30
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АКАДЕМИЯ ҲОЗИРГИ ЖАМИЯТДА ЁШ ОИЛА Ўқув-методик қўлланма Тошкент 2013

Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

  • Upload
    doanque

  • View
    301

  • Download
    50

Embed Size (px)

Citation preview

Page 1: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

А К А Д Е М И Я

ҲОЗИРГИ ЖАМИЯТДА ЁШ ОИЛА

Ўқув-методик қўлланма

Тошкент 2013

Page 2: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг Таҳририят-ноширлик ҳайъатида маъқулланган

М у а л л и ф л а р :

О. А. Камалов, А. Р. Ярмухамедова, А. А. Курбанова, Б. А. Артиков

Т а қ р и з ч и л а р :

юридик фанлар доктори, профессор О. Оқюлов;

юридик фанлар доктори, профессор Д. Караходжаева

К-18

Камалов О.А. Ҳозирги жамиятда ёш оила: Ўқув-методик қўлланма / О.А.Кама-

лов, А.Р.Ярмухамедова, А.А.Курбанова, Б.А.Артиков. – Т.: Ўзбекис-тон Республикаси ИИВ Академияси, 2013. – 29 б.

Ўқув-методик қўлланмада «ёш оила» тушунчаси таҳлил қилинган, ёш оилага

умумий тавсиф берилган, ёш оилалар билан олиб бориладиган комплекс ижтимоий тадбирларнинг мақсад ва вазифалари, шакл ва усуллари кўриб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг тингловчи ва курсантларига, шунингдек оила ҳуқуқи масалаларига қизиқувчи китобхонларга мўлжалланган.

ББК 74.90 (2У)

© Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2013.

Page 3: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

3

СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ соғлом

ва ҳар томонлама ривожланган ёш авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор вазифасига айланди. Мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётидаги амалга оширилаётган барча ислоҳотлар айнан шу вазифани бажаришга қаратилди. Аммо, таъкидлаш шартки, болалар тарбияси аввало оиладан бошланади. Оилада катталар ҳам, болалар ҳам тарбия топадилар. Ўсиб-униб келаётган авлод учун оиланинг аҳамияти катта. Тарбиявий функция бола шахсини шакллантиришда, унинг қобилияти ва қизиқишларини ривожлантиришда муҳим омил бўлиб, у оиладаги катта аъзолар (она, ота, бобо, буви ва бошқалар)нинг жамиятда тўплаган ижтимоий тажрибаларини болаларга беришлари, уларда фуқаро ва хўжайин бўлиш эҳтиёжи ҳамда уқувини (маҳоратини) шакллантириш, улар-нинг ақлий салоҳиятини бойитиш, эстетик жиҳатдан ривожланти-риш, жисмоний ривожланишига, соғлиғининг мустаҳкамланиши ҳамда уларда санитария-гигиена маданияти кўникмаларининг ҳосил қилинишига кўмаклашиш, оиланинг ҳар бир аъзосига уларнинг бутун ҳаёти давомида мунтазам тарбиявий таъсир, шунингдек ўз ўрнида болаларнинг ҳам ўз ота-оналарига (ва бошқа катта ёшли оила аъзоларига) доимий таъсир кўрсатишлари, хуллас, ўзаро тарбия билан фаол шуғулланишга ундашдан иборат.

Айнан шу нуқтаи назардан, оилавий-ҳуқуқий муносабатларни Ўзбекистон Республикасидаги замонавий ижтимоий, иқтисодий ва табиий омилларга асосланиб ўрганиш ва таҳлил қилиш долзарбдир.

Оила, унга қайси нуқтаи назардан ёндашилмасин, ниҳоятда кўп қатламли ижтимоий ҳосиладир. Унда ижтимоий ташкилот, тузилма, институт ва кичик гуруҳга хос хоссалар уйғун бўлиб, улар оила ҳуқуқининг баҳс мавзусини ташкил этади. Бу ижтимоий назорат ва ижтимоий мобиллик (ҳаракатчанлик), миграция жараёнларини ва демографик ўзгаришларни яхшироқ тушунишга имкон беради; ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг, оммавий коммуникацияларнинг

Page 4: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

4

кўпгина соҳаларидаги амалий тадқиқотларни оилага мурожаат этмай туриб ўтказиб бўлмайди.

Оила институти ноёб ва серқирра ижтимоий тузилма сифатида фаннинг турли соҳаларида ўрганилади. Оила масалалари фалсафа, ҳуқуқ, социология, педагогика, психология, тиббиёт ва бошқа фанларнинг диққат марказидадир. Ҳозирги вақтда ушбу институт оила ҳуқуқи, давлатнинг оилага оид сиёсати соҳаларининг, никоҳнинг барқарорлиги, оилаларнинг демографик типологияси, оила социологияси масалаларига бағишланган тадқиқотларнинг баҳс мавзуини ташкил қилади (Д. М. Караходжаева, Г. Б. Шоумаров, В. М. Каримова, Р. И. Суннатова, Т. М. Кочергина, У. Ш. Шорахметова, М. С. Мацковский, Г. А. Вишневский, Е. М. Черняк, И. А. Солодов-никова ва бошқ.)

Ёш оиладаги қийинчиликлар психологик, ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий муаммоларда кўринади. Ҳаёт йўлини танлаш, касб эгаллаш, малака ошириш, яхши кўриб шуғулланадиган ишни излаб топиш ва бошқалар – буларнинг бари ҳозирги ёшларга хос умумий жиҳатлар. «Оила» тушунчаси ҳақиқатда «оила ўчоғининг қўриқчиси» ҳисобланган аёл билан ҳам бевосита боғлиқ. Шу боис мустақиллик йилларида аёлларнинг жамиятдаги ролини оширишга, уларнинг истеъдодларини сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида рўёбга чиқаришга йўналтирилган улкан миқёсдаги ишлар олиб борилаётгани бежиз эмас. Бугун уларнинг бозор муносабатлари билан боғлиқ бўлган кичик ва ўрта бизнес, хусусий тадбиркорлик соҳаларида фаол иштироклари кучайиб бормоқда. Шу жиҳатдан қараганда, оила институтини янада мустаҳкамлаш ва бу йўналишда олиб борилаётган ишлар сифатини ошириш алоҳида аҳамиятга молик. Айнан шу вазифаларнинг муҳимлиги ва аҳамияти инобатга олиниб, 2012 йил Президент Ислом Каримовнинг ташаббуси билан «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилинди. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасида оила, унга хос қадриятлар халқимиз учун ҳамиша муқаддаслиги, оила жамиятимизнинг асосий бўғини, соғлом оила аввало соғлом жамиятни, соғлом жамият эса кучли ва барқарор мамлакатни ташкил этишини таъкидлади.

2012 йилнинг «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилингани бежиз эмас. Мамлакатимизда 1998 йилнинг «Оила йили» деб эълон

Page 5: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

5

қилинганлиги ҳаммамизнинг ёдимизда. Ўшанда махсус давлат дастури ишлаб чиқилиб, оилани ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган мақсадли ва манзилли тадбирлар мажмуи амалга оширилди. Мамлакат Президенти томонидан 2012 йил учун қўйилган вазифалар аввалги йиллар («Аёллар йили», «Соғлом авлод йили», «Она ва бола йили», «Сиҳат-саломатлик йили», «Ҳомийлар ва шифокорлар йили», «Ёшлар йили», «Баркамол авлод йили»)да бошланган тадбирларнинг мантиқий давоми бўлди.

Ушбу тадбирларнинг мақсади аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, жамиятда меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик, тинчлик ва хотиржамлик муҳитини мустаҳкамлаш, оналик ва болалик ҳақида ғамхўрлик, оила манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгандир.

Президент Ислом Каримов қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда давлат ташкилотлари ва ҳокимият идоралари билан бир қаторда, маҳаллалар, хотин-қизлар ва ёшлар ташкилот-лари, кенг жамоатчилик, бутун халқ фаол иштирок этишига қатъий ишонч билдирди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда оилага оид сиёсат – бу давлат, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, ҳар бир шахс ва жамиятнинг эҳтиёж ҳамда манфаатларига жавоб берадиган, оила моделини ҳаётга жорий этишга қаратилган фаолиятдир. Айнан шундай инсонпарвар сиёсат оилавий турмуш тарзини мустаҳкам-лашга кўмаклашади. Ўзбекистон Конституциясининг 63-моддасида таъкидланганидек, «оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга». «Бахт» тушунчасини ҳамма аввало оила билан боғлайди, яъни ўз уйида бахтли инсон чинакамига бахтлидир.

Page 6: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

6

I боб. ҲОЗИРГИ ЖАМИЯТДА ЁШ ОИЛАЛАРНИНГ

ИЖТИМОИЙ МУАММОЛАРИ

1-§. «Ёш оила» тушунчаси ва умумий тавсифи Оилавий ҳаёт ва фаолиятнинг турли қирраларини акс эттиргани

боис, «оила» тушунчасига кўплаб таърифлар берилган. Улар орасида энг оддий ва ниҳоятда кенг таърифлар ҳам (масалан, оила – бир-бирини яхши кўрувчи ёки умумий аждодлари бўлган ва бирга яшовчи одамлар гуруҳи), оила белгиларининг улкан рўйхатларини ифодалаган таърифлар ҳам учрайди. Аҳолининг ўз-ўзидан кўпайиши (туғилишлар ҳисобига) ва ижтимоий-психологик яхлитлиги мезон-лари инобатга олинган таърифлар орасида социолог А. Г. Харчёвнинг оила тўғрисида: «эр-хотин, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг муайян тарихий тизими, аъзолари никоҳ ёки қариндошлик муносабатлари, турмуш умумийлигини ҳамда жамиятнинг аҳолини жисмоний ва маънавий тиклашга бўлган эҳтиёжини ифодаловчи маънавий масъулият ва ижтимоий зарурият билан ўзаро боғланган кичик гуруҳ», – деган таърифи эътиборга молик.

Оилани ота-она ва фарзандларнинг ўзаро муносабатлари яратади, никоҳ эса оилани мустаҳкамлаш, оилавий муносабатларни ўзаро муҳаббат, ишонч, ҳурмат, ўзаро ёрдам, масъулият, оила аъзоларининг ўз ҳуқуқларини амалга оширишлари ва ҳимоя қилишларини таъминлаш асосидир.

Оиланинг моҳиятини тўлиқроқ тушуниш учун унинг макондаги локализацияси – турар жойи, мулки ҳамда иқтисодий асоси – ота-она ва фарзандларнинг турмуш ҳамда истеъмолчиликнинг тор доирасидан чиқадиган умумоилавий фаолиятини ва шу кабиларнинг аҳамиятини яхши тушуниб олиш лозим.

Шундай қилиб, оила – эр-хотинлик, ота-оналик ва қариндошлик ришталари билан боғланган ҳамда бу орқали аҳолининг кўпайиши ва авлодларнинг давомийлигини таъминлаш, шунингдек фарзандлар-

Page 7: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

7

нинг ижтимоийлашуви (жамиятга мослашуви) ва оила аъзоларининг мавжудлигини таъминловчи инсонлар жамлигидир.

Эр-хотинлик, ота-оналик ва қариндошликнинг уч томонлама муносабатлари мавжуд бўлсагина, том маънодаги оила тузилган бўлади. Мазкур муносабатлардан бири ёки иккитаси бўлмаса, оила эмас, балки шунчаки гуруҳчалар мавжуд бўлади. Бундай ҳол чинакам оила илгари мавжуд бўлгани (болалар вояга етгач, алоҳида ажралиб яшаётганлари, оила аъзоларининг турли касалликлари оқибатида вафот этганлари туфайли ва бошқа турли оилавий бузилишлар сабабли тарқаб кетганидан) ёхуд ҳали тўлиқ шаклланмаганидан (масалан, ёш оилада ҳали фарзанднинг йўқлиги, эр-хотиннинг ота-онага айланмаганликлари, яъни ота-оналик муносабатларининг, фарзандлар билан ота-оналар, ака-ука ва опа-сингиллар ўртасидаги қон-қардошлик муносабатларининг йўқлиги-дан дарак беради. Аксарият оилаларда эса ана шундай чинакам оилавий муносабатлар бор.

Аммо аҳолининг оиласиз қатлами ҳам мавжуд бўлиб, улар эр-хотин бўлмаган ота-оналар, шаръий ёки қонуний (легитим) никоҳда бўлган, бироқ фарзандсиз кишилардан ташкил топган. Ушбу фрагментар шаклларга «оилавий гуруҳ» атамаси кўпроқ мос келади. Оилавий гуруҳлар деганда уй хўжалигини биргаликда юритувчи ва фақат қариндошлик ёхуд ота-она ёки эр-хотинлик муносабатлари билан бирлашган гуруҳлар тушунилади.

Одатда оиланинг ўзагини эр-хотин жуфтлиги ташкил қилади, деб ҳисобланади. Оилаларнинг барча статистик таснифлари ана шу ўзакка эр-хотиннинг болалари, қариндошлари, ота-оналарини қўшишдан келиб чиқади. Социологик нуқтаи назардан, оиланинг аҳоли орасида энг кўп тарқалган уч элементли типини асос қилиб олиш тўғридир. Ана шундай муносабатларнинг лоақал биттаси мавжуд бўлмаган оилавий бирлашмани эса оилавий гуруҳ деб атаган маъқул. Бунга аниқлик киритишнинг зарурати шу билан боғлиқки, охирги йилларда Ғарб мамлакатларидаги оила социологиясида оиланинг моҳиятини ана шу уч муносабатдан ҳеч бўлмаганда биттасига (кўпинча эр-хотинлик ёки ҳатто жуфтлашишга) боғлашга интилиш сезилмоқда. АҚШлик муаллифлар М. Сасмен ва С. Стаммец томонидан яратилган никоҳ ва оила энциклопедиясига «муқобил шакллардаги» оилаларга бағишланган бобларнинг киритилгани бежиз эмас. Аслида эса, бу боблар кўпроқ эр-хотинлик,

Page 8: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

8

ҳатто жуфтлик ва жинсий ҳаёт тўғрисида бўлгани боис, бундай бирлашмани оилавий гуруҳ деб атаган маъқул.

Республикамизда оила энг муҳим ижтимоий институтлардан ҳисобланади. Оилада инсон тарбияланади, шахс сифатида камол топади, мураккаб ижтимоий муносабатлар доирасига кириб боради, фуқаро сифатида шаклланади. Оила инсоннинг моддий ва руҳий таянчи, фарзандлар ривожининг асосидир. Оила маданий мероснинг авлоддан авлодга ўтишини таъминлайди. Инсон айнан оилада борлиқни идрок эта бошлайди, ундаги ижтимоий хислатлар оилада қарор топади. Оилавий ҳаёт – замонда ривожланиб, ижтимоий муҳитда кечадиган жараён. Оила – энг консерватив ижтимоий институтлардан бири бўлиб, ўзгаришларга қаршилик кўрсатади, баъзан ижтимоий ўзгаришлар тўлқинлари жўшқин денгиздаги оролни айланиб ўтаётгандек тасаввур ҳосил қилади.

Алоҳида ёрдамга муҳтож оилалар тоифасига биринчи ўринда ёш оила киритилади. Ҳозирги жамиятда ёш оиланинг қарор топиши учун ҳам кўп саъй-ҳаракат ва вақт талаб қилинади. Аммо бу ҳол оиланинг қандайдир алоҳида тури шаклланганини англатмайди. Ёш оиланинг муаммолари замонавий оилалар муаммоларининг таркибига киради. Шу боис ёш оилага муносабат умуман оила институтига оид ижтимоий сиёсат билан алоқадор.

Айни вақтда жамият ҳаётида ёш оиланинг алоҳида аҳамияти ва махсус функцияларини инобатга олмаслик мумкин эмас. Унинг янгиликларга интилиш салоҳияти, ҳаёт ва фаолият услубини таърифлашда буни ҳисобга олиш зарур.

Ёш оила – бу никоҳ тузилганига уч йилдан ошмаган (фарзанд дунёга келган тақдирда, никоҳнинг қанча давом этгани аҳамиятсиз) ва эр-хотиндан ҳеч бири 30 ёшга тўлмаган оиладир.

Ёш оила (тўнғич фарзанд туғилгунича). Оила никоҳ тузилга-нидан ёки жуфт бўлиб яшай бошланганидан биринчи фарзанд туғилгунича бўлган даврда ёш ҳисобланади. Бу даврдаги асосий вазифа – эр-хотиннинг шахсий мустақилликдан ўзаро боғлиқлик ҳолатига ўтиши. Бу вақтда ота-оналар қарамоғидан нисбатан мустақил бўлиш масаласи ҳам ҳал қилинади (агар илгари ҳал қилинмаган бўлса). Дўстлар ва қариндошлар билан мулоқотнинг янги доираси юзага келади, шахсий ва оилавий эҳтиёжлар ўртасидаги зиддият ҳал қилинади.

Page 9: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

9

Оила ўчоғини жуфтлардан бири (ёки иккаласи) бирга яшай бошлашларидан аввал яратган бўлиши, бу эса баъзи ҳолларда оилада асосий функцияларнинг бажарилиши учун шарт-шароит бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бу даврда кўп учрайдиган ҳодиса – катта авлод (ота-она, бува-буви) оилаларидан бирида яшаш. Бундай вазиятда ёш жуфтлик ота-онанинг оилавий тизимидаги кичик тизим ҳисобланади. Ушбу ҳолда ёш оила ҳар қандай янги ташкил топган оилада бўладиган қийинчиликларни енгиб, низоли вазиятларни оқилона ҳал қилиб ривожланиши, тўлақонли мустақил тизим хусусиятларига эга бўлиши учун катта авлоддан турмуш донишмандлигига мурожаат этиш талаб қилинади.

Эр-хотиннинг шахсий муносабатларига уларнинг эски дўстлари-нинг аралашиши бу даврдаги салбий ҳодисадир. Масалан, оилавий ҳаёт муаммоларини хотиннинг яқин дугонаси ёки эрнинг қадрдон дўсти билан доимий равишда муҳокама қилиши ана шундай салбий ҳолатларни келтириб чиқаради.

Ота-оналарнинг ёш оилага беандишалик билан аралашиши бу даврдаги яна бир жиддий муаммо бўлиб, кўпинча ёшлар ҳатто алоҳида яшаган тақдирда ҳам бу таъсир сезилади. Масалан, хотин-нинг онаси ёш куёвга ўзига керакли вазифаларни бажартиришга уринади. Ёки аксинча, эрнинг онаси келинни яхши уй бекаси бўла олмаётгани, шу боис ўғлига етарли эътибор қаратмаётгани учун сиқувга олади. Қайнонанинг келиннинг нарсаларини ўзбошимчалик билан тартибга келтириши, ювган кирларини қайта ювиши ва дазмоллаши сингари бевосита аралашувлари ҳам тез-тез учраб туради.

Одатда, бундай хатти-ҳаракатлар оилавий тотувликка путур етказади, уруш-жанжалларга сабаб бўлади. Катта авлод ёш оиланинг «чегара»сини бузмасликка ҳаракат қилиши лозим. Айни вақтда келин-куёвга ота-оналарининг оилаларидан батамом узоқлашмаслик, зийрак бўлиш, уларга кўпроқ ҳурмат кўрсатиш тавсия этилади.

Келин-куёвлар учун ҳар қандай низоли масалани ўзаро биргаликда муҳокама қилиб, бир қарорга келишни ўрганиш муҳим. Муаммолар яқинлик даражаси ва ёлғиз қолиш имконияти, маиший мажбуриятлар ва ҳаётий муҳим нарсалар борасидаги масъулият, интим муносабатлар ва фарзанд кўриш истаги, оиланинг молиявий таъминоти ва эр-хотиннинг шахсий маблағлари каби ҳаётий масалалар борасида чиқиши мумкин..

Page 10: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

10

Кичик (мактабгача) ёшдаги болали ёш оила. Бу даврнинг вазифаси – эр-хотиннинг ўзаро боғлиқликдан учинчи боғлиқликка ўтиши ҳисобланади, бунга тобе аъзо – бола сабаб бўлади. Баъзан шундай бўладики, оилага биринчи тобе аъзо – фарзанд эмас, балки бошқа бир кимса (ота ёки она, ака ёки ука ёхуд опа ёки сингил ёхуд катта ёшдаги бошқа одам) бўлиши мумкин. Тўлиқсиз оилада бу босқич икки томонлама тобеликнинг шаклланишини тақозо этади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам оилалар азалий вазифаларни бажариш учун ташкил топаверади, шахсий ва оилавий мақсадлар борасидаги келишув давом этаверади. Агар мезон тўнғич фарзанднинг туғилиши бўлса, асосий мақсад – унинг хавфсиз шароитда ўсиши ва ривожланишини ҳамда ота-онаси обрўсининг шаклланишини таъминлашдир. Оналик мажбуриятлари эр-хотинлик муносабат-ларига путур етказмаслиги лозим.

Фарзанд туғилганидан сўнг, эр-хотинлик вазифаларига ота-оналик вазифалари ҳам қўшилади. Натижада ушбу вазифалар ўртасидаги низо ва зиддиятларни ҳал қилиш зарурати пайдо бўлади. Фарзанд дунёга келиши баъзан ота-она ўртасидаги яқинликни ошириб ёки камайтириб, муносабатга таъсир кўрсатади. Тунда болага қараш, сайрга олиб чиқиш борасидаги баҳс-мунозаралардан баъзида жанжаллар келиб чиқади. Агар она фарзанди билан овора бўлиб қолса, ота ўзини ёлғиз ҳис қилиши, натижада боши билан ишга шўнғиб кетиб, оиласидан анча узоқлашиши мумкин.

Бу даврда «унутилган» эрнинг ташқаридан кўнгилхушлик излай бошлаши, хиёнати муаммоси юзага келади. Бунга сабаб кўпинча эрга эътибор ва севгининг сусайгани бўлади.

Низо учун эр-хотиндан бирининг болаликдаги кечинмалари сабаб ҳам бўлиши мумкин. Агар ёш ота болалигида ота-онасининг оилада укаси ёки синглисига эътибори кучлилигини кўриб ўсган бўлса, ўз фарзанди туғилганидан кейин ихтиёрсиз равишда худди ота-онасининг эътиборини тортиб олган укаси ёки синглисига нисбатан бўлгани каби рашк ва ғазабни ҳис қилиши ҳам мумкин. Агар отада шундай ҳиссиётлар пайдо бўлса, фарзандини беихтиёр ўзига рақиб сифатида қабул қилади. Бундай ҳиссиётларни тушуниш қийин бўлиб, улар ташқаридан қараганда, ҳар қандай объектга нисбатан йўналтириладиган сурункали асабийликни келтириб чиқариши мумкин.

Page 11: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

11

Бу даврдаги кенг тарқалган бошқа муаммо – онанинг ўз фарзанди ҳақида ғамхўрлик қилишни бошқа бировга топшириб, боладан четлашишидир. Бунда гўдакда онасига нисбатан яқинлик ва асосийси, ишонч йўқолади. Сўнгги вақтларда оналарнинг эрта, ҳатто баъзан фарзанд бир ёшга тўлмасдан иш жойига қайтишлари кенг тарқалмоқда. Бунда болага ғамхўрлик қилишни бувиси ёки парваришга таклиф этилган энагаси ўз зиммасига олади.

Агар болага амалда асосан буви қарайдиган бўлса, оиладаги ўринлар чалкашиб кетади. Яъни буви функционал онага айланади, боланинг ота-оналари эса у билан бирга худди опа ёки ака сингари яшайдилар. Бундай вазиятда одатда фарзанд жабр кўради, чунки амалда ота-онаси тирик бўла туриб, «етим»га айланади. Буви ёшлигини сақлаб қолган ҳисобланади, она масъулиятни соқит қилиб ютади, ота эса бундай ҳолга қарши курашишга уринса ҳам, мағлубиятга учрайди ва боши билан ишга шўнғиб кетади. Бу нотўғри ташкил қилинган вазият эканлиги ҳаммага аён. Уч ёшгача бўлган болага албатта она зарур. Ҳеч ким унинг ўрнини боса олмайди.

Шундай қилиб, социолог, психолог ва педагогларнинг кўплаб тадқиқотлари барқарор оила фақат ёшлар оилавий ҳаётга муайян даражада тайёр бўлганида яратилиши мумкинлигидан далолат бермоқда. Барқарор ва фаровон оила ёшлар биргаликдаги оилавий ҳаётга батамом тайёр бўлганда қурилиши мумкин.

Шу боис ёшлар ўртасида ижтимоий ишларни олиб бориш ёш оилаларнинг шаклланишига катта таъсир кўрсатади. Бу ишлар ҳар бир ёшга шахсининг шаклланиши, барча турдаги эркинликларни эгаллаши ва жамият ҳаётида индивидларнинг тўлақонли иштироки учун энг қулай ижтимоий-иқтисодий шароитни таъминлашдан иборатдир.

2-§. Ёш оиланинг ижтимоий муаммолари Иқтисодий, ижтимоий, миллий ва ҳудудий фарқларнинг хилма-

хиллиги оилавий муносабатлар бир қанча типларининг вужудга келишини тақозо этади. Улар орасида учтаси асосийдир: патриархал, эгалитар (демократик) ва ўтиш (ўткинчи). Классик шаклдаги патриархал оила аллақачон йўқолган, аммо оилавий муносабатларда

Page 12: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

12

патриархал ёндашув сақланиб қолган. Тузилишига кўра патриархал оилалар мураккаб бўлиб, уларга бир қанча никоҳдаги жуфтликлар киради, у кўп болалилиги ва оилавий алоқаларнинг мустаҳкамлиги билан ажралиб туради. Патриархал оиланинг энг асосий белгиси – катта ёшдаги эркакнинг мутлақ ҳукмронлиги, эркакларнинг бошчилиги. Патриархал оилаларда одатда аёллар ижтимоий ишлаб чиқариш тизимида фаолият кўрсатмайдилар, улар уй юмушлари ва фарзанд тарбияси билан машғул бўладилар. Патриархал оилада кўпинча диний руҳ устун бўлади. Бундай оилалар барқарор бўлади. Мавжуд мураккаб муносабатлар тизимида ажралишларга деярли имкон бўлмайди. Оилалар тарихидан маълумки, патриархал оила шахснинг мустақиллигини, танлов эркинлигини истисно этади (бунга йўл қўймайди). У отанинг қаттиқ авторитар ҳокимияти негизига қурилган бўлиб, бу эса муқаррар равишда турли келишмов-чиликлар келтириб чиқаради.

Патриархал оиланинг қарама-қаршиси эгалитар оила номини олган ва ҳамкорликка асосланган оиладир. Бу тенг ҳуқуқли шахслар оиласидир. Эгалитар оилага юксак даражадаги маънавий-руҳий муҳит, маданият хосдир. Бундай оилада эр-хотин ҳамфикрдирлар. Оиладаги юмушлар биргаликда бажарилади, оила маблағига нисбатан демократик муносабат ўрнатилади, низолар демократик асосда ҳал этилади, иккала томон (эр-хотин) бундай никоҳдан қониқиш ҳосил қилади. Социологлар эгалитар оила барқарорлигини таъкидлайдилар.

Ижтимоий-психологик омиллар оилага катта таъсир кўрсатади. Никоҳнинг барқарорлиги кўп жиҳатдан амалда қарор топаётган оилавий муносабатларга боғлиқ. Ўзаро муҳаббат никоҳ тузишнинг ҳал қилувчи мотиви сифатида оилавий таъминлашга кафолат бўла олмайди. Агар эр-хотиннинг хўжалик, маиший ва бошқа муносабат-ларида тарқоқлик пайдо бўлса, бундай ҳолатда улардаги бир-бирига нисбатан ҳис-туйғулар совиб, тезда барҳам топади.

Оила – боланинг илк ижтимоий дунёси. Оилада дунёқараш, ахлоқ, феъл-атвор асослари шаклланади. Демократизм, сабр-тоқат, меҳрибонлик, муросага тайёрлик илк ёшидаёқ бола характерига синга боради. Ота-онанинг шахсий хислатлари биринчи даражали аҳамият касб этади. Улар ўзларига қанчалик талабчан бўлсалар, ўзаро муносабатлардаги маданияти қанчалик юксак бўлса, боланинг меъёрида тарбияланиши учун шунчалик қулай бўлади.

Page 13: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

13

Оилавий муносабатларни ижтимоий-психологик нуқтаи назар-дан тадқиқ этиш шуни кўрсатмоқдаки, тарбия учун қулай шароит эр-хотиннинг эгалитар муносабатларида яратилади. Оиланинг турмуш тарзи тарбия натижаларига бевосита таъсир кўрсатади. Эр-хотин-нинг ўзаро муносабатлари қанчалик ёмон бўлса, уларнинг фарзанд-лар билан муносабатлари ҳам шунчалик кескин бўлади. Ота-оналар ўртасида ҳамжиҳатликнинг йўқлиги, болаларга эътиборсизлик, оила-нинг катта ёшли аъзолари муносабатларидаги сохталик ва икки-юзламачиликлар бола шахсининг шаклланишига салбий таъсир кўрсатади.

Ҳозирги замон оиласида онанинг тарбиявий роли кескин ошди. Кўп ҳолларда она болалар тарбияси ва парваришига эркакка қараганда анча кўп вақт сарфлайди. Ишлаётган оилали эркаклар болалар тарбияси билан шуғулланишга хотинларига нисбатан икки баравар кам вақт сарфлашлари маълум. Одатда болалар оталарига қараганда оналари билан яқинроқ муносабатда бўладилар. Болалари учун муҳим ва қизиқарли мавзуларда оталар эмас, балки айнан оналар ишончли суҳбат қура оладилар. Ўсмирларнинг ота-оналари билан муҳокама қиладиган энг муҳим мавзулари мактаб ҳаётидаги воқеалар ва ўртоқлари билан муносабатларидир. Афсуски, бунда ўқилган китоблар, кўрилган спектакллар, фильмлар муҳокамаси ҳар доим ҳам олдинги ўринларни эгалламайди. Ҳамма ота-оналар ҳам болаларига ўз ишлари, муаммо ва ташвишлари ҳақида сўзлаб бермайдилар.

Агар қариндошларнинг икки ёки ундан ортиқ оиласи биргаликда яшаса-ю, аммо хўжаликни алоҳида юритсалар, улар алоҳида-алоҳида оилавий гуруҳларни ташкил қиладилар. Ота-оналар гарчи алоҳида яшасалар-да, ёш оилага моддий ёрдам кўрсатиб, уй юмушлари ва болалар тарбиясида бирга иштирок этган ҳолларда ҳам, улар оилавий гуруҳ деб аталади. Агар ота-онанинг оиласи ва ёш оила бирга яшасалар, ёш она ва 40–50 ёшлардаги ишловчи буви болага қараш учун қўшимча меҳнат юкини зиммасига олади. Қиёслаганда, онанинг ўз боласига ажратадиган вақти 6–7 соат бўлса, бувиники 5–6 соатни ташкил этади.

Бирга яшовчи оилавий гуруҳлардаги ота-онанинг ёш оилага ёрдамлари одатда катта бўлади. Буви ва бувалар ёрдамининг қай даражадалиги пенсионерларнинг ишлаш-ишламаслигига боғлиқ. Катта ёшдагиларнинг фарзандларига моддий жиҳатдан қарам эмас-

Page 14: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

14

лиги ҳозирги оилаларга хос жиҳатдир. Қарияларда мустақилликка интилиш ёшлардаги каби кучли бўлади. Қарияларнинг бир қисми фарзандларига тобе бўлмасликни, ортиқча юк бўлмасликни, айни вақтда улар учун «энага» бўлмасликни, оилавий ташвишлар билан ўралашиб қолмасликни истайдилар. Айрим пенсионерларда эса меҳнат фаолиятини давом эттириш иштиёқи фарзандларининг оилаларига ёрдам бериш истагидан ҳам кучли бўлади.

Никоҳда инсоннинг муҳаббат, ўз қадр-қимматини сақлаб қолиш каби асосий ижтимоий эҳтиёжлари қондирилиши лозим. Психолог-ларнинг таъкидлашларича, эркакларга нисбатан аёллар турмуш ўртоғига нисбатан кўпроқ танқидий муносабатда бўладилар. Эрига паст баҳо бериш аёлнинг ўзига ортиқча баҳо беришидан келиб чиқади. Оилавий муносабатларда бир-бирига доимий салбий баҳо бериш эр-хотинларнинг характерида ҳам ўзгаришлар ясайди ва оқибатда муносабатларда кескинлик юзага келади.

Эр-хотинлар бир-бирига салбий баҳо берадиган оилаларга су-рункали асабийлашиш, қадр-қимматнинг камситилиши каби ҳолат-лар хос бўлади.

Уйда тинчлик-хотиржамлик, илиқлик ва ҳамжиҳатликнинг йўқ-лиги бир-бирига нисбатан хиёнат қилишга замин яратади. Хиёнат ажралишларнинг субъектив сабаблари орасида биринчи ўринни эгаллайди. Эркак ва аёллар оилани бузувчи сабаблар ичида хиёнатни биринчи ўринга қўядилар.

Бунда айрим эр-хотинлар (кўпинча эркаклар) тасодифий жисмоний хиёнат никоҳни бузмаслиги керак деб ҳисоблайдилар. Оилавий муносабатларга оид бундай мураккаб муаммо юзасидан билдирилган фикрларнинг хилма-хиллиги эр-хотиннинг садоқатига энг муҳим қадрият деб қаралган юксак ахлоқий меъёрнинг аҳамиятини пасайтирмайди.

Никоҳ бузилишининг жиддий сабабларидан яна бири ҳис-туйғуларнинг тугашидир. Бу никоҳнинг асосий мотиви бўлган севги билан боғлиқдир. Шуни аниқ айтиш мумкинки, кўпчилик респон-дентлар севги туйғусининг йўқлигини никоҳ бузилишининг жиддий сабаби деб биладилар. Ёш оилалар ўзларининг оилавий келажагини бир-бирларини севувчи, садоқатли ёр, фарзандларининг ғамхўр тарбиячилари иттифоқи сифатида тасаввур қиладилар.

Page 15: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

15

Ёшлар никоҳнинг гомоген хусусиятини, яъни таълим даражаси ва ақлий даражанинг мувофиқлигини ҳам никоҳ барқарорлигининг муҳим шарти деб ҳисоблайдилар.

Юқоридаги фикрларни умумлаштириб, энг муҳим хулосани чиқарамиз. Оилавий тенглик билан тасдиқланмаган эмансипация инсон шахсининг эмас, балки фақат аёлнинг эмансипациясидир. Эмансипациянинг бу босқичи аллақачон тарихга айланди. Эмансипа-циянинг ҳозирги концепцияси эр-хотиннинг оиладаги умумий (биргаликдаги) ролидан келиб чиқиб яратилиши, яъни эгалитар оилавий муносабатлар концепцияси бўлиши керак. «Аёллар муаммо-лари»ни ўрганишдан воз кечиш вақти етди, яъни ҳозирги кунда социология оилада эркакнинг ролини ўрганиш билан шуғулланиши лозим. Аёллар ва эркаклар муаммолари кўриниб турган, ҳамиша мавжуд бўлган муаммолардир. Бу ҳол уни ҳал қилиш мумкин эмаслигини билдирмайди. Нафақат аёл ва эркак меҳнатининг ўзига хослиги, балки эркак ва аёл ҳаёти ҳамда фаолиятининг хусусиятлари ҳақида ҳам ўйлаб кўриш керак. Шахс уйғунлиги унинг (ишловчи эр ёки хотин, ота ёки она) асосий функцияларининг уйғунлигисиз мавжуд бўлмайди.

XXI асрдаги цивилизация жараёнида ҳаммамиз аввало ижти-моий шароитлар хилма-хиллигини ва бу борада танлаш эркинлиги борлигини англамоқдамиз. Жамият одамлар турмуш шароитлари-нинг ниҳоятда хилма-хиллигини инобатга олиши ҳамда уларга мустақил индивидуал танлаш имкониятларини бериши зарур.

Юқорида таъкидланганидек, ёш оила – бу никоҳ тузилганига уч йилдан ошмаган (фарзанд дунёга келган тақдирда, никоҳнинг қанча давом этгани аҳамиятсиз) ва эр-хотиндан ҳеч бири 30 ёшга тўлмаган, шунингдек 30 ёшга тўлмаган ота ёки онадан ҳамда вояга етмаган боладан иборат оиладир.

Ёш оила жамиятнинг алоҳида фундаментал гуруҳига киради. У бир вақтнинг ўзида ижтимоий гуруҳ ва жамият институти ҳисоб-ланади. Ёш оила жамиятнинг, унинг барча ижтимоий алоқа ва муносабатларининг ўзига хос моделидир. Ёш оила жамият билан ўзаро мураккаб муносабатларда бўлиб, иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий тизимларнинг таъсирига учрайди ҳамда ўзи ҳам жамиятга таъсир кўрсатади.

Ёш оила учун мезон, аввало, биринчи никоҳнинг мавжудлиги, биргаликдаги ҳаётнинг давом этаётгани, яъни уч йилгача давом

Page 16: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

16

этганлиги ҳамда эр-хотин ёшининг чегараси, яъни 18 ёшдан 30 ёшгача эканлигидир. Тузилишига кўра, ҳозирги замондаги ёш оила тўлиқ, типик ва ижтимоий таваккалга асосланган бўлади. Охирги типга тўлиқсиз оилалар тааллуқли бўлиб, уларга ёлғиз ва вояга етмаган оналарнинг, талабаларнинг оилалари, шунингдек аъзоларидан бири ногирон бўлган оилалар киради.

Ижтимоий муаммолар оиланинг ҳар бир типида ҳар томонлама намоён бўлади ва ёш оилаларга профессионал ёрдам кўрсатиш эҳтиёжи ҳам кўп жиҳатдан унинг типига боғлиқ.

Page 17: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

17

II БОБ. ЁШ ОИЛА МУАММОЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ МЕТОДЛАР БИЛАН ҲАЛ ҚИЛИШ

1-§. Ёш оила билан ижтимоий ишлашнинг шакллари ва усуллари

Оилани ижтимоий ҳимоялаш. Оилаларни таъминлашда ижти-

моий меҳнат соҳаларида аҳолининг бандлиги, оиланинг фаровон-лиги ва даромадларини белгилаб берувчи давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий сиёсати ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Давлат ижтимоий сиёсатнинг муҳим мезони – оналик, болалик ва оталикнинг ҳимоя қилиниши, шунингдек оилаларга ёрдам бериш ва уларни ҳимоялаш. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасида таъкидланганидек, «оила жамиятнинг асосий бўғини-дир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади».

Бу қоида «Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт»нинг 23-моддасига батамом мос келади. Унда ёзилишича, оила жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, жамият ва давлат томонидан ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикасида давлат ёрдамига муҳтож оилалар ҳам мавжуд. Шу боис ижтимоий ҳимоянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) қонунда белгиланган ижтимоий ҳуқуқлар ва ижтимоий кафолатларнинг фуқароларга, аввало пенсия таъминоти, ижтимоий хизмат кўрсатиш, болали оилаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва бошқа соҳаларда амал қилиши;

2) ижтимоий ҳимоя тизимини ўзгариб бораётган ижтимоий-иқтисодий шароитларга мослаштириш, жумладан ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасалари тармоғини ривожлантириш, аҳолига кўрса-тилаётган ижтимоий хизматлар рўйхатини кенгайтириш, ижтимоий ҳимоянинг нодавлат турларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳа кадрларини тайёрлаш;

Page 18: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

18

3) тугалланган ижтимоий технологияларни шакллантириш, аҳолининг турли табақалари ва оилалар типларига алоҳида-алоҳида (табақалашган ҳолда) ёндашиш, ёрдам олувчининг эҳтиёжлари билан бевосита боғлиқ ижтимоий манзилли ёрдам кўрсатиш асосида ижтимоий ҳимоянинг ташкил қилинишини такомиллаштириш;

4) аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг фаол шаклларидан кенг фойдаланиш (аҳолини ижтимоий ва психологик реабилитация қилиш ва мослаштириш, ўзини ўзи рўёбга чиқариш ва таъминлашда, касбий йўналишни аниқлашда кўмаклашиш ва ҳ.к.).

Оилалар билан ижтимоий ишлашнинг асосий принциплари қуйидагилар:

– бола ҳуқуқлари ва манфаатларининг устунлиги, унинг инсоний қадр-қимматини ҳурмат қилиш ва ҳар томонлама ривожлантириш;

– ота-оналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оиладаги вазиятни ижтимоий хизматлар томонидан холисона баҳолаш;

– зўравонлик мавжуд бўлмаган шароитдаги оилада бола билан ишлашда ижтимоий ходимларнинг махфийлик тартибига риоя этишлари;

– ҳокимият ва назоратдан асосли равишда фойдаланиш; – оиладаги ноқулай омилларни инобатга олиш, таваккалчилик

нуқтаи назаридан ёндашиш ва ҳ.к. Оилани ижтимоий ҳимоялашда зарурий норматив-ҳуқуқий

базани янада такомиллаштириш катта аҳамиятга эга. Ҳар хил оилалар билан ишлашда ижтимоий ходимнинг педагог,

психолог, иқтисодчи, ҳуқуқшунос ёки оддий инсон сифатидаги касбий хислатлари тўлиқ намоён бўлиши зарур. Оила билан ижтимоий ва психологик ишлар уйғун олиб борилган тақдирда, амалий ёрдам кўрсатилиши мумкин. Ижтимоий ходим фуқароларни қабул қилиш, улар билан суҳбатлашиш, музокаралар олиб боришни психологик жиҳатдан тўғри ташкил қилишни, мижозни одоб билан (оилани) ўзига ўзи ёрдам беришга йўналтиришни, шунингдек мижозга бирламчи руҳий ёрдам кўрсатишни билиши лозим. Бунинг учун ҳар хил тоифадаги оилалар билан ижтимоий ишлашнинг психологик хусусиятлари, уларда юзага келган муаммоларни бартараф этишнинг психологик имкониятлари, муайян оиланинг «соғломлик» даражаси, улардаги руҳий ҳолатни баҳолай билиши зарур. Ижтимоий ходим нафақат оилага ҳомийлар маблағларини жалб қилиш ёки давлат ва гуманитар ёрдамларини адолат билан

Page 19: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

19

тақсимлаб, қийинчиликларни енгишларида ёрдам бериши, шунинг-дек оила аъзоларига ўзига ва бир-бирларига ёрдам кўрсатишни ўргатиши лозим. Бундай кўмак уларга ўзлари учун муносиб ҳаётни таъминлашда ёрдам беради.

Энди ёш оилалар билан олиб бориладиган ижтимоий ишларнинг асосий шакл ва усулларини санаб ўтамиз.

Ахборот иши: турли манбалардан (поликлиникалар, шифохона-лар, диспансерлар, мактаблар, ички ишлар органлари, ижтимоий таъминот идоралари, суд, бандлик хизмати, турар жойлардан фойдаланиш идоралари, почталар ва шу кабилар) олинган ижтимоий ёрдамга муҳтож ёш оилалар ёки ижтимоий хизматнинг аралаши-шини талаб этувчи фактлар ҳақидаги расмий статистика ва тезкор ахборотни аниқлаш, тўплаш, умумлаштириш ва манфаатдор бўлимлар ҳамда муассасаларга етказиш; мутахассисларнинг маслаҳатларини олишни талаб этувчи ҳолатларда фуқаролар мурожаат этишлари учун шошилинч телефон алоқасини ташкил қилиш, ижтимоий патронажга муҳтож бўлган ёш оилалар ва алоҳида одамлар ҳақидаги маълумотлар банкини яратиш.

Ёш оилалар аъзоларининг иш билан бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар, меҳнат бозорини ўрганиш, ишга жойлашиш учун бўш лавозимлар мавжудлиги, касбий тайёргарлик ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш ҳақида маълумотлар бериш.

Методик ишлар: ижтимоий ишлаш соҳасидаги бўлим ва муассасалар ходимлари фаолиятининг самарали инновацион шакл ва усулларини ўрганиш, уларни умумлаштириш ҳамда меҳнат жамоа-сида ёйиш; ходимларнинг малакасини ошириш, уларни ижтимоий ишлар борасида мамлакатимизда ва хорижда тўпланган илғор тажриба билан таништириш; ижтимоий масалалар, қонунчилик ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга оид ахборот материаллари, адабиёт-ларни тўплаш ва тартибга солиш, улардан фойдаланишни ташкил қилиш.

Реклама-ташвиқот ишлари: ижтимоий ишлар билан шуғулла-нувчи бўлим ва муассасалар кўрсатадиган хизматларни, уларнинг вазифалари ва кўрсатадиган ижтимоий ёрдамларининг мазмунини реклама қилиш; маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ёш оилаларни мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлашни ташвиқот қилиш; ёш оилаларга уларнинг ҳаёти ва фаолиятига оид турли масалалар орасида буклетлар, қўлланмалар тайёрлаб, ёрдам бериш.

Page 20: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

20

Таҳлилий-башорат ишлари: демографик вазиятни, ижтимоий ва оилавий камчиликларнинг сабабларини, аҳолининг ёш оилаларга кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамнинг сифати, долзарблиги, шунинг-дек ва истиқболли эҳтиёжлари ҳақидаги фикрларини ўрганиш, шу асосда ижтимоий ишлар борасидаги камчиликларни тузатиш ва уларни такомиллаштириш, ижтимоий ривожлантиришни режалаш-тириш, уй-жойлар ва ижтимоий-маданий объектлар қуришда демографик омиллар ва кўрсаткичларни ҳисобга олиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Тиббий-ижтимоий ишлар: зарарли одатлар (ичкиликбозлик, кашандалик, наркотиклар истеъмол қилиш, кам ҳаракатли турмуш тарзи ва ҳ.к.)га қарши кураш, ёш оилалар аъзоларини фарзанд туғилишига тайёрлаш, ёшларнинг соғлиғини ҳисобга олган ҳолда касбга йўналтириш борасидаги якка тартибдаги ишлар.

Руҳий ва жисмоний зўриқишларни бартараф этиш, асаб ва мушак тизимларининг зўриқиши билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш ва уларни профилактика қилиш, илғор жисмоний ва психологик маданиятни ўргатиш борасидаги ишлар. Фаолиятнинг мазкур турлари ижтимоий-психологик хизматлар, саломатлик марказлари, шунингдек бошқа ижтимоий хизматларнинг бўлим ва шўъбаларида ҳам амалга оширилиши мумкин.

Ижтимоий-педагогик ишлар: психологик ва ижтимоий-педагогик ноқулай шароитларга тушиб қолган ёш оилаларга ижтимоий патронаж кўрсатиш, уларга фарзандларини тарбиялашда, ота-оналарга болалар билан бўлган вақтларида, оилавий низоларда хатолар ва низоли вазиятларни енгишларида ёрдам бериш.

Ижтимоий-реабилитация ишлари: яшаш жойини ўзгартиришга мажбур бўлган шахсларнинг ижтимоий реабилитация-си ва мослашувига (нафақалар олишлари, доимий турар жойга эга бўлишлари, касбини ўзгартиришлари, янги эгаллаган мутахассис-лиги бўйича ишга жойлашишларида ва ҳ.к.) кўмаклашиш; ногиронлар, болали аёллар, ижтимоий ноқулай шароитда қолган ёш оилаларга ёрдам бериш; жамиятга мослашмаган тарбияси оғир ёшларни ижтимоий реабилитация қилиш бўлинмаларининг ишини ташкил қилиш.

Ёш оилаларнинг ҳаётий қийин вазиятга тушиб қолган, озодликдан маҳрум қилиш жойларидан, ижтимоий ўқув ва даволаш-тарбиялаш муассасаларидан қайтган, узоқ вақтдан буён ишламаётган

Page 21: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

21

ва ўқимаётган аъзоларини, ичкиликбозлар, гиёҳвандлар кабиларни ижтимоий реабилитация қилиш ва жамият ҳаётига мослашти-риш (адаптация қилиш); ёш оилаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсонли, ногирон аъзоларининг ижтимоий шаклла-нишига кўмаклашиш ва ҳ.к. Бунинг учун ижтимоий реабилитация ва мослашув хизматлари ёки марказлари, жамоатчилик ёрдамида ётоқхоналарни, меҳмонхоналар кабилар ташкил қилинади.

Ёш оилалар аъзоларининг фаолиятларига оид ҳуқуқлар, масъулият ва вазифалар борасида уларга ахборот ва маслаҳат-лар бериш, уларни имтиёзлар, уларга тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништириш. Ахборот ва маслаҳатларни тегишли ахборот марказлари, юридик хизматлар ва бошқа жойлардан олиш мумкин.

Ҳозирги вақтда ёш оилаларга давлат томонидан ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг қуйидаги асосий турларини санаб ўтиш мумкин:

– оилаларга фарзандлар туғилиши, боқилиши ва тарбияси учун пул тўловлари;

– меҳнат, соғлиқ, турар жой ва бошқалар билан боғлиқ имтиёз-лар;

– оила ва болаларга бериладиган бепул ёрдамлар (болалар озуқаси, дори-дармонлар ва ҳ.к.);

– ёш оилаларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар (психоло-гик, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, ижтимоий хизматлар кўрсатиш).

Шунингдек, ижтимоий хизматлар томонидан ёш оилани мустаҳ-камлашга қаратилган қуйидаги қатор чора-тадбирлар ўтказилади:

– ёшлар орасидаги ижтимоий хавфли гуруҳлар билан профилактик ишлар олиб бориш, ёшларда ғайриижтимоий ахлоқнинг олдини олиш борасидаги самарали тажрибани умумлаштириш ва жорий этиш;

– ёшларга мўлжалланган лагерлар, клублар фаолиятини кен-гайтириш, уларнинг бўш вақтларини самарали ташкил қилиш;

– ўсмирлар ва ёшлар жиноятчилиги даражасини пасайтириш-нинг самарали чораларини кўриш;

– болалар ва ўсмирларнинг психологик-тиббий-педагогик реабилитацияси учун шароит яратиш, девиант хулқли вояга етмаган-ларни ижтимоий мослаштириш (адаптация);

Page 22: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

22

– ёшларга ижтимоий хизмат кўрсатувчи муассасаларнинг фаолиятини ривожлантириш;

– репродуктив соғлиқ, хавфсиз оналик, таносил касалликлари-нинг олдини олиш борасида ўсмир ёшларга турли хил маълумотлар бериш.

Ижтимоий ишлов фаолиятининг мижозларнинг ижтимоий муам-моларга нисбатан кучларини ривожлантирувчи, ҳаётий ноқулай вазиятни ўзгартиришни рағбатлантирувчи комплекс усуллари шахсий ва ижтимоий муаммолар ўзаро боғлиқлигини тушунишга, унинг юзага келган муаммолар, низоли вазиятларни ҳал қилишга қаратилган солидар ҳаракатларини фаоллаштиришга хизмат қилади.

Шу билан бирга, усулларни тинмай ишлаб чиқишда ёш оилалар билан ҳам жамият, ҳам кичик гуруҳлар миқёсида ижтимоий ишларни олиб борувчи мутахассисларнинг кўплаб илмий-тадқиқот изланишлари олиб боришлари заруратини туғдиради. Айниқса, бу борада ёш оилаларга манзилли, комплекс ва ўз вақтида ёрдам кўрсатишни бевосита амалий жараён билан бирга олиб боришни ривожлантириш жуда муҳим.

2-§. Ўзбекистон Республикасида ёш оилалар ижтимоий муаммоларининг ҳал қилиниши

Оиланинг ижтимоий хизматлари. Оилавий-ҳуқуқий

муносабатларни тартибга солувчи асосий манба 1998 йил 30 апрелда тасдиқланган ва шу йил 1 сентябрдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексидир. Оила кодекси оила ҳуқуқларининг яхлит тизимини белгиловчи асосий манба ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасида оилавий муносабатларни тартибга солувчи норматив база ичида қуйидаги қонуности ҳужжатларини алоҳида ажратиб таъкидлаш зарур:

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878 фармони;

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оила манфаатлари амалга оширилишини таъминлаш бўйича 1998 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар бўйича давлат дастури тўғрисида» 1998 йил 27 январдаги 45-сонли қарори;

Page 23: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

23

– Оила манфаатларининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича 1998 йилга мўлжалланган давлат дастури. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 январдаги 45-сонли қарорига 1-илова;

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила йили» давлат дастури тўғрисида» 2012 йил 27 февралдаги ПҚ-1717-қарори.

Оилавий муносабатлар соҳасига, ёш авлодни энг яхши миллий анъаналар руҳида тарбиялашга Республика «Оила» марказининг қўшаётган ҳиссалари улкан. Унинг зиммасига тарихий манбалар ва негизларга илмий нуқтаи назардан мурожаат этиб, уларни кенг миқёсли «оила» тушунчаси билан боғлаш вазифаси юклатилган. Бугун онгимизда оила ва унинг анъаналари асосий инсоний қадрият эканлиги шаклланиб улгурган.

Оила хизмати – оила билан олиб бориладиган ижтимоий ишларда оила – никоҳ муносабатларини тартибга солишга қаратил-ган механизмлардан бири бўлиб, унинг асосий мақсади, аввало, турли даволовчи, тарбиявий, репродуктив функцияларни бажариш, оилавий муносабатларни такомиллаштириш, эр-хотин ва фарзанд шахсининг уйғун ривожланиши, никоҳни барқарорлаштиришдан иборат. Ташкилий жиҳатдан, оила хизмати маслаҳат типидаги муассасалар тармоғидир.

Оилага оид сиёсатни амалга оширишнинг асосий йўналишлари: оилага ижтимоий ва психологик-педагогик ёрдам кўрсатиш тизимини яратиш, она ва бола соғлиғини сақлаш, оиланинг ҳаёти ва фаолияти учун моддий шароитларни яхшилаш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, аёлларнинг касбий ва ижтимоий мақомини кўтариш, вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш, ташвиқот ва маданий ишларни амалга ошириш, ижтимоий хизматлар учун кадрлар тайёрлаш кабилардан иборат. Ташкилий чора-тадбирларга қуйидагилар киради:

– қонуний махсус ҳужжатлар ва бошқа ҳуқуқий актларнинг, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари қарорларининг қабул қилиниши;

– Ўзбекистон Республикасининг оилага оид амалдаги қонунлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларига қонунчилик ташаббуси нуқтаи назардан ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

– оилага оид сиёсатнинг айрим йўналишлари борасида комплекс ва мақсадли минтақавий дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш;

Page 24: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

24

– оилага ва болаларга ижтимоий-психологик ва ижтимоий-педагогик ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий органлар, шунингдек турли соҳа ва йўналишларда махсус хизматлар тизимини шакллан-тириш ва ҳ.к.

Бунда шу соҳа ходимининг асосий функциялари қуйидагилардан иборат:

1) диагностика (оиланинг хусусиятларини ўрганиш, салоҳиятини аниқлаш);

2) қўриқлаш-ҳимоялаш (оилани ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш); 3) ижтимоий-психологик-педагогик функция; 4) прогностик функция (вазиятларни моделлаштириш ва

манзилли ёрдам кўрсатиш дастурларини ишлаб чиқиш); 5) мувофиқлаштириш. Ўзбекистон Республикасининг ҳудудидаги шароитларнинг

хилма-хиллиги, катта шаҳарлар ёки кичик аҳоли пунктлари, кўплаб ижтимоий ресурслар ва мутахассисларга эга маданий марказлар ҳамда бундай профессионал ходимлар мавжуд бўлмаган, марказдан узоқда жойлашган аҳоли пунктларидаги муаммолар ва улардаги имкониятларнинг ҳар хиллиги оила билан ишлаш борасидаги ижтимоий марказлар ва хизматлар моделларининг ҳам хилма-хиллигини тақозо этади.

Давлат хизматининг асосий модели – оила ва болаларга ижти-моий ёрдам кўрсатувчи ҳудудий марказлар. Хилма-хил йўналишдаги фаолият билан шуғулланувчи ҳамда ҳар хил ижтимоий хизматлар кўрсатувчи бундай марказлар ижтимоий хизмат кўрсатувчи бошқа муассасалардан фарқли равишда, оила муаммоларини ўз имкониятлари доирасида ҳал қилиш, ҳаётнинг турли соҳаларида юзага келадиган ҳаётий вазиятларни енгишда ёрдам кўрсатиши мумкин. Марказнинг бундай имкони жуда муҳимдир, чунки ёш оилалар айни кунда у ёки бу ҳудуддаги ижтимоий муассасалар ҳал қила олмайдиган кўплаб муаммоларга дуч келмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати ҳар йили давлат хизматларининг рўйхатини тасдиқлайди, бу рўйхатда кўрсатилган хизматларнинг бажарилиши маҳаллий ҳокимият органлари учун бажарилиши мажбурий бўлиб, маҳаллий ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги тизимига кирувчи давлат ҳудудий марказлари, хизматлари билан бир қаторда, идоравий, идоралараро бўйсунувчи,

Page 25: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

25

аралаш (давлат ва тижорат) ижтимоий хизматлар мавжуд. Бу хизматнинг тарғибот-ташвиқоти яхлит ижтимоий объект, яъни туман миқёсида ишлашга мўлжаллангандир. Туман деганда, биринчидан, бу ерда яшовчи аҳоли турли гуруҳлари ва қатламлари, иккинчидан, кичик туманлар, муассасалар, ташкилот ва корхоналарни қамраб оладиган ижтимоий тузилма тушунилади. Ёрдам кўрсатишда оила ва болалар билан ишлашга доимо устунлик берилади. Ташкилотлар билан олиб бориладиган ишлар эса ижтимоий хизмат кўрсатиш ва харажатларни мақбуллаштириш барқарорлигини таъминлашнинг асосий воситаси ҳисобланади.

Хизмат ходимларининг асосий вазифаси – ижтимоий-психоло-гик, ижтимоий-педагогик, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа усуллар ёрдамида оила аъзосига (ёши ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар) унинг нормал ҳаёти ва фаолиятига халал бераётган муаммони англашида ёрдам бериш. Бунда самарадорлик мезони сифатида оила аъзосининг реабилитация даражасини, яъни унинг аввалги меҳнат қобилияти тикланишини, жамиятга қайтишини ҳисоблаш қабул қилинган.

Ҳозирги вақтда оилага кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам аҳолининг турли гуруҳларига нисбатан табақалашган ҳамда турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари ва муассасаларига бўйсунадиган ҳар хил фаолият турларидир. Янги ижтимоий-иқтисодий шароитлар ёш оилага ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг мазмуни, усуллари ва шаклларининг ўзгаришини тақозо этади.

Ёш оилалар билан ижтимоий ишлашнинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат: репродуктив ижтимоий бирлик сифатида ёш оилани мустаҳкамлашнинг чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида ёш оилани жамиятга мослаштириш; ёш оиланинг моддий, ахлоқий ва маънавий аҳволини яхшилаш; ёш оилага ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш хизматлари тизимини яратиш ва ривожлантириш; ёш оиланинг ижтимоий ва оилавий-маиший функцияларини бирлаш-тириш учун қулай шароит яратиш; ёшларнинг ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантириш; оиланинг бўш вақти ва дам олишини уюштириш.

Ёш оилалар билан олиб бориладиган ижтимоий ишларнинг аксарияти асосан ижтимоий ёрдам кўрсатувчи ҳудудий хизматлар орқали амалга оширилади.

Page 26: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

26

Ижтимоий хизматни турли мулкчилик шаклларига эга бўлган, ижтимоий хизмат кўрсатадиган корхона, муассаса, ташкилот ва бошқа юридик шахслар, шунингдек юридик шахс тузмай ижтимоий хизмат кўрсатадиган, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар таъминлайдилар.

Улар маслаҳатлар бериш, ахборот, методик, реклама-ташвиқот, таҳлилий-башорат, тиббий-ижтимоий, ижтимоий-педагогик, ижти-моий-реабилитацион ва ёш оилалар билан олиб бориладиган ижтимоий ишларнинг бошқа турли усулларидан фойдаланадилар. Жумладан, ижтимоий ёрдамга муҳтож ёш оилалар ёхуд ижтимоий хизматнинг аралашишини талаб этувчи фактлар ҳақидаги расмий статистика ва тезкор маълумотларни тўплаш; ёш оилалар аъзоларининг иш билан бандлигини таъминлаш, меҳнат бозорини ўрганиш; ижтимоий ва оилавий нотинчлик тенденциялари ҳамда сабабларини ўрганиш.

Бундан ташқари, оиланинг давлат томонидан ҳимоя қилиниши – Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси ҳисобланган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси нормаларида назарда тутилган муҳим вазифадир. Унга мувофиқ, оила ҳар қандай жамиятнинг табиий ва асосий қисми ҳисобланиб, унинг дахлсизлигини таъминлаш, оилани мустаҳкамлаш, болаларга таълим-тарбия бериш учун барча шароитларни яратиш зарур.

Ўзбекистонда оилани қўллаб-қувватлаш учун барча шароитлар яратилмоқда, буни мустақиллик йилларида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам тасдиқлайди. Никоҳ тузишдан аввал ёшларнинг мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари тартиби жорий этилган бўлиб, бу ҳол соғлом оила бунёд этилиб, соғлом фарзандларни дунёга келтиришга қаратилган. Оналик ва оталик улуғланади. Она ва бола манфаатларининг қўриқланиши хотин-қизлар соғлиғини муҳофаза қилишга қаратилган махсус чоралар кўрилиши, аёлларга меҳнатни оналик билан уйғунлаштириш имконини берадиган шароитлар яратилиши, уларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоялаш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш билан таъминланади.

Page 27: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

27

ХУЛОСА Юқорида баён этилганларга асосланиб, оила – инсоннинг кўплаб

энг муҳим шахсий эҳтиёжлари табиий равишда қондириладиган кичик гуруҳ деган хулосага келиш мумкин. Оилада шахс ижтимоий зарур кўникмаларга эга бўлади, хулқ-атворнинг асосий қоидаларини ва маданият меъёрларини ўзлаштиради, руҳий мадад ва ҳимоя олади, ташқи дунёдаги тўқнашувлар олган қўрқув ва зўриқишларидан қутулади. Оила жамиятнинг таркибий қисми бўлиб, у билан ҳамқадам ривожланади ва ўзгаради.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган кўпгина норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ёш оилаларнинг жамияти-мизда ўз ўрнига эга бўлишлари, моддий ва ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланиб, камол топиши учун барча шароитларни яратиш назарда тутилган.

Ҳозирги ёш оилаларга қуйидаги қийинчиликларни енгиб ўтишга тўғри келмоқда:

1) моддий ва молиявий таъминотнинг объектив равишда етарли бўлмаган даражаси;

2) шахсий уй-жойга эга бўлиш, турмуш фаровонлигини таъминлаш;

3) эр-хотин ижтимоийлашувнинг (жамиятга мослашувининг) муайян босқичларини босиб ўтиш (таълим олиш, касб эгаллаш, иш жойига эга бўлиш)га мажбур бўлган вақт;

4) оилавий ҳаётга психологик мослашиш. Ёш оилалар психо-логик маслаҳатларга муҳтож бўладилар.

Ўзбекистон Республикасида ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида мақсадли ишлар олиб борилмоқда. Бу йўналишда бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинган. Ёш оилалар ҳар хил имтиёзларга эга бўлмоқдалар. Улар уй-жойларини яхшилашлари, мебель ва маиший техника сотиб олишлари учун «Ипотека» банки ва «Қишлоқ қурилиш банки» томонидан имтиёзли

Page 28: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

28

кредитлар берилмоқда. Давлатимизнинг бундай инсонпарвар сиёсати оила институтининг мустаҳкамланишига, фаолияти учун қулай макон, манфаатлари рўёбга чиқиши учун шароит яратилишига имкон бермоқда. Айни вақтда, назаримизда, ёш оилани комплекс, адресли ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизмини янада такомиллаштириш учун Ўзбекистон Республикасида ёш оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида қонун қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Page 29: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

29

МУНДАРИЖА

Сўзбоши…………………………………………................……………………….3

I БОБ. ҲОЗИРГИ ЖАМИЯТДА ЁШ ОИЛАЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ МУАММОЛАРИ

1-§. «Ёш оила» тушунчаси ва умумий тавсифи......………….............…….……..6

2-§. Ёш оиланинг ижтимоий муаммолари…………………………………….…12

II БОБ. ЁШ ОИЛА МУАММОЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ МЕТОДЛАР БИЛАН ҲАЛ ҚИЛИШ

1-§. Ёш оила билан ижтимоий ишлашнинг шакллари ва усуллари…………....18

2-§. Ўзбекистон Республикасида ёш оилалар ижтимоий муаммоларининг

ҳал қилиниши……………………………………….……………………………..23

Хулоса.......................................................................................................................27

Page 30: Камалов. Ёш оила 30 б. 70 та - akadmvd.uzakadmvd.uz/wp-content/uploads/2013-kamalov-yosh-oila-uz.pdf · 3 СЎЗБОШИ Ўзбекистон мустақиллигининг

КАМАЛОВ Ойбек Ахматович

юридик фанлари номзоди, доцент;

ЯРМУХАМЕДОВА Алэся Рахимжоновна;

КУРБАНОВА Айнура Абдувахитовна;

АРТИКОВ Баходир Адилович

ҲОЗИРГИ ЖАМИЯТДА ЁШ ОИЛА

Ўқув-методик қўлланма

Муҳаррир М. С. Раҳмонова

Техник муҳаррир Д. Х. Хамидуллаев

Босишга 24.05.2013 й. рухсат этилди. Нашриёт ҳисоб табағи 2,0. Адади 70 нусха. Буюртма 65. Баҳоси шартнома асосида

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси,

100197, Тошкент ш., Интизор кўчаси,68.