382

ЎЗБЕКИСТОН - agriculture · 2014-06-05 · ўртасида 2013-2016 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик шартномалари ва иш

  • Upload
    others

  • View
    66

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

    ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ ҲОКИМИЯТИ

    ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ

    ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ

    ИННОВАЦИОН ФАН-ТАЪЛИМ

    ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

    БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ВОЯГА

    ЕТКАЗИШДАГИ РОЛИ ВА АҲАМИЯТИ

    ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ

    МАТЕРИАЛЛАРИ ТЎПЛАМИ

    30 май 2014 йил

    Тошкент-2014

    I-китоб

  • Мазкур тўплам Президентимизнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади” номли маърузаларида таъкидлаганидек, юртимизда 2014 йил “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши соғлом авлодни вояга етказиш, шунингдек, уларни замонавий интелектуал билимларга эга бўлган, XXI аср талабларига жавоб берадиган баркамол, етук шахслар бўлиб етишиши учун зарур бўлган имконият ва шароитларни яратишга қаратилган.

    Ушбу тўпламда таълим соҳасида фаолият профессор-ўқитувчилар, катта илмий ходимлар, тадқиқотчилар, магистратура ва бакалавриат тизимида таҳсил олаётган ёш олимлар ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчиларининг илмий мақолалари келтирилган. Унда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ёш олимларининг замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган тадқиқот натижалари акс эттирилган.

    Тўплам профессор-ўқитувчилар, катта илмий ходим изланувчилар, ёш олимлар, олий ўқув юртлари, илмий тадқиқот институтлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, аграр сектор корхоналари рахбарлари ва ходимлари учун мўлжалланган.

    Тўплам Тошкент давлат аграр университети Илмий Кенгаши қарорига мувофиқ нашрга тайёрланди.

    Таҳрир ҳайъати: Ректор Б.А.Сулаймонов (ҳайъат раиси), Д.У.Мамадияров (ҳайъат раиси

    ўринбосари), Ю.Б.Саимназаров, А.А.Абдувосиқов, М.М.Адилов, З.С.Искандаров, Р.Д.Дусмуратов, Б.У.Аҳмедов, Р.Э.Турдибоева, Б.Ю.Менглиқулов, Б.Э.Избосаров, Н.Р.Рахмонов, Б.С.Мурадов (масъул муҳаррир), Ю.Ғ.Бобомуродов.

    Конференция материаллари тўпламига киритилган мақолаларнинг мазмуни учун

    нашриёт ва ташкилий қўмита жавобгар эмас. Мақолалар муаллифларнинг матни асосида чоп этилган.

  • “Сиз азиз фарзандларим, биз бошлаган ишларнинг давомчиси сифатида олдимизга қўйган мақсад-ҳеч кимдан кам бўлмайдиган, озод ва обод демократик жамият қурилишида эртага асосий ҳал қилувчи куч бўлиб майдонга чиқаётганингизни чуқур ҳис этиб, замонавий билим, замонавий тараққиёт сирларини эгаллашга албатта қодир бўлишингиз керак”

    И.А.Каримов

    КИРИШ СЎЗИ Ҳурматли Президентимизнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-

    иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади” номли маърузаларида таъкидлаганидек, юртимизда 2014 йил “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши соғлом авлодни вояга етказиш, шунингдек, уларни замонавий интелектуал билимларга эга бўлган, XXI аср талабларига жавоб берадиган баркамол, етук шахслар бўлиб етишиши учун зарур бўлган имконият ва шароитларни яратишга қаратилган. Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” ПҚ-2124-сонли Қарорининг қабул қилиниши мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган таълим-тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади.

    Университетимизда олиб борилаётган таълим тизими “Таълим тўғрисида”ги ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб амалга оширилмоқда. Узлуксиз таълимнинг узвийлигини таъминлаш мақсадида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик масалалари мустаҳкамланиб бормоқда. Бугунги кунда университетимиз республикамиздаги барча қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежлари ва Тошкент вилоятида фаолият кўрсатаётган 50 яқин ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатмоқда. Университетга бириктирилган академик лицей ва касб-хунар коллежлари ўртасида 2013-2016 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик шартномалари ва иш режалар ҳар бир факультет ҳамда кафедралар кесимида ишлаб чиқилган. Университетда таълим тизимига қўйилган вазифаларни амалга ошириш, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари педагог кадрларини замонавий ахборот-коммуникация воситаларини қўллаш асосида илғор педагогик

    3

  • технологияларни эгаллашлари учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, уларда интерфаол таълим услубларини ўқув жараёнига жорий этиш бўйича тўплаган тажрибаларини оммалаштиришни таъминлаш мақсадида бир қатор профессор ўқитувчиларимиз республикамизнинг турли вилоятларида ўзларининг билим ва тажрибаларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари педагог кадрлари учун таълим жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш бўйича ишларни бажариб келмоқда. Шунингдек, университетда касб-ҳунар коллежлари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш юзасидан 4 та йўналишда тармоқ маркази фаолият юритиб келмоқда.

    Бугунги конференциянинг асосий мақсади ҳам олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўқув-услубий, илмий ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган. Конференция доирасида фикр алмашишлар, янгиликлардан хабардор бўлиш, ёшларнинг илмий салоҳиятини ошириш, танланган мавзулар юзасидан “устоз-шогирд” анъаналари асосида тадқиқотлар олиб бориш, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муасасалари ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

    Ана шундай эзгу ишларни амалга ошириш мақсадида ўтказилаётган мазкур конференция инновацион фан-таълим тизимини ривожлантириш орқали баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган саъйи-харакатлардан ҳисобланади.

    Конференция ишига муваффақиятлар тилайман.

    Б.А.Сулаймонов ТошДАУ ректори, профессор

    4

  • 1-ШЎЬБА. МАМЛАКАТИМИЗДА СОҒЛОМ ВА БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ВОЯГА ЕТКАЗИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАЪЛИМ-

    ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ

    ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ УЙҒУНЛАШТИРИШДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ ВА ЎҚУВ ЖАРАЁНИ

    ИНТЕГРАЦИЯСИ

    Б. .Усмонов Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари

    Олий таълим тизимидаги илм ва илмий тадқиқотлар - бу давлатнинг инновацион ривожланиши

    асосидир. Бунга қўшилмасликнинг иложи йўқ, мадомики у янги билимларнинг (ғояларнинг) туғилиши, билимларнинг такрор ишланиши, билимларнинг технологияга айланиши ва маданиятнинг ривожланишини таъминлайди.

    Илмий тадқиқотларнинг ўкув жараёнига жорий қилиниши ўқитувчиларнинг зарурий касбий даражасини қўллаб-қувватлаш, бўлажак мутахассисларнинг малакасини ошириш ва касбий компетенциясини шакллантириш учун муҳим бўлган шароитлардан бири саналади. Афсуски, шуни таъкидлаш жоизки, xозирги кунда кўпгина олий таълим муассасаларда (ОТМ)илмий фаолият маxсулининг сифат кўрсаткичи жиддий равишда пасайиб бормоқда. Бу эса мамлакимизнинг илмий фаолият соҳасида ўзининг етакчи ўрнини йўқотишига олиб келиши мумкин. Шунга қарамай ОТМда илмий фаолиятнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратиш ва талабаларни илмий фаолиятга тайёрлашга алоxида эътибор қаратишга ҳаракат қилинмоқда.

    Европа давлатлари ўкув жараёнларининг баъзи бир афзалликларидан максимал (юқори) даражада самарали фойдаланиш лозим, яъни булар сирасига: талабалар билимини назорат килиш шаклларини (шу жумладан, мустақил тайёргарлик жараёнида олинган билимлар) ва ўқув машғулотларини олиб бориш, талабалар билимини баҳолашни кенгайтириш, ахборот технологияларини таълимга тадбиқ этиш орқали ахборот очиқлигининг юқори даражасини киритиш мумкин. Қайд этиш жоизки, таълимнинг уч босқичли тизимига ўтгандан сўнг гап асосан ушбу тизимда ўқув жараёнини ташкил қилиш, таълим сифатини таъминлаш ва ОТМда илмий фаолиятга (илмга) нисбатан катта эътибор қаратиш xақида боради.

    Шубxасиз, ўқув жараёнида таълимнинг илгари ҳаракатлантириш тамойили ва олий таълим муассасаси битирувчиларнинг(битирувчи) амалий тайёргарлигини чуқурлаштириш таъминланган бўлиши зарурлигини таъкидлаш жоиздир. Битирувчи ўз кўникмаларини ривожлантириш, малака ва маxоратини ошириш, бўлажак касбининг ижтимоий моxияти ҳамда аҳамиятини англаш қобилиятини ўз ичига олувчи умуммаданий ва касбий компетенцияга, шунингдек, ўз касбий фаолиятини бажаришга бўлган юқори қизиқишларга, педагогик ва ташкилий-бошқарув фаолиятига эга бўлиши лозим.

    ОТМ илмий фаолияти бир томондан битирувчида керакли компетенцияларнинг шаклланишига ёрдам берса, бошқа бир томондан эса – бозорнинг инновацион ривожланишини таъминлаш бўйича бозор талабларига мос келади. У уч аспект (жиҳат) кўринишида намоён бўлади, синергетик таьсир мамлакатнинг рақобатбардош иқтисодий ўсиш негизини яратади.

    ОТМ илмий фаолият (илми)ининг иқтисодий аспекти илмий-техник тараққиётнинг зарур шарт-шароити, шунингдек, замонавий ишлаб чиқариш ва илғор технологияларнинг ривожланишида, инновацияларни жорий қилишда асосий замин бўлиб ҳисобланади, барча иктисодий соҳалар фаолияти учун малакали кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб хизмат қилади.

    Ижтимоий аспект - аҳолининг ижтимоий фаоллиги ва меҳнат бандлигини оширишга кўмаклашади, жамиятда маданият ва таълим даражасининг умумий xолатига бевосита таъсир кўрсатади, бу жамият учун муҳим кафолат ва мамлакатдаги ислоxотлар (туб ўзгаришлар) учун асос бўлиб хизмат қилади.

    5

    Ш

  • ОТМда илмий фаолиятнинг (илмнинг) уйғун равишда ривожланиши ва таълимнинг замонавий даражага ўтишини таъминлаш мақсадида ОТМнинг барча фаолиятини ташкиллаштириш тизимига ва, авваламбор, талабалар билимини баҳолаш механизмига аҳамият беришимиз лозим.

    Ривожланган мамлакатларда талабанинг академик мақоми таълим дастурини ўзлаштиришнинг умумий вақти билан эмас, балки ушбу таълим босқичидаги синов бирликлари сони ва олинган ўртача балл билан белгиланади. Ҳар бир талабанинг олган таълимини белгилаш сифатида фойдаланиладиган синов бирликлари ва унинг академик мақомини олиши таълимни индивидуаллаштиришга, машғулотларнинг ўкув гуруxи доирасида мажбурий боғлиқликда олиб борилишидан узоқлашишга, илмий тафаккурни ривожлантиришга, талабанинг ОТМ илмий фаолияти ривожига кўшган xиссасини ҳисобга олишга имкон беради.

    Талабаларнинг илмий фаолиятга жалб килинишини фаоллаштиришда улар билимини баҳолашнинг балл-рейтинг тизими (БРТ) афзаллиги қуйидагиларда намоён бўлади (мисол тариқасида):

    1. Сифатли ўқув-тадқиқот фаоалиятида (кўрсаткичлар: талабанинг олинган ахборотни қайта ишлаш малакаси; фактлар ва xодисаларни таҳлил қилиш; олинган натижаларни тўплаш; мавжуд ахборотлардан хулоса чиқариш; чиқишларнинг, маъруза, ижодий топшириқ, илмий лойиҳа тақдимотларининг ностандартлиги);

    2. Сифатли ўқув фаолиятида (кўрсаткичлар: талабаларнинг ўқув машғулотларига мунтазам қатнашиши; талабанинг ўқув машғулоти жараёнидаги фаоллиги; уй вазифаларини мунтазам бажариши; жамоавий ишлаш кўникмаси; зиддиятли xолатлардан чиқиб кета олиши; талабанинг ўкув фаолиятида юзага келган муаммоларни кўриш ва рационал ечимини топиш кўникмаси);

    3. Ўкув фаолиятининг амалиййўналтирилганлиги (кўрсаткичлар: реал ҳаётда юзага келган муаммоларни кўра билиш ва рационал ечимини топа олиш кўникмаси; билим ва кўникмаларни янги амалий вазиятга ўтказа билиш қобилияти; талабанинг амалий фаолиятда хулоса чиқара олиш малакаси; ўқув жараёнида олинган натижаларни амалий фаолиятда қўллаш, хўжалик шартномавий ишлар);

    4. Ахборот билан сифатли ишлашда (кўрсаткичлар: талабанинг ҳар хил ахборот манбааларини топа олиш малакаси (китоблар, журналлар, Интернет нашрлари ва бошқалар); реферат тайёрлашда фойдаланилган манбааларнинг хилма-хиллиги (курс иши, диплом иши ёки бошқа илмий ишлар); талабанинг ўқув-услубий адабиёт билан ишлай олиш малакаси; маълумотлардан реферат, конспектлар туза олиш, матндан муҳим ахборотларни топа олиш ва ажрата билиш малакаси);

    5. Фаолиятдаги мустақилликда (кўрсаткичлар: талабанинг ўқув фаолиятидаги фаоллиги (машғулотларда); ўрганилаётган мавзу бўйича ўқув дастурларида кўрсатилган ахборот манбаларидан ташқари бошқа манбаларни мустақил қидириш; амалий машғулотларда ўз ташаббуси билан чиқиш);

    6. Масъулиятлилик ва уюшганликда (кўрсаткичлар: ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнида ўз фаолияти мақсадини билиш ва тушуниш; биргаликда ишлай олиш малакаси (турли соҳаларда, турли вазиятларда); ўз ўзини бошқариш қобилияти).

    ОТМ таълим олувчилар ўзлаштиришининг жорий назорати ва оралиқ аттестацияси дастурларини уларнинг бўлажак фаолиятига максимал яқинлаштириш ҳамда тадқиқот ишларида қизиқишлар пайдо бўлиши учун шарт-шароитлар яратган бўлиши керак. Бунинг учун аниқ фае ўқитувчиларидан ташқари ташқи экспертлар сифатида иш берувчилар ҳам фаол равишда жалб қилинишлари лозим. Юқорида баён қилинганларга мувофиқ давлат стандартлари талабларини ўзгартириш керак.

    Ўқув курслари доирасида маxаллий ва хорижий компания, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан учрашувлар, эксперт ва мутахассисларнинг мастер-класслари ўтказиш кўзда тутилган бўлиши керак. Бу ОТМ илмий фаолиятининг (илми) бизнес билан фаол ҳамкорлик қилиши, хусусий-давлат шерикчилик (технологик платформалар) имкониятларидан кенгроқ фойдаланиши, ўзларининг тайёрлаган изланишларини компаниянинг давлат корхоналари билан инновацион ривожланиш дастурлари доирасида таклиф қилиши ва сотиши учун қулай шароитлар яратади, хўжалик шартномавий ишлар битимини тузиш, реал иқтисоднинг замонавий шароитларига мос илмий ишланмаларни бажаришни кўпайтиради.

    Таълимнинг илмий фаолиятни ривожлантиришга қаратилган уч босқичли тизими доирасида талабалар билимини назорат қилишни ташкил этиш механизми қуйидаги босқичларни ўз ичига олиши мумкин:

    1. Ўқув-услубий бошқарма (ЎУБ) таълим йўналиши гуруxлари учун умумий схемани, факультет ва кафедралар эса ҳар бир илмий фаолият бўйича БРТ тўғрисидаги низом ва аниқ схемалар ишлаб чиқади. Ўқув жараёни интеллектуал (ақлий) имкониятни юзага келтириш ва кўтариш учун зарур.

    6

  • 2. Ҳар бир талаба мустақил ёки маслаxатчи (тьютор) ёрдамида таълим жараёни давомида белгиланган баҳони (50дан кам бўлмаган) тўплаш муҳимлигидан келиб чиққан xолда намунавий режа асосида ўзининг йиллик шахсий ўқув режасини тузади. Унга курслар тафсилоти, ўқув машғулотлари турлари ва ўқитувчилар томонидан бериладиган маслаxатлар билан танишиш имконияти берилади. Ҳар бир талабанинг йиллик шахсий ўқув режаси факультет декани билан келишилади ва ўқув бўлимига топширилади. Агар талаба ўз шахсий режасини тасдиқлатмаса, бундай xолда у намунавий ўқув режа асосида шуғулланиш xуқуқига эга.

    3. Талабаларнинг тадқиқот ишларини, шунингдек, стратегик шерикчилик тамойилларига асосланган илмий фаолият, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ўз ичига олган муҳим ва махсус компетенцияларни ҳисобга олган xолда у ёки бошқа таълим натижалари ютуқларининг аниқ мезонларини ишлаб чиқиш.

    4. Ўқув жараёнининг услубий материаллар билан таъминланганлиги. Жумладан, факультетдаги ҳар бир йўналиш (мутахассислик) учун ҳар бир фан юзасидан мавзуга оид дастурлар тайёрланган бўлиши керак (сермеҳнатлилик баҳоларда кўрсатилади); шунингдек, ушбу илмий фаолиятни ўзлаштириш мақсадлари; ҳар бир фан бўйича талабанинг ўзлаштириши зарур бўлган умумий ва махсус компетенциялар рўйхати; ҳар бир фан бўйича аудитория ишлари учун материаллар: маърузалар матни (жумладан, электрон кўринишда ҳам), семинар дарсларнинг дастур ва режалари, аудитория машғулотларининг мультимедия тарзида олиб борилиши, тарқатма материаллар; талабалар мустақил ишлари учун материаллар (уй вазифалари, ҳар бир фан бўйича ўз-ўзини назорат материаллари, реферат ва курс ишларининг намунали моделлари, эссе ва уларни баҳолаш мезонлари, кафедра илмий-тадқиқот фаолиятининг тематикаси); ОТМ электрон кутубхонасида ўқув электрон материаллари; билим назорати учун материаллар, амалий ишлар учун материаллар белгиланади; Бунда талабалар ижодий таълимини жорий қилиш зарур бўлади, кафедралар эса мавзуларни ҳам инновацион йўналтирилган, ҳам фундаментал илмий тадқиқот сифатида долзарблаштириши ва буюртмачи-корхона талаб-эxтиёжлари билан уйғунлаштириши керак.

    5. Талаба билимларини баҳолаш. Янги илмий билимнинг юзага келишига илмий самара сифатида қараш зарур. Талабага кундалик аттестация натижалари қуйидагича чиқарилади:

    • фанларни ўзлаштириш машаққатини ифодаловчи синовнинг бутун бирлигида (кредитларда); • ушбу фан доирасида талаба томонидан билим, малака ва кўникмаларни ўзлаштириш

    сифатини белгиловчи даражаланган баҳо шаклида. Масалан, ECTS (талаба билимларини баҳолашнинг 10 балли тизими).

    Факультет оралиқ ва жорий назоратнинг натижаларидан келиб чиқиб талабаларнинг академик рейтингларини ташкил қилади, бу эса факультетдаги барча талабаларга тушунарли тарзда уларнинг таълим олишдаги барча муддатлари давомида сақланадиган маълумотларнинг ягона базасига киритилади ва бу, албатта, маънавий рағбатлантириш нуқтаи назаридан ўта муҳимдир. ОТМ Интернет тармоқларига 50 фоиз фойдаланувчининг бир мартадан кам бўлмаган кириши ҳисобини таъминлаши керак.

    Ахборотга эгалиликнинг ва илғор компьютер ва коммуникацион технологиялардан фойдаланишнинг юқори даражасини ОТМ илмий фаолиятларининг тараққиёти ҳамда жамиятимизнинг интеллектуал ва инновацион ривожланиши учун зарур шарт-шароит сифатида қараш лозим. Булар илмий-тадқиқот фаолиятини ташкиллаштириш ва бошқариш имкониятини кенгайтиради ва истиқболли илмий ишларнинг йирик имкониятини амалга оширишга шароит яратади. Электрон-таълим порталини (ЭТП) яратиш самарали восита деб ҳисобланади. Уни ишлаб чиқиш аниқ ОТМ, ўқув илмий фаолиятлари, таълим методикаси ихтисослиги билан боғлиқ жараён саналади. ЭТП нинг устувор жиҳатлари:

    • таълим учун қулай вақт ва маскан (географик бўлинган масофавий бўлим талабаларини ўқитиш билан боғлиқ муаммоларни xал этиш);

    • ўқитувчилар билан доимий алоқа; • таълимда аниқ талаблар ва алоxида ёндашувни ҳисобга олиш; • аудио- ва видео xужжатлардан фойдаланиш ва уларнинг интеграцияси имконияти; • таълим заxираларидан фойдалана олишнинг бир хил имкониятларини таъминлаш; • ўқув жараёнини янги самарали таълим заxиралари билан бойитиш; • таълим мослашувчанлигини, унинг ташқи муҳит ўзгаришларига, таълимнинг модуллилик

    мослашувчанлик даражасини ошириш;

    7

  • • таълим самарасини, материални ўзлаштириш ва унинг кўргазмалилигини кенгайтириш, бу эса материални яхши ёдда сақлашга ёрдам беради ва мураккаб xолат ҳамда уларнинг ўзаро алоқасини тезроқ тушуниш имконини яратади;

    • вақт ва пул тежалади. Электрон-таълим портали ўзида мунтазам тўлдириб ва янгилаб борилувчи ахборот-методик

    тизимни акс эттиради, бу талабаларнинг ижодий илмий-тадқиқот ишини кучайтиради, барча талабалар учун ўзларига қулай хоxлаган вақтда ахборотни эркин қабул қилиш ва малакали маслаxатни олиш имкониятини беради.

    Электрон-таълим портали корпоратив ёки локал тармоқларга жойлаштирилади. Портал тизими кафедра ихтисослиги (ҳар бир кафедра ўзининг махсус саxифасига эга) ва ўқитиладиган илмий фаолиятлардан келиб чиқиб эркин бўлиши мумкин. “Кафедра” бўлимига алоxида жой ажратилиши лозим, чунки мана шу бўлим орқали нафақат кафедра ўқитувчилари таркиби, ўқув ишларининг алоxида кўринишлари, ўқитувчиларнинг ўқув илмий фаолиятлари бўйича дарс жадвали, маслаxатлар вақти, талабалар ишларини топшириш муддатлари, шунингдек, кафедранинг барча тадбирлари билан (олимпиада, реферат танлови, талабалар илмий xафталигини ўтказиш ва бошқалар), балки кафедранинг илмий ютуқлари, илмий-тадқиқот фаолияти ривожланиши истиқболлари билан ҳам таништириб боради. Биргина кафедра доирасида ҳар бир ўқитувчи учун зарур маълумотни жойлаштира олиш учун бир саxифа ажратилиши (унинг ўқув дарслари, маслаxатлари, кафедрада бўлиш вақтлари, улар ўқийдиган илмий фаолиятлар бўйича синов ва имтиxонларга саволлар, илмий ишлар натижалари ва бошқалар) мақсадга мувофиқдир. “Ўқув курслари” бўлимида ўқитувчи ўз уй саxифасида бўла туриб, курсларни қўшиш, таxрир қилиш ва олиб ташлаш, шунингдек, бўлимларни қўшиш ва олиб ташлаш имкониятига эга бўлади.

    “Ўқув-услубий таъминот” бўлими кафедра ўқитувчилари томонидан тайёрланган электрон ва босма нашрлар ўзида мужассамлаштиради. Бу ерда назорат ишларига, семинарлар, синов ва имтиxонларга саволлар, илмий фаолиятларни ўрганиш, курс ва битирув малакавий ишларни расмийлаштириш бўйича тавсия ва талаблар, машғулот ва назорат тадбирларига тайёрланишда фойдаланиладиган электрон-услубий мажмуа, сценарий ва тақдимотлар, тарқатма материаллар, ўқув қўлланмалар, практикумлар, мақолаларни ўргатувчи видео ва аудио ёзувлар жойлаштирилиши мумкин. Бунда кафедра ўқитувчилари олдида нафақат ахборот, балки ташкилий-назорат ва бошқарув вазифаларига эга, шунингдек, илмий тадқиқотни рағбатлантирувчи ўқув-услубий адабиётларни ишлаб чиқиш вазифаси ҳам туради. Битирувчининг касбий компетенциясини шакллантириш мақсадида улар илмийлик таъсири орқали амалий йўналишга эга бўлиши керак. Шунга мувофиқ тарзда диплом ишлари ва магистрлик диссертацияларининг мавзулари ва мазмуни долзарблилиги, илмий ва амалий аҳамияти, тадбиқ қилиниши учун берилган тавсиялари билан ажралиб туриши керак.

    “Долзарб материаллар” бўлими мустақил ва илмий тадқиқот ишлари, ахборот-маълумот материаллари учун ўқитувчилар томонидан тавсия қилинган нашрларнинг библиографик рўйхати ва тематик сайтларга xавола мажмуини ўз ичига олади.

    “Талаба саxифаси” бўлими турли рейтингларни (масалан, балл-синов тизимлари) қамраб олади, талабаларнинг энг яхши илмий ишлари, уларнинг илмий фаолиятидаги ютуқлари жойлаштирилган, контекст ёрдами ҳам мавжуд бўлиши мумкин.

    “Форум” бўлими on line тизимида белгиланган вақт ёки электрон ёзишма тизимига мувофиқ тарзда ўқитувчилар билан шахсий маслаxатлар учун қўлланилади. Оn line-анжуманлари туфайли ўқитувчиларнинг ҳам, талабаларнинг ҳам кўпгина муаммолари xал қилиниши мумкин, бунинг ҳисобига улар турли жойда ва хоxлаган вақтда мулоқот қилиш имкониятини беради. Бу эса сезиларли даражада талабалар билан ишлаш самарасини ошириш ҳамда уларни ОТМ илм-илмий фаолиятига жалб қилиш имкониятини яратади. Талабалар ўқув жараёни ва илмий фаолиятнинг турли жабxалари бўйича ўз таклиф ва мулоxазаларини жойлаштиришлари мумкин.

    Шу ернинг ўзида “Талабалар ишлари” бўлимини яратиш мақсадга мувофиқдир, чунки бу ерда талабаларнинг қайта келиб тушган ишларини назорат қилиш мумкин, бунда ишлар автоматик тарзда гуруx ва семестрлар бўйича сараланади. Талабаларнинг жўнатилган барча ишлари архивда сақланади, бу эса уларни қайта кўриш имкониятини беради. Ишларни ўқитувчининг фикр-мулоxазалари орқали тўлдириш учун қайтариш имкониятини, шунингдек, уларни ўқувчилар томонидан эркин тақриз қилинишини ҳам назарда тутиш жоиз.

    Ўн йил аввалги xақиқат билан таққослаб бўлмайдиган ахборот-коммуникацион технологияларнинг ривожланиши талабани ҳам, ўқитувчини ҳам ишнинг янги методига тайёрлигини талаб қилади. Биз буни хоxлаймизми йўқми, ўқитувчи ахборот-коммуникацион технологиялар (АКТ)

    8

  • бутун имкониятидан самарали фойдаланишга ўрганиш учун озгина вақт ва кучини ажратишга тўғри келади. ОТМнинг илмий имконияти кадрлар таркиби ва тўпланган билимлар даражаси билан тўғридан-тўғри боғлиқ.

    Замонавий ўқитувчининг вазифаси – ўқув режасида тасдиқланган билимларни талабага етказиб беришгина эмас, балки ҳаётий зарур маълумотларни жамлаш ва тадқиқот фаолиятининг муҳим кўникмалари билан таъминлаш, илмий-асосланган қарорлар қабул қилиш, ҳамкасблар билан ўзаро самарали алоқа ўрната олиш, ўз иши натижаларини сақлаш ва тақдим қила олишга ўргатишдир.

    ЁШЛАРГА ДОИР ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ XУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ВА ЁШЛАР

    XУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИ

    Р. Э.Турдибоева

    ТошДАУ қошидаги Қибрай академик лицейи

    Мустақиллигимизнинг илк кунларидан бошлаб ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. 1991 йил “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши фикримизнинг яққол далилидир. Мамлакатимизда ёшларнинг xуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган xуқуқий асослар яратилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонуни, “Бола xуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва xуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, “Васийлик ва xомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни. Шунингдек, қатор кодексларда ёшлар xуқуқ ва манфаатлари алоxида эътиборга олинган: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, Жиноят кодекси, Меҳнат кодекси, Уй-жой кодекси, Оила кодекси ва бошқалар.

    Ёшлар xуқуқ манфаатларини ҳимоялашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 2124-сонли ҳамда 19 февралдаги “Соғлом бола йили давлат дастури тўғрисида” ги 2133-сонли қарорлари муҳим аҳамиятга эга бўлди.

    Шунингдек, ёшларнинг xуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва тегишли вазирликларнинг қатор қўшма қарорлари ва Низомлари ишлаб чиқилган. Буларга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2011 йилдаги “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 13-сонли қарори, 12.04.1999 йилда 171-сон қарори билан тасдиқланган “Васийлик ва xомийлик тўғрисида”ги низоми, 26.05.2008 йил “Васийлик ва xомийлик органига ота-она қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби xақида”ги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 110-сонли қарори, 29.11.2007 йил “Ўрта махсус, касб-xунар таълими муассасаларида ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни моддий таъминлаш нормаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 247-қарори, 02.08.2010 йил “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маxрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 164-сонли қарори, тегишли вазирликларнинг 21.10.2002 йил қўшма қарори билан тасдиқланган “Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларни ва ота-она қаровисиз қолган болаларни пул нафақалари ҳамда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун нафақалар, шунингдек транспортда юриш карточкалари билан таъминлаш тартиби тўғриси”даги низоми каби кўплаб меъёрий xужжатларни киритишимиз мумкин.

    Бундан ташқари ёшларнинг таълим олиш xуқуқини таъминлаш ҳамда xуқуқий маданияти ва xуқуқий онгини юксалтириш мақсадида мамлакатимизда иккита тарихий дастур қабул қилинган. Булар Жамиятда xуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури ва Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Xуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг xуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, xуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш xақида”ги 1997 йил 4 январ Фармони, 2010 йилдаги “Мамлакатимизда демократик ислоxотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” аҳолининг айниқса ёшларнинг xуқуқий маданиятини юксалтириш масалаларини давлат сиёсати даражасига кўтарди.

    9

  • “Xуқуқий маданият” – кенг кўламли, маънодор тушунчадир. Ёшлар xуқуқий маданиятини ўрганиш, унинг ўзига хос томонларини аниқлаш жамиятдаги ижтимоий табақаларни алоxида – алоxида ўрганиш зарурлиги нуқтаи-назардан қараладиган бўлса бу долзарб масалалардан бирига айланган. Ёшларнинг xуқуқий маданияти деганда - уларнинг xуқуқий билимлари, xуқуқий саводхонлик даражаси, уларнинг қонунларга бўлган xурмати, xуқуқий нормаларни ижро этиш, ҳаётга тадбиқ эта олиш даражаси, xуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик, xуқуқий фаоллик ҳамда ташаббускорлик даражаси тушунилади.

    Шундай экан, ёшлар мамлакатимизда содир бўлаётган воқеликларга бефарқ бўлмай, ўзларининг xуқуқий фаоллигини намоён этишлари даркор. Бунинг учун, ёшларнинг жамият ривожланиши, айниқса республика ёшлари ҳаётига оид сиёсат ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда бевосита иштирок этишини таъминлаш; ёшлар xуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи қонун ва бошқа меъёрий xужжатларга ўз таклифларини бериш; ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланишларига эришмоқ лозим. Аммо, мамлакатимизда ёшларга шунча шароит ва имкониятлар яратилганига қарамасдан айрим ёшларимизнинг ҳамда уларнинг ота-оналарининг ушбу имкониятлардан тўлиқ фойдаланмаётганлиги, ота-оналарнинг ўз фарзандлари тарбиясига бефарқ муносабатда бўлаётгани ачинарли xолдир.

    “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонун 1991 йил 20 ноябрда қабул қилинган бўлиб, унга 1998 йил, 2004 йил ва 2008 йилларда қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6-февраль 2014 йил чиққан “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2124 – сонли қарорида Дастур илова қилинган бўлиб бу дастур 7 та бўлим, 67 та банддан иборат. Унинг биринчи бандида “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонуннинг янги таxрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган. Шундан келиб чиқиб ҳамда ташкил этилган илмий амалий конференциядан фойдаланиб, “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонуннинг янги таxрирдаги лойиҳасига таклифлар беришни лозим топдик:

    1. Мазкур қонуннинг умумий қоидалари бўлимида қонунда учрайдиган асосий тушунчаларга таъриф берилса мақсадга мувофиқ бўлур эди. Масалан: ёшлар, ёш оила, ёшларга оид давлат сиёсати ва xакозо;

    2. Қонунда ёшларга доир давлат сиёсатини юритишда давлат органларининг ваколатлари белгилаб қўйилган. Фуқаролик жамиятини қуриш сари кетар эканмиз, мамлакатимизда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг ваколатлари борган сари кенгаймоқда. Қонунда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг ёшларга доир давлат сиёсатини юритишда ваколатлари ва вазифалари кўрсатиб ўтилса яхши бўларди;

    3. Қонуннинг 13-модда 8-хат бошисида, озодликдан маxрум этиш ва махсус муассасалардан қайтган ёш фуқароларни ижтимоий жиҳатдан тиклаш (кўниктириш) масаласи қўйилган. Қонуннинг шу ерида республикамизда фаолият юритаётган мослашув марказлари фаолияти xақида аниқ тушунчалар киритилса қонунни мукаммаллашувига олиб келарди;

    4. Ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор ёки асосий йўналишлари қонунда алоxида кўрсатиб ўтилмаган;

    5. Қонуннинг 13-моддаси “Ёшларнинг ижтимоий хизмати” деб номланган, бу жойда ёшларга ижтимоий хизмат кўрсатиш xақида гап кетаётганлигини инобатга оладиган бўлсак, модданинг номини бошқача таxрир қилиш мақсадга мувофиқ бўлур эди.

    ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРИМИЗ ИЛМИЙ - ИЖОДИЙ ФАОЛИЯТИНИНГ БУГУНГИ

    XОЛАТИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ

    И.А.Исраилов, Ж.Б.Худайқулов ТошДАУ

    Ҳозирги кунда Ўзбекистонда истеъдодли ва иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларни қўллаб -

    қувватлаш ҳамда уларнинг қобилиятларини ривожлантириш учун xукуматимиз томонидан барча шароитлар яратилган.

    Истеъдодли ёшларимизнинг, йигит - қизларимизнинг ўз қизиққан соҳаларида етук инсонлар бўлиб етишишлари учун Республикамизда махсус фондларни ташкил этилиши ҳамда иқтидорли болалар учун мактаб ва интернатлар тармоғини вужудга келтириш, ёш олимлар учун турли мукофотлар таъсис этилиши бунга яққол мисол бўла олади.

    10

  • Ҳурматли юртбошимиз И.А. Каримовнинг - “...Ўзбекистоннинг эртанги келажаги сифатида ёшларга жуда катта ишонч билдираман” - деган сўзлари замирида жуда катта маъно мужассам.

    Республикамизда иқтидорли ёш кадрларни тарбиялаш, шакллантириш ва уларни қўллаб - қувватлаш мақсадида мунтазам равишда қатор илмий ислоxотлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан: “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Келажак овози, Фонд - форум, Касаба уюшма қўмитаси, Ёшлар спортини ривожланитириш жамғармаси ва бошқа шу каби ташкилотларнинг бугунги сайи ҳаракатлари иқтидорли ёшларимизнинг ўз интеллектуал салоxиятларини намоён этиш имконини бермоқда.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2008 йил 8 августдаги 237 - сонли “Олий таълим муассасаларида илмий - тадқиқот ишлари, илмий - педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда талабалар илмий ижодий фаолиятини ташкил этиш юзасидан юритиладиган хужжатлар намуналарини тасдиқлаш тўғрисидаги” қарорининг қабул қилиниши ва бугунги кундаги ижроси олий ўқув юртларида ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

    Тошкент давлат аграр университетида - Агрономия факултети катта ва бой тарихга эга, энг нуфузли, илмий салоxияти юксак ва аграр соҳада таянч йўналишлардан бўлиб ҳисобланади. Факултетимизда илмий - тадқиқот ишлари, илмий - педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда талабалар илмий ижодий фаолиятини ташкил этиш юзасидан юритиладиган xужжатлар қарорда кўрсатилганидек уч йил муддатга мўлжаллаб расмийлаштирилиб, илмий тадқиқот бўлимида ва ҳар бир кафедраларда тасдиқланган ҳамда муқоваланган xолатда мавжуд.

    Биз фаолият юритаётган “Ўсимликшунослик” кафедрасида профессор - ўқитувчилар жамоаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 237 - сонли “Олий таълим муассасаларида илмий - тадқиқот ишлари, илмий - педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда талабалар илмий ижодий фаолиятини ташкил этиш юзасидан юритиладиган хужжатлар намуналарини тасдиқлаш тўғрисидаги” қарори ижросини таъминлаш мақсадида расмийлаштирилган xужжатлар тўплами мавжуд, тасдиқланган режалар асосида ишлар мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда.

    Қарордан келиб чиққан xолда кафедрада ташкил этилган илмий тўгаракларга иқтидорли, соҳа мутахассислигига қизиқувчан, талабчан ва ўз устида мустақил ишлай олиш қобилиятига эга ёшлар жалб этилган. Жумладан: “Ёш ўсимликшунос”, “Пахтачилик”, “Дончилик” тўгараклари шулар жумласидандир. Бу тўгаракларга кафедра тасдиқланган режага мувофиқ илмий салоxиятли, юқори педагогик тажрибага эга профессор - ўқитувчилар раxбар этиб тайинланган ва тўгаракларга аъзо талабалар дарсдан ташқари бўш вақтларида тўгаракларда фаолият олиб боришадилар. Илмий тўгарак аъзолари кафедрада олиб борилаётган илмий лойиҳа ишлари, стажёр - тадқиқотчи - изланувчиларнинг илмий тадқиқот ишлари билан бевосита танишиш ва уларда иштирок этиш имконига ҳам эга бўладилар. Мисол учун: “Хориждан келтирилган тезпишар ерёнғоқ навларини Ўзбекистон тупроқ иқлим шароитида муҳим хўжалик белгиларини ўрганиш” мавзусидаги магистрлик илмий тадқиқот ишида дастлаб илмий тадқиқот ишлари кафедрага ИКАРДА халқаро ташкилоти томонидан келтирилган уруғларнинг унувчанлигини лаборатория шароитида аниқлаш ишларидан бошланади. Бунда, талабалар нав коллекцияларининг 1000 та дон вазнини электрон тарозида ўлчаш ишларини амалга оширадилар. Сўнгра, уруғ намуналари чашки петрида намлантирилади (яъни, уруғ униши учун талаб этиладиган сув идишчага солинади). Уруғларни ундириш термостатига уруғлар қўйилади, кузатув вақтлари тажриба дафтарига ёзиб борилади. Талабалар уруғ ундириш термостатида ҳар кунлик уруғнинг униш даражасини доимий назорат қилиб, фото лавxалар тайёрлашади. Олинган маълумотлар асосида тақдимот (презинтация) тайёрлашади ва уни ҳимоя қилишади. Тўгарак аъзолари томонидан олинган қизиқарли маълумотлар амалий машғулотлар ўтиш жараёнларида кенг фойдаланиш имконини беради.

    Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларига жалб этилиши, мамлакатимизда ўтказилаётган конференцияларда тезис ва илмий мақолалари билан иштирок этиш имконини бермоқда. Университетимизда ташкил этилган “Талабалар спорт соғломлаштириш маркази” фаолияти ҳам эътиборга лойиқ деб ҳисоблаймиз. Талабаларимиз дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлаш мақсадида спортнинг: футбол, воллейбол, шахмат, миллий кураш, енгил ва оғир атлетика турлари билан мунтазам равишда шуғулланишмоқдалар. Бу эса соғлом турмуш тарзини шакллантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

    Бундай соғлом фикрга эга талаба ёшларимиз университет раxбарияти ҳамда давлатимиз томонидан таъсис этилган “Президент стипендияси”, “Беруний”, “Навоий”, “Зулфия” номли давлат стипендияларига сазовор бўлишмоқдалар.

    11

  • Жумладан: Агрономия факультетида таълим олаётган талабалар орасида билим олишга чанқоқ, илмга интилувчи иқтидорли талабалар жуда ҳам кўп, аммо улар орасида ўз билимини, илмий салоxиятини босқичма-босқич ошириб бораётган талабалар алоxида ажралиб туради. Бу талабалар ёш бўлишига қарамасдан бир мунча ютуқларга эришишга муваффақ бўлишди.

    Шундай талабалардан Ўсимликшунослик кафедрасида бакалаврнинг иккинчи босқичдан илмий ишлар билан шуғулланиб, xозирги кунда ўша мавзуни давом эттириб докторантура ўқиётганлар ҳам бор. Жумладан: Қурбанов Аxмад 2007 - 2008 ўқув йилида Беруний давлат стипендиати, 2009 - 2010 ўқув йилида “Илмий кенгаш” стипендияси ғолиби бўлган, шунингдек 2008 йилда “Энг яхши битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияси” танловида, 2009 йилда Иқтидорли талабаларнинг илмий ишлари танловида 2-ўринни эгаллаб, совриндор бўлган. Конференцияларда ўз мақолалари билан фаол иштирок этган. Xозирги вақтда “Ясмиқ навларининг экиш муддати ва меъёрини ҳосилдорликка ва дон сифатига таъсирини ўрганиш” мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Илмий мақола ва тезислари сони 16 тани ташкил этади.

    Абитов Ильнур ИКАРДА халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилган “Энг яхши илмий мақола” танлови бўйича учинчи ўрин билан мукофатланган. Магистратуранинг иккинчи босқичида Университетда ўтказилган Илмий Кенгаш степендианти бўлган. Бугунги кунга келиб у, кафедрада стажёр - тадқтқотчи - изланувчи бўлиб таълим узликсизлигини таъминлаган xолда илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланмоқда. Илмий мақола ва тезислари сони 9 тани ташкил этади.

    Университетда таълим олишаётган кафедрамизнинг “Ўсимликшунослик” мутахассислиги магистранлари кафедрада бажарилаётган “Донли экинларни етиштиришнинг технологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий ишларда мунтазам равишда қатнашиб келишмоқдалар. Натижада, илмий ишни бажаришда далада экин экиш учун ерни тайёрлаш, уруғни экишга тайёрлаш, уруғ экиш, экиш усуллари, экинларни парваришлаш, ҳосилни йиғиш, ўсимлик намуналарини олиш усуллари ва уларни анализ қилишни ўрганишди ва бажаришди. Бажарган илмий ишлар натижасида илмий раxбарлари билан биргаликда мақолалар ёзиб журналларда чоп эттиришмоқдалар. Магистратура муваффаққиятли якунлаб, xозирги кунда илмий фаолият олиб боришаётган айрим магистрларимиз, бакалавр босқичида таълим олиш жараёнида илмий - амалий конференцияларда қатнашиб “Беруний” номли давлат стипендиясига сазовор бўлишган эдилар. Бу мукофот уларга грант асосида магистратурада ўқиш имкониятини яратди ва Норматова Нодира Ўсимликшунослик (мойли экинлар) мутахассислиги, Тўраев Суннат эса “Доривор ўсимликлар” мутахассислиги магистранти бўлишган эди.

    Мустафаев Даврон “Мустақиллик” стипендиясига сазовор бўлиб, xозирда Ўсимликшунослик (мойли экинлар) мутахассислиги бўйича иккинчи босқич магистри бўлиб, илмий раxбари билан биргаликда илмий тадқиқот ишларин давом эттирмоқда. Илмий мақола ва тезислари сони 4 тани ташкил этади.

    Бакалаврлардан Сапаев Хуршид иқтидорли, аълочи, талабчан талабаларимиздан бири бўлиб, илмий тугарак аъзоси сифатида кафедрамиз илмий тадқиот ишларида фаол иштирок этди. ИКАРДА халқаро ташкилоти ёрдамида келтирилган ясмиқ нав намуналар коллекциясини таҳлил қилиб, Ўзбекистон шароитида юқори ҳосилли нав намуналарини танлаб олиш бўйича илмий тадқиқот ишларини бажарди. Илмий мақола ва тезислари сони 3 тани ташкил этади.

    Юқоридаги талабаларга xавас қилган xолда Агрономия факультетининг юқори босқич талабалари “Ўсимликшунослик” кафедрасининг “Донли, дуккакли - дон ва мойли экинларнинг замонавий етиштириш технологияси” мавзуси бўйича илмий ишларида фаол иштирок этишмоқда.

    CASIA - Марказий Осиё Xалқаро Академик Илм алмашинув дастури бўлиб, олий ўқув юртлари талабалари, профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларининг Европа ва дунёнинг бошқа мамлакатларида илмий салоxиятини юксалтириши, илмий ва амалий томондан ўзаро фикр алмашиш учун хизмат қилади. “Ўсимликшунослик” кафедраси доценти Худайқулов Жонибек Бозорович, қ.х.ф.н. Хаитов Ботир Бахтиёровичлар - 2013-2014 ўқув йилига мўлжалланган ERASMUS MUNDUS - CASIA лойиҳасининг профессор-ўқитувчиларни Европа Иттифоқининг етакчи университетларида малака ошириш учун мўлжалланган CASIA дастури гранти совриндори бўлди. Шу муносабат билан улар Австрия давлатининг пойтахти Вена шаxрида жойлашган Табиий ресурслар ва амалий фанлар университетида малакасини ошириш имконига эга бўлишдилар. У ерда олган билим ва тажрибаларини бугунги кунга келиб магистр ва бакалавр талабаларига етказиб келмоқдалар.

    Нафақат кафедрамизда, балки олий ўқув юртимизда професор - ўқитувчилар жамоаси фаоллиги янада такомиллаштирилса, иқтидорли талабалар илмий жамияти истиқболлари жуда порлоқ бўлади деб ҳисоблаймиз. Айниқса, Президентимиз томонидан 2012 йилнинг 10 декабридаги “Хорижий тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги ПФ-1873-сонли фармонлари

    12

  • яқин келажакда ўзининг ижобий самарасини беради. Чунки, замон билан ҳамнафас, интеллектуал салоxияти юқори, хорижий тилларни ва компъютер технологияларини мукаммал эгаллаган ёшларимиз Юртбошимиз таъбири билан айтганда - “Биз xеч кимдан кам эмаслигимизни...” - xис этишади ва Ўзбекистон деб аталмиш жаннатмакон юртимизнинг келажаги буюк давлат бўлишига, гуллаб яшнашига, равнақ топишига, тинчлигимиз ва мустақиллигимиз абадий бўлишига, бу юртда бахтиёр, фаровон турмуш кечиришаётган барча фуқароларимизга бахтли келажакни таъминлашга ҳамда дунё мамлакатлари орасида ўзбекнинг ўз сўзини айтишида иқтидорли ёшларимизга юксак ишонч билдирамиз.

    Адабиётлар

    1. И.А. Каримов “Амалга ошираётган ислоxотларимизни янада чуқурлаш-тириш ва фуқаролик жамиятини қуриш - ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” мавзусидаги маърузаси. 2013 йил 6 декабр.

    2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 237 - сонли “Олий таълим муассасаларида илмий - тадқиқот ишлари, илмий - педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда талабалар илмий ижодий фаолиятини ташкил этиш юзасидан юритиладиган хужжатлар намуналарини тасдиқлаш тўғрисидаги” қарори.

    3. Ўсимликшунослик кафедраси йиллик ҳисоботлари. ТошДАУ 2012-2013 йиллар бўйича. 4. www.Google uz. Иқтидорли ёшларнинг жамиятда тутган ўрни. 2014.

    ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДА МИЛЛИЙ ОНГНИНГ ШАКЛЛАНИШИ

    О.Т.Махмудов, З.А.Исматуллаев Чиноз қурилиш ва иқтисодиёт коллежи

    Президентимизнинг “Юксак маънавият–енгилмас куч” китобларида миллий онг ва тарбия

    уйғунлигига атрофлича таъриф берилган. Бунда таълим–тарбия жараёнм етакчи жараён сифатида таъсир кўрсатиши таъкидланган. Педагогика фанининг бугунги кундаги асосий вазифаси талаба ёшларда миллий ғоя ва миллий мафкурани шакллантиришдир.

    Президентимиз мустақиллигимизнинг илк паллаларидан бошлабоқ халқимизнинг ойдин манзилларга жадаллик билан етишишида – миллий ғоя, миллий истиқбол мафкурасининг заруриятини қайта-қайта таъкидлаб келади. Миллий ғоя миллатни, халқни улуғ мақсад йўлида бирлаштирувчи, жипслаштирувчи кўдрат эканлигини уқтиради.

    Юртбошимизнинг эълон килинган “Донишманд халқимизнинг мустаxкам иродасига ишонаман” номли суxбатида турли зарарли, ёд мафкуралар таxдид солиб турган бугунги кунда мукаммал миллий мафкурани аҳамияти, фарзандларимизнинг мафкуравий иммунитктини кучайтириш зарурати xақида батафсил тўхталиб, миллий истиқбол мафкураси концепциясида қандай мақсадлар ва қандай устивор ғояларга алоxида эътибор бериш лозимлигини аниқ ва лўнда қилиб кўрсатиб беради.

    Таъбир жоиз бўлса, суxбатда мафкурамиз концепциясининг тугал шарxи истиқболимизнинг шижоатли меъмори томонидан чизиб берилган.

    Тил билан тафаккурнинг боғлиқлилиги биринчисини иккинчисисиз мавжуд бўлолмаслиги Шарқ фалсафасида ҳам асосий нуқталардан биридир. Демак, ҳар бир халқнинг ўзига хос тафаккур тарзи ҳам мавжуд. Шунинг учун ҳам “миллий онг”, “миллий тафаккур”, “миллий туйғу” каби олий тушунчалар, минг йиллардир истеъмолда бўлиб келмоқда.

    Табиийки, миллий таффакур ривожининг тамал тоши она тилидир. Она тилига муxаббат, она тилида собитлик миллий тафаккур парфозини мунтазам таъмин этадиган муқаддас туйғулардир. Миллий мафкурамиздаги ўзак жиҳатлардан бўлмиш миллий ўзликни англаш, яъни аждодларимизнинг Ким эканлигини теран идрок этиш, ўз хакқининг жаxон тараққиётидаги ўрнини чуқур англаш ва шу халққа мансубликдан ғурурлана билиши чинакам миллий тафаккурсиз мумкин эмас.

    Давлатимиз раxбари таъкидлаганидек, “миллий мафкура – бу халқнинг, миллиатнинг ўтда ёнмайдиган ўлмас эътиқодидир”. Она тилига мухаббат миллий мафкурамизнинг устуеларидан бири сифатида анна шундай эътиқоднинг фарзандидир.

    Миллий ғоянинг шаклланиши ва ривожланиши жараёнида олиб борилиши лозим бўлган давлат сиёсати тушунчаси жамият ҳамда шахснинг муҳим ҳаётий ва миллий манфаатларига зарар келтирадиган турли хавф-хатарларни аниқлаш, олдини олиш билан бирга уларни бартараф этиш

    13

  • бўйича фаолиятларни ҳам ўз ичига олади. Талаба ёшларда миллий ғоя ва миллий мафкурани шакллантиришда илмий-педагогик тадқиқот методлари қўл келади.

    Адабиётлар: 1. “Баркамол авлод йили” Давлат дастури тўғрисида. “Халқ сўзи”, 2010 й.,28январ,1 бет. 2. Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т. “Ўзбекистон”, 2008 й., 156 бет. 3. Шодмонова Ш., Файзуллаева Н. Тарбиявий ишлар услубиёти. –Т. ТДИУ, 2008, 384 бет.

    СОҒЛОМ БОЛА ТАРБИЯСИНИНГ ПЕДАГОГИК ВА ПСИХОЛОГИК ОМИЛЛАРИ

    С.Р.Мирзаева, Д.Р.Мирзаева1 ТошДАУ, Қибрай қишлоқ хўжалик касб-xунар коллежи1

    Демократик жамиятнинг муҳим омилларидан бири, унда яшаётган инсонларнинг жисмонан

    соғлом, руxан тетик, маънавий етук ва комиллиги деб эътироф этилади. Маълумки, ҳар бир инсон оилада камол топади, унинг онгини ва дунёқарашини шакллантиришга

    оиладаги муҳит ва ўзаро шахсий муносабатлар катта таъсир кўрсатади. Оила мустаxкам, тинч, фаровон ва соғлом бўлсагина, жамият барқарор ривожланади. Унинг

    мустаxкамлиги оиладаги тинчлик – хотиржамлик, бир-бирига бўлган самимий муносабатлар, оила аъзоларининг ахлоқий тарбиясига боғлиқ. Айнан оилада инсонларга хос маънавий – ахлоқий қадриятлар: ўзаро xурмат – иззат, ишонч эътиқод, меxр-муxаббат, раxм-шавқат туйғулари яққол намоён бўлади.

    Ота-онанинг муқаддас бурчи ва вазифаси нафақат фарзандни дунёга келтириш, балки уларни юксак маънавиятли маърифатли ва баркамол қилиб тарбиялаш, жамиятда ўрнини мустақил равишда топишга шарт – шароит яратиб беришдан иборат. Соғлом фарзанд тарбиясида оиладаги маънавий муҳитнинг тўғри йўлга қўйилиши, ота-онанинг ибрати ва масъулияти ҳар қачонгидан муҳимдир. Ушбу масалада матонатли, фидоий, сабр-тоқатли, баъзан қаттиққўл тежамкор отанинг ҳам, меxридарё, бағрикенг, юмшоқ кўнгил онанинг ҳам ўз ўрни бор (4).

    Юртбошимизнинг “Юксак маънавият енгилмас куч” асарида “Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, xеч шубxасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади”, - деб таъкидланади (1).

    Соғлом фарзанд тарбиясида ота-оналарнинг қанчалик педагогик-психологик билимларга эга бўлишининг ўрни беқиёсдир. Ҳар бир ота-она фарзандининг шаклланиши ва руxиятидаги ўзгаришларига жуда қизиқади, аммо ўзларидан “боламга бугун қанча вақт ажратдим?” деб сўраганларида, қониқтирадиган жавобни кам оладилар. Қилинган тажрибаларда, асосан 6 ёшгача бўлган давр ичида болаларнинг шаклланиши ота-оналарнинг уларга қанча вақт ажратишлари билан боғлиқлиги кузатилмоқда. Вақт ажратиш - болаларнинг марказий нерв системаси ривожланишига яхши таъсир қилиши эътироф этилмоқда. Ота-она кундалик ишларини бир томонга суриб, болаларига, албатта вақт ажратиши зарур. Болангиз билан ўтказган вақтингиз унинг ишончини оширади. Чунки унга вақт ажратишингиз, болага кўрсатилаётган эътиборни билдиради.

    Агар фарзандингиз сизга қанчалик яқин бўлса, ёмонликлардан шунчалик йироқлашади. Ҳаёти давомида сиз ва умуман оиласи билан мустаxкам боғланган бўлса, муаммолар камаяди.

    Xозирги кундаги энг катта таxлика болаларнинг таъсирчанлигига нисбатан эътиборсизликдир. Бу xолатга барҳам берилсагина, экилган кўчатлар эртага жуда ширин мевалар туxфа этади. Болаларимиздаги салбий ҳаракатларни йўқот