8
2019 йил 19 январь, шанба. №6 (2641). Вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси Вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси ДОНОЛАР ДОНОЛАР БИСОТИДАН: БИСОТИДАН: Юртимизда дори воситалари нарх- ларини созлаш масаласи Парламент Сенатининг пленар мажлисида муҳокама қилинди. ҚР Соғликни сақлаш вазири Е. Бирта- новнинг маълум қилишича, ушбу ўзгариш- лар Қозоғистон Республикаси Президен- тининг Мактубида белгиланган вазифалар ҳамда «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизи- мини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори доира- сида ишлаб чиқилган. – Қонун лойиҳасининг асосий мақсади – фуқароларни арзон баҳода зарур дори во- ситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъ- минлаш, соғликни сақлаш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширили- шини назорат қилиш, – деди Е. Биртанов. – Шунингдек, улар нархларининг сунъий равишда оширилиш ҳолатларининг олди- ни олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратишдан иборат. Вазир Россия ва Беларусда дори восит- ларининг нархлари қатъий белгилангани ва бу яхши самара бераётганини мисол қилиб келтирди. – Юртимизда фармацевтика саноатини ривожлантириш ва фармацевтика маҳ- сулотлари ишлаб чиқаришни модерни- зациялаш мақсадида маҳаллий дори во- ситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчиларга солиқ ва бож тўловида имтиёзлар берилган. Шунга қарамай, до- рилар баҳоси ўсиб боряпти. Алмати ва Ас- тана шаҳарларида ўтказилган мониторинг натижасида уларнинг нархларидаги тафо- вут 100 фоизгача бораётгани аниқланди. Ушбу Қонун лойиҳаси қабул қилинса, дори воситалари нархларини созлаб туриш имконияти яратилади, чакана ва улгуржи нархлар ҳақидаги ахборот шаффоф бў- лади. Бунинг учун телефонларга мобиль қўшимча такомиллаштирилмоқда. “Жанубий Қозоғистон” мухбири. Нурсултан Назарбаев Ақмўла вилоя- тидаги Ақкўл шаҳрига хизмат сафа- ри доирасида у ерда амалга татбиқ этилаётган «Smart Aqkol» лойиҳаси билан танишди. Аввал хабар қилинганидек, Ақкўл юрти- миздаги биринчи «ақлли шаҳар» сифатида тарихга киради. Бу ердаги «Ақлли шаҳар» мажмуаси электрон давлат хизматларини шакллантириш учун «Электрон ҳукумат» ти- зимига босқичма-босқич интеграцияланади. Таъкидлаш жоизки, «Smart Aqkol» лойиҳа- сини «Қазақтелеком» ҲЖ, «Tengrilab» ҳамда «Евразия» инновациявий технология гуруҳ- лари амалга оширди. Ақкўлда мазкур инновацион технологияни жорий қилишнинг дастлабки босқичларида- ги асосий йўналишлар транспорт, полиция, хавфсизлик, таълим, соғликни сақлаш, энергетика, сув таъминоти ва сув чиқариш, уй-жой-коммунал хўжалиги учун тегишли қуйи тизимларни яратишдан иборат бўлиб, шаҳарда 17,5 чақирим тола-оптик алоқа ти- зими тортилиб, ижтимоий Wi-Fi ва LTE (сим- сиз ахборот узатиш технологияси) тизими янгиланди. Натижада шаҳарда 100тага яқин видеоназорат ускунаси, 4500та сув ҳисоб- лаш ускунаси, 6000та электр қувватини ҳи- соблагич, йўл трафиги, ёнғин ҳимояси, тунги чироқлар тизими ва бошқа ускуналар бир марказдан бошқарилади. Мазкур тизим ор- қали шаҳар ичидаги жараёнларни бошқариш соддалаштирилади ва аҳолининг турмуш даражаси яхшиланади. Шунингдек, бу тизим фавқулодда вазиятлар ва қоидабузарлик- ларни қисқартириш, жиноятчиликни камайти- риш имконини беради. Эндиликда юртимизда «Ақлли шаҳар» маданиятини шакллантириш ва ақлли иқ- тисодиёт учун кадрлар тайёрланиши кутил- моқда. «Қоз Ахборот». ЭЛБОШИ «АҚЛЛИ ШАҲАР» ЛОЙИҲАСИ БИЛАН ТАНИШДИ Жараён Жараён ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ҚИММАТЛАШМАЙДИ 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Қозоғистонда барча дори воситалари- нинг чекланган нархлари тасдиқланди. «ҚОЗОҒИСТОНДА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ «ҚОЗОҒИСТОНДА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ НАРХЛАРИНИ СОЗЛАШ ТЎҒРИСИДА» НАРХЛАРИНИ СОЗЛАШ ТЎҒРИСИДА» ҚОНУНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ ҚОНУНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ БОШГА БАЛО ТИЛДАН БОШГА БАЛО ТИЛДАН ...Ҳақиқатни бетга айтдим, деб бировни ...Ҳақиқатни бетга айтдим, деб бировни айбсиз ғийбат қилиш кўп учрайди. айбсиз ғийбат қилиш кўп учрайди. Шу зайлда бегуноҳ одамни қоралаб... Шу зайлда бегуноҳ одамни қоралаб... Стресслар, доимий Стресслар, доимий зўриқишларни кўпчилик зўриқишларни кўпчилик "аср хасталиги" деб аташади... ЖОДУГА ЖОДУГА ЙЎFРИЛГАН АЛДОВ... АЛДОВ... ад и. а ад ди и. и и. и. и и. и. и и и и... . АСАБИНГИЗ АСАБИНГИЗ ЖОЙИДАМИ? ЖОЙИДАМИ? Кимки истаса, салтанат Кимки истаса, салтанат саходир анга шарт, саходир анга шарт, Ҳар ваъдаки айласа, Ҳар ваъдаки айласа, вафодир анга шарт. вафодир анга шарт. Алишер Н Алишер НАВОИЙ АВОИЙ. .

2019 йил 19 январь, шанба. №6 (2641). ЭЛБОШИ «АҚЛЛИ … · Нурсултан Назарбаев Ақмўла вилоя-тидаги Ақкўл шаҳрига

  • Upload
    others

  • View
    6

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

Page 1: 2019 йил 19 январь, шанба. №6 (2641). ЭЛБОШИ «АҚЛЛИ … · Нурсултан Назарбаев Ақмўла вилоя-тидаги Ақкўл шаҳрига

2019 йил 19 январь, шанба. №6 (2641).

Вилоят ижтимоий-сиёсий газетасиВилоят ижтимоий-сиёсий газетаси

ДОНОЛАРДОНОЛАРБИСОТИДАН:БИСОТИДАН:

Юртимизда дори воситалари нарх-ларини созлаш масаласи Парламент Сенатининг пленар мажлисида муҳокама қилинди.

ҚР Соғликни сақлаш вазири Е. Бирта-новнинг маълум қилишича, ушбу ўзгариш-лар Қозоғистон Республикаси Президен-тининг Мактубида белгиланган вазифалар ҳамда «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизи-мини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори доира-сида ишлаб чиқилган.

– Қонун лойиҳасининг асосий мақсади – фуқароларни арзон баҳода зарур дори во-ситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъ-минлаш, соғликни сақлаш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширили-шини назорат қилиш, – деди Е. Биртанов. – Шунингдек, улар нархларининг сунъий равишда оширилиш ҳолатларининг олди-ни олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратишдан иборат.

Вазир Россия ва Беларусда дори восит-ларининг нархлари қатъий белгилангани ва бу яхши самара бераётганини мисол қилиб келтирди.

– Юртимизда фармацевтика саноатини ривожлантириш ва фармацевтика маҳ-сулотлари ишлаб чиқаришни модерни-зациялаш мақсадида маҳаллий дори во-ситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчиларга солиқ ва бож тўловида имтиёзлар берилган. Шунга қарамай, до-рилар баҳоси ўсиб боряпти. Алмати ва Ас-тана шаҳарларида ўтказилган мониторинг натижасида уларнинг нархларидаги тафо-вут 100 фоизгача бораётгани аниқланди. Ушбу Қонун лойиҳаси қабул қилинса, дори воситалари нархларини созлаб туриш имконияти яратилади, чакана ва улгуржи нархлар ҳақидаги ахборот шаффоф бў-лади. Бунинг учун телефонларга мобиль қўшимча такомиллаштирилмоқда.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири.

Нурсултан Назарбаев Ақмўла вилоя-тидаги Ақкўл шаҳрига хизмат сафа-ри доирасида у ерда амалга татбиқ этилаётган «Smart Aqkol» лойиҳаси билан танишди. Аввал хабар қилинганидек, Ақкўл юрти-

миздаги биринчи «ақлли шаҳар» сифатида тарихга киради. Бу ердаги «Ақлли шаҳар» мажмуаси электрон давлат хизматларини шакллантириш учун «Электрон ҳукумат» ти-зимига босқичма-босқич интеграцияланади.

Таъкидлаш жоизки, «Smart Aqkol» лойиҳа-сини «Қазақтелеком» ҲЖ, «Tengrilab» ҳамда «Евразия» инновациявий технология гуруҳ-лари амалга оширди.

Ақкўлда мазкур инновацион технологияни жорий қилишнинг дастлабки босқичларида-ги асосий йўналишлар транспорт, полиция, хавфсизлик, таълим, соғликни сақлаш, энергетика, сув таъминоти ва сув чиқариш, уй-жой-коммунал хўжалиги учун тегишли қуйи тизимларни яратишдан иборат бўлиб, шаҳарда 17,5 чақирим тола-оптик алоқа ти-зими тортилиб, ижтимоий Wi-Fi ва LTE (сим-сиз ахборот узатиш технологияси) тизими янгиланди. Натижада шаҳарда 100тага яқин видеоназорат ускунаси, 4500та сув ҳисоб-лаш ускунас и, 6000та электр қувватини ҳи-соблагич, йўл трафиги, ёнғин ҳимояси, тунги чироқлар тизими ва бошқа ускуналар бир марказдан бошқарилади. Мазкур тизим ор-қали шаҳар ичидаги жараёнларни бошқариш соддалаштирилади ва аҳолининг турмуш даражаси яхшиланади. Шунингдек, бу тизим фавқулодда вазиятлар ва қоидабузарлик-ларни қисқартириш, жиноятчиликни камайти-риш имконини беради.

Эндиликда юртимизда «Ақлли шаҳар» маданиятини шакллантириш ва ақлли иқ-тисодиёт учун кадрлар тайёрланиши кутил-моқда.

«Қоз Ахборот».

ЭЛБОШИ «АҚЛЛИ ШАҲАР» ЛОЙИҲАСИ БИЛАН ТАНИШДИ

�� Жараён Жараён

ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ҚИММАТЛАШМАЙДИ

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Қозоғистонда барча дори воситалари-нинг чекланган нархлари тасдиқланди.

«ҚОЗОҒИСТОНДА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ «ҚОЗОҒИСТОНДА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ НАРХЛАРИНИ СОЗЛАШ ТЎҒРИСИДА» НАРХЛАРИНИ СОЗЛАШ ТЎҒРИСИДА» ҚОНУНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИҚОНУНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

БОШГА БАЛО ТИЛДАНБОШГА БАЛО ТИЛДАН...Ҳақиқатни бетга айтдим, деб бировни ...Ҳақиқатни бетга айтдим, деб бировни

айбсиз ғийбат қилиш кўп учрайди. айбсиз ғийбат қилиш кўп учрайди. Шу зайлда бегуноҳ одамни қоралаб...Шу зайлда бегуноҳ одамни қоралаб...

Стресслар, доимий Стресслар, доимий зўриқишларни кўпчилик зўриқишларни кўпчилик "аср хасталиги" деб аташади...

ЖОДУГА ЖОДУГА ЙЎFРИЛГАН АЛДОВ...АЛДОВ...

адди.и ..ааддии.ии.и.ии.и.ииии....

АСАБИНГИЗ АСАБИНГИЗ ЖОЙИДАМИ?ЖОЙИДАМИ?

Кимки истаса, салтанат Кимки истаса, салтанат саходир анга шарт, саходир анга шарт, Ҳар ваъдаки айласа, Ҳар ваъдаки айласа, вафодир анга шарт. вафодир анга шарт.

Алишер НАлишер НАВОИЙАВОИЙ..

Page 2: 2019 йил 19 январь, шанба. №6 (2641). ЭЛБОШИ «АҚЛЛИ … · Нурсултан Назарбаев Ақмўла вилоя-тидаги Ақкўл шаҳрига

“Ырыс” кичик молия ташкилоти то-мо нидан 2009-2018 йиллар оралиғида мин та қамизда яшовчи 17382 кишига имтиёз ли насия ҳамда лизинг бериб, улар тад бир корлик билан шуғул ла-нишмоқда. Молия лаштирилган лойи -ҳалар натижасида иш билан таъмин ланганлар – 16525 одамга етган. Мо лиялаштирилган жами 17 мингдан зиёд лойиҳани амалга оширишга 34,1 млрд. тенге ажратилган.

Буни Туркистон вилоят Минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда “Ырыс” кичик насия ташкилотининг директори Данияр Аринғазин маълум қилди.

“Нур Отан”партиясининг навбатдаги ХVIII съезди 27 февраль куни ўтади.

2№6 (2641), шанба, 19 январь 2019 йил.Janubiy.kz

Сиёсат

“Ырыс” КМТ ўтган йили 4 млрд. 539,5 млн. тенгега 1243та лойиҳани молиялаштириб, натижада 1400га яқин янги иш ўринлари очилди.

– 2018 йили молиялаштирилган ло йиҳалар қуйидаги устувор йўна -лиш лар доирасида амалга оши рил-ди. Чунончи, чорвачилик – 2 млрд. 199,2 млн. тенгега 384та ло йи ҳа, экиншунослик бўйича – 1 млрд. 518,8 млн. тенгега 766та лойиҳа, иш лаб чиқариш соҳасида – 28 млн. тен-гега 3та лойиҳа, иссиқхона бўйи -ча – 123 млн. тенгега 15та ло йи -ҳа, хизмат кўрсатиш со ҳасида – 425,1 млн. тенгега 53та ло йи ҳа, пар -рандачиликда – 11,9 млн. тен гега 6та ло йиҳа молия лаш ти рил ди, – деди Да нияр Манатжанули.

Бугунги кунда “Ырыс” кичик молия ташкилотининг насия хуржуни 34,1

млрд. тенгега етган. Унинг асосий қисмини чорвачиликка сарфланган маблағ ташкил этади.

Бундан ташқари, “Ырыс” кичик молия ташкилоти 2017 йил декабрь ойидан бошлаб ёш тадбиркорларга кўмаклашиш мақсадида “Ёш тад -биркор” дастурини амалга ошир -моқда. Унинг талаби бўйича 18-29 оралиғидаги тадбиркорларга 2 млн.тенгегача имтиёзли насия гаров мулки ёки дастлабки бадал талабисиз берилмоқда.

Ушбу дастур доирасида бугунги кунга 20 млн. тенгелик 10та энг яхши лойиҳа молиялаштирилди.

Туркистон вилояти Минтақавий

коммуникациялар хизмати.

Туркистонда “Нур Отан” пар -тиясининг “Мактаб ошхонала -рини янгилаш” партиявий ло-йиҳаси доирасида мактаб ош-хоналарини текшириш иш лари бошланди.

Дастлабки тадқиқод ишлари мин тақа маркази – Туркистон шаҳ-рида юритилди. Бугунги кунда шаҳарда 35та мактаб бўлса, шун-дан 15,17,23-сонли умумий ўрта мактабларда мониторинг юри ти-либ, аниқланган камчи лик ларни бартараф этиш ва таом сифатини

оширишга йўналтирилган таклиф-лар айтилди.

Ўтган йили “Нур Отан” партияси мактаб ошхоналарида колбаса маҳ сулотлари, гамбургерлар ва сунъий қўшимчалари бор маҳ-сулотлар сотишни тақиқ лаган эди. Энди шу талабни сақланишини таъминлаш қандай бораётганини назорат қилиш учун минтақанинг барча мактабларида текширув ишлари юритилади.

С. ШАРИФБОЕВА.

Шунга кўра, хусусий му ас-саса, жамоат бирлашмаси (сиёсий партиялар, диний бирлашма ва касаба уюш-малари кўринишида таш кил этилган жамоат бир лашмалари бундан мус тас но), нотижорат

ҳис садорлик жамияти (му-ассиси ёки ҳис садори дав-лат бўлган нотижорат ҳис са-дор лик жа миятлари бундан мус тас но) шаклидаги но ҳу-ку мат ташкилотларига иж -ти моий, корпоратив ва ху су-сий жамғармалар, ас со ци-ация (ҳамжамият) шак ли даги ҳуқуқий шахслар бирлашмаси, шунингдек Қо зоғистон Рес-публикаси ҳу дудида фаолият юри та ёт ган хорижий ва хал қа -ро нотижорат ташки лот лари бўлимлари ва вакил лик ла -рига infonpo.kz веб пор та лида ҳисоботнинг элек трон шаклини ўз вақтида тўл дириш тавсия этилади.

Ама лдаги қонунчилик ка кўра НҲТ маълумотлар ба-засида рўйхатга туриш дав-лат ижтимоий буюртмаси ва давлат грантлари доирасида ижтимоий дастурлар ва (ёки) ижтимоий лойиҳаларни амал га ошириш, шунингдек НҲТ нинг танловларда иштирок этишида ма жбурий шарт бўлишини эслатамиз.

НҲТ фаолияти тўғрисидаги м а ъ л у м о тл а р н и э л е к т р о н

турда infonpo.kz веб портали орқали топшириш учун Аҳолига хизмат кўрсатиш марказ(АХКМ)нинг яқин бў лимидан электрон рақамли имзони (ЭРИ) олиш керак.

Интернет орқали топ ши риш имкониятига эга фуқаролар учун маълу мот ларни почта орқали ёки қўлма-қўл қоғозда ёки элек трон (Doc, Docx шак-лида CD дискларда ёки USB ф л е ш - у с к у н а л а р д а) т о п -ширишлари мумкин.

НҲТ фаолияти т ўғри си -даги маълумотларни илова хат билан бирга почта ор-қ а л и ё к и т ў ғ р и д а н т ў ғ р и қуйидаги манзилга йўллаш керак: 010000, Астана шаҳри, Есил тумани, Мангилик Ел шоҳкўчаси, 8, 15-йўлак, Қо -зо ғистон Республикаси Иж-тимоий тараққиёт вазир ли ги-нинг Фуқаровий жамият иш лари қўмитаси.

НҲТ маълумотлар ба за-сига ахборотни ўз вақтида топширмаганлиги учун Қозо-ғ и с т о н Ре с п у б л и к а с и н и н г қонунчилигига кўра жавоб-гарлик кўзланган.

Муҳим лойиҳаларга – имтиёзли насиялар

Туркистон вилоятида 17 мингдан зиёд лойиҳа имтиёзли насия билан таъминланган

ТУРКИСТОНДА МАКТАБ ОШХОНАЛАРИГА МОНИТОРИНГ ЮРИТИЛМОªДА

НО²УКУМАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИªªАТИГАҚР Ижтимоий тарақ қиёт

вазирлигининг Фу қаровий жамият иш лари қўмитаси НҲТ маълумотлари база-си га маълумотлар топ ши-ришнинг навбат да ги ҳи -с о б о т д а в р и ў т и ш и н и маълум қила ди. Жорий йил 31 март як шанбага тўғ-ри келган ли ги боис таш -килотларнинг ўз фао лияти тўғри си да ги маълу мот лари-ни топ шириш муддати 2019 йил 1 апрелда тугайди. (ҚР Фуқаролик кодексининг 175-мод дасига му вофиқ агар муд датнинг с ў нгги ку ни дам олиш кунига тўғ-ри келса, кейинги иш куни муддат тугаган кун бўлиб саналади)

Мажлис доирасида тари-хий-маданий меросни муҳо-фаза қилиниши ҳамда кенг-роқ танитилишининг қонуний жиҳатдан таъминлаш маса-лалари кўрилди. “Тарихий-маданий қадамжоларни муҳо-фаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тўғрисида” ва “Қозоғистон Республикасининг баъзи бир конституциявий ҳужжатларига тарихий-маданий мерос масалалари юзасидан ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қозоғистон Ре с п у бл и к ас и н и н г Қ о н у н и лойиҳалари муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳаларида та-рихий-маданий мерос иншо-отларини аниқ лаш, уларни ҳисобга олиш, тарихий-мада-ний тадқиқот юритиш, жой-ларни қонунлаштириш маса-лаларига алоҳида эътибор қаратилган. Депутатлар ҳам-да Қўмита мажлисида ишти-рок этаётганлар бугунги кун-да янгидан аниқланиб, та-рих ҳамда маданият ёдгор-лик лари мақоми берилган кўп жойларнинг сақланиши

к ўнгилдагидек эмас лигини тилга олишди.

Қозоғистонда 25 мингдан зиёд тарихий-маданий ме-р о с и н ш о о тл а р и м а в ж уд . Улардан 11 мингга яқинига самарали фойдаланиш, уларни

бошқариш ҳамда сақлаш ва муҳофаза қилиш бўйича қо-нуний, маъмурий тадбирлар таъминланишини талаб қи-ладиган умуммиллий ма даний бойлик бўлиб ҳисобланиши та рих ҳамда маданият ёдгор-ликлари мақоми берилган.

Ижтимоий-маданий ривож-

лантириш қўмитасининг ко -тиби Б. Мамраев олиб борган учрашувда Туркистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев, ҚР Мада-ният ва спорт вазири ўрин-босари А. Р. Райимқулова, А. Марғулан номли Археология институтининг директори, ака-демик Б. А. Байтанаев, архе-олог, тарих фанлари док-тори З. С. Самашев, “Ҳазрат Султон” давлат тарихий-мада-ний қўриқхона музейининг ди-ректори Н. Ахметжанов, ар-хеолог, тарих фанлари док-тори В. Зайберт, Х. А. Яс-савий номли Халқаро қозоқ-турк университетининг вице президенти, профессор Жен гиз Тўмар, ҚР Парламенти Маж-лисининг депутати, тилга олин-ган қонун лойиҳалари бўйича ишчи гуруҳнинг раҳбари С. Абдрахманов сўзга чиқдилар.

Ма ж лис иштир ок чилари жамиятнинг барча соҳаларида муҳим ўзгаришлар қилишга руҳлантирган Элбошининг “Ке-

лажакка йўлланма: маънавий янгиланиш”, “Буюк Даштнинг етти қирраси” номли дастурий мақолаларида берилган вази-фаларни бажариш лозимлигини таъкидлашди .

“Жанубий Қозоғистон” мухбири.

Туркистон шаҳрида ҚР Парламенти Мажлиси Ижтимоий-маданий ривожлантириш қўмитаси “Тарихий-маданий мероснинг муҳофаза қилиниши ва кенгроқ танилишини қонуний жиҳатдан таъминлаш” мавзусида сайёр мажлис ўтказди.

Унда ҚР Парламенти Мажлисининг депутатлари – Ижтимоий-маданий ривожлан-тириш қўмитаси аъзолари, Туркистон вилояти ҳокимлиги раҳбарияти ва ходимлари, давлат органлари, жамият, маданият, археология ташкилотлари вакиллари, таҳ-лил чилар, Х. А. Яссавий номли Халқаро қозоқ-турк университети ҳамда Қозоғистон бошқа олий ўқув юртларининг олимлари иштирок этишди.

АЖДОДЛАР МЕРОСИ – АЖДОДЛАР МЕРОСИ – БЕБАҲО БОЙЛИКБЕБАҲО БОЙЛИК

Page 3: 2019 йил 19 январь, шанба. №6 (2641). ЭЛБОШИ «АҚЛЛИ … · Нурсултан Назарбаев Ақмўла вилоя-тидаги Ақкўл шаҳрига

Сиёсат ва иқтисодиёт

Назарбаев университетида ҳалол андазаларга мос келадиган биологик фаол қўшимча тайёрланди.

63№6 (2641), шанба, №6 (2641), шанба,

19 январь 2019 йил.19 январь 2019 йил.Janubiy.kzJanubiy.kz

ЕРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАЙЛИК

“Сув захиралари, ердан фой-даланиш ҳамда агротехника” ка-федраси уюштирган тадбирда ўқув юрти профессорлари, ўқитув-чилари ва талабалари иштирок этдилар. Унда “Сув захиралари ва сувдан фойдаланиш”, “Аграр техника ҳамда технология”, “Ерга жойлаштириш” ҳамда “Кадастр” их-тисосларида ўқиётган ёшлар ўзла-рининг мамлакатимизнинг жанубий минтақасидаги экинчилик, чорвачи-ликка мўлжалланган ерларда олиб борган тадқиқот ишлари ҳақида маърузалар қилдилар. Шу билан бирга, экин майдонларини ҳисобга олиш, ифлосланган ерларни аниқ-лаш, яйловларнинг суғорилишини таъминлаш масалалари ҳақида ҳам сўз юритилди.

Семинар давомида таъкидлан-ган кафедранинг “Сув гармонияси” лойиҳаси доирасида Норвегиядаги табиатшунослик фанлари институ-ти билан биргаликда амалга ошир-ган тадбирлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири.

Йиғилишда сўзга чиққан минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев Давлат раҳбари-нинг Туркистон шаҳрини ри-вожлантириш ҳақидаги топ-шириғини бажариш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маъруза қилди.

– Ҳозирги кунда маъму-рий-тадбиркорлик марказида 672 гектар ердан 513 гекта-ри давлат тасарруфига олин-ди. Шундан 48,4 гектарда-ги биринчи навбатда қурила-диган 13 иншоотни бошлаш учун ер участкалари тўлиқ бўшатилди ва 7та иншоот қу-рилиши бошлаб юборилди. 88та беш қаватли уйнинг қу-рилиши бўйича (2724 квар-тира, 200 минг квадрат метр) тайёргарлик ишлари тугатил-ди. Уй-жой қурилиши “Туркис-тон ИТК” иштирокида хусусий қурувчилар ҳисобидан амалга оширилади. Шунингдек, Аста-на шаҳри буюртмаси бўйича

“Астана” майдони барпо эти-лади. Унинг қурилиши жорий йилнинг март ойида бошланиб, 2020 йилнинг декабрь ойида тугатилади. Шунингдек, Тур-кистон шаҳрининг маънавий-маданий ҳудудида «Самұрық-Қазына” МФЖ” ҲЖ буюртмаси бўйича Хожа Аҳмад Яссавий музейи биносининг қурилиши бошланди. Бундан ташқари, аэропортнинг қурилиши ҳам юритилмоқда. ҚР Саноат ва янги технологиялар вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси, ҚР Мудофаа вазирлиги ҳамда “Қазаэронавигация” ҲЖ ма-қуллаган Туркистон шаҳридаги аэропортни қуриш учун 905,3 гектар ер участкаси ажра-тилди, – деди минтақа раҳ-бари Жансейит Қансейитули.Йиғинда ҚР Маданият ва спорт вазири А. Мухамедиули Кул-тепа тарихий ўрнини янгилаш ҳақида маъруза қилди. Шу-нингдек, ўзга вилоятлар ҳамда

шаҳарлар вакиллари ҳам ўзла-рига топширилган иншоотлар-нинг қурилиш жараёни бўйича ахборот бердилар.

Йиғилишда Алмати вилояти ҳокимлиги “Ёшлар саройи” би-носи қурилиши бошланганини маълум қилса, Ақтўбе вилояти “Ҳазрат Султон” қўриқхона-сида маданий-ҳордиқ олиш иншоотлари барпо этилишини айтиб ўтди. Атирау вилояти – очиқ осмон остида маданий-тарихий музей қурилишини бошламоқчи. Шарқий Қозоғис-тон вилояти – мусиқий фав-вора қуришни режаламоқда. Шимолий Қозоғистон вилояти – олимпиада захираларини тайёрлайдиган вилоят спорт мактабини қуради. Жамбил вилояти – “Ҳазрат Султон” қў-риқхонасида маданий-тарихий Ташриф марказини бунёд эта-ди. Ғарбий Қозоғистон вилояти

– Тарихий-муқаддас жойлар маркази қурилишини юритади. Бундан ташқари, Қўстанай ви-лояти – Қозоғистон халқи Ас-самблеяси биносини, Қизилўр-да вилояти – Шарқ ҳаммомини, Манғистау вилояти – Амфи-театр қурилишини бошлайди. Алмати – Медиа-марказ, Шим-кент шаҳри – вилоят илмий-ом-мабоп кутубхонаси қурилишига киришади.

Йиғилиш сўнгида ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбоса-ри А. Мамин нотиқлар кўтарган масалалар эътиборга олини-шини айтиб, Элбоши топшири-ғи бўйича Туркистон шаҳрини ривожлантириш учун масъул шахсларни қурилишни жадал-лаштиришга ундади.

Туркистон вилоят ҳокимининг

матбуот хизмати.

2018 йилда бажарилган иш-лар ва 2019 йили амалга оши-риладиган вазифалар муҳока-ма қилинган йиғинда жамоат арбоби Р. Холмуродов, Туркис-тон вилоят маслаҳати депута-ти З. Чолдонов, “Жанубий Қо-зоғистон” газетаси таҳририяти Директор – бош муҳаррири А. Сотволдиев, Шимкент ша-ҳар, Туркистон вилоят ҳамда туман этномаданият бирлаш-маларининг раислари қатнаш-дилар.

Кун тартибига мувофиқ, ўтган йилда ҳамжамият то-монидан ташкиллаштирил-ган тадбирлар ҳақида раис И. Ҳошимжонов қисқача маъ-руза қилиб, оммавий ахборот воситаларида чоп этилган ма-қолаларга тўхталди. Амалга оширилган ишлар ҳисоботини жойларда бериш ёки марказда барча вилоят ва туманлардан вакиллар иштирокида кен-гайтирилган йиғин ўтказиш ҳақидаги масала муҳокама қи-линиб, февраль ойида Туркис-тон ва Шимкент шаҳарларида ўтказишга келишилди.

2019 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йили муносабати билан амалга ошириладиган тадбирлар режасининг лойи-ҳаси тасдиқланди. Унга кўра, февраль-декабрь ойлари ора-лиғида Тошкент, Самарқанд, Жиззах шаҳарларида “Бауыр-лас ел” (“Қардош эл”) фильми

тақдимоти, “Биз бир халқмиз” мавзуида тарихчи олимлар ва сиёсатчиларнинг давра суҳба-ти, Халқаро танловлар ғоли-би, санъаткор А. Каримовнинг концерт дастури, шаҳар ўзбек драма театрининг Ўзбекистон бўйлаб гастроль сафари ва бошқа қатор тадбирлар режа-лаштирилган.

Йиғилиш давомида кўрил-ган яна бир мавзу – сўнги вақтда омма орасида турли хил фикрлар туғдириб, қа-рама-қаршиликларга сабаб бўлаётган Туркистон вилояти ўзбек этномаданият бирлаш-маси бўйича туман бирлаш-маларига филиал мақомини бериш масаласи. Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Б. Ирисме-тов вилоят бирлашмаси томо-нидан туман бирлашмаларига филиал мақомини олиш талаб қилинаётганини, акс ҳолда ту-манларда бошқа филиал очиш режаланаётганини, бу эса мил-латдошларимиз орасида норо-зиликларга сабаб бўлаётгани, шу кунгача жипслиги билан на-муна бўлган туманларда икки-уч гуруҳлар пайдо бўлганини баён этди.

Р. Холмуродов филиал ма-саласида ўзига кўп маротаба қўнғироқлар бўлаётгани, ҳат-токи, уйига Туркистон, Сайрам, Кентовдан одамлар келганини айтиб, Сайрам туманида ўзбек

этномаданият маркази ташкил этилган вақтда вилоят марка-зи қурилмаганлигини мисол қилиб келтирди. Туркистон ви-лоят ўзбек этномаданият бир-лашмаси раиси Б. Нишонқу-ловнинг ушбу мавзудаги фикри тинглангач, туман ва шаҳар бирлашмаларини филиал та-риқасида қайта қуриш масала-сини тўхтатишга келишилди.

– Қозоғистон халқи Ассамб-леясини қуришдан асосий мақсад – қозоғистонликларни бирлаштириш. Барчамизнинг мақсадимиз бир, ўзбек халқини бирлаштириб, унинг Қозоғис-тон Республикасининг тенг ҳуқуқли фуқароси эканлигини тушунтириб бориш. Келишмов-чилик келтирадиган нарсани бошлашдан олдин ўйланиш керак. Бу нозик масала, – де-ди Р. Холмуродов бирлашма раислари ва фаолларининг асосий вазифалари ҳақида гапираркан.

И. Ҳошимжоновнинг такли-фига биноан ҳамжамият кен-гаш аъзолари жамоат арбоби Рўзақул Холмуродовни «Дўст-лик» ҳамжамиятининг Фахрий раиси этиб бир овоздан сай-ладилар ва унга 1-рақамли «Дўстлик» медали” топширил -ди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири.

Қонунга мувофиқ юритилмоқда

Туркистон шаҳри ҳокими Алипбек Ўсербаев ОАВ вакилла-ри учун брифинг ўтказди. Шаҳар раҳбари Туркистоннинг ви-лоят маркази мақомини олиши муносабати билан шаҳарда қуриладиган янги иншоотлар учун зарур ер майдонларини давлат тасарруфига қайтариш хусусида гапирди.

Туркистон шаҳрини туркий олам маданий-маънавий маркази си-фатида ривожлантириш бўйича Бош режага мувофиқ бунёдкорлик ишлари уч йўналишда юритилади. «Тарихий ҳудуд» – 88,7 гектар, «Маънавий-маданий ҳудуд» – 98 гектар, «Маъмурий тадбиркорлик маркази” – 700 гектарни ташкил этади. Шу ҳудудларда қурилиш учун зарур ерларни хусусий мулкдан давлат эҳтиёжига қайтариш ишлари қонун асосида юритилмоқда», – деди А. Ўсербаев. – «Маънавий-маданий марказ» эҳтиёжи учун 167 ер участкасини қайтариш керак. Акт тузилиб, суратга олинган. 161та кўчмас мулкни баҳолаш ишлари тўлиқ якунланган. Уни «Экспо Оценка» МЧБ олиб бормоқда. 91 на-фар хусусий мулк эгасининг розилиги олинган. Улар розилик берган объектларнинг 13таси бузилмоқда.

Баъзи сабабларга кўра кўнмаётган 40та хусусий мулк соҳибининг ҳужжатлари қонунга мувофиқ судга йўлланди. «Маъмурий-тадбир-корлик маркази»га зарур 672 гектар ер майдонининг 470 гектари давлат эҳтиёжига қайтарилган. Агар хусусий мулк, уй, қаҳвахона ёки бошқа мақсаддаги мулк соҳиблари уларга тавсия этилган баҳога норози бўлса ўз хоҳишларига мувофиқ лицензияси бор муассасага баҳолатиб пировардида аввалги ва кейинги баҳолаш натижалари судга йўлланади ва қонунга мувофиқ ҳал қилинади.

Аҳоли билан уларнинг илтимосига мувофиқ 29 кишидан иборат комиссия ишламоқда. Комиссия таркибида давлат хизматчилари, депутатлар, жамоат ва ноҳукумат ташкилотлар раҳбарлари бор.

Ш. МАДАЛИЕВ.

� Брифинг ²АМЖАМИЯТДА ²АМНАФАСЛИК ВА ²АМО²АНГЛИК СЕЗИЛСА...Қозоғистонда Ўзбекистон йили муносабати билан “Дўстлик”

ҳамжамияти томонидан амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш мақсадида ҳамжамият кенгаши аъзолари ҳамда фаолла-

рининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши Шимкент шаҳридаги Қозоғистон халқи Ассамблеяси уйида ўтди.

М. Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат универси-тетида “Янги гуманитар билим: “100 янги дарслик” – қозоқ фа-нининг янги довони” мавзуида семинар ўтди.

ТУРКИСТОНДА ªУРИЛИШ ТЕЗЛАШАДИАввал хабар қилганимиздек, Туркистонга махсус хиз-

мат сафари билан ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбоса-ри Асқар Мамин келди. У даставвал вилоят марказидаги қурилиш ишлари билан танишди. Шундан сўнг Туркистон вилояти ҳокимлигининг мажлислар залида вилоят мар-казини тараққий эттиришга бағишланган катта йиғилишда қатнашди. Унда, шунингдек, Туркистон вилоятининг ҳоки-ми Ж. Туймебаев, вилоятлар раҳбарларининг ўринбосар-лари, миллий компаниялар вакиллари ва сармоядорлар ҳам иштирок этдилар.

Page 4: 2019 йил 19 январь, шанба. №6 (2641). ЭЛБОШИ «АҚЛЛИ … · Нурсултан Назарбаев Ақмўла вилоя-тидаги Ақкўл шаҳрига

ТАЪЛИМДА IT ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

Қозоғистон-Қирғизистон чегарасини демаркациялаш ҳақидаги шартнома ратификация қилинди.

4№6 (2641), шанба, 19 январь 2019 йил.Janubiy.kz

Сиёсат ва иқтисодиёт

Туркистон шаҳридаги А. Аб-па зов раҳбарлик қилаётган Тур кистон гуманитар-техни ка коллежида вило ятдаги кол леж-лар раҳ бар лари, ўқув-услубият бирлашмалар ва киллари ҳам да IT техноло гиялари мута хас сис-лари иш тирокида «Таълим да IT тех нологияларини қўл ланиш» мавзуида вилоят семинари ўт-казилди.

Унда таълим бошқармасининг махсус буйруғига мувофиқ иқти со -диёт тараққиётига зарур йўна лиш-даги саккизта соҳа (таълим, хиз мат кўрсатиш ва туризм, тех ника ва тех нология, транспорт, тикувчилик ва тўқимачилик, IT технологиялар, қу ри лиш, қиш лоқ хўжалиги) бўйича вило ятдаги 17та коллежда 22та ихти сослик бўйича нуфузли мар-казлар ту зилгани айтилди.

Се минар давомида ви лоятда тех ник ҳунар таълимини ривож-лантириш мақсадида IT техно -

логиялари соҳаси бўйича мажмуа-вий тадбирлар режаси тузилиб, 2019 йили Siemens, Dosti, Кентов трансформатор заводи ка би ком-па нияларнинг қ ўллови билан мах сус фан ўқитувчиларини ма-ла ка синовидан ўтказиш ҳам да савиясини юксалтириш, Wor l -dSkills талабларига муво фиқ му-тахассисларни тайёр лаш маса-лалари кўрилди.

Ш. МАДАЛИЕВСуратда: тадбирдан лавҳа .

Муаллиф тасвири.

Маданий қишлоғида «Бандлик-2020» давлат дастури доирасида кенг кўлам-ли ишлар амалга оширилди, чунончи, транспорт инфратузилмасини яхши-лаш, аҳоли ва транспорт восита ла ри-нинг ҳаракатланиши учун янада қу лай имкониятлар яратиш мақсадида кўп-рик ва йўллар қурилди.

Йўл чеккасида пиёдалар йўлакчаси ҳам ётқизилиб, тунги чироқлар ўрнатилди. Кўча бўйларига эса 3000 туп арча, қайрағоч, қайин кўчатлари ўтқазилиб, фахрийлар ва ёшлар хиёбонлари ҳам пайдо бўлди.

Маънавият ривожига қишлоқда катта эътибор берилмоқда. Сарқирамада Маданият уйи таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. 300 ўринли мажмуада 15000 китоб захирасига эга кутубхона ҳам бор. 20 ўринли китобхонлар зали, интернет клуб, кинозал ва рақс майдони қишлоқ ёшлари хизматида.

Туманда сўнгги уч йилда асрга татигулик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Ўтган йили 480 оилага янги уйлар калити топширилди. Кўкаламзор-лаштириш ва ободонлаштириш ишлари қишлоқларимизни тобора яшартириб, яшнатмоқда.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири.

Ёшлар банд лигига бағиш-ланган давра суҳбатида Тўлебий тумани ва Ленгер шаҳридаги корхоналар раҳбарлари, но -давлат ташкилотлар вакил ла-ри қатнашиб, учинчи минг -йилликда жаҳон иқти содиё -тининг етакчи тармоғига айла -наётган туризмни ривож лан -тиришга ёшларни жалб этиш-ни таклиф қилдилар.

– Ўлкамиз ранг-баранг табиий ланд шафт, бетакрор ўсимлик ва ҳай вонот оламига эга, – деди «Сай-рам-Ўгам» сайёҳлик бирлашмаси ди рек торининг ўринбосари Асқар Али ха нов. – Бу ўз навбатида, Қозоғис -тоннинг жанубида экотуризм йўнали -шини ривожлантириш учун қулай ша -роит яратади.

Таъкидлаш жоиз, А. Алиханов ту-ман да кўплаб туристик форумлар ўтказиб туради ва “Ёшлар имконият маркази”нинг «Экотуризм» ло йиҳа -сини амалга оширишга ўз ҳисса сини қўшиб келмоқда.

«Сайрам-Ўгам» сайёҳлик бир лаш-маси юртимиз туристик салоҳи ятини намойиш этибгина қолмай, со ҳадаги ишбилармон доиралар ўр тасида ҳам-корлик алоқаларини ўр натишда кўп-рик вазифасини ўта моқда.

«Тўлебий туманида экотуризм са-лоҳияти» мавзуида маъруза қилган

но тиқ келгусида Туркистон вилоятида экотуризмни ривожлантиришга кат та эътибор қаратилишини ва туман да дам олиш, соғликни тиклаш мақ сад-ларига хизмат қилувчи кўплаб имко-ниятлар мавжудлигини айтди.

– Ҳудуддаги тоғ экотизими, ўттиз-дан зиёд археологик ёдгорлик бу ерда экологик, спелеологик (ғорларга саёҳат қилиш), тарихий, қишлоқ ва спорт туризми (тоғ-чанғида учиш, пиё да саёҳат, тоғ велосипеди)ни ри вожлантириш имконини беради. Ўт ган йилнинг ўзида туманда ўн ик -кита хусусий меҳмонхона ташкил қи линди. Уларда хизмат қилувчи иш чи ва ходимларнинг малакасини оши риш мақсадида бир неча бор се минар-тренинглар ўтказдик. Меҳ-мон уйларида сайёҳлар табиат қўй-нида дам олиш билан бирга, тур ли маданий дастурлар билан тани шиш-лари мумкин, – деди у. – Статис -тикага кўра, ҳар 30 нафар сайёҳ мам лакатда туризм соҳасида битта, ун га турдош соҳаларда эса, иккита янги иш ўринини яратишга хизмат қи лади. Юқоридаги мисолда кўриб ўт -ганимиздек, сайёҳларни жалб этишда мамлакатимиз ички салоҳияти, айниқ-са, қишлоқларимизнинг ўзига хос колоритидан унумли фойдаланиш ту-манда бандлик масаласи ечимига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиши турган гап.

Б. ДЎСМАТОВА.

Тўлебий тумани Қара-тўбе қишлоқ округи ҳо-кими Заманбек Сахов Тўн керис, Балдиберек, Қўс тўбе, Майбулақ қиш-лоқ лари аҳолиси олдида ҳи собот учрашувини ўт-казди.

Йиғилиш давомида қиш-лоқ округи ҳокимлигининг 2018 йили амалга оширган ишлари ва галдаги режа -лари муҳокама қилинди.

Қишлоқлардан 206 на-фар вакил иштирок этган йи ғи лишда ижтимоий муам-молар к ў тарилиб, 12та таклиф ки ритилди.

Тадбирда иштирок этган қишлоқ фахрийлар кенгаши, “Ёшлар имконият маркази”, нодавлат ташкилотлар, «Нур Отан» партияси бош-ланғич ташкилоти вакил-

лари, тад биркорлар қайд этил ган му аммоларни ҳал қилиш йў лида кучларни

бир лаш ти ришга қарор қил-дилар.

Олатов қишлоқ округи ҳокими Бўлис Ешимбетовнинг ҳисоботида шу фикр илгари сурилди.

Жанатурмис ва Нисанбек қишлоқларида сабзавот етиштириш режаси бажарил ма-ганлиги айтилди. Бунга сабаб Тас ва Бў-лискен, Қўсағаш каналларининг ўз вақтида тозаланмаганлиги. Бу каналларни тозалаш ўтган йилги режага киритилгани айтилди.

Шунингдек, ҳоким майда хўжаликларни йириклаштириш бўйича ишлар жорий йилда ҳам давом этиши, ветеринария соҳасига бундан буён катта эътибор қаратилиши, тиб-биёт, таълим, миграция ва бошқа соҳа ларда амалга ошириладиган ишларга тўхталди.

– Аҳолининг турмуш даражаси ўсиб, кам таъминланган оилалар сони йилдан-йил-га қисқариб бормоқда. Дехқонлар ва чор-

вадорлар давлат томонидан берилаётган субсидияларни ўз вақтида олиб туришибди. Тадбиркорликка ҳам округимизда кенг йўл очилган, – деди ҳисобот маърузасида қиш-лоқ ҳокими.

Музокара чоғида сўзга чиққан М. Байта-сов, Ж. Турсунов, Ж. Сатишев ва бошқалар қиш лоқ йўллари, газеталарнинг вақтида етка зилмаётгани, симёғочларнинг эскириб, аҳо ли ҳаётига хавф солаётгани, ичимли сув нинг етишмаслиги каби муаммоларни ай тишди.

Қишлоқ ҳокими йиғилиш қатнашчи ла-рининг саволларига жавоб берди. Қиш лоқ аҳли ҳокимнинг ўтган йилги ишини «қони-қарли» деб баҳола ди.

«Жанубий Қозоғистон” мухбири.

Туманнинг 80 фоизи лал-микор ерлар, яъни суғо -рилмайди, лекин бошоқли дон экинлари етиштириш мумкин. 32 минг гектарга экилган буғдойдан ўтган йили 15 центнердан ҳосил олинди. Туман ҳокимлигининг саъй-ҳаракати билан жорий йилда обикор ерлар майдони ортиб, 5 минг гектарни ташкил этди. Деҳқонлар таж риба ўтказиб, 30 гектар суғорилмайдиган майдон-дан кўра ярим гектар том -чилатиб суғорилган ер дан кўпроқ ҳосил олиш мум кин-лигига амин бўлишди.

Зертас қишлоқ округида ўнлаб фермерлар йилқи ва қорамол бўрдоқилашяпти. Биз билан суҳбатда улар чорвадорлик соҳаси оила ва хўжаликка катта даромад олиб келишини исботлаб беришди.

«Жасыл аймақ» деҳқон хўжалиги (раиси Б. Жунисов) аъзолари шу кунларда по-ми дор, карам ва булғор қа-лам пири кўчатларини ўс-тирмоқдалар.

Ўтган йили «Жасыл ай-мақ» далаларида мўл ҳосил етиштирилди. Бу натижага илғор технологияларни қўл-лаш туфайли эришилди. Хў-жаликда, сувни тежаб иш -латиш ҳисобига суғо ри ла-диган ерлар кўпай ти рил ди. Хўжалик келаси йили 32 гек-тар ерда мева ва саб завот етиштиришни режа ламоқда.

Туман ҳокимининг ўрин-босари Сержан Дуйсебаев кўп йиллар «Путь Ильича» ва «Бирлик» жамоа хўжа лик-ларини бошқарган, деҳқон-чилик муаммоларини яхши билади. У мустақиллик йил-ларида деҳқонларнинг аг-ротехник саводсизлиги ту-файли ерга эътиборсиз бў-лингани, ишлов беришга ва ор ганик ўғитлар ташишга тех ника етишмагани сабаб-ли ҳосилдорликнинг пасайиб кет ганини таъкидлади.

– Бугунги кунда мазкур муаммоларнинг деярли бар-часи ҳал қилиниб, деҳқонлар арзон баҳода ёнилғи, мине-рал ўғитлар ва ариқ суви билан таъминланаётир, бу

эса сабзавотчиликни ри-вож лантиришга кенг йўл очиш, – деди у. – Илғор тех -нологияни қўллаш ор қали о л и н а ё т г а н д а р о м а д н и айтмайсизми?! Яқин йил-ларда Исроил тех но ло гия си бўйича том чилатиб суғо-риладиган майдон тума ни-мизда икки баравар ошади.

Ҳоким муовини ғалла ҳо-силидан хавотирда эканини яширмади. Кунларнинг исиб кетиши, ёмғирнинг кўп ёғи-ши, қорнинг йўқлиги ту фай-ли кузда экилган буғдой но-буд бўлиши мумкинлигини айтди.

– Февраль ойида қор ёғ-май, ер музласа, катта май дондаги буғдой экини но буд бўлади. Шунинг учун ба ҳори буғдойнинг эр та пи-шар навларини экишни мўл-жал лаб турибмиз. Бунинг учун экин экиш мавсумига пух та тараддуд кўряпмиз, хў жаликлардаги бутун тех-ни ка шай, – деди у.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири.

� Туркистон

Эзгу ишлар бардавом

� 2019 йил – Ёшлар йили

Ёшлар учун хазина

� Қишлоқ ҳокимлари ҳисоботи

Манфаатлар уйғунлашса...

ҲИСОБОТЛАР ЯНГИ, МУАММОЛАР ЭСКИ

Мавсумга пухта тараддудМустақилликнинг илк йилларида Тўлебий туманидаги 15та колхоз ва

совхоз 380дан зиёд деҳқон хўжалигига бўлиниб кетган эди. Сўнгги уч йилда субсидия ва имтиёзли кредит олишда қийналаётган деҳқону чорва-дорлар яна йирик хўжаликларга бирлашишди.

Page 5: 2019 йил 19 январь, шанба. №6 (2641). ЭЛБОШИ «АҚЛЛИ … · Нурсултан Назарбаев Ақмўла вилоя-тидаги Ақкўл шаҳрига

65№6 (2641), шанба, №6 (2641), шанба,

19 январь 2019 йил.19 январь 2019 йил.Janubiy.kzJanubiy.kz

Қозоғистоннинг етакчи олий ўқув юртлари магистрантлари Нью-Йоркдаги мунозарада қатнашдилар.

Астағфируллоҳ!

Тадбиркорлик билан шуғулла-наётганига бир йил бўлса ҳам

Ғафурнинг иши юришмади. Руҳан эзи-либ юрган кунларидан бирида хотини Тамара юпатди:

– Дадаси, бизнесингизни ёпиб қўя-қолинг. Корхонада бинойидай ишлаб юрган эдингиз, ойлик маошингизни мен бозорда икки баравар кўпайтириб юрган эдим. Нима кераги бор эди сиз-га қурилиш материаллари дўконини очиб? Ҳар қадамда дорихона, ҳар қа-дамда дўкон...

– Нималар деяпсан, хотин, ўғил уй-лантириш, икки қизни ўқитиш, учинчи-сига тўй қилиш осон дейсанми?

– Унда мен фолбинга бораман, ои-ламизга кўз текканга ўхшайди.

– Фолбинга бориш – катта гуноҳлар-дан бири. Иккинчи бу гапни эшитмай, – деб, гапни калта қилди эри.

Эртасига Тамара унга билдирмай, шаҳардаги таниқли фолбинга борди.

Аёлнинг ёши қирқлардан ошган, ле-кин сочларига оқ оралаганди.

– Хўш, қандай муаммо билан кел-динг? – сўради фолбин.

– Эримнинг бизнеси юришмаяпти... Қўшнилар сизни мақтагани учун ол-дингизга келавердим.

Фолбин Тамаранинг гапига эътибор бермай, шамларни ёқди ва алланима-лар деб пичирлади. Сўнг:

– “Сeн жоду қилингансан. Сeни ким-дир ўқияпти ва сeҳрлаб қўйяпти. Яқин вақтда сенга фалон-фалон кўнгил-сизликлар келади, – деди. – Бизнесга эмас, оилангга кўз теккан.

– Қаёқдан билдингиз?– Шамнинг алангаси сенинг ои-

лангга қилинган дуога чидай олмай, эгилиб, букилиб кетяпти. Бу касб менга момоларимдан ўтган. Олдимга одам келиб, ўз муаммоларини айтаётга-нида, мен у ҳақда ахборот тўплашни бошлайман. Ахборот қандай келишини тушунтириб беролмайман, ўз-ўзидан келаверади, мен фақат уни тилимда айта оламан. Кўп одамнинг йўлини очганман, лекин сенинг аҳволинг жуда оғир.

Қўрқувдан Тамарани совуқ тер бос-ди.

– Наҳотки бир амали бўлмаса? – ялинганнамо сўради.

– Ҳаракат қилиб кўрай. Лекин ҳозир-ча сендан пул ололмайман. Пулларинг ҳам жоду қилинган.

– Унда...– Лекин бриллиант узугингни ола-

ман. Чунки жавоҳирга сеҳр-жоду ўт-майди. Бундай узук таққан одамни ҳатто қопағон ит ҳам қопмайди.

Тамара узугини қандай ечиб берга-нини билмай қолди.

Анорхоннинг фолбинлик билан шуғулланаётганига ўн йилдан ошган. Бунга жаҳон молиявий бўҳрони сабаб бўлгандир. Қийинчиликка дуч келган одамлар ҳар қандай мўъжизага ишо-нишга тайёр эди.

Қанча одамни алдаб, чўнтагини қоқ-ди. Фараз қилинг, у мижозига ҳар-хил бўлмағур нарсаларни гапиради. Нажот истаб келган ҳомиладор аёлни чўчита-ди, “фарзандингиз ўлик туғилади”, дей-ди. Келиннинг қандай ҳолга тушганини тасаввур қилиш қийин эмас. Лекин Сафаровлар оиласига у аёл келганда қаттиқ янглишди.

Эртасига Тамара фолбинга мактаб-да ўқийдиган икки қизи Маъсуда ва Мавлудани олиб борди. Фолбин қиз-ларнинг қўлига биттадан товуқ тухуми-ни берди. Сўнг қайтариб олиб, бошқа хонага чиқиб кетди. Бир оздан кейин тухумларни Тамарага ушлатди.

– Кўрдингми, қандай қизиб кетди. Бунинг сабаби – оилангизга теккан кўз. Агар икки соат ичидан менга икки минг доллар олиб келмасанг, икки қизингга ҳам «қора касал» юқади. Иложини топ-санг, уч минг доллар олиб кел.

– Билмадим, гипноз ҳолатига тушиб қолдим, шекилли, икки соат ичида фолбинга уч минг доллар кредит олиб бердим. Бир ҳафтадан кейин қизларим тумов бўлиб қолди. Яна фолбинга бордим. “Қизларимга офат ёпишганга ўхшайди. Қўлингиздан келади, ёрдам беринг”, дедим.

– Қўлимдан келади, – деди у. – Ле-кин хизмат ҳақимни тўлай олармикан-сан?

– Машинам бор, сотиб бераман!– Сотиб нима қиласан, яхшиси, ме-

нинг номимга ўтказиб берақол.Иши юришмаётганидан боши қотиб

юрган Ғафур хотинининг муаммола-ридан бехабар эди. Чунки, Тамара фолбинга бораётганини ва анчадан бери унинг қоидалари асосида яшаёт-ганини эрига айтмаганди. Машинасини сўраган эди, «бузилиб қолди, таъмир-лашга қолдирдим», деди. Тамаранинг қармоққа илинганини сезган фолбин иш ҳақини оширгандан ошира борди. Лекин эри бир куни уйида қимматбаҳо буюмларнинг йўқолаётганини сезиб қолди.

– Компьютер нега жойида йўқ? – сў-ради у хотинидан.

Тамара аввал бузилиб қолди, таъ-мирлашга бериб юбордим, демоқчи бўлди. “Кир ювиш машинаси, телеви-зор қани”, деб сўраб қолса, нима дей-ман, деб, ростини – фолбинга бериб юборганини айтақолди.

– Ақлдан оздингми, хотин, – дедию эрининг юрак хуружи тутиб, йиқилди.

Уни «тез ёрдам олиб кетди. Эртасига вилоят юрак касалликлари шифохона-сига ётқизишди.

Эрини кўришга борганда Тамара ай-тиб улгармаган гапларини унга айтди:

– Биз унга ҳайкал қўйсак арзийди. Оиламизни ғаму кулфатдан сақлаб келяпти.

Ўн кун даволанган Ғафур касал-хонадан чиқиб, фолбиннинг олдига борди.

– Оиламиздан нари юрмасанг, поли-цияга арз қиламан, қаматиб юбораман, – деди.

– Сен ким бўлибсанки, мени қамат-санг, – деди фолбин. – Полиция бош-лиғи яқин қариндошим бўлади.

Ғафур яна касалхонага тушиб қол-ди. Бир ҳафта ётиб, ўзига келганида, хотини қандайдир ҳужжатлар кўтариб келди.

– Қизларимиз яна оғриб қолишди. Сиз ҳам, мана, касалдан бошингиз чиқмаяпти. Бунинг бари сеҳр-жодунинг таъсири экан. Фолбин шу сеҳрни оила-миздан олиб ташламоқчи. Фақат, ҳа-қига уйни унинг номига ўтказиш керак экан. Сизнинг рухсатингиз керак.

– Онаси, кўзингни оч, оиламизда ҳеч қандай сеҳр ҳам, жоду ҳам йўқ. Мени ҳам, қизларни ҳам тузатишади. Уйни унга бериб юбориб, қаерда яшай-миз?

– Бош омон бўлса, уй топилади. Ижарада яшаймиз.

Ғафур касалхона кийимида фолбин-нинг уйига қараб югурди. Назарида, агар кучи борича югурмаса, хотини уйни Анорхонга совға қилиб юборади-гандай туюлди.

Аёл чой ичиб ўтирган экан. – Хотинимнинг бошини айлантирма,

– деди у . – Бўлмаса, ҳозироқ полиция-га бораман.

– Боравер! Агар уйни менинг номим-га ўтказмасанг, шундай сеҳр-жоду қи-лайки, ўғил-қизларинг ўтирган жойида жон таслим қилишади.

Ғазабдан Ғафурнинг юзи оқариб кетди. Кўзига фолбин жодугарга ўхшаб кўринди.

– Жодугар! – деди у. – Сен ҳақиқий жодугар экансан!

Ғафур қўлига ошхона пичоғини олиб, аёлнинг кўксига урди.

***Ғафурнинг суди бўлди. Уни 8 йилга

озодликдан маҳрум қилишди. Суд тугагач, одамлар залдан ғам-

гин бўлиб чиқишди. Бир нуроний аёл: «Жодугарни ўлдиргани учун Ғафурни қамамай, унга раҳмат айтишлари ке-рак эди», деди.

Я. ҒАНИЕВА.

�� Суд залидан Суд залидан

ЁМОНЛИК ОДАТГА АЙЛАНМАСИН

Ўғридан сўрадилар:– Ўғрилик қилишингнинг боиси етиш-

мовчиликданми?– Аввал шундай эди, энди эса хумор-

дан чиқмоқ учун. Овчининг овга отланган илк чоғи,Бор эди кўнглида муҳтожлик доғи.Қолмасада энди бунга ҳожат,Начора, нокаслик бўлди одат.

НОШУКРЛИК – ҒОФИЛЛИК

Вазирдан сўрадилар:– Орзуинг нима?– Подшо бўлиш.Кун келиб у амалидан айрилди.Ундан яна сўрадилар:– Орзуинг нима?– Вазифамга қайтиш, – жавоб берди, у. Кўрган кунингга шукр қила билгил,Борингни ғанимат била олгил.

ҲАЁТ – ТАҚДИР, ТАҚДИР – СИНОВ

Камбағаллик табақасига мансуб инсон фарзанди дунёга келиб, ақлини таниши ҳамоноқ, турмуш заҳматларига тўқнашиб яшай бошлади. У ўз кучига ва ақлига таяниб, келажакдан иноят кутди. Вақти келиб, ёшим улғайса, би-лагимдаги куч, пешана тери эвазига турмушимни ўнглаб оларман, дея умид қилди. Аммо йигит етиб ҳам елкасидан яғири аримасада, яримта нонини бутун қилолмасди. Шўрлик олдидаги кекса-ликдан нималарни кутиши мумкин?!

Баҳору ёзда очилмаган гулу чечаклар,Хонумон бўлурми рутубатли кузу қишлар.

ЯХШИ ҲАВАС ҚИЛАДИ, ЁМОН – ҲАСАД

Болалик давримда кўчамиздан ўтув-чи отлиқ овчини доимо катта қизиқиш билан кузатардим. Тўғрироғи, унинг ортидан эргашиб бораётган този ити диққатимни ўзига кўпроқ жалб қиларди. Маҳалламиздаги катта-кичик итлар уни кўриши ҳамоно жон-жаҳдлари билан вовуллашиб, гўё уни тилка-пора қилиб ташлагудек кетидан қувиб боришар, ол-дига етгач эса, унга бетлолмай, фақат акиллашарди, холос. Този эса ҳеч нар-сани сезмаётгандек бепарво ва бепи-санд бир маромда одим ташлаб, отнинг ортидан чопиб бораверарди.

У шунчалар мағрур эдики, атрофида акиллаётган итларга қиё боқмас, би-рортаси ногаҳон тишлаб олмасмикан, деган заррача ҳадикка ҳам бормасди. Анча жойгача беҳудага акиллаб борган итлар эса бир ишни қойил қилгандек тилларини осилтириб, ҳансираб ортла-рига қайтарди.

...Катта бўлиб ҳаётда турли тоифа-даги одамлар билан тўқнаш келдим. Улар орасида яхшилари ҳам, ёмонлари ҳам бор. Одатда ёмон кимсаларнинг ёмонлиги яхши одамларга қилган ға-йирлигида намоён бўлади. Яхши одам-лар бунга бепарво, эътибор ҳам қил-майди, ўзларининг эзгу мақсадларини рўёбга чиқариш йўлида овора. Шу боис уларнинг обрўси эл орасида тобора ор-тиб бораверади. Ёмонлар эса ғаразли ниятларини амалга оширишга зўр бе-риб уринишади ва бу билан эл орасида беобрў бўлиб қолаверишади.

Осмону фалакда ёзиб булут қанотин,Қиларкан даъво ул бепоёнликни.Не синоатки, йўқотиб мувозанатинКўраркан чилпарчин нотавонликни.

Абдулла МАДАЛИЕВ.

ЖОДУГА ЙЎFРИЛГАН

АЛДОВ...

� Ибрат соҳиллари

Page 6: 2019 йил 19 январь, шанба. №6 (2641). ЭЛБОШИ «АҚЛЛИ … · Нурсултан Назарбаев Ақмўла вилоя-тидаги Ақкўл шаҳрига

Сайрам туман маслаҳати депутати, тадбиркор Ғани-шер Раимқуловнинг туман ўзбек этномаданият бирлашмасига етакчилик қила ётганига гарчи кўп вақт бўлмасада инсонийлик фазилатлари билан кўпчиликнинг меҳрини қозона олди.

15 кишининг ўлимида айбланган Челахнинг иши Олий судда қайтадан кўриладиган бўлди.

6№6 (2641), шанба, 19 январь 2019 йил.Janubiy.kz

Жамият ва маърифат

Фаоллик даркорЯнги Иқон қишлоғига навбатдаги сафа ри -

мизда Эски Иқон ва Янги Иқон оралиғидаги асфальт йўл сифатли таъмирланганлигини кўриб, давлатимизга яна бир карра тасанно айтдим. Аввал ўйдим-чуқур бўлиб ётган йўл эн ди ликда ҳайдовчилару, йўловчиларга завқ ба ғишлайди. Фаолларимиз Ўсар Неъма -тул лаев, Олим Қосимовлар ҳамроҳлигида Янги Иқон қишлоқ округи ҳокими Серик Садибаев (тасвирда) ҳузурида бўлдик.

Суҳбатимиз қишлоқ аҳолиси, уй-жойларни газ билан таъминлаш, обикор деҳқончилик, сув омбори, мактаб, ёруғлик билан таъминлаш хусусида бўлди.

– Бу соҳалардаги ишлар режа асосида давом эт моқда. Ҳужжатлар тайёрланган. Аҳоли давлат

нашрига, хусусан, «Жанубий Қозоғистон»га обуна-ни фаоллаштирса, жамоат ташкилотлари шу ишда бош-қош бўлишса, – деди қишлоқ округи ҳокими Серик Садибаев.

Ш. МАДАЛИЕВ.

Бугунги кунда Насиба опани на-фақага кузатмоқдамиз.

Юз-кў зида самимият, ғам хўр -лик бал қиган бу устоз шогирдлари ора сида катта ҳурматга сазо-вор. Шеъриятга ошуфта қалби, ўқувчиларининг санъатга, ада би-ётга қизиқишини уйғотади.

Устоз қуёшга ўхшайди, шо-гирд эса дарахт сингари унинг беминнат нуридан баҳраманд бў либ улғаяди, мева беради. Шо-гирд ларига яхшилик, эзгуликни илиниб, саодатга элтувчи йўлни кўрсата олган Насиба опа бугунги кунда меҳнатининг самарасини

кўрмоқда. Устознинг шогирдлари ҳозирги кунда барча соҳаларда фаолият юритмоқдалар. Насиба опа олий тоифали ўқитувчи, тур-муш ўртоғи Жўра ака билан 4 қиз,1 ўғилни тарбиялаб, вояга ет каздилар. Намунали оила соҳиб -ла ридир. Ҳамкасбимизни нафа қа га кузатар эканмиз, келгусида фар -зандлари ва неваралари дав расида соғ-саломат, хотир жам ҳаёт ке-чиришини тилаб қоламиз.

Н. СУЛАЙМОНОВА, А. Навоий номли 13-сонли

мактаб-гимназиянинг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.

Туркистон шаҳридаги Замир Муҳаммаджонов (тасвирда) раҳбарлик қи-лаётган Ҳамза номли ўрта мактаб жорий йили 101 ёшга қадам қўйди.

Ўтган йил якунларига кўра мактаб жамоаси ша-ҳар ҳокимлиги ва таълим бўлимининг «Йил нинг энг яхши таълим дар гоҳи” но минациясини қўл га ки-ритиб, диплом ҳам да мах-сус совға билан муко фот-лан ди.

Мукофот муборак! Йил ютуқларга бой бўлсин!

Ҳусан УБАЙДУЛЛАЕВ. Муаллиф тасвири.

2018 йил Сайрам даҳасидаги 12-сонли спорт мактаби ҳаётида ёдда қоларли нати-жа лар ва воқеаларга бой бўлди. Қайси спорт турини олиб қараманг, барчасида ютуқ ларга эришилди, жамоага ёш, иқти дор-ли устозлар келди, моддий-техника базамиз мустаҳкамланди.

Даҳамизда оммавий спортни янада ривож-лантириш ва аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш юзасидан талайгина чора-тадбирлар амалга оширилди. Спортчиларимиз йил давомида турли даражадаги мусобақаларда иштирок этишиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллашди.

Йил якунига кўра, спорт мактабимизда хал қа-ро тоифадаги спорт устаси (Жавлон Шав катов пауэрлифтиндан), икки на фар спорт устаси (Ғо-фуржон Абдураҳмонов па уэр лифтингдан ва Сар-виноз Мирқодирова стол теннисидан) ҳамда 23 нафар спорт усталигига номзод, 5 нафар биринчи да ражали спортчи тайёрланди. 2019 йилнинг Эл-

бошимиз томонидан «Ёшлар йили» деб эълон қи -линиши мактабимиз ҳаётида ўз аксини топа ди.

Сабаби, жамоамизда ёшлар устозлардан со-ҳа сирларини ўрганишмоқда. Бу йил ҳам кўп йиллик иш тажрибамизга суянган ҳолда кучли спортчиларни тайёрлаб, уларнинг нуфузли мусо-бақаларда муваффақиятли иштирок этишлари учун барча имкониятларни яратиб берамиз.

Бу йил мактабимиз ҳаётида яна бир муҳим са-на билан боғлиқ, яъни иноқ ва аҳил жамоамиз спорт мактабининг 35 йиллигини нишонлайди.

И.ТОЖИБОЕВ,ж амоатчи мухбир.

Раис ҳар байрамда жойлардаги бирлашма етак -чилари Муҳиддин Сид диқов, Жабборқул Серға ли ев, Ирисдавлат Қур бонов ва бошқа фа ол лар ҳам да ҳо мийлар кўмагида кам таъмин ланган оила фар-занд ларига совға-саломлар улашишни канда қил-майди.

Янги, 2019 йил ара фа сида ҳам Қорамурт, Ман-кент, Оқсувкент, Қо рабулоқ, Орис ҳамда Кўл кент қиш лоқ ларидаги мак табларга бориб, кам харж ои-лаларда тар бия ланаётган 250 на фар бо лага сов-ғалар тар қа тишди.

– Орамизда кам таъмин ланган оила фар -занд лари ҳам йўқ эмас. Бундай тои фадаги ларга давлатимиз то мо нидан моддий ёр дам кўр са ти-лади. Шун дай бўл сада, турли бай рамларда кўнг ли ўксик жонлардан кўмагимизни аямаяпмиз. Мақ-садимиз – ўғил-қизла римиз тенгқур лари қато ри ўзларини бахтиёр ҳис этишига эри шиш, – деди Ғ. Раим қу лов.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири.

МЕ²РИБОНЛИК – ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТ

Сайрам даҳасидаги 10-сонли кол леж-да 900га яқин оилавий шароити оғир болалар бор. Уларга моддий ёрдам бериш мақсадида йилига 2 марта ғамхўрлик ак -циясини ўтказиш анъанага айланган.

Коллежда ўтган сўнгги тадбирга устозлар жамоаси, ота-оналар ҳамда тадбиркорлар жалб қилиниб, жами 31 нафар талабага мод-дий кўмак кўрсатилди.

Ёрдам қўлини чўзиб келаётган сахий ин-сон лар қаторида тадбиркорлардан “Хаят” кли никаси директори Баҳодир Абдукаримов, Ихтиёр Ре жабалиев, Шодиёр Маҳкамбоев, Шерали Ус монов, ота-оналар Меҳмонқул Эшметов, Қаҳ рамон Расулметовларни алоҳида таъкидлаш жоиз. Бир кун бўлса ҳам оилаларга қувонч олиб кирган сахий инсонларга ота-оналар мин натдорчилик билдирдилар.

Инсонийлик, одамийлик, муҳтожларга ёр -дам қўлини чўзиш халқимизга хос фази лат -лардан. Одамлар орасидаги меҳр-оқибат ҳеч қачон кўтарилмай, сахий, қўли очиқ ин сонлар кўпаяверсин.

Ҳилола ҚЎРҒОНБОЕВА,ижтимоий педагог.

Ҳар бир “жуда” деган жа-воб учун 3 балл ёзинг, А=3 балл; “унчалик эмас” учун – 1 баллдан, В=1 балл; “ҳеч қа чон” учун – 0 балл, С=0 балл.

50 баллдан юқори сизни сабрли ва босиқ одамлар қаторига киритиб бўлмайди. Сиз арзимас сабаблар ту-файли жаҳли чиқа диганлар сирасига кирасиз. Сиз жиз-закисиз, ўзингизни тута олмайсиз. Бу эса асаб ти-зимингизга қаттиқ таъсир қилади ва бундан ат ро -фингиздагилар озор чекади.

12-49 балл. Сизни энг кўп тарқалган одамлар гуруҳига

киритиш мумкин. Фақат

энг нохуш нарсаларгина жаҳ -лингизни чиқаради, арзимас нарсалардан фожиа яса май-сиз. Нохушликларга эъти -бор бермаслик қўлин гиз дан келади ва уларни осон ги на унутасиз.

11 ва ундан кам балл. Сиз анча босиқ одамсиз, ҳаётга реал қарай оласиз. Ёки ушбу тест мукаммал эмасдир ва сизнинг оғриқ томонларингиз намоён бўлмагандир? Ўзингиз ҳукм чиқаринг. Ҳар ҳолда сиз ҳақингизда тўла ишонч билан “осонликча мувозанатдан чиқ майдиган одам” деб ай-тиш мумкин.

“Мен кимман?” тестлар тўпламидан.

101 ёшдаги мактаб – пешқадампешқадам

КЕЛГУСИ СОНДА: Ким қандай ўйлайди?

Стресслар, доимий зўриқишларни кўпчилик “аср хас -талиги” деб атайди. Гоҳида жаҳлдор, жиззаки бў либ бораёганимизни ўзимиз ҳам сезамиз. Ҳар кунги аса бий-ликни қандай енгамиз? Муҳим лаҳзада ўзимизни бош-қара оламизми? Бу тест асабийлик даражамизни аниқ-лашга ёрдам беради.

Саволларга “жуда – А”, “унчалик эмас – В”, “ ҳеч қачон – С” деб жавоб беринг.

Қуйидагилар жаҳлингизни чиқарадими?

� сиз ўқишни хоҳлайдиган газета саҳифасининг ғижимлангани?� қари аёлларнинг ёш қизлардек кийиниши?� суҳбатдошингизнинг жуда яқин туриши (масалан, автобусда)?� кўчада чекаётган аёл?� бирор кимсанинг сизга қараб йўталиши?� кимнингдир тирноғини тишлаши?� кимнингдир бекорга кулиши?� кимнингдир сизга иш ва гап ўргатиши?� севган инсонингизнинг доимо кечикиши?� кинотеатрда ёнингиздаги одамнинг қимирлаши ва кино мазмунини айтиб туриши?� энди ўқимоқчи бўлган китобингизнинг мазмунини айтиб беришга уринишлари?� жамоат транспортида баланд овозда гаплашишлари?� атирнинг ўта кучли ҳиди?� гапираётган одамнинг қўли билан доимо имо-ишора қилиши?� кўпинча хорижий сўзларни ишлатувчи ҳамкасб?

� Қишлоқ ҳокимликларида

Устоз йўли – шарафлиНасиба Тошматова 1961

йили 10 январда Қорачиқ қиш лоғида туғилган. Туман -даги “Қорачиқ” макта би-ни тугатиб, Тошкент Дав-лат педагогика универ си-тетининг филология фа -культетида таҳсил олган. 1985 йили ту ман да ги дра-ма театрида меҳнат фа о-лиятини бош ла ган. 38 йил А. Навоий ном ли 13-сонли мактаб-гим назияда меҳ нат қилди.

Янги йилда – янги режалар

� Хайрия

КИЧКИНТОЙЛАРГА СОВFА УЛАШИЛДИ

� Руҳият сарҳадлари

Page 7: 2019 йил 19 январь, шанба. №6 (2641). ЭЛБОШИ «АҚЛЛИ … · Нурсултан Назарбаев Ақмўла вилоя-тидаги Ақкўл шаҳрига

67№6 (2641), шанба, №6 (2641), шанба,

19 январь 2019 йил.19 январь 2019 йил.Janubiy.kzJanubiy.kz

Мамлакатимизда биринчи марта тўловли Ягона миллий тест ўтмоқда.

Турмуш чорраҳаларида

2014 йил 18 сентябрда падари бузрукворимиз, хонадонимиз усту-ни Сайдиасад Сайдалиев 90 ёшида фонийдан боқийга рихлат қилган-дилар. Оғир жудолик аламига кў-ника олмай юрганимизда, волидаи муҳтарамамиз Малоҳат Йўлдошева 2018 йил 28 декабрда 87 ёшида кўз юмдилар.

Уларнинг болалик йиллари жу-да машаққатли кечган. Улуғ Ватан урушининг суронли йилларида ота-оналари билан биргаликда тиним билмай меҳнат қилдилар.

Урушдан сўнг отамиз аввал Тош-кент Давлат юридик институтида, 1960-1965 йилларда эса Тошкент Давлат педагогика институтида ўқи-ди. Бироз вақт Ўзбекистоннинг Сур-хондарё вилояти, Денов тумани-да прокурор вазифасида, сўнгра Қорабулоқ қишлоғидаги мактабда ўқитувчи бўлиб ишладилар. Она қиш-лоғи – Сайрамга қайтгач, Э. Тельман (ҳозирги Е. Юсупов) номли мактабда

тарих ҳамда хуқуқшунослик фан-ларидан сабоқ бердилар. Ўзининг иқтидори, куч-ғайрати ва шижоатини ўқувчиларнинг билимини оширишга, Сайрам қишлоғини ривожлантиришга сафарбар қилдилар. Албатта, меҳнат фаолиятининг самарали бўлишида онамиз Малоҳат Йўлдошеванинг кўмаги ва маслаҳати катта бўлди. Улар ҳаётнинг ширини ва аччиғини ёнма-ён, биргаликда ўтказиб, сак-киз фарзандни эл корига ярайдиган инсонлар қилиб вояга етказишди. Нафақат фарзандлари, балки невара ва эвараларининг тарбиясида ҳам камарбаста эдилар.

Тош тушган жойга оғир, дейдилар. Оиламиз учун мусибатли дамларда қайғумизни бўлишган, дардимиз-га малҳам бўлган қариндош-уруғ, дўст-биродар, қўни-қўшни, қуда-ан-да, шу жумладан, 124-, 104-сонли мактаблар жамоаларига, жонкуяр раҳбарлар Баян Есимова ва Ҳулкар Жамоловага раҳматимизни айтамиз, миннатдорчилик билдирамиз.

Фарзандларимизнинг дуогўйи, доимо бизга мададкор азиз Сайдиа-сад отамиз ва Малоҳат ойимизнинг хотираси қалбимизда мангу сақлана-ди, уларнинг охиратлари обод, жой-лари жаннатдан бўлсин!

Фарзандлари номидан келини:

Муқаддас САЙДАЛИЕВА.

Сайрам туман ўзбек этномаданият бирлашмаси жамоат фидойиси, бирлашма қошидаги оқсоқоллар кенгаши раиси Омонулло Бекжоновга падари бузруквори

ИСМАТУЛЛО ота-нинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириб, таъзия изҳор эта-ди.

Кентов шаҳ ридаги «Иқон» умумий ўрта мактаби жамоаси директор ўринбосари Н. Мамметовга волидаи муҳтарамаси, ўқитувчилар Улфат-бек Эргашев ва Муножот Мамметовларга бувилари

Ирсибка Тоҳир қизи МАММЕТОВА-нинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириб, чуқур таъзия из-ҳор этади.

Қуръони каримнинг Қаф сураси, 18-оятида: бир сўз айтсанг бас, ҳузурингда фа-ришта ҳозиру-нозир дейил-ган. Пайғамбаримиз (с.а.в) бир ҳадисида: тилини сақла-ган балодан халосдир, де-ган. Фойдасиз сўзлар одам-нинг юрагини мўрт қилиб, Аллоҳдан узоқлаштиради. Аллоҳдан узоқ бўлганлар – тошюраклардир. «Индамаган уйдай балодан қутулади», деган мақолнинг мағзида пайғамбар с.а.в донолиги ётибди.

Ўйламасдан гапирган оғ-римасдан ўлади. Ўттиз тиш-дан чиққан сўз, ўттиз элга таралади. Оғиздан чиққан ҳар бир сўзнинг кузатувчи-си тайёр эканлигини айтган Қуръон сўзи. Сўзлаган сў-зингга ҳисоб бер, деганла-ридек, тилга эга бўлиб, жим туриш доноликнинг белгиси эканлигини ҳар доим ёдимиз-да сақлашимиз керак.

Тилдан келадиган бир не-ча касофатлар бор. У ўз ичига қуйидаги мавзуларни олади. Ғийбат қилмоқ, ёлғон гапирмоқ, ёмон сўз айтмоқ, бефойда ҳангоманинг қизи-ғига кириб, гап талашишга бормоқ, ёлғон сўзламоқ, ай-бини ошкора қилмоқ, ваъ-дани бузмоқ, ўринсиз ҳазил, мазах қилмоқ, ёлғондакам мақтамоқ, икки хил гапир-моқ, ёлғондан гувоҳ бўлмоқ. Муаз ибн Жабаҳ (р.а) пай-ғамбаримиздан, қандай иш-лар яхши, деб сўраган экан. Шунда пайғамбаримиз (с.а.в) тилини чиқариб, устига бар-моғини қўйиб, тилга эҳтиёт бўлиш керак, дегандай ишо-ра қилган экан. Яна кимда-ким ёмонликдан сақланишни хоҳласа тилига эга бўлсин, деган.

Пайғамбаримиз (с.а.в) замондоши бўлган олим-лар ҳам шуни таъкидлаган. Масалан: Абу Ҳурайранинг ривоятида пайғамбаримиз (с.а.в) кимда-ким охират ку-нига, Аллоҳга иймон келтир-са, яхши гапирсин ёки тилига эҳтиёт бўлиб, тинч турсин, деган. Мўминнинг тили юра-гининг тубида бўлади. Агар бир сўзни айтмоқчи бўлса, юраги билан таҳлил қилиб, сўнг тили билан айтади. Икки юзли одамнинг тили юраги-нинг тескари тарафида бўла-ди. Агар бир сўзни айтишга чоғланса, бас, шартта айтиб қўя қолади. Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳадисида кимнинг га-пи кўпайса, хатолари кўп бўлади. Кимнинг хатолари кўпайса, гуноҳи кўпаяди. Кимнинг гуноҳи кўпайса, дў-захга лойиқ бўлади, деган. Дарҳақиқат, одам кўп гу-ноҳларини тилдан топади. Ҳақиқатни бетга айтдим, деб бировни айбсиз ғийбат қи-лиш кўп учрайди. Шу зайлда бегуноҳ одамни қоралаб, ўзи шу орқали гуноҳ орқала-шини билармикан?! Шундай кимсалар гапирган ҳар бир гапига ҳисоб бера олмай, ғийбат етовида юрганларга иймон тарози бўла олади. Аллоҳнинг элчиси кимда-ким жигарбандининг камчилигини яширса Аллоҳ унинг айбини яширади, дейди. Шу сўзни доимо ёдимизда тутсак, нур устига нур.

Ҳозир ҳар бир мўмин одам пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг бошқага тили ва қўли билан зарар келтирмагангина му-сулмон, деган сўзини чиндан ҳис қилади, деб ўйлаймиз. Ҳамма шундай қилиши керак. Бир ҳадисдаги: ҳақиқатпар-варлик яхшиликка, жаннатга,

ёлғон дўззахга олиб боради деган сўз маъносини тушу-нишимиз керак. Бошга бало тилдан деган сўзни тушунган одам бошқага эмас, аввал ўзига келар хавфдан қутула-ди. Бир одам менинг тилим – бир йиртқичдир, агар их-тиёрига қўйсам, ўзимни ҳам еб қўяди, деган экан.

Абу Бакр Сиддиқ (р.а) ўзи-ни кўп гапиришдан сақлаш учун оғзига кичкина тош со-либ юрар экан. Сабабини сўрашганида, фойдаларнинг менга келтирган фойдаси деб жавоб берган экан. Оғзи-да сўз турмайдиган енгилтак бўлса, оғзингга тош солиб юр, деган сўз бор. Абу Бакр Сиддиқ (р.а) банданинг тили бузилса, одамлар йиғлайди, агар юраги бузилса, фариш-талар йиғлайди, деган экан. Бир қавм Муғауиянинг (р.а) олдида гап айтиб турганда Аҳнад ибн Қайсгина сабр сақлаб, сукутда турган. Му-ғауия нега гапирмай туриб-сан, деганда Аҳнад ибн Қайс ёлғон сўзлашга Аллоҳдан қўрқаман, ҳақиқатни айтишга эса сендан қўрқиб туриб-ман, деган экан. Аллоҳдан қўрқмай, шайтоннинг йўлига тушган одамлар ўзларининг борар ери дўзах эканлигини билмагани дилингни оғрита-ди. Кўҳна китоблар, Аллоҳ таоло, пайғамбар (с.а.в.), олимларнинг бизларни огоҳ-лантириши бежиз эмас. Одам боласи қабрда ҳам ти-ли туфайли азобланар экан. Демак, ўринсиз ишлатилса, бошга бало бўлиб ёпиша-диган тилга эҳтиёт бўлиб, Аллоҳнинг розилигини олиш барчага насиб этсин.

Жумадулла АБЕНОВ. Чипон қишлоғи.

Ишониб, суянган тоғим,Соғинсам, борар маконим,Отам, борингизга шукур!Бу қўшиқ сатрлари яқин

кунларга қадар менга қадр-дон эди, эссиз, энди уни ай-толмайман...

Ўшал кун оҳларимдан ос-монлар йиғлади! Фарёдим-дан тоғлар титради! Олам зулмат ичра қолди! Вужудим оташ бўлиб ёнди! Аламим бўғзимда қотди!

Бўйида тоғдай сабрни,-туганмас меҳрни мужассам этган бағри кенг тоғимдан, ҳаёт бўстонимдаги моҳир боғбонимдан айрилиб қолдим,ёронлар!

Отам Рустамбек Тожимат ўғли 1936 йил-нинг январида Тожимат бобом ва Қумри момом хонадонида дунёга келди. Мактабни тугатиб, армия сафида хизматни адо этгач, қишлоғимизда тракторчи, сўнг, кўп йиллар чўпон бўлиб ишлади. Ҳалол ва машаққатли меҳнати туфайли қишлоғимизнинг энг илғор чўпонлари сафидан ўрин олди. Отам, ўзини таниган кишилар қалбида яхши хислатлари билан из қолдирди.

У тўғри сўз, мард, бағри кенг, сахий инсон эдилар. Фарзандларини ҳам шундай тарбия-ладилар. Онамиз билан бирга 4 қиз, 3 ўғилни тарбиялаб, ўстирдилар, ўқитиб, уйли-жойли қилдилар. Еттита боғ яратдилар. Ўша боғлар-

да моҳир боғбон эдилар. Бизни қишнинг қаҳратон совуқла-

ридан, ёзнинг жазирама офтоблари-дан асради. Ҳаётнинг пасту баланд-ларида синовга дуч келсак, сабрли бўлишимизни таъкидлар эдилар. Ота-миз онамиз билан бирга фарзандлар, невара-эваралар ардоғида умргуза-ронлик қилаётганди. Начора, Аллоҳ қудрати олдида ожиз бандалармиз! Аллоҳдан отамга жаннатдан жой, ука-сингилларимга сабр сўрайман.

Муқад қизим келар бугун деб,Йўлимга термулган отама.Оғриғин яшириб, соғманку дея,

Менинг омонлигим сўрган отама.Эгамдан фарзандлар бахтини тилаб,Тўхтамай дуода бўлган отама.Ёмғирдан паналаб, шамолдан асраб,Сўнгида чорасиз кетган отама.Сиз бор деб, қадамим эдику шахдли,Сиз бор деб, ҳар оним эдику бахтли.Сиз бор деб, овозим эди оҳорли,Кўнглимни кемтик қиб кетган отама.Неча ой бўлдики, бўм-бўш ўрнингиз,Дийдор истаб бўзлар ўғил-қизингиз,Сабоқ бўлар ишу айтган сўзингиз.Дунё юмушига кўнган отамаЖаннатлардан макон топган отама...

Муқаддам РУСТАМБЕК қизи. Эски Иқон иқишлоғи.

...Тўнғичи иморат солиб чиқиб кетгач, она уйда кичиги билан қолди. Катта ўғил катта курсининг эгаси эди, кичкинаси эса, амал-тақал қи-либ тирикчилигини ўтказарди. Шунинг учун ҳам она бирор ери оғриса, яширарди, боламни қийнаб қўймай, деб дардини ичига ютарди. Аммо, қанийди, каттаси келса, ҳаммасини айтиб берарди. Лекин ундан дарак йўқ. Онанинг эса, кўзи тўрт, йўл пойлайди. Кута-кута дили ўксийди. “Энди келса, юзига қарамайман”, деб ёш боладек аразлайди.

Ниҳоят, ўғил келди. Она қарагиси келмай, кўзини юмиб олди. Ле-кин ўғил ҳеч нарса бўлмагандек, худди уйдан тонгда чиқиб кетиб, шомда қайтиб келаётгандек онасининг қучоғига отилди. Она она-да! Аразини унутиб, ўғлини бағрига босди. Иссиқ бағирга кирган йигит во-лидасининг ранги олинганини, қўллари қалтираётганини, юрак уриши тезлашганини пайқади, ичи алланечук увишди. “Хижолат” чеккан ўғил онасидан олдин “дардини” тўкиб солади:

– Ойижон, иморатим битай деб қолди. Усталар кечаю кундуз иш-лашяпти. Айвонимдаги иккита устунни саройларникидай нақшли қилмоқчи эдим, аммо маблағ етмай турибди. Шуниям амаллаб қилиб олсам, сизни олиб кетаман. Бир кеча ётиб, ҳаммасини кўзингиз билан кўриб келасиз...

Она индамай эшитди. Кейин кичик ўғил ишдан қайтди. Қўлида икки-та иссиқ нон, яна халтачада дори-дармонлар бор эди. Она уни алқаб, дуо қилди. Ака ичидан зил кетди, лекин ошкор қилмади. Уйимни бити-риб олсам, ҳамма ҳурматини жойига қўяман, деб ўйлади. Сўнг укаси билан ҳол-аҳвол сўрашди.

– Ука, уйга бир ўт, ҳали борганинг йўқ. Ҳовли тўйининг маслаҳатини ҳам қилиб олардик. Керакли одамларни яхшилаб меҳмон қилишим керак. Сенга ҳам бир тўн атаганман. Ҳали, шундай акам бор, деб, фахрланиб юрасан.

Она катта ўғлининг мол-дунёга берилиб кетганидан, бошқаларни унутганидан ўкинди. Келин лаганда овқат келтирди. Лекин ака таомга қўл узатмади. “Улфатларим билан ҳозир чойхонадан чиқдик, битта кўк чой бўлса, бас”, деди.

Она батамом ғалати бўлиб кетди. Катта ўғил иморат дардидан қу-тулгунича замин кўп зириллади. Орада она оламдан ўтди... Волидаи муҳтарамасининг хизматини қилган, оёқларини уқалаган, иссиқ-сову-ғига қараб, дуосини олган кичик ўғил кам-кўстли бўлса-да, хотиржам ҳаёт кечирар эди. Аммо катта ўғил... Мансаб кимга вафо қилибдики, унга вафо қилса. Иши кейинчалик чаппасига кетди. Фарзандлари бебош чиқди. Меҳр қўйган уйи ҳам кўзига совуқ кўрина бошлади. Го-ҳида дунё кўзига тор кўриниб кетади. Онасини эслаб, ўша чала қолган икки нақшинкор устунни қучоқлайди, муштлайди, онасининг қадрига етмаганига ўксиб-ўксиб йиғлайди. Кўз олдида муборак Она сиймоси гавдаланаверади...!!!

Абдумуталлибжон АБДУЛБОҚИ.

Аллоҳ марҳумларни ўз раҳматига олган бўлсин!

� Ё

дн

ома

Ҳар япроқдан термулар кўзим...

Бағри кенг инсон эдилар!

УСТУН ªУЧОªЛАГАН ЙИГИТУСТУН ªУЧОªЛАГАН ЙИГИТ� Ҳидоят оламида

Бошга бало – тилдан

(Падари бузрукворим Рустамбек Тожимат ўғли хотирасига бағишлайман)

Page 8: 2019 йил 19 январь, шанба. №6 (2641). ЭЛБОШИ «АҚЛЛИ … · Нурсултан Назарбаев Ақмўла вилоя-тидаги Ақкўл шаҳрига

8№6 (2641), шанба, №6 (2641), шанба, 19 январь 2019 йил.19 январь 2019 йил.Janubiy.kzJanubiy.kz

Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2012 й. 26 мартда рўйхатга олиниб,

12357-Г гувоҳнома берилган.

МАН ЗИ ЛИ МИЗ: 160000, Шим кент шаҳри, Диваев кўча-си, 4-уй, 4-қават. Те ле фон: 53-93-17. Те ле факс: 53-92-79.

Бухгалтерия: 39-16-44. +7-747-700-50-55Электрон почта: [email protected]

Умумий бўлим — Мухтабар УСМОНОВА. Адабиёт ва санъат, спорт — Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Обуна, реклама ва эълонлар — Зокиржон МЎМИНЖОНОВ.

Туркистон, Кентов — Шомирза МАДАЛИЕВ. 8(72533) 2-40-07. Тўлебий, Қазиғурт — Баҳорой ДЎСМАТОВА. 8(72547) 6-07-16. Сайрам, Тулкибош — Ислом НИЁЗАЛИЕВ. 8(72531) 24-274.

Махсус мухбирлар:

Бўлимлар:

Нашр кўрсат ки чи – 65466.Ада ди – 13319 ну с ха.

“ERNUR-print” МЧБ бо с ма хо на си да чоп этил ди, Шим кент шаҳри, Т. Алимқулов кўча си, 22.

Бу юрт ма: 167 Навбатчи муҳаррир: Саодат ШАРИФБОЕВА.

Бош муҳаррир

ўринбосарлари:

Муроджон АБУБАКИРОВ.

Ислом АБДУНАБИЕВ.

Масъул котиб –Авазхон БЎРОНБОЕВ.

Директор - Бош муҳаррир ---- Алишер Ғофуржон ўғли СОТВОЛДИЕВ. Мулк эгаси – “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти” масъулияти чекланган биродарлиги.

� Мақола лар, эъ лон ва бил ди рув -лар да ги факт ҳам да да лил лар нинг тўғри ли ги учун му ал ли ф лар, рек ла-ма ва эъ лон бе рув чи лар ма съул дир.� Фой да ла нил ма ган ма қола лар га

ёз ма жа воб қай та рил май ди.� Жанубий Қозоғистон ви лоятида

тар қа тилади.

МаърифатМаърифат

Тил билиш – давр тала-би. Элбошимиз Мактубида: “Қозоғистоннинг янги ав-лоди энг камида уч тилни ўзлаштириши – қозоқ, рус ҳамда инглиз тилларида эркин сўзлай олиши шарт. Кўптиллилик биз учун ода-тий ҳолга айланиши керак. Халқимиз бутун дунёга уч тилни ўзлаштирган, олий маълумотли эл сифатида танилиши лозим”, деган эди.

Кўптиллилик замонавий таълим соҳасининг муҳим жиҳатларидан бири эканли-ги барчамизга аён. Таълим даргоҳларида кўптилли ва билингвал таълим дастур-лари амалга оширилмоқда. 94-сонли умумтаълим ўр-та мактабида 2008 йилнинг февралидан бошлаб “Би-лингвал ва кўптилли таълим модули” қўлланилиб келмоқ-да. Мақсад – уч тилда би-лимларни мужассамлаштир-ган, жаҳон маданиятининг намунали қирраларини ўзига

сингдира олган, жаҳон миқё-сида рақобатбардош шахс-ни тарбиялаш. Мактабимиз ҳозирги кунда билингвал ва кўптилли таълим беришнинг 5-босқичида фаолият юри-тиб келмоқда. Жамоамизда 80 нафар устоз 700га яқин ёш авлодга таълим бермоқ-да.

Директоримиз Маъмуржон Нуровнинг кўп йиллик таж-рибаси асосида мактабимиз Сайрам туманидаги кўптил-ли таълим бўйича таянч мак-таб сифатида фаолият юрит-моқда. Яъни устозларимиз Қорабулоқ, Орис, Кўлкент қишлоқ округларидаги 15та мактабга шу таълим юзаси-дан бир йилда икки марта давра суҳбатлари, ўқув услу-бий семинарлар уюштириб,

ўз тажрибаларини ўртоқла-шиб келишмоқда.

Жамоамиз қўлга киритаёт-ган кўплаб ютуқлар ўқитув-чилар ва ўқувчиларимизнинг кўп тилни ўзлаштирганлик-лари туфайлидир. Ўқувчила-римизнинг республика, хал-қаро миқёсда ўтказилаётган онлайн олимпиадаларда, танловларда қўлга киритаёт-ган ютуқларини ҳам фахр билан тилга олсак арзийди. Албатта, булар илм маскани раҳбарияти ҳамда устозла-рининг тинимсиз меҳнатлари мевасидир.

Умида МАВЛОНОВА,94-сонли умумий ўрта

мактаб ўқитувчиси.

Элбоши Нурсултан Назарбаев ўтган йили халққа йўллаган икки Мактубида Қозоғистоннинг ри-вожланган давлатлар қаторига қўшилиб, пешқадам мамлакатга айланишига бошлайдиган йўна-лишларини аниқлаб берди. Шу жумладан, таълим соҳасига ало-ҳида аҳамият берди.

Масалан, Давлат раҳбари “Тўр-тинчи саноат инқилоби шароит-ларида ривожланишнинг янги имкониятлари” мавзуидаги Мак-тубида биздаги ўқитувчиларнинг мажбурияти БМТ давлатлари ичи-да энг юқори эканини айтиб, соҳа раҳбарларига уни камайтиришни топширди. Шунингдек, рақамли таълим захираларини ривожлан-тириш, мактабларни ахборотлаш-тириш воситалари билан таъмир-лаш ишларини талабга мувофиқ юритишга ҳам алоҳида тўхталиб ўтган.

Мактубда ўқитувчиларнинг ну-фузини кўтариш ҳақида алоҳида сўз юритилди. Айтганча, мамла-катимизда мактаб дастури янги-ланган таълим тизимига кўчирил-моқда. Уни 2021 йилда якунлаш режаланган. Ўша янгиланган таъ-лим тизими бўйича билимини мус-таҳкамлаган устозларнинг ойлик маоши 30 фоизга кўпайди. Демак, бу педагогларни ўзининг касбий маҳоратини мунтазам такомил-лаштириб боришга ундайди. Ик-кинчидан, уларнинг жамиятдаги обрўсини кўтариб, ёшларнинг пе-дагогик ихтисосларга қизиқишини кучайтиради.

Нурсултан Абишули 2018 йил-нинг октябрь ойида эълон қилган “Қозоғистонликлар фаровонлиги-нинг ўсиши: даромад ва турмуш сифатини ошириш” Мактубида

ҳам таълим соҳасини ривожлан-тиришга оид яна бир қанча вази-фани кўрсатиб ўтди. 5 йил ичида таълим, фан, соғликни сақлаш соҳаларига молиялаштиришнинг барча манбаларидан сарфлана-диган маблағни ички ялпи маҳ-сулотнинг 10 фоизигача етказиш зарурлигини айтди. Шу билан бирга, мактабгача муассасалар сифатини тубдан яхшилаш ҳамда болалар боғчалари ходимларига меҳнат ҳақи тўлашни қайта кўриб чиқиш масаласини ҳал этиш ҳу-куматга ва вазирликка топширди.

Мамлакатимизнинг олий ўқув юртларида мутахассислар тайёр-лаш сифатини кўтариш мақсади-да уларга қўйиладиган талаблар кучайтириладиган бўлди. “Биз грантлар сонини кўпайтирдик, энди жавобгарлик даври келди. Олий ўқув юрти ютуғини баҳо-лашнинг бош мезони – ўқишни би-тирган талабаларнинг иш билан таъминланиши, маоши юқори иш-га жойлашуви”, деди Нурсултан Назарбаев.

Элбоши юклаган мана шундай буюк вазифалар таълим соҳасида фаолият юритаётган барча хо-димларнинг доимий эътиборида бўлмоғи керак.

Муҳаббат АҲМЕДОВА, А. М. Горький номидаги

12-сонли умумий ўрта мактабнинг рус тили ва

адабиёти ўқитувчиси.Шимкент шаҳри.

Келес тумани ҳокими Ақментай Есбаев Туркистон шаҳрида ўтган республика фан олимпиадаси совриндорларини қабул қилиб, тайёрла-ган устозларига миннатдорчилик билдирди, вилоят таълим бошқарма-сининг ташаккурномалари ва совға-саломларини топширди.

1003 ўқувчи беллашган фан мусобақаларида мазкур тумандан 9 ўқувчи иштирок этиб, 4 нафари совриндор бўлди.

Келес тумани ҳокимининг матбуот хизмати.

Кейинги пайтда таълим соҳасида тармоқли ўқитиш тизими жорий этилмоқда. Бу, ўз навбатида, ушбу соҳа-да таълим-тарбия сифатини оширишга имкон беради.

Сайрам туманининг мар-кази – Оқсувкентдаги Бобур номли ўрта мактабда туман таълим бўлими “Өрлеу” ма-лака ошириш миллий мар-кази вилоят филиали билан биргаликда ўтказган семинар

ушбу мавзуга бағишланди. Унда вилоятнинг турли мак-табларидан ташриф буюрган устозлардан ташқари, “Өрлеу” маркази вилоят филиали раҳ-барининг биринчи муовини М. Ахтаев етакчилигида бир гуруҳ мутахассислар, М. Ауе-зов номли давлат универси-тети ўқитувчиси, профессор Н. Алметов, Ю. Сарёмий ном-ли гимназия мактаби дирек-тори Б. Нуралиев ва бошқа

меҳмонлар иштирок этдилар. Мактаб директорининг таъ-

лим-тарбия ишлари бўйича муовини Муҳаббат Тўйчиева томонидан ташкиллаштирил-ган семинарда соҳа мутахас-сислари ҳамда ҳамкасблар дарс ўтиш сифатига ижобий баҳо беришди. Тадбир сўнги-да фаол қатнашган устозлар-га ташаккурномалар тақдим этилди.

– Таълим соҳасига янги-ликларнинг кириб келаётгани-дан хабардормиз. Авваллари муаллимнинг дарс ўтишини фақат унда иштирок этиб, аниқлаш мумкин эди. Бугун-ги семинарда устозларимиз меҳнатига илк бор олисдан туриб баҳо берилди. Ҳатто пойтахтдаги мутахассислар ҳам ўзларининг ижобий фикр-ларини тармоқ орқали ёзиб юборишди. Бу янгилик яқин келажакда таълим тизимига жорий этилса, фойдадан холи бўлмайди, – де ди мактаб ди-ректори Ш. Бойменов.

И. КАРИМОВ.

Балли, Назокат! 2018 йили ўтказилган туманлараро олимпиадада синфимиз-

нинг фаол ва аълочи ўқувчиси Назокат Мансурова ғолибликни қўлга киритиб, республика олимпиадасига йўлланма олган эди. Жорий йилнинг 4 -5 январь кунлари Туркистонда ўтган олим-пиадада Назокат фахрли 3-ўрин соҳибаси бўлди.

Туман, мактаб, синфимиз шаънини ҳимоя қилган тенгдоши-мизга ўқишларида омад ва зафарлар тилаймиз.

Туроб Тўла номли умумий ўрта мактабнинг 10-“Б” синф ўқувчилари.

Қазиғурт тумани.

� Заковатли миллат

� Элбоши Мактуби – эл назарида

� Таълим соҳаси ислоҳотлари

ТАЪЛИМ – АСОСИЙ ДАСТУР

ТАРМОҚЛИ ЎҚИТИШ – ДАВР ТАЛАБИ

ТИЛ БИЛГАН – ЭЛ БИЛАДИ

ЗАКОВАТНИНГ ҚАДРИ БАЛАНД