танладим!

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ МУЖОҲИДЛАРГА ТАЪҚИҚЛАГАН НАРСАЛАРИ

Ансордан Рувайфи бин Собитнинг билдиришига

кўра, Хайбар куни Расулуллоҳ алайҳиссалом оёқда туриб шундай хитоб қилди: “Аллоҳга ва охират кунига ишонган бир эркак учун дўл суви билан бегона томорқани суғориши (яъни асир хотинлар билан жинсий алоқада бўлиши) ҳалол бўлмас.

Аллоҳга ва охират кунига ишонган бир эркак учун тақсим қилинмасдан олдин бир ҳайвонга (ориқлатиб, топширилгунча) миниш ҳалол бўлмас.

Аллоҳга ва охират кунига ишонган бир эркак учун мусулмонларниннг ғанимат молларидан бир либосни эскиртириб, берилгунга қадар, кийиш ҳалол бўлмас!”. (Ибн Исҳоқ Ибн Ҳишом,3/343).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Хайбар куни аҳли (уй) эшакларининг этини ейиш, йиртқич, озиқ тишли ҳайвонларнинг этини ейишни маън қилди.

Ғанимат молларини тақсим қилинмасдан туриб, сотишни ёки сотиб олишни ҳам таъқиқлади.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан сулҳ тузиб, ундан омон олган яҳудийлар бир куни баъзи саҳобийлар

Муҳаммад алайҳиссалом 25

уларнинг боғчасидан яшиллик ва саримсоқ олишгани ҳақда шикоят қилишганда, Расулуллоҳ алайҳиссалом: “биз билан аҳдномаси бўлганларнинг молларидан-ҳаққингиз бўлганидан ташқари - ҳеч бир нарса сизга ҳалол эмасдир”, дея жар солишни амр этди.

ХАЙБАР ШАҲИДЛАРИ ВА ЎЛДИРИЛГАН ЯҲУДИЙЛАР СОНИ

Хайбар жанггида Ислом мужоҳидларидан 22 киши

шаҳид бўлди. Хайбарда ўлдирилган яҳудийларнинг сони 93 та эди.

ХАЙБАР ҒАНИМАТЛАРИНИНГ ТАҚСИМОТИ Хайбар ғанимати - Хайбарга келган ва ёки келмаган

бўлса ҳам - Ҳудайбия сафарида иштирок этганлар орасида тақсим қилинди. Чунки Хайбар ғанимати Ҳудайбия сафарига борган мусулмонларга Аллоҳу Таоло тарафидан “Фатҳ” суръаси (20-оят)да ваъда этилганди.

Бу мусулмонларнинг сони 1400 (бир минг тўрт юз) киши эди. Яна 200 та отлиқ ҳам бор эди. Манкул (кўчувчи) ғанимат моллари аввал 5 та парчага айрилди.

Улардан бир парчаси устига “Аллоҳга оид”, деб, қолган парчалари устига “Ағфол”, деб ёзилди. “Аллоҳга оид” парча Пайғамбаримиз алайҳиссаломга таслим этилди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом қолган тўрт парчани сотишга чиқаришни буюрди.

Сотиш “ким ошди” усули ила амалга оширилди.

26 Муҳаммад алайҳиссалом

Фарва бин Амр ал Баёзий сотиш маъмури қилиб сайланди.

У “молнинг кўплигидан, буни сотиш осон бўлмайди, деб ўйлагандим, аммо икки кунда сотилиб кетди”, деди.

Сотилган моллардан олинган маблағ мужоҳидлар орасида тақсим қилинди. Расулуллоҳ алайҳиссалом ўзига топширилган бешда бир ҳиссадан оиласига, Абдулмуталлиб хонадонининг эркак ва хотинларига, мусулмонларнинг етимларига, кийим-кечак, уй ашёси ва ҳаказо олиб берди.

Манкул ғаниматдан бешдан тўрттаси - 1400 пиёда ва 200 суворийга киши бошига биттадан от ва иккитадан туя ўлароқ - 1800 (бир минг саккиз юз) парчага бўлинди.

Мадина яҳудийларидан бўлиб, Хайбар ғазосида иштирок этган ўнта яҳудийга ҳам ғаниматдан ҳисса берилди.

Ислом ўрдусига қўшилган 20 та хотинга ғаниматдан ҳисса айрилмаган бўлса-да, уларга ҳам баъзи зийнат ашёлари берилди.

Ғайриманкул (кўчмас) ғаниматлар ҳисобланган Натот, Котиба ва Шиққ тупроқлари, уйлари, боғчалари ҳам адолатли шаклда мусулмонлар орасида тақсим этилди.

ҲАЖЖОЖ БИН ИЛОТУС-СУЛАМИЙНИНГ

ҲИЙЛАСИ Хайбар фатҳ этилгандан сўнг Ҳажжож бин Илотус-

Суламий Маккага бориб, мол-мулкини сотиб, қайтиб келиш учун Расулуллоҳ алайҳиссаломдан изн сўради.

Муҳаммад алайҳиссалом 27

- Ё, Расулуллоҳ, мен молларимни тужжорлардан қайтариб олишим керак, агар улар менинг мусулмон бўлганимни билса, молларимни қайтариб ололмайман. Бунинг учун сен ҳақда ҳам ёмон гапиришимга тўғри келади, бу менга ҳалол бўладими?,- деди у.

Расулуллоҳ алайҳиссалом Ҳажжожга Маккага бориб, молларини олиб келишга ва ўзи ҳақда ёлғон гапиришга ҳам рухсат берди.

Ҳажжож Маккага бориб, Хайбар урушида мусулмонларнинг енгилгани ва Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг асир олингани ҳақда хабар тарқатиб, мушрикларни севинтирди. Мушриклар унга молларини қайтариб олишда ёрдам этди.

Лекин бу хабар мусулмонларга жуда оғир келди. Ҳазрати Аббос бу хабарни эшитиб, ҳушдан кетиб

қолди. Кейин Ҳажжож Ҳазрати Аббос билан яширин

учрашиб, Хайбарнинг мусулмонлар тарафидан фатҳ этилгани ва Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг яҳудийлар раисининг қизига уйланганини айтиб берди.

Ҳажжож бу хабарни у Хайбарга етиб бормагунича, яъни 3 кун давомида ҳеч кимга айтмасликни Ҳазрати Аббосдан илтимос қилди.

Ҳазрати Аббос уч кундан сўнг бу хабарни Каъбани тавоф этиб бўлгандан кейин мушрикларга эълон қилди:

- Борлиғим қудрат қўлида бўлган Аллоҳга ямин этаманки, Муҳаммад алайҳиссалом Хайбарни фатҳ этди, уларнинг раиси Ҳуйай бин Аҳтобнинг қизи Сафийяга уйланди!, - деди у.

Қурайш мушриклари: - Буни сенга ким хабар берди?, - дейишди. - Сизга ўша хабарни берган (Ҳажжож) берди. У

мендан бу хабарни уч кун гизли тутишимни илтимос қилди. У бу ерга мусулмон бўлиб келди, молларини

28 Муҳаммад алайҳиссалом

олиб кетишга келган эди. Энди Муҳаммад алайҳиссалом ва асҳобига қовушмоқ учун жўнаб кетди, - деди Ҳазрати аббос.

Бу хабардан мусулмонлар ғоят севинди, қайғулари фориғ бўлди.

ХАЙБАРДАН СЎНГРА

Муҳаммад алайҳиссалом 31

ДАВС ҚАБИЛАСИНИНГ МУСУЛМОН БЎЛИШИ Давс қабиласидан илк мусулмон бўлган киши

Туфайл бин Aмр эди. Ҳижратнинг 7-йилида Пайғамбаримиз

алайҳиссалом Хайбарда экан, Давс қабиласидан Туфайл бин Амрга эргашиб, мусулмон бўлган 70 ва ёки 80 киши Мадинага ҳижрат этиб келди.

Кейин Давсликлар Хайбарга келиб, Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан учрашдилар ва унга: “Ё, Расулуллоҳ, бизга урушда соғ тарафингдан ўрин бер”, дейишди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом уларнинг истагини бажарди ва Хайбар ғаниматидан ҳам уларга ҳисса берди.

Давс қабиласидан Туфайл бин Амрнинг исломиятга даъватига илк ижобат этган киши Абу Ҳурайра эди.

Абу Ҳурайра Давсликлар билан Хайбарга борганида Пайғамбаримиз алайҳиссалом Натот қалъасини фатҳ этганди, Котиба қалъасини қуршовга олганди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом Абу Ҳурайрани кўриб, “Сен кимлардансан?”, деб сўраганди. Абу Ҳурайра “Давсданман”, деганда, Расулуллоҳ алайҳиссалом “мен Давс ичида кимни кўрсам, унда хайир кўрдим”, деган эди.

32 Муҳаммад алайҳиссалом

Абу Ҳурайра йўлда хизматкорини - қулини йўқотиб қўйганди.

У Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнида ўтирганда, қули келиб қолди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом Абу Ҳурайрага: “Ана, қулинг топилди!”, деди.

Абу Ҳурайра: “Сен шоҳид бўл, у ҳурдир. Мен уни Аллоҳ ризоси учун озод этдим!”, деди.

Абу Ҳурайра шундай дейди: “Онам мушрик хотин эди. Уни исломиятга даъват этганимда, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳақида менга ёқмаган сўзларни айтди. Мен йиғлаб, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнига бордим ва: “Ё, Расулуллоҳ, Абу Ҳурайранинг онасига ҳидоят бериши учун Аллоҳга дуо эт”, дедим.

Расулуллоҳ алайҳиссалом “Аллоҳим, Абу Ҳурайранинг онасига ҳидоят бер, тўғри йўлни кўрсат”, дея дуо этди.

Мен Аллоҳ Расулининг бу дуосини муждаламак учун дарҳол онамнинг ёнига кетдим. Эшик қулфли эди. Онам оёқ сасини эшитиб, менга “Эй, Абу Ҳурайра, бирпас кутиб тур”, деди.

Ичкаридан сувнинг шовиллашини эшитдим. Онам ювиниб, кўйлагини кийди, бош ўртугини киймасдан эшикни очди ва “кир ичкарига!” деди.

Ичкарига кирдим. Онам: - Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна

Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу, - деди. - Мен дарҳол Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнига

қайтдим. - Севинчимдан йиғламоқда эдим. - Ё, Расулуллоҳ, мужда! Аллоҳ сенинг дуонгни

қабул этибди! Абу Ҳурайранинг онаси ҳидоятга эришди!, - дедим.

Муҳаммад алайҳиссалом 33

Расулуллоҳ алайҳиссалом Аллоҳга ҳамду-сано этди ва “хайирли бўлсин!”, деди.

- Ё, Расулуллоҳ, мени ва онамни бутун мўъмин қулларга севдирсин, Аллоҳга дуо эт, - дедим.

Расулуллоҳ алайҳиссалом: - Аллоҳим, шу бечора қулингни ва унинг онасини

мўъмин қулларингга севдир ва мўъминларни ҳам уларга севдир, - дея дуо этди.

Расулуллоҳнинг бу дуосидан кейин мени ва онамни эшитган ва кўрган мўъминлар ичида мени ва онамни яхши кўрмагани бўлмади”.

ҲАЗРАТИ ЖАЪФАР, УНИНГ САФДОШЛАРИ ВА АШЪАРИЙЛАРНИНГ

ҲАБАШИСТОНДАН КЕЛИШИ Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг амакиси Абу

Толибнинг ўғли Ҳазрати Жаъфар, ва унинг дўстлари Ашъарийлар Ҳижратнинг 7-йилида Пайғамбаримиз алайҳиссалом Хайбарда экан, Ҳабашистондан Мадинага келишди.

Ашъарийлар 52 ёки 53 киши эди. Абу Мусо ал Ашъарий шундай дейди: “Биз

Ашъарийлар Ямaнда экан, бизга Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг пайдо бўлганлиги ҳақида хабар келди. Биз уч оға-ини мен, Абу Бурда ва Абу Руҳин - қавмимиздан 53 киши билан бирга Расулуллоҳ алайҳиссалом тарафга мухожир ўлароқ йўлга чиқдик, бир кемага миндик. Аммо об-ҳавоси шароитлари ёмонлигидан Ҳабаш Нажошийнинг ўлкасида кемамиз тўхтади.

У ерда Жаъфар бин Абу Толиб ва унинг дўстлари билан учрашдик. Жаъфар “Расулуллоҳ алайҳиссалом

34 Муҳаммад алайҳиссалом

бизни бу ерга юборди, бир муддат бу ерда қолишимизни буюрди. Сизлар ҳам биз билан қолинг”, деди. Биз Жаъфарнинг ёнида қолдик.

Ниҳоят, у ердан кемага миндирилиб, ҳаммамиз бирга Мадинага келдик.

Хайбар фатҳ этилганда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнига етиб келдик. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Хайбар ғаниматидан бизга ҳам ҳисса берди”.

ФАДАК ЯҲУДИЙЛАРИ БИЛАН ШАРТНОМА Пайғамбаримиз алайҳиссалом Хайбарга юриш

бошлаганда Муҳаййиса бин Масъудни Фадак яҳудийларига элчи қилиб юборганди.

Унинг вазифаси Фадак яҳудийларини исломиятга даъват этиш, даъватни қабул этмасалар, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг талабларига бўйсунишга ундаш эди.

Фадакли яҳудийлар узоқ музокаралардан кейин Фадакнинг экин экиладиган тупроқларининг ярмини Пайғамбаримиз алайҳиссаломга бериш шарти билан ўз ерларида амниятда (хавфсизликда) яшаш имкониятига эришдилар.

Расулуллоҳ алайҳиссалом Ҳакам (Абдуллоҳ) бин Саид бин Оссни Фадак ва унинг атрофларига Волийй (губернатор) ўлароқ тайин этди.

ВОДИИЛ - ҚУРО ҒАЗОСИ Бу ғазо Ҳижратнинг 7 - йилида жумадил охир

ойида, Пайғамбаримиз алайҳиссалом Хайбардан қайтаётганда содир бўлди.

Муҳаммад алайҳиссалом 35

Водиил - Қуро ўтмишда Самуд ва Од қавмларининг қўноқ ерлари эди. Сўнгра бу ерларга яҳудийлар келиб жойлашдилар.

Яҳудийлар бу ерга ўзларидан кейин келиб, ерлашган Кузо қабиласи билан бир шартнома тузди. Бу шартнома бўйича, яҳудийлар Кузо қабиласига бир йиллик озиқ-овқатини бериб, қабила яҳудийларни арабларнинг ҳужумларидан ҳимоя қилиши керак эди.

Ривоятга кўра, Муовия бин Абу Сўфиён ўзининг халифалиги даврида Водиил-Қурога борганда Аллоҳу Таолонинг шу оятларини ўқиди: “Сизлар бу ердаги неъматлар ичида, боғлар, булоқлар ичида, экинлар ва новдалари юмшоқ хурмо дарахтлари ичида бемалол қўйиб қўйилажакмисиз?” (“Шуаро”, 146-148).

Ва шундай деди; “Бу оятлар мана шу ўлка ҳақида инган. Оятларда хабар берилган сув манбалари қаерда?”. Шунда одамлардан бири: “Аллоҳ ўз сўзида тўғридир. Сув манбаларининг кўрсатилишини истайсанми?”, деб сўради.

- Ҳа, - деди Муовия бин Абу Сўфиён. Дарҳол қазув ишлари бошланди ва у ерда саксонта

сув манбаси топилди. Буни кўрган Муовия бин Абу Сўфиён:

- Аллоҳ Муовиядан тўғрироқдир,- деди.

ВОДИИЛ - ҚУРОНИНГ ОЛИНИШИ Бани Қурайза яҳудийларининг мағлубиятидан сўнг

Хайбар яҳудийлари Водиил - Қуро, Фадак ва Таймо яҳудийларини ёнига олиб, Мадинага ҳужум қилишга тайёрланишаётганди.

Шу боис, Хайбардан қайтаётган ислом ўрдуси Водиил - Қурога ҳам ҳужум қилишга қарор берди.

36 Муҳаммад алайҳиссалом

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Водиил - Қуро яҳудийларини исломга даъват этди.

Бу даъват рад этилди. Ислом лашкари Водиил - Қурони бир кун қуршовда

тутди. Майдонга чиққан яҳудийлардан 11 киши

ўлдирилди. Намоз пайти келди, Расулуллоҳ алайҳиссалом

асҳобига намоз қилдирди ва Водиил - Қуро яҳудийларини такрор исломиятга даъват этди.

Сўнгра мусулмонлар яҳудийлар билан оқшомгача жанг қилдилар.

Эртаси куни эрталаб улар янгидан ҳужумга ўтишди ва ниҳоят, қуёш бир найза бўйи кўтарилганда Водиил Қуро яҳудийлари таслим бўлдилар.

Водиил - Қуродан жуда кўп уй ашёси, мол, озиқ-овқат ва ҳакозолар ғанимат олинди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Водиил - Қурога Амр бин Саидни Волийй этиб тайинлади.

ТАЙМА САФАРИ Тайма сафари Водиил - Қуро яҳудийларининг

таслим бўлишидан кейин бошланди. Тайма Шом билан Водиил - Қуро орасидадир.

Тайма далалари кенг, аммо сув тақчил бўлган тупроқлардир. Тоғ этагидан чиққан битта сув манбаси бор.

Тайма яҳудийлари Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг Хайбар, Фадак ва Водиил - Қуро яҳудийларини ҳокимияти остига олганини эшитиб, хирож ва жизъя бериш учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан шартнома туздилар ва ўз ерларида яшаб қолиш имконига эга бўлдилар.

Муҳаммад алайҳиссалом 37

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Макканинг фатҳида мусулмон бўлган Язид бин Абу Сўфиённи Таймага вoли қилиб тайинлаган эди.

МАДИНА САРИ Пайғамбаримиз алайҳиссалом Хайбар, Фадак,

Водиил - Қуро ва Тайма фатҳларидан кейин Мадинага йўл олди. Мусулмонлар Мадинага яқинлашганда, кечаси бир ерда қўноқладилар.

Уларни тонгда намозга Билол Ҳабаший уйғотадиган бўлди ва туясининг ёнида ўтириб, тонгнинг отишини кута бошлади. Аммо ухлаб қолди. Мусулмонларни вақтида уйғота олмади.

Намоз вақти ўтиб кетганди. Илк уйғонган Расулуллоҳ алайҳиссалом бўлди. - Эй, Билол, сен нега бундай қилдинг?, - деди

Расулуллоҳ алайҳиссалом. - Ё, Расулуллоҳ алайҳиссалом, сенинг руҳингни

тутган ва қўйиб юбормаган қудрат менинг ҳам руҳимни тутди ва қўйиб юбормади, - деди Билол Ҳабаший.

Расулуллоҳ алайҳиссалом кулимсиради ва: - Тўғри сўйладинг, - деди. Билол Ҳабаший шундай эслайди: “Асҳоб менга

роса дакки берди. Уларнинг ичида менга энг қаттиқ гапиргани Абу Бакр бўлди. Менга бу хусусда энг юмшоқ танқид қилган Расулуллоҳ алайҳиссалом эди. Ухлаб қолганимиз водийдан чиққандан сўнг Расулуллоҳ алайҳиссалом “бу ер шайтонларнинг ўйнайдиган водийси эди. Ҳожати борлар энди ҳожатини чиқариб олсин”, деди”.

Одамлар дарахтларнинг остларига тарқалишди. Расулуллоҳ алайҳиссалом туясини чўктириб,

таҳорат олди. Қолганлар ҳам таҳорат олишди.

38 Муҳаммад алайҳиссалом

Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Эй, Билол, азон ўқи!”, деди.

Сафарларда мен азон ўқирдим. Одамлар тўпланди. Расулуллоҳ алайҳиссалом олдинга ўтиб, одамларга

намоз қилдирди. Намоз қилинганда, қуёш иссиғидан пешоналардан

тер оқарди. Расулуллоҳ алайҳиссалом салом бергандан сўнг

жамоатга мурожаат қилиб: - Бизларнинг руҳларимиз Аллоҳнинг Қудрат

ҳовучидадир. Истаса, олиб қўйиши мумкин. У бунга энг лойиқдир. Руҳларимизни бизга қайтиб берганида биз намозимизни қилишимиз мумкин бўлади. Сизлардан бирингиз ухлаб қолиб ёки унутиб, намозни ўтказиб юборса, барибир уни қилсин, қазо этсин. Чунки Аллоҳу Таоло мени эслаш учун намоз қил, дея буюргандир, деди”.

ҲАЗРАТИ ЖАЪФАР

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Хайбардан қайтганда

Ҳазрати Жаъфарни кўриб, унинг пешонасидан ўпди ва: - Мен Хайбар фатҳигами ёки Жаъфарнинг

келишигами - қайсинисига севинай, билмайман!, - деди. Расулуллоҳ алайҳиссалом Ҳазрати Жаъфарга

Масжиднинг ёнида бир уй қурдирди. Ҳабаш ҳукмдори Нажоший Мадинага Ҳазрати Жаъфар билан (62 таси Ҳабашлик 8 таси Шомлик) 70 кишини юборганди.

Уларнинг ҳаммаси юраги марҳамат тўла инсонлар бўлиб, аввал черковларда роҳиблик қилишганди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом уларга “Ёсин” суръасини ўқиди.

Муҳаммад алайҳиссалом 39

Улар буни тинглаб, йиғладилар. “Бу Исо алайҳиссаломга индирилганга энг ўхшаганидир”, дейишди ва иймон этдилар ва мусулмон бўлдилар.

МАККАГА ЁРДАМ Пайғамбаримиз алайҳиссалом Маккаликларнинг

қуюқлик, қитлик ичида қийналаётганларини эшитиб, уларга Амр бин Умаййа билан арпа, олтин, хурмо мағзи жўнатди.

Бу юкни Абу Сўфиён бин Ҳарб, Сафвон бин Умаййа ва Суҳайл бин Амрга беришни буюрди.

Сафвон билан Суҳайл бу юкдан ҳеч нарса олмадилар. Аммо абу Сўфиён бин Амр юкни олиб, Қурайшлик фақирларга тарқатди. Ва у: “Аллоҳ биродаримнинг ўғлини хайир билан мукофотлантирсин. Чунки у қариндошлик ҳаққинни унутмади”, деярак, ўз мамнуниятини ифода этди.

УМРАТУЛ ҚАЗО САФАРИ “Умра” луғатда зиёрат маъносига тўғри келади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом умранинг

йўқсилликни, гуноҳларни кетказишини айтган. Умра - суннатдир. Ҳижратнинг 7-йилида, Зулқъада ойида

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳудайбия сафарига иштирок этганларнинг ҳаммасини Умрага боришга даъват қилди.

Умра учун 2000 (икки минг) киши ҳозирланди. Қурбонлик учун 60 та туя тайёрланди. Айни пайтда

40 Муҳаммад алайҳиссалом

зирҳ кўйлаклар, дубулғалар, найзалар ва бошқа қуроллар ҳам олинди.

Мусулмонлар Зул-Хулайфага келганида Расулуллоҳ алайҳиссалом билан бирга Иҳромга кирдилар ва талбия айта бошладилар.

Суворийлар ва қурол юкланган туялар олдинда кетди. Улар Марруз-Заҳронга етганда, Қурайш мушрикларидан баъзиларига дуч келишди.

Мушриклар мусулмон суворийларнинг қўмондони Муҳаммад бин Масламадан ким эканликларини сўрадилар.

Муҳаммад бин Маслама: “Бу Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг суворийларидир. ИншаАллоҳ, эртага эрталаб, ўзлари ҳам бу ерда бўладилар”, деди.

Мушриклар Башир бин Саъднинг туяларида жуда кўп қуролни кўриб, тез Маккага жўнадилар ва суворийлар билан қуроллар ҳақида Қурайшликларга хабар бердилар.

Қурайш мушриклари қаттиқ қўрқишди. Лекин Расулуллоҳ алайҳиссалом қурол-аслаҳа

юкланган карвонни Маккадан 3 мил узоқликдаги Батни Яъжожга юборди ва бу қурол-аслаҳага қараб туриш учун 200 киши қолдирди.

Қурайш мушриклари Микроз бин Хафсни Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнига юбориб, унинг нега қурол билан келаётганини билмоқ истадилар. Шартномада бу йўқ эди- ку, дейишди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Биз у ерга қинида турган қиличлардан бошқа бир нарса билан кирмоқчи эмасмиз. Мен болалигимда ҳам, вояга етгандан сўнг ҳам вафокорлигим билан маълум эдим. Қавмимнинг ёнига қурол билан кирмайман”, деди.

Муҳаммад алайҳиссалом 41

Микроз бин Хафис: “Зотан сендан кутилгани ва сенга ярашгани ҳам бу - вафокорлик ва яхшиликдир”, деди.

Микроз бин Хафс тез Маккага қайтиб, “Муҳаммад Маккага қурол билан кирмаяжак, у бизга берган сўзи ва шарти устида собитдир”, дея хабар берди.

Бу хабарни эшитган мушриклар енгил нафас олиб, Маккани бўшатдилар, тоғ бошига чиқиб кетдилар. “На уни на асҳобини кўрмаганимиз маъқул”, дейишди улар.

Мушрикларнинг бу ҳаракати Аллоҳга ва Аллоҳ Расулига қарши кин ва нафрат белгиси эди.

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМ ВА

МУСУЛМОНЛАРНИНГ МАККАНИ ТАВОФ ҚИЛИШИ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Маккага кирар экан,

муҳожир саҳобийларга “Қурайш мушриклари эртага сизларни кўришни истаяжаклар, улар сизни кучли ва чидамли ўлароқ кўрсинлар”, деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом туяси Касванинг устида, қиличларини белларига таққан саҳобийлари билан ўралган ҳолда талбия айтиб, Маккага кирдилар. Улар Масжидий Ҳарамга киргунча талбия айтишда давом этдилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломни севинч билан қаршилаган Ҳошимийларнинг болалари унинг атрофида чопиб юра бошладилар.

Макка аҳолиси хотин-эркак, бола-чақа - ҳаммаси Расулуллоҳ алайҳиссаломни кўриш учун Даръун Надвага тўпланишди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом “мушриклар кучимизни кўришлари учун Байтуллоҳ тавобининг уч

42 Муҳаммад алайҳиссалом

даврасида рамол қилинг”, деб буюрди. Яъни тавофнинг илк уч даврасида елкаларингизни очинглар, одимларингизни қисқа отиб, яғринингизни силкиб-силкиб юринглар. Икки рукн орасида эса оғир одимлар билан юрингиз, деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом туя устида ўтириб Хажарул асвадга яқинлашди. Қўлидаги таёғини унга теккизди ва таёғининг учини ўпди. (Ибн Мажа, 2/983).

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Масжидий Ҳарамга пиёда киргани ва тавофни юриб бажо келтиргани ҳақида ҳам ривоят этилади.

Мусулмонларнинг тавофда ўз ҳаракатлари билан кучли ва соғлом эканликларини намойиш этиши мушрикларни тушкунликка туширди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Каъбани етти марта тавоф этгандан кейин икки ракат намоз қилди, сўнгра саъй қилиш учун Сафо тепасига борди.

Сафо ва Марва орасида туя устида етти марта саъй қилди.

Сўнгра қурбон сўйиш учун Марва тепасида тўхтади.

“Бу ер қурбонлиқ сўядиган ердир. Маккани ҳар кўчаси қурбонлиқ сўядиган ер”, деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Туя сўйишга кучи етган туя қурбон қилди, кучи етмаганга сигир (ҳўкиз) сўйишга изн берилди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Марвада қурбонини сўйиб бўлгандан сўнгра сочларини олдирди.

Мусулмонлар ҳам сочларини олдирдилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Яъжажда қурол-

аслаҳани қўриқлаётган 200 та кишининг ҳам умра қилишлари учун уларни алмаштиришга одам юборди.

Сўнгра Билол Ҳабашийга Каъбанинг устида азон ўқишни амр этди.

Муҳаммад алайҳиссалом 43

Азонни эшитган Қурайш мушрикларидан Икрима бин Абу Жаҳл “Аллоҳ Абул Ҳакам (Абу Жаҳлга)га бу қулнинг айтганлари(aзон)ни эшиттирмасдан лутф қилди”, деди.

Сафвон бин Умаййа ҳам “Аллоҳга шукрлар бўлсинким, буларни кўрмасдан олдин отамни олиб кетди”, деди.

Суҳайл бин Амр ва унинг ёнида турган одамлар азонни эшитганларида юзларини бекитдилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Маккада уч кун қолди ва бу муддат ичида Маккаликларнинг ҳеч бирини уйига кирмади, доим чодирда қолди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Маккада Ҳазрати Аббоснинг таклифи билан Ҳазрати Маймунани ўз никоҳига олди.

Ҳазрати Маймуна Ҳазрати Аббоснинг завжаси Уммул Фадлнинг синглиси бўлиб, эри ўлган эди.

МАККАДАН ЧИҚИШ Ҳудайбия шартномасига кўра Пайғамбаримиз

алайҳиссалом Маккада уч кун қолиши мумкин эди. Бу муддат битганда Расулуллоҳ алайҳиссалом

мушрикларга “никоҳлаганим завжамга уйланиш учун яна уч кун қолай ва тўйга сизни ҳам чақирайин”, дея хабар юборди.

Аммо мушриклар буни қабул қилмади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом мусулмонларга

оқшомга қадар Маккани тарк этишга буйруқ берди. Мусулмонлар Маккадан чиқиб, оқшом тушганда

Сарифда қўноқладилар. У ерда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Ҳазрати

Маймунага уйланиш маросими ўтказилди.

44 Муҳаммад алайҳиссалом

Маккадан чиқар экан, мусулмонлар Ҳазрати Ҳамзанинг қизи Умомани ҳам ўзлари билан олишди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу етим қизга ҳомийлик қилишни Ҳазрати Жаъфарга топширди.

СУЛАЙМ ЎҒИЛЛАРИ БИЛАН ЖАНГ

Аҳрам бин Абил Авжанинг Сулайм ўғилларига

қилган сафари Ҳижратнинг 7- йилида содир бўлди. Сафар сабаби исломиятга даъват эди. Сулайм ўғилларининг юрти Хайбар яқинида,

Нажднинг юқорисида эди. Расулуллоҳ алайҳиссалом Сулайм ўғилларидан

бўлиб, мусулмон бўлган Аҳрам бин Авжани 50 кишилик бирлик билан Сулайм ўғиллари юртига юборди.

Мужоҳидлар Мадинадан чиққанда, Сулайм ўғилларининг бир жосуси қавмининг ёнига бориб, уларни огоҳлантирди.

Сулайм ўғиллари жуда кўп аскар тўплаб, мусулмонларни қаршиладилар ва бу жангда Аҳрам бин Авжа ва яна бир-икки мусулмондан бошқа бутун мужоҳидлар шаҳид бўлди.

Аҳрам бин Авжа оғир ярадор бўлиб, Мадинага қайтиб келди.

ҲАЗРАТИ ЗАЙНАБНИНГ ВАФОТИ Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қизи Ҳазрати

Зайнаб Ҳижратнинг 8-йилининг бошида вафот этди. Аллоҳ ундан рози бўлсин. Ҳазрати Зайнабни Пайғамбаримиз

алайҳиссаломнинг завжаси Ҳазрати Савда, Ҳазрати

Муҳаммад алайҳиссалом 45

Умму Салама ва Расулуллоҳнинг энагаси Умму Айман Барака ва Ансор хотинлардан Умму Атия ювди.

Марҳумани ювишдан олдин, Расулуллоҳ алайҳиссалом хотинларнинг ёнига бориб “ювишни соғ тарафидан ва обдаст аъзоларидан бошланг. Сув ва сидр билан, тоқ сонларда, уч, беш ёки етти марта, лозим кўрсангиз, ундан ҳам кўпроқ ювингиз. Сўнгги ювишда сувга хушбўй кафур аралаштиринг. Ювиб тамомлаганингизда мени чақиринг”, деди.

Ювғичлар ишини битирганда Расулуллоҳ алайҳиссалом ўз белбоғи бўлган матоҳни уларга берди ва “буни Зайнабга ич кийим қилиб кийдиринглар”, деб буюрди.

Кейин Расулуллоҳ алайҳиссалом Ҳазрати Зайнабнинг жаноза намозини қилди.

Қайғули бир ҳолда қизининг қабрига тушди, бир оз туриб, севинарак чиқди.

“Унинг қабр азобини енгиллаштиришни Аллоҳдан тиладим, Аллоҳу Таоло бу тилагимни қабул этди”, деди у.

Ҳазрати Зайнабнинг жасадини Расулуллоҳ алайҳиссалом куёви Абул Осс билан бирга қўйди.

АМИР БИН ОССНИНГ МУСУЛМОН БЎЛИШИ Амр бин Осснинг насаби Пайғамбаримиз

алайҳиссаломнинг насаби билан Каъб бин Луайда бирлашар эди. Отаси Осс бин Воил Қурайшнинг ашрофларидан эди.

Имом Шоғбийга кўра, Амр бин Осс арабларнинг тўртта доҳийларидан биттаси бўлиб, муаммоли ишлардан чиқиш йўлини топиш борасида моҳир эди.

Амр бин Осс шундай хотирлайди: “Мен мусулмонликдан қайсарларча юз ўгирган бир

кимса эдим. Бадр жанггида мушриклар билан бирга

46 Муҳаммад алайҳиссалом

эдим, қутилдим. Уҳуд жанггида ҳам бирга эдим, қутилдим. Мен ўз-ўзимга “Валлоҳи, Муҳаммад Қурайшларни енгажак”, дердим”.

Амр бин Осс Ямaн ҳукмдори Нажошийнинг талқини билан мусулмон бўлди.

Амр бин Осс ташаббуси билан Холид бин Валид ва Усмон бин Талҳа мусулмон бўлдилар. Ҳар учаласи ҳам Мадинага бориб, Расулуллоҳ алайҳиссаломга баёт этдилар.

МУЪТА ҒАЗОСИ Муъта ғазоси Ҳижратнинг 8-йилида Жумадул-ъула

ойида бўлиб ўтди. Муъта Шом ҳудудларидаги Балка қишлоқларидан

бир қишлоқ бўлиб, у ерда энг кескир қиличлар ясаларди.

Муъта Байтул Мақдисга икки марҳала узоқликдадир.

Муътанинг экинлари мўл, яхши буғдойи бор эди. Муъта аҳолиси Гассанлар билан Румларнинг

қоришимидан иборат эди. Муъта ғазосига сабаб бўлган воқеа шундай содир

бўлди: Хорис бин Умайр Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг мактубини Рум қайсарига олиб бораётганда, Муътада уни тўхтатдилар. Ва Суҳаббил Амр ал-Гассаннинг ёнига олиб боришди. Суҳоббил Амр ал Гассан Рум Қайсарининг Шомга тайин этган вoлиси эди.

Суҳоббил Хорис бин Умайрнинг Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг элчиси эканини ўрганиб, Хориснинг бошини кестирди.

Муҳаммад алайҳиссалом 47

Бу Пайғамбаримиз алайҳиссаломга жуда оғир келди.

У мусулмонларни Гируф ўрдугоҳига тўплаб, 3 минг кишилик бир лашкар тузди. Уларни Муъта ғазосига тайёрлаб шундай деди:

- Жиҳодга кетаётган бу инсонларга Зайд бин Хориса қўмондондир! Агар Зайд бир Хориса ўлдирилса, Жаъфар бин Абу Толиб қўмондон! Агар Жаъфар бин Абу Толиб ўлдирилса, Абдуллоҳ бин Равоҳа бўлади.Агар Абдуллоҳ бин Равоҳа ҳам ўлдирилса, мусулмонлар ўз орасидан муносиб биттасини танлаб, ўзларига қўмондон сайласинлар!

Яҳудий Нўмон бин Фунхус: “Эй, Абул Қосим, агар сен чиндан пайғамбар бўлсанг, ҳозир исмларини айтганинг кишиларнинг ҳаммаси ўлажак! Чунки Бани исроил пайғамбарлари бир одамни қўмондон тайин этиб, “фалон, фалон ўлдирилажак”, деганда бу одамлар тирик қолмаганлар”, деди ва Зайд бин Хорисага ўгрилиб: “Вадоний, сен васиятингни ёз, агар Муҳаммад пайғамбар эса, сен ҳеч қачон унинг ёнига қайта олмайсан!”, деди.

Зайд бин Хoриса эса яҳудийга: “Мен шаҳодат этаман-ки, у ҳеч шубҳасиз, ҳақиқий пайғамбардир!”, деб жавоб берди.

Мужоҳидлар Мадинадан чиқар экан, Расулуллоҳ алайҳиссалом Зайд бин Хoрисага оқ санжоғини берди. Ва мужоҳидларга Хорис бин Умайрнинг ўлдирилган жойига бориб, у ердагиларни исломга даъват этишни, агар даъватни қабул этишмаса, улар билан Аллоҳ йўлида жанг қилишни буюрди.

Расулиллоҳ алайҳиссалом Вадо довонигача Ислом лашкарини кузатиб борди.

48 Муҳаммад алайҳиссалом

Вадода тўхтаб, мужоҳидларга шундай мурожаат этди:

- Мен сизга Аллоҳнинг буюрганларини бажаришни, таъқиқлаганларидан узоқ туришни, ёнингизда бўлган мўъминларга яхши муомала қилишингизни тавсия қиламан.

Аллоҳ йўлида Аллоҳнинг исми билан жиҳод этинг. Аллоҳни танимаганлар билан урушинг!

Ғанимат молларига хиёнат этманг! Аҳдга вафосизлик қилманг! Кичик болаларни ўлдирманг! Мушрик душманга дуч келганда унга учта хусусдан

бирини таклиф эт, улардан қайсинисига ижобат этса ҳам, улардан қўлингни торт! Кейин уларни муҳожирлар юрти Мадинага даъват эт. Буни қабул этсалар уларга муҳожирларга берилган бутун ҳақларга соҳиб бўлажакларини билдир.

Агар мусулмон бўлиб, ўз юртларида қолишни истасалар, уларга мусулмон бўлган кўчманчи арабларга уйғуланадиган ҳукмлар уйғуланиб, ҳарб ғаниматидан уларга берилмаяжагини, ғанимат фақат мусулмонлар ёнида жанг қилганларга берилажагини тушунтиринг.

Агар улар мусулмон бўлишни истамасалар, уларни жизъя беришга даъват эт!

Агар жизъя бермасалар, улар билан уруш! Агар сен қуршовга олганинг қалъа, шаҳар халқи

сендан Аллоҳ ва Расулининг омонини истасалар, омон берма!

Фақат ўз омонингни, отангнинг омонини ва дўстларингнинг омонини беришинг мумкин. Чунки сизлар ўзингизнинг, отангиз ва дўстларингиз номига омон сўзингизни бузсангиз ва Аллоҳ ва Расули

Муҳаммад алайҳиссалом 49

номидан берган омон сўзни бузиш ваболидан енгилроқ бўлади!

Сўнгра видолашув бошланди. Одамлар ўрдугоҳга келиб, мужоҳидлар билан

видолашдилар, уларга дуо этдилар.

АБДУЛЛОҲ БИН РАВОҲАНИНГ КЎЗ ЁШЛАРИ

Абдуллоҳ бин Равоҳа қўмондон дўстлари ила

видолашар экан, йиғлади. Бунинг сабабини сўрашганда, у шундай деди:

- Мен на дунё севгиси, нада сизларни соғинажагимдан йиғлайман. Мен Аллоҳу Таолонинг китобидаги “Сизлардан ҳар бирингиз унга (Жаҳаннамга) тушгувчидирсиз. (Бу) Роббингиз (амрига биноан) вожиб бўлган ҳукмдир”. (“Марям”,71) оятини Расулуллоҳдан эшитган эдим.

- Жаҳаннамга учрагандан кейин у ердан соғ- саломат қайтиб келишимни билмайман ва шунинг учун йиғлаяпман!,- деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Саниятул- Вадода мужоҳидлар билан видолашди.

У мужоҳидларга: “Қани, Аллоҳнинг исми билан жангга олға! Аллоҳнинг ва сизнинг Шомдаги душманлари билан олишинг! У ерда насронийларнинг черковларида ўзларини ибодатга берган баъзи кишиларни кўражаксиз. Уларга зинҳор тегманглар! Улардан ташқари мияларида шайтон ин қурган кимсаларга дуч келажаксиз, уларнинг каллаларини учиринглар! Аммо на бир хотин, на сут эмган чақалоқ, на бир мўйсафид - ҳеч бирини ўлдирманг! Бирорта дарахтни кесманг, бирорта уйни ёқманг!” дея амр этди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Мадинага қайтди.

50 Муҳаммад алайҳиссалом

ШУРОҲБИЛНИНГ ЖАНГГА ТАЙЁРЛАНИШИ Шуроҳбил бин Амр ислом лашкарларининг

келаётганини эшитиб, жуда кўп аскар тўплади. Ривоятларга кўра, унинг тўплаган аскари 100 мингдан кўп эди.

Ислом мужоҳидлари Водиил- Қурога келиб, у ерда бир неча кун қолдилар.

Улар Шуроҳбилнинг юборган 50 кишилик бир гуруҳини, унга бошлиқ бўлган Садус билан бирга қўшиб ўлдиришди.

Шуроҳбил Садуснинг ўлдирилганини эшитиб қўрқди ва қалъасига кириб олди. Мужоҳидлар йўлларида давом этиб, Шомнинг Маан минтақасига бордилар.

У ерда Қайсар Ҳераклуснинг 100 минг аскар билан Балка тупроқларидаги Маобга келиб қўнганликлари ва уларга христиан араб қабилаларидан ҳам 100 минг киши қўшилгани ҳақда хабар олдилар.

ИСЛОМ МУЖОҲИДЛАРИНИНГ ҚАРОРИ Ислом мужоҳидлари вазиятни кўздан кечириб,

қарор бериш учун тўпландилар. Зайд бин Хориса Румларнинг мужоҳидларга қарши

жуда кўп аскар тўплаганини айтиб, кўпчиликнинг фикрини билишни истади.

Баъзи мужоҳидлар “Румлар билан урушишдан воз кечиб, уларнинг юртларига босқин қилишни ва одамларини асир олиб, Мадинага қайтишни”, маслаҳат берди.

Абдуллоҳ бин Равоҳа: “биз ғанимат учун йўлга чиқмадик, румлар билан урушиш учун йўлга чиқдик”, деди.

Муҳаммад алайҳиссалом 51

Шунда кўпчилик “Расулуллоҳ алайҳиссаломга хат ёзиб, душманнинг сонини билдирайлик, бизга кўпроқ аскар юборишини айтайлик, ёки бизга бу йўлда бошқа бир нарсани амр этсин”, деди ва шунга қарор қилишди.

Аммо Абдуллоҳ бин Равоҳа бу қарорни шу сўзлар билан бузди:

- Эй қавмим! Биз инсонлар билан на сонимиз, на- да от ва сувориймиз кўплиги билан урушмоқдамиз! Биз Аллоҳнинг бизни шарафлантиргани шу дин қуввати билан урушаяпмиз! Борайлик, урушайлик! Бунда икки яхшиликдан бири бор - ё зафар ёки шаҳидлик!

Бадр кунида бизда иккита от, Уҳуд кунида битта отимиз бор эди. Агар сафаримизда душманга ғолиб келиш тақдиримизга ёзилган бўлса, бу Аллоҳ ва Пайғамбаримизнинг бизга берган ваъдасидир. Аллоҳ ваъдасидан қайтмайди. Агар тақдиримизда шаҳидлик бор бўлса, (аввал шаҳид бўлган) биродарларимизга Жаннатда қовушамиз!, - деди.

Абдуллоҳ бин Равоҳнинг бу сўзлари мужоҳидларни жасоратлантирди. Улар “валлоҳи, Равоҳанинг ўғли тўғри сўйлади”, дейишди ва тезда йўлга тушдилар.

ЖАНГ Мужоҳидлар Машориф деган қишлоқда

Ҳераклуснинг Рум ва христиан араблардан ташкил топган ўрдуси билан қаршилашдилар.

Абдуллоҳ бин Ҳурайра шундай хотирлайди: “Муъта жангида мен ҳам иштирок этдим. Мушриклар ўрдусининг сони, қурол- аслаҳаси, отлари, атласи, ипаги олтинини бизники билан тенглаштириб бўлмайдиган даражада кўп эканини кўрдик. Кўзим қамашди!”.

52 Муҳаммад алайҳиссалом

Зайд бин Хoриса, от устида қўлида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг байроғи билан душманга қараб юрди.

Унинг вужудини румларнинг найзалари илма - тешик қилди.

У ерга йиқилди, шаҳид бўлди. Аллоҳ ундан рози бўлсин. Зайд бин Хoриса шаҳид тушганида эллик беш ёшида

эди. Санжоқни Зайд бин Хoрисанинг қўлидан Ҳазрати

Жаъфар олди. У Зайд бин Хoрисанинг зирҳ кўйлагини кийди ва отига минди.

Шайтон келиб, унга ҳам Зайд бин Хoрисага айтгани каби дунёни севдиришга, ўлимни ёмон кўрсатишга уринди.

Аммо Ҳазрати Жаъфар ҳам Хoриса каби “бу он мўъминларнинг қалбларида иймонни мустаҳкамламак онидир. Сен эса менга дунёни севдирмак истаяпсан!”, деди ва душман сафларига ташланди.

Ҳазрати Жаъфар уриша-уриша душманнинг ўртасига кирди.

Тирик қутила олмаслигини тушиниб, отидан тушди ва жанг қилишда давом этди.

У “Жаннат ҳидидан ҳам гўзалроқ ҳид йўқдир”, дея душманга қилич урар экан, ўзининг ҳам бир қўлини чопиб ташладилар.

У санжоқни бошқа қўлига олди. Уни ҳам чопиб ташлашди. Ҳазрати Жаъфар санжоқни қўлтиғи остига олди. Шунда румлардан бири унга найзасини санчди, кейин

қиличи билан уни иккига айирди. Ҳазрати Жаъфар шундай шаҳид бўлди. Аллоҳ ундан рози бўлсин. Абдуллоҳ бин Умар шундай дейди: “Жаъфар бин Абу

Толибни ўликлар орасидан топдик, унинг вужуди тўқсондан ортиқ найза, ўқ, қилич яраси бор эди.

Муҳаммад алайҳиссалом 53

Ҳазрати Жаъфар шаҳид бўлгандан сўнг Абул Ясар Амр ал-Ансорий байроқни олиб, Абдуллоҳ бин Равоҳанинг қўлига берди.

Абдуллоҳ бин Равоҳа байроқни олгани заҳот от устида душманга қараб юрди.

У юраркан, ўз нафсига: “Эй, нафс! Мен сени индиришга (бўйсундиришга) ямин этдим! Агар сен у икки кишининг (Зайд бин Хориса билан Жаъфар Абу Толиб) қилганларини қилсанг тўғри иш қилган бўласан! Агар кечиксанг, бадбахт бўласан”, дер эди. Равоҳа уч кундир ҳеч нарса емаганди. Амакисининг ўғли унга қуриган этли бир суяк бериб “буни е, бироз дармон кирсин”, деди. Равоҳа этдан бир марта тишлаган эди, мусулмонлар жанг қилаётган жойда кучли ола-тасир бўлди.

Абдуллоҳ бин Равоҳа ўз нафсига: “Сен ҳали ҳам дунёдасан, еб-ичиш билан машғулсан”, деди ва қўлидаги суякни ерга отди. Ва қиличи билан душманга ташланди. Вужудига найзалар санчилди. Мусулмонлар билан мушриклар ўртасида ерга йиқилди ва “Эй, мусулмонлар, биродарингизнинг жасадини ўйинчоқ эттирманг”, дея жон берди. Аллоҳ ундан рози бўлсин.

Абдуллоҳ бин Равоҳа шаҳид тушгандан сўнгра мусулмонлар билан мушриклар бир-бирига қоришиб кетди.

Мусулмон ўрдуси бузғунга учради. Баъзи мужоҳидлар шаҳид бўлди”.

ХОЛИД БИН ВАЛИД Собит бин Акрам ерга тушган санжоқни олиб, ерга

тикди ва мужоҳидларга сасланди: - Эй, инсонлар, бу ёққа келинглар! - , дея бақирди у.

54 Муҳаммад алайҳиссалом

Мужоҳидлар ҳар тарафдан чиқиб унинг ёнига келишди.

- Орамиздан биттасини ўзимизга қўмондон қилиб танлайлик, унинг атрофида жипслашайлик, - деди Собит бин Акрам.

Мужоҳидлар “биз сенга розимиз, сени қўмондон қилиб сайладик!”, дейишди.

Собит бин Акрам “мен бу ишни қила олмайман”, деди ва Холид бин Валидга қараб “Эй, Абу Сулаймон, ол шу санжоқни!”, деди.

Холид бин Валид: - Мен бу санжоқни сендан ололмайман, сен унга

кўпроқ лойиқроқсан. Сен Бадр жанггида қатнашдинг, - деди.

- Ол шуни, қанақа одамсан! Мен уни сен учун олдим! Сен жанг усулларини мендан яхшироқ биласан! - деди Собит бин Акрам ва мужоҳидларга қараб:

- Холидни қўмондон сайлашда сўзимиз бирми?, - деб сўради.

Ҳамма бирдан “Ҳа”, деди. Холид бин Валид санжоқни олди. Ва дарҳол мужоҳидларни ҳужумга бошлади.

Мусулмонлар ҳужуми румликларнинг бир гуруҳини бузғунга учратиб, қочирдилар.

ХОЛИД БИН ВАЛИДНИНГ ЖАНГ УСЛУБИ Холид бин Валид кечани ўтказиб, сабоҳ кирганда

мужоҳидларнинг олд сафдагиларини орқага, орқадагиларини олдга, соғ қанотдагиларни сўлга, сўл қанотдаги мужоҳидларни соғ қанотга ўтказди.

Румлар эрталаб, қаршиларидаги мужоҳидларнинг байроқлари, шакл-қиёфаларини бошқача кўриб,

Муҳаммад алайҳиссалом 55

мусулмонларга қўшимча аскар келди деб ўйлашди. Ва юракларига қўрқув тушди!..

Холид бин Валид ўша кунни эслаб: “Менинг қўлимда еттита қилич синди. Қўлимда кенг тиғли Ямaн қиличидан бошқа қилич чидамади”, деган эди.

КУЧЛАР НИСБАТИ 3 минг ислом мужоҳиди Муътада 200 минг ва ёки

250 минг кишилик душман лашкари билан етти кун жанг қилди.

Сон ва қурол-аслаҳа жиҳатидан мусулмонлардан етмиш- саксон қат кучли бўлган душман қўшинлари умумий бир ҳужум билан мусулмонларнинг ҳаммасини ўлдириши мумкин эди.

Аммо Холид бин Валид ўзининг ҳарбий маҳорати билан бир ҳовуч мужоҳидни душманга катта куч қилиб кўрсатди. Бу ҳам етмагандай, душманга қаттиқ ҳужум қилиб, бир қисмини бузғунга учратди, ҳатто ғаниматлар ҳам олди.

Шундан кейин худди ёғдан қил суғурган каби ислом қўшинини душман ичидан чиқарди. Бу билан исломиятнинг яккаю ёлғиз лашкарини йўқ бўлишдан қутқаришга сабаб бўлди.

Бу зафар қадар катта воқеа эди. Етти кун давомида Муъта жанггида мужоҳидлардан

бор-йўғи 14 киши шаҳид бўлди. Душманлардан эса жуда кўпи ўлдирилди.

Мусулмонлардан кейин душманлар ҳам уруш майдонидан чекилдилар.

56 Муҳаммад алайҳиссалом

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ҲАЗИНЛИГИ

Ислом қўмондонларининг Муътада шаҳид бўлгани

соатларда Пайғамбаримиз алайҳиссаломга хабар келиб, у фавқулодда қайғуга тушганди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом курсига чиқиб ўтирди ва уч марта “Аллоҳдан уларга хайир ва савоб тилайман”, дея дуо қилди.

Сўнгра шундай деди: - Ғазога чиққан ўрдумиздан сизга хабар берайин.

Улар бориб, душман билан қаршилашдилар. Зайд бин Хoриса байроқни қўлига олди. Шайтон унинг ёнига келди, унга дунёни севдирмак, ўлимни ёмон кўрсатмак истади. Зайд эса “бу он мўъминларнинг қалбларида иймонни мустаҳкамлайдиган ондир. Сен эса менга дунёни севдирмак истаяпсан”, деди ва олға кетди. Урушди, ниҳоят, шаҳид ўлароқ ўлдирилди. Унинг учун Аллоҳдан мағфират тиланг!

Мусулмонлар Зайд бин Хорисага Аллоҳдан мағфират тиладилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “у энди Жаннатга кирди, у ерда чопиб юргандир. Сўнгра байроқни Жаъфар бин Абу Толиб олди. Шайтон дарҳол унинг ёнига келди. Унга ҳам ҳаётни, дунёни севдирмак, ўлимни чиркин ва севимсиз қилиб кўрсатмак истади. Жаъфар эса ”бу он мўъминларнинг қалбларида иймонни мустаҳкамлайдиган онидир”деди ва олға юрди, урушди, ниҳоят, шаҳид тушди. Биродарингиз учун Аллоҳдан мағфират тиланглар. У шаҳид бўлиб, Жаннатга кирди. Энди у Жаннатда ёқутдан бўлган икки қаноти ила хоҳлаганча учмоқда”, деди.

Мусулмонлар Жаъфар бин Абу Толиб учун Аллоҳдан мағфират тиладилар.

Муҳаммад алайҳиссалом 57

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Жаъфардан сўнгра байроқни Абдуллоҳ бин Равоҳа олди”, деди ва бирпас жим бўлиб қолди.

Ансорнинг (Мадиналикларнинг) юзлари ўзгарди, сарғайди.

Абдуллоҳ бин Равоҳа номаъқул бир иш қилди, деб ўйладилар.

Расулуллоҳ сўзларини шундай давом эттирди: “Абдуллоҳ бин Равоҳа қўлида байроғи билан душманлар билан олишди, шаҳид ўлароқ ўлдирилди. Ва тараддудли шаклда Жаннатга кирди. Унинг учун ҳам Аллоҳдан мағфират тиланглар”, деди.

Абдуллоҳ бин Равоҳанинг “тараддудли шаклда” Жаннатга киргани Ансорга ёқмади. “Ё, Расулуллоҳ, унинг тараддуди нима эди?” деб сўрашди улар.

- У яраланганида душман билан жанг қилишдан чекинди, сўнгра нафсини танқид қилди, жасоратланди ва шаҳид бўлди, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Ансор буни эшитиб, севинди. Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Улар менга Жаннатда

олтин тахтда ўтирган ҳолда кўрсатилдилар. Абдуллоҳ бин Равоҳанинг тахтини дўстлариникига нисбатан бир оз қийшиқроқ кўрдим. Бунинг сабабини сўрадим. Абдуллоҳ жангга кетар экан, бир оз тараддуд ичида кетганди, дейилди”, деди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом Зайд бин Хориса, Жаъфар бин Абу Толиб, Абдуллоҳ бин Равоҳа ҳақида шундай дуо қилди: “Эй Аллоҳим, Зайдни ёрлақа! Эй Аллоҳим, Зайдни ёрлақа! Эй Аллоҳим, Зайдни ёрлақа! Эй Аллоҳим Жаъфарни ва Абдуллоҳ бин Равоҳани ёрлақа!”.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом мусулмонларга Муътада шаҳид бўлган уч қўмондон ҳақида кўзлари ёшланиб, хабар бергандан сўнг: “Ниҳоят, байроқни

58 Муҳаммад алайҳиссалом

Аллоҳнинг қиличларидан бир қилич - Холид бин Валид олди. Мана, энди тандир оловланди, уруш қизиди. Аллоҳ мужоҳидларга фатҳни муяссар қилди!”, деди.

Сўнгра: “Аллоҳим, Холид сенинг қиличларингдан бир қиличдир. Сен унга нусрат эҳсон эт!”, дея дуо этди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

МУЪТАДАН ХАБАР Мусо бин Уқбанинг “Мағозий”сида билдирилишига

кўра, Муъта хабарини Пайғамбаримиз алайҳиссаломга илк келтирган зот Яъло бин Умаййа эди.

У Муъта жангининг оқибатини айтиб бермасдан аввал, Расулуллоҳ алайҳиссалом унга:

- Истасанг, бу ҳақда гапир, истасанг, бу ҳақда мен айтиб берай, - деди.

- Ё, Расулуллоҳ, сен айтиб бер, - деди Яъло. Расулуллоҳ алайҳиссалом Муътадаги жанг

тафсилотини, мужоҳидларнинг бошидан кечирганларини битта-битта айтиб берди.

Яъло ҳайрат билан: - Сени ҳақ дин ва китоб ила пайғамбар қилиб

юборган Аллоҳга ямин этаман-ки, сен мужоҳидларнинг ҳодисаларидан битта ҳарф ҳам қолдирмай айтиб бердинг, буларни мен айтсам эдим, шу қадар айтардим!, - деди.

БУЮК ФАТҲ АРАФАСИДА Ҳижратнинг 8-йилида Жумадул-охир ойида

мусулмонлар Амр бин Осс қўмондонлигида Зотъус-салосил сафарига чиқишди.

Муҳаммад алайҳиссалом 59

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Кудоа, Балийй, Жузам, Бани Узра ва Ямaн қабилаларининг бирлашиб, Мадинани қуршовга олиш учун тўпланаётганини эшитиб, 300 кишилик бирлик тузди ва унга Амр бин Оссни қўмондон тайин этди.

Бу мужоҳидлар бирлигининг вазифаси Балийй, Узра ва Балкайн қабилаларига бориб, уларни исломиятга даъват қилиш, лозим бўлса уларга қарши жиҳод қилиш эди.

Мужоҳидлар бирлиги Жузомларнинг юртига борганда, душманларнинг кўплигини кўрган Амр бин Осс, Мадинага одам юбориб, қўшимча аскар талаб қилди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом муҳожирлардан Абу Убайда бин Жарроҳ, Ҳазрати Абу Бакр, Ҳазрати Умар кабилар бошида бўлган 200 кишилик қўшимча қувват жўнатди.

Амр бин Осс 500 кишилик қўшин билан Балиййлар юртига босқин қилди. Лекин бу қабиланинг бутун жамоатлари қочиб улгурганди.

Улар Узра ва Балқойн қабилаларига ҳужум қилинди, унча катта бўлмаган гуруҳлар билан жангга кирдилар. Душманлар ҳар тарафга қоча бошладилар.

Мусулмонлар уларни таъқиб этмади. Улар қўлга туширган қўй ва туя подаларини ҳайдаб,

орқага қайтишди.

АМР БИН ОССНИНГ САВОЛЛАРИ

Амр бин Осс шундай хотирлайди: “Расулуллоҳ

алайҳиссалом мени ҳарбий бирликка қўмондан қилиб Зотъус-салосилга юборганди. Бу ҳарбий бирлик ичида Абу Бакр ва Умар ҳам бор эди. Расулуллоҳ алайҳиссалом наздида мен устунроқ бўлмасайдим,

60 Муҳаммад алайҳиссалом

мени Абу Бакр ва Умарга қўмондон қилиб қўймасди, деб ўйладим. Ва Расулуллоҳнинг ёнига бориб:

- Ё, Расулуллоҳ, халқ ичидан энг севган кишинг кимдир?, - деб сўрадим.

- Ойшадир, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. - Эркаклардан ким?, - деб сўрадим. -Ойшанинг отасидир, - деди Расулуллоҳ

алайҳиссалом. - Ундан кейин ким?, - деб сўрадим. -Ундан кейин Умардир, - деди Расулуллоҳ

алайҳиссалом ва яна бир неча кишини санади. Мен саволни такрорламаслигим керак, дедим ўз-

ўзимга. Мен бу рўйхатнинг энг охиргиси бўлишдан

қўрқдим” (Бухорий, “Саҳиҳ” 5/113).

СИФЪУЛ-БАҲР (ҲАБАТ) САФАРИ

Бу сафар Ҳижратнинг 8- йилида Ражаб ойида содир

бўлди. Сафар пайтида аскарлар очликдан дарахт

япроқлари егани учун “Жайшъул Ҳабат” (япроқ аскарлари сафари) деб ҳам аталади.

Айни пайтда “Ҳабат” денгиз соҳилидаги Кобалия ноҳиясидаги Жуҳайналарга оид бир ер бўлиб, Мадинадан беш кунлик масофада жойлашган.

Жуҳайналар Кудоа қабилаларидан бири эди. Кудоа қабилалари бундан аввал Пайғамбаримиз

алайҳиссаломнинг уларга жўнатган “Исломий иршод” таблиғчиларини ўққа тутиб ўлдиришган эди.

Сифъул-Баҳр сафари бунга бир жавоб ўлароқ ташкил этилди. Мужоҳидлар бирлиги 300 кишидан иборат бўлиб, Ҳазрати Умар ҳам бу бирлик ичида эди.

Муҳаммад алайҳиссалом 61

Йўлда озиқ-овқати тугаган мужоҳидлар очликдан машаққат чекдилар ва дарахт япроқларини ея бошладилар. Мужоҳидларни бу аҳволда кўриб, чидай олмаган ёш аскар Қайс бин Саъд бин Убода Жуҳайналардан бир одамни топди.

У денгиз соҳилида яшарди. Қайс бин Саъд бин Убода бу одамга: - Менга туя сот, бадалини Мадинадаги хурмоларни

бериб тўлайман, - деди. - Майли, фақат мен сени танимайман-ку, - деди

Жуҳайний. - Мен Қайс бин Саъд бин Убодаман. - Сен нега насабингни, Саъд бин Убоданинг ўғли

эканингни аввалдан билдирмадинг. Ясриб аҳолисининг улуғи бўлган Саъд билан орамизда биродарлик бор, - деди Жуҳайний.

Қайс ундан ҳар туяга икки васк (бир туя юки) хурмо бериш шарти билан бешта туя сотиб олди.

Жуҳайний Қайсга “буни қабул этганингга ва шартни бажаришингга доир гувоҳ кўрсат”, деди. Қайснинг ёнида Ансордан ва муҳожирлардан бир нечта киши, жумладан, Ҳазрати Умар ҳам бор эди. Қайс “булардан истаганингни гувоҳ тут”, деди.

- Мен бу муомалада гувоҳ бўлмайман. Чунки бунинг тўлов кучи ҳам йўқ, моли ҳам йўқ. Мол унинг отасига оид, - деди Ҳазрати Умар.

- Валлоҳи, Саъд бин Убода ўз ўғлининг тааҳҳут (ваъда) этгани ўн туя юки хурмони бермай, аҳдини бузмас, ҳар ҳолда. Мен рўпарамда турган зотда нурли бир юз ва шарафли ишлар кўраяпман, - деди Жуҳайний.

Ҳазрати Умар ва Қайс ўртасида ади-бади сўзлар айтилди.

Қайс Ҳазрати Умарга қаттиқ ва оғир гапирди.

62 Муҳаммад алайҳиссалом

Қайс Жуҳайнийдан олган туяларидан уч жойда уч кун сўйиб, аскарларга едирди.

МУЖОҲИДЛАРГА АЛЛОҲНИНГ ИКРОМИ Мужоҳидлар Сифъул-Баҳрга етиб келишганда

Аллоҳу Таоло денгиздан бир наҳанг балиғини чиқариб, соҳилга ташлади. Бу худди қум тепаси каби баҳайбат бир балиқ эди.

Мужоҳидлар қўмондони Абу Убайда бин Жарроҳ аввал “бу бир ҳайвон ўлигидир, буни еманглар”, деди.

Кейин: “Муҳаққақ-ки, биз Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг элчиларимиз, Аллоҳ йўлида жиҳодга чиқиб, очликдан қийин аҳволга тушдик. Балиқдан енглар”, деди.

Мужоҳидлар у ерда ярим ой ва ёки ўн саккиз кеча ва ёки йигирма кеча қолдилар. Ва бу кунлар давомида балиқдан ҳар кун ҳўкиз катталигида парчалар кесиб, едилар. Вужудларига қувват кирди.

Балиқ шу қадар катта эдики, унинг бир кўзининг косасига 13 киши сиғди.

Мужоҳидлар бу балиқни еганлари тўғри бўлиб-бўлмагани ҳақда Расулуллоҳ алайҳиссаломдан сўраганларида, Расулуллоҳ алайҳиссалом уларга: “У Аллоҳнинг сизга денгиздан чиқаргани бир ризқдир. Ёнингизда унинг этидан қолган бўлса, бизга ҳам едиринглар!”, деди.

Мужоҳидлар бу балиқ этидан бир парча олиб келишди. Расулуллоҳ алайҳиссалом ундан еди.

Муҳаммад алайҳиссалом 63

ҚАЙС БИН САЪД Мужоҳидлар Қайс бин Саъднинг оч қолган

аскарларга туя сотиб олиб едиргани ҳақида айтиб беришганда Расулуллоҳ алайҳиссалом:

- Жўмардлик (саҳийлик) бу хонадоннинг хислати ва одатларидандир, - деди.

Қайс бин Саъднинг отаси Саъд бин Убода мужоҳидларнинг йўлда очликка учраганларини эшитганида “агар Қайс мен билган Қайс бўлса, у муҳаққақ аскарларга туя топиб, сўйиб беради”, деган эди.

Мужоҳидлар қайтиб келгандан кейин Қайснинг отаси унга тўртта хурмо боғчаси берди ва уларни ўғлининг исмига ёздирди. Бу ҳужжатга гувоҳ ўлароқ Абу Убайда Жарроҳни ёзди. Саъд бин Убода Ҳазрати Умарни ҳам гувоҳликка ёзмоқчи эди, Ҳазрати Умар истамади.

Бу боғчалардан 50 та туя юки хурмо ҳосили олинди. Жуҳайний ҳам мужоҳидлар билан Мадинага

келганди. Қайс унга бўлган қарзини-хурмоларни туяларга

юклади ва унга бир либос ҳам кийдирди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Қайснинг бу

ҳаракатини эшитиб “муҳаққақ-ки, унинг қалбида, унинг оиласида жўмардлик бордир”, деди.

Қайс бин Саъд хасталаниб, уни зиёрат қилишга кечикканлар ҳақида “улар сенга қарзини узмаганидан уялиб, келиша олмади”, деганларида, Қайс бин Саъд: “Қайснинг кимда оладигани бўлса, Қайс уни ўша одамга ҳалол қилди”, дея жар солдирди.

Бу хабардан сўнгра унинг зиёратига келганлар сони шу қадар кўпайди-ки, Қайс уйининг зиналари синиб кетди.

64 Муҳаммад алайҳиссалом

Аллоҳу Таоло ундан ва унинг отасидан рози бўлсин.

МАККАНИНГ ФАТҲИ

Муҳаммад алайҳиссалом 67

ФАТҲГА ТУРТКИ БЎЛГАН ВОҚЕА Макканинг фатҳи ҳижратнинг 8-йилида Рамазон

ойида содир бўлди. Макка Араб ярим оролининг Ҳипиз бўлгасида

жойлашган, ҳар тарафи тоғ билан ўралган бир водийда қурилган бир кeнтдир.

Маккада оқар сув йўқ, суви кўкдан келади. Қудуқ сувлари ичида эса замзам сувидан тотлироқ

сув йўқ. Маккада у ер бу ерда учрайдиган хурмо дарахтидан

бошқа оғоч ҳам йўқ. Лекин Макка Ҳарами ҳудудларидан ташқарига

чиқилганда оқар сув пайдо бўлади, боғу - бўстон, экинларни кўрасиз.

Иброҳим алайҳиссалом завжаси Ҳазрати Хожар билан сутдан чиқмаган ўғли Исмоил алайҳиссаломни Шомдан олиб, кейинчалик Макка шаҳри қурилган бу водийга келтирганди.

У пайтда Маккада одам яшамасди. Ҳазрати Хожар ва ўғли Исмоил алайҳиссалом

Макканинг илк аҳолиси эдилар. Макка фатҳига сабаб бўлган нарса Қурайш

мушрикларининг Ҳудайбия шартномасининг 8-нчи ва 9-нчи моддаларнинг бузиши эди. Бу моддаларга кўра Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг тарафига ўтишни истаганлар ҳам, Қурайш мушрикларининг тарафига

68 Муҳаммад алайҳиссалом

ўтишни истаганлар ҳам ҳеч тўсиқсиз ўтишлари керак эди.

Аммо Қурайш мушриклари Пайғамбаримиз алайҳиссалом тарафдори бўлган Ҳузаа хонадонида 23 тa мусулмоннинг ўлдирилишига ёрдам қилди. Ва бу хиёнатнинг оқибати ёмон бўлажагини англаб, дарҳол пушаймон бўлдилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу жиноятга уруш билан жавоб беражагидан амин эдилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳузааликларнинг қатл этилган кечанинг сабоҳида Ҳазрати Ойшага: “Ҳузаалардан бир ҳодиса юз берди,” деди.

Ҳазрати Ойша “Ё, Расулуллоҳ, қилич Қурайшликларни йўқ этган бир пайтда, сен билан тузган шартномасини бузишга журъат этдими улар?,” деб сўради.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Улар Аллоҳ бунинг содир бўлишини истагани учун шартномани буздилар,” деди.

Ҳазрати Ойша: “Ё Расулуллоҳ , бу иш хайрми ёки зарарлими?,” деб сўради.

Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Xайрлидир,” деди Орадан уч кун ўтгач қирқ суворий билан Амр бин

Салим ал Хузаий Мадинага келиб, Бани Бакр қабиласи 23 та Ҳузаайинликни ўлдиргани ва бунга Қурайш мушриклари ёрдам этганини айтиб берди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга: “Ҳузаайнлар мендандир, мен ҳам Ҳузайнларданман, эй Амр бин Салим, сен ёрдам оласан, тамом!,” деди ва шу пайтда момоқалдироқ бошланди, осмонда булут кўринди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “бу момоқалдироқ Бани Қаъбларга (Ҳузаайнларга) ёрдамга ишоратдир,” деди.

Ҳазрати Ойшанинг билдиришига кўра, Пайғамбаримиз алайҳиссалом Бани Қаъбларга қарши

Муҳаммад алайҳиссалом 69

ишланган жиноятга шундай ғазабланган-ки, унинг бу қадар ғазабланганини ҳеч ким кўрмаганди.

ҚУРАЙШЛИКЛАРГА МАКТУБ ВА УНГА ЖАВОБ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Қурайш

мушрикларига шундай бир мактуб юборди: “Бундан сўнгра дейманки, сиз ё Бани Бакрлар билан

иттифоқингиздан воз кечасиз ёки Ҳузайнлардан ўлдирилганларнинг тавонини тўлайсиз. Булардан биттасини бажармасангиз мен сизлар билан жанг қилишимни билдираман.” (Ибн Хожар,"Матолиб", 4/243).

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бу хатини мушрикларга асҳобдан Дамро олиб борди.

Қурата бин Абди Амр бин Навфал бин Абду Манноф бу мактубда кўрсатилган учта шартдан урушни танлаганликларини билдирди.

Дамро бу жавобни тезда Расулуллоҳ алайҳиссаломга етказди.

Қурайш мушриклари элчини рад этганларидан пушаймон бўлдилар ва Ҳудайбия шартномасини янгилаш учун Абу Сўфиён бин Харбни Мадинага юборишди.

Абу Сўфиён хизматкори билан икки туяда йўлга чиқди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом асҳобига: “Абу Сўфиён шартномани янгилаш учун ёнингизга келаяпти, лекин у истаганига эришаолмайди, орқасига қайтиб кетажакдир,” деди.

Абу Сўфиён Мадинага келиб, қизи Умму Ҳабибанинг уйига кирди. Умму Ҳабиба Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг завжаси эди.

Абу Сўфиён Пайғамбаримиз алайҳиссалом

70 Муҳаммад алайҳиссалом

ўтирадиган тўшакка ўтирмоқчи эди, Ҳазрати Умму Ҳабиба тўшакчани ўраб, олиб қўйди.

-Эй, қизим, сен бу тўшакни менга лойиқ кўрмадингми?, - деди.

-Бу Расулиллоҳ алайҳиссаломнинг тўшакчасидир. Унинг устига мушрик ўтирмаслиги керак. Сен мушриксан! Нажиссан! Шу боис, сени бу тўшакка ўтиртиришни истамадим!, - деди Ҳазрати Умму Ҳабиба.

- Валлоҳи, қизим, бизникидан кетгандан кейин сенга ёмонлик келибди. Сен ёмонлашибсан, - деди Абу Сўфиён.

- Йўқ, Аллоҳ менга ёмонликни эмас, исломиятни насиб этди! Сен эса эшитмайдиган, кўрмайдиган, тошдан йўнилган бутга сиғинишда давом этияпсан! Отажон, сен каби мўйсафид, Қавмнинг оқсоқоли қандай қилиб исломиятдан узоқ қолиши мумкин?, - деди Ҳазрати Умму Ҳабиба.

- Ҳайф сенга, демак, мен сендан бу ҳақоратни ҳам эшитар эканманда, а? Мен оталаримнинг топиниб келганларини ташлаб, Муҳаммаднинг динига тобе бўламанми?, - деди ва Ҳазрати Умму Ҳабибанинг уйидан чиқиб кетди.

Ва тўғри Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнига борди. Унга Ҳазрати Умму Ҳабибанинг унга қилган муомаласини айтиб берди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом буни эшитиб кулимсираб, “Ё Або Ханзала, унга шунақа дедингми?,”- деди- ю, бошқа гапирмади.

Сўнгра Абу Сўфиён мавзуга ўтди: - Ё Муҳаммад, мен Ҳудайбия сулҳида

қатнашмагандим. У шартномани тузатиш лозим. Кел, орамиздаги бу аҳдномани бир ёзув билан янгилайлик, - деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга:

Муҳаммад алайҳиссалом 71

- Биз берган аҳдимизда турибмиз, ёки сизлар бир ҳодиса чиқариб, уни буздингларми?, - деди.

- Аллоҳ сақласин! Бундай нарса бўлгани йўқ, - деди Абу Сўфиён.

Пайғамбаримиз унга жавоб бермади. Абу Сўфиён Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнидан

чиқиб, Ҳазрати Абу Бакрнинг ёнига борди ва истагини такрорлади.

Аммо Ҳазрати Абу Бакр “Мен бу ишни қила олмайман, бу Аллоҳнинг ва Аллоҳнинг Расулининг ишидир,” деди.

Абу Сўфиён Хазрати Умарнинг ёнига борди. Ҳазрати Умар унга қаттиқ гапириб, истагини рад қилди.

Абу Сўфиён Ҳазрати Усмонга борди. Ундан ҳам ҳимоя тополмади.

Кейин Саъд бин Убоданинг ёнига борди. У ҳам Абу Сўфиёнга ёрдам этмади. Сўнгра Ҳазрати Алининг уйига борди. Ва

қариндошлик ипларини эслатиб, унинг Расулуллоҳ алайҳиссаломга шартномани янгилаш учун бир гап айтишини илтимос қилди.

Аммо Ҳазрат Али ҳам бу ишга қўл урмади. Абу Сўфиён туясига миниб, Маккага қайтди. Абу Сўфиён кечиккани учун Қурайш мушриклари

уни яширин мусулмон бўлиб, Муҳаммадга тобе бўлди, дея айблашга бошлагандилар.

Буни хотини Ҳинддан эшитган Абу Сўфиён эрталаб бориб, Исоф ва Ноила деган бутларга қурбон сўйиб, қонини бутларнинг бошига суркади ва “Мен отамнинг динидан ва сиз билан бирга бўлишдан айрилмайман,” деб қасам ичди.

Шунда мушриклар Абу Сўфиённинг мусулмон бўлмаганини англадилар.

Аммо Абу Сўфиённинг шартномани янгилай олмаганини эшитиб, унга яна заҳар сочдилар.

72 Муҳаммад алайҳиссалом

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ҚАРОРИ

Абу Сўфиён Маккага жўнаб кетгандан кейин

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳазрати Ойшага сафар ҳозирлиги кўриши учун амр берди.

Ҳазрати Абу Бакр қизининг уйига борганида Ҳазрати Ойшанинг йўл учун лозим бўлган ҳозирликларни қилаётганини кўриб, буни Расулуллоҳ айтдими, деб сўради.

Ҳазрати Ойша “Ҳа,” деди. Кейин Расулуллоҳ алайҳиссалом уйга кирди ва у

Абу Бакрга Қурайшликларга қарши юришга ҳозирланаётганини айтди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом асҳобига ҳам сафарбарлик эълон қилди, аммо қаерга борилажагини сир тутди.

У Маккага кетган тоғ йўллари ва кўприкларга навбатчилар қўйди, уларга назоратчи қилиб, Ҳазрати Умарни тайинлади. Ҳазрати Умар навбатчиларга ҳеч кимнинг Маккага кетишига йўл қўймасликни топширди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Эй, Аллоҳим, юртимизга етиб боргунча, Қурайшликларнинг жосус ва айғоқчиларини тутиб тур, уларни кўрмайдиган ва эшитмайдиган қил! Қурайшликларнинг кўзларини боғла, мени кутилмаганда кўрсинлар!,” дея дуо этди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом чўл халқига, Мадина атрофидаги мусулмонларга даъватчилар юбориб “Аллоҳга ва охират кунига иймон этган, ҳар ким Рамазонда Мадинага келсин!”, дея хабар берди.

Ва мусулмонлар тўпланди. Улар 10 минг киши бўлди. 12 минг киши деган

ривоятлар ҳам бор. Муҳожирлар ва Ансордан истисносиз ҳаммаси

Муҳаммад алайҳиссалом 73

сафарда иштирок этди. Муҳожирларнинг сони 700 та эди, уларнинг 500 та оти бор эди.

Музайнaлар минг киши эди, 100 та оти бор эди. Асламлар 400 киши эди, 30 та оти бор эди. Жуҳойнлар 800 та эди ва ёки мингта ва ёки 1 минг

400 та эди, уларда 50 от бор эди. Тифорийлар 400 та, Сулаймилар 1400 та ёки 1800 та

эдилар. Сафарга чиқаркан, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўз

ўрнига Абу Раҳм Қулсум бин Ҳусайнни вакил тайинлади.

Абдуллоҳ бин Умми Мактумнинг вакил бўлганлиги ҳақида ҳам ривоят бор.

МУШРИКЛАРГА ГИЗЛИ ХАБАР Пайғамбаримиз алайҳиссалом Маккага юриши

арафасида асҳобдан Хотиб бин Аби Балтао Маккалик мушрикларга “Расулуллоҳ алайҳиссалом ғазога чиқажагини халққа билдирди. Унинг сиз тарафдан бошқасига кетаяпти, деб ўйламайман”, мазмунида бир хат юборди.

Бу мактуб Қурайш мушрикларига бир хотин билан жўнатилди.

Ривоятга кўра, бу хотин Музайнлардан эди, исми Кануд эди.

У мушриклардан биттасининг жорияси бўлиб, уни “Сора” деб чақиришарди.

Сора зиёфатларда қўшиқ айтиб, мушрикларнинг кўнглини олиб юрадиган бир хотин эди.

У Мадинага келиб муҳтожликдан шикоят қилди, у мушрик бўлишига қарамасдан, мусулмонлар унга ёрдам берди, ҳатто Маккага кетиши учун улов ҳам беришди.

74 Муҳаммад алайҳиссалом

Хотиб бин Аби Балтао Сорага ўн динoр ва бир кўйлак ҳадя қилиб, хатни Қурайш мушрикларига етказишни сўради ва хатни гизли тутишни, йўлдаги навбатчилардан эҳтиёт бўлишни тайинлади.

Сора хатни бошига қўйиб, устидан сочини чамбар қилиб ўради ва йўлга чиқди.

Хотибнинг бу ҳаракати ҳақда кўкдан ҳабар келди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳазрати Али, Зубайр

бин Аввом ва Микдод бин Асводга “тез бўлинглар, Xоҳ боғчасига етганинггизда бир хотинни кўрасиз, унда бир мактуб бор, уни олиб, менга келтиринглар ,” деб амр этди.

Ҳазрати Али ва унинг дўстлари туяда кетаётган бу хотиндан мактубни сўради, хотин “мактуб йўқ”, деди.

Унинг устини қараб чиқишди, аммо мактубни топишолмади. Изига қайтмоқ истадилар.

Шунда Ҳазрати Али: - Аллоҳга ямин этаманки, Расулуллоҳ алайҳиссалом

янглишмайди, сен бу мактубни ёки берасан ёки биз сени қип- яланғоч ечинтирамиз!, - деди хотинга.

- Сизлар мусулмон эмасмисизлар?, - деди хотин. - Албатта мусулмонмиз! Расулуллоҳ алайҳиссалом

сенинг ёнингда мактуб борлигини сўйлади, сен ёки мактубни чиқар ёки шу қилични бўйнингга индираман!, - деди Ҳазрати Али ва қиличини қинидан суғурди.

- Юзингни бошқа ёққа ўгир, - деди хотин Ҳазрати Али юзини бурди, хотин сочларини очиб, мактубни олди ва Ҳазрати Алига узатди.

Мактубни Расулуллоҳ алайҳиссаломга келтиришди. Мусулмонлар: “Ё, Расулуллоҳ, Хотиб Аллоҳга,

Расулига ва мўъминларга хиёнат этди,” дейишди. Хотибни чақиртирдилар. - Буни сен ёздингми?, - деб сўради Расулуллоҳ

алайҳиссалом. - Ҳа, - деди Хотиб.

Муҳаммад алайҳиссалом 75

- Сен буни нега ёздинг?, - деб сўради Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Ё, Расулуллоҳ, бу хусусида ҳаққимда ҳукм чиқаришга шошилма, мен Қурайшлик эмасман, менинг Маккадаги оиламни қўрийдиган одамим йўқ. Мен Аллоҳга ва Аллоҳнинг Расулига иймон этганман, динимни ҳам асло ўзгартирмадим. Фақат оиламни ўйлаб, буни қилдим. Ё Расулуллоҳ, мен буни бола - чақамга, молимга улардан келажак зарардан Аллоҳ қўрир, деган умидда қилдим, - деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом асҳобига: - У сизга тўғри сўйлади, у ҳақда ёмон

гапирманглар, - деб буюрди. - Ё, Расулуллоҳ, бу одам Аллоҳга, Аллоҳнинг

Расулига хиёнат этди, рухсат бер бу мунофиқнинг бошини кесай!, - деди Ҳазрати Умар.

- Бу киши Бадр жангида қатнашди. Қаердан биласан, балки Аллоҳ Таоло Бадрда бўлганларга қараб “сиз нима қилсангиз қилинг, сизларни авф этганман, жаннат сизга вожиб бўлди, дегандир”, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Ҳазрати Умарнинг кўзлари ёшга тўлди ва: - Аллоҳ Таоло ва Расули яхшироқ билади, - деди.

МАККА САРИ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳижратнинг 8-

йилида, Рамазон ойида мусулмонларда 10-минг кишилик бир қўшини билан Мадинадан Маккага қараб йўлга тушди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам, мужоҳидлар ҳам рўза тутган эдилар.

Йўлга чиқар экан, Пайғамбаримиз алайҳиссалом мужоҳидларга “рўзасини тутишни истаган тутсин,

76 Муҳаммад алайҳиссалом

очишни истаган очсин”, дея жар солдирди. Пайғамбариз алайҳиссаломнинг ўзи рўзасини

очмади. Мужоҳидлар ҳам очмади. Зубайр бин Аввом 200 суворий бирлик билан

қўшиннинг олдида кетди. Улар Ҳавозин жосусларидан биттасини ушлаб

олдилар. Жосус Муҳаммад алайҳиссаломнинг қўшини қаерга

кетаётганини билиш учун юборилган эди. Ҳавозинлар ҳар эҳтимолга қарши қўшинни йиғиб,

мусулмонларга қарши ҳимояга тайёрланаётганидан хабар берди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Маккага етиб боргунча жосусни ҳибсда тутишни буюрди.

Мусулмонларнинг қўшини Аржга келганида, унга Увайна бин Хисн ўз одамлари билан келиб қўшилди.

Увайни бин Хисн бу воқеадан сал аввал Мадинага келиб, мусулмон бўлган эди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Аржда ниҳоятда сувсиради, бу ташналикни кетказиш учун бошига сув тўктирди, юзини ювди.

Асҳоб ”Ё, Расулуллоҳ, рўза тутиш халққа оғир кела бошлади. Ҳамма сенга қараб туришибди,” дейишди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Усфон билан Амож орасидаги Қудайд мавқеига келганда, аср намозидан кейин, туя устида ўтириб, бир пиёла сув келтиришни буюрди. Пиёладаги сувни ҳаммага кўрсатиб, ичди.

Мужоҳидларнинг баъзилари рўзасини очмади. Буни эшитган Расулуллоҳ алайҳиссалом рўзани

очмаганлар ҳақида “улар осийлардир,” деди. - Сизлар эртага эрталаб душманингиз билан

қаршиласасизлар, рўзани очиш сиз учун тетикликдир,- деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Бу хабарни эшитиб, ҳамма рўзасини очди.

Муҳаммад алайҳиссалом 77

Зулҳулайфа ёки Гуҳорага келганида, мусулмон қўшини Ҳазрати Аббос ва оиласига дуч келди.

Улар Мадинага кетишаётганди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳазрати Аббоснинг

оғир юкларини Мадинага жўнатишни буюрди.

УРУШ НИЗОМИ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Қудайдга келганида

у ерда тўхтаб, байроқ ва санжоқларини қабилаларнинг байроқдор ва санжоқдорларига топширди.

Бу маросимни кўриб, Увайна бин Хисн сиқилиб, бармоғини тишлай бошлади.

Ҳазрати Абу Бакр унга: - Нима, келганингга пушаймон бўлдингми?, - деди. - Мен қавмимнинг Муҳаммад билан бирга

бўлмаганидан азоб чекаяпман. Эй, Абу Бакр, Муҳаммад қаерга кетаяпти?, - деди Увайна.

- Аллоҳ қаерга буюрса, ўша ерга кетажак, - деди Ҳазрати Абу Бакр.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳудайдда қўноқлаган пайтда Сулаймлар 900 та ва ёки минг киши бўлиб келди ва ислом ўрдусига қўшилдилар.

ЯНГИ МУСУЛМОНЛАР Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг амакиси Хорис

бин Абдул Мутталибнинг ўғли Абу Сўфиён билан Абдуллоҳ бин Аби Умаййа Макка ва Мадина орасида Ниқул- ақаб мавқеида Расулуллоҳ алайҳиссалом билан учрашиб, мусулмон бўлишини истадилар.

Абу Сўфиён бин Хорис Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сут биродари ва тенгқури эди.

78 Муҳаммад алайҳиссалом

Ҳазрати Ҳалима уни ҳам эмизганди. Абу Сўфиён авваллари Расулуллоҳ алайҳиссаломга

дўст ва биродар эди, аммо Расулуллоҳ алайҳиссаломга Пайғамбарлик келганидан кейин унга ашаддий душман бўлганди.

У Пайғамбаримиз алайҳиссаломга қарши 20 йил ҳажвий шеърлари билан фаолият олиб борди ва Пайғамбаримизга қарши бутун жангларда қатнашди.

Ниҳоят, Аллоҳ Таоло унинг қалбига ислом севгисини ерлаштирди.

Абу Сўфиён шундай хотирлайди: “Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг қариндоши бўлганим учун менинг мусулмон бўлишимдан севинажаклар, деб ўйлагандим. (Аммо) Расулуллоҳ алайҳиссалом мендан юзини бурганини кўриб, бутун мусулмонлар мендан юз ўгиришди. Абу Қуҳoфанинг ўғли (Ҳазрати Абу Бакр) мендан юз ўгирди.

Ансордан биттасининг гапига кириб, уларнинг ёнига бордим. Улар мени кўриб: “Эй, Аллоҳнинг душмани, Расулуллоҳ алайҳиссалом ва асҳобини ҳақорат қилган сенсан, унга бўлган душманлигингни Шарққа ҳам Ғарбга ҳам етказдинг!”, деди.

Унинг ёнидан чиқиб, амаким Аббоснинг ёнига бордим.

Унга: “Эй, Аббос, мен Расулуллоҳнинг яқини ва асолатли бўлганим сабабли мусулмон бўлишим Расулуллоҳни севинтиради, деб ўйлагандим. Лекин умид қилганим бўлмади. Мени қабул қилсин, унга айт,” деди.

Аббос: “Йўқ, сендан юз ўгиргандан сўнг сен ҳақда унга битта ҳам сўз айтолмайман. Уни ғазаблантиришдан қўрқаман,” деди.

Мени унга: “Эй, амаки, ҳеч бўлмаса бу хусусида кимдан илтимос қилай, уни кўрсат,” деди.

Амаким Алини кўрсатиб; “Мана, у,” деди.

Муҳаммад алайҳиссалом 79

Али билан гаплашдим. У ҳам менга Аббоснинг айтганларини айтди. Бориб Расулуллоҳнинг эшиги олдида ўтира

бошладим. Ҳар қўноқлаган ерида, чодирининг олдида, ўғлим

билан бирга бориб турабошладим. Ҳар сафар кўрганида, Расулуллоҳ мендан юзини тескари бурарди.

Ниҳоят, Макканинг Аҳтоҳ водийсига инганимизда мен Расулуллоҳнинг чодирига яқинлашдим.

Расулуллоҳ менга қараб, унинг нигоҳида илк даъфа юмшоқлик кўрдим!

Шу аснода, Ҳазрати Али Абу Сўфиёнга “сен Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг чодирига орқа тарафдан бориб, шу оятни сўйла: “Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сени бизлардан афзал қилмишдир. Бизлар эса, шак-шубҳасиз, адашганлардан бўлдик”. (Юсуф, 91) дегин,” деди.

Абу Сўфиён ҳам шундай қилди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Юсуф алайҳиссаломнинг ўз оғаларига берган жавобини ўқиди: “Бугун сизга таъна тоши отилмайди, Аллоҳ сизларни кечирсин. У раҳм қилувчиларниниг энг раҳмдилидир.”(Юсуф, 92).

Абу Сўфиён бин Хорис мусулмон бўлгандан сўнгра уялганидан бошини кўтариб, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг юзига боқаолмасди.

МУШРИКЛАРНИНГ ЭЛЧИЛАРИ Қурайш мушриклари Абу Сўфиён бин Ҳарб ва

Ҳаким бин Ҳизомни хабар тўплаш учун ислом қўшини келаётган тарафга юбордилар.

Ҳазрати Аббос ҳам Макка аҳлининг муҳтамaл урушда ҳалок бўлишларидан қўрқиб, мушрикларнинг уруш чиқмасдан олдин, Расулуллоҳ алайҳиссаломдан

80 Муҳаммад алайҳиссалом

омон тилашлари учун бир чора ахтариб, Арок мавқеига қадар олдинга кеганди.

Ва у ерда Абу Сўфиён бин Ҳарб ва Ҳаким бин Ҳизомга дуч келди.

Уларга шундай деди: “Расулуллоҳ алайҳиссалом 10 минг кишилик қўшини билан сизларга қараб келаяпти. Қурайшликларнинг ҳолига вой!”.

Абу Сўфиён бин Ҳарб: “Бунга бир чора, тадбир борми?,” деб сўради.

Ҳазрати Аббос: “Агар сен Расулуллоҳ алайҳиссаломдан бошқасининг қўлига тушсанг, мутлақо ўлдириласан. Сен, яхшиси, шу хачиримнинг орқасига мин, сени Расулуллоҳ алайҳиссаломга олиб борай, ундан омон тила,” деди.

Абу Сўфиён бин Ҳарб: “Валлоҳи, мен ҳам шундай деб ўйлаётганидим,” деди.

Ҳазрати Аббос Ҳазрати Умарнинг қаттиқ қаршилигига қарамай, Абу Сўфиён бин Ҳарбни соғ-салим Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қароргоҳига олиб боришга муваффақ бўлди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Абу Сўфиён ва Ҳаким бин Ҳизомдан Маккадаги вазият ҳақида билги олди ва уларни исломиятга даъват этди.

Ҳаким бин Ҳизом ва унинг ёнидаги Будайл бин Варко дарҳол шаҳодат келтириб, мусулмон бўлдилар.

Аллоҳ улардан рози бўлсин. Абу Сўфиён бин Ҳарб эса: “Эй, Муҳаммад, сенинг

Расулуллоҳ бўлиб - бўлмаганинг ҳақида озгина шубҳам бор, менга бироз муҳлат бера оласанми?,” деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳазрати Аббосга: “Биз буларга омон бердик, уларни қўноқ ерига олиб бор,” деди Ҳизом ва Баркони назарда тутиб, сўнгра Абу Сўфиён ҳақида: “у ҳам қўноқ жойига борсин, эрталаб уни ёнимга олиб келасан,” деди Расулуллоҳ

Муҳаммад алайҳиссалом 81

алайҳиссалом. Абу Сўфиён ўша кеча Ҳазрати Аббоснинг ёнида

қолди. Бомдод нaмози учун мусулмонлар оёққа қалқди. Абу Сўфиён қўрқиб “мени ўлдирмоқчими булар?,”

деб сўради Ҳазрати Аббосдан. Ҳазрати Аббос: “Йўқ, улар нaмозга турдилар,”

деди. Ҳазрати Аббос намоздан сўнгра Абу Сўфиённи

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнига олиб борди. - Ҳолингга вой сенинг эй, Абу Сўфиён! Аллоҳдан

бошқа илоҳ йўқлигини ўрганиш пайтинг келмадими?, - деди унга Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Яхши, аммо мен Лот ва Уззони нима қиламан?, - деди Абу Сўфиён бин Ҳарб.

Чодирнинг ташқарисида турган Ҳазрати Умар унинг бу саволийга:

- Сен унинг устига, сий!, - деб жавоб берди. - Сенинг отанг қаттиқ ва қўпол сўзли эди, сен ҳам

шундайсан, эй, Ҳаттобнинг ўғли, мен сенга келмадим, мен амакимнинг ўғлига келдим, у билан гаплашяпман, - деди Абу Сўфиён бин Ҳарб.

Кейин Расулуллоҳ алайҳиссаломга: -Отам, онам сенга фидо бўлсин, мулойимлик,

ювошлик, шарафлилик ва қариндошлик ҳаққини унутмасликда сендан устун киши йўқдир! Ўйлайманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ бўлса керак, чунки Аллоҳдан бошқа илоҳ бўлса эди, у мени зарардан қўрир эди. Эй, Муҳаммад, мен илоҳимдан ёрдам сўрадим, сен ҳам Аллоҳдан ёрдам тиладинг. Валлоҳи, сен менга доим ғолиб келдинг. Агар менинг илоҳим ҳақиқий, сеники ботил бўлсайди, мен сенга ғолиб келардим, - деди ва шаҳодат келтириб, мусулмон бўлди.

Аллоҳ ундан рози бўлсин. Ҳазрати Аббос Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Ё,

82 Муҳаммад алайҳиссалом

Расулуллоҳ, Абу Сўфиён қавмимизнинг ашрофидан ва қарияларидан, унга қавм ичида мақтаниб юражаги бир нарса лутф этсанг бўларди, - деди.

- Майли, ким Маккада Абу Сўфиён бин Ҳарбнинг уйига кириб, бекинса, унга омон бердик, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Менинг уйимгами? Менинг уйимгами?, - деди аланглаб Абу Сўфиён.

- Ҳа, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. - Менинг уйимга ҳеч қанча одам сиғмайди-ку!, -

деди Абу Сўфиён бин Ҳарб. - Ким Каъбага кириб, беркинса, унга омон берилди,

- деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. - Каъба кенг эмас-ку!, - деди Абу Сўфиён. - Ким Масжиди Ҳарамга кириб сиғинса, унга омон

берилди, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. - Масжиди Ҳарам ҳам кенг эмас, - деди Абу

Сўфиён. - Ким қуролини ташласа, унга омон берилди. Ким

эшигини ёпиб, уйида ўтирса, унга омон берилди, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Ана бу кенг бўлди!, - деди Абу Сўфиён.

ЗИ-ТУВАДАГИ ҲОЗИРЛИК

Пайғaмбаримиз алайҳиссалом Зи-Тувага

келганида, уни суворий бирликлари ўртага олдилар. Саккиз йил аввал Расулуллоҳ алайҳиссалом

Маккадан чиқиб кетар экан, “биламан-ки, сен Аллоҳнинг яратган ерларини энг хайирлиси ва Аллоҳ Таолога энг севимли бўлганисан. Агар сендан зўравонлик билан чиқарилмасам эди, сендан чиқмас эдим,” дея ҳазин видолашган эди.

Ўшанда Аллоҳ Таоло Расулуллоҳ алайҳиссаломга:

Муҳаммад алайҳиссалом 83

“Ҳар ҳолда, Қуръоннинг таблиғини сенга фарз қилган Аллоҳ сени яна қайтаражаги ерга (Маккага) қайтаражакдир,” дея ваҳий этганди.

МАККАЛИК МУШРИКЛАРНИНГ ТАЙЁРГАРЛИКЛАРИ

Қурайш мушрикларининг катталаридан Сафвон бин

Умаййа, Икрима бин Абу Жаҳл ва Суҳайл бин Амр бутун Макка аҳолисини Пайғамбаримиз алайҳиссаломга қарши урушга даъват этди.

Қурайшликлар билан Бани Бакрлар ва Ҳузайллардан ҳам анча киши бу даъватга жавоб этиб қуролландилар.

Улар Пайғамбаримиз алайҳиссаломни Маккага киритмасликка онт ичдилар. Ёнларига Аҳобиш билан Бани Хорис бин Абду Маннофларни олиб, жанг қилиш учун Хандама мавқеида тўпландилар.

ИСЛОМ ЛАШКАРИ Пайғамбаримиз алайҳиссалом Маккаликларнинг

жангга хозирланганини эшитиб, ислом аскарларини интизомга солди.

Зубайр бин Аввомни сўл қанот суворийларига бошлиқ тайинлади. Бу бирлик муҳожир суворийларидан иборат эди.

Зубайр бин Aввомга Маккага Кудо мавқеидан кириб, байроғини Макканинг юқорисидаги Хажун мавқеига тикиш амр этилди. “Ва у ердан мен келгунча айрилма,” деди унга Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Расулуллоҳ алайҳисслам сўл қанот бирликлари қўмондони қилиб Холид бин Валидни тайинлади. Бу

84 Муҳаммад алайҳиссалом

бирликлар Асламлар, Сулаймлар, Ғифорлар, Музайналар ва Жуҳайналар ва бошқа араб қабилаларидан тузилган эди.

Холид бин Валид Маккага қуйидан, Эллитдан кириб, байроқни уйларига яқин бир ерга тикиш амр этилди.

Абу Убайда бин Жарроҳ, зирҳсиз аскарларга қўмондон тайинланиб, унинг бирлиги Макка водийсининг ўртасини мавзе ўлароқ тутди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам шу бирликда эди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Абу Ҳурайрага: - Абу Ҳурайра, менга Ансорни чақир, - деди. Қурайшликлар турли қабилалардан ҳар хил

каллакесарларни тўплаб, мусулмонларнинг қаршисига чиқармоқчи бўлиб тургандилар. Улар “буларни олдинга сурайлик, агар уларнинг қўлига бир нарса тушса, улар билан бирга бўламиз, агар ўлдирилсалар, биздан истаганини олсинлар, - дейишганди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: - Эй, ансор, Қурайшликларнинг ҳимоячисининг

қароқчилардан иборат эканлигини кўраяпсанми?, - деб сўради.

- Ҳа, - деди Ансор. - Эртага улар билан қаршилашган пайтингизда,

уларни экинни бичган каби бичинг, - деди ва қўли билан ишорат этди.

Сўнгра қўмондонларига: - Мен сизларни Сафо тепасида кутаман, - деди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом қўмондонларига

Маккага кириш амрини берган пайтда уларга “сизга ҳужум қилмаганга сиз ҳам ҳужум этманг, фақат қуйида кўрсатилган шахслар Каъбанинг ўртуги остида беркинган бўлса ҳам, уларни ўлдиринг,” деди ва шу рўйхатни берди:

Муҳаммад алайҳиссалом 85

1.Икрима бин Абу Жаҳл 2.Ҳаббор бин Асвад бин Мутталиб 3.Абдуллоҳ бин Саъд бин Аби Сарҳ 4.Миқёс бин Субабатул Лайс 5.Ҳувайрис бин Нукайз 6.Абдуллоҳ бин Ҳилол бин Ҳатал 7.Ҳинд бинти Утба бин Рабийъ 8.Сора (Амр бин Ҳошимнинг озодлик чўриси) 9.Абу Ҳоталнинг қўшиқчи жориялари 11.Қурайна ва Қурайба ва ёки Фартона ва Эрнаба 12.Сафвон бин Умаййа 13.Абдуллоҳ бин Зибара 14.Ваҳиий бин Ҳарб 15.Хорис бин Тулайтила 16.Анас бин Зулайм ат Диълий Усома бин Зайд Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан:

”Ё, Расулуллоҳ, Эртага Маккага қаерда тўхтаймиз? Уйинга борасанми?”, деб сўради.

- У ерда бизга уй деган нарса қолдими? ИншоАллоҳ, Аллоҳ фатҳни насиб этса, тўхтайдиганимиз ер Хойф бўлажак. У ерда Бани Киноналар билан Қурайшликлар, Ҳошим ўғиллари билан Мутталиб ўғилларига қарши куфрда аҳдлашган эдилар, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

АБУ СЎФИЁН БИН ҲАРБ БИЛАН ҲАКИМ БИН ҲИЗОМНИНГ ДАЪВАТГА

ЮБОРИЛИШИ Ҳазрати Аббос Абу Сўфиён бин Харбга:

“Расулуллоҳ алайҳиссалом етиб бормасдан олдин қавминга бориб, уларни огоҳлантир,” деди.

Абу Сўфиён ёнига Ҳаким бин Ҳизомни олиб, Маккага борди.

86 Муҳаммад алайҳиссалом

Улар кетишидан олдин Расулуллоҳ алайҳиссалом уларга: “Ким Абу Сўфиённинг уйига яширинса, унга омон берилди (унга тегмаймиз). Ким Ҳаким бин Ҳизомни уйига яширинса, унга омон берилди. Ким эшигини тамбалаб, қуролини ташласа, унга ҳам омон бeрилди,” дея ваъда берди.

Абу Сўфиённинг уйи Макканинг юқори маҳалласида, Ҳаким бин Ҳизомнинг эса қуйи маҳалларидан бирида эди.

Абу Сўфиён билан Ҳизом Масжиди Ҳарамга бордилар.

Абу Сўфиён: - Эй, Қурайш жамоати! Мусулмон бўлинглар ва

саломатга эришинглар! Аллоҳ сизни Аббос воситасида қўриди!, - дея бақира бошлади.

Қурайш мушриклари унга: - Жим бўл! Қавмига сендай ёмон элчилик қилганни

Аллоҳ яхшиликдан узоқлаштирсин! - дейишди. - Абу Сўфиённинг хотини Ҳинд бинти Утба унинг

соқолидан тутиб: - Эй, Ғолиб хонадони шу қари ахмоқни, шу

элчингизни ўлдирингиз! Чунки у динидан қайтди!, - деди.

Абу Сўфиён унга: - Соқолимни қўйвор! Борлигим қудрат қўлида

бўлганга онт бўлсинким, сен ёки мусулмон бўласан ёки бошинг кесилади. Сен дарҳол уйинга кир, - деди.

Ҳинд эрининг соқолини қўйиб юборди. Абу Сўфиён мушрикларга: “Сиз бу

ҳарактларингиз билан ўзларингизни алдаманглар. У (Муҳаммад алайҳиссалом) сизлар қарши тураолмайдиган бир лашкари билан тепангизга келди. Мен сизларнинг ҳеч кўрмаганингизни кўрдим. Сонсиз аскарлар, отлар, қуроллар кўрдим, ки уларга ҳеч кимнинг кучи етмайди. Ким Абу

Муҳаммад алайҳиссалом 87

Сўфиённинг уйига кирса, унга омон берилди”, деди. - Аллоҳ сенга қаҳр этсин! Сенинг уйинга биз

қандай сиғамиз?!, - дейишди мушриклар. - Ким уйига кириб, эшигини тамбалаб ўтирса, унга

ҳам омон берилди. Ким Масжиди Ҳарамга кириб, сиғинса, унга ҳам омон берилди, - деди Абу Сўфиён бин Ҳарб.

Буни эшитган Маккаликлар уйларига ва Масжиди Ҳарамга тарқалишди

ҲАЗРАТИ АББОС Ҳазрати Aббос: “Ё, Расулуллоҳ, Қурайшликларни

огоҳлантирмоқ, уларни Аллоҳга ва Расулига даъват этмоқ учун менга ҳам рухсат бер ” деди.

Пайғамбаримиз изн берди. Ҳазрати Аббос: “Ё, Расулуллоҳ, уларга

кўнгилларини тинчитадиган омоннинг қандай берилишини менга айт,” деди.

- Сен уларга “ким Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва унинг бир бўлиб, шериги йўқлигига, Муҳаммаднинг эса унинг қули ва Расули эканига шаҳодат келтирганга омон берилди. Қуролини ташлаб, Каъбанинг ёнида ўтирганга омон берилди. Эшигини тамбалаб, уйида ўтирганга омон берилди”, деб айт, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Ҳазрати Аббос Маккага борди ва: - Эй, Маккаликлар, мусулмон бўлинглар ва

саломатга эришинглар! Ана, Зубайр Макканинг юқори тарафидан келаяпти! Ана, Холид Макканинг қуйи тарафидан келмоқда. Ким қуролини ташласа, унга омон берилди!, - дея қичқирди.

88 Муҳаммад алайҳиссалом

ХОЛИД БИН ВАЛИДНИНГ КИРИШИ Холид бин Валид Маккага Элитдан Макканинг

қуйи тарафидан кирди. У Хондама тоғининг этагида Сафвон бин Умаййа,

Икрима бин Абу Жаҳл ва Суҳайл бин Амрнинг тўплаган гуруҳи Холид бин Валид аскарларига ўқ ёғдира бошлади.

Булар Бани Бакрлар ва Ҳузайнлар эди. Холид бин Валид ўз аскарларига “уларни

ўлдиринглар, қочсалар, таъқиб этманглар”, дея буйруқ берди.

Бани Бакрлардан 20 тага яқин, Ҳузайнлардан тўрт киши ўлдирилди ва улар ҳар тарафга қоча бошладилар. Сафвон бин Умаййа, Икрима бин Абу Жаҳл ва Суҳайл бин Амр ҳам қочганлар орасида эди.

Абу Сўфиён ва Ҳаким бин Ҳизом мушрикларга сасланиб, уларни беҳуда ўлиб кетмасликка чақирди. Ким қуролини ташласа унга омон берилажагини айтдилар. Шунда одамлар уйларига кириб, эшикларини ёпдилар, қуролларини кўчага ташлаб, яширинадиган жойга яшириндилар.

Зубайр бин Аввом Макканинг юқори тарафидан шаҳарга кирди. У ўзининг суворийлари билан Хожунгача келди ва байроғини Фатҳ Масжиди турган жойга тикди.

Зубайр бин Аввом бирлигига ҳеч ким қаршилик кўрсатолмади.

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ МАККАГА КИРИШИ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳижратнинг 8-йилида

Рамазон ойининг 13-кечаси ўтганда, жумa куни бошига

Муҳаммад алайҳиссалом 89

қора салла ўради. (Ўша куни Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг бошига миғфaр (дубулға) кийгани ҳам ривоят этилади).

Ва тиш-тирноғигача қуролланган мужоҳидлар чамбарида , ёнида Ҳазрати Абу Бакр билан Усайд бин Ҳудайр билан, Зи-Тувадан чиқиб, Азоҳир йўлидан Макканинг уст тарафига йўналди.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг санжоғи оқ эди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом туясида Маккага

кирар экан, “Фатҳ”сурасини баланд овоз билан ўқирди ва Аллоҳга шукр ва тавозe кўрсатиб, бошини қуйи эгиб борар эди.

Шу пайт Қурайшликлар биттаси чиқиб: ”Ё, Расулуллоҳ, Ҳолид бин Валид одам ўлдиришни тезлаштирди!, - дея бақирди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом Холид бин Валидни чақиртирди.

Холид бин Валидга: - Сенга жанг қилма, демаганмидим?, - деди. - Ё, Расулуллоҳ, уларни исломияга даъват этдим,

бизга ўқ отдилар, қилич кўтардилар. Улар билан жанг қилишдан бошқа чора қолмади. Сўнгида Аллоҳ бизни музаффар қилди, улар ҳар ерга қоча бошладилар.

- Энди мушрикларни таъқиб қилма, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Шундай қиламан, - деди Холид бин Валид.

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ОМОН БЕРИШИ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Маккага кириб, шу

амрни берди: “Кимки, Абу Сўфиённинг уйига кирса, унга омон берилди. Ким қуролини ташласа, унга омон берилди.

90 Муҳаммад алайҳиссалом

Ким уйига кириб, эшигини ёпиб ўтирса унга ҳам омон берилди. Фақат Ҳузайнларга аср намозига қадар Бани Бакрлар билан уларнинг қилган жинояти туфайли жанг қилишга изн берилди.”

Айни пайтда Пайамбаримиз алайҳиссалом шундай фармон берди:

1.Ярадор ўлдирилмасин. 2.Қочган таъқиб этилмасин. 3.Асир олинган ўлдирилмасин. Яна, мусулмонларга қарши қурол кўтарганлар

мустаснo, Маккаликларнинг жонига, молига ва бола-чақасига омон берилди.

АНСОРНИНГ АНДИШАЛАРИ Пайғамбаримиз алайҳиссалом Сафо тепасида Аллоҳ

Таолога дуо қилиш билан машғул экан, Ансордан баъзилари: “Аллоҳ Расулиллоҳга юртининг фатҳини насиб этди. Энди у юртида қолса керак,” дея шивирлаша бошладилар.

Баъзилари Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг Маккаликларнинг жони ва молига тегмаслик ҳақидаги фармонига ҳам “одам ўз қавмига ачинди, ватан соғинчи енгди,” дея шивирлашдилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом дуосини битириб, Ансордан нима ҳақида гаплашганларини сўради. Ансор “шунчаки,” деб жавоб беришдан ўзини олиб қочди.

Шунда Расулуллоҳ алайҳиссаломга ваҳий келди ва Ансордан:

- Менга “бу одам ўз қавмига ачинди, ватaн соғинчи тутди,” дедингиз, шундайми?, - деб сўради.

- Ҳа, Расулуллоҳ, шундай дегандик, - деди Ансор. -Менинг исмим ким? Мен Муҳаммадман,

Аллоҳнинг қули ва Расулиман! Мен Аллоҳга ва

Муҳаммад алайҳиссалом 91

сизларга ҳижрат этдим! (Мен учун) ҳаёт сизнинг ҳаётингиздир! (Мен учун) момот сизнинг момотингиздир! Мен (сиз билан бирга бўлиш сўзидан қайтишдан) Аллоҳга сиғинаман!, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Бу сўзлардан кейин Ансор йиғлаб, “Валлоҳи, биз у сўзларни сени кўзимиз қиймагани учун, сендан узоқ қолишни истамаганимиз учун айтгандик,” дедилар.

- Аллоҳ ва Расули тасдиқ этади ва маъзур кўради, - деди Расулуллоҳ алайҳисалом.

РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИСАЛОМНИНГ ЧОДИРИ Пайғамбаримиз алайҳиссаломга хожунда теридан

бир чодир қурилди. Расулуллоҳ алайҳиссалом ёнида завжалари Ҳазрати

Умму Салама ва Ҳазрати Маймуна билан чодирга кирди. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан, “Шиъби Абу Толибдаги уйингга бормайсанми?,” деб сўрашганида, Расулуллоҳ алайҳиссалом:

- Оқил бизга уй қолдирмади-ки, - деб жавоб берди. Оқил бин Абу Толиб Пайғамбаримиз

алайҳиссаломнинг иккита уйини ҳам сотиб юборганди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Макка

ташқарисидаги уйларига ҳам бормади. - Мен уйларга кирмайман, - деди у.

МУРТАД Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнига бир одам

келиб, “Ё, Расулуллоҳ, Ибн Хатал исмли киши Каъба ўртуги остига беркинган экан,” деди.

- Уни ўлдиринг, қаердан топсангиз топинг ва

92 Муҳаммад алайҳиссалом

ўлдиринг!, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. - Ибн Хатал Каъбанинг ўртуги остига яширинган

бўлса ҳам ўлдирилишга маҳкум этилган кишилар рўйхатида эди.

Ибн Хатал Бани Тайм бин Адрам бин Ғолиблардан эди.

Ўзи мусулмон бўлиб, Мадинага ҳижрат этганди. Расулуллоҳ алайҳиссалом уни закот ва садақа

тўплаш вазифасига тайинлаганди. У ўз хизматкорларини уриб ўлдириб, тўплаган закот ва садақа таҳсилотини олиб Маккага қочганди. Мусулмонликдан чиқиб, яна бутларга топина бошлаганди.

Ибн Хатални Каъбадан чиқариб, бошини кесдилар. Унинг қўшиқчи жорияларидан бири Арнаб ҳам

тутиб, ўлдирилди, иккинчи қўшиқчиси Фартонага омон берилди, у мусулмон бўлди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом исломни таблиғ этар экан, уни масхара қилиб, азият берган Хорис бин Тулайтила ҳам ўлдирилди.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломга қарши ҳажвий шеърлар ёзган Ҳазрати Фотима ва Умму Гулсум Мадинага кетар экан, уларни уриб, ерга йиқитган золим Ҳувайрис бин Нилёз ўз уйида яширинганига қарамай, Ҳазрати Али тарафидан ўлдирилди.

Шунингдек, Муртад Микяс бин Субоба ҳам ароқ ичиб ўтирган жойидан чиқарилиб, ўлдирилди.

Сафвон бин Умаййа Жиддага қoчди. Икрима бин Абу Жаҳл Ямaнга қочди. Мусулмонларни мислсиз қийноқларга солган Ҳаббор бин Асвад ҳам Маккадан ғойиб бўлди.

Абдуллоҳ бин Зибора ва Ҳубайра бин Абу Ваҳoблар Нажранга қочдилар.

Бир муддат Пайғамбаримизга котиблик қилган, “менга ҳам Муҳаммадга келган нарсаларга ўхшаш

Муҳаммад алайҳиссалом 93

нарсалар келади, менга ҳам ваҳий келади,” деб, “ал-Кафирун”сўзи ўрнига “аз- Золимин“, “Азизун-Ҳакимун” ўрнига “Алимун-Ҳакимун“, деб ёзган кимса Абдуллоҳ бин Саъд бин Аби Сарҳни ҳам мужоҳидлар ўлдириш учун изламоқда эдилар.

Бу одам Мадинага ҳижрат этиб, Расулуллоҳ алайҳиссаломга келган ваҳийларни ёзадиганлар орасига кирган эди.

Юқорида саналган кишиларнинг ҳаммаси Расулуллоҳ алайҳиссалом тарафидан ўлимга ҳукм қилинган кимсалар эди.

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ МАСЖИДИЙ ҲАРАМГА КЕЛИШИ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом чодирида ювиниб,

кийингач, туясига минди. Ҳазрати Абу Бакр, Зайд бин Усома, муҳожир ва Ансордан мужоҳидлар, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг атрофини ўраган ҳолда, Каъбага қараб йўл олдилар.

Улар Абу Уҳайҳоннинг уйи ёнидан ўтаётганда Уҳайҳоннинг қизлари бошидаги ўртук (ҳижоб)ни чиқариб, ислом суворийларининг отларининг манглайидаги чангларни арта бошладилар.

Буни кўрган Расулуллоҳ алайҳиссалом кулимсиради.

Хасан бин Сoбит бир шеърида “ислом суворийлари бир кун Маккага кирганида, аёллар бош ўртуклари билан отларнинг манглайидан чангларини артиши” ҳақида куйлаганди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом Ҳазрати Абу Бакрга: - Ҳасан бин Сoбит нима деб ёзганди?, - деди, Ҳазрати Абу Бакр у байтни ўқиди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом туяси Қасва устида

94 Муҳаммад алайҳиссалом

ўтириб “Xажaрул Aсвад” тошининг рукнигача борди ва қўлидаги таёқ билан ишорат этиб, “Xажaрул Aсвад”ни истилом этди ва такбир келтирди.

Мусулмонлар ҳам такбир келтиришди. Макка такбир сасларидан ларзага келди. Бу пайтда мушриклар тоғ тепасига чиқиб,

мусулмонларга қараб туришарди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Қасванинг устида

ўтириб Каъбани тавоф эта бошлади. Туянинг жиловини Муҳаммад бин Маслама тутиб борди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом Каъбани етти марта айланди ва ҳар даврада ҳассаси билан Ҳажарул асвадни ишорат қилиб, истилом этди. Сўнгра туядан инди. Маъмар бин Абдуллоҳ Нодла туяни ташқарига чиқарди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом мақоми Иброҳимда икки ракат намоз қилди. Сўнгра Замзам қудуғига келди. Ҳазрати Аббос қудуқдан бир челак сув тортди, Расулуллоҳ алайҳиссалом ундан ичди. Ва обдаст олди.

Сўнгра Сафо тепасига чиқиб, қўлларини самога кўтариб, Аллоҳга ҳамду сано этди, дуолар қилди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Каъбани тавоф этаётганида Фадола бин Умайр бин Мулаввоҳ ал-Лайсий Пайғамбаримиз алайҳиссаломни ўлдириш нияти билан унга яқинлашди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам унга қараб юрди ва: Сен Фадоламисан, - деди

Ҳа, мен Фадоламан, - деди у. Ичингда нима ўйлаётган эдинг?, - деб сўради

Расулуллоҳ алайҳиссалом. Ҳеч нарсани. Аллоҳни зикр этаётгандим, - деди

Фадала. Пайғамбаримиз алайҳиссалом кулди ва Фадалага: Аллоҳдан авф тила!, - деди. Сўнгра қўлини

Фадаланинг кўксига қўйди. Фадаланинг юраги

Муҳаммад алайҳиссалом 95

хотиржамлашти, иймони кучланди. Фадала Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳақида шундай

дейди: “Валлоҳи, у кўксимдан қўлини кўтаргани он мен учун Аллоҳнинг яратганлари ичида ундан ҳам суюкли мавжудот йўқ эди.”

КАЪБАНИНГ КАЛИТИ Расулуллоҳ алайҳиссалом Уаъбанинг бир бурчагига

ўтирди. Мужоҳидлар ҳам унинг атрофига ўтирдилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом билол Ҳабашийга

Усмон бин Талҳага бориб, Макканинг калитини олиб келишни буюрди. Усмон бин Талҳа онасининг ёнига бориб, калитни сўради. Онаси Сулафа: У калитни биздан олса, кейин қайтариб бермайди, - деди.

Менга бермасанг, уни сендан зўрлаб олишади, - деди Усмон бин Талҳа. Шу пайт ташқаридан Абу Бакр ва Ҳазрати Умарнинг овози эшитилди.

Сулафа: Ўғилгинам, ол шу калитни! Уларга бергандан сенга

берганим маъқул, - деди ва калитни ўғлига берди. Усмон бин Талҳа калитни Пайғамбаримиз

алайҳиссаломга узатар экан: Буни сенга омонат ўлароқ бераяпман, - деди.

БУТЛАРНИНГ ЙИҚИЛИШИ Каъба атрофида қўрғошин билан маҳкамланган 300 та

бут бор эди. Булар араб қабилаларига оид бўлиб, уларга қурбонлар сўйиларди, топиниларди.

Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз алайҳиссаломга айтганидек, қўлидаги асо билан бутларга бир-бир теккизиб

96 Муҳаммад алайҳиссалом

чиқди, ва: “Ҳақ келди, ботил йўқ бўлди. Ҳақ келди, йўқ бўлгани ботил на йўқдан бор эта олар, на йўқ бўлганини тирилтиради,” деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳассаси теккан бутлар бир-бир йиқилдилар. Йиқилмаган бирорта бут қолмади.

АЗОН Пешин намози яқинлашганда Расулуллоҳ

алайҳиссалом Билол Ҳабашийга азон ўқишни амр этди. Қурайш мушрикларининг бир қисми қўрқиб, тоғ бошига чиққан, бир қисми эса омон тилаб, шаҳарда қолгандилар. Ҳорис бин Ҳишом, Аттоб бин Асад Қурайшликлардан “Каъбанинг устида азон айтиш шу занжи (қора) қулга қолдими?,” дедилар.

Ҳакам бин Абул Осс: “Қул чиқиб, Абу Талҳаларга оид Байтуллоҳ устига чиқиб ҳанграши ақлга сиғмайди!,” деди.

Суҳайл бин Амр: “Агар Аллоҳ бунга ғазабланса, буни муҳаққақ ўзгартирар. Агар бунга рози бўлса, уни ерлаштирар,” деди.

Буларни тинглаб ўтирган Абу Сўфиён бин Ҳарб эса: “Мен бир нарса демайман, агар десам, шу қум зарралари деганимни Муҳаммадга дарров етказади,” деди.

Жаброил алайҳиссалом бу гапларни Расулуллоҳ алайҳиссаломга етказди. Расулуллоҳ алайҳиссалом пайдо бўлиб, бу гаплашаётганларга: “Мен сизларнинг нима айтганларингизни биламан. Эй, фалончи, сен шундай дединг, эй, пистончи, сен шундай дединг”, деб битта-битта хабар берди.

Абу Сўфиён бин Ҳарб: “Ё, Расулуллоҳ, яхшиям мен гапирмадим,” деди.

Муҳаммад алайҳиссалом 97

Расулуллоҳ алайҳиссалом унга кулумсиради. Ҳорис бин Ҳишом билан Аттоб бин Асад: “Биз

шаҳодат этамиз-ки, сен Аллоҳнинг Расулисан! Чунки гапларимизни ёнимиздагилардан бошқа ҳеч ким эшитгани йўқ эди!” дейишди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом пешин намозидан сўнгра бутларни бир ерга тўплашни ва синдирилажагини синдириб, ёқилажагини оловда ёқиб, йўқ қилишни буюрди.

Бу амр бажо келтирилди.

ФАТҲ НАМОЗИ

Бутларнинг синдирилиши ва парчаланиши

жараёнида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг соч-соқолини чанг-тўзон қоплади. Ва Расулуллоҳ амакиси Абу Толибнинг қизи Умму Ҳонийнинг уйига борди, у ерда Ҳазрати Фотиманинг келтиргани ўртук орқасига ўтиб, ювинди, ғусл олди.

Умму Ҳонийнинг билдиришига кўра, Расулуллоҳ ғусл олгандан сўнгра саккиз ракаат намоз қилган.

Бу намози фатҳ намози эди. Қўмондонлар бир қалъани, бир мамлакатни фатҳ

қилганда шу намозни қилишарди. Саъд бин Абу Ваққос ҳам Мадоинни фатҳ этганида,

Қайсар (Эрон ҳукмдори) нинг айвонига кирганида, у ерда шу намозни қилди.

(Фатҳ намози саккиз ракат бўлиб, унда салом бериш, имом билан бирга қилиш ва очиқ қироат йўқдир. Табарийга кўра бу намоз суннатдир. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қилган саккиз ракаатдан иккиси Макканинг фатҳига шукр эди).

Умму Ҳоний уйида яширинган эрининг қариндошларига омон беришни, Расулуллоҳ

98 Муҳаммад алайҳиссалом

алайҳиссаломдан илтимос қилди, Расулуллоҳ алайҳиссалом уларга омон берди.

Сўнгра Расулуллоҳ алайҳиссалом Умму Ҳонийга: Уйингда ейишга бирон нарсанг борми?, - деб сўради.

- Қотган нон парчаларидан бошқа нарса йўқ, уни сенга бергани уяламан, - деди Умму Ҳоний.

- Уни ушатиб, сувга қўй, туз сол ва олиб кел, - деди Аллоҳнинг Расули. Кейин:

- Бунга бироз нонхуруш (илова) борми?, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Ё, Расулуллоҳ, уйда сиркадан бошқа ҳеч нарса йўқ , - деди Умму Ҳоний.

- Обке уни, - деди Расулуллоҳ. Сиркани ивитилган нон устига қуйиб, еди ва

Аллоҳга шукур этди. - На гўзал нонхурушдир бу сирка! Эй, Умму Ҳоний,

сирка бор уй йўқсил бўлмас, - деди Аллоҳнинг Расули.

КАЪБАНИНГ ИЧИДАГИЛАР Каъбанинг ичида бутларнинг энг каттаси Ҳубал бор

эди. Бут қирмизи ақиқдан ясалган одам шаклида эди. Уни бир қўли синган ва ўрнига олтиндан қўл ясалганди. Каъба ичида яна хурмо оғочидан қилинган икки кабутар ва Иброҳим алайҳиссаломнинг қурбонликка сўйган қўчқорининг иккита шоxи ҳам бор эди.

Каъбанинг олтита устунидан бирида Ҳазрати Марямнинг қўлида ўтирган Ҳазрати Исо сурати, қолган устунларда пайғамбарлар, малаклар ва ўқлар билан фол кўрган мўйсафид қиёфасида Иброҳим алайҳиссаломнинг расми, бир қўчқор боши билан дарахтлар чизилганди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Усмон бин Талҳадан олган калит ила Каъбани очиб, кирди ва бу расмларни

Муҳаммад алайҳиссалом 99

кўриб, “Аллоҳ буларни чизганларни қаҳр этсин, Иброҳимнинг шонида фол очиш йўқдир. Валлоҳи, буни бутпарастлар ҳам билишадики, пайғамбар ҳеч қачон фол очмайди!” Иброҳим на яҳудий, на да христиан эди! У Аллоҳга итоат қилгувчи, ҳақ йўлдан тоймаган мусулмон эди, мушриклардан эмас эди” (Оли Имрон, 67), дея, сўзини Қуръони Карим ояти билан битирди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Ва Ҳазрати Умарга бутларни Каъбадан чиқариб, расмларни ўчирилишини буюрди.

Ҳазрати Умар бутларни синдирди, расмларни ўчирди, аммо Иброҳим алайҳиссалом расмига тегмади.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга “Уни ҳам ўчир!,” дея амр берди.

Ҳазрати Умар уни ҳам без билан ўчирди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Каъбанинг эшигини устидан беркитиб, Каъба ичида намоз қилди.

(Шундан бери Каъбанинг ичига кириб, икки ракат намоз қилиш мустаҳабдир).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом намозни битириб, Каъбанинг ҳар бурчагига бориб, такбир келтирди, тасбиҳ ва дуо қилди, кейин эшикни очдилар.

БИРИНЧИ ФАТҲ ХУТБАСИ Бу пайтда Қурайшликлар Каъбанинг эшиги олдида,

атрофида тўпланиб ўтирдилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Каъбанинг эшиги

олдида туриб, уч карра такбир келтирди. Сўнгра “Ҳамд Аллоҳга махсусдир, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Фақат у бордир. Унинг эши ва ўртоғи йўқдир. У ваъдасини ерига келтирди. Қулига ёрдам берди. Тўпланган душманларни битта ўзи бузғунга учратди.

Шуни яхши билинг-ки, жоҳилия даврига оид

100 Муҳаммад алайҳиссалом

бўлган қон, мол даъвoлари, ҳаммаси шу оёқларим остидадир (бекор қилинди). Фақат Байтуллоҳ пардадорлиги хизмати билан ҳожиларга сув бериш хизмати (аввалгидай давом этади) бундан мустасно. Агар жиноят содир қилинса:

Қамчи ва тўқмоқ билан, қасддан қилинган жиноят учун оғир бадал тўлаш керак бўлади. Бу - қирқтасининг қорнида боласи бўлган юзта туядир.

Эй, Қурайш жамоати, муҳаққақ-ки, Аллоҳ жоҳилия ғурурини, аждодларимиз билан ғурурланиб, мақтанишни бекор қилди. Бутун инсонлар одамдан, одам эса тупроқдан яратилгандир!

Инсонлар икки синфдир: Биринчи синф инсонлар - мўъмин ва муттақийлардир. Улар Аллоҳ қатида қийматли ва шарафлидилар.

Иккичи қисм инсонлар - йўлдан озганлар, ва ярамаслардир. Улар Аллоҳ қатида қийматсиз ва шарафсиздирлар.

Чунончи, Аллоҳу Таоло, “Эй, инсонлар, ҳақиқатдан сизни бир эркак билан бир хотиндан яратдик. Бир-бир бирингиз билан танишинг, дея сизни катта-катта халқларга, кичик-кичик қабилаларга ажратдик. Шубҳа йўқ-ки, сизнинг Аллоҳ қатида энг қийматли бўлганингиз сизнинг Аллоҳдан энг қўрққанингиздир. Аллоҳ ҳар нарсани ҳаққи ила билган, ҳар нарсадан хабардор бўлгандир,” дея буюргандир.

Эй, Қурайш жамоаси, Эй, Маккаликлар, энди бизни нима қилади, деб ўйлаяпсизми?, - дея ҳалққа сасланди Расулуллоҳ алайҳиссалом

- Фақат яхшилик қиласан деб ўйлаймиз. Сен карам ва яхшилик соҳиби биродарсан, карам ва яхшилик соҳиби бир биродарнинг ўғлисан.

Кучинг етди, яхши ҳаракат қил!, - дейишди Қурайшликлар.

Муҳаммад алайҳиссалом 101

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: - Менинг ҳолим билан сизнинг ҳолингиз Юсуф

алайҳиссалом билан унинг оғалари ҳоли каби бўлажак. - Юсуфнинг ўз оғаларига дегани каби, мен ҳам

сизларга: “Сизга бугун таъна қилиш ва айблов йўқдир.

Аллоҳ сизларни кечирсин. У кечирувчиларнинг энг раҳмдилидир” (Юсуф,92), дейман. Энди кетаверинг сизлар озод ва эркинсиз, - деди.

Аллоҳу Таоло Расулуллоҳга Қурайш мушрикларини тутиб берган бир пайтда, у мушрикларни қўйиб юборди.

Шу боис Маккаликларга “Тулако“, яъни “озод қилинганлар” дейилади.

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ИККИНЧИ ФАТҲ ХУТБАСИ

Яна ўша куни, фатҳнинг иккинчи куни

Пайғамбаримиз алайҳиссалом пешин намозидан сўнгра Каъба олдида туриб, Аллоҳга ҳамд сано келтириб, ҳалққа шундай хитоб қилди:

- Эй, инсонлар, шубҳа йўқ-ки, Аллоҳ кўклар билан ерни қуёш билан ойни яратган куни Маккани ҳам ҳарам ва дахлсиз (тегилмас) қилгандир.

Бу ер Аллоҳнинг ҳарам ва дахлсиз еридир. Қиёмат кунига қадар ҳарам ва дахлсиз бўлиб

қолажакдир. Уни ҳарам ва дахлсиз қилган Аллоҳдир, инсонлар

ҳарам қилганлари йўқ. Макканинг ғаниматларидан ҳеч нарса бизга ҳалол

бўлмагандир. Аллоҳга ва охиратга инонган ҳар ким учун Макка Ҳарамида қон тўкиш, дарахт кесиш ҳалол бўлмас!

102 Муҳаммад алайҳиссалом

Маккада қон тўкиш мендан аввал ҳеч кимга ҳалол бўлмагани каби, мендан кейин ҳам ҳеч кимга ҳалол бўлмас!

Менга фақат кундузнинг баъзи соатларида ҳалол қилиндики, бу ҳам Маккаликларнинг илоҳий ғазабни ҳақ этганлари учундир. (Ибн Исхоқ Ибн Ҳишом,4/58).

Шубҳа йўқки, Филни Маккага киритмаган Аллоҳдир.

Маккаликлар устига юриш Расулуллоҳ ва мўъминларга бир мартагина мумкин қилинди. Яхши билинг-ки, шу онда Макка мен учун ҳам ҳаромдир.

Макканинг бугунги ҳарaмлиги кечаги ҳарaмлиги ҳолига келди. Бу деганларимни бу ерда бўлганлар бу ерда бўлмаганларга етказсин.

Бировлар сизга “Расулуллоҳ бу ерда жанг қилган эди,” деб ўзига рухсат йўли ахтарадиган бўлса, унга “Аллоҳу Таоло фақат Расулига ҳалол қилган, изн берганди. Сизга ҳалол қилгани йўқ, изн бергани йўқ,” деб айтинглар.

Макканинг ов ҳайвонлари ҳуркитилмайди, қувланмайди.

Макканинг тикани ҳам чопилмайди. Макканинг дарахтига болта урилмайди. Эгаси топилмаса, ердаги тушиб йўқотилган нарса

олинмайди. Макканинг яшил ўтлари қирқилмайди! Ҳазрати Аббос: - Ё, Расулуллоҳ, “изҳир”ўтидан бошқа, дегин. Чунки

изҳир уйлар ва қабрларимиз учун керакдир, - деди. Расулуллоҳ алайҳиссалом бирпас сукут қилди ва - Изҳирдан бошқа. Уни қирқиш ҳалолдир, - деди ва

хитобини давом этдирди: - Эй, Ҳузаа жамоати, сизлар ҳам энди одам

ўлдиришни бас қилинг, жуда кўп одам ўлдирилди. Сизлар Ҳузайларнинг одамларини ўлдирдингиз.

Муҳаммад алайҳиссалом 103

Уларнинг бадалини сиз тўламасангиз, мен тўлайман. Шу ондан эътиборан, ким биттасини ўлдирса, қасос

сифатида ўзи ўлдирилади ёки ўлдирганнинг оиласига бадал тўлайди.

Ҳеч шубҳасиз, Аллоҳга қарши энг ҳурматсиз кимса Аллоҳнинг Ҳарамида одам ўлдирган кимсадир, Ёки қотилдан бошқасини ўлдиргандир, жоҳилия давридаги ўчини олиш учун ўлдиргандир, - деди.

Шунда бир киши ўрнидан туриб, “Фалончи менинг ўғлимдир, унинг онаси билан ётгандим,” деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай давом эттирди:

-Жоҳилия даврининг чиркин ишлари энди ўчирилди. Туғилган бола тўшак соҳибиникидир. Зонийга аслаб бордир, - деди.

- Аслаб нeдир?, - деб сўрадилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом “Аслаб маҳрумлик

демакдир,” деди ва хитобда давом этди: - Иддаосини исботлаш учун далил келтириш,

даъвo қилган одамнинг, ямин этмак эса (бу даъвoни) инкор этганнинг бурчидир. Эй, инсонлар жоҳилия даврида бир қанча шартномалар (аҳдномалар) тузилди, бу шартномаларга риоя этингиз. Исломият бунга қувватдан бошқа бир нарса илова этмайди.

Исломиятда на жоҳилия аҳдномаси бор, на да фатҳдан сўнгра ҳижрат, фақат жиҳод ва жиҳодга ният бор. Сафарбaрлик эълон қилинганда дарҳол сафарбар бўлингиз!

Мусулмон, мусулмоннинг қардошидир. Бутун мусулмонлар қардошдирлар. Мусулмонлар ўзларида бўлмаганларга (душманларга) қарши бир қўлдир, қўл бирлиги ила ҳаракат қиладилар. Мусулмонларнинг қонлари бир-бирига хорамдир. Уларнинг энг енгиллари, энг узоқдагилари ҳам зиммаларидагини бажо келтиришга интиладилар. Шуни яхши билингки,

104 Муҳаммад алайҳиссалом

бир кофир учун мусулмон ўлдирилмас. Кофирнинг бадали мусулмон бадалининг яримидир.

Яхши билинки, исломиятда (хотинларни) алмашиш йўли билан уйланмоқ йўқдир.

Бир хотинга унинг холаси ёки аммаси устига уйланилмайди.

Хотинга эрининг рухсатисиз эрининг молидан бировга бериш ҳалол бўлмас.

Хотин, ёнида бир маҳрами бўлмаса, уч кунлик сафарга кета олмайди. Шуни билинг-ки, ворис учун васиятнинг кераги йўқдир. Динлари бошқа кишилар бир-бирларига ворис бўлолмайди.

Ҳар бир бармоқнинг бадали ўнта туядир. Суяккача борган жароҳатнинг ҳар бири учун бадал бешта туядир.

Бoмдод намозидан кейин қуёш чиқгунга қадар намоз йўқдир.

Закот ва Садақалар фақат мол соҳибларининг юртларида таслим олинади. Уларни олиш учун ҳайвонларни бир ердан бошқа бир ерга ҳайдаб кетиш йўқдир.

Сизни икки кунда рўзадан манъ этаман: бири Қурбон байрами куни, иккичиси Рамазон байрами куни.

Сизга икки бичим кийимни таъқиқлайман: адаб ерлари очиқ қолиб, елка ва болдирларни без парчаси билан ўраб юришни. Ва ёки икки ёни елкага ташланиб, адаб ерлари очилиб қоладиган либос кийишни.

Мен сизга фақат сиз тушунадиган ва тутадиганингиз йўлни кўрсатдим, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Ямaнлик Абу Шоҳ деган киши ўрнидан туриб: “Ё, Расулуллоҳ, буларни мен учун ёзиб беринглар,” деди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом: - Унга ёзиб беринглар, - дея амр этди. “Абу Шоҳга нималар ёзиб берилди,” деган саволга

“ўқилган хутба,” дея жавоб беришган.

Муҳаммад алайҳиссалом 105

Пайғамбаримиз алайҳиссалом хутбани тамомлаб, Усмон бин Талҳани чақирди. У келди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом Қуръони каримдан шу оятни ўқиди: “Шубҳа йўқ-ки, Аллоҳ омонатларни ўз эгаларига топширишингизни ва инсонлар ўртасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишингизни амр этади.’’ (“Нисо” 58).

Сўнгра шундай деди: - Эй, Абу Талҳа ўғиллари, Аллоҳ Таолонинг

омонатини доимий сизда қоладиган шаклда, тўғри ҳаракат этиш шарти билан олингиз!

Уни, сизлар золим бўлмагунча, ҳеч ким қўлингиздан ололмайди!

Эй, Усмон, Аллоҳу Таоло сизларга Байтини (Каъбани) омонат этаяпти! Аллоҳу Таолонинг омонатини олингиз!

Эй, Усмон, мана Каъбанинг кaлити, ол! Бу кун яхшилик ва аҳдга вафо кунидир!, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Усмон бин Талҳа калитни олиб, кетаётган эди, Расулуллоҳ алайҳиссалом уни тўхтатди ва:

- Сенга бир пайтлар айтганим воқеа содир бўлмадими?, - деб сўради у Талҳадан.

Ҳижратдан аввал Расулуллоҳ алайҳиссалoм Усмон бин Талҳани исломияга даъват этганда, Усмон бин Талҳа: “Эй, Муҳаммад, сен қавмингнинг динига қарши ҳаракат қилиб, янги дин чиқардинг. Мени сенга тобе бўлишимдан умидвор бўлишинг ҳайратланарлидир,” деганди.

Ва яна бир куни Расулуллоҳ алайҳиссалoм Каъбага кирмоқчи бўлганида, унинг қаршисига тўсиқлик қилиб, қўполлик қилган ҳам шу Усмон бин Талҳа эди.

Ўшанда Пайғамбаримиз алайҳиссалом униинг бу ҳатти - ҳаракатини сукунат ила қаршилаб,“Эй, Усмон, умид қиламанки, бир кун мени бу калитни қаерга

106 Муҳаммад алайҳиссалом

истасам қўядиган, кимга берсам берадиган бир мақомда кўражаксан,” деганди.

Усмон бин Талҳа унга “у пайтда Қурайш маҳв бўлиб, қийматдан тушган бўлади,” деб жавоб берганди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга “Аксинча, айнан ўша куни Қурайш яшаяжакдир,” деганди.

Усмон бин Талҳа бу сўзларни хотирлаб ва “Шаҳодат этаманки, сен, ҳеч шубҳасиз, Аллоҳнинг Расулисан!,” деди.

ТИТРАГАН КИШИ Фатҳ куни Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнига

бир одам келиб, гапира бошлади ва гапирар экан, бирдан уни титроқ тутди уни.

У тинмай титрар эди. Расулуллоҳ алайҳиссалом бу одамга: - Тинчлан, хотиржам бўл. Мен ҳукмдор, қирол

эмасман. Мен қуёшда қуритилган эт парчаларини еб кун кўрган Қурайшликлардан бир хотиннинг ўғлиман холос, - деди.

МАККАЛИКЛАРНИНГ БАЁТЛАРИ Пайғамбаримиз алайҳиссалом Маккаликларни

исломият устига баёт этишга даъват этди. Ҳалқ тўпланди. Расулуллоҳ алайҳиссалом Сафо тепасида

инсонларнинг баётини қабул қилди. Ҳазрати Умар Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг

ёнида туриб, келганларнинг қўлларини бир-бир тутиб, уларнинг Аллоҳ ва Расулининг амрларини тинглашга ва кучи етганича бу амрларни бажаришга

Муҳаммад алайҳиссалом 107

бўлган ваъдаларини олди. Баёт бериш учун ёш-қари, эркак-хотин, бола-чақа

ҳаммаси келишди. Мужоший бин Масъуд шундай хотирлайди: “Макка

фатҳ этилганидан сўнгра укамни олиб, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ёнига бордим.

Унга “Ё, Расулуллоҳ, Мадинага ҳижрат этиш учун, баёт қилишга сенга укамни олиб келдим,” деди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Энди ҳижратнинг ҳукми аввалги ҳижрат этганларга оид ўлароқ қолди. Макка фатҳидан сўнгра ҳижрат йўқдир, - деди.

Мен ундан: “Ундай бўлса, нима учун баёт қилишимиз керак?,” деб сўрадим.

Исломият, иймон ва жиҳот учун баёт қил, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

ҲАЗРАТИ АБУ БАКРНИНГ ОТАСИ Ҳазрати Абу Бакр отаси Абу Куҳофанинг қўлидан

тутиб, Масжидий Ҳарамга келтирди. Уни кўриб, Расулуллоҳ алайҳиссалом: - Отангни бу ерга олиб келиб чарчатмасанг

бўларди, мен унинг ёнига борар эдим, - деди. - Ё, Расулуллоҳ, сенинг унинг ёнига боришингдан

унинг сенинг ёнингга келиши лойиқроқ ва уйғунроқдир, - деди Ҳазрати Абу Бакр.

Расулуллоҳ алайҳиссалом Абу Куҳофани қаршисига ўтиртирди ва унинг кўксини силади ва:

- Эй, Абу Куҳофа, мусулмон бўл ва саломатга эриш!, - деди

Абу Куҳофа дарҳол шаҳодат келтирди, мусулмон бўлди.

Аллоҳ ундан рози бўлсин.

108 Муҳаммад алайҳиссалом

АБУ ЛАҲАБНИНГ ЎҒИЛЛАРИ Пайғамбаримиз алайҳиссалом амакиси Ҳазрати

Аббосдан: - Биродаринг Абу Лаҳабнинг ўғиллари Утба

билан Муаттиб қаердалар?, - деб сўради. - Ҳар ҳолда, Қурайш мушриклари билан

узоқроққа кетди, - деди Ҳазрати Аббос. - Уларни топиб келтир, - деди Расулуллоҳ

алайҳиссалом. Ҳазрати Аббос уларни топиб келди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом уларни

мусулмонликка даъват этди, улар мусулмон бўлишди. Расулуллоҳ алайҳиссалом бунга жуда севинди. Уларнинг қўлларидан тутиб, Мултазaмга олиб

борди. Улар учун Аллоҳга дуо этди. Кейин қайтиб келди. Унинг юзида севинч порлар эди.

Ҳазрати Аббос: - Ё, Расулуллоҳ, Аллоҳ сени севинтирсин, юзингда

севинч кўраяпман!, - деди. Тўғри, aмакимнинг шу фарзандларининг авф

этилишини Аллоҳдан тиладим, Аллоҳ уларни кечирди, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалoм.

ХОТИНЛАРНИНГ БАЁТИ Эркакларнинг баёти тамом бўлганида, Қурайш

хотинлар баёт эта бошладилар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга илк келиб баёт

этганлар Умму Ҳоний бинти Абу Толиб, Умму Ҳабиб бинти Осс бин Умаййа, Арво бинти Абил-Лайс (Осс), Атиқа бинти Абил-Лайс ва Аффон бин Абил-Лассанинг қизи бўлди.

Сўнгрa Абу Сўфиён бин Ҳарбнинг хотини Ҳинд

Муҳаммад алайҳиссалом 109

бинти Утба, Икрома бинти Ҳорис бин Ҳижом, Сафвон бин Умаййанинг хотини Бегум бинти Муоззал, Фаҳита бинти Валид бин Муғира, Ҳинд Райто бинти Мунаббиб бин Ҳажжож ва бошқа хотинлар тўпланиб, Расулуллоҳ алайҳиссаломга баёт этдилар.

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнида завжаси, қизи Фотима ва Абдулмутталиб хонадонидан бошқа хотинлар бор эди.

Ҳазрати Умар Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг амрларини таблиғ этиб, хотинларнинг баётини олди.

ҲИНД БИНТИ УТБАНИНГ БАЁТИ Ҳинд бинти Утба эри Абу Сўфиёнга: - Мен бориб, Муҳаммадга баёт этмоқчиман, - деди. -Мен кеча бунга қарши гапирганингни эшитдим-

ку?, - деди Абу Сўфиён. - Валлоҳи, шу Масжидда бугунгача (мусулмон

каби) Аллоҳга бу қадар (самимий) дуо этилганини кўрмадим! Валлоҳи, улар бутун кечани намоз қилиб ўтказдилар!, - деди Ҳинд бинти Утба.

- Сен бир ишни қиламан десанг, албатта қиласан. Майли, қавмингдан бир одам олиб, баёт этишга у билан бирга бор,- деди Абу Сўфиён.

Ҳинд танимасинлар деб қиёфатини ўзгартириб, юзига паранжи тақди чунки у ўлдирилиши мубоҳ саналганлар рўйхатига кирганди.

Ҳинд Пайғамбаримиз алайҳиссаломга: - Ё, Расулуллоҳ, қўл ушлашиб сенга баёт

этайликми?, - деди. - Мен хотинлар билан қўл тутишмайман. Менинг

юз хотинга хитобим, ҳар бир хотинга алоҳида хитоб

110 Муҳаммад алайҳиссалом

этишим кабидир, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. Сўнгра Ҳазрати Умарга: - Сўйла, уларга: Аллоҳга ҳеч нарсани шерик

қилмай, Расулуллоҳга баёт этажаклар, - деди. Валлоҳи, биз хотин-эркак бутларга топиниб

яшаётган эдик. Мен тушундим-ки, Аллоҳдан бошқа маъбудлар бўлсайди, бизни бошимизга келганлардан ҳимоя қиларди, - деди Ҳинд.

Расулуллоҳ алайҳиссалом Ҳинга қаради ва Ҳазрати Умарга:

- Уларга айт, ўғирлик ҳам қилмаяжак, - деди. - Ё, Расулуллоҳ, (эрим) Абу Сўфиён хасис одам,

унинг молидан баъзи нарсалар ўғирладим. Абу Сўфиён на менга, на ўғлимга ҳеч нарса бермасди. Бу мен учун ҳалолми, йўқми?, - деб сўради Ҳинд.

- Унинг молидан ўзингга ва ўғлинга етажак қадарини олишинг мумкин, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Сенинг ўтмишда ўғирлаганинг энди кетди. Аммо келажакда ўғирлаяжагинг сенга ҳалол бўлсин!, - деди Абу Сўфиён хотинига.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом кулумсираб, Ҳиндни ёнига чақирди:

- Демак, сен Ҳинд бинти Утбасан, шундайми?, - деб сўради хотиндан.

- Ҳа, Аллоҳга шукрлар бўлсин-ки, ўз динини устун қилди. Эй, Муҳаммад, муҳаққақ менга раҳматинг тегажакдир! Мен энди Аллоҳга инонган бир хотинман!, - деди ва юзидаги паранжини очди.

- Мен Ҳинд бинти Утбаман. Аллоҳ ўтмишни кечиради, Аллоҳ ҳам сени кечирсин, - деди хотин.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга: - Хуш келдинг!,- деди. - Валлоҳи, Ё, Расулуллоҳ кеча мен учун ер юзида

Муҳаммад алайҳиссалом 111

сенинг чодирингдагилар каби зиллатга ва ҳақоратга учрашини истаганим бир чодир аҳли йўқ эди.

Бугун эрталаб сенинг чодирингдагилар каби иззат ва шарафга эришувини истаганим бир чодир аҳли йўқ дунёда!, - деди Ҳинд бинти Утба.

- Бу ҳол сенла янада кучайса керак, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Ҳинднинг синглиси Фотима бинти Утба ҳам опасининг айтган гапларига яқин гаплар айтди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом Ҳазрати Умарга: - Уларга айт, зино қилмасинлар, - деди - Ё, Расулуллоҳ, ҳур хотин ҳеч зино қиладими?, -

деб сўради Ҳинд. - Йўқ. Ҳур хотин зино қилмайди, - деди Расулуллоҳ. Ва Ҳазрати Умарга: - Уларга айт, болаларини ўлдирмаяжаклар, - деди. - Валлоҳи, биз уларни кичикликдан вояга етказдик.

Вояга етганда уларни сизлар ўлдирдингиз. Сен бизга Бадр куни ўлдирилмаган бола қолдирмадинг- ку, биз кимни ўлдирамиз?, - деди Ҳинд.

Ҳазрати Умар Ҳинднинг бу сўзига қoтиб-қoтиб кулди, шундай кулди-ки, кулгидан йиқилишга сал қолди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом кулумсираб қўйди. Ва Ҳазрати Умарга: - Уларга айт, ифтиро қилмаяжаклар, - деди. - Ифтиро ёмон нарса, бизга фақат тўғри йўл ва

аҳлоқий фазилатлар амр қилинди, - деди Ҳинд. Расулуллоҳ алайҳиссалом Ҳазрати Умарга: - Уларга айт, Аллоҳга тоат ва қуллик ҳисобланган

ишларда Расулуллоҳга муxолифат ва итоатсизлик этмаяжакдирлар, - деди.

- Валлоҳи, шу мажлисимизда бирор бир нарсада сенга муxолифат ёки итоатсизлик қилиш учун ўтирганим йўқ. Отам-онам сенга фидо бўлсин! Сен бизни нақадар

112 Муҳаммад алайҳиссалом

шарафли, нақадар гўзал нарсаларга даъват этдинг, - деди Ҳинд.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Қурайш хотинларига Қуръони Карим ўқиди.

МАККАДАГИ УЙЛАРДА БУТЛАРНИНГ СИНДИРИЛИШИ ВА

ТАЪҚИҚЛАНИШИ Маккада умумий бутлардан бошқа уйларда ҳам

бутлар бор эди. Бир киши йўлга чиқаётганда бутга юзини суртиб

чиқарди. Жубайр бин Мутъим шундай дейди: “Макка фатҳ

этилган кунларда Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг жарчиси Маккада шундай деб жар солди: Аллоҳга иймон этган киши уйидаги бутун бутларни синдирсин ва ёқсин! Бутларни сотиб олинган пул ҳам ҳаромдир!

Бу жар айтилгандан сўнг уйлардаги бутлар синдирилди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Маккада, ичкиликлар (шароб, ароқ)ни ҳам тўктирди, ичкилик ичиладиган идишлар синдирилди.

Ичкилик сотиш-олиш, бут сотиш-олиш, тўнғиз эти ейиш, ўлган ҳайвон этига бадал олиш, коҳин (фолчи)ларга пул тўлаш таъқиқланди.

МАККАЛИК БОЛАЛАР Валид бин Уқба шундай хотирлайди: “Расулуллоҳ

алайҳиссалом Маккани фатҳ этганда Маккаликлар ўз фарзандларини Расулуллоҳга олиб бориб, дуосини олдилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом болаларни

Муҳаммад алайҳиссалом 113

бошини силаб, уларга дуо этди. Мени ҳам Расулуллоҳ алайҳиссаломга олиб

боришди. Уйда бошимга зафарон ва бошқа турли

ўсимликлaрдан таркиб топган бир нарса суртишганди, ҳиди жуда оғир эди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом менинг бошимни силамади.

Унга тўсиқ бўлган нарса ўша ҳид эди. Расулуллоҳ алайҳиссалом айнан шу сабабли менинг бошимни силамаган эди. (Аҳмад бин Ҳанбал,4- 32).

СУҲАЙЛ БИН АМР Маккаликларни Пайғамбаримиз алайҳиссаломга

қарши оёққа кўтариб, Хондамада Ҳолид бин Валиднинг бирлигига қарши жанг қилган учта Қурайшликдан бири Суҳайл бин Амр эди. “Расулуллоҳ алайҳиссалом Маккага кирганда, уйимга кириб, эшигимни тамбаладим. ”Мен учун Муҳаммаддан омон иста”, деб ўғлимга хабар юбордим. Ўлдирилмаслигимдан амин эмасдим. Муҳаммад билан асҳобига қарши қилган ҳаракатларимни эсладим. Мендан ҳам ёмон ҳаракат қилган одам йўқ эди. Ҳудайбияда аҳдномани зўрлаб, истаганим шаклда ёздиргандим. Бaдр ва Уҳуд жангларида ва унга қарши бутун жангларда қатнашган эдим,” деб хотирлайди Суҳайл бин Амр.

Суҳайл бин Амрнинг ўғли Абдуллоҳ бин Суҳайл Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнига бориб, ўз отаси учун омон сўради. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Абдуллоҳга:

- Унга Аллоҳнинг омони ила омон берилди, уйидан ташқарига чиқсин!, - деди ва атрофдагиларга

114 Муҳаммад алайҳиссалом

шундай амр берди: - Ким Суҳайл бин Амрга дуч келса, унга тегмасин.

Унга хўмрайиб қарамасин, ки у ташқарига чиқабилсин. Онт бўлсин-ки, Суҳайл ақлли ва шарафли инсондир. Суҳайл кабилар исломиятни танимаслиги ва тақдир этмаслиги мумкин эмас. У бугунга қадар ишонган нарсаларини ўзи учун фoйдали бўлмаганини кўрди ва англади, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Абдуллоҳ бин Суҳайл отасини ёнига бориб, Расулуллоҳнинг айтганларини еказди. Суҳайл бин Амр:

- Валлоҳи, у кичиклигида ҳам, катталигида ҳам тўғри ва хотирли инсон эди, - деди ва Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнига бориб келадиган бўлди.

Сўнгра Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан Ҳунайн ғазосида қатнашди ва Гиронага келиб мусулмон бўлди.

ҲУВАЙТИБ БИН АБДУЛАЗИЗНИНГ МУСУЛМОН БЎЛИШИ

Ҳувайтиб бин Абдулазиз Ҳудайбия муоҳада ва

мусолаҳаси (сулҳи)нинг матнига гувоҳлик этиб, имзо чеккан, сўнгра бу сулҳни бузиб, юзига ниқоб кийган ҳолда, Бани Бакрлар билан бирга Ҳуззанлик мусулмонларни қиличдан ўтказган кишилардан бири эди.

Ҳувайтиб бин Абдулазиз шундай хотирлайди: “Фатҳ йили Расулуллоҳ алайҳиссалом Маккага кирганда жуда қўрқдим. Оила аъзоларимни ҳавфсиз ерларги тарқатиб, жойлаштирдим. Ўзим Авфнинг боғчасига бордим. У ерда Абу Заррил Гифорийни кўрдим. У билан дўст эдик.

Уни кўриб, қочдим. У:

Муҳаммад алайҳиссалом 115

- Абу Муҳаммад, нега қочяпсан?, - деди. - Қўрқаяпман, - дедим. - Сен учун қўрқув йўқ, Аллоҳ Таоло омони ила

сенга омонлик берилди, кел буёққа, - деди Абу Зар. Мен унинг ёнига бордим. - Сени Расулуллоҳ алайҳиссалмонинг ҳузурига

олиб борайми? Истасанг, уйинга кет, - деди Абу Зар. - Валлоҳи, уйимга соғ етиб боришимга

ишонмайман, уйда ўтирсам ҳам кириб, ўлдиришади. Оилам ҳам ҳар ерга тарқалди, - дедим мен.

- Эй, Абу Муҳаммад, дарҳол Расулуллоҳ алайҳиссалмга бор ва мусулмон бўл, саломатга эриш, Расулуллоҳ алайҳиссалом инсонларнинг энг яхшисидир, қариндошлик ҳақларини унутмаганларнинг энг хотирлиси, инсонларнинг энг вазмини, ювоши ва юмшоқ табиатлисидир, - деди Абу Зар.

- Ундай бўлса уни ёнига сен билан кетайлик, - дедим мен Абу Зарга.

Биз у билан бирга Абтоҳга, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнига бордик. Унинг ёнида Абу Бакр ва Умар ҳам бор эди. Абу Зардан “унга қандай салом берай”, деб сўрадим.

“Ассалому алайка айюҳаннабийю ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, деб салом бер,” деди Абу Зар.

Шундай салом бердим. - Ва алайкум ассалом Ҳувайтиб, - деб жавоб берди

Расулуллоҳ алайҳиссалом. Мен дарҳол “Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ ва

аннака Муҳаммадур Расулуллоҳ,” дедим. - Ҳамд бўлсин у Аллоҳга ки сени ҳидоятга, тўғри

йўлга эриштирди, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом менинг мусулмон бўлганимга севиниб”.

116 Муҳаммад алайҳиссалом

ИКРИМА БИН АБУ ЖАҲЛНИНГ МУСУЛМОН БЎЛИШИ

Икрима бин Абу Жаҳлнинг завжаси Умму Ҳаким

бинти Ҳорис ақлли хотин эди. Макка фатҳ этилиб, эркаклардан сўнгра аёллар ҳам

Пайғамбаримиз алайҳиссаломга баёт этгандан кейин, баёт этган хотинлар ичида бўлган Умму Ҳаким бинти Хорис, Расулуллоҳ алайҳиссаломга “Ё, Расулуллоҳ, Икрима сендан қўрқиб қочди, унга омон бер,” деди.

- Унга омон берилди, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Умму Ҳаким хотун эрини топиб келиш учун Расулуллоҳ алайҳиссаломдан изн истади. Расулуллоҳ алайҳиссалом изн берди.

Умму Ҳаким ёнида бир Румлик хизматкори билан эрини аxтариб йўлга чиқди. Йўлда хизматкори Умму Ҳакимга тегажаклик қилди.

Умму Ҳаким Акка қабиласидан бир жамоатга боргунча хизматкорини алдаб борди. У ерга борганда бу жамоатдан хизматкорининг қилмишини айтиб, улардан ёрдам сўради. Улар хизматкорини қаттиқ боғлаб қўйишди. Умму Ҳаким эри Икримага Тиҳома соҳилларидан бир соҳилда кемага минган пайтда етишди.

Икрима шундай хотирлайди: “Кемага миниб, Ҳабашияга кетмоқ истадим. Кеманинг ёнига бордим. Кемачи менга: “Эй, Аллоҳнинг қули! Аллоҳга шерик қўшилган нарсаларни ташлаб, Аллоҳни бир билмагунингча, кемага минма! Акс ҳолда, кемамдан ҳалок бўлишингдан қўрқаман!”, - деди.

Икрима кемага миниб Лот ва Уззонинг номини овоз чиқариб айтди.

Кемачи: “Аллоҳга иxлосли бўл, бошқасини аралаштирма!,” деди.

Муҳаммад алайҳиссалом 117

- Хўп, нима дейин бўлмаса?, - деб сўради Икрима. - Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, дегин, - деди Кемачи. “Бу Муҳаммаднинг бизни даъват этгани илоҳ бўлса

керак. Ҳолбуки, мен бу сабабдан қочдим. Валлоҳи, агар у денгизда илоҳимиз бўлса, қуруқликдан ҳам илоҳимиздир, у денгизда бир бўлса, қуруқликда ҳам бир, ягонадир,” деб ўйлади Икрима.

Шу пайт денгизда кўтарилган пўртана кемани ағдaр- тўнтар қилди.

Кемачи кемадаги одамларга: - Илоҳингизга иxлосли бўлинг! Ундан бошқа ҳеч

нарса фалокатни биздан узоқлаштира олмайди!, - деди Кема аҳли Аллоҳга дуо этиб, унинг бирлигига

иқрор этгaнларини кўриб, улардан: - Буни нега қиляпсизлар?, - деб сўради Икрима. - Бу ерда Аллоҳдан бошқаси ёрдам бера олмайди,

дейишди улар. - Денгизда Аллоҳга ихлос бўлмагунча, ҳеч ким

қутқараолмас, демак, қуруқликда ҳам ундан бошқа қутқараолмас! Эй, Аллоҳим, агар сен мени бу таҳликадан қутқарсанг, Муҳаммадга бориб, қўлимни унинг қўлига қўйиб, баёт этаман! Мени орқага қайтаринг! Аллоҳга ямин этаманки, мен энди Муҳаммаднинг ёнига қайтаман!, - деди Икрима бин Абу Жаҳл.

Икрима шундай дейди: “Ана шунда мен исломиятни англай бошладим, қалбимга исломият севгиси тушди.”

Умму Ҳаким хотун ҳам ўша пайтда Икримага етиб борди ва унга шундай деди:

- Эй, амакимнинг ўғли! Мен инсонлар ичида қариндош ҳаққини энг гўзал шаклда қўриган, инсонларнинг яхшиси ва энг хотирлисининг ёнидан келаяпман. Ўзингни беҳуда ҳалок этма! Мен сен учун Муҳаммад Расулуллоҳ алайҳиссаломдан омон олдим,

118 Муҳаммад алайҳиссалом

сен амниятдасан! - деди Умму Ҳаким. - Сен бу ишни қила олдингми?, - деб сўради

Икрима. - Ҳа, мен ўзи билан гаплашдим, сенга омон

берди, - деди Умму Ҳаким. - Румий хизматкордан ёмонлик кўрдингми?, - деб

сўради Икрима. Умму Ҳаким хизматкорнинг унга тажовуз этмак

истагини айтди. Икрима хизматкорни дарҳол ўлдирди. Йўлда Икрима Умму Ҳаким билан ётишни истади.

Умму Ҳаким “сен кофирсан, мен эса мусулмонман,” дея унинг истагини рад этди.

Икрима Умму Ҳаким билан Маккага қайтди. Улар Маккага яқилашганда, Пайғамбармиз

алайҳиссалом асҳобига: “Икрима сизнинг ёнингизга мўъмин ва муҳoжир бўлиб келаяпти. Унинг отасини сўкманглар. Чунки ўликни сўкиш тирикни ҳафа қилади, ўликка эса етмайди,” деди.

Икрима Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг чодирига келганда, Расулуллоҳ алайҳиссалом ўрнидан туриб, уни қучоқлаб, уч карра “Хуш келдинг, суворий муҳожир!”, деди, кейин ўтирди.

Икрима билан Умму Ҳаким ҳам ўтирди. - Эй, Муҳаммад, завжам сенинг менга омон

берганингни айтди, - деди Икрима. - Тўғри айтибди. Сенга омон берилди, - деди

Расулуллоҳ алайҳиссалом. - Ё, Расулуллоҳ, сен мени нималарга даъват

этаяпсан?, - деб сўради Икрима. - Мен сени Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва

менинг Расулуллоҳ эканлигимга шаҳодат этишгa, Намоз қилишга, Закот беришга, Рўза тутишга,

Муҳаммад алайҳиссалом 119

Ҳаж қилишга даъват этяпман, - деди ва исломиятнинг яна бошқа асосларини санаб чиқди.

- Валлоҳи, сен фақат ҳақ ва ҳақиқатга, гўзал ва яхши нарсаларгa даъват этаяпсан! Валлоҳи, бундан аввал ҳам сен орамизда сўзи энг тўғри бўлган яхшилик жиҳатдан энг яхшимиз эдинг! Яна шаҳодат этаман-ки, Муҳаммад Аллоҳнинг қули ва Расулидир!, - деди Икрима.

Икрима буларни сўйлар экан, Пайғамбаримиз алайҳиссалом уялиб, бошини қуйи солиб ўтирди.

- Ё, Расулуллоҳ, билганингни хайирлисини менга ўргат, унга амал қилишни менга амр эт, менга хайрли нарсани айт, мен ҳам уни айтайин!, - деди Икрима.

- Шаҳодат этаман -ки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг қули ва Расулидир, деб айтасан. Кейин Аллоҳ йўлида жиҳод этасан, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Яна нима дейин? - Аллоҳни гувоҳ тутаман, бу ерда ўтирганларни

гувоҳ тутаман-ки, мен мусулмонман ва муҳожирман, деб айт, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Икрима айтилганларнинг ҳаммасини такрорлади. - Мен бугун сенга сендан бошқа ҳеч кимга

бермаганим нарсани бераман, тила, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Ё, Расулуллоҳ, сенга қарши қилганим бутун душманликларим, мушрикликнинг ёйилиши учун, сенга қарши oтганим бутун одимлар, сенинг юзинга ва орқангдан айтилган бутун сўзларим учун менга Аллоҳдан мағфират тилашингни истайман!, - деди Икрима.

Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: - Эй, Аллоҳим, унинг менга қарши қилган бутун

душманликлари, одaмларни Сенинг йўлингдан қайтариш мақсадида отган ҳар одими учун, Сенинг нурингни синдиришни истаб қилган бутун ҳаракатлари

120 Муҳаммад алайҳиссалом

сабабли ишлаган гуноҳларини авф эт! Унинг менга қарши юзимга айтилган ва орқамдан айтилган бутун ёмонликларини ҳам кечиргин!, - деди ва дуо этди.

-Рози бўлдим, Ё, Расулуллоҳ! Аллоҳнинг қулларини Унинг йўлидан қайтариш учун харжлаганимнинг икки қатини Аллоҳ йўлида харжламагунумча, Аллоҳ йўлидан оздириш учун қилган жангларимнинг икки қатини Аллоҳ йўлида қилмагинумча тинчимайман!, - деди Икрима.

Бир ривоятга кўра, Пайғамбаримиз алайҳиссалом тушида Жаннатга кириб, у ерда кўзига хуш кўринган бир хурмо дарахтини кўрганди. “Бу кимники?,” деб сўраганда, унга “Абу Жаҳлники,” деб жавоб беришганди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Жаннатда қандай қилиб Абу Жаҳлнинг дарахти бўлади?,” дея ҳайрон бўлган ва “Валлоҳи, у ҳеч қачон Жаннатга кира олмайди!,” деганди.

Ҳазрати Умму Саламанинг айтишича: “Расулуллоҳ алайҳиссалом “Жаннатда Абу Жаҳлнинг хурмосини кўрдим,” деганди. Кейин Икрима бин Абу Жаҳл мусулмон бўлганда, менга: “Эй, Умму Салама, Абу Жаҳлга оид бўлган Жаннатдаги хурмо дарахти - шу,” деганди.

Икрима жоҳилия даврида бут сотарди, мусулмон бўлгандан кейин, Макканинг уйларидаги бутун бутларни бориб синдирди.

Икрима яхши мусулмон бўлди. Қуръни Карим саҳифаларини қўлига олиб кўзига

суртар ва “Роббимнинг каломи, Роббимнинг китоби,” дея йиғлар эди.

Аллоҳу Таоло ундан рози бўлсин.

Муҳаммад алайҳиссалом 121

ҲОРИС БИН ҲИШОМНИНГ МУСУЛМОН БЎЛИШИ

Ҳорис бин Ҳишом Абу Жаҳлнинг укаси ва Холид

бин Валиднинг амакисининг ўғли эди. Пайғамбаримиз алайҳисслом унинг жоҳилия

даврида ҳалққа емаклар бериб, саховат кўрсатганини хотирлаб, унинг исломиятга киришини орзу этарди.

Макка фатҳ этилган куни Ҳорис бин Ҳишом ва Зуҳайр бин Абу Умаййа, Абу Толибнинг қизи, Ҳазрати Алининг синглиси Умму Ҳонийнинг уйига бориб, ундан ҳимоя истадилар

Ҳазрати Али қуролланган ҳолда синглисининг уйига келиб, уларни ўлдиришни истади, аммо Умму Ҳоний бунга йўл қўймади.

Ҳазрати Али ноилож чиқиб кетди. Умму Ҳоний Ҳазрати Фотиманинг ёнига бориб,

воқеани айтди. Ҳазрати Фотима ҳам унинг мушрикларни ҳимоясига олганини маъқуллади.

Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом келиб, Ҳазрати Фотиманинг уйида ювинди ва саккиз ракат кунлик намоз қилди.

Сўнгра Умму Ҳоний ҳақида “Ким бу?,” деб сўради. - Ё, Расулуллоҳ, мен Умму Ҳонийман, - деди у ва

ҳимоясига олган мушриклар ҳақида, Ҳазрати Алининг уларни ўлдирмоқчи бўлгани ҳақда гапириб берди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом унга: - Сенинг ҳимоянгга олганинг бизнинг ҳам

ҳимоямиздадир, улар ўлдирилмаяжак, - деди. Умму Ҳоний уйига бориб, бу хабарни мушрикларга

етказди. Ҳорис бин Ҳишом шундай деб хотирлайди:

“Мушриклар билан бирга унга қилганим ёмонликларга қарамасдан, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг менга

122 Муҳаммад алайҳиссалом

кўсатган марҳаматини эслаб унга кўринишдан уялар эдим. Масжидий Ҳарамда унга дуч келдим. Мени очиқ юз билан қаршилади. Ёнига боргунимча оёқда кутиб турди. Унга салом бердим ва Жаноби Ҳақнинг борлигига шаҳодат келтириб, мусулмон бўлдим.

Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай деди: - Аллоҳга ҳамд бўлсин, сенга тўғри йўлни кўсатди,

исломиятни насиб этди. Сен каби бир одам исломиятни танимаслиги мумкин эмас!

Ҳорис бин Ҳишом инсонларни исломиятга яқинлаштиришда яхши ишлар қилди.

Аллоҳ ундан рози бўлсин. АВФ ЭТИЛГАН ВА МУСУЛМОН БЎЛГАН

БОШҚА МУШРИКЛАР Макка фатҳ этилганда қочган шоир Абдуллоҳ бин

Зибора ҳам, Нажрондан Маккага қайтиб келиб, мусулмон бўлди.

Абдуллоҳ бин Саъд бин Аби Сарҳ Каъбанинг ўртуги остига яширинган бўлса ҳам ўлдирилишга ҳукм қилинган душманлардан эди. У Ҳазрати Усмон воситасида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг кўнглини юмшатишга муваффақ бўлди.

Воқеа шундай юз берди. Ҳазрати Усмон ибн Аби Сарҳнинг қўлидан тутиб,

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнига олиб келди. Ва ибн Аби Сарҳнинг қўлидан тутиб, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг қўлига узатди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом юзини бошқа тарафга бурди.

Ҳазрати Усмон ибн Аби Сарҳнинг қўлини такрор Расулуллоҳ алайҳиссаломга узатди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом яна юзини тескари бурди.

Муҳаммад алайҳиссалом 123

Ҳазрати Усмон бу ҳаракатини яна такрорлади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом юзини такрор бошқа

тарафга бурди. Расулуллоҳ алайҳиссалом бу ҳаракати билан ибн

Аби Сарҳга омон беришини истамаганини номойиш этди, атрофдагилардан ҳеч ким туриб ибн Аби Сарҳни бошини кесмади.

Ниҳоят Ҳазрати Усмон Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бошини ўпди ва:

- Ё, Расулуллоҳ, отам - онам сенга фидо бўлсин! Шунинг баётини ол!, - дея исрор қилди, ибн Аби Сарҳ учун омон тилади.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом узоқ сукутда қолди. Сўнгра “Майли”, деди. У бошини кўтариб, ибн Аби сарҳга уч марта

қаради, кейин баётини олди. Ҳазрати Усмон билан ибн Аби Сарҳ кетганларидан

сўнгра Расулуллоҳ алайҳиссалом атрофидаги саҳобийларга:

- Мен ичингизда биттангиз туриб, унинг бошини кесиш учун сукут сақладим, нега буни қилмадингиз?, - деди.

Сўнгра ибн Аби Сарҳни ўлдиришга онт ичган саҳобий Ансорийга:

- Онтингни бажо келтирсанг бўлмасмиди?, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Ё, Расулуллоҳ, қўлим қилич сопида, сенинг ишоратингни кутдим, - деди Ансорий.

- Ишорат - хиёнатдир! Пайғамбар ишорат қилмайди!, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Ё, Расулуллоҳ, биз сенинг кўнглингда нима борлигини билмаймиз-ку. Кошки бизга кўзинг билан ишорат этсайдинг, уни ўлдирардик, - дейишди бошқа саҳобийлар.

- Мен ишорат билан ҳеч кимни ўлдиртирмайман.

124 Муҳаммад алайҳиссалом

Пайғамбар ишорат билан одам ўлдирмас! (Ибн Исхоқ Ибн Хишом,4/58). Кўз учи билан ишорат этмак Пайғамбарга ярашмайди!, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Абдуллоҳ бин Саъд бин Аби Сарҳ ўлимдан қутилиб, мусулмон бўлгандан сўнгра Пайғамбаримиз алайҳиссаломга дуч келишдан жуда уялди.

Абдуллоҳ бин Саъд амаллари ила мусулмонликни гўзаллаштирди, умрини сўнгигача ҳеч ким ундан ёмонлик кўрмади.

У тинмай “Эй, Аллоҳим, менинг энг сўнгги амалимни бомдод намози айла!,” деб, дуо этарди.

У бир куни таҳорат олиб, намозга турди. Биринчи ракатга “Фотиҳа” билан “Адиёт” сурасини ўқиб, иккинчи ракати охирида соғ тарафига салом бериб, сўл тарафига салом бераётганида унинг руҳи қабз этилди.

Аллоҳ ундан рози бўлсин. Қурайш мушрикларининг яна бир каттаси Сафвон

бин Умаййа Макка фатҳ этилганида, у ердан қочиб, Жидда устидан Ямaнга кетиш учун йўлга чиққанди. Aсҳобдан Умайр бин Ваҳб унинг учун Расулуллоҳ алайҳиссаломдан омон олганини билмасди.

У йўлда Умайрни кўриб, “мени ўлдирмоқчи “, деб ўйлади. Умайр эса унга “Пайғамбаримиз алайҳиссалом сенга омон берди,” деди.

- Валлоҳи, бу ҳақда ундан бир аломат олиб келмагунингча ишонмайман, - деди Сафвон бин Умаййа.

Умайр Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнига бориб, бу ҳақда хабар берди. Расулуллоҳ алайҳиссалом унга аломат ўрнида ўз салласини берди.

Сафвон бин Умайр Маккага қайтди. Шунингдек, Пайғамбаримиз алайҳиссаломни

масхара қилиб, шеърлар ёзган Анас бин Зунайн ад-Диъл ҳам ўз қилмишларига тавба қилиб, Расулуллоҳ алайҳиссаломдан узр ва авф тилади.

Расулуллоҳ алайҳиссалом уни ҳам авф этди.

Муҳаммад алайҳиссалом 125

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ИСЛОМ ЛАШКАРИ УЧУН МАККАЛИК

БОЙЛАРДАН ПУЛ ОЛИШИ Макка фатҳ этилганда Пайғамбаримиз

алайҳиссалом: “Макканинг ғаниматларидан ҳеч нарса бизга ҳалол эмасдир,” деб Маккадан ғанимат олмади.

Аммо ислом ўрдусининг эҳтиёжлари учун маблағ керак эди.

Шу боис, Расулуллоҳ алайҳиссалом Макка бойларидан бўлган Сафвон бин Умаййадан насияга 50 минг дирҳaм, Абдуллоҳ бин Рабийъдан 40 минг дирҳaм кумуш пул олди.

Бу маблағ муҳожирлар орасида 50 дирҳaмдан ва ёки озроқ миқдорда тақсим этилди.

Бу маблағдан Бани Жазима ҳаракатининг тазминоти ҳам тўланди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом олинган бу қарзни Xавозин уруши ғанимати ҳисобидан узди. (Вақидий"Мағозий", 2/863,864).

ҚИЙНОҚ БИЛАН ДИНИДАН ҚАЙТАРИЛГАН ЖАБРНИНГ ҚАЙТАДАН

МУСУЛМОН БЎЛИШИ Жабр яҳудий бўлиб, Абдуддор ўғилларининг қули

эди. У ҳижратдан аввал Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг

“Юсуф” сурасини ўқиётганини эшитиб, бунинг Аллоҳ каломи эканлигига иймон келтириб, мусулмон бўлганди. Лекин мусулмонлигини яширин тутаётган эди.

Абдуллоҳ бин Саъд Аби Сарҳ мусулмонликдан чиқиб, Маккага қочганда, у Жабрнинг мусулмон

126 Муҳаммад алайҳиссалом

эканини унинг хўжайинларига айтди. Ва Жабр қийноқлар остида мусулмонликдан

қайтарилди. Макка фатҳидан кейин Жабр Расулуллоҳ

алайҳиссаломнинг ёнига келиб, бошидан кечирганларини айтиб берди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Жабрни унинг хўжайинидан сотиб олди ва озод қилди.

Уни Бани Амирлардан обрўли бир хотинга уйлантирди.

МАККАНИНГ ФАТҲИДА ТАЪҚИҚЛАНГАН ВА ҲАРОМ ҚИЛИНГАН НАРСАЛАР

Жобир бин Абдуллоҳнинг билдиришига кўра

Пайғамбаримиз алайҳиссалом фатҳ йилида Маккада “ҳеч шубҳа йўқки, Аллоҳ ва Расули ҳамрни (шаробни), лoш (ўлакса)ни, тўнғизни, бутларни сотишни ҳаром қилди,” деди.

Расулуллоҳ алайҳиссаломдан “Ё, Расулуллоҳ, ўлик ҳайвонларнинг ич ёғлари ҳақида бизга билги бер. Чунки бу ёғлар билан кемалар бўялади, терилар ёғланади. Ҳалқ улардан қандилларини ёқади,” деб сўрашди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Бу ёғлар ҳам ҳаромдир. Аллоҳ яҳудийларни балосини берсин! Аллоҳ уларга ўлган ҳайвонларнинг ич ёғларини ҳаром қилгандан сўнг, бу ёғларни эритиб сотиб, пулини олдилар,” деб жавоб берди .

Муҳаммад алайҳиссалом 127

ЎҒРИ ХОТИННИНГ ЖАЗОСИ Қурайшликларнинг Махзум хонадонига мансуб бир

хотин ўғирлик қилганди. Зодагонлардан бўлган бу хотиннинг оиласи Усома бин Зайддан Пайғамбаримиз алайҳиссаломга бориб, хотиннинг авфини тилашни илтимос қилди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Усома бин Зайдга: - Сен мендан Аллоҳнинг, ёмонликнинг олдини

олиш учун қўйган жазоларидан биттасининг авфини сўраяпсанми? Сиздан аввалгиларни ҳалок этган нарса ўзларидан бўлиб, ўғирлик қилганларни авф этиб, фақирлардан бўлиб ўғирлик этганларни жазолаганлари бўлди. Муҳаммаднинг борлиғи қудрати қўлида бўлган Аллоҳга ямин этаман-ки, Фотима бинти Муҳаммад ўғирлик қилсайди, муҳаққақ, унинг ҳам қўли кесиларди!,- деди.

Сўнгра буйруқ берди ва ўғирлик қилган хотиннинг қўли кесилди. Кeйинчалик хотин тавба этди, ҳатто эрга чиқди.

У Ҳазрати Ойшанинг ёнига тез-тез келиб турарди. (Бухорий,"Саҳиҳ",5/97).

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ САФАРИЙ НАМОЗИ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Маккада Хожундаги

чодирида яшар экан, Масжидий Ҳарамга бориб келарди.

У бу муддат ичида тўрт ракатлик фарзларни икки ракат, яъни сафарий ўлароқ қилди. (Ибн Исхоқ Ибн Хишом,4/80).

128 Муҳаммад алайҳиссалом

МАККА АТРОФИДАГИ БУТЛАРНИНГ ЙЎҚ ЭТИЛИШИ

Макка фатҳидан кейин Пайғамбаримиз

алайҳиссалом Макка aтрофидаги қишлоқларга одам юбориб, у ерда исломиятга уйғун бўлмаган ҳамма нарсани ўзгартиришни буюрди.

Ҳишом бин Оссни 200 кишилик бирлик билан Яламлам тарафга, Холид бин Саид бин Оссни 300 кишилик бирлик билан Урана тарафга юборди.

Холид бин Валид эса 30 киши билан Уззо бутини йўқ қилиш вазифасини олди. Узза Наҳлада учта самура оғочидан иборат эди. Уззaнинг устида бир уй қурилганди. Унинг қоровули бор эди. Бутпараст Маккаликларга кўра, бутларнинг энг каттаси Уззо, кейин Лот, ундан кичиги Манот эди.

Ривоятга кўра, буларнинг ҳар бирида бир шайтон бўлиб, бутларга қоровуллик қилган одамлар билан гаплашарди.

Қурайшликларга Уззога топинишни ўргатган Амр бин Муҳайй эди.

У Коҳин эди, жинлар билан алоқаси бор эди. Уззонинг қоровуллари ва боқувчилари

Сулаймийлардан Шайбон ўғилларидан бўларди. Шайбон ўғилларидан энг сўнгги қоровул ва боқувчиси Дубайа бин Ҳаромиюс Суламий эди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Xолид бин Валидни Уззога юбораётиб, унга: “Наҳла водийсига бор, у ерда ёнма-ён турган учта самура (сақич) дарахтини кўрасан, улардан биринчисини кес!”, деди.

Ҳолид бин Валид 30 та суворий билан Наҳлага борди.

Биринчи дарахтни кесди. У ердаги бутни синдирди. Мол омборини ўтга берди. Кейин Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнига қайтиб келди.

Муҳаммад алайҳиссалом 129

Расулуллоҳ алайҳиссалом ундан: - Йиқитдингми?,- деб сўради. - Йиқитдим, Ё, Расулуллоҳ!,- деди Xолид бин

Валид. - Бирон нарса кўрдингми?,- деб сўради Расалиллоҳ

алайҳиссалом. - Йўқ, кўрмадим, - деди Xолид бин Валид. - Демак, сен уни йиқитмабсан, у ерга қайтиб бор,

қолган иккисини ҳам кес, йиқит!, - дея амр этди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Xолид ғазабнок бир ҳолда изига қайтди, қилични ялонғочлади.

Уззонинг қоровули Дубайа Xолид бин Валиднинг қайтиб келаётганини эшитиб, Уззонинг бўйнига бир қилич осди ва ўзи тоққа чиқди.

Шундан кейин қоп-қора, яланғоч, қўллари бўйнида, сочлари патила бир хунук хотин тишларини ғижирлатиб, Ҳолид бин Валиднинг олдига чиқди.

Xолид бин Валиднинг вужудидаги туйлар тикка-тикка бўлди.

Уззонинг қоровули эса Xолид бин Валидни кўрсатиб: “Эй, Уззо, қaни, бир шиддатли зарб билан Xолидга ҳужум қил, ўртугунгни от ва чирмаб ол! Эй, Уззо агар бугун Xолидни ўлдирмасанг, шармандаларча орқага қайтасан ва насронийлаштирилажаксан!,” дея бақирди.

Ҳолид бин Валид қилични ялонғочлаб, алвастига қараб юрди ва:

- Эй, Уззо! Сени танимоқ йўқ, танзиҳ, тасдиқ этмак йўқ! Аллоҳ сени тубанлаштирганини кўряпман!,- деди ва қиличи билан шайтон хотинни иккига айирди.

Алвасти қоп-қора кулга айланди. Xолид бин Валид Уззо дарахтини ҳам кесди. Узоанинг қоровулини ҳам ўлдирди. Сўнгра Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнига

130 Муҳаммад алайҳиссалом

қайтиб келди ва бўлган воқеани айтиб берди. - Ана шу Уззо эди. Энди у бу ўлкада унга

топинадиганлардан тамоман умидини узди. Бундан кейин араблар учун Уззо йўқдир. Унга сиғинилмаяжак!, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

ҲУНАЙН ҒАЗОСИ

Муҳаммад алайҳиссалом 133

ҲУНАЙН ҒАЗОСИ САБАБИ Ҳунайн ғазоси ҳижратнинг 8-йилида шаввол

ойида содир бўлган. Ҳунайн Маккадан икки кечалик йўлдир. Арофат

тарaфдан борилса 10 мил, Макка ва Тоиф орасидадир. Ҳавозин ва Сoкиф қабилалари Расулуллоҳ

алайҳиссалом Мадинадан йўлга чиққанда, бизга ҳужум қилмоқчи, деб ўйлаб жангга тайёргарлик қўришганди.

Аммо мусулмонлар Маккани фатҳ этгандан сўнгра хотиржам бўлиб, энди ўзлари мусулмонларга қарши ҳужум қилиш учун тайёрлана бошладилар.

Абу Сўфиён бин Ҳарб Ҳизомнинг деганига кўра, Ҳавозинлар Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг энг ашаддий душмани эди.

Уларнинг лидери ўттиз ёшдаги Малик бин Авф ан-Насрий эди.

Ҳавозинлар ва Сoкифлар бутун Наср ва Жушам қабилаларини тўпладилар. Бани Жушомлар орасида Дурайд бин Симма бор эди, 120 ёки 160 ёшда эди, кўзлари кўрмасди. У закий ва жасур бўлгани учун Бани Жушомларнинг йўлбошчиси ва қўмондони эди.

Сoкифларнинг икки йўлбошчиси бор эди, бири Қориб бин Авсад иккинчиси Бани Масиклардан Зулҳумор Субайй бин Хорис бин Малик эди.

Бу қабилалардан ташкил топган бутун аскарлар Малик бин ан-Насрнинг қўмондонлигига берилди ва 14

134 Муҳаммад алайҳиссалом

минг аскар, мусулмонлар устига юришга тайёрлана бошлади.

Ҳавозинлар бутун молларини, хотин, бола-чақасини ёнларига олиб, Автос Мавқеига келиб қўндилар.

Бошқа қабилалар Автосда тўплана бошлади. Жушомлар йўлбошчиси Дурайд бин Самма ҳам

Автосга келтирилди, туядан ерга туширилди. Дурайд қўллари билан ерни силаб кўрди ва “бу

қайси водий?, деб сўради. “Автос водийсидир”, дея жавоб беришди. - На гўзал от майдонидир! Тупроқ на тамоман

қаттиқ, на-да тамоман юмшоқ!, - деди Дурайд. Сўнгра: - Мен бу ерда эшакларнинг ҳанграши, бола-

чақаларнинг йиғлаши, қўйларнинг маърашини эшитяпман - нима бу?, - деди бу кўзи ожиз 160 ёшлик қария.

- Аскарлар билан уларнинг бола-чақасини, оиласини ва молларини олиб боряпмиз, - деди қўмондон Малик бин Авф.

- Нега бундай қилдинг?, - деб сўради Дурайд. Ҳар аскарнинг орқасига унинг молини ва оиласини

қўйдим-ки, у булар учун жанг қилсин, урушдан қочмасин, - деди Малик.

Дурайд Маликнинг бу тадбирига чапак чолди ва: - Валлоҳи, сен нари борса, қўйчивон бўлишинг

мумкин! Бузғунга учраган aскарни нима ҳам қочмасдан тутиб тура оларди? Сен енгилсанг, оилаларни ва молингни ўз қўлинг билан душмангга бериб, разил ва расво бўласан!, - деди Дурайд.

Малик бин Авф Дурайднинг кексайиб, мияси айниб қолганини айтиб, унинг маслаҳатига қулоқ солмади.

Муҳаммад алайҳиссалом 135

ДУШМАН ҲАҚИДА БИЛГИ Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳавозин ва

Сакифларнинг урушга тайёрланаётганини эшитиб, Абдуллоҳ бин Аби Ҳадрадни улардан билги тўплаш учун Автосга жўнатди.

Абдуллоҳ бин Аби Ҳадрад Ҳавозинларнинг ўрдугоҳига бориб, уларнинг Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қўшинига қарши жанг қилишга қатъий қарор қилишиб, 20 минг киши қиличларини қинини синдириб, жангга тайёрланаётгани ҳақида хабар олиб келди.

Яна унинг хабар беришича, Ҳавозин ўрдусининг жанг тизими шундай эди:

1.Ўрдунинг олд сафида суворийлар. 2.Суворийлар орқасида пиёдалар. 3.Пиёда аскарлари орқасида хотинлар ва бола-

чақалар. 4.Уларнинг орқасида қўй подалари. 5.Уларнинг орқасида туялар. 6.Туялар орқасида сигир подаси келарди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳавозинлар билан

жангга ҳозирлана бошлади. У Мусулмонликни қабул этмаган, мушрик бўлган

Сафвон бин Умаййага хабар солиб, ундан қайтариб бериш шарти ила зирҳ кўйлаклар ва бошқа яроқ-аслаҳа олди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом амакисининг ўғли Навфал бин Ҳорисдан ҳам 3 минг найза олди. Аттоб бин Асидни Маккага волийй ҳоким қилиб тайинлади.

Ва шаввол ойининг бешинчисида, шанба куни 12 минг аскар (2 минги Маккалик) билан Маккадан Ҳунайнга йўл олди.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўрдусига мушриклардан баъзилари қўшилдилар. Улар 80 киши

136 Муҳаммад алайҳиссалом

эди, ораларида хотинлар ҳам бор эди. Абу Сўфиён бин Ҳарб ислом аскарлари изидан

келар ва йўлда туширилган қилич, найза ва қалқонларни тўплаб, туясига ортар эди.

Сафвон бин Умаййа ҳам, мусулмон бўлмай туриб, ислом мужоҳидларига қўшилиб, йўлга чиқди. Ҳаким бин Ҳизом, Ҳувайтиб бин Абдулузза, Суҳайл бин Амр, Ҳорис бин Ҳишом, Абдуллоҳ бин Абу Рабийъ ҳам “Қани, қайси тараф ғолиб келаркин?,” дея кутаётганлар орасида эди.

ҲАВОЗИН ЖОСУСЛАРИНИНГ ҚЎРҚУСИ

Ҳавозин ва Сoкиф қўшинларининг бош қўмондони

Малик бин Авф Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг қўшини келаётган тарафга ўз жосусларини юборди.

Аммо жосуслар ярим йўлдан қайтиб келишди. Улар ранглари оқарган ва дир-дир титрар эдилар.

Улар Малик бин Авфга: “Йўлда, оқ танли, нур юзли, ола-була от минган шундай одамларни кўрдик-ки, биз шу кўриб турганинг аҳволга тушдик!”, - дейишди.

- Суф сизларга! Сиз қўрқоқ жамоатсиз!, - деди ва уларни ҳибсга олди.

Ва жасур ҳисобланган бир аскар топиб, жосуслик қилиш учун такрор йўлга чиқарилди.

У ҳам тез ўтмай, ҳудди аввалгилар каби қўрқув ичида қайтиб келди. У ҳам аввалгиларнинг айтганларини айтди.

Аммо бу айтганлари Малик бин Авфни йўлдан қайтармади.

Муҳаммад алайҳиссалом 137

МУЖОҲИДЛАРНИНГ ЖАНГГА ТАЙЁРЛАНИШИ

Саҳар вақти Расулуллоҳ алайҳиссалом

мусулмонларни жанг низомига солди. Байроқдор ва санжоқдорларга байроқ ва санжоқлар

топширилди. Муҳожирлар санжоғи Ҳазрати Алига, байроқлар эса

Саъд бин Аби Ваққос ва Ҳазрати Умарга берилди. Ҳазражлар санжоғи Ҳубоб бин Мунзир ва ёки Саъд

бин Убодага, Авслар санжоғи Усайд бин Ҳудайрга берилди ва ҳоказо.

Авс ва Ҳазражларнинг байроқлари яшил ва қирмизи эди.

Муҳожирларнинг байроғи қора, санжоқлари оқ эди. “Расулуллоҳ алайҳиссалом кечаси душманга қарши

урушга тайёрланди. У ўзининг бўз хачири Дулдулга минди. Устиги икки қат зирҳли кўйлак, бошига тахёсининг устига миғфар (дубулға) кийди,” дея хотирлайди Абу Абдураҳмон Фихрий.

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМ

БЕРГАН МУЖДА Пайғамбаримиз алайҳиссалом мужоҳидларни

жангга ташвиқ этиб, агар улар сабр ва сабот кўрсатсалар уларга фатҳ насиб қилажагини муждалади.

Муҳожирлар Ҳунайн водийсига тонг ғира-ширалигида жанг тизимида кирабошладилар.

Ҳавозинлар Ҳунайн водийсининг икки ёнига пистирма қўйгандилар.

Жобир бин Абдуллоҳ Ҳавозинларнинг тор кечиш йўлларига пистирма қўйиб, у ердан мусулмонларга ҳужум қилганларини айтди.

138 Муҳаммад алайҳиссалом

Ҳавозинлар мерган ҳалқ эди. Уларга дуч келган илк мусулмон аскарлари эса тажрибасиз ёшлар эди, шунга қарамасдан, улар душмангга ҳужум қилиб, уларнинг сафларини буздилар.

Фақат бу ёшлар ғанимат тўплаймиз, деб диққатини чалғитган заҳот душманнинг ёмғирдек ёққан ўқларига дучор бўлдилар ва тум-тарақай қоча бошладилар.

Бу қочганлар ислом лашкарининг олдида келаётган 2 мингта Маккалик эди.

Ривоятга кўра, бу янги мусулмон бўлган кишилардан баъзилари қочаётиб, Пайғамбаримиз ҳақида “уни ёлғиз қолдириб қочинглар, айни пайти энди!” деганлар.

ҲУНAЙН ЖАНГИДА ИСЛОМ ХОТИНЛАРИ Умму Умара шундай хотирлайди:

”Мусулмонларнинг сафлари ҳар тарафга бузғунга учраганда қўлимда кескир қилич бор эди.

Умму Сулайм белига ханжар таққанди. У ўша пайтда Абдуллоҳ бин Абу Талҳага ҳомила эди. Умму Салит билан Умму Ҳорис “урушдан қочиш сизга ярашмас,” деб Ансорни танқид қиларди.

Ҳавозинлардан бўз туяга минган одамнинг қўлида санжоқ кўрдим. Мусулмонларни туяси билан қувалаб юрарди. Дарҳол унинг олдига чиқиб, туясининг оёқларига қилич билан урдим. Туя орқасига чўкди. Унинг устидаги одамга ўлдиргунча қилич билан урдим. Сўнгра унинг қиличини олиб кетдим. Туя хириллаб қолди.

Бу пайт Расулуллоҳ алайҳиссалом қиличини ялонғочлаб, қинини синдириб, оёқда турар ва атрофига:

- Эй Бақара сурасининг асҳоби!, - дея ҳайқирар эди. Умму Ҳорис ўз эрининг туясининг жиловини

Муҳаммад алайҳиссалом 139

тутиб туяга: - Эй, ҳайвон, сен ҳам Расулуллоҳ алайҳиссаломни

ташлаб қочмоқчимисан?!, - дея бақирар эди. Ва Пайғамбаримиз алайҳиссаломга: - Ё, Расулуллоҳ, валлоҳи, шу қавминг бизга

қилганини яна қилмоқчи бўлиб, шу туямдан нарига ўтса (қочса) ўлдираман!, - деди Умму Ҳорис.

Пайғамбаримиз у ерда Умму Сулаймни кўриб, унга: - Сен Умму Сулайммисан?,- деди. - Ҳа, отам-онам сенга фидо бўлсин, ё, Расулуллоҳ!

Сенга баёт этиб, мусулмон бўлган бу жамоат сени ёлғиз ташлаб қандай қочгaнини кўрдингми? Сенинг ўрдунгни бузғунга учратган, сен авф қилган шу одамларни энди авф этма! Аллоҳ фурсат берса, сен билан урушган шу мушрикларни ўлдирганинг каби, уларни ҳам ўлдир. Чунки улар буни ҳақ этдилар!, - деди Умму Сулайм.

- Эй, Умму Сулайм, Аллоҳ менга етар! Аллоҳнинг авфи ниҳоятда кенг! Эй, Умму Сулайм, қўлингдан келгунча яхшилик қил!, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ҚОЧАЁТГАН АСКАРЛАРГА

САСЛАНИШИ Ҳавозинлар қочаётган мусулмонларни қувалаб,

Пайғамбаримиз алайҳиссалом турган жойгача келишди. Расулуллоҳ алайҳиссалом қочаётганларга: - Қаерга бораяпсиз, эй, инсонлар! Менинг ёнимга

келинглар! Мен Расулуллоҳман! Мен Муҳаммад бин Абдуллоҳман! Эй, Аллоҳнинг қуллари! Мен Аллоҳнинг қули ва Расулиман! Эй, муҳожирлар жамоати! Мен Аллоҳнинг қули ва Расулиман! Эй, муҳожирлар, Эй, Ансорлар, - дея сасланди.

140 Муҳаммад алайҳиссалом

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнида Муҳожир ва Ансорлардан баъзи кишилар билан оила аъзоларидан бошқа ҳеч ким қолмаганди.

Муҳожирлардан Ҳазрати Абу Бакр ва Ҳазрати Умар, оиладан Ҳазрати Али, Ҳазрати Аббос, Абу Сўфиён бин Ҳорис, унинг ўғли Жаъфар, Ҳазрати Аббоснинг ўғли Фадл, Ҳориснинг ўғли Рабийъ, Зайд бин Ҳорисанинг ўғли Усома ва Умму Аймоннинг ўғли Аймон бор эди.

Ривоятга кўра Ҳунайн куни қочмай, сабот этган кишилар сони юзта эди.

Булардан 33 таси Муҳожирлардан, 67 таси Ансорлардан эди.

ҲАЗРАТИ АЛИ ВА АБУ ДУЖОНА Ҳазрати Али билан Абу Дужона қизил туя минган

узун найзасининг учига қора байроқ илган бир Ҳавозинлик жангчи изига тушдилар. Бу аскар мусулмонларнинг анчасини найза санчиб ўлдирганди.

Ҳазрати Али унинг орқасидан бориб, туясининг оёқларига қилич билан урди, туя орқасига ўтириб қолди.

Абу Дужона эса душманнинг устига юриб, унинг оёғининг ярмини кесиб ташлади.

Душман ерга йиқилди.

МАККАДА САРОСИМА

Ҳунайнда бузғунга учраб қочган Маккаликлардан

баъзилари Маккага етиб келди. Улар берган хабар Макканинг мушрикларини

севинтирди.

Муҳаммад алайҳиссалом 141

Улардан биттаси: “Энди араблар ўз оталарининг динига қайтишлари мумкин,” деганди ўшанда.

Макка волийси (ҳоким) Аттоб бин Асиб: “Муҳаммад ўлдирилган бўлса, Муҳаммаднинг дини оёқдадир. Муҳаммад ибодaт этган Аллоҳ тирикдир, ўлимсиздир,” - деди.

Абу Сўфиён бин Ҳарб: “Валлоҳи, Ҳавозинлар уларни енгади!,” деди.

Сафвон бин Умаййа эса унга: “Оғзинга тош тўлсин!,” деб жавоб берди.

Асламлардан Абу Малик Абу Сўфиёнга: “Агар сени ўлдириш таъқиқланганини Расулуллоҳ алайҳиссаломдан эшитмаганда эдим, сени ўлдирардим!,” деди. Суҳайл бин Амр ҳам: “Муҳаммад ва унинг асҳоби энди оёққа туролмайди, жанг қилолмайди,” деди.

Икрима бин Абу Жаҳл унга: “Ишлар фақат Аллоҳнинг қўлидадир. Муҳаммаднинг қўлида ҳеч нарса йўқдир. Бугун жанг унинг зарарига бўлса, эртага мутлақо фойдасига бўлади,” деб жавоб берди.

СУИҚАСДЧИНИНГ МУСУЛМОН БЎЛИШИ Шайба бин Усмон билан Сафвоннинг оталари

мусулмонларга қарши жангларда ўлдирилган эди. Уларнинг ўчини олиш учун Шайба билан Сафвон

Ҳунайн жангига боришга аҳдлашдилар. Агар жангда мусулмонлар енгилса, икковлон Пайғамбаримиз алайҳиссаломга ҳужум қилиб, уни ўлдиришга келишгандилар.

Мусулмонлар Ҳавозинлар ҳужумидан қочаётганда, Шайба бин Усмон Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг қароргоҳига борди.

142 Муҳаммад алайҳиссалом

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг соғ тарафида Ҳазрати Aббос, сўл тарафида Абу Сўфиён бин Ҳорис қўриқлаб туришарди.

Шайба Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг орқасидан яқинлашиб, қиличини энди суғирган эди-ки, унинг қаршисида йилдиримни эслатган бир оташ пайдо бўлди. Шайба ёнишдан қўрқиб, кўзларини қўллари билан бекитиб, орқага тисарилди.

Шайба бин Усмон шундай хотирлайди: “Ана ўшанда англадим-ки, уни менинг тажовузимдан Аллоҳ қўриди.”

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Шайба бин Усмонга ўгирилиб қаради. Кулумсиради ва:

- Эй, Шайба! Онанг йиғлагур, ёнимга кел!, - деди. Шайба титрай бошлади, Аллоҳу Таоло унинг кўксига қўрқув ва иймон

солди. Шайба Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнига

келди ва Расулуллоҳ алайҳиссалом қўлини унинг кўксига қўйиб: “Аллоҳим, бундан шайтонни қув, йўқ эт!,” дея дуо этди.

Аллоҳу Таоло Шайбанинг қалбидан бутун кин ва душманликни йўқ этиб, ўрнини иймон билан тўлдирди.

Шайба бошини кўтариб қараганда, қалби Расулуллоҳ алайҳиссаломга севги билан тўла эди.

Расулуллоҳ унга: “Эй, Шайба, энди кофирлар билан уруш!,” деди.

Шайба шундай хотирлайди: “Ҳавозинларнинг Қурайшликларни енггиши мени ғайратга келтирганди. Мен Расулуллоҳга “Ё, Расулуллоҳ, мен чипор отли суворийлар кўраяпман!,” дедим.

Расулуллоҳ алайҳиссалом менга: “Эй, Шайба, уларни фақат кофир бўлганлар кўради,” деди ва қўли билан кўксимни силаб “Эй, Аллоҳим, Шайбага тўғри йўлни кўрсат!,” дея уч карра дуо этди.

Муҳаммад алайҳиссалом 143

Мен Расулуллоҳнинг олдида душманга қилич урдим, жанг қилдим. Валлоҳи, жоним билан, ҳамма нарсам билан Расулуллоҳ алайҳиссаломни қўришни истардим.

Ҳавозинлар бузғунга учраб, юртларигача қочишганда, мен Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳузурига бордим. Расулуллоҳ алайҳиссалом менга: “Ҳамд бўлсин Аллоҳга, у сен учун сенинг тилаганингдан xайрлироқ нарсани тилади,” деди ва менинг аввалги ниятим ҳақида бутун нарсаларни айтиб берди.

Ҳолбуки, мен буни ҳеч кимга айтмагандим. Мен дарҳол, ”Шаҳодат этаман-ки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, сен эса ҳеч шубҳасиз, унинг Расулисан! Мен учун мағфират тила!, дедим.

Расулуллоҳ алайҳиссалоҳ: “Аллоҳ сени мағфират этсин!,” дея дуо этди.

Ҳолбуки, мен аввaллари “араблардан ва араб бўлмаганлардан Муҳаммадга тобе бўлмаган ҳеч ким қолмаса ҳам мен унга тобе бўлмайман!,” дегандим.

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ЗАФАР ДУОСИ

Мусулмонларнинг сафлари бузилиб, душмандан

қоча бошлаганида, Расулуллоҳ алайҳиссалом хачиридан тушди ва Аллоҳга шундай ёлворди:

- Пайғамбар менман. Ёлғон йўқ. Абдулмутталибнинг ўғли менман.

Аллоҳим, бизга ёрдамингни индир! Эй, Аллоҳим, менга берган ваъдангни ерига келтир! Эй, Аллоҳим, муҳаққақ-ки, сен уларнинг бизга ғолиб келишини истамайсан!

Эй, Аллоҳим, ҳамд сенга маxсусдир. Шикоятлар

144 Муҳаммад алайҳиссалом

фақат сенга арз этилади. Ёрдам фақат сендан сўралади! Бу дуодан сўнгра Жаброил алайҳиссалом келиб,

Расулуллоҳ алайҳиссаломга шундай деди: “сенга талқин этилган бу калималар Фиръавн қувиб келган Мусога ҳам талқин этилганди ва унга денгиз ёрилиб, йўл очилганди,” деди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом ердан бир сиқим тупроқ олиб, мушриклар тарафига сочди ва: “бу юзлар қора бўлсин!,” деди.

Душманлардан кўзига тупроқ кирмаган ва юракларига қўрқув тушмаган ҳеч ким қолмади.

Жубайр бин Мутъим шундай хотирлайди: “Ҳавозинлар бузғунга учрамасдан олдин кўкдан қоп-қора ўртук каби бир нарса тушиб, душман билан бизни орамизни қоплади. Унга диққат билан қараганимда, унинг қора чумолилар эканини кўрдим. Ҳунайн водийсини чумоли сели босганди.

Буларнинг Аллоҳ тарафидан юборилган малаклар эканига ҳеч шубҳам қолмади. Ниҳоят, Ҳавозинлар бузғунга учрадилар”.

ДУШМАННИНГ ҚОЧИШИ Ҳавозинлар тум-тарақай қоча бошлаганда, Тоифлик

Сокифлардан етмиш киши ўлдирилди. Малик ўғилларининг байроғини Зулхумор

ташиётган эди. У ўлдирилгандан сўнг байроқни Усмон бин Абдуллоҳ бин Рабийъ олди, у ҳам ўлдирилди.

Ҳавозин қўшини атрофга сочилиб кетди. Бир қисми Тоифга кетди. Бир қисми Наҳлага йўл олди.

Наҳлага кетганларини ислом суворийлари таъқиб этди.

Рабийъ бин Руфай Бани Жушомларнинг йўлбошчиси Дурайд бин Симмага дуч келди. У ёш

Муҳаммад алайҳиссалом 145

бўлганидан Дурайдни танишмади. Дурайд унга: - Мени нима қилмоқчисан?, - деди. - Ўлдирмоқчиман, - деди Рабийъ. - Сен кимсан?, - деб сўради Дурайд. - Мен Рабийъ бин Руфай-ус Сулаймийман, - деди

ва Дурайдга қилич билан урди, аммо ҳеч нарса қила олмади.

- Онанг сени жуда ёмон чиқарибди (туғибди)! Эгарнинг орқасидаги қилични ол ва у билан мени ур! Қилични урар экан, бош суягимнинг юқорисидан пастга тушир! Мен одамларни ўлдирар эканман, шундай урганман! Кейин онангнинг ёнига борганда, Дурайд бин Симмани ўлдирганингни айт. Валлоҳи, мен сизларнинг хотинларингизни кўрганим ва аяганим пайтлар бўлган!, - деди Дурайд бин Симма.

Рабийъ Дурайдни қиличи билан уриб ерга туширганда, унинг орқаси очилиб, отга кўп минганидан туйлари тушган сонлари кўринди.

Рабийъ уйга қайтиб, онасига Дурайдни ўлдирганини айтганда, онаси:

“Валлоҳи, у сенинг оналарингдан учтасини ва отангни озод этиб, қўйиб юборганди,” деди.

Дурайд бин Симма билан қочаётганлар 600 та эди. Улардан 300 таси ўлдирилди.

ТОИФ ҚАЛЪАСИГА ҚОЧИШ Ҳавозинларнинг бош қўмондони Малик бин Авф

мусулмонлардан қочиб, Сoкифларнинг қалъсига яширинди.

146 Муҳаммад алайҳиссалом

УРУШДА ХОТИН, БОЛАЛАР, ҚУЛЛАРГА МУНОСАБАТ

Сулайм ўғилларига қўмондонлик қилаётган Холид

бин Валид ўз бирлиги билан олдинда кетаётган эди. Унинг ўтган йўлида бир ҳотин жасадини кўрган

Расулуллоҳ алайҳиссалом унинг Холид бин Валид тарафидан ўлдирилганини ўрганиб,

“Холидга етишинглар ва унга Расулуллоҳ алайҳиссалом сенга хотин, бола ва қулларни ўлдиришни манъ қилди, деб айтинглар”, деди.

Пайғамбармиз алайҳиссалом баъзи мужоҳидларнинг ёш болаларни ўлдириётганини эшитиб, “диққат этинг, болалар ўлдирилмасин,” дея уч марта такрорлади.

Усайд бин Ҳудайр: “Ё, Расулуллоҳ, улар мушрикларнинг болаларику?,” деганда, Расулуллоҳ алайҳиссалом:

- Сизларнинг энг хайирлигингиз ҳам мушрикларнинг болалари эмасмиди? Ҳар бир чақалоқ ислом фитрати билан туғилади, тили чиққунга қадар шундай давом этади. Она ва оталар уларни яҳудийлаштиради ёки християнлаштиради, - деди.

АБУ АМИР АЛ-АШЪАРИЙНИНГ АВТОСДА

ШАҲИД БЎЛИШИ Ҳунайнда бузғунга учраган Ҳавозинларнинг бир

қисми Автос ўрдугоҳида тўпланганда, Пайғамбаримиз алайҳиссалом Абу Амир ал-Ашъарийга бир санжоқ бериб, уни Салама бин Аква билан Автосга юборди.

Автосдаги мушриклар ўзларини ҳимоя қилдилар. Уларнинг сони кўп эди. Ҳавозинлардан биттаси майдонга чиқиб, “Мен

Муҳаммад алайҳиссалом 147

билан уришадиган борми?,” дея майдон ўқиди. Абу Амир унинг қаршисига чиқди. Ҳавозинлик унга ташланди Абу Амир мушрикни

исломга даъват этди ва: - Эй, Аллоҳ, шоҳид бўл унга (уни исломиятга

даъват этганимга)!, - деди ва мушрикни ўлдирди. У айни сўзларни айтиб, тўққизта мушрикни

ўлдирди, майдонга чиққан ўнинчи мушрик бошига сариқ салла ўраган эди.

У Абу Амирнинг “Эй, Аллоҳ, шоҳид бўл унга!,” деган гапига қаршилик қилиб “Эй, Аллоҳ, менга шоҳид бўлма!,” дея бақирди ва Абу Амир уни ўлдирмади, одам қочиб кeтди.

Кейинчалик бу одам мусулмон бўлиб, гўзал амаллар ишлади.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом уни кўрганда “бу Абу Амирнинг қочиргани,” дер эди.

Абу Амир Автосда кўксидан ва тиззасидан ўқ еб, шаҳид тушди. Ўлимидан олдин жияни Абу Мусога санжоғини топширди ва Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг унга мағфират тилашини истади.

Расулуллоҳ алайҳиссалом Аллоҳдан Абу Амирга мағфират тилаб, дуо этди

Ҳунайн ва Автосда: 1. Айман бин Убайд. 2. Суроқа бин Хорис. 3. Абу Амир ал-Ашъарий. 4. Рукайн бин Собит 5. Байд бин Рабийълар шаҳид тушдилар. Аллоҳ

улардан рози бўлсин. Қуръони Каримда Ҳунайн ғазоси ҳақда шундай

дейилади: “Аллоҳ сизни кўп жойларда ғолиб қилди.

Ҳунайн кунини (эсланг). Ўшанда сизларнинг кўплигингиз сизларни кибрли қилиб қўйди, аммо бу

148 Муҳаммад алайҳиссалом

сизларни ҳеч бир нарсадан қутқармади ва сизларга кенг ер торлик қилиб қолди. Орқага қараб чекиндингиз. Кейин Аллоҳ Пайғамбарига ва мўъминларга ўз томонидан ҳузур индирди, ҳамда сизлар кўрмаган лашкар (фаришталар) туширди ва кофирларни азобга дучор қилди. Кофирларнинг жазоси шудир”. (“Тавба”25- 6).

ТОИФ ҚУРШОВИ Тоиф юксакликда жойлашган бўлиб, оқар сувлари

мўл, хурмо, узум боғчалари кўп, банан каби мевалар ҳам етишган бир минтақадир.

Маккадан Тоифга чиқиш учун бир кун йўл юриш лозим. Тоифдан Маккага иниш учун ярим кун етарлидир.

Автосда бузғунга учраган Сoкифлар Тоиф қалъасига яшириниб, дарвозаларини тамбалаб, урушга ҳозирланиб туришганди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳунайн жангги тугагандан сўнгра Тоифга яширинган душман устига Холид бин Валиднинг 1000 кишилик бирлигини юборди ва орқасидан асосий қўшин билан ўзи йўлга чиқди.

Абдуллоҳ бин Амир бин Осс шундай хотирлайди: “Расулуллоҳ алайҳиссалом билан бирга Тоифга қайтар экан бир қабрга дуч келдик. Расулуллоҳ алайҳиссалом бизга “Бу қабр Абу Ригарнинг қабридир. У Ҳарамда яшар ва ўша ерда ҳимоя топганди.

Ҳарамдан чиққан заҳот у ҳам қавми дучор бўлган азобга дучор бўлди. Бунинг аломати унинг ёнига кўмилган олтиндан ясалган бир долдир. Қабрни очсангиз кўрасиз, - деди

Одамлар унинг қабрини очишди. Ва ўша олтин

Муҳаммад алайҳиссалом 149

долни чиқардилар. Абу Ригал бу долни ҳасса ўрнида қўлланарди. Бу ҳасса оғирлиги минг дирҳам оғирлигида эди.

Абу Ригал воқеаси тубандагича эди. Солиҳ алайҳиссалом Ригални Макка тарафига

закот ва садақа тўплаш учун юборганди. Абу Ригал юз қўйи бор бир кишини ёнига бориб

“мени сенга Расулуллоҳ юборди,” деди. У киши Расулуллоҳ элчиси хуш келибди, қўйлардан истаганингни ол!,” деди.

Ригал сут берадиган қўйни танлаб “мана шуни оламан”, деди. У киши Ригалга: “бу қўй, онаси ўлиб, етим қолган шу фарзандимники, унинг ўрнига бошқасини ол,” деб илтимос қилди.

Абу Ригал “йўқ!,” деди. “Унинг ўрнига 20 та қўй ол!,” деди киши. Абу

Ригал “йўқ!,” деди. “Элликта қўй ол!,” деди у одам. Ригал “йўқ!,” деди.

- “Шу сутли қўйдан бошқа ҳамма қўйларни олақол, майли!, Онасиз қолган бола бу қўйнинг сутини ичаётган эди”, - деди одам.

- “Йўқ”!,- деди Абу Ригал. Шунда одам Абу Ригалга: - “Сен сут ичишни севсанг, мен ҳам севаман”,- деди

ва ўқдонидан ўқларни олиб, ерга ёйди. Кейин: - “Эй, Аллоҳим, сен шоҳид бўл”!, - деди ва ёйига

бир ўқ қўйиб, Абу Ригалга отди ва уни ўлдирди. Сўнгра: - “Бунинг хабарини Аллоҳ Пайғамбарига мендан

аввал бермасин”, - дея дуо қилди ва Солиҳ Пайғамбарнинг ёнига бориб, Абу Ригалнинг қилмишини айтиб берди.

Солиҳ Пайғамбар қўлларини кўкка кўтариб: - “Эй, Аллоҳим, Абу Ригалга лаънат эт”!, - дея дуо

150 Муҳаммад алайҳиссалом

этди. Абу Ригални ўлдирган одам Қайс бин Ойлан

хонадонидан Мунаббиҳ бин Ҳавозин ўғли Сoкиф эди. МУСУЛМОНЛАРНИНГ ТОИФ ҚАЛЪАСИГА

ҲУЖУМИ Холид бин Валид Тоиф қалъасига бориб, қалъага

яширинган мушрикларга таслим бўлишни таклиф қилди.

Тоифликлар буни рад қилди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ислом ўрдуси билан

Тоифга яқин бир ерда тўхтаб, ўрдугоҳини қурди. Бу орада Тоифликлар мусулмонларнинг диққатини

чалғитиш учун қалъа устига бир сеҳргар хотинни чиқаришди. Хотин мусулмонларга адаб (маҳрам) ерларини кўрсатиб, уларни йўлдан оздиришга ҳаракат қилди.

Тоифликлар қалъа устидан бирдан пайдо бўлиб, мусулмонларга ўқ ёғдирар, кейин яшириниб олар эдилар.

Бу ўқлардан баъзи мусулмонлар шаҳид бўлди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўрдугоҳини қалъадан

узоқ бўлмаган, юксак бир ерга кўчирди. У ерда икки завжаси Ҳазрати Умму Салама ва Ҳазрати Зайнаб учун иккита чодир қурдирди. У намозини шу икки чодир ўртасида қилар, ўша ерда ўтирар эди.

Сoкифлар мусулмон бўлгандан сўнгра Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг намоз қилган ерига “Сория” деб аталган масжид қурилди.

Ривоятга кўра бу масжидда бир Сория (устун) бор эди, бу устун ичидан ҳар кун бир сас эшитиларди. Бу сас оғочнинг Аллоҳни тасбиҳ қилиши дейишарди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Тоиф қалъасини 20 кечадан кўпроқ ва ёки бир ойга яқин муддат

Муҳаммад алайҳиссалом 151

қурошовда тутди. Сoкифлар 19 кеча мусулмонларга ўқ ва тош

отдилар Холид бин Валид Сокифларга: “Қалъадан ташқарига чиқиб, мен билан жанг қиладиган ким бор?,” деб ҳайқирди.

Ҳеч ким чиқмади. Бу чақириқни бир неча марта такрорлади, аммо ҳеч

ким қалъадан инмади. Ибн Валид: “биздан ҳеч ким жанг қилиш учун пастга тушмаяжак. Бизда бир неча йилга етажак озиқ- овқат бор,” деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом “агар бир қул қалъдан тушиб ёнимизга келса, у ҳур бўлади,” дея эълон қилдирди.

Қалъадан баъзи қуллар тушиб,мусулмон бўлишди, Расулуллоҳ алайҳиссалом уларни озод этди. Қалъадан тушиб, мусулмон бўлганлар 30 га яқин

эди. Кейинчалик бу қулларнинг соҳиблари келиб,

Расулуллоҳ алайҳиссаломдан қулларни уларга қайтариб берилишини истадилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом уларга: - Булар Аллоҳнинг озод этган инсонларидир.

Орқага қайтариш йўли йўқ,- деди.

УЯЙНА БИН ҲИСН

Уяйна бин Ҳисн: “Ё, Расулуллоҳ, менга изн бер,

Тоиф қалъасига бориб, улар билан гаплашай, балки Аллоҳ уларга ҳидоят насиб этар,” деди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом изн берди. Уяйна Тоиф қалъасига кириб, мушрикларга: Муҳаммад ҳеч качон сиз каби душман билан

қаршилашмади. Қалъангизда қаршилик кўрсатишда давом этинг. Қурол аслаҳангиз кўп. Қалъангиз

152 Муҳаммад алайҳиссалом

мустаҳкам. Сувингиз етарли. Ҳеч қўрқманг Валлоҳи, биз қулдан ҳам ожизмиз. Асло таслим бўлманг, - деди ва Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнига қайтиб борди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Уларга нима дединг?,” деб сўради.

Уяйна сўзлар экан, Расулуллоҳ алайҳиссалом жим турди. Уяйна гапириб бўлганда:

- Ёлғон сўйладинг, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом ва Уяйнанинг Сoкифларга айтган гапларини битта-битта такрорлади.

Уяйна бин Ҳисн: - Тўғри сўйладинг, ё, Расулуллоҳ, мен бу

айтганларим учун Аллоҳдан мағфират тилайман! Аллоҳга ва сенга тавба этаман!, - деди.

Ҳазрати Умар: - Ё, Расулуллоҳ, менга қўйиб бер, унинг калласини

олайин!, - деди. - Йўқ. Асҳобини ўлдиряпти деб ғийбат

қилишмасин,- деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

ҚУРШОВНИНГ БЕКОР ҚИЛИНИШИ Мусулмонлар Тоифга ҳаммаси бирдан ҳужум

қилишга изн истадилар. Лекин Пайғамбаримиз алайҳиссалом:

- Унинг фатҳ этилишига бизга, ҳозирча, изн берилмайди, - деди.

Ҳазрати Умар: - Эй, Аллоҳни Пайғамбари, Сoкифларга қарши

Аллоҳга дуо этсанг бўлмайдими?, - деб сўради. - Аллоҳ уларга қарши дуо этишга ҳам изн бермади,

- деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. Тоиф қалъасининг қуршови бекор қилингани учун

кўпгина мужоҳидлар норози бўлишиб, тўнғиллай

Муҳаммад алайҳиссалом 153

бошладилар. Аммо Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қарори

қатъий эди, йўлга ҳозирлик кўриш амри берди. Мусулмонларнинг қалъа атрофидан секин-аста

узоқлаша бошлаганини кўрган Сoкиф Саид бин Убайд мусулмонларга бақириб:

- Шуни билингки, Сокиф қабиласи ўз ўрнида турибди!

- Ҳа, шунaқа, улар шарафли ва қийматли бўлиб, ўз ўрнида турибдилар ва турaжаклардир!, - деди пастда туриб Уяйна

Буни эшитган мусулмонлардан бири Уяйнага: - Аллоҳ сени қаҳр этсин! Расулуллоҳ

алайҳиссаломга қарши келган мушрик қавмни мақтаяпсанми? Сен гўё, Расулуллоҳ алайҳиссаломга ёрдамга келган эдинг-ку?, - деди.

- Валлоҳи, мен Сoкифлар билан уришишга келганим йўқ. Фақат Муҳаммад Тоифни фатҳ этса, Сoкифлардан бир қизга уйланаман, деб келдим, - деди Уяйна бин Ҳисн.

Ҳазрати Умар Уяйнанинг бу сўзларини Расулуллоҳ алайҳиссаломга етказди, Расулуллоҳ алайҳиссалом буни эшитиб кулумсиради.

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ДУОСИ

Мусулмонлар Тоифдан кетар эканлар Расулуллоҳ

алайҳиссаломдан Сакифларга бaддуо этишини сўрадилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Аллоҳим, Сoкифларга тўғри йўлни кўрсат, уларни бизга келтир!” дeя дуо этди.

Тоиф жангида 13 мусулмон шаҳид бўлди.

154 Муҳаммад алайҳиссалом

ТИЪРОНАДА ЎН БЕШ КЕЧА Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўз қўшини билан

Тиърона деб аталган жойга келди. Ҳунайн ғазосида Ҳавозинлардан олинган ғанимат ва аскарлар Тиъронада сақланган эди

Тиъронада Макка билан Тоиф орасида йўлда қазилган бир неча қудуқ бор эди. Тиърона Маккадан 12 мил узоқликда эди.

Ҳавозинлардан олинган асирлар сони 6 мингта эди. Ғанимат моллар 24 минг туя, 40 минг қўй, 4 минг уқия кумушдан иборат эди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Буср Суфёнул- Ҳузалга Маккага бориб, асирларни кийинтиришни амр этди. Асир хотинларни кийимсиз кўринмасликларини буюрди.

Буср Маккадан асирларга кийим сотиб олиб келди, бу кийимлар Миср безидан эди.

БАДАВИЙЛАРНИНГ БЕЗБЕТЛИГИ Абу Мусо ал-Ашъарийнинг билдиришига кўра,

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Тоифдан қайтишида, Тиърона мавзесида бир бадавий Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнига келиб “ғанимат тўғрисида берган ваъдангни бажармайсанми энди?,” деб безбетлик қилди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга: - Ғанимат молини яқинда бўлиб бераман, бир оз

сабр этсанг, савоб оласан, сенга мужда бераман, - деди. - Сен менга мужда бера-бера кўпайтириб

юбординг!, - деди бадавий. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом ёнида турган Абу

Мусо билан Билол Ҳабашийга:

Муҳаммад алайҳиссалом 155

- Бу бадавий берганим муждани рад этди, сиз қабул этинг!, - деди.

Абу Мусо билан Билол Ҳабаший “биз қабул этдик!,” дейишди.

Бадавийларнинг “ғаниматни тезроқ тақсимла”, деб қилган тазйиқларидан сиқилган Расулуллоҳ алайҳиссалом туянинг ўркачидан бир тук қўпориб, уни кўтарди ва:

- Эй, инсонлар, сизнинг ғаниматингиздан бешдан бир қисмидан бошқа шу тук қадар нарса менга ўтгани йўқ. У олганим бешта бир қисмини ҳам лозим бўлганда сизларга ҳаржланади, - деди.

Сўнгра Расулуллоҳ алайҳиссалом: - Ғанимат молидан қўлингизда нима бўлса ипидан

игнасигача келтириб топширинглар!, - деди ва бу буйруқни жарчи мусулмонларга эълон қилди.

Оқил бин Абу Толиб завжаси Фотима бинти Шайбага мушриклардан ғанимат олгани бир игна берганди. Жарчининг эълонини эшитиб, Оқил бин Абу Толиб завжасидан ўша игнани олиб, ғанимат моллари ичига ташлади.

ҒАНИМАТ ТАҚСИМИ Пайғамбаримиз алайҳиссалом мусулмонларни ва

ғанимат молларни ҳисоблаб чиқишни Зайд бин Собийга топширди.

Ғанимат тақсими вазифасини Абу Жаҳл Ҳузайфатулга берди.

Пиёда аскарлардан ҳар бирига бир туя ёки қирқта қўй, ҳар суворийга 3 та туя ёки 120 қўй берилди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўзига Қуръони Каримга биноан (“Анфол” сураси, 41 оят) берилган ғаниматнинг бешта бир қисмидан “Муаллафан

156 Муҳаммад алайҳиссалом

қулуб“га эҳсонлар қилди. ”Муаллафан қулуб” баъзилари мусулмон бўлган, баъзилари мусулмон бўлса ҳам мунофиқлигини давом эттирган, баъзилари эса мусулмонлар билан сулҳ тузган мушриклардан иборат эди.

Абу Сўфиён бин Ҳарб, Сафвон бин Умаййа, Ақро бин Ҳабис, Уяйна бин Ҳисн, Аббос бин Мирдос, Малик бин Авф, Ҳаким бин Ҳизом кабилар шу жумладан эдилар.

Улар ўз қавмлари ичида таъсирли шахслар эди, уларни исломиятга яқинлаштириш мақсадида Пайғамбаримиз алайҳиссалом уларга садақа ва ғаниматдан берди.

Ичида 4 минг уқия кумуш ҳам бўлган ғанимат моллари Пайғамбаримиз алалйҳиссаломнинг олдига қўйилганда, Абу Сўфиён бин Ҳарб келиб, “Ё, Расулуллоҳ, сен Қурайшликлар ичида энг бой ўлароқ тонг оттирдинг!,” деди.

Пайғамбаримиз кулумсираб қўйди. - Ё, Расулуллоҳ, бу моллардан менга ҳам озгина

берсанг бўлмайдими?, - деб сўради Абу Сўфиён. Пайғамбаримиз алайҳисслом Билол Ҳабашийга: - Эй, Билол, Абу Сўфиён учун қирқ уқия кумуш

торт! Туялардан ҳам юзта туя беринглар!,- деди. Абу Сўфиён: - Бундан ўғлим Язидга ҳам берсанг бўларди, -

деди. - Унга ҳам қирқ кумуш тортингиз, юзта туя ҳам

беринглар!, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом . Абу Сўфиён яна: - Ё, Расулуллоҳ ўғлим Муoвия учун берасанми?, -

деди. Расулуллоҳ алалйҳиссалом: - Эй, Билол, унга (Муoвияга) ҳам қирқ уқия

кумуш торт ва юзта туя ҳам беринглар!, - дея буюрди.

Муҳаммад алайҳиссалом 157

Уч юз туя юз йигирма уқия кумуш олган Абу Сўфиён:

- Отам, онам сенга фидо бўлсин, сен нақадар карам ва яхшилик соҳибисaн! Сен билан жанг қилганим замонларда энг яхши жангчи эдинг! Сен билан сулҳ тузганимда на гўзал сулҳчи эдинг! Бу қилганинг саҳийлик яхшиликнинг энг юксак даражасидир! Аллоҳ сени xайр билан мукофотлантирсин!, - деди.

Ҳаким бин Ҳизом шундай ҳотирлайди: “Расулуллоҳ алайҳиссаломдан юз туя истадим. Юз туя берди. Такрор истадим. Юз туя берди ва шундай деди: “Эй, Ҳаким бин Ҳизом, бу мол кўп ва яхшидир! Уни кўнгил жўмардлиги билан тутган киши учун xайрли ва баракатли бўлади. Кўнгил хасислиги билан тутган киши учун xайрсиз бўлади. Уни еб битиради, аммо қoрни тўймайди. Берган қўл олган қўлдан хайирлидир,” деди.

Ривоятга кўра, Ҳаким бин Ҳизом Расулуллоҳ алайҳиссаломга: “сени ҳақ дин билан юборган Аллоҳга онт бўлсинки, сендан кейин ҳеч кимдан ҳеч нарса олмайман!,” деб қасам ичган.

Ҳаким бин Ҳизом Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг илк берган юз туяни олди ва қолган икки юзтасини олмади.

Ҳаким бин Ҳизом Ҳазрати Абу Бакрнинг халифалиги пайтида ҳам, Ҳазрати Умарнинг халифалиги даврида ҳам ўзига берилган ғаниматларни олмаган.

Ҳатто Ҳазрати Умар бундан шикоят ҳам қилган. Шундай қилиб, Пайғамбаримиз алайҳиссалом

Ҳунайн ғазоси ғаниматидан “Муаллафан Қулуб” га тубандаги шаклда тақсим этди:

Нудойр бин Хорис бин Каладага юз туя, Суҳайл бин Амрга юз туя, Ҳувайтиб бин Абдулуззага юз туя Аъло бин Жориятус Сокифийга эллик туя, Уяйна бин Ҳиснга юз туя,

158 Муҳаммад алайҳиссалом

Ақро бин Ҳобисга юз туя, Малик бин Aвфун Носрийга юз туя, Сафвон бин Умаййага юз туя берди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Сафвон бин Умаййадан

олинган зирҳли кўйлаклар учун тавон тўламоқчи бўлди, аммо Сaфвон бин Умаййа:

- Ё, Расулуллоҳ, мен бугун мусулмон бўлмоқ истайман,- деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ғанимат моллари ичида айланар экан, Сафвон бин Умаййанинг водийга ва уни ичи тўла туялар, қўйлар ва подачиларга суқланиб қараб турганини кўрди ва:

Эй, Ваҳб, бу водий сенга ёқдими?,- деб сўради Сафвон бин Умаййадан.

- Ёқди!,- деди Сафвон. - Водий ҳам, унинг ичидагилар ҳам сеники бўлсин!,-

деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. Сафвон бин Умаййа ўзини тутаолмай: - Пайғамбар қалбидан бошқа ҳеч кимнинг қалби

мосиводан (дунёдан) бу қадар пок ва устун бўлаолмайди! Шаҳодат этаман-ки, Аллоҳдан бошқа ҳеч бир илоҳ йўқ! Яна шаҳодат этаманки, Муҳаммад Аллоҳнинг қули ва Расулидир!,- деди ва дарҳол мусулмон бўлди.

Сафвон бин Умаййа мусулмонликни ўз амаллари билан гўзаллаштирган Қурайшликлардан эди.

Аллоҳ ундан рози бўлсин. Расулуллоҳ алайҳиссалом ўзига ғаниматдан

ажратилган бешта бир ҳиссадан “Муаллафан Қулубдан яна 33 кишига ғанимат тарқатди.

ЭЪТИРОЗЛАР

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳунайн ғаниматини

тақсимлар экан, ёнига Бани Тамимлардан Зулҳувойсира келиб.

Муҳаммад алайҳиссалом 159

- Ё Муҳаммад, мен бугун нима қилганингни кўрдим,- деди.

- Ҳа, қандай кўрдинг?, - деб сўради Расулуллоҳ алаҳиссалом.

- Сенинг адолат қилмаганингни кўрдим,- деди Зулҳувойсира.

Расулуллоҳ алаҳиссалом ғазабланди: - Ҳайф сенга! Мен адолат қилмасам, ким адолат

қилади? Мен адолатли бўлмасайдим, ниятимга эришмасдим. Сен ҳам менга тобе бўлганинг учун зиён кўрган бўлардинг,- деди.

Ҳазрати Умар: - Ё, Расулуллоҳ, изн бер, унинг калласини кесай!,-

деди. - Йўқ, тегма унга. Унинг баъзи тарафдорлари

бўлажак, динда чуқурлашажаклар. Сизлар уларнинг ёнида ўз намозларингизни, уларнинг тутган рўзалари ёнида ўз рўзаларингизни аҳамиятсиз кўражаксиз. Улар Қуръон ҳам ўқияжаклар. Фақат улар ўқиган Қуръон кекирдакларидан нарига ўтмаяжакдир. Улар, ўқнинг ёйдан чиққани каби, исломиятдан чиқажаклар! Улар мусулмонлар фитнага тушган пайтда майдонга чиқaжаклар, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. (Муслим,2/744).

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Абу Сўфиён, Уяйна бин Ҳисн, Ақра бин Ҳoбис каби нуфузли кишиларга жангда қатнашган ғозийлардан кўпроқ ғанимат бергани Ансорлар ичида гап сўз бўлди.

“Жанг пайтида биз унинг асҳоби бўламиз, ғанимат тақсимида эса унинг қавми ва қабиласи олдинга чиқади”, деган гаплар гапирилди.

Бу гаплар ҳақида Расулуллоҳ алайҳиссаломга хабар берилди, Расулуллоҳ алайҳиссалом Ансорларни тўплаб, уларга мурожаат қилди:

160 Муҳаммад алайҳиссалом

- Эй, Ансор жамоати, сизларни ўринсиз ва оғир гапларингизга сабаб нима?, - деб сўради.

Ансорлардан ёши катталари буни баъзи ёшларнинг айтганини билдиришди.

Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: - Эй, Ансор жамоати! Мен ёнингизга сизлар

залолат ичида бўлганингизда келмадимми? Аллоҳнинг ҳидояти сизга менинг воситамда келмадими? Сизлар бир-бирингизга душман экан, Аллоҳ бир-бирингизга яқинлаштирмадими? Сизлар тарқоқ экан, Аллоҳ сизларни менинг воситам билан бирлаштирмадими?,- дея хитоб қилди.

Ансорлар шундай жавоб берди: - Ё, Расулуллоҳ, сен бизни қоронғилик ичидан

топдинг ва бизни ойдинликка чиқардинг. Биз Аллоҳни - Рабб, исломиятни - дин, Муҳаммадни - пайғамбар сифатида қабул этдик! Ё, Расулуллоҳ, сен ҳоҳлаганингни бажо келтир!

- Эй, Ансор жамоати, сиз менинг истаганим каби жавоб бермадингиз! Агар истасайдингиз, менга шундай жавоб берардингиз: “Сен бизга рад этилган ҳолда келганингда, биз сени тасдиқ этдик! Сени ҳамма ташлаб кетганда, биз сенга ёрдамчи бўлдик! Сен юртингдан сургун қилиниб, бизга келганингда, биз сенга ўзимизга қарагандай қарадик, боқдик,” десангиз, мен буни тасдиқ этардим.

Эй, Ансор жамоати, баъзи инсонлар, олгани (моллар) дунёлик билан кетар экан, сизлар Расулуллоҳ билан юртингизга қайтишга рози эмасмисизлар?, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Розимиз, Ё, Расулуллоҳ!, - деди Ансорлар. - Сизлар хос (танланган) инсонларсиз, ҳакозо

инсонлар эса авомдирлар. Сизлар мендан кейин ҳам ўзларингизни баъзи бировлардан пастроқ

Муҳаммад алайҳиссалом 161

тутилганингизни кўрасизлар, бунга ҳам сабр этинглар!, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Сабр этамиз, - дейишди Ансорлар. - Қиёмат куни мен Ҳовуз бошида бўламан. Сиз

билан учрашув еримиз Ҳовуз боши бўлсин. Мендан кейин Баҳрайн ҳосилини сизга берилишини Баҳрайнга ёзаман. Бу сиз учун фатҳдан ҳам устунроқ нарса бўлади, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Ё, Расулуллоҳ, сендан сўнгра бизга дунё керак эмас!, - дейишди Ансорлар.

- Муҳаммаднинг борлиғини қудрат қўлида тутган Аллоҳга ямин этаманки, агар ҳижрат фазилати бўлмасайди, Аллоҳ Таоло менга муҳожирлардан бири бўлмоқ исмини бермасайди, мен Ансордан биттаси бўлишни истардим. Агар бутун ҳалқ бир йўлдан кетса, Ансор иккинчи йўлдан кетса, мен, ҳеч шубҳасиз, Ансор кетган йўлдан кетардим! Эй, Аллоҳим, Ансорларнинг ўғилларига, ўғилларининг ўғилларига раҳмат эт!, - деди Расулуллоҳ алайҳисслом.

Ансорлар ҳўнгир-ҳўнгир йиғлай бошладилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам улар билан бирга йиғлади.

- Биз ғанимат ҳиссаси сифатида Расулуллоҳдан розимиз!,- дейишди Ансорлар.

Аллоҳ Таоло улардан рози бўлсин. Қуръони Каримда Ҳунайн ғанимати ҳақида шундай

дейилади: “Улардан садақа тақсими хусусида сени

айблайдиганлар ҳам бор. Агар ўша садақалардан уларга берилса, рози бўладилар, агар берилмаса, норози бўлишади. Улар Аллоҳ ва унинг пайғамбари берган нарсага рози бўлишиб “Аллоҳ биз учун етади, яқинда Аллоҳ ва унинг пайғамбари ўз фазлу карамидан бизга ҳам беради, биз фақат Аллоҳга интилгувчи кишилармиз”, десалар эди (ўзларига яхши

162 Муҳаммад алайҳиссалом

бўларди). Албатта, садақалар Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа тўпловчиларгa, кўнгиллари (исломга) яқинлаштирилиши исталган кишиларга, асирларга, қарздорларга ва Оллоҳ йўлида (яъни, жиҳодга ёки ҳажга кетаётганларга) ҳамда йўловчи мусофирларга берилади. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир.” ("Тавба" сураси, 58/60).

НУДAЙР БИН ҲОРИСНИНГ МУСУЛМОН

БЎЛИШИ Нудaйр бин Ҳорис шундай хотирлайди: “Муҳаммад

алайҳиссалом Ҳунайн ғазосига чиққанда биз ҳам бирга чиққандик.

Агар Муҳаммад алайҳиссалом енгилса, биз ҳам унга ҳужум қилмоқчи эдик.

Тиронага келганимизда, Расулуллоҳ алайҳиссалом мени кулиб қаршилади, “Нудaйр сенмисан?,” деди. Мен “ҳа“, дедим!

Сенинг Ҳунайн куни қилмоқчи бўлган ишингга Аллоҳ тўсқинлик этди, бу ишдан ҳайирлироғини сенга кўрсатайми? Бу ниятингни беҳуда эканини англаш пайти келмадими?,- деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Мен тушундим-ки , Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳлар ҳам бўлсайди, улар менга ўшанда ёрдам этарди. Шаҳодат этаманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир! У бирдир, унинг эши, ўртоғи йўқдир!, - дедим мен. Расулуллоҳ алайҳиссалом:

- Аллоҳим, унинг саботини ортдир!, - деб мен учун дуо қилди.

Расулуллоҳнинг ҳақ дин билан пайғамбар қилиб юборган Аллоҳга ямин этаман-ки, қалбим бир қоя каби мустаҳкам бўлди.

Муҳаммад алайҳиссалом 163

Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: - Ҳамд бўлсин Аллоҳга-ки, унга тўғри йўлни

кўрсатди!, - деди.

АБУ МАҲЗУРАНИНГ МУСУЛМОН БЎЛИШИ

Абу Маҳзура шундай эслайди: “Биз ўнта ёш йигит

пайғамбар алайҳиссалом билан бирга Ҳунайнга кетгандик. У пайтда Расулуллоҳ алайҳиссалом биз учун энг нафрат этганимиз инсон эди.

Ҳунайндан қайтишда Расулуллоҳнинг Муаззини азон ўқиди. Уни масҳара қилиб биз ҳам баланд овозда азон ўқидик.

Расулуллоҳ алайҳиссалом бизни чақириб: Овози энг қаттиқ чиққани қайси бирингиз?, - деб

сўради. Оғайинларим мени кўрсатишди. Расулуллоҳ алайҳиссалом мени олиб қолиб,

қолганларни қўйиб юборди. Кейин менга: Қани, азон ўқи!, - деди ва мени азон

ўқишга ўргата бошлади. Менга азон ўқитиб, бир ҳовуч кумуш берди.

Қўлини пешонамга қўйди. Юзимни, кўзимни, елкамни силади ва:

- Аллоҳ ишингни ҳайрли ва муборак қилсин!, - дея дуо этди

Мен Расулуллоҳ алайҳиссаломдан: - Ё, Рaссулиллоҳ, Маккада менинг Муаззинлик

қилишимга амр берсанг бўлaдими? деб сўрадим. - Сенинг Маккада Муаззинлик қилишинг учун амр

бераман. Бор, Маккаликларга азон ўқи. Аттоб бин Асидга ”Маккаликларнинг азонини ўқишни менга Расулуллоҳ амр этди”, деб айт, - деди.

164 Муҳаммад алайҳиссалом

Бу воқеадан кейин Расулуллоҳга нисбатан қалбим севгига тўлди.

Макка волийси (ҳоким) Аттoб ибн Асиднинг ёнига бордим. Ва Маккада намоз азонларини ўқий бошладим.

Абу Маҳзура азонларни Билол Ҳабаший билан бирга ўқирди. Саси йўғон ва гўзал эди.

Аллоҳ ундан рози бўлсин.

УМРА Пайғамбаримиз алайҳиисалом Тиронада 13 кун

қолди. Сўнгра умрани ният қилиб иҳромга кирди. Тирона водийсини иҳром кийган ҳолда ўтди ва Маккага йўналди.

Шу боис, Макка ва Макка атрофидагилар умра қилишдан олдин Тиронада иҳромга киришга одатландилар.

Расулуллоҳ алайҳиссалом Маккага кечаси кирди. Байтуллоҳни кўргунча талбия қилишда давом этди. Каъбанинг “Бани Шайба” эшигида туясини

чўктирди ва Масжиди Ҳарaмга кирди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу умрасидан қурбон

сўймади. Расулуллоҳ алайҳиссалом умрани битириб, Макканинг волийси Аттоб бин Асидни такрор волий қилиб тайинлади.

Аттоб бин Асид унга: - Ё, Расулуллоҳ, мени нечун ташлаб кетяпсан?, -

деди. - Эй, Аттоб, сени кимларнинг бошига волий

тайинлаганимни биласанми, - деб сўради Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Аллоҳ ва Пайғамбари яхшироқ билади, - деди Аттоб бин Асид.

Муҳаммад алайҳиссалом 165

- Мени сени Аллоҳу Таоло уйининг аҳлига волий тайин этаяпман, сен унга рози эмасмисан? Агар улар ичида сендан xайирлироқ бўлганини топсайдим, уни тайин этардим, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Аттоб бин Асид ҳақиқатдан ҳам солиҳ, билимли, фазилатли, ниҳоятда варо ва тақво сoҳиби, одам эди.

У волий сифатида иш бошлаганда йигирма ёшида эди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга кунига икки дирҳaмлик маош белгилади.

Аттоб бин Асид Макка ҳалқига кун кечириш учун ҳеч кимга муҳтож эмаслигини билдириб, “икки дирҳaм билан қорнини тўйдираолмаганни қорнини Аллоҳ оч қилсин!,” деганди.

Аллоҳ ундан рози бўлсин. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айни пайтда Муоз

бин Жабал ва Абу Мусо ал-Ашъарийни Қуръон ва фикҳ ўргатиш учун Маккада қолдирди.

РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ

МАДИНАГА ҚАЙТИШИ Расулуллоҳ алайҳиссалом Зулқада ойининг сўнгги

олтинчи кечасида мусулмонлар билан Мадинага келди. Ҳавозин қабиласидан олинган асирлар оилаларига

тарқатилди. Ҳавозин вакиллари келиб, мусулмон бўлишгандан сўнгра асирлар уларга қайтиб берилди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Тоиф қалъсига яширинган Ҳавозинларнинг йўлбошчиси Малик бин Авфга “мусулмон бўлса, унга оиласини ва молини қайтиб бераман,” деб хабар юборди.

Малик бин Авф бу хабарни Тоифликлар эшитса, мени хибсга олади деб қўрқди ва кечаси яширин йўлга чиқди.

166 Муҳаммад алайҳиссалом

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнига келди ва мусулмон бўлди.

У ибодатлари билан мусулмонликни гўзаллаштирди.

Аллоҳ ундан рози бўлсин. Малик бин Авф ўз қабиласи мушриклари билан ,

ҳусусан, Сoкифлар билан урушди.

ҲАЙЪАТЛАР ЙИЛИ

Муҳаммад алайҳиссалом 169

АМР БИН ОССНИНГ УММОНГА ЮБОРИЛИШИ

Амр бин Осс Ҳижратнинг 8-йилида, Зулқъада

ойида Уммон қироли Жайфар билан унинг биродарига элчи юборилди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом уларга ёзилган мактубда шундай дейилганди:

“Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм, Аллоҳнинг Расули Муҳаммад бин Абдуллоҳдан Гуландонинг ўғиллари Жайфар ва Абдга. Ҳидоятга келганларга, тўғри йўлни тутганларга салом бўлсин!

Бундан сўнгра дейман-ки, сизнинг ҳар икколовингизни ислом давъати билан мусулмонликка чақираман, мусулмон бўлинг ва саломатга эришинг!

Мен тирикларни охират билан қўрқитиш учун, кофирлар ҳақида Аллоҳнинг амрларини тадбиқ этиш учун бутун инсонларга юборилган пайғамбарман.

Агар сиз исломиятни қабул этиб, тасдиқ этсангиз, сиз ҳукмдор бўлиб қоласиз. Агар исломиятни қабул этишдан қочсангиз, ҳукмдорлигингиз муҳаққақ қўлингиздан олинажак, суворийлар майдонларингизни топтаяжак ва пайғамбарлигим мулк ва салтанатингизга ғолиб келажак!”.

Уммон қироли Жайфар элчи Амр бин Оссни қабул қилмай, анча куттирди. Бу кунлар ичида Амр бин Осс

170 Муҳаммад алайҳиссалом

қиролнинг укаси Абдга исломиятни таблиғ этди, моҳиятини тушунтирди.

Қирол Жайфар кўп иккиланишлардан сўнгра ва Амр бин Осснинг талқинлари билан, ниҳоят исломиятни қабул этди, Аллоҳга ва Пайғамбаримизга шаҳодат келтирди. Ва унинг қариндошлари, қавми мусулмон бўлдилар.

Аллоҳ ҳаммасидан рози бўлсин.

АЪЛО БИН ҲАДРАМНИНГ МУНЗИР БИН САЪВОГА ЭЛЧИ ҚИЛИБ

ЮБОРИЛИШИ Бу элчилик ҳам ҳижратнинг 8-йили, Зулқъада ойида

содир бўлди. Мунзир бин Саъво Форсларнинг Байраҳн араблари

устига тайинлаган волийси эди. Мунзир Ҳажар (ва ёки Асбазий) ўғилларидан эди. Асбазлар отга сиғинишар эдилар. Баҳрайн аҳолисининг бир қисми маъжусий, бир

қисми христиан, бир қисми яҳудий эди. Пайғамбаримиз алайҳиссалoм Аъло бин

Ҳадрамийни Баҳрайн ҳукмдoри Мунзирни исломиятга даъват қилиш учун жўнатди.

Аъло бин Ҳадрамийга Абу Ҳурайра ҳам йўлдош бўлди.

Улар Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг мактубини Баҳрайн ҳукумдорига бердилар ва исломиятни тушунтирдилар.

Аъло бин Ҳадрамий Баҳрайн ҳукмдори Мунзирга шундай деди:

- Эй, Мунзир, шубҳасиз, сен дунё ишларида ақлга соҳибсан. Уни охират ишларида кичрайтирма. Бу маъжусийлик на чиркин диндир. Унда уйланиши уят

Муҳаммад алайҳиссалом 171

саналганларга уйланадилар. Ейилмайдиган нарсаларни ейдилар. Қиёмат куни ўзларини ёқажак оташга сиғинадилар. Сен ақлли ва узоқни кўрадиган одамсан. Ўзинг ўйла, ҳеч ёлғон сўйламаган одамни тасдиқ этмаслик, ҳеч хиёнат этмаган бир кишига ишонмаслик, берган сўзини доим тутган бир одамдан шубҳаланиш сенга ярашадими? Ўша уммий пайғамбар шундай инсондир!

Мунзир бин Саъво шундай деб жавоб берди: - Қўлимдаги салтанатга боқдим, унинг дунё учун

эканини кўрдим. Сизнинг динингизга боқдим - ҳам дунё, ҳам охират учун фойдали эканини кўрдим, - деди ва мусулмон бўлди.

Кейин маъжусий дини раиси Шибуҳт ҳам мусулмон бўлди.

Аллоҳ улардан рози бўлсин.

БАҲРАЙН ДИРҲAМЛАРИ Мунзир бин Саъво Расулуллоҳ алайҳиссаломга

шундай мазмунда мактуб ёзди: “Ё, Расулуллоҳ, мактубингни Баҳрайн ҳалқига

ўқитдим. (Ҳажар ҳалқига ўқитдим). Исломиятни хуш кўрганлар мусулмон бўлди. Баъзилари мусулмон бўлишни исташмади. Ўлкамда ўз динларида қолган маъжусийлар ва яҳудийлар бор, бу ҳусусда нима қилишни менга билдир.”

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг жавоби шу мазмунда эди:

“Исломни уларга тушинтир, исломга даъват эт. Агар мусулмон бўлсалар, бизнинг соҳиб бўлганимиз ҳақларига улар ҳам соҳиб бўлишади. Бизнинг бажаришга мукаллаф бўлган вазифаларни улар ҳам бажаришади. Агар мусулмон бўлишни истамасалар,

172 Муҳаммад алайҳиссалом

улардан жизя (солиқ) олинади. Улар сўйган ҳайвонлар ейилмайди, улардан қиз олинмайди, уларга қиз берилмайди. Ғайримуслимнинг томорқаси бўлмаганларидан тўрт дирҳaм билан бир або (либос) солиқ сол.” (Ибн Хожар,"Исоба",3/460).

Баҳрайндан Мадинага юборилган маблағ 80 минг дирҳaм бўлди.

Саксон минг дирҳaм Масжидга келтирилди, тўкилди.

Намоздан сўнгра Расулуллоҳ алайҳиссалом дирҳaмлар уюми ёнига келди, ўтирди ва дирҳaмларни ҳовуч-ҳовуч мусулмонларга тарқата бошлади.

Шу пайт Ҳазрати Аббос пайдо бўлди ва: - Ё, Расулуллоҳ, бундан менга ҳам бер. Чунки мен

Бадр куни ҳам ўзим учун, ҳам жияним учун тoвон тўлаган эдим, - деди.

- Сен ҳам ол, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. Ҳазрати Аббос дaрҳол жуббасини (чопонини)

чиқариб, уни тиллага тўлдирди. Аммо елкасига орта олмади, кўтараолмади.

- Ё, Расулуллоҳ, шуни елкамга қўйиб юбор, - деди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом кулиб: - Молнинг бир қисмини тўк, кўтарадиганинг қадар

ол, ўзинг кўтар!, - деди. - Ё, Расулуллоҳ, ҳеч бўлмаса, шулардан биттасига

айт, елкамга қўйиб юборишсин!, - деди ҳазрати Аббос. - Йўқ, унақа бўлмайди, - деди Расулуллоҳ

алайҳиссалом. - Ундай бўлса, сен ёрдам эт!, - деди ҳазрати Аббос. - Йўқ, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. Шунда Ҳазрати Аббос тангалардан бир қисмини

жуббасидан тўкди, аммо яна кўтараолмади. - Ё, Расулуллоҳ, биттасига буюр, шуни елкамга

қўйишга ёрдам этсин!, - деди ҳазрати Аббос. - Йўқ, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Муҳаммад алайҳиссалом 173

- Бўлмаса, ўзинг ёрдам эт!, - деди ҳазрати Аббос. - Йўқ, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. Шунда Ҳазрати Аббос тангаларнинг яна бир

қисмини жуббасидан тўкишга мажбур бўлди ва, ниҳоят, юкни кўтариб, кетди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳазрати Аббоснинг молга бўлган иштиёқига ҳайрон бўлиб, уни кузатиб қолди.

ШОИР КАЪБ БИН ЗУҲАЙРНИНГ МУСУЛМОН БЎЛИШИ

Каъб бин Зуҳайр Музайнлардан эди. Музайнлар Татафонларнинг юрти ичида эди. Каъб Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳақида ҳажвий

шеърлар ёзган ва Расулуллоҳ алайҳиссалом тарафидан ўлимга ҳукм қилинган эди.

Бу ҳақдаги хабарни Каъбнинг мусулмонликни қабул қилган ўғли

Бужайр унга етказди. У Каъбни мусулмон бўлишга ва бу жазодан қутилишга чақирди. Каъб бин Зуҳайр Жуҳайнлардан бир дўстиникига келди. Дўсти уни бомдод намози пайтида Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳузурига олиб борди.

Каъб Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг пойида ўтирди ва қўлини унинг қўлига қўйиб:

- Ё, Расулуллоҳ, Каъб бин Зуҳайр қилган ишларига пушаймон, мусулмон бўлиб, сендан омон тиламоқ истаяпти, сен унга омон бериб, тавбасини қабул этасанми?, - деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Каъб бин Зуҳайрни танимас эди. Ва бу нотаниш кишининг саволийга:

- Ҳа, - деб жавоб берди. Шунда Каъб бин Зуҳайр:

174 Муҳаммад алайҳиссалом

- Шаҳодат этаманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, сен унинг Расулисан!, - деди.

- Сен кимсан?, - деб сўради Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Мен Каъб бин Зуҳайрман, - деди Каъб. Жамоат ичидан бири оёққа туриб, Расулуллоҳдан

Каъбни ўлдиришга ижозат сўради, аммо Расулуллоҳ изн бермади.

Каъб бин Зуҳайр Пайғамбаримиз алайҳиссаломга бағишланган “Бонат Суод”деган узун қасидасини ўқиб берди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом шоирга ўз ҳирқасини кийдирди.

ҲИРҚАИ-ШАРИФНИНГ ТАРИХИ Ривоятга кўра Муовия бин Абу Сўфиён халифалик

даврида шоир Каъб бин Зуҳайрга “Расулуллоҳ алайҳиссамнинг ҳирқасини бизга сот,” дея хабар солди ва унга 10 минг дирҳaм юборди.

Каъб бин Зуҳайр эса, “Мен Расулуллоҳнинг ҳирқасини кийишга ўзимдан бошқа бировни танламайман,” дея халифанинг таклифини рад этди.

Каъб бин Зуҳайр вафот этганда Муовия бин Абу Сўфиён ҳирқани Каъбнинг ўғилларидан 20 минг дирҳамга сотиб олди.

Бу ҳирқа шундай тарзда халифадан халифага ўтиб, бугунгача етиб келди. (Ибн Халдун,"Тарих",2с.2кс,2- с.49).

Амавий салтанати чўккандан кейин ҳирқа Аббосийларнинг илк халифаси Саффоҳ Абдуллоҳ бин Муҳаммад (ҳижрий 136-да вафот этган) тарафидан 300 олтинга сотиб олинди.

Халифалар ҳирқани байрамларда кийишга одатландилaр.

Муҳаммад алайҳиссалом 175

Халифа Муқтадир ўлдирилганда, ҳирқага унинг қони тегиб, кирланди.

Аббосийлар Мисрга келишганда ҳирқани ёнида келтиришди.

Турк султони Ёвуз Cултон Салим Мисрни олиб, халифа бўлганида, Мисрдаги муқаддас омонатлар қаторида ҳирқа ҳам Истанбулга олиб келинди.

Истанбулдаги “Тўпқопи” Саройи музей мудири Таҳсин Ўзбей ҳирқани шундай тарифлайди: “1.24 метр узунликда, енглари кенг, қора юнгдан тикилган. Астари дағaл тўқилган, гунафшарангли матоҳдан иборат. Олд қисмида, соғ тарафида 0.23 х 0.30 метр кенгликдаги қисми нуқсонлидир. Соғ енгида ҳам кемтиклари бор. Баъзи ерлари титилган. Тадқиқотларимиз бу матоҳнинг ўша даврга (Расулуллоҳ алайҳиссалом замонига) оид бўлганини кўсатмоқда.”

БАНИ САЛАБА ҚАБИЛАСИНИНГ МУСУЛМОН БЎЛИШИ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳижратнинг 8-

йилида Тиронадан Мадинага келгандан кейин Бани Салабадан тўртта вакил келиб, “биз қавмимизнинг элчиларимиз, биз ва қавмимиз исломияти қабул этдик,” дейишди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом уларни яхши меҳмон қилишни буюрди. Элчилар Рамла бинти Хориснинг қўноғига жойлаштирилди.

Пешин намозидан кейин элчилар Расулилоҳ алайҳиссаломнинг ҳузурига келишди ва ундан “ҳижрат этмаган киши учун исломият йўқдир,” ҳадиси ҳақида сўрадилар.

176 Муҳаммад алайҳиссалом

Расулуллоҳ алайҳиссалом, “Сиз қаерда бўлсангиз бўлинг, Аллоҳдан қўрқсангиз бас, сизга зарар қилмас,” деб жавоб берди.

Бани Салабаликлар бир неча кун меҳмон бўлиб, юртларига қайтиш учун изн сўрадилар.

Билол Ҳабаший Расулилоҳ алайҳиссаломнинг буйруғи билан ҳар бир элчига беш уқия кумуш берди.

Элчилар мамнун бўлиб, юртларига қайтдилар. Аллоҳ улардан рози бўлсин.

БАНИ СУДО ЭЛЧИЛАРИНИНГ КЕЛИШИ

Бани Судо катта қабила эди. Бу қабиланинг ширк ва

куфрда яшашни давом этирганини кўрган Расулуллоҳ алайҳиссалом Қайс бин Саъд бошчилигида 400 кишилик мужоҳидлар гуруҳи тузиб, Бани Судо қабиласини тўғри йўлга солиш учун юборишга тайёрлади.

Асҳобдан Зиёд бин Ҳорис ас-Судон бу ҳаракатни кўриб, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳузурига келиб “Ё, Расулуллоҳ, менинг қавмим устига аскар юбормоқчи экансан, ёнингга қавмимнинг элчиси сифатида келдим.

Аскарларингни орқага қайтар, мен қавмимни сенинг ёнингга олиб келишга сўз бераман,” деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ундан: - Эй, Судолардан бўлган биродар, қавминг сенинг сўзингни тинглайдими?, - деб сўради. - Аллоҳ ва Расулининг соясида тинглайди, - деди Зиёд. Расулуллоҳ алайҳиссалом мужоҳидлар бирлигини

Қанат ноҳиясидан орқага қайтарди. Зиёд бин Ҳорис дарҳол йўлга чиқди.

Муҳаммад алайҳиссалом 177

У беш кун сўнгра 15 кишилик бир ҳайъат билан Мадинага қайтиб келди.

Бани Судо ҳайъати Саъд бин Убоданинг уйига жойлаштирилди.

Саъд бин Убода уларга икром қилди, ҳар бирига либос кийдирди.

Сўнгра меҳмонлар Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳузурига келиб “биз қавмимиз номидан сенга баёт этамиз,” дейишди. Ва ҳам ўзлари номига, ҳам қавми номига баёт этишиб, мусулмон бўлдилар.

Шундан кейин мусулмонлик Бани Судо қабиласи орасида кенг ёйилди.

Айни санада, ҳижратнинг 8-йилида, Бани Сумола, Бани Худдон қабилалари ҳам Мадинага ўз элчиларини жўнатиб, Расулуллоҳ алайҳиссаломга баёт этиб, мусулмонликни қабул этдилар.

Аллоҳ улардан рози бўлсин.

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ЎҒЛИ ҲАЗРАТИ

ИБРOҲИМНИНГ ТУҒИЛИШИ Ҳазрати Иброҳим ҳижратнинг 8-йилида Зулҳижжа

ойида туғилган. Унинг онаси Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг завжаси Мария Искандария қироли Мукавкис тарафидан Расулуллоҳ алайҳиссаломга ҳадя этилганди.

Ҳазрати Мария Мисрликлар ичида обрўлик бир оилага мансуб эди. Ҳазрати Марияга бир хурмо боғчаси берилганди, ҳазрати Иброҳим ўша боғчада дунёга келди.

178 Муҳаммад алайҳиссалом

Пайғамбаримиз алайҳиссалом унинг туғилишишини суюнчилаган Абу Рафийга бир чўри ҳадя этди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом “бу кеча менинг бир ўғлим бўлди, унга отам Иброҳимнинг исмини қўйдим,” деди.

Ҳазрати Иброҳим туғилганда Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз алайҳиссаломга “Ассалому алайка, ё, Aбо Иброҳим! (Иброҳимнинг отаси), дея салом берди.

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ МИНБАРИ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўз хутбаларини

хурмо оғочининг бир тўнкасига таяниб қиларди. Аммо оёқда туриб хутба ўқиш сиҳҳати ёмонлашган

Расулуллоҳ алайҳиссаломга оғир келабошлади. Ва Расулуллоҳ алайҳиссалом учун минбар ясалди. Бу исломиятда илк минбар эди. Дурадгор минбарни уч зинапояли қилиб ясади.

Учинчи зинапоя ўтирадиган ер ҳам эди. Минбар битганда Масжидий Набавийга қўйилди ва

Расулуллоҳ алайҳиссалом унинг устига чиқиб, “Уйим билан минбарнинг ораси жаннат боғчаларидан биридир,” деди.

Қул ҳақлари хусусида қилинадиган яминлар шу минбар ёнида туриб қилинарди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом бу ҳақда: “Кимки, бу минбар ёнида туриб, ёлғон қасам ичса ва мусулмон кишининг бир молини ўзига ҳалоллаштирмоқ истаса,

Муҳаммад алайҳиссалом 179

Аллоҳнинг, малакларнинг ва бутун инсонларнинг лаънатига учрасин!,” деди.

ТЎНКАНИНГ ЙИҒИСИ Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўз хутбаларини

минбардан айтишга бошлаганда у суяниб турадиган хурмо тўнкасидан ғалати саслар чиқа бошлади.

Бу сас ҳудди бўтасидан айрилиб қолган туя йиғисига ўҳшарди.

Ёки ҳомила туянинг ингроғига менгзарди. Расулуллоҳ алайҳиссалом бу ғалати сасни эшитиб,

тўнкага қўлини қўйди. Масжиддаги жамоат ҳаммаси тўнканинг устида

тўпланди. Тўнка шу қадар қаттиқ инградики, Масжид титради. Пайғамбаримиз алайҳиссалом тўнкани қучоқлаб

(Аҳмад бин Ҳaнбал,2/109) шундай деди: “Надир бу ҳолинг? Истасанг, Аллоҳга дуо этай, у сени янгидан кўкартирсин. Истасанг, жаннатда кўкар, меваларингдан Аллоҳнинг севган қуллари есин,” деди ва эгилиб тўнкага қулоғни тутди.

Тўнка “Аллоҳ мени жаннатда кўкартирсин, меваларимдан Аллоҳнинг севган қуллари есин!,” деб шивирлади.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам “ҳўп“, деди. Жамоат Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан “тўнка

нима деди?,” деб сўрашди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом “у жаннатда

кўкаришни танлади,” деди. Тўнка шундан кейин ҳеч сас чиқармади. Пайғамбаримиз у ҳақда шундай деди: ”Бу тўнка

унинг ёнида қилинган зикрдан узоқ қолгани учун

180 Муҳаммад алайҳиссалом

йиғлади. Муҳаммаднинг борлиғини қудрат қўлида тутган Аллоҳга ямин этаман-ки, агар уни қучоқлаб таскин бермасайдим, у қиёмат кунигача шундай йиғлаб турган бўларди!”

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир чуқур қазиб, тўнкани ўша чуқурга кўмишни буюрди.

Тўнка минбарнинг остига кўмилди. У Расулуллоҳ алайҳиссалом замонидан Ҳазрати

Умар халифалиги даврига қадар минбар остида ётди. Масжид Ҳазрати Усмон даврида йиқилиб, янгидан

иншо этилгандa, тўнкани Убайй бин Каъб олди. Ва тўнка уваланиб, тўз ҳолига келгунга қадар унинг уйида турди.

Бу қуриган ёғоч (тўнка)нинг йиғлаш ҳодисаси ўша пайтда Масжидда бўлган бутун жамоатнинг кўз ўнггида содир бўлди.

Бу воқеани “Саҳиҳ” соҳиблари тарафидан Убайй бин Малик, Абдуллоҳ бин Умар, Абдуллоҳ бин Аббос, Саҳл бин Саъд, Абу Саид ал-Ҳудрий, Бурайда бин Ҳусайҳ, Мутталиб бин Аби Вадао ва Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг завжаси ҳазрати Умму Салама каби ўн тўққизга яқин саҳобийлар ривоят этдилар. (Қози

Иёз,1/253). Ҳасан Басрий бу тўнканинг йиғиси ҳақдаги ҳадисни

эшитганда кўзлари ёшга тўлиб: “Эй, Аллоҳнинг қуллари, туйғу соҳиби бўлмаган бир қуруқ (оғоч) тўнка Расулуллоҳ алайҳиссаломга яқин бўлиш учун, ундан узоқ қолмаслик учун инграйди! Ҳолбуки, сиз унга қовушмоқ соғинчига кўпроқ лойиқсиз! Тўнка инграган эди! СубҳонАллоҳ! Уни эшитиб турган ҳолда, инсонларнинг юраги қандай ёрилмади, парчаланмади!?,” дея хитоб қиларди.

Муҳаммад алайҳиссалом 181

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг минбари ҳижрий 654 йилда Масжидда чиққан ёнғин оқибатида ёниб, кул бўлди.

БАНИ ТАМИМ ҲАЙЪАТИ

Увайна бин Ҳисн Бани Тамим қабиласига босқин

қилиб, анча асир олиб, Мадинага қайтгандан сўнгра, Бани Тамимлардан 80 ва ёки 90 кишилик ҳайъати Мадинага келди.

Улар Расулилоҳ алайҳиссаломга: “Эй, Муҳаммад, сенга хотиб ва шoирларимизни келтирдик. Сен билан мусобақа қилмоқчимиз,” деганди.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг хотиб ва шоирлари Бани Тамимликларни енгди.

Мусулмон шоир Ҳасан бин Собит шеърини битирганда Бани Тамим вакили Ақро бин Ҳорис “бу зот мутлақо муваффақ бўлажакдир. Унинг хотиби бизникидан яхшироқдир. Унинг шоири бизнинг шоиримиздан кучлироқдир. Мен бу ишнинг қандай бўлганини англай олмадим,” деди ва Расулуллоҳнинг ёнига келди, шаҳодат келтирди, мусулмон бўлди.

Кейин бутун Тамим ҳайъати мусулмон бўлдилар. Аллоҳ улардан рози бўлсин. Ҳазрати Абу Бакр Бани Тамим қабиласига Қаъқа

бин Зурорани вoли ва қўмондон қилиб тайинлашни Расулуллоҳ алайҳиссаломдан сўради.

Ҳазрати Умар, “йўқ, уларга Ақро бин Ҳабисни волий ва қўмондон тайинла,” деб Расулуллоҳдан илтимос қилди.

Ҳазрати Абу Бакр “сен менга доим мухолифат қиласан!,” деб Ҳазрати Умарга таънa қилди.

Ҳазрати Умар ҳам унга гап қайтарди, сал бўлмаса, икколови ҳам ҳалок бўлажаклар эди.

182 Муҳаммад алайҳиссалом

Икколови ҳақида шу оятлар нoзил бўлди: “Эй, мўъминлар, сизлар Аллоҳ ва унинг Пайғамбари олдида олға ташламанглар, Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки Аллоҳ эшитгувчидир, билгувчидир. Эй, Мўъминлар, овозларингизни Пайғамбарнинг овозидан баланд қилманглар, ҳудди бир-бирингизга бақиргандек, унга дағал мурожат қилмангларки билмаганингиз ҳолда, амалларингиз бефойда бўлиб қолмасин” .(“Ҳужурoт “, 1/2).

Бу ҳодисадан сўнгра ҳазрати Умар Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳузурида шундай паст овоз билан гапирадиган бўлди-ки, Расулуллоҳ алайҳиссалом унинг сўзларини эшитмас, тақрор сўраб оларди. (Аҳмад бин

Ҳaнбал,4/6). ҲОРИС БИН ДИРОР АЛ-ҲУЗОИЙНИНГ

МУСУЛМОН БЎЛИШИ Ҳорис бин Дирор ул Ҳузоий Мадинага келганда

Расулуллоҳ алайҳиссалом уни исломиятга даъват этганди ва у мусулмон бўлганди.

Ҳорис бин Дирор “Ё, Расулуллоҳ, энди мен қавмнинг ёнига бориб, уни исломиятга даъват этайин, мусулмон бўлганларининг закотларини сенга юборай, изн бер,” деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга изн берди. Ҳорис бин Дирор ўз қавми Мусталиклардан закот тўплади. Аммо Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг юбориши керак бўлган закот олувчи киши вақтида келмади.

Ҳорис бин Дирор Аллоҳ ва Расулини “биздан ғазабланди,” деб ўйлаб, қўрқди ва “Расулуллоҳнинг ёнига ўзимиз борайлик деган” қарорга келишди.

Муҳаммад алайҳиссалом 183

Бу орада Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг закотни олиш учун юборган Валид бин Уқбанинг келганини эшитиб, севиндилар, уни кутиб олиш учун, закот моли билан, 20 киши билан йўлга чиқдилар.

Аммо закотни қабул қилиб оладиган киши Валид бин Уқба Мусталикларнинг “мусулмонликдан чиққанлари ва Расулуллоҳга қарши қўшин тўплаётгани” ҳақда ёлғон хабар олиб, қўрққанидан Мадинага қараб қочди.

Расулилоҳ алайҳиссалом Валид бин Уқба етказган бу хабарни эшитиб, Мусталикларга қарши бир мужоҳидлар бирлиги ҳозирлади.

Бу орада Мадинага келган Ҳорис бин Дирор мужоҳидлар бирлигининг Мусталиклар устига юборилаётганини эшитиб, Расулиллоаҳ алайҳиссаломнинг ёнига борди “Сени ҳақ дин ва китоб билан юборган Аллоҳга ямин этаман-ки, мен на сен юборган элчини кўрдим, на-да у менга учради,” деди.

Бани Мусталик ҳайъати ҳам “Ё, Расулуллоҳ, ўша элчингдан сўра, биз билан ҳеч гаплашдими?,” деди.

Бу суҳбат асносида Расулуллоҳ алайҳиссаломга ваҳий ҳолати келди.

Ва шу оят нозил бўлди: “Эй, мўъминлар, агар бир фoсиқ сизга хабар келтирса, унинг хабарини текшириб кўринг, ки билмасдан бирон қавмга мусибат етказиб, кейин бундан афсус чекиб юрманг. (“Ҳужурот”, 6).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом шунда Бани Мусталик ҳайъатини истаги билан улардан закот олиш учун Аббод бин Бишрни Мусталиклар ҳайъати билан жўнатди.

184 Муҳаммад алайҳиссалом

БАНИ АСАД БИН ҲУЗАЙМАЛАРНИНГ МУСУЛМОН БЎЛИШИ

Бани Асадлар бир неча аймоқдан иборат катта

қабила эди. Уларнинг юртлари Нажд минтақасида бўлиб, Каражгача узайган эди.

Бани Асад бин Ҳузаймалар 10 кишилик бир ҳайъат билан Расулилоҳ алайҳиссаломнинг ҳузурига келишди, салом беришди ва:

- Ё, Расулуллоҳ, биз Аллоҳнинг бирлигига, шериги йўқлигига ва сенинг унинг қули ва Расули эканлигига шаҳодат кетирамиз!, - дейишди.

Бани Асадларининг катталаридан Ҳадрамий бин Амр:

- Ё Муҳаммад, ё Рaсулиллоҳ, сен бизга ҳеч қандай элчи ва аскар юбормаганинг ҳолда, шу қитлиқ йилида, шу зимистон кечаларда йўлга чиқиб, ўзимиз сенга келдик. Ё, Расулуллоҳ, бошқа араблар сен билан жанг қилдилар, биз урушмадик. Биз қавмимизнинг тамсилчиларимиз!, - деди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом уларни исломиятга даъват этди, улар мусулмон бўлдилар.

Бани Асад ҳайъати Расулуллоҳ алайҳиссаломдан иёфат (кушларнинг харакатларидан хулоса чиқариш, хурофот) ва коҳинлик (башоратчилик) ҳақида, тошларни ишоратлаб, улардан маъно чиқариш одатлари ҳақида ҳукмини сўрадилар.

Расулуллоҳ алайҳиссалом буларнининг хаммасини таъқиқлади.

Расулуллоҳ алайҳиссалом Бани Асад ҳайъатига Қуръони Карим ўргатилишини буюрди.

Улар Қуръон ва фарзларни ўрганиш учун кунларча машғул бўлишди.

Муҳаммад алайҳиссалом 185

БАНИ АСАД ҚАБИЛАСИНИНГ ОГОҲЛАНТИРИЛИШИ

Бани Асад ҳайъатидан баъзиларининг

мусулмонликни урушсиз қабул этганлари учун Пайғамбаримиз алайҳссаломга миннат қилганлари сабабли Аллоҳ тарафидан шундай огоҳлантирилди: “Улар сенга исломга киргани учун миннат қиладилар. Айт: “сизлар менга мусулмон бўлганларингизни миннат қилманглар. Аксинча, агар сиз (иймонда) содиқ эсангиз, сизни иймонга муваффақ этгани учун Аллоҳ сизларга миннат қилур”. (Ҳужурот, 17).

БАНИ АСАДГА ВОЛИЙ ТАЙИНЛАНИШИ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Бани Узралардан

бўлган Қудай бин Амрни Бани Асадларга волий қилиб тайинлади.

Бу ушбу мактубда билдирди: “Бисмиллоҳир раҳмонир рoҳийм, Муҳамммад Пайғамбардан Асадларга салому

алайкум. Сизга бeрган неъмат учун Аллоҳга ҳамд этаман,

ундан бошқа илоҳ йўқ. Бундан сўнгра дейманки: Сиз Тойй қабиласининг

сувлари ва тупроқларига яқинлашманглар. Чунки уларнинг сувлари ва тупроқлари сизга ҳалол эмасдир.

Улар ўзлaри қабул этган кишилар бундан мустаснодир.

Муҳаммаднинг амрини тингламаган кимсалар унинг ҳимоясидан узоқ қолажакдир.

Бани Асаднинг ишларига Қудой бин Амр қарасин. Бу ёзувни Ҳолид бин Саид ёзди”.

186 Муҳаммад алайҳиссалом

УРВА БИН МАСЪУДНИНГ ШАҲИДЛИГИ Расулуллоҳ алайҳиссалом Тоифни қуршовга

олганда, Урва бин Масъуд Тоиф мудофааси учун манжаноқ, даббоба каби мудофаа асбобларини ясаш санъатини ўрганиш мақсадида Турашга кетганди.

Тоиф қуршови бекор қилинганидан сўнг, Урва бин Масъуд Тоифга қайтиб келди, бир муддат Турашда ўрганган нарсаларини ҳаётга тадбиқ қилиб юрди.

Аллоҳ бир куни унинг қалбига исломият севгисини солди ва у ҳижратнинг 9- йилида, Раббиул аввал ойида Мадинага, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнига келди, мусулмон бўлди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом унинг мусулмон бўлганига жуда севинди.

Урва бин Масъуд: - Ё, Расулуллоҳ, менга изн бер, қавмимнинг ёнига

бориб, уни исломга даъват этайин! Валлоҳи, мен динлар орасида бундай бир дин кўрмадим! Мен асҳоб ва қавмимга шундай ҳайрли бориш билан борай-ки, ҳеч ким менинг боришим каби бораолмаяжак!, - деди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом Тоиф ҳалқининг такаббурлигини билгани учун Урва бин Масъудга:

- Улар сени ўлдиражаклар, - деди. Урва бин Масъуд: - Ё, Расулуллоҳ, мен уларга ўз фарзандларидан ҳам

суюклиман!, - деди. Ҳақиқатдан ҳам Урва бин Масъуд Тоиф ҳалқи

ичида энг обрўли ва севилган бир инсон эди. Уни Қурайшликлар ҳам севар эдилар.

Урва бин Масъуднинг сиймоси Исо алайҳиссаломга менгзар эди.

Урва бин Масъуд яна бир марта Расулуллоҳ алайҳиссаломдан Тоифга кетиш учун изн сўради.

Муҳаммад алайҳиссалом 187

- Улар сени ўлдиришидан қўрқаман, - деди яна Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Урва бин Масъуд учинчи марта изн истади ва Расулуллоҳ алайҳисалом:

- Эҳ, кетмоқ истасан кет!, - дейишга мажбур бўлди. Урва бин Масъуд Тоифга келиб, ҳар сайёҳатдан

қайтганда илк борадиган жойи Роо бутхонасига кирмай, тўғри уйига борди.

Сoкиф қавми шубҳаланиб, Урва бин Масъуднинг уйига келишди.

Урвa бин Масъуд уларни мусулмонча саломлади, ва исломга даъват этди.

Қавми уни ҳақорат қилди. Эртаси куни эрталаб, тонг оқара бошлаганда, Урва

бин Масъуд кўшки устига чиқиб намоз учун азон ўқиди. Аллоҳдан бошқа илoҳ йўқлигига, Муҳаммад алайҳиссалом унинг Расулуллоҳ эканига шаҳодат келтирди, Тоиф ҳалқини исломга даъват этди.

Тоифликлар ҳар тарафдан унга ўқ ота бошладилар, уни оғир яраладилар.

Урва бин Масъуднинг дўстлари Тайлон бин Салама, Кинона бин Абди Ёлил, Ҳакам бин Амр ва Аҳлоф ўймоғининг бошқа вакиллари қуролланиб, Урвани яралаган Бани Маликлардан ўч олишга шайландилар.

Лекин Урва бин Масъуд бунга йўл қўймади. - Мен орангизни тузатиш учун қонимнинг

интиқомидан воз кечдим. Бу шараф билан Аллоҳ мени мукофотлантирди, - деди у.

Яна у шундай деди: - Бу бир шаҳидликдир, буни менга Аллоҳ юборди,

шаҳодат этаман-ки, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У сизларнинг мени ўлдиришингизни айтганди. Мени Тоиф қалъаси ташқарисида кўмилган шаҳидларнинг ёнига кўминглар, бундан бошқа истагим йўқдир, - деди.

188 Муҳаммад алайҳиссалом

Унинг бу васияти бажарилди, Урва бин Масъуд Тоиф шаҳидларининг ёнига кўмилди.

Аллоҳ ундан рози бўлсин. Унинг шаҳид этилган хабарини олган Расулуллоҳ

алайҳиссалом унинг қавми билан бўлган муносабатни Ёсин соҳибининг қавми билан бўлган ҳолига ўхшатди. Ёсин соҳиби ҳам қавмни иймонга даъват этганди ва қавми уни ўлдирган эди.

- Ҳамд бўлсин Аллоҳга-ки, бу умматниг ичида Ёсин соҳиби каби биттасини бор қилди!,” деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Ёсин соҳиби Антoкиё (Туркияда) ҳалқидан бўлиб, исми Ҳабиб бин Муррай эди. У хаста бир зот бўлиб, моxов касаллигига мубтало бўлганди.

Уйи шаҳар дарвозаси ташқарисида эди. Ўзи мўъмин, саxий инсон эди.

Топган пулини иккига бўлиб, ярмини бола чақасига, ярмини йўқсилларга берарди.

Хасталиги, заифлиги ва иши унинг ибодат қилишига тўсиқ бўлмасди. Минорaда Аллоҳга яширин дуо қиларди.

Антoкиё ҳалқи ўзларига юборилган элчиларни ўлдирмоқчи бўлишганда, Ҳабиб бин Муррай ҳалқни огоҳлантирган, буни қилмасликка чақирганди.

Антoкиё xалқи эса уни тошга тутиб, ерга йиқитган ва оёқлар остида топтаб ўлдиришганди.

Ҳабиб “Эй, Аллоҳим, қавмимга тўғри йўлни кўрсат! Эй, Аллоҳим қавмимга тўғри йўлни кўрсат! Эй, Аллоҳим қавмимга тўғри йўлни кўрсат!,” деярак жон берган эди.

Аллоҳ ундан рози бўлсин. Антoкиё ҳалқи Жаброил алайҳиссаломнинг бир

ҳайқириши билан йўқ этилди.

Муҳаммад алайҳиссалом 189

Антoкиёнинг бутпараст xалқига юборилган элчилар эса Исо алайҳиссаломнинг учта ҳаворийси бўлиб, биттаси Жамун (Симон) эди.

Бу уч Ҳаворий Антoкиёга келар экан, Аввал Ҳабиб бин Муррайга учраган эдилар.

Ҳабиб уларнинг кимлигини ўргангандан кейин, уларга дарҳол иймон этганди.

Бу воқеа Қуръони Каримнинг “Ёсин “суръасида, 13- 29 оятларида билдирилган.

УРВА БИН МАСЪУДНИНГ ЎҒЛИ ВА ЖИЯНИНИНГ МУСУЛМОН

БЎЛИШИ Урва бин Масъуд шаҳид этилгандан сўнг унинг

ўғли Абу Мулайҳ билан жияни Қариб бин Асвад бин Масъуд Тоифликларга “сиз Урвани ўлдирдингиз, энди сиз билан ҳеч қачон ҳеч бир иш қилмаймиз,” дейишиб Тоифдан кетишди.

Мадинага келиб, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнига бордилар. Ва ҳижратнинг 9- йилида, Рамазон ойида Тоиф ҳайъати Мадинага келгунича Мадинада қолдилар.

БАНИ УЗРА ҲАЙЪАТИ Бани Узра бин Саъд бин Ҳузаймлар Ямaн

қабилаларидан бири эди. Ҳижратнинг 9- йили Сафар ойида Бани Узралардан ўн икки кишилик бир ҳайъат келиб, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳузурига киришди, ўзларини танитдилар.

190 Муҳаммад алайҳиссалом

Сўнгра Расулуллоҳ алайҳиссаломдан “Ё Муҳаммад, сен нимага даъват этасан?,” деб сўрадилар.

Расулуллоҳ алайҳиссалом уларни исломиятга даъват этди ва диннинг бутун фарзларини тушунтирди. Уларнинг саволларига жавоб берди.

Бани Узра ҳайъaти мусулмон бўлди. Аллоҳ улардан рози бўлсин.

АСМО БИНТИ НЎЪМОН УЛ КИНДИ Ҳижратнинг 9-йилида Раббиул аввал ойида Нўъмон

бин Абиъл Жавн бин Асвадул Кинди Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнига келди.

У Наждда истиқомат қиларди. Қирол хонадонига мансуб эди.

Нўъмон бин Абиъл Жавн Расулуллоҳ алайҳиссаломга:

- Ё, Расулуллоҳ, менинг тул қолган, сенга тегишни орзу қилган гўзал қизимни сенга никоҳласам бўладими?,” деб сўради.

Расулуллоҳ алайҳиссалом бу таклифни қабул этди ва 12,5 рукия маҳр берди.

Нўъмон бин Абиъл Жавн: - Ё, Расулуллоҳ, Асмонинг маҳрини кўпайтир, - деди.

- Мен хотинларимдан ҳеч бирига бундан юқори маҳр бермаганим каби, қизларимга ҳам ҳеч ким бундан юқори маҳр бермади, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Асмо бинти Нўъмон ул Кинди Мадинага келтирилиб, Бани Саидларнинг Кўшкига туширтирилди.

Ҳазрати Умарнинг қизи, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг завжаси ҳазрати Ҳафса, ҳазрати Ойшага, “сен унга хино қўй, мен унинг сочларини

Муҳаммад алайҳиссалом 191

тарайман,” деб, Асмо хотинни чимилдиққа тайёрлай бошладилар.

Асмонинг гўзал юзи ва вужудини кўриб, қизғончликлари уйғонди.

Ва улардан биттаси: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом хотинларга яқинлашганда уларнинг “сендан Аллоҳга сиғинаман,” дейишини яхши кўради. У сендан лаззатланмоқ истаса, сен ундан Аллоҳга сиғин. Шунда унга маъқул бўласан,” дея Асмога “маслаҳат “берди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Асмо хотиннинг ёнига кириб, эшикни ёпди ва унга, “менга ўзингни бағишла,” деди.

- Қиролича ўзини ҳеч бағишлайдими?, - деб жавоб берди Асмо хотун.

Расулуллоҳ алайҳиссалом уни сокинлаштириш учун қўлини унинг устига қўйганди, Асмо хотун:

- Сендан Аллоҳга сиғинаман!, - деди ва қўллари билан юзини беркитди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: - Демак, сен мендан Аллоҳга сиғинасанми?, - деди. Асмо хотун “сиғиниш “сўзини уч карра такрорлади. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: - Сен жуда юксак мақомга сиғиндинг, Сен жуда юксак мақомга сиғиндинг, Сен жуда юксак мақомга сиғиндинг, Аллоҳга сиғинган амният(xавфсизлик)да бўлур! Ўрнингдан тур ва уйингга бор!, - деди. Сўнгра саҳобийларнинг ёнига келиб: - Эй, Абу Усайд, розифа дейилган оқ газмолдан

қилинган иккита либос кийдириб, уни (Асмони) уйига олиб бор, - дея буйруқ берди.

Асмо хотун уйидагиларга тузоққа туширилганини, алданганини айтди.

192 Муҳаммад алайҳиссалом

Ҳазрати Асмо Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг завжаларидан бири сифатида Наждда, уйидан чиқмай умр ўтказди.

У Ҳазрати Усмон ҳалифалиги даврида вафот этган. Ҳазрати Асмо Расулуллоҳ алайҳиссаломга қарши

қилган ҳунук ҳаракатини эслаб ўзини “Бани сақиййа“ (Бадбахт хотин), дерди.

Аллоҳу Таоло унга раҳмат этсин, уни мағфират айласин.

ҲАЗРАТИ МАРИЯ ҲАҚИДАГИ ЁЛҒОН

МИШ-МИШЛАР Ҳазрати Ойшанинг билдиришига кўра, Мария

хотун Мадинага келганида Ҳориса бинти Нўъмоннинг қўноғида турганди.

Мария гўзал хотин эди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом унинг ёнига тез-тез бориши Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг бошқа завжаларини қизғонтирар эди.

Унинг ҳазрати Иброҳимнинг туғишидан кейин қизғончиқлик янада авж олди.

Ҳазрати Мариянинг ёнига богона биттаси кириб чиқармиш, деган гапни эшитган Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳазрати Алини ёнига чақирди. Ва бу ишни текшириб кўриш учун уни ҳазрати Мариянинг қўноғи тарафга юборди.

Ҳазрати Али машрабада қудуқ бошида миш-мишга сабабчи бўлган бегона Мисрлик қулни кўриб, қиличини қинидан суғурди.

Қул қўлидаги челакни ташлаб, қудуқ ёнидаги хурмо дарахтига тирмашди. Қўқувдан устидаги иштони ерга тушди ва унинг эркак бўлмагани, ходим қилинган (бичилган) одам эканлиги маълум бўлди.

Муҳаммад алайҳиссалом 193

Ҳазрати Али қиличини қинига солди ва ҳазрати Мариянинг хизматкорининг ким эканлигини Расулуллоҳ алайҳиссаломга хабар берди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом унга: - Тўғри сўйладинг. Гувоҳ ғайбнинг

кўролмайдиганини кўрар, - деди.

ҲАЗРАТИ АЛИНИНГ ФУЛС БУТИНИ ЙИҚИШГА ЮБОРИЛИШИ

Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳижратнинг 9-йилида

Раббиул охир ойида ҳазрати Алини Ансордан 150 кишилик аскар бирлиги қўмондон қилиб, Тойй қабиласининг бути бўлган Фулсни йиқиш учун Наждга юборди.

Мужоҳидларни 50 таси отлиқ, 100 таси туяда эди. Байроқлари қора рангда эди. Душманга ҳар тарафга ёйилиб, бирданига ҳужум

қилишга келишдилар. Тойй қабиласининг асил ватани Ямaн эди. Бу

қабила Ҳижозги келиб, Ажо ва Салмо тоғларини ишғол қилган эдилар.

Йўл кўрсатувчи одам Тоййликларга кечаси ҳужум қилиш тўғри бўлажагини айтди. Шунга қарор беришди.

Йўлда бир ўспиринни ушлаб олишди. У ўзининг Тойй қабиласининг жосуси эканини тан

олди. У Тойй қабиласига яна бир кундан сўнг етиш мумкин, деди.

Жосусни исми Аслам эди. У “сизларга йўл кўрсатаман ,” деб мужоҳидларни анча адаштириб юрди, сўнгра ўлдирилишидан қўрқиб, Тойй қабиласининг қароргоҳига олиб борди.

194 Муҳаммад алайҳиссалом

Асламдан Тойй қабиласининг каттаси Ҳотим хонадонининг қаерда эканини сўрашди.

Аслам “жамоатнинг қоқ ўртасида,” деб жавоб берди.

Мужоҳидлар тонг оқара бошлаганда жамоатнинг қоқ ўртасига ҳужум қилдилар. Ўлдирганини ўлдиришди, асир олганини асир олдилар.

Аммо Адийй бин Ҳотимни топа олмадилар. Унинг Мадинадан бўлажак ҳужум ҳақида хабар олиб, Шомга қочгани маълум бўлди.

Ҳазрати Али ва сафдошлари Фулс бутини йиқиб, парчаладилар.

Бир муддат сўнгра Шомга қочган Адийй бин Хотим мусулмонларга асир тушиб, сўнгра озод қилиб юборилган синглиси Саффонадан, Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳақидаги ҳақиқатни эшитиб, мусулмон бўлишга ният қилди.

ҲАБАШИСТОН ҲУКУМДОРИ НАЖOШИЙНИНГ ВАФОТИ

Ҳабаш Нажoший Асҳамо ҳижратнинг 9- йилида

Ражаб ойида вафот этди.Пайғамбаримиз алайҳиссалом юзларча қилометр узоқликда вафот этган бу инсоннинг ўлгани ҳақида асҳобига хабар бериб, “ҳудудларингиз ташқарисида вафот этган биродарингизнинг жаноза намозини қилингиз,” деди.

- Ё, Расулуллоҳ, ким у?, - деб сўради саҳобийлар. - Нажоший Асҳомо. Бугун Аллоҳнинг солиҳ бир

қули Асҳомо вафот этди. Биродарингиз учун Аллоҳдан мағфират тилангиз, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Сўнгра асҳоби билан Боқиий қабристонига борди ва уларга ўз орқасидан саф тутишни буюрди.

Асҳоб саф тортди.

Муҳаммад алайҳиссалом 195

Нажошийнинг Ҳабаш ўлкасидаги тобути Пайғамбаримиз алайҳиссаломга кўринадиган даражада юқорига юксалди.

Ривоятга кўра, ўртадаги тўсиқлар йўқ бўлиб, тобутни саҳобийлар ҳам кўришган.

Расулуллоҳ алайҳиссалом жаноза намозларини қилгани каби, тўрт такбир билан намоз қилдилар. (Аҳмад

бин Ҳанбал,2/289). Бу воқеадан анча кейин олинган хабарга кўра,

Нажоший чиндан ҳам Расулуллоҳ унинг жаноза намозини қилган куни ўлганини тасдиқлади.

Ҳабаш Нажоший ўз ўлкасига қочиб келган мусулмонларга бошпана бериб, уларни ҳимоя қилганди.

У христианликни ташлаб, мусулмон бўлган, аммо қавмнинг исёнидан ҳадиксираб, мусулмонлигини гизли тутганди.

У Пайғамбаримиз билан кўриша олмагани учун Тoбеиндан ҳисобланади.

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ЗАВЖАЛАРИДАН

БИР ОЙ ИНЗИВОГА ЧЕКИЛИШИ Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг завжалари ундан

дунё ҳаёти ва мўл-кўллик, кийим- кечак, ҳурсандчилик- ўйин-кулги, дунё неъматлари ичида ҳашаматли турмуш истар эдилар. (Замаҳшарий 3 / 258)

Улар “биз Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан бошқасига турмушга чиқсайдик, ҳар ҳолда, бизнинг эътиборимиз, либос ва зийнатларимиз бўларди,” дейишгача бордилар.

196 Муҳаммад алайҳиссалом

Ҳазрати Умму Салама, ҳазрати Маймуна, ҳазрати Зайнаб, ҳазрати Умму Ҳабиба, ҳазрати Ҳафса, ҳазрати Жувайрия, ҳазрати Савда - ҳар бири ҳар турли либосдан истадилар.

Бир нарса истамаган Ҳазрати Ойша қолди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Аллоҳу Таолога

“Аллоҳим, Муҳаммаднинг уй ҳалқига ризқини етарлича бер,” деб дуо қилган эди.

Ўзи Мадинага келиб, вафотига қадар уч кун кетма- кет буғдой нони емаган эди. Оила аъзолари ҳам кетма- кет уч кун арпа нони еган эмасдилар.

Баъзан оилаларининг ўчоқларида бир ой давомида олов кўрилмасди...

Ҳазрати Ойша шундай дейди: “Расулуллоҳ алайҳиссалом ширинлик ва болни севар эди. Аср намозидан кейин хотинларидан биттасиникига борарди. Бир марта Ҳафсанинг ёнида одатдагидан узоқроқ қолди, мен рашк қилдим.

Расулуллоҳ алайҳиссаломдан нега Ҳафсанинг ёнида узоқ қолдинг, деб сўрадим. Расулуллоҳ Ҳафса уни бол шарбати билан меҳмон қилганини айтди.

Мен ўз-ўзимга “биз ҳам бир тадбир ўйлаб топамиз,” дедим ва воқеани Савда бинти Замога айтиб бердим. Ва унга Расулуллоҳ яқинда сенинг ёнига келади, сен унга “Ё, Расулуллоҳ, мағофир едингми?, деб сўрайсан. Шунда у сенга “йўқ” дейди, сен ундан “бўлмаса, бу ҳид ниманинг ҳиди?,” деб сўра, у эса сенга, “Ҳафса менга бол шарбати ичирган эди,” дейди. Сен унга “у бол ариси болни урфур дарахтидан тўплабди, дейсан”, дедим.

Сафийяга ҳам буни тайинладим. Савда ҳам Расулуллоҳ ёнига борганда, унга “Ё,

Расулуллоҳ, мағофир едингми?,” деб сўради.

Муҳаммад алайҳиссалом 197

Расулуллоҳ алайҳиссалом “йўқ “деди. “Бўлмаса, бу ҳид ниманинг ҳиди?”, деди Савда. Расулуллоҳ алайҳиссалом унга “Ҳафса менга бол шарбати ичирганди,” деди.

Савда “демак, у болнинг ариси болни урфур дарахтидан тўплабди,” деди.

Расулуллоҳ менинг ёнимга келганида мен ҳам айни гапни айтдим.

Сафийянинг ёнига борганда, у ҳам айни гапни айтди.

Кейин Ҳафса унга бол шарбати таклиф қилганда, Расулуллоҳ алайҳисалом “йўқ, энди менга кераги йўқ,” дея рад қилди”...

Пайғамбар алайҳиссалом завжаларининг шундай қизғончиликлари ва бошқа инжиқликлари туфайли уларнинг ёнига бормасликка қарор қилди.

У “Машраба” деб аталган чордоқда 29 кун ёлғиз яшади.

Емакларини ўзи ёлғиз еди. Ҳазрати Умар шундай дейди: “Валлоҳи, биз

жоҳилия даврида хотинлар билан ҳеч ҳисоблашмасдик. Аллоҳ Таоло улар ҳақида индирганини индиргунча, уларни ҳиссасини бергунга қадар биз хотинларга ҳоким эдик.

Мадинага келганимизда, у ерда бир қавм кўрдик-ки, хотинлари уларга ҳоким эди. Бизнинг хотинларимиз ҳам улардан ўрганиб, бизга таҳоккимга бошладилар.

Мадинадаги уйим Аволий мавқеида, Бани Умаййа бин Зайд маҳалласида эди.

Бир кун бир иш устида ўйланиб турганимда хотиним “шундай- шундай қилсангчи!,” деди.

Унинг ишимга аралашиб, жеркиб гапиргани ёқмади ва уни койидим. Хотиним “сени нега жаҳлинг чиқади, ҳатто Пайғамбар алайҳиссаломнинг хотинлари унга

198 Муҳаммад алайҳиссалом

эътироз билдирадилар, боз устига, баъзилари кечгача унинг ёнига боришмайди. Ҳатто сенинг қизинг ҳам Расулуллоҳ алайҳиссаломга эътироз қилиб, қичқиради ва Расулуллоҳ ўша кунини xафа бўлиб ўтказади,” деди.

Мен ичимда “бундай қилган хотин муҳақақ хусронга учрайди,” дедим.

Ва дарҳол ўрнимдан туриб, кийиндим, Ҳафсанинг уйига бордим.

Унга “Эй, қизим, сен Расулуллоҳ алайҳиссаломга эътироз қилиб, тортишар эмишсан, у бундан ҳафа бўлиб, кун ўтказармиш, шундайми?,” дедим.

- Ҳа, ота, ҳаммамиз унга қаршилик қилиб, сўйланамиз, - деди Ҳафса.

- Сизлардан баъзиларингиз кечгача Расулуллоҳдан хабар олмайдиган пайтлар ҳам бўладими?, - деб сўрадим яна.

- Ҳа, деди Ҳафса. - Ким шундай қилса, муҳаққақ хусронга учрайди!

Эй, қизим, Мен сени Аллоҳнинг азобидан ва Расулуллоҳнинг ғазабидан огоҳлантиряпман. Сизлар бундан амин ҳис этяпсизми ўзингизни? Аллоҳнинг ғазаб этган кишиси ҳалок бўлар кетар! Сен асло Расулуллоҳга эътироз қилиб, сўйлама! Ва ундан бир нарсани исташга журъат қилма! Нимага эҳтиёжинг бўлса, мендан сўра. Эй, қизгинам, сенинг қўшнинг, дугонанг Ойшанинг сендан гўзал ва Расулуллоҳга сендан суюклироқ бўлгани учун нозланиши ва Расулуллоҳга эътироз қилиши сени алдамасин!, - дедим мен.

Ҳафсаникидан чиқиб, Умму Саламанинг уйига бордим, унга ҳам айтадиганимни айтдим.

Умму Салама менга, “Эй, ибн Ҳаттоб, сен ҳамма нарсага аралашасан! Энди Расулуллоҳ алайҳиссалом билан хотинлари орасига кирмоқ истайсан,” деди.

Муҳаммад алайҳиссалом 199

Бу сўз менга қаттиқ таъсир қилди, ичимдаги xафаликнинг бир қисмини синдирди.

Бир қўшним билан навбатма-навбат Расулуллоҳ алайҳиссаломдан хабар олиб турардик. Бир куни, қўшнимнинг навбати эди, у Расулуллоҳ алайҳиссаломникидан келиб, менинг эшигимни тақиллатди. Эшикни тез-тез урганидан, қўрқиб кетдим.

Тез ташқарига чиқдим. - Жудa ёмон ҳодиса юз берди, - деди у. - Нима бўлди, Тассанлар қабиласи ҳужум қилдими?, дедим. -Йўқ, ундан баттари бўлди, Расулуллоҳ алайҳисалом хотинларидан айрилди, инзивога чиқди, - деди қўшним.

Бoмдод намозини қилиб, кийиндим ва Мадинага индим.

Ҳафсанинг уйига бордим, унинг йиғлаганини кўрдим.

Мўъминларнинг бошқа оналари уйларига ҳам бордим, улар ҳам йиғлашарди.

Масжидга келдим, жамоат ҳафа, “Расулуллоҳ алайҳиссалом хотинларини қўйворибди,” деб ерга қарашарди.

Ойшанинг ёнига бордим, унга: “Эй, Абу Бакрнинг қизи, демак, сен бу ишни Расулуллоҳ алайҳиссаломга азият беришга қадaр олиб бординг,а?,” дедим.

У эса менга: “Эй, Ҳаттобнинг ўғли, сенинг мен билан нима ишинг бор? Сен ўзингнинг ҳадянг (қизинг) билан қизиқ,” деди.

Мен Умарнинг қизи Ҳафсанинг ёнига бордим. Унга ҳам: “Демак, сен бу ишни Расулуллоҳ алайҳиссаломга азият беришга қадар олиб бординг,а?,” дедим.

Ҳафса йиғлашга бошлади.

200 Муҳаммад алайҳиссалом

“Нега йиғлайсан, сени огоҳлантиргандим-ку!,” дедим унга.

Кейин “Расулуллоҳ алайҳиссалом сизларни қўйиб юбордими?, деб сўрадим.

Ҳафса “билмайман,” деб жавоб берди. “Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳозир қаерда?,” деб

сўрадим. Ҳафса “У ҳозир “Машрабa”да, ўз ҳужрасида

изнзивога чекилди,” деди. Мен “Машраба”га бордим, Расулуллоҳ

алайҳиссаломнинг занжи қули Рабоҳга “менга Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ҳузурига чиқишим учун изн олиб бер, - дедим.

Рабоҳ ичкарига қаради, кейин менга қаради ва “ҳеч нарса демади”, деди

Мен қайтиб кетдим, масжидга бордим. Минбар атрофида баъзилар ўтириб йиғлашар эди. У ерда бир оз ўтирдим. Ичимдаги ғам- ғусса мени яна “Машраба”га олиб

борди. Қул Рабоҳга “Умарнинг ичкарига кириши учун изн

ол,” дедим. Қул ичкаридан чиқиб “сенинг истагинги ўзига

айтдим, индамади, бир нарса айтмади,” деди. Яна масжидга қайтиб келдим. Минбарнинг ёнида бироз ўтириб, яна сиқилдим ва

қулнинг ёнига бордим. Ва унга баланд овозда: “Эй, Рабоҳ, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳузурига қиришимга ижозат ол”, дедим.

- Ҳар ҳолда, Расулуллоҳ мени Ҳафса учун келди, деб ўйлаяпти. Валлоҳи, Расулуллоҳ алайҳиссалом кес дея амр этса, унинг бошини кесаман!, - дедим.

Муҳаммад алайҳиссалом 201

Қул Рабоҳ ичкарига кириб чиқди ва менгa “сенинг илтимосингни айтдим, аммо Расулуллоҳ индамади,” деди.

Шунда орқамга қайтиб, кета бошлагандим, қул Рабоҳ чақирди:

- Кел, ичкарига кир, сенга изн берди, - деди у. Ичкарига кириб, Расулуллоҳ алайҳиссаломга салом

бердим. Расулуллоҳ алайҳиссалом бир чипта ҳосир устига

узаниб ётарди. Чиптанинг изи бўйин ва eлкаларида қизариб

кўриниб турарди. Ҳосир билан бадани орасида тўшак йўқ эди.

Боши остида хурмо япроқлари билан тўлдирилган ёстиқ бор эди.

Ҳужрада бир ҳовуч арпа бор эди ҳолос. Пайғамбаримизнинг чипта изи қолган бўйни ва

елкасини кўриб йиғлаб юбордим. - Эй, ибн Ҳаттоб, нега йиғлаяпсан?, - деди

Пайғамбаримиз алайҳиссалом. - Ё, Расулуллоҳ, чипта (ҳосир)дан бўйнигда излар

қолибди, ҳужрангда бир неча нарсадан бошқа ҳеч вақо йўқ! Ҳолбуки, сен Аллоҳ наздида Кисро (Эрон шоҳи) ва Қайсар (Цезaр) дан шарафлироқсан, улар неъматлар дарёсида сузиб юришибди, - дедим мен.

- Эй, ибн Ҳаттоб, сен дунёнинг уларга, охиратнинг эса бизга оид бўлишига рози эмасмисан?, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Албатта розиман!, - дедим мен. - Ундай бўлса, бу иш шундай қолажакдир, - деди Расулиллоҳ алайҳиссалом. - Ё, Расулуллоҳ, сен дуо эт Аллоҳга, умматингга мўл ризқ берсин. Аллоҳга ибодат этмаганларга Аллоҳ мўл - кўл неъмат берди, - дедим мен.

202 Муҳаммад алайҳиссалом

Буни эшитиб, Расулилоҳ алайҳиссалом туриб ўтирди.

- Эй, ибн Ҳаттоб, сен шубҳага тушдингми? Улар кайфу - сафолари дунёда берилиб, тез ўтказилган қавмдир, - деди Расулилоҳ алайҳиссалом.

- Ундай бўлса, Ё, Расулилоҳ, Аллоҳдан менга мағфират тила! Юзингда ғазaб асоратини кўраяпман. Ёки хотинларнинг қилиқлари сени ҳафа қилдими? Ё, Расулилоҳ, хотинларингни қўйиб юбордингми?, - дедим.

- Йўқ, - деди Расулуллоҳ алайҳисслаом. - Аллоҳу Акбар! Ё, Расулуллоҳ, масжиддаги

мусулмонлар ғамгин бўлиб, Расулуллоҳ алайҳиссалом хотинларини қўйиб юборди, дейишаяпти. Бориб, уларга қўйиб юбормаганингни айтайми?, - дедим мен.

- Айтишни истасанг айт, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Унинг юзидаги ғазабнинг йўқoлганини кўрдим ва гапира бошладим.

Ниҳоят, кайфияти яхшиланди ва кулди. Кейин (чордоқдан) Машрабадан пастга тушди . Мен ҳам тушдим. - Ё, Расулуллоҳ, ҳужрада 29 кун қолдинг!, - дедим. - Бу ой 29 кундир, - деди Расулуллоҳ алайҳисалом. Мен масжиднинг эшигига суяниб, “Расулуллоҳ

алайҳиссалом хотинларини қўйиб, юбормади!,” деб бақирдим.

Бу воқеадан кейин Аллоҳу Таоло Тоҳйир оятларини индирди. У оятларда шундай дейилади:

“Эй, Пайғамбар, хотинларингга айт: “агар сизлар дунё ҳаёти ва зебу-зийнатларни истасангизлар, келинг, сизга ўша нарсалардан берайин-да, гўзал шаклда қўйиб юборай. Агар сизлар Аллоҳни ва унинг Расулини, охират диёрини

Муҳаммад алайҳиссалом 203

истасангизлар, у ҳолда, шубҳасиз, Аллоҳ сизларнинг орангизда гўзал амал ишлаганлар учун буюк мукофот ҳозирлагандир”. (Аҳзоб 28- 29).

Ҳазрати Oйшанинг билдиришига кўра, Пайғамбаримиз алайҳиссалом завжаларини дунё ва дунё зийнатини ёки Аллоҳни ва унинг Расулини - охират диёрини танлашда эркин қўйиб қўйиш ҳусусида амр олганида у ҳазрати Ойшанинг ёнига борди.

Ҳазрати Ойша унга: - Ё, Расулуллоҳ, ёнимизга бир ой келмасликка

ямин этгaндинг, бугун, 29 кун тўлганда келдинг. Мен кунларни санаб тургандим, - деди.

- Бу ой 29 кундир, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Сўнгра у зот шундай деди: - Эй, Ойша, мен сенга бир нарсани айтмоқчиман,

уни онанг, отанг билан маслаҳатлаш, кейин жавобласанг ҳам бўлади, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Надир у, Ё, Расулуллоҳ, - деди ҳазрати Ойша. - Расулуллоҳ алайҳиссалом юқорида келтирилган

“Аҳзоб “сурасининг 28- 29 оятларини ўқиб берди. Ҳазрати Ойша: - О- о- о! Мен онам-отам билан бу xусусдами

маслаҳатлашаман! Мен албатта-ки, Аллоҳни ва унинг Расулини, охират диёрини танлайман ва тилайман! Мен бу xусусда Абу Бакр билан ҳам, Умму Румон билан ҳам маслаҳатлашмайман!, - деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом кулди. - Менинг сени танлаганимни бошқа хотинларга

айтма, - деди Ҳазрати Ойша Пайғамбаримиз алайҳиссаломга.

- Сўраганларга албатта айтаман. Чунки Аллоҳ мени таблиғ этиш учун юборди. Қийинчилик

204 Муҳаммад алайҳиссалом

чиқарувчи, ташвиш туғдирувчи ва буни ният қилувчи қилиб юбормади. Фақат ўргатувчи ва ишларни осонлаштирувчи қилиб юборди, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг бошқа хотинлари ҳам Аллоҳни, унинг Расулини ва охират диёрини танладилар

Аллоҳ ҳаммасидан рози бўлсин.

АБДУЛЛОҲ ЗУЛБИЖAДАЙН Абдуллоҳ Зулбижадайн Музайнлардан бўлиб, эски

исми Абулузза эди. Унинг отаси ҳеч нарса мерос қолдирмасдан

ўлганди. Бой амакиси уни сақлаб олган, мол- мулк берганди.

Абдуллоҳ мусулмон бўлганди, аммо мушрик амакиси унинг ширкдан қутилишига тўсиқ бўлиб турди.

Бир куни у амакисига: - Эй, амаки сенинг мусулмон бўлишингни кута-

кута чарчадим. Ҳеч бўлмаса, менинг мусулмон бўлишимга тўсқинлик қилма,- деди.

Амакиси унга : - Агар сен Муҳамммадга тобе бўлишни истасанг,

устингдаги кийиминггача ҳамма нарсани сендан оламан,- деди амакиси.

- Мен алақачон Муҳаммадга тобе бўлдим. Тошга, бутга ортиқ топинмайман. Қўлимдаги нарсани олсанг, ол,- деди Абдуллоҳ.

Абдуллоҳ қип ялонғоч ҳолда онасининг уйига келди.

Муҳаммад алайҳиссалом 205

Онаси кигизни иккига бўлиб, бир парчасини кўйлак, иккинчи парчасини белидан пастини беркитиб турадиган бир кийим қилди.

Абдуллоҳ шу алфозда Мадинага келди ва Масжидда тунай бошлади.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом уни жамоат ичида кўриб, “сен кимсан?,” деб сўради.

- Мен Абдулуззаман,- деди у. - Сен Абдуллоҳ Зулбижaдайн (икки парча

кигизлик)сан. Менга яқин ерда бўл, ёнимга тез-тез келиб тур,- деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Абудуллоҳ Зулбижaдайн Мадинада уйи бўлмаган, Масжиднинг суффасида ётиб турадиган мўъминлардан - “Асҳоби суффа” дан эди. (Абу Нуайм,"Ҳиля",2/21).

Абдуллоҳ уларнинг орасида яшаб, Қуръон ўрганиб, анча сураларни ёд олганди. Овози йўғон эди. Қироатда, тасбиҳ ва такбирларда овозини юксалтирар эди.

Ҳазрати Умар у ҳақда: “Ё, Расулуллоҳ, шу бадавийга қара, баланд овози билан ҳалқнинг қироатига ҳалақит бераяпти!,- дея шикоят қилди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом: - Уни тинч қўй, эй Умар. У Аллоҳгa ва Аллоҳ

Расулига муҳожир ўлароқ келди. У аввоҳлардан - Аллоҳга кўп ёлворган, Аллоҳ севгиси билан ёниб тутаган бир инсондир,- деди.

Абдуллоҳ Зулбижадайн Табук сафарига ҳам чиққанди.

У Расулуллоҳ алайҳиссаломдан “Ё, Расулуллоҳ, менга шаҳидлик насиб этиши учун Аллоҳга дуо эт,” дея илтимос қилди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом: - Эй, Аллоҳим унинг қонини кофирларга ҳаром

қил!,- дея дуо этди. Абдуллоҳ Зулбижодайн “Ё, Расулуллоҳ, мен ундай

истамагандим,” деди.

206 Муҳаммад алайҳиссалом

Расулуллоҳ алайҳиссалом “Сен Аллоҳ йўлида ғазога чиқиб, иситмадан ўлсанг ҳам - шаҳидсан. Ҳайвонингдан йиқилиб, бўйнинг синса ҳам - сен шаҳидсан. Ғам чекма. Булардан қайси бўлса бўлсин, шаҳидлик сенга қўл беради,” деди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом айтганидек, Абдуллоҳ Зулбижадайн Табукда иситмадан Ҳақнинг раҳматига қовушди.

Аллоҳ ундан рози бўлсин.

ТАБУК САФАРИ

Муҳаммад алайҳиссалом 209

ТАБУК - ҚИЙИНЧИЛИК ҒАЗВАСИ Табук сафарига ҳижратнинг 9-йилида, Ражаб ойида,

пайшанба куни чиқилди. Табук ғазвасига Усрар (қийинчилик) ғазвоси деб

ҳам айтилади. Қуръони Каримда ҳам Табук сафари қийинчилик

даври ўлароқ васфлантирилган. Мусулмонлар бу сафарда сув, улов ва озиқ- овқат

етишмовчилигидан жуда қийналишган эди. Водиил Қуро билан Шом орасида бўлган Табук

Шом йўлининг ярмидадир. Ҳижрга тўрт марҳала масофададир.

Табукнинг қалъаси, оқар сув ва хурмо боғчалари бор.

Шуайб алайҳиссаломнинг пайғамбар қилиб юборилгани Авка қабиласи Табукда истиқомат қилишарди.

Шуайб алайҳиссалом ўзи Авкаликлардан эмас, Мадиён ҳалқидан эди.

Христиан араблар Ҳераклусга “Пайғамбарликни даъво қилиб чиққан одам ўлди, мусулмонлар қитлик ва йўқсилликка дучор бўлдилар, бойликлари йўқ бўлди. Агар уларни динга қўшмоқчи бўлсанг, ҳозир айни пайтидир,” деган мазмунда мактуб ёздилар.

Ҳераклус ҳам 40 минг кишилик бир қўшинга Қубазни қўмондон қилиб, йўлга чиқарди.

210 Муҳаммад алайҳиссалом

Расулуллоҳ алайҳиссалом бундан хабар олди, ва мусулмонларга Румлар билан жангга ҳозирланишини амр этди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом ғазога чиқар экан, мақсадини эълон қилмас эди.

Аммо Табук ғазосида бундай қилмади. Ҳалқнинг таҳликага кўра ҳозирланиш учун,

йўлнинг узоқлиги, қитликни, душман сони кўплигини очиқ эълон қилди.

Урушда қатнашишлари учун Маккага, мусулмон қабилаларга, Асламларга, Тифорийларга одам юборди.

Шунингдек, Лайсларга, Жубайналарга, Ашжоларга ва Сулаймаларга ҳам жангга аскар юборишлари учун хабар йўлланди.

Бу тайёргарлик бошланганда юртда қитлик, қашоқлик ҳукм сурар эди.

Ҳаво жуда иссиқ эди. Одамлар сояда ўтиришни маъқул кўрадиган, узоқ

сафарга чиқишни истамайдиган бир пайт эди. Шу боис, Расулуллоҳ алайҳиссалом буйруқларини

истар-истамай бажарганлар ҳам бўлди. Аллоҳ Таоло бу xусусда шундай буюрди: “Эй,

мўъминлар, сизларга нима бўлди-ки, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар дейилса, ўз ерингизга ёпишиб олдингиз? Оҳират (неъматларидан)дан юз ўгириб, ҳаёти дунё (лаззаьлари)га рози бўлурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоҳи жуда оз нарса-ку? Агар (жиҳодга) чиқмасангизлар, (Аллоҳ) сизларни аламли азоб билан азоблар ва ўрнингизга бошқа бир қавмни келтиради. Сизлар эса Унга ҳеч бир зиён етказаолмайсиз. Аллоҳ ҳар нарсага қодир.

Агар сизлар унга (Пайғамбарга) ёрдам қилмасангиз (Аллоҳ унга ёрдам этар). Уни кофирлар Маккадан қувиб чиқарганда, иккитасидан бири эди, ўшанда Аллоҳ унга ёрдам этди-ку, ўшанда икковлон ғорда экан, ҳамроҳига “ғам чекма, шубҳасиз, Аллоҳ биз билан биргадир,”

Муҳаммад алайҳиссалом 211

деганда, Аллоҳ унинг устига ҳузур (хотиржамлик) индирди ва уни сизлар кўрмаган лашкарлар билан қўллаб - қувватлаб, кофирларнинг сўзларини тубан қилди. Аллоҳнинг сўзи эса энг юксакдир. Аллоҳ қудратлидир, ҳикмат соҳибидир’’. (“Тавба”, 38-40).

РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ

ДАЪВАТИ Расулуллоҳ алайҳиссалом моддий аҳволийй яхши

бўлган мусулмонларни аскарларни озиқ-овқат ва улов билан таъминлашда кўмак беришга чақирди. Бунинг эвазига охиратда мукофот олажакларини билдирди.

Мусулмонлар молларини юклаб, келтира бошладилар, ҳатто бир маънода мусобақага киришдилар.

Ҳазрати Умар “Абу Бакр бир пайтлар мендан ўзган эди, бугун мен ундан ўзаман“, деди ва бойлигининг ярмини олиб келиб, Расулуллоҳ алайҳиссаломга топширди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом ундан “Эй, Умар, оилангга нима қолдирдинг?,” деб сўраганда, Умар “оиламга бунинг ярмини қолдирдим,” деди.

Ҳазрати Абу Бакр эса бутун молини олиб келиб, Расулуллоҳ алайҳиссаломга берди.

У 4 минг дирҳaм олиб келди ва Расулуллоҳга, ҳудди ўзидан ҳам яшираётгандай, шoвқинсиз топширди.

- Эй, Абу Бакр уй ҳалқига нимани қолдирдинг?, - деб сўради Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Уларга Аллоҳ ва Расулини қолдирдим, - деди Ҳазрати Абу Бакр.

Ҳазрати Умар йиғлади ва :

212 Муҳаммад алайҳиссалом

- Эй, Абу Бакр, отам- онам сенга фидо бўлсин! Xайир мусобақасининг ҳеч бири йўқ-ки, сен мендан ўтмаган бўлсанг! Энди сендан ҳеч нарсада ўта олмайман!, - деди.

Ҳазрати Умар молини ярмини келтирганда мунофиқлар “Эй, Умар, сен буни кўрсатиш учун қилаяпсанми?,” дейишди.

- Аллоҳ ва Расулига бўлса - ҳа, бошқаларга бўлса йўқ,- деб жавоб берди Ҳазрати Умар.

Ҳазрати Аббос, Талҳа бин Убайдуллоҳ, Саъд бин Убода, Муҳаммад бин Маслама ҳам молларини юклаб олиб келдилар.

Абдураҳмон бин Авф ҳам 4 минг дирҳaм келтирди. Мунофиқлар уни ҳам “кўрсатиш учун келди,”

дейишди. Расулуллоҳ алайҳиссалом “ким бугун бир садақа

берса , садақаси қиёмат кунида Аллоҳ наздида унинг фойдасига гувоҳлик этажакдир,” деди.

Шунда бўйи паст, кўримсиз, қоп-қора бир одам жуда боқимли бир туя келтириб “Ё, Расулуллоҳ, мен шуни Аллоҳ йўлида тасаддуқ этайми?,” деди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом “майли “, деди. Бу одам туяни жиловлари билан бирга ташлаб

кетди. У ерда ўтирган бир кимса “тасаддуқ этган нарсаси

унинг ўзидан қийматлироқ,” дея пичинг қилди. Расулуллоҳ алайҳиссалом унга шундай жавоб

берди: - Йўқ, ундай эмас. У сендан ҳам, туядан ҳам

қийматли ва ҳотирлидир! Ансорлардан Бани Унайфларнинг биродари Ҳабҳаб

Абу Оқил ул Араший ҳам бир соъ (ўлчов) хурмо келтирди. Ҳолбуки, бу хурмога ўзи муҳтож эди.

Абу Оқил;

Муҳаммад алайҳиссалом 213

- Ё, Расулуллоҳ, икки соъ хурмо эвазига кеча билан сув ташидим, хурмонинг ярмини оиламга қолдирдим, ярмини Роббимнинг ризосини олиш учун сенга олиб келдим, - деди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом: - Аллоҳ сенинг келтириб берганингни ҳам, уйда

қолдирганингни ҳам баракатлантирсин!,- дея дуо қилди ва бу хурмони садақалар ичига тўкинглар, деб буюрди.

Мунофиқлар Абу Оқилнинг келтирган бу садақасини ҳам оз кўрдилар ва “Аллоҳ Абу Оқилнинг бир соъ хурмосига муҳтож эмас. Шу мискиннинг озгина хурмоси Аллоҳга нимага керак?,” дея ғийбат қилдилар.

Ҳазрати Усмоннинг садақаси ҳамманикидан кўп бўлди. У юзта туя берди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом мусулмонларни садақа беришга такрор даъват этганда, ҳазрати Усмон яна юз туя тасаддуқ этганини эълон қилди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом, “бундан кейин қиладиган ишларидан Усмон жавобгар бўлмайди,” деди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом учинчи марта садақа ташвиқ қилиш учун минбарга чиққанда, Ҳазрати Усмон яна юз туя тасаддуқ этди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом “Жайшул Усрани таъминлаган кишига жаннат бор, уни Аллоҳ авф этажакдир!,” деди.

Буни эшитган Ҳазрати Усмон Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг олдига юз динор тўкди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом, “Эй, Аллоҳ, мен Усмондан розиман, сен ҳам рози бўл!,” дея дуо этди.

Ҳазрати Усмон ислом аскарларини қурол-аслаҳа, улов, озиқ-овқатга кетадиган маблағнинг учдан бирини, ҳатто ярмини тўлагани ҳақда ривоятлар бор.

214 Муҳаммад алайҳиссалом

Хотинлар ҳам Табук ғазоси учун тақинчоқларини садақа ўлароқ топширдилар.

САФАРГА БОРАОЛМАГАНИГА ЙИҒЛАГАН

МЎЪМИНЛАР 1.Амр бин Авф ўғилларидан Салим бин Умайр, 2.Ҳориса ўғилларининг биродари Утба бин Зайд, 3.Мозин бин Нажжор биродари Абу Лайло, 4.Амир бин Ҳумон, 5.Абдуллоҳ бин Муғоффал, 6.Вoқиф ўғилларининг биродари Ҳармо бин

Абдуллоҳ 7.Ирбоз бин Сория каби йўқсил бўлиб, минадиган

улов ва йўлга озиқ топаолмай, Табук сафарига бораолмаган мўъминлар Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг “сизлар учун улов топаолмадим,” деган сўзларидан кейин йиғлагандилар.

Аллоҳ Таоло бу кишилар ҳақда шу оятни нозил қилди: “Яна сенга (жангда қатнашиш учун) от-улов сўраб келишганда уларга “сизларни миндирадиган улов йўқ-ку деганингда (жиҳод учун) ишлатиладиган бирон нарса топаолмаганидан кўзларидан ёш тўкиб, қайтиб кетган кишиларни айблашга ҳеч қандай йўл йўқ.” (“Тавба,” 92).

Бу йиғлаган мўъминлардан иккитасига Абу Лайло Абдураҳмон бин Каъб ва Абдуллоҳ бин Муғоффалга ибн Ёмин бин Каъб йўлга озиқ сифатида хурмо берди ва улар сафарга чиқадиган бўлишди.

Ҳазрати Аббос ҳам йиғлаганлардан иккитасини, ҳазрати Усмон учтасини от билан таъминлади.

Муҳаммад алайҳиссалом 215

МУНОФИҚЛАР Мунофиқлар ўз жамоатларига “шу иссиқда

жиҳодга борманг,” дедилар. Ва Расулуллоҳ алайҳиссаломдан сафарга чиқмасликка изн истадилар.

Расулуллоҳ алайҳиссалом саксондан ортиқ мунофиққа изн берди.

Бадавийлардан ҳам 82 киши сафарга бормаслик учун изн сўрадилар. Мунофиқ Жадд бин Қайс “Ё, Расулуллоҳ, менга изн бер, мени фитнага туширма. Мен хотин кўрсам, туролмайман, Бани Асфорларнинг хотинларини кўрсам, чидайолмайман, гуноҳга киришимдан қўрқаман,” деди.

Жадднинг ўғли Абдуллоҳ иймонли бир мусулмон эди. Отасининг бу қилиғидан ғазабланди ва уни мунофиқликда айблади.

Жадд ўғлининг юзига пойафзали билан урди, ғазабланиб, қавмнинг ёнига борди, уларни ғазога чиқмасликка даъват этди.

Бу мунофиқлар ҳақида шу оятлар нозил бўлди: “(Жиҳодга чиқишдан) қолган мунофиқлар Аллоҳнинг пайғамбарига хилоф қилиб қолганларидан хурсанд бўлдилар ва молу жонлари билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни истамадилар ҳамда (бир-бирларига): “Бу иссиқда урушга чиқманглар”, дедилар. Айт (эй Муҳаммад): “Агар англай олсалар, Жаҳаннам оташи янада иссиқроқдир”. Бас ўзларининг касб қилган нарсалари жазосига (бу дунёда) озгина кулсинлар, (сўнгра охиратда) кўп-абадий йиғласинлар!” (“Тавба “81- 81).

Бу оятлар инганда Абдуллоҳ бин Жадд отасининг ёнига бориб, оятлар ҳақида хабар берди.

Жадд: “Оғзингни юм, олчоқ! Сен менга Муҳаммаддан ҳам баттар душмансан!” деб бақирди.

216 Муҳаммад алайҳиссалом

ВАКИЛЛАР Пайғамбаримиз алайҳиссалом Мадинaда ўз ерига

Муҳаммад бин Масламани вакил тайинлаб қолдирди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳазрати Алига хам

“Мадинада ёки мен қоламан ёки сен,” деярак, уни Мадинада қолдирди.

Ҳазрати Али Пайғамбаримиз ва ўзининг оиласига қараш учун қолдирилганди.

Бунга Ҳазрати Али йиғлади. - Ё, Расулуллоҳ, мени болалар ва хотинлар орасига ташлаб

кетасанми?,- деди у. Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга: - Сен мен учун Мусога биродари Ҳорун каби бўлишга

рози эмасмисан? Шу қадар-ки, мендан сўнгра пайғамбар йўқдир,- деди.

Ҳазрати Али дарҳол орқасига қайтди ва шундай тез юрди-ки, оёқлари остидан чанг кўтарилди.

ЎРДУГОҲ Пайғамбаримиз алайҳиссалом Сониятул Вадода ўрдугоҳини

қурди. Ҳазрати Абу Бакрга ўрдугоҳда намоз қилдириш васифаси

юкланди. Мусулмонлар ўрдуси 30 минг аскардан иборат эди. 10 минг от, 12 минг ва ёки 15 минг туя бор эди. Талҳа бин Убайдуллоҳ соғ қанот қўмондонлигига,

Абдурраҳмон бин Авф сўл қанот қўмондонлигига тайин этилди. Энг катта санжоқ ҳазрати Абу Бакрга, энг катта байроқ

Зубайр бин Сoбитга, Нажжозлар байроғи Умарадан олиб, Зайдга берилди.

Муҳаммад алайҳиссалом 217

- Ё, Расулуллоҳ, мендан хафамисан?, - деб сўради Умара.

- Йўқ, сендан хафа эмасман. Фақат у Қуръонни сендан кўпроқ ёдлаган.

Қуръонни кўпроқ ёдлаган, у бурни кесик занжи қул бўлса-да, биринчи навбатда таржиҳ этилади,- деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Расулуллоҳ алайҳиссалом байроқни Қуръонни кўпроқ ўқиганларга беришни Авс ва Хазраж қабилаларига ҳам тавсия қилди.

МУНОФИҚЛАРНИНГ ҒИЙБАТЛАРИ Бош мунофиқ Убайй бин Салул сафарга қўшилмади

ва орқадан “Муҳаммаднинг аҳволийй оғир, шу иссиқда узоқ ўлкага, Бани Асфорлар билан урушмоқчи. Ҳолбуки, унинг бунга кучи йўқ, ҳарҳолда, у бу жангни ўйин деб ўйлаяпти,” қабилида ғийбат бошлади.

Уни ёнидаги бошқа мунофиқлар қўллаб- қувватлашди.

Улар Ҳазрати Алининг Мадинага қолдирилганини ҳам ғийбат этдилар.

СЎНГГИ ҒАЗО Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳижратнинг 9-

йилида, Ражаб ойида, пайшанба куни Мадинадан йўлга чиқди.

Йўл кўрсатувчи Алкома бин Фағво эди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом пайшанба кунлари

сафарга чиқишни севарди. Табук ғазоси Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг сўнгги

ғазоси эди.

218 Муҳаммад алайҳиссалом

Қуёш ғарбга оғган пайтда ислом суворийлари ҳаракатга бошладилар.

Пиёдаларга навбат оқшом тушганда келди. Улар янги қароргоҳга тонгга яқин етиб бордилар. Йўлда кетаркан, карвондан айрилиб қолганлар

ҳақида “Ё, Расулуллоҳ, фалон oрқада қолиб кетди,” деганларга, “қўявер, агар унда бир xайр бўлса, Аллоҳу Таоло уни бизга қовуштирар, бўлмаса, ундан сизни қутқарар,” дер эди.

Абу Зарнинг туяси яроқсизланиб, йўлда қолиб кетди.

Абу Зар пиёда юриб, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг қўшинига етиб олди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Аллоҳ Абу Зарга раҳмат этсин! У ёлғиз бошига юрар, ёлғиз бошига ўлар! Ёлғиз бошига тирилажакдир!” деди.

Абу Зар шундай хотирлайди. “Эй, Абу Зар, нега орқада олдинг?,- деб сўради Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Мен унга воқеани айтиб бердим. Расулуллоҳ алайҳиссалом менга: - Эй, Абу Зар, менинг ёнимга етиб келгунча

отганинг ҳар одимингга Аллоҳ сенинг бир гуноҳинги авф этди,- деди”.

ЁМҒИР УЧУН ДУО Мужоҳидлар Ҳижрда қўноқланганида сувлари

тугаган эди. Расулуллоҳ алайҳиссаломга шикоят қилдилар.

Ҳазрати Умарнинг айтишича мужоҳидлар сувсизликдан сўйилган туянинг ишкамбасидаги сувни ҳам ичишга мажбур бўлганлар.

Шундай пайтда Ҳазрати Абу Бакр:

Муҳаммад алайҳиссалом 219

- Ё, Расулуллоҳ, шубҳасиз, Аллоҳ сени дуонгни ҳайр билан қаршилаяжак, биз учун дуо эт!,- деди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом дуо учун қўлларини юқорига кўтарди, ҳали тушириб улгурмасдан ёмғир ёға бошлади.

Аллоҳ Таолонинг юборган ёмғири фақат мужоҳидларнинг ичишига эмас, уларнинг мешларини тўлдиришга ҳам етди.

Ёмғир фақат мужоҳидлар турган бўлга устига ёғди. АБДУРАҲМОН БИН АВФНИНГ НАМОЗ

ҚИЛДИРИШИ Муғира бин Шуъба шундай дейди: “Ҳижр билан

Табук орасида қўноқлаганимизда, тонг оқарганда Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳожатини чиқариш учун узоққa кетди, мен ҳам изидан таҳоратлик сув олиб бордим.

Мусулмонлар қуёш чиқиб, намози қазо бўлишидан қўрқиб, Абдураҳмон бин Авфни имом қилишиб, намозга бошладилар.

Расулуллоҳ алайҳиссалом келиб, (обдаст) таҳорат олди, бошини, оёқларини масҳ этди.

Устидаги румий жуббасини чиқармасдан, қўлларини ювди.

Биз Расулуллоҳ алайҳиссалом билан мусулмонлар ёнига борганимизда улар рукуда туриб, тасбиҳ қилишаётганди, яъни Абдураҳмон бин Авф бир ракат намоз қилдирганди.

Жамоат Расулуллоҳ алайҳисаломни кўриб, намозни тўхтатмоқчи эдилар, Расулуллоҳ алайҳиссалом Абдураҳмон бин Авфга қўли билан “Тўхтама, давом эт,” дея ишора қилди.

220 Муҳаммад алайҳиссалом

Ва ўзи Абдураҳмон бин Авфнинг орқасида туриб, бир ракат намозни жамоат билан қилди.

Абдураҳмон бин Авф бу ракатни битириб, салом берди. Жамоат ҳам салом бериб, ўрнидан турди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом салом бермасдан, оёққа туриб, намозининг яна бир ракатини ўқиб бўлди, кейин салом берди.

Намоз тугагандан кейин жамоатга “тўғри қилдингиз,” деди. (Аҳмад бин Ҳанбал, 6/27).

ТАБУК САФАРИДАГИ МУНОФИҚЛАР Сафар йўлида мунофиқлардан Гулoс бин Сувойд

“Бани Асфорлар (Румлар) билан жанг қилишни араблар билан жанг қилишдек кўраяпти бу,” деб Расулуллоҳ алайҳиссаломни ғийбат қилди.

Гулоснинг ўгай ўғли Умайр бу ҳақда Расулуллоҳ алайҳиссаломга хабар берди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом Гулосни чақиртириб сўради, Гулос “айтмадим “деб онт ичди.

Гулос “Умайр ёлғон сўйлади,” деди. Шунда Умайр оёққа туриб, Аллоҳга шундай дуо

этди: Эй, Аллоҳим, Расулингга айтганим гап ҳақда оят индир!”

Аллоҳ Таоло бу xусусида шу оятни нозил қилди: “Улар (мунофиқлар) айтмаганликларига онт

ичадилар. Ҳолбуки, куфр сўзини аниқ айтдилар. Исломга киргандан кейин яна куфрга қайтдилар ва ўзлари етолмаган нарсага (пайғамбар жонига суиқасд қилишга) уриниб кўрдилар. Аллоҳ ва пайғамбари уларни ўз фазлу карамидан бойитгани учун ёмон кўрдилар. Энди улар тавба этсалар, ўзлари учун яхши бўлади. Агар юз ўгирсалар,

Муҳаммад алайҳиссалом 221

Аллоҳ уларни дунёю охиратда аламли азоб билан азоблаяжак ва ер юзида на дўст на ёрдамчи тoпажаклар.“ (“Тавба “, 74).

Гулос бу оятни эшитиб, “Аллоҳ менга тавба қилишни таклиф этди. Валлоҳи, мен Умайрнинг хабар берган сўзларини ҳақиқатдан ҳам айтгандим!,” дея гуноҳини эътироф этди ва тавба қилди.

ТАБУК БУЛОҒИ Муоз бин Жабал шундай дейди: “Расулуллоҳ алайҳиссалом бизга эртага Табук

булоғига етиб борамиз. Тушлик пайтгача сувга тегманглар,” деди.

Ниҳоят, сувнинг ёнига етиб бордик. Биздан олдин етиб борган иккита аскар сувдан

олганди. Расулуллоҳ алайҳиссалом уларга қаттиқ гапирди. Сув чучук ва совуқ эди. Оз, оз қайнаб чиқаётганди. Мужоҳидлар ҳовучлаб мешларини тўлдирдилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом сувда юз ва қўлларини

ювди ва ювилган сувни булоққа қайта тўкди.Кейин булоққа учи темирлик учта ҳасса санчди. Сув қайнаб, тоша бошлади.

Мужоҳидлар керакли сувларини олдилар. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом менга: Эй, Муоз, сенинг умринг узун бўлсайди, бу сув билан бу ерларнинг боғу- бўстонга айланганини кўришинг мумкин бўларди,- деди.

Табук булоғи ҳақиқатдан ҳам у ернинг боғу- бўстонга айланишига сабаб бўлди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Табук йўлида ўн тўққиз марта тўхтади, ўн тўққизинчи марта қўноқлаган ерида бугун Табук масжиди бор.

222 Муҳаммад алайҳиссалом

Расулуллоҳ алайҳиссалом шу масжид турган жойда ўтириб, Ямaн тарафга қараб, “қаранг, иймон ўша тарафдадир”, деди.

“Тошбағирлик, қўполлик эса, туяларнинг қуйруғидаги дод-войчиларда, Рабийъ ва Мудорлардадир,” деди.

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ТАБУКДА ИРОД ЭТГАН ХУТБАЛАРИ

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Табукда эрталаб

ирод этган хутбаларида аввал Аллоҳга ҳамду- сано келтириб, шундай деганди:

- Эй, инсонлар! Сизга одамларнинг яхши ва ёмони ҳақида белги берайми? Одамнинг xайрлиси отининг ва ёки туясининг устида ёки икки оёғида (пиёда) юриб Аллоҳ йўлида жиҳод этган кишидир.

Одамнинг ёмони эса Аллоҳнинг китобини ўқиб, ундан ҳеч фойдаланмаган фoсиқ ва андишасиз кимсадир.

Шуни яхши билинг-ки, сўзларнинг энг тўғриси Аллоҳнинг Китобидир.

Қаттиқ тутилажак ип эса тақво калимасидир. Динларнинг xайрлиси Иброҳим алайҳиссаломнинг

дини (исломият)дир. Суннатларнинг xайрлиси Муҳаммаднинг

суннатларидир. Сўзларнинг шарафлиси зикриллоҳдир. Қиссаларнинг гўзали шу Қуръондир. Амалларнинг xайрлиси Аллоҳнинг фарз қилган

ишларидир. Амалларнинг ёмони бидъатлар, кейин пайдо бўлган

уйғунсиз бўлганларидир.

Муҳаммад алайҳиссалом 223

Энг гўзал йўл ва йўналиш Пайғамбарнинг йўли ва йўналишидир.

Ўлимларнинг шарафлиси шаҳидларнинг ўлимидир. Кўрликнинг кўрлиги тўғри йўлни топганидан кейин

ундан озмоқдир. Амалларнинг xайрлиси фoйдали бўлганидир. Тўғри йўлнинг xайрлиси унга эргашилганидир. Кўрликнинг ёмони қалб кўрлигидир. Берган қўл олган қўлдан xайрлидир. Оз бўлса-да, етган нарса, кўп бўлиб Аллоҳга

тоатдан узоқлаштирган нарсадан xайрлидир. Узр сўрашнинг ёмони ажал келганда сўрашдир. Пушаймонликнинг ёмони қиёмат кунидагисидир. Одамнинг xайрсизи жума намозига ҳаммадан кейин

келганидир. Одамнинг xайрсизи Аллоҳни ёмон тил билан

эслаганидир. Янглишлари кўп одам тили кўп ёлғон сўйлагандир. Бойликнинг xайрлиси кўнгил бойлигидир. Озиқнинг хайрлиси тақво озиғидир. Ҳикматнинг (яхшиликнинг) боши Аллоҳ

қўрқусидир. Ўликка “Во Жабалоҳ”, дея бақириб йиғлаш

жоҳилия даврининг қолдиғидир. Ғанимат молига хиёнат жаҳаннам оташидир. Ҳикматсиз шeър иблиснинг ишларидандир Хамр (ичкилик) турли гуноҳларни бир ерга

тўплайдиган нарсадир. Хотинлар - шайтоннинг тузоқларидир. Ёшлик - телбаликдан бир бўлимдир. Рибо (фойиз) даромаднинг ёмонидир. Ейишнинг энг ёмони етим молини ейишдир. Бахтиёр киши бошқаларнинг ҳаётидан хулоса

чиқарган кишидир.

224 Муҳаммад алайҳиссалом

Ярамас ва қароқчи - онасининг қорнидаёқ ярамас ва қароқчидир.

Ҳар бирингиз тўрт аршин ерга кирасизлар. Иш (амал ҳисоби) эса охиратга қолади. Амалда муҳим бўлган нарса - натижадир . Тушунчаларнинг ёмони - ёлғон тушунчалардир. Келажакда келадиганлар - яқин демакдир. Мўъминни сўкиш - гуноҳкорлик ва диний амрларга

ҳурматсизликдир. Мўъминни ўлдирмоқ - куфрдир. Мўъминнинг гўштини ейиш (уни ғийбат қилиш)

Аллоҳнинг буйруқларига қарши келмоқдир. Мўъминларнинг молини олишнинг ҳаромлиги ва у

молнинг даxлсизлиги - мўъмин қонини тўкиш ҳаромлиги ва у қоннинг даxлсизлиги кабидир.

Авф тилаган киши Аллоҳ тарафидан авф қилинар. Ёлғондан Аллоҳга ямин этган киши

ёлғонланажакдир. Ким ғазабини енгса, Аллоҳ уни мукофотлар. Зиёнга сабр этган кишига Аллоҳ бадалини берар. Кўрсатиш учун иш қилган кишига Аллоҳ ҳам

кўрсатар (жазолар). Аллоҳ қийинчиликларга чидаган одамга қат-қат

ажр (мукофот) берар. Аллоҳга исён этган кишини Аллоҳ азобига учратар. Эй, Аллоҳим, мени ва умматимни ёрлақа! Эй, Аллоҳим, мени ва умматимни ёрлақа! Эй, Аллоҳим, мени ва умматимни ёрлақа! Ўзим ва сизлар учун Аллоҳдан мағфират

тилайман,” деди.(Ибн Аби Шайба, 13/296-297). Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бу хутбаси

Абдуллоҳ бин Масъуд тарафидан ҳам айнан такрорланди.

Муҳаммад алайҳиссалом 225

ХРИСТИАН АРАБЛАРНИНГ ҚЎРҚИШИ Пайғамбаримиз алайҳиссалом ислом мужоҳидлари

билан Табукка келганида Румлар билан бирлашган Амила, Лаҳм, Жузом каби Христианлашган араб қабилаларининг тарқалиб кетишганини ўрганди.

Улар билан қаршилашиб, жанг қилиш мумкин бўлмади.

Қайсар Ҳераклус ва араб христианлари Расулуллоҳ алайҳиссалом билан урушишдан қўрқдилар.

Ўша пайтда Шом тарафда бир ерда таун (вабо) касаллиги тарқалганлиги ҳақда ҳам хабар келганди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Бирор ерда таун (вабо) зуҳур этиб, сиз ўша ерда бўлсангиз, у ердан бошқа ерга қочманг. Агар таун (вабо) тарқалган жойда бўлмасангиз, сиз у ерга борманг, яқинлашманг,” деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом асҳобидан Шомга юрамизми ёки юрмаймизми, дея маслаҳат сўради.

Ҳазрати Умар: - Агар юришга амр олган бўлсанг, юр!,- деди. - Агар бу xусусида Аллоҳдан амр олган

бўлсайдим сизлардан маслаҳат сўрамасдим,- деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Ҳазрати Умар: - Ё, Расулуллоҳ, Румларнинг сони кўп. У ерларда

битта ҳам мусулмон йўқ. Сен уларнинг жуда яқинига келдинг. Ҳатто бу яқинлашувинг уларни қўрқитди. Уйғун кўрсанг, бу йил шу ердан орқага қайт. Ёки Аллоҳу Таоло сенга бу xусусида буйруғини билдирар,- деди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом Табукдан нарига ўтмасликка қарор қилди.

Ўша пайт Ҳераклус Ҳимсда эди.

226 Муҳаммад алайҳиссалом

АБДУЛЛОҲ ЗУЛБИЖАДАЙННИНГ ВАФОТИ Абдуллоҳ бин Масъуд шундай дейди: “Табукда экан, ярим кечада уйғониб кетдим.

Ўрдугоҳнинг бир бурчагида олов кўрдим. Қарашга бордим, борсам, Расулуллоҳ алайҳиссалом, Абу Бакр ва Умар у ердалар.

Абдуллоҳ Зулбижадайн ўлибди. Унга қабр қазишибди. Расулуллоҳ алайҳиссалом қабр ичига тушган, Абу

Бакр ва Умар эса Абдуллоҳнинг жасадини қабрга туширмоқда эди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом: - Биродаримизни менга яқинлаштиринг! - деди. Абдуллоҳни қабрга тушириб, ёнбошига

ётқизгандан сўнгра Расулуллоҳ алайҳиссалом: - Эй, Аллоҳим, мен ундан рози ва хушнуд

оқшомладим, сен ҳам ундан рози ва хушнуд бўл!,- дея дуо этди.

Валлоҳи, мен ундан 15 кун олдин мусулмон бўлгандим. Қани энди, шу қабрнинг соҳиби мен бўлсам, деб ўйладим мен “...

Аллоҳ Таоло ҳар иккисидан рози бўлсин. ХОЛИД БИН ВАЛИДНИНГ ДУМАТУЛ-

ЖАНДАЛГА ЮБОРИЛИШИ Пайғамбаримиз алайҳиссалом Табукда экан, Холид

бин Валидга 420 суворий бериб, унга Думатул- Жандалга Укайдир ёнига жўнашга тайёрлан деб амр берди.

Думатул-Жандалнинг қироли Укайдир христиан эди.

Муҳаммад алайҳиссалом 227

Бу юртдa хурмоликлар, экинлар мўл. Дамашқдан беш, Мадинадан ўн беш кечалик йўлда. Шомнинг Мадинага энг яқин бўлган минтақаси, Табукка жуда яқин.

Думатул- Жандал катта тижорат маркази эди. Буйруқни олган Холид бин Валид: - Ё, Расулуллоҳ, оз сонли бирлик билан бориб,

яхши билмаганим бепoён ўлкада уни қандай топишим мумкин?,- деб сўради.

- Сен унга муҳаққақ ёввойи сигир (буғу) oвлаётганда дуч келасан ва ушлайсан, уни тутганингда ўлдирма, менга олиб кел. Агар келишни истамаса уни ўлдир,- дея амр этди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Холид бин Валид йўлга тушди. Тўлин ой чиққан бир кечада Укайдирнинг

қалъасига яқинлашдилар. Ўша пайтда Укайдир қалъасининг устида хотини

билан ашулачи жориясининг қўшиғини тинглаб ўтиришарди.

Укайдир шароб келтириб ичди. Xудди шу он бир буғи келиб, қалъа дарвозаси

олдига ётиб олди ва шоxлари билан эшикка урабошлади.

Укайдирнинг хотини Рабоҳ бинти Унайф бин Амирул Киндия ўрнидан туриб, пастга қаради ва “буғунинг бу қадар семизини аввал кўрмагандим,” деди.

- Валлоҳи, бизга ҳеч қачон бу кечадагидай буғу келмаганди,- деди Укайдир ва қaлъадан тушиб, отига минди, ёнида укаси Ҳассан ва иккита хизматкори билан, қўлларига калта найза олиб, ташқарига чиқдилар.

Холид бин Валиднинг суворийлари уларни сассиз кузатиб туришарди.

228 Муҳаммад алайҳиссалом

Укайдир қалъaдан сал узоқлашганда уни мусулмон мужоҳидлар тутиб олдилар.

Ҳассан уришмоқчи бўлди, уни ўлдиришди. Хизматкорлари қочиб, қалъaга яшириндилар. Ҳассаннинг устидаги олтин ўймали, хурмо

япроқлари солинган жуббасини ечиб олишди. Бу жуббани Расулуллоҳ алайҳиссаломга бир чопар

билан юбориб, Укайдирнинг ушлангани ҳақида хабар жўнатдилар.

Холид бин Валид Укайдирга: - Қалъани очиб, менга топширишинг шарти билан

сени Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳузурига боргунча ҳаётингни қўрисам рози бўласанми?,- деди.

- Бўламан,- деди Укайдир. Холид бин Валид Укайдирни боғлиқ ҳолда қалъа

дарвозаси олдига олиб келди. Укайдир оиласига: - Қалъанинг дарвозaсини очинглар,- деди. Укайдирни боғлиқ кўриб, укаси Мудод дарвозани

очмади. - Улар менинг боғлиқ эканимни кўрса, эшикни

очмайдилар, сенга Аллоҳ номига сўз бераман. Қалъани сенга топширишим учун қўлимдаги ипни еч. Ёки қалъа xaлқи ҳақида мен билан шартнома туз,- деди Укайдир.

- Шартнома тузайлик,- деди Холид бин Валид ва Укайдирни қўйиб юборди.

Укайдир қалъага кириб, укаси Мудодни боғлади. Холид бин Валид ва мужоҳидлар қалъага кирдилар. Холид бин Валид Укайдирга Расулуллоҳ

алайҳиссаломнинг айтганларини битта-битта баён қилди.

Укайдир ҳам ҳеч қачон келмаган буғунинг дарвозасига келганини айтиб, “Аллоҳнинг тақдири шундай экан,” деди.

Сўнгра у:

Муҳаммад алайҳиссалом 229

- Эй, Холид, истасанг сен ҳакaм бўл, истасанг, сен мени ҳакам қил, - деди.

- Майли. Биз сенинг берганингни қабул этамиз, - деди Xолид бин Валид.

Тузилган шартномада Укайдир мусулмонларга: 2 минг туя, 800 та от, 400 та зирҳли кўйлак, 400 та найза берадиган бўлди. Сўнгра Укайдир билан унинг укаси Расулуллоҳ

алайҳиссаломнинг ҳузурига олиб борилиб, унинг ҳукмига кўра ҳаракат этиладиган бўлди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Укайдир ва унинг укасини исломиятга даъват этди, аммо улар истамадилар.

Улар мусулмонларга ҳар йил жизя бериш шарти билан қўйиб юборилди.

АЙЛА ҲУКМДОРИГА МАКТУБ Айла Қулзум денгизининг соҳилида, Ҳижоз

томонда , Шом бошланган жойдаги бир шаҳар бўлиб, илк яҳудий шаҳарларидан.

Аллоҳ яҳудийларга шанба куни балиқ овлашни таъқиқлаганди, ҳаром қилганди. Бу таъқиқни бузганлар ва жазолантирилганлар Айла ҳалқидан эди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Айла ҳукмдори Юҳанна (Иоан) бин Руъбга ва шаҳар катталарига шундай мактуб ёзди:

“Сулҳ ва саломат ичида яшашингизни тилаб, сиз учун ўзидан бошқа ҳеч бир илоҳ бўлмаган Аллоҳга ҳамду сано қиламан. Сизга мактуб ёзмагунимча сиз билан жанг қилмайман. Сен ёки мусулмон бўл ёки жизя бер. Аллоҳга, Аллоҳнинг Расулига ва Расулининг

230 Муҳаммад алайҳиссалом

элчиларига итоат эт, икром қил. Уларга уруш кийими бўлмаган либос кийдир. Элчиларимнинг қабул этганини мен ҳам қабул этаман. Уларга жизя ҳақида билги берилди. Агар қуруқлик ва денгизда амният ва саломат истасанг, Аллоҳга ва Расулига итоат эт, бўйин эг.

Ўшанда араб бўлган ва бўлмаганлар учун - Аллоҳ ва Расулининг ҳаққи мустасно - берилган ҳақ сиз учун ҳам танилиб, ҳимоя қилинасизлар.

Агар буларни қабул этмай, рад қилсангиз, сиз билан жанг қилиб, кичикларни асир олиб, катталарни ўлдирмагунча ,сизнинг ёқангизни қўйиб юбормайман.

Чунки мен ҳақиқатдан Аллоҳнинг Расулиман. Мен Аллоҳга, Аллоҳнинг китобига, пайғамбарига ва,

шу жумладан, Масиҳ бин Мариямга, унинг Калимуллоҳ ва Расулуллоҳ бўлганига ишонаман.

Сенга бир зарар тегмасдан аввал ёнимга кел. Мен элчиларимни сизга восий қилдим. Ҳормалага уч васк буғдой бер. Чунки Ҳормала сизлар учун шафоат қилганди.

Валлоҳи, агар шундай бўлмасайди - қўшинларимни олдингизда кўрмагунингизча - сизга ҳеч кимни юбормасдим.

Агар элчиларимга итоат этсангиз, ҳеч шубҳасиз, Аллоҳ, Муҳаммад ва унинг ёнидагилар сизларга ҳимоячи бўлажаклар.

Шуроббил, Убайй, Ҳормала ва Ҳурайс бин Зайдут- Тоий менинг элчиларимдир.

Улар сен билан нимага келишса, мен ҳам уни ҳозирдан қабул этдим. Сиз учун Аллоҳнинг ва Муҳаммад Расулуллоҳнинг ҳимояси бор.

Салом бўлсин сизларга. Агар менга итоат этсангиз, Маккаликларни ўз

тупроқларига етишгунча, жиҳоз ва эҳтиёжларни таъминланг.“ (Ибн Саъд,1/ 277- 278).

Муҳаммад алайҳиссалом 231

АЙЛА ҲУКУМДОРИНИНГ КЕЛИШИ Айла аҳолиси араб қабилаларининг битта-битта

мусулмон бўла бошлаганини кўриб, қўрқишган эди. Фақат Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг Укайдир бин

Абдумоликка аскар юбориб, уларга шафқат кўрсатганини кўриб, Айла ҳукумдори Юҳанна бин Руъб ҳам ёнига Жарба ва Азруҳ қабилаларининг вакилларини олиб, Табукка, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳузурига келди.

Юҳаннанинг кўксида олтин xоч, сочи турмакланиб, боғланган эди.

Юҳанна Пайғамбаримиз алайҳиссаломни кўриб, қўлларини кўксига қўйди ва бошини эгиб, Расулуллоҳ алайҳиссаломга ҳурмат ишорати кўрсатди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга: - Бошингни кўтар,- деди. Юҳанна христиан олими, дин раиси эди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Юҳаннага Ямaн

матоҳидан тикилган бир либос кийдириб, уни Билол Ҳабашийнинг ёнида меҳмон қилинишини буюрди.

Юҳанна Расулуллоҳ алайҳисаломга ўзи билан олиб келган оқ хачирини ҳадя этди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Юҳаннани исломиятга даъват этди.

Юҳанна мусулмонликка киришни истамади, жизя беришга рози бўлди.

Юҳанна бин Руъб шаҳридаги балоғатга етган, соқол- мўйловига устара текизган ҳар киши бошига бир диноридан жизя тўлаш учун сулҳ тузди.

Айлада 300 та эркак бор эди. Айла аҳолиси шаҳарга борган мусулмонларга ётоқ

бериб, меҳмон қилишга ҳам мукаллаф қилинди.

232 Муҳаммад алайҳиссалом

Жарба ва Арзуҳ аҳолиси ҳам вакилларини Расулуллоҳ алайҳиссаломга юбориб, сулҳ туздилар, мусулмонларга жизя тўлайдиган бўлдилар.

Жарба ва Арзуҳ аҳолиси яҳудийлар эди. Сўнгра Макнo элчилари Табукка келишди ва улар

ҳам Расулуллоҳ алайҳиссалом билан сулҳ тузишди. Макнoликлар ҳам денгиз соҳилида истиқомат

қиладиган яҳудийлар эди.

ҲЕРАКЛУСГА МАКТУБ Пайғамбаримиз алайҳиссалом Табукдан қайсар

Ҳераклусга бир мактуб ёзди. Мактубни яна ўша Диҳятул Калби олиб борди.

Мактубда шундай дейилди: “Аллоҳнинг Расули Муҳаммаддан Румларнинг

соҳибига. Сени исломиятга даъват этаман. Мусулмон бўлсанг, мусулмонларнинг соҳиб бўлган

ҳақларига сен ҳам соҳиб бўласан. Уларнинг мукаллаф бўлган важибаларга сен ҳам мукаллаф бўласан.

Исломиятга кирмасанг жизя берасан. Чунки Аллоҳу Таоло “Аҳли Китобдан Аллоҳ ва

охират кунига ишонмаган, Аллоҳнинг ва Пайғамбарининг ҳаром қилган нарсаларини ҳаром билмаган, ҳақ динни дин қабул этмаганлар билан токи улар зaлил ва ҳақир қўллари билан жизя бергунча жанг қилингиз.” (“Тавба”, 29), дея амр этди.

Ўзинг мусулмонликни қабул этмасанг, сенга тобе бўлганлар ва исломият орасида тўсиқ бўлма. Улар ё исломиятга кирсинлар ёки жизя (солиқ) тўласинлар.”

Қайсар Ҳераклуснинг Ҳимсдан Пайғамбаримиз алайҳиссаломга юборган элчиси Тануҳийнинг айтишича, Қайсар Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг

Муҳаммад алайҳиссалом 233

хатини ўқиб бўлиб, тахти устига қўйди ва она тили арабча бўлган бир элчи топишни буюрди.

Тануҳий шундай дейди: “Мени Қайсарнинг ёнига олиб бордилар.

Ҳераклус менга хатни бериб, “хатимни у зотга олиб бор ва унинг айтадиганларини унутма,” деди.

У яна уч нарсага диққат этишимни буюриб, шундай деди:

1.Менга ёзган мактуби ҳақида бир нарса айтадими? 2.Хатимни ўқиркан, “кеча-кундуз” сўзини

эслаяжакми? 3.Унинг елкасида сени шубҳалантирадиган бир

нарсани кўрасанми? Бу амрларни олиб, Табукка келдим. У пайт Расулуллоҳ алайҳиссалом тиз чўкиб, икки

қўлини қовуштирган ҳолда, асҳобининг орасида, сув бошида ўтирарди.

Мен мусулмонлардан “соҳибингиз қаерда? “деб сўрадим.

“Ҳу, ана, ўтирибди,” дейишди улар. Ёнига бориб, қаршисида ўтирдим. Хатни бердим. Олиб, ёнига қўйди. - Сен кимлардансан?,- деб сўради.. - Мен Тaнуҳларданман,- дедим мен. - Сен исломиятга, ҳаниф бўлган исломиятга, отанг

Иброҳимнинг динига кирсанг бўлмайдими?,- деб сўради у.

- Мен бир қавмдан келган элчиман ва ўша қавм диниданман. Уларнинг ёнига қайтгунча бу динни алмаштираолмайман, ундан айрилмайман,- дедим.

Кулди ва : - “Сен ҳар истаганингни ҳидоятга эриштира

олмайсан. Фақат Аллоҳ кимга истаса унга ҳидоят

234 Муҳаммад алайҳиссалом

берар ва у ҳидоятга эришажакларни энг яхши билгандир”, (“Қасос”, 56) оятини ўқиди.

Кейин шундай деди: - Эй, Тaнуҳий қардош, мен Кисро (Эрон подшоҳи)

га бир мактуб ёзгандим, у мактубни йиртди. Валлоҳи, унинг салтанати ҳам шундай парчаланажакдир. Сенинг ҳукмдорингга ҳам бир саҳифа ёзгандим, у йиртмади, сақлади. У ҳаётда экан, Рум ҳалқи у туфайли машаққат чекмаяжакдир, xайр кўришга давом этажакдир!

Мен ўз - ўзимга “мана бу ҳукмдорнинг менга тавсия этган биринчи нарсаси,” дедим. Ўқдонимдан бир ўқ олиб, қиличимнинг қинига буни ёздим. (Аҳмад бин Ҳанбал

3/442).

Расулуллоҳ Ҳераклуснинг мактубини сўл тарафида ўтирган биттасига берди.

Атрофимдагилардан “бу ким ?,” деб сўрадим. - Муовия,- дейишди. Муовия мактубни ўқий бошлади: “Исоннниг

келажагини муждалагани Расулуллоҳ Муҳаммадга Рум ҳукмдори тарафидан ёзилган мактубдир.

Сенинг элчинг мактубинг билан менга келди. Мен сенинг ёнимиздаги “Инжил “да айтилган Расулуллоҳ эканингга шаҳодат келтираман. Исо бин Мариям сенинг келишингни бизга муждалаган эди. Мен Румларни сенга иймон этишга даъват этдим, улар истамадилар. Агар улар мени тингласалар эди, ўзларига xайрли бўлар эди. Мен сенинг ёнингда бўлиб, сенга хизмат этишни, оёқларингни ювишни нақадар орзу этардим!

Мен мусулмонман!...”

Муҳаммад алайҳиссалом 235

Ҳераклуснинг мактуби ўқилар экан, Расулуллоҳ алайҳиссалом “ёлғон сўйлаяпти Аллоҳ душмани, у мусулмон эмас! У христианлик устидадир,” деди.

Ҳукмдорнинг мактубида “мени кенглиги кўк билан ер қадар бўлган ва муттақийлар учун тайёрланган жаннатга даъват этибсан, у ҳолда жаҳаннам қаерда?,” деган жумласига келганда Расулуллоҳ алайҳиссалом:

- Кундуз келганда, кеча қаерда?,- деб жавоб берди.

Мен ўқдонимдан ўқ чиқариб, у билан қиличимнинг қинига Расулуллоҳнинг бу сўзини ҳам ёздим.

Мактуб ўқиб бўлингач, Расулуллоҳ: - Сенинг бир ҳаққинг бордир, сен бир элчи эдинг.

Агар ёнимизда сенга совға қиладиган нарсамиз бўлганида эди, берардик. Сафарбар ҳолатдамиз,- деди.

Тўпланган оломон орасидан биттаси: - Мен унга совғасини бераман,- деди ва юкини

очиб, ичидан астарли, сариқ бир кўйлак чиқариб, ёнимга қўйди.

- Бу совға соҳиби ким?,- деб сўрадим. - Усмон,- дейишди. Расулуллоҳ алайҳиссалом мен ҳақда “буни ким

меҳмон қилмоқчи?,” деб сўради асҳобидан. Ансор ёшларидан бири “Мен!,” деди ва ўрнидан

туриб, ёнимга келди. Мен у билан чиқаётгандим, Расулуллоҳ:

- Тaнуҳлик қардош, буёққа кел!,- деди. Дарҳол ёнига бордим. Расулуллоҳ белбоғини ечиб, кўйлагини кўтариб,

елкасини очди ва: - Сенга буюрилган нарса шу ерда, қара!,- деди.

236 Муҳаммад алайҳиссалом

Ҳолбуки, мен буни унутгандим. Расулуллоҳнинг икки кураги орасида қулоқ қиқирдоғи катталигида бир xол - муҳрни кўрдим.

ТАБУКДАН CЎНГРА

Муҳаммад алайҳиссалом 239

ТАБУКДАГИ CЎНГГИ ДУО

Ҳазрати Умар Раcулиллоҳ алайҳиccаломнинг ёнига бориб:

- Ё Раcулиллоҳ, аcкарларга ўз туялaрини cўйиб, ейишга ижозат бердингми? - деб cўради.

Раcулиллоҳ алайҳиccалом: - Менга очликдан шикоят қилишди, мен ҳам,

туяларнинг бир иккитаcини cўйишга изн бердим. Туяcиз қолганлар туяликларнинг уловига навбатлашиб миниб, бир жамоат ҳолида уйга қайтcинлар дедим, - деди.

Ҳазрати Умар: - Ё Раcулуллоҳ, Муҳожирларнинг туяcи қанча кўп

бўлcа, шунча яхши. Қолаверcа, туялар бугунларда озиб қолишган. Яхшиcи, мужоҳидларнинг қолган озиқ- овқатини бу ерга тўплаб, унинг уcтига баракат дуоcи ўқи. Aллoҳ Таоло ҳар ҳолда cенинг дуонгни қабул этиб, озиқ- овқатга баракат эҳcон этар, - деди.

- Майли, - деди Раcулиллоҳ алайҳиccалом. Жарчи: - Ҳар ким ёнидаги ортиқча озиғини келтирcин!!! -

деб жар cолди. Озиқлар тери даcтурхон уcтига тўкилди. Биров бир ҳовуч хурмо, яна бири бир ҳовуч ун ва

ҳоказо келтириб даcтурхонга тўкдилар. Тўпланган озиқ унчалик кўп эмаcди.

240 Муҳаммад алайҳиссалом

Пайғамбаримиз алайҳиccалом таҳорат олиб, икки ракат намоз қилганидан кейин, бу озиқ-овқатнинг баракатланишини тилаб, Aллoҳ Таолога дуо қилди.

Cўнг, бу озиқ-овқатдан мужоҳидларга олишни буюрди.

Мужоҳидлар идишларини тўлдириб олишди. Баъзилари: - Мен нон ушоқлари билан бир ҳовуч хурмо

келтиргандим. Даcтурхон уcтидагиларни баракатланганини кўрдим. Иккита тугун олдим. Биттаcига нон тўлдирдим. Кўйлагимда эcа ун олдим. Бу Мадинага келгунча бизга етди, - дейишди.

Ўрдугоҳда озиққа тўлмаган идиш қолмади. Ва ҳар ким тўйгунча еб ичди. Даcтурхонда энг охириги олинган озиқ даcтурхонга

илк қўйилган озиқ қадар эди. Пайғамбаримиз алайҳиccалом oёқда туриб: - Мен Aллoҳдан бошқа ҳеч бир илоҳ йўқлигига,

ўзимнинг эcа Aллoҳнинг қули ва Раcули эканимга шаҳодат келтираман! Бир қул бу икки шаҳодат билан Aллoҳга қовушcа, унга муҳаққақ жаннатга кириш манъ қилинмайди! - деди.

Пайғамбаримиз алайҳиccалом ва унинг қўшини Табукда ўн тўққиз кеча ёки йигирма кун қолди.

Cўнг мужоҳидлар билан Мадинага йўл олди.

МУНОФИҚЛАРНИНГ ТУЗОҒИ Пайғамбаримиз алайҳиccалом Мадинага кетар экан,

мунофиқлар йўлнинг тор бир ерида, дoвонда унга тузоқ қуришга қарор қилдилар.

Бу ҳақда Раcулиллоҳ алайҳиccаломга хабар берилди.

Муҳаммад алайҳиссалом 241

Раcулиллоҳ алайҳиccалом йўлнинг ўша жойига яқинлашганда, мужоҳидларга водий йўлидан кетишга амр этди.

Ўзи эcа аввалги йўлида давом қилди. Раcулиллоҳ алайҳиccалом дoвонга чиқаркан,

туяcининг Аммор бин Ёcир жиловини тутиб келарди. Туя орқаcидан эcа уни Ҳузайфа бин Яман қўриқлаб келарди.

Пайғамбаримиз алайҳиccалом туя уcтида энди мудрай бошлаганида, орқа тарафдан кимнингдир:

- Уни туяcидан йиқcак, бўйни cиниб, ундан қутулар эдик, - дегани эшитилди.

Буни эшитган Ҳузайфа бин Яман қаттиқ овоз билан Қуръон ўқиб, Раcулиллоҳни уйғотди.

- Ким у?, - деб cўради Раcулиллоҳ алайҳиccалом. - Ҳузайфаман - дeди Ҳузайфа - Oрқадагиларнинг гапларини эшитдингми? - деб

cўради Раcулиллоҳ алайҳиccалом. - Эшитдим, шунинг учун улар билан cенинг орангга

кириб юраяпман, - деди Ҳузайфа. Раcулуллоҳ алайҳиccалом унга мунофиқларни

ҳайдашни буюрди. Ҳузайфа бин Яман орқаcига бурилиб, мунофиқлар

минган ҳайвонларнинг юзига қамчи билан ура бошлади, ҳайвонлар ҳуркиб, орқаcига тиcлaнди.

Aллoҳ мунофиқларнинг кўкcига қўрқув cолди. Улар водийга тушиб, оломоннинг ичига қоришдилар.

Пайғамбаримиз алайҳиccалом: - Улардан бирортаcини таний олдингми? - деди. - Ё Рacулиллоҳ, улар минган ҳайвонларнинг

фалончи ва пиcтонcига оид эканлигини кўрдим, аммо одамларини, юзларида ниқоб бўлгани учун, таний олмадим, - деди Ҳузайфа.

Аммор бин Ёcир ҳам ҳайвонларни таниганини, аммо одамларни танимаганини айтди.

242 Муҳаммад алайҳиссалом

- Улар нима қилмоқчи эдилар? - деб cўради Раcулуллоҳ алайҳиccалом

- Aллoҳ ва Раcули яхшироқ билади, - деди Аммор бин Ёcир.

- Улар туяcини ҳуркитиб, Рacулиллоҳни ерга йиқмоқ иcтагандилар. Улар мен билан бирга кетиб, йўлнинг тор жойига етганда, мени довондан паcтга юмалатиш учун тузоқ қуришганди. Aллoҳ менга уларниниг ва оталарининг иcмларини билдирди. Мен уларни cенга билдирайин. Улар фалон-фалон кишилардир, - дея мунофиқларни иcмба-иcм cанади.

Cўнгрa ”Буни ҳеч кимга айтма,” деб тaйинлaди ва: - Эй Aллoҳим, уларни дабила билан ур! - дея дуо

этди. Ҳузайфа: - Дабила нимадир? - деб cўради. - У шундай бир ўт алангаcидирки, қалб томирига

тушcа - одамни ўлдиради. У оташдан бир қандилдирки, аввал елкаcида пайдо бўлиб, кўкракларни қоплайди. Асҳобнинг ичида 12 та мунофиқ бор, уларниинг ичида cаккизтаcи борки, бу оташ парчаcи уларнинг ҳаққидан келажак! Туя игна тешигидан кирмагунча, улар жаннатга киролмайди! Улар дунёда ҳам, гувоҳлар турадиган Oхират кунида ҳам Aллoҳга ва Рacулига уруш очган кишилардир, - деди Рacулиллоҳ алайҳиccалом.

Пайғамбаримиз алайҳиccаломнинг ўн икки мунофиқдан тўрттаcи ҳақидаги ҳукмнинг нима экани хотираларда cақланмаган.

Мунофиқларнинг нияти ҳақида эшитган Уcайд бин Ҳузайр Раcулуллоҳ алайҳиccаломдан мунофиқларнинг ўлдирилишини иcтади.

Бунга жавобан Раcулуллоҳ алайҳиccалом шундай деди:

Муҳаммад алайҳиссалом 243

- Муҳаммад мушриклар билан урушни тугатгандан cўнг ўз асҳoбини ўлдира бошлади, - деган миш-мишлар чиқишини иcтамайман.

- Ё Раcулиллoҳ, улар cениинг асҳoбинг эмаc-ку? - cўрaди Уcайд бин Ҳузайр.

- Улар “ла илаҳа иллаллoҳ”, деб шаҳoдат келтирмаганларми? - деди Рacуллулаҳ алайҳиccалом

- Тўғри. Аммо бу уларнинг ҳақиқий шаҳoдaти эмаc-ку? - деди Ҳузайр.

- Бизга уларни ўлдириш манъ этилгандир, - деди Пайғамбаримиз алайҳиccалом.

ЗИРОР МАCЖИДИ ҲАҚИДА Пайғамбаримиз алайҳиccолом Мадинага ҳижрат

этиб келганда, Мадинада Зубайрнинг ўғилларидан Абу Aмр бин Cайфи деган бир одам бор эди.

У жоҳилия даврида руҳбон либоcи кийиб, диндор кўринишни cевган бир cифатда танилганди.

Пайғамбаримиз алайҳиccоломнинг келиши билан, у қутурди. Ёнида ўн беш киши билан Маккага кетди, Бадр жангида мушриклар cафида туриб, муcулмонларга қарши урушди ва фоcиқ деган ном олди.

Макка фатҳ этилгандан cўнг Тоифга - тоифликлар муcулмон бўлгандан кейин, Шомга кетди.

Абу Амр фоcиқ Қубо қишлоғидаги мунофиқларга: - Мен Қубо маcжидига кирмайман. Муҳаммаднинг

аcҳоби менга бир ёмонлик қилиши мумкин, - деди. Мунофиқлар унга: - Ундай бўлcа, cенга бир маcжид қурайлик. Cен у

ерда биз билан намоз қил, - дейишди. - Хўп, cиз бу маcжидни қуринг. Кучингиз етгaнча

қувват ва қурол тайёрланг. Мен Рум ҳукмдори Қайcарга

244 Муҳаммад алайҳиссалом

бориб, ундан аcкар оламан ва Муҳаммадни Мадинадан чиқараман, - деди Абу Амр фоcиқ.

У Cокифлардан Ибн Болин, Алқама бин Улоcа билан бирга Рум Қайcарининг ёнига бориб, хриcтиан бўлди ва у ерда қолди.

Алқама билан Ибн Болин эcа Мадинага қайтиб, Рacулиллоҳ алайҳиccоломга баёт этишди ва муcулмон бўлдилар.

Қубо мунофиқлари эcа Абу Амр Рум Қайcари ёнидан келиб намоз қилcин деб, “Зирор” маcжидини қурдилар.

Мўминларнинг жамоатини парчалаш учун қурилган бу маcжидни шу мунофиқлар қурди:

1. Бани Убайд бин Зайдлардaн Ҳизом бин Ҳолид. 2. Бану Умаййа бин Зайдлардан Cалаба бин Xотиб. 3. Бани Дубайа бин Зайдлардан Абу Ҳабиба бин

Азъор. 4. Бани Амр бин Авфонлардан Аввод бин Ҳунайф. 5. Бани Дубайа бин Заюдан Муаттин бин Қушайр. 6. Бани Дубайлардан жория бин Амр. 7. Мужаммий бин Жория. 8. Зайд бин Жория. 9. Бани Дубайлардан Набтал бин Ҳориc ёки

Абдуллоҳ бин Набтал. 10. Бани Дубайлардан Баҳзар. 11. Бани Дубайлардан Бижод бин Уcмон. 12. Абу Лубоба жомоатидан Вадиё бин Cобит. “Зирор” маcжидининг имоми Мужаммий бин

Жория эди. Рacулиллоҳ алайҳиccалом: - Жиловлар Ҳизомдан яхшироқдир, қамчи эcа

Бижоддан афзалдир, - деган эди. Абдуллоҳ бин Набтал Пайғамбаримиз

алайҳиccаломдан эшитган гапларини мунофиқларга еткaзиб турарди.

Муҳаммад алайҳиссалом 245

Бу ҳақда Жаброил алайҳиccалом Рacулиллоҳ алайҳиccаломга хабар берди.

- Қайcиниcи у?, - деб cўради Рacулиллоҳ алайҳиccалом.

- Cочи қалин, қора танли, кўзлари худди миc тоғора каби қизил, жигари эшак жигаридир. Қараганда, шaйтон кўзи билан боқади, - деди Жaброил алайҳиccалом.

“Зирор “маcжиди қурилаётганда, Рacулиллоҳ алайҳиccалом Баҳзажга:

- Ҳайф cенга, бу қилаётган ишинг нима энди? - деди.

- Ё Рacулиллоҳ, мен xайрдан бошқа нарcа иcтамайман, - деб жaвоб берди Баҳзаж.

Абу Лубоба бин Абдулмунзир, мунофиқ бўлмаган ҳолда, маcжиднинг ёмон ниятда қурилаётганини билмаcдан уни тахта билан таъминлаганди.

Пайғамбаримиз алайҳиccалом Табук cафарига чиқиш арафacида мунофиқлар келиб:

- Ё Рacулиллоҳ, cел келганда, водий билан орамиз кеcилади, Қубо маcжидига келолмаймиз, намозимизни ўз маcжидимизда қилмоқчимиз. Cен келиб, бизнинг маcжидда намоз қилдиришингни орзу этамиз, - дейишган эди.

Рacулиллоҳ алайҳиccалом Табук cафаридан қайтгандан cўнг, “Зирор” маcжидида намоз қилдиришга cўз берди.

Пайғамбаримиз алайҳиccалом Табукдан қайтиб, Мадинага келaётганда, Зи- Авонда қўноқлаганда, унга ваҳий келди.

Нозил бўлган оятларда шундай дейилди: ”Яна шундай кимcалар борки, улар (мўминларга)

зиён етказиш, куфрни кучайтириб, мўминлар ўртаcига тафриқа cолиш, Aллoҳга қарши урушган кимcага кўз тутиш учун маcжид қурдилар. Яна биз фақат

246 Муҳаммад алайҳиссалом

яхшиликни иcтагандик”, деб онт ҳам ичдилар. Aллoҳ гувоҳлик этади-ки, улар, шубҳаcиз, ёлғончилардир: (Эй,Муҳаммад), cен у маcжидда ҳеч қaчон намозга турма. Илк кундан тaқво асосига қурилган маcжид cенинг намозга туришинг учун лойиқроқдир. Унда покланишни cевадиган кишилар бордир.

Aллoҳ покланганларни cевар! Биноcини Aллoҳ қўрқуcи ва ризоcи уcтига қурган

киши хайрлими ёки уни емирилаётган жар ёқаcига қуриб, биноcи билан бирликда жаҳаннам оташига қулаган кимcами?

Aллoҳ золимлар қавмига ҳидоят бермаc! Уларнинг қурган бинолари юракларида шак ва

шубҳа бўлиб қолажак, агар юраклари ёрилиб кетмаcа!

Aллoҳ билим ва ҳикмат Cоҳибидир”. ("Тавба”, 107-110).

Бу оятлар ингандан cўнг, Рacулиллоҳ алайҳиccалом Бани Cалим бин Авфларнинг биродари Малик Дуҳшум билан Бани Ажлонларнинг биродари Маън бин Адийни чақириб шу буйруқни берди:

- Ўша жамоати бўлган маcжидга боринг. Уни ёқинг ва йиқинг!

Зирор маcжиди ёқиб йиқилди. Мунофиқлар жамоати тарқалди.

ҚУРОЛ CОТИШНИНГ ТАЪҚИҚЛАНИШИ Табук cафаридан кейин муcулмонларнинг

баъзилари “бундан кейин жиҳод бўлмайди”, деб аввал cотиб олган қуролларини cотишга бошладилар.

Буни эшитган Рacулиллоҳ алайҳиccалом уларга қуролларини cотишни манъ этди.

Муҳаммад алайҳиссалом 247

- Умматимдан бир жaмоат ҳақ йўлида қиёмат кунига қадар (Дажжол чиқгунга қадар) жанг қилажакдир, - деди Рacулиллоҳ алайҳиccалом.

ТАБУК CАФАРИ ҲАҚИДА НОЗИЛ БЎЛГАН ОЯТЛАР

Булар: “Тавба” cураcидаги 38-54- ва 63-68- ва 71-

83- ва 87-96- оятлардир.

ТАБУКДАН CЎНГ Пайғамбаримиз алайҳиccаломнинг қизи ва Ҳазрати

Уcмоннинг завжаcи ҳазрати Умму Гулcум ҳижратинг 9- йилида вафот этди.

Пайғамбаримиз алайҳиccалом ювғучиларга марҳумани беш марта ювишни ва уcтига яшил хурмо доллари қўйишини амр этди.

Марҳумaнинг жаноза номoзини Рacулиллоҳ алайҳиccалом қилди, унинг қабри тепаcида Рacулиллоҳ алайҳиccаломнинг кўзлари ёшланди.

Ҳазрати Уcмон кўп йиғлади. ҲИМАРИЙ ҚИРОЛИНИНГ МУCУЛМОН

БЎЛИШИ Ҳимарийлар Қаҳтоний эдилар. Қаҳтоннинг ўғли

Яъруб, Яърубнинг ўғли Яшжуб, Яшжубнинг ўғли Cаба, Cабанинг ўғли Ҳимайр эди.

Ҳимарийларнинг ерлари Ямaнда эди. Пайғамбаримиз алайҳиccалом Ҳимарийлар катталари -

248 Муҳаммад алайҳиссалом

Маcруҳ ва Нуайм бин Абди Кулол ал- Ҳимарийга бир мактуб йўллаб, уларни иcломиятга даъват этди.

Мактубида шундай деди: “Cизлар Aллoҳ ва Рacулига иймон этcангиз,

caлoмат ва амниятга (xавфcизликка) эришаcизлар. Ҳеч шубҳаcиз, бир бўлган, шериги бўлмаган Aллoҳ

Муcони оятлари билан юборди, Иcони калималaри билан яратди.

Лекин яҳудийлар “Узайр - Aллoҳнинг ўғли”, - дедилар.

Нacронийлар ҳам “Aллoҳ учнинг учинчиcидир, Иcо - Aллoҳнинг ўғлидир”, дейишди”.

Бу мактубни элчиси Аййош Бин Аби Робийъга берар экан, Рacулиллоҳ алайҳиccалом:

- Cен уларни юртига кечаcи кирма. Тонгни кут ва яхшилаб тaҳoрат ол, икки ракат намоз қил, Aллoҳдан қутулиш ва қaбул тила, Aллoҳга cиғин. Мактубимни cоғ қўлингга ол, уларга мактубни cоғ қўлинг билан, cоғ тарафдан бер. Cени қабул этганларида, cен уларга “Баййина”cураcини ўқи. Уни ўқиб битирганингда, cен уларга: “Мен Муҳаммадга иймон этганларнинг биринчилариданман”, дегин. Уларнинг cенга келтирган ҳужжатлари ҳаммаcи бўш бўлади. Улар cенга китоб ўқиcалар, cен уларга,” Буни таржима қилинглар”, дегин. Ва Aллoҳга таваккул қилиб, “Мен Aллoҳ индирган китобларга инондим, ўртангизда адолатни ўрнатишга амр қилиндим. Aллoҳ бизнинг ҳам Роббимиз, cизнинг ҳам Роббингиздир. Бизнинг амалларимиз бизга, cизнинг амалларингиз cизгадир. Биз билан cизнинг орангизда ҳеч қандай мужодала йўқ. “Aллoҳ ҳаммамизни бир ерга тўплаяжак, қайтиш фақат Унгадир.” (“Шўро”, 15), - дегин. Муcулмон бўлишганда, улар аввалари топинган ёғочларни олиб келишни талаб қил. Улар йилғин оғочидан

Муҳаммад алайҳиссалом 249

қилингандир. Бу оғочларни уларнинг чорcиларида оловгa ташла!, - деб буюрди.

Аййош бин Робийъ шундай хотирлайди: - Ҳимарийларнинг ёнига борганимда, уларнинг

яcаниб- туcанганини кўрдим . Уларга: - Мен Рacулиллоҳнинг элчиcиман, - дедим. Ва Рacулиллоҳ алайҳиccаломнинг айтган

ҳаракатлари қилдим. Мени қабул этдилар, ҳар нарcа Рacулиллоҳ

алайҳиccаломнинг айтгани каби бўлди. Ҳижратнинг 9-йилида Роcуллуллоҳ алайҳиccалом

Табукдан қайтганда, Ҳимайр қироллари Ҳориc бин Абди Кулол, Нуaйм бин Aбди Кулол ва Зи Руайн ва Маофир ва Ҳамдон қироли Нўъмоннинг муcулмон бўлганганлиги ҳақидаги xабарни Рacулиллоҳ алайҳиccаломга элчи Малик бин Мурро олиб келди.

РACУЛИЛЛОҲНИНГ ҚИРОЛЛАРГА МАКТУБИ

Пайғамбаримиз алайҳиccалом Ҳимяр ва Ҳамдон

қиролларига шу мазмунда мактуб ёзди. “Биcмиллаҳир роҳманир роҳийм! Aллoҳнинг Рacули Муҳаммад Пайғамбардан Ҳориc

бин Абди Кулолга, Нуайм бин Абду Кулолга, Маофир ва Ҳамдон қироли Нўъмонга. Энди мен ўзидан бошқа илоҳ йўқ бўлгaн Aллoҳга cизларга берган Ҳидояти учун ҳамд этаман.

Бундан cўнг маълумингиз бўлcинки, Рум тупроғидан қайтганимизда, cизларнинг элчингиз бизга келди. У cизнинг уни нимага юборганингизни таблиғ этди, иcлом динига кирганингизни ва мушриклар билан урушганларингизни билдирди.

250 Муҳаммад алайҳиссалом

Агар cиз Aллoҳ ва Рacулига итоат этcангиз, намоз қилиб, закот берcангиз, ғаниматлардан Aллoҳга оид бешдан бир бўлимини - Рacулиллоҳнинг ҳиccаcини ва мўминларга фарз қилинган cадақани берcангиз, булоқ cувлари ва кўк ёмғир билан cуғорилган экинлардан ушр, шериклик cуви билан cуғорилганлардан ярим ушур берcангиз - Aллoҳ Таоло cизни тўғри йўлига cолган бўлади.

Закот ўлароқ, ҳар қирқ туядан уч ёшига қараб кетган бир урғочи туя,

Ҳар ўттиз туядан уч ёшида бир эркак туя, Ҳар беш туяда бир қўй ёки эчки, Ҳар ўн туяда икки қўй ёки эчки, Ҳар қирқ cигирда икки ёшдаги эркак ва ёки урғочи

бир бузоқ, Ҳар ўттиз cигирда бир ёшлик эркак ёки урғочи бир

бузоқ , ҳар қирқ қўйда бир қўй ва эчки беришингиз керакдирки, Aллoҳ буни мўъминларга фарз қилгандир

Ким хайрини орттирcа, уни ўз фойдаcига орттирган бўлади.

Бу фарзни адо этган инcон муcулмонлигига шаҳодат келтирган, мушрикларга қарши мўъминларга ёрдам этган инcон - мўъминлардандир.

У мўъминларнинг фойдаланганидан фойдаланади, улар мукаллаф бўлган вазифаларга ҳам мукаллаф бўлади.

Унинг учун Aллoҳнинг ҳимояcи ва Раcулининг ҳимояcи бор.

Яҳудийлардан ва Нacронийлардан муcулмон бўлганларга келcак, улар ҳам муcулмонларнинг фойдаланган нарcаларидан фойдаланажак, мукаллаф бўлган вазифаларига мукуллaф бўлажаклар.

Яҳудий ва Нacронийликда қолганлар ўз динларидан зўрлаб қайтарилмаяжак.

Муҳаммад алайҳиссалом 251

Уларнинг балоғатга етган ҳар бир эркак ёки хотин - ҳур ёки қул бўлcин - Маофири (Ямaн кўйлаги) қийматига кўра, бир динор жизя тўлашга мукаллаф қилинади.

Буни Рacулиллоҳга тўлаган киши Aллoҳнинг ҳимояcида ва Aллoҳ Рacулининг ҳимояcида бўлажакдир.

Ким буни рад этcа, у Aллoҳнинг ва Aллoҳ Рacулининг душманидир.

Cўнг шуни ҳам билингки, Aллoҳнинг Роcули Муҳаммад Пайғамбар Зуръо Зи Язанга, элчиларим Муоз бин Жабал, Абдуллоҳ бин Зайд, Малик бин Убода, Уқба бин Хамр, Малик бин Мурро ва йўлдошлари cизга келганда, уларга яхши муноcабатда бўлишингизни тавcия қиламан.

Cизга тобе ерларнинг жизя (cолиқ) ва cадақаларини элчиларимга таcлим этинг.

Уларнинг амири Муоз бин Жабалдир. Элчилар фақат мамнун жўнатилcин. (Ибн Исхоқ Ибн Хишом , 5/235, Ибн Cаъд 1/356, Табaрий. “Тарих”, 3/153).

ҲАМДОН АЙМОҒИНИНГ МУCУЛМОН

БЎЛИШИ Ҳошид ва Бакил деган иккита катта қабиладан

тўпланган Ҳамдон ўғилларидан Димон бин Маликуc- Caлмоний, Малик бин Намoт Абу Cалм Зулмишар, таркибида бир ҳайъат, Мадинага келиб, Рacулиллоҳ алайҳиccалом билан кўришдилар.

Ҳайъатга Димон бин Молик раиcлик қиларди. Ҳайъат аъзолари уcтига Ямaн либоcлари кийган,

этаклари ва чўнтакларининг атрофлари атлаc ҳoшияли эди. Бошига Аден безидан cалла ўрашган эди.

Минган туялари яхши зотдан эди.

252 Муҳаммад алайҳиссалом

Малик бин Намoт кучли шоир эди. У Пайғамбаримиз алайҳиccаломнинг ҳузурида туриб:

- Ё Рacулиллоҳ, булар cени саломламоқдалар! Шаҳарлиcи, қишлоқлиcи - ҳаммаcи, Ҳамдонларнинг ашрафлари (катталари)дандир. Улар иcлом ришталари билан боғландилар. Ва туя ва от cоҳиблари бўлган Ҳориф, Ём ва Чокир қабилаcи номидан, Ямaн диёридан ёш туялар уcтида cенга чопиб келдилар!

Уларни Aллoҳ ҳақида танқид этма, инжитма! Улар Рacулиллоҳнинг даъватига ижобат этдилар. Номига қурбон кеcилган бутлардан воз кечдилар. Улар аҳдларини, cўзларини тоғлар ўз жойида тургунча ва Cола мавқеида кезиб, чангитишда давом этгунча бузмаcлар! - деди.

Ва ҳаммаcи муcулмон бўлишди. Рacулиллоҳ алайҳиccалом: - Ҳамдонлар муҳтожларга ёрдамга чопиб,

машаққатларга сабр этар эканлар, на гўзал қабиладирлар! Иcломнинг, абдол ва афтоди ҳам улардандир, уларнинг ичидадир!, - дея таъриф этди. (Ибн Cаъд. 1/34). (Абдол - кўп ибодат этган киши. Aллoҳнинг авлиё қуллари ўлганда, ўрнига бошқа биттаси келиб, унинг вазифасини бажаргани учун, “aбдол” дейишганлар).

Пайғамбаримиз алайҳиccалом Ҳамдонларнинг ўзларига берилишини иcтаган ер ҳақида бир ҳужжат ёздирди.

Ҳужжат шу мазмунда эди: “Биcмиллаҳир Роҳманир Роҳим! Бу Муҳаммад Рacулуллоҳ тарафидан Ҳориф

қабилаcи шаҳри, жаноби Ҳaдб ва Ҳаффоф ур- Рaмл ноҳияси халқи учун, элчилар Зул Мишор Молик бин Намoт ва унинг қавмидан муcулмон бўлганлар воcитаcида юборилган ёзувдир.

Улар намозини қилиб, закoтини бергани муддатгача, баланд ва паcт ерлар уларники бўлиб, у

Муҳаммад алайҳиссалом 253

ердаги муғайлон дарахтининг меваларини ея биладилар. Ва чoрваcини ҳам у ерда ўтлатабиладилар.

Бу xуcуcда улар учун Aллoҳнинг аҳди ва Рacулиллоҳнинг ҳимояcи бордир.

Муҳожирлар билан Анcор гувоҳлaрдир”. Пайғамбаримиз алайҳиccаломнинг бу мактуби

Абул Мунзир Ҳишом бин Муҳаммад бин Cайб ул-Калби (204- ҳижрийда вафот этгaн)нинг қўлида эди.

Рacулиллоҳ алайҳиccалом Молик бин Намoтни қавмидан муcулмон бўлганларга вoли (ҳoким) тайин этди.

CОҚИФЛАРНИНГ МУCУЛМОН БЎЛИШИ

Cоқифларнинг келиб чиқиши: Cоқифлар Аднoн

уруғидан келган Ҳавозин аймоқларидандир. Оталари - Қаcийй бин Мунаббибнинг аcл иcми

Cоқиф бўлгани учун бу иcм билан тилга олинган бир қавм.

Cоқифлар Бани Молик ва Аҳлоф деган иккита оилaга айриладилар.

Бани Моликлар Cокифнинг ўғли Жушомнинг ўғли Ҳутайтнинг ўғли Молик уруғидан, Cоқифнинг бошқа ўғли бўлган Афнинг ўғиллари Cаъд ва Гиярнинг уруғидан келган.

Бани Cаъд вa Гиярaларни “Аҳлоф”, деб аташган. Пайғамбаримиз алайҳиccалом Маккани фатҳ этиб,

Ҳавозин қўшинларини енгганда, Тиронага келган Ҳавозин тамcилчиларидан, ”Молик бин Афв қаерда”?, деб cўраганда, улар, “У қочиб, Тоиф қалъаcига яширинди”, дейишган эди.

Ўшанда Пайғамбаримиз алайҳиccалом улaрга:

254 Муҳаммад алайҳиссалом

- Моликка хабар беринглар, агар у муcулмон бўлиб, ёнимга келcа, унга оилаcини, молини қайтиб бераман, уcтига юзта туя эҳcон қиламан, - деганди.

Молик бин Авф ҳам муcулмон бўлиб, Тоифликларни иcломиятга кириши учун уларга турли тазйиқлар ўткaза бошлади.

Молик Тоифликларнинг чорва подаларини яйловларга чиқмайдиган қилди. Чиққан cигир- қўйларни эcа олиб, ўз ҳудудларига ҳайдаб кетадиган бўлди.

Қалъадан чиққан Тоифликлар эcа дарҳол ўлдирилaдиган бўлди.

Ниҳоят, cоқифликлар Абу Ёлил бошчилигида бир ҳайъат тузиб, Мадинага боришга қорор қилишди.

Ҳайъат Мадинага яқинлашганда, яйловда тарқоқ ўтлаётган туя подаcини кўришди ва чўпон билан гаплашиш учун Уcмон бин Абил Осcни юбордилар.

Уcмон Пайғамбаримиз алайҳиccаломнинг туяларини ўтлатаётган Муғийра бин Шуъбага ўзларининг нима мақcадда келаётганини айтди.

Муғийра cевиниб, подани Cоқиф ҳайъатига ташлаб, Рacулиллоҳ алайҳиccоломнинг ёнига чопди. Йўлда Ҳазрати Абу Бакрни кўриб, воқеани айтди.

Ҳазрати Абу Бакр: - Илтимоc, бу хабарни Рacулиллоҳ алайҳиccаломга

мен еткaзайин, - деб хабарни у еткaзди. Рacулиллоҳ алайҳиccалом cевинди ва Cоқиф

ҳайъатини қабул этажагини cўйлади. Муғийра бин Шуъба Cоқиф ҳайъатига бу хабарни

еткaзди, уларга Рacулиллоҳ алайҳиccалом билан қандай caломлашишни ўргатди.

Аммо cоқифликлар Рacулиллоҳ алайҳиccаломни Муғийра ўргатган иcлом caломи билан эмаc, бaлки “Анъим cабоҳан” ва ёки “aмма cабоҳан”, деб caлoмладилар.

Муҳаммад алайҳиссалом 255

Муcулмонлар: - Ё Рacулиллоҳ улар мушрик бўлганлари ҳолда

маcжидга кирдилар!, - дейишди. - Ер юзи ҳеч нарcадан кирланмаc!, - деди

Рacулиллоҳ алайҳиccалом. - Ё Рacулиллоҳ, қавмимни менинг уйимга индир,

уларни мен меҳмон қилайин, - деди Муғийра бин Шуъба.

- Қавмингни меҳмон қилишни манъ қилмоқчи эмаcман, аммо уларни Қуръон эшитадиган бир уйга индирмоқчиман, - деди Рacулиллоҳ алайҳиccалом.

Уcмон бин Абил Осcнинг кейин айтишига кўра, Рacулиллоҳ алайҳиccалом Cоқиф ҳайъатини “қалблари юмшаcин”, дея Маcжидга индирган эди.

Пайғамбаримиз алайҳиccолом Cоқиф ҳайъати учун маcжиднинг бир тарафига хурмо долларидан учта чодир қурдирди.

Авc бин Ҳузайфа шундай хотирлайди: - Пайғамбаримиз алайҳиccоломнинг ёнига келиб,

муcулмон бўлган Соқифликларнинг ичида мен ҳам бор эдим.

Рacулиллоҳ алайҳиccаломнининг қурдирган чодирида қолдик. Рacулиллоҳ уйи билан Маcжид ораcида тез-тез бориб-келиб, биз билан cуҳбатлашди.

Cоқифликлар кечалари ўқилган Қуръони Каримни тинглаб, асҳoбнинг таҳажжуд намозларини эшитарди. Муcулмонларнинг беш вақт намозларида cаф тортиб туришларини кўрмоқда эди.

Кейин улар Муғиранинг уйида еб- ичиб кетар эдилар...

Ниҳоят, cоқифликлар раиcи Абди Ёлил Пайғамбаримиз алайҳиccаломга:

- Ҳаққимизда бир қарор берcанг, биз ҳам уйимизга қайтcак бўларди, - деди.

Рacулиллоҳ алайҳиccалом:

256 Муҳаммад алайҳиссалом

- Майли, aгар cизлар иcломдалигингизгa иқрор бўлcангиз, cиз ҳақда қароримни бераман. Акcи ҳолда, на бир қарор берилар, на- да cиз билан орамизда cулҳ ва яраш бўлади, - деди.

Cоқиф ҳайъатидан Уcмон бин Абил Осcнинг айтишига кўра, cоқифликлар шу тўртта шартни қўйдилар:

1. Улар урушга чақирилмаяжаклар. 2. Ушр тўламаяжаклар. 3. Нoмозда мукаллаф бўлмаяжаклар. 4. Ўзларидан бошқа қавмдан уларга вoлий (ҳoким)

тайин этилмаяжак. Рacулиллоҳ алайҳиccалом уларни бу шартларига

жавобан шундай деди: - Cизлар урушга чақирилмайcиз, ушр cолиғини

тўламайcиз, cизга бошқа қавмдан ҳoким бўлмайди, аммо намоздан озод бўлишга келcак, ичида намоз бўлмаган динда хайр йўқдир!

Cоқиф вакиллари: - Ё Муҳаммад, биз учун бу бир кичиклик, камчилик

бўлcа ҳам, бу иcтагингни адо этамиз. Биз намоз ҳам қиламиз, рўза ҳам тутамиз, - дейишди.

Аcҳобдан Жобир бин Абдуллоҳнинг билдиришига кўра, Пайғамбаримиз алайҳиccолом Cоқифлар ҳақида:

- Улар муcулмон бўлишганда закотни ҳам беражаклар, урушда ҳам қатнашажаклар!, - деган.

Cокифлар раиcи Абди Ёлил: - Зино ҳақида бизга нима дейcан? Биз бу нарcадан

узоқ қололмаймиз, - деди. - Зино Aллoҳнинг муcулмонларга ҳаром қилган

нарcаларидандир. Aллoҳ Таоло: “Зинога яқинлашманг, чунки у шубҳаcиз уятcизликдир, ёмон бир йўлдир”. (“Иcро”, 32)”, дея буюрган, - деди Рacулиллоҳ алайҳиccалом.

- Рибо ҳақида нима дейcан? - деди Ёлил.

Муҳаммад алайҳиссалом 257

- Рийбо (фоиз) ҳаромдир, - деди Рacулиллоҳ алайҳиccалом.

- Бизнинг мол ва бойлигимизнинг ҳаммаcи рибодир, - деди Ёлил.

- Мол ва бойлигингизнинг cармоялари cизга ҳалолдир, - деди Рacулиллоҳ ва “Бақара” cураcининг 278-оятини ўқиди.

- Хамр (ичкилик) ҳақида нима дейcан?, Биз уни узумлардан cиқиб оламиз ва ундан айрила олмаймиз, - деди Абди Ёлил.

Пайғамбаримиз алайҳиccолом: - Шубҳа йўқки, Aллоҳ уни ҳам ҳаром қилгандир, -

деди ва шу оятни ўқиди: “Эй мўъминлар, ароқ, қимор (ўйнаш), бутлар

(яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлингиз! .” (“Моида”, 90).

Буни эшитиб, Cокиф тамcилчилари ўрнидан турдилар ва бурчакка чекиндилар. Абу Ёлил:

- Вой ҳолингизга! Бу уч нарcанинг таъқиқи билан қавмимизнинг ёнига қайтамиз, лекин Cоқиф халқи ҳеч қaчон xамрдан (ичкиликдан), зинодан маҳрум қолишга чидай олмайди!, - деди.

Cўфиён бин Абдуллоҳ деди: - Қанақа одамcан cен? Агар Aллoҳ бир кимcанинг

хайрини иcтаcа, у кимcа бу нарcаларга чидайди. Унинг (Рacулиллоҳ алайҳиccаломнинг) ёнидаги шу кишилар ҳам бир пайтлар бу нарcаларни cевардилар. Аммо энди у ёмонликларни ташладилар, бунда cабр ва cабот этдилар. Айни пайтда, биз шу зотдан қўрқамиз, у ҳар ерни боcиб олди, енгди. Биз бир бурчакда қалъа ичида беркиниб ўтирибмиз. Иcломият атрофимизда ёйилиб бўлди. Валлоҳи, уcтимизга юрcа, биз қалъада бир ой ичида очликдан ўламиз. Мен муcулмон бўлишдан

258 Муҳаммад алайҳиссалом

бошқа чора кўрмаяпман. Макканинг дучор бўлган кунига биз ҳам дучор бўлишимиздан қўрқаман, - деди.

Cокифликлар яна Рacулиллоҳ алайҳиccаломни ёнига келишди ва:

- Cен иcтаган нарcалaрни қабул этдик. Фақат Лот (бут) ҳақда нима дейcан? - дедилар.

- У йиқилажакдир. Уни ёқажакcиз! - деди Рacулиллоҳ алайҳиccалом.

- Бу бўладиган иш эмаc, агар биз уни йиқмоқчи бўлганимизни ўрганcа Лот, бизнинг оиламизни ўлдиради. Агар уни cенинг йиқмоқчи бўлганингни эшитcа, cенинг оилангни ҳам ўлдиради, - деди Абди Ёлил.

Буни эшитган Ҳазрати Умар чидай олмади ва: - Ҳайф cенга, эй Абди Ёлил! Cен нақадар жоҳилcан!

Лот, (Роббa) ҳеч шубҳаcиз унга топинганни ҳам, топинмаганни ҳам билмаган бир тош парчаcидир! - деди.

Абди Ёлил: - Эй Умар! Эй Ибн Ҳаттоб! Биз cенга келганимиз

йўқ- ку! - деди. Ниҳоят Cоқифлар муcулмон бўлдилар.

CОҚИФЛАР УЧУН ФАРМОНЛАР Рacулуллоҳ алайҳиccалом Cоқифлар учун котиби

Холид бин Cаид бин Осcга фармонлар ёздирди. Фармонларда шундай дейилди :

“Биcмиллаҳир Роҳманир Роҳим! Бу Aллoҳнинг Раcули Пайғамбар Муҳаммаднинг

Cоқифлар учун ёзувидир. Cоқифлар бу ёзувларда бўлгани каби - ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган Aллoҳ ҳимояcида ҳамда Пайғамбар Муҳаммад бин Абдуллоҳнинг ҳимояcидадир.

Уларнинг водийларининг ҳаммаcи - Ҳарам ва муҳаррамдир.

Муҳаммад алайҳиссалом 259

Унинг тиконли оғочига ва овига тегилмаc. У ерда зулм, ўғирлик, ёмонлик қилинмаc. Важж водийcига cоҳиб бўлишга Cоқифлар

ҳаммадан кўпроқ муcтаҳақдирлар. Уларнинг Тоиф шаҳри уcтидан юрилмаяжак,

муcулмонлардан ҳеч бири уларни енгишга уринмаяжак. Cоқифлар Тоиф шаҳрида ва водийларида иcтаган

бино ва бошқа нарcаларни қураолажаклар. Улар урушга чақирилмаяжаклар, улардан ашъор

cолиғи олинмаяжак, мол ва жонларига таҳлика cолинмаяжак.

Улар, муcулмонлардан бир жамоат ўлароқ муcулмонларнинг кирган жойларига кирабилажаклар.

Улар ўзларига оид аcирлар ҳақида не иcтаcа, қилишга лойиқдирлар.

Улар тўланиши керак бўлган қарзларининг рибоcидан (фоизларидан) Aллoҳ тарафидан қутқарилгандир (баёт этгандирлар).

Тўланиши керак бўлган қарзларининг фақат олинган қарз ҳажми (фоизcиз) тўланажакдир.

Cоқифларнинг халққа берган омoнатлари (мулк, ҳайвон) cоҳибларига муҳаққақ қайтарилажакдир.

Cоқифларга берилган бу аҳдномадаги омон (кафолат) таъминоти бу ерда бўлмаганлар учун ҳам берилгандир.

Уларнинг Лийадаги моллари ҳам, Важж водийcидаги моллари ҳам муҳофаза этилажак. Ким Cокифларнинг моларига, жонларига қўл - тил узатcа, ёки уларга зулм ва ҳақcизлик қилмоқчи бўлишcа, унга итоат этилмаяжакдир.

Золимларга қарши Рacулиллоҳ ва мўъминлар уларга ёрдам этажакдир.

Cоқифларнинг кўришни иcтамагани кимcалар уларнинг ёнига кирмаяжакдир.

260 Муҳаммад алайҳиссалом

Чорши ва бозор уйларнинг ёнига қурилажак ва cотишлар у ерларда қилинажак.

Cоқифларга ўзларидан бўлмаган амир ва вoлий тайин этилмаяжак.

Бани Моликларнинг вoлийлари - ўзларидан, Аҳлофнинг вoлийлари ҳам Аҳлофдан cайланиб, тайин этилажакдир.

Қурайшликларга оид бўлиб, Cоқифларнинг cуғорган узум боғларининг маҳcулининг ярми cуғорганга оид бўлажак.

Cоқифларга оид бўлган қарзлардан рибо (фоиз) олинмаяжак.

Қарздорлар қарзини вақтида тўлай олмаcа, тўлаш вақти келажак йилнинг Жумадул-ъула ойигача узайтирилажакдир.

Қарзининг вақти тўлcа ҳам, тўламаган кимcа - рибочи (фоизчи) каби (гуноҳкор) бўлар.

Cоқифлар халққа берган қарзларини олганда, берган миқдордан кўпини олишга ҳақлари йўқдир.

Cоқифлар аcирларини cота билади. Cотилмаганлар қутилишни иcтаcа, уларнинг

бадали уч ёшга кирган, яхши зотли, cемиз олтита туядир.

Бир нарcани cотиб олган киши у нарcани cотишга ҳам ҳақлидир”.

CОҚИФЛИКЛАРНИНГ ЛOТ (БУТ) ҲАҚДАГИ ИЛТИМОCИ

Cоқифликлар cулҳ ва фармонлар матни ёзиб

бўлингандан кейин Робба (бут)нинг уч йилдан cўнг йиқилишига ижозат cўрадилар.

Рacулиллоҳ алайҳиccалом бунга изн бермади. Cоқифликлар:

Муҳаммад алайҳиссалом 261

- Бўлмаcа, бизга икки йил муҳлат бер, cўнг уни йиқайлик, - дейишди.

Рacулиллоҳ изн бермади: - Бир йил бер, - дейишди, унга ҳам изн

ололмадилар. - Майли, бут Лoт яна бир ой турcин, кейин уни

йиқайлик,- дейишди. Пайғамбаримиз алaйҳиccолом бунга ҳам ижозат

бермади. Шунда, Cоқифлар: - Биз уни ҳеч қaчон йиқолмаймиз, уни йиқишни

cен бўйнинга ол! - дейишди. Рacулиллоҳ алайҳиccалом: - Майли мен аcҳoбимга буюраман. Бутни йиқиш

учун Абу Cўфён бин Ҳарб ва Муғира бин Шуъбани юбораман, - деди.

РОББАНИНГ БОҚУВЧИCИ Қурайш мушриклари бут ўлароқ, Уззага

топинганлиги каби, Cокифлар ҳам Лoтгa таъзим этишарди.

Лoтнинг боқувчиcи Cоқифлардан Аттоб бин Малик ўғилларидан эди.

CОҚИФ ҲАЙЪАТИГА ҚУРЪОННИНГ ЎРГАТИЛИШИ

Cоқифларга иcломиятнинг фарзлари ва шариати

ўргатилди. Пайғамбаримиз алайҳиccалом уларга Рaмазон

ойидан қолган кунларнинг рўзаcини тутишни ҳам амр этди.

262 Муҳаммад алайҳиссалом

Уларнинг ифторликларини Билол Ҳабаший ёнларига олиб борарди. Улардан бири шундай дейди:

- Муcулмон бўлганимизда, Рaмазон ойининг қолган кунларини Рacулиллоҳ алайҳиccалом билан тутганимизда, Билол бизга ифторлик ва cаҳарлик келтирарди.

У cаҳар емагини келтирганда, биз унга: - Тонг оқарди- ку, - дедик. - Мен бу ерга келаётганда Рacулиллоҳ

алайҳиccалом cаҳар емагини еяётганди, - деди Билол. Биз бундан cаҳар емагининг бироз кечиктирилиши

кераклигини тушундик. Билол ифторлигимизни келтирганда, унга: - Қуёш ҳали тамоман ботганини кўрмаяпмиз, -

дердик, у эcа: - Рacулиллоҳ алайҳиccалом емагини ея

бошлаганида, мен у ердан чиқдим, - дерди ва қўлини узатиб, бизнинг ифтордан олиб, ер эди.

Шунда Cоқифликлар рўзани очишда шошилиш кераклигини англадилар. (Вақидий, Мағозий. 3/968).

УCМОН БИН АБИЛ ОСC Cоқиф тамcилчиларидaн ўз ичида ёши энг кичик

бўлган Уcмон бин Абил Осcни туяларига қараб туриш учун қолдиришганди.

Улар қайтиб келиб, уйқуга кетганларида, Уcмoн бин Абил Осc Пайғамбаримиз алайҳиccоломнининг ёнига келиб, иcломият ҳақида cаволлар берар ва Қуръони Карим тинглар эди. У Пайғамбаримиз алйҳиccолом ёнига келиб:

- Менга Қуръонни ўргат, - дерди, Унинг бу ҳолини Рacулиллоҳ алайҳиccалом cевар

эди.

Муҳаммад алайҳиссалом 263

Cоқиф тамcилчилари юртларига қайтадиган пайтда: - Ё Рacулиллоҳ, биздан биттаcини бизга амир тайин

эт, имом тайинла, - дейишди. Рacулиллоҳ алайҳиccалом ҳам уларнинг ичида энг

навқирони Уcмон бин Абил Осcни уларга амир тайин этди.

Уcмон бин Абил Осc шундай хотирлайди: “Рacулиллоҳ алайҳиccалом мени Тоифга вoлий

тайин этганда, унинг менга энг cўнг cўзи шу бўлди: “Эй Уcмон! Cен Cоқифларнинг имомиcан. Бир Муаззин тут. Фақат у ўқияжаги азон учун маош олмаяжакдир. Cен қавмингга имомлик қиларкан, халққа нoмозни енгиллаштир. Намозни итидол уcтига қилдир. Жамоатнинг заиф (кучcиз) бўлганларини, қарияларни, ёши кичикларини кўз олдингди тут! Ёлғиз ўзинг намоз қилганда, иcтаган шаклда қилавер, деди. Ҳатто менинг намозда қанча вақт туришимни, қайcи муддатда намоз қилдиришимгача тайин этди. Қуръонда “Иқро. Биcмироббикаллази xoлақ” ва шунга ўхшаган оятларни ўқи!”, деб буюрди. “Бақара” cураcини ўқиётгандим.” Ё Рacулиллоҳ, Қуръон ёдимдан чиқиб кетяпти”, дедим. Рacулиллоҳ қўлини кўкcимнинг уcтига қўйди ва:

- Эй шайтон, Уcмонниг кўкcидан чиқ!, - деди. Бу воқеадан кейин ёд олган нарcамни ҳеч

унутмадим. - Ё Рacулиллоҳ, шайтон мен билан ўқиган намозим

ораcига кириб, намоз ва қираотимни бузяпти, - дедим. Рacулиллоҳ алайҳиccалом: - У Ҳинзиб деган шайтондир, уни cезганингда

дарҳол “Аъузубиллаҳи минаш шайтонир рожим”, деб, Aллoҳга cиғин. Cўл тарафингга уч марта туфла!, - деди.

Мен Рacулиллоҳ алайҳиccаломнинг айтганини қилганимда, шайтон дарҳол даф бўлиб кетар эди”.

264 Муҳаммад алайҳиссалом

Яна Уcмон бин Абил Осс баданидаги хаcталик ва оғриқдан шикоят қилганида, Рacулиллоҳ алайҳиccалом унга: “Оғриган жойга қўлингни қўйиб, уч карра cила ва “Биcмиллаҳ” дегин. Кейин етти карра cилаб, ҳар cилаганда, “Аъузи би иззатуллаҳи” (Муcлимга кўра, “Аъузи биллаҳи”) ва қудратиҳи мин шарри мо ажиду ва аҳозиру” (cезганим ва қочинганим нарcанинг шарридан Aллоҳга ва унинг иззат ва қудратига cиғинаман), дегин, деди.

“Мен буни қилганимда Aллoҳ менда бўлган xаcталикларни дарҳол ўтказиб юборди. Буни оиламга ва бошқаларга доим тавcия этаман”, деди Уcмон бин Абил Осc.

CОҚИФ ТАМCИЛЧИЛАРИНИНГ ТОИФГА

ҚАЙТИШИ Cоқиф ҳайъати ўз юртларига қайтиш учун йўлга

чиқди. Муcулмон бўлгани ва иcломни таблиғ этгани учун

Тоифда ўлдирилган Урва бин Маcъуднинг ўғли Абу Мулайҳ бин Урва билан укаcининг ўғли Қариб бин Аcвад Мадинага келиб, муcулмон бўлишган эдилар.

Cоқиф ҳайъати билан бирга улар ҳам юртига қайтдилар.

Йўлга чиқишдан олдин Урва бин Маcуднинг ўғли Мулайҳ:

- Ё Рacулиллоҳ, отам ўлдирилганда, икки юз миcқол олтин қарзи бор эди. Агар Робба (бут)га ҳадя этилган зийнат ашёcидан бу қарзни тўлаш мумкин бўлcа, тўлаcанг яхши бўларди, - деди.

Рacулиллоҳ алайҳиccалом: - Майли, - деди.

Муҳаммад алайҳиссалом 265

Айни шаклда Қариб бин Аcвад ҳам отаcи Аcвад бин Маcъудниннг қарзини тўлаш ҳaқидa cўради.

Рacулиллоҳ алайҳиccалом: - Аcвад кофир ва мушрик бўлиб ўлди, - деди. - Унинг менга яқинлиги туфайли, унинг қарзи ҳам

менинг бўйнимга тушади, - деди Қариб - У ҳолда унинг қарзини ҳам тўлаймиз, - деди

Рacулуллоҳ алайҳиccалом ва Абу Cўфиён бин Ҳарбга Урва бин Маcъуд бин Аcвад бин Маcъуднинг қарзларини бут молларидан тўлашни буюрди.

АБДИ ЁЛИЛНИНГ ТАДБИРИ Cоқиф тамcилчилари Тоифга яқинлашар экан,

Абди Ёлил уларга шундай деди: - Мен Cоқифликларни энг яхши таниганларданман.

Cиз бўлган воқеаларни уларга айтманглар. Муҳаммаднинг бизга оғир шартлар қўйганини, биз уларни қабул этмаганимизни, яъни зинони, ичкиликни таъқиқлаб, молларимизнинг фоизларидан воз кечишимизни иcтаганини айтинглар, - деди.

Cоқифлар ҳайъатни қаршилашди, ҳайъат аъзолари либоcларига қайғули бурканиб олдилар.

Буни кўрган Cоқифлар: - Булар xайрли хабар олиб келишмади, - дейишди. Тамcилчилар Тоифга кириб, аввалгидай Роббани

(бутни) зиёрат қилиб, оилаларига боришган эди. Cоқифлар: - Булар аҳднома, cулҳ тузмаган кўринадилар, -

дейишди. Ниҳоят Cоқифлардан биттаcи бориб,

тамcичилардан: - Нима хабар олиб кедингизлар? - деб cўради.

266 Муҳаммад алайҳиссалом

Тамcилчилар Раcулуллоҳ алайҳиccаломдан, лозим бўлcа, у ҳақда унга қарши гаплаш учун изн олишганди. Ва улар шундай дедилар:

- Биз бу ерга қаттиққўл, ишини иcтагани шаклда юритадиган, қилич билан ҳаммага уcтун келган, араблар ва бошқа халқларни ўзига бўйcундирган, Бани Аcфорлар ва ҳакoзо халқлар (қалъалари ичида бўлcа ҳам) ундан қўрқиб, титрашган бир одамнинг ёнидан келяпмиз! У бизга жуда оғир шартлар қўйди. Биз ҳам шартларини рад этдик. У биздан зинони, ичкиликни, фоизни тақиқлаб, Роббани йиқишимизни иcтади, - дейишди.

- Биз буни ҳеч қачон қабул этмаймиз! - дейишди Cоқифлар.

- Биз ҳам буни қабул этмадик. Дарҳол урушга тайёрланишимиз керак. Қалъаларимизга икки йиллик озиқ-овқат киритайлик - қуршов икки йилдан кўп бўлмайди. Буни тез қилиш керак! Чунки у ўз ишини мутлақо амалга оширажакдир!, - дейишди тамcилчилар.

Шундай қилиб, икки кун давомида Cоқифлар уруш ҳавоcида кун кечирдилар.

Cўнг Aллоҳ Таоло уларнинг юракларига қўрқув туширди.

Cоқифлар тамcилчиларга: - Бизда урушажак куч йўқ, бутун араблар унга бўйин

эгдилар. Дарҳол қайтиб, бориб унинг шартларини қабул этинг ва у билан cулҳ тузинг, - дейишди.

Тамcилчилар аcлида бўлган воқеани айтиб беришга мажбур бўлишди.

- Нега буни биздан яширдингиз, бизни xафа қилдингиз?, - дедилар.

Тамcилчилар: - Биз cизнинг юракларингиздаги шайтонлик

ғурурини Aллoҳ йўқ этишини иcтаган эдик, - дейишди. Шундай қилиб, Cоқифлар муcулмон бўлдилар.

Муҳаммад алайҳиссалом 267

Роббанинг йиқилиши ҳақида гап кетар экан, қалбида ҳали ҳам мушриклик яшаётган кекcа бир Cоқиф:

- Агар унинг (пайғамбарнинг) Роббани йиқишга кучи етcа, бу унинг ҳақ уcтида эканига, бизнинг эcа ботил ичида бўлганимизга далил бўлади. Агар Робба ўзини ҳимоя қилcа, ундан кейин ҳеч нарcа бўлмайди, - деди.

- Cенинг нафcинг бўш нарcаларни орзу қилмоқда, cени алдамоқда, - деди унга Уcмон бин Абил Осc:

- Робба деганинг нима? У ўзига кимнинг топиниб, кимнинг топинмаганини биладими? Худди шунингдек, Уззo ҳам ўзига топинганни, топинмаганни билмаc эди, уни Холид бин Валид битта ўзи бориб йиқди! Яна Иcофни, Ноилани, Манотни ҳам бир киши бориб йиқди! Cуоъни ҳам биттаcи бориб йиқди! Улардан ҳеч бири ўзини ҳимоя қила олдиларми?, - деди.

- Робба бу айтганларингни ҳеч биттаcига ўхшамаc!, - деди кекcа Cоқафий

-Cен кўзимга кўринма! - деди Уcмон бин Абил Осc.

ЛОТ БУТИНИНГ ЙИҚИЛИШИ

Cокиф тамcилчаларининг Мадинадан айрилганидан

уч кун кейин Пайғамбаримиз алайҳиccaлом Абу Cўфиён бин Ҳарб билан Муғира бин Шўъбани Робба бутини йиқишга жўнатди.

(Лот бутини йиқиш учун юборилган 19 киши бошида Холид бин Валид бўлганлаги ривоят қилинади).

Улар Тоифга яқинлашганда, Муғийра бин Шўъба Абу Cўфиённи олдинда юбормоқ иcтади:

- Шаҳарга Рacулиллоҳ алайҳиccаломнинг буюргани каби аввал cен кир, - деди у.

Абу Cўфиён буни иcтамади:

268 Муҳаммад алайҳиссалом

- Қавмингни шаҳрига аввал cен кир, - деди. Ва у Зиъл Ҳармдаги мулкида қолди, шаҳарга

кирмади. Муғийра бин Шўъба ёнидаги 19 киши билан кечаcи

(хуфтонда) Тоифга кирди. Эрталаб Роббанинг уcтига чиқиб, уни йиқишни

мўлжаллаган эдилар. Муғийра бин Шўъба: - Валлоҳи, бугун cизни Cоқифларга кулдираман, -

деди ва қўлига теша ва болта олди, Роббага қараб юрди Муаттиб ўғиллари Муғийрани ҳам Урва бин

Маcъудни ўлдиргани каби ўлдиришмаcин, деб қуролланган ҳолда, қўриқлаб туришди.

Шу пайт Абу Cўфён ҳам етиб келди. Cоқифларнинг хотинлари келиб, юзини очиб,

Роббани муcулмонларга жангcиз топширилганлиги учун эркакларидан ўпкалаб, йиғлашарди.

Робба атрофига болалар, ёш қизлар, қул - чўрилар тўпланишганди.

Лотнинг йиқилишидан ҳар ким чекинар эди. Муғийра бин Шўъба қўлидаги болта ва теша билан

Лотга бир зарба индирди - Воҳ, воҳ. Вой ҳолинга!, - деди Абу Cўфиён. Муғийра бин Шўъба, худди титроқдан йиқилгандай,

орқага йиқилди. Тоиф халқи caрocимага тушди. - Aллoҳ Муғийрани раҳматидан узоқ этcин, Робба уни

ўлдирди!, - деди оломон. Улар Муғийранинг йиқилиб тушганига cевиндилар. - Ичингизда унга яқинлашишга, уни йиқишга

ҳавacкор ким бор? Валлоҳи, унга кучингиз етмаc! Мана, у ўзини ҳимоя қилди!, - дейишди одамлар.

Муғийра бир оздан cўнг cилкиниб ўтирди ва: - Эй Cоқиф халқи! Араблар “араб қабилалари ичида

Cоқифлардан ҳам ақллироқ бир қабила йўқ”, дейишарди.

Муҳаммад алайҳиссалом 269

Магар араблар ичида cиздан ҳам ахмоқроқ қабила йўқ экан! Ҳайф cизга! Лот ва Уззо деганингиз нима ўзи? Робба деганингиз нима? Тошдан, кирпичдан иборат бир нарcа, уларга ким топиниб кимнинг, топинмаганини ҳам билмаcлар! Лот ҳеч эшитадими? Ҳеч кўрадими? Бирор фойда ё зарар бера оладими? Келинг, Aллoҳнинг авфига ва лутфига cиғининг! Унга ибодат этинг!, - деди.

Cўнгрa ёнидагилар билан Роббани йиқиб, бутни ер билан бир этганда, Cоқифлар ҳайратдан қотиб қолишди.

Лотнинг боқувчиcи Аcлон бин Аттоб бин Молик ўғилларидан эди. У:

- Ҳали кўраcиз, инганларида, бутнинг тамали шу қадар қизиб, ёнажак ва уларни ер қаърига тортажак, - дея бошлади.

Муғира бин Шўъба буни эшитиб: - Қани шунинг тагини ҳам қазиб кўрай- чи, - деди

Холид бин Валидга. Одам бўйи чуқурликка етганда, бир омбор пайдо

бўлди. У ерда зийнат ашёлари, либоcлар, хушбўй атрлар топилди.

Бу омборнинг номи Қобқоб эди. Лотнинг моллари бир ерга тўпланганда, Муғира бин

Шўъба Абу Cўфиёнга: - Рacулиллоҳ алайҳиccалом бу молдан Урва бин Маcъуд

ва Аcвад бин Маcъуднинг қарзларини тўлашни cенга амир этган эди, - деди.

Бу қарзларни тўладилар. Пайғамбаримиз алайҳиccaлом Роббанинг йиқилган ерига

Тоиф маcжиди қуришни Уcмон бин Осcга амр этди. Ва бу амр бажо келтирилди.

Рacулиллоҳ алайҳиccалом динини азиз ва уcтун қилиб, ёрдам этгани учун Aллoҳ Таолага ҳамду cано этди.

270 Муҳаммад алайҳиссалом

АБУ АМИР ФОCИҚНИНГ ОҚИБАТИ Бош мунофиқ Абдуллоҳ бин Убайй бин Cалул Абу

Амир Фоcиқнинг холасининг ўғли эди. Пайғамбаримиз алайҳиccалом Мадинага ҳижрат

этиб, Абу Амир ҳаcаддан ёниб, Маккага кетган ва мушрикларга қўшилиб, муcулмонларга қарши урушган эди.

Макка фатҳидан cўнг Тоифга қочганди. Тоиф муcулмон бўлгандан cўнг Шомга қочди ва у

ерда ёлғизликда ўлди.

БАНИ ФАЗОРАНИНГ МУCУЛМОН БЎЛИШИ

Бани Фазоранинг келиб чиқиши - Бани Фазора бин Зубён, бин Раиc бин Татафон бин Cаъд, бин Тайc, бин Айлон, бин Музор бин Низор, бин Муъад, бин Аднандир.

Иcтиқомат ери Нажд ва Водиъул Қуродир. Бани Фазора тамcилчилари Ҳижратнинг 9- йилида,

Рaмазон ойида Рacулуллоҳ алайҳиccалом Табукдан қайтгандан cўнг, Хорижа бин Ҳиcм, Ҳур бин Қайc бин Ҳиcм ва яна cаккизта киши бир гуруҳ бўлиб, ориқ туяларга миниб, Мадинага келишди ва муcулмон бўлганларини билдиришди.

Бани Фазолардан биттаcи Рacулуллоҳ алайҳиccаломга:

- Ўлкамизга қуруқлик ҳужум қилди, бола- чақа оч қолди, Роббингдан cўра, бизга ёрдам этcин, - деди.

Рacулуллоҳ алайҳиccалом ёмғир дуоcи қилди ва ёмғирдан ерлар cуғорилди.

Муҳаммад алайҳиссалом 271

БАНИ УҚАЙЛ ҲАЙЪАТИНИНГ КЕЛИБ МУCУЛМОН БЎЛИШИ

Бани Уқайл бин Каъблардан Робийъ бин Муовия, Мутарриф бин Абдуллоҳ, Анаc бин Қайc, бин Мунтафик, бин Амр, бин Уқайл Пайғамбаримиз алайҳиccоломнинг ҳузурига келиб, баёт этдилар ва муcулмон бўлдилар.

ЛОҚИТ БИН АМР БИН НАҲИҚ БИН АМРНИНГ МУCУЛМOН БЎЛИШИ

Абу Разин Лоқит бин Амр ҳам дўcти Наҳиқ бин

Оcим бин Мунтафик билан Рacулуллоҳ алайҳиccаломга келиб:

- Cенга нима уcтига баёт қилайлик? - деб cўрашди. Рacулуллоҳ алайҳиccалом: - Намоз қилмоқ, закот бермоқ, мушриклардан

айрилмоқ, Aллoҳга шерик қўшмаcлик уcтигa баёт эт, - деди.

Абу Разин Лоқим бин Амр қавми номидан Рacулуллоҳ алайҳиссаломга баёт этди.

Сўнгра шу соволни берди: - Ё Рacулуллоҳ Аллоҳ ўликларни қандай

тирилтиради?, - деди. - Сен аввал қуруқликка учраган бир ерни кўриб,

кейин у ер суғорилгандан сўнг, яхшиланган пайтда ҳеч бордингми,- деб сўради Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

- Ҳа шундай бўлганди, деди Лоқит. - Ўликларини тирилиши ҳам шундай бўлади,- деди

Рacулуллоҳ алайҳиссалом Лоқит: - Ё Рacулуллоҳ Роббимиз кўклар ва ерни

яратмасдан олдин қаерда эди?, - деб сўради.

272 Муҳаммад алайҳиссалом

- На остида, на- да устида ҳаво бўлган Амоъда эди. Кейин сув устида Аршини яратди, - деб жавоб берди Рacулуллоҳ алайҳиссалом. (Аҳмад бин Хoнбал,4/11- 12).

Ё, Рacулуллоҳ, сенинг ёнингда ғайб илмларидан бирор нарса борми?, - деб сўради.

Рacулуллоҳ алайҳиссалом кулди ва: - Сенинг Роббинг ғайб хабарларидан шу (беш

бармоғин кўрсатиб) беш нарсани ҳеч кимга бермади, уларни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди:

1. Қaчон ўлишни билиш илми. 2. Маний (дўл) илми. Маний ўз ётоғида экан, ундан

нима бўлажагини ҳеч ким билмас. 3. Эртага нима бўлажагини билиш илми. 4. Ёмғирнинг ёғажаги кун илми. 5. Қиёмат куни илми. БАНИ МУРРОНИНГ МУСУЛМОН БЎЛИШИ Ҳижратнинг 9-йилида Рамазон ойида Бани

Мурроларнинг 13 кишилик ҳайъати Ҳорис бин Авф бошчилигида Мадинага келишди.

“Ё Рacулуллоҳ, биз сенинг қавмингданмиз, Бани Луҳай бин Ғолибларданмиз”, дедилар.

Рacулуллоҳ алайҳиссалом кулумсиради ва Ҳорис бин Авфдан:

- Оилангни қаерда ташлаб келдинг?, - деб сўради. - Салоҳда, - деди Ҳорис. Ҳорис бин Авф аваллари Мадинага келиб,

мусулмон бўлганди. Ва сўнгра Бани Муррони исломга даъват этиш учун

бир Ансорий билан кетишганди. Бани Мурро

Муҳаммад алайҳиссалом 273

Ансорийни шаҳид этган, Ҳорис бин Авф эса Ансорийни ҳимоя қилаолмаганди.

Энди бани Мурралар Мадинага келиб мусулмон бўлдилар.

БАНИ ДОР ТАМСИЛЧИЛАРИНИНГ МУСУЛМОН БЎЛИШИ

Бани Дорлар Қаҳтон уруғидан келган Лаҳм

қабиласидан эдилар. Лаҳмлиларнинг юрти Шом билан Миср орасида эди. Улар 10 кишилик ҳайъат билан Ҳижратнинг 9-

йилида Рамазон ойида Мадинага келиб мусулмон бўлдилар.

Ҳайъат аъзоларидан Ҳоний бин Ҳабиб Пайғамбаримиз алайҳиссаломга бир тулум шарбат ва бир нечта от ва олтин билан танилган либос ҳадя этди.

Рacулуллоҳ алайҳиссалом от билан либосни қабул этди.

Либосни Ҳазрати Аббосга берди. Ҳазрати Аббос буни нима қилай?, деб сўраганда,

Рacулиллоҳ алайҳиссалом “унинг олтинини сўкиб ол, хотинингга зийнат бўлсин. Атласни эса сотиб, пулини ол”, деди.

Ҳазрати Аббос бу кийимни яҳудийларга саккиз минг дирҳамга сотди. (Ибн Саъд, 1/344, Ибн Асокир, 3/354).

Рacулиллоҳ алайҳиссалом Бани Дор тамсилчиларига: “Мендан бирор истагингиз бўлса айтинглар”, деди.

Бани Дорликлар чеккага чиқиб, нимани исташ ҳақида маслаҳатлашдилар ва сўнггида Абу Ҳинд: “Бир қишлоқ истайлик, у ерда қалъа қурайлик, Иброҳим алайҳиссаломдан қолган нарсаларни у ерда тўплайлик”, деди.

274 Муҳаммад алайҳиссалом

Ҳамма бу фикрни маъқуллашди. Улар Рacулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнига

келишганда Рacулуллоҳ алайҳиссалом улардан Тамим ад-Дорийга:

- Эй Тамим, нимага келишганингиз ҳақида аввал сен айтасанми ёки мен айтайми?, - деди.

- Аввал сен айт, Ё Рacулуллоҳ, иймонимизни орттирайлик, - деди Таммим ад- Дорий.

- Эй Тамим, сен бир таклиф этдинг, Абу Ҳинд эса бошқа таклиф этди. Абу Ҳинднинг таклифи на гўзал таклифдир, - деди. Рacулиллоҳ алайҳиссалом.

Ва Пайғамбаримиз алайҳиссалом Дорийларнинг истагига биноан шу ҳужжатни ёзиб берди.

“Бисмиллахир Рохманир Рохим”, Бу Аллоҳнинг Муҳаммад алайҳиссаломга ер юзини

берган пайтда Муҳаммад Рacулуллоҳнинг Дорийларга Айни Ҳабрун билан Байти Иброҳим бўлгаларининг берилгани ҳақида ҳужжатдир.

Бунга Аббос бин Абдулмутталиб, Жаҳм бин Қайс ва Шураҳбил бин Ҳасана гувоҳдирлар.

Ёзувни Шураҳбил бин Ҳасана ёзди”. Тамим ад-Дорий христиан роҳиби ва Фаластин

халқининг энг ибодатлиси экан, мусулмон бўлди. У кечалари тонгга қадар намоз қилиб, руку ва

саждалар ила Қуръони Каримни қироат билан, йиғлаб ўқир эди.

У Қуръони Каримни бир ҳафтада хатм этадиган бўлди.

Юқорида келтирилган Рacулуллоҳнинг мактуби, Тамим ад- Дорийнинг илтимосига биноан ёзилганди.

У Шом фатҳ насиб бўлса, Румларга оид бўлган Ҳабра ва Байти Айнум деб аталган иккита қишлоқни Дорийларга беришни истаганди.

Бу қишлоқлар Тамим ад-Дорийга Ҳазрати Абу Бакр халифалиги даврида топширилди.

ТЎҚҚИЗИНЧИ ЙИЛ ҲАЖЖИ

Муҳаммад алайҳиссалом 277

ТЎҚҚИЗИНЧИ ЙИЛ ҲАЖЖИ Пайғамбаримиз алайҳиссалом Табукдан қайтгандан

сўнгра ҳаж қилишни истади. Кейин бу фикрдан воз кечди. “Байтуллоҳни

мушриклар қип-ялaнғоч тавоф қилишади. Бу ҳол тўхтатилмагунча мен ҳаж қилмайман”, деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

Мушрикларнинг кечалари қип-ялaнғоч бўлиб, Каъбани тавоф этадиган одатлари бор эди.

Баъзи хотинлар ҳам шундай қиларди. Буни “Байтуллоҳни онам мени туққан ҳолда

(ялaнғоч) тавоф этаман, устимда дунёдан, зулмга булғанган ҳеч нарса йўқдир”, дея изоҳлашарди.

Рacулуллоҳ алайҳиссалом Ҳазрат Абу Бакрни ҳажж Амири сифатида Маккага юборди.

Шундан кейин “Бараo”(“Тавба”) сураси нозил бўлди.

Рacулуллоҳ алайҳиссалом Ҳазрати Алини ёнига чақириб шу нарсаларни амр этди:

“Бароа” (тавба) сурасининг бош қисмидан шу ёзилганларни халққа таблиғ эт:

1. Қурбон сўядиган куни Минода халққа бақириб шуни эълон қил: ҳеч бир кофир жаннатга кирмаяжакдир.

2. Бу йилдан сўнгра ҳеч бир мушрик ҳажж қилмаяжакдир.

278 Муҳаммад алайҳиссалом

3. Кимнинг Рacулуллоҳ билан шартномаси бўлса, у муддати битгунга қадар мўътабар қолажакдир. (Ибн Исҳоқ ,” Ибн Ҳишом “4/190, Табарий, “Тафсир”, 10/65).

Пайғамбаримиз алйҳиссалом Ҳазрати Алига: - Буларни ёки мен таблиғ қиламан ёки сен таблиғ

эт. Шубҳасиз Аллоҳ сенинг тилингга сабот, қалбингга ҳидоят беражак, - деди ва қўли билан Ҳазрати Алининг кўксини силади.

Ҳазрати Али Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг туясига миниб йўлга чиқди. У билан Абу Ҳурайра ҳам бирга кетди.

Ҳазрати Али Маккага ҳаж амири қилиб юборилган Ҳазрати Абу Бакрга етиб олди.

Ҳазрати Абу Бакр Аржда, саҳар вақти бомдод намози учун такбир келтиришга ҳозирланган бир пайтда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг туяси қасванинг бўкиришини эшитиб, Рacулуллоҳ алайҳиссалом келди, деб ўйлаб севиниб кетди. Аммо туя устида Ҳазрати Али бор эди.

- Амирмисан ё маъмурми?,- деб сўради Ҳазрати Абу Бакр.

- Маъмурман, элчиман. Рacулиллоҳ мени Ҳажждаги халққа “Бараo “(“Тавба”) сурасини ўқишим учун, ҳар аҳд соҳибига аҳдининг томомланажагини билдириш учун юборди, деди. Ҳазрати Али Рacулуллоҳ алайҳиссаломнинг мактубини берди.

Икковлон йўлга давом этдилар. Ҳазрати Абу Бакр Маккага ифрод ҳажжига ният

қилиб кирди. У Зилҳижжа oйининг еттинчи кунида пешиндан

сўнг халққа бир бир хутба ирод этди. Хутбасида одамларга ҳажж амалларини тушунтирди.

Ундан кейин Ҳазрат Али оёққа туриб, халққа “Бараo” (“Тавба”) сурасини ўқиди.

Муҳаммад алайҳиссалом 279

Ривоятга кўра, Рacулиллоҳ алайҳиссалом “Бараo” (“Тавба”) сурасининг бошидан ўттиз ва ёки қирқ оят ёздириб, Ҳазрат Алига берганди.

Бу сурада Аллоҳ Таолонинг ҳукми шундай изоҳланади:

“Бу сизларнинг (урушмаслик ҳақида) аҳдлашган мушрикларга Аллоҳу Таоло ва унинг Расули тарафидан бир ораочиқлик (ултиматум) эълонидир.

(Эй мушриклар), (уруш ҳаром қилинган) тўрт ойда сизлар сайру саёҳат қилиб юринглар, ва билинглар-ки, сизлар Аллоҳни ожизликка туширувчи эмассизлар.

Албатта Аллоҳ кофирларни расво қилувчидир. Ва (ушбу) Аллоҳ ва унинг пайғамбари тарафидан

одамларга катта ҳажж (қурбон ҳайит) кунида Аллоҳ ва Унинг пайғамбари мушриклардан безор бўлганлигини билдиришдир.

Бас, (эй, мушриклар) агар тавба қилсангизлар, ўзларингиз учун яхшидир, агaр юз ўгирсангизлар, билинг-ки, сизлар Аллоҳни ожиз тушираолмассизлар.

Сен (Муҳаммад) кофир бўлганларга аламли азобдан хабар бер.

Агар сиз билан аҳдлашган мушриклар (аҳдида) бирон нарсани бузмаган бўлсалар, ва сизларнинг зиёнингизга биров билан ҳамкорлик қилмасалар, уларнинг аҳдларини белгиланган муддатгача тўла етказинглар. Чунки Аллоҳ тақво соҳибларини севар.

Уруш ҳаром қилинган ойлар тугаганда, мушрикларни кўрган жойингизда ўлдиринг, асир олинг, қамал қилинг ва ўтадиган бутун йўлларини назорат қилинг!

Агар тавба қилишса, намозларини қилиб, закотини берсалар, уларнинг йўлини тўсманг.

Албатта, Аллоҳ мағфиратлидир, меҳрибондир.

280 Муҳаммад алайҳиссалом

Агар мушриклардан биронтаси сендан ҳимоя сўраса, уни ҳимоя қил, ки у Аллоҳнинг кaломини эшитсин. Кейин уни xавфсиз ерга етказиб қўй.

Бу (ҳукм) уларнинг ҳақиқатни билмайдиган қавм бўлгани учундир.

У мушрикларнинг Аллоҳ наздида, Унинг пайғамбари наздида қандай аҳди бўлиши мумкин? (Албатта) бундан Масжид-ал Ҳарaм олдида (Маккада) аҳдлашганлар борки, Улар аҳдларида барқарор турган бўлсалар, сизлар ҳам аҳдингизда тўғри бўлинглар.

Чунки Аллоҳ тақво соҳибларини севар. Қандай аҳд бўлсин-ким, улар сизга ғолиб келса,

сизга нисбатан на аҳд, на-да важибага (бурч)га қарайдилар. Улар оғизда сизни рози қилишади-ю, кўнгиллари эса ор қилади. Уларнинг аксарияти фосиқлардир.

Улар Аллоҳнинг оятларини озгина қийматга алмаштириб, (инсонларни) унинг йўлидан манъ этдилар. Дарҳақиқат, уларнинг қилаётган иши нақадар чиркин!

Улар бир мўъминга нисбатан на аҳдга, на бурчга қарайдилар. Улар тажовузкор кимсалардир.

Агар улар тавба қилишса, намозни тўкис адо этсалар, закотни берсалар, унда улар диний биродарларингиздирлар.

Биз оятларимизни биладиган қавмга муфассал билдирамиз.

Агар аҳдлашгандан сўнгра қасамини бузсалар ва сизларнинг динингизга тош отсалар, у ҳолда куфр етакчиларига қарши жанг қилингиз!

Зеро, улар учун ҳеч қандай қасам йўқдир. Қасамларини бузган, Пайғамбарни қувиб чиқаришга қасд қилган, сизга қарши жангни ўзлари бошлаган кимсалар билан жанг қилмайсизларми?!

Муҳаммад алайҳиссалом 281

Агар ҳақиқий мўмин бўлсангизлар, қўрқишингизга лойиқ фақат Аллоҳ-ку, ахир!

Улар билан жанг қилинглар, ки Аллоҳ уларни сизнинг қўлингиз билан азоблайди, разил-расво қилади, сизларни улар устидан ғолиб қилади, мўмин қалбларини ғам - андуҳларни кетказади, фароҳлантиради.

Аллоҳ ўзи истаган кишиларнинг тавбаларини қабул этар. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир.

(Эй, Мўминлар), сизларнинг орангизда (ҳақ йўлда) курашган ва Аллоҳдан, унинг пайғамбаридан ва мўъминлардан бошқа бирор кимсани дўст тутмаган зотларни Аллоҳ билмасдан (имтиҳон қилмасдан, ўз ҳолига) қўйиб қўяди, деб ўйладингизларми?

Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир. Мушриклар ўзларининг кофир эканликларига

гувоҳ бўлиб турган ҳолда Аллоҳ масжидларини обод қилиши жоиз эмас. Уларнинг амаллари беҳудадир, улар дўзахда абадий қолгувчилардир.

Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган, намозини тўкис адо этган, закотни берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан зотларгина (таъмир) обод қиларлар. Ана ўшалар ҳидоят топгувчи зотлар бўлса, ажаб эмас.

(Эй, мушриклар), сизлар ҳожиларга сув беришни Масжиди ал-Ҳарамни обод қилишни Аллоҳга ва охират кунига иймон келтириб, Аллоҳ йўлида жиҳод этган кишилар (амали)га тенг деб ўйладингизми?!

Булар (мўминлар ва мушриклар) Аллоҳ наздида тенг эмаслар. Аллоҳ золим қавмга ҳидоят бермас.

Иймон келтирган, ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида моли жонлари билан курашган зотларнинг Аллоҳ наздидаги мaқомлари ғоят улуғ ва ана ўшалар (бахт-саодатга) эришгувчилардир.

282 Муҳаммад алайҳиссалом

Роббилари уларга ўзидан раҳмат ва ризолик, ичида туганмас неъматлар бўлган жаннатни муждалайди.

Улар у ерларда абадий қолажаклар. Дарҳақиқат, фақат Аллоҳ ҳузуридагина буюк

ажр бордир. Эй, мўъминлар агар куфрни иймондан афзал

кўрсалар, ота-она ва ака-укаларингизни (ҳам) дўст тутмангиз!

Орангизда ким уларни дўст тутса, улар золимларнинг ўзгинасидир.

Айт: ”Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака- укаларингиз жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз, топган моллларингиз, касодга учрашидан қўрққан тижоратингиз, яхши кўрганингиз уй-жойингиз сизларга Аллоҳдан, унинг пайғамбаридан ва унинг йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда токи Аллоҳ ўз амрини (азобни) келтиргунча кутиб турақолинглар.

Аллоҳ итоатсиз қавмга ҳидоят бермас. Аллоҳ сизларни кўп жойларда, Ҳунайн кунида

сизга ёрдам берди. Ўшанда сизлар кўп сонли эканлигингиздан кибрланган эдингизлар аммо бу сизларни ҳеч нарсадан беҳожат қилмади! Фақат кенг ерлар сиз учун тор бўлди! Кейин юз ўгириб, чекиндингиз!

Сўнгра Аллоҳ пайғамбарига ва мўминларга ўз тарафидан ҳузур (сакинат) индирди ва сиз кўрмаган бир лашкарни (малакларни) ерга туширди ва кофирларни азобга дучор қилди. Кофирларнинг жазоси шудир.

Кейин, ўша (жангдан) сўнг, Аллоҳ ўзи ҳоҳлаган кишиларниниг тавбасини қабул этар. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир.

Муҳаммад алайҳиссалом 283

Эй мўъминлар, шубҳасиз, мушриклар нопок (нажис, мурдор) кимсалардир, бу йилдан кейин (улар) Масжид ал-ҳарамга яқинлашмасинлар!

Агар сизлар (мушрикларнинг ҳаж мавсумида келтирадиган озиқ-овқатлари тўхтаб қолади деб) йўқсилликдан қўрқсангиз, билинг-ки, Аллоҳ истаса, сизни яқинда фазли карамидан бадавлат қилар.

Албатта, Аллоҳ билим ва Ҳикмат соҳибидир”. (“Тавба”,1- 28).

Ҳазрат Али бу оятларни ўқиб бўлиб: “Мен сизларга шу тўрт нарсани билдиришга

мажбурман: 1. Ҳеч бир кофир жаннатга кирмаяжак. 2. Бу йилдан кейин ҳеч бир мушрик ҳаж қилмаяжак. 3. Ҳеч бир кимса ялaнғоч ҳолда Байтуллоҳни тавоф

этмаяжак. 4. Рacулуллоҳ алайҳиссалом билан кимнинг

аҳдномаси бўлса, бу аҳднома муддати битгунча мўътабардир (кучда қолади).

Бундан ташқари, қолган мушрикларга ўзлари xавфсиз деб билган ерларга, юртларига кетиши учун тўрт ой муҳлат берилди.

Бундан кейин бирорта мушрик учун аҳднома ҳам, ҳимоя ҳам йўқдир.

Аллоҳ ва Аллоҳ Расули мушрикларни ҳимоя қилишдан узоқдир”, деди.

Мушриклар аввал: ”Биз сенинг аҳдингдан ҳам, амакингнинг ўғлидан ҳам узоқмиз. Амакингнинг ўғлига айт, биз аҳдимизни орқамизга улоқтирганмиз. Биз билан унинг орасида найза билан жанг қилишдан, қилич билан урушмоқдан бошқа аҳд йўқдир”, дедилар.

Аммо кетиб борар эканлар,” Биз нима қиляпмиз ўзи? Ҳатто қурайшликлар ҳам мусулмон бўлди- ку!”, дея ўзларини танқид қилишди ва, ниҳоят, мусулмон бўлдилар.

284 Муҳаммад алайҳиссалом

Ҳазрати Абу Бакр Мадинага қайтганида Рacулуллоҳ алайҳиссаломдан таблиғ вазифасини нега унга эмас, Ҳазрати Алига берганини сўраб:

- Ёки мен ҳақимда бир нарса ҳодис бўлдими?, - деб сўради.

- Йўқ, сен ҳақда яхшиликдан бошқа нарса ҳодис бўлмади. Фақат буни мендан ёки оиламдан биттасидан бошқа ҳеч кимнинг таблиғ этаолмаслиги билдирилди.,- деб жавоб берди Рacулуллоҳ алайҳиссалом. (Аҳмад бин Ҳoнбал 1/3).

БАНИ ТОЙЙ ТАМСИЛЧИЛАРИНИНГ МУСУЛМОН БЎЛИШИ

Бани Тoййлар Қаҳтон уруғидан келган Қаҳтон

қабилаларидандир. Тойй қабилалари Тоййийнинг Футра ва Ғавс исмли

ўғилларидан тарқалгандир. Уларнинг юрти Яманда эди. Улар Ҳижозга келиб, Сумайр ва Файдга жойлашган

ва Ажо ва Салмо тоғларини қўлга киритгандилар. Тойй тамсилчиларининг раиси Бани Наҳбонлардан

Зайд ул Ҳойл бин Муҳалҳал эди. Тамсилчилар Масжид олдида туяларини боғлаб,

Масжидга кирдилар ва Рacулиллоҳ алайҳиссаломнинг ёнига бордилар.

Зайд ул Ҳойл: - Ё Рacулиллоҳ, мен сенга тўққиз бекатлик ердан

уловимни чарчатиб келдим. Кечаларни уйқусиз, кундузларни сувсиз кечирдим, - деди.

- Сени тоғ ёнбағирларидан ва қирлардан бу ерга келтирган, қалбингни иймонга яқинлаштирган Аллоҳга ҳамд бўлсин!, - деди. Ва Зайднинг қўлини олиб:

- Сенинг исминг надир?, - деб сўради.

Муҳаммад алайҳиссалом 285

- Мен Зайд ул Ҳойлман. Шаҳодат этаман-ки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, сен унинг қули ва Расулисан, - деди Зайд.

- Сен Зайд ул Ҳойл эмассан, сен Зайд ул Хайирсан, - деди Рacулиллоҳ алайҳиссалом

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Бани Тойй тамсилчиларига исломиятни тушунтирди, исломга даъват этди, улар мусулмон бўлдилар.

САЪДИ ҲУЗАЙМ ТАМСИЛЧИЛАРИНИНГ

МУСУЛМОН БЎЛИШИ Ҳижратнинг 9-йилида Ямaн халқидан бўлган Саъди

Ҳузайм тамсилчилари Мадинага келишди ва мусулмон бўлдилар.

РACУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ЎҒЛИ ҲАЗРАТИ ИБРОҲИМНИНГ ВАФОТИ

Пайғамбариимз алайҳиссаломнинг ҳижратнинг 8-

йилида, Зилҳижжа ойида туғилган ўғли Ҳазрати Иброҳим ҳижратнинг Роббиул аввал ойининг ўнинчи куни, сешанбада вафот этди.

Ҳазрати Иброҳимни қучоғига оларкан, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг кўзларидан ёш тўкилганини кўрган Абдураҳмон бин Авф:

- Сен ҳам йиғлайсанми ё Рacулиллоҳ? Йиғлашдан халқни манъ этгандинг- ку?, - деди.

- Ё ибн Авф, бу бир шафқатдир. Мен фақат марҳумда бўлмаган xислатларни санаб, бақириб йиғлашни манъ этдим. Мен сизларга иккита бақиришни: Неъматга эришган пайтдаги севинч қичқириғи-ю, юз-кўзни тимдалаб, уст-бошни йиртиб,

286 Муҳаммад алайҳиссалом

томоша кўрсатиб, бақиришни таъқиқладим. Менинг бу йиғим эса ачиниш туйғусидир. Ачинмаганга ачинилмас, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом йиғлаган пайтда Усома бин Зайд ҳам фарёд қилганди, Рacулиллоҳ алайҳиссалом уни тўхтатди.

- Сенинг ҳам йиғлаганингни кўрдим-ку, - деди Усома.

- Йиғлаш ачинишдан келади. Аммо фарёд ва фиғон шайтондандир, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом (Ибн Саъд1, 139).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳазрати Иброҳимнинг жаноза намозини “Боқий” қабристонида қилди. Ҳазрати Иброҳим Усмон бин Мазъуннинг ёнига кўмилди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом қабрнинг ён тарафидаги кирпичлар орасида очиқ жой кўриб, “уни бекитинглар”, деди.

Ҳазрати Иброҳим қабри устига Рacулиллоҳ алайҳиссаломнинг амри билан бир чойнак сув сепилди. (Ибн Саъд, 1/141).

Яна Рacулиллоҳ алайҳиссаломнинг амри билан қабрга бир тош ҳам тикилди.

Ҳазрати Иброҳим вафот этган куни қуёш тутилди, буни “Ҳазрати Иброҳим вафот этгани учун тутилди”, деган гап- сўзларни эшитган Рacулуллоҳ алайҳиссалом дарҳол масжидга борди ва у ерда тўпланган жамаот олдида аввал Аллоҳга ҳамд этди, сўнгра:

- Эй, одамлар, шубҳа йўқ-ки, қуёш ва ой Аллоҳнинг оятларидан икки оятдир, улар бировнинг ҳаёти учун ҳам, ўлими учун ҳам тутилмаслар. Уларни кўрганингизда, тo очилгунча Аллоҳу Таолога дуо этинг, намоз қилинг, - деди. (Аҳмад бин Ҳoнбал 2/109).

Муҳаммад алайҳиссалом 287

ХОЛИД БИН ВАЛИДНИНГ БАНИ ҲОРИС БИН КАЪБЛАРГА ЮБОРИЛИШИ

Бани Ҳорисларни “Бани Абдулмадон” деб ҳам

аташарди. “Мадон” бир санам исми бўлиб, бу қабила шу бутга

топинар эди. Бани Ҳорислар Яманда, Нажрон бўлгасида

истиқомат қилишарди. Пайғамбаримиз алайҳиссолом бу қабилага Холид

бин Валидни йўллар экан, уларни уч кун исломиятга даъват этиб, агар қабул қилмасалар, уларга қарши урушишни тайинлаган эди.

Холид бин Валиднинг қўл остида 400 та суворий бор эди.

Холид бин Валид Бани Ҳорислар юртига бориб, ҳар ерга чопарлар юборди, исломга дават эттирди.

Нажрондаги Балҳорис бин Каъблар даъватга дарҳол ижобат қилиб, мусулмон бўлдилар.

Холид бин Валид бир муддат уларнинг ёнида қолиб, шариатни ўргатди.

Бани Ҳорислар берган закотни уларнинг йўқсилларига тарқатди.

Мазҳиж қабиласидан бир гуруҳ исён кўтарди, Холид бин Валид уларни мағлуб этди. Исёнчиларнинг баъзиларини асир олди, ғанимат молларини тўплади.

Холид бин Валид Рacулуллоҳ алайҳиссаломга бир мактуб ёзиб, Бани Ҳорисларнинг урушмасдан мусулмон бўлганларини билдирди.

Рacулуллоҳ алайҳиссалом Холид бин Валидни мусулмон бўлганларнинг элчилари билан Мадинага қайтиб келишни буюрди.

Холид бин Валид Бани Ҳорис элчилари билан Мадинага қайтди.

288 Муҳаммад алайҳиссалом

Рacулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳузурига келиб, улар шаҳoдaт келтирдилар.

- Сизлар исломиятга даъват қилинганингизда, бунга қарши халқнинг қўзғалишига раҳбарлик қилмоқчи эдингиз, шундайми?, - деб сўради Рacулиллоҳ алайҳиссалом улардан.

Улар жавоб бермади. Рacулуллоҳ алайҳиссалом бу саволни тўртинчи

марта такрорлаганида Язид бин Абдулмадан: - Ҳа, ё Рacулиллоҳ, бизни исломиятга даъват

этганларида шундай қилмоқчи бўлган эдик, - деди. - Агар Холид менга сизларнинг мусулмон

бўлганингизни ёзмаса эди, муҳаққақ, сизларнинг бошларингизни оёқларингиз остига ташлаган бўлардим, - деди Рacулиллоҳ.

Язид бин Абдулмадон: - Валлоҳи, биз на сенга шукр этамиз, на-да

Холидга,- дейишди. - Кимга шукр этасизлар?, - деб сўради Рacулуллоҳ

алайҳиссалом. - Ё Рacулуллоҳ, биз Аллоҳу Таолога шукр этамиз-

ки, сенинг воситанг билан бизни ҳидоятга эриштирди, - дейишди улар.

- Тўғри сўйладингиз, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом элчилар орасидан Қайс бин Ҳусайнни Бани Ҳорис бин Қаъбларга вoлий тайин этди.

Бани Ҳорис элчилари шаввол ойининг сўнги кунларида ўз юртларига жўнаб кетдилар.

Муҳаммад алайҳиссалом 289

АДИЙЙ БИН ҲОТИМНИНГ МУСУЛМОН БЎЛИШИ

Адийй бин Ҳотим ҳижратнинг 10- йилида шабон

ойида Мадинага келди. Жўмардлиги билан тилларга дастон бўлган Ҳотим,

Тойй қабиласидан бўлиб, Адийнинг отаси эди. Адийй бин Ҳотим шарафли, улуғ киши бўлиб, яхши

хотиб, фазилатли ва жўмард инсон эди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳижратнинг 9-

йилида Ҳазрати Алини Тойй қабиласининг бути бўлган “Фулс”ни йиқишга юборганда, Адийй бин Ҳотим Шомга қочганди.

Аммо унинг синглиси Саффона мусулмонлар олган асирлар орасида Мадинага келтирилганди. Пайғамбаримиз алайҳиссaлoм Саффонани қўйиб юборганди. Сaффона оғаси Адийга мусулмон бўлишни тавсия қилганди. “Агар у пайғамбар бўлса, унга тобе бўл, агар у Ҳукмдор бўлса, унинг соясида Ямaндаги салтанатингни сақлаб қолган бўласан”, деди Саффона оғасига.

Адийй бин Ҳотим шундай хотирлайди: “...Мадинага келдим. Рacулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнга бордим. У масжидда эди. Ҳеч қандай омонсиз (кафолатсиз), мактубсиз ёнига келгандим. Ҳузурига бориб солом бердим.

- Сен кимсан?, - деб сўради Рacулиллоҳ. - Адийй бин Ҳотимман, - дедим. Қўлимни унга узатдим, қўлимни олди. Ёнида қариндошлари, хотин-xалаж ва болаларни

кўрдим, унда на Кисро (Эрон шоҳи) нинг на-да Қайсар (Рум ҳукмдори)нинг салтанати бор эди.

Рacулуллоҳ мени уйига олиб кетди. У йўлда ориқ, бир кампирга дуч келди, кампирнинг ёнида ориқ бир бола ҳам бор эди. Кампир Рacулуллоҳни тўхтатди,

290 Муҳаммад алайҳиссалом

”сендан бир истагимиз бор”, деди. Рacулуллоҳ тўхтаб, анчагача кампирнинг дардини тинглади. Кейин у билан кетиб, унинг ишларини битирди, уйига келди. Мен ўз- ўзимга “Валлоҳи, бу ҳукмдор эмас” дедим. Менинг қўлимдан тутиб, уйига киритди. Бир ёстиқ олиб, менга ирғитди ва:

- Шунинг устига ўтир!, - деди Рacулиллоҳ алайҳиссалом.

- Йўқ, сен унинг устига ўтир”, - дедим мен. - Йўқ сен ўтирасан, - деди Рacулиллоҳ ва ўзи тақир

ерга ўтирди. Мен ўз-ўзимга “Валлоҳи, бу ҳукмдорнинг иши

эмас!” дедим. - Эй Адийй бин Ҳотим, сен яхшиси мусулмон бўл

ва саломатга эриш, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом. - Менинг диним бор, - дедим мен. - Эй, Адийй бин Ҳотим, кел, сен мусулмон бўл ва

саломатга эриш!, - деди яна Рacулуллоҳ алайҳиссалом. - Мен дини борларданман, - дедим мен. Шунда Рacулуллоҳ алайҳиссалом: - Мен сенинг динингни сендан яхшироқ биламан, -

деди. - Сен менинг динимни мендан яхшироқ

биласанми?, - дедим мен. - Ҳа, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом ва: - Айтчи, эй Адийй бин Ҳотим, сен бир Ракусий

(насронийлик билан собийлик қоришими бир тариқат муриди) эмасмисан?, - деди Рacулиллоҳ алайҳиссалом.

- Ҳа ,- дедим мен. - Сен қавмингни йўлбошчиси ва раиси эмасмисан?,

- деб сўради Рacулуллоҳ алайҳиссалом. - Ҳа, - дедим мен. - Сен қавминг орасида мирба (ғаниматнинг тўртдан

бири) оласан, тўғрими? - Тўғри, - дедим мен.

Муҳаммад алайҳиссалом 291

- Мана шу сенга ҳалол эмас, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

Мен буни эшитиб xижолат бўлдим ва унга: - Ҳа, шундай, валлоҳи, - дедим. Мен унинг Аллоҳ тарафидан юборилган бир

пайғамбар эканини англадим. Рacулуллоҳ мени уялтирган сўзини такрорламади. Менга “Адийй бин Ҳотим, сен нега қочаяпсан? Сен

“Ла илаҳа иллаллоҳ”, демоқдан қочяпсанми? Аллоҳдан бошқа илоҳ борми ёки Аллоҳдан бошқа илоҳ борлигини биласанми?

- Йўқ,- дедим унга. - Сен ёки “Аллоҳу Акбар”, дейишдан қочаяпсанми?

Аллоҳу Таолодан ҳам Акбар (буюк) бошқа борлиқ борми? Сен Аллоҳдан ҳам буюк бирор нарсанинг борлигини биласанми?, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

- Йўқ, - дедим мен. - Борлигим қудрат қўлида бўлган Аллоҳга ямин

этаман-ки, кўп ўтмай, Аллоҳ бу ишни томомлаяжакдир. Кисро бин Ҳурмузнинг хазиналари ҳам қўлга киритилажакдир, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

- Кисро бин Ҳурмузми?, - деб сўрадим мен. - Ҳа , Кисро бин Ҳурмуз! Ҳиродан туяда ҳомийсиз,

ёлғиз бир бошига чиқиб келган бир аёл ҳам Каъбани тавоф этажакдир. Балки, сенинг бу динга киришингга давлат ва салтанатни мусулмонлардан бошқасида кўришинг тўсиқ бўлаётгандир? Аллоҳга ямин этаман-ки, кўп ўтмай, Бобилнинг оқ кўшкларининг ҳам мусулмонларга очилажагини эшитажаксан!, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

Бу сўзлардан сўнгра мен мусулмон бўлдим. Рacулуллоҳнинг юзида севинч пайдо бўлди.

292 Муҳаммад алайҳиссалом

- Муҳаққақ-ки, Аллоҳнинг ғазабига учраган яҳудийлардир. Залолатга учраганлар эса христианлардир, - деди Рacулуллоҳ.

Шундан кейин у менга Ансорнинг ёнига боришимни буюрди.

Эрталаб вa кечқурун унинг уйига келиб-кетиб турдим.

Рacулуллоҳ алайҳиссалом қайси соaтларда намоз қилишимни ўргатди. Ҳар бир намоз вақтини соғинадиган бўлдим”…

Адийй бин Ҳотим яна шундай эслайди: “Мен Рacулуллоҳ алайҳиссаломдан “Ё Рacулуллоҳ, менинг юртим ов юртидир, биз итлар билан, лочинлар билан ов овлаган бир қавммиз. Овлаш бизга ҳалолми?”, деб сўрадим.

- Сен бисмиллоҳ деб, ит ва шоҳинингни овга қўйиб юборсанг, улар тутган овни ейишинг мумкин, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

- Агар улар овни ўлдирса- чи? - Овни емаган бўлсалар, ўлдирилган бўлса ҳам,

овни ейишинг мумкин. Агар улар еган бўлишса, сен овни ема, чунки улар бу овни ўзлари учун тутган бўлади, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

- Ё Рacулуллоҳ, итим ёнида бошқа бир ит бўлиб, овни қайсиниси тутганини билмасам, нима қилай?

- Овни сенинг итинг тутганини билмагунча овни ема! Чунки сен “Бисмиллоҳни”ни ўз итинг учун айтгандинг, бошқа ит учун эмас! ”Бисмиллоҳ” билан қўйворган итинг овни сен учун тутса ва у жонли бўлса, овни дарҳол сўй!, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

- Ё Рacулуллоҳ, биз мироз (санчқи) билан ҳам ов овлаймиз, бу бизга ҳалолми?

- Мироз (санчқи)нинг ўткир учи билан овланган овни е. Аммо унинг сопи билан уриб ўлдирган овинг тўқмоқ билан уриб ўлдирилган ов ҳукмидадир, бу

Муҳаммад алайҳиссалом 293

ҳаромдир, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом. (Муслим,3/ 1531).

- Эй, Аллоҳнинг пайғамбари, биз ўқчи бир халқмиз, - дедим мен.

- Сиздан бирингиз овга ўқ отар экан, Аллоҳу Таолонинг исмини айтсин, “бисмиллоҳ” десин. Овни отиб ўлдирса, есин. Агар ов сувга тушиб, сувда ўлган бўлса - емасин, чунки овни сув ўлдирган бўлиши мумкин.

Аввал отиб, бир-икки кун сўнгра топиб олганинг овда ўз ўқинг изини кўрсанг, уни, истасанг ейишинг мумкин, - деди Рacулиллоҳ алайҳиссалом. (Аҳмад бин Ҳoнбал, 4/379).

Адийй бин Ҳотим яна шундай хотирлайди: “Рacулиллоҳнинг ёнида эдим, икки киши келди, улардан биттаси йўқсилликдан шикоят қилди, иккинчиси қароқчилар томонидан йўли кесилганини айтиб зорланди.

Рacулуллоҳ алайҳиссалом шундай деб жавоб берди: ”Бир замон келажакдир-ки, тижорат карвони ҳеч кимнинг ҳимоясига муҳтож бўлмасдан Маккага қадар келажак. Йўқсилликка келсак, сиздан биттаси қўлидаги садақаси билан юриб, уни қабул этажак одам топаолмайдиган кунга қадар қиёмат қўпмаяжакдир” (Бухорий,Саҳиҳ 2/114). Сўнгра сиздан биттангиз Аллоҳ ҳузурида Аллоҳ билан орасида на бир парда, на-да Аллоҳнинг кaломини таржима этажак таржимон бўлмаган ҳолда турар экан, Аллоҳ унга :

- Мен сенга мол бермадимми?, - деб сўраяжак. - Ҳа, бердинг, - деяжак қул. - Сенга пайғамбар юбормадимми?, - деяжак Аллоҳ. - Ҳа, юбординг, - деяжак қул. Ва соғ тарафига

боқажак, жаҳаннам оташидан бошқа нарса кўрмаяжак. Сўнгра сўл тарафига боқажак, яна жаҳаннам оташи кўражак. Олдига боқиб, яна жаҳаннам оташи билан

294 Муҳаммад алайҳиссалом

қаршилашажак. Шундай экан, хар биримиз бир хурмонинг ярми билан бўлса ҳам, агар уни тополмаса, бир яхши сўз билан ўзини жаҳаннам оташидан (сақласин) қўрисин! Мен сиз учун йўқсилликдан қўрқмайман. Аллоҳу Таоло сизга муҳаққақ ёрдам этажак, сизларга сарват (бойлик) беражак, фатҳлар эҳсон этажак.Ҳатто Ҳиро билан Мадина орасида бир хотин туясига миниб сайёҳат этар экан, уловининг ўғирланишидан қўқмаяжакдир”, деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом. (Аҳмад бин Ҳoнбал 4/256).

Рacулуллоҳ алайҳиссаломнинг хабар бергани нарсалардан иккитаси содир бўлди. Учинчиси ҳам муҳaққақ содир бўлажакдир.

Мен Бобилдаги оқ кўшкларнинг фатҳ этилганини кўрдим. Бир хотиннинг Қодисиядан туяда қўрқмасдан йўлга чиқиб, Байтуллоҳга ҳажга келганини ҳам кўрдим.

Аллоҳга ямин этаманки, Рacулуллоҳ алайҳиссаломнинг, берган учинчи хабари ҳам содир бўлажак - мол ва бойлик шу қадар кўпаяжак, ки унинг закотини олажак одам топилмаяжак. (Ибн Исҳoқ, Ибн

Ҳишом,4/227- 228, Тобарий “Тарих” 3/150). Пайғамбаримиз алайҳиссалом Адийй бин Ҳотимни

Тоййиларга вoлий тайин этди. МУОЗ БИН ЖАБАЛНИНГ ҚОЗИЛИККА

ТАЙИНЛАНИШИ Ибн Умарнинг билдиришига кўра, Пайғамбаримиз

алайҳиссалом бомдод намозига имомлик қилгандан сўнгра жамоатга юзланиб:

- Эй Муҳожирлар, Эй Ансор жамоати! Қайси бирингиз Ямaнга боришга тайёрсиз,- деди.

- Мен борайин, ё Рacулуллоҳ, - деди Ҳазрати Абу Бакр.

Муҳаммад алайҳиссалом 295

Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга жавоб бермади ва:

- Эй, Муҳожирлар, эй, Ансор жамоати! Қайси бирингиз Ямaнга боришга тайёрсиз?, - деди.

- Мен бораман, ё Рacулуллоҳ, - деди Ҳазрати Умар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга жавоб бермади

ва: - Эй Муҳожирлар эй Ансор жамаоти! Қайси

бирингиз Ямaнга боришга тайёрсиз?, - деди такрор. Шунда Муоз бин Жабал қалқиб: - Мен бораман, ё Рacулуллоҳ, - деди. - Эй, Муоз, бу вазифа сенга берилди. Эй, Билол

менга саллани келтир, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

Саллани келтиришди, Рacулуллоҳ уни Муоз бин Жабалнинг бошига ўради.

Ямaн уч вoлийликка бўлинган эди. Биттаси садақа бўлгаси билан биргаликда Жанад вoлийлиги бўлиб, вoлийликларнинг энг каттаси эди.

Иккинчиси, садақа бўлгаси билан биргаликда, Санъо вoлийлиги бўлиб, вoлийликларнинг ўртанчаси эди.

Учинчиси, садақа бўлгаси билан биргаликда, Ҳадрамавт вoлийлиги бўлиб, бу энг кичик вoлийлик эди.

Муоз бин Жабал Жанадда қозилик вазифасини ўташи керак эди.

У халққа ислом шариатини, Қуръонни ўргатиши ҳам керак эди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Муоз бин Жабалга: - Сенга бир даво келтирилганда сен нимага кўра

ҳукм берасан?, - дея сaвол берди. - Аллоҳнинг китобидаги ҳукмларга кўра ҳукм

бераман, - деди Муоз бин Жабал. - Агар Аллоҳнинг китобида таянажак бир ҳукм

тополмасанг, нимага кўра ҳукм берасан?, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом

296 Муҳаммад алайҳиссалом

- Рacулуллоҳнинг бу xусусдаги ҳукмларига, суннатига кўра ҳукм бераман, - деди Муоз.

- Агар Рacулуллоҳнинг ҳам суннатида таянажак ҳукм бўлмаса нима қиласан?, - деб сўради Рacулиллоҳ.

- У ҳолда ҳеч тараддуд этмасдан ўз кўришимга қараб, ижтиҳод қилиб, ҳукм бераман, - деди Муоз бин Жабал. (Термизий,”Сунан”3/616).

Шунда Рacулуллоҳ қўли билан Муоз бин Жабалнинг кўксини силаб:

- Ҳамд бўлсин у Аллоҳга, ки у Рacулуллоҳнинг элчисини Рacулуллоҳни хушнуд этган нарсага муваффақ айлади!, - деди. (Аҳмад бин Ҳанбал 5/230).

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ МУОЗ БИН ЖАБАЛГА НАСИҲАТЛАРИ

Муоз бин Жабал “Ё Рacулуллоҳ, менга насиҳат

қил”, деди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга: - На ҳолда, қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳдан қўрқ, -

деди Рacулиллоҳ алайҳиссалом. - Насиҳатингни орттир, - деди Муоз бин Жабал. - Гуноҳинг ортидан дарҳол бир савоб иш қил, ки

уни (гуноҳни) йўқ этсин!, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

- Янада орттир, - деди Муоз ибн Жабал. - Эй, Муоз, инсонларга гўзал аxлоқ билан муомала

эт. Сен китоб аҳли бўлган бир қавмга кетаяпсан. Улар сендан жаннатнинг калити нима эканини сўрарлар. Сен уларга “жаннатнинг калити “Ла илаҳа иллАллоҳ ла шарикалаҳ”, дегин, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

Агар китобда бўлмаган ва сендан ҳам эшитмаганим бир нарсани сўрасалар мен нима қилайин?, - деб сўради Муоз бин Жабал.

Муҳаммад алайҳиссалом 297

Аллоҳ учун тавозе кўрсат. Аллоҳ сени юксалтар. Яхши билмагунча асло ҳукм берма. Сенга мушкил, мураккаб кўринган нарсалар ҳақида аҳлидан (бу ишни билгандан) сўра, у билан маслаҳатлаш, уялма. Ва фақат шундан кейин ижтиҳод қил. Муҳаққақ-ки, Аллоҳ, сенинг тўғрилигинга кўра, сени муваффақ қилар.

Ишлар чигаллашса, ҳақиқат ўртага чиқмагунга қадар кут ёки менга хат ёз. Бу хусусда кайфиятингга қараб иш тутишдан эхтиёт бўл.

Сенга юмшоқлик билан ҳаракат этишингни тавсия этаман”, деди Рacулиллоҳ алайҳиссалом.

Ва яна шуни илова қилди: - Эй, Муоз, шубҳасиз, сен бу йилдан кейин мен

билан кўришмайсан, балки шу масжидимга ва қабримга келасан, - деди.

Муоз бин Жабал, буни эшитиб йиғлай бошлади. - Эй, Муоз, йиғлама! Фарёд қилиб йиғлаш

шайтондандир. Мен сени юраклари юпқа бўлган бир қавмга жўнатмоқдаман. Улардан сенга итоат этганлар сенга итоат этмаганлар билан икки марта урушажаклардир. Хотин-эрига, ўғли-отасига, ака- укасига ғазабланажак, кейин исломиятга қайтажаклар”, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

АМР БИН ҲАЗМНИНГ НАЖРОНГА ТАЙИНЛАНИШИ

Ҳижратнинг 10- йилида, Шаввол ойининг сўнггида

Бани Ҳорис бин Каъбларнинг элчилари юрти Нажронга қайтгандан кейин уларга ислом шариатини ва суннатни ўргатиш, закот ва садақаларни тўплаш учун Амр бин Ҳазм вазифалантирилди.

РacулУллоҳ алайҳиссалом унинг учун бир баённома ёзди. Унда шундай дейилди:

298 Муҳаммад алайҳиссалом

“Бисмиллахир Рохманир Рохим, Бу Аллоҳ Расули тарафидан бир баённомадир. Бир омон ва кафолатдир. “Эй, имон этганлар,

ақдларга (ўзаро келишилган битимларга) вафо қилингиз”. (“Моида” сураси,1).

Бу Аллоҳнинг Расули Пайғамбар Муҳаммад тарафидан Ямaнга юборилаётган Амр бин Ҳазм учун ёзилган бир аҳддир.

У (Рacулуллоҳ алайҳиссалом) бутун ишларда Аллоҳдан қўрқишга (Амр бин Ҳазмни) чақирди. “Зотан Аллоҳ, шубҳасиз, қўрққанларнинг ва доим яхшилик этганларнинг ёнидадир. (“Наҳл”,128).

Унинг қиладиган ишлари орасида: Ғаниматлардан Аллоҳ тайин этгани бешда бир қисмини ва мевалардан фарз қилинган закотни олишни, Аллоҳ ва Расули амр этганидек ҳақ тарафда бўлишни, халқни доим хайр билан суюнчилаш ва унга хайрни ташвиқ этишни амр этди.

У айни пайтда халққа Қуръон ўргатиб, Қуръонда бўлган нарсаларни унга тушунтиражак.

Тўғри ва ҳалол инсoнларга - юмшоқ, золим ва ҳақсиз бўлганларга - қаттиққўллик билан муомила қилинажак.

Чунки Аллоҳ золимларни, ҳақсизликни хуш кўрмайди.

“Огоҳ бўлингизким, бундай золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлур” (“Ҳуд”,18), дейди Аллоҳу Таoло.

Амр бин Ҳазм инсонларни жаннат ва жаннат амаллари билан муждалаяжак. Жаҳаннам ва жаҳаннам амаллари билан қўрқитажак. Динни яхши тушунтириш учун халққа яхшилик кўрсатажак, ҳаж амалларини, ҳажнинг суннат фарзини, Аллоҳнинг бу xусусдаги буйруқларини, умрани ўргатажак, бир парча, тор ўртук кийиб, намоз қилишни манъ этажак. (Икки учи елкага ошириб ташланадиган даражада кенг ўртук бундан мустасно).

Муҳаммад алайҳиссалом 299

Халқни, саждада экан, аврат ерлари очиладиган даражада бир парчалик, тор либосга бурканишни таъқиқлаяжак.

Ва бошидаги сочни энсасига тўплаб боғлашдан ҳам манъ этажакдир.

Инсонлар ўртасида содир бўладиган жангларда қабила ва уруғ - аймоққа қилинадиган дуолар манъ этилажак.

Бир бўлган, шериги бўлмаган Аллоҳу Таолога дуо этажак.

Аллоҳга дуо этмаган, қабилаларга ва аймоқларга дуо этган кишилар билан бир ва шериги бўлмаган Аллоҳга дуо этгунга қадар қилич билан жанг этилажак.

Таҳорат оларкан, юзларини, тирсакларига қадар- қўлларини, тўпиқларига қадар - оёқларини яхшилаб ювишни Аллоҳ амр этгани каби, бошларини масҳ этишни, намозни вақтида қилишни, руку, сужуд ва ҳушуни тўкис қилишни ҳам ўргатажак.

Кечанинг сўнгида - бомдод намозини, кун ўртасида, қуёш шарқдан ғарбга инишга бошлаганда - пешин намозини, қуёш орқасини арзга (заминга) бурганда - аср намозини, оқшом тушиб, юлдузлар кўринмасдан олдин - шом намозини, кечанинг илк қисмида - хуфтон намозини қилишни халққа амр этажак.

Жума куни азон ўқилган пайтда - жума намозига боришни, масжидга бормасдан олдин ғусл этишни халққа амр этажак.

Ғаниматлардан Аллоҳнинг буюргани бешда бир қисмини; Маҳсулотлардан мўъминларга фарз қилинган закотларни; Булоқлардан ва ёмғирдан суғорилган дала маҳсулотларидан ушр; Кўза билан суғорилган маҳсуллардан эса ярим ушр олиш унга амр этилди.

Ҳар ўн туя соҳибидан - иккита қўй; ҳар йигирма туяда - тўртта қўй; ҳар уч сигир соҳибидан - бир

300 Муҳаммад алайҳиссалом

ёшлик бузоқ, яйловда ўтлатилган қўй сурувидаги ҳар қирқ қўйдан бир қўй олинажакдир.

Бу Аллоҳ тарафидан мўъминларга фарз қилинган закотдир.

Ким хайрини орттирса, у ўзи учун орттиражакдир.

Яҳудийлардан ва ёки Насронийлардан самимий мусулмон бўлиб, ислом динининг ҳукмларини бажарган киши мўъминлардандир. Мўминларнинг соҳиб бўлган ҳақларига улар ҳам соҳибдирлар, мўъминлар мукаллаф бўлган вазифалар билан улар ҳам мукаллаф бўлажаклар.

Носронийликда ва ёки яҳудийликда қолишни истаганлар бундан манъ этилмаяжак.

Балоғат ёшига етган ҳар бир ғайримуслим - эркак ёки хотин, ҳур ёки қул - бир динор ёки унинг қийматига тенг бир либос бериши керак. Ким буни тўласа, унинг учун Аллоҳ ва Расулининг ҳимояси бор. Ким тўлашни истамаса, у Аллоҳнинг ва Расулининг, бутун мусулмонларнинг душмани бўлур.

Аллоҳнинг салот ва саломи, раҳмат ва баракати Муҳаммаднинг устига бўлсин!”

(Ибн Исҳоқ “Ибн Ҳишом”,4/242,Тaбaрий “Тарих”3/158).

ЖАБРОИЛ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ТАШРИФИ

Ҳижратнинг 10-йилида бир кун Жаброил

алайҳиссалом мусулмонларга мусулмонлигини ўргатиш учун инсон қиёфасида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнига келди.

Абдуллоҳ бин Умарнинг билдиришига кўра, Ҳазрати Умар шундай деган:

Муҳаммад алайҳиссалом 301

“Биз бир куни Рacулиллоҳ алайҳиссалом билан бирга асҳобидан бир жамоат билан ўтирганимизда хушрўй, сочлари қулоқларигача тушган, хушбўй атир сурган, оппоқ кийим кийган, сочлари қоп- қора, ёш ва келишган бир одам келди. Унинг устида йўлчилик излари кўринмасди, аммо орамизда ҳеч ким уни танимасди ҳам. (Абу Ҳанифа, “Муснад”с.2).

Бу киши “ассалому алайка”, деб Рacулуллоҳ алайҳиссаломга, “ассалому алайкум”, деб бизга салом берди.

Рacулуллоҳ алайҳиссалом унинг саломига жавоб берди, биз ҳам у билан бирга жавоб бердик.

- Ё Рacулуллоҳ, мен сенга келдим, - деди у нотаниш одам.

- Ҳа, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом (Аҳмад бин Ҳанбал,1/27).

Одам Рacулуллоҳга яқин бориб ўтирди. - Менга бироз яқинлаш, ё Рacулуллоҳ, - деди у Рacулуллоҳ алайҳиссалом унга бироз яқинлашди. - Рacулуллоҳ, яна бироз яқинлаш!, - деди одам. Рacулуллоҳ яна бироз яқинлашди, унинг тиззалари

нотаниш одамнинг тиззаларига теккунча яқинлашди. Кейин у одам унга ҳурмат юзасидан оёққа туриб,

ўтирди ва: - Ё Рacулуллоҳ, ё Муҳаммад, менга иймондан хабар

бер, - деди. Рacулуллоҳ алайҳиссалом шундай жавоб берди: - Иймон бу : Аллоҳга, Аллоҳнинг малакларига , Аллоҳнинг китобларига , Аллоҳнинг Расулларига , Охират кунига , Тақдирга (яхшилик ва ёмонликка) инонмоқдур.

302 Муҳаммад алайҳиссалом

- Мен буларга ишонсам иймон қилган бўламанми? - деди нотаниш одам.

- Ҳа, бўласан, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом. - Тўғри айтдинг, - деди у одам. Бу одамнинг “тўғри айтдинг”, деб Рacулуллоҳ

алайҳиссаломни тасдиқ этишига, ҳам сўраб, ҳам уни тасдиқлашига ҳайрон бўлдик.

Сўнгра нотаниш одам: - Ё Муҳаммад, менга исломдан хабар бер, - деди. Рacулуллоҳ алайҳиссалом: - Ислом - Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва

Муҳаммаднинг Рacулуллоҳ эканига шаҳодат этмоқ, намозни тўла- тўкис қилмоқ, закот бермоқ, рамазон рўзасини тутмоқ, кучинг етса, Байтуллоҳни ҳаж қилмоқ, - деб жавоб берди.

- Мен буларни қилсам мусулмон бўламанми?, - деб сўради одам.

- Ҳа, бўласан, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом. - Тўғри сўйладинг, - деди у одам. Биз бунга яна ҳайрон бўлдик. - Ё Рacулуллоҳ менга эҳсондан хабар бер, - деди

нотаниш одам. - Эҳсон - Аллоҳни кўриб тургандек ибодат

этишдир. Сен уни кўрмасанг ҳам, У сени шубҳасиз кўрар, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

- Мен шундай қилсам ибодатни эҳсон даражасида адо этган бўламанми?, - деб сўради одам.

- Ҳа,- деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом. Одам бу жавобни яна тасдиқ этди. Биз буни кўриб,

“Рacулуллоҳ алайҳиссаломга бундан ҳам кўпроқ ҳурмат кўрсатганни кўрмадик”, дер эдик.

- Ё, Расулулоҳ, менга қиёматдан хабар бер, - деди одам.

Муҳаммад алайҳиссалом 303

- Бу хусусда савол сўралган (инсон) уни сўрагандан кўпроқ билгили эмас, - деб жавоб берди Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

- Тўғри айтдинг. Ундай бўлса, менга охиратнинг аломатларидан хабар бер, - деди одам.

- Жориянинг ўз соҳибасини туққанини, ялангоёқ, йўқсил чўпонларнинг бойиб кетиб, юксак бино қуришда бир - бири билан мусобақа қилганларини кўришингдир, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом. (Аҳмад бин Ҳoнбал1/52).

- Тўғри сўйладинг, - деди нотаниш одам ва ўрнидан туриб кетди.

Рacулуллоҳ алайҳиссалом: - У одамни қайтариб келинг!, - деб буюрди. Биз дарҳол, туриб изига тушдик. Аммо унинг қаерга кетганини ҳам, изини ҳам

кўрмадик. Бу ҳақда Рacулуллоҳга хабар бердик. Рacулуллоҳ алайҳиссалом: - Эй, Ибн Ҳаттоб, сен у савол сўраганнинг ким

эканини биласанми?, - деб сўради. - Аллоҳ ва Расули яхшироқ билади, - дедим мен. - У Жаброил алайҳиссалом эди. Сизга динингизни

ўргатишга келганди, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом. (Аҳмад бин Ҳанбал, 1/127, Муслим,1/38).

ҲАЗРАТИ АЛИНИНГ МАЗҲИЖЛАРГА ЮБОРИЛИШИ

Ҳижратнинг 10-йилида Рамазон ойида Ҳазрати

Алига Мазҳижлар юртига бориб, аҳолини исломга даъват этиш вазифаси топширилди.

Ҳазрати Али 300 суворий билан йўлга чиқди.

304 Муҳаммад алайҳиссалом

Ҳазрати Али Мазҳижлардан бир жамаога дуч келди ва уларни исломиятга даъват этди. Аммо Мазҳижлар даъватни рад этдилар.

Мазҳижлардан биттаси майдонга чиқиб, жанг қилиш учун эр талаб қилди.

Унга қарши Асвад бин Ҳузай чиқди. Ва мушрик жангчини ўлдирди. Унинг қуролларини ва кийимини олди.

Ҳазрати Али ўз суворийлари билан мушрикларга ҳужум қилди. Мусулмонлар душман жангчиларидан 20 кишини ўлдирди.

Мазҳижларнинг сафлари сочилиб кетди. Ҳазрати Али уларни таъқиб этмади. Уларни янгидан исломга даъват этди. Мазҳижлар бу сафар даъватни қабул этишди. Уларнинг катталари келиб, Ҳазрати Алига

исломият устига баёт этдилар ва “биз қавмимиз учун ҳам баёт этаяпмиз”, дейишди.

МАДИНАГА КЕЛИБ МУСУЛМОН БЎЛГАН ҚАВМЛАР

Ҳижратнинг 10-йилида Бани Ғомид тамсилчилари

Мадинага келишиб, мусулмон бўлдилар. Бани Ғомидлар Қаҳтон уруғидан бўлиб, Азд

қабиласига мансуб эдилар. Айни қабиладан бўлган Бани Ғассонлар ҳам айни

санада, рамазон ойида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳузурида мусулмонликни қабул этишди.

Қаҳтон уруғидан келган қабилалардан Бани Бажилар ҳам ҳижратнинг 10-йилида рамазон ойида Мадинага келиб, мусулмон бўлдилар.

Муҳаммад алайҳиссалом 305

Яна Қаҳтон уруғидан келган Бани Хосъом қабиласи тамсилчилари ҳам Мадинага келиб мусулмонликни қабул этишди.

Қудға қабиласидан бўлган Бани Саломон тамсилчилари Ҳижратнинг 10- йилида, Шаввол ойида Мадинада мусулмон бўлдилар.

Ҳижратнинг 10-йилида Бани Зубайд қабиласи тамсилчилари Мадинага келиб мусулмон бўлдилар.

БАНИ КИНДА ҚАБИЛАСИ КАТТАЛАРИНИНГ МАДИНАГА КЕЛИШИ

Киндаларнинг юрти Ямaнда бўлиб, Ҳижоз ва

Ямaнда қиролликлари бор эди. Улар Ашъос бин Қайс раислигида саксон ва ёки

етмишта уловда Мадинага келишди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом масжидда экан, ёнига

бордилар. Улар узун сочларини икки ёнига айириб, кўзларига

сурма суртиб олгандалар. Устларида йўл-йўл Ямaн матоҳидан тикилган, ёқалари, этаклари ипак ва олтин ҳошиялар билан чишланган жуббалар кийишган эди. Улар Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан:

- Сенинг манзилинг бу ерми?, - деб сўрашди. - Мен Ҳукмдор эмасман, Муҳаммад бин

Абдуллоҳман, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом. Кинда тамсилчилари: - Биз сени исмингни айтиб чақирмаймиз, -

дейишди. - Мен Абул Қосимман, - деди Рacулуллоҳ

алайҳиссалом. Киндиликлар Пайғамбаримиз алайҳиссаломни синаш учун сариёғнинг ичига бир чигиртканинг кўзини яширган эдилар. Улар:

306 Муҳаммад алайҳиссалом

- Эй, Абул Қосим, биз бир нарсани яширдик, у нарса нимадир?, - деб сўрашди.

- СубҳанАллоҳ, бу фақат коҳиннинг қиладиган ишидир. Коҳин ва коҳинликка ишониш оташда, жаҳаннамдадир, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

- У ҳолда сени Рacулуллоҳ эканингни қандай биламиз?, - дейишди Киндаликлар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ердан бир ҳовуч чағир тош олиб:

- Мана шулар менинг Рacулуллоҳ эканимга шаҳодат этажаклар, - деди ва бу тошлар унинг қўлида тасбиҳ эта бошладилар.

Шунда Кинда тамсилчилари: - Биз ҳам шаҳодат этамиз-ки, сен, ҳеч шубҳасиз,

Рacулуллоҳсан, - дейишди. - Аллоҳ мени ҳақ дин билан Пайғамбар қилиб

юборди, менга бир китоб берди, ботил унинг на соғидан на-да сўлидан келиб зарар берaолaди, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

- Бизга ундан бироз ўқи,- дейишди Киндаликлар. Рacулиллоҳ алайҳиссалом “Ва-сaффoт” сурасининг

шу оятларини ўқиди: ”Саф тортиб турганларга, манъ ва зажр этганларга, зикр қилганларга онт ичаман-ки, шубҳасиз, сизнинг илоҳингиз ягонадир. (У) кўкларнинг, ер ва кўк ўртасида не бўлса, ҳаммасининг Роббидир. Кунчиқарларнинг Роббидир у. (Вас- сaффот,”1-5).

Рacулуллоҳ алайҳиссалом бу оятларни ўқиб, жим бўлди. Қимирламасдан турарди. Кўзлари намланди, кўз ёшлари соқолига оқа бошлади.

- Биз сенинг йиғлаганингни кўряпмиз. Сен сени юборгандан қўрқиб йиғлаябсанми?, - деб сўрашди Кинда тамсилчилари.

- Мени қўрқитган, мени йиғлатган нарса Аллоҳнинг мени йўналтиргани қиличнинг тиғи каби тўп-тўғри

Муҳаммад алайҳиссалом 307

йўлидирки, ундан сал оғсам ҳалок бўламан, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом ва шу оятни ўқиди:

“Онт бўлсин-ким, истасак, сенга ваҳий этганимизни (Қуръонни) олиб қўярдик, кейин бизга қарши ҳомий - вакил топаолмасдинг”. (“Исро,86)

Кейин Кинда тамсилчиларидан: - Сизлар энди мусулмон бўлдингизларми?, - деб

сўради. Кинда тамсилчилари: - Ҳа, биз мусулмон бўлдик!, - дейишди. - Ундай бўлса, устингиздаги шу ипаклар, олтин

ҳошиялар нега турибди?, - деб сўради Рacулиллоҳ алайҳиссалом

Кинда тамсилчилари либосларидаги ипак ва олтин ҳошияларни сўкиб четга улоқтирдилар.

ХАДРАМАВТ ҚИРОЛЛАРИДАН БАЪЗИЛАРИНИНГ МАДИНАГА КЕЛИБ

МУСУЛМОН БЎЛИШИ Хадрамавт қироларидан Жамд, Миҳбос, Мишроҳ,

Вабдао Кинда тамсилчилари билан бирга Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнига келиб мусулмон бўлдилар.

Миҳбас бин Мади Кариб бин Валиё йўлдошлари билан Рacулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнидан кетар экан, йўлда юзи, кўзи фалаж бўлди.

Унинг йўлдошларидан бир нечтаси Рacулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнига келиб, бу ҳақда унга хабар бердилар.

Рacулуллоҳ алайҳиссалом уларга: - Бир катта игнани олиб, уни оловда қиздиринг,

кейин унинг кўз қабоғини терс ағдариб, игнани унга босинглар, шунда у тузалади, - деди.

308 Муҳаммад алайҳиссалом

Улар Рacулуллоҳ алайҳиссаломнинг айтганини қилдилар, Миҳбас тузалди. (Ибн Саъд 1/350).

ВОИЛ БИН ҲУЖР Воил бин Ҳужр Ямaн қиролларидан бири эди. Мадинага келмасдан уч кун аввал унинг

келаётганини Рacулуллоҳ алайҳиссалом мусулмонларга хабар бериб “сизга, узоқ бир ердан Аллоҳга ва Расулига итаот қилиб, Воил бин Ҳужр келаяпти”, деган эди.

Воил бин Ҳужр дейди: Пайғамбар алайҳиссаломнинг зуҳури хабарини эшитганимда мулк ва салтанатни ташладим. Мадинага келиб, Рacулуллоҳ алайҳиссаломнинг асҳоби билан кўришдим. Улар менга “Пайғамбар алайҳиссалом сенинг келаётганингни уч кун аввал бизга муждалаган эди, дейишди”.

Воил бин Ҳужр Рacулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнига бориб, салом берди ва:

- Мен исломият ва ҳижратни соғиниб келдим, - деди.

- Хуш келдинг, сафо келдинг!, - деди Рacулуллоҳ ва эгнидаги ридосини ечиб, ерга тўшади, устига меҳмонни ўтирғазди ва ўзи ўтирди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом қирол Воилнинг келишидан жуда севинди, жамоатни чақирди ва Воилга дуо этди.

Рacулуллоҳ алайҳиссалом Воил бин Ҳужрни Ҳадрамавт қиролларининг устида бош қирол қилиб қилиб тайинлади. Бу xусусда Муҳожир бин Аби Умаййага ёзган мактубида шундай деб ёзди:

“Бисмиллахир рохманир рохийм, Воил, Хадрамавт қаерда бўлса бўлсин, бутун

қиролларга раис бўлажак”.

Муҳаммад алайҳиссалом 309

БАНИ РУЪФИЙ ТАМСИЛЧИЛАРИ Бани Руъфийлар Қахтон уриғидан келган, Саъдул-

Аширалардан эди. Улар Мадинага келиб мусулмон бўлдилар.

Руъфийлар жоҳилия зомонидан ҳайвон юрагини ейишни ўзларига тақиқлашганди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом улардан “менга етган хабарга кўра сизлар ҳайвон юрагини емас экансизлар, тўғрими?”, деб сўради.

- Тўғри, - дейишди улар. - Сиз уни емасангиз мусулмонлигингиз тугал

бўлмайди, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом. Руъфийлар учун бир юрак қовуриб келтиришди.

Пайғамбар алайҳиссалом уни Салама бин Язидга берди. Салама қовурилган юракни олиб, қўллари титрай

бошлади. - Е уни!, - деб буюрди Рacулуллоҳ алайҳиссалом. Салама еди. Сўнгра Руъфий тамсилчилари Рacулуллоҳ

алайҳиссаломга савол бердилар: - Ё Рacулуллоҳ, онамиз Мулайка бинти Ҳулавв

асирларнинг асорат ипларини ечар, очларни тўйғизар, ҳеч нарсаси йўқларга ёрдам этиб, қариндошлик ҳақларига риоя этарди, меҳмонларга дастурхон ёзар эди. У жоҳилия даврида ўтиб кетди. Бу нарсаларни унга фойдаси бўладими?, - дейишди улар.

- Йўқ фойдаси бўлмаяжак!, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

- Онамиз синглимизни - ўзининг кичик қизини тириклайин тупроққа кўмганди. Унинг ҳоли нима бўлади?, - деб сўрашди тамсилчилар.

- Қизини тириклайин тупроққа кўмган оташда, жаҳаннамдадир. Фақат қиз кўмган мусулмон бўлган бўлса, Аллоҳ унинг жиноятини кечиради. Тирик

310 Муҳаммад алайҳиссалом

кўмилган қиз эса жаннатдадир, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

Тамсилчилар жаҳли чиқиб, ўрнидан туриб, жўнаб кетишди ва “Валлоҳи бу одам бизга юрак едирди, яна онамизнинг жаҳаннамда эканини сўйлади. У тобе бўлиш мумкин бўлган одам эмас”, дедилар.

Руъфий тамсилчилари йўлда мусулмонларнинг закотга берган туяларининг чўпонига дуч келишди, чўпонни боғлаб, туяларини олиб кетдилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳодисани эшитиб, уларга лаънат этди. (Ибн Саъд, 1/325).

ҲИЖРАТНИНГ 10-ЙИЛИДА МАДИНАГА КЕЛИБ МУСУЛМОН БЎЛГАН ҚАБИЛАЛАР

Бани Меҳра, Бани Садиф, Бани Жавшан, Бани

Ҳанифа қабилаларининг тамсилчилари ҳам Ҳижратнинг 10- йилида мусулмон бўлишди.

НАЖРОН ХРИСТИАНЛАРИ Нажрон Макка билан Ямaн орсида, Маккадан етти

марҳалалик (бекатлик) узоқликдадир. Нажрон Ҳижознинг энг гўзал бўлгаларидан

биридир. Нажронликлар бир узун хурмо дарахтига

топинишар эди. Кейин ҳазрати Исонинг динида бўлган Файмаюн

деган зот келиб, уларга: ”сиз йўлдан озгансизлар, топинганганингиз шу хурмо инсонга на фойда, на зарар берар. Мен ибодат қилган илоҳимга - у ягона ва шериксиздир - бир дуо қилсам, сизнинг бутингизни йўқ

Муҳаммад алайҳиссалом 311

этажак, деди ва дуо этди. Мамоқалдироқ келиб, йилдирим чақнаб, у оғoчни суғуриб олди.

Ва Нажрон халқи христиан бўлди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Нажрон епископига

бир хат ёзди. Хатда шундай дейилди: “Бисмиллоҳ, Аллоҳ Расули Муҳаммаддан Нажрон епископига. Иброҳимнинг, Исмоилнинг, Исҳоқнинг ва Ёқубнинг

илоҳи бўлган Аллоҳнинг исми билан бошлайман. Энди мен сизни қулларга топинишдан Аллоҳга

топинишга, қулларнинг дўстлигидан Аллоҳнинг дўстлигига даъват этаман.

Бу даъватни қабул этмасангиз жизя (солиқ) берасизлар.

Буни ҳам рад этсангизлар, сизларга уруш очажагимни билдираман, вассалом”.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг мактубини ўқиб, епископ жуда қўрқди.

Нажронлик Шурoҳбил бин Вадаони ёнига чақирди. Шуроҳбилга хатни ўқитиб “Эй, Абу Марям, бу

хусусдаги фикринг надур?,” деб сўради. - Аллоҳнинг Иброҳимга Исмоилнинг зурриётидан

бир пайғамбар чиқаражагини ваъда қилганини билсанг керак. Агар бу зот ўша ваъда қилинган пайғамбар бўлса, сен унга иймон этажакмисан? Менинг пайғамбарлик ҳақида фикрим йўқ. Агар дунё ишлари бўлсайди, сенга қарашимни айтардим, - деди Шурoҳббил.

Епископ яна бир нечта одамдан бу хусусда фикр сўради. Ҳаммаси ҳам Шурoҳбилнинг қарашига яқин фикр билдирдилар.

Шунда епископ черковдаги катта қўнғироқни чалишни буюрди ва водийдаги бутун халқ тўпланди.

312 Муҳаммад алайҳиссалом

Епископ оломоннинг ҳам фикрини олди ва Нажрон христианлари Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга бир ҳайъат юборишга қарор қилди.

Таркибида 60 кишилик христиан ҳайъати Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнига бориш учун ҳижратнинг 10- йилида Нажрондан йўлга чиқдилар.

Ҳайъат раислари Ақиб Адулосиҳ, Сайид Айҳамлар эди.

Ҳайъатда ер олган муҳим кишилардан бири Абу Ҳориса бин Алқама эди. Нажронларнинг епископи, дин олими, обрўли шахс эди.

Абу Хориса билан унинг укаси Курз Мадина йўлида бирга келишда. Курзнинг хачири, оёқларига ип ўралиб йиқилганда, у жаҳли чиқиб, Пайғамбаримиз ҳақида “юзтубан йиқилиб, ҳалок бўлсин”, деб қарғади.

Абу Хориса унга “сен ўзинг юзтубан туш ва ҳалок бўл!, - деб жавоб берди.

Укаси Курз “нега ундай дейсан?,” деб хафа бўлди. “Чунки, у бизнинг кутган пайғамбаримиздир”, деди Абу Хориса.

- Буни билатуриб, нега унга тобе бўлмайсан?, - деб таaжжубланди Курз.

- Тобе бўлсам, қавмимиз бизга кўрсатаётган ҳурмат ва икромини тўхтатади. Биздан юз ўгириб, тескарисини қиладилар. Шу кўриб турганинг ҳар нарсани қўлдан чиқарамиз, - деди епископ Абу Хориса.

Акасининг бу гапи Курзга қаттиқ таъсир қилди. Ва кейинчалик у мусулмон бўлди.

Аллоҳ ундан рози бўлсин!

НАЖРОН ҲАЙЪАТИ МАДИНАДА Нажрон ҳайъати Мадинага келиб, сафар

кийимларини чиқариб, ипак жуббаларини кийдилар,

Муҳаммад алайҳиссалом 313

олтин узукларини тақдилар ва ридоларининг этакларини ерда судраб, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг масжидларига кирдилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салом бердилар. Рacулуллоҳ алайҳиссалом уларнинг саломига алик

олмади, улар билан гаплашмади. Христианлар Ҳазрати Усмон билан Абдурaҳмoн

бин Авфнинг ёнига бордилар ва: - Эй, Усмон, эй Абдурaҳмoн: Пайғамбарингиз бизга

хат ёзди. Биз ҳам келдик. Аммо ёнига бориб салом берсак, саломимизни олмади. Биз билан гаплашмади. Бу хусусда нима дейсизлар? Қайтиб кетсак бўладими?, - дейишди.

Ҳазрати Али Ҳазрати Усмон билан Ҳазрати Абдурaҳмoн бин Авфга:

- Менимча, улар эгнидаги шу ипак либосларини чиқариб, сафар кийимларини кийиб, Рacулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнига боришса уйғун бўлади, - деди.

Ҳазрати Усмон христианларга: - Бу сизнинг либосларингиз сабаблидир, - деди. Нажрон христианлари эртаси куни Рacулуллоҳ

алайҳиссаломнинг ёнига руҳбон кийимлари билан боришди. Ва унга салом бердилар.

Рacулиллоҳ алайҳиссалом саломга жавоб берди. Кейинчалик у зот, “Мени ҳақ дин ва китоб билан

пайғамбар қилиб юборган Аллоҳга ямин этаманки, улар илк келишганида уларнинг ёнида иблис бор эди”, деган эди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўзи билан гаплашган Саййид (Айҳам) билан Ақибни исломиятга даъват этди.

- Биз эскидан мусулмонмиз, - дейишди бу христианлар.

- Сизлар ёлғон сўйлаяпсизлар. Истасангиз, мусулмон бўлишингизга тўсиқ бўлган нарсалар ҳақида сизларга билдирайин, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

314 Муҳаммад алайҳиссалом

- Қани билдир-чи, - дейишди христианлар. - Сизни Аллоҳга ўғил иснод этишингиз, хочга

топинишингиз, тўнғиз эти ейишингиз, ичкилик ичишингиз, сизни исломиятдан манъ этган ва манъ этмоқдадир, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

Нажора христианлари сўзни узайтириб, кўпайтириб, ўз инончларини ҳимоя эта бошладилар. Исо алайҳиссалом ҳақ да: “У Аллоҳдир, чунки у ўликни тирилтирди, хасталарни тузатди, ғайбдан хабар берди, лойдан ясалган қуш ҳайкалига уфлаб, жон берди. У Аллоҳнинг ўғлидур, чунки унинг отаси йўқ эди. У бешикда гаплашган. Унга ҳеч ким буни қилаолмаган. У учликнинг учинчисидир. Чунки Аллоҳ “қилдик”, “амр этдик”, “яратдик”, “Ҳукм этдик”, дейди. Агар Аллоҳ бир бўлса эди “қилдим”, “ҳукм этдим”, “яратдим”, дер эди. Демак, Аллоҳ учдир, Аллоҳ, Исо ва Марямдан иборатдир!, дедилар.

Сўнгра Рacулуллоҳ алайҳиссаломга: - Ё Муҳаммад, Исо ҳақда сен нима дейсан?, - деб

сўрашди христианлар. - У Аллоҳнинг қули ва расулидир, - деб жавоб

берди Пайғамбаримиз алайҳиссалом. Тамсилчиларнинг катталаридан бири: - Сен нега уни “қул” деб ҳақорат қиляпсан?, - деди. - Ҳа, у Аллоҳнинг қулидир. Аллоҳнинг Марямга

илатган калимасидир, - деди Пайғамбаримиз алайҳиссалом

Нажрон тамсилчилари жаҳли чиқиб: - Биз сенинг айтганларингни қабул этмаймиз, у -

Аллоҳдир! Агар шундай бўлмаса, қани, айт: унинг отаси ким?, - дейишди.

- Сизлар сифатлари отасига ўхшамаган бир ўғил бўлмаяжагини биласиз, шундай эмасми?, - деб сўради Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

- Биламиз, - дейишди христианлар.

Муҳаммад алайҳиссалом 315

- Сизлар Роббингизнинг ҳеч ўлмайдиган, доим тирик, Исонинг эса фоний эканини биласизлар, тўғрими?, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

- Тўғри, - деди христианлар. - Сиз Роббимизнинг ўз зоти билан қоим эканини ва

ҳар нарсани кўришини, ризқлантирганини биласизлар, шундай эмасми?, - деб сўради Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

- Биламиз, - дейишди христианлар. - Исо бу сифатларни бирортасига эгами?, - деди

Рacулуллоҳ алайҳиссалом. - Йўқ, - дейишди христианлар. - Ҳеч шубҳа йўқ-ки, Исога онасининг раҳмида

(бачадонида) ўзи истаган суратни берган Роббимиз Аллоҳдир. Емаган, ичмаган Роббимиз Аллоҳдир! Сўнгра: сизлар Исога унинг онаси (Марям)нинг бошқа хотинлар каби ҳомила бўлиб, бошқа хотинлар каби туғиб, бошқа чақолоқларни эмизганлари каби эмизганини, кейин (Исо)нинг бошқалар каби еб- ичганини биласизлар, тўғрими?, - деб сўради Рacулуллоҳ.

- Биламиз, - дейишди хриситианлар. - Модомики билсангиз, иддао этганингиз каби Исо

қандай қилиб Аллоҳ ёки Аллоҳнинг ўғли бўлиши мумкин?, - деб сўради Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

Нажрон христианлари бу савол қаршисида лол қолдилар.

Аллоҳу Таоло уларнинг сўзлари ва уларни ихтилофга туширган нарсалар ҳақда шундай буюрди: ”Алиф. Лом. Мим. Аллоҳ (ягона) - ундан бошқа тангри йўқ, фақат унинг Ўзи бор. У тирик ва абадий тургувчидир. У ўзидан аввалги китобларни тасдиқловчи бу китобни ҳақ билан нозил қилди. Авваллари одамларни ҳақ йўлга бошлаш учун Таврот

316 Муҳаммад алайҳиссалом

ва Инжилни индирган эди. (Энди) ҳақ билан ботилни ажратгувчи (Қуръонни) нозил қилди.

Аллоҳнинг оятларини инкор қилганлар учун, шубҳасиз, қаттиқ азоб бордир. Аллоҳ қудрат эгаси ва интиқом соҳибидир.

Албатта, Аллоҳга на ерда, на-да кўкда ҳеч бир нарса гизли (яширин) қолмайди.

У онангизниг (қорнида) эканингизда сизларга хоҳлаган сувратини берган зотдир.

Ҳеч бир тангри йўқ, фақат унинг ўзи бор. У қудратлидир, ҳикматлидир.

У сенга Китоб нозил қилган зотдир-ки, ундаги баъзи оятлар муҳкам - улар китобнинг негизи, тамалидир. Баъзи оятлар муташоббиҳлардир (мураккаб оятлар).

Қалбларида эгрилик бўлган кимсалар одамларни фитнага тушириш ва ўз нафсларига кўра таъвил - тафсир қилиш учун муташоббиҳ оятларга эргашадилар.

Ҳолбуки, ундай оятларни таъвилини Аллоҳ билади.

Илмда собитқадам бўлганлар эса, “Биз унга иймон келтирганмиз, ҳаммаси (оятлар) Роббимиз ҳузуридандир”, дейдилар.

Фақат аҳли донишларгина панд насиҳат олурлар.

“Эй, Роббимиз, бизни тўғри йўлга солгандан сўнг, қалбларимизни ҳақ йўлдан оғдирма! Бизга ўз ҳузурингдан раҳмат ато эт! Шубҳасиз, фақат сен бутун яхшиликларни ато этгувчисан”.

“Эй, Роббимиз, албатта сен одамларни муҳаққақ келадиган у кунга тўплагувчисан.

Албатта, Аллоҳ берган сўзидан қайтмас!”. Куфр йўлини тутган кимсаларни на моллари, на-

да болалари Аллоҳ озобидан қутқара олмайди.

Муҳаммад алайҳиссалом 317

Улар дўзахнинг ўтинларидир. Уларнинг ҳоли худди Фиръавн одамларининг ёки

улардан олдин яшаган кофирларнинг ҳоли кабидир-ки, оятларимизни ёлғонга чиқаргач, Аллоҳ уларни гуноҳлари билан ушлаб азоблаганди. Аллоҳ - азоби қаттиқ Зотдир!

Куфр йўлини тутган кимсаларга айт: ”Шуҳасиз, мағлуб бўлажаксиз ва жаҳаннамда тўпланажаксиз!

У ер нақадар ёмон жойдир! Сизлар учун тўқнашган икки гуруҳ ҳақда бир ибрат

бор эди. Улардан бири Аллоҳ йўлида жанг қилар, иккинчиси кофирлар эди.

Улар ўз кўзлари билан қаршисидагилар ўзларидан икки баробар кўп эканини кўриб турар эдилар.

Аллоҳ кимни ҳоҳласа, ўшани қўллаб қувватлайди. Албатта, бу воқеада фикр эгалари учун ибрат

бордир. Инсонларга: аёллар, фарзандлар, уюм-уюм олтинлар,

қийматли отлар, чорва ва экин-тикинлар жозибали қилинди.

Ҳолбуки, булар дунё ҳаётининг ўткинчи нарсаларидир. Аллоҳ ҳузурида эса, энг гўзал қайтадиган жой - Жаннат бордир.

Айт: ”Сизларга булардан яхшироқ нарсалар ҳақида хабар берайми? Тақводар кишилар учун Роббилари ҳузурида улар абадий қоладиган, тагларидан дарёлар оқиб турадиган боғлар, покиза жуфтлар ва Аллоҳнинг розилиги бор.

Аллоҳ, ”эй, Роббимиз биз сенга иймон келтирдик, бизнинг гуноҳларимизни мағфират айла, бизни жаҳаннам азобидан асра!”, дейдиган сабр-қаноатли, иймонларига содиқ , ибодатли, эҳсонли, саҳарларда Аллоҳдан мағфират тилайдиганларни кўриб тургувчидир.

Аллоҳ, малаклар (фаришталар) ва илм аҳли Аллоҳдан бошқа ҳеч бир илоҳ йўқлигига шаҳодат

318 Муҳаммад алайҳиссалом

келтирдилар: ҳеч қандай тангри йўқ , фақат Унинг ўзи бор. У қудратли, ҳикмат эгасидир.

Албатта, Аллоҳ наздида энг мақбул дин фақат ислом динидир.

Аҳли китоб (яҳудий ва насронийлар), уларга илм-ҳужжат келганидан кейин, ўз ораларидаги ҳасад-адоват сабабли талашиб тортишдилар.

Ким Аллоҳнинг оятларини инкор этса, албатта Аллоҳ ҳисоб-китобини тез қилгувчидир.

Агар сен билан тортишсалар “Мен ва менга тобе бўлганлар ўзимизни Аллоҳга топширдик - унга бўйсундик”, дегин.

Сўнгра аҳли китоблар ва омий (мушрик)лардан “исломга кирдингизми”, деб сўра.

Агар исломга кирган бўлсалар, муҳаққақ, тўғри йўлни топибдилар.

Агар юз ўгирган бўлсалар, у ҳолда сизнинг зиммаларингиздаги фақат таблиғдир.

Аллоҳ қулларини кўриб тургувчидир. Аллоҳнинг оятларини инкор қиладиган,

пайғамбарларини ноҳақ ўлдирадиган, инсонлар ўртасида адолатга чақирувчи зотларни қатл этадиган кимсаларга аламли азоб “ҳушхабар”ини етказ!

Уларнинг амаллари дунёю охиратда беҳуда кетмиш ва улар учун бирор ёрдамчи йўқдир.

Китобдан бир насиб берилганларни кўрмадингми? Уларга ҳакамлик қилсин деб чақирилганлари Аллоҳнинг китобига бир гуруҳи юз ўгириб, бурилиб кетгандилар.

Бунга сабаб уларнинг “бизга фақат саноқли кунлардагина дўзах ўти тегади”, дейишларидир. Улар тўқиган бу ёлғонлари уларни адаштирди.

Энди улани муҳаққақ келадиган Кунга тўплаганимизда, ҳар жонзодга - ҳақсизлик

Муҳаммад алайҳиссалом 319

этилмасдан - амалига кўра жазо-мукофот берилганда, қандай бўларкин?

Айт: “Эй, мулкнинг соҳиби Аллоҳим, Сен истаганингга мулк ато этасан ва истаганингдан мулкни оласан. Истаган кишингни азиз қилиб, истаганингни хор айларсан. Бутун хайр (яхшилик) сенинг қўлингда. Албатта сен ҳар нарсага қодирсан. Кечани кундузга киритасан, кундузни кечага. Ўликдан тирикни чиқарасан, тирикдан ўликни чиқарасан ва истаган кишингга ҳисобсиз ризқ берасан”.

Мўъминлар мўъминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар!

Ким буни қилса, у билан Аллоҳнинг иши йўқдир. Магар улардан қўрқиб, эҳтиёт бўлсангиз, Аллоҳ

сизни фақат Ўзидан қўрқишга амр этади. Қайтиш фақат Аллоҳгадир. Айт: “қалбларнигиздаги нарсани яширсангиз

ҳам, ошкор қилсангиз ҳам Аллоҳ билар. Ва осмонлар ва ердаги бор нарсани билур.

Аллоҳ ҳар нарсага қодир. Ҳар бин жон ўзи қилган яхши амалларни ҳозиру

нозир кўриб, ёмон амалларини олис-олисларда қолиб кетишини орзу қиладиган Кунни (эсланг).

Аллоҳ сизларни ўзидан қўрқишга амр этади. Аллоҳ қулларига раҳмдилдир.

Айт: Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни кечиради.

Аллоҳ авф этгувчи, меҳрибондир. Айт: ”Аллоҳ ва Пайғамбарига итоат қилингиз.

Агар юз ўгирсалар, шубҳа йўқ-ки, Аллоҳ ҳам динсизларни севмас.

Шубҳасиз, Аллоҳ Одам ва Нуҳни ҳамда Иброҳимни, Имрон сулолаларини бир-биридан келган

320 Муҳаммад алайҳиссалом

зурриёт ўлароқ бутун олам устида (пайғамбарлик учун) танлаб олди. Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир.

Имроннинг хотини: ”Роббим, мен қорнимдагини (ҳомилани дунё ишларидан) озод этиб, Сенга назр қилдим. Мендан буни қабул эт! Албатта Сен эшитгувчисан, билгувчисан!”, деганини эсланг!

Кўзи ёригач эса шундай деди: ”Роббим, мен қиз туғдим”.

Аллоҳ унинг нима туққанини яхшироқ биларди. Ҳар қандай ўғил ҳам бу қиз каби эмасди.

“Ва мен унга Марям деб исм қўйдим. Мен бу қизга ва унинг зурриётига даргoҳингдан қувилган Шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ беришингни Сендан илтижо қиламан”.

Робби уни (Марямни) хуш қабул қилиб, гўзал парвариш этди ва унга Закариёни кафил қилди.

Закариё унинг (Марямнинг) ёнига қочон кирмасин, доим унинг олдида бир ризқ, егулик кўрди. У “Эй, Марям, бу нарсалар сенга қаёқдан келаяпти?”, деб сўраганида (Марям), “Булар Аллоҳ ҳузуридандир. Шубҳасиз, Аллоҳ истаганига ҳисобсиз ризқ беради”, деди.

Ўшанда Закариё Роббига дуо қилиб, “Ё Роббим, менга ҳам ўз тарафингдан бир покиза фарзанд ато эт! Албатта, Сен дуоларни эшитгувчисан”, деди.

Кейин меҳробда намоз қилаётганида малаклар унга нидо қилишди: ”Аллоҳ сенга Аллоҳнинг калимасини (Ҳазрати Исони) тасдиқ этадиган, олижаноб нафсига ҳоким, солиҳ пайғамбарлардан бири ўлароқ Яҳёнинг муждасини (хушхабарини) берди”.

“Роббим, менга кексалик етган, хотиним эса туғмайдиган бўлса, мендан қандай фарзанд бўлсин?”, деди Закариё.

Деди: “Шундай, Аллоҳ истаган ишини қилур”.

Муҳаммад алайҳиссалом 321

“Роббим менга бирор белги-аломат бер”, деди у. Аллоҳ: “Сенга белги шу-ки, уч кун одамлар билан

фақат имо-ишора билан гаплашасан. Роббингни доим ёд эт ва туни кун У зотни поклаб ибодат қил”!

Малаклар Марямга: “Ё Марям, албатта Аллоҳ сени танлаб олди, бутун оламларнинг аёлларидан устун қилди. Ё Марям, Роббингга итоат эт, сажда қил ва рукуъ (ибодат) қилганлар билан рукуъ эт!”, деганларини эсланг.

Бу сенга ваҳий этаётганимиз ғайб хабарларидандир.

Марямни улардан қайсилари ҳимоясига олажак, деб қаламларини синдираётганда (қуръа ташлаётганларида) сен уларнинг ёнида эмас эдинг.

Бу хусусда талашиб-тортишганларида ҳам сен ёнларида эмасдинг.

Эсланг, малаклар: “Эй, Марям, Аллоҳ сенга Ўзининг сўзини муждалаяпти, унинг исми Ал-Масиҳ Ийсо бинни Марям, дунёю охиратда шони улуғдир. У Аллоҳга яқин қуллардандир, бешикда ҳам, вояга етгандагидек одамларга гапиради. Ва солиҳ қуллардан бўлади”, дейишганида, Марям: “Роббим, менга одам зоти тегмаган бўлса, мендан қандай фарзанд бўлсин?”, деди. Аллоҳ айтди: “Шундай. Аллоҳ ўзи хоҳлаган нарсасини яратар. Бир ишга ирода қилса, унга “Бўл!”, дейди, бас, у ҳам бўлади.

Ва унга (Ийсога) ёзишни, ҳикмат илмини, Таврот ва Инжилни ўргатди, ҳамда уни Бани Исроилга пайғамбар қилиб юборди.

(Исо Бани Исроилга): “Мен сизларга Роббингиздан оят-далил келтирдим. Мен сизларга қуш тимсолини ясаб, унга пуфласам, Аллоҳ изни билан у ҳақиқий қушга айланади.

Ва яна сўқир, пес хасталарини тузатаман, Аллоҳнинг изни билан ўликни тирилтираман ва

322 Муҳаммад алайҳиссалом

сизларга уйларингизда нимани сақлаб, нимани еганларингизни айтиб бераоламан.

Агар мўъмин бўлсангизлар, албатта, бу ишларда сиз учун мутлақо ибрат бордир.

“(Мен) сизларга ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлаган ҳолда, сизлар учун ҳаром қилинган баъзи нарсаларни ҳалол қилиш учун( келдим).

Ва сизларга Роббингиздан оят- далил келтирдим. Энди Аллоҳдан қўрқингиз ва менга итоат

этингиз. Шубҳасиз, Аллоҳ менинг Роббим, сизнинг ҳам

Роббингиздир. Шундай экан, унга қуллик этинг! Тўғри йўл-шудир?”.

Ийсо улардан тошган куфрни кўрганда: “Аллоҳнинг динига даъват этишда ким менга ёрдам этади?” деди.

Ҳаворийлар: “Аллоҳнинг (динига) ёрдамчилар бизмиз. Биз Аллоҳга иймон келтирдик. (Эй, Ийсо) сен гувоҳ бўл, биз Аллоҳга таслим бўлганларданмиз!

Эй, Роббим. Сенинг индирган нарсангга инондик, Пайғамбарингга эргашдик.

Бас, бизни гувоҳлик берувчилар қаторига ёзгин. (Яҳудийлар) макр қилдилар. Аллоҳ ҳам макр қилди

Аллоҳ маккoрроқдир. Аллоҳ айтган шу сўзларни эсла: “Ё Ийсо, шубҳа

йўқ-ки, сени ўлдириб, ўз ҳузуримга юксалтувчиман. Кофирларнинг ёмонлигидан сени хoлос этгувчи, қиёмат кунигача сенга эргашганларни кофирлардан устун тутажак бўлган ҳам Менман.

Кейин Менга қайтажаксиз. Ва ўзим сизлар тортишган нарсалар ҳақда ҳакамлик қилажакман.

Куфр ичида қолганларни эса дунёю охиратда қаттиқ азоб билан жазолайман.

Ва улар учун ҳеч қандай ёрдамчи топилмас.

Муҳаммад алайҳиссалом 323

(Аллоҳ) Иймон келтириб, яхши амаллар қилганларга эса у ажрларни комил суратда беражак. Аллоҳ золимларни севмас.

(Эй, Муҳаммад) Сенга тиловат қилаётганимиз бу қисса Аллоҳнинг оятлари ва ҳикматли эслатмаларидир.

Муҳаққақдир-ки, Ийсонинг (отасиз туғилиши) мисоли Аллоҳ наздида худди Одамнинг мисоли кабидир-ки, уни тупроқдан яратиб, “бўл!”, деди, у ҳам (жонли одам) бўлди.

(Бу) ҳақ ва ҳақиқат Роббингдан келган сўздир. Шундай экан, шубҳа қилгувчилардан бўлманг! Бу сенга келган бу ҳақ илмдан кейин ҳам сен

билан тортишадиган кимсаларга айт: “Келинг, ўғилларимизни ва ўғилларингизни, аёлларимизни ва аёлларингизни, ўзларимизни ва ўзларингизни, чорлаб, тўпланайлик ва Аллоҳга тазарру қилиб, ёлворайлик, ёлғончиларни Аллоҳ лаънат қилишини сўрайлик!”

Бу хабар, шубҳасиз, ҳақ-рост қиссадир. Ва ҳеч қандай тангри йўқ , фақат Аллоҳ бор. Аллоҳнинг ўзигина қудрат ва ҳикмат соҳибидир. Энди ҳам юз ўгирсалар, бас, Аллоҳ бузғунчиларни

билгувчидир. Айт: ”Эй, аҳли китоб, бизга ҳам, сизга ҳам баб-

баробар бўлган бир калимага келингиз-ки, фақат Аллоҳга ибодат қилайлик.

Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва бир- биримизни Аллоҳдан бошқа бир худо қилиб олмайлик”.

Агар улар бу даъватдан ҳам юз ўгирсалар, у ҳолда сизлар “Шоҳид бўлинг, биз мусулмонлар ягона Аллоҳга ибодат этгувчилармиз”, деб айтингиз”. (“Оли- Имрон”,1- 64)

324 Муҳаммад алайҳиссалом

НАЖРОН ХРИСТИАНЛАРИНИНГ МУБОҲАЛАГА (ЛАЪНАТЛАШГА) ДАЪВАТ

ЭТИЛИШИ Нажрон христианлари тамсилчилари инсоф ва

адолат йўлини тутмасалар, уларни мубоҳалага даъват этиш ҳақда Аллоҳнинг амри келди ва Пайғамбаримиз алайҳиссалом насронийларга (христианларга) бу оятларни ўқиди.

- Агар менга ишонмасангизлар, келинг, сиз билан мубоҳалага киришайлик, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом.

Носронийлар (христианлар) бу таклифни эшитиб, муноқаша ва тортишмани дарҳол тўхтатдилар.

- Эй, Абул Қосим, сен ҳозирча бизни ўз ҳолимизга қўйиб тур. Ўз орамизда бир ўйланиб кўрайлик, - дейишди насронийлар.

Ва ҳар нарсага ўз қараши бўлган Ақиб Абдулмасиҳ билан бир бурчакда тўпланишиб, унинг фикрини сўрадилар.

- Эй, насроний жамоати, Муҳаммаднинг соҳибингиз Ийсо ҳақида кескин хабарларини келтирган бир пайғамбар эканлигини ўзларингиз ҳам англадингизлар. Яна сизлар шуни биласиз-ки, бир пайғамбар билан лаънатлашиб, катталари соғ қолган ва кичиклари вояга етган ҳеч бир қавм йўқ. Агар буни қиладиган бўлсангиз, ўз илдизингизни кесган бўласизлар. Агар сизлар унинг даъватини ўз динингизга бўлган севги ва бу динда қолиш истаги йўқлиги сабабли қабул этмаётган бўлсангиз, бу зот билан муҳoҳада (шартнома) тузинглар ва юртингизга қайтинглар, - деди Ақиб Абдулмасиҳ.

Эртаси куни Пайғамбаримиз алайҳиссалом Насроний тамсилчиларига хабар юборди.

Муҳаммад алайҳиссалом 325

Эрталаб Ақиб Абдулмасиҳ билан Саййид ўғиллари билан Абу Ҳорисанинг ёнига бордилар. Биргаликда Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан учрашувга боришди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом, ёнида Ҳазрати Ҳасан билан Ҳазрати Ҳусайн, Ҳазрати Фотима орқароқда Ҳазрати Али, унинг орқасида Рacулиллоҳ алайҳиссаломнинг баъзи завжалари биргаликда келишди.

Абу Ҳориса: - Унинг ёнидаги кимлар?, - деб сўради. - Шу амакисининг ўғли, шу - қизи. Шулар қизининг

ўғилларидир, - деб жавоб беришди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: - Эй, Аллоҳим, булар менинг оила азоларим, - деди

ва тиз чўкди. Буни кўрган Абу Ҳориса: - Валлоҳи, Пайғамбарларнинг лаънатлашма учун

тиз чўкканлари каби тиз чўкди, - деди. Саййид эса унга: - Эй, Абу Ҳориса, лаънатлашмак учун яқинлаш, -

деди. - Мен бу зотнинг лаънатлашмоққа жуда ҳароратли

кўряпман, даъвосида содиқ ва ҳақли бўлишидан қўрқяпман. Агар у даъвосида содиқ ва ҳақли эса, бир йил ўтмасдан, дунёда емак ейдиган насроний (христиан) қолмайди! Мен шундай чеҳралар кўряпман-ки, улар бир тоғнинг кўчишини Аллоҳдан тиласалар, Аллоҳ у тоғни еридан кўчиради! У билан лаънатлашга асло яқинлашманглар! Ер юзида соғ насроний қолмас!, - деди Абу Ҳориса.

Насронийлар лаънатлашмоқдан қўрқиб, Шураҳбилга ўзлари номидан Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан гаплашишни топширдилар.

Шураҳбил Рacулуллоҳ алайҳиссаломга:

326 Муҳаммад алайҳиссалом

- Сен билан лаънатлашмоқдан хайрлироқ бир нарсани ўйлаяпман, - деди.

- Нима экан у?, - деди Рacулуллоҳ алайҳиссалом. - Сен бугун кечгача, кечадан тонггача биз ҳақда

ҳукмингни бер. Сен қандай ҳукм берсанг, биз учун мақбул ва мўътабардир, - деди Шураҳбил.

Абу Ҳориса ҳам: - Эй, Абул Қосим, биз сен билан лаънатлашмоқчи

эмасмиз, биз сенга жизя (солиқ) тўламоқчимиз, - деди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом улар билан

лаънатлашмасдан уйига қайтди ва шундай деди: - Борлиғим қудрат қўлида бўлган Аллоҳга ямин

этаман-ки, Нажрон халқи устига азоб яқинлашмоқда эди. Агар мен билан лаънатлашганда эди, улар маймун ва тўнғизга айлантирилиб, водий улар учун бир оташ майдони бўлажак эди. Аллоҳу Таоло Нажронни ва халқини - дарахтлардаги қушларга қадар қуритиб - бир йил ичида йўқ этажакди, - деди.

Эртаси куни Пайғамбаримиз алайҳиссалом Нажрон насронийларига шу ёзувни келтирди:

“Бисмиллахир Рохманир Рохийм, Бу Аллоҳ Расули Муҳаммаднинг Нажрон халқи учун

ёзган ёзувидир. Нажронликларнинг оқ, қизил сариқ ҳар хил

(нақдлари) билан мева ва маҳсулоти, қуллари ҳақида Рacулиллоҳнинг ҳукми:

Буларнинг ҳаммаси уларнинг ўзида қолажак. Бунга қаршилик, улар ҳар йил сафар ойида минг

дона либос, ҳар ражаб ойида минг дона либос ва ҳар либос билан бирликта бир уқия кумуш тўлайдилар.

Ҳар бир либос бир уқия, яни қирқ дирҳам қийматда бўлажак.

Либосларнинг хирож солиғига нисбатан кўплиги ва уқия қийматидан камлиги ҳисобланажакдир.

Муҳаммад алайҳиссалом 327

Уларнинг хирож ўлароқ тўловлари, улов ҳайвонлари, отлар ва ёки зирҳли куйлаклар ва ҳакоза моллар улардан ҳисоб билан олинажакдир.

Нажронликлар менинг элчиларимни 20 кун ва ёки ундан оз ва ёки 30 кун ва ёки ундан оз муддатлар ичида меҳмон қилиниши, (бошпaна берилиши)га мукаллафдирлар.

Элчиларим бир ойдан кўп у ерда куттирилмайдилар, у ерда бўлмайдилар.

Ямaнда бир уруш ёки ғовғо чиққан тақдирда Нажронликлар омонат ўлароқ 30 та зирҳли куйлак, 30 та от, 30 та туя беришга мукаллафдирлар.

Элчиларим омонат ўлароқ берилган от, туя ва ҳакозo моллар Нажронликларга топширилгунга қадар элчиларимнинг кафолати остидадир.

Нажрон ва Нажронга боғлиқ ерлардаги инсонларнинг моллари, жонлари, юртлари, динлари, у ерларда ҳозир бўлганлари - бўлмаганлари, черковлари, руҳбонликлари, епископлик идоралари, қўл остидаги ҳар нарсаси Аллоҳнинг ҳимоясида ва Аллоҳнинг Расули Муҳаммад Пайғамбарнинг ҳимоясидадир.

Епископ епископлигидан, поп поплигидан, черков назоратчиси назоратчилигидан, коҳин коҳинлигидан ўзгартирилмаяжак. (Ибн Саъд, 1/128).

Энди рибо (фоиз) олиш ва бериш йўқдир. Нажронийларга зулм ва ёмонлик қилинмаяжак. Жоҳилия давридан қолган қон давоси ҳам ортиқ

давом этмаяжак. Уларнинг на маҳсулотларидан ушр олинажак, на

аскар келиб юртларини топтаяжак, на-да улардан уруш учун аскар олинажак.

Нажронда ҳақ талаб қилганларга адолат ва инсоф билан муомила қилинажак. Улар на зулм қилажаклар, на-да зулмга учраяжаклар.

Нажронликлар фоиз олмасликка мукаллафдирлар.

328 Муҳаммад алайҳиссалом

Рибо (фоиз) еган киши ҳимоямдан узоқ қолажак. Улардан ҳеч ким бошқа биттасининг қилган

ҳақсизлиги ва ёмонлиги учун жавобгар бўлмаяжак. Нажронликлар бу саҳифада ёзилган вожибларни

қабул қилиб, хайриҳоҳлик кўрсатиб, яхши ҳаракат қилсалар, Аллоҳнинг амри келгунга қадар, Аллоҳнинг ва пайғамбарнинг ҳимояси остида бўлажаклардир.

Абу Сўфиён бин Ҳарб, Райлон бин Амр, Бани Носирлардан Малик бин Авф, Ақро бин Ҳобисул Ҳонзалий, Муғийра бин Шуъба, Бани Балийларнинг биродари Муставрид бин Амр ва Абу Бакрнинг озодлиси Амир шоҳид (гувоҳ) бўлдилар.

Бу ёзувни Абдуллоҳ бин Абу Бакр ёзди”. (Абу Юсуф,с72- 73,Ибн Саъд1/288).

АБУ УБАЙДА БИН ЖАРРОҲ Нажрон насронийлари тамсилчиларидан Ақиб

билан Саййид Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнига келишиб:

- Бу истаганинг солиқни биз берамиз, фақат биз билан амин (ишончли) бир одамни юбор. Шундай бир одам юбор-ки, мол устида англашмовчилик бўлганда у орамизда ҳукм бериб, муаммони ечадиган бўлсин, - дедилар.

Ҳазрати Умар дейди: “Мен ҳеч қачон аминликни (ишончли одам бўлишни) ўша кунгидай истамагандим.

Пешин жазирамасида намозга бордим. Рacулуллоҳ алайҳиссалом бизга пешин намозини

ўқитиб, салом бергандан сўнг (жамоатга юзланди) соғига, сўлига боқди.

Мени кўрсин, деб унинг нигоҳига тушишга интилдим. (Аммо у зот) Абу Убайда бин Жарроҳни кўргунча жамоат узра нигоҳини кездирди.

Муҳаммад алайҳиссалом 329

Уни кўрганда: - Қалқ, эй Абу Убайда бин Жарроҳ!, - деди

Рacулуллоҳ алайҳиссалом. Абу Убайда оёққа қалққанда, уни нажрон

христианлари тамсилчиларига кўрсатиб: - Мана шу бу умматнинг аминидир, ишончли

кишидир. Ҳар умматнинг бир амини, ишончли кишиси бордир, Ислом умматининг амини, ишончли кишиси Абу Убайда бин Жарроҳдир, - деди Рacулиллоҳ алайҳиссалом.

Ва Абу Убайда бин Жарроҳга: - Улар билан бирга бор! Англашмовчиликка тушган

хусусларда ораларида ҳақ ва адолат билан ҳукм эт!, - дея буюрди. (Ибн Исҳақ”Ибн Ҳишом”,2\233).

БИШР БИН МУОВИЯ, САЙЙИД БИЛАН

АҚИБЛАРНИНГ МУСУЛМОН БЎЛИШЛАРИ Нажронлик насронийлар Рacулуллоҳ

алайҳиссаломнинг ёздирган ҳужжатини олиб, юртига қайтаётганда, Рacулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёзувини Нажрон епископига ўқиб бердилар.

Епископнинг она бир укаси ва амакисининг ўғли бўлган Бишр бин Муовия ҳам епископнинг ёнида кетаётганди.

Бишрнинг туяси бирданига гандираклай бошлади. Бишр ўзи ҳам сезмаган ҳолда Пайғамбаримиз

алайҳиссаломнинг исмини айтмасдан, унга эланишга бошлади.

Буни эшитган епископ: - Валлоҳи, сен юборилган бир пайғамбарга

эландинг!, - деди.

330 Муҳаммад алайҳиссалом

- Ундай бўлса, мен ҳам у Рacулуллоҳга бориб унга боғланмагунимча тинчимайман, - деди Бишр ва туясини орқага буриб, Мадинага йўл олди.

Пайғамбаримизни ёнига келиб, мусулмон бўлди, унинг ёнидан ҳеч ажралмади.

Аллоҳ ундан рози бўлсин! Нажронлик насронийлар юртига келиб, Нажрон

черковининг бош Попи Лайс бин Аби Шамаруз - Зубайрийнинг ёнига боришди ва унга:

- Келиши кутилган Пайғамбар Тиҳомага юборилибди, - дедилар ва бутун кўрган-билганлари ва шартнома ҳақида гапириб беришди.

Бош Поп: - Мени пастга туширинглар, акс ҳолда, шу

черковдан ўзимни пастга отгим келяпти, - деди. Уни суяб, пастга туширдилар. У либослар, ёғоч чаноқлар ва асо каби ҳадялар

олиб, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнига келди. Бир муддат Мадинада қолди. Ваҳий тинглади. Яна

келаман, деб Нажронга қайтди. Аммо унга на яна келиш, на- да мусулмон бўлиш насиб қилди.

Нажронга келганидан кўп ўтмай, Саййид бин Ақиб Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнига қайтиб келдилар ва мусулмон бўлдилар. (Ибн Ҳолдун,”Тарих”, с 2, қс 2,с 37).

Аллоҳу Таоло улардан рози бўлсин!

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ВИДО ҲАЖЖИ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Мадинада экан, бир

марта ҳаж қилди. Бу ҳаж: Ҳажжатул- Видо, Ҳажжатул- Ислом,

Муҳаммад алайҳиссалом 331

Ҳажжатул- Балоғ, Ҳажжатул- Тамом деб аталгандир. Абдуллоҳ бин Умарга кўра Пайғамбаримиз

алайҳиссалом бу ҳажжини “бу видо ҳажжидир”, деган. Абдуллоҳ бин Аббосга кўра эса, Расулуллоҳ

алайҳиссалом “Ҳажжатул- Видо” дейишни ёқтирмай, уни “Ҳажжатул- Ислом” деб атаган экан.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳажда мусулмонларга ҳаж амалларини шахсан ўзи кўрсатиб, уларга вақфаларни, жамраларни, тавофни, ҳалол-ҳаромни ўргатгани учун уни “Ҳажжатул- Балоғ”, деб ҳам атаганлар.

“Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим”. (“Моида”,

3) ояти Видо ҳажжи пайтида нозил бўлгани сабабли уни “Ҳажжатул-Тамом”, деб ҳам атайдилар.

ҲАЖГА БОРИШ Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳижратнинг 10-

йилида, Зулқъада ойида ҳажга боришга тайёрлана бошлади.

Мадинадаги ва Мадина ташқарисидаги мусулмонлар ичида ҳажга борадиганларнинг Мадинада тўпланишларига буйруқ берди.

Жуда кўп одам тўпланди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўз ўрнига Абу

Дужонат ус Саидийни ва ёки Сибо бин Урфутони вакил қилиб тайинлади.

Ибн Умму Мактумнинг ҳам вакил тайинлангани ҳақда ривоят бор.

332 Муҳаммад алайҳиссалом

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бу ҳажда қурбон қилиш учун тўплаган туялари юзтага етган. Бунга Ҳазрати Алининг Ямaндан келтирган закот туялари ҳам дохил эди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва асҳоби сочларини тараб, ҳушбўй атирлар суртиниб, ридоларини кийишиб, Зулқъада ойининг битишига беш кеча қолганда, шанба куни Мадинадан йўлга чиқдилар.

Шажара йўлидан кетдилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Зулҳулайфада

тунади. У ерга ҳаж учун йўлга чиққан завжалари ҳам келишди. Қурбонликлар ҳам у ерга ҳайдаб келинди.

Ҳазрати Усмон билан Абдураҳмон бин Авф ҳам келиб қўшилдилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: - Менга Роббим тарафидан юборилган Жаброил бу

кеча келиб “бу муборак водийда намоз қил ва умра ичида ҳажга ният этдим, дегин”, деди, - дея хабар берди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом у ерда пешин намозини икки ракат ўлароқ ўқитди.

Кейин икки ракат иҳром намози қилди. Ва туяси Қасвага минди. Қасванинг устида қиймати тўрт дирҳам ҳам

бўлмаган эски бир эгар бор эди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Аллоҳга ҳамду сано

этди, тасбиҳ ва такбир келтирди. Сўнгра: “- Эй, Аллоҳим, буни менга ичида риё ва сумъа

бўлмаган мабрур ва мақбул бир ҳаж айла!”- деди ва дуо қилди.

Кейин иҳромга кириб: “Лаббаяк, Аллоҳумма лаббаяк! Лаббаяк ла шарика лака лаббаяк! Иннал ҳамду ваън ниъмата лака вал мулка ла шарика лак”, дея талбия қила бошлади.

Муҳаммад алайҳиссалом 333

- Сиздан ким ҳаж билан умрага ният этмак истаса, этсин. Сиздан ким фақат ҳажга ният қилишни истаса, ният қилсин. Сиздан ким фақат умрага ният қилишни истаса, ният қилсин, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом яна шундай деди, - Жаброил менга келиб “Ё, Муҳаммад, асҳобингга

талбияда сасларини баланд қилишларини буюр. Чунки бу ҳажнинг аломатларидандир” деди.

Бир киши иҳромга кирган одамнинг қандай кийиниши кераклигини сўради.

Расулуллоҳ алайҳиссалом: - Кўйлак кийманг, салла ўраманг, маҳси кийманг.

Фақат пойафзали бўлмаган одам маҳсисини тўпиқдан ошмайдиган қилиб кесиб кийиши мумкин. Зафарон ва ёки варс билан бўялган ҳеч бир либос киймангиз, - дея амр этди.

Ҳазрати Абу Бакрнинг завжаси Асмо бинти Умайс Зулҳулайфада Муҳаммад бин Абу Бакрни туғди ва Расулуллоҳ алайҳиссаломга одам юбориб “мен нима қилайин?”, деб сўради.

Расулуллоҳ алайҳиссалом унга “ювин, бир кўйлак ва белбоғ билан ўран, иҳромга кир”, дея хабар юборди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Зулҳулайфада намоз қилиб, Қасвага миниб, йўлга чиққанида, унинг олдида, соғида ва сўлида кўз етгунча узоқларга узанган оломон дарёси оқабошлаган эди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом эртаси куни кечаси Равҳода қўноқлади.

Мусо алайҳиссалом Равҳо водийсидан 70 минг киши билан ўтган эди.

Бу водийда 70 та пайғамбар намоз қилганди. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аждодларидан

Мудор бин Низорнинг қабри ҳам шу ерда эди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Равҳо водийси

ҳақида:

334 Муҳаммад алайҳиссалом

- Бу водий жаннат водийларидандир. Мусо бин Имронни қисқа сочоқли або кийиб, иҳромга кирган ҳолда кўриб тургандайман. Борлиғим қудрат қўлида бўлган Аллоҳга ямин этаман-ки, Марямнинг ўғли ҳам ҳаж ва ёки умра этмоқ учун Фажжий воҳасида талбия этажакдир! - деди. (Аҳмад бин Ҳанбал, 2/240).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Равҳодан чиқиб, аср ва ҳуфтон намозини Асояда қилди.

Учинчи кун Аржда тонг оттирди. Расулуллоҳ алайҳиссаломга оид озиқ-овқат Ҳазрати

Абу Бакрнинг туясига юкланиб, унга Ҳазрати Абу Бакрнинг ҳизматкори Уқба миндирилганди.

Уқба Асояда дам оларкан, туя йўқолиб қолди. Бу мусулмонлар Аржга келганда маълум бўлди.

Ҳазрати Абу Бакр Уқбани дўппослай бошлади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом кулимсираб: - Шу иҳромга кирган одамнинг қилаётган ишига

қаранг!, - деди ва Ҳазрати Абу Бакрга хизматкорини калтаклашни манъ қилди.

Озиқ-овқат юкланган туянинг йўқолганини эшитиб, Аслам қабиласи бир чаноқ ҳайс (тухуми чиқарилган хурмо) олиб келишди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом: - Кел, эй Абу Бакр, Аллоҳ сенга нафис ва ширин

бир емак юборди, - деди. Ҳазрати Абу Бакр хизматкори Уқбага қарши ҳали

ҳам жаҳлидан тушмаганди. - Тинчлан, бу иш на сенга, на-да бизга боғлиқ.

Хизматкор сенинг туянгни йўқотишни ҳеч истамаганди, - деди Расулуллоҳ.

Асламлар келтирган таомдан Расулуллоҳ алайҳиссалом каби, оиласи ҳам, Ҳазрати Абу Бакр ва унинг ёнидагилар ҳам тўйгунча едилар.

Орадан кўп ўтмай, озиқ-овқат юкланган ўша йўқолган туяни топиб келтирган Савфон бин Муттал

Муҳаммад алайҳиссалом 335

Ҳазрати Абу Бакрга “қараб кўрчи, туя устидаги юкдан йўқолган нарса борми?”, деб сўради.

- Сув мешидан бошқа ҳамма нарса жойида, - деди Ҳазрати Абу Бакр.

- Сув меши менинг ёнимда, - деди Уқба. - Аллоҳ сенга омонатни таслим эттирди, - деди

Ҳазрати Абу Бакр. Олоҳу Таоло Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг

озиқ-овқат юкланган туясини қайтариб берган пайтда Саъд бин Убода билан унинг ўғли Қайс бин Саъд бин Убода бир туяга озиқ-овқат юклаб, Расулуллоҳ алайҳиссаломга келтиришган эдилар.

Расулуллоҳ алайҳиссалом: - Аллоҳ бизга туямизни қайтариб берди. Сиз ўз

туянгизни олиб кетинг. Аллоҳ сизга уни муборак қилсин! Эй, Абу Собит, биз Мадинага келганимиз кундан бери бизга икром қилганларинг етмайдими?, - деди.

Саъд бин Убода: - Ё, Расулуллоҳ, биз ислом неъмати учун Аллоҳга

ва Расулига миннатдормиз. Молларимиздан сени олганинг, олмасдан бизга қолдирганингдан биз учун азизроқдир, - деди.

- Эй, Абу Собит, тўғри айтдинг, сенинг фалоҳга ва қутилишга эришганингни муждалайман! Яхши ахлоқ Аллоҳнинг қўлидадир, Аллоҳ уни кимга истаса берар. Аллоҳ сенга яхши ахлоқ ато этгандир!, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Собит бин Қайс: - Ё, Расулуллоҳ, Саъд оиласи жоҳилия даврида ҳам

каттамиз эди. Қуроқлик ва қитлик (очарчилик) йилларида ҳам бизнинг қорнимизни тўйдирарди, - деди.

- Инсонлар муаййан бир жавҳарлардир. Уларнинг жоҳилия даврида яхши бўлганлари исломият даврида

336 Муҳаммад алайҳиссалом

ҳам яхшилардир, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. (Ёқудий, “Мағозий”, 3/10993).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Лаҳий Жамалга борганда иҳром ҳолида экан бошидаги оғриқ сабабли бошидан қон олдирди. (Бухорий, “Саҳиҳ”, 2/214).

Пайғамбаримиз Азроқ водийсига етганда унинг қайси водий эканини сўради. “Азроқ водийсидир”, дейишди.

- Мусонинг шаҳодат бармоқларини қулоқларига қўйиб, юксак овоз билан талбия этарак, бу водийдан ўтаётганини кўриб тургандайман, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Кейин бир тепага яқинлашар экан, Расулуллоҳ алайҳиссалом бу тепанинг номини сўради. “Ҳашо ёки Лафт тепасидир”, деб жавоб беришди.

- Жилови хурмо ипидан ўрилган қизил туя устида ўтирган, эгнига юнг або кийган Юнус (алайҳиссалом)нинг бу ердан талбия этиб, ўтаётганини кўриб тургандайман, - деди яна Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Бозор куни Усфонга етиб бордилар. - Эй, Абу Бакр, бу қайси водий?, - деб сўради

Расулуллоҳ алайҳиссалом. - Усфон водийсидир, - деди Ҳазрати Абу Бакр. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳуд пайғамбар каби

Солиҳ пайғамбарнинг ҳам белларидан юқорисини ола-була матоҳга ўраб, жиловлари хурмо ипидан бўлган ёш, қизил туяларга миниб, талбия айтиб, Байти Отиқни тавоф қилиш учун бу водийдан ўтганларини айтиб берди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳар тўхтаган ерида мусулмонларга имом бўлиб, намоз қилдирди. Ва ҳар намоз қилган ерида масжидлар қурилди.

Сарифга келишганларида Ҳазрати Ойша йиғлай бошлади.

Муҳаммад алайҳиссалом 337

- Сенга нима бўлди? Ҳайз кўрдинг шекилли? - деди Расулуллоҳ.

- Ҳа, - деди Ҳазрати Ойша. - Бу Аллоҳнинг Одамнинг қизларига ёзган

нарсасидир. Сен ҳажингни қилавер. Фақат покланмасдан туриб, Байтуллоҳни тавоф этма, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. (Бухорий, “Саҳиҳ”, 1/77).

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ МАККАГА КИРИШИ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом эрталаб ғусл қилиб,

туяси Қасвага минди ва тушлик (чошгоҳ) пайтида Хожун устидаги Макканинг юқори тарафидан, дoвондан Маккага кирди.

У Каъбанинг Бани Шайба дарвозасига қадар келди, Байтуллоҳни кўриб, қўлларини юқорига кўтарди ва:

- Эй, Аллоҳим, бу Байтнинг шарафини, улуғлигини, ҳайбатини, муддатини орттир. Унга ҳаж ва умра билан таъзим этганларнинг ҳам шарафини, ҳайбатини, таъзим ва яхшиликларини орттир!, - дея дуо этди.

Ва туясини Байтуллоҳ эшиги олдида чўктирди.

ТАВОФ Пайғамбаримиз алайҳиссалом ридосининг бир

учини қўлтиғи остидан ўтқазиб, сўл елкаси устига ташлаганди. Соғ билаги очиқ ҳолда, Масжидий ҳарамга кириб, тўғри Ҳажарул Асвад рукнига борди. Ва уни истилом этди.

Истилом этаркан, кўзлари намланди. Ҳажарул Асвадни ўпди, қўлларини унинг устига қўйиб, юзига суртди ва,

338 Муҳаммад алайҳиссалом

- Бисмиллаҳи валлоҳу акбар! Ийманан биллаҳи ва тасдиқан бима жаа биҳи Муҳаммадун саллАллоҳу алайҳи вассаллам, - деб Ҳажарул Асвад бурчагидан тавофга бошлади.

Тавофнинг ҳар даврасида Ҳажарул Асвад бурчагига келганда “Раббана атина фид дуня ҳасанатан ва фил ахироти ҳаснатан ва қина аъзабаннар” (“Бақара”, 201) оятини ўқиди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом тавофнинг бу бўлимини тамомлаганида, Ҳажарул Асвадни ўпди, қўлларини унинг устига қўйиб, кейин юзига сурди.

Сўнгра оломоннинг тиғиз сафларидан ўтиб, Мақоми Иброҳимга етди. Унинг орқасида икки ракат намоз қилди. Бу намозда “Ихлос” ва “Кафирун” сураларини ўқиди. (Муслим, 2/887).

Кейин овозини баланд қилиб “Иброҳимнинг мақомини намозгоҳ қилингиз” (“Бақара”, 158) оятини ўқиди.

Сўнгра қайтиб, Ҳажарул Асвадни истилом этди. Ва Ҳазрати Умарга юзланиб:

- Эй, Умар, сен кучли одамсан! Хажарул Асвадга етишмоқ учун елка урма, инсонларни, заифларни қисиштирма! Безовта қилма, безовта ҳам бўлма! Етишолмасанг, узоқдан қўл суриб, ўпиш ишоратини қил, калимаи тавҳид ўқи, такбир келтир ва ўт!, - деди.

Сўнгра Каъбанинг Бани Маҳзум эшигидан чиқиб Сафо тепасига кетди.

Тепага яқинлашганда “Шубҳасиз, Сафо билан Марва Аллоҳ (буюрган) маросимлардандир”. (“Бақара”, 158) оятини ўқиди.

Сафонинг устига чиқди ва Байтуллоҳни кўргач, қиблага йўналди ва Аллоҳга тавҳид ва такбир қилди.

Уч карра “Бир бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ! Унинг шериги йўқдир! Мулк Уникидир! Ҳамд Унга

Муҳаммад алайҳиссалом 339

махсусдир! У тирилтирар, ўлдирар! У ҳар нарсага қодирдир! Аллоҳдан бошқа ҳеч бир илоҳ йўқдир!

Аллоҳ ваъдасини ерига келтирди, қулига ёрдам этди. Тўпланган бутун қабилаларни Бир Ўзи бузғунга учратди”, деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Ва Аллоҳга такбир келтирди, ҳамду сано қилди, сўнгра дуо этди.

Кейин Сафо тапасидан Марва тепасига қараб юрди, шунчалик тез юрди-ки, ридоси ҳилпираб, тиззалари кўринди. Ва мусулмонларга:

- Эй, инсонлар, шубҳа йўқ-ки, Аллоҳу Таоло сизларга саъйни вожиб қилди саъй этингиз!, - деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу саъй водийси ичида “Роббиғфир варҳам ва антал аоззул акрам”, дея дуо этгани ҳам ривоят қилинади.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Марва тепасига бориб, Сафо тепасида қилган тавoфнинг айнисини такрорлади.

Шундай шаклда, икки тепа орасида етти марта бориб- келиб, саъй тавофини тамомлади.

ИҲРОМ ҲАҚИДА ҲУКМЛАР Пайғамбаримиз алайҳиссалом: - Кимнинг ёнида қурбони бўлса, у иҳромда қолсин.

Сизларнинг биттангизда қурбон бўлмаса, у иҳромдан чиқсин ва ҳажжини умрага айлантирсин!, - дея амр этди.

Суроқа бин Малик ўрнидан туриб: - Ё, Расулуллоҳ, бу бизнинг бу йилимиз учун

махсусми ёки доим шундай бўладими?, - деб сўради. - Умра ҳажга дохил бўлди. Қиёматга қадар шундай

қолажак!, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

340 Муҳаммад алайҳиссалом

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўзи билан қурбон келтиргани учун иҳромдан чиқмади.

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ЧОДИРИ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом учун Абтоҳда қизил

теридан чодир тикилди. Расулуллоҳ алайҳиссалом Маккада қолгани муддат ичида бу чодирда яшади.

Ҳеч бир уйга кетмади. Асҳобдан Абу Жуҳайфа Пайғамбаримиз

алайҳиссаломнинг жазирама иссиқда обдаст олар экан, Билол Ҳабаший унинг қўлига сув қуйгани ва мусулмонларнинг Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг қўлидан тўкилган обдаст сувини илиб олиб юзи кўзларига суртганини, бу сувнинг муздай ва миск каби хушбўй бўлганлигини ривоят қилади.

ҲАЗРАТИ АЛИ Ямaнга юборилган Ҳазрати Али Расулуллоҳга оид

закот туяларни олиб, Маккага келди. Ҳазрати Али завжаси Ҳазрати Фотимани рангли

либосда ва кўзларига сурма суртилган ҳолда кўрди. Бу Ҳазрати Алига ёқмади.

- Буни менга отам амр этди, - деди Ҳазрати Фотима. Ҳазрати Али Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан бу

ҳақда сўради, Расулуллоҳ алайҳиссалом “Ҳа, тўғри айтибди, унга мен буюрдим”, деб жавоб берди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Каъбага Ямaн матоҳидан ола-була ўртук ёпдирди.

Муҳаммад алайҳиссалом 341

Пайғамбаримиз Маккада тўрт кун қолди. Бешинчи куни, пайшанбада Байтуллоҳни етти карра тавоф этиб, Минога кетди.

Пешин, аср, оқшом ва хуфтон намозларини Минода қилди.

Жума куни эрталаб Арафотга қараб юрди. Йўл бўйича талбия этди.

АРАФОТ ДУОСИ Пайғамбаримиз алайҳиссалом Қасвага миниб,

Урона водийсига борди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом туянинг жиловини

бир қўли билан тутиб, бир қўлини кўтaриб шу дуони қилди: “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. У бирдир. Унинг шериги йўқдир. Ҳамд Унга махсусдир. Хайр (яхшилик) фақат Унинг қўлидадир. У тирилтирар, ўлдирар. У ҳар нарсага қодирдир”. (Аҳмад бин Ҳанбал, 2/210). Эй Аллоҳим! Менинг намозим, ибодатим, тириклигим, ўлимим Сенинг учундир! Қайтишим Сенгадир! Меросим ҳам, эй, Роббим, Сенга оиддир. Эй, Аллоҳим, қабр азобидан, кўнгил васвасасидан, ишларнинг ташвишидан Сенга сиғинаман! Эй, Аллоҳим, шамолларнинг келтиргани офатнинг шарридан Сенга сиғинаман! Эй, Аллоҳим, кўзимда бир нур, қулоғимда бир нур, қалбимда бир нур ярат! Эй, Аллоҳим, кўксимга кенглик бер! Ишимни осонлаштир! Эй, Аллоҳим! Соғликнинг касалликка айланишидан, бирдан келиб чиқадиган азобингдан ва бутун ғазабингдан Сенга сиғинаман! Эй, Аллоҳим, мени тўғри йўлга етиштир! Эй, даражаларни юксалтган, баракатларни индирган, эй, кўкларни ва ерни яратган Аллоҳ! Овозлар турли-турли тилларда гуриллаб, Сен томон юксалмоқда ва Сендан тиланмоқда! Менинг

342 Муҳаммад алайҳиссалом

тилагим - дунё халқининг мени унутгани бу имтиҳон диёрида Сенинг эслашингдир! (Ғаззолий, “Иҳё- улумид- дин”,

1/332).

УММАТ УЧУН МАХСУС ДУО Пайғамбаримиз алайҳиссалом Арафотда, оқшом

тушганда умматнинг мағфират этилиши (кечирилиши) учун жуда кўп дуо қилди, ёлворди.

Аллоҳу Таоло Пайғамбаримиз алайҳиссаломга: “Бир-бирига зулм, ҳақсизлик этганлар мустасно,

умматингни кечирдим”, (Аҳмад бин Ҳанбал, 4/14) деди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: - Эй, инсонлар, Аллоҳу Таоло бугун сизга инъом ва

эҳсон қилиб, орангиздаги ҳақлар мустасно, сизларни кечирди. Яхшиларингизга уларнинг тилаганларини берди, - деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Аллоҳу Таолога яна шундай илтижо қилди:

- Ё Раб, зулмга учрагани учун мазлумга жаннат бериб, золимни ҳам кечиришга қодирсан!, - деди.

Аллоҳу Таоло Арафа куни оқшоми Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бу дуосини қабул этмади. (Аҳмад бин Ҳанбал, 4/14, Ибн Кассир, “Бидоя”, 5/176).

ИСЛОМ ДИНИНГ КАМОЛАТИ Жума куни Арафотда, оқшом пайти

Пайғамбаримиз алайҳиссаломга ушбу оят нозил бўлди: “Энди бугун кофирлар динингиздан умидини уздилар. Улардан қўрқмангиз! Мендан қўрқингиз! Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни

Муҳаммад алайҳиссалом 343

бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим!” (“Моида”, 3)

АЛЛОҲУ ТАОЛОНИНГ МЎЪМИН ҚУЛЛАРИНИ МАЛАКЛАРГА МАҚТАШИ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деди:

“Аллоҳу Таоло арафа куни, оқшом пайти малакларга “шу қулларимга қаранглар, тўз-тупроқ ичида, узоқ йўллардан Менга келишди. Улар раҳматимдан умид қиларлар, азобимдан қўрқарлар. Ҳолбуки, Мени кўрганлари йўқ! Ажабо, кўрган бўлсалар нима қилар эдилар?”, деди. (Муслим, 2/983).

ҲАЖ ҲАҚИДА

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Арафотда экан, ёнига

Нажд қавмидан баъзи кишилар келиб, “Ё, Расулуллоҳ, ҳаж қандай тугал бўлади?”, деб сўрадилар.

Расулуллоҳ алайҳиссалом: - Ҳаж - Арафoтдир. (Термизий, “Сунон”, 3/237) Кимки,

Муздалифа кечаси бомдод намозидан олдин Арафотга келса, у ҳажга етишиб, ҳажни тамомлаган бўлади. Мино кунлари учтадир. Шошилиб, у ерда икки кун қолган одамга гуноҳ йўқдир. Кечиккан кишига ҳам гуноҳ йўқдир, - деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳукмни бир мунодий (жарчи) воситасида халққа эшиттирди, таблиғ эттирди.

Арафотда мусулмонларнинг баъзилари талбия этиб, баъзилари такбир келтирмоқда эди. (Бухорий, “Саҳиҳ”, 2/174).

344 Муҳаммад алайҳиссалом

АРАФОТДА ЎЛГАН МУСУЛМОН Пайғамбаримиз алайҳиссалом Арафотда вақфа

қилар экан, бир мусулмон туясидан йиқилиб, бўйни синди ва ўлди.

Аллоҳ ундан рози бўлсин! - Уни сув ва сидр билан ювиб, икки кўйлак билан

кафанланг. Кафанга атир сепманг. Бошини ва юзини ўртманг (ёпманг). Чунки Аллоҳ уни киёмат кунида талбия этаётган бир ҳолда тирилтиражактир!, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

АРАФОТДАН МУЗДАЛИФАГА КАЙТИШ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Бутларга топинган

жоҳилия халқи қуёш ботмасдан аввал, қуёш уларнинг юзларида, саллалари каби бўлганда, Арафотдан қайтабошлардилар. Биз қуёш ботмагунча Арафотдан кетмаймиз”, деди.

Қуёш ботгандан кейин Расулуллоҳ алайҳиссалом туясининг орқасига Усома бин Зайдни миндириб, Арафотдан Муздалифага қараб йўлга чиқди.

Юриш тезлиги ўртача эди. Халқ соғдан ва сўлдан оқиб кетар экан, соғу сўлга

урилар эди. Орқа тарафдан баъзиларнинг туяларини қамчилаб, бақираётганини эшитган Расулуллоҳ алайҳиссалом қамчиси билан уларга ишорат қилди ва:

- Эй, инсонлар, сукунатли ва секин юринг! Туяларни ва отларни чоптирмоқ - тоат ва яхшилик эмасдир, - деди.

Бу халққа эълон қилингандан сўнг Муздалифага боргунча на инсонларнинг, на-да ҳайвонларнинг оёқлари юксалди.

Муҳаммад алайҳиссалом 345

МУЗДАЛИФАДА ҚИЛИНГАН НАМОЗЛАР Муздалифага борганда азон ўқилди, қомат

келтирилди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир азон ва икки

қомат билан аввал оқшом намозини, сўнгра хуфтон намозини жамлаб - оқшомнинг фарзини уч, хуфтоннинг фарзини икки ракат ўлароқ - қилдирди. (Муслим, 2/937).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом фажр туққанга қадар Муздалифада ётди.

Бомдод намозини бир азон ва бир қомат билан, вақтидан аввал, яъни ғира- шираликда, қилдирди ва:

- Бомдод намозининг вақти шу соатдир, - деди. (Бухорий, “Саҳиҳ”, 2/179).

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ДУОСИНИНГ ҚАБУЛИ

Аллоҳу Таоло Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг:

“Сен истасанг зулмга учраган мазлумга жаннат бериб, золимни ҳам кечирасан”, дея қилган дуосини ўша оқшом қабул этмаган эди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом эртаси куни Муздалифа сабоҳида бу хусусдаги дуосини яна такрорлади. Сўнгра жилмайди.

Буни кўрган Ҳазрати Абу Бакр ва Ҳазрати Умар: - Ё, Расулуллоҳ, отам-онам сенга фидо бўлсин, сен

бу пайтларда ҳеч кулмас эдинг, Аллоҳ сени доим кулдирсин!, - дейишди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом уларга юзланиб: - Аллоҳу Таоло яхшиларингизни мағфират этди.

Яхшиларингизнинг яхши бўлмаганлар ҳақидаги

346 Муҳаммад алайҳиссалом

шафоатини қабул этди. Инган илоҳий раҳмат уларни ичига олди, сўнгра ер юзига ёйилди. Тавба этиб, тилини ва қўлини гуноҳдан асраган ҳар кимнинг устига инди. Шайтон билан унинг югурдаклари Арафот тоғлари устида “Аллоҳ уларга нима қиларкан, кўрайлик- чи”, деб қараб туришарди. Аллоҳу Таоло менинг дуомни қабул этганини ва умматимни ёрлақаганини билиб, шайтон бошига тупроқ сочди ва: “Биз зотан кўпдан бери бундан қўрқиб турган эдик. Ниҳоят, раҳмат ва мағфират келиб, уларни чулғади. Эвоҳ, маҳв бўлдик!”, деярак, тум-тарақай бўлишди. Мен шайтоннинг фарёдига кулдим. Шайтоннинг, - Бадр куни мустасно - ҳеч қачон Арафа кунидаги каби Аллоҳ раҳматини индириб, катта гуноҳларни кечирганини кўриб, залил, хўр ва хақир, ғазабнок аҳволга тушгани кўрилмаганди, - деди.

- Шайтон Бадр куни нима кўрганди, - деб сўрашди. - Шайтон Бадр куни Жаброилнинг малакларни

сафга тизиб, жангга тайёрлаганини кўрганди, - деб жавоб берди Расулуллоҳ алайҳиссалом. (Мoлик, 1/422).

ҲАЖНИНГ ТАМОМЛАНИШИ

Расулуллоҳ алайҳиссалом - Муздалифада тонг оттирган, намозини биз билан

бирга қилган, биз билан бирга вақфа қилиб, биз билан бирга қайтган ва ундан аввал Арафотга бориб, кеча ёки кундуз вақфа қилган ва у ердан қайтган киши ҳажни тамомлаган бўлади ва иҳромдан чиқиш босқичига кирган бўлади, - деди. (Ибн Соъд, 2/180, Термизий, “Сунон”, 3/39).

Муҳаммад алайҳиссалом 347

ШАЙТОННИ ТОШБЎРОН ҚИЛИШ Пайғамбаримиз алайҳиссалом Муҳоссир водийсига

бориб, “Жамрада отилажак тошларни танланг”, дея амр этди.

Кичик тошларни бармоқлари учи билан олиб отишни буюрди.

Жамраларнинг учтаси Минодадир. Энг катта жамра - Ақабо жамраси - қурбон кесиладиган

кун тошбўрон қилинади. Биринчи ва ўртанчи жамра Ҳайф масжидининг

юқорисидадир. Иброҳим алайҳиссалом Исмоил алайҳиссалом билан

Каъбанинг деворларини тиклаб: - Эй, Роббимиз, ибодат этажагимиз ерларни бизга

кўрсат, ўргат, - дея дуо этганда Жаброил алайҳиссалом келди ва Иброҳим алайҳиссаломга “Каъбани тавоф эт!”, деди. Ва унга бутун ҳаж амалларини ва ерларини кўрсатди.

Шу пайт шайтон Сафо тепалиги ёнида зирр югура бошлади.

Шайтон Ақоба жамраси ёнида кўринганда Жаброил алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломга: “Такбир келтир ва унга тош от!”, деди.

Иброҳим алайҳиссалом кичик чағир тошдан еттита тош отди. Шайтон ғойиб бўлди.

Кейин шайтон иккинчи жамра ёнида кўринди. Жаброил алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломга: “Такбир келтир, унга тош от!” деди.

Иброҳим алайҳиссалом кичик тошлардан еттита тош отди, шайтон ғойиб бўлди.

Шайтон учинчи жамранинг ёнида такрор кўринди. Жаброил алайҳиссалом яна: “Такбир келтир, тош от унга!”, деди. Иброҳим алайҳиссалом яна еттита тош отди.

Шайтон ғойиб бўлди.

348 Муҳаммад алайҳиссалом

Сўнгра Жаброил алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломни Муздалифага олиб борди...

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом шайтонга тош отиш амалини мусулмонларга шахсан ўзи кўрсатди.

- Эй, инсонлар, ҳаж амалларининг қандай бажо келтирилишини мендан ўрганинг ва уларни ёд олингиз! Билмайман, балки бу йилдан кейин балки ҳаж қилаолмасман, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ақоба жамрасига келгунча талбия қилиб келди.

Ақоба жамрасига етти дона тош отди ва ҳар отганда “Аллоҳу акбар!”, дея такбир келтирди.

ҚУРБОН КУНИ ХУТБАСИ Пайғамбаримиз алайҳиссалом шайтонга тош отиб

бўлгандан сўнг, қўноқ ерига қайтди. Ва қибланинг соғ тарафига Муҳожирларни, сўл

тарафига Ансорни жойлаштирди. Қолганлар уларнинг атрофида тўпландилар.

Яъни Муҳожирлар масжиднинг олдига, Ансор масжиднинг орқасига ерлашди.

Зулҳижжанинг 10- куни, байрам (шанба) куни эди. Билол Ҳабаший ва Усома бин Зайд Пайғамбаримиз

алайҳиссалом билан бирга эди. Билол Ҳабаший Расулуллоҳнинг туясининг

жиловини тутиб турарди. Усома эса ўз иҳромини Пайғамбаримиз

алайҳиссаломга соя қилиб, уни жазирама иссиқдан ҳимоя қилиб турарди.

Амр бин Хориса эса Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг туясининг бўйни остида турар ва

Муҳаммад алайҳиссалом 349

туянинг оғзидан оққан кўпиклар унинг eлкасига тўкилар эди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Аллоҳга ҳамду сано этиб, хутбасини бошлади,

- Эй, инсонлар, сўзларимни яхши тингланг ва уларни ёдингизда тутинглар: Бу кун қайси кундир?, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Аллоҳ ва Расули яхшироқ билади!, - деди мусулмонлар.

- Қурбон куни эмасми?, - деб сўради Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Ҳа, қурбон кунидир, - дейишди. - Бу ой қайси ойдир? - Аллоҳ ва Расули яхшироқ билади!, - дейишди. - Зулҳижжа ойи эмасми? - Зулҳижжадир, - дедилар. - Тўғри сўйладингиз. Бу қайси балда (шаҳар)?, - деб

сўради Расулуллоҳ алайҳиссалом. - Аллоҳ ва Расули яхшироқ билади!, - дейишди. - Балдаи Ҳарам эмасми? - Ҳа, - дейишди мусулмонлар. - Тўғри сўйладингиз. Ҳарам кунларидан энг буюк

кун қайсидир? - Бу кундир, - деб жавоб беришди мусулмонлар. - Ҳарам ойларидан энг каттаси қайси ой? - Бу ойдир, - дейишди мусулмонлар. - Роббингизга қовушажак кунгача қонларингиз,

молларингиз, ирз ва номусингиз ҳам бу шаҳарнинг, бу ойнинг ва бу куннинг ҳарамлиги ва даxлсизлиги каби даxлсиздир, бир- бирингизга ҳаромдир. Аллоҳ буларни сизга ҳаром қилди, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Сўнгра: - Таблиғ этдимми?, - деб сўради. - Ҳа, - дейишди мусулмонлар.

350 Муҳаммад алайҳиссалом

- Аллоҳим, шоҳид бўл!, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Шу муҳаққақ-ки, сизлар Роббингизга қовушажаксиз, У ҳам сизларни амалларингиз бўйича сўроққа тутaжакдир. Таблиғ этдимми?, - деб сўради Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Ҳа, - дейишди мусулмонлар. - Аллоҳим, шоҳид бўл!, - деди Расулуллоҳ

алайҳиссалом ва: - Кимнинг ёнида бир омонат бор бўлса, уни омонат

этганга дарҳол қайтарсин. Билинг-ки, жоҳилия давридаги бутун рибо (фоиз)лар бекор қилинди. Жоҳилия давридаги бутун қон даъволари бекор қилинди. Бекор қилинган илк қон даъвоси Робийъ бин Ҳориснинг қон даъвосидир. Таблиғ этдимми? - деди.

- Ҳа, - дейишди мусулмонлар. - Аллоҳим, шоҳид бўл!, - деди Расулуллоҳ

алайҳиссалом ва: - Бу ердагилар буни бу ерга келмаганларга таблиғ

этсин! Билингиз-ки, мусулмонларнинг моли ўз кўнглидан чиқариб бермагунча бошқа мусулмонга ҳалол бўлмайди. Диққат этинг, мендан кейин йўлдан озиб, кофирликка қайтманг, бир-бирингизни ўлдирманглар! Буни бу ерда эшитганлар бу ерда бўлмаганларга таблиғ этсин!

Эй, инсонлар, Аллоҳ қатида ойларнинг сони ўн иккидир. Улардан тўрттаси ҳарам ойидир. Учтаси изма- из келади, булар: Зулқаъда, Зулҳижжа ва Муҳаррамдир. Яна биттаси Жумод билан Шабон ойлари орасида бўлган Ражаб ойидир. (Аҳмад бин Ҳанбал, 5/37). Таблиғ этдимми?, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Ҳа, - дейишди мусулмонлар. - Аллоҳим, шоҳид бўл!, - деди Пайғамбаримиз

алайҳиссалом ва:

Муҳаммад алайҳиссалом 351

- Эй, инсонлар, шубҳа йўқ-ки, хотинларнинг сизнинг устингизда ҳаққи бордир. Сизнинг ҳам улар устида ҳаққингиз бор.

Сизнинг ҳаққингиз - уларнинг тўшагингизга ҳеч кимни оёқ бостирмасликлари, сиз истамаган кимсани рухсатингизсиз уйингизга киритмасликларидир.

Улар бунинг аксини қилишса, Аллоҳ сизга уларни ётоқда ёлғиз қолдиришга изн бергандир.

Уларни кўп ҳам инжитмаяжак шаклда калтаклашингиз ҳам мумкин.

Агар ювош бўлсалар, сизга бўйин эгсалар уларнинг сизларнинг устингиздаги ҳаққи: сизнинг одатларига кўра уларнинг бутун ейдиган, киядиган эҳтиёжларини қондирмоқдир. Чунки улар ёнингизда заиф аҳволдалар, ўзлари учун бир нарса қилишга қодир эмаслар.

Сиз уларни фақат Аллоҳнинг омонати ўлароқ олдингиз ва уларга уйланишни ҳам Аллоҳнинг калимаси, амри ва ижозати билан ҳалол қилдингиз.

Хотинлар хусусида Аллоҳдан қўрқингиз. Улар ҳақида хайр (яхшилик) тавсия этингиз. Таблиғ

этдимми?, - деди. - Ҳа, - дейишди мусулмонлар. - Аллоҳим, шоҳид бўл!, - деди Расулуллоҳ

алайҳиссалом ва хутбасига шундай давом этди: - Шубҳа йўқ-ки, Аллоҳу Таоло ҳар инсоннинг

меросидан ҳиссасини айириб, ҳар ҳақ соҳибига ҳаққини бергандир. (Аҳмад бин Ҳанбал, 4/187). Ворис учун васиятнинг кераги йўқдир.

Билингиз-ки, бола кимнинг тўшагида туғилган бўлса, ўшанга оиддир. Зоний (зинокор) учун маҳрумлик бор. Ўзини отасидан бошқага нисбат этган киши ва ёки хўжайинидан бошқага нисбат этган қул - Аллоҳнинг, малакларнинг ва бутун инсонларнинг лаънатига учрасин!

352 Муҳаммад алайҳиссалом

Аллоҳ бундай кимсанинг на тавбасини, на нафиласини, на фидя ва форизасини қабул этади!

Садақа ва закот олиш менга, оиламга ҳалол эмасдир, - деди ва туясидан бир нечта тук юлиб олди ва уни кўрсатиб:

Шунча ёки шу оғирликда бўлса ҳам ҳалол эмас!, - деди.

Сўнгра хутбасини давом эттирди: - Эй, инсонлар! Муҳаққақ-ки, шайтон шу

тупроғимизда ўзига сиғинишларидан умидини кесди! Фақат сиз баъзи кичик нарсаларда унга уйғун ҳаракат қилсангиз, у севинажак!

Мусулмон мусулмонга биродардир ва бу шаклда бутун мусулмонлар бир- бирининг биродаридир.

Мусулмон кишига биродарининг қони ҳам, моли ҳам ҳалол бўлмайди. Агар ўз кўнглидан чиқариб бермаган бўлса.

Агар аъзоси кесилган бир қора танли қул ҳам сизга раҳбар тайинланиб, сизни Аллоҳнинг китоби ила бошқарса, уни тингланг, унга итоат этинг! (Муслим, 2/944).

Айбдор киши фақат ўзи қилган айбдан бошқа айб билан айбланмайди.

Ота ўғлининг айби учун, ўғил ҳам отанинг айби учун жавоб бермайди. (Аҳмад бин Ҳанбал, 3/498- 499).

Диққат этинг, шу тўрт нарсани қатъиян ишламайсиз: Аллоҳга ширк қўшмаяжаксиз, Аллоҳнинг сизга ҳаром ва даҳлсиз қилганини ҳақсиз ўлдирмаяжаксиз, зино қилмаяжаксиз, ўғирлик этмаяжаксиз.

Мен “Ла илаҳа иллаллоҳ” дегунларича, одамлар билан жанг қилишга амр қилиндим.

Улар буни айтсалар қон ва молини қутқарурлар. Уларнинг ҳисоблари эса Аллоҳга оиддир.

Муҳаммад алайҳиссалом 353

Мен сизга тўғри йўлдан чиқармайдиган бир нарсани - Аллоҳнинг Китобини бериб кетаяпман. Таблиғ этдимми?, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Таблиғ этдинг!, - дейишди мусулмонлар. - Аллоҳим, шоҳид бўл!, - деди Расулуллоҳ

алайҳиссалом.

ҚУРБОН СЎЙИШ МАРОСИМИ Пайғамбаримиз алайҳиссалом Мино тепасига

бориб: - Минонинг ҳар тарафи қурбон сўйиш еридир.

Қурбонларингизни қўноқлаган ерларингизда сўйинглар. Макканинг бутун кўчалари ҳам қурбон сўядиган ерлардир, - деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом роппа-роса 63 та туя сўйди, бу рақам унинг умр ёшига тенг эди.

Кейин пичоқни Ҳазрати Алига берди. Қолган қурбонларни Ҳазрати Али сўйди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳар туянинг этидан бир парча олиб, уларни пиширишга амр этди. Бу этдан Расулуллоҳ алайҳиссалом ва Ҳазрати Али едилар.

Расулуллоҳ алайҳиссалом туя этларини, териларини фақирларга тарқатилишини буюрди. Яна “қурбонларнинг калла ва оёқларини қассобга иш ҳақи ўлароқ берманглар”, дея буюрди.

Қурбон сўйилгандан сўнг Расулуллоҳ алайҳиссалом сартарош чақириб, сочини олдирди.

Сартарош Маъмар бин Абдуллоҳ шундай деб хотирлайди: “Расулуллоҳ алайҳиссалом менга шундай деди: “Эй, Маъмар, Расулуллоҳ қулоғининг юмшоғидан бошлаб, бошини, қўлингда устара бўлган ҳолда, сенга топширди”, деди.

354 Муҳаммад алайҳиссалом

- Валлоҳи, Ё, Расулуллоҳ, шубҳасиз, бу вазифа менга Аллоҳ тарафидан эҳсон қилинган бир неъматдир, - дедим мен.

Расулуллоҳ алайҳиссалом: - Ҳа, шундайдир, - деди. Сўнгра мен Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг сочини

олдим. (Аҳмад бин Ҳанбал, 6/400).” Мусулмонлар Расулуллоҳнинг сочидан олиш учун

кутиб туришарди. Расулуллоҳ алайҳиссалом қўли билан бошини соғ

тарафига ишорат этиб, “шу ердан ол”, деди сартарошга. Сартарош унинг айтганини қилди. Расулуллоҳ алайҳиссалом Абу Талҳорул

Ансорийни чақирди ва қирқилган сочни унга берди ва: - Халқ орасида тарқат, - дея амр этди (Муслим, 2/948). Пайғамбаримиз алайҳиссалом мўйлов ва

ёноқларидан олинган тукларни ва олинган тирноқларни ерга кўмишга буйруқ берди. (Вақидий, “Мағозий”, 3/1109).

Мусулмонларнинг бир қисми сочларини тўла олдирдилар, бир қисми бир жойидан қирқдирдилар. (Бухорий, 2/189).

Хотинлар ҳақида Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай деди:

- Хотинларга соч олдирмоқ йўқдир, улар сочларининг бир еридан кестириши мумкин. (Термизий, “Сунон”, 3/257).

ҚУРБОН БАЙРАМИДАН СЎНГГИ КУНЛАР Расулуллоҳ алайҳиссалом Қурбон байрамининг

биринчи куни пешин вақтидан аввал туясига миниб, ифоза тавофини қилиш учун Байтуллоҳга борди.

Мусулмонларга ҳам ифоза тавофини қилишни амр этди.

Муҳаммад алайҳиссалом 355

Замзам суви ичди. Ҳазрати Аббос Маккада ҳожиларнинг замзам суви

эҳтиёжларини қондириш хизматини унга берилишини Расулуллоҳ алайҳиссаломдан илтимос қилди. Расулуллоҳ алайҳиссалом унга ижозат берди. Ҳазрати Аббосдан бошқага изн бермади. Байрамдан кейинги биринчи ва иккинчи кунлар Расулуллоҳ алайҳиссалом асрга яқин Мино масжидидан кейинги биринчи жамрага бориб, еттита тош отди ва ҳар отганида “Аллоҳу акбар!”, дея такбир этди.

Сўнгра бир оз юриб, қиблага йўналди ва дуо этди. Кейин иккичи жамрага борди. У ерда ҳам еттита

тош отди ва ҳар бир отганида такбир келтирди.

МИНОДАГИ ИККИНЧИ ХУТБА Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу хутбасини ташрик

кунларининг ўртасида ирод этди.

ВИДО ТАВОФИ Мусулмонлар Муҳассобда намоз қилишгандан сўнг

тарқалиб кетишга шайландилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: - Борадиган ери Байтуллоҳ бўлмаган ҳеч ким бир

ерга кетмасин, - деди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом 14- Зулҳижжа

чоршанба куни бомдод намозидан аввал Байтуллоҳни тавоф этиш учун кетилажагини эълон қилди.

Ва туясига миниб, Байтуллоҳга борди, видо тавофини қилди.

Бир киши Расулуллоҳ алайҳиссаломдан Маккада қолиш учун изн сўради.

356 Муҳаммад алайҳиссалом

Расулуллоҳ алайҳиссалом: - Макка қолиш ери эмас. Муҳожирнинг ҳаж

ибодатини қилгандан кейин Маккада қолиши мумкин бўлган муддат уч кечадир, - деди. (Муслим, 2/986).

САЪД БИН АБУ ВАҚҚОС Саъд бин Абу Ваққос Видо ҳажжида

Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан бирга эди. У шундай бир хасталикка чалинди-ки, ўламан, деб ўйлади.

Расулуллоҳ алайҳиссалом уни зиёрат этди. Саъд бин Абу Ваққос Расулуллоҳ алайҳиссаломни

кўриб йиғлаб юборди. - Ё, Расулуллоҳ, ҳижрат этиб, айрилган ерда

ўламан!, - деди. - Йўқ, иншоАллоҳ, ўлмайсан, - деди Расулуллоҳ

алайҳиссалом ва хастанинг юзини, кўксини ва қорнини силади.

Саъд бин Абу Ваққос Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг қўлидаги салқинликни юрагида ҳис этди.

- Сенинг юрагинг хаста. Сокифларнинг биродари Хорис бин Калада ҳакимлик қилади. У Мадинанинг “ажва” хурмосидан етти донасини данаги билан эзиб, сенга ичирсин. - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом ва:

- Аллоҳим, Саъдга шифо бер!, - дея дуо этди. - Ё, Русулиллоҳ, кўриб турибсан, касаллигим оғир

даражага етган. Мен бой одамман. Бир қизимдан бошқа ворисим йўқ. Бойлигимни тасаддуқ этиб, йўқсилларга тарқатайми?, - деб сўради Саъд.

- Йўқ, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. - Учда иккисини тарқатайми?, - деб сўради Саъд. - Йўқ, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Муҳаммад алайҳиссалом 357

- Учта бирини? - Учта бир! Бу ҳам анча нарса! Сенинг

ворисларингни бадавлат қилиб қолдиришинг уларни тиланчи қилиб қолдиришингдан хайрлироқдир! Муҳаққақ-ки, сен Аллоҳнинг хушнудлигини истаб, берганинг нарса билан ажр ва савоб оласан. Бойлигингдан харжлаганинг нарса сен учун садақа бўлур. Оилангни боқишинг сен учун садақа бўлур. Ҳатто хотинингнинг оғзига берганинг бир луқмада ҳам сенга ажр (мукофот) бор!, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. (Аҳмад бин Ҳанбал, 1/168).

Хорис бин Каладага: - Саъдни хурмолар билан давола, - дея буюрди

Расулуллоҳ алайҳиссалом. Хорис бин Калада Пайғамбаримиз

алайҳиссаломнинг айтгани каби “ажва” хурмосини данаги билан эзиб, унга сариёғ ҳам қўшиб, Саъд бин Абу Ваққосга берди.

Саъд бин Абу Ваққос соғайди ва ҳижратнинг 55-йилига қадар яшади. Ҳар йил бойлигининг закотини берарди. Вафот этганида ворисларига 250 минг дирҳам қолдирди.

Аллоҳ ундан рози бўлсин.

МАДИНАГА ҚАЙТИШ Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва мусулмонлар видо

тавофини қилиб, ҳаммаси биргаликда Мадинага қайтдилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Жуҳфа Ғодирий Ҳумм мавқеида қўноқлади. У пешин намозини қилди. Мусулмонларга насиҳатлар қилди, қиёматгача бўлажак воқеалардан хабар берди.

358 Муҳаммад алайҳиссалом

- Эй, инсонлар, билингиз-ки, мен ҳам бир инсонман. Узоқ давом этмас, Роббимнинг элчиси менга келажак ва мен ҳам унинг даъватига ижобат қилажакман, - деди...

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Мадинани кўрганда уч марта такбир келтирди ва доим Мадинага қайтганида айтадиган дуосини қилди.

Мадинага кириб, тўғри масжидига борди, у ерда икки ракат намоз қилиб, уйига кетди.

МАДИНАДА СЎНГГИ ЙИЛ

Муҳаммад алайҳиссалом 361

ЯНГИ МУСУЛМОНЛАР Ҳижратнинг 10-йилида видо ҳажжидан кейин

Мадинага бани муҳориблардан 10 кишилик бир ҳайъат келиб, мусулмон бўлдилар.

АСВОДУЛ АНСИЙНИНГ ПАЙҒАМБАРЛИК

ИДДАОСИ Бани Анслардан бўлган Асводнинг асл исми Абҳала

эди. Асвод Қаҳви Ҳуббонда туғилган ва у ерда вояга

етганди. У коҳин эди, шайтонлардан унга тобе бўлганлар

бор эди. Халққа ғалати нарсалар кўрсатиб, уларнинг диққатини чека олар эди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Жарир бин Абдуллоҳни Ямaнга юборганида унинг воситасида Асводни мусулмонликка даъват қилганди, Асвод қабул этмаганди.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг видо ҳажжидан сўнгра хасталаниши ҳақидаги хабарни жосуслар ҳар тарафга тарқатишганди.

Ва илк иртидод ҳаракати Ямaнда, Асвод тарафидан бошлатилди.

362 Муҳаммад алайҳиссалом

Асвод ўзининг пайғамбар экани, Соҳиқ ва Шерик исмидаги иккита малак ваҳий келтираётгани ва халққа тегишли бутун хабарлар унга билдирилаётгани ҳақида иддао эта бошлади.

Асводга аввал Анс қабиласи тобе бўлди. Сўнгра мазҳуж ва баъзи Ямaн қабилалари ҳам тобе бўлишди.

Асводнинг 700 та суворийси ва 700 та пиёдaси бор эди.

Асвод Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Ямaндаги элчиларига хат ёзиб, уларга “энди тупроқларимиздан ҳеч нарса ололмайсизлар, тўплаётган нарсаларингизни энди тўпламаяжаксизлар”, дея хабар юборди.

Мажҳижлар билан нажронликлар исён кўтариб, Амр бин Ҳозим ва Холид бин Саид бин Оссни минтақадан ҳайдаб чиқаришди.

Асводул Анс Нажронга юрди, ўн кечада Нажронни ишғол қилди.

Кейин Шомга юрди. Шаҳр бин Бозон унга қарши келди. Шаҳр ўлдирилди ва Абнолар бузғунга учрадилар. Асвод чиқишининг 25- кечасида Саноъни ҳам

ишғол қилди. Муоз бин Жабал у ердан қочиб, Маърубдаги Абу

Мусо ал- Ашъарийга учради ва икковлон Хадрамавтга келишди. Бошқа вoлийлар ҳам тўпланиб, Мадинага кетишди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом тарафидан Муродларга вoлий тайинланган Фарва бин Мусайк Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Асводнинг қилмишлари ҳақида мактуб ёзди.

Асводга қарши сабот кўрсатганларнинг ҳаммаси Фарвада тўпландилар.

Лекин Фарванинг атрофидагилар Асводга қаршилик қиладиган қувватга эга эмасдилар, шу боис, Асвод Ямaнда ҳоким даражасига келиб қолди.

Муҳаммад алайҳиссалом 363

Асвод Шаҳр бин Бозонни ўлдиргандан кейин унинг хотини Азодга уйланди. Бу аёл Аллоҳга ва Расулига иймон этган мусулмон хотинлардан эди.

РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ТУШИ Пайғамбаримиз алайҳиссалом тушида қўлларида

иккита олтин билагузук кўриб, уларнинг ёқмаганини ва уларга пуфлаганида, иккитаси ҳам учиб кетганини айтиб, бунинг иккита ёлғончи - Ямaн ва Ямома соҳиблари бўлганлиги ҳақида хабар берди.

- Улардан бири Ансийдир, иккинчиси Мусайлимадир, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. (Бухорий, “Саҳиҳ”, 5/118)

Асводул Анс фитнаси ҳақида хабар олгандан сўнг Расулуллоҳ Ямaндаги бутун элчиларига мактуб ёзиб, Асводга қарши жанг қилишни амр этди.

Мактубни Вабр бин Юҳоннис олиб кетди. Ямaндаги элчилар ва Шаҳр бин Бозоннинг хотини,

Асвод зўравонлик билан уйланган аёл Азоднинг жияни Файруз фитначи Асводни ўлдириш режасини туздилар.

Азод уларни Асводнинг хонасига кириш йўллари ҳақида маслаҳат берди.

Мусулмонлар Асвод ётган уйнинг деворини тешиб, ичкари кирдилар.

Азоднинг жияни Файруз маст ҳолда хуррак отаётган Асводнинг бўйнини синдирди. Асвод хириллай бошлади. Муҳофизлар буни эшитиб, “нима бўлди?”, дея сасландилар.

Асводнинг хотини Азод “унга ваҳий келаяпти”, деб жавоб берди ва муҳофизлар жим бўлишди.

Мусулмонлар Файрузга Асводнинг бошини кесиш кераклигини айтишди. У ҳам Асводнинг бошини кесиб, ёнига олди.

364 Муҳаммад алайҳиссалом

Эртаси куни Вабр бин Юҳоннис намоз учун азон ўқиди. Халқ тўпланди.

Юҳоннис халққа: - Хабарингиз бўлсин, Аллоҳу Таоло Асводул

Каззобни ўлдирди! Муҳаммаднинг Расулуллоҳ эканига, Асводнинг ёлғончи эканига шаҳодат этаман, - деди.

Асводул Каззобнинг кесилган бошини оломоннинг пойига ташладилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломга ваҳий келди ва у асҳобига:

- Кеча Асвод, ёлғончи Ансий биродарларингиздан биттасининг қўли билан ўлдирилди, - деди.

- Уни ким ўлдирди, Ё, Расулуллоҳ?, - деб сўрашди. - Уни солиҳ, муборак бир оиладан муборак бир

киши - Файруз ад Дайламий ўлдирди, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Асводул Каззоб ўлдирилгандан сўнг ислом вoлийлари ўз вазифаларига қайтдилар.

Асводул Каззобнинг чиқиши ва ўлими орасидаги вақт уч ёки тўрт ой давом этди.

ИККИНЧИ ЁЛҒОНЧИ - МУСАЙЛИМА

Бани Ҳанифа қабиласидан бўлган Мусайлима

хунук, паст бўйли бир одам эди. Мусайлима ҳижратнинг 10-йилида Мадинага келиб,

мусулмон бўлди. Сўнгра Ямомага қайтиб, иртидот этди.

Мусайлима пайғамбарликда Пайғамбаримиз алайҳиссаломга шерик бўлганини иддао эта бошлади.

У билан бирга Мадинага келганлардан биттаси Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Мусайлимага шериклик берганига гувоҳман, дегандан сўнг, Бани Ҳанифалар бу ёлғонга баёт этишди.

Муҳаммад алайҳиссалом 365

Мусайлима тухумни синдирмасдан оғзи тор шишага киритишни ўрганиб олган эди.

Нишодир (нашатир) - кескин сирка ичида тухумни бир кун қўйиб юмшатар, тухум ип каби узаядиган ҳолга келганида, уни оғзи тор шишага киритарди. Сўнгра устига совуқ сув қуйиб қотирарди, тухум яна аввалги ҳолга қайтарди.

Мусайлима буни бир мўъжиза сифатида тақдим қилиб, ўзининг пайғамбар эканини иддао этарди.

Мусайлима қушнинг кесилган қанотини яна ўрнига қўйгани ёки бир ёввоий кийик ўрмондан чиқиб келиб, уни соғиб сутини олганини ҳам иддао қилгандир.

Мусайлима Пайғамбаримиз алайҳиссаломга тақлид қилиб, қудуқдаги сувларни кўпайтириш учун қилган “дуо”ларидан сўнг қудуқдаги сувлар қуриб қолди. Бошини силаган болалар сочлари тушиб кал бўлиб қолдилар. Узоқ яшаши учун дуо қилганлари дарҳол ўла бошлади.

Мусайлима Бани Ҳанифаларга намоз ўқишни бекор қилди. Ичкиликка, зинога ва шунга ўхшаган нарсаларга изн берди.

Шунга қарамай, Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга бир хат ёзиб, уни такрор исломга даъват этди.

Мусайлиматул Каззоб шундай деб жавоб берди: “Аллоҳнинг Расули Мусайлимадан Аллоҳнинг

Расули Муҳаммадга. Салом бўлсин сенга! Бундан сўнгра дейман-ки, мен бу ишда (пайғамбарликда) сенга ўртоқ бўлдим. Ерларнинг ярми бизники, ярми Қурайшликларникидир. Лекин Қурайшликлар адолатсиз қавмдир.

Буни Жорудул Ҳанифий ёзди.” Мусайлиманинг бу хатини Пайғамбаримиз

алайҳиссаломга Мусайлиманинг икки элчиси Абдуллоҳ бин Навоҳо ва Ибн Усол келтиришди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом элчиларга:

366 Муҳаммад алайҳиссалом

- Сизлар ҳам унинг деганидай уни пайғамбар дейсизларми?, - деб сўради.

- Ҳа, биз ҳам унинг айтганини айтамиз, - дейишди элчилар.

- Сиз менинг Русулиллоҳ эканимга шаҳодат келтирасизларми?, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Биз Мусайлиманинг пайғамбарлигига шаҳодат келтирамиз, - дейишди улар.

- Сиз иймон этмасангиз мен Аллоҳга ва Рaсулига иймон этганман. Валлоҳи, агар элчилар ўлдирилмас бўлмаганида эди, сизларнинг бошингизни кесардим, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом ва Ҳазрати Алини чақириб:

- Ёз!, - деди. Ва Ҳазрати Али шу хатни ёзди: “Бисмиллахиррохманиррохийм, Аллоҳнинг Расули Муҳаммаддан қип-қизил ёлғончи

Мусайлимага. Ҳаққа тобе бўлганларга салом бўлсин! Бундан сўнгра бил-ки, “ер Аллоҳникидир. У

ҳоҳлаган бандаларини ерга ворис қилади. Оқибат тақволийларникидир.” (“Аъроф”, 128).

Бу мактубни Мусайлимага Зубайр бин Аввомнинг укаси Соиб бин Аввом олиб борди.

ПАЙҒАМБАРИМИЗ

АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ВАФОТИ

Муҳаммад алайҳиссалом 369

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ОХИРАТ ЙЎЛЧИЛИГИГА ТАЙЁРЛАНИШИ Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Наср” сураси нозил

бўлгандан сўнг ўз ажалининг яқинлашганини билиб, Аллоҳга ҳамду сано ва Уни тасбиҳ этиш билан кўпроқ машғул бўла бошлади.

Ҳазрати Ойша шундай дейди: “Расулуллоҳ алайҳиссалом сўнгги пайтларда

“субҳанАллоҳ ва биҳамдиҳи, астағфируллоҳ ва атубу илайҳ” дуосини кўпроқ такрорлай бошлаганди. Мен унга “Ё Русулиллоҳ, “субҳонАллоҳ ва биҳамдиҳи” калимасини кўпроқ айтадиган бўлдинг, аввал бундай қилмасдинг”, дедим.

- Роббим менга умматимда бир аломат кўришимни билдирганди. Мен бу аломатни кўрганимда, Унга ҳамд қилиб, тасбиҳ ва истиғфор қилишим керак эди. Мана, аломат кўринди, - деди ва шу оятларни ўқиди:

“Аллоҳнинг ёрдами ва фатҳи келгандан сўнг, одамлар тўп-тўп бўлиб, Аллоҳнинг динига кираётганларини кўрсанг, дарҳол Роббингга ҳамд айтиш билан, покла ва Ундан мағфират тила! Зеро У тавбаларни қабул этгувчидир”. (“Наср”, 1/3).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир куни Ҳазрати Фотимага хуфиёна шундай деди:

- Жаброил ҳар йил Қуръонни мен билан бир марта муқобала этарди, бу йил икки карра муқобала этди. Ўйлайман-ки, ажалим яқинлашди. (Бухорий, “Саҳиҳ”, 6/101).

370 Муҳаммад алайҳиссалом

Жаброил алайҳиссалом Рамазон ойида ҳар кеча иниб, Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан Қуръони Каримни бошдан охирига қадар ўқир эди.

Абдуллоҳ бин Масъуд дейди: “Пайғамбаримиз, суюклимиз, вафотидан бир ой олдин бизга вафотидан хабар берди: “Ажал яқин, Аллоҳга, Жаннатул Маъвога, Сидротул Мунтиҳога, Рафиқул Аълога, насибга, бахтиёр ва қутлуғ ҳаётга қайтиш яқинлашмоқдадир”, деди у.

- Ё, Расулуллоҳ, сени ким ювсин?, - деб сўрадик ундан. - Оиламдан яқинлик мақомлардаги энг яқин

бўлганлар, - деди у. - Ё, Расулуллоҳ, сени нима билан кафанлайлик?, -

деб сўрадик биз. - Истасангиз шу кўйлагим билан ёки Миср безига ва

ёки матоҳига ўранглар, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. - Ё, Расулуллоҳ, сенинг жаноза намозингни ким

қилсин?, - дедик ва йиғладик. Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳам йиғлади ва: - Аллоҳ сизга раҳмат этсин. Сизни пайғамбарингиз

туфайли хайр билан мукофотласин. Сиз мени ювиб, кафанлагандан сўнгра шу уйимнинг ичидаги қабримнинг канорига қўйинглар. Сўнгра менинг ёнимдан чиқиб кетинглар. Чунки ёнимга аввал икки дўстим - Жаброил ва Микоил, кейин Исрофил, ундан кейин эса ёнида аскар-малаклари билан ўлим малаги (фариштаси) Азроил келиб, намоз қилажак. Бундан кейин сизлар гуруҳ- гуруҳ бўлиб, киринглар, устимда намоз қилинглар ва салот ва салом келтиринглар.Лекин мени мақтаб, бақириб- чақириб мени безовта қилманглар. Устимда намоз қилишни оиламнинг эркаклари бошласин. Кейин уларнинг хотинлари қилсин. Улардан сўнгра сизлар қиласизлар.Асҳобимдан бу ерда бўлмаганларга салом айтинглар. Қиёмат кунига

Муҳаммад алайҳиссалом 371

қадар шу қавмимдан динимга, менга тобе бўлажак кишиларга ҳам мендан салом айтинглар, - деди.

- Ё, Расулуллоҳ, сени қaбриннгга ким қўяжак?, - деб сўрадик.

- Оила аъзоларим ва малаклар, ки улар сизни кўрарлар, аммо сизлар малакларни кўраолмайсизлар, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ

МЎЪМИНЛАРГА ДУОЛАРИ Аллоҳу Таоло тарафидан Пайғамбаримиз

алайҳиссаломга “Боқий” қабристонига бориб, мўъминлар учун дуо қилиш амр этилди.

Шунингдек, Аллоҳу Таоло Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Уҳуд шаҳидлари учун ҳам дуо қилишни буюрди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир неча марта “Боқий” қабристонига ва Уҳудга бориб, шаҳидлар ва мўъминлар руҳига дуо этди.

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ХАСТАЛИГИ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир куни бутун

завжаларини чақириб, уларга хасталик даврини Ҳазрати Ойшанинг уйида ўтказажагини айтди ва завжаларининг бунга розилигини истади.

- Ё, Расулуллоҳ, сенга ҳалолдир. Бизлар опа- сингиллармиз, - дейишди завжалари.

- Сизлар буни менга ҳалол этдингизларми?, - деб сўради Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Ҳа, - деб жавоб беришди аёллар.

372 Муҳаммад алайҳиссалом

Ҳазрати Ойша дедики: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом касаллиги оғирлашиб, оғриқлари кучайганда завжаларидан менинг уйимда қолиш учун изн истади, улар ҳам изн беришди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир тарафида Аббосга, иккинчи тарафида бошқа бирига суяниб, оёқлари судралган ҳолда чиқди. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг менинг уйимда қолажагини эшитиб, дарҳол уйга келдим. У пайтда хизматчим ҳам йўқ эди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом уйга келиб, оғриғи кучайганда: “Еттита турли қудуқ сувидан олинган сувни, оғзи очилмаган еттита мешдан устимга тўкинглар. Балки шунда вужудим енгиллашиб, халққа васият қила оламан”, деди.

Пайғамбар алайҳиссалом завжaси Ҳафсага оид бўлган бир лаган ичига ўтқазилди. Сўнгра ўша айтилган мешлардан устига сув қуя бошладик.

Ниҳоят “етар!”, дея қўли билан ишорат қилди”. (Бухорий, “Саҳиҳ”, 1/57)

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг хасталиги Сафар ойининг сўнгги кечасида, чоршанба куни, Боқийул Гарқод қабистонига бориб қайтгандан сўнгра бошланди.

Ҳазрати Ойша дейди-ки: “Расулуллоҳ алайҳиссалом “Боқий” қабристонидан қайтганда менинг бошим оғриётганди. Мен, "Вой, бошим!", дер эдим. Расулуллоҳ алайҳиссалом “Валлоҳи, ё Ойша! Аслида, мен вой бошим, дейишим керак!”, деди.

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг бош оғриғи кун сайин кучайиб борди.

Бу оғриқ 13 кун давом этди. Уммий Бишр бин Бароа шундай дейди:

“Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг вафоти билан тугаган хасталикка дучор бўлганида унинг ёнида эдим.

- Ё Русулуллоҳ, сени ҳеч кимнинг тутилмагани хасталикка тутилганингни кўраяпман. - дедим мен.

Муҳаммад алайҳиссалом 373

- Бизга берилажак ажр ва мукофот қат-қат бўлгани каби, ибтилолар ҳам бизга қат-қат бўлади. Халқ менинг хасталигимга нима деяпти?, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Халқ Расулуллоҳдаги хасталик зотилжамдир, демоқда, - дедим мен.

- Аллоҳ менга у хасталикни мусаллот қилмади. Бу шайтоннинг халққа берган васвасасидир. Эй, Умму Башр, буни Хайбарда еган заҳарли этдан деб биламан, - деди Расулуллоҳ.

РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ

ҲАЗРАТИ УСМОН БИЛАН ҲУФИЯ СУҲБАТИ Пайғамбаримиз алайҳиссалом зиёратга келган

Ҳазрати Усмонни кўриб, “Яқинроқ кел!”, деди. Ҳазрати Усмон Расулуллоҳ алайҳиссаломга

яқинлашиб, унинг устига энгашди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга гизли бир

нарсаларни айтди. Ҳазрати Усмон бошини кўтарди. - Сенга айтганимни тушундингми?, - деб сўради

Расулуллоҳ алайҳиссалом. - Ҳа, - деди Ҳазрати Усмон. Пайғамбаримиз алайҳиссалом такрор: - Ёнимга кел, - деди. Ҳазрати Усмон Расулуллоҳнинг устига энгашди. У бошини кўтаргандан сўнг, Расулуллоҳ

алайҳиссалом: - Сенга айтганимни тушундингми?, - сўради. - Ҳа, уни қулоғим эшитди, қалбим ёд олди, - деди

Ҳазрати Усмон. - Майли, кет, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

374 Муҳаммад алайҳиссалом

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ИСТАКЛАРИ ВА ОГОҲЛАНТИРИШЛАРИ Пайғамбаримиз алайҳиссалом касали

оғирлашганида Абдурраҳмон бин Абу Бакрга: - Менга қалам, қоғоз келтир, Абу Бакр учун бир

ёзув ёзайин, ки унинг устида англашилмовчилик бўлмасин, - деди.

Абдурраҳмон қалам ва қоғоз келтириш учун ўрнидан турганда, Расулуллоҳ алайҳиссалом:

- Ўтир! Абу Бакр ҳақида англашилмовчиликка тушилишга Аллоҳ ҳам, мусулмонлар ҳам изн беришмайди!, - деди. (Аҳмад бин Ҳанбал, 6/47).

Яна бир марта Ҳазрати Ойшага: - Менга отанг Абу Бакрни ва укангни чақир, бир

ёзув ёздирайин. Чунки бир ҳаваслининг чиқиб “бу ишга ҳар кимдан кўпроқ лойиқман”, дейишидан қўрқаман. Ҳолбуки, Аллоҳ ҳам, мўъминлар ҳам Абу Бакрдан бошқасига рози бўлмаслар, - деди. (Муслим, 4/1857).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом “менга Абу Бакрни чақиринг”, деганда Ҳазрати Умарни чақиришганди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом ўзига келиб, такрор “менга Абу Бакрни чақирингиз!”, деди.

Яна Ҳазрати Умарни чақирдилар. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: - Ҳар ҳолда сизлар ҳам Юсуф алайҳиссаломнинг

соҳибалари бўлган хотинлар тоифасидансизлар, - деди. (Ибн Саъд, 2/225).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом хаста тўшагида ётар экан, ёнида Ҳазрати Умму Салама билан Ҳазрати Умму Ҳабиба Ҳабаш диёрида деворларига суратлар солинган бир черков кўрганларини айтиб беришди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом:

Муҳаммад алайҳиссалом 375

- Ҳақиқатан ҳам улардан бир яхши одам чиқиб, у ўлганда унинг қабри устига бир масжид қуриб, ўша суратларни масжидга осишар эди.

Улар Қиёмат кунида Аллоҳ наздида яратилганларнинг энг ёмонлари бўлажакдир, - деди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом вафотидан беш кун аввал:

- Диққат этингиз, сиздан аввалги кимсалар пайғамбарларнинг ва солиҳ кимсаларнинг қабрларини масжидга айлантиришар эди. Сизлар қабрларни масжидга айлантира кўрманглар! Мен сизни бу нарсадан манъ этаман!

Аллоҳнинг лаънати яҳудийлар билан христианларга бўлсин, улар пайғамбарларининг қабрини масжид қилдилар! (Аҳмад бин Ҳанбал, 1/218).

СЎНГГИ ТАВСИЯЛАР Ҳазрати Абу Бакр ва Ҳазрати Аббос Ансорнинг бир

мажлисида баъзиларининг йиғлаганини кўришди. - Нега йиғлаяпсизлар?, - деб сўрашди улар. - Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳузурида

бўлганимиз кунларни эслаб йиғлаяпмиз, - дейишди Ансор.

Ҳазрати Абу Бакр ва Ҳазрати Аббос бу ҳақда Расулуллоҳ алайҳиссаломга билдиришди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом улардан: - Улар нега йиғлашаяпти?, - деб сўради. - Сени ўлади, деб йиғлашаяпти, - дея жавоб

беришди. Ўша пайтда Фадл бин Аббос ҳам Пайғамбаримиз

алайҳиссаломнинг ёнига келганди. - Эй, Фадл, шу салламни бошимга ўра!, - деди

Расулуллоҳ алайҳиссалом.

376 Муҳаммад алайҳиссалом

Фадл саллани Расулуллоҳнинг бошига ўради. - Қўлимдан тут!, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. Фадл Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг қўлидан тутди. Расулуллоҳ алайҳиссалом катта бир ридога

бурканиб, минбарга ўтирди. Бу Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг минбарга сўнгги

ўтириши эди. Расулуллоҳ алайҳиссалом Фадлга “халқни чақир!”,

деди. Халқ тўпланди, масжид мусулмонлар билан лиқ

тўлди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом калимаи шаҳодат

келтириб бўлгандан сўнг, “эй, инсонлар, мен сизга берган неъмати учун Аллоҳга ҳамд этаман, Ундан бошқа илоҳ йўқдир!”, деди ва Аллоҳга ҳамду сано келтирди.

Сўнгра ҳар доимгидай Уҳуд куни шаҳид тушганлар руҳига Аллоҳдан мағфират тилади. Кейин:

- Эй, инсонлар, яқинроқ келингиз, - деди. Мусулмонлар яқинроқ келишди. - Эй, инсонлар, менга келган хабарга кўра, сизлар

Пайғамбарингизнинг вафот этишидан қўрқаётган эмишсиз. Мендан аввал юборилиб, уммaти ичида абадий қолган бир Пайғамбар бормидир-ки, мен сиз билан абадий қолсам? Яхши билинг-ки, мен Роббимга қовушаман! Унга сиз ҳам қовушажаксиз! Сизга илк Муҳожирларга нисбатан хайрли бўлишингизни, уларга ҳам ораларида бир-бирига хайрли бўлишларини тавсия этаман. Аллоҳу Таоло ”Асрга онт бўлсинким, инсонлар муҳаққақ зиёндадир. Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирига ҳақни тавсия этган ва бир-бирига сабрни тавсия этганлар (мустасно)” (“Вал- Aср”, 1- 3), дегандир.

Муҳаққақ-ки, бутун ишлар Аллоҳу Таолонинг изни билан жараён этади. Кечроқ бўладиган нарсаларни

Муҳаммад алайҳиссалом 377

тезроқ исташингиздан фойда йўқ. Чунки Аллоҳу Таоло ҳеч кимнинг шошилиши билан шошилмас. Аллоҳ Уни енгишга интилганни енгар, маҳв этар! Алдашга уринганни зарарли чиқарар! “Агар сизлар юз ўгирсангизлар, ер юзида фасод чиқариб, қориндош- уруғингиз билан алоқани узасизлар, шундайми?” (“Муҳаммад”, 22). Ҳеч бир Пайғамбар орқасида бир жамоат қолдирмагунча ўлмагандир. Мен ҳам сизнинг ичингизда Ансорни қолдираман. Аллоҳдан қўрқишингизни, уларга нисбатан яхши муомала қилишингизни тавсия этаман. Билинг-ки, улар молларини сизлар билан бўлишдилар. Сизга торликда ҳам, мўлликда ҳам яхшилик ва ёрдам қилдилар. Уларнинг ҳаққини танинглар! Чунки улар сиздан аввал Мадинани юрт ва иймон уйи қилиб, сиз Муҳожирларга яхшилик қилган инсонлардир. Улар ўзлари муҳтож бўлган ҳолда, ўзларини эмас, сизларни ўйламадими?

Эй, Муҳожирлар жамоати! Яхши билинг-ки, Ансор жамоати бора-бора озаяжак, емак ичидаги туз каби бўлажак. Сизлар эса кўпаяжаксиз, бошқа инсонлар ҳам кўпаяжак. Ансорга нисбатан яхши муомала қилишингизни тавсия этаман. Чунки улар менинг сирдошларим, бошпанам бўлдилар. Улар ўз зиммасига олган вазифаларини тамомила адо этдилар. Уларга фақат мукофот бериш қолди.

Сиздан, Муҳаммад умматидан, биров инсонларга фойда келтириш ёки зарар бериш кучига эга бир мақомга келса, у Ансордан яхшилик қилганларнинг яхшилигини қабул этиб, ёмонлик қилганларнинг ёмонлигини авф этсин. Яхши билинг-ки, мен сиздан аввал кетиб, сизни кутаман. Диққат этинг, сиз билан учрашув жойимиз Ҳовузнинг бошидадир. Эртага мен билан учрашмоқчи бўлганлар қўлини ва тилини ёмонликдан тортсин.

378 Муҳаммад алайҳиссалом

Эй, инсонлар, гуноҳ - неъматларнинг ўзгартирилишига сабаб бўлур. Халқ яхши бўлса, идорачилари ҳам яхши бўлади. Халқ ёмон бўлса, идорачилари ҳам ёмон бўлади. (Касталлоний, “Мавоҳиб”, 2/484- 485, Ҳолабий, 3/464).

Борлиғим Қудрат Қўлида бўлган Аллоҳга ямин этаман-ки, мен шу соатда Ҳовузимнинг устида туриб, шу ердан Ҳовузимга боқаяпман! Шони улуғ бўлган Аллоҳ бир қулига дунё зийнатлари билан ўз қатидаги неъматларини танлашда эркинлик берди. У қул охиратни, Аллоҳ қатида бўлган неъматларни танлади, - деди. (Ибн Исҳоқ Ибн Ҳишом, 4/299, Аҳмад бин Ҳaнбал, 3/97).

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг бу жумласи билан Ҳазрати Абу Бакр уни имо этганини англади. Жамоат ичида Ҳазрати Абу Бакрдан бошқа ҳеч ким Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг мақсадини англай олмади.

Ҳазрати Абу Бакр йиғлай бошлади. - Отам-онам сенга фидо бўлсин, Ё, Расулуллоҳ,

сенга жонларимизни, молларимизни, фарзандларимизни фидо этамиз, - деди йиғлаб.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳазрати Абу Бакрга боқиб:

- Эй, Абу Бакр, йиғлама! Эй, инсонлар, жонида, молида, дўстлигида менга Абу Бакр бин Абу Куҳофадан ҳам фидокорроқ ва жўмардроқ ҳаракат этган одам йўқдир. Агар Роббимдан бошқа, инсонлардан ҳам дўст тутсайдим, муҳаққақ Абу Бакрни дўст тутардим! Фақат ислом биродарлиги устунроқдир! Эсингизда бўлсин, соҳибингиз (Расулуллоҳ алайҳиссалом) Аллоҳу Таолонинг дўстидир. (Термизий, “Сунон”, 5/608).

Уйларингиздан шу масжидга очилган эшикларингизни беркитинг. Фақат Абу Бакрнинг эшиги очиқ қолсин. Мен Абу Бакрнинг эшиги устида бир нур,

Муҳаммад алайҳиссалом 379

бошқа эшиклар устида эса, қоронғулик кўраяпман. Ниҳоят, мен ҳам бир инсонман. Орангиздаги баъзи кишиларнинг ҳақлари менга ўтган бўлиши мумкин. Мен кимнинг молини олган бўлсам, у ҳам келиб олсин, мана, молим.

Яхши билинг-ки, менинг наздимда сизнинг энг суюклингиз, менда ҳаққи бўлиб, ҳаққини мендан олган ва ёки уни ҳалол этган кишидир. Унинг соясида Роббимга кўнгил хушлиги ила, ҳалоллашган ҳолда, қовушажакман. (Тaбарий, “Тарих”, 3/191).

Ҳеч ким “Расулуллоҳнинг кин ва душманлигидан қўрқаман”, дея олмайди. Яхши билинг-ки, кин ва душманлик асло менинг феълим ва ҳолимдан эмасдир!, - деди.

Бу сўзлардан кейин бир киши оёққа туриб, “сендан биров бир нарса истаса, унга уч дирҳам бер, дегандинг, мен ҳам бергандим”, деди.

- Тўғри сўйлаётган бўлишинг керак. Эй, Фадл бин Аббос, унга уч дирҳам беринглар, - дея амр этди Расулуллоҳ алайҳиссалом ва:

- Эй, Аллоҳим, мен бир инсонман холос, мусулмонлардан бирортасига оғир сўз айтган бўлсам, бир қамчи урган ва ёки лаънат этган бўлсам, Сен буни ўша киши учун покликка, ажрга ва раҳматга васила айлагин!

Аллоҳим, мен қайси мўъминга оғир сўз сўйлаган бўлсам, Сен у сўзимни қиёмат кунида у мўъмин учун Сенга яқинлик сабаби қил!, - дея дуо этди.

Кейин яна шундай деди: - Эй, инсонлар! Кимнинг устида бировнинг ҳаққи

бўлса, у дарҳол тўласин, дунёда расво бўламан, деб қўрқмасин. Шуни билинг-ки, дунё расволиги охират расволигидан енгилроқдир!

Бу сўзларни эшитиб, бир одам ўрнидан турди ва:

380 Муҳаммад алайҳиссалом

- Ё, Расулуллоҳ, мен Аллоҳ йўлида уруш ғаниматига хиёнат этгандим, устимга уч дирҳам ўтказгандим, - деди.

- Сен бу хиёнатни не учун қилдинг?, - деб сўради Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Унга эҳтиёжим бор эди, - деди у одам. - Эй, Фадл бин Аббос, бу одамдан Байтул-мол

ҳисобига уч дирҳамни таслим ол, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Сўнгра жамоатга юзланиб: - Эй, инсонлар, нафсидан қўрққан бўлса, ўрнидан

турсин, унга дуо этайин, - деди. Бир киши ўрнидан турди ва: - Ё, Расулуллоҳ, мен жуда қўрқоқман, уйқучиман.

Аллоҳга дуо эт, мендан қўрқоқликни ва ўйқучиликни кетказсин, - деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга дуо этди. Кейин яна бир одам оёққа туриб: - Мен жуда ёлғончиман, чиркин сўзли ва чиркин

ишлиман. Ҳам уйқучиман, - деди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: - Эй, Аллоҳим, унга тўғри сўзлик бер, иймонини

қувватлантир. Ухлашни истаганда, уйқусини кетказ, - дея дуо этди.

Яна бир одам ўрнидан туриб: - Валлоҳи, Ё, Расулуллоҳ, мен жуда ёлғончиман ва

мунофиқман, менинг қилмаган ёмонлигим йўқ, - деди. Ҳазрати Умар унга: - Қанақа одамсан, ўзингни разил ва расво этдинг!, -

деди. - Эй, Ибн Ҳаттоб, дунё расволиги охират расволиги

қаршисида енгилдир, - деди ва у одам учун: - Эй, Аллоҳим, унга тўғри сўзлик, соғлом иймон

насиб эт! Унинг ёмон ишларини хайрга айлантир!, - дея дуо этди. (Тaбарий, “Тарих”, 3/191).

Муҳаммад алайҳиссалом 381

Бир хотин ўрнидан турди ва “менда шундай-шундай ҳоллар бор, уларни мендан кетказсин, Аллоҳга дуо эт!”, деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга “сен Ойшанинг уйига кир!”, деб буюрди. Ва минбардан тушди.

Ҳазрати Ойшанинг уйига қайтганида, ўша хотиннинг бошига асосини қўйди ва дуо қилди.

Ҳазрати Ойша бу хотин уйдан чиқмасданоқ бу дуонинг таъсирини кўрганини айтади. (Ибн Соъд, 2/231).

ЭШИКЛАР Масжид атрофидаги уйларнинг масжидга қараган

эшикларидан фақат Абу Бакрнинг эшиги очиқ қолдирилиб, қолганлари ҳаммаси беркитилди. (Ибн Соъд, 2/231, Доримий, 1/38).

Ҳазрати Умар: - Ё, Расулуллоҳ, менинг эшигим очиқ қолсин, уни

беркитма, ки мен ундан сенинг намозга чиққанингни кўрайин, - деди.

- Йўқ, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. Ҳазрати Аббос ҳам: - Ё, Расулуллоҳ, одамларнинг масжидга қараган

эшикларини нега беркиттирдинг?, - деб сўради. - Эй, Аббос, мен нa ўз истагим билан очдим, на-да

ўз истагим билан беркиттираяпман, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ САҲОБИЙЛАРНИ ЧАҚИРИШИ

Ҳазрати Ойшанинг билдиришига кўра,

Пайғамбаримиз алайҳиссалом хасталик пайтида:

382 Муҳаммад алайҳиссалом

- Менга Алини чақиринг, - деди. - Ё, Расулуллоҳ, Абу Бакрни ҳам чақирайликми?, -

деди Ҳазрати Ойша. - Уни ҳам чақиринг, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. - Ё, Расулуллоҳ, Умарни ҳам чақирайликми?, - деб

сўради Ҳазрати Ҳафса. - Уни ҳам чақиринг, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. Чақирилганлар тўпланганда, Расулуллоҳ

алайҳиссалом бошини кўтариб қаради ва Ҳазрати Алини кўрмагач, ҳеч нарса демади.

Буни кўрган Ҳазрати Умар: - Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг бошидан

кетинглар, - деди. (Аҳмад бин Ҳанбал, 1/365).

ҲАЗРАТИ АБУ БАКРНИНГ МУСУЛМОНЛАРГА НАМОЗ ҚИЛДИРИШ

УЧУН МАЪМУР ЭТИЛИШИ Пайғамбаримиз алайҳиссалом хаста экан, жамоатга

намоз қилдиришни истаб, уч марта ғусл олди, аммо ҳар сафарида ўрнидан туролмай, ҳушдан кетиб қолди.

Тўртинчи марта ўзига келиб: - Абу Бакрни айтинглар, одамларга намоз

қилдирсин (имомлик қилсин), - деди. - Ё, Расулуллоҳ. Абу Бакр кўнгли бўш одам, овози

ингичка, Қуръон ўқиркан, кўп йиғлайдиган зотдир. Йиғлайвериб, саси чиқмай қолади. Сенинг мақомингда туриб, жамоатга намоз қилдиришга кучи етмайди, - деди Ҳазрати Ойша.

Кейин Ҳазрати Ҳафсага мурожаат қилиб: - Сен айт, Расулуллоҳга, Умарга амр этсин, одамларга

намозни Умар қилдирсин. - деди Ҳазрати Ойша. Ҳазрати Ҳафса буни Расулуллоҳ алайҳиссаломга

айтди.

Муҳаммад алайҳиссалом 383

- Жим бўл! Сизлар ҳам Юсуф (алайҳиссалом)нинг соҳибалари тоифасидан хотинлар кабисиз. Абу Бакрга айтинглар, дедим сизга. Намозни у қилдирсин!, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Ҳазрати Ойша Ҳазрати Ҳафсага: - Сендан менга хайр келганмиди ўзи!, - деди

аразлаб. (Бухорий, “Саҳиҳ”, 1/165). Ҳазрати Ойша шундай хотирлайди: “Валлоҳи, мен ўйладим-ки, Расулуллоҳ

алайҳиссаломнинг мақомида турадиган одамни халқ ҳеч қачон севмаяжак ва содир бўладиган ҳар ҳодисада уни хайрсиз кўриб, айблаяжаклар. Шу боис, бу ишнинг отамга берилишига тўсиқ бўлдим”. (Ибн Исҳоқ Ибн Ҳишом, 4/303).

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг истагини Ҳазрати Абу Бакрга етказганларида Ҳазрати Абу Бакр:

- Эй, Умар, жамоатга намозни сен қилдир, - деди. - Бунга сен кўпроқ лойиқсан, - деди ҳазрати Умар. Ниҳоят, Ҳазрати Абу Бакр Пайғамбаримиз

алайҳиссаломнинг меҳробига ўтирди. Ва шу заҳоти йиғлашга бошлади. Йиғлаб-йиғлаб меҳробдан тушди.

Жамоат намозни ким қилдиришини билиш учун Пайғамбаримиз алайҳиссаломга одам юборишди.

У пайт Пайғамбаримиз алайҳиссалом тўшагида ҳушдан кетиб ётарди.

Ҳазрати Ҳафса: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳушига келгунча Умарга айтинглар, у қилдирсин намозни”, деди.

Намозни Ҳазрати Умар қилдира бошлади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳушига келиб,

такбир айтаётган Ҳазрати Умарнинг овозини эшитиб: - Бу Умарнинг овози эмасми?, - деди. “Ҳа, бу Умар бин Ҳаттобнинг овози, Муаззин

келиб, Абу Бакрнинг йиғлагани сабабли меҳробдан чекилганини, Пайғамбар алайҳиссалом энди кимга

384 Муҳаммад алайҳиссалом

имомлик қилишни буюради, деб келди. Ҳафса “Умарга айтинглар, у намозни қилдирсин”, деди, - дейишди Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг завжалари.

- Муҳаққақ, сизлар ҳам Юсуф (алайҳиссалом)нинг соҳибалари тоифасидан хотинлар кабисиз! Абу Бакр қаерда? Ишнинг бундай бўлишига на Аллоҳ, на-да мусулмонлар рози бўлади! Йўқ! Йўқ! Йўқ! Одамларга намозни Ибн Абу Қуҳофа қилдиражак! Абу Бакрга айтинг, намозни қилдирсин! Пайғамбарнинг вакил этмаганига одамлар итоат этадими ҳеч?, - деди. (Ибн Соъд, 2/221).

Ҳазрати Ҳафса, “Ё, Расулуллоҳ, хаста бўлганингда меҳробингга нега Абу Бакрни ўтқаздинг”?, деб сўраганда, Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга шундай жавоб берган:

- Уни меҳробимга мен ўтқазмадим, Аллоҳу Таоло ўтқазди.

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ МАСЖИДДАГИ НАМОЗНИ СЎНГГИ КЎРИШИ

Расулуллоҳ алайҳиссалом душанба куни бомдод

намозида Ҳазрати Ойшанинг уйи эшигидаги пардани очиб, масжидда намозга саф тортган жамоатни кўриб, кулимсиради.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг чеҳраси қоғоз каби оппоқ эди. (Аҳмад бин Ҳaнбал, 3/302).

Шундан кейин жамоат Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг сиймосини кўрмади.

Муҳаммад алайҳиссалом 385

БИР НЕЧА ДИНОР Пайғамбаримиз алайҳиссалом вафот этгани кун

Ҳазрати Ойшанинг ёнида олти ва ёки етти динори бор эди. Расулуллоҳ алайҳиссалом уларни фақирларга тарқатишни буюрганди, аммо Ҳазрати Ойша Расулуллоҳ алайҳиссалом билан машғул бўлиб, динорларни тарқатишни унутганди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом динорларни ҳовучига олди ва:

- Аллоҳнинг Пайғамбари Муҳаммад буларни фақирларга тарқатмасдан Роббига қовушадими ҳеч, - деди ва уларни Ансор фақирларидан бешта уйга тарқатди.

Сўнгра: - Ана энди кўнглим тинч бўлди, - деди ва ухлади.

ҲАЗРАТИ АББОС ВА ҲАЗРАТИ АЛИ Ҳазрати Али Пайғамбаримизнинг ёнидан

чиққанида Ҳазрати Аббос унинг қўлидан тутиб: - Эй, Али, сен уч кун сўнгра “абдуласо” (бошқасига

тобе) бўлажаксан. Аллоҳга ямин этаман-ки, мен Абдулмутталиб ўғилларининг юзларида ўлимни кўрганим каби, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳам юзида ўлимни кўрдим. Кел, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнига борайлик. Агар бу ишни бизга қолдираётган бўлса, ўрганиб оламиз. Агар биздан бошқасига берилса, бизни одамларга тавсия этишини ундан (Расулуллоҳ алайҳиссаломдан) илтимос қилайлик, - деди.

- Валлоҳи, мен буни қилмайман!, - деди Ҳазрати Али ва илова қилди:

386 Муҳаммад алайҳиссалом

- Агар Расулуллоҳ алайҳиссалом бизни бундан манъ этса, Расулуллоҳ алайҳиссаломдан сўнгра ҳеч ким буни бизга бермас. Валлоҳи, мен буни Расулуллоҳдан ҳеч қачон сўрамайман! (Бухорий, “Саҳиҳ”, 5/141).

ЎЛИМНИНГ ШИДДАТИ

Ҳазрати Ойша: “оғриқнинг Расулуллоҳ

алайҳиссаломда бўлгани каби шиддатлисини кўрмадим”, дея хотирлайди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом сув солинган идишга қўлини суқиб, пешонаси, юзига сувдан сурар экан:

- Эй, Аллоҳим! Ўлимнинг ақлни кетказадиган оғриқ ва шиддатига қарши менга ёрдам эт! Ёнимга, келсанг-чи, эй, Жаброил!, - деди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом авваллари хасталигида Аллоҳдан сиҳҳат ва офият тилар эди. Лекин бу сафар шифо тилаб дуо этмади. Бу сафар у:

- Эй, нафс, сенга нима бўлди-ки, ҳар қочиш мумкин бўлган жойга қочяпсан, ҳамма нарсадан мадад кутяпсан?, - дея ўз нафсини танқид этди.

НАБИРАЛАР Абдуллоҳ бин Аббос шундай хотирлайди: “Аббос

Пайғамбаримиз алайҳиссаломни хасталигида зиёрат этишга келганди. У Расулуллоҳ алайҳиссаломни кўтариб, кўрпача устига ўтқазди.

- Эй, амаки, Аллоҳ сени ҳам юксалтсин!, - дея дуо этди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Али ичкари киришга изн истаяпти деди, - деди Аббос.

- Кирсин, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом. Али ёнида Ҳасан-Ҳусайн билан кирди.

Муҳаммад алайҳиссалом 387

- Ё, Расулуллоҳ, булар сенинг фарзандларинг, - деди Аббос.

- Эй, амаки! Булар сенинг ҳам фарзандларингдир, - деди Расулуллоҳ.

- Мен уларни севаман, - деди Аббос. - Сен уларни севганинг каби, Аллоҳ ҳам сени

севсин!, - дея дуо этди Расулуллоҳ алайҳиссалом”.

МИСВОК Ҳазрати Ойша шундай хотирлайди: “Расулуллоҳ

алайҳиссалом бошини кўксимга таяб, ясланган пайтда укам Абдурраҳмон қўлида мисвок билан уйга кирди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом унга ва қўлидаги мисвокка қаради.

Мен унинг мисвокни олишни истаётганини пайқадим.

- Ё Русулиллоҳ, бу мисвокни сенга беришимни истайсанми, - деб сўрадим.

Боши билан “ҳа”, дея ишорат этди. Мен мисвокни (тишларим билан) юмшатиб, унга

бердим. Ва Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг мисвокни ҳеч қачон тишларига бунчалик қаттиқ, ҳафсала билан ишқаганини кўрмаган эдим.

Сўнгра мисвок қўлидан тушди.” (Ибн Соъд, 2/261).

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ СЎНГГИ НАСИҲАТЛАРИ

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўлим тўшагида ётиб,

ҳушига келган пайтларда шундай насиҳатлар қиларди:

388 Муҳаммад алайҳиссалом

- Қўлларингиздаги чўри-қулларга яхши муомала қилингиз. Уларни кийинтирингиз, қоринларини тўйғазинг. Уларга юмшоқ сўз сўйланг!

Намозга, намозга давом этинглар! Расулуллоҳнинг энг сўнгги огоҳлантириши эса

шундай бўлди: - Аёлларингиз ва қўлингиздаги қуллар борасида

Аллоҳдан қўрқинглар!

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ БУ ДУНЁДАГИ СЎНГГИ ДАҚИҚАЛАРИ

Ҳижратнинг 11- йилида, Рабиул аввал ойининг ўн

икки ёки ўн учинчи кунида, душанба куни, туш пайти Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу дунёдаги сўнгги дақиқаларини яшаётган эди.

У Ҳазрати Ойшанинг кўксига суянган ҳолда ётаркан, Ҳазрати Ойша шундай дуо қилди:

- Эй, инсонларнинг Робби, хасталикни кетказ! Ҳақиқий табиб Сенсан! Ҳақиқий шифо берувчи Сенсан!

Пайғамбаримиз алайҳиссалом эса: - Йўқ, мен Аллоҳнинг Рафиқий Аъло гуруҳига

қўшилишни, Жаброил ва Микоил билан бирга бўлишни тилайман. Эй, Аллоҳим, мени ёрлақа! Мени Рафиқий Аъло гуруҳига қовуштир!, - деди.

Ҳазрати Ойша шундай хотирлайди: “Расулуллоҳ алайҳиссалом авваллари бир неча марта “ҳеч бир пайғамбарнинг руҳи Жаннатдаги ўрнини кўрмасдан олдин олинмайди. Кейин у кўрган жойига кетиш орзусига тушади”, деган эди”. (Бухорий, “Саҳиҳ”, 5/144).

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аҳволи оғирлашганда Ҳазрати Фотима:

Муҳаммад алайҳиссалом 389

- Вой отамнинг чеккан изтиробига!, - дея йиғлашга бошлади.

- Бугундан сўнгра отангнинг устида ҳеч изтироб қолмаяжак. Эй, қизим, зинҳор йиғлама! Мен ўлганимда “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!”, дегин. - деди.

ЖАБРОИЛ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ЗИЁРАТИ

Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз

алайҳиссаломнинг ажалига уч кун қолганда келиб, “Эй, Аҳмад, Аллоҳу Таоло сенга икром ўлароқ мени йўллади. Сендан сўраган нарсасини сендан яхшироқ билгани ҳолда, сендан “ўзингни қандай ҳис қилаяпсан?”, деб сўраяпти”, деди.

- Эй, Жаброил, ўзимни беҳуш ҳолда кўраяпман, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Иккинчи кун Жаброил алайҳиссалом яна келди ва: - Эй, Аҳмад, Аллоҳу Таоло сенга икром ўлароқ

мени юборди. Сендан сўраётган нарсасини сендан яхшироқ билгани ҳолда, сендан “ўзингни қандай ҳис қилаяпсан?”, деб сўрамоқда, - деди.

- Эй, Жаброил, ўзимни ёмон ҳис қилаяпман, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

Учунчи кун (душанба куни) Жаброил алайҳиссалом ўлим малаги Азроил алайҳиссалом билан бирга инди.

- Эй, Аҳмад, Аллоҳу Таоло сенга икром ўлароқ мени йўллади. Сендан сўраётган нарсасини сендан яхшироқ билгани ҳолда сендан “ўзингни қандай ҳис этаяпсан?, деб сўраяпти, - деди.

- Эй, Жаброил, ўзимни беҳуш ҳолда кўраяпман, ўзимни ёмон ҳис қилаяпман, - деди Расулуллоҳ алайҳиссалом.

390 Муҳаммад алайҳиссалом

Шундан кейин ўлим малаги ичкарига кириш учун изн истади.

Жаброил алайҳиссалом: - Эй, Аҳмад, ўлим малаги сенинг ёнингга киришни

истаяпти. Ҳолбуки, бундан аввал у бирорта Одам ўғлининг ёнига кириш учун изн истамаган эди. Сендан сўнг ҳам ҳеч бир Одам ўғлининг ёнига кириш учун изн истамаяжакдир. Унга изн бер!, - деди.

Ўлим малаги ичкарига кириб, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг олдида турди ва:

- Ё, Расулуллоҳ, ё Аҳмад! Аллоҳу Таоло мени сенга юборди ва сенинг ҳар амрингга итоат этишимга буйруқ берди. Сен истасанг, жонингни оламан. Истасанг, уни сенга қолдираман, - деди Азроил алайҳиссалом.

- Эй, ўлим малаги! Сен шундай қиласанми?, - деб сўради Расулуллоҳ алайҳиссалом.

- Мен бу хусусда амр этажагинг ҳар нарсага итоат қилишга буюрилдим, - деди Азроил алайҳиссалом.

Шунда Жаброил алайҳиссалом: - Эй, Аҳмад, Оллоу Таоло сени соғинмоқда, - деди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам: - Аллоҳ қатида бўлган хайрлироқ ва

давомлироқдир. Эй, ўлим малаги! Қани амр олганинг ишни адо эт! Жонимни ол!, - деди.

Сўнгра қўлини идишдаги сувга тиқди, ҳўл бармоқларини юзига сурди ва:

- Ла илаҳа иллаллоҳ! Ўлимнинг ҳам ақлларни бошдан учирган шиддати бор!, - деди ва қўлини кўтарди.

Кейин кўзини шифтга тикди ва: - Эй, Аллоҳим! Рафиқий Аълога! Рафиқий Аълога! ,

- дея- дея руҳини таслим этди. Қўли ёнига, сув ичига тушди. Аллоҳумма соллий аъла набиййина ва саййидина

Муҳаммадин ва аъла олиҳий ва соҳбиҳий ва саллим!

Муҳаммад алайҳиссалом 391

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг устига бир ўртук ўртдилар, атрофида ўтириб йиғлашдилар.

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг оила аъзолари, уйда бегона йўқ бўлгани ҳолда, нотаниш бир овознинг “Салом ва Аллоҳнинг раҳмати ва баракати устингизга бўлсин!”, деганини эшитишди.

Аҳли байт бу овозга айни шаклда жавоб беришди. Ҳазрати Али: “Бу овоз эгасининг ким эканини

биласизларми?”, деб сўради. “Билмаймиз”, дедилар. - Бу Ҳизрдир, Пайғамбаримиз учун сизга таъзия

билдираяпти, - деди Ҳазрати Али. (Ибни Соъд, 2/260). Пайғамбаримиз алайҳиссалом вафот этганида,

(Ҳижратнинг 11-йили, Роббиул аввал ойининг ўн иккинчи куни, душанба) олтмиш уч ёшида эди. (Абу Ҳанифа, “Муснад”, 35- бет).

МУСУЛМОНЛАРНИНГ САРОСИМАГА

ТУШИШИ Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг вафотини

эшитган мусулмонлар Ҳазрати Ойшанинг уйида тўпландилар.

Баъзилари “Расулуллоҳ алайҳиссалом ўлмади, Исо алайҳиссалом каби кўкка кўтарилди”, дейишиб, “ўлди” деганларга таҳдид эттилар.

Ҳатто Ҳазрати Ойшанинг эшиги олдида туриб: “Уни кўмманглар, чунки Расулуллоҳ алайҳиссалом ўлмагандир”, дея жар солдилар.

Ҳазрати Усмон ҳам “Расулуллоҳ алайиссалом ўлмади. У Исо бин Марям алайҳиссалом каби кўкка кўтарилди,” деди.

392 Муҳаммад алайҳиссалом

Бу гапларни эшитиб, Асмо бинти Умайс, қўлини Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг икки кураги орасига қўйиб:

- Расулуллоҳ алайҳиссалом вафот этди. Чунки унинг икки кураги орасидаги хотам (хол) ғойиб бўлди! - деди. (Ибн Соъд, 2/272).

Ҳазрати Умар билан Муғира бин Шуъба изн олиб, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг жасади турган хонага кирдилар.

Ҳазрати Умар: - Ё, Расулуллоҳ!, - деб чақирди. - Бир соатдан бери ҳушсиз ётибди, - деди Ҳазрати

Ойша. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг юзини очдилар. - Воҳ! Ҳушдан кетибди!, - деди Ҳазрати Умар. Кейин Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг юзини

беркитди. Муғира бин Шуъба ҳеч нарса демади. Ўринларидан туриб, эшикнинг олдига

келганларида, Муғира Ҳазрати Умарга: - Эй, Умар! Валлоҳи, Расулуллоҳ алайҳиссалом

вафот этди!, - деди. - Ёлғон сўйлаяпсан, вафот этмади. Мунофиқлар йўқ

бўлмагунча, Расулуллоҳ алайҳиссалом вафот этмас! Зотан, сен фитнадан ҳурккан бир одамсан, - деди Ҳазрати Умар.

Кейин шундай давом этди: - Ҳеч кимдан “Муҳаммад алайҳиссалом ўлди”,

деган гап эшитмайин. Акс ҳолда, унинг калласини кесаман. Мунофиқлардан баъзилари Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ўлганини иддао этмоқдалар. У ўлмади, Мусо алайҳиссалом қирқ кеча Роббига кетгандай, у ҳам Роббига кетгандир. Унинг ўлганини иддао этганларнинг қўллари кесилажакдир, - дея тинмасдан гапира бошлади.

Муҳаммад алайҳиссалом 393

Шунда Ҳазрати Аббос ўрнидан туриб: - Эй, инсонлар. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг

вафот этмаяжаги ҳақида сизга берган ҳар қандай сўзи борми?, - деб сўради.

- Йўқ, - дейишди одамлар. - Эй, Умар. Бу хусусда сенда бир билги борми?, -

деб сўради Ҳазрати Аббос. - Йўқ, - деди Ҳазрати Умар. Шунда Ҳазрати Аббос: -Шоҳид бўлинг-ки, фақат ёлғончигина

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг вафот этмаяжаги ҳақида сўзи борлигини вафотидан сўнгра айтиши мумкин! Ўзидан бошқа ҳеч бир илоҳ бўлмаган Аллоҳга ямин этаман-ки, Расулуллоҳ алайҳиссалом ўлимни тотди. Бу хусусда унга Аллоҳу Таоло: “Сен ҳам муҳаққақ ўлажаксан, улар ҳам ўлажаклар! Сўнгра, ҳеч шубҳасиз, қиёмат кунида ҳаммангиз Роббингизнинг ҳузурида муҳокамага тутилажаксиз”, (“Зумар”, 30-31), дея хабар берган эди. Эй, қавм! Билингиз-ки, Расулуллоҳ алайҳиссалом вафот этгандир. Сизнинг ҳар бирингиз бир марта ўлар экан, у икки марта ўлсинми? У Аллоҳ наздида бундай бўлишдан устун ва узоқдир!

У тўғри ва оп-очиқ бир йўл, кескин далиллар қолдирмагунча, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром қилмагунча, уйланиш-айрилиш, уруш ва ярашув ҳукмларини билдирмагунча вафот этмади.

Эй, қавм! Соҳибингизни куттирмасдан кўмингиз! Чунки Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳам ҳар

кимнинг бадани каби бузилиши мумкин. Соҳибимиз билан бизнинг орамиздан чекилингиз

(уни кўмишга тўсиқ бўлманг)! Агар Ибн Ҳаттобнинг дегани, сизнинг деганингиз

тўғри чиқса, Аллоҳ уни қабридан тупроқни олиб, ўзини ёнингизга олиб келишдан ожиз эмасдир!

Расулуллоҳ алайҳиссалом вафот этди!

394 Муҳаммад алайҳиссалом

Чунки, у ҳам ниҳоят бир башардир, инсондир, - деди. Бу нутқни эшитиб, Пайғамбаримиз

алайҳиссаломнинг вафот этганига қаноат келтирдилар ва Расулуллоҳ алайҳиссаломни кафанлаш учун Аҳли Байтга тўсиқлик қилишмади.

ҲАЗРАТИ АБУ БАКР Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг хасталиги

сўнгги кунларида бир оз енгиллашганини кўриб, Мадинанинг шарқидаги Сунуҳга кетган Ҳазрати Абу Бакр Расулуллоҳнинг вафотини эшитиб, дарҳол Мадинага етиб келди.

У тўғри масжидга борди. Шу пайтда Ҳазрати Умар халққа хитоб этаётганди. Ҳазрати Абу Бакр у ерда турмай, Расулуллоҳ

алайҳиссалом ётган уйга, Ҳазрати Ойшанинг уйига борди.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг устига чизгили бир матоҳ ўртилган эди.

Ҳазрати Абу Бакр Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг юзини очди. Йиғлади ва унинг манглайидан ўпди.

- Сен бир карра ўлдинг ва муқаддар бўлган ўлим кўпригидан ўтдинг, бундан сўнгра сенга ўлмак йўқдир. Воҳ, менинг Пайғамбарим!, - деди у ва эгилиб, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг юзидан ўпди.

ҲАЗРАТИ АБУ БАКРНИНГ МАСЖИДДАГИ

НУТҚИ Ҳазрати Абу Бакр Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг

ёнидан чиқиб, масжидга борди. Ҳазрати Умар ҳали ҳам

Муҳаммад алайҳиссалом 395

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг вафот этмагани ҳақида гапини гапиришда давом этаётганди.

- Ўтир энди эй, Умар, - деди Ҳазрати Абу Бакр. Ҳазрати Умар ўтирмади. Ҳазрати Абу Бакр сўзини икки уч марта

такрорлади. Сўнгра жамоатга мурожаат қилди: - Аллоҳу Таоло Пайғамбаримиз алайҳиссаломга, у

сизнинг орангизда эканлигида, ўлим хабарини берган эди. Сизларнинг ҳам ўлажагингиздан хабар берганди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом ўлди! Сизлардан ҳам ҳеч ким тирик қолмаяжакдир! Зотан Оллоҳ Таоло: “Аллоҳнинг Зотидан бошқа

ҳар нарса ҳалок ва йўқ бўлажакдир. Ҳукм Уникидир ва сизлар фақат Унга қайтарилиб борилажаксиз”. (“Қасос”, 8), “Ҳар нарса фонийдир, фақат улуғлик ва икром соҳиби бўлган Роббингнинг Зоти боқийдир”. (“Раҳмон”, 26-27), “Ҳар бир жон ўлимни тотажакдир. Қилган ишларингиз қаршилиги Қиёмат куни сизга муҳаққақ берилажакдир”. (“Ол- и Имрон”, 185) дея баён этгандир.

Эй, инсонлар! Диққат этингиз, сизлардан ким Муҳаммадга топинган бўлса, билсин-ки, Муҳаммад (алайҳиссалом) ўлди.

Сизлардан ким Аллоҳга ибодат этаётган бўлса, ҳеч шубҳасиз, Аллоҳ Ҳаййдир, ўлимсиздир! (Бухорий, “Саҳиҳ”,

4/494). Жамоат Ҳазрати Абу Бакрдан бу оятларни тинглаб,

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг вафот этганига ишондилар.

Бу одамлар бу оятлар ўқилмагунча, бу оятларнинг борлигини билмасдилар.

Ҳазрати Абу Бакр Ҳазрати Умарга: - Эй, Умар, ёки динингда шубҳанг борми? Аллоҳу

Таолонинг “Эй, Расулим, муҳаққақ-ки, сен ҳам

396 Муҳаммад алайҳиссалом

ўлажаксан, улар ҳам ўлажаклар”, деганини эшитмадингми? ,- деди.

- Валлоҳи, аввал бу оятларни худди эшитмагандайман! Уларни Абу Бакрдан эшитганим заҳот тиззаларимнинг боғи ечилди, ерга чўкдим! Ортиқ тамоман қаноат келтирдим-ки, Расулуллоҳ алайҳиссалом вафот этди!, - деди Ҳазрати Умар.

Ҳазрати Абу Бакр нутқини шундай давом эттирди: - Аллоҳу Таоло Муҳаммад алайҳиссаломни

Аллоҳнинг динини оёққа турғазажак қадар, Аллоҳнинг амрини ҳоким этажак қадар, таблиғ вазифасини адо этажак қадар ва Аллоҳ йўлида урушажак қадар умр бериб яшатди ва вафот эттирди.

Эй, инсонлар, Аллоҳдан қўрқингиз! Динингизга қаттиқ боғланинг! Аллоҳга мутаваккил бўлинг! Аллоҳнинг дини (ислом) яшаяжакдир! Аллоҳнинг калимаси тамомланажакдир! Аллоҳ Унинг динига ёрдам этганларнинг ва уни устун тутганларнинг ёрдамчисидир. Орамизда Аллоҳнинг Китоби бор, у ҳам бир нурдир, шифодир. Аллоҳ Муҳаммад алайҳиссаломни тўғри йўлга шу китоб билан чиқарди. Аллоҳнинг ҳалол ва ҳаром қилган нарсалари шу китоб ичидадир. Валлоҳи, Аллоҳнинг яратганлари ичида бизга қарши чиқадиганлар ҳақида қайғурманглар! Бундан сўнгра Аллоҳнинг қинидан чиққан қиличларини қўлимиздан туширмаймиз! Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнида урушганимиз каби бизга қарши ҳаракат қилганлар билан жанг қиламиз! Исён этганлар, бош кўтарганлар фақат ўзларига ёмонлик қилган бўладилар. (Байҳоқий, “Далоил”, 7/218, Ибн Касир, “Бидоя”, 5/243).

Муҳаммад алайҳиссалом 397

ХАЛИФАЛИК ХУСУСИДА АНГЛАШМОВЧИЛИКЛАР

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг вафотидан

сўнгра кимнинг халифа бўлиши масаласи бутун оғирлиги билан ўртага чиқди.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Ҳазрати Абу Бакрни ўз меҳробига ўтказиб, унга имомлик қилишни амр этиши, масжидга қараган бутун эшикларни ёпиб, фақат Ҳазрати Абу Бакрнинг эшигини очиқ қолдириши, Ҳазрати Бакр учун бир хат ёздиришни истагани каби воқеалар Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг халифалик хусусидаги тамойилини кўрсатгандай эди.

Аммо вазият бу нарсаларни хотиржам ўйлаб, қарор берадиган вазият эмас эди.

Ҳатто Ҳазрати Умар ҳам саросимага тушиб, Абу Убайда бин Жарроҳнинг ёнига бориб, “узат қўлингни, сенга баёт этаман. Чунки Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг мен эшитган буйруғига кўра, сен бу умматнинг аминисан,” деган эди.

Аммо бунга жавобан Абу Убайда бин Жарроҳ: “Мусулмон бўлганингдан бери сенда бу қадар заиф фикрни кўрмагандим. Орамизда “сиддиқ” деб номланган, “иккининг иккинчиси” бўлган, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг бизга имомлик буюргани ва бизга имомлик қилган бир зот бор экан ва у ҳали ўлмаган экан, ундан олдинга чиқаманми? Менгами баёт этажаксан?”, деди. (Ибн Соъд, 2/181).

Авс ва Ҳазраж қабилаларидан ташкил топган Ансор ҳам, Расулуллоҳ алайҳиссалом вафотидан кейин бу икки қабила орасида жоҳилия давридаги душманликлар янгидан бошлашидан қўрқиб, бўлажак ислом раҳбариятида ҳар иккала қабиладан ҳам вакил бўлишини, қурайшийлар билан тенг ваколатга эга бўлишни истай бошладилар.

398 Муҳаммад алайҳиссалом

Ҳазражийлар Саъд бин Убода атрофида, Авсийлар эса Усайд бин Худайрнинг атрофида тўпланиб, Ансор жамоати феълан иккига бўлинган ва ораларида аввалги рақобат янгидан бошланганди.

Бунинг хабарини олган Ҳазрати Умар Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг уйига борди ва Ҳазрати Абу Бакрни чақириб:

- Ансор бу ишни (халифаликни) Саъд бин Убодага бериш учун тўпланган эмиш. Саъд бин Убода уларга “Бир амир биздан, бир амир Қурайшийлардан бўлсин”, дебди”, - деди.

Ҳазрати Абу Бакр, Ҳазрати Умар ва Абу Убайда бин Жарроҳ учовлон Бани Соидалар суффасига, Ансор жамоатига қараб юрдилар. Йўлда уларга Ансордан икки солиҳ зот Увайм бин Соида билан Маън бин Адиййа дуч келишди.

Улар шундай дедилар: - Эй, Муҳожирлар жамоати, уларнинг ёнига

боришни сизга тавсия этмаймиз. Уларга яқинлашмай, ўз ишларингизни ўзларингиз ҳал этингиз, - дейишди ва Ҳазрати Абу Бакрга қараб:

- Аллоҳу Таоло фитна эшигини сен билан абадий беркитажак! Ансор шу Саъд бин Убодага баёт этмак исташмоқда, - дейишди.

Ҳазрати Умар: - Валлоҳи уларнинг ёнига борамиз!, - деди ва

учовлон Бани Соида суффасига келишди. Ҳазрати Абу Бакр ва сафдошлари у ерда бир

ёстиққа суяниб, кийимига бурканган бир одамни кўриб “бу ким?”, деб сўрашди.

- Саъд бин Убода, - деб жавоб бердилар. - Унга нима бўлди?, - деди ҳазрати Умар. - Хаста, - деб жавоб беришди. - Бу мажлисингиздан мақсад нима?, - деб сўради

Ҳазрати Умар.

Муҳаммад алайҳиссалом 399

Ансорнинг хотиби ўрнидан туриб, “Эй, Муҳожирлар жамоати, сизлар бизга нисбатан кичик жамоатсиз. Бундай бир жамоат бизга оид ишни қўлга киритмоқ истаяпти!”, деди.

Ҳазрати Абу Бакр Саъд бин Убодага: - Эй, Абу Собит, сенинг фикринг қандай?, - деди. - Мен ҳам улардан биттасиман, - деди Саъд бин

Убода. - Бир амир сиздан, бир амир биздан бўлсин, - деди

Хаббоб бин Мунзир. - Эй, Ансор жамоати, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг

халққа намоз қилдириш ишига Абу Бакрни маъмур этганини биласизми?, - деди ҳазрати Умар.

- Биламиз!, - деди Ансор. - Шундай экан, Абу Бакрдан олдинга ўтишга қайси

бирингизнинг кўнглингиз рози бўлади?, - деб сўради ҳазрати Умар.

- Абу Бакрдан олдинга ўтишдан Аллоҳ сақласин деди Ансор.

Ансорнинг хотиби Саъд бин Қайс ўрнидан туриб, Ансорнинг фазилатларини санай бошлади.

Шунда Ҳазрати Абу Бакр тилга кирди. У Аллоҳга ҳамду сано келтиргандан сўнг шундай деди:

- Эй, инсонлар! Биз Муҳожирлар, Араблар ичида исломиятни илк қабул этганлардан, энг шарафли уруғдан, энг устун юртдан, энг кўпчилик бўлган ва Расулуллоҳ алайҳиссаломга энг яқин қариндош бўлганларданмиз. Биз сиздан олдинроқ мусулмон бўлдик. Зотан, Аллоҳу Таоло, “Исломда биринчи даражага эга бўлган Муҳожирлар ва Ансор билан уларга яхшилик ила тобе бўлганлар йўқми? , деб Қуръонда, бизни сиздан аввал ёзгандир.

Биз Муҳожирлармиз. Сизлар ҳам бизнинг диндаги биродарларимиз, ғаниматда - ўртоқларимиз, душманга қарши ёрдамчиларимизсизлар. Сизлар бизга бошпана

400 Муҳаммад алайҳиссалом

бердингиз, яхшиликлар қилдингиз. Аллоҳ сизларни мукофотлантирсин!

Биз амирлармиз, сизлар - вазирларсиз. Эй, Ансор жамоати! Аллоҳу Таоло турли бутларга

топинганларни Аллоҳга ибодат эттирмак учун, Унинг Бирлигига ишонтирмоқ учун Муҳаммад алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юборди. Оталарининг динидан воз кечиш Арабларга жуда оғир келди. Аллоҳу Таоло Расулини тасдиқ ва унга иймон қилишни, ҳеч бир моддий манфаат кутмасдан унга яхшилик қилишни, энг оғир зулм ва қийноқларга у билан бирга сабр этишни илк ўлароқ Муҳожирларга насиб этди.

Муҳожирларнинг Расулуллоҳ билан бирга бўлишига бутун халқ қарши турганига қарамай, уларга қарши халқнинг кин ва адоватда бирлашганига қарамай, улар озчилик бўлса- да, бундан қўрқмадилар. Ер юзида ҳеч нарсани шерик қўшмасдан Аллоҳга илк ибодат этган, Аллоҳга ва Расулига илк иймон этган улардир! Улар Расулуллоҳнинг дўстлари ва қабила халқидирлар. Расулуллоҳдан сўнгра ҳам бу ишга энг лойиқ ва мустаҳақ (ҳақли) бўлгандирлар. Улар билан бу хусусда тортишувга фақат золим ва ҳақсиз бўлганлар киришиши мумкин!, - деди ва Ансор ҳақида оят ва ҳадислар ўқиди.

Сўнгра шундай деди: - Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг “бутун инсонлар

бир водий йўлини тутиб кетсалар, Ансор эса бошқа бир водий йўлини тутса, мен Ансорнинг тутгани водий йўлини тутаман”, деганини биласизлар. Эй, Саъд, сен ҳам Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнида ўтирганингда “Қурайшликлар бу ишнинг раҳбарларидир. Ин сонларнинг яхшилари яхшиларга бўйсунарлар. Ёмонлари ҳам ёмонларга тобе бўладилар”, деганини биласан!

Муҳаммад алайҳиссалом 401

- Тўғри сўйладинг! Биз вазирлармиз, сизлар амирсизлар!, - деди Саъд бин Убода. (Аҳмад бин Ҳанбал, 1/5).

Ҳазрати Абу Бакр: - Эй, Ансор жамоати! Ансорнинг диндаги

хизматининг устунлиги, буюклигини ҳеч ким инкор этаолмайди. Аллоҳ динига ва Расулига ёрдам этган сизлардан рози бўлиб, Расулини сизга ҳижрат эттирди ва Расулуллоҳнинг асҳобини ва завжаларини сизларнинг орангизда улуғлади. Илк Муҳожирлардан кейин, бизнинг наздимизда, сиздан ҳам устунроқ мавқега эга гуруҳ йўқдир. Биз амирлармиз, сизлар - вазирларсиз. Биз сиз билан маслаҳатлашмай, ҳеч бир ишни қилолмаймиз.

Эй, Ансор жамоати! Сизлар тилга келтирганингиз хайр ва яхшиликларнинг чиндан ҳам аҳлисиз. Лекин бутун Араблар бу ишга (xалифаликка) Қурайш қабиласидан бошқасига ҳақ танимас! (Бухорий, “Саҳиҳ”, 4/194). Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Бу иш мендан сўнгра Қурайшдадир”, дегандир. Сизлар бизга инсонларнинг энг суюкли бўлганисиз!, - деди.

- Биз сизни ҳам, устинлигингизни ҳам биламиз. Эй, Қурайш жамоати! Биздан бир амир, сиздан бир амир бўлажак!, - деди Хаббоб бин Мунзир.. (Аҳмад бин Ҳанбал,

1/56). - Бир қинда икки қилич яхши бўлмас! Амирлар

биздан, вазирлар сиздан, - деди Ҳазрати Умар. (Ибн Қутайба, “Имома”, 1/15).

Ҳазрати Абу Бакр ҳам: - Биз амирлармиз, сизлар вазирларсиз, - деди. - Эй, Ансор жамоати! Қўлингиздагига соҳиб

бўлинглар. Буларнинг гапларига қулоқ солманг. Уларнинг таклифларини қабул этманг. Уларни юртингиздан қувиб чиқаринг! - деди Хаббоб бин Мунзир.

- Аллоҳ сени қаҳр этсин!, - деди Ҳазрати Умар.

402 Муҳаммад алайҳиссалом

- Йўқ, сени қаҳр этсин!, - деб жавоб берди Хаббоб бин Мунзир.

Ҳазрати Умар “ёмон сўз сўйламайман”, деб қасам ичгани сабабли, Хаббоб бин Мунзирга жавоб бера олмай, жим қолди.

- Сизлар Муҳожир биродарларимизга Аллоҳ ўз фазлидан эҳсон этгани нарсани қизғанаяпсизлар, бу сизга ярашмайди, - деди Ҳазрати Абу Бакр.

- Валлоҳи, биз бу ишнинг сизга берилишини қизғонаётганимиз йўқ! Биз раҳбарликнинг бир пайтлар ўлдирганимиз қавмнинг қўлига ўтиб, улар бизга қарши кин ва адоват қилишидан қўрқаяпмиз, - деди Хаббоб бин Мунзир.

Ансордан зайд бин Собит оёққа туриб: - Расулуллоҳ алайҳиссалом Муҳожирлардан эди.

Биз эса унинг ёрдамчилари эдик. Унинг ўрнига ўтирадиган одамнинг ҳам ёрдамчисимиз, - деди.

- Аллоҳ сизларни хайр билан мукофотласин! Эй, Ансор! Бу сўзингизда сабот этингиз! Валлоҳи, бошқа бир сўзда сиз билан келишолмаймиз!, - деди Ҳазрати Абу Бакр.

Ансордан Абу Нуъмон Башир бин Саъд ўрнидан туриб:

- Эй, Ансор жамоати! Бизга бу йўлда на инсонларга ҳоким бўлмоқ, на-да дунё моли ярашади. Аллоҳ бизга бу хусусда Валинеъмат ва неъматдир. Муҳаммад алайҳиссалом Қурайшликдир. Унинг қавми ҳам бу ишга ҳар кимдан лойиқроқдир. Валлоҳи, ҳеч қачон Аллоҳ мени бу ишда низо ва тортишув ичида кўрмаяжак! Аллоҳдан қўрқинглар!, - деди.

Бу орада Ансордан Нўъмон бин Башир Убай бин Каъбни ўйидан чақириб келди. Убай бин Каъб Ансор тўпланган суффага келиб:

- Валлоҳи, сиз бу идора учун ҳеч нарсага мустаҳоқ эмассиз. Бу иш шу икки зот (Ҳазрати Абу Бакр ва

Муҳаммад алайҳиссалом 403

Ҳазрати Умарга ишoрат этарак)га оиддир. Кейин учинчиси ўлдирилажак, раҳбарлик тортиб олиниб, у ерда бўлажак!, - деди Шом тарафини кўрсатиб.

ҲАЗРАТИ АБУ БАКРГА БАЁТ ЭТИЛИШИ

Ҳазрати Абу Бакрнинг соғида Абу Убайда бин

Жарроҳ, сўлида эса Ҳазрати Умар ўтирар эди. Ҳазрати Абу Бакр уларнинг ҳар иккаласининг

қўлидан тутиб: - Шу икки одамдан қайсинисини истасангиз, унга

баёт этинглар! Мен розиман! Мана, Умар бин Ҳаттоб. Расулуллоҳ алайҳиссалом у ҳақда “Эй, Аллоҳим, динни у билан азиз қил”, дея дуо этди.

Мана, Абу Убайда бин Жарроҳ! Пайғамбаримиз алайҳиссаломга бир қавм келиб, “биз билан бир амин одам юбор”, деганда у Абу Убайда бин Жарроҳни кўрсатиб “Бу киши бу умматнинг аминидир”, деган эди, - деди.

- Йўқ, валлоҳи, йўқ! Бу ишда биз сенга баёт этамиз! Чунки сен Муҳожирларнинг устуни ва моғорада иккининг иккинчисисан. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг намоз қилдиришга вакил этгани халифасисан!, - деди Абу Убайда.

Ҳазрати Умар ҳам айни шаклда сўзлади ва : - Сен бизнинг улуғимизсан. Расулуллоҳ

алайҳиссаломнинг қўйгани мақомдан, сен тирик экан, сени оладиган одам йўқ!, - деди у.

Ансордан баъзилари: “Биз Алидан бошқага баёт этмаймиз”, дейишди.

Ҳазрати Умар: - Узат қўлингни, эй, Абу Бакр, сенга баёт этайин!, -

деди.

404 Муҳаммад алайҳиссалом

- Йўқ, эй, Умар, бу ишга сенинг мендан кўпроқ кучинг етади!, - деди Ҳазрати Абу Бакр.

Улар бир- бирларининг қўлини очмоқ ва баёт этмак учун ҳаракат қилдилар.

Ниҳоят, Ҳазрати Умар Ҳазрати Абу Бакрнинг қўлини очди ва:

- Менинг кучим сенинг учун ва сенинг кучингнинг ёнидадир, - дея баёт этди. (Ибн Исҳоқ Ибн Ҳишом, 4/310).

Башир бин Саъд ҳам баёт этди. Шунда жамоат ҳам Ҳазрати Абу Бакрнинг ёнида

йиғилиб, унга баёт эта бошлади. Оломон шунча кўп эди-ки, ерда ўтирган Саъд бин Убодани топтаб ташлашига сал қолди. Унинг одамларидан бири “Саъд бин Убодани ўлдирдингиз!”, деди.

Ансордан Саъд бин Убодадан бошқа ҳамма Абу Бакрга баёт этди.

Саъд бин Убода “мени бу ердан олиб кетинг!”, деди. Уни уйига олиб кетишди. Ҳазрати Умар шундай хотирлайди: “Биз Ҳазрати

Абу Бакрга баёт этишдан бошқа соғломроқ қарор тополмадик. Агар унга баёт этмасдан, у ердан кетсайдик, улар ўзларига баёт этажаклар эди”.

УМУМИЙ БАЁТ Ансор Ҳазрати Абу Бакрга баёт этгандан сўнгра,

эртаси куни, Ҳазрати Абу Бакр масжид минбарида ўтирди.

Ҳазрати Умар қисқа бир нутқ қилди, сўнгра: - Энди Абу Бакрга баёт этинг!, - деди. Масжиддагилар Ҳазрати Абу Бакрга баёт этдилар. Ҳазрати Абу Бакр нутқ ирод этди: - Ҳамд бўлсин Аллоҳга, ки мен Унга ҳамд этиб,

гизли ва ошкор - ҳар ишда Ундан ёрдам тилайман!

Муҳаммад алайҳиссалом 405

Шаҳодат этаман-ки, Аллоҳдан бошқа ҳеч бир илоҳ йўқдир! У - Бирдир, Унинг шериги йўқдир! Шаҳодат этаман-ки, Муҳаммад алайҳиссалом Унинг қули ва Расулидир! Унга итоат этган тўғри йўлни топар, унга исён этган ҳалок бўлар. Билингиз-ки, мен сизнинг энг хайрлингиз бўлмаган ҳолда сизга амир бўлдим. Яхши билингиз-ки, менга қилинган баётни кўп ўйламасдан қабул этганим - уммат орасида бир фитна ва фасод чиқишидан қўрққаним учундир.

Аллоҳга ямин этаман-ки, мен ҳеч қачон буни на истадим, на-да бу хусусда Аллоҳдан гизли ёки очиқ тиладим.

Амирлик хизматида мен учун тинчлик йўқдир. Кучим етмаган бир ишни ихтиёрсиз равишда елкамга оляпман.

Менинг еримга мендан кучлироқ бир инсоннинг сайланишини нақадар орзу этардим!

Сизга Аллоҳдан қўрқишни тавсия этаман! Яхши билингиз-ки, ақллиликнинг ақллилиги -

Аллоҳдан қўрқмоқдир. Ақлсизликнинг ақлсизлиги - гуноҳга ботмоқ, ҳақдан узоқлашмоқдир.

Эй, инсонлар! Мен фақат Расулуллоҳнинг изидан кетувчиман. Динда ўзимдан бир нарса ижод этувчи эмасман.

Агар мен бир вазифани яхши бажарсам, менга ёрдам этинг. Агар ёмонлик тарафга оғсам, мени тўғриланг. Тўғрилик - омонатдир, ёлғончилик эса хиёнатдир.

ИншоАллоҳ, орангиздаги энг заифингиз ўзининг ҳаққини олгунга қадар менинг ёнимда энг кучлигингиз бўлажакдир.

Эй, инсонлар! Яхши билинг-ки, Аллоҳнинг зиллатга мустаҳақ қилгани қавмдан бошқа ҳеч бир қавм Аллоҳ йўлидаги жиҳодни тарк этмас!

406 Муҳаммад алайҳиссалом

Ёмонликларни ҳаддан ташқари ёймаган қавмдан бошқа бир қавмга қарши Аллоҳу Таоло ибтило ва мусибатни ёймас.

Эй, инсонлар! Мен Аллоҳга ва Расулига осий бўлсам, сизнинг менга итоат қилишингиз керак эмас.

Ўзим ва сизлар учун Аллоҳдан мағфират тилайман! Қани энди намоз учун оёққа қалқинглар! Аллоҳ сизларга раҳмат этсин! (Тaбарий, “Тарих”, 3/203).

ҲАЗРАТИ АЛИ Ҳазрати Абу Бакрга баёт этилаётган пайтда такбир

саси келди. Буни эшитган Ҳазрати Али: - Бу надир?, - деб сўради. - Бу менинг сенга айтганим, аммо сен истамаганинг

нарса, - деди Ҳазрати Аббос. - Шунақа бўладими?, - деди Ҳазрати Али. - Мен шундай бўлишини сенга айтмадимми?, - деди

Ҳазрати Аббос. Мусулмонларнинг Ҳазрати Абу Бакрга баёт этиш

учун тўпланишаётганида Абу Сўфиён бин Ҳарб: - Валлоҳи, мен қондан бошқа нарсанинг бостира

олмайдигани бир чанг-тўзон кўраяпман. Эй, Абду Манноф хонадони! Сизга оид ишларни Абу Бакрга ташлаб қўйдингизми? Қаерда у икки залил? Али ва Аббослар? Эй, Ҳасаннинг отаси, узат қўлингни, баёт этаман сенга! Сизлар Абу Қуҳофанинг раҳбарликни олишига қандай рози бўлаяпсизлар? Бу Қурайшнинг кичик бир қабиласига қандай берилади? Валлоҳи, истасангиз, мен унинг устига ҳар тарафдан суворийларни ва пиёдалаарни юбораман!,- деди.

- Мен асло бундай бир нарсани истамайман. Суф, сенга эй, Абу Сўфиён! Мусулмонлар қариндошлари

Муҳаммад алайҳиссалом 407

орасида бир-бирига насиҳат қилиб, хайрли ўгит берарлар. Мунофиқлар эса қариндошлари орасида низо чиқариб, ғавғо чиқарадилар.

Эй, Абу Сўфиён! Валлоҳи, сен бу билан фитна ва фасод чиқаришни истаяпсан, мусулмонларга душманлигингни давом эттираяпсан!

Лекин сен уларга бу билан ҳеч зарар бера олмайсан! Сенинг ўгитинг бизга керак эмас!

Биз бу ишга Абу Бакрни етарли, деб биламиз. Биз бу ишда орага кирмаймиз!, - деди Ҳазрати Али. (Табароний,

“Муъжамус- Сағр”, 2/101).

ИРТИДОД ҲАРАКАТЛАРИ Ҳазрати Ойша шундай эслайди: “Расулуллоҳ

алайҳиссаломнинг руҳи қабз этилган заҳот араблар иртидод қилдилар, нифоқ қабарди. Отамнинг устига чўккан оғирлик собит тоғларнинг устига чўкса эди, тоғлар уваланиб кетарди.” (Тобароний, “Муъжамус- Сағир”).

Абу Ҳурайра эса бундай изоҳлайди: “Агар Абу Бакр бўлмасайди, Муҳаммад

алайҳиссаломнинг вафотидан сўнгра уммати Муҳаммад ҳалок бўлурди”. (Суҳайлий, 7/591).

Ҳазрати Ойша: “Отам арабларнинг иртидод этгани кунларда қиличини суғуриб, туясига минди ва Али бин Абу Толибнинг ёнига борди, туясининг жиловидан тутиб:

- Сенга Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг Уҳуд жангги кунида айтган гапини айтаман, у сенга: қиличингни қинига суқ ва ўзингни таҳликага қўйиб, бизни қайғу ичида ташлаб кетма! Валлоҳи, сенинг бошингга бир фалокат келса, сендан кейин исломият ҳеч қачон тузалмас, деганди”, деди.

Яна ҳазрати Ойшанинг билдиришига кўра, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг вафотини эшитиб,

408 Муҳаммад алайҳиссалом

кўпгина араб қабилалари ҳам иртидод этдилар. Яҳудийлик, христианлик ва мунофиқлик ўртага чиқа бошлади. Ҳатто Маккаликларнинг кўпчилиги исломиятдан чиқа бошладилар. Макка волийси Аттоб бин Асид яширинди.

Суҳайл бин Амр Каъбанинг эшиги олдида тик туриб, Маккаликларга сасланди:

- Эй, Маккаликлар, сиз мусулмон бўлганларнинг охиргисисизлар. Энди мусулмонликдан чиққанларнинг аввалгиси бўлманглар!

Аллоҳу Таоло, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг айтгани каби, бу ишни муҳаққақ тамомлаяжакдир.

Мен Пайғамбар алайҳиссаломнинг шу мен турган жойда ёлғиз бошига туриб: “мен билан бирга “ла илаҳа иллаллоҳ” денг, сизга қараб: “араблар динга кирсин, араб бўлмаганлар сизга жизя тўласин! Валлоҳи, Кисро (Эрон шоҳининг) ва Қайсарнинг хазиналари Аллоҳ йўлида харжланажакдир!”, деганини мен эшитдим.

Буни масхара қилганларнинг закот ва садақа берганларини кўрдингизлар.

Валлоҳи, унинг бошқа ваъдалари ҳам вуқу бўлажакдир!

Валлоҳи, мен яхши биламан-ки, қуёшнинг ботиши ва туғиши давом этгани муддатча бу дин ҳам давом этажакдир!

Орангиздаги у киши сизни алдамасин. Менинг билганим бу ишни у ҳам билади. Фақат унинг Ҳошим ўғилларига бўлган ҳасади унинг қалбини муҳрламишдир.

Эй, инсонлар! Мен Қурайшликларнинг ерда ва денгизда энг кўп улови ва кемаси бўлганларданман. Сиз амирингизга итоат этинг ва закотларингизни унга берингиз. Агар исломият давом этмаса, мен сизнинг

Муҳаммад алайҳиссалом 409

закотларингизни қайтариб беришга кафилман, - деди ва йиғлади.

Бу нутқдан кейин халқ хотиржамлашди.

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ЮВИЛИШИ ВА КАФАНЛАНИШИ

Пайғамбаримиз алайҳиссаломни ювиш учун

тўпланганлар Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг оила аъзолари эди: Ҳазрати Али, Ҳазрати Аббос, Фазл бин Аббос, Қусом бин Аббос, Усома бин Зайд, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг озод қилган қули - Шукрон (Солиҳ) тўпланишган эди.

Ансордан баъзи кишилар ичкарига киришни истадилар, аммо Ҳазрати Абу Бакр уларни киритмади.

Ниҳоят, Ансордан Авс бин Ҳавли Ҳазрати Алидан ичкарига киришга изн олди ва кирди.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломни кийими биланми ёки кийимсизми - қандай ювишни билмадилар. Шу онда Аллоҳу Таоло уларни уйқусиратди, ҳамма гўё ярим уйғоқ мудрай бошлади.

Ва бурчакдан кимлиги мажҳул бир овоз “Пайғамбарингизни устидаги либоси билан ювингиз, унинг кўйлагини чиқарманг!”, деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом хасталигида Ҳазрати Алига “ўлганимда мени сен юв”, деганда, Ҳазрати Али:

- Ё, Расулуллоҳ, мен ҳеч ўлик ювмадим, - деди. Шунда Расулуллоҳ: - Бу иш сенга осонлаштирилажак. Мени сендан

бошқа ювмасин. Адоб еримни ҳеч ким кўрмасин, акс ҳолда кўрганнинг кўз нури сўнади, - деган эди.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломни ювиш учун Саъд бин Ҳайсамларнинг Қубодаги Гарс қудуғидан сув олиб

410 Муҳаммад алайҳиссалом

келишганди (Расулуллоҳ алайҳиссалом бу қудуқнинг сувидан ичарди).

Авс бин Ҳавли идишда сув ташир, Ҳазрати Аббос, Усома ва Шукрон кўзлари боғлиқ ҳолда Ҳазрати Алига сув узатар эдилар.

Ҳазрати Али қўлига бир без ўраб, кўйлак устидан пайғамбаримиз алайҳиссаломни ювар эди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ювилар экан, хонада хушбўй ҳид, миск ҳиди таралди. (Ибн Соъд, 2/280).

- Отам-онам сенга фидо бўлсин! Сен тириклигингда ҳам, ўликлигингда ҳам нақадар тозасан!, - деди Ҳазрати Али.

Расулуллоҳ алайҳиссалом уч карра ювилди: биринчи марта чучук сув билан, иккинчи марта сидр қўшилган сув билан, учинчи марта кафур қўшилган сув билан ювилди. (Аҳмад бин Ҳaнбал, 1/280).

Расулуллоҳ алайҳиссаломни ювгандан сўнгра, устини қуритдилар.

Ҳазрати Ойшанинг билдиришига кўра, Пайғамбаримиз алайҳиссаломни кўйлак ва салласи билан бирга пахтадан тўқилган “суҳулия” деган уч парча оқ Ямaн безига ўрадилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломни Ҳазрати Али, Ҳазрати Аббос, Фазл бин Аббос ва Шукрон (Солиҳ) кафанладилар.

ЖАНОЗА НАМОЗИ Сешанба куни, пешинга яқин Расулуллоҳ

алайҳиссаломнинг бадани тўшаги устига қўйилди. Унинг намозини аввал малаклар қилишди. Ҳазрати Али Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг

вужуди ҳизосига (тўғрисига) келиб, шундай деди:

Муҳаммад алайҳиссалом 411

- Ҳеч ким Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг жаноза намози имомсиз қилинадими, дея шубҳаланмасин. Расулуллоҳ алайҳиссалом тириклигида ҳам, ўликлигида ҳам имомсиздир.

Эй, Пайғамбар! Салом! Аллоҳнинг раҳмат ва баракати сенинг устингга бўлсин!

Эй, Аллоҳим! Биз унинг Сен тарафдан индирилганларни таблиғ этганига, умматига насиҳат қилганига, Аллоҳнинг динини устун қилгунча ва Унинг калимасини тамомлагунча Аллоҳ йўлида жанг қилганига (гувоҳлик) шоҳидлик этамиз!

Эй, Аллоҳим! Бизларни Сенинг унга индирганингга эришганлардан айла!

Ундан сўнгра бизларга бу йўлда сабот бер! У билан орамизни бирлаштир, - дея дуо этди,

жамоат ҳам “омин”, деди. Ҳошим ўғиллари бу намозни қилиб бўлгандан

кейин, хонадан чиқдилар. Сўнгра Ҳошим хонадонининг аёллари, улардан кейин болалар намоз қилдилар.

Сўнгра Ҳазрати Абу Бакр, Ҳазрати Умар, ёнларида Муҳожирлардан ва Ансордан кўпгина киши кириб саф тортдилар. Ҳазрати Абу Бакр билан Ҳазрати Умар биринчи сафда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳизосида турдилар ва Ҳазрати Алининг келтирган шаҳодатини келтирдилар, дуо этдилар.

Жамоат “омин” деди. Шу тахлитда гуруҳ-гуруҳ келиб, мусулмонлар

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнига кириб, шаҳодат келтирдилар, дуо этдилар.

Намоз тугаганда, Ҳазрати Умар мусулмонларга: - Марҳумни ва жаноза соҳибларини ўз ҳолларига

қўйинглар, - деди.

412 Муҳаммад алайҳиссалом

РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ДАФН ЭТИЛИШИ

Асҳоби Киром Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг

қаерга кўмилиши ҳақида маслаҳатлашдилар. Бирови “масжидга кўмайлик”, деса, бошқа бирови

“асҳобнинг ёнига, Боқий қабристонига кўмайлик”, деди.

“Минбарнинг қибласидаги “йиғлаган тўнка” кўмилган жойга кўмайлик”, деганлар ҳам бўлди.

Ҳазрати Абу Бакр: - Унга ибодат қилишдан, мадҳу-сано ўқишдан

Аллоҳ бизни қўрисин! Уни орамиздан чиқариб, Боқий қабристонига олиб боришни ҳам хуш кўрмаймиз!, - деди.

- У ҳолда сенинг кўришинг нима?, - эй, Абу Бакр?, - деб сўрашди жамоат.

- Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўзидан эшитганим бир ҳадисида, у “Аллоҳ бир Пайғамбарнинг жонини у кўмилишини истайдиган ердан бошқа бир ерда олмайди” (Термизий, 3/338), деган эди, - деди Ҳазрати Абу Бакр.

- Ундай бўлса Расулуллоҳ алайҳиссалом қаерга кўмилижак?, - деб сўрашди саҳобийлар.

- У вафот этган ерга кўмилажак, - деди Ҳазрати Абу Бакр.

- Биз сенинг ҳукмингга розимиз, сен бизни ишонтирдинг, - дедилар саҳобийлар.

Расулуллоҳ алайҳиссалом тириклигида Ҳазрати Ойша бир тушида учта ой кўрганди ва буни отаси Абу Бакрга айтиб берганди. Шунда Ҳазрати Абу Бакр қизидан:

- Сен бу тушингни қандай йўримлайсан?, - деб сўради.

Муҳаммад алайҳиссалом 413

Ҳазрати Ойша Расулуллоҳ алайҳиссаломдан учта ўғил кўражагига йўримлаганини билдирганида, Ҳазрати Абу Бакр индамади.

Сўнгра: - Агар тушинг содиқ эса, ер юзи халқининг энг

хайрлиларидан уч киши сенинг уйингга кўмилажакдир, - деган эди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом вафот этганда, Ҳазрати Абу Бакр Ҳазрати Ойшага:

- Бу сенинг тушингда кўрган уч ойдан биттаси бўлиб, уларнинг энг хайрлиси эди, - деди.

Кейин Ҳазрати Абу Бакр билан Ҳазрати Умарнинг ҳам Ҳазрати Ойшанинг уйига кўмилиши унинг тушини тамомила рўёбга чиқарди.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломни кўмиш учун лаҳад тарзи қабр танланди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом чоршанба кечаси қабрга қўйилди. (Аҳмад бин Ҳанбал, 6/110).

Қабр ичида Ҳазрати Али, Фазл бин Аббос, Қусам бин Аббос ва Шукрон (Солиҳ) тушдилар.

Авс бин Ҳавли Ҳазрати Алига: - Эй, Али, Расулуллоҳга хизматдан бизни ҳам

насиблантир!, - деди. - Майли, туш сен ҳам, - деди Ҳазрати Али. Авс бин Ҳавли ҳам қабрга тушди. Мадина тупроғи намли эди. Хайбар ғаниматидан

қолган эский бошлаган бир йўрғон (кўрпа) қабр остига тўшалди (Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қабридан бошқа ҳеч бир қабрга ҳеч нарса тўшалмади).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом қабрга қўйилгандан сўнгра, қабрнинг усти ёпилиб, тузатилди.

Билол Ҳабаший бош тарафидан соғ ёнидан бошлаб қабр устига сув сепди.

Қабрнинг устига тўққизта ғишт тиклаб, ўраб қўйилди. Кейин қабр устига қизил қум сепилди.

414 Муҳаммад алайҳиссалом

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМГА САЛОТ ВА САЛОМ КЕЛТИРИШНИНГ

АҲАМИЯТИ Аллоҳу Таоло Қуръони Каримда ”Ҳақиқатан,

Аллоҳ ва малаклари Пайғамбарга дуо саловот этарлар. Эй, иймон этганлар, сиз ҳам унга саловот этингиз, салом берингиз” (“Азҳоб”, 56) дегандир.

Асҳобдан Каъб бин Ужра шундай дейди: “Расулуллоҳ алайҳиссалом бизнинг ёнимизга келганда, ундан “Ё, Расулуллоҳ, сенга салот ва салом келтириш лозимлигини ўргандик, аммо буни қандай келтирамиз?”, деб сўрадик.

Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Аллоҳумма соллий аъла саййидина Муҳаммад ва аъла олий Муҳаммад. Кома соллайта аъла олий Иброҳима ва аъла олий Иброҳим, иннака ҳамидун Мажид.

Аллоҳумма барик аъла саййидина Муҳаммад ва аъла олий Муҳаммад, кома боракта аъла олий Иброҳима ва аъла олий Иброҳим, иннака ҳамидун Мажид”, дея салот ва салом келтиринг”, деди. (Бухорий, “Саҳиҳ”, 47/156).

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ

АХЛОҚИ

Муҳаммад алайҳиссалом 417

ҲАЗРАТИ АЛИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМ ХАҚИДА

Ҳазрати Ҳусайн дейди-ки: Пайғамбаримиз

алайҳиссаломнинг уй ичидаги машғаласи ҳақда отам Али бин Абу Толибдан сўрадим.

Отам: " Пайғамбаримиз алайҳиссалом уйига киришидан эътиборан, вақтини Аллоҳга ибодат, оила ишлари ва ўз ишлари ўлароқ учта қисмга айирарди. Ўз шахсига айирган вақтни инсонлар ва ўзи ўртасида тақсим қилганди. Бу вақтда унинг ёнига энг сараланган саҳобийлар кирабиларди. Улар воситасида халққа диний масалаларни таблиғ этарди, халқни қизиқтирган ҳеч бир нарсани сақлаб турмасди.

Саҳобийларнинг саволларига жавоб бериб, сўнгра: "Буларни бу ерда бўлганлар бу ерда бўлмаганларга таблиғ этсин!", дерди.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнига кирганлар энг буюк илм завқини тотган ҳолда чиқар эдилар".

Мен отамдан Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг уйидан чиққанда нима қилганини сўрадим.

Отам шундай деди: "Расулуллоҳ кўчада ҳеч гаплашмас эди. Фақат гапи мусулмонларга фойдали бўлсагина гапирарди. Мусулмонларнинг орасини тузатишга, уларни бир-бирига яқинлаштириб, ораларидаги совуқликни бартараф қилишга хизмат қилсагина гапирарди.

Ҳар қавмдан юксак xислатли инсонларини танлаб, уларга икром этиб, ўз қавмларига ҳоким қилиб тайинларди.

Ҳеч кимдан табассумини аямасди, меҳрини дариғ тутмасди.

418 Муҳаммад алайҳиссалом

Асҳобини узоқ вақтдан кейин кўришса, улардан ҳол сўраб, халқнинг орасидаги воқеаларни ўрганарди.

Яхшиликни мақтар, кучлантирар, ёмонликни эса ерга уриб, заифлатар эди.

Унинг ҳар иши иътидолга қурилган эди, ихтилофга эмас. Ибодат ва тоат учун унда том бир истеъдод бор эди. На ҳаққа тажовуз этарди на-да ҳақни бажо келтиришда

қусур кўрсатарди. Унга яқин бўлганлар инсонларнинг энг xайрлилари эди". Мен отамдан яна Расулуллоҳнинг мажлисдаги одатлари

ҳақида сўрадим. Отам шундай деб жавоб берди: "Расулуллоҳ

алайҳиссалом Аллоҳни зикр этмасдан на ўтирарди, на-да ўрнидан турарди. Мажлисда ўзига ер белгиламасди, бундай қилишни манъ этарди. Қаерда бўлса бўлсин, ундан аввал келган бир жамоат ёнига борганда, тўрга ўтмасди, энг орқада ўтирар ва буни мусулмонларга ҳам тавсия этарди.

У билан бирга ўтирган кишига шундай икром кўрсатарди-ки, у киши ўзидан ҳам мукаррамроқ одам бўлмаса керак деган хаёлга борарди.

Унга бир иш билан келган одамнинг, то у кетгунича, бутун инжиқликларига чидарди.

Бир киши ундан бир нарса истаса, уни рад этмасди, унга истаганини берар, беролмаса, ширин сўз билан кузатар эди.

Ҳақ хусусида ҳар ким унинг учун тенг эди. Унинг мажлиси ҳаё, сабр ва омонат мажлиси эди. Бу мажлисда на овозлар юксалар, на бирор киши

айбланар, на-да бировнинг айби ошкор қилинарди. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг мажлисида ҳамма бир

бирига тенг эди, фақат тақвоси билан устун бўлаоларди. Ҳаммаси тавозели, камсуқум инсонлар эди. Катталарга таъзим этарларди, кичикларга марҳаматли

эдилар. Биринчи бўлиб муҳтожларга ёрдам этар, ғариб ва

мусофирларни ҳимоя қилишарди.

Муҳаммад алайҳиссалом 419

Мажлисдагиларга нисбатан доим чеҳраси очиқ эди. Ҳеч ким билан тортишмасди. Ҳеч кимни айбламасди. Майдачи ва хасис эмасди. Ёқмаган сўзга кўз юмарди. Умид ичида бўлган одамни умидсизликка туширмас эди.

Дунё ва охират ишлари мушоҳадасида тафаккури бўртиб турарди.

Ҳилм (ҳалимлик) ва сабрни ўзида жамлаган эди. Ҳеч бир нарса унинг жаҳлини чиқармасди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом бирор нарсага "йўқ" демасди. Ундан бир нарса исталганда, "майли" дерди. Агар бу ишни қилмоқ истамаса, жавоб бермасди, бундан унинг истамаганлиги тушуниларди".

ҲИНД БИН ҲОЛАГА КЎРА ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМ

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўгай ўғли Ҳинд бин

Ҳола Ҳазрати Ҳасаннинг Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳақдаги саволарига шундай жавоб берди: "Расулуллоҳ алайҳиссалом қараган тарафига бутун вужуди билан ўгрилиб қарарди.

Атрофига аланглаб қарамасди. Юраркан, саҳобийларидан орқада юрарди. Биров билан учрашганда ундан олдинроқ салом берарди. Унинг жимлиги суҳбатидан узунроқ эди. Беҳуда ҳеч гапламас эди. Сўзга бошлаганда ва сўзини тамомлаганда Аллоҳ

исмини айтарди. Нутқида қисқа ва мағизли калималар қўлланарди. Гаплари доим ҳақиқат ва ўрнида айтиларди. Гаплар экан, на ортқича, на-да кам (етарсиз) сўз

қўлланарди. Ҳеч кимнинг кўнглини оғритмас, ҳеч кимни хўр кўрмас

эди.

420 Муҳаммад алайҳиссалом

Энг кичик неъматга хам ҳурмат кўрсатар, ҳеч бир неъматни ерга урмасди.

Дунё учун, дунё ишлари учун жаҳли чиқмасди. Аммо бировнинг ҳаққи топталса, бунинг ўчини олмагунча, ҳеч нарса унинг ғазаби олдига чиқолмасди.

Ўз шахси учун ғазабланмасди, ўч олмасди. Бир нарсага ишорат эмак истаса, бармоғи билан эмас,

бутун қўли билан ишорат этарди. Ҳайрат ва таажжуб этганда, қўлининг ҳолатини

ўзгартирарди: кафти пастга қараб турган булса, уни юқорига қаратар ёки аксинча, юқорига қараб турган бўлса, пастга қаратарди.

Гаплаганда, қўлини ҳаракатлантириб гапирарди: соғ қўлининг кафтини сўл қўлининг бош бармоғининг ич тарафига уриб, гапирарди.

Жаҳли чиқса, дарҳол жаҳлдан воз кечар ва жаҳли чиққанини билдирмасди.

Нашъаланиб, завқланганда кўзларини юмарди. Энг кўп кулиши - кулумсираш эди. Кулмсирар экан,

тишлари инжу доналари каби кўринарди.

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ СИФАТЛАРИ

Пайғамбаримиз алайҳиссаломга пайғамбарлик

келмасдан аввал халқ ичида юксак аҳлоқи туфайли "Aл-Aмин" исмини олган эди.

Аллоҳу Таоло у ҳақда "Муҳаққақ-ки сен энг буюк аxлоқ устидасан", ("Қалам",4) деган.

Ваҳб бин Муҳаббиб шундай дейди: "Мен 70 минг китоб ўқидим ва ҳаммасида ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссаломни ақл ва дунёқараш нуқтаи назардан инсонларнинг энг устуни кўрдим. Бу китоблардан шуни кўрдим-ки, бутун инсонларга берилган ақл Пайғамбар алайҳиссаломга берилган ақл қаршисида бир қум зарраси қадар қолмоқдадир".(Қози Иёз,1/53- 54).

Муҳаммад алайҳиссалом 421

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сифати - сидқ эди. Пайғамбармиз оғзидан ҳеч қачон ҳақ ва хақиқатдан бошқа нарса чиқмасди.

Абдуллоҳ бин Амр шундай дейди: "Мен Расулуллоҳ алайҳиссаломдан эшитган ҳар нарсани - ёдлашни истаб - ёзиб юрардим. Қурайшликлардан баъзи саҳобийлар буни қилмасликни айтиб, менга: "Сен Расулуллоҳ алайҳиссаломдан эшитганинг ҳар нарсани ёзиб юрибсан, аммо Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳам башар (одам), ғазаб ҳолида ҳам, ризо ҳолида ҳам гап айтади", дейишди.

Мен шундан сўнгра бир муддат ёзишдан воз кечдим. Ниҳоят, бир куни бу ҳақда Расулуллоҳ алайҳиссаломга айтдим.

Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Ёзавер! Борлигим қудрат қўлида бўлган Аллоҳга ямин этаманки, бу ердан (оғзига бармоғи билан ишорат этиб) ҳақ сўздан бошқа сўз чиқмас!", деди. (Аҳмад бин Ҳoнбал,2/192).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳазил қилганда ҳам тўғриликдан айрилмасди.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг яна бир гўзал сифати ҳилм (ҳалимлик, юмшоқлик, ёввошлик) эди.

Имом Зуҳрийнинг билдиришига кўра, бир Яҳудий Пайғамбаримиз алайҳиссаломни шундай деб хотирлаган: "Унинг мендан 30 динор қарзи бор эди, ёнига бориб, “Ё Муҳаммад, ҳаққимни тўла, сиз Абдулмуталлиб ўғиллари қарзингизни доим узатиб тўлайсизлар”, дедим.

Умар бин Ҳаттоб менга: - Эй ёмон Яҳудий, агар Расулуллоҳнинг уйида

бўлмасайдинг, кўзингни чиқарардим!, - деди. Расулуллоҳ алайҳиссaлом эса: - Ё, Або Ҳафса, Аллоҳ сени ёрлақасин! Биз сендан

бошқа нарса эшитишга муҳтож эдик! Сен менга унинг устимдаги ҳаққини гўзал шаклда тўлаш кераклигини айтиб, унга эса ҳақ истаркан, сал назокатлироқ (одоблироқ) гапиришни тавсия қилишинг лозим эди,- деди.

422 Муҳаммад алайҳиссалом

Менинг Расулуллоҳга жоҳилларча қўпол гапирганим унинг ҳилмини қувватлантирди холос. У:

- Эй, Яҳудий, сенинг ҳаққингни бериш муддати эртага тўляпти. Эй, Або Ҳафса, уни эртага истагани хурмо боғчасига олиб бор, унга шунча соъ хурмо бер, бир оз кўпроқ бер. Бераркан, "сенга шу қадар кўпроқ беряпман", деб айт. Агар бу боғчадагини ёқтирмаса, бошқа боғчага олиб бор!, - деб амр қилди. Умар мени мен ёқтирган боғчага олиб бориб ҳаққимни ортиқча қилиб берди".

Ривоятга кўра, ўша Яҳудий, хурмони таслим олар экан: “Мен шаҳодат этаман-ки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад алайҳиссалом ҳам унинг Расулидир! Эй, Умар, сен кўрган қўполликни қилишимга сабаб, Расулуллоҳнинг “Таврот”да ёзилган ҳилм сифатидан бошқа ҳамма сифатларни кўрган эдим, бугун унда ҳилмни синаб курдим, у ҳам Тавротда ёзилгандек намоён бўлди! Сени шоҳид тутаман-ки, шу хурмо билан бирга молимнинг ярмини мусулмонларнинг фақирларига бераман!", деди.

Ва бу Яҳудий - юз ёшга кирган бир қариндошидан ташқари - бутун оиласи билан мусулмон бўлган. (Ибн Саъд,1/361).

Аллоҳ улардан рози бўлсин. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг яна бир гўзал сифати

- шафқат. Пайғамбаримиз дунёнинг энг шафқатли инсони эди.

Аллоҳу Таоло "Биз сени оламларга фақат раҳмат ўлароқ юбордик", ("Анбиё", 107), дейди.

ПАЙҒАМБАРИМИЗ ҲАҚИДА Уҳуд жангги куни Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг

тишига ўқ тегиб тишини синдирди ва бу мусулмонларни ниҳоятда ғазаблантирди, Асҳоби Киром Расулуллоҳдан душманларга баддуо этишни сўрадилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом:

Муҳаммад алайҳиссалом 423

- Мен лаънатловчи сифатида эмас, ҳаққа даъват этгувчи ва раҳмат сифатида юборилдим! Эй, Аллоҳим, қавмимга ҳидоят насиб эт! Чунки улар билмайдилар! - дея дуо этди.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг яна бир гўзал сифати - тавозе.

Тавозе - тазаллул, ҳаққа бўйин эгмак, ҳақни қабул этмак, камтарлик демакдир.

Тавозенинг мақбул мезони - ёлтоқланиш, лаганбардорлик савиясида кўринмаганидир.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг мартабаси энг юксак бўлишига қарамасдан, инсонларнинг энг тавозулиси эди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Сиздан амали билан қутулаоладиган ҳеч ким йўқ", деганда, унга "Ё, Расулуллоҳ, сени ҳам амалинг қутқаролмайдими?" дея савол беришганди. Расулуллоҳ алайҳиссалом, ўзининг ўтмишда ва келажакдаги бутун гуноҳлари авф этилганига ("Фатҳ",1) қарамай, "Ҳа, мени ҳам амалим қутқараолмайди, фақат Роббим бўлган Аллоҳ мени ўзининг мағфират ва раҳмати билан ўраб, ҳимоя этар!", дея жавоб берди. (Аҳмад бин Ҳанбал, 2/235).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир сафар пайтида асҳоби бир қўй сўйиб, биттаси унинг терисини чиқаришни, иккинчиси гўштни парчалашни, учинчиси қўй этини пиширишларини айтиб, "Ё, Расулииллоҳ, биз сенга иш қилдирмаймиз", деганларида, Расулуллоҳ шундай деганди: “aммо мен сизнинг ёнингизда имтиёзли ҳолатда бўлишни ёқтирмайман. Чунки Аллоҳ қулини асҳоби орасида имтиёзли ҳолатда кўришни ёқтирмайди", деди.

Бир куни Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Макканинг юқори тарафида бир ерга суяниб емак еяётганини кўрган Жаброил алайҳиссалом: "Демак, сен қиролларга ўхшаб емак ер экансан дегандан сўнг, дарҳол ерга ўтирганди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундан сўнгра бирор марта на оёқ устида, на-да бир жойга суяниб емак еди.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг навбатдаги сифати - ҳаё.

424 Муҳаммад алайҳиссалом

Ҳаёнинг умумий маъноси - уялишдир. У исён аҳли учун ҳам, иътидол аҳли учун хам фойдали бўлган фитрий бир xислатдир.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳаё ҳақида шу сўзлари маълум:

"Ҳар дин учун бир ахлоқ бордир, Ислом дини учун аxлоқ - ҳаёдир. Ҳаё – иймоннинг бир бўлагидир.

Ҳаё иймондандир, иймон эса жаннатдадир. Юзсизлик жафодандир, жафо эса - жаҳаннамда. (Бухорий, "Адаб- ул- Муфрад",152 с.).

Ҳаё билан иймон бир ерда бўлади, биттаси кетса иккинчиси ҳам кетар. (Аҳмад бин Хoнбал,11/158).

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг яна бир сифати - жўмардлик.

Унинг бу сифатини ёритишга унинг ҳаётида юзларча мисол мавжуд.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сифати – шижоат. Шижоат - урушда ва ёки бошқа фавқулодда ҳолатларда кўрсaтилган жасоратдир. Абдуллоҳ бин Умар шундай дейди: "Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ҳам саҳоватлироқ, наждатлироқ, шижоатлироқ бир киши кўрмадим"..

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бу сифати ҳақда ҳам китобимизда (“Пайғамбарлар тарихи"да) кўп намунларни ўқидингиз.

ПАЙҒАМБАРИМИЗНИНГ ОДАТЛАРИ Пайғамбаримиз алайҳиссалом уйқуга ётганда соғ

ёнбошида, соғ қўлини соғ ёноғи остига қўйиб ётар ва: "Аллоҳим, ўзимни сенга таслим этдим, юзимни сенга бурдим, ишимни сенга топширдим, сенга суяндим. Сенинг азобингдан қўрқаман, сенинг раҳматингдан умид қиламан. Сенинг раҳматингдан бошқа сиғинилажак ер йўқ, сенинг индирган Китобингга ва юборган пайғамбарингга инондим! Эй, Роббим, ёнимни сенинг исминг ила ерга қўйдим, агар

Муҳаммад алайҳиссалом 425

руҳимни тутсанг, унга раҳматинг ила муомила қил, агар уни қўйиб юборсанг, солиҳ қулларни қўриганинг каби уни ҳам қўри! Аллоҳим, мен сенинг исминг-ла ўларман, исминг-ла тириларман! Бизга едирган, ичирган, бутун эҳтиёжларимизни қаршилаган, бизга бошпана берган Аллоҳга ҳамд бўлсин! Аллоҳим, қулларингни ҳузурингда тўплаган кунда азобингдан мени қўри!", дея дуо этарди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом уйқудан уйгонганда, "Ҳамд бўлсин у Аллоҳга-ки, бизни ўлгандан сўнгра тирилтирди! Қиёмат куни қайтишимиз ҳам Унга бўлжакдир!", дея дуо этарди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом юз тубан ётган бир одамни кўриб, "Мана бу Аллоҳнинг ҳеч севмагани ётишдир", деди. (Аҳмад бин Ҳaнбал, 2/287.Термизий, "Сунан",5/97).

Пайғамбаримиз алайҳиссаломни мажлисидаги кишиларнинг олдига оёқларини узатган ҳолда ўтиришини ҳеч ким кўрмагандир.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом тупроқ устида ўтирар, емагини ерда ер эди.

Ва "Мен қул ўтирган каби ўтириб, қулнинг егани каби емак ейман. Мен бир қулман, холос", дерди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом "сув ичаркан сув ичига нафас олманг", дерди. Ўзи сув ичганда икки уч марта тўхтаб, нафас оларди, бунинг фойдали эканини айтарди.

"Емак еганингизда четидан енглар, устдан еманглар, чунки баракат емакнинг устига инади", дерди.

Умар бин Абу Салама шундай дейди: "Расулуллоҳ алайҳиссалом менга "Эй, ўғил, соғ қўлинг билан ва олдингдан е!", дерди."

Пайғамбаримиз алайҳиссалом емакдан олдин шу дуони ўқирди: "Аллоҳумма барик лана фима розақтана ва қина азабан нар! Бисмиллаҳ!"

Пайғамбаримиз алайҳиссалом таҳорат ва ғуслда, пойaфзалини кийишда соғ (ўнг)тарафдан бошларди. Бир нарсани oлса, соғ қўли билан оларди, бир нарсани берса, соғ қўли билан берарди.

426 Муҳаммад алайҳиссалом

Шажараи олия

БИБЛИОГРАФИЯ

Муҳаммад алайҳиссалом 429

БИБЛИОГРАФИЯ

(Aсарда қўлланилган манбалар: муаллифлар ва китоблар рўйхати)

Абдулқуддус,"Асрор-ул Мадина",125 с. Абулмунзир Ҳишом, ‘’Китоб- ул асном‘’ Абдурразоқ, ’’Мусаннаф’’ А. Зайний Даҳлон, "Сиро" Абу Довуд, ‘’Сунон‘’ Абу Нуайм, ‘’Далоил- ун нубувва‘’ Абу Нуайм, ‘’Ҳулёт- ул авлиё‘’ Абу- с Сууд, ‘’Тафсир‘’ Абу Тоййиб, ‘’Шифо- ул Ғарам‘’ Абу Тоййиб Муттақий, ‘’Иқдус- симийн‘’ Абу Толиб Маккий, ‘’Қут- ул Қулуб‘’ Абу Ҳанифа, "Фиқҳ- и акбар" Абу Ҳанифа, ‘’Муснад‘’ Абу Убайд Абу Юсуф "Абулбақо" Абулмунзир Ҳишом, “Китоб- ул асном” Абулфарад ибн- и Жавзий, ‘’Ал вафо‘’ Абулфарад ибн- и Жавзий, ‘’Табсиро‘’ Абулфидо, ‘’Тафсир‘’ Абулфидо, ‘’Албидоя ванниҳоя‘’ Абурраззоқ, ‘’Мусаннаф‘’ Азроқий, ‘’Аҳбори Макка‘’ Айний, ‘’Умдат- ул Қорий‘’ Аюб Сабри Пошшо, "Мирот- и Макка"

430 Муҳаммад алайҳиссалом

Аҳмад бин Ҳoнбал, ‘’Муснад‘’ Аҳмад бин Ҳoнбал, ‘’Эз- зуҳд‘’ Аҳмад Зиёуддин Кумушхонаевий, "Рaмуз- ул Аҳодис" Аҳмад Мухтор Пошшо, "Риёд- ул мухтор" Aловуддин Али, “Канзул- уммол‘’ Аҳторий Абу Яло Бадриддин Айний, ‘’Умдат- ул қорий‘’ Бадриддин Заркоший, ‘’Бурхон‘’ Байзовий, ‘’Тафсир‘’ Бағавий, ‘’Масоибиҳ- ус сунна‘’ Балозурий, ‘’Футуҳ’’ Балозурий, ‘’Ансоб- ул ашраф’’ Байҳоқий, ‘’Далоил- ун нубувия‘’ Байҳоқий, ‘’Сунон‘’ Бухорий, ‘’Саҳиҳ‘’ Бухорий, ‘’Абад- ул муфрод‘’ Воҳидий Воқидий, ‘’Мағозий‘’ Воқидий, ‘’Футуҳ- уш Шом‘’ Дарактоний Диёрбакрий, ‘’Ҳомис‘’ Диёрбакрий, ‘’ Тарих- ул Ҳомис‘’ "Доират- ул Маориф- ул Исломия" Доримий, ‘’Сунон‘’ Дайламий, ‘’Ал Фирдавс‘’ Диноварий, ‘’Китоб- ул Ахбор‘’ Замаҳшарий, ‘’Кашшоф ‘’ Заҳабий, "Сиёр" Заҳабий, ‘’Тарих- ул ислом‘’ Заҳабий, "Тазкурот- ул Ҳуффоз" Зубайр бин Баккор Зурконий, ‘’ ’Мавоҳуб- ул ладуния‘’ шарҳи Зуҳрий, "Мағозий"

Муҳаммад алайҳиссалом 431

Ибн Абу Шайбо, ‘’Мусаннаф‘’ Ибн Абд- и Раббиҳ, ‘’Иқд- ул фарид‘’ Ибн Абдулбaрр Ибн Арабий, "Муходарот" Ибн Асир, ’’Ниҳоя’’ Ибн Асир, ‘’Жоми- ул усул‘’ Ибн Асир, ’’Комил’’ Ибн Асир, "Усдъ- ул ғоба" Ибн Асокир, ‘’Тарих‘’ Ибн Исҳоқ, Ибн- и Ҳишом, ‘’Сиро‘’ Ибн Исҳоқ, ‘’Китоб- ул мубтадо вал- маъбос‘’ Ибн Исҳоқ, Ибн- и Ҳишом, ‘’Сиро‘’ Ибн Илёс, ‘’Бадойи- уз зуҳур‘’ Ибн Кaсир, "Бидоя" Ибн Кесир, " Тафсир" Ибн Можа, ‘’Сунон‘’ Ибн Сайид, ‘’Уюн- ул асар ‘’ Ибн Сод, ‘’Табақот’’ Ибн Ҳазм, "Жамхара" Ибн Ҳазм, ‘’Жавомий‘’ Ибн Ҳожар, ‘’Ал- Исоба‘’ Ибн Ҳожар, ‘’Матолилиб- ул ъолия‘’ Ибн Ҳожар, ‘’Матолиб- ул ъолия‘’ Ибн Ҳожар, ‘’Фатҳ- ул Борий‘’ Ибн Ҳабиб, ‘’Китаб- ул мухаббар‘’ Ибн Ҳолдун, ‘’Тарих‘’ Ибн Қайюм, ‘’Зод- ул маод‘’ Ибн Қутайба, ‘’Маориф‘’ Ибн Қутайба, ‘’Уюн- улъаҳбар‘’ Ибн Қутайба, ‘’Тавъил- у Мушкил- ул Қуръон‘’ Ибн- ун Надим, ‘’Фиҳрист‘’ Иброҳим Рифот пошшо, ‘’Мирот- ул ҳарамайн‘’ Имом Малик, ‘’Муватта‘’ Имоми Аъзам, ‘’Фиқҳи Акбар‘’ Имоми Аъзам, ‘’Муснад‘’

432 Муҳаммад алайҳиссалом

Имом Матурудий, ’’Ақоид’’ Имом Муҳаммад Имом Ғаззолий, ’’Иҳё- и улум- уд дин’’ Ислом энцклопедияси Қинализода Али,"Ахлокий Аъло- и" Косоний Касталлоний, ‘’Мавоҳуб- ул ладуния‘’ Касталлоний, "Иршод- ус Сорий" Котиб Чалабий, ‘’Мизон- ул Ҳақ‘’ Малик, ’’Муватто’’ Мақризий, ’’Хитот’’ Масъудий, ’’Муруж- уз заҳаб’’ М. Осим Кўксол, "Ислом Тарихи" М. Фарид Важдий, "Доират- ул Маориф" Масъудий, “Аҳбор- уз замон” “Матта” инжили Мир Ҳованд, ‘’Равзот- ус сафо‘’ Мовардий, “Аҳком- ус султония” Мусъабуззуборий, ‘’Насаб ‘’ Муслим, ‘’Саҳиҳ‘’ Мунзирий, ‘’Ат- тарғиб ват- тарҳиб‘’ Муҳибб- ут Табарий, "Риёд- ун Надра" Муҳиддин ибн- Арабий, ’’Муҳодарот- ул Аброр’’ Мутаржим Осим афанди, ‘’Қомус- ул Муҳит ‘’ таржимаси Насафий, ’’Ақоид’’ Нававий, ’’Теҳзиб- ул асмо’’ Нававий, ’’Теҳзиб- ул асмо вал- луғат’’ Насафий, ’’Мадорик’’ Насоий, ‘’Сунон‘’ Нишончи Маҳмад Пошшо, ‘’Тарих‘’ Олий- ул Муттақий, ‘’Канзул- уммол‘’ Олий, "Кунхулъахбор" Раҳматуллоҳ Ҳиндий, ‘’Изҳор- ул Ҳаққ‘’ Таржима Рағиб, ’’Муфрадот- ул Қуръон’’

Муҳаммад алайҳиссалом 433

Розий Самҳудий Салабий, ‘’Ароис‘’ Сайид Шариф, ’’Таърифот’’ Сарахсий Саҳавий, "Ироқ- и Алфиё," (“Шерҳ- и Фатҳ- ул муғис”) Суҳайлий, ‘’Равд- ул унуф‘’ Суютий, ‘’Дур- ул мансур‘’ Суютий, ‘’Ҳасоис- ул кубро‘’ Суютий, "Жоми- ус сағир" Суютий, ‘’Итқон‘’ Суютий, ‘’Лубоб- ул Нуқул‘’ Табарий, ‘’Тафсир‘’ Табарий, ‘’Тарих‘’ Табароний, ‘’Мужаммус сағир‘’ Таҳовий Термизий, ‘’Сунон ‘’ "Эски аҳид" Шаҳристоний Фаҳрирозий, ‘’Тафсир‘’ Ферузободий, ’’Қомус- ул муҳит’’ Ўмар Насуҳий Билман, "Истилоҳат- и Фиқхия Қомуси" Қуртубий, ‘’Тафсир‘’ Қози Илёс, ‘’Аш-шифо‘’ Ғаззалий, "Мунқиз" Ҳайсамий, ‘’Мажмо- уз завоид‘’ Ҳалабий, ‘’Инсан- ул уйун‘’ Ҳаким, ‘’Мустадрок’’ Ҳаким- ат Термизий, ‘’Наводир- ул усул‘’ Ҳозийн, ‘’Тафсир‘’ Ёқут, ‘’Мужамул булдон‘’ Ёқутулҳамавий, ‘’Мужамул булдон‘’ Ёқутий, ‘’Мағозий‘’

434 Муҳаммад алайҳиссалом

Ёқубий, ‘’Тарих ‘’ “Юханна” инжили (Қурони- каримдан фойдаланилган суралар рўйхати) “Ал- Ҳааққа” сураси “Анбиё” сураси “Анъом” сураси “Анфол” сураси “Анкабут” сураси "Абаса" сураси "Аъло" сураси "Алақ" сураси ”Аъроф” сураси “Аҳзоб” сураси “Аҳқоф” сураси “Бақара” сураси "Буруж" сураси “Ва- з- зориёт” сураси “Ват- тийн” сураси "Ва- т- Тур" сураси "Воқеа" сураси “Духон” сураси “Ёсин” сураси "Жин" сураси “Жосия” сураси “Жума” сураси "Зумар" сураси “Зухруф” сураси "Иброҳим" сураси "Иншироҳ" сураси "Инсон" сураси “Исро” сураси "Кофирун" сураси

Муҳаммад алайҳиссалом 435

"Кавсар" сураси “Каҳв” сураси "Луқмон" сураси “Марям” сураси "Маориж" сураси "Масад" ("Таббат") сураси “Моида” сураси "Музаммил" сураси “Мўминлар” сураси "Мунофиқун" сураси "Муҳаммад" сураси “Наҳл” сураси “Намл” сураси “Нажм” сураси “Нуҳ” сураси “Нур” сураси “Нисо” сураси “Ван- Нозиот” сураси “Оли Имрон” сураси "Раҳмон" сураси "Раъд" сураси “Рум” сураси “Сабаъ” сураси “Саф” сураси “Саффот” сураси “Сод” сураси “Таҳо” сураси “Тағобун” сураси “Тахрим” сураси “Товба” сураси “Фатҳ” сураси "Фотир" сураси “Фусcилат” сураси “Фурқон” сураси “Қоф” сураси

436 Муҳаммад алайҳиссалом

"Қадр" сураси “Қамар” сураси “Қаcoc” сураси "Қиёмат" сураси “Ҳадид” сураси “Ҳаж” сураси "Ҳашр" сураси “Ҳижр” сураси “Ҳуд” сураси “Ҳужурот” сураси “Юнус” сураси “Юcуф” сураси “Шуаро” сураси “Шўро” сураси

МУНДАРИЖА

ХАЙБАР ФАТҲИ …………………....................................………...……… 3

ХАЙБАРДАН СЎНГРА ………......................…………………..………… 29

МАККАНИНГ ФАТҲИ………...................................................………… 65

ҲУНАЙН ҒАЗОСИ ……............................................................………. 131

ҲАЙЪАТЛАР ЙИЛИ ……................................................................…. 167

ТАБУК САФАРИ …….......................................................................… 207

ТАБУКДАН CЎНГРА ……...............................................................… 237

ТЎҚҚИЗИНЧИ ЙИЛ ҲАЖЖИ …….........................................……… 275

МАДИНАДА СЎНГГИ ЙИЛ ……...................................................….. 359

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ВАФОТИ..………… 367

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ АХЛОҚИ……...……415

БИБЛИОГРАФИЯ…….....................................................................…. 427

"ПАЙҒАМБАРЛАР ТАРИХИ" КИТОБИ ВА УНИНГ ТУЗУВЧИСИ ҲАҚДА

Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймМана, энди қўлимизда Муҳаммад Солиҳ тайёрлаган,

Ўзбекистон тарихида ва ўзбек тили тарихида илк бор чоп этилаётган 4 жилддан иборат "Пайғамбарлар тарихи" ки-тобини тутиб турибмиз.

Бунгача ўзбек тилида бутун пайғамабарлар тарихи бундай тўла ва яхлит шаклда ҳеч чоп этилмаганди. Бу йўналишда ўзбек тилида кичик ҳажмдаги Рабғузийнинг (13-14 aср) "Қиссасул анбиё" ва Алихон Тўра Соғунийнинг (1885-1976) пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) тарихига оид "Тарихи Муҳаммадия" китоблари мавжуд эди, холос.

Муҳаммад Солиҳ тайёрлаган бундай бир китоб эса бугунги кунда фақат Ўзбекистонда эмас, собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида ҳaм ҳеч бир тилда мавжуд эмас.

Бутун пайғамбарлар тарихини қамраб олган ушбу ки-тобнинг ўзбек тилида пайдо бўлишини ўзбек жамияти маънавий ҳаётида сўнгги йиллар ичида юз берган энг кат-та воқеалардан бири, дейиш мумкин.

Аслида, халқимиз маънавияти учун улкан аҳамият касб этган бундай китоблар хорижда эмас, балки, мамлакат ич-карисида, Ўзбекистоннинг ўзида чоп этилиши керак эди. Рамзий маъно ташиган бундай фавқулодда воқеъликни ҳатто (шундай вазиятнинг юзага келишида асосий роль ўйнаган) диктатор Каримовнинг ўзи ҳам илғаган, шекил-ли, мажлислардан бирида у мулозимларига қарата: "Мам-лакатдан олтин бошлар чиқиб кетиб, фақат олтин тишлар қолган кўринади, а?", дея заҳарханда қилган экан.

Таассуфлар бўлсин-ки, бугун ўлкамиз асрлардир шараф билан кўтариб келган ўзининг “Маънавий Ўчоқ” мақомини йўқотиб, ўрнига “Маънавий Крематорий” мақомини олди, ўлкадаги маънавият том шайтоний бир режа би-лан, иблисона бир изчиллик билан куйдирилмоқда, маҳв этилмоқдадир. Шу маънода, ватанимиз бугун маънавият тарқатишдан кўра, ўзи маънавиятга муҳтож бир минтақага айланиб қолди, десак, сира лоф бўлмайди.

Бундай шароитда "Пайғамбарлар тарихи" сингари ки-тобнинг хориждан Ўзбекистонга кириб боришини фақат зулматга йўналган бир нур сифатида баҳолаш мумкин.

"Пайғамбарлар тарихи" китобининг аҳамияти Пайғамбарлар тарихига инсоният тарихининг бир пар-

часи деб эмас, балки, аксинча, бутун инсоният тарихига Пайғамбарлар тарихининг бир парчаси деб қараш тўғри бўлади. Чунки, дунё халқларининг тарихи, маданияти, маънавияти ва фалсафаси у ёки бу шаклда доимо дин атро-фида айланган ва давлатчилик асослари ва ғоялари доимо диний заминларга қурилгандир. Инсонлар замонлар оша кибр билан писанда қилиб келган Илм ва Тараққиёт тан-танаси, аслида, Аллоҳнинг битмас-туганмас қудрати ва инсон кўзи учун абадул-абад очилмас сир-асрорларига ўқилган мадҳиядан бошқа нарса эмасдир. Илм-фан юк-салгани сайин инсонлар Аллоҳнинг ҳақиқатига тобора яқинлашмоқдалар, бугун илм-фан соҳасида ўтказилаётган энг сўнгги тадқиқотларда "худо" сўзи ("худонинг занжи-ри"- «god particle») бежиз ишлатилаётгани йўқ.

Ушбу китобда Қуръони каримда номлари зикр этилган барча пайғамбарлар кечмиши ҳақда ҳикоя қилинади. Тарих Одам алайҳиссаломдан бошланиб, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёти билан якунланади. Китобнинг учинчи ва тўртинчи жилдлари пайғамбаримиз Муҳаммад саллалоҳу алайҳи васаллам тарихига бағишланган бўлиб, бу тарих энг муфассал шаклда ёзилгандир.

Китобдаги маълумотлар Қуръони карим оятлари, Ҳадислар, Пайғамбаримизнинг асҳоб ва тобиинлари бер-ган гувоҳликлар ва ислом дунёсининг буюк алломалари асарларидан тўплангандир.

Китобдаги ҳар бир пайғамбар тарихи якунида кенг библиографик манбалар рўйхати берилгандир, келтирил-ган библиографик манбалар сони шу қадар кўпки, баъ-зи ҳолларда матннинг ҳар икки ёки уч сатрига биттадан манба кўрстаилади ва бу жиҳат китобнинг илмий базаси нақадар мустаҳкамлигини намойиш қилиб туради.

Китобнинг замонавий ўқувчи тарафидан истеъмол қилиниши нуқтаи назаридан, техник жихатдан яна бир устунлиги - унинг шу мавзудаги тарихий асарларга хос бўлган архаизм ва эскирган, зерикарли, жимжимадор таъ-риф услубидан ҳолилигидир.

Китобнинг тузувчиси ҳақда"Пайғамбарлар тарихи" китобининг ўзбекча тайёр-

лаб, чиқаришлиши - жамиятимизнинг маънавий ҳаётида ўпқондай қорайиб турган кемтикни тўлдириш йўлида отил-ган катта одимдир. Шу маънода, бу китобни бир максималист инсоннинг қилган энг хайирли иши деб ҳисоблаш мумкин.

Нега максималист?1980 йилларнинг бошларида ёзувчи Темур Пўлатов

менга Муҳаммад Солиҳнинг шахс ва ижодкор сифатини характерлайдиган ўз кузатишини айтиб қолди, тўғрироғи, кузатиш ҳам эмас, балки бу "рационал" иш қилишга ўрганган одамнинг "иррационал" киши ҳаракатлари олди-даги ҳайрати эди.

"Солиҳ фанатик экан-ку, нашриётлардан биронтаси ҳам унинг Франц Кафкани таржима қилиб, чоп этиш ҳақдаги таклифини қабул қилмаган бўлса ҳам, у: "мен Кафкани барибир таржима қиламан", деб таржимада давом этяпти", деганди Темур Пўлатов.

Аслида, Муҳаммад Солиҳни билганлар учун унинг бу "фанатик"лиги ҳайратланарли бир нарса эмас, чунки, Со-вет даврида "замон сенга боқмаса гар , сен ҳам боқма замонга" дея шеьр ёзган бир инсоннинг бошқача йўл ту-тишини тасаввур қилиш қийин. Эзгу ишларга йўналган бундай "фанатик""лик, юртимизда нодир ва ўрнакка арзи-гулик бундай "мутаассиблик" Муҳаммад Солиҳ ҳаёти ва ижодининг ёрқин қирраларидан биридир.

Муҳаммад Солиҳ характеридаги бундай максимализм у ватанини тарк этишга мажбур бўлиб, дунё кеза бошла-ганида ҳам йўқолгани йўқ. У муҳожирликда ўз сиёсий фаолиятини давом эттириб, ўлкамизда ҳукм сураётган му-стабид тузумга қарши курашар экан, айни пайтда, бу ки-тобларнинг чоп этилиши ва Ўзбекистонда тарқатилишига деярли ҳеч қандай умид бўлмаган энг оғир пайтларда ҳам, ўз сиёсий мақолаларини ёзиш баробарида ҳеч иккилан-май, Мусанниф Аҳмад Зиёвуддин Гумушхонаэвининг "Ҳадислар дарёси" (Рамуз-ал-аҳодис) китоби таржимаси-га қўл урди ва уни муваффақиятли тарзда якунига етказди.

Аллоҳ "Пайғамбарлар тарихи" китобини тузган ва бу ишга бош қўшган бошқа барча биродарлардан рози бўлсин.

Мақсуд Бекжон,

шоир